Кўприк қурилишида геодезик ишларни лойиҳалаш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ  ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР  ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА  УНИВЕРСИТЕТИ
“Геология-қидирув ва кон-металлургия”   факультети
Маркшейдерлик иши ва Геодезия кафедраси
АМАЛИЙ ГЕОДЕЗИЯ ФАНИДАН
КУРС  ИШИ
Мавзу: Кўприк қурилишида геодезик ишларни
лойиҳалаш  
Бажарди :   _____________-
Қабул қилди :_______________ Режа :
Кириш
I   боб. Умумий кисм.
1.1 Жойнинг физик-географик харатеристикаси.
1.2 Жойнинг топо-геодезик таъминоти.
1.3 Лойихаланаётган иншоот тўғрисидаги маълумот.
II  боб. Кўприк орқали ўтиш жойларидаги геодезик ишлар
2.1  Кўприк таянчлари марказларини режалаш .
2.2  Сув ҳавзалари орқали ўтиш.
2.3  Ўтиш жойларини планга олиш.
  III   боб.   Кўприк   таянч   геодезик   асосини   лойиҳалаш,   режалаш   ва
режалаш ишчи чизмасини чизиш
3.1  Кўприк қуришда топографик - геодезик ишлар ҳақида умумий маълумот
3.2  Кўприк таянч геодезик асосини лойиҳалаш ва аниқлигини баҳолаш
3.3  Кўприк таянч асосларини режалаш ва режалаш ишчи чизмасини чизиш
    Хулоса
   Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 
    Илова Кириш.
          Республикамиз   мустақиликка   эришибдики   барча   соҳаларида   муҳим
ислоҳотлар ва ўзгаришлар  даври бошланди десак хато қилмаган бўламиз. Шу
жумладан ҳалқнинг оғирини йенгил қилиш учун, қўшни давлатлар билан   ҳар
томонлама   алоқаларни   ўрнатиш   мақсадида     янгидан-янги   транс   алоқавий
автомобил   ва   темир   йўллар       қурилмоқда,   эскиларида   қайта   қуриш   ишлари
олиб борилмоқда. Ушбу узундан узун  йўлларнинг  бази бир  қисмларида йрик
дарё   ва   каналлардан   кесиб   ўтган   жойларида     кўплаб   автомобил   ва   темир
йўлларнинг ўтиш  кўприклари қурилмоқда.
Йикик кўприкларни режалаш ва қуришда геодезик ишлар аниқлиги юқори
даражада таълаб қилинади. Бизнинг курс ишимиз дарёлардан ўтиш кўпригини
лойиҳалаш   ва   қуришда   бажариладиган   топографик   -   геодезик   ишлар,     ўтиш
куприкларини   таянч   геодезик   асосини   лойиҳалаш   ва   аниқлигини   баҳолаш,
кўприк     таянч   асосларини   режалаш   ва   режалаш   ишчи   чизмасини   чизишга
бағишланади.   Биз   курс   ишимиз   давомида   юқорида   айтиб   ўтилган   ишлар
ҳақида маълумот бериб ўтишги ҳаракат қилимиз. I   боб. Асосий қисм.
1.1 Жойнинг физик-географик харатеристикаси
Учқудуқ   тумани   —   Навоий   вилоятидаги   туман.   1982   йил   25   мартда
ташкил этилган. Шим.дан Қозоғистон Республикаси, ғарбдан Қорақалпоғистон
Республикаси,   жан.дан   Бухоро   вилояти   ва   шарқдан   Томди,   Конимех
туманлари   билан   чегарадош.   Майдони   46,63   минг   км².   Аҳолиси   38,8   минг
киши   (2004).     Туманда   5   қишлоқ   фуқаролар   йиғини   (Авангард,   Бўздўнги,
Мингбулоқ, Олтинтов, Узунқудуқ) бор. 
Маркази — Учқудуқ шаҳри.
Табиати.   Туман   ҳудуди   вилоятнинг   ғарбида,   Қизилқум   чўлида
жойлашган.   Рельефи,   асосан,   текислик.   Қизилқум   чўли   қўйлар   учун   асосий
яйлов   ҳисобланади.   Иқлими   кескин   континентал.   Ёзи   иссиқ,   қиши   совуқ.
Йиллик ўртача тра 1 Г, январнинг ўртача температураси —6°, энг паст тра —
35°.  Июлнинг ўртача температураси 27°, энг юқори тра 45°.  Вегетация даври
190   кун.   Йилига   45-46   мм   ёғин   тушади.   Ёғин,   асосан,   қиш   ва   баҳорда   ёғади.
Тупроқлари   тақирли,   сур   қўнғир   ва   қумли   тупроқлардан   иборат.   Ёввойи
ўсимликлардан   Қизилқум   яйловларида   саксовул,   янтоқ,   адрасман,   туяқорин,
селин,   қуёнсуяк,   қизилча,   текисликларда   туранғил,   жийда,   юлғун,   толь   ва
бошқа   бор.   Белтов   қирларида   оқшувоқ   ва   шўралар   ўсади.   Ёввойи
ҳайвонлардан,   тоғларда   қобон,   қуён,   жайран,   бўри,   тулки,   чиябўри,   ёввойи
мушук,   бўрсиқ,   қўшоёқ,   кўрсичқон;   судралувчилардан   тошбақа,   илонлар,   ҳар
хил   калтакесаклар;   қушлардан   тувалоқ,   тўрғай,   бургут   яшайди.   Учқудуқ
тумани ҳудудида Мурунтов олтин кони жойлашган.
Бу лойиҳаланаётган ҳудуд картанинг ғарбий томонида жойлашган бóлиб,
тоғли   ҳудудга   киради.   Бу   картада   кóллар,   каналлар,   сув   омбори,   кóприклар,
йóл   тармоқлари,   қишлоқлар,   шаҳарлар   ,   боғлар,   ҳайдалма   ерлар,   рельефлар
тасворланган.   Лойиҳаланаётган   объект   шимоли-ғарбий   қисми   канал   ва
коллекторлар   устидан   óтган.   Картада   Озодлик,   Янгизамон   каби   қишлоқ
типидаги   шаҳарлар   мавжуд.   Бу   карта   1983   йил   сёмка   қилинган   ва   1992   йил
янгиланган.   Жойнинг   ҳолати   1992   йил,   2006   йилда   нашр   қилинган.   Бу   карта
1942 йил координата  системаси асосида  тузилган  бóлиб, 1992 йил учун оғиш
шарқий   4°08ъ   (0-69).     Меридианлар   óртача   яқунлашиши   шарқий   0°04ъ.
Координаталар   тóрининг   вертикал   чизиғига   буссол   (компас)ни   қóйилганда
магнит   милининг   óртача   оғиши   шарқий   4°04ъ   (0-68).     Йиллик   оғишнинг
óзгариши шарқий 0°00ъ (0-00).
Кўприк орқали ўтишнинг лойиҳасини тузишда, қарама – қарши қирғоқда
сувга   ботмайдиган   ерда   жойлашган,   иккита   бошланғич   пунктлар   орасидаги масофани билиш керак бўлади. Бу масофа кўприк орқали ўтишнинг узунлиги
дейилади ва у кўприк иншоотларини бошланғич пунктларга аналитик боғлаш
учун   қўлланилади.   Маълумки,   кўприкнинг   умумий   узунлиги   қуйидагича
ҳисобланади:
бу   ерда   li-   пролёт   узунлиги;   pi   -   пролёт   ўқлари   орасидаги   масофа;   q   –   асос
қисми ўқи билан қирғоқ орасидаги масофа; n – кўприкнинг пролётлари сони.
 Кўприк узунлигини ўлчаш аниқлигини ҳисоблаймиз:
бу   ерда,   δ l   =l/Т   кўприк   асосини   режалаш   ва   пролётни   монтаж   қилиш
хатолигининг   чеки   (мураккаб   кўприклар   учун   δ l   =l/10000,   оддий   кўприклар
учун   δ l   =l/6000   деб   қабул   қилинади);   δ р   –   иккита   ёнма   –   ён   асос   қисмининг
ўзаро бўйлама хатолиги ( δ р= 0.5 2 см);  δ q – q масофани қўйиш хатолиги (5мм).
Пролёт узунликлари тенг кўприк учун:
ёки  
Масалан, l=100м; n= 12(L = 1200м); 1/Т = 1/ 10000 бўлса,  δ l =4.2 см ва  δ L /
L=1/28800   бўлади.   Кўприк   узунлигини   светодальномер   ёрдамида   аниқлаш
мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Қиш   фаслида   муз   устида   шкалали   лента   ёрдамда ўлчаш   мумкин.   Паралактик   полигонометрияни   қўллаганда,   базис   имкон
борича дарё ўртасига ( оролчага, музга) ўрнатилишига харакат қилинади
Бу ҳолда АВ=S чизиқ узунлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
ва нисбий хатолик қуйидагича ифодаланади:
Катта   дарёларда   кўприк   орқали   ўтиш   жойи   узунлигини   аниқлашда
мураккаб   звено   қўлланилади .   Бу   ерда   катта   базис   СД   =l   узунлиги   ёрдамчи
ромб орқали аниқланади.  Кўприк узунлиги АВ= S қуйидагича ҳисобланади:
нисбий хатолик эса; бу ерда mв – базис ўлчаш ўрта квадратик хатолиги; m    -    1 ва    2 паралактик
бурчакларни   ўлчаш   ўрта   квадратик   хатолиги;   m    -      паралактик   бурчакни
ўлчаш   ўрта   квадратик   хатолиги.   Кўприкни   узунлигини   ишончлироқ   аниқлаш
учун   бундай   звенолар   иккила   қирғоқда   ясалади   ва   S   масофа   икки   марта
ўлчанади.   Базис   сифатида   24,   28   метрли   кесмалар   қўлланилади.   Мисол
тариқасида mв/в=1/100000, в=24м, S = 1200м, l=300м, m    = 1 ״   , m    = 1.2 ״   деб
қабул қилсак, mS / S= 1/30000 бўлади.
Масофани   аниқлаш   иккита   қирғоқдан   амалга   оширилганда   бу   қиймат
тахминан 2 марта ошиши мумкин, яъни :
          1.2  Жойнинг яни объектнинг топогеодезик таминоти.
Навоий вилоятида ҳар хил жойлар мавжуд . Яни энг баланд нутаси 936 м,
энг   паст   нуқтаси   14   м,   óртача   баландлик   180   м.   Бу   карта   масштаби   1:10000
масштабда. 1см да 100 м бор   , горизонталлар ҳар бир метрдан óтган , асосий
горизонталлар ҳар 5 м дан óтган. Бу картада  энг баланд нуқталари картанинг
жануби   ва   жанубий-шарқи   атрофида   жойлашган.   Бу   картада   лойиҳалаш
ишларини   олиб   боришда   4   та   пункт   билан   ишладим.   Булар   А,   Б,   C ,   Д
пунктлар.     А   пункт   картанинг   шимоли-ғарб   қимида   жойлашган   бóлиб   унинг
координатаси :     Х=4443830 м,   Й=11506152 м
Баландлик отметкаси Ҳ=370. 1 м. Аниқлиги 3 синф аниқлигида.
Б пункт координатаси.  Х=4442320 м,  Й=11507490 м, абсолут баландлиги
Ҳ=373.  35 м. Пункт аниқлиги 3 класс аниқлигида.
C   пункт координатаси Х=4439320 м,   Й=11506940 м, абсолут баландлиги
370 м. Пункт 3 класс аниқлигида.
Д пункт координатаси. Х=4441830 м,.  Й=11506050 м, абсолут баландлиги
Ҳ=360. 28 м. Пункт 3 класс аниқлигида қурилган. Узлуксиз горизонталлар ҳар
1   метрда   óтказилган.   Болтиқ   баландликлар   системасида.   Хаританинг
номенклатураси      Ó-41-103-б-а-4.
Қурилиш   меъёри   ва   қоидасига   (ҚМҚ)   биноан,   катта   кўприклар
қурилишида   ҳар   бир   қирғоқда   камида   иккитадан   доимий   реперлар ўрнатилиши   керак.   Реперлар   имкон   борича   бош   ўққа   яқин,   лекин   ер
ишларидан   ташқарида   геологик   жиҳатдан   мустаҳкам   ерга   жойлаштирилади.
Реперлар баландликларини аниқлашнинг ўрта квадратик хатолиги 3 – 5 мм дан
ошмаслиги   керак   бўлиб,   бу   одатда   III   –   синф   нивелирлаш   йўлини   ўтказиш
билан  таъминланади.  Абсолют  баландликларни   ҳисоблаш   учун  нивелир  йўли
давлат   нивелирлаш   тармоғига   боғланади.   Бундай   ҳолда   баландликни   муз
устида   нивелирлаш   йўли   билан,   ёзда   эса   иккиланган   нивелирлаш,
тригонометрик   ёки   гидростатик   нивелирлаш   усулларини   қўллаш   орқали
ечилади.   Муз   устида   нивелирлаш.   Бундай   нивелирлашда   асбоб   штативи   ва
рейка   ўтнатиш   учун   муз   устига   қозиқлар   музлатилади.   Қозиқ   устига   сферик
қалпоқли   мих   қоқилади.   Музнинг   одатда   баландлик   бўйича   силжишини
эътиборга  олиб, нивелирлаш вақтида  унинг ҳолати кузатиб борилади. Бунинг
учун   ҳар   қайси   қирғоқдан   75-100   м   узоқликда   рейка   ўрнатиб   қўйилади   ва
ундан   доимий   равишда   нивелир   орқали   саноқ   олиб   турилади.   Лекин   муз
дарёнинг   турли   жойида   турлича   тебранади,   айниқса   дарё   ўртасида   сезиларли
миқдорда  тебранади.   Шунинг  учун  бу усул  қониқарли натижа  бермайди.  Бир
вақтнинг   ўзида   бир   нечта   кузатувчилар   томонидан   бутун   дарё   бўйлаб
нивелирлаш   йўли   билан   аниқликни   ошириш   мумкин.   Трасса   ҳар   қайси
нивелир учун қисмларга (150-200м) бўлинади. Сигнал бўйича дарёнинг барча
қисмидаги   кузатувчилар  томонидан  бир вақтнинг  ўзида   орқадаги,  олдинги  ва
яна орқадаги рейкалардан саноқлар олинади. Бундай приёмлар бир неча марта
бажарилади   ва   уларнинг   фарқи   бўйича   нивелирлаш   натижалари   аниқлиги
тўғрисида фикр юритилади. Иккиланган геометрик нивелирлаш. Баландликни
сув   тўсиғидан   узатишнинг   иккиланган   нивелирлаш   усули   кенг   тарқалган.
Иккила   қирғоқда   тахминан   бир   хил   баландликда   реперлар   (   1-   реп   ва   2-реп.)
маҳкамланади ва улардан 10 – 20 м масофада нивелир учун J1 ва J2 станциялар
танланади. Шу билан бирга масофалар тенглиги сақланиши керак, Нивелирни   J1   нуқтага   ўрнатиб,   яқиндаги   орқа   рейкадан   К1   саноқ
олинади, кейин 2 – реперга ўрнатилган узоқдаги рейкадан Р1 саноқ олинади.
Кейин нивелир иккинчи қирғоққа ўтказилади ва J2 станцияга ўрнатилади.
Аввалги   фокус   масофани   ўзгартирмаган   ҳолда   узоқдаги   рейкадан   К2   саноқ
олинади ва кейин яқиндаги рейкадан Р2 саноқ олинади. Шу билан битта приём
тугайди.   Бундай   приёмлар   дарё   энига   ва   нисбий   баландликни   топиш
аниқлигига   қўйиладиган   талабга   боғлиқ   ҳолда   бир   неча   бор   бажарилади.
Иккиланган   нивелирлаш   усулида   олдинги   ва   орқадаги   рейкаларгача   бўлган
масофалар   тенглиги   сақланмаганлиги   учун   олинган   нисбий   баландликка
Ернинг эгрилиги кучли таъсир қилади.  Биринчи навбатда бу хатолик узоқдаги
рейка   саноқларига   кучли   таъсир   этади.   Биринчи   ярим   приёмдан   олинган
нисбий баландлик,
Нивелир   дарёнинг   бошқа   қирғоғига   ўрнатилгандаги   нисбий   баландлик
қуйидагича ҳисобланади: Агарда   биринчи   ва   иккинчи   кузатишларда   адилак   ва   визир   ўқлари
орасидаги бурчак ўзгармаса (i1 = i2), ҳамда рефракция таъсири ўз қийматини
сақлаб   қолса   (   r1   =   r2   ),   у   ҳолда   ўртача   нисбий   баландлик   бу   хатоликлардан
озод   бўлади.   1-   репер   ва   2   –   репер   орасидаги   ўртача   нисбий   баландик
қуйидагича ифодаланади:
Тиргонометрик   нивелирлаш .   Бу   усулда   баландлик   узатиш   учун   зенит
масофа   қулай   шароитда   аниқ   оптикавий   теодолит   (   Т1,   Т2)   билан   ўлчаниши
керак.   Кузатиш   бир   вақтнинг   ўзида   2   та   теодолит   ёрдамида   тўғри   ва   тескари
йўналишда бажарилади. Дарё орқали биландлиги узатилиши керак бўлган А ва
В   нуқталар   кўприкни   режалашда   асос   пунктлари   ҳисобланади   ва   репер
сифатида   фойдаланилади   (87   –   расм)   Теодолит   ва   визир   маркалари   АД=ВС
шарт   бажарилган   ҳолда   паралелограмма   учларига   ўрнатилади.   АД   ва   ВС
масофалар 3 м дан ошмаслигига харакат қилинади.
А   ва   В   нуқталарга   рейка   тик   ҳолда   ўрнатилади.   Теодолитнинг   НЎ
аниқлангандан   кейин,   бир   вақтда   иккила   қирғоқдаги   теодолитлар   қараш
трубалари   яқиндаги   рейкага   қаратилади   ва   вертикал   доира   адилаги   нўль   -
пунктга   келтирилгандан   кейин,   ундан   саноқ   олинади.   Бу   саноқ   асбоб баландлиги   i   билан   мос   келади.   Ўлчаш   тугагандан   кейин   теодолитлар   жойи
алмаштирилади.   Қарама-қарши   қирғоқда   кузатиш,   зенит   масофасини   ўлчаш
билан бошланади. Икки томонлама тригонометрик нивелирлаш учун:
бу   ерда   z1   ва   z2   –   турли   теодолитлар   билан   бир   вақтда   ўлчанган   зенит
масофалар; 
l1 ва l2 - бир хил визир маркаларнинг баландликлари; 
i1 ва i2 – А ва В реперлардаги асбоблар баландлиги; 
S – А ва В пунктлар орасидаги масофа. 
Гидростатик   нивелирлаш .   Жуда   катта   сув   хавзалари   орқали   баландлик
узатиш   гидростатик   нивелирлаш   усулида   амалга   оширилиши   мумкин.   Дарё
тагидан   катта   босимда   сув   билан   тўлдирилган   мустаҳкам   шланг   ўтказилади.
Шланг   икки   қирғоқдаги   таянчга   ўрнатилади.   Таянчдан   маълум   масофадаги
жойга   реперлар   (   1   –   репер   ва   2   –   репер   )   маҳкамланади.   Иккита   нивелир
ёрдамида   1   ва   2   мосламалар   сатҳлари   реперлар   билан   боғланади.   Кузатиш
маълум вақт оралиқларида олиб борилади.
Иккала қирғоқда бир вақтда Р босим, сув ва ҳаво температураси t ўлчанади ва
зарурият бўлганда натижаларга тузатма шаклида киритилади. Қулай шароитда
бу   усул   билан   сув   тўсиғидан   баландликни   бир   неча   мм   аниқликда   узатишни
таъминлаш мумкин. 1.3  Лойхаланаётган инишоат тўғрисидаги маьлумот.
Тармоқлар   турлари.   Кўприк   қуриладиган   жойда,   кўприк   таянчларини
режалаш   усули   ва   жой   шароитига   боғлиқ   равишда   триангуляция,
полигонометрия   ва   чизиқли   бурчак   кўринишидаги   геодезик   тармоқлар   барпо
этилади. Кўприк асос пунктлари ҳолатининг хатолиги ўртача 10 мм атрофида,
пункт координаталари хатолиги
бўлади. 
Кўприк   асос   пунктлари   геологик   жиҳатдан   мустаҳкам   ва   режалаш
ишларини   бажариш   учун   қулай   бўлган   жойларга   маҳкамланади.   Ўртача   ва
кичик  кўприкларни  қуришда  кўприк  ўқини  белгиловчи  пунктлардан  геодезик
асос   сифатида   фойдаланиш   мумкин.   Бу   пунктлар   орасидаги   масофани   ўлчаш
нисбий хатолиги қуйидагича ифодаланади:
бу ерда, 
m
0  - таянч марказини аниқлаш ўрта квадратик хатолик;
 L - бошланғич пунктлар орасидаги масофа. 
Агарда   mо   =20   мм   ва   L=200   м   бўлса,   1/Т=20/√2·2000=1/4000   бўлади.
Кўприк   триангулцияси.   Иккиланган   геодезик   тўртбурчак   кўприк
триангуляциясининг   намунавий   шакли   ҳисобланади.   Бу   ерда   АВ   томон
кўприкнинг бўйлама ўқи билан устма-уст тушган бўлиб, СД ва ЕF томонларни
режалашда базис бўлиб хизмат қилади. Баъзан   ноқулай   шароитларда   кўприк   ўқи   триангуляция   пунктлари   билан
қўшимча тузилмалар ёрдамида туташтирилади.
  Дарёда   оролчалар   мавжуд   бўлганда   кўприк   триангуляцияси   марказий
тизим кўринишидан иборат бўлиши мумкин. 
Режалаш   ишлари   аниқлигини   ошириш   мақсадида   геодезик   тўртбурчак
чизиқ   шаклга   эга   бўлиши,   яъни   энининг   бўйига   нисбати   β=arctg   1/2=270
бўлиши   керак.   Лекин,   бундай   ўткир   бурчакда   учбурчакларнинг   геометрик
боғланиш   хатолиги   ортиб   кетади   ва   бурчак   ўлчаш   аниқлигини   оширишга
тўғри келади.
 Кўприк триангуляцияси лойиҳасининг дастлабки ҳисоби шакл, азимут ва
базис   шартлари   бўйича   тенглаштирилган   қатор   элементлари   аниқлигини
баҳолаш ифодаси ёрдамида амалга оширилади.
  Шартли   тенгламалар   тузиш   учун   керак   бўлган   бурчак,   томон   ва
координата   қийматлари   тармоқ   лойиҳасидан   олинади.   Нормал   тенгламалар
тизимини   ечиш   орқали   тармоқ   элементининг   тескари   вазни   1/Р   ҳисобланади,
ҳамда   элементни   аниқлаш   ўрта   квадратик   хатолик   mF   га   эга   бўлган   ҳолда,
ўлчанган бурчак вазн бирлиги ўрта квадратик хатолигини топиш мумкин:
Масалан, 1/РF = 9,6 лагорифм олтинчи белгисининг бирлиги ва mF=10мм
деб қабул қилсак, Одатда   кўприк   триангуляцияси   пунктлари   ердан   кузатилганда   улар
орасидаги   ўзаро   кўриниш   таъминланади.   Пунктларга   тригонометрик   белги
сифатида 4 – 6 м баландликдаги пирамидалар қурилади. 
Тармоқда  2 –  3 мм  дан  катта  бўлмаган  ўрта  квадратик  хатоликда  иккита
базис томон ўлчанади. Масофа ўлчашда светодальномер қўлланилганда базис
сифатида   қарама-қарши   қирғоқларда   жойлашган   пунктлар   орасидаги   узун
томон танланади. 
Инвар   лента   учун   қисқароқ,   қирғоқдаги   томонлар   танланади.   Бурчак
ўлчашлар Т1 ёки Т2 теодолитлари ёрдамида 1 - 2 ״   аниқликда ўлчанади. Бурчак
ўлчашда ёнлама рефракция таъсири кучли бўлади, шунинг учун визир чизиғи
сув ва ердан 2 – 3 м кўтарилади, ўлчашлар эрталаб ва кечқурун олиб борилади.
Кўприк   триангуляцияси   мураккаб   усулда   тенглаштирилади   ва   мустақил
тармоқ сифатида ҳисобланади. Координата боши сифатида одатда бошланғич
пунктлардан биттаси, абцисса ўқи сифатида кўприк ўқи қабул қилинади.
Чизиқли   –   бурчак   тармоқлар .   Геодезик   ишлаб   чиқаришда   аниқ
светодальномерлар   тадбиқ   этилиши   муносабати   билан   кўприкларни
режалашда махсус чизиқли – бурчак тармоқлари тавсия этилади . Бундай   тармоқларнинг   намунавий   шакли   юқорида   келтирилган   бўлиб,
тўртта   томон   S1,   S2,   S3,   S4   ва   тўртта   бурчак    1,    2,    3,    4   ўлчанади.
Қирғоқдаги   томонлар   ва   бурчаклар   ўлчанади.   1   –   2   томон   кўприк   ўқи   билан
устма – уст туташтирилади, 3 – 4 ва 5 – 6 томонлар режалаш учун базис томон
ҳисобланади. 
Бундай   тармоқлар   қатор   афзалликларга   эга.   Қирғоқ   бўйлаб   йўналишлар
йўқлиги,   бир   хил   шароитда   бурчак   ўлчаш   имконини   беради,   бу   эса   ёнлама
рефракция   таъсирини   камайтиради.   Пунктлар   орасидаги   ўзаро   кўриниш,
баланд белгилар қурмасдан таъминланиши мумкин. 
Нисбатан   кичик   ҳажмдаги   бурчак   ва   масофа   ўлчашларда   тармоқ   етарли
аниқликни таъминлайди. 
Базавий   учбурчакда   учта   –   шакл,   томон   ва   проекция   шартлари   мавжуд.
Шакл   шарти   кесишувчи   диагоналлар   орасидаги   бурчаклар   тенглигидан
иборат: яъни бурчаклар йиғиндилари тенглигидан:
ёки
бу ерда 
Томонлар   шартининг   моҳияти   қуйидагидан   иборат:   иккита   қўшни
учбурчак учун умумий бўлган, ўлчанмайдиган томон билан шу учбурчакнинг
ўлчанган   элементлари   орқали   ҳисобланган   қиймат   бир   хил   бўлиши   керак.
Масалан 2 – 4 томон учун 2, 4, 3 ва 2, 4, 1 учбурчаклардан
проекциялар   шартининг   моҳияти   қуйидагича,   яъни   таянч   учбурчак
томонларининг кўприк ўқига проекциялари йиғиндиси нўлга тенг:
Шартли тенгламалар қуйидаги шартга биноан ечилади:
бу ерда Р   ва РS – ўлчанган бурчак ва томонлар вазни,
 
Тадқиқотлар   кўрсатадики,   таянч   учбурчак   тармоқларида   томонларнинг
тенглаштирилган   дирекцион   бурчаклари   хатолиги,   ўлчанган   бурчаклар
хатолигига тенг: Кўприк   узунлиги   ортиши   билан   координаталар   хатолиги   ортиб   боради.
Абцисса   ва   ордината   хатоликларини   қуйидаги   ифода   ёрдамида   ҳисоблаш
мумкин:
бу ерда Кх4, Ку4 коэффициентлар қуйидаги
ифода ёрдамида ҳисобланади. 
Уларнинг қийматлари 5 – жадвалда келтирилган 5 – жадвалдан q    0,5 ва
К    1,5 аргументлар бўйича К
х     0,75 ва К
у     0,59 топилади, 
m
х   = 1.0      0.75     0.75м;
m
y=  1.0     0,59     0.59м; 
4 – пункт ҳолатининг умумий хатолиги Полигонометрия.  Нисбатан қуруқ жойларда кўприк қурилишида режалаш
тармоғи   светодальномерли   полигонометрия   йўлини   ўтказиш   билан   барпо
этилиши мумкин .   Бундай йўлларнинг 3 – 5 ва 6 – 8 бўйлама томонлари ўтиш
ўқи   1   –   2   га   параллел   қилиб   лойиҳаланади   ва   ундан   100   м   атрофидаги
масофада жойлаштирилади.
Бундай   йўлларнинг   томонлари   2   –   3   мм   дан   катта   бўлмаган   ўрта
квадратик   хатоликда   ўлчанади,   бурчаклари   эса   2   –   3 ״   аниқликда   бўлади.
Координаталар   ҳисоблангандан   кейин,   пунктлар   ордината   ўқи   бўйича
редукцияланади.
  Катта   кўприклар   қурилишида   геодезик   режалаш   асоси   бир   неча
усулларни бирга қўшиш орқали тузилади. II  боб. Кўприк орқали ўтиш жойларидаги геодезик ишлар
2.1  Кўприк таянчлари марказларини режалаш .
Ўтиш   трассасини   барпо   этиш .   Кўприк   қуриш   учун   жойда   кўприк
таянчлари   марказининг   ҳолати   аниқланади   ва   маҳкамланади,   ҳамда   уларни
қуришдаги планли ва баландлик режалаш ишлари амалга оширилади.
  Режалаш   ишларини   бошлашдан   олдин   трасса   тикланади,   пикетажлар
аниқланади,   кўприкнинг   асослаш   пунктлари   ва   нивелирлаш   тармоғининг
реперлар   баландликлари   ҳолати   текширилади.   Таянч   марказлари
координаталар орқали берилади. 
Таянчларни режалаш.  Кўприк қуруқлик жойда жойлашганда ёки режалаш
қиш   фаслида   бажарилганда   таянчлар   марказининг   планли   ҳолати   бошланғич
пунктлардан   масофаларни   ўлчаб   қўйиш   йўли   билан   аниқланиши   мумкин.
Чизиқли   ўлчашлар   шкалали   лента   ёки   рулетка   ёрдамида   бажарилади.
Ўлчанган   қийматга   температура   ва   асбобни   компорирлаш   тузатмалари
киритилади.
  Тўғри   бурчак   кесиштириш   усули .   Катта   дарёларда   қуриладиган   кўприк
асослари марказлари геодезик тармоқ пунктларидан тўғри бурчак кесиштириш
усулида режаланади. Режалаш учун олдиндан бош режалаш чизмаси тузилади.
Бу   чизмада   бошланғич   пунктлар,   кўприк   тармоғи   пунктлари,   режалаш
бурчаклари қийматлари туширилади. 
Таянч   маркази   ўрни,   базис   пунктларига   ўрнатилган   иккита   теодолит
ёрдамида   берилган   режалаш   бурчаклари    1ва    2   қийматлари   остида   ҳосил
бўлган визир чизиқларининг кесишиш жойида белгиланади. Таянч марказини
режалаш   ўрта   квадратик   хатолиги   1   –   2   см   дан   ошмаслиги   керак,   одатда
кесишиш бурчаги γ    900 бўлишига харакат қилинади. Кўприклар   силжишини   (деформацияси)   кузатиш.   Кўприкнинг   таянч
қисми   барпо   этилгандан   кейин   уни   чўкиши   ва   силжишини   кузатиш   ишлари
бошланади.   Кузатиш   ҳар   3   ой   оралиғида,   ҳамда   баҳорги   ва   кузги   сув
кўтарилиши вақтларида бажарилади. 
Кўприк таянчининг чўкиши учун унинг асосига статик ва динамик кучлар
таъсири остида юзага келади. Чўкишни кузатиш учун ферма тагидаги плитага
тўртта   чўкиш   маркаси   маҳкамланади   ва   улар   бўйлаб   доимий   равишда   III   –
синф   нивелирлаш   бажарилиб   борилади.   ҚМҚ   талабига   биноан   кўприк
таянчини   чўкишини   аниқлашнинг   ўрта   квадратик   хатолиги   1,5   мм   дан
ошмаслиги   керак.   Кузатиш   натижалари   бўйича   ҳар   бир   таянчнинг   чўкиш
қиймати ва тезлиги ҳақида яққол кўриниш берувчи ведомостлар ва графиклар
тузилади.
  Кўприк таянчининг силжиши асосан сув босимининг таъсирида вужудга
келади ва дарё оқими бўйлаб йўналган бўлади. 
Таянчларнинг   бўйлама   силжишини   кузатиш   створ   усулида   бажарилади.
Ҳар   бир   цикл   кузатишда   харакатланувчи   марка   ёки   кичик   бурчаклар   ўлчаш
усулида   таянчларга   белгиланган   нуқталарнинг   умумий   створдан   четлашиши аниқланади.   Бу   четлашишларнинг   цикллар   бўйича   фарқи   силжиш   қийматини
беради. 
Кўприк   таянчининг   горизонтал   силжишини   аниқлаш   ўрта   квадратик
хатолиги қуйидагича ҳисобланади:
бу ерда, h – таянчлар баландликлари.
2.2 Сув ҳавзалари орқали ўтиш.
Ишлар   таркиби.   Катта   ҳажмдаги   сув   хавзаларидан   ўтиш   учун
қуриладиган иншоотлар мураккаб инженерлик иншоот ҳисобланади.
  Кўприк   орқали   ўтиш   жойи   лойиҳаси,   шу   жойнинг   топографик   ва
инженер   –   геологик   шароитини,   дарёнинг   гидрологик   режимини   ўрганиш
жараёнидаги қидирув ишлар мажмуига асосланган ҳолда тузилади. 
Катта   ҳажмдаги   кўприк   қуриш   жараёнидаги   қидирув   ишлар   таркиби
қуйидагилардан иборат: 
1.Топографик – геодезик ишлар: 
а) вариантларни трассалаш, ўтиш жойини танлаш;
 б) ўтиш жойининг тафсилотлар планини тузиш; 
в) кўприк узунлигини аниқлаш; 
г) планли режалаш асосини барпо этиш; 
д)баландлик асосини барпо қилиш, сув тўсиғи орқали баландлик узатиш. 
2. Инженер – геологик қидирув: 
а) йирик масштабли инженер – геологик план олиш; 
б) батафсил геологик қидирув, геологик профил тузиш; 
в) қурилиш ашёлари карьерини қидириш.
 3. Гидрометрик ўлчашлар: 
а) сув сатҳи баландлигини аниқлаш; 
б) оқим тезлигини ўлчаш; 
в) нишабликни, сув сарфини аниқлаш.   Кўприк   орқали   ўтиш   жойини   танлаш .   Кўприк   ўрнини   танлаш   геодезик
қидирув   ишининг   муҳим   масаласи   ҳисобланади.   Танланган   жой   трасса
йўналишига мос тушиши ва қуйидаги талабларни қониқтириши керак:
  1.Ўтиш   ўқи   оқим   йўналишига   перпендикуляр   ҳолда   жойлашиши   керак,
шу ўринда дарёнинг ушбу қисми тўғри чизиқдан иборат бўлиши керак;
 2.Кўприк дарёнинг энг тор жойини кесиб ўтиши керак; 
3.Ўтиш   жойи   қулай   геологик   шароитга   эга   бўлиши   ва   қирғоқлари   ясси
рельефдан иборат бўлиши керак. 
Дарё   ўзани   вақт   ўтиши   билан   ўзгармайдиган   бўлиши   талаб   этилади.
Геологик   маълумотларни   ўрганиш   асосида   ўтиш   жойининг   қулай   варианти
танланади.
2.3 Ўтиш жойларини планга олиш
Узунлиги   100   м   дан   катта   бўлган   кўприкларни   лойиҳалаш   учун
тафсилотлар плани, ҳамда йирик масштабли план тузилади.
 Тафсилотлар плани кўприкнинг бош планини ишлаб чиқишда, бошқариш
иншоотларини   жойлашиш   схемасини   танлашда,   инженер-геологик   план
олишда асос бўлиб хизмат қилади. Бу план қурилиш ишларини ташкил қилиш
ва геодезик ишлар юритиш лойиҳасини тузишда қўлланилади. 
Тафсилотлар   плани   ўртача   дарёлар   (эни   500   м   гача)   учун   1:5000
масштабда,   катта   дарёлар   учун   эса   1:10000   масштабда   тузилади.   План   олиш
тахеометрик   усулда   амалга   оширилади.   Тафсилотлар   планида   асосан   оқим
тезлиги   ва   йўналишига   таъсир   этувчи   тафсилотлар   контури   ва   рельеф
элементлари,   дарё   ўзани,   дарёда   мавжуд   бўлган   гидротехник   ва   кўприк
иншоотлари,   рельефнинг   характерли   бўлган   элементлари,   қирғоқ   ва   сув
баландлиги тасвирланади. 
Катта дарёлардаги ўтиш жойларини планга олиш, ўтиш жойи тўғрисидаги
тўлиқ   тасаввур   беридаган   аэрофотограмметрик   усулда   бажарилиши   мумкин.
Тоғли   районларда   ердан   стереофотограмметрик   планга   олиш   усули
қўлланилади.  Учбурчак   қаторлари   кўринишидаги   тармоқлар   план   олиш   учун   геодезик
асос   бўлиб   хизмат   қилади.   Пунктлар   турли   қирғоқларда   жойлашган   бўлиб,
нуқталар баландлиги тригонометрик нивелирлаш усулида узатилади. 
Ўтиш   жойининг   батафсил   плани   кўприк   иншоотларининг   ишчи
чизмаларини ва тарссанинг кўприкка туташиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун
керак   бўлади.   Кўприк   узунлиги   500   м   гача   бўлганда   план   масштаби   1:1000,
рельеф   кесим   баландлиги   0,5   м,   500   м   дан   катта   бўлганда   эса   1:   2000
масштабда, горизонтал кесим баландлиги 1 м қилиб қабул қилинади. 
Батафсил план кўприк иншоотларининг ишчи лойиҳаси учун топографик
асос   ҳисобланади,   шунинг   учун   план   олиш   аниқлиги   план   масштаби
талабларига   мос   келиши   керак.   Очиқ   жойларда   мензулавий   ёки   тахеометрик
план   олиш   усули   қўлланилади.   План   олиш   асоси   бўлиб   теодолит   ва   нивелир
йўллари хизмат қилади. 
Чуқурликни  ўлчаш , қишда муз бўйлаб, ёзда  эса қайиқда бажарилади. Ҳар
бир   ўлчаш   тиклигида   дарё   чуқурлиги,   тикликнинг   планли   ҳолати,   ўлчаш
вақтида   сув   сатҳи   отметкаси   аниқланади.   Дарё   чуқурлиги   рейка   ёки   дарё
эхолоти   ёрдамида   ўлчанади.   Ўлчаш   тиклигининг   планли   ҳолати   қирғоқда
жойлашган базис ёрдамида кесиштириш усули орқали аниқланади.
  Чуқурликни   ўлчаш   вақтида   сув   сатҳининг   ўзгариши   кузатиб   борилади.
Ўлчаш   натижаларига   биноан   дарё   таги   отметкаси   ҳисобланади   ва   планга
туширилади. III  боб.   Кўприк таянч геодезик асосини лойиҳалаш, режалаш
ва режалаш ишчи чизмасини чизиш
3.1. Кўприк қуришда топографик  -  геодезик ишлар ҳақида
умумий маълумот.
Катта   ҳажмдаги   сув   объектларидан   ўтиш   учун   қуриладиган   ўтиш
кўприклари мураккаб инженерлик иншоот ҳисобланади. Кўприк   орқали
ўтиш   жойи   лойиҳаси,   шу   жойнинг   топографик   ва   инженер   –   геологик
шароитини,   дарёнинг   гидрологик   режимини   ўрганиш   жараёнидаги   қидирув
ишлар мажмуига асосланган ҳолда тузилади.
Катта   ҳажмдаги   кўприк   қуриш   жараёнидаги   қидирув   ишлар   таркиби
қуйидагилардан иборат:
Вариантларни   трассалаш,   ўтиш   жойини   танлаш;   ўтиш   жойининг
тафсилотлар   планини   тузиш;   кўприк   узунлигини   аниқлаш;   планли   режалаш
асосини   барпо   этиш;   баландлик   асосини   барпо   қилиш,   сув   тўсиғи   орқали
баландлик узатиш.
  Кўприк   орқали   ўтиш   жойини   танлаш.   Кўприк   ўрнини   танлаш
геодезик   қидирув   ишининг   муҳим   масаласи   ҳисобланади.   Танланган   жой
трасса йўналишига мос тушиши ва қуйидаги талабларни қониқтириши керак:
1. Ўтиш ўқи оқим йўналишига  перпендикуляр ҳолда жойлашиши керак,
шу ўринда дарёнинг ушбу қисми тўғри чизиқдан иборат бўлиши керак;
2. Кўприк дарёнинг энг тор жойини кесиб ўтиши керак;
3. Ўтиш жойи қулай геологик шароитга эга бўлиши ва қирғоқлари ясси
рельефдан иборат бўлиши керак. Дарё ўзани вақт ўтиши билан ўзгармайдиган
бўлиши талаб этилади.
Геологик   маълумотларни   ўрганиш   асосида   ўтиш   жойининг   қулай
варианти танланади.
Ўтиш   жойларини   планга   олиш.   Узунлиги   100   м   дан   катта   бўлган
кўприкларни     лойиҳалаш   учун   тафсилотлар   плани,   ҳамда   йирик   масштабли
план тузилади. Тафсилотлар   плани   кўприкнинг   бош   планини   ишлаб   чиқишда,
бошқариш иншоотларини жойлашиш схемасини танлашда,                инженер-
геологик план олишда асос бўлиб хизмат қилади. Бу план қурилиш ишларини
ташкил қилиш ва геодезик ишлар юритиш лойиҳасини тузишда қўлланилади.
Тафсилотлар   плани   ўртача   дарёлар   (эни   500   м   гача)   учун
1:5000 масштабда, катта дарёлар   учун эса 1:10000 масштабда тузилади. План
олиш тахеометрик усулда амалга оширилади. 
Тафсилотлар планида асосан оқим тезлиги ва йўналишига таъсир этувчи
тафсилотлар   контури   ва   рельеф   элементлари,   дарё   ўзани,   дарёда   мавжуд
бўлган   гидротехник   ва   кўприк   иншоотлари,   рельефнинг   характерли   бўлган
элементлари, қирғоқ ва сув баландлиги  тасвирланади.
Катта   дарёлардаги   ўтиш   жойларини   планга   олиш,   ўтиш   жойи
тўғрисидаги   тўлиқ   тасаввур   беридаган   аэрофотограмметрик   усулда
бажарилиши   мумкин.   Тоғли   районларда   ердан   стереофотограмметрик   планга
олиш усули қўлланилади.
Учбурчак қаторлари кўринишидаги тармоқлар план олиш учун геодезик
асос   бўлиб   хизмат   қилади.   Пунктлар   турли   қирғоқларда   жойлашган   бўлиб,
нуқталар баландлиги геометрик нивелирлаш усулида узатилади.
Ўтиш   жойининг   батафсил   плани   кўприк   иншоотларининг   ишчи
чизмаларини ва тарссанинг кўприкка туташиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун
керак   бўлади.   Кўприк   узунлиги   500   м   гача   бўлганда   план   масштаби   1:1000,
рельеф   кесим   баландлиги   0,5   м,   500   м   дан   катта   бўлганда   эса   1:   2000
масштабда, горизонтал кесим баландлиги 1 м қилиб қабул қилинади.
Батафсил план кўприк иншоотларининг ишчи лойиҳаси учун топографик
асос   ҳисобланади,   шунинг   учун   план   олиш   аниқлиги   план   масштаби
талабларига   мос   келиши   керак.   Очиқ   жойларда   мензулавий   ёки   тахеометрик
план   олиш   усули   қўлланилади.   План   олиш   асоси   бўлиб   теодолит   ва   нивелир
йўллари хизмат қилади.
Чуқурликни   ўлчаш ,   қишда   муз   бўйлаб,   ёзда   эса   қайиқда   бажарилади.
Ҳар бир ўлчаш тиклигида  дарё  чуқурлиги, тикликнинг планли ҳолати, ўлчаш вақтида   сув   сатҳи   отметкаси   аниқланади.   Дарё   чуқурлиги   рейка   ёки   дарё
эхолоти   ёрдамида   ўлчанади.   Ўлчаш   тиклигининг   планли   ҳолати   қирғоқда
жойлашган базис ёрдамида кесиштириш  усули орқали аниқланади.
Чуқурликни   ўлчаш   вақтида   сув   сатҳининг   ўзгариши   кузатиб   борилади.
Ўлчаш   натижаларига   биноан   дарё   таги   отметкаси   ҳисобланади   ва   планга
туширилади.
Кўприк   орқали   ўтиш   жойлари   узунлигини   аниқлаш.   Кўприк   орқали
ўтишнинг   лойиҳасини   тузишда,   қарама   –   қарши   қирғоқда   сув   босмайдиган
ерда   жойлашган,   иккита   бошланғич   пунктлар   орасидаги   масофани   билиш
керак   бўлади.   Бу   масофа   кўприк   орқали   ўтишнинг   узунлиги   дейилади   ва   у
кўприк   иншоотларини   бошланғич   пунктларга   аналитик   боғлаш   учун
қўлланилади.
Маълумки, кўприкнинг умумий узунлиги  қуйидагича ҳисобланади:
L=
бу ерда  l   - пролёт узунлиги;   p   - пролёт ўқлари орасидаги масофа;
q   –   асос   қисми   ўқи   билан   қирғоқ   орасидаги   масофа;   n   –   кўприкнинг
пролётлари сони.
Кўприк узунлигини ўлчаш аниқлигини ҳисоблаймиз:
бу   ерда,   δ
l   =l/Т   кўприк   асосини   режалаш   ва   пролётни   монтаж   қилиш
хатолигининг   чеки   (мураккаб   кўприклар   учун   δ
l   =l/ 10000 ,   оддий   кўприклар
учун   δ
l   =l/ 6000   деб   қабул   қилинади);   δ
р   –   иккита   ёнма   –   ён   планли   асос
пунктларининг ўзаро бўйлама хатолиги ( δ
р =  0.5 см);  δ
q  –  q  масофани қўйиш
хатолиги (5мм).
Пролёт узунликлари тенг кўприк учун:
ёки Масалан,  l =100м;  n=  12(L = 1200м); 1/Т = 1/ 10000 бўлса,  δ
l  = 4.2 см ва
  δ
L  /  L= 1/28800 бўлади.
Кўприк   узунлигини   светодальномер   ёрдамида   аниқлаш   мақсадга
мувофиқ   бўлади.   Қиш   фаслида   муз   устида   шкалали   лента   ёрдамда   ўлчаш
мумкин.
           Ҳозирги кунда бу машаққатли усул ўрнига электрон тахеометрлар орқали
юқори   аниқликда   масофаларни   ўлчаш   мумкин.   Масалан     Trimble   3600
электрон   тахеометри   3   мм   аниқликда,   Elta   S   10   ва   Elta   S   20   электрон
тахеометлари   2мм   аниқликкача   масофани   ўлчаб   беради.   Бундан   ташқари
лойиҳаланган   ўтиш   кўприкларин   жойга   кўчиришдаҳа   электрон
тахеометрлардан   кенг   фойдаланилади     бунда   ҳам   вақтдан   юутилади,   ҳам
юқори аниқликда ўлчанади бу эса иш сифатини оширади.
3.2. Кўприк таянч геодезик асосини лойиҳалаш ва аниқлигини 
баҳолаш.
Катта   ва   муракакб   кўприкларни     режалашда   (лойиҳасини   жойга
кўчиришда)   аниқлик   юқори   талаб   қилинади,   шунинг   учун   махсус   режалаш
геодезик   асосини   лойиҳалаш   ва   қуришга   тўғри   келади.   Амалда   кўприкларни
қуришда   бажариладиган   барча   геодезик   ишларга,   йирик   масштабдаги
топографик   сёмкани   бажариш   режалаш   мақсади   учун   бирданида   йетарли
аниқликдаги геодезик асос лойиҳаланади ва қурилади.
  Бундай  асосни  қуриш  кўпинча     триангуляция  усулида  бажарилади.  Жой
шароити,   рельеф   ва   тавсилотлар   характерига   қараб   кўприк
триангуляциясининг шакли турлича бўлиши мумкин. Кўпинча оддий геодезик
тўртбурчак   ёки   қўш   геодезик   тўртбурчак   шакли   олинади   бундай   шаклда   ҳар
бир   соҳилда   базис   томонлари   олиниб   узунлиги   аниқ   қилиб   электрон
дальномерда   ўлчанади.   Бунда   геодезик   тўртбурчак   тармоғини   пунктлари
координаталарини   топиш   аниқлиги     1см   ошмаслиги   керак.   Кўприк
триангуляцияси   мустақил   координаталар   системасида   аниқланади.   Шунинг учун   пикетларни   бирини   координатаси   ихтиёрий   қабул   қилинади,   қолган
пунктларнинг координатаси шунга нисбатан аниқланади.
Кўприк режалаш асоси аниқлигини шундай ўрнатиш керакки ушбу асос
пунктларидан     таянч   марказлар   ўрнини   аниқлаш   ўртакувадратик   хатолиги
кўприқ қуриш проектини мантажлаш хатолигинидан ошмасин .   Бунинг   учун
бошланғич бўлмиш кўприк асос пунктлари ўрни хатолигини 1.5 – 2 маротиба
кам   олиш   керак,   яъне   тахминан   ўртача   10   мм   атрофида   пунктлар
координаталари хатолиги эса 7 мм га тенг бўлиши мумкин.
Кўприк   геодезик   асос   пунктлари   геологик   турғун   режалаш,   жойларда
маҳкамлашда.   Кўприк   триангулятциясин   геодезик   тўртбурчак   шакли   мавжуд
бўлиб биз кўприк лойиҳасини геодезик асос билан таминлаш мақсадида ушбу
усулдан фойдаланамиз, буни ( 1- шакл) дан  кўришимиз мумкин.
1-шакл
Геодезик   тўртбурчак   шакли   максимал   аниқлиги   билан,   тўғри   кестирма
билан   кўприкни   триангуляцияси   пунктларидан   таянчларни   режалаш
шароитига   қараб   танланади.   Бунинг   учун   таянч   марказида   кестирма
бурчаклари   90˚   яқин   қилинади,   яъне   тўртбурчакнинг   соҳилдаги   томонлари
кўприк   узунлигининг   тахминан   ярмини   ташкил   етиши   лозим.   Режалаш
ишларини аниқлигини ошириш учун геодезик тўртбурчакни чўзинчоқ шаклда
жойлаш мақсадга муофиқ бўларди.       Содда   геодезик   тўртбурчак   кўприк   триангуляциясининг   намунавий
шакли ҳисобланиб (1 – шакл).  Бу тармоқ икки базис томони  АВ  ва CD ларни
2-3   мм   гача   ўртакувадратик   хатолиги   билан   ўлчанади.Ушбу   базисларни
ўлчашда   светадамламер   ва   электрон  техеометрлардан   фойдалланилади   бу   эса
ўз навбатида  юқори аниқлик билан  ўлчаш    ва иш   унумдорлигини оширишга
ёрдам беради.
Кўприк   триангуляцияси   лойиҳасининг   дастлабки   ҳисоби   шакл,   азимут
ва   базис   шартлари   бўйича   тенглаштирилган   қатор   элементлари   аниқлигини
баҳолаш ифодаси ёрдамида амалга оширилади.
Шартли   тенгламалар   тузиш   учун   керак   бўлган   бурчак,   томон   ва
координата   қийматлари   тармоқ   лойиҳасидан   олинади.   Нормал   тенгламалар
тизимини   ечиш   орқали   тармоқ   элементининг   тескари   вазни   1/Р   ҳисобланади,
ҳамда   элементни   аниқлаш   ўрта   квадратик   хатолик   m
F   га   эга   бўлган   ҳолда,
ўлчанган бурчак вазн бирлиги ўрта квадратик хатолигини топиш мумкин:
Масалан, 1/Р
F   = 9,6   лагорифм олтинчи белгисининг бирлиги ва m
F =10мм деб
қабул қилсак,
 бўлади.
Одатда   кўприк   триангуляцияси   пунктлари   ердан   кузатилганда   улар
орасидаги   ўзаро   кўриниш   таъминланади.   Пунктларга   тригонометрик   белги
сифатида 4 – 6 м баландликдаги пирамидалар қурилади.
Тармоқда 2 – 3 мм дан катта бўлмаган ўрта квадратик хатоликда иккита
базис томон ўлчанади (юқорида 1-шаклга қаралсин).
Масофа ўлчашда светодальномер қўлланилганда базис сифатида қарама-
қарши   қирғоқларда   жойлашган   пунктлар   орасидаги   узун   томон   танланади.
Инвар лента учун қисқароқ, қирғоқдаги томонлар танланади.
Бурчак   ўлчашлар   Т1   ёки   Т2   теодолитлари   ёрдамида   1   -   2 ״   аниқликда
ўлчанади.   Бурчак   ўлчашда   ёнлама   рефракция   таъсири   кучли   бўлади,   шунинг
учун   визир   чизиғи   сув   ва   ердан   2   –   3   м   кўтарилади,   ўлчашлар   эрталаб   ва
кечқурун олиб борилади. Кўприк триангуляцияси  мураккаб усулда  тенглаштирилади ва  мустақил
тармоқ сифатида ҳисобланади. Координата боши сифатида одатда бошланғич
пунктлардан биттаси, абцисса ўқи сифатида кўприк ўқи қабул қилинади.
Лойиҳаланаётган кўприк триангуляцияси, яни геодезик тўртбурчакда (3-
шаклга   қаралсин)   энг   бўш   томон   АС   узунлигини   ва   дирекцион   бурчагини
аниқлаш   ҳатосини,   ҳамда   энг   бўш   пункт   С   планли   ўрнини   бошланғич   А
пунктга нисбатан аниқлашни ўрта квадратик ҳатосини ҳисоблаб чиқамиз:
Учбурчакни геометрик боғланиш ҳатоси (R)ни қуйдаги формула орқали
аниқланди: 
Бу амалларни бажариш учун қуйидаги қийматлар аниқланади (юқорида 
1-шаклга қаралсин:
АВС учбурчак учун:
N= 4
K= 3
R = 5.9
m = 2.0''
r= 1
n= 1 ACD учбурчак учун:
N= 4  
K= 3
R = 7.81
m = 2.0''
r= 1
n= 1
Биринчи   навбатда   A-C   томон   логарифмасини   аниқлаш   хатоси
кутиладиган қиймати A-B ва C-D базис томонларидан бошлаб аниқланади:
m'  =   = 17.7
m''  =   = 23.4
    ёки      Триангуляция A-C томони узунлиги ва дирекцион бурчагини ҳисоблаш
аниқлигини содда усулда қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаб чиқарамиз:
-     A-C   пункт   томони   узунлигини   ўрта   квадратик   ҳатоси   қуйидаги
формула бўйича ҳисобланади:
    ёки    
-     A-C   пункт   томон   дирекцион   бурчагини   ўрта   квадратик   ҳатоси
қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
    ёки    
Навбатта лойиҳаланаётган тармоқда энг бўш пункт С бўлиб, бошланғич А
пунктга   нисбатан   уни   планли   ўрни   қуйидаги   ўрта   квадратик   ҳато   билан
топилади:
Бу формулаларда:
R – учбурчакни геометрик боғланиш ҳатоси.
  –   триангуляция   тармоғида бурчак ўлчашни ўрта квадратик ҳатоси.
N  –  тармоқда диагналлар билан бирга ўлчанадиган бурчаклар сони.
K – тармоқда диагналларни чиқариб ташлаб соддалаштирилган ҳолдаги
бурчаклар сони.
s – аниқлиги баҳоланадиган тармоқда ортиқчаўлчашлар сони.
r – соддалаштирилган тармоқда ортиқча ўлчашлар сони.
n – соддалаштирилган тармоқдаги шакллар ёки учбурчаклар сони.
3.3. Кўприк таянч асосларини режалаш ва режалаш ишчи
чизмасини чизиш.       Кўприкни   қуриш   учун   кўприк   таянчлари   ўрни   жойда   топилиб
маҳкамланиши   керак   бўлади.   Бу   иш   анча   мураккаб   бўлиб   алоҳида   этиборни
талаб қилди. 
Қуриқ   дарё   ўзанлари   ёки   кам   сувли   дарё   устидан   кўприк   қуришда
кўприк таянчлари марказини планли ўрни жойда бошлағич нуқталари   Е ва К
кўприк   ўқи   бўйича   бошланғич   ва   охирги   нуқталар     ҳисобланиб;   ушбу
нуқталардан   туриб     Жойда   электрон   дальномер   орқали   кўприк   таянчлари
1,2,3,4,5   нуқталар     орасидаги   лойиҳа   масофалар   кўприк   ўқи   бўйича   ўлчаб
топилган таянчларни планли ўрни худди шундай ўлчашларни қарши соҳилдан
туриб қарама-қарши йўналишда такрор ўлчаб текширилади. Буни (2- шакл) дак
кўришимиз мукин. 
2-шакл
Кўп   сувли   дарё   ўзанларида   бу   усулни   қўллаш   имкони     бўлмайди   шу
сабабли   кўприк   триангулятциясини   қуриб   уни   пункутларидан   туриб
устунларни   планли   ўрнини   жойга   асосан   тўғри   бурчакли   кестирма   усулида
кўчирилади энг камида 3 та нуқтадан кестирма усулидан топиш керак.
Бунда   тўғри   кестирма   билан   жойга   кўчириладиган   ҳар   бир   нўқта   ўрни
қуйдаги формула орқали аниқланади. бу формулада   -базис  томони узунлигини ўлчаш (аниқлаш)  ўрта  квадратик
хатоси   ;   -базис   томони   узунлиги;   -кестирма   бурчакларини   қуриш
аниқлиги.
Кўприк   таянчлари   марказларини   режжалашда   қўлланилган   тўғри
бурчакли кестирмалар учун ёлланма бурчакларни ҳисоблаш керак.
Кўприк   триангуляция   таянч   геодезик   пункутлари   координаталари   ҳамда
кўприк   бўйлама   ўқининг   бошланғич   ва   охирги,   оралиқ   таянчларини
координаталари қуйдаги жадвалда келтирилган.
Кўприк таянч асослари координаталар жадвали :
(1-жадвал)
№ Пунктлар , кўприк
устунлари номи X Y
1 A 775 . 2 0 554.20
2 В 862 . 8 0 655 .00
3 С 740 . 2 0 754 . 8 0
4 D 657 . 8 0 666 . 4 0
5 □ 1 784 . 2 0 638.8 0
6 □ 2 773 . 4 0 649 .00
7 □ 3 762 . 4 0 659 . 2 0
8 □ 4 751 . 4 0 669 . 4 0
9 □  5 740 . 2 0 679 . 6 0
Триангуляция   пункутлари   координаталари     ва   кўприк   таянчларининг
координаталари     бўйича     йўналишлар,   дерексион   бурчаклари   ва   томонлар
узунлиги қуйдаги формулалар бўйича топилади.
Хисоблаш ишлари қўйдагича бажарилади:
                       Барча   таянчларни   ҳисблаб   топилган   қийматлари   қуйидаги   жадвалда   ўз
ифодасини топган:
Кўприк таянчларини режалaшда таянч пунктлардан режаланадиган
пунктларгача масофа ва бурчаклар жадвали:
              (2-жадвал)
№ Пунктлар масофа (м) β
1 А-1 85 . 08 83 ° 55 '3 9 ''
2 В-1 80 . 25 11 ° 38 ' 45 ''
3 А-2 94 . 82 88 ° 54 ' 44 ''
4 В-2 89 . 60 3 ° 52 ' 27 ''
5 А-3 105,78 83 ° 02 ' 58 ''
6 В-3 100 . 49 2 ° 37 ' 23 ''
7 D-4 93,65 1 ° 50 ' 08 ''
8 C-4 86,13 82 ° 31 ' 42 ''
9 D-5 83,45 9 ° 06 ' 04 ''
10 C-5 75,20 89 ° 1 4'1 7 ''
Юқоридаги ишлари тугатилгандан сўнг режалаш ишчи чизмасини  (4-
шакл) да тасвирланган. 
Хулоса.
Амалий   геодезия   фанидан   бажарган   курс   ишимизни     мазмуни     йрик   дарё   ва
каналлардан ўтиш кўпригини лойиҳалаш ва қуришда бажариладиган геодезик
ишлар   ҳақида.   Курс   иши   давомида   катта   ва   мураккаб   кўприкларни   режалаш
учун   махсус   геодезик   асосларни     лойиҳалаш   ва   аниқлигини   баҳолаш   каби масалаларни   қисман   ёритиб   беришга   ҳаракат   қилдик.   Хулоса   қилиб   айтганда
шу курс ишимизни бажариш давомида мавзуга доир илмий адабиётлар билан
танишиб,   геодезик   ҳисоблаш   ишларини   бажариш   давомида   ўзимиз   учун
муҳим   бўлган   маълумотларга   эга   бўлдик   ва   бу   бизга   келажакда   шу   соҳада
малакали мутахасис сифатида тарбияланишимизга катта ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. Левчук Г.П.  Курс инженерной геодезии. М., Недра, 197 0 .
2. Левчук   Г.П.,   Новак   В.Е.,   Лебедев   Н.Н.,   Прикладная   геодезия:
Геодезические   работы   при   изысканиях   и   строительстве   инженерных
сооружений М., Недра, 1983.
3. Лебедев Н.Н. Курс инженерной геодезии. М., Недра, 1974. 4. Большаков В.Д., Клюшин Е.Б., Васютинский И.Ю. Геодезия. Из ы скания
и   проектирование   инженерн ы х   сооружений:   Справ.   пособие-М.,   Недра,
1991, 238стр.
5. Мубораков Х. Амалий геодезия фанидан маъруралар матни.
Интернет  сайтлари :
 www.confederationbridge.com/en/bridge/toll/content.htm
 http://www.confederationbridge.com/en/accueil/index.htm
 http://niagarafallsbridges.com/print-schedules/index.htm
 http://hpc.fhwa.gov
 www.macdc.org