Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 117.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Английский язык

Продавец

Bohodir Jalolov

Инглиз ва ўзбек тилида юкламалар пресуппозицияси

Купить
Инглиз ва ўзбек тилида юкламалар пресуппозицияси I.БОБ. Инглиз ва ўзбек тилларида пресуппозиция ҳодисасининг ўрганилиш тарихи..............................................................................3 1.1. Пресуппозиция ҳодисаси ҳақида умумий тушунча.................................3 1.2. Пресуппозиция ҳодисасининг синтактик семантик прагматик хусусияти.........................................................................................................12 II-Боб. Пресуппозицияга йўл олувчи лингвистик воситалар ................17 2-1. Пресуппозицияга ишора қилувчи морфологик ва синтактик воситалар.............................................................................................................17 2.2. «Also, too , ҳам» юкламаларининг пресуппозицияси......................... I.БОБ. Инглиз ва ўзбек тилларида пресуппозиция ҳодисасининг ўрганилиш тарихи 1.1.Пресуппозиция ҳодисаси ҳақида умумий тушунча Пресуппозиция ҳодисасининг ўрганилиш тарихи немик мантиқшунос файласуфи Г.Фреге номи билан боғлиқ. Г.Фреге пресуппозиция тушунчасини илмга олиб кирган бўлса ҳам, пресуппозициянинг назарий масалалари инглиз олимларининг ҳаракатлари асосида юзага келган. 1 Пресуппозиция Г.Фреге, Е.Хилл, Ж.Катс, П.Постал, Ч.Филмор, П.Стросон, Мак-Колли, н.Хомский, Дж.Лакофф, Л.Морган, Р.Хорн, О.Дюкро, Д.Франк, К.Эберт, Н.Ризер, Ф.Кифер, Тойн А.ван Дейк, И.Баллерт, Дж.Остин, Ст.Хэмпшайр, Ч.Озгуд, П.Кипарский, К.Кипарский каби чет эл олимларининг терли илмий тадқиқот ишлари 2 да ўз аксини топди. Лекин бу ишларда прессупозиция ҳодисасининг тадқиқи бир хилда эмас эди. Рус тилшунослигида Н. берилган таърифларда 9 , таснифларда ва унинг табиатини белгилашда 10 кўришимиз мумкин. Уларнинг барчасида гапнинг тўғри қўлланиши ва тўғри англаниши учун зарур бўлган ва олдиндан маълум бўлган умумий билимлар, контекст ва вазиятни ўз ичига олиш хусусиятидан келиб чиқилган ҳолда тадқиқ этилади. Бундай ҳар хилликни, бизнингча шу ҳодисанинг ўзидан қидириш керак бўлади. Чунки пресуппозиция ҳодисаси ниҳоятда кенг қамровли бўлиб, ҳар қандай гапда у ёки бу тарзда мавжуд бўладиган мураккаб ҳодиса ҳисобланади. Пресуппозиция гапнинг тўғри қўлланиши ва тўғри англаниши учун зарур бўлган ва сўзловчи ҳамда тингловчига олдиндан маълум бўлган умумий билимлар, контект, вазият каби мураккаб элементларни ўз ичига олганлиги билан ҳам кенг кўламда ўрганилиши керак бўлган ҳодиса ҳисобланади. Шунинг учун қатор экзистенционал, 4) ноэкзистенционал пресуппозицияларга бўлади. Умумий жиҳатларини ҳисобга олиб якка, умумий, универсал типларга ажратди. 2 Н.Д.Арутюнованинг фикрича, пресуппозиция «сўзловчи ва тингловчининг умумий билиш фонди» ҳисобланади. У пресуппозицияни «олдиндан тузилган шартномага» ўхшатади ҳамда пресуппозициянинг актуал бўлиниш билан алоқаси ҳақида тўхталади. Унингча, тема – пресуппозиция, рема – ахборотдир 3 . Е.В.Падучева пресуппозиция юқоридагича талқин этган бўлса ҳам таснифлашда Э.Кинэн 4 йўлидан борди ва «пресуппозиция» термини ўрганига «презумция» терминини қўллади. У презумцияни семантик ва прагматик презумцияларга ажратди. Е.В.Падучева табиатидан ёки турли маъно қирраларидан пресуппозиция англашилиб турадиган сўзларни изоҳлаб, шу билан пресуппозицияга ишора қилувчи сўзлар т ўрганиш объекти 7 бўлганлиги учун умумий планда ҳар қандай пресуппозицияни прагматик пресуппозиция деб аташимиз мумкин бўлади. Якка тартибда эса кутиш , нотўғри тасаввур , тенглаш - ўхшатиш , инкор каби маъноларни ифодаловчи пресуппозицияларга ажратиш мумкин . Шунинг учун якка тартибда ифода турли маънодаги пресуппозицияларга, умумий планда эса прагматик пресуппозицияга бўлиниши, бизнингча, тўғри бўлади. Якка тартибда турли маънодаги пресуппозицияларга ажратиш нутқий вазият, контекст ва бошқа ҳолатлардан келиб чиқади. Якка тартибда хилма-хил пресуппозициялар мавжуд. Чунки пресуппозицияга ишора қилувчи воситаларнинг ўзи турлича. Пресуппозиция муайян нутқ шароитида юзага келар экан, бошқа нутқ шароитида бошқача бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай лексик маънога эга бўлган ва бўлмаган бирли пресуппозицияни Э.Кинэн хусусий деб атайди 1 . Лекин бу пресуппозиция ҳам маълум маънода умумий бўлиши ҳам мумкин, бу чунки жинс категорияси турли кўрсаткичлар орқали билиниб турадиган тиллар учун умумий ҳисобланади. Бундай ҳолат умумий жинсга мансуб сўзлардан мисол топадиган бўлсак, яна ҳам аниқроқ билинади. М .: When doctor operate d on a patient in a hospital, they cut open a patient’s body in order to remove, to replace or to repair a diseased or damaged part. Қачонки в рач беморни операция қил ганида ( Врач дела л операция – Врач дела ла операцию ) кўринадики , Инглиз ва ўзбек тили нуқтаи назаридан врачнинг аёл ёки эркак эканлиги англашилмайди , лекин рус тили нуқтаи назаридан эса бу пресуппозицияни тушунишимиз мумкин . Ёки ҳар бир халқнинг ўзига хос урф-одатлари бор ва шу урф-одатлар пресуппозициянинг умумий ёки хусусийлигини аниқлаш шу ҳодисанинг қайси жиҳатдан текширилаётганлигига боғлиқ экан. Демак, пресуппозиция ҳодисаси немис, рус, поляк тилшунослигида ўзига хос йўналишда ўрганилган ва ўрганилмоқда. Лекин инглиз ва ўзбек тилшунослигида эса ҳали атрофлича талқин этилгани йўқ. Шунинг учун ишимизда пресуппозиция ҳодисасини инглиз ва ўзбек тил лари материаллари асосида ёритмоқчимиз. Чунки ҳозирги кунга қадар инглиз ва ўзбек тилшунослигининг мазмуний синтаксис йўналишидаги ишлари синтактик- семантик жиҳатдан олиб борилган эди. Бугунги кунда эса мазмуний синтаксис йўналишдаги ишларни синтактик, семантик ва прагматик аспектда олиб бориш зарур бўлиб қолди. Чунки бир қанча сўз туркумларининг маънолари прагматикага кўра англашилади. Шунга кўра пресуппозиция ҳодисасини ингли келмоқда. Баъзилар ҳукм ифодаланмайди 1 , - деса, баъзилари ҳукм яширин ифодаланди 2 , - дейди. Айрим сўроқ гапларда ҳукм ўта хусусий кўринишга эга 3 , - деб изоҳласа, айримлар сўроқ гапда ҳукм ифодаланмайди 4 , ҳақиқий ҳукм сўроққа берилган жавобдан англашилади, дейди. Бизнингча, юқорида айтилган фикрларни пресуппозицион таҳлил асосида умумлаштириш зарур. Чунки –ми, -чи, -а, -я каби сўроқ мазмун ҳосил қилувчи гапнинг мазмун аспектини ясовчи қўшимчалар 5 (биз –ми, -чи, -а, -я кабиларнинг турли хусусиятларидан ва юкламаларнинг мазмуний грамматик талқинидан ҳамда сўроқ гапларнинг махсус гапнинг коммуникатив тури эканлигидан келиб чиқиб юклама демадик) орқали ҳосил қилинган сўроқ гапларда ҳукм ифодаланмайди. Ҳукм сўроққа берилган жавоб орқали ифодаланади. Лекин пресуппозицион таҳлил этилса, а ҳосил қилувчи зарур ҳодиса ҳисобланади. 4 Чунки ҳар қандай гапда бирдан ортиқ импликация мавжуд бўлиши мумкин. Бу импликациялар хусусий ва нутқий ҳисобланади. Ҳудди шу импликациялар асосида текст ичидаги гаплар ўзаро боғланиб, маълум мазмунга эга бўлади: М.: One of Brown’s elder son went to Hull University, where he studied History and Economics типидаги гаплардан турли импликацияларни тушуниш мумкин. (И.Баллерт квазимпликация деб атайди 5 ). 1. Броун нинг фарзандлари бир нечта. 2. Броун бош фарзанд 3. Броун бош фарзанд аммо бошқа ўғиллари ҳам бор 4. Броун ўрта мактабни тугатган 5. Броун талаба 6. Броун шу кунгача ўз шаҳрида бўлагн 7. Броун ҳозир Ҳилда 8. Броуннинг ота си бор , эркак 9. Броун – ўғил, эркак. 10. Броун тарих ва экономикани ўрганади бошқа фанларни эмас. Кўринадики, бир гап ор Маъноси прагматикага кўра англашиладиган сўз туркумларидан юкламаларнинг пресуппозиция англатиб келиш ўринлари ва пресуппозицияга ишора қилиши билан боғлиқ бўлган бошқа хусусиятларини ёритиш ишимизнинг асосий мақсадини ташкил этади. Юкламаларнинг маълум маънолари ҳақидаги дастлабки маълумот Ж.Б ў ронов нинг « English Grammar » китобида учрайди. Ж.Б ў ронов нинг фикрича, маълум сўз, конструкция ёки бутун гапга тегишли бўлиб, унинг маъносини кучайтириб, сусайтириб, айириб, чегаралаб ёки сўроқ маъносини билдириб келувчи(алоҳида сўзларга боғлиқ ҳолда сўзларнинг қўшимча маъноларини билдирувчи) ёрдамчи сўз лар юкламалардир. 1 Жаҳон тиллар университети профессори Ж.Бўронов юкламаларнинг маъноларига кўра қуйидаги турларига ажратади: а) кўчайтирув маъносини англатувчи (all , but, even, just, only, Only юкламаси бошқа сўзлар билан синтактик алоқада бўлса, биргаликда алоҳида имплицит пропозицияга ишора қилади ва only юкламасига боғланган сўз маъносини(сўз бирикмаси) кучайтиради. Ўзбек тилида Фақат биргаликда алоҳида имплицит пропозицияга ишора қилади Лекин поэтик асарларда ўзи алоқадор бўлган сўздан кейин келиши ҳам мумкин. 3 Фақат юкламаси ўзи алоқадор бўлган сўз билан биргаликда гапнинг семантик структурасини мураккаблаштиради ва алоҳида пропозицияни ифодалайди. Шунинг учун бу юклама иштирок этган гапларнинг семантик тузилиши мураккаб бўлади ва доимо бирдан ортиқ пропозиция ифодаланади. Фақат юкламаси гапда синтактик жиҳатдан ажратиб келаётган бўлак билан биргаликда алоҳида имплицит пропозицияга ишора қилади. М.: Ундан фақат Нисо буви хабар олиб турар эди (А. Қ аҳҳор. Асарлар, I том Ўзбек тили материали асосида биринчи бўлиб пресуппозиция ҳодисасини А.Нурмонов тадқиқ этди. Пресуппозиция ва гап мавзусини талқин этишни Н.Маҳмудов ўртага ташлади. 1 Инглиз ва ў збек тил лар ида пресуппозиция ҳодисасини синтактик семантик жиҳатдан ўрганиш учун бой тажриба йўқ. Шу йўналишдаги ишлар айрим ахборотлар сифатида берилган холос. Шундай бўлишига қарамай, пресуппозицияни ўрганишга бағишланган ишлардан тадқиқ этиш усулларини ўргандик. Ишимизнинг туб мақсадини белгилашда дастлабки қўлланмалар сифатида фойдаландик. Шу жиҳатдан пресуппозиция ҳодисасининг тадқиқи ҳозирги кунгача бўлган инглиз ва ўзбек тили тилшунослигида кемтик жойни тўлдириш мумкин. 1.2. Пресуппозиция ҳодисаси нинг синтактик семантик прагматик хусусияти Тилшуносликда пресуппозиция ҳодисасининг ўрганилиши энди-энди бошл турлича мазмуний хусусият касб этади. Шунинг учун ҳар бир тилнинг прагматик вазифасини шу тил материаллари асосида изоҳлаш керак. Тилнинг прагматик вазифасини кўрсатувчи ҳодисалардан бири пресуппозициядир. Пресуппозиция ҳодисаси ҳозирги замон лингвистикаси б илан мантииқий семантика ўртасидаги кўприк ҳисобланади. Бу ҳодиса гапнинг тўғри англаниши учун энг зарур компонентдир. Чунки пресуппозиция гапнинг вазият, контекст ҳамда сўзловчи ва тингловчиларнинг олдиндан маълум бўлган умумий билимлари фонди каби элементларни ўз ичига олувчи ҳодисадир. Шунинг учун ҳар қандай гап пресуппозицияси ҳодисаси асосида таҳлил этилмаса, тўғри баҳоланмайди. Ю.С.Степанов семантика белгилар (тил бирликлари)нинг ўзлари ифода этган нарсаларга муносабатини, синтактика белги (тил бирлиги)нинг белги (тил бирлиги)га тилшунослигида лексик маънога эга бўлмаган турли бирликларнинг, олмошларнинг, атоқли отларнинг прагматикага кўра англатадиган пресуппозицияларини тадқиқ этиш шут ил бирликлари хусусида айтилган чалкаш фикрларни тўғрилашга имкон беради. Прагматикага кўра тил бирликлари муайян нутқ шароитида умуман бошқа маъно англатиши ёки лексик маънога эга бўлмаган бирликлар ҳам маълум маънога эга бўлиши мумкин. Масалан, Only , olso , too , just каби сўзлар лексик маънога эга бўлмаса ҳам, муайян нутқ шароитида битта сода гапга тенг бўлган фикр англатиб кела олади. « I only bought a book » (Бошқа нарсаларни олмадим); I also bought a book (Бошқа нарсаларни ҳам олдим); I bought only a book (Бошқа нарсалар олишим керак эди, олмадим). Ёки Bring me a chalk гапини икки хил мазмунда тушунамиз. Шу гапни тўғри тушу мазмуний йўналиши бўйича ўрганиш ҳозирги дунё тилшуносларининг асосий объектига айланмоқда. «Тил кишиларнинг энг муҳим алоқа воситасидир» (В.И.Ленин). Тилдан фойдаланиш бу восита - қурол орқали фикрни шакллантириш, ифода қилиш ва баён қилишдан иборатдир. Фикр гаплар орқали шаклланади ва ифодаланади. Гаплар орқали ифодаланган фикрлар, воқеа-ҳодисалар – коммуникация кишиларга турлича таъсир қилади ва буни кишилар хилма- хил талқин қиладилар. Демак, гапнинг юқоридаги, мураккаб қирраларини синтаксисда аниқ кўрамиз. Шунинг учун ишимизда гапнинг мазмуний қиррасига алоқадор бўлган ва мазмун томонини ранг-баранг қилувчи воситалар талқини асосий ўринни эгаллайди. Тил орқали бўладиган алоқа – аралашувнинг, фикр ифодалашнинг энг содда шакли бўлган гапни ташкил этувчи синтактик элементларнинг семантик сўзлар маъносини ўрганиш кирар эди, холос. Сўзга қараганда йирик тил бирликларини – гап ва текст мазмунини ўрганиш фақат кейинги йиллардагина бошланди. 2 И.О.Маскальская ҳам юқоридаги фикрларни қувватлаб, «Семантик- синтактик категорияларни ўрганиш билан тилшуносликнинг янги «соҳаларидан бири – семантик-семантика шуғулланади» - деб, бундай йўналиш кейинги йилларда майдонга келганлигини таъкидлайди. 3 Синтаксисни семантик планда ўрганиш 70-80 йилларда майдонга келган бўлса ҳам дунё тилшунослигида бир қанча кўзга кўринарли (қаранг: Д.Ю.Апресян, Д.Н.Шмелов, В.Г.Гак, Г.Б.Алисова, У.Вайнрех, Л.Вайсберг, А.Данеш, Ч.Филмор, А.Вежбицкий ва бошқ.) ишлар амалга оширилди. Айниқса, рус тилшунослигида бу соҳа бўйича бой тажриба яратилган ва бир қанча илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. 70-80 йилларда ўзига хос кўринишни касб этди ва гапни структуравий метод асосида текшириш яна ҳам авж олди. Шу билан бирга синтаксисни семантикадан ажратилишига чек қўйилди. Лекин синтактик смемантиканинг ўрганиш кўлами масаласида бир тўхтамга келгани йўқ. 1 Кўриб ўтилган илмий тадқиқот ишларида гапнинг семантик структураси мураккаб ва кўп қиррали эканлиги таъкидланади. Ана шундай ишларда гапнинг семантик структурасида пропозитив, модал, коммуникатив каби элементлар мавжудлиги ҳақидаги қарашлар кўпчиликни ташкил этади. Бизнингча, пресуппозиция ҳам гапнинг мазмуний тузилишининг элементи ҳисобланади. Чунки пресуппозициясиз гапнинг тўлиқ мазмуний моҳияти очилмай қолади. Ишда пресуппозиция ҳодисаси гапнинг амалий (прагматик) тузилишининг элементи сифатида талқин этилади. Шу билан бирга пресуппозиция билан бо Ана шундай йўналишдаги ишларда гапдан англашилган яширин пропозицияни пресуппозиция деб аталмоқда. Пресуппозиция сўзловчи ва тингловчининг умумий билиш хазинаси (Термин Н.Д.Арутюнованики) асосида белгиланади ва жуда кўп ҳолларда гап ичида ўзининг махсус лингвистик ишора воситаси орқали англашилади. Пресуппозицияга ишора қилувчи воситалар ҳақида турли хил қарашлар мавжуд. Бу талқинлар дастлаб Н.Хомский томонидан бошлаб берилди. У гапнинг грамматик кўрсаткичлари ҳамда мазмуний тузилиши алоҳидалигини ва ўзаро бир-бирига ишора қилишини кўрсатади 3 . Кейинчалик Н.Хомскийнинг синтактик йўналиши асосида майдонга келган мазмуний генератив йўналишнинг тарафдорлари Ч.Филлмор, Д.Ж.Мак-Коллилар ҳам пресуппозицияга ишора қилувчи воситаларни сўз бирикмаларининг муносабати асосида изоҳладилар 4 . Е.В.Пад синтаксисда гапнинг синтактик қурилишини ташкил этган ҳар бир тил бирлиги синчиклаб текширила бошланди. Ўзбек тилшунослигида ҳам А.Нурмонов 4 , Н.Маҳмудов 5 , О.Бозаровлар 6 пресуппозицияга ишора қиулвчи лингвистик воситаларнинг турли хил хусусиятларини кўрсатадилар. Пресуппозиция ҳодисаси умумлингвистик ҳодиса ҳисобланади. Барча дунё тилларида бу ҳодиса мавжуд. Лекин ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусияти бўлганидек, пресуппозицияга ишора қилувчи воситалари ҳам ўзига хос. Инглиз ва ў збек тил лари да пресуппозицияга ишора қилувчи воситаларни умумпланда лингвистик воситалар, экстралингвистик воситалар, паралингвистик воситалар, социалогик воситаларни ажратиш мумкин. Чунки пресуппозиция дастлаб лингвистик ҳодисалар асосида юзага келса ҳам, шу лингвистик ҳодисаларга қўшимча тарзда ишора қилувчи 4. Равиш сўз туркуми 5. Юкламалар 6. Кўмакчилар. II . Синтактик воситалар: 1. Сўроқ гаплар 2. Ўхшатишли қурилмалар иштирок этган гап 3. Сўз тартиби III . Поросодик воситалар. Лингвистик воситага ёрдамчи воситалар: IV . Экстралингвистик воситалар: 1. Ҳаётда мавжуд бўлган турли ситуациялар 2. Паралингвистик воситалар 3. Социал воситалар. Демак, пресуппозицияни юзага келтиришда хилма-хил воситалар иштирок этар экан. Бу воситалар ичида лингвистик воситалар алоҳида аҳамият касб этади ва ҳамиша бирламчи ишора воситаси сифатида қатнашади. Пресуппозиция англатишда лингвистик воситаларга қўшимча тарзда экстралингвистик воситалар ҳам иштирок этади. Улар фақат нутқ жараёнида лингвистик воситаларни кузатиб борувчи факторлардир. Синтактик сатҳда гапнинг мазмуний тузилишини мураккаблаштириб, пресуппозиц юқоридаги гапнинг умумий ва хусусий маъноларидан келиб чиқади. Лекин қайси сўз билан бирикиб келмасин контекстда битта маъноси аниқлашади. қ олган маънолари эса пресуппозиция сифатида ўша сўз қатнашган гапнинг мазмуний тузилишида англашилади. М.: George finished school гапида Жож энди бошқа мактабга бормайди деган пресуппозицияга ишора қилаяпти. Шунингдек ўзбек тилида Жуманнинг бўйдоқлик ҳаёти тугади (А.Муҳтор) гапида бўйдоқлик сўзи иштирок этаяпти ва « Жуман уйланган » деган пресуппозицияга ишора қилаяпти. Демак, тилда шундай лексик бирликлар мавжуд эканки, улар иштирок этган гапларда албатта пресуппозиция англашилади. Пресуппозиция лексик бирликларнинг синонимик, омонимик, антонимик хусусиятлари асосида белгиланади. М.: The room was clean . сўзининг гап ичидаги мазмуний ҳусусиятидан « di ифодалашда жуда актив қўлланиладиган воситалардан айримларини айтиб ўтамиз. Пресуппозицияга ишора қилувчи воситалар ичида юкламалар ва кўмакчилар алоҳида ўрин тутади. Улар гап ичида ўзига хос мантиқий маънолар англатиб, ўзи иштирок этган гапнинг мазмуний тузилишини мураккаблаштиради ҳамда турли маънодаги пресуппозицияларга ишора қилади. Чунки юкламаларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқувчи мураккаблик уларнинг вазифасига ҳам таъсир этади. В.Виноградов юкламалар ёрдамчи сўзлар доирасидаги ўз лексик-грамматик белгисига, тарихий тараққиётига ва семантик-грамматик группаларига эга бўлган мустақил категориядир. Уларнинг лексик маънолари грамматик, логик ва экспрессив – стилистик функцияларга тенг келади. Шунинг учун уларнинг мазмуний томони кенг, синтактик сатҳда фойдаланиш қулайдир 2 , - де имконият сифатида мавжуд. Фақат уларнинг турли хусусиятлари (семантик, грамматик хусусиятлари) синтактик қуршовда яна ҳам ойдинлашади, холос. В.В.Виноградов юкламаларни Ф.Ф.Фортунатовнинг морфологик услуби ва А.А.Шахматовнинг синтактик йўналиши асосида тадқиқ этди. В.В.Виноградов илмий ишлари шогирдлари Н.Ю.Шведова 3 , Чистякова Л.М 4 ., Г.Г.Скиб 5 ва бошқалар томонидан ривожлантирилди. Кейинги давр тилшунослигида юкламалар гапнинг семантик структурасига таъсир этувчи алоҳида сўзлар группаси сифатида текширила бошланди. Кейинги тадқиқотларда юкламалар мантиқий жиҳатдан текстнинг ҳамда гапнинг кичик узвларидан бири сифатида ўрганилмоқда. Чунки юкламалар иштирок этган гапларнинг мазмуний тузилиши юклама иштирок этмаган гапларга нисбатан мураккаблиги билан ажралиб туради. Лекин ҳамма юкламала а, -я, -гина (-кина, -қина) каби аффикс юкламалар алоҳида турли маънодаги пресуппозицияга ишора қила олиши билан ажралиб туради. Шу жиҳатдан кўмакчилар ҳам пресуппозицияга ишора қилувчи воситалар ичида ўзига хос хусусиятга эга. Кўмакчиларнинг ўрганилиши ҳам юкламалар сингари ҳинд амалий тилшунослигининг Панини, Яски (эрамиздан аввалги V - IV асрлар) номлари билан боғлиқ. Улар 3-сўз туркуми сифатида олд кўмакчини ажратадилар 1 . Улар кўмакчиларга отларнинг ва феълларнинг маъноларини кўрсатувчи сўзлар деб баҳо берганлар. Улар кўмакчиларни морфологик принцип асосида талқин этадилар. Эрамиздан аввалги III - II асрларда амалий эҳтиёжлар туфайли эмас, мантиқий категориялар билан боғлиқ равишда кўмакчилар талқин этилди. Кўмакчилар талқинида ҳам юкламалар сингари бир хиллик йўқ. Маълумки, тилшунос Кўмакчилар хилма-хил грамматик муносабатларни ифодалайди. А.А.Шахматов биринчи бўлиб кўмакчиларнинг грамматик муносабатларини системага солишга ҳаракат қилди. Рус тилшунослигида кўмакчилар ва уларнинг грамматик муносабатлари В.В.Виноградов ишларида тўлақонли ўз ифодасини топган 2 . Рус тилшунослигида кўмакчи ва унинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган ишлар талайгина 3 , лекин В.В.Виноградовники сингари тўлақонли эмас. Ўзбек тилшунослигида ҳам кўмакчилар ҳануз аниқ белгиланмаган 4 . Бироқ кўмакчилар ва уларнинг грамматик маънолари трисида назарий маълумотлар берилган ишлар кўпчиликни ташкил этади. Бу ишларда назарий маълумотлар умумий тарзда берилган, лекин ўзбек адабий тилига оид кўмакчилар аниқ эмас 5 . Аммо бу масалани ҳал этиш ишимизнинг туб мақсадини ташкил этмаганлиги учун тўхталмаймиз Немисларнинг мўлжалига кўра, бу тепаликда бомба тушмаган бирор қарич ҳам ер қолмаслиги керак эди (А.Қаҳҳор) гапида «кўра» кўмакчиси жўналиш келишигидаги сўз билан бирикиб, айириб, таъкидлаб кўрсатиш маъносини ифодалаяпти ва ҳудди шу муносабатдан келиб чиқадиган бўлинса, Немислар аввал мўлжал қилган деган пресуппозицияси мавжуд. Хусусан, ўзбек тилида бошқа, бўлак, ўзга, ташқари, кўра, қараганда, кейин, сўнг, бурун, олдин, илгари, билан, биноан, асосан, каби, сингари, янглиғ, буён, бери, нари, қарамай, қарамасдан, сайин, сари, сабабли, туфайли, орқали, чоғли, оша, бўйича, бўйи, чамаси, ҳақида, тўғрисида, ҳолда, йўсинда, томон, қадар, қарши, қараб, яраша, лойиқ, мувофиқ, қарата, бошлаб, тортиб каби кўмакчи ва кўмакчи вазифасидаги сўзлар пресуппозиция англатиш учун восита бўла олади. Ёрдамчи с муносабатига қараб аниқлашади 1 . Олмошлар эрамиздан аввалги III - II асрларда қадимги грек тилшунослигида Искандария мактаби намоёндалари томонидан сўз туркуми сифатида ажратилган. Аристотель ва араб тилшунослиги намоёндалари олмош сўз туркумини от таркибида талқин этадилар. Ўрта Осиё тилшунослари йўлидан борадилар. 2 Олмош сўз туркуми сифатида тан олингунга қадар жуда узоқ тарихий даврни ўз бошидан кечирди. Чунки олмошлардаги предмет, белги ва миқдорни бевосита англата олмай, фақат унга ишора қилиш хусусияти жуда кўп тилшуносларни иккилантирган эди. В.В.Виноградовнинг таъкидлашича, олмошлар рус тилшунослигида XIX асрнинг 40-50 йилларида мустақил сўз туркуми сифатида талқин этила бошланди. Олмошлар айрим хусусиятлари билан бошқа сўз туркумларига отларга, сифатларга, равишларга ўхшаб кетад олмошлари кўрсатиш олмошларига киритилмайди. Ана, мана сўзлари хусусида турлича фикрлар мавжуд. Айрим ишларда бу сўзларни юклама дейилса, айримларида қайси туркумга оидлиги аниқ айтилмай, ана, мана сўзлари ҳам кўрсатиш олмошларига яқин деган умумий фикр айтилади. В.В.Решетов бу сўзларни кўрсатиш олмошлари қаторида талқин этади. Баъзи ишларда ҳам юклама, ҳам кўрсатиш олмоши сифатида изоҳланади. Биз ҳам бу сўзларнинг қўлланилишига кўра ҳам юклама, ҳам кўрсатиш олмоши дейиш тарафдоримиз. Бу, шу, ўша кўрсатиш олмошлари от ўрнида келиб, бирор предмет ёки шахсни номлаган ҳолатларида пресуппозиция англатмайди. Мазмуний тузилишда мураккабликни келтириб чиқармайди, контекстда маълум бўлган воқеа-ҳодиса, шахс ёки предметни номлайди холос. Предмет белгисини ёки ҳаракат белгисини кўрсатганда гапнинг м келгандагина пресуппозицияга ишора қилади. М.: Ана шу воқеа қалбимни тирнайди («Шарқ юлдузи») гапида « аввал қалбини тирнайдиган воқеа бўлган » пропозицияси ана шу олмошларининг пресуппозицияси орқали реаллашмоқда. Кўрсатиш олмошлари юклама ва кўмакчилар билан келганда, қайси юклама ёки кўмаквчи билан келишига қараб, ўша юклама ва кўмакчилар билан биргаликда пресуппозиция англатиб келади. Бундай ҳолатда кўпроқ юклама ёки кўмакчи активлик билан пресуппозиция англатса, олмошлар бир мунча пассивроқ роль ўйнайди. М.: Кеча ўша ҳам келган («Шарқ юлдузи») гапидаги «бошқалар ҳам келган» пресуппозицияси кўпроқ ҳам юкламасига тааллуқлидир. Базмда ўшагина гапирмади («Шарқ юлдузи») гапидаги «бошқалар гапирди» пресуппозицияси –гина юкламаси орқали англашилмоқда. Шунинг учун кўрсатиш олмошлари юклама ёк алоҳида мазмуний хусусият касб этади. М.: Did Brown say anything again . there was a short silence .( Ibid ) гапида again юкламаси ва anything ? сўроқ олмоши алоҳида ҳолда қўлланилган ва иккаласи ҳам алоҳида-алоҳида пресуппозицияга ишора қилмоқда. 1. Биринчи пресуппозиция – « Броун аввал ҳам нимадир деган» - again юкламаси орқали, иккинчи пресуппозиция «Броун нимадир айтган» - нимадир? Сўроқ олмоши орқали англашилмоқда. Белгилаш-жамлаш, гумон, бўлишсизлик олмошлари ҳам пресуппозиция англата олади, лекин сермаҳсул эмас. Равиш сўз туркуми ҳам пресуппозиция англатиш учун восита бўла олади. Айниқса, тарз ва пайт равишлари сермаҳсул ҳисобланади. М.: He was now armed .( Ibid ) гапида у аввал қуролланмаган энди қуроллантирилган пресуппозицияга ишора қилаяпти., Бо ягидек уйнинг у томонига ўтди («Ш a day's work a month's pay today's newspaper in a year's time women's beauty secrets the girl's beautiful voice Henry's daughters are (at) home Car’s door. Collective farm’s club. Биринчи машинанинг эшиги ва колхознинг клуби бирикмаларида аниқлик ҳамда таъкид кучли, шунинг учун белгили қўлланилмаса, контекстдаги мазмунга путур етади. Иккинчи машина эшиги, колхоз клуби бирикмаларида умумийлик, абстрактлик кучли, шунинг учун юқоридаги контекстга тўғри келмайди. Биз кўриб ўтган ҳолатларни тушум келиши мисолида ҳам кўриш мумкин. Шунинг учун воситали келишикларнинг белгили ёки белгисиз келиш ҳоллари ҳам пресуппозицияга кўра юзага келади. Чунки Ж.Лакофф айтганидек, пресуппозиция гапнинг шаклий тузилишига таъсир қилади. Шунинг учун ҳам шакл кўрсаткичларининг туши ўғирлади? («Шарқ юлдузи») гапида ким? сўроқ олмоши орқали бир киши (аниқ бўлмаган) сўралмоқда, шунинг учун жавоб берилиши талаб этилади. Дунё экан. . . Ишқ деган савдо Борми фақат менинг бошимда? Кимни этмас бу кўнгил шайдо, Ким шеър ёзмас менинг ёшимда? (Э.Воҳидов) Гапларда жавоб талаб этилмайди. Чунки ишқ савдоси ҳамманинг бошида бор эканлиги, ҳамма (ишқ савдосига мубтало бўлганлар) шеър ёзишлиги аниқ далил. Бу далил эса пресуппозиция орқали тушунилади. Шунинг учун жавоб бериш шарт эмас. Агар юқоридаги гапларга ўхшаган гаплар келиб қолса, сўзловчи ва тингловчидаги информатив мазмунга пресуппозиция хабар беради. Ҳамда синтактик жавоб ўз-ўзидан яширин ҳолда аниқ бўлиб қолади. Соф сўроқ гапларда сўроқ олмошларининг иштирок этиши ҳам пресуппозицияни юзага келтиради. Лекин айрим ишларда соф с пресуппозиция ҳодисасини текшириш, аниқлаш кўпгина биз учун қоронғи, ноаниқ бўлиб кўринаётган томонларни тушунишга ёрдам беради. Тўлиқсиз гапларни ҳам аксарият илмий адабиётларда маълум бўлаклари тушириб қолдирилган ва маъноси ситуациядан билиниб турадиган гаплар деб тушунтирилади. Аслида эса, мазмуний жиҳатдан тўлиқ бўлиши уқдирилади. Аксарият контекст, ситуация кабилар нима асосида киши онгида юзага келиши ҳақида ҳеч нарса, дейилмайди ёки яширинган бўлак онгда мавжуд бўлади 4 дейиш билан кифояланади. Тўлиқсиз гаплар пресуппозицияси тадқиқ этилса, баъзи кемтик жойлар тўлдирилган бўлар эди. Шунингдек, сўз гаплар, атов гапларда ҳам маълум пресуппозиция мавжуд бўлади. Шунинг учун гапнинг коммуникатив ва тузилиш жиҳатидан турларини пресуппозицион таҳлил этиш шу соҳадаги айрим чалкашликларни ҳ орқали англашилса, лингвистик пресуппозиция дейилади. Агар мантиқий ишора воситалари орқали англашилса, мантиқий пресуппозиция дейилади. Лингвистик пресуппозиция ҳамиша ўз ишора воситасига эга бўлади. Гапнинг мазмуний тузилишида яширин тарзда англашилади. Буни жадвал асосида қуйидагича изоҳлаш мумкин: - Пропозиция Brown is shivering with cold. - Brown is also shivering with cold (Ibid). - Пресуппозиция Brown is shivering with cold before. - Эга – Brown. - Кесим – is shivering дыриллади . - Тема – Brown. - Рема – is also shivering. Error: Reference source not found Пресуппозицияга ишора қилувчи воситаларнинг семантик таҳлили ҳозирги давр тилшунослигининг долзарб мавзуси ҳисобланади . Унинг учун ҳозирги кунда ҳар бир сўз туркумлари, ҳар бир категорияни пресуппозицион таҳлил этиш кучайди. Тил Умуман, тилдаги барча категорияларни пресуппозицион таҳлил этиш тилшунос учун жуда кўп нарса беради. Тилнинг «сув остида яширинган» қисмларини очишда қўл келади. 2.2. « Also,too » юкламаларининг пресуппозицияси Тилшуносликда сўзларни туркумларга ажратишда семантик, морфологик ва синтактик белгилар биргаликда олинади 1 . Сўзлар оппозицияда реаллашади, қайси сўз туркумига кириши аниқ билинади. Контекст эса, сўзларнинг оппозициясини реаллаштирувчи майдон ҳисобланади. Сўзларни қайси туркумга киришини контекст аниқ белгилаб беради. Айниқса, лексик маънога эга бўлмаган ёрдамчи сўзларнинг туркумларини контекстсиз белгилаш мумкин эмас. Чунки ёрдамчи сўзларнинг маънолари мустақил сўзларга қўшилгандагина англашилади. Шунинг учун ёдамчи сўзларни белгилашда грамматик маъно ва синтактик боғланиш асосий А.Н.Кононовнинг «Грамматика современного узбекского литературного языка» китобида ҳам боғловчи сифатида изоҳланади. 4 Ўзбек тили грамматикаси, I томда ҳам ни бириктирувчи боғловчиси ҳамда кучайтирув ва таъкид юкламаси дейилади. 5 Р.Расулов ҳам сўзининг қўлланилиш ўринлари ва англатган маъноларини атрофлича ёритиб беради ҳамда гапларга қандай маъно нозикликлари беришига қараб: 1) таъкид ёки кучайтирув юкламаси; 2) тўсиқсизлик юкламаси; 3) бириктирув боғловчиси каби турларга ажратади. Умуман, also , too юклама лар и кейинги даврларда яратилаётган илмий тадқиқот ишларида юкламалар қаторида талқин этилмоқда. Тилда лексик маъно англатмайдиган ёрдамчи сўзлар борки, «уларнинг лексик маънолари грамматик, логик экспрессив-услубий функцияларга тенг келади (В.В.Виноградов) ; Шунинг учун бундай сўзлар пропозиция – У нинг муйлови калта қилиб кесилгани маълум ва иккинчи пропозиция гап таркибидаги синтактик бўлаклар ( гап констуентлари ) орқали эксплицит ( аниқ ) ифодаланган , иккинчи пропозиция also юкламаси орқали имплицит ( яширин ) англашилган . Яширин ифодаланган иккинчи пропозиция ҳам юкламасининг пресуппозицияси ҳисобланади. Агар биз also юкламасини тушириб қолдирсак, формал-грамматик жиҳатдан ғализлик сезилмаса-да, лекин гапнинг мазмуний тузилишидаги иккинчи пропозиция англашилмайди. A lso юкламаси пресуппозицияга ишора қилувчи сермаҳсул воситалардан бири ҳисобланади. Бу юклама турли хил маънодаги пресуппозицияга ишора воситаси бўла олади. 1. Қ ўшиб хисоблаш, биргалик маъносини ифодаловчи пресуппозиция. He also opens the door of the room ( Ibid.P. 36). Пропозиция – У уйнинг эшиги н book гапида таъкидланаётган бўлак китоб . Гапнинг синтактик бўлаклари орқали англашилган пропозиция – у китоб ўқийди. Пресуппозиция эса – у газет а , журнал ва бошқа ўқилиши мумкин бўлган предметларни ўқийди. Кўринадики, гапнинг синтактик қурилишида мавжуд бўлган китоб ўзига яқин, жинсдош газета, журнал ва бошқалар, яъни ўқилиш учун объект бўла оладиган предметлар also юкламаси воситасида англашилмоқда. Бу гапда нафақат китобдан бошқа нарсаларни ўқий олиши, балки бошқа ҳунарларга ҳам эга эканлиги тушунилиши мумкин. Шунинг учун пресуппозицияни таҳлил этаётганда фақат also юкламасининг ўзидан келиб чиқмай, балки шу юклама боғланиб таъкидланаётган, кучайтирилаётган бўлакнинг маъносини ҳам биргаликда олиш керак бўлади. Чунки мазмуний тузилишда also юкламаси ўзи якка ҳолда пропозицияга асос бўл сўзининг англашилишига ҳам юкламаси ишора қилаяпти. Демак, ҳам юкламаси ўзи боғланиб таъкидлаб, кучайтириб келаётган бўлакка яқин, жинсдош, маънодош тушунчаларига ишора қилиш орқали пресуппозиция англатиб қолмай, балки қарама-қарши, антонимик муносабатдаги тушунчаларга ишора қилиш орқали ҳам пресуппозиция англатиши мумкин экан. Чунки антонимик муносабатдаги сўзларнинг, тушунчаларнинг бири табиатан иккинчисини ёдга солади. Масалан: Яхши – ёмон, катта-кичик, баланд-паст ва ҳ.к. Гап таркибида бири орқали иккинчиси англашилиши учун фақат информатор, сигнализатор керак бўлади. Ҳам юкламаси ҳудди ўша сигнализатор вазифасини ўтаб, бизга ишора қилади. Тингловчи эса антонимик муносабатда бўлган тушунчаларнинг иккинчи компонентини ҳам юкламасининг ишораси орқали гапнинг синтактик қурилишида ифодалан «эркакларга ҳам тушунтирганман» гапидаги сингари пресуппозиция англашилмай қолмайди, фақат пресуппозициянинг маъноси ўзгаради холос. Ҳам юкламаси кўриб ўтилган гаплардаги сингари қўшиб хисоблаш маъносидаги пресуппозицияни англатганда, англашилган ҳукм синтактик қурилишда ҳам юкламаси таъкидлаб, кучайтириб келаётган бўлак билан биргаликда синтактик планда ифодаланмаётган, лекин имплицит тушунилаётган бўлакка ҳам тааллуқли бўлади. Шунинг учун бу пресуппозицияни қўшиб ҳисоблаш маъносидаги пресуппозиция дейишимиз керак бўлади. М .: He also got an excellent mark on literature exam (Ibid, 117- page) гапида ҳам кўриб ўтилган ҳолат кўзга ташланади . Бу гапда пропозиция – also got an excellent mark on literature exam ; пресуппозиция – бошқа фанлардан ҳам аъло баҳо олган . «Бошқа фанлардан ҳам аъло келтиради. М .: Brown is also waiting for him in the evening and at night ( Ibid . 112-page) гапидан кутиш маъносини ифодаловчи пресуппозицияси англашилади . Чунки Броуннинг келиши керак эканлиги пресуппозиция орқали яширин тушунилади . Also юкламаси аниқ пайтни билдирувчи сўзлардан кейин келганда also кутиш маъносидаги пресуппозицияга ишора қилади . М .: He didn’t also come at home sharp at 11 o’clock (Ibid. 87-page) гапида « У соат ўн бирда келиши керак эди » пресуппозицияси англашилмоқда . Пресуппозицияни юзага келишида Аниқ пайт билдирувчи « соат ўн бир » конструкцияси ва also юкламаси восита бўлмоқда . Кутиш маъносини ифодаловчи пресуппозиция англашилган гапларнинг кесими ҳар доим бўлишсиз шаклда бўлади . Иш - ҳаракатнинг маълум бир пайтда юзага келиши кутилган бўлса ҳам , бўлмаганлиг бўлганда эди биргалик, қўшиб ҳисоблаш маъносидаги пресуппозиция англашилар эди. Қ иёсланг: Энг мутаассиб, энг рашкли эркаклар ҳам дин ва диёнатга зарарли деб қарамайдилар (Ойбек. 119-бет) гапида «энг мутаассиб, энг рашкли эркаклар дин ва диёнатга зарарли деб қараши керак эди «пресуппозициясига ишора бор. Агар шу гапнинг кесими бўлишли шаклда ифодаланса, кутиш маъносидаги пресуппозиция эмас, биргалик, қўшиб ҳисоблаш маъносидаги пресуппозиция англашилар эди. Ҳам юкламаси –са ва –ганда қўшимчалари орқали шаклланган сўзларга қўшилиб келганда, биз юқорида айтиб ўтганимиздек тўсиқсизлик юкламаси вазифасини ўтайди. Ҳудди шундай ҳолатларда, агар гапнинг кесими бўлишсиз шаклда бўлса, кутиш маъносини ифодаловчи пресуппозицияни юзага келтиради. М .: Карим ака Салиманинг тўйига кўнгли қолган бўлса ҳам характерда бўлади. М.: Ҳатто Мурзин ҳам ухлаб қолди (Шуҳрат. Шинели йиллар, 117-бет) гапида предикат бўлишли бўлганлиги учун англашилган пресуппозиция бўлишсиз характерда тушунилади. 1. Пропозиция – Мурзин ҳам ухлаб қолди. 2. Пресуппозиция – Мурзин ухламаслиги керак эди. Ҳам юкламаси такрорий ҳолда қўлланиб, гапнинг эгаси, тўлдирувчиси, аниқловчиси, ҳоли, кесимини таъкидлаб, кучайтириб келганда, ўзи таъкидлаб келаётган бўлакдан англашилган тушунчаларни кутиш маъносидаги пресуппозиция орқали шакллантиради. М.: Меҳмондорчиликда Салимахон ҳам, сурнайчи йигит ҳам кўринмади («Шарқ юлдузи») гапида «Салимахон ва сурнайчи йигит меҳмондорчиликда бўлиши керак эди» пресуппозицияси бор. Пресуппозиция ҳам юкламасининг такрорий қўлланиши асосида юзага келмоқда. Ҳам юкламаси тугул юкламаси билан биргалик гапда – «бошқалар учун ҳам гапирган», учинчи гапда – «бошқалар билан бирга борган» пресуппозициялари бор. Пресуппозиция учун, билан кўмакчилари ва ҳам юкламалари воситасида тушунилади. Ҳам сўзлар таркибида бирикиб, янги сўз ҳосил қилиб келиш ҳолларида ҳам пресуппозицияга ишора қилади. М.: Конференцияда докладни ҳамхонам ўқиди («Ўзбек адабиёти ва санъати») гапидан «доклад ўқиган одам билан сўзловчи бита хонада туради» пресуппозициясини тушуниш мумкин. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳам юкламаси пресуппозициянинг ишора воситалари ичида энг сермаҳсули ҳисобланади, бу юклама биргалик, қўшиб хисоблаш, кутиш, нотўғри тасаввур; ўхшатиш тенглаш, такрорийлик, тўсиқсизлик каби маъноларни ифодаловчи пресуппозицияга ишора воситаси бўла олади. Ҳам юкламаси гапнинг турли бўлакларига боғланиб келади в Пресуппозиция «инсон - олам» умумий системани юзага келтирувчи ва бу системада тилнинг фалсафий, психологик, социологик томонларини бирлаштирувчи универсал ҳодисадир. Пресуппозиция ҳукмнинг табиий асоси сифатида сўзловчи ва тингловчининг умумий билиш фонди ҳамда уларнинг ўзаро шартномаси асосида юзага келувчи мураккаб ҳодиса ҳисобланади. Пресуппозиция – гап таркибидаги махсус ишора воситалари орқали юзага чиқади ва текст қурилишида диалектик боғланишни ҳосил қилади. Пресуппозицияга кўра ҳар қандай гап мазмуний жиҳатдан мураккаблашади ва ҳар доим (агар содда гап бўлса) бирдан ортиқ пропозиция мавжуд бўлади. Пропозицияларининг бири гапнинг мавжуд бўлаклари (гап констуентлари) орқали очиқ (эксплицит) ифодаланса, қолганлари пресуппозиция орқали яширин (имплицит) англашилади. Шунинг учун пресуп 3. Олмош сўз туркуми. 4. Равиш сўз туркуми. 5. Феъл сўз туркуми ва ундаги категориялар. 6. Кўмакчилар. II . Синтактик воситалар 1. Сўроқ гапнинг барча турлари 2. Ўхшатишли қурилмалар иштирок этган гаплар. 3. Сўз тартиби 4. Тўлиқсиз гаплар 5. Маънавий гаплар. 6. Экзистенционал гаплар. III . Поросодик воситалар IV . Экстралингвистик воситалар. 1. Ҳаётда мавжуд бўлган турли хил ситуациялар. 2. Паралингвистик воситалар. 3. Социологик воситалар. Пресуппозициянинг юзага келишида лингвикти воситалар алоҳида аҳамият касб этади ва ҳамиша бирламчи восита сифатида иштирок этади. Пресуппозиция англатишда экстралингвистик воситалар ҳам қатнашади, лекин улар нутқ жараёнида лингвистик воситаларни кузатиб борувчи факторлардир. Сўзларнинг антонимик, синонимик ва омонимик хусусиятлари асосида ҳам лингвистик ҳар бир халқда ўзига хос пресуппозициялар англатиши мумкин. Бундай ўзига хослик ўша халқнинг турли урф-одатларига, иқлимига, социал шароитларига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Шунинг учун ҳар бир халқда риторик сўроқ ҳисобланган гап иккинчи халқда риторик сўроқ гап бўлмаслиги мумкин. Тилдаги тўлиқсиз гаплар, атов гаплар, ситуатив гаплар, сўз гапларнинг тўлиқ шаклланмаса ҳам тушунарли бўлиши текстнинг диалектик боғланишини таъминловчи пресуппозицияга кўрадир. Халқ мақолалари, маталлар ва ибораларини ҳам мазмуний грамматик хусусиятларини аниқлаштиришда ҳамда уларнинг тўлиқ бадиий қийматини белгилашда, қолаверса, уларни тўғри тушунишда пресуппозиция ҳодисаси алоҳида аҳамиятга эга. Чунки халқ мақоллари, маталлари ва ибораларининг асосий мазмуний негизи пресуппозиция сифатида кишиларнинг умумий б пресуппозициялар юзага келади ҳамда улар лингвистик пресуппозицияни реаллаштиради. Инглиз тилида: а) кўчайтирув маъносини англатувчи (all , but , even , just , only , quite , simply , still , too , very ) ( emphatic or intensifying particles ) б) айирув ёки чегараловни англатувчи( only, alone, solely, merely, barely, almost, nearly, scarcely, hardly )юкламалар (Limiting particles) в) бириктирувчи ёки умумлаштирувчи( too, also ) юкламалар .(Connecting particles) г ) инкорни билдирувчи ( no, not, never ) (Negative particles) юкламалар, шунингдек ў збек тилидаги ҳатто , ҳаттоки , ниҳоят , наҳотки , фақат , ёлғиз , холос , - гина , ҳудди , нақ , яна , тағин , эмас , тугул , нафақат , якка , биргина , ҳали , энди , эса каби юкламалар пресуппозиция англатиш воситаси бўлиб келади . Фақат, ёлғиз, пайт билдирувчи сўзларни таъкидлаб келганда кутиш маъносини ифодаловчи пресуппозицияни юзага келтиради. М .: Brown is also waiting for him in the evening and at night гапидан кутиш маъносини ифодаловчи пресуппозицияси англашилади . Чунки Броуннинг келиши керак эканлиги пресуппозиция орқали яширин тушунилади. Барча пресуппозиция англатувчи юкламалар қатнашган гапларнинг мазмуний тузилиши мураккаб бўлади ва ҳамиша икки ҳукм англашилади. Юкламаларнинг пресуппозицион таҳлили ҳозирги давр тилшунослигида тил бирликларининг тил эгаларига бўлган муносабатини кўрсатиш билан аҳамиятлидир. АДАБИЁТЛАР: 1. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили хакида" (янги тахрирда)ги Қонуни // Халк сўзи. - Тошкент. 1995.-29 декабрь. 2. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. - Тошкент: Ўзбекистон, 2008. 4. Адмони В.Г. Введение в синтаксиси современного немецкого языка. М., 1955 5. Арутюнова Н.Д. Типы языкових значений. Оценка. Событие. Факт. Москва, 1988 6. Арутюнова Н.Д. Проблемы синтаксиса и семантика в работах Ч.Филлмора. «Вопросы языкознания». Москва, 1973, №1 стр.123 7. Арутюнова Н.Д. Понятие пресуппозиции в лингвистике. «Известия АН», Серия литературы и языка. Москва. 1973. том-32. №1. стр.85 8. Арутюнова Н.Д. Предложение и его смысл. Москва. 1976 9. Арутюнова Н.Д. О номанитивной и коммуникативной моделях предложения. «Известия АН СССР». Серия литературў и язўка. Москва. 1972. Том-31. №1. стр. 41 10. Аскаков К.С. Конспект последних двух отделов первой части русской грамматики. Москва. 1980 11. Аскаков К.С. Опўт русской грамматике. Полн.сборн.соч. Москва. 1980 12. Ашнин Ф.Д. Указател 21. Базаров О. Ўзбек тилининг юклама категорияси. «Ўзбек тили ва адабиёти». 1977, 2-сон, 27-бет 22. Боровков А.К. «О некоторых очередных вопросах орфографии узбекского литературного языка». Записки института востоковедения. АН СССР. Вып.: №6. 1947. стр-70 23. Будагов Р.Э К теории синтаксических отношений. «Вопросы языкознания». Москва, 1973. №1 стр.15 24. Будагов Р.А. Человек и его язык. Москва, 1974 25. Виноградов В.В. История русских лингвистических учений. Москва. 1978 26. Виноградов В.В. Русский язык. Москва, 1986 27. Гак В.Г. Теоретическая грамматика французского языка. Москва, 1981 28. Грамматика современного русского литературного языка. АН СССР. Москва, 1970 29. Гулыга А.В. Немецкая классическая философия. Москва, 1986. 30. Гумбольдт Вишьгелм фон. Избранные труды по языкознанию. Мо 40. Кацнильсон С.Д. К гинезису номинативного предложения. Москва, 1936. 41. Кацнильсон С.Д. Типология язўка и речевого мышления. Москва, 1972. 42. Кифер Ф. О пресуппозициях. В кн.: Новое в зарубежной лингвистике. Вўпуск VIII . Москва, 1978. стр. 337 43. Кононов А.Н. Грамматика современного узбекского литературного яз ы ка. М. - Л., 196 0 44. Кодухов В.И. Введение в языкознание. Москва, 1987 45. Крейдлин Г.Е. Лексема «даже». В кн.: Семиотика и информатика. №6. Москва, 1975 46. Кривоносова А.Т. Система неизменяемых классов слов. Саратов, 1974 47. Леонтьев А.А. Язык, речь, речевая деятельность. Москва. 1969 48. Маскальская И.О. Проблемў системного описания языка. Москва, 1974 49. Матезиус В. О так называемое актуальном членении предложения. В кн.: Пражский лингвистический кружок. Москва, 1967 58. Нурмонов А. Гап ҳақидаги синтактик назариялар. Тошкент, 1988 59. Нурмонов А. Кўмакчили конструкциялар пресуппозицияси. «Ўзбек тили ва адабиёти». 1986. 6-сон, 42-бет 60. Нурмонов А. Проблемы системного исследования синтаксиса узбекского языка. Ташкент, 1982 61. Нурмонов А. Сигнификативная оппозиция синтаксических конструкции по признаку «утвердительность», «отрицательность». Автореферат докт.дисс. Ташкент, 1983 62. Падучева Е.В. О понятии презумции в лингвистической семантике. В кн.: Семиотика и информатика. №8. Москва, 1977 63. Падучева Е.В. О семантике синтаксиса. Москва, 1974 64. Падучева Е.В. О семантике синтаксиса. Москва, 1974 65. Падучева Е.В. О способах представления синтаксической структуры предложения. «Вопросы языкознания». Москва, 1964, 12, стр.99 66. Панфилов В.З. Взаимоотн 76. Рустамов Т. Категория отрицания в современном узбекском литературном языке. Автореферат канд.дисс. Москва, 1956 77. Свинцов В.И. Смысловой анализ и обработка текста. Москва, 1979 78. Семиотика и информатика. 8, Москва, 1977 79. Скиб Г.Г. Переход самостоятельных слов и служебные. Автореферат канд.дисс. Львов, 1954 80. Солнцев В.М. Язык как системно-структурное образование. Москва, 1971 81. Степанов Ю.С. Семиотическая структура языка . Москва, 1973. том-32. Вып.: 4, стр.340 82. Степанов Ю.С. Основы обшего языкознания. Москва, 1975. 83. Т.Ван Дейк. Вопросы прагматики текста. В кн.: Новое в зарубежной лингвистике. Вып.: VIII . Москв , 1978. стр. 259 84. Торопова Н.А. К исследованию логических частиц. «Вопросы языкознания». Москва, 1978. №5 85. Торопова Н.А. Положительный противочлен отрица 93. Чистякова Л.М. Частицы современного русского языка. Автореферат канд.дисс. Ленинград, 1949
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona psixologik testi
  • OAVlari matnlaridagi frazeologik birliklarni Ingliz tilidan O‘zbek tiliga tarjima qilishning pragmatik xususiyatlari
  • Ingliz tili leksikografiyasi tarixi va lug’at turlarining rivojlanishi
  • Analysis of English and Uzbek poetry
  • Sohaga oid matnlar tarjimasidagi muammolar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha