Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Кадимги Бактрия кавийлиги

Купить
ҚАДИМГИ БАҚТРИЯ КАВИЙЛИГИ РЕЖА : 1. ҚАДИМГИ БАҚТРИЯ КАВИЙЛИГИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ. 2. ЁЗМА МАНБАЛАР. 3. АРХЕОЛОГИК МАНБАЛАР. WWW.ARXIV.UZ ЎРТА ОСИЁНИНГ ИЛК ТЕМИР ДАВРИ ШАҲАРЛАРИ WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ КАВИЙЛАР ГЕНЕОЛОГИЯСИ WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ Арк Мудофаа девор Хандак WWW.ARXIV.UZ WWW.ARXIV.UZ АЛЬТАР WWW.ARXIV.UZ ПШАКТЕПА (ПЛАН) WWW.ARXIV.UZ Диодор Оссурия шоҳи Ниннинг Бақтрияга қарши жанг тафсилотларини ёзган. Асар бошида Ниннинг Семирамидага уйланиш тафсилотлари тасвирланган. Диодор Бақтрия пойтахти Бақтр шаҳрини қуйидагича таърифлайди, «... Бақтр йирик шаҳарлардан бири, у гўзал, эгаллаб бўлмас қалъа». Нин Бақтра шаҳрини узоқ вақт қамал қилади. Шаҳар Семирамиданинг айёрлиги натижасида ишғол қилинади. Бақтрликлар мағлубиятга учрайди. Бақтрия шоҳи ўлдирилади. Нин Бақтриянинг бойликларини талайди. Бу воқеаларни Помпей Трог, Арриан ва Ксенофондлар ҳам ўз асарларида ёритган. Аммо, воқеалар тафсилотларида, шоҳларни таърифлашда айрим чалкашликлар бор. Ксенофонт ўз асарида Бақтрия ва Оссурия ўртасидаги уруш Оссурия шоҳи Киаксар замонида бўлган деб ёзади. Тадқиқотчилар ўртасида Оссурия билан Ўрта Осиё, хусусан Бақтрия оралиғидаги узо Ктесий Книдский "Бақтрия кучли ва қудратли мамлакат, VIII асрдаёқ мустақил давлат бўлган" деб таърифлайди. Зардуштийлик динининг асосий китоби бўлган «Авеста»да Ахурамазда барпо қилган мамлакатлар орасида Бақтрия "Бахди" шаклида тилга олинади. Аҳамонийлар сулоласини ва тарихини ўрганишда асосий манбалардан бири бўлган Бехустун ёзувларида Бақтрия тўрт маротаба тилга олинган. Уларда Суза саройини безашда Лидия ва Бақтриядан келтирилган олтинлар, Бақтрия таркибида бўлган Марғиёнадаги Фрада бошчилигидаги қўзғолон ёки географик ўрни ва чегарадош мамлакатлари тўғрисидаги маълумотлар бор. Геродот асарларидан ҳам Бақтриянинг Қадимги Шарқ халқлари орасида ўз ўрни бўлганлигини билиш мумкин. Жумладан, Кирнинг ҳарбий юришлари лозим бўлган мамлакатлар Вавилония ва Миср қаторида Бақтрия В. Гейгер, Э. Райш, Т. Нольдеке, ХХ аср бошида Ж. Прашеклар Бақтрия тарихи билан шуғулланиб, Аҳамонийлар империясига қадар ҳам қандайдир сиёсий бирлашмалар бўлганлиги тўғрисида маълумотлар берган. В.В. Бартольд рус тарихчилари орасида биринчи бўлиб, Бақтрияда Аҳамонийлар империясига қадар ҳам давлатчилик бўлганлигини айтган. С.П. Толстов Диодорнинг Бақтрия шаҳарлари, хусусан Бақтр шаҳри тўғрисидаги маълумотлари, яъни шаҳарнинг арки, қалъа деворларининг шаҳарни ўраб турганлиги ҳақидаги маълумоти асосида Аҳамонийлар империясига қадар Бақтрияда давлатчилик бўлганлигини тан олади. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврларга мансуб деярли барча илмий тадқиқотларда Аҳамонийлар босқинига қадар Қадимги Бақтрияда давлатчилик бўлганлиги қайд этилган. Geiger W. Ostiranische K ultur im Altertum. Erlangen • Француз археологи А. Фуше Бақтр шаҳрида археологик тадқиқотлар олиб бориб, шаҳарнинг қадимги маданий қатламларини топа олмайди ва "Бақтрия уйдирма, унинг ҳеч қандай қадимий тарихи йўқ. Бу ерга маданиятни, давлатчилик сиёсатини Аҳамонийлар олиб келган" деган ғоя билан чиқди. • Шундан сўнг, Бақтрия ҳудудида бронза даврига оид Сополли, Даштли, сўнгги бронза ва илк темир даврига оид Кучуктепа, Тиллатепа, Қизилтепа, Қадимги Бақтрия маданиятлари очилди. Ўрганилган ушбу маданиятлар асосида Е.Е. Кузьмина "Бақтрия уйдирма эмас, тарихий ҳақиқатдир" деган ғояни илгари сурди. • М.М. Дьяконов Жанубий Тожикистон ҳудудидаги Болдойтепа, Кофирниҳон ёдгорликларини ўрганиб, «Македонский ва Эллин давридан аввал ҳам Ўрта Осиёда ўзига хос ўтроқ маданият ва синфий жамият бўлган» деган хулосага В.И. Сарианиди: «Бақтрияда бронза даврида шаҳар маданиятининг гуллаши бу ерда Аҳамонийларгача бўлган даврда давлатларнинг пайдо бўлишига олиб келган». А.А. Асқаров ва Т.Ш. Шириновлар Жарқўтон ёдгорлигини илк шаҳарлар тоифасига киритишади ва илк давлатларнинг "карликовый" ёки "чифдом" формаси бўлганлигини тасдиқлайди. А.С. Сагдуллаевнинг тадқиқотлари диққатга сазовор. У ёзма манбаларни археологик маълумотлар билан боғлаб, илк давлатчилик тараққиётининг қуйидаги учта босқичини кўрсатиб берди: 1.Cўнгги бронза даврида кичик деҳқончилик ўлкаларида илк давлатчилик белгиларининг пайдо бўлиши; 2. Арьйошайана - кичик давлат бирлашмалари; 3. Қадимги Бақтрия - йирик давлат бирлашмаси. Жанубий Тожикистондаги сўнгги бронза даврига оид Вахш маданияти мисолида Л.Т. Пьянкова оилавий ва жам
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha