Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 6.4MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma ppt
Bo'lim Slaydlar
Fan Fizika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Кайта ишловчи заводлар Нефтни кайта ишлаш

Sotib olish
Кайта ишловчи заводлар Нефтьни кайта ишлаш www.arxiv.uz РЕЖА : • Нефт ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари • Нефт маҳсулотларининг кимёвий таркиби. Ёнилғи ва мойларнинг олиниши ҳақида тушунча. Нефт маҳсулотларини тозалаш. www.arxiv.uz • Нефт ҳамда газ ер қобиғининг турли чуқурликдаги қатламларида, турли-туман ғовак ва бошқа тоғ жинслари орасида ётади www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Босим, температура ички ўзгаришлар таъсирида нефт катта масофаларга силжиши мумкин. Ташқи кўринишига кўра нефт ўзига хос ҳидли қуюқ мойсимон суюқлик бўлиб, турли тусдаги жигар ранг кўринишга эга. Нефтнинг зичлиги 770-920кгҒм3, ёниш иссиқлиги 43000-45500 =Дж/кг. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Нефтда углерод миқдори тахминан 83- 86%, водород миқдори - 12-14%, олтингугурт S, кислород О ва азот N миқдори 1-3% бўлади. Масса бўйича углеводородларнинг умумий миьдори 97-98%ни ташкил этади. www.arxiv.uz • Таркибидаги элементларнинг ўхшашлигига қарамасдан турли жойдан олинган нефтларнинг физик ва кимевий хоссалари ҳар хил бўлади. Бунга сабаб, углерод ва водород атомларининг ўзаро турли шаклда бирика олишида. Нефт маҳсулотларининг кимевий таркиби ва хоссалари. Нефт маҳсулотларининг таркибидаги барча углеводородлар кимевий структураси бўйича 3 хил гурухга бўлинади. www.arxiv.uz • I. Парафин углеводородлар, кимевий формуласи: CnH2n=2 Парафин углеводородлар нефтнинг таркибида асосан паст температурада қайнайдиган (енгил) фракцияларда кўпроқ бўлади. Бу углеводородларнинг биринчи 4 та вакили 00С ҳароратда ва 0,1 МПа босим остида газ ҳолатида бўлади. www.arxiv.uz • Буларга: метан СН4, этан С2Н6, пропан С3Н8, бутан С4Н10 киради. Парафин углеводородларининг бешинчи вакили пентан С5Н12 дан С16Н34 вакилигача суюқ ҳолатда ва С17Н36 дан бошлаб қаттиқ ҳолатда бўладилар. www.arxiv.uz • Парафин углеводородлар кимевий структурасига қараб икки хил гуруҳга бўлинади: - нормал-парафин углеводородлар; - изомер-парафин углеводородлар. Нормал парафин углеводородларда углерод ва водород ўзаро тўғри занжир орқали боғланган бўлади. Масалан, октан С8Н18 нинг кимевий структурасини кўрамиз: www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Бензин таркибида нормал-парафин углеводородларнинг бўлиши мАқсадга мувофиқ эмас, чунки таркибида шундай углеводород бўлган ёнилғи двигателда ёмон ёнади. www.arxiv.uz • Нормал-парафин углеводородлар юқори температура таъсирига беқарор бўлиб, тез оксидланади ва детонацион (портлаб) ёнишни келтириб чиқаради. Лекин, бу углеводородлар шу хоссаси (тез оксидланиши) туфайли улар тезюрар дизел ёнилғисининг ўз-ўзидан алан-галаниш қобилиятини оширади. Нормал-парафин углеводородларнинг қотиш температураси юқори бўлгани учун улар кўпроқ ёзги сорт дизел ёнилғи ва мойларида ишлатилади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Изомер-парафин углеводородлар нормал-парафин углеводородларнинг изомерлари ҳисобланади. Улар турли-туман тармоқли структуралар ҳосил қилади. Битта октаннинг кимёвий формуласига С8Н18 изооктанлар деб аталувчи 17 хил бирикма жавоб беради. Уларнинг таркибидаги элементлар бир хил бўлса ҳам, улар турли хил тузилишга эга (молекулаларда атомлар турлича жойлашади). Шунинг учун ҳам уларнинг кимевий ва физикавий хоссалари ҳар хил. Масалан: 17 та изооктандан бири 2,2,4-триметилпентан деб аталувчи бирикма қуйидагича тузилишига эга: www.arxiv.uz • Изомер-парафин углеводородлар бензин таркибида қанча кўп бўлса, шунча ёнилғи тўлиқ бўлади. 2. Нафтен углеводородлар, кимевий формуласи: CnH2n Бу углеводородлар циклик структурага эга. Улар парафин углеводородлардан 2 та водород атоми камлиги билан фарқ қилади. Нафтен углеводородлар қуйидагича структурага эга: www.arxiv.uz www.arxiv.uz • циклопентан циклогексан Нафтен углеводородлар парафин ва ароматик углеводородлар оралиғида туради, шунинг учун улар бензин таркибида ҳам қониқарли ишлайди. Нафтен углеводородлар нормал-парафин углеводородларга қараганда юқори температурада қайнайди ва юқори температурада оксидланишига қарши мойиллиги ҳам кучли. Нафтен углеводородларнинг енгил фракциялари қотиш температураси паст бўлганлигидан қишки сорт дизел ёнилғиси таркибининг асосий қисмини ташкил этади. Нафтен углеводородларнинг оғир фракцияларининг қовушқоқлиги ва кимёвий барқарорлиги юқори бўлганлиги учун асосан (70%) мотор мойларининг асосини ташкил этади. 3. Ароматик углеводородлар, кимевий формуласи: CnH2n-6, CnH2n-12 Ароматик углеводородлар нефт таркибида парафин ва нафтен уг-леводородларга нисбатан оз миқдорда (5-20%) учрайди • Уларнинг асосий вакили бензол С6Н6 бўлиб, унинг бензин таркибида бўлиши октан сонини оширади. Лекин бу углеводородларнинг миқдори чегараланади, чунки улар юқори температурада деталларга ёпишиб, нагар қотишмалар ҳосил қилади. www.arxiv.uz • Ароматик углеводородларнинг бензин таркибида бўлишининг двигател ёниш камерасида нагар қотишмалар ҳосил бўлишига боғлиқлиги. 1- этиллинган бензин; 2- этилланмаган бензин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Ароматик углеводородларнинг дизел ёнилғисида кам бўлгани яхши, чунки улар дизел ёнилғисида қийин оксидланиб, алангаланиш вақтини узайтириб юборади, натижада двигател қаттиқ ишлайди. Мойларда эса, бу углеводородлар кўп қурум ҳосил бўлишига олиб келади, шунингдек, температура пасайганда мойларнинг қовушқоқлигини ошириб юборади. Шунинг учун бу углеводородлар мойлаш материалларига кам қўшилади. Тўйинмаган углеводородлар, кимевий формуласи: CnH2n, CnH2n-2 Нефтни қайта ишлаш жараёнида кўпгина тўйинмаган углеводородлар ҳосил бўлади. www.arxiv.uz • Тўйинмаган углеводородлар жуда бўш бўлади, улар учун қўшбоғли боғланиш узилган жойда бириктириб олиш реакцияси хосдир. Улар осонгина оксидланиб смолалар, органик кислоталар ва бошқа бирикмалар ҳосил қилади. Тўйинмаган углеводородлар ҳар қандай нефт маҳсулотларининг ҳоссаларини ёмонлаштиради, шунинг учун улар ёнилғида ҳам мойда ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Тўйинмаган углеводородлар таркибида қўш боғ сонига қараб қуйидагича бўлади: www.arxiv.uz • битта қўшбоғли-олефинлар: CnH2n иккита қўшбоғли-диолефинлар: CnH2n-2 Бундан ташқари, нефт махсулотлари таркибида: - олтингугуртли бирикмалар; - кислородли бирикмалар; - азотли бирикмалар бўлади. Бу бирикмалар қишлоқ хўжалиги техникаси ёнилғилари ва мойлари сифатини ёмонлаштиради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Олтингугуртли бирикмалар - деталларни коррозияланишини оширади: 0.2%;  бензинда - 0.15 0.4% бўлади.  дизел ёнилғисида - 0.2 Двигател деталларининг ейилиш тезлиги ёнилғидаги олтингугурт миқдорига боғлиқ. Олтингугурт миқдори 0.2 дан 0.5 гача кўпайганда еёилиш 25-30% ортади. www.arxiv.uz • Кислородли бирикмалар - нефт маҳсулотларининг юқори фракғияларида (керосиндан бошлаб) бўлади. Уларнинг миқдори 10 % дан ошмайди (0.1-1.3). Бу бирикмалар асосан ҳар хил кислоталар кўринишида бўлади. Улар деталларнинг коррозияланишини оширади. Нефтда смолали-асфальт моддаларнинг ҳосил бўлишига олиб келади. www.arxiv.uz • Азотли бирикмалар - нефт маҳсулотлари таркибида деярли жуда кам миқдорда, асосан смолали-асфальт моддалари кўринишида (0.3 %) учрайди. Бу моддалар иссиқ деталларда қурум ва лак пайдо бўлишини кўпайтиради. Ёнилғи ва мойларнинг олиниши ҳақида тушунча. www.arxiv.uz • Нефтни қайта ишлашнинг физик ва кимёвий усуллари мавжуд. Нефтни бирламчи қайта ишлаш усули (ҳайдаш усули) физик усул бўлиб, нефт таркибидаги углеводородлар қайнаш температурасига қараб ажратилади. Ундан нефт печда 300-3500С да қиздирилиб ажраткич колонкасидан ўтказилади. Натижада унинг таркибидаги углеводородлар қайнаш температурасига қараб фракцияларга ажратилади. Фракция деб, маълум температура оралиғида нефтни қайнайдиган бўлагига айтилади. www.arxiv.uz • Установка 2 та асосий аппаратдан - нефт қиздириладиган найсимон печ ва ректификациялаш колонкасидан иборат, бу колонкада нефт фракцияларга ажралади. Найсимон печнинг ичида змеевик шаклидаги узун трубопровод жойлашган. Печ мазут ёки газ ёрдамида қиздирилади. Трубопроводдан нефт тўхтовсиз ўтиб туради. Трубопроводда нефт 320-3500С гача исиб буғ ва суюқлик аралашмаси ҳолида ректификациялаш колоннасига тушади. Ректификациялаш колоннаси баландлиги 40 м бўлиб, унинг ичида бир неча қатор горизонтал жойлашган тешикли тўсиқлар - тарелкалари бўлади. Нефт буғлари колоннага тарелка тешикларидан ўтиб юқорига кўтарилади. Улар юқорига кўтарилган сари аста-секин совиб, қайнаш температурасига қараб тарелкаларнинг бирортасида суюқликка айланади. www.arxiv.uz
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Yorug‘lik bosimi
  • Davolashda qo‘llaniladigan tezlatgichlar va ularning turlari
  • Lazerlarning amaliyotdagi qo`llanish sohalari
  • Optik sistemalarning aberratsiyasini o‘rganish
  • Gamma nurlanishlarning modda bilan o‘zaro ta’sirlashuvini o‘rganish

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский