Конденсатни барқарорлаштириш жараёнини автоматлаштириш

Конденсатни барқарорлаштириш жараёнини автоматлаштириш  
Мундарижа
       
Кириш........................................................................................
1. Ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи ........................ ....
2. Жараён учун ростлаш қонунини танлаш ……...................
3. Технологик жараённи автоматлаштиришнинг функционал 
схемаси
4. Танланган жараён структураси ва тахлили, ҳисоб қисми 
тавсифи
Хулоса ......................................................................................
Адабиётлар ................................................................................ К И Р И Ш
Технологиялар  сохасида   эришилган  муваффакиятлар  халк хужалигининг
техник   тараккиёти,   мустакил   мамлакатимизнинг   иктисодиёти   ва   маданиятини
ривожлантириш,   шунингдек,   ахолининг   турмуш   фаравонлигини   учун   биринчи
даражали ахамиятга эга булган саноатни яратишга асос булади.
Ишлаб   чикариш   жараёнларини   автоматлаштириш-техника
тараккиётининг   асосий   йуналишларидан   бири   булиб,   у   ишлаб   чикариш
самарадорлигини   муттасил   ошириш,   махсулот   сифатини   юкори   даражага
кутариш,   харажатларини   камайтириш,   мехнат   шароитларини   яхшилаш,   ишлаб
чикаришда   хавфсизликни   таъминлаш   ва   атроф-мухитни   химоя   килиш   учун
хизмат   киладиган   асосий   омил   хисобланади.   Автоматлаштириш   илмий
тадкикотларга   тобора   кенгрок   кириб   бориб,   фан   ва   техникани   ривожлантириш
учун   янги   имкониятлар   очиб   бермокда.   Бундан   ташкари,   автоматлаштириш
авваллари   инсон   бошкаришга   кодир   була   олмаган   янги,   юкори   интенсив
жараёнларни   амалга   оширишга,   табиатда   маълум   булмаган   янги,   самарали
материалларни яратишга имкон беради.
Саноатни   автоматлаштиришнинг   ахволи   ва   истикболларини   бахолашда
факат   автоматик   бошкариш   тизимлари   ва   автоматиканинг   техник   воситалари
тавсифномаси   билангигина   чекланиб   колмасдан,балки,   автоматлаштирилган
ишлаб чикариш, бошкаришнинг тизим ва воситаларини ташкил этишнинг хамда
иктисодининг узаро шартлашилган муаммолари кенг камровда караб чикилиши
керак.   Бунда   автоматлаштиришнинг   узлуксиз   ривожланувчи   жараён
эканлигини,у   ишлаб   чикаришнинг   узига   хос   хусусиятлари   ва   фан-техниканинг
купчилик сохалари билан узвий богланганлигин хам хисобга олиш керак. Ишлаб
чикаришни   автоматлаштиришда   юкори   самарадорликка   эришишнинг   бевосита
шарти   асосий   ва   ёрдамчи   ишлаб   чикариш   жараёнларини   механизациялаш
хисобланади. Автоматлаштиришни ривожлантириш динамикасига куйидаги куп
сонли   конуний   ва   тасодифий   омиллар   таъсир   курсатади:   технология   ва
курилманинг   холати   хамда   автоматлаштиришга   тайёргарлиги,   хомашё,   чала махсулотлар   ва   энергетик   ресурсларнинг   сифати   хамда   баркарорлиги,
ходимларнинг   малакаси,   ишчи   ва   мутахассислар   фаолиятини   ташкил   этиш   ва
хоказо.
Ишлаб   чикариш   жараёнларининг   автоматлаштирилиши   хозирги   вактда   уч
даврга булиниди.
Биринчи   давр-   айрим   технологик   жараёнларни   автоматлаштириш   билан
характерланади. Жараённинг айрим параметрлари автоматлаштирилган   агрегат
якинида   урнатилган   йирик   габаритли   асбобларнинг   курсатишига   мувофик,
автоматик   равишда   ростланади.   Бунда   асбобларни   машина   ва   аппаратлар
якинида   жойлаштириш   деярли   кийинчилик   тугдирмайди.
Автоматлаштиришнинг   бу   даврида   шкаласи   яхши   куринадиган   йирик
габаритли   асбоблар   ишлатилади.  Бунда   бир  корпусга   улчаш   асбоби,   ростлагич
ва задатчик жойлаштирилади.
Иккинчи   давр-   айрим   жараёнларнинг   комплекс   автоматлаштирилишидир.
Бунда   ростлаш   алохида   шчитда   урнатилган   асбоблар   буйича   олиб   борилади.
Йирик габаритли асбоблардан фойдаланиш бу шчитни бир неча метрга чузилиб
кетишига   олиб   келади   ва   шчитни   назорат   килиш   кийинлашади.
Автоматлаштиришнинг   бу   даврида   шчитдаги   асбобларнинг   хажмини
кичиклаштириш   зарурати   пайдо   булади.   Бу   масалани   хал   килиш   учун   кичик
габаритли асбоблар ишлатилади.
Учунчи   давр   (тулик;   автоматлаштириш   даври)-   агрегат   ва   цехларнинг
ялписига   автоматлаштириш   билан   характерланади.   Шу   билан   бирга,   митти
иккиламчи   асбобларни   ишлатиш   эхтиёжи   пайдо   булади.   Доимий   назораини
талаб   килмайдиган   улчаш   ва   ростлаш   асбоблари   (   йирик   габаритли)   шчитдан
ташкарига урнатилади. 1. Конденсатни барқарорлаштириш   жараёнини  тавсифи   
Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси
1-4 технологик тармок
Конденсат
1 соатда  - 25 тн жами  1 соатда  - 100 тн
1 суткада - 600 тн 1 суткада - 2400 тн
1 йилда - 200 минг.тн 1 йилда - 800   000 тн
ПБФ
1 соатда  - 0.7 тн жами  1 соатда  - 2.8 тн
1 суткада - 16.8 тн 1 суткада - 67.2 тн
1 йилда - 5.6 минг. тн 1 йилда - 22.4
минг.тн
3 та 100 м 3
 лик ПБФ саклаш идиши мавжуд : жами 300 м 3
4 та 200 м 3
 лик конденсат саклаш идиши мавжуд : жами 800 м 3
Конденсатни барқарорлаштирш қурилмаси  1986-1993 йилларда  қурилган.
Қурилмани ишлаб чиқариш қуввати  -   800,0 минг тонна/йил .
Конденсатни   барқарорлаштириш   қурилмаси,   “Газни   дастлабки   тайёрлаш   қурилмаси”,
“Шўртан   сиқув   компрессор   станцияси”   («Шўртан»   СКС)га   киришдаги   ажратгичларда   ажралган   ва
газни   ”паст   ҳароратли   ажратиш   қурилмалари   -1/4   навбати”да   ажратиб   олинган   газ   конденсатини
қайта ишлашга мўлжаллангандир.
Газ   конденсати   тарркибида   асосий   карбонсувчиллардан   ташқари   водород   сульфид
(Н
2 S), карбонат ангидрид (CO
2 ) ва азот (N
2 ) ҳам мавжуддир
Қурилмани ишлаб чиқарадиган маҳсулоти   барқарорлашган газ конденсати ва пропан
бутан аралашмаси (ПБФ) саналади.    
Конденсатни барқарорлаштириш қурилмасига конденсат 30-33 кгс/см 2
 босим ва 25-30 
0
С ҳарорат билан узатилмоқда.Қурилмада лойиҳа бўйича 4 та технологик тармоқ бўлиб ҳар бирини 
қуввати-25,0 тн/соатга тенгдир. 
Цеолит ёрдамида газни олтингугурт дан
 тозалаш   қ урилмаси 
1-5 блок
1 соатда – 500 минг м 3
                                Жами:               1 соатда –   2500 минг м 3
 
1 суткада – 12 млн. м 3                                                                                        
1 суткада – 60 млн. м 3
1 йилда – 4 млрд. м 3                                                                                             
1 йилда –    20 млрд. м 3
Цеолит Маркаси: СаА-5А: Ишлаб чикарган фирма – «СЕСА» (Франция).   
Шўртан   конидан   қазиб   олинадиган   табиий   газ   таркибида   олтингугурт   бирикмаси,   яъни
водород   сульфид   (H
2 S)   юқори   миқдорда   учраши,   уни   халк   хўжалигининг   турли   табакаларда
технологик жараён  ва маиший ёкилги сифатида  кенг фойдаланишга халакит беради.
Технологик   курилмалардан   олинадиган   ашёлар   сифатига   кўйилган     юқори     талабларни
кондириш,   шунингдек     «Шўртаннефтгаз»   УШКда   ишлаб   чикариладиган   маҳсулотларни   сифатини
яхшилаш   максадида     1985     йилда     табиий   газни     водород   сульфидан   (H
2 S)   тозалаш     курилмаси
курилди ва 1-блоки ишга тушурилди.
  Курилма   Москва     шаҳридаги     «Гипрогазоочистка»   институти   лойиҳаси   ва   ишчи
чизмалари   асосида   ўрнатилди.   Технологик   жараён     Москва   шаҳридаги     “НИИОГаз”   институти
томонидан   ишлаб   чикилган.   Меъёрланган   ускуналар   Подольск   шаҳридаги   ЦКБН   томонидан   ишлаб
чикилган.   «Шўртан-16»     газ   мажмуасини   бош   лойиҳачиси   Саратов   шаҳридаги     «Битлигаз   қазиб
чиқариш»  («ВНИПИГаздобыча») институти саналади. Цеолит ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 1÷5 блоклари  1985-1997 йилларда
ишга туширилган.
Қурилмани бир йиллик газ тозалаш қуввати -   20,0 млрд м 3
.
  Табиий   газни     водород   сульфид   (олтингугурт)дан   тозалаш   Кальций     А   (СаА)
русумли цеолит  ёрдамида, олтингугуртни   ютиб (селектив)   ажратиб олишга асосланиб, адсорбцион
усулда амалга оширишга мўлжалланган.
   Табиий газ “паст ҳароратли ажратиш қурилмалари 1-4 навбати” (ПҲАҚ-1/4) дан 48-52
кгс/см 2
  босим ва 45-50°С ҳарорат билан блокларга киришда ўрнатилган икки параллел ишлаётган Е-
1/1,2 сепараторлари орқали цеолит адсорберларига киради.
                    Е-1/1,2   да   сепарацияланган   газ     олтита   паралелл   ишлаётган   адсорберларга     тепадан
пастга йўналтирилган ҳолда узатилади ва бу ерда кам олтингугуртли газ   олтингугурт ва намликдан
тозаланади.
Олтита     адсорберда   тозаланиб-қуритилиб     чиққан   табиий   газ,   цеолит   чангларидан
тозаланиш учун Ф-1 чанг-ушлаш фильтрларига узатилади.
Фильтрлаш   қисмидан   чиққан   тозаланган   газ,   Р=52   кгс/см 2  
  босим     ва   t=60  С   ҳарорат
билан тайёр газ умумий қувурига тушади.  
Адсорбентларни   совутиш   ва   регенерациялаш,   тоза   газ   умумий   қувуридан   тескари
олинган, газ билан амалга оширилади.  
Тайёр газ умумий қувуридан олинган газ совутиш гази Q=65 минг.м 3
/соат сарф,   Р=52
кгс/см 2
 босим,  t=60  С ҳарорат билан, совутилиши керак бўлган адсорберга узатилади. 
Адсорбердан ўтишда совутиш гази, бошланишида   300°С гача, циклни охирига келиб
100°С   гача     қизийди   ва     иссиқ     совутиш   гази   умумий   қувурига   тушади.   Бундан   кейин   Ф-2-2   чанг
ушлаш фильтри,  Т-1-1,2,  ни қувур ичига узатилади ва ундан кейин печ  П-1 га узатилади.
Теплообменник   печ   П-1   га   кирувчи   совутиш   гази   ҳароратини   ўзгаришини
тенглаштириш учун хизмат қилади.Бу эса печкада иссиқликни барқарор бўлишини таъминлайди.
Печкани   “змеевик”ларида   320-340°С   гача   қиздирилган   газ,   регенерация   гази   умумий
қувурига тушади ва у ердан  регенерация қилиниши керак бўлган адсорберга узатилади. Адсорбердан
ўтишда газ водород сульфид(Н
2 S) ва сув  буғлари билан тўйинади, ҳамда 300  С гач ҳарорат билан Ф-
2-1 фильтрига ва у ердан Т-1-1,2 ни қувурлараро оралиғига узатилади.
Кейин   регенерация   гази     паралелл   уланган   аэрохолодильник   ХВ-1-1,2,3   ларда   совутилиб,   у
ердан   Х-1  сув   билан   совутгични ,   қувурлараро   оралиғида    қўшимча  совутилади   ва  регенерация  гази
сепаратори Е-2 га узатилади.
Е-2     сепараторидан   кейин,   3   %   ҳажмийгача     водород-сульфид(Н
2 S) га   эга   б ў лган
регенерация гази  АСО-2 қурилмасига узатилади.  
Вақт   бўйича   адсорбция   тугаганидан   кейин   ,   адсорберларни   циклограммасига   асосан,
адсорберлар алмаштирилади.
Адсорберлар қиклллари қуйидагича амалга оширилади:
           -   адсорбция                   - 9  соат;
            -  регенерация лаш        - 1,5  соат:
            - совутиш                       - 1,5  соат:
- адсорберларни цеолит юклаш схемаси  (пастдан-юқорига) 
               
1 мм лик тешикли  2  қават  сим тур; 
-     12 мм  ли    к ерамик    шар                           - 0,84 тн
-     6 мм  ли   к ерамик    шар                              - 0,84 тн
-  “Сека”   фирмаси цеолити   - Nк2С ,    3,2 - 1 тн
-  “Сека”    фирмаси цеолити   - Nк 20С     1,6 - 40 т
-  “Сека” фирмаси цеолити   - Nк 20С   3,2- 27 тн
-   1 мм лик тешикли 1   қават  сим тур;               
-   20мм ликерамик шарлар           - 1,5 тн 2.   Конденсатни барқарорлаштириш жараёни  учун ростлаш  қонунини
танлаш
Таъсир   характеристикасига   нисбатан   регуляторлар   қуйидагича
гурухланади: 
• Позицион (Пз) регуляторлар;
• Пропорционал (П) регуляторлар; 
• Интеграл (И) регуляторлар;
• Пропорционал-интеграл (ПИ) регуляторлар;
• Дифференциал (Д) регуляторлар;
• Пропорционал-дифференциал  (ПД) регуляторлар;
• Пропорционал-интеграл-дифференциал   (ПИД) регуляторлар.
Регуляторлар   учун   кириш   сигнали   росталанаётган   параметрни
ўрнатилган   қийматдан   фарқи   Δ y ,   чиқиш   сигнали   эса   ростлаш   органининг
холати ҳисобланади. 
Бошқариладиган   катталикни   ёки   юкни   оғишини   компенсациялашга
қаратилган   бошқариш   таъсирлари   ҳар   ҳил   математик   қоидалар   бўйича
ўзгариши   мумкин.   Ростлаш   принципларининг   математик   ифодаси   ростлаш
қонунларини акс эттиради.
Ростлаш   қонунлари   регуляторни   ростловчи   органга   таъсири   -   u   билан
ростлаш принципини аниқловчи ўзгарувчининг қиймати орасидаги функционал
боғлиқликни ўрнатади:
бу ерда ε – бошқарилаётган қийматни берилган қийматдан фарқи 
(оғиши), g –юкни оғиши ёки сарфи. u=	F(ε,ε',...,∫	εdt	,...g,g',...,∫	gdt	) Регуляторлар ор қ али БОни ростлашнинг структурали схемаси .  
Пропорционал-интеграл (ПИ) ростлаш қонуни
П  регулятор динамик хусусияти билан,  И  регулятор статик хатоси йўқлиги 
билан ажралиб туради. Шунинг учун бошқариш объекти холатини бехато ва тез
ростлашни амалга ошириш учун   ПИ  регулятордан фойдаланилади.
ПИ  регулятор объектнинг ростлаш органига бошқарилаётган катталикнинг 
оғишига пропор ц ионал ва шу оғишнинг интеграли бўйича таъсир килади: 
ПИ регуляторнинг структурали схемасиu=	kr⋅ε+	1
Ti∫
0
t
εdt Воситали таъсир қилувчи ПИ-регуляторнинг принципиал схемаси:
1-силфон; 2-золотник; 3-босим остида ёғни узатиш; 4-вентил; 5-ёғни чиқиб 
кетиш канали; 6-ростловчи орган; 7-ижро механизми; 8-задатчик; 9-поршень; 
10-цилиндр; 11-кичик юзали вентил; 12-пружина. 3.   Конденсатни барқарорлаштириш   жараёни функционал  схемаси    тавсифи .
  Автоматик   система   таркибига   кирувчи   функционал   богланишни
ифодаловчи схема  функционал схема  дейилади.
Функционал схемалар технологик  жараёнларни  автоматик назорат  килиш,
бощкариш   ва   бошкариш   объектининг   автоматлаштириш   шу   жумладан
телемеханика   ва   хисоблаш   техникаси   воситалари,асбоблари   биланжихозлаш
буйича   алохида   бугинларни(узеллар)функционал   блокини   структурасини
аникловчи асосий техник хужжат хисобланади.
Автоматлаштиришнинг   функционал   масалалари   одатда   саралаб   танлаб
олинган   курилмалар   бирламчи   ахборотни   олиш   воситалари,   ахборот ни   қ айта
ишлаш   ва   ў згартириш   воситалари,   хизмат   курсатувчи   персоналга   ахборотни
чикариб   берувчи   ва   такдим   этувчи   воситалари   хамда   комплектловчи   ва
ёрдамчи   курилмаларни   уз   ичига   олувчи   техник   воситалар   оркали   амалга
оширилади.
Функционал схемаларни тузишда куйидагиларга амал килиш керак
-технологик параметрларни улчаш усулларини танлащ;
-автоматлаштирилаётган объект ишининг шароитлари ва талабларига хар
тарафлама   жавоб   берадиган   автоматлаштиришнинг   асосий   техник
воситаларини танлаш;
-автоматик   ёки  дистанцион  бошкариладиган   технологик  жихознинг  берк
органлари ва ростловчи ижро килувчи механизмларни аниклаш;
-технологик   жараён   ва   жихозлар   ускуналарнинг   холатлари   хакидаги
ахборотни   такдим   килиш   усулларини   аниклаш   хамда   автоматлаштириш
воситаларини   щитларда,пультларда,   технологик   учкуналарда   ва
трубопро в одларда жойлаштириш.  
Автоматлаштиришнинг   функцияли   схемасини   лойихалашда
куйидагиларни аниклаштириш лозим:
1. автоматик назорат ва ростлашга тегишли булган технологик 
жараённинг улчамлари. 2. авария сигнали ва химоя мавжудлиги
3. механизмларнинг кабул килган блоклари
4. назорат ва бошкариш пунктларининг ташкили
5. хар бир автоматик ростлаш вабошкариш, назорат, сигнализация 
занжирининг функционал тузилиши
6. у ёки бу функцияли назорат, сигнализация, автоматик ростлагич  ва 
бошкариш занжири ёрдамида хал килинадиган техник воситалар.
Автоматлаштириш   воситалари   ростлашни   таъминловчи   қурилмалардан
ташкил топиши керак :
-  технологик линиялардаги ўтказиш имконияти (газ сарфи) ;
-  сепараторлардаги суюқлик сатҳи  ( суюқликларни қўйиб юбориш) ;
-  паст ҳароратли сепаратордаги ҳароратлар ;
-  газ босими  (эжектор лар дроссели сифатида фойдаланганда );
-  гидрат ҳосил қилиш ингибиторини киритиш .
Бошқариш   системасига   характерли   нуқталардан   технологик   жараён
параметрлари   (босим,   ҳарорат,   газ   ва   ингибиторнинг   сарфи,   сатҳ)   нинг   четга
чиққанлиги   ҳақидаги   сигналлар,   масофадан   бошқариладиган   таянч
органларнинг   ҳолати   ва     қуйидаги   параметрларнинг   қийматлари   ҳақидаги
сигналлар бериб турилади:
-   қурилма   чиқишидаги   газнинг   босими,   ҳарорати,   сарфи   ҳамда   сув   ва
углеводород бўйича шудринг нуқталари ҳароратлари;
-   технологик   линия   ва   паст   ҳароратли   сепартор   киришидаги   босим   ва
ҳароратлар ;
-  технологик линия чиқишидаги шудринг нуқтасининг ҳароратини даврий
назорат қилиш .  
Қурилма   4   та   паралелл   технологик   тармоқдан   иборат.   Хом   ашё   саналган   нобарқарор   газ
конденсати   “паст   ҳароратли   ажратиш   қурилмалари   1-4   навбати   уч   босқичли   ажратгич   (сепаратор)
ларидан   ва   айирғич   (разделител)   лардан   кейин,   30°С   ҳарорат   ва   30-32   кгс/см2   босим   билан   В-706
(274-позиция)   га   ва   у   ерда   қисман   қатлам     суви   ва   газлардан   тозаланган   газ   конденсати,   қўшимча
тозалаш   учун   технологик   қаторларни   киришида   ўрнатилган   В-701/1,2,3,4     шамоллатгичларига
узатилади.     В-706   ва   В-701   шамолалтгичларда   ажралган   “дегазация”   газлари   клапанлар   мажмуаси
орқали   махсус   қувурлардан,   “паст   ҳароратли   ажратиш   қурилмалари-3/4   навбати”даги   технологик
тармоқларни   “эжектор”ларига,   қатлам   сувлари   эса   клапан мажмуаси орқали Е-101/3 ва Е-101/1,2
газсизлантирувчи (дегазатор) ларга узатилади.
В-701/1,2,3,4   шамоллатгичлардан   кейин   газ   конденсати   икки   оқимга   ажралади.Газ
конденсатини   асосий   оқими   Т-701   ҳарораталмашловчини   қувур   ичи   оралиғига   узатилади   ва   у   ерда
барқарор   конденсат   ҳарорати   (+120°С)   билан   қиздирилади   ҳамда   К-701   “диэтанизатор”ни   ўрта
қисмига 19,21 ва 23 ликоп (тарелка)ларга узатилади.   
Иккинчи   газ   конденсати   оқими   эса   Т-701   ҳарораталмашловчига   кирмасдан,   совуқ
суғорувчи сифатида К-701 “диэтанизатор”ни юқори қисмига узатилади
К-701 “диэтанизатор”да 19 кгс/см2 босим, паст қисмида ҳарорат Т
низ .   =260°С ;  ю қ ори  қ исмида
Т
верх. = 3 0°С   ҳарорат   билан   нобарқарор   газ   конденсати     “ректификация”   жараёни   натижасида,   кенг
зарралар(широкий   фракция)га   ва   карбонсувчил(углеводород)ли   енгил   газларга     этандан   (СН
4 ),
метандан   (С
2 Н
6 )   га,   карбонат   ангидрид   (СО
2 )га,   водород   сульфид   (Н
2 S)   ва   оғир   карбонсувчил
(углеводород)   ларга   ажралади.   Енгил   карбонсувчил   (углеводород)   ли   газлар   машаълага   ташланади,
колоннани   пастки   қисмидаги   карбонсувчил   (углеводород)   ли   фракциялар   К-702   барқарорловчи
(стаблизатор) учун хом ашё бўлиб хизмат қилади. 
Зарур   бўлган   буғ   конденсати   ҳосил   қилиш   учун   К-701   “диэтанизатор”ни   глухой   қисмидан
t=190°С  ҳарорат билан Н-701 насос ёрдамида тик ҳолатдаги П-701 печи “змеевиги” орқали t=265°С
ҳарорат   билан   буғ   конденсати   кўринишида   К-701   “диэтанизатор”ни   глухой   тарелкаси   таг   қисмига
узатилади.   П-701 печи тик,   цилиндрик икки оқимли зиг-заг (“змеевик”)ли иссиқлик қуввати 2,2
млн.ккал/соат гача  бўлган аппарат бўлиб, ёқилғи гази билан ишлайди.  
К-701   “диэтанизатор”ни   таг   қисмидан   t=230°С     ҳарорат   билан   чиққан   (широкий
фракция) кенг фракция К-702 “стабилизатор”ни куб  қисмига  14 ёки 16 тарелкаларга узатилади.
Колоннани юқори қисмидаги   маҳсулот суюлтирилган газ, 16 кгс/см 2  
  босим ва 70°C ҳарорат
билан   сув   ёрдамида     ҳарораталмашловчи-конденсатор   (теплообменник)   Т-703   орқали   суюқ   ҳолда
t=48 °С ҳарорат билан Е-701 “рефлюкс” идишига тушади.
  Е-701   “рефлюкс”   идишидан   суюқ   пропан-бутан     аралашмаси     суғориш   учун   Н-707
насос  ёрдамида К-701 “диэтанизатор”ни юқори қисмига, қолган қисми эса, тайёр маҳсулот сифатида
“суюлтирилган газларни сақлаш оралиқ парки” (ППСГ)даги  Е-702/1,2,3 идишларга ҳайдалади. 
Оралиқ паркида ўрнатилган Е-702 суюлтирилган газ сақлаш  идишлари Е-702/1,2,3 ни
ҳар бирини сиғими 100 м 3
 ни ташкил этади.
К-702   “стабилизатор”ни     глухой   тарелкасидан   барқарор   газ   конденсати   t=   220°С
ҳарорат   билан,   печларни   насослари   Н-702   лар   орқали   П-702   печини   “змеевик”и   орқали   ва   буғ-
суюқлик   аралашмаси   кўринишида   t=250°С   ҳарорат   билан,   К-702   “стабилизатор”ни     “глухой
тарелкаси”ни тагига  узатилади.
К-702“стабилизатор” колонанинг куб қисмидан чиқаётган суюқлик,  олдин t=120°С 
дан Т-701 ҳарораталмашловчида, АВО-701 “аэросовутгич”да ва охирги Т-702 ҳарорат-алмашловчида 
t=38°С гача совутилиб тайёр маҳсулот сифатида  “Нефт маҳсулотлари қуйиш ва жўнатиш  парки”га 
узатилади.
Ушбу   қурилмадан   қайта   ишланган,   барқарорлашган   конденсат   махсус   қувур   орқали   6-12
кгс/см 2
  босим ва 35 0
С   ҳарорат     билан, В-601/1,2 идишлари орқали, конденсат йиғиш парки(КСП)га
ва   у   ердан   эса   махсус   насослар   ёрдамида     “нефт   маҳсулотлари   қуйиш   ва   жўнатиш   цехи”га
узатилади.Нефт   маҳсулотлари   қуйиш   ва   жўнатиш   паркида,   тайёр   барқарор   конденсатдан   таҳлил
олиниб     темир   йўл   цистерналарига   юклаб,   нефт   маҳсулотларини   қайта   ишлаш   корхоналарига
жўнатилади.   Конденсатни   барқарорлаштириш   қурилмасида   ажратилган   пропан-бутан   эса,
суюлтирилган   газ   узатиш   қувури     орқали   “суюлтирилган   газ   сақлаш   оралиқ   парки”   (ППСГ)га   ёки
тўғридан-тўғри  насос ёрдамида  суюлтирилган  газ тўлдириш станцияси (ГНС)га 10-12  кгс/см 2  
босим
ва   25 0
С   ҳарорат     билан   ҳайдалади.   У   ерда   таҳлил   олиниб   паспорт   ёзиб,       цистерналар   ва автомашиналарга юкланиб истеъмолчиларга жўнатилади.    ОАЖ “ЎзЛИТИнефтегаз” ни 2011 йилда
ўтказган   тадқиқотлари   натижасига   кўра   қурилмага   киришдаги   конденсатни   бир   тоннаси   таркибида
37,19   кг   пропан-бутан   аралашмаси   бор.   Қурилмадан     чиқишдаги   бир   тонна     барқарорлаштирилган
конденсат таркибида 1,24 кг пропан-бутан аралашмаси кетмоқда. Қурилмада  бир тонна конденсатни
барқарорлаштиришдан       27,0   кг   пропан-бутан   аралашмаси   ажратиб   олинмоқда.   Ушбу   рақамлардан
кўриниб   турибдики,   қурилмада       бир   тонна   конденсатни   барқарорлаштириб       пропан-бутан
аралашмаси  ажратиб олишда, технологик йўқотишлар 9,65 кг ни ташкил этар экан. 
Шундай   қилиб   қурилмани,   кондесатни   барқарорлаштиришда,   пропан-бутан   ажратиб
олиш фойдали иш коэффициенти 70,7% ни ташкил этмоқда.    
   Ижро 
механизмиРостлагич Бошқариш 
объекти 
Ўлчовчи 
қурилмаеx y4.   Cепарация  қурилмасининг   хисоб кисми  
Саноат   ростлаш   системалари   турли   схемалар   билан   амалга   ошиши
мумкин (4.1-расм). 
4.1- расм. Саноат ростлаш системалари схемалари
Саноатда   стабилловчи   узлуксиз   ҳаракат   ва   релели   автоматик
ростлагичлар   энг   кўп   тарқалган,   бўлиб,   улар   оғишни   ростловчи   катталикни
ростлайди ва ижро механизмига таъсир қилиш учун ишлатилади. 
Асосан   автоматик   бошқариш   системаларини   ҳисоблаш   учун   объектнинг
эгри   чизиғи,   унинг   дифференциал   тенгламаси   ёки   амплитуда   –   фаза
характеристикаси,  шунингдек  зарурий  конструктив  ва  технологик  катталиклар
хизмат қилади.
Объектнинг   узатиш   функцияси   коэффициентининг   қиймати   ва
структурасини   аниқлагандан   кейин,   аналитик   ифодасини   олиш   ва   унинг   ўтиш
характеристикасини қуриш керак.
Қуйида   С-1   сепаратордаги   босимни   автоматик   ростлаш   системасининг
Matlab   дастурида   қурилган   схемаси   (4.2-расм)   ҳамда   характеристикалари
келтирилган (4.3-расм) 4. 2 -расм.  С- 2  сепаратордаги   босим ни автоматик ростлаш 
системасининг структурали схемаси
4. 3 -расм.  А втоматик ростлаш системасининг ўткинчи  жараён  характеристика си Унинг   частотавий   характеристика   ва   турғунликнинг   Найквист   мезони
бўйича текширилган харатеристикалари 4. 4 -расмда келтирилган
4. 4 -расм. Частотавий характеристика ва турғунликнинг Найквист мезони
бўйича текширилган харатеристикалари 
Расмдан   кўриниб   турибдики   система   турғунлик   мезонлари   шартларига
жавоб беради.    ХУЛОСА
Мен ушбу курс ишини бажариш давомида технологик жараённинг ишлаш
принципларини   ва   уни   автоматик   бошқариш   қонунларини   ўргандим.
Технологик   жараённинг   ижро   механизмини   ва   регуляторни   ишлаш   принципи
ва   унинг   узатиш   функциясини   аниқлаш   каби   бир   қатор   маълумотларга   эга
бўлдим.   Мен   ўз   ихтисослигимни   назарий   жиҳатдан   чуқур   эгаллашни,   ўзимни
билимлини   мустаҳкамлашни,   ишлаб   чиқаришни   ташкил   этишнинг   асосий
принциплари ва уларни амалга оширишни, ишлаб чиқаришларни ва технологик
жараёнларни   автоматлаштирилган   бошқариш   тизимларининг   асосий   функция
ва   вазифаларини,   ишлаб   чиқариш   корхонасидаги   турли   хил   бошқариш
масалаларини   ҳал   қилишда   бошқарувчи   тизимни   қуриш   ва
автоматлаштиришнинг   замонавий   усулларини   қулай   олишини,   корхоналарни
автоматлаштирилган бошқариш тизимларини қуриш ва эксплуатация  қилишда
ахборотларни қайта ишлаш усулларини қўллай олишини, саноат корхоналарда
эгилувчан   (мосланувчан)   ишлаб   чиқариш   тизимларини   яратиш   асосларини
билишим керак.
Технологик   жараёнларни   мураккаблашуви   ва   жадаллашуви   туфайли
замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш, уларни микропроцессор
техникаси   ва   бошқарувчи   ҳисоблаш   техникасини   қўллаб   кенг
автоматлаштириш   асосидагина   самарали   бўлишига   эришилади.
Автоматлаштириш   талаблари   технологик   жараёнлар   лойиҳаланаётган
босқичдаёқ ҳисобга олинганда автоматлаштириш катта самара беради.
Курс   иши   табиий   газни   қазиб   олишга   мўлжалланган   «Шўртан-16»
газконденсатли   конининг   пастҳароратли   сепарациялаш   қурилмасидан
чиқаётган   газни   филтрлаб   пропан-бутан   аралашмаси   олиш   мисолида   кўриб
чиқилган.   Конденсатни   барқарорлаштириш   қурилмаларининг   газ   ва   газ
конденсатидан   халқ   хўжалигида   қозонхона,   коммунал-маиший   эҳтиёжларда,
технологик   эҳтиёжларда,   суюқ   углеводородлар   олиш,   автомобил бензинларининг   қимматбахо   компонентларини,   шунингдек,   дизел
ёқилғиларини фойдаланиш учун кенг фойдаланилади.
Ишда   ишлаб   чиқаришнинг   умумий   тавсифи,   конденсатни
барқарорлаштириш   қурилмаларининг   автоматлаштириш   ва   технологик
схемалари кенг ёритилган.
Конденсатни   барқарорлаштириш   жараёнининг   автоматик   бошқариш
системаси,   т ехнологик   жараённинг   автоматлаштириш   схемаси,   газ
конденсатини   тозалаш   жараёнини   математик   моделлаштириш   ва   автоматик
бошқариш системаси кўрилган.  Адабиётлар рўйхати
1. Юсупбеков Н.Р., Мухамедов Б.И., Ғуломов Ш.М. Технологик жараёнларни
назорат   қилиш   ва   автоматлаштириш.   Олий   ўқув   юрти   талабалари   учун
дарслик.  – Тошкент: Фан,   2010. – 502 с.
2. Юсупбеков Н.Р., Мухамедов Б.И., Ғуломов Ш.М. Технологик жараёнларни
бошқариш   систэмалари.   Олий   ўқув   юрти   талабалари   учун   дарслик.   –
Тошкент: Ўқитувчи, 1997.- 704 с.
3. Юсупбеков   Н.Р.,   Игамбердиев   Х.З.,   Маликов   А.В.   Основы   автоматизации
тезнологических процессов. Учебное пособие часть 2. - Ташкент: ТашГТУ,
2007. – 114 с.
4. Молчанов   Н.А.   Эксплуатация   паровых   котлов,   сосудов   и   грузоподъемных
машин. Киев: Техника, 1967. 786 с.
5. Гельперин Н.И. Основные процессы аппараты химической технологии. - М.:
Химия, 1995. - т. 1-2. – 768 с.
6. Стабников   В.Н.,   Лысянский   В.М.,   Попов   В.Д.   Процессы   и   аппараты
пищевых производств. - М.: Агропромиздат, 1985. – 503 с.
7. Юсупбеков   Н.Р,   Нурмуҳамедов   Ҳ.С.,   Зокиров   С.Г.,   Исматуллаев   П.Р.,
Маннонов   У.В.   Кимё   ва   озиқ-овқат   саноатларининг   асосий   жараён   ва
қурилмаларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш. – Т.: Жаҳон, 2000. – 231 б.
8. Юсупбеков Н.Р., Нурмуҳамедов Х.С., Исматуллаев П.Р. Кимё ва озиқ-овқат
саноатларнинг   жараён   ва   қурилмалари   фанидан   ҳисоблар   ва   мисоллар.   -
Тошкент:  Nisim , 1999. – 351 с.
9. B. Sh.Ibragimov,   S.N.Husanov:   «Texnologik   jarayonlarni   avtomatlashtirish»
fanidan   kurs   loyihasini   bajarish   bo’yicha     uslubiy   ko‘rsatma   /Qarshi
muhandislik–iqtisodiyot instituti /Qarshi-2015. 
10. Клюев   А.С.   и   др.   Проектирование   систем   автоматизации   технологических
процессов: Справочное пособие. II-е изд. –М.: Энергоатомиздат, 1990. -464
с.
11. Клюев   А.С.   и   др.   Техника   чтения   схем   автоматического   управления   и
технологического контроля. –М.: Энергоатомиздат, 1991. -432 с.
12. Салимов   З.,   Туйчиев   И.С.   Химиявий   технология   процесслари   ва
аппаратлари.- Тошкент: Ўқитувчи, 1987. – 408 б.
13. Шуртаннефтгаз  МЧЖ технологик регламентлари
14. www.ziyonet.uz   
15. www.mgtu.ru    .