Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 1.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Касб - хунар коллежлари жисмоний тарбия дарсларида волейбол ўйинини ургатиш услубиёти

Купить
М У Н Д А Р И Ж А КИРИШ .................................................................................................................... 2 I. БОБ. ВАЛЕЙБОЛНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ТАРИХИ ...... ................ .............5 I . 1. ВОЛЕЙБОЛ ВА У НИНГ РИ В ОЖЛАНИШ ТАРИХИ… ………………….5 I. 2. ЎЗБЕКИСТОНДА ВОЛЕЙБОЛНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ....... 15 II . Боб. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИ ТЕХНИКАСИ – ТАКТИКАСИ ВА УНИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЁТИ................................................................................... .36 II. 1. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИ ТЕХНИКАСИ НИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЁТИ ....... 36 I. 2. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИ ТАКТИКАСИ НИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЁТИ ........ 46 II. 3. ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ДАРСЛАРНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБИЯТИ.......... 50 Х У Л О С А ................................................................................................. КИРИШ Мавзунинг долзарблиги – В олейбол ўйини 1895 йилда Америка қўшма штатларининг Массачусетс штатидаги Холиок шаҳрида ёш христианлар иттифоқини нг жисмоний тарбия ўқитувчиси яъни раҳбари пастор Вильям Морган томонидан кашф қилинди . Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор Альфред Халстед 1896 йилда бу ўйинга “волейбол” деб ном берди. “Волейбол” инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида “парвоз қилувчи тўп” деган маънони билдиради. 1895 - 1920 йиллар волейбол ўйинининг ривожланишини биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади. В олейбол спорти шуғулланувчилар сони жиҳатидан ниҳоятда кенг оммавийлашган спорт турлари қаторига киради. 1996 йил июль ойида А Қ Ш нинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Конгрессида эълон қилин- ганидек волейбол жаҳон миқёсида футболдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Маз Истиқлолдан сўнг ўзбек волейболининг тараққиёти янгича йўналишда ривожланаётгани кўзга ташланаётир. Жумладан, 1992 йилдан бошлаб мунта- зам ўтказилаётган Ў збекистон миллий чемпионати ва ўқув муассасалари ўртасида ўтказилаётган 3 босқичли (“Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада”) мусобақалар ўзбек волейболининг янада оммавийлашишига таъсир этмоқда. Мазкур мусобақаларда профессионаллик асосида тузилган жамоаларни иштирок этиши мақтовга сазовордир. Буларга “Каноп” (Самар - қанд), “Виктория” (Навоий), “МХСК” (Чирчиқ), “Автомобилчи” ( Қ ўқон), “Автомобилист” (Наманган) ва СКИФ (Тошкент) жамоалари мисол бўлади. Волейболда ўйин техникаси ўзига хос таснифга эга бўлиб, у бир неча туркумдан таркиб топади. Ўйин техникасининг таснифи «ҳужум техникаси» ва «ҳимоя техникаси» каби туркумларга б ўрганилган материаллар билан танишиб волейболни келиб чиқиш тарихини билиш, ўйин техникаси ва тактикасини ўргатиш услубиётини ўрганиб келгусида мактаб ўқувчиларига ўргатишдан иборат. Ишнинг мақсади - волейбол ўйинининг тарихи, ўйин техникаси ва тактикаси сирларини волейбол дарсларида ўқувчи ёшларга ўргатиш, уларни ушбу спорт турига бўлган қизиқишини яна ҳам оширишдан иборат. Ишнинг вазифаси - Волейбол ўйини ва унинг келиб чиқиш тарихини ўрганишга доир материаллар тўплаш ва уни таҳлил қилиш, ўйин техникаси ва тактикасини ўргатиш услубиётига доир тахминий режа тузиш ва тажриба ўтказиб амалиётда синаб кўриш иборат. Ишнинг илмий янгилиги – Волейбол ўйинини тарихи, ўйин техникаси ва тактикаси ҳақида назарий маълумотларни ўрганиб, ўргатиш услубиётига доир тўпланган материаллардан, тажриба ва таҳ МАВЗУ: КАСБ - ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИДА ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИНИ УРГАТИШ УСЛУБИЁТИ. I. БОБ. В О ЛЕЙБОЛНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ТАРИХИ I . 1. ВОЛЕЙБОЛ ВА У НИНГ РИ В ОЖЛАНИШ ТАРИХИ Биз севган в олейбол ўйини Америка қўшма штатларининг Массачусетс штатидаги Холиок шаҳрида ёш христианлар иттифоқини жисмоний тарбия бўйича раҳбари пастор Вильям Морган томонидан 1895 йилда яратилган. В . Морган волейбол ўйинини оддий, кўп маблағ сарфламасдан ташкил этишни кўзда тутиб ўйиннинг қоидаларини ишлаб чиқди. 1896 йилда Спрингфилд шаҳридаги коллеж директори доктор Альфред Халстед бу ўйинга “волейбол” деб ном берди. “Волейбол” инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида “парвоз қилувчи тўп” деган маънони билдиради. Волейбол ўйини 1900 йил Канада, 1908 йил Куба, 1909 йил Пуэрто-рико, 1910 йил Перу, 1917 йил Бразил ФИВБ нинг асосий мақсади жаҳоннинг турли минтақаларида волейбол - ни ривожлантириш, барча давлатларнинг спортчилари ва расмий шахслари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий волейбол федерацияларини бирлаштириш, янги миллий волейбол федерациялари тузиш, расмий мусоба- қалар ўтказиш, ўйин қоидаларини ва тактикасини шакллантиришдан иборат. ФИВБ нинг олий органи – Конгрессдир. У икки йилда бир марта ўтказилади. ФИВБ нинг раҳбар органи – Маъмурий Кенгаш бўлиб, ўз президенти, бош котиб ва уни ёрдамчилари, 4 та вице президенти, 12 та Кенгаш аъзолари ва зонал конфедерацияларнинг президентларидан ташкил топади. Маъмурий кенгашнинг қарорларини Ижроий Қўмита ҳаётга тадбиқ этади. Ижроий Қўмита ўз президентидан, икки вице президентидан, бош котиби ва уни икки ёрдамчисидан иборат. ФИВБ да техник ор 4. Ў йин қоидалари бўйича ҳайъат Маъмурий Кенгаш ва Конгресс муҳокамасига ўйин қоидалари бўйича киритилган ўзгаришларга оид тавсияларни такдим этиш, арбитраж ҳайъати билан биргаликда ҳакамлик қилиш қоидасини ишлаб чиқиш ва ўйин қоидаларига ягона фикрда ёндошишни таъминлаш каби тадбирларни амалга оширади. 5. Т иббий ҳайъат Мусобақалар жараёнида тиббий хизмат кўрсатиш, ўқув-тренировка машғулотларини тиббий назорат қилиш, организм ва иш қобилиятини тиклашга оид тадбир воситалар ҳамда шикастланишларни олдини олиш каби масалалар буйича таклиф, тавсия ва кўрсатмалар тайёрлаш ишларини ижро этади. ФИВБ нинг таркибига 160 та давлат кирган энг кўп сонли федерация. У ўзига маълум молиявий масъулиятни олиши шарт (аъзо бўлиб киришда ва ҳар йили бадал тўлаш, расмий биринчиликлар ва халқаро учрашувлар ўт Волейбол нинг ҳамма ерда тарқали ши м о со бақаларнинг ягона қоида - ларини ишлаб чиқиш зарурати ни туғ д и р ди. 1925 йилнинг январида Москва жисмоний тарбия кенгаши волейбол бўйича мусобақаларнинг биринчи расмий қоидалрини тузиб тасдиқлади. Тўрнинг баландлиги – аёллар учун 2 м 20 см ва эркаклар учун – 2 м 40 см қилиб белгиланди. Аёллар жамоаларида ўйин 15 х 7,5 ўлчамли майдончада ўтказиладиган бўлди. 1926 йилда янги қоидалар асосида биринчи мусобақалар Москвада ўтказилди. «Собиқ Иттифоқида» биринчи босмадан чиқарилган волейбол бўйича махсус адабиёт 1926 йилда нашр қилинди ва у «Волейбол ва муштлар жанги» деб ном лан ди. Унинг муаллифлари С.В.Сисоев ва А.А. Марку лар эди. 1926 йилда яна бир қатор муҳим воқеалар бўлиб ўтди, яъни волейбол Бутуниттифоқ жисмоний тарбия кенгашининг ўйинлар шўъ кўзга ташландилар, Узоқ Шарқликлар эса паст узатилган тўп билан ҳужум қилишдек ажойиб янгилик олиб келдилар. Худди ўша 1928 йилда Москвада доимий ҳакамлар уюшмаси ташкил этилди. Волейбол тараққиётида 1929 йилда ўтказилган мактаб ўқувчиларининг спартакиадаси ҳам катта аҳамиятга эга эди. Бу спартакиада қатнашчиларидан кўпчилиги кейинчалик волейбол усталари бўлиб етишдилар. Шаҳарлараро мусобақалар сони анчагина ортди, бу эса турли техник усулларни пайдо бўлиши, волейбол тактикасини ривожланишига, ўйинчилар жисмоний тайёргарлигининг ўсишига олиб келди. Шу даврда ўйинчилар майдонга тўпни куч билан киритиш, алдов зарбалари усулларини кенг қўллай бошладилар, узатиш техникасига эътибор бердилар, ҳимоянинг аҳамияти ортиб ўйин тезкор, шиддатли бўла бошлади, натижада ўйинчиларнинг ҳаракатчанлигига та Волейбол бўйича илк бор биринчилик Днепропетровск шаҳрида 1983 йилнинг 4 - 6 апрелида бўлиб ўтди. Мусобақаларда аёллар жамоаси (Москва, Днепропетровск, Харьков, Боку, Минск) ва 5 та эркаклар жамоаси (Москва, Днепропетровск, Харьков, Тифлис, Минск) иштирок этди. Айланма тартибда ўтказилган ўйинлар кўп сонли томошабинларни ўзига жалб қилди. Қизиқар - лиси биринчилик тугагач, москвалик аралаш жамоаларнинг кўргазмали ўйинлари ўтказилди. Ҳар бир жамоа таркибида 3 аёл ва 3 эркак бор эди. Волейбол бўйича иккинчи биринчили к 1934 йилда Москвада ўтказил- ди. Унда таркибида 9 кишилик аёллар ва эркаклар жамоалари қатнашдилар. Бу мусобоқаларда энди Ленинград, Свердловск, Горький, Ростов, Тошкент жамоалари ҳам қатнашдилар Учинчи чемпионат 1935 йил Бокуда ва тўртинчи чемпионат 1936 йил Ростовда бўлиб ўт 1938 йилда мусобоқа ларни ўтказиш қоидаларида жиддий ўзгаришлар содир бўли б, биринчиликлар ёзги майдонларди спорт жамиятлари жамоа лари орасида ўтказилди. Биринчилик кўпгина янги жамоаларни ўзига жалб этди ва ҳамма ерда волейболчиларнинг ишига жонланиш олиб кирди. Мураббий ва ўйинчиларни техника ва тактика соҳасидаги изланишлари давом этаверди. Ҳужумнинг аҳамияти ортиб бораётганлиги билан боғлиқ равишда жамоаларни 6 нафар ҳужумчидан иборат қилиб шакллантиришга уринишлар бўлди. Ўйинчилар тўр чеккасидан туриб зарба бериш усулини қўллай бошладилар. Москва спартакчилари биринчи узатишдаёқ муваффақият билан зарба берадиган бўлдилар. Ўйинга ён том о н билан кучли тўп киритиш катта аҳамият касб этди. Якка тўсиқ қўйиш сифатини оширган ҳолда айрим жамоалар гуруҳ бўлиб тўсиқ қўйишга ўтдилар. 1941 – қилиш кенг қўллана бошлади. Гуруҳли тўсиқ қўйиш, кучли тўп киритишлар - нинг кам ишлатилишини эса асосий камчиликлар қаторига киритиш мумкин. 1947 йили халқаро доира д а диққатга сазовор ўйинлар бўлди . Прагада бўлган демократик ёшларнинг биринчи Халқаро фестивалида волейбол бўйича мусобақалар ўтказилди ва уларда Чехославакиянинг ёш жамоаси, Югославия ҳамда Ленинград терма жамоалари қатнашди. Чехославакия терма жамоаси учрашувда қаттиқ қаршиликка дуч келди. Иттифоқ волейболчилари б у учрашувда устун чиқдилар ва демократик ёшларнинг Халқаро фестивали ғолиби бўлдилар. 1948 йилда Бутуниттифоқ волейбол шўъбаси Халқаро волейбол федерацияси (ФИВБ) аъзолигига қабул қилинди, кейинги йилда эса «волей- болчиларимиз» биринчи марта расмий халқаро мусобақаларда иштирок этдилар. 1948 йили сентябр ойида 1955 йилда Бухарестда ўтказилган Европа биринчилигида эркаклар мусобоқасида Руминия, аёллар мусобоқасида биринчи ўринни чехлар эгалладилар. 1956 йилда Парижда ўтказилган жаҳон биринчилигида собиқ иттифоқ аёллар терма жамоаси иккинчи марта ғолиб деган номни олишга муваффақ бўлди, эркаклар жамоаси эса олдинга Чехославакия ва Руминия жамоаларини ўтказиб юборди. 1958 йилда Прагада бўлган Европа биринчи- лиги халқаро доирадаги кучли муносабатини ўзгартира олмади. собиқ итти- фоқ терма жамоаси учун бундай жиддий ва узоқ давом этган омадсизликни, биринчи навбатда, 1952 йилдаги жаҳон биринчилигидан кейин жамоа асосий таркибида содир бўлган кескин ўзгаришлар билан тушунтириш мумкин. Узоқ вакт асосий таркибда ўйнаган фахрийлар жамоани жамоани тарк этдилар, ёшлар эса «катта» авлод ўрнини босишга ҳали учратиб, жаҳон чемпиони номини оқлади. Бу даврда Япония, Польша, ГДР, Хитой каби мамлакатлар жамоалрининг ўйин даражаси ниҳоятда ошганлиги - ни эътироф этиш керак. Жаҳон биринчилиги кўпгина жамоаларнинг техника - си ўсганлигини кўрсатди. 1963 йилги Европа биринчилиги Руминияда ўтди. Айрим жамоалар асосий таркибини 5х1 тартибида шакллантира бошладилар. Токио олимпиада ўйинларидаги волейболчилар куч синашуви 1962 йилги жаҳон биринчилигида совринли ўринларни эгаллаган жамоалар маҳоратини таъкидлади. Япония аёллар жамоаси ва собиқ иттифоқ эркаклар жамоаси биринчи олимпиада ғолиблари бўл са лар, собиқ иттифоқ аёллар терма жамоаси кумуш нишонлар олишга эришди. Токио мусобақалари жамоаларнинг маҳорат даражаси тобора ўсиб бораётганини исботлади. Агар илгари совринли ўйинларга 2-3 жамоа даъвогарлик I. 2. ЎЗБЕКИСТОНДА ВОЛЕЙБОЛНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ В олейбол спорти шуғулланувчилар сони жиҳатидан ниҳоятда кенг оммавийлашган спорт турлари қаторига киради. 1996 йил июль ойида А Қ Ш нинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон Конгрессида эълон қилин- ганидек волейбол жаҳон миқёсида футболдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Мазкур ўйинни илк бор 1895 йилда “ихтиро” қилган Американинг Массачусетс штати, Холиок шаҳридаги коллежлардан бирининг жисмоний тарбия ўқитувчиси пастор Вильям Морган волейболни шу даражада омма- вийлашиб кетишини ўз вақтида эҳтимол ҳаёлига келтирмаган бўлса керак. Ўзбекистонда волейбол ўйини спорт тури сифатида 1920 йиллардан сўнг вужудга келган бўлиб, қисқа вақт ичида кескин оммавийлашиб кетди. Айниқса, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, водий вилоятлари, шаҳар ва қишлоқ ҳамда эркаклардан С.Мячинлар Ў збекистон шуҳратини ҳалқаро миқёсга кўтардилар. Ҳозирги кунга келиб ўзбек волейболи мустақил йўналишда тараққий этиб бормоқда. 1993 йил июль ойида Хитойни Шанхай шаҳрида ўтказилган VII Осиё чемпионатида мустақил Ў збекистон Республикасининг аёллар жамоаси волейбол тарихида биринчи бор иштирок этиб фахрли 6 ўринни қўлга киритди. Шуниси эътиборга лойиқки, истиқлолдан сўнг ўзбек волейболининг тараққиёти янгича йўналишда ривожланаётгани кўзга ташланаётир. Жумла- дан, 1992 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилаётган Ў збекистон миллий чемпионати ва ўқув муассасалари ўртасида ўтказилаётган 3 босқичли (“Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада”) мусобақалар ўзбек волейбо- лининг янада оммавийлашишига таъсир этмоқда. Мазкур мусобақаларда профессионаллик асосида тузил мусобақаларни ўтказиш ва уларда иштирок этаётган малакали волейболчилар сони билан белгиланмайди. Аксинча, “катта” волейболни оммавийлиги жойларда – қишлоқ, шаҳар, мактаб ва барча ўқув юртларида шу спорт турига бўлган эътибор, уни тараққий эттириш ишлари билан ўлчанади. Афсуски, ҳозирги кунда жойларда волейбол бўйича ўринбосарлар тайёрлаш ишлари жуда суст маромда амалга оширилмоқда, мутахассислар қўнимсизлиги, ҳатто айрим туман ва қишлоқларда уларни ўта танқислиги кўзга ташланади. Т арихни, аждодларимиз меросини билмай туриб бугунги кунга баҳо бериш, келажак лойиҳасини чизиш ва истиқлол биносини қуришга киришиш боши берк кўчага кириб қолиш эҳтимолидан ҳоли эмас. Шунинг учун ҳар бир сохани жойларда вужудга келиши ва ривожланиш тарихини ўрганмай шу сохани бугунги ва эртанги истиқболини таъми қабул қилинган халқаро мусобақа қоидалари анча такомиллашган бўлиб, майдонча 9х18 м, тўп билан фақат уч марта ўйнаш мумкинлиги, ўйинчилар таркиби бир жамоада 6 кишидан иборат бўлиши, тўрни баландлиги 243 см (эркаклар учун), ҳисоб 15 очкога етганда ўйиннинг бир бўлими якунланиши, тўпни ўйинга киритиш – хуллас барча ўйин қоидалари замонавий волейбол ўйини қоидаларига ўхшаш эди. Шунга қарамай ўзбекистонда волейбол қоидалари 1924-25 йилларда ҳали анча содда бўлган. Ўша даврнинг В.И. Превозников деган спорт ихлосмандининг айтишича, 1926 йилда Тошкент шаҳридаги Чернишевский номли мактаб ўқитувчиси Москвадан мусобақа қоидалари, волейбол тури ва тўпини биринчи бор келтирган. 1927 йилнинг 26 апрелида эса айнан шу мактабнинг волейбол тўгараги жамоаси биринчи расмий мусобақа ташкил этиб, унда у юксак мураббийси Б.А. Воронцов ўзбекистонда волейболнинг ривожланишига салмоқли хисса қўшди. Шу билан бир қаторда малакали мутахассиларни етишмаслиги, айниқса махаллий миллатга мансуб йўриқчи, мураббий ва ташкилотларни саноқли бўлганлиги волейболнинг узоқ вилоят ва қишлоқ - ларда қулоч ёзишига ҳалақит бериб келди. Меҳнаткашларни, айниқса аёлларни аёлларни жисмоний тарбия ва спортга, жумладан, волейболга жалб қилиш мақсадида Тошкент шахар Кенгаши Тошкент Мавзе қўмитаси билан биргаликда 1929 йил 25 апрелдан 15 майгача республика миқёсида амалий ҳафталик ташкил қилган эди. Мазкур тадбир сезиларли натижалар берди. Жумладан, жойларда жисмоний тарбия ва спорт, аксарият волейбол билан шуғулланувчилар сони кескин ортиб бориши кўзга ташланди. Кўпгина жойларда волейбол майдончалари ва бошқа спорт иншоотла СазПИ (Тошкент), Фарғона, Хоразм, Бухоро, Қ орақалпоғистон, Самарқанд, Қўқон ва бошқа жамоалардир. 1938 йилнинг декбридан бошлаб биринчи бор Конституция кунига бағишланган анъанавий мусобақалар тадбиқ этилди. 1939 йилнинг февраль ойида Тошкентга Москва «Локомотив» жамия - тининг кучли волейбол жамоалари ташриф буюришди. Ўтказилган мусобақа - ларда Тошкентнинг аёллар терма жамоаси 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонишган бўлса, эркаклар жамоаси мағлуб бўлди. Волейболнинг янада оммавийлашишига ва волейболчиларнинг маҳора - тининг ошишига 1939 йилда ўтказилган собиқ иттифоқ биринчилигининг Тошкентда ташкил қилинган Зонал мусобақалари катта асос бўлди. Урушнинг оғир йилларига қарамасдан Ў рта О сиё ва Қ озоғистон С партакиадаси ўтказилиб , ундаги дастури бўйича ташкил этилган волейбол мусобақаларида киши, II разрядлилар 344 кишини ўз ичига олган. Бундан кўриниб турибдики, волейболнинг оммавийлик даражаси ҳам, волейболчиларнинг маҳорат савияси ҳам кўнгилдагидек бўлмаган. Жисмоний тарбия ва Спорт Қўмитасининг1947 йилги ҳисоботида бу аҳвол ҳамда Сурҳондарё, Хоразм, Бухоро вилоятларидаги саноқли спорт иншоотларининг, жумладан, волейбол майдончаларининг ҳечқандай талабларга жавоб бермаслиги қаттиқ танқид остига олинган эди. 1949 йилдан қишлоқ спортчиларига, жумладан, ишчи волейболчилар спорт ҳаракатини жадаллаштиришга катта эътибор берилди. Шу йили ўтказилган қишлоқ спортчиларининг VII Спартакиадасида иштирок этган волейбол жамоаларининг умумий сони 29887 кишига етган эди. Булардан 1326 киши институт талабалари бўлса, қолганлари ишчилар, колхозчилар, хизматчилар ва болаларни ташкил этган э 1953 йилда мусобақа жадвалида қишки мусобақалар пайдо бўлди. 1954 йилдан бошлаб волейбол бўйича Иттифоқ биринчилиги «А» ва «В» гуруҳларига бўлинган ҳолда ташкил этила бошлади. Ўзбек волейболчилари «Б» гуруҳига киритилди. Шу йили Бутуниттифок мусобақалари ёпиқ спорт майдончаларида ўтказила бошлади. 1954 йили Тошкентда қатор мусобақалар ўтказилди. Шаҳар очиқ биринчилиги, шаҳар Кубоги шулар жумласидандир. Ёпик майдончаларда мусобақа ўтказиш Тошкент ва кейинчалик айрим вилоят шаҳарларида тадбиқ қилина бошланди. 1954 йил 1 январга келиб, волейбол билан шугулланувчилар сони 64942 кишига кўпайди. Лекин республикада, вилоят, туман ва қишлоқларда волейболнинг маҳорат даражаси жуда паст бўлиб, юқори малакали волейболчилар саноқли эди. 1955 йилнинг сентябр ойида Тошкентда илк бор Ўзбекистон Давлат жи Ўзбек волейболчилари мазкур Спартакиадада яхши натижаларга эриша олмаганларидан сўнг 1957 йилдан бошлаб Иттифоқдош республикалар волейбол жамоалари билан қатор ўртоқлик учрашувлари уюштирилди. Жумладан, ўзбек волейболчилари Боку, Тбилиси ва Ереван жамоалари билан куч синашиб барча ўйинларда мағлубиятга учрашди. 1958 йилда республикамизда мактаблараро мусобакалар авж олди. Айниқса, бу даврда Олий ўқув юртлари жамоалари ўртасидаги мусобақалар қизғин тус ола бошлади. САГУ ва «Буревестник» талабалари кўнгилли спорт жамияти жамоалари энг кучлилар қаторидан жой олишди. Мактаб ўқувчилари орасида Тошкентнинг 64-мактаб ўсмирларжамоаси ва 104- мактабнинг қизлар жамоаси мазмунли волейбол намойиш қилдилар. 1959 йилда ўзбек волейболчилари II собиқ иттифоқ халклари Спартакиадасида иштирок этиб, эркаклар илк бор 6 та спорт устаси разряди даражасига эга бўлган спортчиларига эга бўлди. Буларга – Г.Худяков, Г.Багиров, Ю.Симонов, В.Кучеров, В.Ананич ва Р.Хусаиновлардир. Аёллар ўртасида эса Л.Беличко, Е.Склярова, М.Катасонова, Л.Ишма - ева, Л.Рахманқулова, И.Назарова ва бошқалар биринчи бор спорт устаси деган номга сазовор бўлдилар. 1964-65 йиллардан бошлаб ўзбек волейболи тобора шакллана борди. Юқори малакали волейболчилар доираси кенгая борди. Булар қаторига Олимпиада чемпионлари В.Дуюнова, Л.Павлова, ёшлар ўртасида оврупа чемпионлари Л.Ишмаева, Л.Сулейкина, О.Белова, Л.Лепилина, О.Дубяга, С.Мячин кабилар киради. Ўзбек волейболи тарихида республикамиз терма жамоаларининг халкаро мусобакаларда иштирок этиб келиши алоҳида ахамиятга эгадир. Шуни таъкидлаш ўринлики, ўзбек волейболчилари ўзининг и 1961 йилнинг декабрида Ўзбекистон волейболчилари Индонезияга ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун жўнашди. Улар Суратайя шаҳрида қатор учрашувларда иштирок этиб битта уйинда мағлуб бўлишган бўлса, қолганларида мезбонлар жамоасидан устун келишди. 1962 йил июн ойида Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар жамоалари Монголияга жўнашди ва барча учрашувларда ғолибликни қўлга киритишди. 1964 йил август ойида Ўзбекистонга жавоб сафари билан Индонезиянинг эркаклар ва аёллар жамоалари ташриф буюришди. Меҳмонларнинг эркаклар жамоаси Ўзбекистоннинг «Динамо» (Тошкент) жамоаси билан ўйнаб, учрашувни 0:3 ҳисобида бой беришган бўлса, Индонезиянинг аёллар жамоаси Тошкентнинг «Спартак» жамоаси қизларига 2:3 ҳисобида ютқазишди. Мазкур ҳалқаро ўйинларда эркаклар волейбол жамоасидан Г.Худяков, Г.Багиров, Р.Хусаинов, Ю ўтказилган «Кубок Микаса» ҳалқаро турнирида 1 ўринларни олишга сазовор бўлган. Ҳозирги кунда Ватанимизнинг эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақаларига тайёргарлик кўрмоқдалар. Эътиборга лойиқ жойи шундаки, истиқлолдан сўнг ўзбек волейболи - нинг тараққиёти республикамизда янгича йўналишда давом этиши кўзга ташланаётир. Жумладан, 1992 йилдан бошлаб мунтазам ўтказилаётган Ў збекистон миллий Чемпионати волейболнинг янада ривожланишига ва равнақ топишига катта таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда тадбиқ этилган ўқув муассасалари ўртасида ўтказилаётган 3 босқичли мусобақалар «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» волейболни ўқувчи-талаба ёшлар ўртасида кенг ривож топишига муҳим туртки бўлмоқда. Шуни таъкидлаш ўринлики, сўнгги йиллар Г.Пономарев (Токент), М.Ёдгоров (Навоий), А.Асқаров ( Қ ўқон) ва бошқаларни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Мусобақа ўйинларининг мазмунли, қизиқарли ва шу билан бир қаторда талаб доирасида ўтказишда Ўзбекистон волейбол Федерациясининг бош котиби, халқаро тоифадаги ҳакам Л.Айрапетьянц, миллий ва республика тоифаларидаги ҳакамлар В.Шнуров, В.Бардин, А.Скворцов, Н.Япаров, В.Баусов ва шу каби кўпгина мутахассисларнинг хизмати катта. Ўзбекистон волейболини янгича йўналишда тараққий эттиришда уни вилоятларда «ҳаракатга» келтириш, хорижий давлатларни волейбол жамоалари билан алоқа боғлашда, улар билан расмий мусобакаларни ташкил қилишда Ўзбекистон волейбол Федерациясининг президенти Э.М. Ғ аниев ҳамда федерациянинг барча аъзолари ибратли фаолият кўрсатмокдалар. Юқорида акс эттирилган волейболг № 1 - жадвал ЎЗБЕКИСТОНДА ВОЛЕЙБОЛНИНГ ТАРИХИЙ ЎРНИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ЎСМИРЛАР ЖАМОАЛАРИ ШАҲАР, РЕСПУБЛИКА ВА ИТТИФОҚ МУСОБАҚАЛАРИДА ЭРИШГАН НАТИЖАЛАРИ (1927-1963ЙЙ) Сана Мусобақа ўтказилган жой Мусобақаларнинг номи Эришил- ган натижа Эркаклар жамоаси Эришил- ган натижа Аёллар жамоаси 1 2 3 4 5 6 7 1927 й июнь Тошкент Тошкент шаҳри мактаблараро биринчилиги I Чернишевский номли мактаб I Чернишевский номли мактабни 7-синф ўқувчилари 1927 й ноябрь Тошкент Тошкент шаҳри мактаблараро биринчилиги I II III Чернишевский номли мактаб Коминтерн жамоаси 1 май жамоаси I II III Чернишевский номли мактаб жамоаси 1 май жамоаси 1936 й Тошкент 6 вилоятнинг ялпи ўзбек болалар Спартакиадаси I Тошкент I Тошкент 1937 й октябр Тошкент Мактаблар ўртасида Тошкент шаҳар би- ринчилиги I 68 – мактаб I 9 1 2 3 4 5 6 7 1953 й Тошкент Ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги I II III Тошкент Андижон Самарқанд I II III Тошкент Самарқанд Бухоро 1956 й июль Тошкент IX Ў зССР ўқувчи- лар Спартакиадаси I Тошкент I Тошкент 1958 й июль Тошкент XI Ў зССР ўқувчилар Спартакиадаси I II III Тошкент Тошкент вилояти Наманган вилояти I II III Тошкент Самарқанд в Наманган в. 1958 й Тбилиси V Иттифоқ ўқувчи- лар Спартакиадаси XIX XIX 1959 й Москва VI Бутуниттифоқ ўқувчилар Спартакиадаси XVIII XIX 1960 й март Тошкент III Ў збекистон ёшлар Спартакиадаси I II «Меҳнат резервлари» «Динамо» «Буравестник» I II III «Меҳнат» «Локомотив» «Буравестник» 1961 й Боку Иттифоқ ўқувчилар Спартакиадаси XIII XI 1962 й март Андижон Бухоро Ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ў зССР биринчилиги I II III Тошкент – 1 Тошкент – 2 Қўқон I II II № 2 - жадвал РЕСПУБЛИКА БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАЛАРИ (1927-1964 Й) Сана Мусобақа ўтказилган жой Мусобақаларнинг номи Ўрин Эркаклар жамоаси Ўрин Аёллар жамоаси 1 2 3 4 5 6 7 1927 Тошкент I Бутунўзбек Спартакиадаси 1 2 Тошкент Фарғона 1 2 Рабпросовцилар Металлистчилар 1933 Тошкент II Бутунўзбек Спартакиадаси 1 ДИТР (Тошкент) 1 Ўзтранс 1935 Тошкент I Ў збекистон техникум ва институтлари Спар- такиадаси 1 Индустриал институти 1936 Тошкент Республика биринчилиги 1 2 3 Тошкент Фарғона Қўқон 1 2 Тошкент Қўқон 1937 Тошкент Республика биринчилиги 1 2 Тошкент Қўқон 1 2 3 Тошкент Самарқанд вил. Фарғона вил. 1938 Тошкент V республика колхоз- лараро Спартакиадаси 1 2 3 Тошкент Фарғона хоразм 1 Қорақалпоғистон 1939 Тошкент Республика биринчилиги 1 «Строитель» (Тошкент) 1 «Мотор» Тошкент 30 1 2 3 4 5 6 7 1946 Тошкент Республика биринчилиги 1 «Локомотив» 1 Тошкент 1946 Тошкент Республика биринчилиги 1 «Локомотив» 1 Тошкент 1947 Фарғона Республика биринчилиги II гуруҳ 1 Фарғона вилояти 1 Фарғона вилояти 1947 Самарқанд Республика биринчилиги 1 «Локомотив» 1 Тошкент 1949 Андижон Республика биринчилиги 1 ОДО (Тошкент) 1 «Локомотив» 1950 Тошкент Республика биринчилиги 1 2 3 «Локомотив» (Тошкент) ОДО (Тошкент) «Спартак» (Фарғона) 1 2 3 «Локомотив» Тошкент «Наука» Тошкент Фарғона вилояти 1953 Наманган Республика биринчилиги 1 2 3 «Наука» (Тошкент) ОДО (Тошкент) «Металлист» (Бекобод) 1 2 3 Тошкент «Локомотив» «Медик» (Бухоро) 1953 Тошкент I қишки республика биринчилиги 1 2 Тошкент Тошкент вилояти 1 2 Тошкент Бухоро вилояти 31 1 2 3 4 5 6 7 1961 феврал Тошкент Кучли аёллар жамоа- лари бўйича республика биринчилиги 1 2 3 Тошкент-1 Тошкент-2 Самарқанд 1962 феврал Бухоро Эркаклар ўртасида рес- публика биринчилиги 1 2 3 1 2 I гуруҳ СКА (Тошкент) «Буравестник» ( ҚҚ АССР) «Буравестник» (Бухоро) II гуруҳ «Спартак» (Сам.) «Спартак» (Тошкент) 1962 феврал Нукус Аёллар ўртасида рес- публика биринчилиги 1 2 3 «Буравестник» Андижон ТошМИ СКИФ 1964 март Қўқон Кучли аёллар жамоалари ўртасида республика мусобақалари 1 2 3 ДСШ Тошкент «Спартак» Тошкент ДСШ Қ ўқон 1964 март Бекобод Кучли эркаклар жамоа- лари ўртасида респуб- лика мусобақалари 1 2 3 СКА (Тошкент) СКИФ УМЗ (Бекобод) 32 № 3 - жадвал ЎЗБЕК ВОЛЕЙБОЛЧИЛАРИНИНГ БУТУНИТТИФОҚ МУСОБАҚАЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШИ (1934-64ЙЙ) Йил Мусобақа ўтказилган шаҳар Мусобақалар Ўрин Эркаклар Аёллар 1 2 3 4 5 1934 Москва II СССР биринчилиги (9 жамоа) 8 9 1935 Боку III СССР биринчилиги «Б» гуруҳи 6 4 1936 Ростов Дон IV СССР биринчилиги 2 разряд бўйича 5 5 1940 Киев VII СССР биринчилиги «Б» гуруҳи (6 жамоа) 6 5 1946 Одесса IX СССР биринчилиги 2-гуруҳ (20 жамоа) 4 3 1947 Грозный X СССР биринчилиги финалда 12 жамоа 1 10 1948 Харков XI СССР биринчилиги (20 жамоа) 12 9 1949 Ленинград XII СССР биринчилиги (24 жамоа) 15 12 1950 Ленинград XIII СССР биринчилиги 19 16 1951 Тбилиси XIV СССР биринчилиги 12 11 1952 Лвов XV СССР биринчилиги 12 11 1952 Минск СССР Кубоги мусобақалари (21 жамоа) 19 18 1953 Одесса XVI СССР биринчилиги 14 13 1953 Ашхоб 1 2 3 4 5 1956 Москва I СССР Халқлари Спартакиадаси 13 13 1957 Днепропетровск СССР биринчилиги «Б» лигаси 15 11 1958 Таллин СССР биринчилиги «Б» лигаси 14 12 1959 Москва II СССР халқлари Спартакиадаси 14 11 1960 Харков II Бутуниттифоқ ёзги талабалар ўйинлари 13 18 1963 Москва III СССР халқлари Спартакиадаси 9 15 1964 Рига IV Бутуниттифоқ ёзги талабалар ўйинлари 5 8 Ўрта Осиё республикалари ва Қ озоғистон Спартакиадаси 1934 Тошкент I Ў рта Осиё ва Қ озоғистон Спартакиадаси 1 1 1943 Тошкент II ------//------ 1 2 1944 Тошкент III ------//------ 1 1 1948 Тошкент IV ------//------ 1 1 1950 Олмаота V ------//------ 2 1 1951 Тошкент VI ------//------ 2 1 1952 Ашхобод VII ------//------ 1 1 1954 Тошкент VIII ------//------ 1 1 34 № 4 - жадвал ИСТИҚЛОЛДАН СЎНГ ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТИНИНГ НАТИЖАЛАРИ Ў ринлар 1993 й 1994 й 1995 й 1996 й 1997 й I Автомобилчи Қўқон Эркаклар Автомобилчи Қўқон МХСК Чирчиқ Каноп Самарқанд Каноп Самарқанд II СКИФ Тошкент Каноп Самарқанд СКИФ Тошкент Виктория Навоий Автомобилчи Қўқон III Каноп Самарқанд СКИФ Тошкент Автомобилчи Қўқон МХСК Чирчиқ МХСК Чирчиқ I СКИФ Тошкент Аёллар Автомобилчи Тошкент - СКИФ Тошкент СКИФ Тошкент II Андижон РВШСМ Тошкент - - Навоий - III Фарғона Андижон - Фарғона - 35 II . Боб. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИ ТЕХНИКАСИ – ТАКТИКАСИ ВА УНИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЁТИ II. 1. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИ ТЕХНИКАСИ НИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЁТИ Волейбол спорт ўйинлари турларига мансуб бўлиб, ўз моҳияти, мазмуни ва хусусияти билан улардан фарқ қилади. волейбол уйини нисбатан кичик бўлган, яъни ўртасидан тенг иккига булинган 18 х 9 метрли тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги майдончада амалга оширилади. 6 кишидан иборат бўлган икки жамоани майдонча ўртасидан ўтган ўрта чизиқ ва тўр чегараланган бўлиб, ўйин шу тўр устидан тўп билан ўйналади. Замонавий волейбол турли ўйин малакалари ва тактик комбинацияларга ниҳоятда бой бўлиб, ўта катта шиддат ва тезликда ўтади. Бинобарин, волейболнинг юқорида зикр этилган ўзига хос хусусиятлари ўйинчилардан мукаммал такомиллашган техник маҳорат талаб қилади. Мусобақа ўйинларид бўлган. Демак, муайян спорт тури билан мунтазам шуғулланиш натижасида одамнинг қадди - қомати, мушаклари ва организмнинг жамики барча органлари шаклланади, бинобарин спортчининг техник маҳорати, санъатини такомиллашиши таъминланади. Техникага оид барча воситалар борки (самолёт, автомобил, ракета, телевизор, совутгич, соат ва ҳоказо) уларнинг техник паспорти мавжуд булиб, унда мазкур воситанинг техник кўрсаткичлари ва ўлчамлари берилган булади. Спортда ҳам муайян ҳаракат малакасининг ўзига хос техник кўрсаткичлари, ўлчамлари ва уни ижро этишда шаклланган техник тартиби мавжуддир. Ўйин техникасини таснифи ва унинг мазмуни Волейболда ўйин техникаси ўзига хос таснифга эга бўлиб, у бир неча туркумдан таркиб топади. Ўйин техникасининг таснифи «ҳужум техникаси» ва «ҳимоя техникаси» каби туркумлар Турғун ҳолат – бир оёк иккинчи оёкдан бир оз олдинга жойлашади, тиззалар букилган, гавда бир оз олдинга эгилган, қўллар тирсак-энгак сатҳигача кўтарилган бўлади. Асосий ҳолат – икки оёк бир-биридан 20-30 с оралиғида параллел жойлашган бўлади. Ўйинчи оғирлиги тиззалар букилган икки оёққа тенг тақсимланган бўлиб, гавда олдинга интилган, тирсаклар букилган ҳолда қўллар гавда олдида жойлашган бўлади. Ўзгарувчан ҳолат – юқорида қайд этилган у ёки бу ҳолатларнинг техник нусхасини ўзида мужассамлаштирган бўлади. Ҳаракатланишлар – турли усулларда амалга оширилади: юриш, югуриш, силжиш, ҳатлаш. 1- расм. Ҳолат ва ҳаракатланиш техникаси Тўпни у затиш техникаси. Тўп узатиш волейболда асосий ўйин малакаларидан бири бўлиб, шу уйин билан боғлик бўлган барча техник-тактик фаолиятни амалга оширишга имкон я Тўп узатиш – немис мутахассиси М.Фидлерми (1970) изоҳига биноан – бир вактни ўзида бажариладиган икки ҳаракат малакасидан иборат бўлади. Биринчи «жанговор» ҳолатдан гавдани оғирлик марказини бир оз пастга тушириш, яъни оёкларни тизза кисмидан салгина эгилишидан то тўпни қабул қилишгача бажариладиган малака. Бу малака ҳимоя техникасига киради. Иккинчиси – агар тўп мақсадли йўналиш бўйича маълум ўйинчига аниқ етказиб берилса, бу узатиш деб юритилади ва ҳужум техникасига киради. Узатиш бир неча турлардан иборат бўлади: таянч ҳолатда икки қўллаб юқоридан узатиш, икки қўллаб пастдан узатиш, бир қўл билан юқоридан ва пастдан узатиш, сакраган /таянчсиз/ ҳолатда икки қўл ёки бир қўл билан юқоридан узатиш. Узатиш вертикал, горизонтал ёки диогонал равишда баланд, паст, узоқ ёки яқин йўналишларда ижр Таянчсиз ҳолатда икки қўллаб юқоридан узатиш техникаси (сакраган) Таянчсиз ҳолатда икки қўллаб юқоридан узатиш аксарият қисқа баландликда фақат сакраган ҳолатда амалга оширилади. 2- расм. Икки қўллаб юқоридан узатиш техникаси. Тўпни ўйинга ўйинга киритиш техникаси. Тўпни ўйинга киритиш – ўйинни бошлаш ёки довам эттириш воситаси бўлсада, у айниқса, сўнгги йилларда, ҳужум техникаси тизимида ғалаба (очко) келтирувчи асосий малакаларга айланиббормоқда. Тўпни уйинга киритиш бир неча турлардан иборат: тўрга нисбатан тўғри туриб пастдан ва юкоридан тўп киритиш; тўрга нисбатан ён томон билан туриб пастдан ва юқоридан тўп киритиш; юқоридан тўғри ва ён томон билан туриб тўпга умуман айланма ҳаракат бермасдан (планирующая подача) тўп киритиш. Юқорида қайд этилганидек, тўп киритиш турлари ҳар хил бўлс - пастдан тўғри туриб тўп киритишда ўнг қўл ерга нисбатан перпендикуляр равишда орқага силжитилиб, сўнг ирғитилган тўпни шиддат билан олдинга-баландга урилади; - пастдан ён томон билан туриб тўп киритилганда ўнг қўл ерга нисбатан параллел равишда орқага силжитилади, сўнг олди томонга параллел ҳаракатда шиддат билан ирғитилган тўпни олдинга-баландга урилади; - юқоридан тўғри туриб тўп киритишда ўнг қўл юқорига вертикал кўтарилган ҳолатдан орқа томонга ҳаракатлантирилиб, тирсакдан букилади, сўнг қўл ёзилиши билан бир қаторда олд томонга шиддат билан ҳаракатлантирилиб вертикал ҳолатга етганда тўпзарб билан урилади, тананинг оғирлик маркази олд томонга силжиши керак; - юқоридан ён томомн билан турган ҳолатдан гавда ўнг томонга эгилади, қўл орқага-пастга туширилади ва қайта шиддат билан олд том Қисқа оралиқда югуриш фазаси ўз навбатида бир-бири билан боғлиқ бўлган 3 қисмга бўлинади: дастлабки (тайёргарлик), ўрта (югуришнинг асосий қисмлари) ва томонни ерга қўйиш (депсинишгача) жараёнлари. Югуришнинг дастлабки қисмида волейболчи хали ўзига узатилган тўпнинг йўналишини тўла илғамасада, ҳаракат йўналишини ойдинлаштириш мақсадида бир - иккита тайёргарлик қадамини қўяди. Югуришнинг иккинчи (ўрта) қисмида, узатилган тўпни йўналиши ва шунга муносиб бўлган ҳаракат йўналиши аниқланиб, шиддат билан югуриш қадамлари ташланиб, бу қисмда ижро этиладиган малакалар ҳужумчини жисмоний, техник - тактик имкониятларига қараб у ёки бу томонга ўзгарди. Югуришни учинчи қисмида тана оғирлик марказини пастроқ тушириб, ўнг оёқ билан шиддатли катта қадам қўйилади, аввал ерга оёқнинг товон қисми қўйилади, Зарба бериш техникаси – тўғри йўналишда, яъни чопишни йўналишида, гавдани бурмасдан ва буриб турли йўналишда зарба беришни ўз ичига олади. Зарбанинг мазкур турларидан ташқари сакраб ён томон билан зарба бериш тури мавжуд. Лекин зарбанинг ушбу тури сўнгги йилларда, афсуски, кам ижро этилмоқда. 3 - расм. Зарба (ҳужум) техникаси. Ҳимоя техникаси. Тўпни қабул қилиш техникаси. Тўпни қабул қилиш - бу ўйинчи ўз майдончасида тўпни қоидага биноан ерга тушишига қарши қўллайдиган ҳаракат малакасидир. Тўпни қабул қилиш турли усулларда ва ўзига хос техник тартибда ижро этилади. Пастдан икки қўл билан қабул қилиш. Замонавий волейболда асосий ҳимоя воситаларидан бири бўлиб, дастлаб тез ва аниқ тўпни йўналишига қарши чиқиш тана оғирлик марказини пастроқ тушириб (оёқларни тизза қисмидан букилиши ҳисобига), тизза қисмидан букилиш бурчагини катта-кичиклиги, гавдани бир оз олдинга эгилиши ва вертикал равишда бўлиши, йиқилиб қабул қилишлар ўйин вазиятига – ўйинга киритилган тўпни ёки ҳужум зарбасининг куч-тезлигига ва бошқа шароитларга боғлиқ бўлади. 4 - расм. Пастдан икки қўл билан қабул қилиш. Пастдан бир қўл билан тўпни қабул қилиш . Тўп ўйинчидан узоқроқ (баъзида баландроқ) йўналтирилган бўлса (тушадиган бўлса) амалга оширилади. Бунинг учун ҳаракатланишни сўнгида (ёки жойдан туриб) охирги қадам кенг қўйилади, тиззалар букилади, тана оғирлик маркази пастроқ туширилади, гавда тўпга карама - қарши «жойлашади». Агар мазкур малака ёрдамида тўпни қабул қилиш имконияти бўлмаса, унда «узун» қадам ташланиб, ён томонга ярим овал шаклида эгилиб тўп томон ташланади. Тўп билан қўлни «учрашуви» арафасида Тўсиқ қўйиш техникаси. Тўсиқ қуйиш – бу рақиб ўйинчиси томонидан узатилган ёки зарба берилган тўп йуналишини тўсиш, унга қарама-қарши «жонли девор» ташкил килишдир. Тўсиқ қуйиш асосий ҳимоя воситаси бўлибгина қолмай, балки мазкур тўсиқ ёрдамида очко олиш имконияти ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Демак, ўз навбатида тўсиқ қўйиш ҳужум тизимига ҳам мансубдир. Тўсиқ қўйувчи ўйинчи дастлаб оёқларини елка кенглигида жойлаш- тиради, оёқлар тизза қисмидан хиёл букилган бўлади, қўллар тирсак қисми- дан букилган бўлиб, панжалар ёйилган шаклда бўлади. Тўпни йўналиш жойига қараб ҳаракатлантиргандан сўнг оёқлар тизза қисмидан бирозгина букилиб, шиддат билан ёзилади ва қўлларнинг фаол ҳаракати билан сакраб, тўп кенглигида тўсиқ қўйилади. « Қ ўниш» - оёқларни амортизацион букиш ҳисобига амалга оширилади. Тўсиқ I. 2. ВОЛЕЙБОЛ ЎЙИНИ ТАКТИКАСИ НИ ЎРГАТИШ УСЛУБИЁТИ Тактика юнонча сўздан олинган бўлиб, “тартиб”, “тартиблаштириш” маъносини англатади. Волейболда ўйин тактикаси деб муайян жамоанинг иккинчи бир жамоа устида якка, гуруҳ ва жамоавий ҳаракатлар ёрдамида ғалабага эришиш санъатига айтилади. Тактиканинг асосий вазифаси муайян рақиб жамоага нисбатан мавжуд вазиятга қараб ғалаба сари қўлланиладиган, ўйин воситалари, усуллари ва шаклларини аниқлаб, қўллай олишдан иборат. Тактик комбинация бу бир ўйинчининг ҳужум қилиш учун қулай шароит яратиб беришга қаратилган бир неча ўйинчининг ҳаракат фаолиятидир. Ўйин интизоми ҳар бир ўйинчи фаолиятининг жамоа фаолиятига бўй сўниши, бўлажак ўйинга режалаштирилган тактик кўрсатмаларни амалга ошириш. Ўйин қоидалари ва умуминсоний ҳислатларга амал қилиш ва ҳако Замонавий волейболда қўлланиладиган атамалар. Биринчи темп атамаси ҳужум комбинациясини биринчи бўлиб бошлайдиган ўйинчига тегишли бўлиб, у деярли “паст” ва тез узатиладиган тўп билан ҳужум уюштирилади. Иккинчи темп - комбмнацияни иккинчи бўлиб бошлайдиган ўйинчи. Бу ўйинчи ҳужумга асосан баланд узатиладиган тўп асосида ташкил этади. Бир темпда ташкил этиладиган ҳужумда бир йўла икки ёки уч ўйинчи зарба бериш учун бир вақтда сакрайдилар. “Тўлқин” комбинациясида икки ҳужумчи иштирок этади. Биринчи ҳужумчи сакраб, ерга тушаётганда, иккинчи ҳужумчи сакраб зарба беради. “Эшалон” комбинациясида икки ҳужумчи кетма – кет сакрайди, тўп ҳужумчиларни қайси бирига қулай узатиладиган бўлса шу ҳужумчи зарба беради. “Крест” икки ҳужумчи бир – бирининг ҳаракат йўналишини кесиб, мувофиқ узатилган тўпдан м Муайян мусобоқаларга мўлжалланган тактик йўланиш, тактик шакл, усул ва воситалар олдиндан режалаштирилган стратегик дастурга бўй сўниш лозим. Барча тактик ҳаракатлар тактик билимлар, фикрлаш, вазиятни тўғри баҳолаш, мақсадга мувофиқ қарор қабул, жисмоний қобилият, техник маҳорат ва ирода имкониятларига асосланиши керак. Тактик ҳаракат кебернитика нуқтаи назаридан мураккаб вазиятда энг самарали қарорни топиш ва унга муносиб ҳаракат қилиш билан боғлиқ бўлган ўз – ўзини созлаб бошқарувчи фаолиятини англатади. Тактик ҳаракатнинг ҳаракатнинг самарали бўлишида бош мия ярим шарларини вазиятини олдиндан билиш (акс эттириш) қобилияти алоҳида ўрин эгаллайди. Мазкур қобилият мусобоқа вазиятларига нисбатан тўғри қарорга келиш ва мақсадга мувофиқ тактик ҳаракат қилиш самарасини оширишга имкон яратади. кўриниб турибдики, ўйин жараёнида самарали тактикани, ҳамда тайёргарлик даврида стратегик режани амалга ошириш маҳсус назарий билим ва амалий малакаларнинг юқори даражада такомиллашувини тақоза этади. Жамоа тайёргарлигининг умумий стратегияси тартиб билан амалга ошириладиган бир нечта тадбирлардан иборат бўлади ва қўйидаги андоза тасниф сифатида ифодаланиши мумкин. Жамоа тайёргарлигининг умумий стратегияси ва тактикаси: - стратегия айғоқчилик (развидка); - жамоа тайёргарлигининг стратегик режаси; - жамоани жамлаш ва жамлаб бориш; - жамоанинг тактик тайёргарлигини ўқув; - машғулотлари, кўрик ўйинлари, тайёрлов мусобоқалари, асосий мусобоқалар, моддий таъминоти. Тиббий ва педагогик назорат – спорт базаси, – ускуналар, – анжомлар – спорт формаси (кейими) – шифокор назорати, – тактик тайёргарл В олейбол дарс лар ини ташкил қ илиш ва ў тказиш Жисмоний тарбия ва спорт миллат генофондини шакллантириш ва баркамол авлодни тарбиялашда кафолатли омил сифатида энг самарали восита бўлиб борган сари ўқувчи ёшларнинг кундалик турмуш тарзига сингиб бормоқда. 1999 йил 27 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг « Ў збекистонда жисмо- ний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари » тўғрисидаги 271 - сонли Қ арорига биноан таълим муассасаларида жисмоний тарбия дарслари ҳажмини оширилиши, «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» каби уч босқичли мусобақалар тизимини татбиқ этилиши, «Алпомиш» ва «Барчиной» тест синовларининг жорий қилиниши, Ў збекис- тон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг « Ў збекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш» ва шу масалалар бўйича Вази Жисмоний тарбия дарсининг асосий мақсади «жисмоний маданият» ва унинг таркибий йўналишлари (жисмоний тарбия, спорт, жисмоний ва функционал тайёргарлик, жисмоний сифатлар ва ҳоказо) ҳақида дастлабки билим бериш, ҳаётий зарур ҳаракат малакалри ва кўникмаларни шакллантириш, асосий жисмоний сифатларни тарбиялашдан иборат. Ўз саломатлиги ва жисмоний қудратини мустаҳкамлаш ўқувчи ёшларнинг нафақат шахсий иши, балки бу масъулият уларнинг жамият олдидаги бурчи эканлигини онгига сингдириш ўқитувчи томонидан ҳал этиладиган муҳим масалалардан бири бўлиши лозим. Ушбу мақсадга эришиш ёш авлодни «катта» ҳаётга тайёрлаш, бўлажак касбий фаолиятни самарали ташкил қилиш, турмуш қийинчиликларини енгиб ўтиш ва Ў збекистон Қ уролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни шараф билан адо этиш имкониятини яратади. Ж исмо машқлар шу дарсни максад вазифаларини ечишга қаратилган бўлищи лозим. Тайёрлов машқлари тана мувозанатини саклаш, қадди-қоматни шакллантириш, юриш, югуриш, сакраш, куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамкорлик ва эгилувчанлик сифатларини тарбиялашга мўлжалланади. Дарснинг тайёрлов қисми ўқувчилар организмини «қизитиш» ва уни функционал жиҳатдан шу дарснинг асосий қисмига тайёрлашдан иборат. Дарснинг ушбу қисмини ўтказиш шиддати дастлаб секин-аста оширилиб, шу қисмни ўртасидан яна секинлаштирилиши керак. Асосий қисм 30 - 35 дақиқа давом этади. Мазкур қисмда дарсни асосий максад ва вазифалари ечилади. Техник - тактик малакалар ўзлаштирилади. Бунинг учун ўрганиладиган ўйин малакаларига оид тақлид ва тўп билан бажариладиган машқлар қўлланилади. Малакаларга ўргатиш ва уларни шакллантириш якка тартибда  Мусобақа услуби ва ҳоказо. Ўргатиш жараёнида, бундан ташкари, рағбатлантириш ва жазолаш, ишонтириш каби усуллар ҳам ўрин олади. Ҳ ар бир услубни қўллашда ўзига хос воситалар (машқлар)дан фойдаланилади. Волейбол бўйича ўтказиладиган жисмоний тарбия дарси якунида, аксарият ҳолларда, ўқувўйини ўтказилади. Бундай уйинларни ўтказиш давомида ўйин қоидаларини ўзлаштиришга ва ҳакамлик қилиш сирларини ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади. Ўргатиш ва такомиллаштириш жараёнида бериладиган вазифа, шу жумладан қўлланиладиган машқлар «оддийдан мураккабга», «ўтилганидан ўтилмаганига» ва «енгилидан оғирига» (нагрузка жиҳатидан) каби дидактик тамойилларга риоя қилиш шарт. Дарс жараёнини режалаштириш, унга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. Д арснинг сифати ва самарадорлиги нафақат ўқитувчининг маҳорати ҳамда - Дарсдан сўнг навбатдаги дарс қандай фандан эканлигини аниқлаш; - Ўқитувчининг ўз ташқи қиёфаси ва спорт кийимига эътибор бериши; - Муайян дарсда иштирок этадиган синф ўқувчиларининг жисмоний ва функционал имкониятларини эътиборга олиш. Бундан ташқари ўқитувчи қуйидаги режалаштирув ҳужжатлари билан қуролланган бўлиши шарт: - Т аълим стандарти ва классификатори; - Ўқув дастури бўлимлари бўйича йиллик ўқув соатларининг тақсимланиш режаси; - Синфлар, чораклар ва дарслар бўйича йиллик режа-жадвали; - Чораклар бўйича ўкув материалларини таксимланиш жадвали; - Дарс мавзулари акс эттирилган чорак иш режаси; - Д арс баённомаси; - Синф журнали. ИЛОВА 54 « ТАСДИҚЛАЙМАН » ўқув ишлари бўйича директор муовини_________Шарипов И.М. «__»____________2013 йил. ДАРС БАЁННОМАСИ 7 сиф ўқувчилари учун Дарс вазифалари: _____________________________________________ 1.__________________________________________ 2.__________________________________________ 3.__________________________________________ Дарс ўтказиш жойи:____________ Анжомлар:___________________ Дарс қисмлари Дарс мазмуни Машқларни миқдорлаш Ташкилий ва услубий кўрсатмалар Дарсни юқори савияда ўтказиш, дарс давомида ўқувчилар фаоллигини таъминлаш, бериладиган вазифа, кўрсатма ва машқлар ижросига уларни онгли ёндошишларига эришиш, жисмоний тарбия дарсига меҳр ва ҳурмат уйғотиш ўқитувчининг нафақат касбий маҳоратига, балки унинг шахси ва инсоний фазилатларига ҳам бевосита боғлиқдир. Х У Л О С Волейболда ўйин техникаси бир вақтнинг ўзида кетма - кет ва муайян максадли тартибда ижро этиладиган ихтисослашган ҳаракат ёки ҳаракатлар мажмуасидир. Ўйин техникаси ҳаракатни аниқ, тез, енгил, вазиятга мувофиқ, кам куч сарф этиб юқори самарада бажаришга мўлжалланган бўлиши лозим. Волейболда ўйин техникаси ўзига хос таснифга эга бўлиб, у бир неча туркумдан таркиб топади. Ўйин техникасининг таснифи «ҳужум техникаси» ва «ҳимоя техникаси» каби туркумларга бўлинади. Улар эса ўз навбатида юқоридан пастга қараб бир - бирига бўйсундирилган кичик туркумлардан ташкил топади. Ҳужум техникасига ҳолат ва ҳаракатланиш, узатиш, тўпни ўйинга киритиш ва зарба техникаси киради. Ҳимоя техникаси эса ҳолат ва ҳаракатланиш, тўпни қабул қилиш ва тўсиқ қўйиш техникасидан иборат. Волейбол дарслари умумий ўрта таъ Назарий билим асосларида волейбол ўйини ҳақида тасаввурга эга бўлган ўқувчилар эндиликда уни техника ва тактикаси билан таниша бошлайди. Бунда дастлабки машғулотлар жараёнида болалар: 1. Волейболчиларни майдонда ҳаракатланиш (силжиш) техникаси билан танишиб, уни ўқитувчи назоратида бажарадилар. 2. Тўпни узатиш ва қабул қилиш ( пастдан, юқоридан, яндан) ни бажарадилар. Машқлар тўп билан бажаргандагидек тўпсиз ҳам (имитация) бажарилади. 3. Тўпни ўйинга киритиш машқини бажарадилар. Бу машқни пастдан. Юқоридан, ёндан ва сакраб келиб жариш ўргатилади. 4. Тўпга ҳужум зарбаси бериш. Бу машқни ўқувчилар шериги оширган тупга зарба бериш орқали ўрганадилар. Кейинчалик ўқувчилар машғулотлар жараёнида тактик ҳаракатларни ўргансалар маъқул бўлади. Тактиканинг асосий вазифаси муайян рақиб жамоага нисбат 2. Махсус тактик вазифани фикран бажариш. 3. Тактик вазифани ҳаракат билан бажариш. Жамоа тайёргарлигининг умумий стратегияси тартиб билан амалга ошириладиган бир нечта тадбирлардан иборат бўлиб, ўрганишда, жамоа тайёргарлигининг умумий стратегияси ва тактикаси, стратегия айғоқчилик (развидка), жамоа тайёргарлигининг стратегик режаси, жамоани жамлаш ва жамлаб бориш, жамоанинг тактик тайёргарлигини ўқув,машғулотлари, кўрик ўйинлари, тайёрлов мусобоқалари, асосий мусобоқалар, моддий таъминотдан иборат бўлади. Тиббий ва педагогик назорат орқали - спорт базаси, ускуналар, анжом- лар, спорт формаси (кейими), шифокор назорати, тактик тайёргарликни тест ёрдамида баҳолаш, танланган стратегик йўналишнинг якуний натижаларини таҳлил қилиш амалга оширилади. Мамлакатимизда уч босқичли мусобоқа тизимини 1. Ў збекистон Республикаси Президенти фармони « Ў збекистон болалар спортини ривожлантириш жамгармаси тузиш т ў гриси» да. Тошкент. 2002. йил. 2. Ў збекистон Республикаси Вазирлар махкамаси қ арори « Ў збекистон болалар спортини ривожлантириш жамгармаси фаолиятини ташкил этиш т ў гриси» да Тошкент. 2002. й. 3. Ў збекистон Республикаси «Жисмоний тарбия ва спорт тугрисида» ги конун. 1992 йил. 4. Ў збекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури». 5. Ў збекистон Республикаси Президентининг «Соглом авлод учун» орденини тасис килиш. 6. Ў збекистон Республикаси «Таълим тугрисида» ги қ онун 1997 йил. 7. Ў збекистон Республикаси «Болалар у қ увчи ёшларни жисмоний тарбиялаш концепсияси». 8 . Айрапетьянц Л.Р., Клешев Ю.Н. Волейбол. Ўқув қўлланма.Тошке нт ., 1995 йил . 9. Айрапетьянц Л.Р., С 15. Пўлатов А.А. Ҳ аракатни аниқ ижро этишда вестибуляр анализ атор - нинг ўрни. «ЖТ, спорт ва маънавият» тўплами. Тошкент., 1995 йил. 16 . Пўлатов А.А. Ўргатиш услубиятига ноанъанавий ёндошиш масалала - ри. В сборники. научная конферинция преподавателей и студентов. Тошкент., 1994 йил. 1 7. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. (Дарслик). Тошкент. 1978 йил. 18. Акрамов Р. А. Ёш гандболчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш. Тошкент. 1989 йил. 19. Ганиева Ф. В. Хужумда жамоа булиб харакат килишни уюштиришда кулланиладиган машклар. ( Услубий қулланма). Тошкент. 1998 йил. 20. Исматуллаев Х. А., Ганиева Ф. В. Баскетболда техник прёмларни эгаллашда ёрдам берувчи машклар. ( Услубий қулланма). Тошкент. 1999 йил. 21. Расулов А. Т. Баскетбол. Олий укув юртлари учун дарслик. Тошкент. Уз ДЖТИ, 1998 йил.
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha