Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Идея национальной независимости

Продавец

Bohodir Jalolov

Маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Купить
1Мавзу – Маҳалла ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2 3“ Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссиялар ва тафтиш комиссияси тузилади: - яраштириш комиссияси; - маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссия; - ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия; - хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия; - вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссия; - тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия; - экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия; - жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия. 4“ Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси”нинг мақсади: Комиссиянинг мақсади фуқаролар йиғини ҳудудида қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун кенг жамоатчиликни жалб этиш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштиришга кўмаклашишдан иборат. 5“ Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси”нинг асосий вазифалари: - қонун ҳужжатларининг, шунингдек фуқаролар йиғини қарорларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; - тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; - коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; - иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; - ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза этиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғини томони 6“ Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси”нинг асосий вазифалари: - фуқаролар йиғини кенгаши қарорига асосан тегишли ҳудуднинг, сув таъминоти манбаларининг, турар жойларнинг, таълим муассасаларининг санитария ва экология ҳолати, ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига, ҳайвонлар сақлашнинг ветеринария-санитария қоидаларига, савдо қоидаларига ва фуқароларга хизмат кўрсатиш маданиятига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда тегишли давлат органларига кўмаклашиш; - ишлаб чиқарувчилар, ижрочилар, сотувчилар ҳамда аҳоли ўртасида "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини тарғиб қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш; - истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши ҳола 7“ Жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси”нинг асосий вазифалари: - фуқаролар йиғини томонидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг ҳамда тафтиш комиссиясининг раислари, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисининг ҳисоботларини эшитиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; - фуқаролар йиғини аъзолари томонидан тўйлар ва бошқа маросимларнинг тавсия этилган меъёрлар асосида ўтказилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда қатнашиш; - ваколатли давлат органларига ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларга истеъмолч 8Комиссия ўз вазифаларини амалга оширишда давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси ва фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар билан ҳамкорлик қилади. Комиссия томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда қуйидагилар билан ҳамкорлик қилади: 9- жамоатчилик назоратини амалга ошириш шаклларини мустақил белгилаш; - фаолияти учун зарур бўлган маълумотларни тегишли ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш тўғрисида, зарур ҳолларда, маълумотларни жойига бориб ўрганиш ҳақида фуқаролар йиғинига таклифлар киритиш; - фаолият йўналишига оид у ёки бу масалалар юзасидан қабул қилган қарорларини фуқаролар йиғини кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этиш; - оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш; - давлат органлари ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан жамоатчилик аҳамиятига эга бўлган сўровномаларни юбориш ҳақида фуқаролар йиғини кенгашига таклиф киритиш; - ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ў 10- ўз фаолиятида қонунчиликка ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш; - маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигининг бузилишига, фуқароларнинг қадр-қиммати камситилишига, ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига йўл қўймаслик; - фуқаролар йиғини фаолиятида фаол иштирок этиш, фуқаролар йиғини ва кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳалланинг нуфузи, обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини ошириш; - йўналиши бўйича тарғибот ишларини самарали ва мақсадли тарзда мунтазам равишда амалга ошириш; - қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли органларга хабар бериш тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига таклифлар киритиш. Қуйидагилар комиссиянинг мажбуриятлари ҳисобланади: 11Комиссия 8 — 10 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари фуқаролар йиғини томонидан икки ярим йил муддатга сайланади. Комиссия таркибига, қоида тариқасида, ҳудуддаги нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, шунингдек ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда ўзининг тарбиявий таъсирини ўтказа оладиган фаол фуқаролар, шу жумладан, ташаббускор ёшлар киритилиши мумкин. Комиссияси аъзолари Маҳалла - халқ виждони И.А.Каримов ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР ! 13
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiya masalasiga an’anaviy va zamonaviy yondashuvlar
  • Yangi O‘zbekiston yuksalishining ma’naviy-axloqiy negizlari
  • Yoshlarning mafkuraviy immunitetini mustahkamlash shart-sharoitlari
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha