Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 74.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Мактаб ўқувчиларини дарсдан ташқари пайтларда футбол билан шуғуллантириш

Купить
МУНДАРИЖА КИРИШ................................................................................................................. ...1 I . Боб. Футбол ў йини тавсифи ва шуғулланувчилар организмининг узига хос ҳусусиятлари............................................................................................................4 I . 1. Футбол ўйи ни ни нг тавсифи ва ташкилий тузилиши …………… ........... .. ... 4 I.2. Футбол билан шуғулланувчилар организмини ҳусусиятлари ……………...8 II. Боб. Дарсдан кейинги ф утбол тугарак ларида ўқув - машғулотларини режалаштириш........ ...............................................................................................15 II. 1 .Футбол машғулотларини режалаштириш.................................................. . 1 5 II. 2. Тренировка жараёнида жис КИРИШ Мавзунинг долзарблиги . Футбол ёшлар орасида кенг тарқалган бўлиб, бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт ишларини ривожланишида катта аҳамиятга эга. Футбол оммовий спорт тури бўлгани учун мактаб дастурига алоҳида бўлим сифатида киритилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17-январдаги 27-сонли «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари туғрисида», 1998 йил 27-майдаги 271- сонли «Ўзбекистонда жис-моний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора тадбирлари туғри-сида»ги қарор, 26.01.1996 йилдаги Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги хайятининг «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимидаги ўқувчилар ва болалар ўртасида бундан буён футболни ривожлантириш туғрисида»ги қарори қабул қи қотиш зоналари пайдо бўлади. Тос суяклари фақат 20-21 ёшлардагина батамом қотади. Ўмров суяги, курак суяги, елка ва билак суяклари 20-25 ёшларга, оёқ панжалари, оёқ кафти ва оёқ товонининг орасидаги суяклар тегишлича 15-21 ва 17-21 ёшларга келиб тўлиқ қотади. Кўп йиллик тайёргарликнинг тузилиши ва давомийлиги қуйидаги омилларга боғлиқ: –индивидуал ва жинсий ҳусусиятлари, уларнинг биологик ўзгариши ва кўпинча маҳорат суръатининг улар билан боғлиқ ҳолда ўсиши; –шуғулланишни бошлаган ҳамда махсус машғулотларга киришган ёши; –юқори спорт натижаларини таъминлайдиган мусобоқа фаолияти ва тайёргарлиги тизими; – мусобақа жараёнининг мазмуни, қўшимча омилларнинг қўлланиши. Тадқиқот объекти - Карши шахридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол бўлими ва шуғуллланувчилари. Илмий ишнинг янгилиги- МАВЗУ: МАКТАБ Ў Қ УВЧИЛАРИНИ ДАРСДАН ТАШ Қ АРИ ПАЙТЛАРДА ФУТБОЛ БИЛАН ШУ Ғ УЛЛАНТИРИШ. I . Боб. Футбол ў йини тавсифи ва шуғулланувчилар организмининг ў зига ҳос ҳусусиятлари. I. 1. Футбол ўйини нг тавсифи ва ташкилий тузилиши. Футбол ўйини ҳақиқий атлетик ўйин ҳисобланиб у тезлик, чаққонлик, чидамлилик, куч ва сакровчанлик каби хусусиятларнинг ривожланишига ёрдам беради. Ўйин давомида футболчи ўта юқори юкламадги ишни бажаради ва бу нарса, ўз навбатида, инсоннинг функционал имкониятлари даражасини оширади ақлий-иродавий сифатларни тарбиялайди. Мамлакатилизда футбол жисмоний тарбия воситаси сифатида тарқалган. Футбол билан мактаб, коллеж, институт, ишлаб чиқариш ташкилотлари ва армияда шуғулланишади. Футбол жамоавий курашнинг мураккаб вазиятида ўтиб ҳар бир жамоа энг яхши натижага эришиш у – 90 дақиқа ўйин давомида бир ўйинчи 12-15 км маосфани чопиб ўтади. Бундан 1000-2000 м масофани майдонда тезкорлик билан ҳаракатланади. – тўп ўрта қатор ўйинчилари энг кўп (170 сония), марказий ҳимоячилар энг кам (130 сония) олиб юрадилар. – яхши ўйнайдиган жамоалар матч давомида ўртача 900 тагача техник усулларни бажарадилар, шулардан тахминан 60% и ҳужум ҳаракатларига йўналтирилган бўлади. – ҳозирги замон футболида ҳимоячилар ўз зоналарида 850 сония гача ва майдоннинг ўрта қисмида 350 сония гача миқдорда ўзларинин асосий вазифаларини бажарадилар. – дарвозага урилган зарбаларнинг кўпчилиги ён томондан ошириб берилади (ҳамма зарбаларнинг 65% и). Замонавий футбол ўзининг юқори даражадаги фаол ҳаракатчилиги хамда техник-тактик ҳаракатларнинг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. 1. Замонавий ф Жисмоний тайёргарликда: – майдоннинг ҳар бир қарич ерида юқори даражадаги техника билан ҳаракатланиш ва тўпга эгалик қилиш, алдамчи ҳаракатларни қўллай билиш; – ўйинчиларнинг ўйин давомида умумий югуриш харакатлари қуйидагича тақсимланади: 45 мартадан 78 гача (умумий масофа 1000-2000 метрга етади), тўп учун курашда сакраш ҳаракатлари, курашлар – 11 тадан 42 гача, ҳар хил масофага тезлик билан югуриш – 40 тадан 60 тагача (умумий вақти 2-5 дақиқагача), секин югуриш 224 тадан 367 гача (умумий вақти 25-35 дақиқа); – тезлик-куч сифатлари ва тезликка чидамлиликнинг юқори даражаси; – рақиб билан курашда муҳим бўлган шиддат ва қатъийликнинг юқори даражаси; Кейинги пайтда сезиларли даражада футболчиларнинг ўйинлардаги ҳаракатланиш тезлиги ошди, ўйин фаолиятининг жадаллиги (самарадорлик) ошди ва бул Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) жамоатчилик ташкилоти сифатида мамлакатда футболнинг ривожланиши учун тўлиқ жавобгардир. Мамлакатда болалар ва ўсмирлар футболини оммавийлаштириш, футболчи, мураббий ва ҳакамларнинг профессионал даражаси ва маҳоратини ошириш, мусобақалар тизимини ташкил этиш ва таокмиллаштириш, моддий-техник базанинг ривожланишига кўмаклашиш Ўзбекистон футбол федерациясининг асосий вазифаларидандир. Ўзбекистон футбол федерацияси Ўзбекистон республикасида футбол ривожига оид жорий ва истиқболли (перспектив) режалар ишлаб чиқади, Ўзбекистон терма жамоаларининг тайёргарлигини ташкиллаштиради. Ўзбекистон футбол федерацияси 14 та ҳудудий ва вилоят футбол федерацияларини, 200 дан ортиқ уста жамоалари, футбол клублари, спорт мактаблари, иқтидорлилар ва терма жамоа тайёрлаш марк I . 2. Футбол билан шуғулланувчилар организмини ҳ усусиятлари. Бола организмининг функцияларининг ривожланишида марказий нерв тизими ва, аввало, унинг олий бўлаги бош мия пўстлоғи етакчи рол ўйнайди. Жинсий етилиш даврига келиб, нерв тизим ининг анатомик ривожланиши деярли батамом тугалланади. Миядаги ҳаракат анализатори ядросининг етилиш жараёни 12-13 ёшларга келиб тугалланади. Б олаларнинг хулқ - атвори, психикасида к атта ярим шарлар функция - ларининг қайтадан қурилиши ўз аксини топади. Ўсмирлик ёшида болалар - нинг умумий психик қиёфаси айниқса тез ўзгаради. Болада ўз - ўзини намоён қила бориш жараёни бошланади. Ўсмирларда маълум бир фаолият турида ўз кучини синаб кўриш, бирор бир натижага эришиш иштиёқи пайдо бўлади. Улар турли-туман нарсаларга қизиқа бошлайди, лекин бу қизиқишлар ҳа ёшли болалар футбол ўйинининг энг оддий усулларини нисбатан осон ўзлаштириб оладилар, шу билан бирга, каттароқ ёшда уларни янада такомиллаштириш иши анча муваффақиятли бўлади. 13-14 ёшли ўсмирларда координация бўйича мураккаб ҳаракатларни ўрганишда пубертат даврининг тормозловчи таъсири сезиларлидир. Болалар билан ишловчи мураббий ва педагоглар шуни ҳисобга олишлари керакки, болалар футбол билан қанча эрта шуғуллана бошласа, уларда шуғулланувчилар имкониятларига мос бўлган ҳаракат кўникмалари шунчалик тез ва осон ҳосил қилинади. Бола ёшлигидан спорт билан шуғулланса организмнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу таъсир икки хил намоён бўлади: морфологик ўзгаришларда антропометрик белгилар тез ўса , функционал ўзгаришлар да ишчанлик қобилияти ўсади. С уяк тизими ривожланишига ж исмон суяги, елка ва билак суяклари 20-25 ёшларга, оёқ панжалари, оёқ кафти ва оёқ товонининг орасидаги суяклар тегишлича 15-21 ва 17-21 ёшларга келиб тўлиқ қотади. Г авданинг ўсиш суръати ни юқори бўлиши ва гавда оғирлигининг ортиши ў смирлик ёшида қайд қилинади. Гавданинг бўйига қараб ўсиши ўсмирларда асосан 17-18 ёшларда тугалланади. Шунинг учун катта баланд - ликдан сакраб тушаётганда қаттиқ депсиниш, тўп учун курашаётганда елка билан елкани тутиш, бирдан тўхташ ва кескин бурилиш, ўнг ва чап оёққа нотекис юклама бериш бел ва тос суякларининг қўшилиб кетишига, уларнинг нотўғри ўсишига сабаб бўлади. Оёқларга ҳаддан ташқари юклама бериш, агар суяк қотиши жараёни тугалланмаган бўлса, оёқнинг тайпоқ бўлиб қолишига сабаб бўлади. Болалар скелетининг жадал ривожланиши уларнинг мушаклари, пайлари ва ёшдан 18 ёшгача мушак кучининг ўсишини кўрсатувчи максимал миқдор товон мушаклари билан ифодаланилади (2,5 марта). Ёш футболчиларда тезликни ривожлантириш динамикаси ўзига хос хусусиятларга эга. 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврда ҳаракатлар суръати тез ўсиб боради. Ҳаракатларнинг тезлиги ва ихтиёрий частотаси, шунингдек, уларнинг максимал суръатини сақлаб туриш қобилияти 14-15 ёшларга келиб, охирги натижага яқин бўлган қийматга эришади. Футболчиларнинг 60 м га югуришдаги натижалари 12-15 ёш орасида ўсиб боради, 15 ёшдан кейин эса улар бир оз барқарорлашади, бу ҳол кейинчалик «тезлик баръери»нинг ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Агар 60 м га югуришдаги натижалар 11 ёшдан 18 ёшгача 1,4 сония га яхшиланса, 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган даврда у максимал миқдорни 1,16 сония ни ташкил этади. Кейинги тезликнинг ўсиши ва бунинг натижасида иш қувватининг ортиши билан тушунтирилади. 17 ёшда ўсмирларда чидамлилик яна ортади. Шуни қайд қилиш керакки, жисмоний машқлар, жумладан, футбол билан шуғулланиш таъсирида ёш спортчиларда жисмоний сифатларнинг ривожланишидаги биологик қонуниятлар ўзгармайди. Фаол педагогик таъсир уларнинг анча юқори даражада ривожланишига ёрдам беради. У ёки бу хислатларнинг кўпроқ ривожланиши рўй бераётган ёшда юкламани камайтирмаслик муҳим аҳамиятга эга. Ҳаракат фаолияти фақат таянч - ҳаракат аппаратининг ривожланиши билан эмас, балки шу аппаратга хизмат қилувчи ички аъзолар ва тизим - ларнинг функционал имкониятлари билан ҳам белгиланади. Болалар организмининг жинсий етилиш давридаги ўсиши ва ривожланиши ҳақидаги маълумотлар жисмоний юкламаларни меъёрлаш нуқтаи наза кемирчакларининг пубертат ўзгаришлари рўй беради. Энг охирида – ўртача 14 ёшу 1,5 ойларда қўлтиқ остида туклар пайдо бўлади. Болалар организми вегетатив тизимларининг мушак ишига кўрсатадиган реакциялари характерига қараб уларнинг функционал имкониятлари ҳақида фикр юритиш мумкин. Болаларда машқ билан малака ҳосил қилиш даври катта ёшли кишиларга қараганда ўртача - қисқа, шунинг учун машғулот машғулотидаги чигил ёзиш вақт жиҳатидан узоқ бўлмаслиги керак. Бу марказий нерв тизимининг функционал имкониятлари ҳамда мушак, юрак- томир, нафас олиш ва организмнинг бошқа тизимларининг функционал имкониятлари билан боғлиқдир. 9-12 ёшли болаларнинг бажараётган ишга тез мослашиш қобилиятини қайд этиб, ёш спортчиларнинг вегететив фаолиятидаги баъзи хусусиятларни кўрсатиб ўтиш зарур. Масалан, жисмо - н катталарникига қараганда қисқа бўлади. Энг қисқа тикланиш даври 11-12 ёшли болаларда кузатилади. Нафас олиш органлари юрак-томир тизими билан мустаҳкам алоқада ишлайди. Нафас олиш аппаратининг ўлчамлари ва функционал имконият - лари ёш ортиши билан кенгайиб боради. Кўкрак қафаси нафас олиш ҳаракатлари натижасида тобора катталашади. Ўғил болаларда 7 ёшдан 12 ёшгача кўкрак қафаси айланаси 59,9 см дан 67,8 см гача ортади, ўпканинг тириклик сиғими 1400 мл дан 2200 мл гача кўпаяди. Болаларнинг нафас олиш мушаклари ривожланиши чуқур нафас олишни таъминлайди, мушакларнинг жадал ишлаши ўпка вентиляциясининг анча ортишига имкон яратади. Ўғил болаларда нафас олиш мушакларининг кучи ёш ўсиши билан ўзгаради, бироқ у 8 ёшдан 11 ёшгача жуда тез ортади. Болаларда мушак ишлаган вақтда 1 кг оғирликка нисба II. БОБ. ДАРСДАН КЕЙИНГИ Ф УТБОЛ ТУГАРАК ЛАРИДА ЎҚУВ - МАШҒУЛОТЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ. II. 1. Футбол машғулотларини режалаштириш. Футболчилар маҳорат даражасини ошириш тўғридан–тўғри болаларни илк ёшлик чоғидан бошлаб футбол ўйинига режали ва малакали равишда оммавий ўргатишга боғлиқ. Фақатгина бола организми тизимларининг ёшига қараб ривожланиш қонуниятларининг ҳисобга олган ҳолда ўйин сирларини ўргатиш ва шуғуллантиришнинг энг самарали услубиётини қўллаш натижа- сидагина юқори даражадаги футболчилар тайёрлаш вазифасини тўлиқ ҳал этиш мумкин. Ф утбол тугарак ларида ўқув - машғулотларини режалаштириш тизимида қўйидаги турларни ажратиш мақсадга мувофиқдир: –кўп йиллик тайёргарлиги; – ўрта ва кичик циклларни (микроциклларни) ўзига қамраб оладиган бир йиллик тайёргарлик. Ёш ф утболчилар ни к ўп Фу т бол чиларни тайёрлашда ўқув-машғулот ишларини ташкил қилиш Футбол тугарак ларида ўқув-машғулот жараёнини ташкил қилиш машғу- лотнинг замонавий услубияти асосида, ёш футболчиларнинг юқори машғу- лот юкламаларини ўзлаштириши орқали амалга оширилади. Футбол тугарак лари га қуйидаги вазифалар юкланади: – Дастурни; амалий ва назарий машғулотларни узлуксиз бажариш; ёш футболчиларни танлаш тизимини яхши ташкил қилиш; – мусобақаларда мунтазам иштирок этиш; тикланиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш; йўриқчи ва ҳакамлик амалиётини ўташ; Спорт мактабларидаги бўлимлар бошланғич тайёрлов ва ўқув-машғулот гуруҳларидан шаклланади. Спорт тайёргарлигида юқори натижаларга эришилган ва зарур шароитлар яратилган БЎСМларда спортни такомиллаш - тириш гуруҳлари ташкил қилинади. Ўзбекистон Республикаси эгаллаш, ўйиннинг индивидуал, гуруҳли ва жамоавий тактикаси асосларини ўрганиш; футбол қоидалари асосида ўйин жараёнини ўзлаштириш, футбол мусобақаларида қатнашиш; шифокор назорати, шахсий гигиена, футбол тарихи, техника ва тактика, футбол ўйини қоидалари тўғрисидаги назарий маълумотлар билан танишиш. Учинчи (12-13 ёш) ва тўртинчи (13-14 ёш) йил ўқиётган ўқув- машғулот гуруҳларининг вазифалари: Соғлиқни мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарликни ҳар томонлама такомиллаштириш: тезкорлик-куч, чаққонлик ва умумий чидамлилик сифат- ларини ривожлантириш; ўйин техникаси усулларининг барча арсеналларини эгаллаш; индивидуал ва гуруҳли ўйин тактикасини такомиллаштириш; жамоа тактикаси асосларини эгаллаш; тактик фикрлашни ривожлантириш; футбол мусобақаларида қатнашиш; ҳакамликнинг оддий кўникмаларини тарб Спорт-такомиллаштириш гуруҳлари (16-17) ва (17-18 ёш): Индивидуал атлетик тайёргарликни махсус чидамлилик ва тезкорлик- куч сифатларига урғу берган ҳолда ривожлантириш; ўйиннинг техник усул- ларини такомиллаштириш – техник усуллар ҳажмини оширишга алоҳида эътибор берган ҳолда уларни тез, самарали бажариш. Ҳимоя ва ҳужумда индивидуал тактик ҳаракатларни ривожлантириш; руҳий тайёргарлик даражасини ошириш; мусобақаларда иштирок этиш, спорт формасини эгаллаш, юқори малакали жамоалар ўйинлари орқали тажриба орттириш; назарий билимларни, айниқса, спорт машғулоти ва ҳакамлик услубиятини чуқур эгаллаш, футбол бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказишда, натижаларга эришишда қатъият ва мақсад сари интилишни тарбиялаш. Спорт мактабларида ўқув-машғулот жараёнининг асосий шакллари: назарий ва гуруҳ ўргатиш мумкин. Икки тарафлама ўйинни қабул қилинган меъёрларга қараб ва катта майдонда ўтказиш шарт эмас. 11х11 жамоавий ўйин шароитида тактик ҳаракатларни эгаллаш уларга бирмунча қийинчилик туғдиради. Бу ёшдаги болаларга индивидуал ва тактик ҳаракатларни 3х3, 4х4, 5х5 каби чегараланган таркибда кичик майдончаларда (30-50 м ва 20-30 м ) икки тарафлама ўйин ва ўйин машқлари орқали эгаллаш осон бўлади. Ўйин жараёнида фикрлашни тарбиялаш учун ҳаракатли ўйинлардан кенг фойдаланиш тавсия этилади. 8-11 ёшли болалар билан ўтказиладиган машғулотларида жисмоний тайёргарликка 50 % вақтни ажратиш зарур. 12-15 ёшли ўсмирлар ва 16-17 ёшли ўспиринларда бошланғич ўргатиш шуғулланувчиларнинг индивидуал тайёргарлигига эътибор берган ҳолда олиб борилади. Ёшлар ва ўсмирларга техник-тактик усулларни ўргатиш Техника ва тактикани ўргатишда асосан яхлит машқлар қўлланади. 10-12 ёшда тезлик, асосан, тезкорлик-куч сифатларининг ривожланиши ва мушак тизимининг ўсиши туфайли ошади. Шунинг учун тезликни тарбия- лаш воситалари таркибида тезкорлик-куч машқлари (сакрашлар, депсиниш- лар, югуришда тезланишларнинг ўзгариши) муҳим ўринни эгаллайди. Чидамлиликни тарбиялаш учун: бир маромда кросс югуриш; спорт ва ҳаракатли ўйинлар, югуриш ва ўйин машқларини қисмларга бўлиб бажариш кабилар зарур. Катта ўқув-машғулот гуруҳларида тезкорликни тарбиялашга катта аҳамият берилади, чунки уни ривожлантириш жуда мушкул бўлади. Машғулот жараёнида машқлар қуйидаги хусусиятларига кўра танланади: – ўйин мазмуни ва тизими йўналиши (техника ва тактикани такомил - лаштириш, жисмоний сифатларни ривожлантириш); – организмнинг Истиқболли режалаштириш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни назарда тутиши лозим: – ўқув-машғулот жараёнининг самарасини ошириш; – жамоага саралаб олиш тизимини такомиллаштириш; – моддий-техник базани такомиллаштириш; – комплекс назорат тизимини такомиллаштириш; – илмий-услубий таъминланиш самарадорлигини ошириш. Истиқбол ли режа лаштириш қ ў йидаги бўлимларни қамраб олади: – тайёргарликнинг мақсад ва вазифалари; – тайёргарлик босқичлари; – йиллар бўйича жамоани жамлаш (комплектлаш); – мусобақа ва машғулот юкламалари динамикаси; – мураббийлар таркиби малакасини ошириш; – моддий-техник таъминлаш. Бир йиллик режалаштириш Бир йиллик режалаштириш истиқбол режасига мос равишда тузилади ва унинг бир қисми ҳисобланади. Унинг асоси ички ва халқаро мусобақалар тақвими. У қ ў йидаги бўлимларга бўлинади Тайёргарликнинг йиллик циклида юкламалар ҳажми жамоанинг қайси табақа да иштирок этиши, мусобақа даврининг узунлиги ва ундаги ўйинлар сонига боғлиқ. Машғулот лар нинг йиллик цикли уч даврга бўлинади: тайёргарлик , мусобақа ва ўтиш даврлари . Тайёргарлик даврида машғулот юкламалари ҳажми ўртача 180-240 соат бўлса , мусобақа даврида 380 - 400 соатни ташкил қилади. Жами йилига 700- 750 соат ўқув-машғулот ишлари олиб борилади. Ўйинларни қўшганда (150-170 соат), амалий иш ҳажми 900 соат атрофида бўлиши лозим. Тайёргарлик даври Юқори малакали жамоаларда тайёргарлик даври нинг узунлиги охирги йилларга келиб 8-10 ҳафтагача қисқаради. Бу даврда асосий вазифа футболчилар тайёргарлигини ҳар томонлама таъминлаш ва унинг асосида техник-тактик маҳоратни ва ирода сифатларини такомиллаштириш иборат. Болал Тайёргарлик даври ҳафталик босқичини тақсимлашнинг намунавий жадвали № 1 -жадвал Даво- мийлик Ўтказиш жойи Вазифалар 1-3 ҳафта Жамоа раҳбари аниқлайди. – Ч уқур тиббий кўрик дан ўтказиш ; – Ф ункционал ва физиологик тайёргарликни тест - лаш; – Ҳ аракат сифатлари, техник-тактик маҳоратни тиклаш ва такомиллаштириш бўйича ўқув машғулотлари ўтказиш; – Ў йинчиларнинг ахлоқий-иродавий ҳолатини яхшилаш; – С порт формасини шакллантириш; 4-6 ҳафта Жамоа раҳбари аниқлайди. – Ў йин техника ва тактикаси, махсус жисмоний сифатлар машғулоти; – Ў йинчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда руҳий тайёргарлик ва ахлоқий ҳолатни ошириш; – М ашғулотнинг катта ва максимал шиддатига кўникиш; 7-8 ҳафта Жамоа раҳбари аниқлайди. – Э кстремал шароитда ўйин техника ва тактикасини такомиллаштириш; – Ҳ Тайёргарлик даврининг умум тайёрлов босқичи Футболчилар тайёрлашни у мумий тайёргарлик босқичида асосий эътибор футболчиларнинг ҳар томонлама умумий жисмоний тайёргарлик кўришларига қаратил ган бўлади . Ў қув машғулотининг ж исмоний тайёргарлик жараёнини режалашти - ришда унга умумий вақтнинг 40-45% и ажратилади. Машғулотларда кучни, чидамлиликни, чаққонликни ривожлантиришга ка т та эътибор қаратилади. Бунинг учун енгил атлетика, акробатика, сузиш, спорт ўйинлари восита - ларидан фойдаланилади. Машғулотларни ҳам спорт залларида, ҳам очиқ ҳавода ўтказиш режалаштирилади. Техник тайёргарлик умумтайёрлов босқичида иккинчи ўринда туради. Унга умумий вақтнинг 35-40% и ажратилади. Футболчилар тайёрлашни б у босқичда тактик тайёргарликка умумий вақтнинг 20-25% и ажратилади. Уларнинг асосий йўналиш II 1- 90 дақ иқа . 2- 120 дақ иқа . Тезкорлик-куч сифат- лари ривожлантириш. Куч чидамкорлигини ривожлантириш. Ўртача Катта III 1-120 дақ иқа . 2- 90 дақ иқа . Куч чидамкорлигини ривожлантириш. Махсус чидамкорлик - ни ривожлантириш. Катта Ўртача IV 1- 90 дақ иқа . 2- 90 дақ иқа . Ҳаракат сифатларини комплекс такомил - лаштириш. Ҳаракат сифатларини комплекс такомил - лаштириш. Ўртача Ўртача V 1-120 дақ. 2-90-120дақ. Махсус чидамлиликни ривожлантириш. Умумий чидамлиликни ривожлантириш. Ўртача Катта VI 1-120 дақ. 2-90-120дақ. Махсус чидамлиликни ривожлантириш. Умумий чидамлиликни ривожлантириш Катта Ўртача VII Тикловчи тадбирлар, дам олиш Тайёрлов даврининг махсус тайёргарлик босқичи . Тайёрлов даври босқичнинг асосий вазифаси махсус сифатлар ва малакаларни футболга мос равишда ривожлантириш, Жисмоний тайёргарлик умумий вақтнинг 25-30% ини ташкил қилади. У, асосан, умумий ва махсус шуғулланганлигини ривожлантиришга қаратилган бўлиши лозим. Техник тайёргарликка умумий вақтнинг 35-40% и ажратилади. Асосий эътибор ўйин ҳолатига яқинлаштирилган шароитда тўп билан муомала қилиш техникасини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилади. Бу босқичда тактик ва ўйин тайёргарлигига умумий вақтнинг 40-45% и ажратилади. Ўйинчиларнинг жамоада ўз мажбуриятларини бажаришини ҳисобга олган ҳолда индивидуал ҳаракатларни эгаллаши ва такомиллаштири- шига эътибор берилади. Футболчилар янги гуруҳли ва жамоавий ҳааркат - ларни ўрганишади, шунингдек, жамоанинг таркиби ва алоҳида ўйинчи - ларнинг вазифалари аниқланади. Футболчилар тайёрлашни м ахсус тайёргарлик босқичида машғулотнинг асосий шакли бу тематик № 3 -жадвал . Ў йғониш 7:00 Енгил нонушта 7:15 Эрталабки ўқув машғулоти 8:00-9:30 Нонушта 10:00-10:30 Дам олиш, тикловчи тадбирлар 10:30-13:30 Овқатланиш 13:30-14:00 Дам олиш, тикловчи тадбирлар 14:00-18:30 Ижодий машғулотлар 18:30-19:30 Кечки ўқув машғулоти 19:30-21:00 Кечки овқат 21:30-22:00 Дам олиш, тикловчи тадбирлар 22:00-23:00 Уйқу 23:00-7:00 Бу даврда жисмоний тайёргарлик махсус ҳаракат сифатларини янада такомиллаштиришга, югуриш техникаси ва тезлигини, сакрашларни, ҳаракат координациясини, техник маҳоратни мукаммаллаштиришга йўналтирилади. Техник тайёргарлик эса турли ўйин шароитларида олдин ўрганилган техник усулларни такомиллаштиришга йўналтирилган бўлади. Тактик машғулот тактик фикрлашнинг юқори даражасини, ўйинчилар - нинг бир-бирини тушунишини ва турли тактик комбинацияларни Ўтиш даврида ўйинчилар мураббий ва шифокорнинг маслаҳатига кўра турли хил жисмоний машқлар билан шуғулланадилар. Бу даврнинг охирига келиб жисмоний тайёргарликка оид мустақил машғулотларни фаоллаштириш тавсия этилади, бунда тайёрлов даврининг биринчи босқичига текис ўтиш таъминланади. II. 2. Тренировка жараёнида жисмоний тайёргарлик ишлари. Ўқув - машғулотларида тезкорликни ривожлантириш. Ёш футболчилар билан ишлашдаги дастлабки тайёргарлик босқичида уларнинг ҳар томонлама жисмоний тайёргарликни эгаллашига, соғлиғини мустаҳкамлаш ва мутаносиб ривожланишига, хилма-хил кўникма ва малака- ларни эгаллаб олишига, футбол ўйини техникаси ва тактикасининг 28 бошланғич асосларини ўрганишига қаратилган воситалар комплексидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Жисмоний тайёргарликнинг бу вақтдаги вазифаси, аввало, ёш футболчи- ларнинг ҳаракат функцияларини (куч, тезкорлик, чидамлилик, чаққонлик ва эпчиллик), шунингдек ўз ҳаракатларини вақт оралиғида (ҳавода ва мушакларнинг зўр бериши даражасига кўра бошқара билиш ҳаракат функциясининг асосий компонентларидир) шакллантиришдан иборат бўла- ди. Ҳаракатлар тезлигини тарбиялашга катта эътибор бериш керак. Чунки болалик ва ўсмирлик ёшида ана шу энг муҳим жисмоний сифатни тарбиялаш учун кенг имкониятлар мавжуддир. Шуни қайд қилиш керакки, дастлабки тайёргарлик ва бошланғич спорт ихтисослашуви босқичларида тезкорлик чаққонлик билан мустаҳкам боғлиқ равишда тарбияланади, бу эса силжишнинг (бир жойдан иккинчи Машғулотларга эстафеталардан ташқари 10-15 м га югуриш бўйича назорат машқларини киритиш ҳам тавсия этилади. Мураккаб ҳаракат реакциясини ва ҳаракатлар частотасини ривожлантириш учун турли спорт ҳолатидан югуриладиган тезкорлик машқларидан кенг фойдаланиш керак. Бу машқлар турли хил кўрув сигналларига биноан, югуриш йўналишини ўзгартириб бажарилади. Бу эса ўйин жараёнида вужудга келадиган мураккаб вазиятларни моделлаштириб, сигналларнинг ҳар бирига жавоб ҳаракатлари билан реакция кўрсатиш имконини беради. Бошланғич спорт ихтисослашуви босқичида кенг кўламдаги ўйинлар, ўйин машқларини қўллашдан ташқари, асосий жисмоний тайёргарлик машқлари комплексларидан фойдаланиш мумкин. Бу ҳар томонлама жисмоний тайёргарликнинг мустаҳкам базасини яратиш учун қулай шарт- шароитни юзага келтиради. Кўпроқ яъни югуриш тезлигини, асосан, динамик куч ҳисобига ошириш керак. Кучни тезлик билан намоён қилиш қобилятини тарбиялашда динамик зўр бериш услубини қўллаш мақсадга мувофиқдир, бунда енгил юкни максимал тезликда бошқа жойга кўчириш йўли билан ҳаддан ташқари зўр беришга эришилади. Жуда ҳам жадаллик билан бажариладиган машғулот кучли воситадир. Шунинг учун максимал тезликни ривожлантиришга қаратилган машқларни тез-тез, лекин кичикроқ ҳажмда ўтказиб туриш лозим. Ҳаракатлар тезлигини оширишга қаратилган машқлар меъёрини тўғри белгилаш, машқларнинг тезлигини пасайтирмай, неча марта такрорланишини, шунингдек, имкон чегараси ёки унга яқин тезликни пасайтирмай бажариладиган узлуксиз машғулот ишларининг қанча давом этишини ҳисобга олиш учун зарур. Тезкорликни ривожлантиришга қаратилган машқлар ёш фу 3. Машқнинг давом этиши (ёки масофанинг узинлиги) шундай бўлиши керакки, машқни бажариш охирига келиб тезлик чарчаш натижасида пасаймасин (В.М. Запорожец, 1966). Ўқув - машғулотларида кучни ривожлантириш. Дастлабки тайёргарлик ва бошланғич спорт ихтисолашуви босқичларида кучни оширишда асосий эътибор бутун ҳаракат аппаратидаги мушакларни мустаҳкамлашга қаратилиши керак. Шуни ҳисобга олиш лозим, табиий ўсиш жараёнида болаларда қорин мушаклари, тананинг қийшиқ мушаклари, қўлнинг узоқлаштирувчи мушаклари, соннинг сербар мушаги, оёқнинг яқинлаштирувчи мушаклари, одатда, унча яхши ривожланмаган бўлади. Болаларнинг куч имкониятлари оз бўлганлиги учун уларда кучлиликни тарбиялашни жуда эҳтиёткорлик билан, асосан, динамик характердаги қисқа вақтли зўр беришдан фойдаланиб олиб бориш керак. Кучни ош имкон берувчи машқлар ҳам қўлланилади. Жумладан, нерв-мушак кучланишларининг тузилиши ва характерига кўра футболнинг бутунлай таъсирига ўхшаш машқлар (туташ услуб), шунингдек, асосий юклама тушадиган мускуллар гуруҳини ривожлантиришга қаратилган машқлар алоҳида таъсир кўрсатишга имкон берувчи машқлар ҳисобланади. Барча ҳаракат аппаратининг мушаклар гуруҳини, шунингдек, айрим мушаклар гуруҳини (футболчилар томонидан кўрсатиладиган кучнинг самаралилиги, асосан, шуларга боғлиқ бўлади) ривожлантириш учун кўпроқ динамик куч машқларидан фойдаланилади, булар икки гуруҳга: шахсий куч гуруҳига бўлинади. Ёш футболчиларнинг куч имкониятлари умумий даражасини ошириш учун кўпроқ такрорий зўр бериш услуби қўлланилади. Бу услубда мушак - нинг нисбатан кўп ишлаши модда алмашинувини анчагина яхшилайди. Тро бутун гавда мушакларини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар умуман тўхтатилмайди. Катта ёшдаги ўсмирларда асосий мушак гуруҳларининг кучини тарбиялаш баъзи бир хусусиятларга эга. Бу мақсадда турли хил динамик куч машқлари қўлланилади. Самарали тезлик-куч машқларидан бири орқа билан сакраш деб аталадиган сакраш (75-100 см баландликдан) бўлиб, бу машқни дастлаб чуқурликка сакраб кўрилгандан кейин бажарилади. Шунингдек, шахсий-куч машқлари: гимнастика снарядларида бажариладиган машқлар, акробатика машқлари, шериги билан бирга чўққайиш, анчагина оғир штанга билан нисбатан секин бажариладиган машқлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Штанга билан бажариладиган машқларни шундай танлаш керакки, улар мушак кучини ҳамда уларнинг қисқариш тезлигини мушакларнинг футбол ўйинида намоён қилинадиган кучланиш структура Жуда кичик 25 дан кўп Такрорий зўриқиш услубида катта ва ўртача катта қаршиликлар билан бажариладиган машқлардан фойда-ланилади. Агар ёш футболчининг кучи машғулотлар жараёнида ҳаракатларни 8-12 мартадан кўпроқ бажара оладиган даражада ортса, машқларни 4-7 марта бажаришга имкон берадиган даражага қадар мураккаблаштириш лозим. Кучни тарбиялашда машқни бир уринишда 50 тагача такрорлаш тавсия этилмайди. Бунчалик кўп такрорлашлар фақат чидамлиликни тарбиялашда мақсадга мувофиқдир. Ўқув - машғулотларида чидамлиликни ривожлантириш. Ёш футболчиларда чидамлиликни тарбиялашга 12-15 ёшдан бошлаб киришиш мақсадга мувофиқдир. Бу ёшга келиб ўсмирнинг анатомик ва физиологик жиҳатдан шаклланиши тугаланади ва уни ҳаракат фаоллигининг ошиши чидамлиликни кўпроқ ривожлантириш имконини беради. Умумий чадамлил машғулот қилиш эҳтимоли камаяди. Бунда спортчининг организми аэроб режимда ишлайди. Жиддий машғулот қилиш босқичида футболчиларнинг умумий чидам - лилигини тарбиялаш учун машғулот нинг бир меъёрли-ўзгарувчан услубини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу услуб юкламанинг суст ёки фаол дам олиш билан алмашиниб турадиган бир неча «бўлак» ларга бўлиниши билан характерланади. Бу эса шуғулланувчиларнинг организмига анча кучли таъсир этадиган жадал машқларни қўллаш имконини беради. Бир меъёрли - ўзгарувчан услубда бажариладиган машқлар футболчи - ларда чидамлилик сифатини тарбиялашга, техникани мусобақа шароитига яқин бўлган шароитларда такомиллаштиришга имкон беради. Бу услуб ўзининг организмга таъсир этишига кўра анаэроб услубдир. Бир меъёрли - ўзгарувчан услуб бўйича бажариладиган машғулотни тегишли Махсус чидамлиликни тарбиялаш. Умумий чидамлилик билан бир қаторда футболчилар махсус чидамли- ликларини ҳам ривожлантиришлари керак. Махсус чидамлилик футболга татбиқ қилинганда, ўйинчининг белгиланган суръатни ўйиннинг охирги дақиқасигача сақлаш қобилиятида намоён бўлади. Тезликка чидамлилик махсус чидамлиликнинг хилларидандир. Бу сифат юксак ривожланганда, футболчи шиддат билан югуриш ва тезланишларнинг максимал тезлигини сақлаб қолади, бутун ўйин давомида техник усулларни самарали бажаради. Махсус чидамлилик кўрсатиш баъзи бир физиологик ва руҳий омиллар - га боғлиқ. Футболчининг анаэроб имкониятлари асосий физиологик омил - дир. Тезликка чидамлиликни тарбиялашда анаэроб механизмларни такомил - лаштириш учун такрорий, ўзгарувчан, интервалли ва мусобақа услублари қўлланилади. Айланма ма ривожлантириш учун тавсия қилинадиган машқларни, шунингдек, бошқа спорт турларидан олинган ёрдамчи машқларни ўз ичига олиши лозим. Машқларни бажаришдаги юкламалар ниҳоятда индивидуал бўлиши керак. Машқларнинг бажариш тезлиги -максимал тезликнинг 80-85% и, шу билан бирга, машқни бажариш охирига келганда томир уриш тезлиги минутига 175-180 атрофида бўлиши лозим. Дам олиш интерваллари камида 45-90 сония , кўпи билан 3 - 4 дақиқа бўлиши керак. Ёш футболчиларнинг организмига тушадиган юкламани текшириш қулай бўлсин учун, барча машқларни томир уриш тезлигига қараб уч гуруҳ (паст, ўртача, юқори) жадалликдаги машқларга бўлиш мумкин. Паст суръатда бажариладиган машқларга шундай машқлар кирадики, уларни бажариш вақтида томир уриш тезлиги минутига 120-130 мартага етади. Машқлардан бажариш тезлиги - м майдончада «қувлашмачоқ» ўйнаш, чўнқайиб ўтирган ҳолатда сакраб (отилиб) туриш, рақиб билан олишган ҳолда 8-10 м га шиддат билан югургандан кейин мўлжалга тўп тепиш, махсус топшириқ (юқори суръатни сақлаб туриш, жамоадаги ўйинчилар сонини камайтириш билан ўйнаш, чекланган майдончаларда (2х3, 3х3, 4х4, 6х6, 8х8) ўйнаш. Катта юклама билан бажариладиган чидамлилик машқларининг машғулоти 15-16 ёшли футболчилар учун ҳафтасига кўпи билан 1 марта, 17- 18 ёшлилар учун эса ҳафтасига 2 марта ўтказилиши мумкин. Мураббийнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарликка доир машғу - лотига киритилган ҳар бир машқнинг энергетик «қиммати»ни аниқ белгилай билиши машғулот воситалари ва услубларини тўғри ҳамда мақсадга мувофиқ танлашига имкон беради. Чидамлилик даражасини аниқлаш учун олти минутли югуриш тестид м/ сония нинг узунлиги, м . 40-44 45-49 50-54 55-59 60-64 65-70 3.1 3,3 4,0 4,2 4,4 4,8 11 12 14.5 15 16 17.5 1100 1200 1350 1500 1600 1750 Ҳар бир машғулот машғулотида югуриш, шунингдек, бу ерда тавсия қилинган бошқа машқлардан фойдаланиш билан бир қаторда таклиф қилинаётган масофаларни индивидуал машғулотларда югуриб ўтиш ёш футболчиларнинг чидамлилигини анчагина ошириши керак. Ўқув - машғулотларида чаққонликни ва эпчиллигини ривожлантириш. Дастлабки тайёргарлик ва бошланғич спорт ихтисослашуви босқич- ларида чаққонлик ва эпчиллик тарбиялаш координациясига кўра мураккаб бўлган ҳаракат амалларини муваффақиятли эгаллаб олиш учун асос яратади. Бу ўйинда ҳаракатли ўйинлар, тўп билан бажариладиган машқлар, акробати- ка машқлари, унча мураккаб бўлмаган тўсиқлар оша югуриш, сакраш, кичикроқ бал Эпчилликни тарбиялашда предметларсиз ҳамда енгил предметлар билан (булар кенг кўламда бажарилади) бажариладиган машқлардан, бўғинлар ва пайларни мустаҳкамлайдиган машқлар билан қўшиб бажариладиган эпчил - лик машқларидан, шунингдек, мушакларни бўшаштиришга оид машқлардан фойдаланилади. 17-18 ёшли футболчилар билан ўтказиладиган машғулотларда икки-учта енгил пружинасимон сапчиш билан тугалланадиган, ҳаракатнинг тўлиқ амплитуда билан бажариладиган (жуфт-жуфт бўлиб ва оғирликлар билан) етарлича самарали бўлган махсус чаққонлик машқлари қўлланилади. Футболчиларни руҳий тайёргарликлари. Руҳий тайёргарликнинг асосий вазифаси юқори руҳий - иродавий сифат- ларни тарбиялашдан иборат. Руҳий тайёргарлик вазифаларини ривожлантириш қўйидагича: – жараёнларни идрок қилишни (тўпни, вақтни, бўшлиқни ҳис қи Мураббий футболчида ғалабага интилувчанликни тарбиялаши лозим. Ўйинга тайёрлашда ҳар бир футболчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Шу билан бирга, ўйиннинг аҳамияти, турнирдаги, чемпионатдаги ғалабанинг туб моҳиятини етказа билиш лозим. Суҳбатларнинг (установканинг) чўзилиши, мураббийнинг безовталани - ши ўйинчилар руҳиятига салбий таъсир кўрсатади, ҳаяжонини кучайтиради. Одатда, бегона шахсларнинг аралашуви, уларнинг маслаҳатлари жамоанинг ўйинга тайёргарлигини сусайтиради. Ҳар бир футболчида ирода сифатлари ривожланган бўлиши лозим. Ирода сифатларининг ривожланиши жисмоний, техник, тактик, назарий тайёргарликлар билан боғлиқ. Ирода сифатлари ўйин ҳолатига мос машқлар узлуксиз равишда бажарилганда тарбияланади. Ўз кучига ишончни тарбия - лаш, масъулиятни сезиш, мақсад ва фойдаланишнинг фоизли нисбати кўпгина омилларга: ўқитиш босқичи ҳамда вазифаларига, шуғулланувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига, уларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ бўлади. Ўқув - машғулотларида ўқитиш жараёнининг тузилиши. Алоҳида техник усул ва тактик ҳаракатни ўрганиш қуйидаги босқич - ларга ажратилади: – дастлабки ўрганиш; – чуқур ўрганиш; – мустаҳкамлаш ва янада такомиллаштириш. Ҳар бир босқич бир қатор хусусиятларга эга бўлиб, шу хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда конкрет вазифалар қўйилади ва ўқитиш (ўргатиш) нинг рационал услубикаси танланади. Дастлабки ўрганиш. Бу босқичнинг асосий мақсади ўргатилаётган усул ёки ҳаракат асосларини ўзлаштириб олиш. Аниқ бир ҳаракатни унинг асосий вариантида бажариш кўникмаларини шакллантиришдаги дастлабки уринишлар бош мия қобиғида динами Оғзаки тушунтиришда ҳаракатнинг аниқ терминологик номи берилади, унинг аҳамияти ва ўйин шароитларида қўлланиладиган ўрни ҳақидаги маълумотлар айтилади, бажариш принциплари тушунтирилади. Болалар диққат-эътиборининг беқарорлиги, ҳажми эса кичиклиги сабабли тушунти - риш аниқ, қисқа ва образли бўлиши керак. Иккинчи сигнал системаси орқали ҳосил қилинадиган кўрув тасаввурлари кўрсатмалиликни таъминлаш услубларидан фойдаланиш билан тўлдирилади. Булар биринчи сигнал тизими орқали таъсир этиб, ўрганилаётган ҳаракатларнинг конкрет образларини ҳосил қилишга ёрдам беради. Бевосита намойиш қилиш (кўрсатиш) кўрсатмалиликни таъминлаш- нинг асосий услубидир. Намойиш қилиш фақат ташқи формаси бўйичагина намунали бўлиши керак эмас. Ҳаракатнинг муваққат, фазовий ва куч характеристикаларини оптимал равишда Чуқур ўрганиш. Бу босқич техник ва тактик ҳаракатларнинг янада мустаҳкамланиши ва ўрганилаётган ҳаракат деталларининг чуқурроқ аниқлаштирилиши билан характерланади. Усул ёки ҳаракатни ўзлаштириб олиш жараёнида дастлабки кўникмалар такомиллашади, техник усуллар ҳам, тактик ҳаракатлар ҳам тўғри, аниқ, бемалол бажарила бошланади. Чуқур ўрганиш босқичини шуғулланувчиларнинг ҳаракат сезгиларини онгли равишда баҳолай олиши ва жойни идрок қила билиши ўргатиш вазифаларини муваффақиятли ҳал этишда катта аҳамият касб этади. Бу эса муфассал сўзлаб бериш ва суҳбат, ҳаракатларни тушунтириш ва чуқурроқ таҳлил қилиш, ўз - ўзини текшириш, ҳисобот бериш ва шу каби оғзаки услубларни қўллаш имконини беради. Бевосита кўрсатиш кўрсатма қурол - лар: фото ва киноматериаллар, плакатлар, расмлар, схема ва ҳоказола Ҳаракат амалларининг кўп вариантларда бажарилиши турли хил анализатор тизимларининг фаолиятига оширилган талаблар қўяди ва бажарилаётган ҳаракатлар тўғрисида аниқ тасаввурларнинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Бир дарсдаги такрорлашлар сони оширилади. Ўрганилаётган ҳаракат 10- 12 дақиқа давомида такрорланади, шундан сўнг 3,5-5 дақиқа бошқа машқлар бажарилади. Ўйин машқларини бошқа машқ тарзида қўллаш анча самарали- дир. Сўнгра яна ўшанча вақт давомида ҳаракатни кўп марта такрорлаш лозим. Дарслар тизимида чуқур ўрганиш катта интерваллар билан олиб борилиши мумкин. Бу дарсга янги материал киритиш имконини беради. Мазкур босқичда ўйин ва мусобақа услубларидан кенг фойдаланилади, булар алоҳида эмоционал фон яратади, машқларнинг таъсирини кучайтиради ва ўқитиш жараёнини фаоллаштиради. Ўқув - машғ турли усул ва усуллар йиғиндисидан иборатдир. Шунинг учун кам вақт ва куч сарфлаб ўргатиш вазифасини ҳал этиш учун ўрганилаётган материални тизимга солиш ва техникага ўргатишнинг изчиллигини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Ўргатиш ишини бошлаш ва уни оптималлаштириш муаммоси кўп жиҳатдан тушунарлилик асоси билан белгиланади. Аммо бу фақат «оддийдан мураккабга», «осондан қийинга» услуби й қоидаларидан фойдаланишдан иборат бўлиб қолмайди. Дастлаб ўйин олиб боришнинг асосий усулларини ўрганиш зарур. Ниҳоят, янги ҳаракат кўникмалари аввал ўзлаштирилган кўникмалар асосида пайдо бўлади. Шунинг учун турли хил техник усул ва усулларнинг ўзаро табиий боғлиқлигидан ва тузилиши бўйича умумийлигидан фойдала - ниш керак. Техник усуллар билан танишиш ва уларни ўрганиш жараёнида асосан ўқитишнинг мукаммал у вазифаси қўйилади. Бу вазифанинг муваффақиятли ҳал этилиши шуғулланув - чиларда футболга нисбатан қатъий қизиқиш ҳосил бўлишига ёрдам беради. Мазкур босқичда ўқитиш иши майдонда ҳаракат қилиш: югуриш, тўхташ, бурилиш ва сакрашнинг асосий усулларини ўрганишдан бошланади. Шулар билан параллел равишда ёш футболчилар тўпни эгаллаш техникаси ва буни бажаришнинг қуйидаги асосий усулларини ўрганадилар: – тўп тепиш (товоннинг ички томони билан, оёқ юзининг ички ва ўрта қисми билан); – калла қўйиш (пешонанинг ўрта қисми билан); – тўпни оёқ билан тўхтатиш (товоннинг ички томони, оёқнинг кафти ва сон билан); – тўпни оёқ билан олиб юриш (оёқ юзининг ўрта ва ташқи қисми «қочиб қолиш» йўли билан алдайдиган ҳаракатлар қилиш; – тўпни олиб қўйиш (ҳамла қилиб, тўпни тепиб юбориш); – ён чизиқдан (турган жойд – турли траектория ва йўналишда ҳааркатланаётган тўпни хилма-хил усуллар билан тўғрига ва йўналишини кескин ўзгартирган ҳолда тепиш; – тўпни тўхтатиш ва шеригига ошириш; – тўпни турли усуллар билан олиб юриш; – алдаш ҳаракатларини бажариш; – тўпни ҳужум қилиб ва оёқнинг остига ташланиб тепиб юбориш ёки тўхтатиш; – рақибни елка билан туртиб тўпни олиб қўйиш; – тўпни турган жойдан, ҳаракатда, йиқилаётиб, ён чизиқдан ўйинга киритиш. Дарвозабонлар тўпни ушлаб олиш, уриб юбориш ва бошқа томонга ўтказиб юборишни ҳам йиқилмасдан, ҳам йиқилаётиб такомиллаштирадилар. Асосли равишда машқ қилиш босқичида футболчилар ўйиндаги вазифаларига кўра: ҳужумчи, ҳимоячи ва ҳоказолар бўйича узил-кесил (айрим ҳолларда бир оз вақтлироқ ёки кейинроқ) ихтисослашадилар. Шунинг учун такомиллашиш жараёнини футболчилар миқдордаги ҳаракат кўникмаларини эгаллаб олгандагина, яхши тактик тайёргарликка эришиши мумкин. Ўйинчининг техник маҳорати ё шериклари билан ҳамкорликда, ёки индивидуал равишда исталган тактик ғоянинг амалга оширилишини таъминлаши керак. Ҳар бир футболчининг тактик жиҳатдан юқори индивидуал тайёргарлиги бутун жамоа тактикасининг самарали бўлишини белгилаб беради. Ёш футболчилар билан ўтказиладиган ҳар бир ўқув-машғулоти босқичи муайян йўналишга ва тегишли ўқув материалларига эга бўлиши керак. Дастлабки тайёргарлик босқичида асосий вазифа ўйинда фикр юритиш қобилиятини тарбиялаш ва футбол ўйини жараёнига қизиқиш уйғотишдан иборат. Машғулотларда мураккаб реакция тезлиги, мўлжал олиш, идрок, мустақиллик жамоада иш кўра билиш кўникмаларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган машқлар бажарилади. йўналиши ўйинни олиб бориш тажрибасини эгаллаш ва уни тўлдириб боришдан иборат. Бошланғич спорт ихтисослашуви босқичи тактик тафаккурни (ўйинчи - нинг тактик жиҳатдан фикр юритиш қобилиятини) ривожлантиришни ҳамда асосий индивидуал ва гуруҳли тактик ҳаракатларни ўрганишни назарда тутади. Машғулотларда қуйидагилар: – назарий билимлар, тактик кўникма ва малакалар заҳирасини кенгайтириш; – ўзлаштирилаётган билим, кўникма ва малакаларни доимо ўзгарувчан ўйин шароитидаги ижодий имконияти эътиборга олиниш керак. Машғулотларда спорт ўйинлари тактикасининг умумий асосларини ўрганишга, футбол ўйини тактикасини, ўйинчиларнинг индивидуал ва гуруҳли ҳаракатларини қараб чиқишга катта ўрин берилади. Шу мақсадда футболчининг мустақил иш олиб боришида мавжуд барча формалардан, тактик тайёргарликнинг назар Айрим ўйин вазиятларини ижодий ҳал этиш қобилияти ўйинчиларнинг энг муҳим малакаси ҳисобланади. Бу малакани ривожлантириш бошланғич спорт ихтисослашувининг асосий вазифаларидан биридир. Жиддий машқ қилиш босқичидаги тактик тайёргарлик ўзлаштириб олинган индивидуал ва гуруҳли ҳаракатларга алоҳида эътибор берган ҳолда олиб борилади. У футболчиларнинг комбинацион ўйин олиб бориш қобилия - тини такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Жамоада тактик ҳаракатларни такомиллаштиришга катта эътибор берилади. Ҳар бир ўйинчи жамоада қандай ўрин эгаллашига қараб ўз тактик ҳаракатларини такомиллаштиради. Машқларга ҳам ҳужумчи, ҳам ҳимоячи ҳаракатлари киритилади. Ўз-ўзини таҳлил қилиш қобилятини,вужудга келган ўйин шароитида тўғри йўл топа билиш, ўйин вазиятини характерловчи кўп сонли моментлардан энг муҳим Бу мураббийдан ҳар бир ўйинчи, жамоанинг ўзига хос хусусиятларини, шунингдек, рақиб жамоа футболчилари ўйин фаолиятининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганишни талаб қилади. Ўйинни муҳокама қилиш режаси қуйидагилардан иборат: – ўйиннинг вазифалари; – рақиб жамоасига тавсиф (характеристика); – ўйинчиларга топшириқ; – жамоа чизиқларига топшириқ; – ўйиннинг тактик режаси. Мураббий рақиб кучини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир ўйинчига топшириқ беради, сўнг гуруҳ ўйинчилари, яъни ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи ўйинчилари топшириқ олади. Бу топшириқлардан мураббий ўйинда фойдаланиши лозим бўлган режа ҳосил бўлади. Ўйинга кўрсатма ўйин куни берилади. Бўлим лар оралиғи танаффусида мураббий ўйин режасига қўшимча кўрсатмалар киритиши мумкин. Танбеҳ беришдан олдин мураббий ўйинчилар ўзини босиб олиши у – умумий якун; – хатолар муҳокамаси; – хулосалар. Ўйин муҳокамасини кейинги кун (дам олиш куни) ёки машғулотдан олдин қилиш мақсадга мувофиқ. Ўйин муҳокамаси жуда муҳим аҳамият касб этади, чунки бу дарсда футболчи ўзининг ҳаракатларига баҳо олади, ўзини ва шериклари ҳаракат - ларини баҳолаши мумкин. Ўйиннинг назарий муҳокамасида мураббий фақат хатоларни кўрсатиб - гина қолмай, уларни бартараф қилиш йўлларини тушунтириб бериши лозим. Шунинг учун мураббий доим ўз назарий билимларини бойитиб бориб, ўйинчиларга янги, қизиқарли, барчага манзур билимларни етказиб бориши керак. Х У Л О С А Ў қ увчиларни футболга ўргатишда улар организмининг анатомик ва физологик хусусиятлари ҳисобга олиш муҳум аҳамият касб этади. Болалар тафаккури ва хотирасида 8 - 10 ёшда муҳим ўзгаришлар рўй беради. Жисмоний ма натижасида нотўғри ҳолатда бўлиши туфайли қийшайиб қолиши мумкинлигини кўрсатади. М актабларидаги футбол тугаракларида ёш футболчиларни ўқув - машғулотларини режалаштириш тизими футболчиларнинг кўп йиллик тайёргарлиги, ўрта ва кичик циклларни (микроциклларни) ўзига қамраб оладиган бир йиллик тайёргарлик турларга ажратилади. Футболчиларни кўп йиллик тайёргарликларини тузилиши ва давомий- лигини таъминлаш мақсадида агар қўйидаги омиллардан: 1.Футболчининг индивидуал ва жинсий ҳусусиятлари, уларнинг биологик ўзгариши ва кўпинча маҳорат суръатининг улар билан боғлиқ ҳолда ўсиши; 2. Футболчининг шуғулланишни бошлаган ҳамда махсус машғулотларга киришган ёши; 3. Футболчи лар нинг юқори спорт натижаларини таъминлайдиган мусобоқа фаолияти ва тайёргарлиги тизими; 4. Футбол мусобақалари жараёни мазму сифатларини такомиллаштиришдан иборат бўлади. Ҳар бир шуғулланувчи футболчи машғулотдан олдидан жиддий тиббий кўрикдан ўтказилиши талаб қилинади. Футболчилар тайёргарлик даврини икки босқичга яъни умумий ва махсус тайёргарлик босқичларига бўламиз. Футбол мусобоқалари даврининг узунлиги асосан 9 ойгача бўлади, уни биз шартли равишда учта босқичга яъни биринчи давра, танаффус, иккинчи даврага бўламиз. Энди бунда Ҳар бир босқичнинг ўзига ҳос томонлари мавжуд. Футболчилар машғулотларини истиқболли режалаштириш футболчилар тайёргарлигининг тўрт йиллик циклини (босқичини) йўналиши ва мазмунини белгилаб беради. 1. Истиқболли режалаштиришда ўқув-машғулот жараёнининг самараси- ни ошириш, жамоага саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, моддий - техника базасини такомиллаштириш, комплекс назорат тизим нишни комплекс назорат қилиш, тиббий таъминлаш, моддий-техник таъмин- лаш каби масалаларни ўзида мужассамлаштиради ва бажаради. Кўп йиллик машғулотнинг барча босқичларида техник усуллар ва тактик ҳаракатларга ўргатиш жараёни узлуксиз давом этади. Ёш футболчиларни ўқитиш ва уларнинг малакаларини такомиллашти- риш босқичларида жисмоний тарбиянинг одатдаги услублари: машқлар, ўйин, мусобақа услублари, кўрсатмалиликни таъминлаш, оғзаки нутқдан фойдаланиш, хатоларни тузатиш услубларидан фойдаланилади. Барча услуб- лар бир-бири билан яқиндан боғлиқ ҳолда қўлланилади. Бироқ улардан фойдаланишнинг фоизли нисбати кўпгина омилларга: ўқитиш босқичи ҳамда вазифаларига, шуғулланувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига, уларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ бўлади. Алоҳида техник усул ва тактик ҳара Жисмоний тайёргарликда: – майдоннинг ҳар бир қарич ерида юқори даражадаги техника билан ҳаракатланиш ва тўпга эгалик қилиш, алдамчи ҳаракатларни қўллай билиш; – ўйинчиларнинг ўйин давомида умумий югуриш харакатлари қуйидагича тақсимланади: 45 мартадан 78 гача (умумий масофа 1000-2000 метрга етади), тўп учун курашда сакраш ҳаракатлари, курашлар – 11 тадан 42 гача, ҳар хил масофага тезлик билан югуриш – 40 тадан 60 тагача (умумий вақти 2-5 дақиқагача), секин югуриш 224 тадан 367 гача (умумий вақти 25-35 дақиқа); Умумий ў рта таълим мактабларида ўқ ийдиган хар бир ўқ увчи ў зи севган футбол спорт турининг ў йин техникаси ва тактикаси сирларини билиб олишлари учун биз томондан ў рганилган, ю қ орида қ айд қ илинган ва келтирилган болалар организмининиг ў зига хос хусиятлари, техник тайёргарлик 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Болалар спор- тини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони “ 2002 йил. 4. Ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобоқалари тизимини ташкил этиш тўғрисидаги қарор. 3- июнъ 2003 йил. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори. 1- май 2006 йил. 6. Футбол. Физкултура институтлари учун дарслик. Тошкент, “Ўқитув- чи”, 1986 йил. 7. Футбол ўйин техникаси. Тошкент, 1999 йил. 8. Исеев Ш.Т. Футбол жамоаларининг ғалаба қозонишида футболчилар- нинг стандарт вазиятларидан самарали фойдаланиши. «Педагогик таълим». Ж. № 2, 2003 йил. 9.Курбанов О.А. Футбол бўйича XVII жаҳон Чемпионати ўйинларида берилган якуний 15 . Ш.Павлов. Қўл тўпи. Жисмоний тарбуя институтлари учун дарслик. Тошкент, «Ўқитувчи», 1990 йил. 1 6 . Ш.Павлов. Қўл тўпи. Мусобоқа қоидалари. Тошкент, 1987 йил. 17. Акрамов Р. А. Ёш гандболчиларни танлаб олиш ва тайёрлаш. Тошкент. 1989 йил. 60
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha