Маънавий таҳдидлар, уларнинг мазмун-моҳияти, етказадиган зарари ва келтириши мумкин бўлган оқибатлари

МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР, УЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ, ЕТКАЗАДИГАН ЗАРАРИ ВА КЕЛТИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ОҚИБАТЛАРИ “ Оммавий маданият” МАЗМУН-МОҲИЯТИ • Бизга четдан кириб келаётган, маънавиятимиз, маданиятимиз, миллий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубан иллатларни ўз ичига олган иллатлар йиғиндиси. • “ Оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзини маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлардир. • Коммунистик мафкура ва унинг ахлоқ нормаларидан воз кечилганидан сўнг жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган «оммавий маданият» ёпирилиб кириб келиши мумкинлигини унутмаслик к Миссионерлик , прозелитизм Мазмун-моҳияти • Миссия – ( лот. юбориш, топшириқ) – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш. Диний миссия – Черков талқинида – элчилик топшириқларини бажариш, муайян динни бошқа диний эътиқоддаги кишилар орасида тарқатиш; • Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан бошқа давлатлар таъсир доирасига тушириш; • халқлар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш, ишонч ва эътиқодидан воз кечишга олиб келиш; Оқибатлари • Миссионерлар домига тушган кимсалар ўз тилидан, динидан, оиласидан, ҳаттоки ватанидан айрилиши мумкин. Ахлоқсизлик фалсафаси, фаҳш зўравонлик тарғиботи • Мазмун-моҳияти • Эгоцентризм яъни, ахлоқсизлик, худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмаслик. • Унинг журнал, “кўпик опералар”, прайм тайм телекўрсатувларида ‑ аёлларнинг ишқий романлари, секс, жаҳолат мадҳ этилади. • Оқибатлари • Етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди. Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва бутун жаҳонда бало-қазодек тарқалиб бораётган хавфли хуруждир. Диний ақидапарастлик • Мазмун-моҳияти • Диний мутаассиблик. унгахос бўлган хусусият- муросасизликдир. Диний ақидапарастлар ўзгариш ва янгиликларга қарши кураш олиб борадилар, ҳақиқий ниқобларини яшириш учун ўзларини гўё диннинг софлиги учун курашаётганлар қилиб кўрсатадилар. Уларнинг назарида фақат ўзлари ҳақ, бошқалар эса мутлақо ноҳақдир. Шунинг учун ўзларида мавжуд “ҳақиқат”ни бошқаларга ёймоқчи бўлади. Соғлом фикр юритувчилар бунга кўнмаса, унда зўрлик билан бу фикрни мухолифатчиларга ўтказмоқчи бўладилар. • Оқибатлари • Ақидапарастлик иллатлари: юрт барқарорлигини бузиши, илмсиз, муте кишиларни ўз томонига ағдариб олиши, диндорларни “ҳақиқий ” ва “сохта”га ажратиб, улар орасига нифоқ солиши, мусулмон ва мусулмон бўлмаган шахслар орасида ҳар хил ихтилофларни келтириб чиқариши мумкин. Миллий қадриятларимизга нописандлик МАЗМУН-МОҲИЯТИ • Бизда жамоа, маҳалла бўлиб, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлиб яшайдиган инсонлар, давр қанчалик ўзгармасин, тарих синовидан ўтган ўз қадриятларига содиқ бўлиб яшашни маъқул кўради. • Минг афсуски, ана шундай тарихий ҳақиқатни англашни истамайдиган чет элдаги баъзи бир сиёсатчи ва арбоблар бизнинг қадриятларимизга беписандлик билан қараб нафақат сиёсат ёки иқтисод, балки маънавият бобида ҳам бизга ақл ўргатишга, азалий ҳаёт тарзимиз, руҳий дунёмизга ёт бўлган қарашларни мажбурий жорий этишга уринмоқда ОҚИБАТЛАРИ Бундай таҳдид ҳолати қадриятларимизнинг топталишига олиб келиши мумкин. Ахборот хуружлари МАЗМУН-МОҲИЯТИ Оммавий ахборот воситалари томонидан аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришдаги чалғитувчи усуллардан фойдаланиш. Дезинформация, мақсадли, агрессив руҳдаги информацияни тарқатиб аҳоли дунёқарашини нотўғри йўналишга солиб юбориш, тарихий ҳақиқатга хилоф ахборотлар тўплаш ва тарқатиш, мухлис дидини саёзлаштириш ва нуқтаи назарини пароканда қилиш. Барқарорликни издан чиқариш ОҚИБАТЛАРИ Ахборот хуружи аслида ахборот урушидир. Аҳолининг норозилигини келтириб чиқаради. Матбуот мухлисларининг, аҳолининг норозилигини йўналтириш эса маълум сиёсий мақсадларга эришиш имконини беради. Лоқайдлик ва бефарқлик МАЗМУН-МОҲИЯТИ • Маънавий қашшоқлик, ахлоқсизликни келтириб чиқарувчи иллат лоқайдлик, бефарқлик бир-бирини тўлдирувчи тушунчалардир. • ЛОҚАЙД, яъни қайд этмаслик, эътибор бермаслик, даҳлдорликни ҳис этмаслик. Бефарқлик эса “Менга нима” деб, ўзини четга олиш. Бугунги кунда бу иллатлар миллий тараққиётимизга зарар етказмоқда. Ташқи ғоявий таъсир ички маънавий лоқайдлик, заифлик бор жойда илдиз отади. Бефарқлик авомни тарбиялайди ва атрофга ҳам шу нуқтаи-назарда муносабатда бўлади. Бу иллатлар фаолликнинг кушандаси. Инсонда дидсизлик саёзлик билан чиқишадиган ҳолат. Ўзига юксак талаб қўя олмаслик, руҳан тушкунлик ва хафсаласизлик ОҚИБАТЛАРИ Лоқайдлик, бефарқлик хафсаласизликка сабаб бўлади. Ўз ҳаётни фаровон қилишга, тақдирини яратишга куч тополмаслик. Бефарқ одам бошқ Бойликка ружу қўйиш МАЗМУН-МОҲИЯТИ • Доно халқимиз, ғараз ва ҳасад билан яшайдиган, ўз шахсий манфаатига ўзгалар ҳисобидан эришишни маъқул кўрадиган, фақат ўзини ўйлайдиган кимсадан ўзи асрасин, дейди. Бағрикенг, ҳалол-пок, виждонли, меҳр-оқибатли, эл-юртнинг ғаму ташвиши билан яшайдиган кишиларни эса, аксинча, бошига кўтаради ва бундай одамлар жамият томонидан қадр-қиммат, ҳурмат-эътибор топади. • Пулга, моддий бойликка қул бўлиш, ҳамма вақт моддий манфаат кўришни ўйлаш, ҳайр-саҳоватдан йироқлик, дабдабабозлик, кибрланиш. Ота-она, дўсту-ёрларини ҳам унутиш, маънавий жоҳиллик ва саводсизлик, ҳамма нарсани пул билан ҳал қилишга кўр- кўрона ишониш, ҳамма нарсанинг ечимини пул билан боғлаш. ОҚИБАТЛАРИ Пул, бойлик Ватан тинчлиги туфайли бўлаётганини уларга тушунтирилмаса, Уларнинг ўртасида маъ СОТУВДАГИ АЙРИМ ТОВАРЛАР, ИНТЕРНЕТ ТИЗИМИНИНГ САЛБИЙ ТАЪСИРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, балки бозорлардаги видеофильлмлар, дисклар, радио-телевидение, матбуот, Интернет каби воситалар орқали ҳам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Интернет тизимининг салбий таъсири порнографик, жоҳиллик, жангарилик, шаҳвонийлик ОҚИБАТЛАРИ Шуни унутмаслик керакки, бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Ислоҳотларнинг натижаларидан аҳолининг кенг қатламлари бехабарлиги МАЗМУН-МОҲИЯТИ Одамларга ислоҳотларнинг маъно-моҳиятини аниқ- равшан тушунтириб бериш, шу асосда жамият аъзоларида ишонч уйғотиш, уларни бунёдкорлик сари сафарбар этиш муҳим аҳамиятга эга. Бугун, орадан неча йиллар ўтганидан кейин ўзига хос миллий тараққиёт йўлини танлаган дастлабки даврни кўз олдимизга келтирадиган бўлсак, бизнинг ислоҳотлар сиёсатимизда маънавий мезонлар доимо ҳал қилувчи омил бўлиб келаётгани янада яққол аён бўлади. ОҚИБАТЛАРИ Бехабарлик, лоқайдликка, бефарқликка олиб келиб, аҳолининг ислоҳотларидаги иштирокини сусайтиради. Санъатда ошкораликни пеш қилиш МАЗМУН-МОҲИЯТИ Кейинги пайтда санъатда ошкораликни пеш қилиб, телевизор, кино экранларида, матбуот воситаларида бўлмағур лавҳаларни акс эттириш, бемаънилик ва ҳаёсизликни, баъзан эса, ҳатто ахлоқий бузуқликни тарғиб қилишлар кўпайиб қолди. ОҚИБАТЛАРИ Маънавиятга асосланмаган санъат аҳолининг юксак дидини саёзлаштиради Фазилатлар мазмунини билиш, бироқ уларга амал қилмаслик МАЗМУН-МОҲИЯТИ Ватанпарварлик, фидоийлик, меҳр-оқибатлилик ва ҳ.к. фазилатларни билиш, бироқ уларга амал қилмаслик ОҚИБАТЛАРИ Маънавият кундалик ҳаётда намоён бўлмай фақат билим, тушунча, тасаввур шаклида қолиб кетиш мумкин. Дунёвий илм-фан ва технологияларни чуқур ўзлаштирмаслик МАЗМУН-МОҲИЯТИ Дунёвий илм-фан ва технологияларни чуқур ўзлаштирмаслик фақат тарихимиз, олис аждодларимизнинг кашфиётларига маҳлиё бўлиб яшаш, замон билан ҳамқадам бормаслик ОҚИБАТЛАРИ Агар ҳозирги вақтда дунёвий илм-фан ва технологияларни чуқур ўзлаштирмасак, фақат тарихимиз, олис аждодларимизнинг кашфиётлари билан мақтаниб, уларга махлиё бўлиб яшайдиган бўлсак, ана шу ноёб меросни асраб-авайлаб, янада бойитиб, унга ўз хиссамизни қўшмасак, замон билан ҳамқадам бўлиб юрмасак, бизнинг жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллашимиз қийин бўлади. “ Демократияни олға силжитиш” МАЗМУН-МОҲИЯТИ Бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун «Эркинлик ва демократияни олға силжитиш» ниқоби остида амалга ошираёттан, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этади. ОҚИБАТЛАРИ Шу борада айрим қудратли давлатлар томонидан муайян мамлакатларга, авваламбор, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган ҳудудларга нисбатан олиб борилаётган ана шундай ғаразли сиёсатни дунёнинг айрим минтақаларида тинч ҳаётнинг издан чиқиши, ҳокимият тепасига айнан ўша давлатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган кучларнинг келиши билан боғлиқ мисолларда кўриш қийин эмас. ҲАСАД МАЗМУН-МОҲИЯТИ Одамзот ва жамият ҳаётида оғир асоратлар қолдирадиган ҳасад туйғуси авваламбор бошқаларни кўролмаслик, уларнинг ютуғидан қувониш ўрнига, қандайдир куйиниш, ичиқоралик оқибатида пайдо бўлади. ОҚИБАТЛАРИ • Муборак ҳадисларда «Бировга ҳасад қилишдан сакланинг, чунки олов ўтинни қандай куйдириб тугатса, ҳасад ҳам қилган савоб ишларингизни худди шундай куйдириб тугатади», деб айтилгани бежиз эмас. • Минг афсуски, умр йўлларида ҳасад балосига кўп дуч келамиз. Олис ва яқин тарихимизда не-не буюк зотлар ҳасад ва бахиллик, кўролмаслик туфайли қандай азоб-уқубатларни бошидан кечиргани, соғлиғи, ҳатто ҳаётидан жудо бўлганини аччиқ мисолларда кўриш мумкин.