Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 20000UZS
Размер 64.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Июнь 2025
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Экономика

Продавец

Nurali Axmedov

Дата регистрации 24 Октябрь 2024

5 Продаж

Лойиҳа, инвестиция ва инвестициялаш

Купить
Лойиҳа, инвестиция ва инвестициялаш .
Режа:
Кириш
I .  Асосий қисм.
1.1. Лойиҳа тушунчаси.  Давлатнинг инвестиция лойиҳалари
1.2.   Инвестиция ҳақида тушунча. Инвестиция жараёни
1.3.Инвестицион фаолият тушунчаси
1.4.   Ўзбекистонда   инвестиция   фаолиятини   мувофиқлаштиришда
давлатнинг роли
1.5.   Инвестиция   сиёсати:   унинг   мазмуни,   роли,   асосий   йўналишлари   ва
амалга ошириш босқичлари. 
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати КИРИШ
Мавзунинг   долзарблиги.   Ўзбекистон   давлат   мустақиллигига
эришган   дастлабки   йиллардан   бошлаб   миллий   иқтисодиётни
ривожлантиришнинг ўзига хос йўналишини белгилаб олди.
Мамлакатимизда   ва   хусусан   Қашқадарё   вилоятида   сўнгги   йилларда
қулай   инвестициявий   ва   ишбилармонлик   муҳитини     шакллантириш,
қонунчилик   барқарорлигини   таъминлаш,   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорликни   ривожлантириш,   инвестицион   муҳитни   тубдан   яхшилаш
борасида   амалга   оширилаётган   тизимли   ишлар   иқтисодиётимизга
йўналтирилган   тўғридан-тўғри     хорижий   инвестициялар   ҳажмининг
ошишига   муҳим   асос   бўлмоқда.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти
Ш.М.Мирзиёев  қайд қилиб ўтганларидек:  “Иқтисодиётни  юқори суръатлар
билан   ривожлантириш   учун   фаол   инвестиция   сиёсатини   изчил   давом
эттириш зарур” 1
.
Инвестицияларнинг   иқтисодий   мазмун   -   моҳияти   тўғрисида
иқтисодчи олимлар ўртасида хилма - хил фикрлар мавжуд.
  “Инвестицияларнинг   мазмуни   аниқ   ва   ишончли   манбалардан
маблағлар олиш, уларни асосли ҳолда сафарбар этиш, рисклар даражасини
ҳисобга   олган   ҳолда   капитал   қийматини   сақлаш   ва   кўзланган   самарани
олишдан иборат бўлади” .
Ҳозирги даврда инвестиция тушунчаси ката бир иқтисодий категория
сифатида   кенг   маънода   қўлланилмоқда.   Инвестицияларнинг   мулкий
шакилдаги   моддий   ва   номоддий   неъматлар     ва   уларга   бўлган   ҳуқуқларни
иқтисодий   ва   бошқа   фаолиятларга   жалб   этиш   эса,   бизнинг   фикримизча,
ишлаб   чиқариш   ва   ноишлабчиқариш   соҳаларида,   макро   ва   микро
иқтисодиётда   инвестициялар   эвазига   барпо   этилган   активларни
ишлатишдан   далолат   беради.   Молия   назариясига   кўра,   инвестициялар
1
  Мирзиёев   Ш.М.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий   Мажлисга
Мурожаатномаси  –  Тошкент.  // Халқ сўзи, 2020 йил 24 январь. бўлажак   натижаларни   қўлга   киритиш   мақсадида,   мо ҳ иятан   ҳозирги
ҳаражатларни билдиради.  1.1 Лойиҳа тушунчаси.  Давлатнинг инвестиция лойиҳалари 
Лойиҳа   –   бу   чекланган   вақт   давомида   ҳамда   белгиланган   бюджет
билан   олдинга   қўйилган   мақсадларга   эришишга   хизмат   қилувчи   ўзаро
боғланган тадбирлар мажмуидир.
Тармоқларда   яратилаётган   объектлар   шу   қадар   мураккабки,   уларни
амалга ошириш ишлари лойиҳа эмас, балки дастур доирасида олиб борилади.
Дастурлар   узоқроқ   муддатга,   кенгроқ   кўламга   эга   бўлиб,   асосий   мақсадга
хизмат   қилувчи   бир   неча   лойиҳани   ўз   ичига   олиши   мумкин.   Бу   лойиҳалар
дастурнинг   хизмат   муддати   ва   кўлами   бўйича   бир   нечтани   ташкил   этиб,
мақсади, тури бўйича ўзаро фарқ қилиши   мумкин.
Лойиҳанинг   белгилари   ва   таърифлар   таҳлили   асосида   лойиҳанинг
қуйидаги   таърифи   берилган .   “Лойиҳа   –   бу   алоҳида   тизимнинг   вақт   билан
чегараланган,   мақсадга   йўналтирилган   ўзгариши   бўлиб,   у   капитал   ва
ресурслар   ҳамда   махсус   ташкилотлар   харажатларининг   тахминий   доирасида
белгиланган талаблар билан натижаларнинг сифатига қаратилгандир”.
“Алоҳида   тизимлар”   тушунчасига   киритилиши   нафақат   лойиҳанинг
тўлиқлиги ва унинг бошқа ташкилотлар билан чегараланганлигини кўрсатади,
балки лойиҳанинг ягоналигини (серияли ишлаб чиқаришдан фарқли равишда)
билдиради,   демак,   унинг   бетакрорлигини   ва   янгилик   (инновация)
белгиларини   ҳам   реал   ҳаётда   дуч   келинадиган   лойиҳаларнинг   турличалиги
жуда каттадир.  Улар киритилиш соҳалари, фан соҳасининг  таркиби, кўлами,
давомийлиги,   қатнашувчиларнинг   таркиби,   қийинлик   даражаси,   натижалар
таъсири ва ҳакозолар бўйича катта фарқ қилиши   мумкин.
Лойиҳаларнинг   таҳлили   ва   синтези   қулайлиги   учун   турли   хил
бошқариш тизимлари турли асослар бўйича таснифланиши мумкин.
Лойиҳа   тури   (амалга   оширилаётган   лойиҳанинг   асосий   фаолият
соҳалари бўйича): ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва аралаш.
Лойиҳа   синфи   (лойиҳа   таркиби   ва   тизимини   ҳамда   унинг   фан   соҳаси
бўйича):   монолойиҳа,   мултилойиҳа,   мегалойиҳа.   Монолойиҳа   –   бу   ҳар   хил тур,   қурилиш   ва   ҳажмдаги   алоҳида   лойиҳадир.   Мултилойиҳа   –   бу   бир   неча
монолойиҳалар   ташкил   топган   ва   кўп   лойиҳали   бошқарувли   тадбиқни   талаб
қилувчи   комплекс   лойиҳадир.   Мегалойиҳа   –   бу   таълим   соҳаларини
ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари бўлиб, бу тартибга бир қатор моно
ва мултилойиҳалар киритилади.
Лойиҳа   кўлами   –   (лойиҳанинг   ҳажми,   қатнашувчилар   сони   ва   атроф-
муҳитга   таъсир   даражаси   бўйича):   кичик   лойиҳалар,   ўрта   лойиҳалар,   йирик
лойиҳалар,   жуда   йирик   лойиҳалар.   Лойиҳаларнинг   бундай   тақсимоти   жуда
шартлидир.   Лойиҳа   кўламларини   аниқроқ   шаклда   кўриш   мумкин.
Давлатлараро,   халқаро,   миллий   минтақалараро   ва   минтақа,   тармоқлараро   ва
тармоқлар бўйича, кооператив, ташкилий лойиҳалар.
Лойиҳа   давомийлиги   (лойиҳани   амалга   ошириш   вақти   давомийлиги
бўйича): қисқа муддатли - 3 йилгача, ўрта муддатли - 5 йилдан   ортиқ.
Лойиҳаларнинг мураккаблиги (мураккаблик даражаси бўйича): оддий,
мураккаб, жуда мураккаб.
Лойиҳа тури (лойиҳанинг фан соҳаси характери бўйича): инвестицион,
инновацион,   илмий-тадқиқот,   аралаш.   Инвестицион   лойиҳаларга   одатда,
инвестицион   қўйилмаларни   талаб   қилувчи,   бош   мақсади   асосий   фондларни
ишлаб   чиқариш   яъни   янгилаш   бўлган   лойиҳалар   киритилади.   Инновацион
лойиҳаларга,   тизимлар   ривожланишини   таъминлайдиган,   бош   мақсади   янги
технологияларни,   ноу-хау   ва   бошқа   янгиликларни   ишлаб   чиқиш   ва   қўллаш
бўлган лойиҳалар киритилади.
Лойиҳаларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:
1. Ўлчамлилик – лойиҳа бўйича фаолият ва
кутилаётган натижаларни миқдорий ифодалаш имкониятларни  
мавжудлиги.
2. Вақт бўйича чекланганлиги – лойиҳани ишлаб чиқиш ҳамда
амалга  ошириш муддатлари   чекланганлиги.
3. Алоҳида фаолият турлари билан боғлиқ ҳодисаларнинг аниқ 
белгиланган кетма   кетлиги. 4. Мақсадга   йўналтирилганлиги.
Лойиҳанинг амалга оширилиши маълум ички динамик ва ташқи муҳит
қуршовида   юз   бериб,   унга   маълум   таъсирини   ўтказади.   Шу   билан   бирга,
қурилиш   лойиҳаларида   барпо   этилаётган   қурилма   конструкцияларига
тушадиган   барча   турдаги   статистик   ва   динамик   юкларни   аниқлай   олиш   ва
ҳисоблай  олиш  зарурлиги   каби,   кенгроқ   кўламдаги   лойиҳада   ҳам,   лойиҳага
ва   унинг   муҳитига   таъсир   қилиши   мумкин   бўлган   барча   иқтисодий,
ижтимоий, молиявий, ташкилий омилларни аниқлаш ва ҳисобга олиш муҳим
ҳисобланади.   Маълум   шароитларда   бундай   омилларнинг   ҳар   бири   лойиҳа
учун хавфли бўлиб чиқиб, унинг бузилишига олиб келиши мумкин.
Лойиҳа   атроф-муҳит   ўртасидаги   муносабатни   маълум   бир   маҳсулот
ишлаб   чиқарадиган   корхона   учун   маҳсулотни   ривожлантириш   лойиҳаси
мисолида   кўриб   чиқиш   мумкин.   Оддий,   узоқ   муддат   фаолият   кўрсатаёган
ўзгаришлар   ва   янгиланиш   шароитида   талабнинг   юзага   чиқишига   асос   бўлиб
хизмат қилади. Натижада лойиҳанинг пайдо бўлишига олиб келади. Қачонки
лойиҳа   хақиқатдан   бошланган   бўлса,   у   мустақил   ривожлана   бошлайди.
Лойиҳани амалга   ошириш   жараёнида унинг иштирокчилари ўз вазифаларини
бажаришга   диққат   қаратадилар.   Улар   ўз   лойиҳалари   оламида   яшашади,
фикрлашади ва ҳаракат қилишади. Корхонани узоқ муддат доирасида ташкил
қилишда, кичик нисбатан қисқа муддатли «лойиҳа» ташкилоти пайдо   бўлди.
Лойиҳани   амалга   ошириш   давомида   корхонанинг   ишлаб   чиқариш,
сотиш,   бошқарувдаги   оддий   ҳаёти   давом   этаверади.   Худди   шу   ҳолат
лойиҳанинг   муҳитига   ҳам   тегишли.   Бу   ерда   ҳам   ўзгаришлар   юз   бериб,   улар
корхона орқали лойиҳага  таъсир  этади.  Лойиҳанинг  мавжуд  шарт-шароит ва
уларни ривожидан ажралиб бўлмайди. Демак, олдиндан лойиҳанинг бевосита
муҳитини,   яъни   корхонанинг   ўзини  ва   атроф-муҳитини   ҳисобга   олиш  керак.
Уларнинг   ўзгариши,   натижасида,   лойиҳа   муваффақияти   учун   ҳал   қилувчи
ўринни   эгаллаши   мумкин.   Лойиҳанинг   ички   мухити   омилларини   кўриб
чиқамиз.
Корхона   раҳбарияти   –   лойиҳанинг   мақсади   ва   асосий   талабларини аниқлашнинг   бош   манбаи   ҳисобланади.   Корхонанинг   ривожланиш
стратегиясидан   келиб   чиқиб,   раҳбарият   мутахассисларнинг   алоҳида
талабларини   умумлаштиради.   Бунга   раҳбариятнинг   махсус   талаблари
лойиҳани   амалга   ошириш   талаби,   бўлинмалар   ва   корхона   мутахассислари
томонидан   лойиҳанинг   мақсад   ва   талабларини   тўғрилаш   тартиби   ва
услубияти   қўшилади.  
Молия соҳаси – маҳсулотни   серияли ишлаб   чиқариш   ва	
лойиҳа  
харажатларини   қоплаш   учун   калькуляциялар   ҳисоби   билан
лойиҳанинг   бюджет	
  доирасини ҳамда лойиҳани молиялаштириш усуллари ва
манбаларини   аниқлайди.
Сотиш   соҳаси   –   лойиҳанинг   муҳим   талаб   ва   шартларини   ташкил
қилади,   бу   эса   сотиш   бозорлари   ва   сотиб   олувчиларни   қарорлари   билан
аниқланадиган, рақобатчиларнинг мавжудлиги ва харажатлар билан боғлиқ.
Тайёрлаш соҳаси – ишлаб чиқариш воситалари бозори билан боғлиқ ва
ўзининг   махсус   талабларини   олдинга   суради,   мисол   учун,   технология   ва
ускуналардан   фойдаланиш   бўйича   тавсиялар,   туриб   қолган   ишлаб   чиқариш
майдонларини   ишга   тушириш   талаби,   маълум   технологик   жараёнлардан   воз
кечиш,   ишлаб   чиқариш   воситалари   бозори   имкониятларининг   лойиҳа
талабларига мос келиши ва ҳоказо.
Моддий таъминот соҳаси – хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар бозори
билан   боғлиқ   ва   мақбул   нархларда   хом   ашё,   материал   ва   ускуналар   билан
таъминлаш имкониятидан келиб чиқиб, лойиҳага ўзининг талабларини қўяди.
Инфраструктура   соҳаси   –   турли   хизматлар   бозори   билан   боғлиқ   ва
лойиҳага   ва   унинг   таъминотига   ўз   талабларини   қўяди.   Бунга,   рекламага,
транспортга,   алоқа   телекоммуникацияга,   информацион   ва   бошқа   тур
таъминотга бўлган талаблар киритилади.
Корхона муҳитига қуйидагилар таъсир этади:
Сиёсий омиллар: сиёсий барқарорлик, лойиҳанинг ҳукумат томонидан
қўллаб-қувватланиши, миллийлининг юзага чиқиши, жиноятчилик даражаси,
иштирокчи   мамлакатлар   билан   савдо   баланси,   ҳарбий   бирлашмаларда иштирок этиш.
Иқтисодий   омиллар:   миллий   хўжалик   структураси,   жавобгарлик   ва
мулкий   ҳуқуқлар   турлари,   жумладан,   ер   ҳуқуқи,   солиқлар,   суғурталаш,
инфляция   даражаси   ва   валюта   барқарорлиги,   банк   тизимининг
ривожланганлиги,   инвестициялар   ва   капитал   қўйилмалар   манбалари,
тадбиркорлик эркинлиги ва мустақиллиги даражаси, бозор инфраструктураси
ривожланганлиги, баҳолар даражаси, бозорлар ҳолати, савдо, инвестициялар,
ишлаб   чиқариш   воситалари,   хом   ашё   ва   маҳсулотлар,   ишчи   кучи   ва
бошқалар.
Жамият   омиллари:   ҳаёт   даражаси   ва   шароитлари,   таълим   даражаси,
кўчиб   юриш   эркинлиги,   меҳнат   қонунийлиги,   соғлиқни   сақлаш,   дам   олиш
шароитлари,   жамоат   ташкилотлари,   оммавий-ахборот   воситалари,   маҳаллий
аҳолини лойиҳаларга муносабати.
Табиий   ва   экологик   омиллар:   табиий   иқлим   шароитлари,   табиий
ресурслар, транспорт тизимлари билан алоқа ва жойлашув, сув манбалари ва
тупроқ   қатлами,   атроф-муҳитни   муҳофаза   қилиш   бўйича   қонунчилик,
тенденциялар   таснифи   ва   экологик   тизимларнинг   ҳолати   (ҳаво,   сув   ва
тупроқ).
Инфратузилма   омиллари:   транспорт   воситалари,   алоқа   ва
коммуникация,   информацион   тизимлар,   энергия   таъминоти,   хом   ашё   ва
хизматлар, хўжалик тармоқлари, хизмат кўрсатувчи тизимлар ва бошқалар.
Лойиҳа ҳаёт цикли (даври)   деб, лойиҳа юзага келган вақтдан токи у
тугатилгунга   қадар   ўтган   вақт   оралиғига   айтилади.   Лойиҳа   босиб   ўтиши
лозим бўлган ҳолатларга эса   фазалар, босқичлар   дейилади. Лойиҳалар ҳаёт
цикли (даври) нинг қуйидаги босқичлари фарқланади:
I. Инвестиция олди   босқичи.
а) инвестиция имкониятларининг 
таҳлили; б) дастлабки техник-иқтисодий 
асослаш; в) техник-иқтисодий асослаш;
г) инвестиция имкониятлари тўғрисида ахборот. II. Инвестиция   босқичи.
а) музокаралар олиб бориш ва шартномалар 
тузиш; б) лойиҳалаштириш;
в) қуриш(қурилиш ишларини амалга 
ошириш); г) маркетинг;
д) ходимларни ўқитиш.
III. Эксплуатация   босқичи.
а) қабул қилиш ва ишга тушириш;
б) ускуналарни алмаштириш (янгилаш);
в) кенгайтириш, инновация.
Меҳнат сиғимига кўра, ЛХЦ ни қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:
Бос
қич
лар Концепция Реж
ала
шти
риш Лой
иҳал
аш
тир
иш Қу
ри
ли
ш Як
ун
ла
ш
В
ақт 3
 % 5
% 2
0% 60
% 12
%
Лойиҳанинг   концепциясини   ишлаб   чиқиш   лойиҳанинг   якуний
мақсадлари   ва   бу   мақсадларга   эришиш   йўлларини   белгилашни   ўз   ичига
олади.   Бунда   муқобил   мақсадлар   кўриб   чиқилади,   ҳажмлар,   муддатлар,
фойда  хажми  миқдоран   солиштирилади.
Лойиҳани   яшовчанлигини   баҳолаш   дастлабки   техник-иқтисодий
асослаш   мазмунини   ташкил   этади.   Бунда   бир   неча   муқобил   вариантлар
кўриб   чиқилади   ва   қиймати   ҳамда   фойда   бўйича   баҳоланади.   Лойиҳани
режалаштириш   босқичида   лойиҳа   бўйича   ишлар   режаси   тузилади.   Бу
режада   ишларнинг   таркибий   ва   вақт   бўйича   босқичлари,   ижрочилари
аниқланади.   Биз   фақат   инвестиция   олди   босқичини   ўрганамиз,   холос.
ЛХЦни характерлаган  холда  қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш   мумкин: 1. Лойиҳа   ғояси.
2. Муаммо  таҳлили (мақсадлар, талаблар,   вазифалар).
3. Концепцияни  ишлаб чиқиш (ишлаб  чиқишга қўйилган талаблар, 
амалга  ошириш  имкониятлари  таҳлили,  муқобил   концепциялар).
4. Лойиҳани ишлаб   чиқиш.
5. Лойиҳани амалга ошириш (иш ҳужжатлари, харид, синов,
қабул  қилиш).
6. Эксплуатация (натижалар  синови,  техник хизмат   кўрсатиш).
7. Тугатиш  (демонтаж,  сотиш,  ривожлантириш  ҳақида қарор қабул 
қилиш  ва  янги   лойиҳа).
Лойиҳани    ишлаб    чиқишнинг турли босқичларида турли
даражадаги  аниқликка эришилади  ва  таваккалчиликка  йўл   қўйилади
1.2.Инвестиция ҳақида тушунча. Инвестиция жараёни
«Инвестиция»   атамаси   лотин   тилидаги   «invest»   сўзидан   келиб   чиққан
бўлиб   «қўйиш»,   «маблағни   сафарбар   этиш»,   «капитал   қўйилмаси»   маъносини
беради.   Кенг   маънода   инвестиция   маблағни   кўпайтириб   ва   қайтариб   олиш
мақсадида   капитални   сафарбар   этишни   билдиради.   Кўпгина   ҳолларда
«инвестиция»   тушунчаси   иқтисодий   ва   бошқа   фаолият   объектларига
киритиладиган   моддий   ва   номоддий   неъматлар   ҳамда   уларга   доир   ҳуқуқлар
тарзида   таърифланади.   Инвестиция   деганда   барча   турдаги   миллий   ва
интеллектуал   бойликлар   тушунилиб,   улар   тадбиркорлик   фаолияти
объектларига   йўналтирилиб,   даромад   келтириши   ёки   бирор-бир   ижобий
самарага   эришиши   зарур.   Инвестиция   киритишдан   асосий   мақсад   даромад
олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир.
Инвестиция   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикасида   қабул   қилинган
қонунда   кўрсатилишича,   инвестиция   бу   иқтисодий   самара   (фойда,   даромад)
олиш   ёки   ижобий   ижтимоий   натижага   эришиш   учун   сарфланадиган   пул
маблағлари,   банкларга   қўйилган   омонатлар,   пайлар,   қимматли   қоғозлар
(акция,   облигациялар),   технологиялар,   машиналар   асбоб-ускуналар, лицензиялар   ва   самара   берадиган   бошқа   ҳар   қандай   бойликлардир.   Бу
иқтисодий таъриф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитида тўлалигича
фаолият   кўрсатишини   аниқ   тасдиқлайди.   Жумладан,   унда,   биринчидан,
инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф
берилган;   иккинчидан,   инвестициянинг   бевосита   иқтисодий   ва   ижтимоий
самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестицияга
бозор   муносабатларидан   келиб   чиқиб   берилган   таърифнинг   ўзидаёқ
инвестицион   жараённинг   ҳажми,   асосий   босқичлари,   яъни   жамғармалар
(ресурслар),   қўйилма   маблағлар   (сарф-харажатлар),   самара   (даромад,   фойда)
аниқ   ва   равшан   кўрсатиб   ўтилган.   Худди   шу   каби   ёндашув   инвестицион
фаолиятнинг   бозор   муносабатларига   ўтиши   учун   замин   яратади,   бу   эса
молиявий   моддий   ва   ақлий   бойликларни   қайта   тақсимлашнинг   вертикал   ва
горизонтал усулларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб   беради.
Иқтисодий категория сифатида инвестиция қуйидагича таснифланади:
- бирламчи   (авайланган)   жамғарилган   капитални   кўпайтириш
мақсадида капитални тадбиркорлик объектларига   жойлаштириш;
- инвестицион   лойиҳаларни   амалга   ошириш   жараёнида   инвестиция
фаолияти   иштирокчилари   ўртасида   вужудга   келадиган   иқтисодий
муносабатлардир.
1998   йил   24   декабрда   қабул   қилинган   Ўзбекистон   Республикасининг
“Инвестиция   фаолияти   тўғрисида”ги   қонуннинг   3-моддасига   асосан
тайинланиш   объектига   кўра   инвестициялар   қуйидаги   турларга   бўлинади:
капитал, инновацион ва ижтимоий.
Капитал   инвестицияларга   асосий   жамғармаларни   ташкил   этиш   ва
тиклаш   ҳамда   моддий   бойликлар   ишлаб   чиқаришнинг   бошқа   шаклларига
киритиладиган инвестициялар киради .
Инновацион   инвестицияларга   техника   ва   технологиянинг   янги
авлодини   ишлаб   чиқиш   ва   ўзлаштиришга   киритиладиган   инвестициялар
киради.
Ижтимоий   инвестициялар   инсон   салоҳияти,   билимлари   ва   ишлаб чиқариш   тажрибасини   ҳамда   номоддий   бойликларнинг   бошқа   шаклларини
ривожлантиришга киритиладиган инвестициялар киради.
Хорижий мамлакатларнинг тажрибаси ва инвестиция тўғрисида қабул
қилинган   қонунларнинг   моҳиятидан   келиб   чиқиб,   инвестициянинг   шартли
равишда учта турини ажратиш мумкин:
- молиявий инвестициялар;
- моддий инвестициялар;
- ақлий (интеллектуал) инвестициялар.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир инвестиция турининг ўзига хос
ўрни   бўлади.   Молиявий   инвестициялар   таркибига   маҳаллий   ва   хорижий
мамлакатларнинг   пул   бирликлари,   банклардаги   омонатлар,   депозит
сертификатлар,   акциялар,   облигациялар,   векселлар   ва   бошқа   қимматли
қоғозлар ҳамда тенглаштирилган бойликлар киради.
Моддий   инвестициялар   таркибига   асосий   фондлар,   яъни   бинолар,
асбоб-   ускуналар,   иншоотлар,   коммуникациялар   ва   бошқа   турдаги   асосий
ишлаб чиқариш фондларининг фаол ва пассив қисмлари киради.
Ақлий   (интеллектуал)   инвестициялар   миқдори   жуда   ранг-
барангдир,   яъни   улар   мулкий   ҳуқуқлар   шаклидаги   инвестициялар,   ақлий
меҳнатга   оид   шаклдаги   инвестициялар   ва   табиий   ресурслардан   фойдаланиш
шаклидаги инвестициялардан иборат.
Мулкий   ҳуқуқлар   гуруҳига   кирадиган   инвестицияларнинг   хиллари
бозор   муносабатларининг   нечоғлик   ривожланганлигига,   миллий
бозорларнинг ўзига хос
томонларига қараб ҳар хил бўлади. Ақлий меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқлар
шаклидаги   инвестициялар   таркибига   муаллифлик   ҳуқуқлари,   “ноу-хау”,
кашфиётлар,   товар   белгиларига   бериладиган   лицензиялар   ва   бошқа   хил
эгалик ҳуқуқлари киради.
Инвестицияларнинг   қайд   этилган   турлари   ва   шакллари   асосида
тадбиркорлик,   ишбилармонлик   ва   бошқа   давлат   томонидан   таъқиқланмаган
фаолиятларни   барча   инвесторлар   томонидан   амалий   равишда   йўлга   қўйиш, маблағлар   сарфлаш   ва   уларни   амалиётга   тадбиқ   этиш   чора-тадбирларининг
йиғиндиси   инвестиция   фаолиятини   англатади.   Бозор   иқтисодиётида
инвестиция фаолиятини фуқаролар, ҳуқуқий шахслар (корхоналар, фирмалар,
акционер жамиятлари ва бошқа типдаги мулк эгалари ) ва давлат юритади.
Инвестиция   фаолиятини   йўлга   қўйишда   ҳар   бир  мулк  эгаси,   биринчи
навбатда ўз манфаатини кўзлаб ягона мақсадга, яъни фойда олиш ва самарага
эришишни режалаштиради.
Инвестиция фаолиятини ташкил этишда унинг объект ва субъектлари
иштирок   этади.   Инвестиция   объекти   бўлиб,   инвесторлар   томонидан
келгусида   юқори   даромад   олиш   учун   иқтисодиётга   йўналтирилган   барча
мулкий,   молиявий   ва   интеллектуал   бойликлар   ҳисобланади.   Инвестиция
субъектлари   -   инвестиция   фаолиятида   иштирок   этувчи   мулкий   ва
интеллектуал   бойликларга   эга   бўлган   жисмоний,   ҳуқуқий   шахслар   ва
давлатдир.
Инвестиция   субъектлари   орасидаги   муносабатлар   ишлаб   чиқариш
хусусиятига   эгадир.   Капитал   қўйилмалар   шаклида   инвестиция     фаолиятини
амалга   ошириш   субъектлари   қуйидагилардир:   инвесторлар,   пудратчилар,
капитал қўйилма объектларидан фойдаланувчилар ва   бошқалар.
Инвестициялар   –   бу   ҳали   буюмлашмаган,   лекин   ишлаб   чиқариш
воситаларига қўйилган капитал. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар  фойда
олиш   мақсадида   хўжалик   фаолиятига   қўйилган   фаоллар   ҳисобланса,
иқтисодий   хусусиятига   кўра,   у   янги   корхоналар   қуришга,   узоқ   муддатли
хизмат   кўрсатувчи   машина   ва   асбоб   ускуналарга   ҳамда   шу   билан   боғлиқ
бўлган айланма  капиталнинг ўзгаришига кетган   харажатлардир.
Амалиётда   инвестицияларнинг   манбаларига   кўра   тузилиши   билан
бирга   уларнинг   тармоқ   (ҳудудий)   тузилиши,   мулкчилик   шаклларига   кўра
тузилиши,   такрор   ишлаб   чиқариш   тузилиши   ва   технологик   тузилиши
фарқланади.
Инвестицияларнинг   тармоқ   (ҳудудий)   тузилиши   алоҳида   тармоқ
(ҳудуд)нинг   маълум   даврда   қилинган   инвестиция   сарфларидаги   улушини кўрсатса, мулкчилик шаклларига кўра тузилиши жами инвестициялар манбаи
ва сарфидаги давлат ва нодавлат мулки объектларининг ҳиссасини кўрсатади.
Такрор   ишлаб   чиқариш   тузилиши   янги   қурилиш,   ишлаб   чиқаришни
кенгайтириш,   реконструкция   қилиш   ва   қайта   қуроллантириш   мақсадларида
сарфланган инвестицияларнинг жами инвестициялардаги улуши кўринишида
аниқланади.   Инвестицияларнинг   технологик   тузилиши   қурилиш-монтаж
ишлари,   ускуна   ва   инвентарлар   ҳамда   бошқа   харажатлар   (лойиҳа-қидирув
ишлари,   бошқарув   харажатлари   ва   х.к.)га   қилинган   харажатларнинг   жами
инвестиция харажатларидаги улушини   кўрсатади.
Инвестиция киритишда,   аввало:
- инвестиция   фаолияти   субъектларнинг   мустақиллиги   ва
ташаббускорлиги;
- киритилаётган   моддий  неъматларга   инвестиция   мақомини   бериш
(фуқаро   ўзининг   эҳтиёжларини   қондириш   учун   олган   буюмлари   инвестиция
бўла олмайди);
- қонун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш
имконияти яратилиши зарур бўлиб   ҳисобланади.
Инвестиция   жараёни   -   пул   таклиф   қилувчилар   (вақтинча   бўш
маблағларга   эга   бўлганлар)ни   пул   талаб   қилаётганлар   (уларга   эҳтиёж
сезаётганлар)   билан   учраштириш   механизмидир.   Иккала   томон   одатда
молиявий   институтларда   ёки   молиявий   бозорда   учрашадилар.   Айрим   вақтда,
хусусан мулкий қийматлар (масалан, кўчмас мулк)  билан битим  имзоланганда
сотувчи   ва   харидорлар   бевосита   муомалага   киришадилар.   Молиявий
институтлар   -   масалан,   банклар   ва   ссуда   омонат   ассоциациялари   -   одатда,
омонатларни   қабул   қиладилар   ва   кейин   пулни   кредитга   берадилар   ёки   бошқа
пул   билан   маблағларни   инвестициялайдилар.   Молиявий   бозорлар   -   молиявий
ресурсларни таклиф қилувчиларни ва уларга эҳтиёж сезаётганлар  одатда фонд
биржаларига   ўхшаш   воситачилар   ёрдамида   битим   тузиш   учун   бирлаштириш
механизмидир. Аксиялар бозори, облигациялар бозори, ауксионлар бозори каби
молиявий   бозорларнинг   қатор   турлари   бор.   Уларни   умумий   хусусияти молиявий   воситани   баҳоси   турли   ҳолатларда   талаб   ва   таклифни   мувозанат
нуқтасини   топишликдадир.   Даромадлилик,   таваккалчилиқ,   инфляциялар,
дунёдаги турли вазиятлар ҳақида янги  ахборотларни э’лон қилиниши туфайли
талаб   ва   таклиф   нисбатининг   ўзгариши   янги   мувозанатни   ёки   янги   бозор
баҳосини ўрнатилишига олиб келади.
Инвестиция   жараёини   иштирокчилари.   Инвестиция   жараёнининг   бош
иштирокчилари - давлат, компаниялар ва хусусий шахслар бўлиб, уларнинг ҳар
бири   инвестиция   жараёнида   талаб   томонида   ёки   таклиф   томонида   туриб
иштирок этиши мумкин.
Давлат.   Ижроия   ҳокимиятининг   ҳар   бир   даражасига   ўз   фаолиятини
молиялаштиришга   катта   миқдорда   пул   керак   бўлади.   Ушбу   фаолият   мактаб,
касалхона,   турар   жойлар,   катта   йўллар   каби   ижтимоий   иншоотларни   қуришга
сарфланаётган   капитал   қўйилмалар   билан   боғлиқдир.   Юқоридаги   лойиҳалар
кўп   ҳолларда,   турли   кўринишдаги   узоқ   мустақил   қарз   мажбуриятлар-
облигациялар   чиқариш   йўли   билан   молиялаштирилади.   Давлатнинг   жорий
эҳтиёжлари пулга бўлган талабни бошқа манбаи бўлиб ҳисобланади. Масалан,
хукумат   солиқ   кўринишида   давлат   бюджети   даромадига   тўланганга   қараганда
кўп харажат қилиши мумкин. Ёки, шаҳар ҳокимияти жорий фаолияти учун пул
керак бўлган ҳолда бюджетга солиқлар тўланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. 
Устун   даражада   ҳокимликлар   ўз   эҳтиёжларини   қисқа   муддатли
облигациялар   чиқариш   ёрдамида   молиялаштирадилар.   (Ривожланган
мамлакатларда).
  Айрим вактда, ижроия ҳокимияти идоралари пулни таклиф қилувчилар
томонида қатнашадилар. Масалан, шаҳарда ма’лум вақтга келиб қандайдир пул
суммаси   бўшаб   қолса,   уни   жорий   ҳисоб   рақамида   ушлаб   турмасдан,       шаҳар
ҳокимияти   маблағни   қисқа   муддатли   молиявий   бозорга   қуролларга       қўйиб
даромад олишлари мумкин.
Ижроия   ҳокимиятлари   идораларини   молиявий   маблағларга   эҳтиёж
сезаётган   томонда   ва   таклиф   томонида   молиявий   институтлар   ва   молиявий
бозорлар ҳолатига кучли та’сир кўрсатади. Аксарият ҳолларда, давлат - бу пул маблағларини исте’молчисидир, я’ни у маблағ беришга қараганда кўп маблағни
ишлатади. 
Компаниялар . Кўпгина компаниялар мулк шаклларидан қат’ий назар ўз
фаолиятини  юритиш учун  йирик молия  маблағларига   муҳтож   бўлади.  Ижроия
ҳокимияти   идоралари   сингари,   уларни   молиявий   эҳтиёжлари   узоқ   ва   қисқа
муддатлига   бўлинади.   Узоқ   муддатли   мақсадларни   амалга   ошириш   учун
компанияларга заводлар қуришга, асбоб-ускуналар ва иншоотлар олишга, янги
маҳсулотларни ишлаш учун пул керак бўлади. Қисқа муддатли эҳтиёжлар товар
захираларини   та’минлаш,   дебитор   қарзларини   ва   бошқа   жорий   харажатларни
қоплаш   заруратларидан   юзага   келади.   Қисқа   ва   узоқ   муддатди   эҳтиёжларни
молиялаштириш   учун   компаниялар   муомалага   турли   хил   қарз   қимматли
қоғозларни ва  аксияларни чиқарадилар.  Қачонки  уларда вақтинча  ортиқча  пул
маблағлари пайдо бўлса, улар пулларни бошқаларга таклиф қиладилар. Амалда
кўпгина   йирик   компаниялар   нақд   пулларини   бошқаришда   фаол   ва   мураккаб
стратегияни   амалга   оширадилар   ва   қисқа   муддатли   қимматли   қоғозларни
асосий харидорлари ҳисобланадилар.
Давлатга   ўхшаб   компаниялар,   умуман,   пул   маблағларини   соф
харидорлари ҳисобланади.
Хусусий   шахслар .   Хусусий   шахслар   инвестиция   жараёнига   турли
усуллар   билан:   масалан,   омонат   ҳисобларга   пул   жойлаштириш,   облигация   ва
аксиялар   сотиб   олиш,   суғурта   полислари   олиш   билан   пул   етказиб   беришлари
мумкин.   Молиявий   қуролларни   танлаш   жудаям   оддий   вазифа   эмас,   у   якка
инвестор   ўз   олдига   қандай   мақсад   қўяётганига   боғлиқ.   Пул   маблағларига
хусусий   шахсларнинг   талаби   асосан   мулкни,   одатда,   уй,   автомобил   ҳарид
қилишни   молиялаштириш   учун   заём   шаклига   эга   бўлади.   Ваҳоланки,   ундай
талабни   миқдори   жуда   катта,   хусусий   шахслар   -   пул   соф   етказиб
берувчилардир,   бошқача   қилиб   айтганда   улар   инвестиция   жараёнига   олганига
қараганда   кўп   берадилар.   Давлат   ва   компаниялар     пул       маблағларининг   соф
харидорлари       ҳисобланар   экан,   хусусий   инвесторларнинг   иқтисодий   ўсиш   ва
ривожланишни   молиялаштириш   учун   пул   етказиб   беришдаги   роли   жуда салмоқлидир.
Инвесторлар типи . Икки турдаги инвесторлар бор: улар институсионал
ва якка инвесторлар.
Институ ц ионал   инвесторлар   -   муассасалар   бўлиб,   уларга
бошқаларнинг   пулини   бошқаргани   учун   ҳақ   тўлайдилар.   Уларни   молиявий
муассасалар,   масалан,   банклар,   суғурта   компаниялари,   ўзаро   ва   пенсия
фондлари   ҳамда   йирик   номолиявий   корпорациялар,   айрим   ҳолларда   хусусий
шахслар   йўллайдилар.   Молиявий   институтлар   ўз   омонатчиларига   яхшигина
даромадни   та’минлашга   ҳаракат   қилиб   катта   суммани   инвестициялайдилар.
Масалан,   банкнинг   траст   бўлими   унга   ишониб   топширилган   маблағга   етарли
даромад   тўлаши   лозим;   ҳаётни   суғурталаш   компанияси   мижозларга   ҳамда
мижоз   вафот   этган   ҳолатларда,   уларнинг   меросхўрларига   ва   олувчиларига
суғурта   мукофоти   тўлайдиган   даромадни   тўлашга   суғурта   бадалларини
инвестициялаш   лозим.   Саноат   ёки   савдога   ўхшаш   номолиявий   компаниялар
ҳам   кўпинча   ортиқча   пул   маблағларига   эга   бўладилар,   бўш   пуллар   даромад
келтириши   ёки   жорий   операцияларга   ва   истиқболга   капитал   қўйилмалари
талабни қоплашга ёрдам бериш учун омонатга қўядилар.
Якка инвесторлар ўз молиявий манфаатлари учун шахсий маблағларини
тасарруф   этадилар.   Якка   инвестор,   кўпинча,   пенсияга   кетганда   ёки   унинг
оиласини   молиявий   барқарорлигини   та’минлашда   даромад   манбаи   бўлишлиги
учун   бўш   турган   пуллари   фойда   келтиришидан   манфаатдордир.   Якка
инвесторларнинг   кўпчилиги   фақат   шахсий   қимматли   қоғозлар   портфелини
нима   билан   тўлдириш   ёки   шахсий   пенсия   фондини   қандай   та’минлашга
изланиш   билан   банд   бўладилар.   Катта   суммадаги   пулларни   қўйиши   мумкин
бўлганлар   инвестиция   соҳасида   касбий   таёргарликка   эга   бўлмаганликлари
туфайли ўз маблағларини бошқаришни институсионал инвесторларга, масалан,
банкларни   траст   бўлимларига   ёки   инвестициялар   бўйича   малакали
маслаҳатчиларга топширадилар.
Институсионал   ва   якка   инвесторлар   учун   асосий   иш   тамойиллари
ягонадир:   тўғри   институсионал   инвесторлар,   одатда,   пул   эгалари   номидан анчагина   йирик   суммалар   билан   иш   қиладилар,   шунинг   учун   улар   юқори
малакага эга бўладилар ва мураккаб ва нозик усулларни қўллайдилар.
Инвестициялаш.   Махсус   танланган   молиявий   қуролларга   пулни
қийматини   кўпайтириш   ёки   ижобий   даромад   олиш   мақсадида   жойлаштириш
жараёнини   инвестициялаш   деб   аталади.   Ушбу   фаолият   катта   иқтисодий
аҳамиятга   эга,   у   мантиқий   кетма-кет   харажатлар   сифатида   бажарилиши
мумкин, уни натижаси эса даромад олиш ҳисобланади. Кейинги вақтларда бир
қатор   янгиликлар   киритилдики,   улар   инвестициялашни   рағбатлантиради   ва
ушбу жараённи анчагина мақбуллантиради.
Инвестициялашнинг ижодий аҳаминти. Иқтисодиётнинг амал қилиши ва
ўсиши   давлатни   ва   компанияларни,   шунингдек,   хусусий   шахсларни   ўсиб
бораётган талабларини молиялаш учун қанчалик пул маблағларини енгил жалб
қилишга   боғлиқ.   Масалан,   агар   ипотека   заёмларини   ишонч   тариқасида
бўлмаганда   эди,  кўпчилик  уйларни  сотиб  олиш  имкониятига  эга   бўлмасдилар,
заём   маблағларисиз   уйларни   қурилишида   ва   қурилиш   ашёлари   ишлаб
чиқаришда жудаям кам ишчи банд бўлган бўлур эди. Шунинг учун, агар кўчмас
мулкни   кафолациз   кредитлаш   ҳажми   камайса,   пировардида   бу   мамлакатда
умумий   иқтисодий   фаолликни   пасайишига   олиб   келган   бўлар   эди:   бу
тушунарли,   чунки   айнан   пулларни   мақбул   тасарруф   қила   олиши   мумкин
бўлганларга   уларни   олиш   енгил   бўлса,   иқтисодий   ўсишни   зарур   шароитини
та’минлаган  бўлур  эди. Ҳамон  хусусий шахслар  пулларни етказиб   берувчилар
бўлиб   ҳисобланар   экан,   давлат   ва   компаниялар   уларни   соф   харидорлари
ҳисобланадилар,   инвестициялаш   жараёни   жуда   салмоқли   натижаларга   эга
бўлди.
Инвестиция   мукофоти.   Инвестицияларга   даромад   ёки   фойда   жорий
даромад   ёки   қўйилган   маблағларни   қийматини   ўсиши   сифатида   ролиниши
мумкин.   Масалан,   банкни   омонат   ҳисобига   жойлаштирилган   пуллар   мунтазам
ҳисобланадиган фоизлар шаклида жорий даромад беради, шу билан бир пайтда,
бўш   турган   ер   участкаси   сотиб   олишга   қўйилган   пуллар,   уни   сотиб   олиш   ва
сотиш   орасидаги   ўтган   пайтда   участкани   кийматини   ўсими   кўринишида даромад   келтиради.   Маблағларга   муҳтож   бўлаётганлар   кимда   улар   ортиқча
бўлса жалб қилишлари мумкин, даромад ёки фойда пул етказиб берувчиларни
таваккалини   қоплаши   лозим.   Соддароқ   қилиб   айтганда,   инвестициялаш
жараёни бир текис кетиши учун пул етказиб берувчилар мукофот олиши лозим,
пул харидорлари эса ушбу мукофотни та’минлашлари лозим.
Инвестициялашда   харажатлар   кетма-кетлиги.   Амалда   инвестициялашга
хилма-хил   ёндашувлардан   фойдаланилади.   Улардан   бири   аниқ   мақсадларга
эришишга   йўналтирилган   харажатларни   чуқур   режалаштиришдан   иборат.
Бошқаси,   қарама-қарши   ёндашув   бўлиб   харажатлар   тасодифидан   иборат,   унда
қарорлар интуиция асосида қабул қилинади. Тажрибани кўрсатишича лойиҳага
мақбул   ёндашгандагина   натижалар   одатда   юқори   бўлади.   Шунинг   учун
инвестор дастлаб режа тузиши, кейин умумий молиявий мақсадларга мувофиқ
инвестиция   дастурини   бажариши   керак.   Ундай   дастурни   амалга   ошириш
натижаси   таваккалчиликни   қониқарли   даражасида   мўлжалланган   даромадни
берувчи инвестиция портфелини шакллантириш лозим.
Қулай   портфелни   шакллантириш   учун,   турли   тарифга   эга   бўлган   бир
қанча   молиявий   инструментларни   йиғиндисини   киритиш   кўзда   тутилади.
Хилма-хил   қуролларни   қўллаб,   инвестор   охир   оқибатда   қўйилмаларни   юқори
даромадлилигига   эришиши   мумкин   ёҳуд   молиявий   қуроллар   сонини
кучайтириш ҳисобига таваккални камайтириши мумкин.
Портфелни   бошқариш.   Портфел   шаклланиб   бўлиши   биланоқ,   инвестор
кутилаётган   натижаларга   мувофиқ   портфел   кўрсаткичлари   динамикасини
аниқлаши   ва   баҳолаши   лозим.   Масалан,   агар   даромадлилик,   таваккал   ва
қўйилмалар   қиймати   инвесторни   мақсадлари   ёки   мўлжалларига   мувофиқ
келмаса портфел ўзгартирилиши мумкин. Одатда, бу бир молиявий қуролларни
сотиб ва тушган пулга бошқа молиявий қуролларни олишни англатади. Шундай
қилиб,   портфелни   бошқариш   –   бу   фақатгина   молиявий   қуролларни   мақбул
йиғиндисини яратиш эмас, балки унинг орқасидан у ёки бу қуролларни ҳақиқий
динамикасига мувофиқ портфел таркибини ўзгартириш ҳамдир.
Маблағларни,   я’ни   қонун   доирасидаги   барча   бойликларни   сафарбар этаётган   обектлар   Инвестициянинг   обекти   бўлиб   тушунилади.   Улар   янги
корхоналар   ёки   амалда   фаолият   кўрсатаётган   корхоналар,   қимматли   қоғозлар,
банк депозитлари, интеллектуал мулк ва бошқалар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон   Республикасининг   "Инвестиция   фаолияти   тўғрисида"ги
қонунида   (6   -   модда)   инвестиция   фаолияти   обектларига   қуйидаги   та’риф
берилган:   "Моддий   ва   номоддий   не’матлар,   ишлаб   чиқариш   обектлари
инвестиция фаолиятинин обектларидир" .
Инвестиция   субекти   бўлиб,   инвестиция   фаолиятини   амалга   оширувчи
юридик ва жисмоний шахслар тушунилади. Улар: хорижий давлатлар, халқаро
молия   институтлари,   маҳаллий   давлат   ҳокимияти   органлари,   давлат   бошқарув
мулкчилик   шаклидаги   корхона  ва   ташкилотлар,   мулк   эгаси   бўлган   фуқаролар,
шу   жумладан,   чет   эл   фуқаролари,   фуқаролиги   бўлмаган   шахслар   бўлиши
мумкин.   Инвесторлар   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ   бу   (маблағ   киритувчи),
кредитор,   сотиб   олувчи   бўлишлар   шунингдек,   инвестиция         фаолияти
иштирокчиси вазифасини бажарувчи бўлишлари мумкин.
Инвестиция   фаолиятини   ташкил   этишда   унинг   обект   ва   субектлари
иштирок этади.
Инвестиция   субектлари   -   инвестиция   фаолиятида   иштирок   этувчи
мулкий ва интеллектуал бойликларга эга бўлган жисмоний, ҳуқуқий шахслар ва
давлатдир.
Капитал   қўйилмалар   шаклида   инвестиция   фаолиятини   амалга   ошириш
субектлари қуйидагилардир: инвесторлар, буюртмачилар, пудратчилар, капитал
қўйилма обектларидан фойдаланувчилар ва бошқалар.
Инвесторлар   ўз   маблағи   ёки   жалб   қилинган   маблағ   ёрдамида   капитал
қўйилмаларни   амалга   оширади.   Юридик   ва   жисмоний   шахслар   ёки   уларнинг
бирлашмаси,   давлат   органлари   ва   чет   эллик   юридик   ва   жисмоний   шахслар
инвестор бўлишлари мумкин.
Инвесторлар қуйидагаларни амалга оширишда тенг ҳуқуққа эга:
•   капитал   қўйилмалар   шаклида   инвестиция   фаолиятини   амалга
оширишда капитал қўйилмалар ҳажми   ва йўналишларини мустақил белгилаш ҳамда инвестиция суектлари билан шартномалар тузишда капитал қўйилмалар
ҳисобига   яратилган,   сотиб   олинган   обектларга   эгалик   қилиш,   фойдаланиш   ва
тасарруф этиш;
• шартнома   ёки   давлат   шартномаси   орқали   капитал   қўйилмаларни
амалга   ошириш   ва   унинг   натижаларига   бўлган   ҳуқуқни   юридик   ва   жисмоний
шахсларга, давлат ва маҳаллий ҳокимиятга ўтказиш;
• имзоланган   шартномалар   асосида   биргаликда   капитал
қўйилмаларни   амалга   ошириш   учун   ўзининг   ва   жалб   қилинган   маблағларни
бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш;
• капитал   қўйилмаларга   йўналтирилган   маблағларни   мақсадга
мувофиқ ишлатилишини назорат қилиш ва бошқалар.
Буюртмачилар   -   инвесторлар   томонидан   инвестицион   лойиҳаларни
амалга   ошириш   учун   вакил   этилган   юридик   ва   жисмоний   шахслар.   Шу   билан
бирга,   улар   инвестиция   фаолияти   субектларининг   тадбиркорлик   фаолиятига
аралашмайдилар.   Буюртмачилар   ролида   инвесторларнинг   ўзлари   ҳам   намоён
бўлишлари   мумкин.   Инвесторлар   бўлмаган   буюртмачилар   эса   шартномада
белгиланган   тартибда   ва   даврда   капитал   қўйилмаларга   эгалик   қилиш,
фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Пудратчилар–юридик ва жисмоний шахслар бўлиб, улар буюртмачилар
тузган   шартномалар   асосида   ишларни   бажарадилар.   Пудратчилар   қурилиш–
монтаж   ишларини   амалга   ошириш   учун   рухсатномага   (лицензияга)   эга
бўлишлари керак.Қурилиш фаолиятини  лицензиялаш қурилиш маҳсулотлари
исте’молчиларини ҳуқуқларини    ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.
Капитал   қўйилма   обектларидан   фойдаланувчилар   -   булар   юридик   ва
жисмоний   шахслар   ҳамда   давлат   органлари,   маҳаллий   ҳокимият,   хорижий
давлатлар, халқаро ташкилотлар бўлиб, ушбу обектлар улар учун яратилади.
Инвесторлар   капитал   қўйилма   обектларидан   фойдаланувчилар   ролида
намоён   бўлиши   мумкин.   Инвестиция   фаолияти   субекти   унинг   икки   ва   ундан
ортиқ   функсияларини   қўшиб   олиб   бориш   имкониятини   беради.   Инвестиция
фаолияти   суд   давлат   органлари   томонидан   қўйилган   талабларни   бажариши ҳамда мақсадли равишда. Инвестиция фаолияти инвестор томонидан танланган
соҳалар ҳамда инвестициялар сарфланиши лозим бўлган мақсадлар билан, я’ни
инвестиция обектлари билан боғлиқдир.
Инвестицияларни йўналтириш соҳалари ишлаб чиқаришда иштироки ва
сарфланиш ишларига биноан инвестиция фаолиятининг қуйидаги обектларини
фарқлаш мумкин:
• халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги янгидан яратилган ва
модернизациялаштирилган   (янгиланган)   асосий   фондлар   ва айланма
маблағлари;
• фан-техника   маҳсулотлари,   изланишлар,   та’лимот,     кадрларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
• интеллектуал   ғоявий   бойликлар,   муаллифлик,   ихтиро,   кашфиёт
ҳуқуқлари, тажриба;
• қимматбаҳо қоғозлар, мақсадли пул жамғармалари;
• бошқа мулкчилик обектлари;
• мулкий ҳуқуқлар.
Қонун   ва   қонуниятларда   тақиқланган   экологик   ва   бошқа   меёрларга,
санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган, яратилиши ва ишлатилиши
мумкин бўлмаган воситалар учун инвестицияларни йўналтириш ман этилади ва
бу ишлар инвестицияларни сарфлаш обекти бўла олмайди. Фуқаролар, ҳуқуқий
шахслар   ва   давлатни   қонуний   манфаатларига   путур   етказадиган   ишлар   учун
ҳам инвестициялар сарфлаш ман этилади.
Инвестицияларни   жалб   этиш   ва   сарфлаш   соҳаларига   асосланиб
инвестиция фаолияти обектлари туркумини тузиш мумкин.
Инвесторлар   инвестиция   фаолиятида   соҳалардан   бирини   ёки   бир
нечтасини   танлаб   олиш   ҳуқуқига   эга   бўладилар.   Уларни   ҳеч   ким   соҳа   ёки
инвестиция обектларни танлашга мажбур эта олмайди. У ёки бу соҳани танлаш
ва   инвестицияларни   ма’лум   бир   соҳага   сарфлашдаги   қарорларни
инвесторларнинг   ўзлари   қабул   қиладилар.   Бир   инвестор,   бир   нечта
тадбиркорлик   ва   бошқа  фаолият   билан   шуғулланувчи   иштирокчи   инвесторлар Инвестиция   фаолияти   субектлари   бўлиши   мумкин.   Инвестиция   фаолиятидаги
субектлар   инвесторлар   бўлиб,   маҳаллий   ва   чет   эллик   фуқаролар
инвестицияларни   амалга   оширишни   эса,   қабул   қилинган   буюртмаларни
бажарувчиси сифатида, инвесторни топшириғи асосида инвестиция фаолиятини
иштирокчилари та’минлайдилар.
Инвестиция   фаолиятини   амалга   ошириш   учун   улар   фуқароларни   ва
ҳуқуқий шахсларни ўз хоҳишлари билан шартномалар асосида жалб қиладилар.
Қонунларга   таянган   ҳолда   шартномалар   асосида   инвестицияларга   эга
бўлиш,   улардан   фойдаланиш   ва   ушбу   фаолият   натижалари   бўйича   қарорлар
қабул   қилишни   инвесторлар,   бошқа   фуқаро   ва   ҳуқуқий   шахслар   зиммасига
топшириш тўгрисида қарорлар қабул қилишлари ҳам мумкин. Бундай ҳолларда
мажбурият   гарови   сифатида   (инвесторнинг   мажбуриятини   та’минлаш)
инвесторнинг мулки қабул қилинади. Гаровга фақат қарзга олувчининг шахсий
мулки ёки тўла хўжалик олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган мулк қўйилади.
Инвестициялашнинг асосий босқичлари қуйидагилардир:
1. Ресурсларни   капитал   харажатларига   айлантириш,   я’ни
инвестицияларни аниқ инвестиция фаолияти обектларига инвестициялаш;
2. Қўйилган маблағларни капитал қийматининг ўсишига айлантириш,
бу   инвестицияларни   пировард   исте’моли   ва   янги   исте’мол   қийматини   олиш
билан ҳаракатланади:
3. Капитал   қийматини   фойда   кўринишида   ўсиши,   я’ни
инвестициялашнинг якуний мақсади амалга оширилади.
Шундай   қилиб,   бошлангич   ва   якуний   бўғинлари   бирлашиб,   янги   ўзаро
боғлиқликни яратади;  даромад-ресурс-якуний натижа (самара), я’ни жамғариш
жараёни қайта такрорланади.
Капитални   ўсиш   манбаси,   инвестициялаш   мақсадида   амалга
оширилаётган лойиҳалардан олинадиган даромаддир.
Амалиётда   инвестицияларнинг   самарадорлигини   (ИС)   аниқлаш   учун
фойда   массасининг   (Ф)   инвестиция   харажатларига   (ИХ)   бўлган   нисбати   фоиз
кўринишида олинади; ИС=Ф/ИХх100        (2.1)
Инвестиция   харажатларини   фойда   билан   солиштириш   жараёни   доимий
равишда   инвестициялаш   амалга   ошгунча   қадар   (инвестицион   лойиҳанинг
бизнес-режасини ишлаб чиқариш даврида)га, инвестициялаш даврида (обектни
қурилиши   даврида)   ва   инвестициялашдан   сўнг   (янги   обектдан   фойдаланиш
даврида) давом этади.
Реал   инвестицион   лойиҳаларни   молиялаштириш   турли   шакл   ва
усулларда   олиб   борилади.   Ҳозирги   вақтда   инвестицияларни   молиялаштириш
манбаларини   шакллантириш,   инвестиция   фаолиятининг   бош   муаммоларидан
бири   ҳисобланади.   Инвестицион   лойиҳаларни   молиялаштириш   қуйидаги
манбалар ҳисобига амалга оширилмоқда.
1. Инвесторнинг ўз молиявий ресурслари ва ички хўжалик резервлари
(фойда, амартизация ажратмалари, махсус захира фондлари);
2. Инвесторнинг   қарз   маблағлари   (банк   кредити,   бюджет   кредити,
облигация бўйича қарзлар);
3. Жалб   қилинган   молиявий   ресурслар   (аксияларни   сотиш,   меҳнат
жамоасининг   пай   ва   бошқа   кўринишдаги   бадаллари,   юридик   ва   жисмоний
шахсларнинг пай ва бошқа бадаллари);
4. Бюджетдан   инвестицион   ассигнациялари   (маҳаллий,   давлат   ва
бюджетдан ташқари фондлар маблағлари).
5. Чет   эл   инвестициялари   (чет   эл   кредитлари,   тўғридан-тўғри   чет   эл
инвестицияси);
6. Лизинг   ва   селенг   инвестицияси   (инвестицион   лойиҳаларни
молиялаштиришнинг   бир   тури   бўлиб,   асбоб-ускуна,   транспорт   воситалари,
бино   ва   иншоотларни   ижарига   олиш   ёки   интеллектуал   мулкдан   фойдаланиш
ҳуқуқини бериш тушунилади).
Ушбу   молиялаштириш   шакллари   ва   манбаларининг   ҳар   бири   ўзининг
ижтимоий,   сиёсий   ва   иқтисодий   жиҳатларига   эга,   шу   сабабли   инвестицион
лойиҳаларни   молиялаштириш   шаклларини   таҳлил   қилиб,   энг   қулай   шакл   ва
усул танланади. Инвестнсияларни   молиялаштиришнинг   энг   ишончли   манбаси   бу   ўз
маблағлари   ҳисобланади.   Ҳар   қандай   тижорат   ташкилоти   доимо
инвестицияларни   ўз   ҳисобидан   молиялаштиришга   интилади.   Бу   ҳолатда,
молиялаштириш   манбаларини   қаердан     олиш   керак   деган   муаммо   вужудга
келмайди  ва  унинг  банкротлик хавф-хатари  (риски)  камаяди.  Бундан   ташқари,
ижобий томонлари ҳам мавжуд. Хусусан, ўз-ўзини молиялаштириш корхонани
ривожланганлиги   ва   унинг   яхши   молиявий   ҳолатини   билдиради   ва   яна
рақобатчилардан   ма’лум   бир   устунликка   эга   бўлади,       бошқа     корхоналарда
бундай   имконият   бўлмаслиги     мумкин.   Ҳар   қандай   тижорат   ташкилотининг
асосий ўз-ўзини молиялаштириш манбаи бу, асосан, соф фойда ва амартизация
ажратмаси ҳисобланади.
Молиявий   инвестициялар   капитални,   тўлов   ва   молиявий
мажбуриятларнинг   барча   турларини   ўзида   мужассамлаштирувчи,   молиявий
активларга жойлаштирилишини англатади. Ушбу молиявий воситаларнинг  энг
муҳимлари   қимматли   қоғозлардир:   улушли   (аксиялар)   ва   қарз   (облигациялар).
Реал   инвестициялардан   фарқли   ўлароқ   молиявий   инвестицияларни   кўпроқ
портфел   инвестициялар   деб   аташади,   чунки   бу   ҳолда   инвесторнинг   асосий
мақсади   бўлиб   молиявий   активларнинг   мукаммал   йиғмасини   (инвестициялар
портфелини)   шакллантириш   ва   қимматбаҳо   қоғозлар   билан   амалга
ошириладиган   турли   операциялар   молиявий   инвестициялар   шахсий
компаниялар   ва   давлат   идоралари   томонидан   муомалага   чиқарилган   аксиялар,
облигациялар, бошқа қимматли қоғозлар ва банк депозитларига, узоқ муддатга
жалб   қилинадиган   қўйилмалардир.   Молиявий   инвестицияларнинг   асосий
қисми,   капитални   ноишлаб   чиқариш   соҳасига   сарфланишини   билдиради.
Молиявий инвестициялар аксарият ҳолатларда реал инвестицияларнинг манбаи
бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Молиявий   инвестициялар   эркин   бозор   инфратаркиби   ривожланган
мамлакатларда,   қимматли   қоғозлар   бозори   орқали   капитални   соҳалар   бўйича
тақсимланишида   муҳим   аҳамиятга   бўлган   давлатларда   кўпроқ   тарқалган.
Ривожланган   мамлакатларнинг   молиявий   инвестицияларининг   таркибида хусусий   инвестициялар,   тадбиркорлар,   хусусий   фирмалар,   консернлар   ва
аксионер   ташкилотлар  томонидан   тақиқланмаган   фаолиятларга   сарфланадиган
мулкдорлик   ва   интеллектуал   бойликларни   англатади.   Ривожланган   қимматли
қоғозлар   бозори   мавжуд   бўлган   мамлакатларда   хусусий   инвестицияларни
кўпгина қисми махсус инвестиция фондлари томонидан сарфланади. Хорижий
инвестицияларнинг   молиявий   шакли   (портфел   инвестициялар)   миллий
иқтисодиётда   истиқболли   корхоналарни   аниқлаш   ва   кенг   миқёсда
инвестициялашни   амалга   оширишга   асос   бўла   олади.   Асосий   ўринни   хусусий
инвестициялар ташкил қилади. 
1.3. Инвестицион фаолият тушунчаси
Инвестиция   фаолиятини   ташкил   этишда   унинг   обект   ва   субектлари
иштирок этади.
Инвестиция   субектлари   -   инвестиция   фаолиятида   иштирок   этувчи
мулкий ва интеллектуал бойликларга эга бўлган жисмоний, ҳуқуқий шахслар
ва давлатдир.
Капитал қўйилмалар шаклида инвестиция фаолиятини амалга ошириш
субектлари   қуйидагилардир:   инвесторлар,   буюртмачилар,   пудратчилар,
капитал қўйилма обектларидан фойдаланувчилар ва бошқалар.
Инвесторлар ўз маблағи  ёки жалб қилинган маблағ ёрдамида капитал
қўйилмаларни амалга оширади. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг
бирлашмаси,   давлат   органлари   ва   чет   эллик   юридик   ва   жисмоний   шахслар
инвестор бўлишлари мумкин.
Инвесторлар қуйидагаларни амалга оширишда тенг ҳуқуққа эга:
•   капитал   қўйилмалар   шаклида   инвестиция   фаолиятини   амалга
оширишда   капитал   қўйилмалар   ҳажми     ва   йўналишларини   мустақил
белгилаш   ҳамда   инвестиция   суектлари   билан   шартномалар   тузишда   капитал
қўйилмалар   ҳисобига   яратилган,   сотиб   олинган   обектларга   эгалик   қилиш,
фойдаланиш ва тасарруф этиш;
• шартнома   ёки   давлат   шартномаси   орқали   капитал   қўйилмаларни
амалга ошириш ва унинг натижаларига бўлган ҳуқуқни юридик ва жисмоний шахсларга, давлат ва маҳаллий ҳокимиятга ўтказиш;
• имзоланган   шартномалар   асосида   биргаликда   капитал
қўйилмаларни   амалга   ошириш   учун   ўзининг   ва   жалб   қилинган   маблағларни
бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш;
• капитал   қўйилмаларга   йўналтирилган   маблағларни   мақсадга
мувофиқ ишлатилишини назорат қилиш ва бошқалар.
Буюртмачилар   -   инвесторлар   томонидан   инвестицион   лойиҳаларни
амалга ошириш учун вакил этилган юридик ва жисмоний шахслар. Шу билан
бирга,   улар   инвестиция   фаолияти   субектларининг   тадбиркорлик   фаолиятига
аралашмайдилар. Буюртмачилар ролида инвесторларнинг ўзлари ҳам намоён
бўлишлари   мумкин.   Инвесторлар   бўлмаган   буюртмачилар   эса   шартномада
белгиланган   тартибда   ва   даврда   капитал   қўйилмаларга   эгалик   қилиш,
фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Пудратчилар–юридик   ва   жисмоний   шахслар   бўлиб,   улар
буюртмачилар   тузган   шартномалар   асосида   ишларни   бажарадилар.
Пудратчилар қурилиш–монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномага
(лицензияга) эга бўлишлари керак. Қурилиш
фаолиятини лицензиялаш қурилиш маҳсулотлари
исте’молчиларини ҳуқуқларини    ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.
Капитал   қўйилма   обектларидан   фойдаланувчилар   -   булар   юридик   ва
жисмоний   шахслар   ҳамда   давлат   органлари,   маҳаллий   ҳокимият,   хорижий
давлатлар, халқаро ташкилотлар бўлиб, ушбу обектлар улар учун яратилади.
Инвесторлар капитал қўйилма обектларидан фойдаланувчилар ролида
намоён бўлиши мумкин. Инвестиция фаолияти субекти унинг икки ва ундан
ортиқ   функсияларини   қўшиб   олиб   бориш   имкониятини   беради.   Инвестиция
фаолияти   суд   давлат   органлари   томонидан   қўйилган   талабларни   бажариши
ҳамда   мақсадли   равишда.   Инвестиция   фаолияти   инвестор   томонидан
танланган соҳалар ҳамда инвестициялар сарфланиши лозим бўлган мақсадлар
билан, я’ни инвестиция обектлари билан боғлиқдир.
Инвестицияларни   йўналтириш   соҳалари   ишлаб   чиқаришда   иштироки ва   сарфланиш   ишларига   биноан   инвестиция   фаолиятининг   қуйидаги
обектларини фарқлаш мумкин:
• халқ хўжалигининг барча тармоқларидаги янгидан яратилган ва
модернизациялаштирилган       (янгиланган)       асосий       фондлар       ва
айланма маблағлари;
• фан-техника   маҳсулотлари,   изланишлар,   та’лимот,     кадрларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
• интеллектуал   ғоявий   бойликлар,   муаллифлик,   ихтиро,   кашфиёт
ҳуқуқлари, тажриба;
• қимматбаҳо қоғозлар, мақсадли пул жамғармалари;
• бошқа мулкчилик обектлари;
• мулкий ҳуқуқлар.
Қонун   ва   қонуниятларда   тақиқланган   экологик   ва   бошқа   меёрларга,
санитария-гигиена   талабларига   жавоб   бермайдиган,   яратилиши   ва
ишлатилиши мумкин бўлмаган воситалар учун инвестицияларни йўналтириш
ман   этилади   ва   бу   ишлар   инвестицияларни   сарфлаш   обекти   бўла   олмайди.
Фуқаролар,   ҳуқуқий   шахслар   ва   давлатни   қонуний   манфаатларига   путур
етказадиган ишлар учун ҳам инвестициялар сарфлаш ман этилади.
Инвестицияларни   жалб   этиш   ва   сарфлаш   соҳаларига   асосланиб
инвестиция фаолияти обектлари туркумини тузиш мумкин.
1.4.   Ўзбекистонда   инвестиция   фаолиятини   мувофиқлаштиришда
давлатнинг роли
Халқ   хўжалигини   узоқ   йиллар   мобайнида   экстенсив   (жадал)   усулда
ривожланиши давлат томонидан мувофиқлаштириб бўлмайдиган инвестиция
харажатларига   олиб   келди.   Натижада,   хаддан   ташқари   кўп   асосий   ишлаб
чиқариш   фондлари   барпо   этилди.   Асосан   улар   ҳарбий   саноат   мажмуида   ва
тугалланмаган   қурилишда   ўлчамсиз   молиявий   ресурсларни   қайтарилишига
(маблағ   ажратилишини   тўхтатилишига)   ва   тугалланмган   қурилишларни
тўхтатилишига   (консервациясига)   олиб   келди.   Бундай   аҳволнинг   асосий сабаблари   собиқ   иттифоқ   худудида   узоқ   йиллар   давомида   марказлашган
режалаштиришни   мавжуд   бўлганлиги,   ҳамда   унинг   оқибатида   ижтимоий   ва
саноат   маҳсулотларнинг   таркибида   ишлаб   чиқариш   қуролларининг   хаддан
ташқари   ўсишидир.   Марказлашган   режалаштиришни   ривожланишни   асосий
усули   қилиб   олиниши,   ашёлар   ва   пул   оқимлари   орасидаги   мутаносибликни
бузилишига   олиб   келди.   Охирги   йилларда   эса   моллар   билан   пул   ўртасидаги
нисбатни бузилиши, бюджет қопламаларининг ўсиб бориши ҳисобига бўлди.
Баҳо сиёсатини ўз вақтида тартибга  солинмаганлиги бюджет қопламаларини
талаб  этилишига   ва  унинг  ҳисобига   корхоналар  ҳамда  аҳоли  даромадларини
тез   ўсишига   олиб   келди.   Ма’мурий   режалаштириш   доирасида   бу
даромадларга   нисбатан   моддий   бойликлар   етарли   бўлмай   қолди.
Умумлаштириб   айтганда,   ҳалқ   хўжалигини   номутаносиблигини   учта
кўрсаткич   билан   ифодалаш   мумкин;   давлат   бюджетининг   камомадлиги,
хўжалик   ташкилотларини   банклар   олдида   истиқболсиз   қарзларининг   пайдо
бўлиши,   ҳамда   аҳоли   даромадларининг   харажатларига   нисбатан   кўпайиб
бориши.
Ахоли даромадларининг ўсиб бориш даври ишлаб чиқаришни пасайиб
бориши билан тўғри келади. Шундай қилиб, халқ хўжалигида ишлаб чиқариш
билан   боғланмаган   холда   турли   хил   пул   даромадларининг   ўсиб   бориши
жараёни юзага  келди. Биржалар, ауксионлар, қимматбаҳо қоғозлар бозорини
барпо   этилиши   бу   жараённи   янада   тезлаштирди.   Давлат   томонидан   олиб
борилаётган аҳолини иқтисодий мухофаза қилиш сиёсати эса ушбу жараёнга
қўшимча   бўлди.   Тадбиркорликни   йўлга   қўйилишида   эса   рақобат   мухити
ташкил   этилмади,   бу   эса   асосан   тадбиркорлар   томонидан   млрд.   сўмлаб
молиявий   капитални   ҳамда   ноишлаб   чиқариш   мулкини   жамғаришга   олиб
келди.   Инфляция   асосида   жамғарилган   тижорат   капитали   ишлаб   чиқаришга
киритилмади,   бу   эса   ўз   навбатида   гиперинфляцияни   ривожланишига,   ҳамда
мутлоқ мол камомадлигига олиб келди.
Шунинг учун ҳам бугунги куннинг асосий вазифаси тадбиркорларнинг
тижорат капиталини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга,  я’ни ишлаб чиқариш инвестицияларига айлантиришга да’ват этади.
Марказлашган   иттифоқ   бошқарув   тизими   барбод   бўлган   ва   янги
мувофиқлаштириш   тизимлари   мустақил   республикаларда   вужудга   келмаган
бир даврда инвестиция фаолиятида кескин ўзгаришлар рўй берди. 1990-1992
йиллар   бир   томондан   давлат   инвестицияларининг   кескин   қисқариши   билан
иккинчи  томондан   эса   тижорат  тизимлари   капиталларини  ноишлаб   чиқариш
соҳасида   жалб   қилиниши   билан   тавсифланади.   Оқибатда   чуқурлашиб
бораётган   инвестиция   инқирозини   бартараф   этиш,   давлат   томонидан
инвестиция фаолиятини мувофиқлаштиришни талаб этади.
Собиқ иттифоқда ва шу жумладан Ўзбекистонда инвестиция фаолияти
билан   боғлиқ   бўлган   муносабатлар   1991   йилнинг   январидан   кучга   кирган
«Инвестиция   фаолиятини   қонуний   асослари»   ҳужжатлари   билан
мувофиқлаштириб борилди.
Қабул   қилинган   ва   1991   йилдан   бошлаб   кучга   кирган   бу   ҳужжатда
инвестиция   фаолиятини   давлат   томонидан   мувофиқлаштириш   кўзда
тутилган. Унда мувофиқлаштиришни мақсадлари ва шакллари тасдиқланган.
Ушбу   ҳужжатга   кўра,   инвестиция   фаолиятини   давлат   томонидан
мувофиқлаштириш қуйидаги мақсадларда олиб борилади:
-   бозор   иқтисодиётига   кириб   бориш   жараёнида   давлатни   иқтисодий
сиёсатини амалга ошириш;
-   давлат   фан-техника   сиёсатини   ўтказиш   ва   унинг   асосида   дунё
хўжалик алоқаларини мустахкамлаш ҳамда жахон бозорига чиқиш;
-  мамлакат ижтимоий сиёсатини юргизиш. 
Инвестиция   фаолиятини   мувофиқлаштиришнинг   муҳим   йўналишида
қулай   шароитлар   яратишга   қаратилган.   Авваламбор,   ижтимоий
ривожлантириш,   ишлаб   чиқаришни   техник   жиҳатдан   такомиллаштириш,
янгилик   ва   ихтироларни   тадбиқ   этиш   асосида   ижтимоий   талабларни
қондиришга   қаратилган.   Бу   борада   мувофиқлаштиришни   ташкил   этиш
инвестиция   фаолиятини   шароитларини   аниқлаш   йўли   билан   ҳамда   давлат
инвестицияларини бошқариш билан бирга олиб борилади. Давлат томонидан инвестиция фаолияти шароитларини мувофиқлаштириш бир қатор тадбир ва
чораларни қўллаш ва хаётга тадбиқ этиш негизида амалга оширилиши кўзда
тутилади.
Ҳужжатда кўрсатилган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
1.   Солиқлар   тизимини   қулайлаштириш.   Солиқ   субектлари,
обектларини ҳамда унинг миқдорларини табақалаш ва енгилликлар бериш;
2.   Амортизация   сиёсатини   тубдан   ўзгартириш,   шу   жумладан   асосий
фондларни   амортизациясини   тезлаштириш   (иқтисодиётни   соҳалари,   ба’зи
тармоқлари, асосий фондларни қисмлари, асбоб-ускуналарни турлари бўйича
табақалашган ҳолда амортизация янгиликлари ўрнатилади);
3.   Айрим     минтақаларни,     тармоқларни,     ишлаб     чиқаришларни
ривожлантириш     учун     дотациялар,   субсидиялар,   субвенсиялар,   бюджет
ссудалари орқали молиявий ёрдам кўрсатиш;
4. Кредит сиёсатини, давлат меёри ва андозаларини, якка ҳокимликка
қарши   тадбирларини   амалга   ошириш.   Давлат   мулкини,   шу   жумладан
тугатилмаган   қурилишларни   хусусийлаштириш   (давлат   тасарруфидан
чиқариш) ҳамда бахоларни ташкил этиш сиёсати;
5.   Ер   ҳамда   бошқа   табиий   бойликлардан   фойдаланиш   шарт-
шароитларини аниқлаш;
6. Инвестиция лойиҳаларини текширувдан ўтказиш.
Бугунги   кунда   юқорида   қайд   этилган   тадбир   ва   чораларни   хаётга
тадбик   этиш   мақсадида   республикада   бу   борада   бир   неча   қонунлар   қабул
қилинди.   Афсуски,   инвестиция   фаолиятини   тўла-тўкис   равишда
мувофиқлаштиришни   ма’лум   обектив   ва   субектив   сабабларга   кўра   жорий
этилиши   қийин   бўлмоқда.   Айниқса,   инфляция   кучайган   даврда,   ҳамда   янги
банклар   тизими   вужудга   келаётган   жараёнда   кредит   сиёсатини   бозор
муносабатларига   мослашиши   оғир   бўлмоқда.   Мустақил   мамлакатимизни   ўз
кредит   сиёсатини   юритиш   бўйича   тажрибасизлиги,   ҳамда   уни   амалга
ошириш,   иқтисодиётни   заифлашган   бир   даврга   тўғри   келиши   муносабати
билан   деярли   та’сир   кўрсатганича   йўқ.   Молия   сиёсатини   юргизишда   шу жумладан   солиқлар   тизимини   такомиллаштиришда   ҳам   анчагина   ишлар
қилиниши   лозим.   Бозор   муносабатлари   ривожланаётган   даврда,   инвестиция
лойиҳаларини   экспертизалаш   соҳасида   ҳам   тажриба   йўқлиги   туфайли,
кўзланган самарага эришиш тўла-тўкис та’минланганича йўқ. Мулкни давлат
тасарруфидан   чиқаришда   ҳам   анчагина   муаммолар   ечилиши   лозим.
Республикамизда   инвестиция   фаолиятини   мувофиқлаштиришда   давлатни
э’тибори   биринчи   навбатда   қайд   қилинган   муаммоларни   бартараф   этишга
қаратилиши зарур.
Бюджетдан   ташқари   инвестиция   фондларини   ташкил   этиш   ва   ундан
фойдаланиш   ҳам   давлат   томонидан   инвестиция   фаолиятини
мувофиқлаштиришда   иқтисодий   усуллардан   бири   ҳисобланади.
Мулкчиликни шаклланиши ва унинг турли хил шаклларини вужудга келиши
муносабати   билан   бу   борада   ҳам   давлат   олдида,   янгидан   ташкил   топаётган
тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича амалиётда биринчи
маротаба хал қилинадиган муаммоларнинг келиб чиқиши ма’лум.
Давлат   инвестицияларини   тўғридан-тўғри   бошқариш,   инвестиция
фаолиятини   давлат   томонидан   мувофиқлаштиришни   яна   бир   шакли   бўлиб
ҳисобланади.   Бунда,   бошқариш   бюджет   маблағлари,   бюджетдан   ташқари
фондлар,   бошқа   жалб   қилинадиган   маблағлар   ҳисобига   инвестицияларни
башаротлаштиришни.   инвестициялашни   шарт-шароитларини   аниқлашни   ва
аниқ фаолиятларни амалга оширишни ўз ичига қамраб олади.
Собиқ   иттифоқ   парчаланишига   қадар,   инвестиция   фаолиятини   давлат
томонидан   бошқариш   марказдан   олиб   борилар   эди.   Ўзбекистонни
мустақилликка   эришиши   муносабати   билан   республикамизда   инвестиция
фаолиятини мувофиқлаштириш эндиликда мустақил равишда олиб боряпмиз.
Бу   борада   ҳам   айниқса   бозор   муносабатларини   йўлга   қўйилишини   ҳисобга
оладиган   бўлсак,   тажрибамиз   етарли   эмас.   Шунинг   учун   бугунги   кунда   бу
фаолиятда   тажриба   орттириш,   инвестиция   фаолиятини   давлат   томонидан
мувофиқлаштиришни   йўлга   қўйиш   иқтисодиётимизни   барқарорлаштиришда
алоҳида аҳамиятга эгадир. Инвестиция   фаолиятидаги   субектлар   ҳуқуқларининг   доимийлиги
давлат   томонидан   кафолатланиши   зарурдир.   Давлат   идоралари   ва   ундаги
ходимлар   инвестиция   фаолиятидаги   субектлар   фаолиятига   аралашиши
ҳуқуқига   эга   эмаслар.   Агарда   инвестиция   фаолиятига   субектлар
шартномалардаги   мажбуриятларини   бажармасалар   қонунчилик,   ҳамда
битилган   шартномаларга   биноан   мулкий   ва   бошқа   жавобгарликларга
тортиладилар.
Барча   инвесторларнинг   инвестицияларининг   мухофазаси,   мулк
шаклларидан қат’ий назар давлат томонидан та’минланади.
Инвестициялар   тўловсиз   миллийлаштирилмайди,   реквизидя
этилмайди.   Агарда   қабул   қилинган   қонунчилик   актларига   асосан
инвесторларнинг банкларга қўйилган мақсадли банк жамғармалари, аксиялар
ва   бошқа   турли   хилдаги   қимматбаҳо   қоғозлари   давлат   томонидан   олинса,   у
холда   инвесторларнинг   тўловлари   ёки   бўлмаса   ижара   ҳуқуқлари
та’минланади.   Фақатгина   инвесторларнинг   ўзларининг   хатти-ҳаракатлари
оқибатида   ёки   уларнинг   иштироклари   билан   йўқотилган   қийматлар   давлат
томонидан қайтарилиши та’минланмайди.
Ма’лумки,   бозор   муносабатлари   ривожланиши   билан   молия   бозори
ҳам аста-секинлик билан ривожланиб ва такомиллашиб боради.
Ҳар   бир   мамлакатда   қонунчиликни   ривожланиши   унинг   тизимига,
танланган йўлига, бозор муносабатларининг ривожланиш даражаси ва бошқа
омилларга   боғлиқдир.   Бу   соҳада   чет   элга   чиқиш,   ривожланган   давлатлар
тажрибасини   ўрганиш,   уларнинг   қонунларини   ўрганиб   чиқиб,   республика
хусусиятлари, ан’аналарини ҳисобга олган ҳолда, тез, қисқа вақт ичида ишга
солиш   алохида   аҳамиятга   эгадир.   Ма’лумки   иш   юритишнинг   аниқ   шакл   ва
мурватлари ҳар бир соҳада қабул қилинган қонунларда ўз аксини топади.
Хорижий   инвестицияларнинг   тўғри   йўналишларда   кириб   келишида
«лойиҳа   молиялаштиришни»   йўлга   қўйишда,   лойиҳаларни   таҳлил   қилишда,
умумиқтисодий   изланишларни   олиб   бориш,   таваккалчиликни   бахолаш,
ижобий хал қилиш ва ўлчаш ҳамда молиявий ҳисоб-китобларни тўғри йўлга қўйиш жуда ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Лойиҳаларни молиявий жиҳатдан таҳлил қилишда, халқаро амалиётда
қабул   қилинган   кўрсаткичлар   асосида,   ҳисоб-китобларни   олиб   бориш,
лойиҳаларни хаётий қобилиятларини аниқлаш имкониятларини яратади.
Молиявий   таҳлилнинг   мақсади   лойиҳа   сиклининг   бутун   давомида
инвестициялардан   келадиган   фойдага   бахо   беришдан   иборатдир.   Агар
олинадиган   даромад   лойиҳа   қийматидан   юқори   бўлса   унда   лойиҳа   мақсадга
мувофиқ деб ҳисобланади.
Инвестицияларни   жалб   қилиш   мурватлари   анча   мураккаб
ҳисобланади: халқаро ва миллий иқтисод даражасида инвестицияларни жалб
қилишда   етарли   тажрибалар   мавжуд.   Бу   масалада   бой   тажрибага   эга   бўлган
Жахон   банки   инвестицион   фаолият   олиб   боришда   сезиларли   натижаларга
эришган: Жахон банки бир доллар инвестицияга, четдан қўшимча равишда 7-
8 долларни жалб қилиш имкониятига эга.
Жахон   банки   молия   билан   та’мин   этувчи   лойиҳалар   устида   ишловчи
ташкилот ва шахсларнинг назоратига асосланган ва банк томонидан «лойиҳа
сикли»   деб   номланган   лойиҳаларни   тайёрлаш   ва   уларни   амалга   оширишни
чекланган   жараёнга   мажбурий   киритилган   деб   ҳисобланадилар.   Ушбу
тушунчага   биноан   сикл   тажрибага   бир-биридан   фарқ   қилувчи   лойиҳани
тайёрловчи,   ишлаб   чиқиш,   экспертиза   қилувчи   ва   баҳоловчи   босқичлар,
ҳамда   турли   нуқтаи-назарлар   ва   ўлчамлар   тўплами   киради.   Улар   асосида
лойиҳани   амалга   ошириш   хулосаларини   бахолаш   мумкин   бўлади.   Жахон
банки   томонидан   ишлаб   чиқилган   усуллар   нимани,   қандай   қилишни,
инвестицияларни   қаердан   келишини,   лойиҳа   бўйича   яратиладиган
маҳсулотни   сотиш   ва   етказиб   бериш,   янги   келажак   лойиҳаларни   амалга
оширишда қўлга киритилган тажрибаларни қандай ҳисобга олиш масаласини
ечишда   ишлатиладиган   ягона   ёндашувдан   фойдаланиш   имконини   беради.
Баҳо   усули   лойиҳаларни   амалга   ошириш   харажатларини   ва   турли
холатлардан   олинган   натижаларни   ўрганишга   йўналтирилган:   я’ни   меҳнат
жамоаси   томонидан   ёки   аксионер   томонидан;   лойиҳани   амалга   оширувчи ташкилот   томонидан;   лойиҳани   амалга   ошириш   табиати   ёки   ижтимоий
меҳнат,   Жаҳон   банки   томонидан   таклиф   қилинган   усуллар,   ишлаб   чиқилган
лойиҳани   иқтисодий   ва   техник   нуқтаи-назаридан   фойдали   бўлиши   учун   ва
бунда   фақат   лойиҳани   технологик   ва   жиддий   техник   томонларини   ҳисобга
олиб   қолмасдан,   балки   инвестициялаш,   бошқарув   ва   молия   та’минот
тизимини,   шунингдек   лойиҳани   яшай   олиш   қобилиятини   ва   узоқ   хизмат
қилиши натижаларини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Миллий   мулкка   хорижийлар   эгалик   қилишига   ҳамма   вақт   ва   ҳамма
жойда   хавотирлик  билан  қаралган   ва  зийраклик  талаб   қилинган.   Ҳар  қандай
кўчмас   мулкни   хорижий   шахс   томонидан   сотиб   олиниши   ан’анавий
гумонсираш ва хавф  билан қабул қилинади. Эркин  капитал, янги техника  ва
дастгоҳларни   олиб   келишга   қўшимча   иш   жойларни   яратишга   қарамасдан
хорижий   инвесторларга   нисбатан   хушёр   бўлиш   давлатни   инвестиция
сиёсатини   ва   инвестиция   мухитини   шаклланишига   хақиқий   омил   бўлиб
ҳисобланади.
Жахон   тажрибасидан   ма’лумки,   асосан   экспортга   мўлжалланган
ишлаб   чиқаришни   ҳамкорлик   асосида   йўлга   қўйиш   муваффақият   қозонишга
олиб   келади   ва   корхоналарни   валюта   жихатдан   ўз-ўзини   қоплашни
та’минлайди.
Юқорида   қайд   этилган   масалаларни   ва   муаммоларни   ечишда   давлат
тизимлари   томонидан   инвестиция   фаолиятини   мувофиқлаштириш   йўлини
тўғри аниқлаш айниқса иқтисодиётни инқироздан олиб чиқиш даврида мухим
масаладир.
Инвестицияларни йўналишларини аниқлашда мавжуд бўлган вазиятни
ҳисобга   олиш,   Ўзбекистон   иқтисодиётини   қайта   қуриш,   чет   мамлакатлар
билан   алоқаларни   мустахкамланиши,   жахон   бозорига   ўз   маҳсулоти   билан
чиқишни   асосий   масала   қилиб   олиш   лозимдир.   Иқтисодиётни
барқарорлаштириш   масаласи   инвестиция   фаолиятини   ташкил   қилишни
мавжуд моддий ва молиявий ресурслар билан боғланган ҳолда олиб боришни
талаб   қилади   ва   ишлаб   чиқариш   инвестицияларини   энг   зарур   бўлган тармоқларни   ривожлантиришга   қаратилишини   тақозо   этади.   Бу   борада
айниқса   пахтачилик   билан   боғлиқ   бўлган   ва   тайёр   маҳсулот   ишлаб
чиқарадиган   корхоналарни   ривожлантиришга   э’тиборни   кучайтириш
зарурдир.   Ўзбекистон   шароитида   инвестициялар   янги   технологияларни
ўзлаштиришга, ҳамда намунавий машина, асбоб-ускуналарни кириб келишига
қаратилиши жуда ҳам самаралидир.
Инвестиция   фаолиятини   амалга   оширишни   мухим   шартларидан   бири
муомалада бўлган пул бирлигини қадрсизланишини олдини олишдир.
Инвестиция фаолиятидан олинадиган самарани кўпайтириш мақсадида
инвестициялар   хажмини,   йўналишларини   ва   манбаларини   аниқлаш   мақсадга
мувофиқ   бўлади.   Шу   билан   биргаликда   янги   молиялаштириш,   кредит   билан
та’минлаш,   бахони   таҳлил   қилиш,   солиққа   тортиш   тизимларини
такомиллаштиришдир.   Таркибий   ўзгаришларни   ўтказиш   мақсадида   чет   эл
инвесторлари   учун   сиёсий,   иқтисодий   ва   ижтимоий   шароитларни   яратиш,
уларни   қўйилмаларини   давлат   томонидан   суғурталаш,   турли   имтиёзлар
бериш мухим ҳисобланади.
Инвестициялар   бозорини   барпо   этилиши   турли   кичик,   ўрта   ва   йирик
қурувчи пудрат ташкилотларини вужудга келишини та’минлайди. Улар турли
хилдаги   мулкчилик   эгалари   томонидан   ташкил   этилади   ва   рақобатни
ривожланишига олиб келади.
Мулкни   давлат   тасарруфидан   чиқариш   ва   хусусийлаштириш,   мавжуд
бўлган  кўпгина   зарарли,  паст   рентабелли  корхоналарни  тугатилишини  талаб
қилади.
Бозор муносабатларига ўтиш даврида инвестиция фаолиятини ташкил
этишни   мувофиқлаштириш   мақсадида   давлат   молия   ва   кредит   мурватлари
кенг равишда фойдаланиш лозимдир. Молия ва кредит мурватлари турли хил
тармоқлардаги турли хил якка ҳокимликни тугатилишига қаратилмоғи керак.
Инвестиция фаолиятига та’сир этиш омиллари ва усуллари. 
Инвестиция   сиёсати   –   бу   иқтисодиётнинг   устувор   тармоқларини
ривожлантириш,   қўллаб   –   қувватлаш,   марказлашган   инвестициялаш жараёнидан   номарказлашган   инвестиция   жараёнига   ўтиш,   устувор
инвестицион   лойиҳаларни   қўллаб-қувватлашга   қаратилган   механизм,
услублар   йиғиндиси   ҳисобланади.   Давлат   инвестиция   сиёсатини   амалга
оширишда кўпроқ устуворлик кичик бизнес субектлари, хорижий инвестиция
иштирокидаги   корхоналар   тузишга   қаратилган.   Давлат   инвестиция   сиёсати
ҳақиқатда,   мавжуд   камчиликларни   бартараф   этиш,   муаммоларни   тезкорлик
билан   ҳал   қилиш   ва,   шу   асосда,   инвестиция   иштирокчиларининг   эркин
ҳаракат  қила олишлари учун  қулай иқтисодий, инвестицион муҳит яратишга
қаратилган.
Инвестиция   сиёсатининг   устувор   йўналишлари   қуйидагилар
ҳисобланади:
• инвестициялар,   уларнинг   ҳаракатланиши,   инвестиция   фаолияти
иштирокчилари   муносабатлари,   уларни   тартибга   солиб   туриш   бўйича   қулай
ҳуқуқий   базани   яратиш,   амалдаги   қонунчилик   —   ҳуқуқий   базасини
такомиллаштириш;
• иқтисодий   туб   ислоҳотларни   амалга   ошириш,   мақсадли
инвестицион сиёсатни юргизиш;
• инвестицион   жараённи   яхшилаш   ва   барча   инвестицион   жараён
иштирокчиларининг   фаоллигини   ошириш,   хорижий   инвестицияларни   жалб
этиш;
• давлат   бошқарув   органлари,   ҳукумат   ташкилотларининг   назорат
қилиш функсияларини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш.
Ҳозирги   кунда,   Ўзбекистон   иқтисодиётининг   барча   соҳаларида
ўзгаришлар,  таркибий   ислоҳотлар  олиб  борилмоқда.   Бундай   ислоҳотларнинг
олиб   борилиши   бевосита   мамлакатдаги   инвестицион   жараён,   давлатнинг
инвестицион   сиёсати,   унинг   устувор   йўналишлари   ва   мамлакатдаги
корхоналар инвестицион фаоллигига боғлиқ. Мустақилликнинг қисқа даврида
инвестицион   фаолиятни   ошириш,   уни   кучайтириш   борасида   қатор   амалий
чора   -тадбирлар   ўтказилди,   инвестицион   фаолиятни   тартибга   солиб   турувчи
қатор   қонун   ва   қонун   ости   ҳужжатлари   чиқарилди   ва   ҳаётга   татбиқ қилинмоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш
ва уларни амалга ошириш бўйича ҳам қатор вазифалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, иқтисодиётда янги бир термин "инвестицион лойиҳа" киритилди ва
унинг   иқтисодиёт   тармоқлари   ривожланиши   учун   аҳамияти   белгилаб
берилди.
4. Ўзбекистонда инвестицион фаолиятнинг меёрий-қонуний базаси. 
Ўзбекистонда   хорижий   инвестицияларни   жалб   қилиш   ва   тартибга
солишда   Ўзбекистон   Республикасининг   "Чет   эл   инвестициялари   тўғрисида",
"Чет эллик инвесторлар хуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш
чоралари   тўгрисида",   "Инвестиция   фаолияти   тўгрисида"ги   Қонунлар   ва
бошқа қонун ҳужжатлари унинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимиздаги   сиёсий,   иқтисодий,   молиявий   барқарорлик   чет   эл
инвестицияси   учун   ҳар   томонлама   қулай   шароит   яратмоқда.   Давлатимиз
раҳбарининг   оқилона   сиёсати   натижасида   қабул   қилинаётган   имтиёзли
муҳитни   яратувчи   қонунлар   чет   эллик   инвесторларда   тобора   катта   қизиқиш
уйғотмоқда. Хусусан, 2008 йил 8 апрелда матбуотда э’лон қилинган “Божхона
имтиёзларининг   қўлланилиш   тартибини   такомиллаштириш   мақсадида
Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун   ҳужжатларига   ўзгартишлар
киритиш   тўғрисида”ги   Қонун   чет   эл   инвесторларини   жалб   қилиш   бўйича
изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давомидир. 
1.5.   Инвестиция   сиёсати:   унинг   мазмуни,   роли,   асосий
йўналишлари ва амалга ошириш босқичлари.  
Инвестиция   сиёсати   –   бу   иқтисодиётнинг   устувор   тармоқларини
ривожлантириш,   қўллаб   –   қувватлаш,   марказлашган   инвестициялаш
жараёнидан   номарказлашган   инвестиция   жараёнига   ўтиш,   устувор
инвестицион   лойиҳаларни   қўллаб-қувватлашга   қаратилган   механизм,
услублар   йиғиндиси   ҳисобланади.   Давлат   инвестиция   сиёсатини   амалга
оширишда кўпроқ устуворлик кичик бизнес субектлари, хорижий инвестиция иштирокидаги   корхоналар   тузишга   қаратилган.   Давлат   инвестиция   сиёсати
ҳақиқатда,   мавжуд   камчиликларни   бартараф   этиш,   муаммоларни   тезкорлик
билан   ҳал   қилиш   ва,   шу   асосда,   инвестиция   иштирокчиларининг   эркин
ҳаракат  қила олишлари учун  қулай иқтисодий, инвестицион муҳит яратишга
қаратилган.
Инвестиция   сиёсатининг   устувор   йўналишлари   қуйидагилар
ҳисобланади:
• инвестициялар,   уларнинг   ҳаракатланиши,   инвестиция   фаолияти
иштирокчилари   муносабатлари,   уларни   тартибга   солиб   туриш   бўйича   қулай
ҳуқуқий   базани   яратиш,   амалдаги   қонунчилик   —   ҳуқуқий   базасини
такомиллаштириш;
• иқтисодий   туб   ислоҳотларни   амалга   ошириш,   мақсадли
инвестицион сиёсатни юргизиш;
• инвестицион   жараённи   яхшилаш   ва   барча   инвестицион   жараён
иштирокчиларининг   фаоллигини   ошириш,   хорижий   инвестицияларни   жалб
этиш;
• давлат   бошқарув   органлари,   ҳукумат   ташкилотларининг   назорат
қилиш функсияларини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш.
Ҳозирги   кунда,   Ўзбекистон   иқтисодиётининг   барча   соҳаларида
ўзгаришлар,  таркибий   ислоҳотлар  олиб  борилмоқда.   Бундай   ислоҳотларнинг
олиб   борилиши   бевосита   мамлакатдаги   инвестицион   жараён,   давлатнинг
инвестицион   сиёсати,   унинг   устувор   йўналишлари   ва   мамлакатдаги
корхоналар инвестицион фаоллигига боғлиқ. Мустақилликнинг қисқа даврида
инвестицион   фаолиятни   ошириш,   уни   кучайтириш   борасида   қатор   амалий
чора - тадбирлар ўтказилди, инвестицион фаолиятни тартибга солиб турувчи
қатор   қонун   ва   қонун   ости   ҳужжатлари   чиқарилди   ва   ҳаётга   татбиқ
қилинмоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш
ва уларни амалга ошириш бўйича ҳам қатор вазифалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, иқтисодиётда янги бир термин "инвестицион лойиҳа" киритилди ва унинг   иқтисодиёт   тармоқлари   ривожланиши   учун   аҳамияти   белгилаб
берилди.
Инвестицион   лойиҳалар   Вазирлар   Махкамасининг   09.04.99   йилдаги
165   -   сонли   "Чет   эл   инвестицияси   иштирокидаги   устувор   инвестицион
лойиҳаларни   амалга   ошириш   чора   -   тадбирлари   тўғрисида"ги   қарорига
мувофиқ   тузилади.   Унга   кўра   инвестицион   лойиҳа   бу   ма’лум   ижтимоий   -
иқтисодий   мақсадларга   йўналтирилган,   техник   -   иқтисодий,   бизнес   -
бошқарув,   маркетинг   ва   ишлаб   чиқариш   режалари   каби   аспектлари
асосланган,   турли   молиявий   манбалар   маблағлари   иштироки   назарда
тутилган   комплекс   ҳужжатлар   йиғиндиси   ҳисобланади.   Инвестицион
лойиҳалар   турли   мақсадларда   тузилади   ва   амалга   оширилади,   уларни   тўрт
гуруҳга ажратиш мумкин:
• янги ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
• ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни кенгайтириш;
• ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш;
• давлат   ташкилотлари   талабини   қондириш,   уларни   маҳсулот   ва
хизматлар билан та’минлаш.
Инвестицион лойиҳаларни амалиётда,  4 хил турдаги давр учун тузиш
ва молиялаштириш мумкин:
• қисқа муддатли лойиҳалар, муддати 1 йилгача;
• ўрта муддатли лойиҳалар, муддати 1-3 йилгача;
• узоқ муддатли лойиҳалар, муддати 3-7 йилгача;
• стратегик лойиҳалар, муддати 7-12 ва ундан кўп йилларни ташкил
этади.
Лойиҳаларда   юқоридаги   ҳаётийлик   даври   муддатлари   лойиҳа
иштирокчиларининг оптимал фойда олиш бўйича мақсадлари ва режаларидан
келиб чиқиб белгиланади.
Лойиҳаларни 3 турдаги активлар (мулк) ҳисобига молиялаштирилади:
1) молиявий   инвестициялар   ва   қарзлар.   Буларга   қимматбаҳо
қоғозлар,   банкдаги   депозитлар,   кредитлар,   пул   маблағлари,   юқори   ликвидли қимматбаҳо предметлар киради;
2) материал   (моддий)   активлар.   Буларга   кўчмас   мулк,   асосий
воситалар,   ер,   ишлаб   чиқариш   техникаси,   линиялари,   хом   ашё,   ва
материаллар киради;
3) номоддий   активлар.   Буларга   ноу-хау,   ҳимояланган   фирма
номидан   фойдаланиш   ҳуқуқи,   интеллектуал   мулк,   инновациялар,   ишчи
капитали ақлий маҳсули киради.
Инвестйсия тўғрисидаги қонунга кўра лойиҳа хусусий капитал ба’дал
сифатида   та’сисчилар   билан   келишган   ҳолда   хоҳлаган   турдаги   предмет
киритилиши   мумкин.   Инвестицион   лойиҳани   молиялаштирарканлар,
инициаторлар,   аввало,   лойиҳадан   кўзланган   мақсадига   ета   олиши
мумкинлиги   ёки   йўқлиги   ҳақида   ўйлайди,   уларнинг   реаллигига   ишонгач,
лойиҳада қатнашади ва уни молиялаштиради.
Ҳар   бир   лойиҳа,   асосан,   икки   турдаги   капитал   ҳисобига
молиялаштирилади:
1) инвестор ўз капитали ҳисобига;
2) қарз капитали ҳисобига. (Давлат аҳамиятига эга лойиҳалар бундан
мустасно). Қарз капитали ўзига хос хусусиятларга эга, бу унинг тамойиллари
билан   ифодаланади;   қайтаришнинг   зарурлиги,   муддатга   берилгани,
тўловлилик, мақсадлилик ва та’минланганлик. Бундан ташқари, унинг ма’лум
фоизга   берилиши   ва   лойиҳа   муваффақиятли   ёки   муваффақияциз   амалга
оширилишидан   қатий   назар,   уларни   қайтариш   зарурлиги   билан   ҳам
ифодаланади.   Бу   турдаги   капиталдан   фойдаланиш   учун   инициатор   учун
пухта,   мукаммал   тузилган   бизнес   режа   ёки   ТИА   зарур   бўлади,   бизнес
режанинг   иқтисодий   асосланганлиги   ва   самарадорлиги,   рисклардан
ҳимояланганлигидан келиб чиқиб маблағлардан фойдаланиш мумкин бўлади.
Қарз   капитали,   кредитларнинг   яна   бир   хусусияти   шундан   иборатки,   кредит
тўловлари   белгиланган   муддат   ва   даврлар   давомида   ундириб   олинаверади,
инициатор   ўз   капиталини   эса   оборотдан   чиқармай,   келгуси   йилларда   ҳам
оборотда ишлатилиши, реинвестицияланиши мумкин. 4. Глобаллашув ва чет эл капитал миграциясининг кучайиши. 
Ўзбекистон   иқтисодиётга   чет   эл   инвестицияларини   жалб   қилишда
бевосита хорижий инвестицияларнинг улушини оширишга алоҳида э’тиборни
қаратиш   лозим.   Шу   сабабли,   тўғридан   -   тўғри   хорижий   инвестицияларни
Ўзбекистон   иқтисодиётига   жалб   қилишда   қуйидаги   тадбирларни   амалга
ошириш мақсадга мувофиқ:
- айрим   тармоқлар   ва   минтақаларда   хорижий   инвесторлар   учун
реал амал қилиш учун имтиёзлар тизимини яратиш;
хўжалик юритувчи субектлар, юқори турувчи органлар ва маҳаллий 
ҳокимиятлар ўртасида мулк ва ваколатни аниқ чегаралаб қўйиш;
- барқарор   иқтисодий   ташқи   савдо   қонунчилигини,   шу   жумладан,
эркин иқтисодий зоналар ва консессиялар бўйича меёрий базани яратиш;
 - солиқларни камайтириш ва солиқ тузилмасини соддалаштириш;
- хорижий   инвестицияларни   суғурталашнинг   самарали
механизмини яратиш;
- иқтисодиёт   тармоқларини   монополиядан   чиқариш   бўйича
тадбирларни амалга ошириш;
    -   иқтисодиётнинг   базавий   тармоқларини   индувидуал   лойиҳалар
бўйича  хусусийлаштириш;
- биржа   бозорида   ва   бошқа   бозорларда   аксионерлик   жамиятлари
аксиялари пакетларининг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш;
- маҳсулот   ишлаб   чиқарувчи   ва   хизмат   кўрсатувчи   корхоналарни
хорижий инвесторларга сотиш.
2007   йилнинг   14   мартидан   ишлаб   чиқаришни   мунтазам
модернизациялаш, техник - технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори
сифатли,   рақобатбардош,   эскпортга   йўналтирилгай   маҳсулот   ишлаб
чиқаришни   кўпайтириш   имконини   берадиган   илғор   замонавий   ускуналар
билан   та’минлашга   қаратилган   самарали   рағбатлантириш   тизимини   яратиш
мақсадидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб
чиқаришнй   модернизациялаш,   техник   ва   технологик   қайта   жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора - тадбирларлар тўғрисида" ги Фармони
қабул   қабул   қилинди.   Мазкур   Фармоннинг   қабул   қилинишиши   хорижий
инвестициялар   асосида   иқтисодиёт   тармоқларини   жадал   модерназация
қилишни   кучайтириш   йўлидаги   навбатдаги   амалий   қадам   бўлди.   Фармонда
қуйидаги имтиёзлар кўзда тутилган:
- хўжалик   юритувчи   субектларга   уч   йил   мобайнида   ишлаб
чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу
мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг обекти қийматини
тўлашга   йўналтирилган   маблағлар   миқдорида,   тегишли   ҳисобот   даври   учун
ҳисобланган   амортизация   маблағларидан   фойдаланиш   шарти   билан,
фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилган;
- ишлаб   чиқаришга   жорий   этилган   янги   технологик   жиҳозлар   беш
йил муддатга мулк солиғидан озод қилинган;
-солиққа     тортишнинг   соддалаштирилган   тартиби   қўлланиладиган
ишлаб   чиқариш   микрофирмалари   ва   кичик   корхоналари   учун   беш   йил
давомида   ягона   солиқ   тўлови   тўлашда   солиққа   тортиладиган   базани   ҳарид
қилинган   янги   технологик   жиҳозлар   қийматига   тенг,   аммо   солиққа   тортиш
базасининг   25   фоизидан       кўп       бўлмаган       миқдорда       камайтирган       ҳолда
солиқ имтиёзлари жорий этилган;
-   технологик   жихозларни   олиб   киришда   қўлланиладиган   имтиёзлар,
агар   технологик   жиҳозларни   етказиб   бериш   бўйича   шартнома   шартларида
кўзда   тутилган   бўлса,   бутловчи   ва   эҳтиёт   қисмларга   нисбатан   ҳам   татбиқ
этилган. Хулоса
Замонавий   инвестицион   сиёсатни   амалга   оширишда   чет   эл
инвестициялари кўчишини ҳисобга олиш.
Ўзбекистонда   бугунги   кунда   Давлат   инвестиция   сиёсати   ўзига   хос
икки йўналишга таянади:
1) солиқ   юкини   енгиллаштириш,   маблағларни   ишлаб   чиқаришни
ривожлантиришга қаратиш;
2) маблағларни   давлат   бюджети   ва   бужетдан   ташқари   фондлар
орқали   тўплаш   ва   давлат   инвестиция   дастурларини   амалга   ошириш.   Бу
борада   олиб   борилаётган   сиёсатда   давлат   корхоналарига   нисбатан   амалда
бўлган   бюджетдан   молиялаштириш   тизими   муайяан   даражада
боқимандаликни   келтириб   чиқариши   инобатга   олинмоқда   ва   инвестиция
фаолиятида   уларга   нодавлат   сектори   субектларига   қараганда   имтиёзли
шароит яратиши мумкинлиги ҳам э’тиборга олинмоқда.
Ўзбекистонда   Давлат   инвестиция   сиёсатини   амалга   ошириш   учун
масъул   бўлган   давлат   ташкилоти   бу   Молия   вазирлигидир.   Айнан   Молия
вазирлиги   бошқа   давлат   ташкилотлари,   органлари,   банклар   ва   компаниялар
билан   ҳамкорликда   Давлат   инвестиция   сиёсатини   амалга   оширади   ва
бошқариб боради 
Хулоса   қилиб   айтганда,   республикамизда   инвестиция   фаолиятининг
тартибга   солиш,   унинг   самарали   механизмларини   жорий   этиш,   чет   эл
инвесторлари   учун   қулай   инвестицион   муҳит   яратиш   ва   шу   асосда   қулай
инвестиция   сиёсатини   олиб   бориш   бугунги   кундаги   долзарб   вазифалардан
биридир. Фойдаланилган адабиётлар
1.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сонли Фармони.
2.Мирзиёев   Ш.М.   “Буюк   келажагимизни   мард   ва   олийжаноб   халқимиз
билан бирга қурамиз”. Тошкент. Ўзбекистон. 2017
3.   Мирзиёев   Ш.М.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат
Мирзиёевнинг   Олий   Мажлисга   Мурожаатномаси   –   Тошкент.   //   Халқ
сўзи, 2020 йил 24 январь.
4.     Ғуломов   С.С,   Алимов   Р.Х,   Салимов   Б.Т.,   Ходиев   Б.Ю.   Ишназаров
А.И. Микроиқтисодиёт: Дарслик .-Т.: Шарқ, 2001й -320 б
5.   Салимов   Б.Т.,   Ўроқов   Н.И.,   Мустафақулов   Ш.И.,   Салимов   Б.Б.
Микроиқтисодиёт: darslik . – Т.:
6.      www.stat.uz , 
      www.uza.uz , 
      www.    invest    .uz    ,
      www.    ziyonet    .uz     va b.

Лойиҳа, инвестиция ва инвестициялаш.

Купить
  • Похожие документы

  • Kreditning mohiyati va moliya tizimidagi roli kurs ishi
  • Makroiqtisodiyot, uning maqsadlari va vazifalari
  • Asosiy makroiqtisodiy ko’rsatkichlar va ularni tahlili qilish xususiyatlari
  • Makroiqtisodiy ko‘rsatkichlarning tarkibi va mohiyati
  • Makroiqtisodiy ko‘rsatkichlarning tarkibi va mohiyati kurs ishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha