Маънавий – мафкуравий муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий – ҳуқуқий асослари

Маънавий – мафкуравий муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий – ҳуқуқий асослари Мундарижа Кириш ....................................................................................................................3 I Боб. Маънавий - мафкуравий муносабатлар алоқадорлигининг илмий талқини 1.1 Маънавий - мафкуравий муносабатлар талқининг назарий методологик асослари................................................................................................................8 1.2 Ғоявий ва ахлоқий тасаввурлар ривожининг айрим тарихий жиҳатлари........................................................................................................16 1.3 Миллий мафкуравий тикланиш концепциясининг ишлаб чиқилиши ва унинг моҳияти.......................................................................................................28 II Боб. Ижтимоий тараққиётни таъминлашда ма КИРИШ Инсоният тарихи ғоялар ва мафкуралар тарихидир. Зеро ҳар қандай давр ғоя ва мафкуралар асосида ривожланиб тараққий этган. Дунёдаги ҳар бир давлат ва жамиятнинг стратегик мақсади бўлади. Стратегик мақсад - узоққа молжалланган умумий аниқ режа ҳисобланади. Бизнинг бош стратегик мақсадимиз - озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Бу мақсадга бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик жамият барпо этиш орқали борамиз. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак” асарида тарих ва тараққиёт масаласига консептуал асосда янгича ёндашиб, муҳим аҳамиятга молик қуйидаги илмий-назарий хулосани баён этди: “Ҳаётнинг ўзи бир ҳақиқатни такрор ва такрор исботлаб бермоқда. Яъни, тарихни билмаган, тарихни унутган, тарихдан хулоса чиқармаган ҳар қан мафкуравий жараёнларни шакллантиришда ижтимоий ва ҳуқуқий асослар асосий омил бўлиб майдонга чиқади. иккинчидан , жамият тарихий тараққиётда турли хил эҳтиёжлар одамнинг биологик, психологик, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда маънавий талаблари сифатида юзага келади. Демак, мафкура ва маънавият бу талабларнинг англаниши ва реал ҳаётдаги амалий ифодаси бўлиб хизмат қилади. учинчидан , ХХ I аср глобаллашув ҳамда фан техника юксалган замонда кураш асосан инсоннинг онги ва маънавий руҳий оламинини эгаллашга қаратилган. Бу курашда асосий қурол сифатида хилма-хил ғоя ва мафкуралар билан боғланган маънавий жараёнлар энг долзарб масалалар сифатида дунё жамоатчилик диққат марказида бўлмоқда. тўртинчидан , бугун биз тарихий ўзгаришлар даврида, тоталитар тузумдан эркин демократик бозор муноса мавзуларда тадқиқот олиб борилган бўлиб, мафкураларнинг шахс, жамият ва давлат тараққиётига, айниқса уларнинг хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсири муаммоларига бағишланган илмий ишлар қилинган ва мақолалар чоп этилган. Юқоридаги мутахассис ва олимларнинг ишларидан, тадқиқот ишимизда турли хил ижтимоий ва ҳуқуқий асослар маънавий-мафкуравий мунособатларни ривожлантиришда нақадар муҳим рол эгаллашини очиб беришга ҳаракат қилдик. Тадқиқотнинг мақсади . Маънавий-мафкуравий мунособатларнинг ижтимоий функсиёнал ва ўзига хос хусусиятларини ҳар тамонлама мукаммал жиҳатдан ёритиб бериш, унинг ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини ҳар тамонлама ўрганиш, шунингдек маънавият ва мафкурани ривожлантиришга қаратаилган чора-тадбирларни, усул ва воситаларни очиб беришдан иборатдир. Тадқиқотнинг вазифалари: -“маъ Тадқиқотнинг методологик ва назарий асоси. Магистрлик диссертация ишининг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви ва ижтимоий - маънавий соҳадаги Давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг тадқиқот мавзусига алоқадор маъруза ва илмий асарлари, шунингдек, тадқиқот мавзусига оид чет эллик ва мамлакатимиз мутахассислари ва олимларининг илмий тадқиқотлари, ёндашувлари ҳамда ҳозирги замон сиёсатшунослик, фалсафа, сотсиология фанларининг назарий қоидалари. Тадқиқотнинг методлари: обективлик, тизимлилик, анализ ва синтез, тарихийлик ва мантиқийлик, қиёсий таҳлил. Тадқиқот ишининг илмий янгилиги: Биринчидан, маънавий-мафкуравий жараёнларнинг намоён бўлиш хусусиятлари ва замонавий кўринишлари аниқланди ҳамда ула Тадқиқотнинг тузилиши . Магистрлик диссертация иши тузилиши жиҳатдан кириш, 7та параграфни ўз ичига олган 3 боб, хулоса, фўйдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Ишнинг ҳажми 87 бетдан иборат. I Боб. Маънавий - мафкуравий муносабатлар алоқадорлигининг илмий талқини 1.1 Маънавий - мафкуравий муносабатлар талқининг назарий методологик асослари. Жамиятнинг маънавий соҳаси кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай тенглаштириш унчалик тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий хусусиятга ҳам эгадир. Бунинг устига, маданият интеграл хусусиятга эга бўлиб, жамиятнинг ҳамма томонлари (иқтисодиёт соҳаси иқтисодий ва моддий маданиятни, сиёсат соҳаси сиёсий маданиятни ўз ичига олади ва бошқалар)га кириб боради. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитез) бўлмасдан, улар бир-бирга ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг яшайдиган табиий-иқлимий ш қанчалик даражада ривожланса, маънавият тўғрисидаги масалага шунчалик эътибор кучайиб, илмий-техник ривожланишнинг маънавий моҳияти тўғрисидаги масала тез-тез юзага чиқиб турди. Маънавийлик ва онглилик, маънавийлик ва интеллектуаллик тушунчаларининг маъноларини бир-бири билан аралаштириб юбориш ҳолатлари тез-тез юз бериб турди. Шуни таъкидлаш керакки, ўзининг маъносига ва ҳажмига кўра маънавий соҳа рационал (ақллилик) соҳасига қараганда кенгроқдир. Маънавийликнинг шаклланишидаги асосий нарса билим олишгина эмас, балки билим олишнинг маъноси ва мақсадидир. Маънавийлик мақсадлар, моҳиятлар ва қадриятлар иерархиясининг индикатори бўлиб хизмат қилади. У индивидни ўраб турган воқеликни маънавий жиҳатдан юксак даражада ўрганишини акс эттиради. Шуни айтиш керакки, маънавият дунёвий ва диний бўлиш маънавий соҳасининг элементларини (аниқроғи кичик тизимларини) ташкил қилади. Маънавийликнинг энг асосий томонларидан бири миллий ўзини-ўзи англашдир. Миллий ўзини-ўзи англаш ижтимоий онгнинг алоҳида кўриниши бўлиб, унда миллий ҳаёт ўз аксини топади. Ҳозирги даврда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маънавий жараёнлар қандай юз бераяпти ҳамда улар миллатлар ва халқларнинг онгида қандай ўз аксини топаяпти деган масала тўғрисида аниқ, муайян тасаввурга эга бўлиш керак. Миллатларнинг ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар уларнинг нафақат ҳозирги ва келажакдаги, балки ўтмишдаги маънавиятларининг ҳам қандай бўлганлиги тўғрисида ўйлашга мажбур қилаяпти. Юз бераётган ўзгаришлар локал, маҳаллий (миллий онгнинг алоҳида соҳаларига тааллуқли) ёки умумий бўлиши мумкин. Миллий ўзини-ўзи англашнинг ўсиши миллат т - миллий манфаатлар 1 . Миллий ўзини-ўзи англаш мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, жамиятнинг маънавий ҳаётидаги муҳим ҳодисадир. Унинг тузилишидаги алоҳида томонларни ўрганиш билан унинг бир бутун ҳодиса сифатида англаш мумкин эмас. Миллий ўзини-ўзи англашнинг элементларини бирликда ва бир бутунликда олиб қаралсагина, унинг махсус маънавий ҳодиса эканлигини тасаввур қилиш мумкин. Бир ижтимоий муносабатлар тизимидан бошқасига ўтишда, бир давлат тизимидан бошқасига ўтилишида маънавий ҳаётда ҳам инқирозга дуч келинади. Ўзбекистон шароитида маънавий янгиланиш ўз маънавий илдизларимизга қайтиш, жаҳон цивилизацияси қадриятларини ўзлаштириш ва маънавий ҳаётнинг янги бозор шароитларига мослашиш йўли орқали амалга оширилади. Совет даврида давлат мафкураси, ҳукмронлик қилувчи дунёқараш – марксизм-ленини жавоб бўлди. У «миллатни, жамиятни, давлатни бирлаштирувчи байроқ» бўлиши керак эди 2 . Миллий истиқлол мафкурасининг вазифаси одамларнинг, айрим шахсларнинг онгига миллий мустақилликнинг жамиятимиз учун аҳамиятини сингдиришдан иборат эди. Иккинчидан, мустақилликнинг сиёсат, иқтисодиёт, маънавий ҳаёт соҳаларидаги моҳияти ва мазмунини тушунтириб бериш керак эди. Учинчидан, мустақилликни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг бу жараёнда конкрет иштирок этишлари керак эди. Ва ниҳоят, мамлакатни ривожланишнинг яқиин кунлари ва узоққа мўлжалланган мақсадлари ва истиқболларини белгилаб олиш керак эди. Буларнинг ҳаммаси миллий истиқлол мафкурасининг миллий ўзини-ўзи англашнинг тикланишига, ривожланишига хизмат қилишини англатади. Миллий ўзини-ўзи англаш – бу ҳар қандай миллатнинг асосий белгиларидан бири ривожланишига, Мотуридий, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбандий, Нажмиддин Кубро – диншуносликни, Алишер Навоий ва Камолиддин Беҳзод адабиёт ва санъатнинг ривожланишига катта ҳисса қўшганлар ва ҳоказо. Учинчидан, ўзини-ўзи англаш ва миллий онгнинг ўсиши миллий урф- одатлар, байрамлар ва анъаналарнинг тикланиши билан боғлиқ. Маълумки, совет даврида уларнинг аҳамияти ерга урилган, улар унутилган ёки таъқиқлаб қўйилган эди. Бундан ташқари, кўп асрлар давомида халқнинг маънавий ҳаётида муҳим рол ўйнаган ислом динининг тикланиши ҳам катта аҳамиятга эга. Ўзбек халқининг ўзини-ўзи англаши ўзининг дунёда ўз ўрнини, мамлакатимизнинг потенсиал имкониятлари ва реал ривожланиш истиқболларини англаб етиш билан ҳам боғлиқдир. Юқорида кўрсатилган омиллар халқимизда ҳозирга ва келажакка бўлган ишончни муста Маънавият учта – маърифий, маънавий ва эстетик асосга эга. Шунинг учун ҳам фан ва фалсафа, этика (шу жумладан диний ва дунёвий ахлоқ) ва санъат мавжуддир. Маънавиятнинг ҳамма соҳалари бир-бири билан боғлиқдир. Уларнинг юраги ахлоқийликдир. Маънавиятни тушунишнинг яна бир йўналиши мавжуддир. Одатда «маънавият» тушунчаси инсоннинг ҳайвондан фарқини билдирувчи ақл ва иродасини ифодалайди. Шахс иродасининг маънавий кучи унинг қобилияти орқали ифодаланади. Замонавий мазмунда маънавият – олий маънавий қадриятлар сифатида қабул қилинади. Унинг асосий категориялари Ҳақиқат, Эзгулик, Гўзалликдир. Маънавиятсизлик эса эзгу мақсад ва қадриятларнинг бўлмаслиги билан ифодаланади. Маънавий қадриятлар стихияли равишда пайдо бўлмайди. Улар маълум мақсадга қаратилган, ижодий интелектуал фаолият натижасидир қадриятларга тўғри келмайдиган салбий ҳодисалар ҳам юзага келди. Коррупсия, порахўрлик, ўғрилик, фирибгарлик кабиларнинг маълум даражада ривожланиши кузатилди. Айниқса, ёшлар орасида бойишга ўта интилиш, эгоизм, индивидуализм каби иллатлар тарқалди. Бу бозор муносабатлари шароитида маънавий-ахлоқий қадриятларнинг жамият ҳаётида пасайиши, маданият ва маънавиятнинг иккинчи даражага сурилиб қўйилганини табиийлигини билдирмайди. Гап шундаки, биринчидан, бозор муносбатлари давлат томонидан бошқарилиб, улар замонавий доирага олиб кириш керак. Бизнинг шароитимизда бозор муносабатларига ўтиш деганда жамиятнинг ҳар бир аъзосини фаровон яшаши учун керакли шарт- шароитларни яратиш билан бирга, маънавият соҳасига ҳам аҳамият беришни талаб қилади. Бундай жамиятни қуриш ва унинг фаолият кўрсатиши учун б нисбатини аниқлаш жуда муҳимдир. Агар ахлоқ тушунчаси остида кўпинча ижтимоий онг шакли (яъни англанган меъёрлар ва қоидалар) англашилса, одоб хушхулқлик меъёрлар ва қоидалар амал қилишининг жонли соҳасини ўзида мужассам эттиради. Бошқача сўз билан айтганда, одоб доираси кишилар орасидаги ўзаро муносабатда уларнинг воқей ҳаётдаги алоқаларини ташкил этади. Этика деб шундай фалсафий соҳани айтишадики, у инсон фаолиятининг, одоби ва ахлоқий меъёрларини ўрганади. «Ахлоқ», «одоб» ва «этика» тушунчаларининг фарқи етарли даражада ошкордир. Аммо кундалик ҳаётда, ҳар кунги алоқаларда мазкур тушунчалар кўпинча синонимлар сифатида қўлланилади. Масалан, биргина хатти- ҳаракатни «ахлоқсизлик», «бадхулқлик», «адабсизлик» деб айтиш мумкин. Ахлоқ, одоб, этика ҳақидаги фалсафий тасаввурларнинг тарихий тара Ахлоқ масалаларига хитой ва ҳинд фалсафасида ҳам катта эътибор қаратилган. Масалан, конфутсийчиликда ахлоқий қоидалар, меъёрлар ва бошқаришни тартибга солиб туришга асосий эътибор қаратилган. Қатъий ахлоқий талаб манбалари қуйидаги сўзларда ўз ифодасини топган: «ҳар бир кишини ўзингни ҳурмат қилгандек, ҳурмат қил, ўзингга нимани раво кўришни хоҳласанг, бошқаларга ҳам шуни раво кўрки, улар ҳам бизга шундай муносабатда бўлсинлар, бундан юксакроқ ҳеч нарса йўқ» (Конфутсий).Ведалар фалсафаси нуқтаи назарича, энг муҳим нарса – бу эзгу ишлар, тўғри хулқ-атвор, камтарона ҳаёт тарзидир. Фақат шундагина юксак ахлоқли киши ўзининг кармасини ўзгартириши мумкин. Буддавийлик инсоннинг бош мақсадини азоб-уқубатдан қутилиш деб эълон қилди, бунга эса, шундагина эришиш мумкинки, агар тўғри хатти-ҳаракатни бахт-саодат ғоясидан чўмичлаб олади. Арасту эса эзгуликни инсоннинг ўз руҳига хос булган хусусият сифатида қараб чиқади. Эзгуликларни табақалаштиришда Афлотун энг юксак ўринни адолатга ажратади: «Адолат – бу улуғ руҳларнинг эзгулигидир», «жасорат ва камтаринликдан учинчи эзгулик бўлган адолат келиб чиқиши мумкин». Эпикур ажойиб ахлоқий- фалсафий таълимот яратди. Бу таълимотда бош ўринни инсон бахт-саодати мавзуси эгаллайди. Эпикур инсон бахт-саодатнинг асоси сифатида ҳузур ва лаззатни асослашга қаратилган «гедонизм» назариясининг ижодкоридир. Бунда ҳузур ва лаззатланиш биологик эҳтиёжларини ва ҳавасларни қондиришдангина иборат эмас. Файласуф доимо қайд этган эдики, агар инсон оқилона, ахлоқан ва адолаткорона яшамаса, у бахтли бўлиши мумкин эмас. Ахлоқ фалсафаси тарихида муҳим ўринни Мусулм бўлиши масаласини кун тартибига қўйди. Шунинг учун биринчи ўринга илгаригидек, эзгулик нима деган масала эмас, балки бошқаси, ахлоқийликнинг ўзи нима ва у қандай мақсадларга хизмат қилади, деган муаммо қўйилади» 1 . Кўпчилик мутафаккирлар бу масалаларга ўз жавобларини беришга ҳаракат қилдилар. П.Бейл (1647-1706) фикрича, ахлоқ асосида табиийлик ётади: «ақл қоидаларига асосланган ва инсоннинг яхшиликка бўлган табиий иштиёқидан келиб чиқадиган ахлоқдан бошқа, ахлоқ йўқдир». Б.Паскалъ (1623-1662) ахлоқ асосларини инсон тафаккуридан қидиришни тавсия этади: «Бизнинг барча обрў-эътиборимиз шундаки, биз фикрлашга қодирмиз. Шундай экан, тўғри фикрлашга ҳаракат қилишимиз керак: ахлоқ асоси эса ана шундадир». Бу ерда яна бир муҳим жиҳат шундаки, кўпчилик мутафаккирлар ахлоқни сиёсатдан ажратишга бўл ХХ-ХХI асрлар ораси фақат сиёсий, билиш ва бошқа жиҳатлардангина эмас, балки маънавий-ахлоқий муаммолардаги янги йўналиш ва ёндошишларнинг шаклланиши жиҳатидан ҳам ҳақиқатан бурилиш нуқтаси бўлди. Жумладан, биологик ахлоқ, табиат ахлоқи, экологик ахлоқ ва шу каби йўналишлар шаклланди. Шундай қилиб, ахлоқий масъулият доирасининг кенгайиши юз берди. Масалан, биологик ахлоқ таълимотининг асосчиларидан бири бўлган инглиз файласуфм Р.Атфилд ҳеч бир истесносиз барча йирик мавжудотларни ахлоқий мақомга эга қилиб қўяди. «Ер юзи ахлоқи» таълимотининг асосчиларидан бири О.Леополд ундан ҳам ўзиб кетадики, унинг фикрича, фақат биологик обЪектларгина эмас, балки экологик тизимлар ҳам, биосфера, ер юзи ҳам йўлалигича ахлоқий мақомга эгадирлар. Ахлоқ фалсафасида янги йўналишларнинг шаклланиши, ҳали унда йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин. 1 Қадимий замонлардан бери ўзбеклар билан бир қаторда миллий ҳудудимизда тожиклар, туркманлар, қирғизлар, уйғурлар ва бошқа миллат вакиллари истиқомат қилганлар. Улардан ташқари элимизда қўшни давлатлардан келган ва бу ерда жойлашиб қолган эронийлар, афғонлар, ҳиндлар, хитойлар бор эдилар. Ўзбекистон мустақиллиги 1991 йилда эълон қилингандан сўнг бозор муносабатлари ҳаётга сингиши жараёнида давлатимизда янги даврга ҳос жараёнлар намоён бўла бошлади; биринчидан, ҳудудимиздан русларнинг ва умумий европаликларнинг кўчиб ке билан бирга ўзини-ўзи чуқур англаб етган, кўзи очилган, ақли расо, ғоявий- сиёсий жиҳатдан уйғонган ва жипслашган халқ ва миллатни, ўтмишда бўлганидек, мустамлакачилик кишанларида ушлаб туриш, тили, маданияти, қадриятларини оёқ ости қилиш, бойликларини талаб кетиш, ҳуқуқларини паймол этиш, давлат мустақиллигидан жудо қилиш асло мумкин эмас. Инсон маънавий оламининг юксалиши билан боғлиқ турли ҳолатлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин, мухтасар қилиб айтганда, Оллоҳнинг ўзи бизга буюрган комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур англаш, балки ана шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш — одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон, десак, ҳеч қандай хато бўлмайди. Ўйлайманки, бундай х ғайратини ишга солиш демакдир. Миллат мавжуд бўлиши учун тил, ҳудуд ва маънавият асосий шарт бўлгани каби миллий ўзликни англаш ҳам асосий зарурий шарт ҳисобланади. Ўзликни англаш ўз моҳиятига кўра миллат ва элатлар учун хос бўлган маънавият хусусиятларини ифода этиб, ўз функсиясига кўра миллий манфаатларни ҳимоя қилади. Шундай қилиб, ҳар бир миллат ва элатнинг узини реал мавжуд субЪект, муайян моддий ва маънавий бойликларини ифодаловчи этник бирлик, тил, урф-одатлар, анъаналар, кадриятларга мансублигини манфаатлар ва эхтиёжлар умумийлигини тушуниб етишга миллий узликни англаш, деб аталади. Миллий ўзликни англаш миллат бирлиганинг мустаҳкамлигини, миллат манфаатларининг, шахс, маҳаллийчилик манфаатларидан устун туришини англаш даражаси билан боғлиқдир. Миллат шаъни, қадр-қиммати, обрў-эъти бойликлар, кўҳна та-рихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. 1 Сиёсий маънавияти, миллий онги ривожланган, миллий жиҳатдан ўзини-ўзи англаб етган хатто, миллат мустақилликнинг буюк кучига айланади. Миллатнинг, халқнинг куч қудрати унинг сони билан ўлчанмайди, балки сиёсий етуклиги, миллий онгнинг ўсганлиги, миллий ғурури, миллий ҳиссиёти, миллий туйғунинг қай даражадалиги, ўз-ўзини англаб етганлиги, миллий уюшганлига билан белгиланади. Ўзлигини англаган миллатни ҳарбий устунлик билан вақтинча қарам қилиш мумкин, аммо, уни батамом қарам қилиб бўлмайди. Ундаги миллий ғурур ҳар қандай шароитда ҳам озодликка чиқиши учун кураш олиб боришга олиб келади. Шундай қилиб, миллий ўзликни англаш миллатнинг энг муҳим белгиси, унинг ривожланиши ва келажагини таъминловчи омили ҳисо биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Тарихдан маълумки, бир халқни ўзига тобе қилишни истаган кучлар, аввало уни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан жудо қилишга интилади». Мустақилликни қўлга киритгандан кейин тарихий хотирани ва диний қадриятларни тиклаш миллий тикланишининг, ўзликни англашнинг муҳим омили сифатида устувор бўлиб келди. У миллий бирликни мустаҳкамлашда ва миллий тараққиётни янги босқичга кўтаришда амалий аҳамият касб этади. Ўзбекистонда миллатлараро ва фуқаролараро низоларнинг бўлмаганлиги, уларнинг олди олинганлиги ўзбек миллати учун вазминлик, бағрикенглик ва бошқа миллат вакилларига нисбатан ҳурмат кабилар хос бўлган хусусиятлардан саналади. Аслида, 1990 йилларда собиқ СССР тизимида бўлган собиқ иттифоқдош Республикаларда бўлгани каби парокандалик, тараққ асоратга солган ва айрим давлатларнинг таназзулига сабаб бўлган фашизм ғояси бунга яққол мисол бўлади. Ўзбекистон ҳудудида қадим-қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмагани халқимизнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади». Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: «Бизнинг кейинги йилларда эришган энг катта ютуғимиз — бу умумий хонадонимизда қарор топган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликдир». 1 Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадимиз эса, бундай улуғ зотларнинг ҳаёт йўли ва қолдирган меросини тўлиқ тасвирлаш эмас, балки уларнинг энг буюк намояндалари тимсолида маърифат, илму фан, маданият, дин каби соҳаларнинг барчасини ўзида уйғунлаштирган халқимизнинг маънавий ола муносабатларнинг ўрнаталишига боғлиқ. Ҳозир Ўзбекистонда 136 миллат ва элат вакиллари танч, фаровон ҳаёт кечирмоқда. Улар ўзбеклар билан бир қаторда бунёдкорлик ишлари билан шуғулланмоқдалар. Мамлакатимизда ҳар бир миллатнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва расм-русумларини тиклаш, тарихий ватан билан алоқа ва муносабатларни боғлашга, миллий ҳис-туйғуларнинг намоён бўлишига кенг йўл очиб берилган. Бу эса мамлакатимиз барқарор ривожланишининг кафолатидир. Хуллас, миллий ўзликни англашни ўстириш йўлида мустақилликни мустаҳкамлашга фидойи бўла оладиган, Ислом Каримов сўзлари билан айтганда, «Биз фидойи ватанпарварларни тарбиялашимиз», «Элим деб, юртим деб яшовчи, шу йўлда ҳатто жонини ҳам аямайдиган», «Ўзидан сўнг озод ва обод Ватан қолдирадиган» фарзандларни тарбиялашимиз замон ва мустақилл этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамол ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади. Буни чуқур ҳис қилган ва ўз қалбидан ўтказган Ислом Каримов мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейин она заминимизда демократик жамиятни қуришнинг назарий концепциясини ишлаб чиқар экан, иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётни қайта қуришни миллий-маънавий тикланиш билан уйғун ҳолатда бўлиши кераклигини ҳам илмий асослаб берди. У ўзининг ҳажми жиҳатдан кичик бўлса ҳам, аммо мамлакатимизда янги жамият қуришнинг илмий-назарий асосларини акс эттирилиши жиҳатдан мукаммал, фундаментал дастур бўлган «Ўзбекистоннниг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўли» номли асарида мустақилликдан кейин Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий соҳасидаги стратегик вазифаларини ҳам белгилаб берди. Умуман бу асар Ў янгилашнинг олий мақсади ана шу анъаналарни қайта тиклаш, уларга янги мазмун бағишлаш, заминимизда тинчлик ва демократия, фаровонлик, маданият, виждон эркинлиги ва ҳар бир кишини камол топтириш учун зарур шарт-шароитлар яратишдир». 1 Кўриниб турибдики, Ислом Каримов ўз асарида маънавиятимизни ривожлантириш вазифаларини белгилаб берган. Муаллиф халқимизнинг маънавий илдизлари чуқур эканлигини алоҳида таъкидлайди, уларни қайта тиклаш ва янги мазмун билан бойитиш зарурлигини стратегик вазифа сифатида белгилайди. Бу масалага алоҳида эътибор бериш зарурлигини таъкидлаётганимизга асосий сабаб шуки, муаллиф кейинги асарларида ҳам маънавий меросимизни қайта тиклаш ғоясини ижодий ривожлантиради ва унинг миллатимиз маънавий тараққиёти учун асосий йўналиш бўлишини асослаб беради. Ислом Каримов халқим унинг маданияти ва вазифаларини чуқур билиш ва тушуниб етишга суянгандагина қудратли кучга айланади». 1 Ислом Каримов миллий тараққиётимизнинг дастури даражасига айланган биринчи асари «Ўзбекистоннинг ўз истиқлоли ва тараққиёт йўли» даёқ маънавиятнинг инсон ҳаётидаги аҳамиятини очиб бериб шундай ёзган эди: «Маънавият инсонга ҳаводек, сувдек зарур. Саҳродаги сайёҳ ҳар доим булоқдан чанқоғини босади. Худди шунингдек инсон ҳам неча-неча азоблар ва қийинчилик билан маънавият чашмасини излайди». 2 Ислом Каримов асарларини қунт билан ўрганиб борар экансиз, уларда олдинги асарларда илгари сурилган ғоялар кейингиларида ижодий ривожлантирилган, мазмунанва моҳиятан бойитилганлигини кўрамиз. Энг асосийси шундаки, ана шу бойитиш жараёнида жамият ва миллатимиз тараққиётида содир бўлган ижобий ўзгаришла аҳамияти шундаки: биринчидан, бу билан муаллиф собиқ шўролар даврида маънавиятни ривожлантиришга учинчи даражали омил сифатида қаралишининг ижтимоий – сиёсий, иқтисодий ва маънавий – маърифий инқирозининг сабабларини ҳам кўрсатиб беради. Иккинчидан, маънавиятни ривожлантирмасдан, шахснинг маънавий – руҳиятини ўзгартирмасдан туриб жамиятда кўзлаган мақсадни амалга ошириш мумкин эмаслигини илмий асослаб берди. Ислом Каримовнинг яна бир муҳим кнтсептуал ғояси маънавият шахс баркамоллигининг энг муҳим мезони ва шунинг билан бирга уни камолотга элтувчи, ўз-ўзини англатувчи ва ўз имкониятларини юзага чиқарувчи улкан омил эканлигини илмий асослаганлигидир. Ислом Каримовнинг миллий-маънавий тикланишга бағишланган контсепциясида ватанпарварлик шахс маънавиятининг ажралмас қисми эканлигини асослаб б жараёндир. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсак, миллий тикланиш у ёки бу миллат ҳаётида содир этиладиган, зўравонлик йўли билан унинг авлод- аждодлари томонидан яратилган мерос урф-одатлар, анъаналар, қадриятлардан маҳрум –этилган, тарихий ҳотираси топталган, миллий ўзлигини англаши чекланган, манфаатлари, мақсадлари, ҳуқуқлари поймол этилган, тарихий тараққиётнинг маълум босқичига келиб эса ўз мустақиллигини қўлга киритиши натижасида миллий ривожланиши борасида ана шу бой берилган имкониятлардан фойдаланиш, яратилган барча моддий ва маънавий бойликларни миллий ривожланишга йўналтиришга қаратилган умуммиллий фаолият ҳисобланади. Ислом Каримовнинг асарларидаги миллий-маънавий тикланиш ғоясининг мазмунини зўравонлик йилларида топталган меросимизни ўзлаштириш, урф- одатларимизни, анъаналаримизни - маънавий мерос ва диний қадриятларни чуқур ўзлаштириш, миллатимизнинг ўз-ўзини англашига эришиш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини изчиллик билан мустаҳкамлаш; - мустақиллик шароитида миллий ғоя ва миллий мафкурани шакллантириш ҳамда уни халқимиз дунёқарашига айланишига эришиш; - таълим тизимини ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурини амалга ошириш асосида баркамол авлодни тарбиялаш, соғлом авлод дастурини амалга ошириш асосида жисмонан бақувват, руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур ватанпарвар авлодимизни шакллантириш; - миллий – маънавий салоҳиятимизнинг жаҳон цивилизациясидаги ўрнини тиклаш ва бугунги кунда маънавият, маърифат, фан, техника, технология ютуқларини чуқур ўзлаштириш асосида ҳозирги замон умумжаҳон маънавияти тизи ифтихор бағишлайди” 1 , - деб таъкидлайди. Унинг «Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Инсон учун тарихдан жудо бўлиш ҳаётдан жудо бўлиш демакдир» 2 - деган ғояларида ҳар бир ватандошимизнинг, айниқса ёшларимизнинг маънавий меросимизни чуқур ўрганиш зарурлиги миллий- маънавий тикланишимизнинг бош вазифаси эканлигини тушуниб етишга қаратилгандир. Ислом Каримов миллий мафкуранинг миллий-маънавий тикланиш ва мамлакатимизда демократик жамият қуришдаги аҳамияти ва ролини илмий асослашга катта эътибор қаратиб, миллий мафкура-миллатни бирлаштиради, мафкурасиз одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотади. Миллий мафкура воситасда эл-юрт бирлашади ўз олдига буюк мақсадлар қўяди ва уларни адо этишга қодир бўлади» 3 - деб таъкидлайди. Ислом Каримов ўз навбатида миллий ғоянинг вазифаларини аниқ белги одамларни уюштириш, улар дунёқарашида янги жамият таффаккурини шакллантириш муҳум вазифа даражасига кўтарилади. Мамлакатимизда ана шу юксак муаммоларни ҳал этиш жараёнлари кетмоқда. Уларни маваффақиятли ҳал этишда эртанги кунимиз давомчилари бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказишмиз зарур. Шунинг учун ҳам Ислом Каримов оғир иқтисодий муаммоларни ҳал этиш жараёнлари мураккаб ҳолатда кечаётганлигига қарамасдан кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ишлаб чиқиш, уни қабул қилиш ва ҳаётга тадбиқ этиш масаласини асосий вазифа сифатида белгилаб берди ҳамда уни изчиллик билан амалга оширишга раҳбарлик қилмоқда. У мазкур дастурнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб: «Лўнда қилиб айтганда, бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимизга, эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизни томонидан илмий асосланган. Ҳақиқатдан ҳам жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибалари кўрсатиб турибдики, қайси мамлакат ёшлари замонавий фан, техника ва технология ютуқларини қанчалик мукаммал эгалласа, мамлакат тараққиётига қўшадиган ҳиссалари шунчалик самарали бўлади, маънавият юксалади ва мамлакатнинг ҳозирги замон жаҳон цивилизация тизимига кириб бориши тезлашади. Ислом Каримов ишлаб чиққан миллий-маънавий тикланиш контсепциясида инсониятнинг асрлар давомида яратган ва умумжаҳон мулкига айланган барча бойликларни миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмига айлантириш ҳам асосий ўринни эгаллайди. Жумладан, у «Фидокор» газетаси мухбири берган саволларига берган жавобларида дунё халқлари маънавий мулкига айланган файласуфларнинг асарлари ҳалигача ўзбек тилида ёшларимизга етиб бормаганл таҳликали дунёда ўзлигимизни англаш, бизнинг кимлигимизни, қандай буюк аждодларнинг меросига, неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадаиятларга эга эканимизни ҳис этиб яшашга, бу бойликларини асраб- авайлаб, демократик қадриятлар, бутун жаҳон тараққиёти ютуқлари билан озиқлантириб, янги ўсиб келаётган авлодга етказишга хизмат қилмоғи зарур, деб биламан» 1 - деган вазифани қўйди. Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган миллий-маънавий тикланишнинг илмий-назарий контсепциясининг амалий аҳамияти шундаки, у бутун миллий ва жаҳон маънавияти тараққиётлари эҳтиёжларини ўзида тўла ифода эттирган. II Боб Ижтимоий тараққиётни таъминлашда маънавият ва мафкурани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини ўрни ва аҳамияти 2.1 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда маънавият ва мафкура тараққиёти масалалари акс Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига садоқатини эълон қилиб, демократия ва ижтимоий адолатга содиқлигини намоён қилиб, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилди 1 . Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мустақилликнинг меваси, маҳсули сифатида вужудга келди ва бугунги кунда адолатли, инсонпарвар, демократик ҳуқуқий фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. «Ўзбекистон ўзи учун демократик ривожланиш ва фуқаролик жамияти қуриш йўлини аниқ ва равшан белгилаб олган ва бу мақсад Конститусиямизда муҳрлаб қўйилган» 2 . Академик М.Шарифхўжаев таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, биринчида жамияти қуришнинг асосий пойдевори эканлигини яққол кўрсатиб турибди. «Мустақил Ўзбекистоннинг илк Конститусияси – давлат ва жамият ҳаётининг Асосий қонуни қабул қилинганлиги биринчи босқичдаги қонун чиқариш фаолиятининг гултожиси бўлди. Конституция ёш давлатимиз чинакам мустақиллигининг, янги ижтимоий ва иқтисодий муносабатлар дунёга келишининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда» 1 . Олий ҳуқуқий кучга эга бўлган Конституция бевосита ҳаракат қилувчи универсал ҳуқуқий ҳужжат сифатида давлат ҳудудида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг барча иштирокчиларига зарурий ҳуқуқий мезон ва керакли хулқ-атвор намунаси, шунингдек субектив ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг асосий манбаи ҳисобланади 2 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг барча нормалари, ҳатто бугунга келиб белгиланган тар давлат ва жамиятни бошқаришда иштирок этишини таъминловчи; 5) жамиятда кўппартиявийлик, ижтимоий ҳаётнинг, айниқса сиёсий ҳаёт ва сиёсий институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллигини таъминловчи; 6) жамиятнинг иқтисодий асосини белгилаб берувчи, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар ҳимоя этилишини таъминловчи; 7) жамиятда Конституция ва қонунларнинг устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойилларини белгилаб берувчи; 8) суд ҳокимиятининг ҳамда одил судловни амалга оширишда судяларнинг мустақиллигини таъминловчи нормаларга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ. 1. Демократик фуқаролик жамиятининг асосий белгиларидан бири жамиятдаги хусусий муносабатларнинг давлат таъсири ва аралашувидан, маъмурий тазйиқлардан ҳоли бўлишидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституц Ушбу конституциявий нормалар, биринчидан, давлат билан жамият ўртасидаги муносабатларни аниқ белгилаб беради; иккинчидан, уларнинг бир-бирининг фаолиятига аралашмаслигини мустаҳкамлайди; учинчидан, уларнинг бир-бирига боғлиқлик томонларини ҳам аниқ кўрсатиб беради; тўртинчидан, демократик фуқаролик жамиятида давлат устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини белгилайди. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида жавобгарлигининг Конституция нормасида мустаҳкамлаб қўйилганлиги давлат ва унинг органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва уни амалга ошириш тизимини ҳамда механизмини ривожлантиришнинг бевосита ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. 2. Фуқаролик жамиятининг асосий шартларидан яна бири жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга ошириш учун барча ша Ислом Каримов таъкидлаганидек, «адолатга интилиш – халқимиз маънавий- руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши керак» 1 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг иккинчи бўлими инсон ҳуқуқ ва эркинликлари масаласига бағишланган бўлиб, ўз ҳажми бўйича энг катта қисмларидан биридир. Чунки инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари − башарият маданиятининг умумий ютуғи. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бизнинг жамиятда фақат қонунлар билангина эмас, балки ўзбек халқининг ўзлигини англаши, одоб- ахлоқи, қилган эзгу ишлари ва меҳмондўстлиги билан ҳам мустаҳкамланади. Ўзбекистонда энг муҳим инсоний қадриятлардан бири ҳамиша оилани ҳар томонлама қ 3. Жамиятда яшовчи барча миллат ва элатларнинг тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечиришлари фуқаролик жамиятига хос бўлган асосий хусусиятлардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қуйидаги қоидалари жамиятда барча давлат органлари ва унинг мансабдор шахсларига ўзларига берилган ваколатлар доирасида барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг доимий ҳурмат қилинишларини, уларнинг ривожланишини таъминлайдиган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш жавобгарлигини юклайди: а) Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф- одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади; б) Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси бўлиши мумкин (77-модда); 6) Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин (90-модда); 7) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар (117-модда). 5.Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, фуқаролик жамиятининг асосий белгиларидан бири кўппартиявийлик, ижтимоий ҳаёт, айниқса сиёсий ҳаётнинг ва сиёсий институтлар, мафкура ва фикрларнинг хилма- хиллигидир. Фуқаролик жамиятини ривожлантир бўлиб хизмат қилмоқда: Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч бир мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас (12-модда); фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилиш ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар (33-модда); Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас (34-модда); ҳар би Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳоллар ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин (53-модда); д) мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади (54- модда). 7. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойиллари тўлиқ таъминланган ҳуқуқий давлатгина адолатли демократик фуқаролик жамиятига хосдир. «Қонун устуворлигига эришиш, қонун олдида барчанинг тенглигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим бўғинидир» 1 Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларни бажарадилар (47-модда); фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳу таъминлашнинг ўта нозик сайқал топган энг такомилга етган воситаси (механизми)дир» 1 . Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда бу соҳадаги энг муҳим вазифа суд-ҳуқуқ идораларининг мустақиллиги ва таъсирчан фаолиятини сўзда эмас, амалда таъминлаш бўлмоғи зарур. Судлар том маънода мустақил бўлган ҳолдагина қонунларнинг қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъминланади. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу ерда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар» 2 . Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қуйидаги қоидалари жамиятда одил судловни амалга оширишда судларнинг мустақиллигини таъминлашнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда: Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади (109-модда); Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир (110- модда); мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлар ўртасида иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлар томонидан уларнинг ваколат доирасида амалга оширилади (111-модда); судялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судяларнинг одил судловни амалга ошириш, борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш Конституциявий қоидалар жамиятнинг тарихий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ривожланиш даражасига мувофиқ келиши зарур, акс ҳолда у бажарилмайди 1 . Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси жамиятнинг тарихий, иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий ривожланиш даражасига тўлиқ мувофиқ бўлиб, ўз мазмун-моҳияти билан халқ иродасини ифодаловчи, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳамда давлат ва жамият бошқарувининг демократик принсипларини белгиловчи ва мустаҳкамловчи асосий қонундир. 2.2 Маънавий мезонларни мустаҳкамлашда қонун устуворлигининг аҳамияти Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ўзига хос бўлган тараққиёт йўлини – яъни, бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган эркин, очиқ демократик давлат қуриш вазифасини асосий мақсад қилиб белгилаб олди. Ўзбекистон Р Конститусия ва қонунларнинг провард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлмоғилозим. «Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонунга бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади» 1 . Конститусиянинг 15-моддасига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конститусия ва қонунларга мувофиқ иш кўрадил «Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади». Бироқ бу борада демократик тамойиларни ҳаётга тўлиқ жорий этилишида айрим жиддий муаммолар ҳам мавжуд. Улардан бири том маънодаги суд мустақиллигига эришишдан иборатдир. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Судлар том маънодаги мустақил бўлган ҳолдагина қонунларнинг қатъий ижроси, уларнинг ҳақиқий устуворлиги сўзсиз таъминланади. Қаерда суд мустақил бўлмас экан, шу эрда қонун талаблари ва адолат бузилиши муқаррар». Дарҳақиқат, қонун устуворлигини, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминламасдан туриб, демократик ва фуқаролик жамиятини қуриш ҳ кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишда алоҳида аҳамиятга эга бўлмоқда. Конститусияга кўра, қонунлар Республика Президенти томонидан имзоланади, бошқача қилиб айтганда, ўзининг расмий тасдиғини топади. Агар Президент қабул қилинган қонунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилмаган ёки у Конститусияга зид деб ҳисобласа, Конститусия 93-моддасининг 14-бандига мувофиқ қонунга ўз эътирозларини илова этиб уни такроран муҳокама қилиш ва овозга қўйиш учун Олий Мажлисга қайтаришга ҳақли. Агарда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат, масалан, Вазирлар Маҳкамасининг қарори, вазирнинг буйруғи, ҳокимнинг қарори, Конститусияга ёки қонунларга зид бўлса, республика Президенти шу модданинг 13-бандига мувофиқ уни тўхтатишга ёки бекор қилишга ҳақли. Шуни ҳ Фуқаролик жамияти ҳам ижтимоий тараққиёт шакли бўлган амлий реаллик сифатида, ҳам ижтимоий тараққиёт йўналишига хизмат қилувчи идеал сифатида намоён бўлади. Ҳуқуқий давлат барпо этилган тақдирдагина реал фуқаролик жамияти идеал фуқаролик жамиятига мос келади. Идеал фуқаролик жамияти жамиятда қонун устуворлиги, одамлар эркинлигига, ҳуқуқда уларнинг табиатан тенглигига асосланади. Айни пайтда, жамият аъзолари муайян мажбуриятларни онгли, кўнгилли равишда ўз зиммаларига олишади ва умумий қонунларга буйсунишади. Ҳуқуқий давлатда фуқаролик жамияти қонун манбаига айланади. У давлат мақомини белгилайди. Бундай шароитда щахс ўз ҳуқуқлари билан жамият устидан устуворликка эга бўлади. Шунинг учун ҳам ҳуқуқий давлат бу ҳуқуқ нормалари негизида индивидлар ва турли уюшмаларнинг ўзаро муносабатларига а таъминоти. Ижтимоий-сиёсий ҳаётда инсон эркинлиги унинг ҳуқуқи тарзида намоён бўлади. Ҳуқуқий давлат индивид эркинлигининг муайян қадриятларини тан олади. Индивид эркинлигининг ҳуқуқий характери ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида намоён бўлади. Масалан, давлатнинг шахс манфаатлари билан боғлиқ ҳуқуқларига ижобий таъсири, жумладан, шахснинг дахлсизлиги ҳуқуқи, таълим олиш, ижтимоий ҳимоя ҳуқуқлари, суд ҳимояси ва бошқалар амалга оширилади. Шахс эркинлигининг ҳуқуқ борасидаги этуклиги, иқтисодий ва маънавий асос-заминлар билан белгиланади. Учинчидан, давлат билан шахснинг бир-бири олдидаги ўзаро масулиятлари. Сиёсий ҳокимият институти бўлмиш давлат билан унинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши ўртасидаги муносабатлар тенглик ва адолат негизида ўрнатилиши шарт. Айни пайтда, давлат ҳар бир фуқ Қонун чиқарувчи ҳокимият устун мақомга эга: у давлат ва жамиятнинг конститусиявий-ҳуқуқий асос-заминини яратади, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилайди, демак, охир-оқибатда ижроия ва суд ҳокимиятлари фаолиятининг ҳуқуқий ташкилланиши ҳамда шаклларини тайин этади. Ҳуқуқий давлатда қонун чиқарувчи ҳокимият тармоғининг этакчилик мавқеи ўзи чиқараётган қонунларнинг юридик кучини белгилаб беради, ҳуқуқ нормаларига умуммажбурий мақом бахш этади. Бироқ қонун чиқаруви ҳокимиятнинг устун мқоми мутлақ эмас. У халқ ва амалдаги қонунлар Конститусияга мос келишини таъминловчи махсус конститусиявий органлар (Конститусиявий суд) назорати остида бўлади. Ижро этувчи ҳокимият ўз органлари тимсолида қонун чиқарувчилар қабул қилган ҳуқуқий нормаларни бевосита амалга ошириш билан сайлов тизими орқали барча ҳокимият тармоқлари фаолиятини назорат қилиб туришади. Зарур бўлганда, улар ҳатти-ҳаракатини изга солиб туришади. Ҳуқуқий давлатда давлат ҳокимияти қонунга итоат қилади. Унинг бу мақоми алоҳида шахснинг дахлсиз ҳуқуқларини тан олиш билан тўлдирилади. III Боб Маънавий ва мафкуравий жараёнларни тўғри ташкиллаштиришнинг ижтимоий воситалари ва қоидалари 3.1 Ахлоқий ва ғоявий мунособатлар тараққиётининг ижтимоий институтлар билан ўз-аро боғлиқлиги Биз қураётган фуқаролик жамияти – инсоният сивилизасиясининг нодир кашфиёти. У юксак маданиятга асосланган демократик тараққиётнинг олий шакли бўлиб, ўзига хос ижтимоий эркин макондир. Бу маконда одамлар бир- биридан ва давлатдан мустақил ҳолда ўзаро ҳамкорликда алоқада бўлишади. Ижтимоий институтларнинг асоси бу – тамаддунл жамиятининг шаклланиши бевосита шахснинг индивидуал озодлиги ва эркинлигига, қадр-қимматига боғлиқ 1 . Гап шундаки, жамият турли индивидларнинг оддий мажмуи, жамоаси эмас. Жамият – мураккаб ижтимоий организм. У одамларнинг ўзаро муносабатлари, алоқалари маҳсули. Улдар ҳаёти, энг аввало, ишлаб чиқариш, турмуш фаровонлигини таъминловчи истеъмол буюмлари ва уларнинг ўзаро алмашинуви билан боғлиқ муайян муштарак ташкилот – институтидир. Жамият – оилавий қавм-қариндошлик, ижтимоий гуруҳ ва қатламлар, синфий муносабатлар алоқаларидан иборат мураккаб динамик тизимдир. Бошқача айтганда, жамият биологик қонунлар эмас, балки ижтимоий қонунлар устувор бўлган индивидлар муштараклиги, бирлигидир. Бу муносабатлар ижтимоий ташкилотлар оркали белгиланади. Ижтимоий ташкилоларга нодавлат нотижорат ташкилотл ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари бошланди. Бу соҳада қуйидаги йўналишларда ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда: - биринчидан, жамият аъзоларининг онги, иродаси, маданияти, маънавияти ва билими юксак даражада бўлишига эришиш, уларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятига алоҳида эътибор бериш; - иккинчидан, жамият аъзоларининг манфаатлари уйғунлашуви жараёнларини шакллантириш, жамият манфаатларини шахсий манфаатлар билан муштараклигига эришиш; - учинчидан, жамиятнинг такомиллашуви, янгиланиши учун кучли ва реал сиёсий, иқтисодий, маданий имкониятларни шакллантириш; - тўртинчидан, жамият аъзолари ва тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик асосида жамиятнинг умумий манфаатларини Шунингдек, стратегик аҳамиятга молик масалалар, муҳим иқтисодий ва хўжалик масалалари, пул ва валюта муомаласи бўйича қарорлар қабул қилиш, хўжалик юритувчи субектлар фаолиятининг ҳуқуқий шарт- шароитларини яратиш, экология масалалари, умумреспублика транспорт ва муҳандислик коммуникасияларини ривожлантириш, янги тармоқларни вужудга келтирадиган ишлаб чиқаришни барпо этиш масалалари давлат миқёсида ҳал этилиши, давлатнинг бошқа барча вазифаларни бажаришга доир ваколатлари эса маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларига бериб бориш жараёнлари бошланди. Шунингдек, давлат органлари фаолиятини назорат қилиш ваколатларини ҳам асосан ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларига бериш белгиланади. Нодавлат Нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда мавжуд бўлган барча манфаатларни қамраб олиб, уларни ифодалагандагина, улар ўз мақсадларини самарали бажарадилар. Жамиятда турлича, жумладан, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, миллий, мафкуравий, маданий, экологик, ҳудудий, минтақавий, диний, шунингдек, яна ўнлаб алоҳида соҳаларга доир манфаатлар мавжудир. Манфаатлар гуруҳлари ана шу манфаатларининг ифодачиси сифатида пайдо бўлади ва фаолият юритади. Манфаатларнинг гуруҳлар воситасида ифода этилиши сиёсий қарорлар қабул қилиш учун ёрдам беришидан ташқари, улар давлат ва ҳукумат органлари эҳтиёж сезаётган ахборотлар ва бошқа маълумотларни этказиб бериб туриши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотлар фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаларидир. Улар сиёсий партиялардан фарқ қилиб, ҳокимиятни эгаллаш, лов диққат – эътиборини қаратади. Нодавлат нотижорат ташкилотлар самарали рақобат йўлларини ва сиёсий жараёнда оммавий тарзда қатнашиш усулларини шакллантиради. Улар ўз манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда давлатнинг у ёки бу соҳадаги сиёсати ҳаракатларини мувозанатда сақлаб туриш имкониятларига эга бўлади. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳар бир алоҳида фуқаро (шахс)га, сиёсий этакчига таъсир ўтказа олиш ва унга сиёсатда иштирок этиш имкониятини яратади. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг функсиялари турли – тумандир. Лекин уларнинг асосий функсияларидан бири турли ижтимоий гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини артикулясия қилишдир. Манфаатлар гуруҳлари индивидларнинг турли йўналишдаги қарашлари ва фактларини бир тизимга келтиради, бирон – бир ташкилотнинг бир қолипга солишган манфаатлар бевосита шуғулланиши мумкин. Сиёсий партияларнинг давлат билан халқ оммаси ўртасидаги муносабатларида турли ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг сиёсий манфаатларини ва иродаларини ифодалаши муҳим аҳамият касб этади. Сиёсий манфаатлар деб, ижтимоий фаолият субетларининг ўз ҳолатини сиёсий кураш воситасида барқарорлаштириш ҳамда яхшилашнинг обектив ва субектив имкониятларини англашга айтилади. Сиёсий манфаатлар субектлар асосан ижтимоий қатламлар, индивидлар ташкилотлардан иборатдир. Ижтимоий қатламлар синфий, касбий, этник, ҳудудий, демокрафик, меҳнат жамоаси кўринишларига эга бўлади. Сиёсий манфаатлар характери сиёсий тузумга нисбатан турличадир. Сиёсий манфаатлар тузумни ўзгартириш, уни модернизасия қилиш, шунингдек, мавжуд тузумни барқарор сақлашга йўналтирилиши мумкин. Ижтимоий тараққиётга нотижорат ташкилотларнинг турли манфаатларини бирлаштиради, ўзида ифода этади. Бу билан бирга, ўз манфаатлари йўлида бу гуруҳлардан фойдаланиш ва ҳамкорлик қилади. Ўзбекистонда давлат мустақиллиги эълон қилинган дастлабки йиллардан бошлаб И.А.Каримов бошчилигидаги ҳукумат фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш мақсадларидан келиб чиқиб, нодавлат, нотижорат ташкилотларини демократик тамойиллар асосида ислоҳ этишга муҳим эътибор бериб келмоқда. И.А.Каримов мамлакат тараққиёти тўғрисида сўзлар экан, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсадларини қуйидагича ифодалайди: «Пировард мақсадимиз ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиётига, очиқ ташқи сиёсатга эга бўлган кучли демократик ҳуқуқий давлатни ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир» 1 . Мустақиллик - сиёсий ҳаётнинг, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини изчил эркинлаштириш; - нодавлат, нотижорат, жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа демократик институтлари янада мустаҳкамланиши ҳамда ривожлантирилиши учун кафолат ва шароитларни таъминлаш; - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳар томонлама мустақкамлаш ва давлат ҳокимияти марказий органларининг ваколатларини жойлардаги бошқарув органларига босқичма-босқич ўтказиш, ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан, мудофаа ва хавфсизликни таъминловчи тузилмалар фаолияти устидан жамоат назорати механизмини шакллантириш ва кучайтириш». Мустақиллик даврида мамлакатда демократик жамият қуришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Конститусиянинг ғоялари, мақсадлари, руҳи, унинг ҳар бир қоидаси БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун кенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди» 1 , 34 моддадаги «Ўзбекистон Республика фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларида, оммавий ахборотларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас», деган фуқаролик жамият мустақиллигини таъминлашга доир ҳуқуқий принсипнинг эътироф этилиши республикадаги жамият тараққиёти инсоният ҳаётининг бир неча асрлик мобайнида тажрибаларидан ва синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролик жамияти сари интилаётганл жараёнлардаги иштирокининг қандай кечиши халқнинг партиявийлик тизими асосида кечган сайловлардаги фаоллик даражаси ҳозирги даврга келиб демократия меъёрларини белгилаб бормоқда. Мамлакатда нодавлат, нотижорат ташкилотлар мустақиллигини таъминлаш, шунингдек уларни фуқаролик жамиятининг муҳим институтига айланишини таъминлаш мақсадларида давлатнинг «кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» консептуал сиёсий дастури қабул қилинди. Унга кўра, авваламбор, ҳокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан маҳаллий ҳокимият органларига ўтказишга қаратилган. Мавжуд қонун ва ҳуқуқий ҳужатларини бир тизимга келтириш ва уларга қўшимча тарзда янгиларини ишлаб чиқиш лозим 1 . Жамият сиёсий тизимини янада эркиндаштириш масалалари мазкур сиёсий дастур қабул қилингандан кейин янада долзарб аҳами сиёсий плюрализмни шакллантириб, турлича қарашлар рақобати ва муносабати асосида фуқаролик жамияти шаклланиши учун замин тайёрлашини талиб этмоқда. 3.2 Ўзбекистонда маънавий-мафкуравий жараёнларни ривожлантириш истиқболлари . Миллий истиқлол ғояси - Ўзбекистон истиқболини ифода этувчи миллий тараққиёт контсепциясидир. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш - миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси ҳисобланади. Инсоннинг ижтимоий-сиёсий моҳияти фақат озодлик ва эркинлик шароитидагина тўла-тўкис намоён бўлади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон халқининг миллий тараққиёт йўлидаги асосий мақсади - «озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш» бўлиб, бу ғоя миллатимизнинг азалий орзу-умидларини, интилиш-ларини, бунёдкорлик фаолиятининг маъно- мазмунини ифодалайди. Миллий истиқло Эркин ва фаровон ҳаёт - одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ва имкониятлари эвазига эришишидир. Эркин ва фаровон ҳаёт қуришнинг қуйидаги 3 омили ҳам мавжуд: 1) Демократик қадриятлар эркин ва фаровон ҳаёт кўришнинг биринчи омили. Президент Ислом Каримов жамиятнинг демократлашувини узоқ муддатли жараён сифатида баҳолайди. Демократик ғояларни шунчаки баён қилиш, юқоридан тушириш билан уни одамларимиз ҳаётига сингдириб бўлмаслигини таъкидлайди. «Демократия, - деган эди биринчи Президентимиз Ислом Каримов, - жамиятнинг қадриятига, ҳар бир инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган иш эмас. Халқнинг маданиятидан жой ололмаган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми ҳам бўла олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва воситаларига эга бўлган. Ўзини ва ўз оиласи ҳаётини муносиб тарзда таъминлай оладиган, ўзининг ва оила аъзоларининг фундаментал эҳтиёж- ларини (таълим олиш, дам олиш, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш) қондириш учун етарли моддий имкониятлари мавжуд бўлган ва энг муҳими - бу имкониятни ўз иш ҳақи ва даромадлари эвазига таъминлай оладиган ҳамда фаол равишда жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этадиган фуқаро-лардир. Мамлакатимизда ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш учун: 1) мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни рағ- батлантириш; 2) қимматли қоғозлар бозорини яратиш ҳисобига кўп укладли иқтисодиётни вужудга келтириш; 3) кичик бизнесни, хусусий тадбиркорликни йўлга қўйиш; 4) тадбиркорликни ривожлантириш 1 ; Форобий фикрига кўра, ҳақиқий бахтга эришиш мақсадида ўзаро ё маданият ҳам зарур. Демократик жараёнлар тарихи шундан гувоҳлик берадики, уни ўрганишдаги энг осон йўл - тақлид, энг ишончлиси - ўрганиш ва энг аччиғи - тажрибадир. Бизнинг бош стратегик мақсадимиз қатъий ва ўзгармас бўлиб, бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдан иборат. Мазкур стратегик бош мақсадлар қуйидаги соҳалар бўйича белгилаб берилди: Сиёсий соҳада: Ижтимоий тараққиётнинг барча соҳаларини демок- ратлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, янги маъно-мазмун билан бойитиш, унинг изчиллиги ва самарасини таъминлаш - долзарб вазифадир. 1.Мамлакатимиз сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш. 2.Кўппартиявийлик муҳитини қарор топтириш. 3.Нодавлат тузилмалар, ҳукуматга тадбиркорликни демократик ривожлантириш. Конституция ва қонунларга мувофиқ фаолият юритишини таъминлаш. 3. Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва янгилаш тизимини такомиллаштириш зарур. Иқтисодиёт соҳасида: 1. Иқтисодиётнинг барча соҳалари ва тармоқларида эркинлаштириш жараёнини изчиллик билан ўтказиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш. Иқтисодиётни эркинлаштириш бош вазифа - энг аввало, давлатнинг назоратчилик ва бошқарувчилик функцияларини қисқартириш, хусусий бинес фаолиятига аралашувини чеклашдан иборат. 2. Хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш ва шу асосда амалда мулкдорлар синфини шакллантириш. 3. Мамлакат иқтисодиётига хорих сармоясини, аввало, бевосита йўналтирилган сармояларни жалб этиш учун қулай ҳуқуқий шарт-шароит, кафолат ва иқтисодий омилларни янада кучайтириш тақ 3. Динга ҳурмат ва эътиқод - биз учун ўлмас қадриятдир. 4. Оила, оналар ва аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш. 5. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини рўёбга чиқариш. 6. Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини ривожлантиришга кўмаклашиш, улар фаолиятини кенгайтириш. 7. Кексаларга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатишдек ноёб инсоний қадриятни янги мазмун ва амалий ишлар билан бойитиш ва мустаҳкамлаш. Суд-ҳуқуқ соҳасида: 1. Ҳуқуқий давлат моҳиятини белгилайдиган амалдаги кодекслар, қонунлар, меъёрий хужжатларни танқидий баҳолаган ҳолда ҳуқуқий давлатни таъминлаш. 2. Давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувининг барча бўғинларида қабул қилинган қонун ва меъёрий хужжатларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш. 3. Мустақил тармоқ сифатида су 3. Ягона давлат сиёсати асосида армия, чегара ва ички қўшкинларимизни босқичма-босқич ва изчил ислоҳ этиш. 4. Давлат чегараларини янада мустаҳкамлаш ва унга тегишли иншоотларни барпо этиш. 5. Хавфсизликнинг бўлинмас ва яхлитлигини ҳақидаги бош принтсипгша таяниб, Террорчиликка қарши кура бўйича халқаро марказ барпо этишга оид Ўзбекистон ташаббусини амалга ошириш ишларини янада кучайтириш. 6. Ҳуқуқ-тартибот органлари тизимини ислоҳ этиш ва уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш. Миллий истиқлол ғояси ва мафкураси шахс эркинлиги ғоясига таянади. Ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган, айни пайтда ўз манфаатларини мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғунлатирадиган инсонгина миллий ғоямиз тамойилларини тўғри баҳолай олади. Эркинлик - кишилар фаолияти билан табиат ва жамиятнинг обЪектив қонун Фуқаролик жамияти - иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаёт соҳасига тўғри келадиган тушунчадир. Фуқаролик жамиятининг ижтимоий- сиёсий соҳаси кўламига ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар, фуқароларнинг турли шаклдаги фаолияти, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳам мансубдир. Фуқаролик жамияти ва давлат тузилишини қуйидаги чизма асосида изоҳлаш мумкин. Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, кооперативлар, ишбилармонлар уюшмалари, клублар ва бошқалар фуқаролик жамиятининг ядросини ташкил этади. Бугунги кунда Ўзбекистонда «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» контсепцияси амалиётга тадбиқ этилмоқда. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «фуқаролик жамияти мавжуд бўлмаган жойда сиёсий келишувнинг ҳам бўлмаслиги ўз-ўзидан аёндир». Зеро, кучли 1. Биз учун энг асосий, энг муҳим устувор мақсад тенгсиз олий неъмат - мустақилликни бундан буён ҳам асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш бўлиб қолаверади. 2. Иккинчи устувор йўналиш. Бу - мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни, давлатимиз ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдан иборат. 3. Учинчи устувор йўналиш. Бу - бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва ўзаро мутаносиб, мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этишдан иборат. 4. Энг муҳим устувор йўналиш - бу инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек, ошкораликни, жамиятда ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик та Биринчи Президент Ислом Каримов 2005 йил 28 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида юқорида зикр этилган мақсад ва йўналишларнинг барчаси аввало мамлакатимизни модернизация қилиш борасида узоқни кўзлайдиган « Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари » деган тамойилни ўзида назарда тутганлигини яна бир бор баён этди. Бунда нималар назарда тутилади? 1. «Авваламбор, ҳокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан маҳаллий ҳокимият органларига ўтказишга қаратилган мавжуд қонун ва ҳуқуқий ҳужжатларни бир тизимга келтириш ва уларга қўшимча тарзда янгиларини ишлаб чиқиш. Яна бир муҳим вазифа - ўзини ўзи бошқариш органлари - маҳалла, маҳалла қўмиталари ва қишлоқ фуқаролик йиғинларининг роли ҳамда ваколатларини амал 7. Ёшлар - эркин ва фаровон ҳаёт бунёдкорлари. Ёшлар - эркин ва фаровон ҳаёт бунёдкорлари. Ислом Каримовнинг «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз» деган чақириғининг заминида бой мазмун мужассамлашган. Бунда бугунги ютуқларимиздан фахр туйғуси ҳам, эркин бунёдкорлик фаолиятига чорлов ҳам, мамлакатимизнинг буюк келажагига ишонч ҳам ўз ифодасини топган. Аслида бу ёшларимизга ғамхўрлик, меҳр-муҳаббат, уларнинг куч ва имко-ниятларига катта ишончни англатади. Ёшларни жисмонан бақувват маънан баркамол, ақлан юксак, руҳан уйғоқ авлод қилиб тарбиялаш миллат ғояси сифатида илгари сурилди. Таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилишдан тортиб, болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантиришгача бўлган барча кенг миқёсдаги ислоҳотларнинг мақсади ҳам шунга қаратилган. Эркин ҳаёт - бу инсоннинг ўз ихтиёри, қ ишониб яшайдиган инсонгина мутелик ва журъатсизликдан холи бўлади. Ана шундай инсонгина озод ва обод Ватанни барпо этади, эркин ва фаровон ҳаётни ярата олади. Булардан ташқари миллий истиқлол мафкурасининг асосий вазифа- ларидан яна бири ватанпарварликдир. Миллий истиқлол мафкурасининг халқимизга хос бўлган: имон-эътиқод, инсоф-диёнат, саҳоват, ҳалоллик, меҳр-оқибат, шарму ҳаё каби фазилатларни юксалтириш талаб этилади. «Ўзбекистон - ягона Ватан» деган тушунчани шакллантириш мустақил- лигимизга хизмат қиладиган вазифалардир. Миллий истиқлол мафкурасининг яна бир муҳим вазифаси кишиларни яратувчилик фаолиятига сафарбар этиши, ғоявий ҳимоя восита эканлиги билан белгиланади. У халқнинг, миллатнинг ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ўлмас эътиқоди сифатида ёш авлодни тарбиялашнинг беқиёс омили Хулоса Ушбу магистрлик диссертация иши орқали халқимиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва муваффақиятлар, авваламбор, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзёев раҳнамолигида мамлакатимизда барпо этилаётган жамият ва унда иқтисодиётини ислоҳ этиш, эркинлаштириш ва модернизация қилиш, унинг таркибий тузилишини диверсификация қилиш борасида ўз вақтида бошланган, ҳар томонлама пухта ўйланган, узоқ истиқболга мўлжалланган оқилона сиёсатнинг ҳаётий самараларидир. Бу йўлнинг ҳаётбахш самаралари - озод ва обод Ватанимизнинг гўзал ва бетакрор қиёфаси, шаҳару қишлоқларимиз жамоли, халқимиз фаровонлигида асрлар давомида намоён бўлаверади! Мафкураси мустаҳкам миллат — ўз ғояларини теран англаган, аҳил, огоҳ миллат. Огоҳлик ва фидоийлик даражаси эса бу ишга қай даражада эътибор берилганлигининг кўрсат Ўзбекистондаги тарғибот-ташвиқотнинг доимий долзарб вазифаларидан бири -фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришни илмий- услубий таъминлашдан иборат бўлмоғи керак. Шунингдек, Ислом Каримовнинг «Туркистон» газетаси мухбирининг саволларига жавобларида «Мустақиллик маънавиятини аниқ мезонларда ифода этиш мумкин» деган методологик хулоса бор. Яъни ҳам ҳар бир шахсда, жамоада, жамиятдаги нафақат маънавиятнинг, балки мафкуранинг даражасини қайд қилиш ва муаммонинг илмий ечимини асослашга йўл очувчи дастурий фикр бор. Дарҳақиқат, нимаики бор экан, у намоён бўлади, нимаики намоён бўлса, демак, у бордир. Нимаики намоён бўлар экан, уни қайд қилиш, ўлчаш мумкин. Ўта мураккаб халқаро мафкуравий глобаллашув таъсирида яшаётган Ўзбекистоннинг сиёсий барқарорлиги, мавқеи унинг ички, умуммиллий ма айтганда, элим, юртим деб яшашнинг ҳар бир кишида, жамоада, жамиятда намоён бўлишини англатади. Бу эса миллий ғояни амалий кучга айлантириш ва бузғунчи мафкуравий таъсирлардан аҳолини, ёшларимизни ҳимоя қилишнинг шартларидан биридир. Бундан тарғибот ва ташвиқот назарияси ва амалиёти олдида қандай муайян вазифалар келиб чиқади? Булар: -истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойилларини мактаб ўқувчилари, талабалар, ва таълим масалаларидан ташқаридаги аҳоли тафаккурига сингдиришни дастурий асосда амалга ошириш; - маънавият ва маърифат ходимларининг мафкуравий тарбияга шахсий ва касбий тайёргарликларини кучайтириш; -тарғибот ва ташвиқот технологиясини амалга оширишда фалсафа, сиёсатшунослик, тарих, сотсиология, ижтимоий психология, педагогика, маънавият, ҳуқуқшунослик ва аниқ фанларнинг амалий ҳа гапирилиб, варақаларда ёзиб тарқатилса, у бир-икки киши эмас, юзлаб, минглаб кишининг онгини оғудек заҳарлайди. Бугунги кунда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, мафкуравий онгини ривожлантириш, ёшлар шахсига эътиборни кучайтириш, уларнинг ижодий имкониятларини очиш ўқув юртлари, маҳалла ва жамиятларнинг биринчи галдаги вазифасидир. Гап ўқувчи-талабаларнинг ташаббускорлик ва ижодиёт йўлини очишнинг муҳим омили -мафкуравий онг ҳақида бормоқда. Бугунги жамиятни демократлаштириш шароитида ёшлар турли-туман тадбирларда қатнашаётгани ғоят муҳим аҳамият касб этади. Чунки мустақилликни мустаҳкамлашга ижодий фикрловчи, янгиликка интилувчан, ишлаб чиқаришда фаол иштирок этувчи кишиларгина қодир бўлади. Мафкуравий фаоллик деганда шахснинг ижтимоий фаоллигини намоён қилиб, қўйилган масалани охиригача ечишда т “Ёш мафкурачилар клублари” мактаб ва ўқув муассасаларида, мактабдан ташқарида, ётоқхоналарда, маданият уйларида ва ҳар бир ташкилотда ташкил этилиши мумкин. Ёш мафкурачилар клубларининг асосий вазифалари ёшларнинг дунёқарашларини кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг мафкуравий иммунитетини, мафкуравий курашчанлигини оширишдир. Ёш мафкурачилар клублари ўқувчи- талабаларга билимлар бериш билан чекланиб қолмасдан, балки уларни Ўзбекистоннинг буюк келажагини қуриш, демократик жамият ва ўз-ўзини бошқарувни ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштириш, маданий ва маънавий ислоҳотлар жараёнига олиб киришда муҳим рол ўйнайди. Ёш мафкурачилар клубларининг барча ишлари иштирокчиларнинг қарашларида, хатти-ҳаракатларида миллий ғоя ва миллий мафкуранинг намоён бўлишига қарат Ёш мафкурачилар клублари ўз номи, шиори, рамзига эга бўлиши мумкин. Ёш мафкурачилар клубларининг бошқа клублардан фарқли томони шундаки, улар ихтиёрий, жамоатчилик асосида фаолият юритади, мавзуларни эркин танлайди, машғулотлар мафкуравий жараёнларга қизиқишларни қондиришга қаратилган бўлади. Аъзоларнинг билим даражалари анкета ва мулоқотда аниқланади. Асосий иш услуби – баҳс- мунозара, очиқ мулоқот, ҳар хил нуқтаи назарларни қиёсий муҳокама қилиш ва жавобни миллий манфаатлардан келиб чиқиб топишдир. Машғулотларда мафкуравий ҳаётнинг долзарб муаммолари таҳлил қилинади. Ҳар бир мавзу атрофлича, унинг муҳим муаммолари, қирралари ва қарама-қарши томонлари қамраб олинган ҳолда ўрганилади. Талабаларнинг Ёш мафкурачилар клубларидаги иштироки уларнинг ҳаётидаги ижтимоий-мафкуравий фаолликларида биринчидан, ҳозирги пайтгача “маънавий мафкуравий жараёнлар” тушунчалари етарли даражада ўрганилмаганлиги боис уни янада чуқурроқ тадқиқ ва таҳлил этиш даркор. иккинчидан, агар маънавият ва мафкура қанчалик муаммоларни ҳал этишга ва барақарорликни таъминлашга хизмат қилса у шунчалик кўпроқ барҳаёт бўлади ва унинг тасир доираси кенглиги таъминланади. учинчидан, “маънавият” ва “мафкура” тушунчаларининг ўзаро боғлиқлик ва алоқадорлиги тўгрисида янги адабиёт ва илмий материаллатни тайёрлаш лозим. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Раҳбарий адабиётлар 1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1жилд. Т.: Ўзбекистон, 1996. 2.Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизасия ва ислоҳ этишдир. — Т.: Ўзбекистон, 2005, 966. 9.Каримов И.А.Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз. 8жилд. —Т.: Ўзбекистон, 2000. 10.Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз. 9жилд. Т.: Ўзбекистон, 2001. 11.Каримов И.А Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10жилд. Т.: Ўзбекистон, 2002. 12.Каримов И.А Биз танлаган йўл — демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. 11жилд. Т.: Ўзбекистон, 2003. 13.Каримов И.А Тинчлик ва хавфсизлик ўз кучқудратимиз, ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. 12жилд. Т.: Ўзбекистон, 2004. 14.Каримов И.А. Империя даврида бизни иккинчи даражали одамлар, деб ҳисоблашар эди. (Президент Ислом Каримовнинг «Независимая газета» мухбирининг саволларига жавоблари). Т.: Ўзбекистон, НМИЎ, 2005. 15.Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон ҳеч кимга қарам бўлмайди. 9.Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёти ва мафкуравий жараёнлар. масъул муҳаррир Қ.Назаров.Тошкент 2001 й. 10.Инсоният тарихи ғоя ва мафкуралар тарихидир. Масъул муҳаррир Қ.Назаров. Тошкент — 2001й. 11. Қ.Назаров. Миллий истиқлол роясининг асосий мақсад ва вазифалари. Тошкент — 2001 й. 12.Бунёдкор ғоя. Масъул муҳаррир К.Назаров. Тошкент — 2001 й. 13.Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси.Масъул муҳаррир Қ.Назаров. Тошкент — 2001 й. 14.Ғоя, тарих ва миллий тафаккур. Масъул муҳаррир Қ.Назаров. Тошкент 2002 й. 15.Тараққиётнинг ўзбек модели. Масъул муҳаррир Қ.Назаров.Тошкент 2001 й. 16.Л.Левитин. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. — Т.: Ўзбекистон, 2001. 17. М.Шарифхўжаев. Ўзбекистон янги роялар, янги ютуқлар. — Т.: 2002 й. 18. М.Шарифхўжаев, Ф.Раҳимов. Даврни белгилаб берган инсон. — Т.: 2004 9.Жўраев Н. Мафкуравий иммунитет. — Т.: Маънавият, 2001. 10.Ислом: бағрикенглик ва мутаассиблик. — Т.: 1998. 11.Исломов 3., Исоқов Б., Юсупов О., Муҳаммадиев Д., Минаваров С. Бунёдкор ғоялар. — Т.: Янги аср авлоди, 2001. 12.Каримова В. Таргиботнинг психологик услублари. Т.: Маънавият, 2001. 13.Каримова В., Умаров А., Қуръонов М. Миллий истиқлол ғоясини халқимиз онгига сингдириш омиллари ва воситалари. — Т.: Янги аср авлоди, 2001. 14.Каримов Н. Истиқлолни уйғотган шоир. — Т.: Маънавият, 2000. 15.Каримов Н. Чўлпон: Маърифий роман. — Т.: Шарқ, 2003. 17.Комилов Н. Тафаккур карвонлари. — Т.: Маънавият, 1999. 18.Конфусий. Уроки мудрости. — М.: Наука, 1998. 19.Левитин Л. Ўзбекистон тарихий бурилиш палласида. Т.: Ўзбекистон,2001. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар 1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.