Катталарни болаларга бўлган муносабати диагностикаси

КАТТАЛАРНИ БОЛАЛАРГА БЎ Л ГАН МУНОСАБАТИ
ДИАГНОСТИКАСИ
  «Ота-оналар   ва   педагогларнинг   болаларга   бўлган   муносабатлари
сўровномаси»   чуқур   ва   жиддий   иш   натижаси   бўлиб,   психологиянинг   йирик
намояндалари   Л.С.   Виготский,   С.Л.   Рубинштейн,   Л.И.   Божовичлар
томонидан ишлаб чиқилган ме-тодологик ёндашувга, шунингдек, К.Роджерс,
А.Маслоуларнинг   инсонпарварлик   психология   тамойилларига   ва   В.
Франклнинг   экзистенциал   психологиясига   асос-ланган.Тест-сўровномани
услубий ҳал қилиш Ф. Я. Варга ва В. В. Столин томонидан ишлаб чиқилган
ота-оналар   муносабатлари   машҳур   методикасининг   (ООМС)   асо-сий
вазиятлари   билан   аниқланган.   Бизтомондан   ишлаб   чиқилган   сўровноманинг
ишончлилигини аниқлаш ва стандартлаштириш мақсадида 20 йил мобайнида
мактаблар, болалар боғчалари ва хонадонларда, умуман олганда, республика
бўйича   1500   дан   ортиқ   педагог   ва   ота-оналарда   синалди.   Сўровнома
тарбиячи-лар,   ўқитувчилар   ва   ота-оналарнинг   болаларга   бўлган
муносабатлари   хусусият-ларини   аниқлашга   қаратилган   психодиагностик
қурол   сифатида   хизмат   қилади.   У   нафақат   катталарнинг   болага   бўлган
муносабат   характерини,   балки   болалар   эмо-ционал   соҳаси   ва   билиш
фаолиятидаги   деструктив   ўзгаришлар,   шунингдек,   бо-ланинг   тенгдошлари,
катталар   ва   атроф-олам   билан   шахслараро   муносабатла-ри   бузилиши
сабабларини   аниқлашга   имкон   беради.   Катталарнинг   болага   нисба-тан
аниқланган муносабат хусусиятлари педагог ва ота-она муҳтож бўлган керак-
ли   психологик   қўллаб-қувватланишни   намойиш   қилишга   ёрдам   беради.
Асосий ғоя шундаки, бола шахсидаги ижобий ўзгаришлар, унинг асаб-психик
ҳолати,   би-лиш   имкониятлари,   инсонлар   билан   ўзаро   фаолият   услуби,
қимматли   эҳтиёжлар   йўналиши,   биринчи   навбатда,   бола   тарбияси   борасида
масъулиятни   ўз   зиммаси-га   олган   катталар   шахси   билан   аниқланади.   Кўп
сонли   тадқиқотлар,   шунингдек,   бизни   натижаларимиз   ва   оилалар   билан
ишлаш   тажрибамиз   шуни   кўрсатадики,   болаларнинг   билиш   имкониятлари
пойдевори   бола   ҳаёт   фаолиятининг   уму-мий   муваффақияти   бўлиб,   унинг
конструктив асаб-психик ҳолати ва эмоцио-нал қулайлиги ҳисобланади. Шу
тариқа,   катталарнинг   муносабат   характери   бола   шахси   ривожланишининг
таянч   хусусиятларини   аниқлайди.   Тақдим   этилаёт-ган   «Бола   тараққиётини
психологик   ташхис   қилиш»да   Сиз   болалар   учун   расмли   тестлар,   «Болалар
проектив   расм»   номли   проектив   методикалар   билан   танишиб   чиқишингиз
мумкин. Расмли тестлар натижалари психологучун боланинг асаб — психик
хусусиятлари   ва   катталарнинг   болага   бўлган   муносабат   характерини,   бо- ланинг   ҳолати   ва   ҳулқ   —   атворидаги   деструктив   манбалардан   бирини
аниқлашга имкон беради.
ОТА-ОНАЛАР ВА ПЕДАГОГЛАРНИНГ БОЛАЛАРГА
БЎЛГАН МУНОСАБАТЛАРИ СЎРОВНОМАСИ
Сўровноманинг   иккита   варианти   тавсия   этилган   бўлиб,   биринчиси   ота-
оналар, 
иккинчиси   халқ   таълими   ходимлари   учун   мўлжалланган.   Ҳар   икки
вариантнинг калити ва олинган натижалар таҳлили бир-бирига мос келади.
        Катталарнинг   болага   нисбатан   касбий   муносабати   болалар   билан
муносабат-нинг   нафақат   билим   ва   кўникмалари,   балки   болага   нисбатан
муносабатнинг   ҳулқ-атвор,   касбий   стереотипларини   аниқловчи   турли   хил
ҳис-туйғулар   тизими   сифатида   ҳам   тушунилади.   Ишланмамизнинг   ғояси
шундан   иборатки,   одатда   турли   хилдаги   катталар   ва   болалар   ўзаро
муносабатларидаги   ностандарт   ванизоли   педагогик,   ҳаётий   вазиятларда
катталар   ҳолат   таъсири   остида   тез   жавоб   берадилар.   Айнан   шу   тез   таъсир
кўрсатиш, ҳаётда << шахсдан >> деб номланувчи ҳолатни юзага келтиради ва
катталарнинг болага нисбатан муносабатини ҳулқ-атвор (билим ва ҳис-туйғу
сифатида   эмас)   сифатида   аниқлайди.   Катталар   ва   болалар   ўзаро
муносабатларини   ўрганиш   бўйича   тадқиқотларнинг   катта   ҳажми   шуни
кўрсатадики, самарали педагогик таъсир кўрсатишнинг асосий шарти болани
қандай   бўлса,   шундайлигича   эмоционал   ижобий   қабул   қилиш   ҳисобланади.
Шунинг   учун   тавсия   этилаётган   методика   катталарнинг   болаларга   бўлган
муносабатининг   таркибий   қисми   бўлган   интеграл,   эмоционал,   когнитив   ва
ҳулқ-атвор   хусусиятларини   аниқлаш   ва   ўрганиш   борасида   муҳим   қурол
бўлиб   ҳисобланади.   Методика   бўйича   тест   натижалари   психологга   нафақат
катталарни   болалар   билан   ўзаро   муносабатининг   бузилиши   сабаблари
тавсифини,   балки   педагог   ёки   ота-она   учун   зарур   психологик   рағбат   ва
тарбия маҳоратининг ривожланишини аниқлашни таъминлайди. Методикани
индивидуал ва гуруҳий ишларда олиб бориш мумкин.
       Сўровнома тўртта шкаладан иборат:
I. << Қабул қилинган-хўрланган  >> .  Бу шкала катталарни болаларга     
   эмоционал интеграл муносабатида намоён бўлади.
II. << Кооперация >>  - катталарни болаларга касбий муносабатининг     
              ижтимоий хоҳловчи образи. 
III. << Авторитар гиперижтимоийлашув >>  - бола ҳулқини назорат қилиши йўналиши ва шаклининг кўриниши.
IV. << Кичик омадсиз >>.  Катталар болаларни идрок қилишида ва тушуниш 
хусусиятларида намоён бўлиши.
Тест-сўровномасини ўтказиш учун кўрсатма
«Илтимос, ҳар бир таъкидни диққат билан ўқиб чиқинг. Агарда таъкидга 
рози бўл-сангиз, жавоблар варақасида «+», агарда норози бўлсангиз «-» 
белгисини қўйинг. Чин дилдан жавоб беришга ҳаракат қилинг. Тўғри ёки 
нотўғри жавоблар бўлмайди. Биз Сизлар билан яна бир марта болаларни 
тарбиялаш мураккаб эканлигини, унда ҳар хил қийинчиликлар борлигини 
таҳлил қилиб кўришимиз керак.  Бизнинг Сизлар билан мақсадимиз болаларга
соғлом ва бахтли бўлишига ёрдам бериш.
«Педагогларни болаларга муносабати» тест сўровномаси           
   («Сўровнома  матни-1» карточкаси)
1.   Ўйлайманки,   тарбиячилар     ва     ўқитувчилар   бола   нимани     ўйлаётганини
билиши зарур.
2.   Одатда,   педагоглар   бола   шахсига   бўлган   ҳурматни   ўз   ҳаракатларида
намоён эта олмайдилар.
3. Педагоглар кўпинча ўз фарзандларидан ғазабланадилар.
4.   Баъзида   педагоглар   фарзандларига   раҳбар-хизматчи   муносабатида
бўладилар.
5. Баъзида педагоглар ўз гуруҳига ёки болаларининг аҳволига ачинадилар.
6.   Баъзида   менинг   тарбияланувчиларим   менинг   аччиғимни   чиқариш   учун
ўзини  атайин ёмон тутаётганга ўхшайди.
7.   Менинг   тарбияланувчиларим   ҳамма   ёмон   нарсаларни   «губка»   сингари
шимиб олаётганга ўхшайди.
8. Болани қаттиқ қуйишқонда ушлаш керак, шундагина ундан виждонли одам
чиқади.
9.   Синфдаги   тинчлик   бузилса   ҳам   тарбияланувчиларнинг   мен   билан
эмоционал очиқлиги менга ёқади.
10.   Педагогик   кенгашда   бошқа   болаларни   мақтасалар,   мен   ўзимни   ноқулай
ҳис   қиламан,   сабаби   менинг   тарбияланувчиларим   мен   хоҳлаганчалик   ақлли
ва қобилиятли эмас.
11.   Тарбияланувчиларим     ўсаётганини     ва     улғаяётганидан     ачинаман,
уларнинг кич-киналигини энтикиб эслайман.
12.   Тарбияланувчиларим   ёки   севимли   ўқувчим   ҳаётда   мен   эриша   олмаган нарсаларга эришишини орзу қиламан.
13. Мактаб қарорлар қабул қилишда боланинг фикрини ҳам инобатга олиши
зарур.
14. Педагог болалар билан жанжаллашиб қолганда, кўпинча унинг ҳақлигини
тан оламан.
15.   Болалар   педагоглар   ҳам   хато   қилишлари   мумкинлигини   барвақт   билиб
оладилар.
16.   Кўпчилик   педагог   ва   ўқитувчилартарбияланувчиларнингдид   ва
хоҳишларини агар улар ўзлариникига тўғри келмаса, инобатга олмайдилар.
17. Болаларнинг инжикяикларини асосий сабаби  дангасалик  ва ўжарлик деб
биламан.
18.   Синфдан   ташқари   тадбирларни   ўтказиш   синфда   ишлашга   қараганда
мураккаброқ.
19. Баъзида менга болалар ҳеч бир яхши нарсага ярамайдиган бўлиб 
кўринади.
20. Катталар одатда аразловчанлик, кўз ёши ва қайсарликнингҳақиқий 
сабаблари мавжудлиги ҳақида ўйламайдилар. 
21. Бола тарбияси — доимий асаббузарликлардан иборат.
22. Қаттиқтарбия учун болалар кейинчалик миннатдор бўладилар.
23.   Менинг   тарбияланувчиларим   бирор   нарсани   мустақил   қила   олмайди,
қилганида  ҳам  бу  иш  кўнгилдагидек  чиқмайди.
  24.   Менинг   тарбияланувчиларим   қийинчиликларга   мослашмай   вояга
етаётганлиги мени хавотирга солади.
25. Тарбияланувчиларим менга қандай бўлса шундайлигича ёқади.
26. Баъзан ҳаёт педагогларни шамоллаган ва айни пайтда дори ичган болада
м ак табга келишини талаб этишга мажбур қилади. 
27. Бола катталарга ёққан болалар билан дўстлашиши мақсадга мувофиқ.
«Ота-оналарни болаларга муносабати» тест сўровномаси
 («Сўровнома матни-2» карточкаси)
1.Уйлайманки, ота-оналар ўз фарзандлари нимани ўйлаётганлигини 
билишла-ри зарур.
2. Одатда, ота-оналар бола шахсига бўлган ҳурматни ўз ҳаракатларида 
намоён эта олмайдилар.
3. Ота-оналар, кўпинча ўз фарзандларидан ғазабланадилар.
4. Баъзида ота-оналар фарзандларига раҳбар-хизматчи муносабатида 
бўладилар. 5. Баъзида ота-оналар ўз фарзандларининг ҳолига ачинадилар. 
6. Баъзида менинг болам аччиғимни чиқариш учун ўзини атайин ёмон 
тутаётганга  ўхшайди.
7. Менинг болам ҳамма ёмон нарсаларни «губка» сингари шимиб олаётганга 
ўхшайди. 
8. Болани  қаттиқ қуйишқонда ушлаш керак, шундагина  ундан виждонли 
одам чиқади.
9. Фарзандимнинг дўстлари уйимизга меҳмон бўлиб келишлари менга ёқади. 
10. Таниш-билишларим орасида болалар ҳақида гап кетганда, мен ўзимни 
ноқулай ҳис қиламан, сабаби менинг фарзандим мен хоҳлаганчалик ақлли ва 
қобилиятли эмас.
11. Фарзандимнинг ўсаётгани ва улғаяётганидан ачинаман, унинг 
кичкиналигини энтикиб эслайман.
12. Фмрмидимиинг ҳаётда мен эриша олмаган нарсаларга эришишини орзу 
қиламан.
13. Оилавий қарорлар қабул қилишда боланинг фикрини ҳам инобатга олиш 
зарур. 
14. Фарзандим билан жанжаллашиб қолганимда, кўпинча унинг ўзича 
ҳақлигини тан оламан.
15. Болалар ота-оналар  ҳам хато қилишлари мумкинлигини барвақт   билиб 
оладилар. 
16. Кўпчилик ота-она лар ўз фарзандларининг дид ва хоҳишларини агар улар
ўзлариникига тўғри келмаса, инобатга олмайдилар.
17. Фарзандимнинг инжиқликларини асосий сабаби дангасалик ва ўжарлик 
деб биламан.
18. Агар таътил бола билан ўтса, мазза қилиб дам олиш қийин.
19. Баъзида менга фарзандим ҳеч бир яхши нарсага ярамайдиган бўлиб 
кўринади.
20. Катталар одатда аразловчанлик, кўз ёши ва қайсарликнинг ҳақиқий 
сабаблари мавжудлиги ҳақида ўйламайдилар.
21.   Бола тарбияси  -  доимий асаббузарликлардан иборат.
22.   Болаликдаги қатъий интизом кучли характерни ривожлантиради.
23.   Менинг фарзандим бирор нарсани мустақил қила олмайди, қилганда ҳам 
бу   иш кўнгилдагидек чиқмайди. 
24. Менинг фарзандим қийинчиликларга мослашмай вояга етаётганлиги мени
хавотирга солади.
25.Фарзандим менга қандай бўлса шундайлигича ёқади. 
26.Баъзан ҳаёт ота-оналарни шамоллаган болага дори бериб, мактаб ёки 
боғчага жўнатишга мажбур қилади.  27. Бола унинг ота-онасига ёққан болалар билан дўстлашиши мақсадга 
мувофиқ.
Натижалар таҳлили
Ҳар бир калит билан тўғри келган жавоб учун бир балл қўйилади. Сўнг 
баллар ҳар бир шкала учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади.
1.  «Қабул қилинган-хўрланган»; 2+, 3+, 6+, 10+, 16+, 17+, 18+, 19+, 20+, 20+, 
21+, 24+, 25+;
2.  «Кооперация»: 4+, 13+, 14+, 15+; ва 6-,8-,16-;
3.  «Авторитар гиперижтимоийлашув»: 1+, 8+, 12+, 22+, 26+; ва 10- 27-;
4.  «Кичик омадсиз»: 5+, 7+, 10+, 11+, 14+, 16+, 23+, 27+; ва 24-.
«Қабул қилинган — хўрланган» шкаласи — максимал йиғинди 13 балл.
Агарда синалувчи 0 дан 4 баллгача тўпласа, у ҳолда катталарга (педагогга 
ёки ота-онага) бола қандай бўлса, шундайлигича ёқади. У ҳар бир боланинг 
индиви-дуаллилигини ҳурмат қилади ва ёқтиради. Катталар кўп вақтларини 
болалар билан ўтказишга ва уларнинг режа ва қизиқишларини қабул қилишга
ҳаракат қиладилар.
  Агарда синалувчи 4 ва ундан юқори балл тўпласа, бунда у болаларни 
тартибсиз, омадсиз, мослаша олмайдиган, деб қабул қиладилар. Кўп 
ҳолатларда катталар болаларга нисбатан асабийлашиш, агрессивликни ҳис 
қилади. Умуман олганда, болаларга ишонмайди ва бола шахсига ҳурмат 
билан қарамайдилар.
  Психолог катталар 8 баллдан юқори балл олган ҳолатларга диққат-
эътиборини қаратиш керак. Бу шундан далолат берадики, у болага нисбатан 
муносабатлардаги ўзининг ҳатти-ҳаракатлари, изоҳлари ва тарбияланувчи 
шахсига ҳурмат муносабатини билдиришда қийинчиликни ҳис қилади.
  Болаларга нисбатан касбий тўғри ёндашувни амалга ошириш сифатида  
педагогнинг касбий муҳим шахс сифатларининг шаклланмаганлиги 
ҳисобланади.  Ота оналар вазиятида ота-онанинг тарбиячи сифатида касбий 
маҳоратли ёндашуви аналоги бўлиб ҳисобланади. Бу   жараённи англаш, 
касбий муҳим сифатларни (та р биялаш маҳорати) такомиллаштиришга 
қаратилган ўз устида ишлаш, катталарни болаларга нисбатан интеграл, 
эмоционал муносабат ҳусусиятлари механизмини коррекция қилиш муҳим 
ҳисобланади.
«Кооперация» шкаласи — максимал йиғинди 7 балл.
Агар синалувчи мазкур шкала бўйича 5-7 балл тўпласа, бунда катталар  болалариинг режа ва ишлари билан қизиқади, болаларни қўллаб-қувватлаб, 
ҳамдардлик билдиришга ҳаракат қиладилар. У болаларни интеллектуал ва 
ижодий қобилиятларини юқори баҳолаши ва тарбияланувчилари учун ғурур 
ҳиссини ҳис қилиши мумкин. Катталар болаларнинг ташаббуси ва 
мустақиллилигини рағбатлантириб, улар билан ўзларини тенг кўриб, 
ишониб, баҳсли саволларда уларни фикрларини қабул қилишга қодир.
   Агар синалувчи 4 балл ва ундан паст балл тўпласа, бу боланинг 
ёлғизлигидан  далолат  беради.
«Аяторитар гиперижтимоийлашув» шкаласи — максимал йиғинди 7 балл.
А гар с иналувчи 0 дан 3 баллгача тўпласа, бу меъёрни билдиради. Агар 
синалув ч и  3  д а н юқори балл тўпласа, бу муносабатларда авторитаризм 
борлиги яққол  кўринади.  Катталар болалардан сўзсиз итоат ва тартиб -
интизомни талаб қилади лар. Улар болаларга ўз қарорини сингдиришга, лекин
уларнинг фикрини ҳам қабул  қипишга интилади. Болалар томонидан 
қилинган ўзбошимчаликни жазолайдилар. Катталар  болаларни ижтимоий 
муваффақиятга эришишини кўзлаган ҳолда улардан  ижтимоий 
муваффақиятни талаб қилиб, шахсий ривожланиш билан қизиқамайдилар. 
Бунда улар болаларнинг индивидуал қобилиятлари, одатлари, фикрлари ва 
ҳис-туйғуларини яхши биладилар.
« К ичик омадсиз» шкаласи — максимал йиғинди 9 балл.
Агар синалувчи  2 балл тўпласа , бу меъёр ҳисобланади.
    3 ва  ундан юқори балл катталарнинг йўналишини характерлаб, бунда 
катталар болада шахсий ва ижтимоий етукликни кўрмайдилар. Бу эса 
инфантилликка олиб келади. Катталар болани ўзини ёшига нисбатан 
кичикроқ ёшда кўрадилар. Боланинг қшиқишлари, фикрлари ва ҳис-
туйғулари болаларча, жиддий бўлмаган ҳолда қабул қилинади. Болалар 
мослашмаган, муваффақиятсиз, салбий таъсирларга берилунчан деб тасаввур 
қилинади. Катталар болаларга, уларнинг муваффвқиятилигига ва бирор бир 
ишни бажара олиш қобилиятига ишонмайдилар. Шу муносабат билан улар 
болаларни хатти-ҳаракатларини қатъий назорат қилиб, режалаштирадилар.
  Агар 8-9 балл тўплаган бўлса, унда психолог катталарни болаларнинг ёш ва 
индивидуал имкониятларига бўлган ноадекват эмоционал муносабатига 
жиддий эътибор қаратиши лозим.
К. ТОМАС ТЕСТИ (3-карточка)
Таълим   муассасалари   ҳаёт   фаолиятини   анъанавий   тарзда   низоли   деб
номланувчи     мураккаб   вазиятларсиз   тасаввур   қилиш   қийин.   Низо   деганда қарама-қаршиликларни енгиш қийинчилиги ва ўткир эмоционал кечинмалар
билан боғлиқ икки тарафлама қизиқишларни тўғри келмаслиги тушунилади.
Шахслараро   низоларда   асосий   шахслар   қарама-қарши   қадриятларни   кўзлаб
ёки   бир   вақтнинг   ўзида   бир   томонлама   муваффақиятга   эришиш   мумкин
бўлган   рақобатли   курашда   бит-та   мақсадга   эришишга   интилиш   вазияти
билан   аниқланади.   Шахслараро   низо-ни   бошқа   вариантида   асосий   шахслар
битта мақсадни  кўзлайдилар, лекин ўзаро тўғри  келмайдиган  усуллар билан
амалга ошириш вазияти бўлиши мумкин.
К. Томас низоли ҳодисаларни ўрганишга ёндашишда низоларга нисбатан
анъ-анавий   муносабатни   ўзгартиришга   урғу   беради.   Ўрганишнинг   илк
босқичларида   «Низоларни   бартараф   этиш»   тушунчасидан   кенг
фойдаланганлигини кўрсатиб, бу тушунча низони бартараф қилиш мумкин ва
зарурлиги   эҳтимоли   мавжуд   деб   таъкидлаган.   Шундай   қилиб,   низоларни
бартараф   қилиш   мақсадида   инсон-ларнингтўлиқуйғунликда   яшаши   идеал
низосиз   ҳолатга   эришиш   ҳисобланади.   Ҳақиқий   ҳаётда   эса   бундай   ҳол
бўлиши мумкин эмас. Сўнгги пайтларда маз-кур тасаввурда аҳамиятга молик
ўзгаришлар   содир   бўлди.   К.Томас   фикрича,   бу-лар   иккита   шароитга   асосан
низони   бор   куч   билан   йўқ   қилишни   англаш   ва   ни-золарни   ижобий
вазифаларини   кўрсатувчи   тадқиқот   сонини   кўпайиши   билан   юзага   келади.
Бунда К.Томас фикрича, бу тушунча низоларни ҳал қилиш ва бар-тараф этиш
кераклиги   ва   зарурлигини   англатишини   таъкидлайди.   Шу   билан   боғлиқ
ҳолда   К.Томас   низоларни   ўрганишнинг   қуйидаги   жиҳатларига   эътибор
қаратишни   муҳим   деб   ҳисоблайди:   низоли   вазиятларда   ҳулқ-атворнинг
қандай   шакллари   инсонларга   хос,   қайсилари   самарали   ёки   деструктив
ҳисобланади,   самарали   ҳулқ-атворни   қандай   рағбатлантириш   мумкин.   Ўз-
ўзидан низолар ин-сонлар ҳаёт фаолиятида деструктив бўлиб ҳисобланмайди
ёки   гуруҳлар   муно   сабатининг   аҳамиятга   эгалигига   ёки   шахснинг   ҳар   бир
таъсир этувчи касбий ҳолати учун гувоҳлик беради.
К.   Томас   таъкидлашича,   низоли   вазиятларда   инсонларнинг   ҳулқ-атвор
типла-рини   баён   қилишда,   низоларни   бошқаришда   икки   ўлчовли   моделни
қўллаш мум-кин: асосий ўлчамларда низога жалб қилинган инсон диққатини
бошқа   инсонлар   қизиқишларига   боғлиқ   ҳолда   кооперация   ва   ўз
қизиқишларини   ҳимоя   қилишга   қаратилган   урғуга   хос   бўлган   тиришқоқлик
деб   ҳишблайди.   К.Томас   шу   иккита   асосий   ўлчамларга   мувофиқ   низоларни
бошқаришнинг қуйидаги хусусиятлари ни ажратади:
1. Рақобат  — бошқа инсон қизиқишларининг зарарига ўз қизиқишларини 
қондиришга интилиш.
2. Мослашиш  — рақобатга қарама-қаршиликни англатиб, бошқалар 
қизиқишлари учун ўз шахсий қизиқишларини қурбон қилиш . 3. Келишув —ўзарокелишувга асосланган, лекин икки томонлама 
қизиқишлардан тўлиқ қониқмаганликка олиб келиш .
4. Қочиш  — кооперацияга интилишни йўқлиги ҳарактерли бўлиб, бунда 
шахсий мақсадларга эришиш фикрининг йуқлиги .
5. Ҳамкорлик  — икки тарафлама қизиқишларни тўла қондирилиш учун 
вазият иштирокчилари икки йўлдан биттасини танлашга келишадилар.
Низолардан қочишда ҳеч қайси бир тараф омадга эриша олмайди. Бундай
шаклда-.проворда   келишув   ва   мослашувда   рақобат   ёки   иштирокчилардан
биттасининг   (юшқасининг   ютқизиши   кузатилади   ёки   ҳар   иккаласи   ҳам
ютқизади,   чунки   лишувга   келишадилар.   Фақат   икки   томонда   ҳамкорлик
бўлса, улар ютадилар.
Методика баёни
Методикани гуруҳий ва индивидуал тартибда ўтказиш мумкин.
Суровномада   ҳар   5   та   санаб   ўтилган   низоли   вазиятларда   индивиднинг
ҳулқ-   атвор   имкониятлари   вариантларидан   12та   фикрларда   ёзиб   ўтилган.
Синалувчига 1 фикрлардан унинг ҳулқ-атворига тўғри келадиганини танлаш
тавсия этилади. Ҳар бири 30 та жуфт бўлиб гуруҳларга қўшилган.
Мазкур   тест   низоли   вазиятларда   ҳулқ-атвор   типини   аниқлашга   имкон
беради. Таълим муассасалари ҳаёт фаолиятига мос келадиган ҳар хил ёшдаги
рол ва вазифалар мажбуриятлари таълим  муассасалари учун ҳулқ-атворнинг
ҳар   бир   5   та   типига   мувофиқ   бўлиб   ҳисобланади.   Лекин   1   та   ёки   бошқа
типнинг   устунлиги   ўзидан   аниқланади.   Масалан,   педагог   боланинг   ота-
оналари   билан   низоли   вазиятда   келишув,   ундан   қочиш   ва   мослашиш,
вазиятни   бошқариб,   ҳамкорликка   чиқиш   йўли   бўлиши   мумкин.   Бу   ҳолатда
рақобатга  ҳеч қачон низоли вазиятни  касбий тўғри бошқариш мумкин эмас,
деб   қаралади.   Тест   натижалари   низоли   вазиятларда   ҳулқ-атвор   типлари
иерархиясини   аниқлашга   имкон   беради,     масалан   педагог   фаолиятида
ҳамкорлик   типи  устунлиги   энг   яхши   вариант   бўлиб,  охирги   ўринда   рақобат
типи туради.
Методика     ҳар   бир   гуруҳ   аъзосининг   ҳамкорлик   фаолиятини   баҳолашга
имкон беради. Агар тест натижалари асосида педагогик гуруҳнинг кўпчилик
аъзолари да рақобат типи устун бўлиб чиқса, мослашиш даражаси ва гуруҳий
натижали иш жуда паст бўлади.
Сўровнома матни жуда мураккаб бўлганлиги учун психолог йўриқномага
алоҳида эътибор бериши зарур. Ўтказиш учун йўриқнома
«Сизга   30   та   жуфттасдиқ,   «А»   ва   «Б»   вариантлари   тавсия   этилган.   Ҳар   бир
жуфтни   диққат   билан   ўқиб   чиқиб,   ўзингизни   ҳулқ-атворингизга,   сизнинг
қарашингизга   тўғри   келадиганини   танлаб   олинг.   Бу   сўровномада   тўғри   ёки
нотўғри   тасдиқлар   йўқ,   ҳар   бир   тасдиқ   инсонларнинг   ҳар   хил   ҳаётий
ҳолатларда қандай қарор қабул қилиш усуллари бўлиб ҳисобланади. Сиз «А»
ёки   «Б»   тасдиқни   танлаб   олганин-гиздан   сўнг   уни   жавоблар   варақасига
белгилаб қўйинг. Сўровнома билан ишлаш жараёнида Сизга айрим тасдиқлар
такрорланаётгандек   туюлади.   Лекин   улар   бир   хил   эмас,   фақатгина   айрим
жиҳатлари ўхшаш бўлиши мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат».
Сўровнома матни
1. А. Гоҳида мен бошқаларга баҳсли саволларни ҳал қилиш масъулиятини
ҳис қилишга имкон бераман.
         Б. Мен диққатимни биз қарши бўлган фикрларни муҳокама қилишдан
кўра, иккаламиз рози бўлган фикрга қаратишга ҳаракат қиламан.
2. А.   Мен келишув ечимини топишга ҳаракат қиламан.
Б.   Мен   ўзимнинг   шахсий   қизиқишларим   ва   бошқалар   қизиқишларини
инобатга олишга иложтопаман.
3. А.   Кўпинча мен ўз мақсадимга эришиш учун интиламан.
Б.       Мен   бошқани   тинчлантиришга   ҳаракат   қиламан   ва   кўп   ҳолларда
муносабатларимиз сақланиб қолишини ҳоҳлайман.
4. А.   Мен келишув ечимини топишга ҳаракат қиламан.
          Б.   Гоҳида   мен   бошқа   инсон   қизиқишлари   йўлида,   ўзимнинг
қизиқишларим дан воз кечаман.
5. А.     Баҳслашув ҳолатини тинчитиб, мен ҳар доим бошқаларни қўллаб-
қувватлайман. 
Б.       Фойдасиз   жиддийликдан   қочиш   учун   мен   ҳамма   нарса   қилишга
тайёрман.
6. А.       Мен   учун   ёқимсиз   ҳолатларни   пайдо   бўлишидан   ўзимни   олиб
қочишм
иложтопаман. Б.   Мен ўз айтганимга эришишга ҳаракат қиламан.
7. А.       Мен   тортишув   саволини   унинг   ечимини   топиш   учун   четга   суриб
қўяман,чунки уни вақти билан охиригача ечишга ҳаракат қиламан. 
Б.       Мен   ўзимнинг   мақсадимга   эришиш   учун   нимададир   йўл   бериш
мумкин деб ҳисоблайман.
8. А.   Одатда мен ўз фикримда қатъий туришга интиламан.
Б.       Мен   биринчи   ўринда   саволлар   ва   қизиқишларни   нимадан иборатлигини аниқлашга ҳаракат қиламан.
9. А.     Ўйлайманки,   ҳар   доим   ҳам   қандайдир   келишмовчиликлардан
ҳаяжонлниш керак   эмас. 
Б.   Мен ўз мақсадимга эришиш учун куч сарф қиламан.
10. А. Мен қатъий ўз фикримга эришишга интиламан.
    Б. Мен келишув ечимини топишга ҳаракат қиламан.
11.   А.   Биринчи   ўринда   саволлар   ва   қизиқишларни   нимадан   иборатлигини
аниқлашга ҳаракат қиламан.
Б.   Мен   бошқа   бировни   тинчлантиришга   ҳаракат   қиламан   ва   кўп   ҳолларда
муносабатларни сақлаб қоламан.
12. А. Мен кўпинча тортишув келтириб чиқарувчи вазиятлардан ўзимни олиб
қочаман.
Б.   Мен   бошқа   бировга   нимададир   ўз   фикрида   қолишга   имконият   бераман,
агар у ҳам менга имконият берса.
13. А. Мен ўртача фикрни тавсия қиламан.
      Б.  Мен хоҳлаганимдек бўлишига курашаман.
14.   А.   Мен   ўз   фикримни   бошқа   бировга   айтаман   ва   унинг   қарашларини
сўрайман.
Б. Мен бошқа бировга кўпинча ўз қарашларимни ва мантиқни кўрсатишга
иложини топаман.
15 А. Мен бошқа бировни тинчлантиришга ва муносабатларимизни сақланиб
қолишини хоҳлайман.
Б.   Мен   жиддийликдан   қочиш   учун   керак   бўлган   ҳамма   нарсани   бажаришга
ҳаракат қиламан.
16.   А.   Мен   бошқа   бировни   ҳис-туйғуларига   тегиб   кетмасликка   ҳаракат
қиламан.
Б.   Мен   бошқа   бировни   кўпинча   ўзимнинг   қарашларимга   ишонтириш
иложисини топаман.
17. А. Одатда мен ўз мақсадимга эришиш учун қатъий ҳаракат қиламан.
Бю   Мен   кераксиз   жиддийликдан   қочиш   учун   ҳамма   нарса   қилишга   ҳаракат
қиламан
18. А. Агар   бу бошқа бировни бахтли қилса, мен унга ўз фикрида туришига
имконият бераман.
Б.   Мен   бошқа   бировга   нимададирўзфикрида   қолишига   имконият   бераман,
агар  у ҳам менга имконият берса.
19.   А.   Биринчи   ўринда   тортишувли   саволлар   ва   қизиқишларни   нимадан
иботлигини аниқлашга ҳаракат қиламан.
  Б.   Мен   тортишувли   саволларни   ечимини   топиш   учун   четга   суриб   қўяман,
кейинча лик вақти билан уни охирига етказаман. 20.   А.   Мен     дорҳол   бизнинг   келишмовчилигимизни   енгиш   иложисини
топаман.
Б.   Мен   иккаламиз   учун   ҳам   йўқотишни   ва   маъқулликни   мос   келишини
топишга ҳаракат қиламан.
21.   А.   Музокараларни   олиб   боришда   мен   бошқа   бировнинг   тилакларига
эътиборли бўлишга ҳаракат қиламан.
Б. Ҳар доим муаммони тўғри ҳал қилишга ҳаракат қиламан. 
22.   А.   Мен   ҳолатнинг   шундай   иложисини   топаманки,   бошқа   бировнинг
фикри менинг фикрим билан ўртада бўлиши керак.
Б.  Мен ўз фикримда тураман.
23. А.     Қоидага кўра, мен ҳар биримизнинг истакларимизни қондириш учун
ҳаракат қиламан.
Б.       Гоҳида   мен   тортишувли   саволни   ечишда   маъсулиятни   бошқалар
олишларига имконият яратиб бераман.
24. А.       Агарда   бошқа   бировнинг   фикри   у   учун   жуда   муҳим   бўлса,   мен
унинг тилакларини инобатга оламан.
Б.       Мен   бошқа   бировни   келишувга   келишишига   ишонтиришга   ҳаракат   қи-
ламан.
25. А.       Мен   бошқа   бировга   мантиқни   ва   менинг   қарашларимдаги
афзалликни
кўрсатиш иложисини топаман.
Б.       Музокараларни   олиб   боришда   мен   бошқа   бировнинг   тилакларига   эъти-
борли бўлишга ҳаракат қиламан.
26. А.   Мен ўртача фикрни тавсия этаман.
Б.       Мен   ҳар   биримизнинг   тилакларимизни   қондириш   учун   ҳар   доим   таш-
вишланаман.
27. А.   Кўп ҳолларда мен баҳс келтириб чиқарувчи вазиятдан қочаман.
Б.     Агар шу нарса уни бахтли қилса, мен унга ўз фикрида қолиш имконини
бераман.
28. А.   Одатда мен ўз мақсадимга эришишга қатъий интиламан.
Б.       Мен   одатда   вазиятни   силлиқлаш   учун   бошқа   бировдан   рағбат   топишга
ҳаракат қиламан.
29. А.   Мен ўртача вазиятни тавсия этаман.
Б.       Ўйлайманки,   ҳар   доим   ҳам   юзага   келувчи   келишмовчиликлардан   хаво-
тирланиш керакэмас.
30. А.       Мен   бошқаларнинг   ҳис-туйғуларига   тегиб   кетмасликка   ҳаракат
қиламан.
Б.   Мен ҳар доим баҳсли саволларда шундай вазиятни эгаллайманки, бошқа инсон билан биргаликда муваффақиятга эришишимиз мумкин бўлсин.
Натижаларни таҳлили
Натижаларни таҳлил қилиш қуйида келтирилган жадвал бўйича аниқланади.
Ҳар   бир   5   бўлимдан   иборат   сўровноманинг   калитга   тўғри   келган   жавоблар
сони ҳи соблаб чиқилади.
Шкалаларнинг  Вазифалар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
Рақобат А Б А Б А Б Б
Ҳамкорлик Б А Б А А
Келишув А А Б Б Б А
Қочиш А Б А А А А Б
Мослашиш Б Б Б Б А
Шкалаларнинг  Вазифалар
16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
Рақобат Б А Б А А
Ҳамкорлик А А Б А Б Б Б
Келишув Б Б А Б   А А
Қочиш   Б Б Б А Б
Мослашиш А А А А Б Б А
Ҳар   бир   калит   билан   тўғри   келган   жавобга   1   баллдан   қўйилади.   Олинган
уму мий   сонли   баҳолар   ўзаро   солиштирилади.   Зиддиятлар   ҳолатида
синалувчи   иж тимо ий   ҳулқининг   шакли,   қийин   шароитларда   унинг   ўзаро
муносабат ғоясини  аниқлаб   беради.
Олин ган   маълумотларни   таҳлил   қилишда   ҳар   бир   шкала   бўйича   танлаб
белги ланганини     ҳисоблаб   чиқиш   керак.   Ҳар   бирининг   йиғиндиси   30   дан
ошмаслиги ке рак. Агар   синалувчи қайсидир шкала бўйича:
 1 да н 3 баллгача — мазкур тип зиддиятли ҳолатларни бошқариш ва ундан
кам   фойдалани ш   ривожланганлигининг   паст   даражаси   мавжудлигидан
далолат беради.
 4дан  9 баллгача — мазкур тип зиддиятли ҳолатларни бошқариш ва ундан
маълум   даражада   фойдаланишнинг   ўрта   даражаси   мавжудлигидан далолат  беради.
 10   дан   12   баллгача   —   мазкур   тип   зиддиятли   ҳолатларни   бошқаришга
хослиги,   зи ддиятли   вазиятларга   ўзига   хос   усуллар   билан   жавоб
қайтаришидан далолат   бера ди.
Юқо рида   кўрсатилганидек,   тест   натижалари   зиддиятли   вазиятларда   ҳулқ-
атвор типлари ининг иерархиясини аниқлаш имконини беради. Болалар билан
муносабат да   зиддиятли   вазиятларни   бошқаришда   барча   самарали   ҳолатлар
битта оптимал   типда бўлиши мумкин эмас. Бу болаларда  индивидуал ва  ёш
ху сусиятлари   билан   аниқланади.   Боланинг   ҳаёти   ва   соғлиғи   хавф   остида
бўлса,   катталарнинг   бунга реакцияси фақат йўл-йўриқли, рақобатли бўлиши
зарур.
Ўс м и р лар да бошқаришнинг оптимал типи ўзаро келишув кўпинча , бу ёшда
ўз   фикрини   таъкидлашга   интилиш,   асосий   психик   мослашишнинг   пайдо
бўлиши   ҳисобланади.   Болаларни   тарбиялаш   масаласида   қочиш   унчалик
мақбул   бўлма ган   вариантдир ,   чунки   бола   учун   вазият   катталар   томонидан
зарур назоратсиз   қолиб кетади.   Болалар, илк ўспиринлик давридаги болалар
ўзининг   индивиду ал   ривожла ниш   ҳолатидан,   ёш   имкониятлари   ва
тажрибасидан   келиб   чиқиб   ўзи   мустақил   қарор   қабул   қилиши   мумкин.
Шунинг   учун   катталар   томонидан   яхши   ҳамкорл икда   бошқариш,   унинг
шахсининг   катталарга   муҳимлиги   ва   улар   томо нидан   ҳ имояланиши,   болада
рағбат   ҳиссини   уйғотади.   Шундай   қилиб,   бу   тип   ие рархияси     устунлигини
типлар,   ҳамкорликдаги   ҳулқ   —   атвор   типи   бўлиши,   сўнг   кели шув,   кейин
мослашиш ва унчалик самарали бўлмаган вариантлар ра қобат ва ўзини   олиб
қочишдир.
“ Катталар болаларга б ўлган муносабат диагностикаси” Методикаси
учун баённома намунаси
Исми-шарифи
Ёши Сана Савол 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
Жавоб
Савол 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
Жавоб
ФОЙ ДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Алан Фром. Азбука для родителей. М., 1994.
2. Атватер И. Я Вас слушаю: (советн руководителю, как правильно 
слушать собе
седника); Қисқар. Инг.Таржима. 2-нашр. М.: Экономика, 1988.110 
б.
3. Гиппенрейтер Ю. Б. Обидаться с ребенком. Как? М., 2000. 240 б.
4. Джайнотт X. Родители и дети // Знание, 1986. № 4.
5. Жерар Канн. Педагогика Януша Корчака и еврейское воспитание. 
М., 2000.
6. Корчак Я. «Как любить детей». М., 1990

Катталарни болаларга бўлган муносабати диагностикаси

 «Ота-оналар ва педагогларнинг болаларга бўлган муносабатлари сўровномаси» чуқур ва жиддий иш натижаси бўлиб, психологиянинг йирик намояндалари Л.С. Виготский, С.Л. Рубинштейн, Л.И. Божовичлар томонидан ишлаб чиқилган ме-тодологик ёндашувга, шунингдек, К.Роджерс, А.Маслоуларнинг инсонпарварлик психология тамойилларига ва В. Франклнинг экзистенциал психологиясига асос-ланган.Тест-сўровномани услубий ҳал қилиш Ф. Я. Варга ва В. В. Столин томонидан ишлаб чиқилган ота-оналар муносабатлари машҳур методикасининг (ООМС) асо-сий вазиятлари билан аниқланган. Бизтомондан ишлаб чиқилган сўровноманинг ишончлилигини аниқлаш ва стандартлаштириш мақсадида 20 йил мобайнида мактаблар, болалар боғчалари ва хонадонларда, умуман олганда, республика бўйича 1500 дан ортиқ педагог ва ота-оналарда синалди. Сўровнома тарбиячи-лар, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг болаларга бўлган муносабатлари хусусият-ларини аниқлашга қаратилган психодиагностик қурол сифатида хизмат қилади. У нафақат катталарнинг болага бўлган муносабат характерини, балки болалар эмо-ционал соҳаси ва билиш фаолиятидаги деструктив ўзгаришлар, шунингдек, бо-ланинг тенгдошлари, катталар ва атроф-олам билан шахслараро муносабатла-ри бузилиши сабабларини аниқлашга имкон беради. Катталарнинг болага нисба-тан аниқланган муносабат хусусиятлари педагог ва ота-она муҳтож бўлган керак-ли психологик қўллаб-қувватланишни намойиш қилишга ёрдам беради. Асосий ғоя шундаки, бола шахсидаги ижобий ўзгаришлар, унинг асаб-психик ҳолати, би-лиш имкониятлари, инсонлар билан ўзаро фаолият услуби, қимматли эҳтиёжлар йўналиши, биринчи навбатда, бола тарбияси борасида масъулиятни ўз зиммаси-га олган катталар шахси билан аниқланади. Кўп сонли тадқиқотлар, шунингдек, бизни натижаларимиз ва оилалар билан ишлаш тажрибамиз шуни кўрсатадики, болаларнинг билиш имкониятлари пойдевори бола ҳаёт фаолиятининг уму-мий муваффақияти бўлиб, унинг конструктив асаб-психик ҳолати ва эмоцио-нал қулайлиги ҳисобланади. Шу тариқа, катталарнинг муносабат характери бола шахси ривожланишининг таянч хусусиятларини аниқлайди. Тақдим этилаёт-ган «Бола тараққиётини психологик ташхис қилиш»да Сиз болалар учун расмли тестлар, «Болалар проектив расм» номли проектив методикалар билан танишиб чиқишингиз мумкин. Расмли тестлар натижалари психологучун боланинг асаб — психик хусусиятлари ва катталарнинг болага бўлган муносабат характерини, бо-ланинг ҳолати ва ҳулқ — атворидаги деструктив манбалардан бирини аниқлашга имкон беради.