Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 10000UZS
Размер 58.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Маънавият ва адабиёт

Купить
  Маънавият ва адабиёт   
 
  Режа :
 
Кириш  
1. Миллий ўзликни англашда адабиёт ва маъанавиятнинг ўрни. 
2. Ёшлар маънавиятини шакллантиришда маънавий       
қадриятларнинг ўрни (ўзбек адабиётимисолида). 
3. Ёшлар маънавиятига қарши бўлган ёт таҳдидларни бартараф 
этишда маънавий тарбия воситалари. 
4. Ёшларда миллий ғурур, ор-номус ва миллий ифтихор 
фазилатларини шакллантиришда миллий ўзбек адабиётининг ўрни.
 Хулоса 
 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
   
1  
  Кириш
Мустақилликнинг   илк   кунларидан   бошлаб   миллий   маънавиятимизнинг
асосини   ташкил   этувчи   миллий   истиқлол,   миллий   ифтихор,   миллий   ғурур,
миллий   онг   каби   тушунчаларнинг   ижтимоий-сиёсий   ва   кундалик
ҳаётимиздаги асосий ўрни ва аҳамияти орта бошлади. Бу эса мустақилликка
эришган   илк   дамларимиздаёқ   мамлакатмизнинг   маънавий   асосини   янада
мустаҳкамлаш   ва   бойитиш   вазифасини   фавўулодда   долзарб   вазифа   қилиб
қўйди. 
Энг   аввало   жамиятимиз   учун   ўта   долзарб   ҳисобланган   миллат
маънавиятини   юксалтириш,   унинг   тили,   маданияти,   миллий   онги,   миллий
ўзлигини   англаш   ҳиссини   ривожлантриш   зарур.   Бунинг   учун   авваломбор
давлатимиз   мустақиллигини   мустаҳкамлаш,   унинг   барқарорлигини
таъминлаш,   инсон   омили   ва   унинг   ўрни   ва   аҳамиятини   ошириш   лозим.
Маънавият   ва   маърифат   соҳасида   Республикамизда   диққатга   сазовор   ишлар
амалга   оширилаётир.   Натижада,   Ўзбекистон   аҳолиси   янги   инсонпарвар,
демократик   ҳуқуқий   давлатни   барпо   этишга,   юксак   маънавиятли   шахсни
тарбиялаб вояга етказмасдан туриб эришиш мумкин бўлмаслигини кун-сайин
сезиб   турмоқда.   Бинобарин,   «Кўп   асрлик   тарихимиз   шуни   кўрсатадики,
инсон дунёқарашининг шаклланишида маърифатнинг ўрни беқиёс» 
И.А.Каримов   «Ўзбекистоннинг   сиёсий-ижтимоий   ва   иқтисодий
истиқболининг асосий тамойиллари» номли асарида Маънавиятнинг ўзагини
ахлоқ   ташкил   этажагини   таъкидлайди:   «Инсон   ахлоқи   шунчаки   салом-алик,
хушмуомалаликдан   иборат   эмас.   Ахлоқ   —   бу   аввало,   инсоф   ва   адолат
туйғуси, иймон, ҳалоллик дегани». 
Президентимиз   ўзбек   халқининг   маънавий   фазилатлари   ҳақида
гапирганда   қуйидагиларни   бежиз   таъкидламаган:   «ўзбек   оиласида   бугунги
кунда яхшилик ва ёруғлик, болаларга меҳр, катталарга ҳурмат, яқинларга ва
бошқаларнинг қайғусига ҳамдардлик мужассамлашгандир... Инсонпарварлик 
— бу ўзбек халқи миллий руҳиятининг ажралмас фазилатидир» 
Маънавият-инсоннинг,   халқнинг,   жамиятнинг,   давлатнинг
кучкудратидир. Маънавият-инсон ва унинг фаолиятининг ажралмас таркибий
қисми, онги, ақл-заковатининг  маҳсули, маънавият-жамиятнинг, миллатнинг
2  
  ва   ёки   айрим   бир   кишининг   ички   ҳаёти,   руҳий   кечинмалари,   ақлий
қобилияти,   идрокини   мужассамлаштирувчи   тушунчадир.   Маънавият-инсон
ахлоқи   ва   одоби,   билимлари,   истъедоди,   қобилияти,   амалий   малакалари,
виждони,   иймони,   эътиқоди,   дунёқараши,   мафкуравий   қарашларининг
бирбири   билан   узвий   боғланган,   жамият   тараққиётига   ижобий   таъсир
этадиган   муштарак   тизимдир.   Маънавият-инсоннинг   ижтимоий-маданий
мавжудот   сифатидаги   моҳиятидир,   яъни   инсоннинг   меҳр-мурувват,   адолат,
тўғрилик,   софдиллик,   виждон,   ор-номус,   ватанпарварлик,   гўзаллик,   севиш,
завқланиш, ёвузликка нафрат, ирода, матонат ва шу каби кўплаб асл инсоний
хислатлар   ва   фазилатларининг   узвий   бирлик,   муштараклик   касб   этган
мажмуасидир. 
Мазкур   курс   ишида   маънавиятнинг   мислсиз   куч-қудрати   ҳамда   ёшлар
ҳаётидаги   аҳамиятини   миллий   адабиётимиз   дурдоналари   ва   маънавий
қадриятларимиз мисолида кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз. 
3  
   
1. Миллий ўзликни англашда адабиёт ва маъанавиятнинг ўрни. 
Миллий   ўзликни   англаш   ҳар   бир   инсон   учун   маънавий
баркамолликнинг   муҳим   белгиларидан   бири   ҳисобланади.   Чунки   у   аввало,
ўзининг кимлигини билиб олса, қайси миллатга мансублигини тушуниб етса,
авлод-аждодлари,   улар   қолдирган   модий   ва   маънавий   меросни
ўзлаштирсагина тўлақонли шахс даражасига етиши мумкин. Бундай шахслар
миллатнинг аксарият кўпчилик қисмини ташкил қилсагина бундай иллатнинг
истиқболи буюк бўлади. Шунинг билан бирга ўзини-ўзи чуқур англаб етган,
кўзи   очилган,   ақли   расо,   ғоявий   сиёсий   жиҳатдан   уйғонган   ва   жипслашган
халқ   ва   миллатни,   ўтмишда   бўлганидек,   мустамлакачилик   кишанларида
ушлаб   туриш,   тили,   маьнавияти,   кадриятларини   оёқ   ости   қилиш,
бойликларини   талаб   кетиш,   ҳуқуқларини   поймол   этиш,   давлат
мустақиллигидан   жудо   қилиш   асло   мумкин   эмас.   Ўз   ўзини   англаш   бу
халқнинг, миллатнинг ўтмиш тарихий тараққиёт йўлини, ота-боболари, насл-
насаби,  авлоду-аждодларининг   ким  бўлганлиги   ва  уларнинг  жаҳон  илмфани
ва маданияти тараққиётига қўшган буюк ҳиссаларини билиб олишдир. 
Миллий   ўзликни   англаш   –   миллат   яшаётган   Ватаннинг   пороқ
истиқболини   таъинлаш   учун   қандай   имкониятлар   а   қулайликларга   эга
эканлигини   чуқур   англаб   етиш,   улар   билан   чексиз   фахрланиш,   мавжуд
имкониятларни   юзага   чиқариш,   реал   воқеликка   айлантириш   учун   ўзини
сафарбар   этиш,   барча   имкониятлари,   куч   ғайратини   ишга   солиш   демакдир.
Миллат   мавжуд   бўлиши   учун   тил,   ҳудуд   ва   маънавият   асоси   шарт   бўлгани
каби   миллий   ўзликни   англаш   ҳам   асосий   зарурий   шарт   ҳисобланади.
Ўзликни   англаш   ўз   моҳиятига   кўра   миллат   ва   элатлар   учун   хос   бўлган
маънавият   хусусиятларини   ифода   этиб,   ўз   функсиясига   кўра   миллий
манфаатларни ҳимойа қилади. 
Шундай қилиб, ҳар бир миллат ва элатнинг ўзини реал мавжуд субъект,
муайян   моддий   ва   маънавий   бойликларини   ифодаловчи   этник   бирлик,   тил,
урф   одатлар,   анъаналар,   қадриятларга   мансублигини,   манфаатлар   а
эҳтиёжлар   умумийлигини   тушуниб   етишга   миллий   ўзликни   англаш,   деб
аталади.   Миллий   ўзликни   англаш   миллат   бирлигининг   мустаҳкамлигини,
4  
  миллат   манфаатларининг,   шахс,   маҳаллийчилик   манфаатларидан   устун
туришини англаш даражаси билан боғлиқдир.  Миллий ўзликни англаш реал
ҳаётдаги   миллат   шаъни,   қадр-қимати,   обрў-эътибори   поймол   этилганда   ёки
миллатнинг   манфаатларига   нисбатан   иккинчи   бир   томондан   зўравонлик
ҳаракатлари   бошланиб   кетган   ҳолатларда   янада   кучли   ва   яққол   намоён
бўлади.   Бундай   ҳолатда,   миллатнинг   барча   вакиллари   қайси   лавозимда
хизмат   қилиши,   қайси   даражада   бой   ёки   камбағал   бўлишидан   қатъ   назар
ўзаро бирлашиб кетадилар ва миллатнинг манфаатларини ҳимойа қиладилар. 
Миллий   ўзликни   англаш   миллатнинг   тил,   урф-одатлар,   анъаналар,
қадриятлар,   ҳудуд   ягоналиги,   маънавиятдаги   ўзига   хослигидан   иборат
белгилари каби миллатнинг мустақил белгиси ҳисобланади. Миллий ўзликни
англаш   миллатнинг   мустақил   белгиси   эканлиги   –   миллий   манфаатлар,
эҳтиёжларини   умумийлигини   ҳимоя   қилиш   ва   миллий   тараққиётга   эришиҳс
ва унинг жаҳон тараққиётидаги ўрнини мустаҳкамлаш заруриятини англаш 
билан белгиланади
Миллий   ўзликни   англаш   омилининг   қудрати   қуидаги   шароитларда
кўпроқ намоён бўлади: 
Биринчидан, агар миллий ўзликни англаш ривожланган бўлса, юқорида
қайд   этганимиздек,   миллатнинг   манфаатларига,   айниқса,   шаъни,   қадр
қиммати,   обрў-эътибори,   ғурури   поймол   этилишига   қаратилган   ҳаракатлар
юзага   келган   шароитларда,   миллатнинг   барча   вакиллари   бирлашиб
кетадилар,   ҳатто   миллатнинг   ичида   ўзаромухолафатда   бўлган   томонлар   ҳам
миллатнинг   шаъни,   ғурури,   обрў-эътиборини   ҳимоя   қилиш   анфаати   йўлида
бирлашадилар. 
Иккинчидан, миллий ўзликни англаш руҳий, ҳис-ҳаяжон, эҳтирос 
омилидир. Мазкур ҳолат ташқаридан қараганда сезилмайди. Уни миллатнинг
ҳатти-ҳаракатларида, интилишларида ва мақсадларини амалга 
оширишларидаги салоҳияти орқали билиб олиш мумкин бўлади. 
Руҳий   ҳис-ҳаяжон   ва   эркинликларнинг   “портлаши”   миллатнинг
арактери,   хусусиятлари,   миллиё   ғояларни   яратувчи,   унинг   тараққиётида
олдинги сафда турувчи зиёлиларнинг салоҳиятига боғлиқ. 
Учинчидан, миллий ўзликни англаш омили фақат миллий манфаатларни
ҳимоя қилиш билан чекланмайди, балки миллий тараққиёт жараёнида, унинг
5  
  олдида   юзага   келадиган   ички   муаммоларни   ҳал   қилиш   ҳамда   миллатни
бирлаштирувчи   ва   ҳаракатга   келтирувчи   вазифани   ҳам   бажаради.   Бу
муаммолар   мамлакатда   иқтисодий,   ижтимоий-сиёсий,   маданий-маърифий
соҳаларда содир бўлиши мумкин. 
Тўртинчидан,   Миллий   ўзликни   англаш   миллатнинг   муҳим   белгиси
сифатида,   фақат   унинг   манфаатларини   ифодалаб   ёки   ҳимоя   қилиш   билан
чекланмайди,   балки   шулар   билан   бирга   унинг   абадийлигини   таъминлаб
турувчи мустаҳкам қўрғон ҳамдир. 
Сиёсий маънавияти, миллий онги ривожланган, миллий жиҳатдан ўзини
ўзи   англаб   етган   халқ,   миллат   мустақилликнинг   буюк   кучига   айланади.
Миллатнинг,   халқнинг   куч-қудрати   унинг   сони   билан   ўлчанмайди,   балки
сиёсий   етуклиги,   миллий   онгнинг   ўсганлиги,   миллий   ғурури,   миллий
ҳиссиёти,   миллий   туйғунинг   қай   даражадалиги,   ўз   ўзини   англаб   этганлиги,
миллий   уюшганлиги   билан   белгиланади.   Шахс   маънавиятини
ривожлантиришнинг омиллари ва воситалари кўп: 
Ўзбек   халқининг   энг   қадимий   даврлардан   бошлаб   ҳозирга   қадар   давом
этиб   келаётган,   ўз   аҳамиятини   ҳеч   қачон   йўқотмайдиган   ажойиб
қадриятларидан   бири   ота-онани   юксак   даражада   эъзозлаш,   иззат-икромини,
ҳурматини   жойига   қўйишдан   иборатдир.   Фарзанд   учун   дунёда   ота-онадан
кўра меҳрибон, азиз ва мўътабар зот йўқ. Ота-она фарзандларнинг суянчиғи,
битмас-туганмас бойлигидир. 
Ота-она   ўз   фарзандидан   ҳеч   нарсани   аямайди.   Уларнинг   табиат   ато
этган   буюкликлари   ҳам   ана   шунда   ўзбек   халқи   одоб-ахлоқи   бўйича,
кексаларнинг,   ота-онанинг   олдидан   салом   бермасдан   ўтиш   гуноҳ
ҳисобланади. Ота-онани қадрлаш, уларнинг беўлчов, беминнат хизматига бир
умр   содиқ   бўлиш,   дуоларини   олиш   -   болаларнинг   фарзандлик   бурчидир.   Бу
миллий қадриятларимизнинг энг муҳим талабларидан биридир. 
Буюк бобомиз хазрат Алишер Навоий айтганларидек, ота-онани ҳурмат
қилиш «...фарзандлар учун мажбуриятдир. Бу иккисига хизматни бирдек қил,
хизматинг қанча ортиқ бўлса ҳам кам деб бил. Отанг олдида бошингни фидо
қилиб,   онанг   боши   учун   бутун   жисмингни   садақа   қилсанг   арзийди!   Икки
6  
  дунёнинг   обод   бўлишни   истасанг,   шу   икки   одамнинг   розилигини   ол!   Туну
кунингга   нур   бериб   турган   -   бирисини   ой   деб   бил,   иккинчисини   қуёш.
Уларнинг   сўзларидан   ташқари   бир   нарса   ёзма,   улар   чизган   чизиқдан
ташқарига бир қадам ҳам босма. ҳамма хизматни сен одоб билан бажар, 
 «адаб» сўзидаги «дол» каби қоматингни ҳам қил»
Тан   олишимиз   керакки,   шўролар   даврида   кексаларни,   ота-оналарни
ҳурмат   қилиш  ҳақидаги  миллий  қадриятларимиз   бироз  хира  торта   бошлади.
Баъзи   ёшларимизда   ўзларидан   катталарни,   нуроний   қарияларни   ҳурмат
қилиш,   уларнинг   насиҳатларига   қулоқ   солиш   сингари   юксак   маънавий
фазилатлар   йўқолиб   кетаётгани   сезилмоқда.   эҳтимол,   бошқа   миллат
кишилари   бунга   унчалик   эътибор   беришмас,   лекин   биз,   ўзбеклар   буни   ҳис
қилмай иложимиз йўқ. 
Кексалар учун ажратилган уйларда фарзандлари тирик, ўзига тўқ бўлган
ота-оналар   яшаётганлигига   тоқат   қилиб   бўлмайди.   Гоҳи-гоҳида   бўлса   ҳам,
ота-онага   қўл   кўтариш,   ундан   ҳам   оғирроқ   жиноят   қилиш   ҳоллари   содир
бўлиб турганлигини эшитиб турибмиз! Бу - оддий нуқсон эмас, балки учига
чиққан   тубанлик,   бағритошлик,   миллий   қадриятларимизни   оёқ-ости   қилиш,
ўз инсонийлигини йўқотишдир. Миллий қадриятларимизга, ўзбек халқининг
шаънига   доғ   тушурадиган   бундай   ярамас   ҳодисалар   замини,   илдизи,   сабаби
нимада, деган савол пайдо бўлиши табиий. 
Шўролар   даврида,   авлод-аждодларимизнинг   ўгитлари,
панднасиҳатлари,   ажойиб   анъаналаримиз   тарғиб   қилиниш   ўрнига   нуқул
қораланди,   ёмон   отли   қилинди,   бидъат,   хурофот,   деб   баҳоланди.   Миллий
тарбия   борасидаги   меросимиз   ўрганилмади,   тарғиб   этилмади.   Уларнинг
ўрнига   таълим-тарбия   борасида   Европа,   Русия   моделини   кўкларга   кўтариб
мақтаб, тарғиб қилиб, ёшларимизни ўз миллий қадриятларимиздан бебаҳра 
илиб қўйдик. Ана шу туфайли диний-ахлоқий, оила, қўни-қўшни, 
маҳаллакўйлар таъсири каби таълим-тарбиянинг ҳаёт синовидан ўтган 
бебаҳо бойликларидан жудо бўла бошладик. Мустақиллигимиз туфайли 
буларга чек қўйилди, бундай салбий иллатларни тугатиш борасида сезиларли
ишлар амалга оширилмокда. 
7  
  Катталарга   иззат-икром,   кичикларга   меҳр-шафқат,   ота-оналарга   эъзоз,
фарзандларга   меҳр-садоқат   каби   инсонни   инсон   сифатида   улуғлайдиган,
ахлоқий,   маънавий   жиҳатдан   гўзал   ва   баркамол   қиладиган   қадриятларимиз
одамлар, айниқса ёшлар қалбидан ўрин ола бошлагани қувончли бир ҳолдир. 
Мустақил  ўзбекистон  Республикасининг  Асосий  қонуни  - 
Конституцияда   фарзандларнинг   жамият,   оила,   ота-оналари   олдидаги
инсоний   бурчлари   ва   масъулиятлари   нималардан   иборатлиги   миллий
қадриятларимиздаги асосий ғоя ва қоидаларга асосланиб белгилаб берилган.
Унинг   66-моддасида   қайд   қилинишича,   вояга   этган,   меҳнатга   лаёқатли
фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. 
Хуллас,   ҳар   бир   фарзанднинг   ўз   ота-онасини   эъзозлаши   фарзандлик
бурчи   ва   жамият   олдидаги   масъулияти   саналади.   Ота-онани   эъзозлашнинг
қуйидаги   шарқона   талабларига   ҳаммамиз   амал   қилишимиз   ҳам   фарз,   ҳам
қарз,   фарзандлик   бурчимиздир.   Ота-онага   таом   бериш,   озода   қилиб
кийинтириб   қўйиш,   касал   бўлганда   шифокорга   кўрсатиш,   керакли
доридармонни   келтириб   бериш,   доимо   ҳол-аҳвол,   сиҳат-саломатликларини
сўраб   туриш,   ота-она   олдида   «уҳ»   тортмаслик,   гердаймаслик   лозим   бўлади.
Отаона норизо бўлган ишни қилмаслик, ароқ ичма, ёмонга қўшилма, деса уни
қилмаслик   ва   қўшилмаслик   керак   бўлади.   Кўчада   юрганда   отадан   олдин
юрмаслик,   отадан   аввал   овқатга,   дастурхонга   қўл   узатмаслик,   отадан   аввал
ўтирмаслик,   отадан   кўра   пойгакда   ўтириш,   отанинг   олдида   оёқни   узатиб
ёнбошлаб   олиш   бизнинг   ахлоқ-одобимизга   кирмайди.   Ота-она   чақирганда
лаббай   деб   жавоб   қайтариш,   нима   иш   қилаётган   бўлса,   ҳеч   иккиланмасдан
дарров   уларга   жавоб   бериш   фарзандлик   бурчи   ҳисобланади.   Шунда   ота-она
ўз фарзандидан  рози бўлади.  Ота-онанинг  розилигини олган фарзанд  барака
топади,   иши   ўнгидан   келади,   олдига   қўйган   мақсадига   эришади.   Ота-онаси
норизо   бўлган   фарзанд   кечгача   югурса   ҳам,   ишининг   баракаси   бўлмайди,
бири   иккига   айланмайди.   Турмушга   чиқиш,   уйланишда   ота-онанинг
розилигини, оқ фотиҳасини олишда ҳикмат кўп. Юқоридагиларнинг ҳаммаси
биз   учун   бир   ховуч   олтин,   хазина.   Келгуси   ҳаётимиз   учун   пойдевор   қўйиш
демакдир. Бу дунё қайтар дунё, нима эксанг шуни ўрасан, Сиз ота-онангизга
8  
  нима   қилган   бўлсангиз,   у   сизга   фарзандларингиздан   қайтади.   Бу   ҳам   табиат
қонуни бўлса не ажаб! 
Енди ота-онани ҳурмат қилишнинг улуғворлиги ҳақидаги баъзи ибратли
фикрларни   ҳадислардан   келтириб   ўтамиз.   «қайси   бир   мусулмон   фарзанди
савоб   умиди   билан   эрталаб   ота-онасини   зиёрат   қилса,   Оллоҳ   таоло   унга
жаннатдан   иккита   эшик   очади.   Агар   улардан   биттасини   зиёрат   қилса,   унга
жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса,
уни рози қилмагунча, Оллоҳ таоло ундан рози бўлмайди»; «Ким ота-онасини
рози   қилса,   унга   тубо   (жаннатдаги   дарахт)   насиб   бўлиб,   Оллоҳ   таоло   унинг
умрини   ҳам   зиёда   қилади»;   «Уч   тоифа   кишиларнинг   дуоси,   ҳеч   шубҳасиз,
Оллоҳ   таоло   қошида   мақбулдир:   мазлум   кишининг   дуоси,   мусофирнинг
дуоси   ва   ота-онанинг   дуоси»;   «Ота-оналарнинг   кексайган   вақтда   ҳар
иккисини   ёки   бири   бўлмаганда   бошқасини   рози   қилиб,   жаннатий   бўлиб
олмаган   фарзанд   хор   бўлсин,   хор   бўлсин,   ва   яна   хор   бўлсин»;   «Ота-онага
итоат   қилиш   -   тангрига   итоат   қилишдир.   Уни   олдида   гуноҳ   қилиш   тангри
олдида гуноҳ иш қилиш билан баробардир» ва бошқалар. 
Юқорида   фарзанднинг   ота-она   олдидаги   бурчи   ҳақида   фикр   юритдик.
Ота-онанинг ҳам фарзанд олдидаги бурчи ниҳоятда катта ва масъулиятлидир.
Фарзандларнинг   келажакда   қандай   маънавият   эгаси   бўлиши   кўп   жиҳатдан
ота-она,   у   берган   тарбияга   боглиқ.   ҳар   бир   ота-она   фарзанди   олдида   ўз
оталик,   оналик   бурчини   тўлиқ   ҳис   этиши,   унга   жавобгарлигини   маънан
англаб этиши керак. 
Собиқ   шўролар   даврида   узоқ   вақт   миллий   ва   маънавий   тарбия   четга
суриб   қўйилди.   Оқибатда   болалар   тарбиясида   ота-она   масъулияти   пасайиб
кетганлиги   ҳеч   кимга   сир   эмас.   Ваҳоланки   бола,   ўсиб   келаётган   ёш   авлод
тарбиясида   ота-она   берадиган   тарбия   жуда   муҳим   аҳамиятга   эга.   Фарзанд
тарбияси қуйидаги босқичларда  амалга оширилишини ҳар бир ота-она яхши
билиши   фойдадан   холи   бўлмайди.   Биринчиси   -   насл   тарбияси,   яъни   бола
тарбияси   -   бола   туғилмасдан   уч-тўрт   йил   олдин   бошланиши   керак.   Яъни
бўлғуси она ва отанинг соғлиғи, фарзанд тарбиялашга масъуллигини ҳисобга
олиш   лозим   бўлади.   Бу   -   бола,   фарзанд   кўришни   истаган   ота-онанинг
бўлажак   фарзандлари   тақдирига   масъулият   билан   қараб,   ўзларининг
9  
  саломатликларини   яхшилашларини   назарда   тутади.   Иккинчи   босқич   -
ҳомиладорлик   давридаги   парвариш.   Бу   масала   ўта   муҳим,   ўта   аҳамиятли
бўлиб, бизда бу энг қолоқ соҳа бўлиб келмоқда. Ривожланган мамлакатларда
ҳомиладорлик   даври   туғилажак   инсон   тақдирининг   60   фоизини   белгилаши
кўзда тутилади. Бу даврдаги  чора-тадбирлар аксарият  ота-оналар томонидан
амалга оширилади. Учинчи давр бола туғилгандан то 6-7 ёшгача бўлган давр.
Шу   даврга   келиб,   бола   маънавиятининг   асосий   куртаклари   шаклланиб
бўлади.   Сўнг   ана   шу   маънавий   куртакларни   парваришлаш   ва   янада
ривожлантириш даври бошланади. 
Маънавий баркамоллик, балки, бешикдаги алланинг мазмунидан, болани
кийинтириш-у   уни   ҳалол   луқма   билан   боқишдан   бошланиши   мумкин.
ҳазрати   Баҳоуддин   Нақшбанд   айтганларидек,   инсондаги   яхши   феъллар,
амоллар   ҳалол   луқмадандир.   Демак,   ота-она   фарзандини   ҳалол   луқма   билан
боқса,   у   фарзанд   маънан   пок   ва   ҳалол   бўлиб   вояга   этади.   Биз   шўролар
замонида буни унутаёздик, аҳамият бермадик, боз устига тарбияни ҳам тузум
ўз манфаатларига мослаштириб, уни ўз қўлига олди. 
Хулоса   шуки,   бола   тарбиясини   доно   халқимиз   айтганидек,   у   ҳали
туғилмасдан   ота,   она   ва   бутун   оила   аъзолари   ҳамжиҳатлигида   бошлашимиз
лозим булади. 
Оламда   барча   нарса   жуфт-жуфт   бўлиб   яратилган.   Жуфт   бўлиб   яшаш
табиат қонуни, тақазоси. Лекин оила бўлиб яшаш барча маҳлуқотлар орасида
фақат одам наслига хосдир. 
Оила жамиятнинг биринчи ва бирламчи буғини, заррачаси.  Жамият  ана
шу кичик  зарралардан  ташкил  топади.  эр ва  хотин  -  икки  тирик вужуднинг,
икки   оламнинг   ўзаро   иттифоқидан   пайдо   бўлган   учинчи   бир   олам   -   бу
оиладир.   Агар   оила   тинч-тотув,   аҳил   бўлса,   олам   тинч   ва   обод.   Акс   ҳолда,
турмуш дўзахга айланади, оила зиндоннинг ўзи бўлади, бунинг жабрини эса
эр ва хотиннинг ўзигина эмас, балки фарзандлари, яқинлари ҳам тортади. 
Оила   покликка   ва   софликка,   икки   томонлама   муҳаббатга,   садоқат   ва
вафодорликка асосланиши керак. Бу  фарзандлар тарбияси  учун  муҳим  омил
ҳисобланади. 
10  
  Енг   қадимги   одатимизга   кўра,   ўзбек   оиласи   ҳам   тўйдан   бошланади.
Халқимиз   саховатли   халқ.   Топганини   эл-юрт   олдига   қўйсам,   дейди.
Халқимизни   тўйсеварликда   айблаб   бўлмайди.   Агар   айбласак,   ўз-ўзимизни
камситган   бўламиз.   Тўй   ва   маъракаларимизга   ўринсиз   тош   отиш   инсофдан
эмас.   Лекин   тўй   баҳона   сохта   обрўолишга   интилиш,   кимошарга
исрофгарчиликка   йўл   қўйишни   оқлаб   бўлмайди.   Тўй   ва   маъракаларда
мусобақа   эмас,   хайр-саховат   ва   маънавият   қадриятларини   мустаҳкамлаш
устивор бўлгани яхши. 
Ўзбек   оиласининг   ташқаридан   сезилмайдиган   ўзига   хос   ички
қонунқоидалари,   ахлоқий,   маънавий   мезонлари   бор.   Қуйида   биз   шулардан
баъзилари, турмуш учун зарурлари ҳақида тўхтаб ўтишни лозим топдик, зеро
бу   Сиз   каби   оила   қуриш   олдида   турган   ёшлар   учун   фойдадан   холи   бўлмас,
деган ниятдамиз. Айтмоқчи бўлган гапларимизни эшитган бўлсангиз, яна бир
бор эшитсангиз фойдадан холи эмас. 
Ризқ-рўз тонгда ҳар бир одамга, оилага улашилади. Кимки ғафлат босиб,
ўрнида   ётаверса,   ризқидан   қуруқ   қолади,   дейилади.   Барвақт   турилса,   иш
унумли, ўша кун хайрли бўлади.... 
Юз-қўлни   ювмасдан   ҳол-аҳвол   сўралмайди,   юз-қўлни   ювгандан   сўнг
кичиклар   катталарга   салом   берадилар,   аёллар   нонушта   тайёрлайдилар,
қизлар-келинлар ҳовли, эшик олдини супуриб, сув сепиб қўядилар... 
Иш ёки ўқишга оиланинг табаррук ёшлиларидан фотиҳа олиб кетилиши
ахлоқ-одоб   доирасига   киради,   қайтганда,   аввал   уларга   учрашиб,   салом
берилади, ҳол-аҳвол сўралади... 
Оила   одобига   кўра   катта   ёшлилар   болаларга,   балоғатга   этган
фарзандлар,   келинлар   катта   ёшлиларга   очиқ-сочиқ   ҳолда   кўринмайдилар,
бачкана   қилиқ   қилмайдилар,   пардасиз   сўзларни   айтмайдилар.   Кўчага   уй
кийимида   чиқилмайди   ва   бошқалар.   Айтаверсак,   ўзбек   оиласининг
фазилатлари   кўп,   қонунларда   белгиланмаган,   аммо   миллатимизнинг
қадриятларига   айланган   тартиб   ва   талаблари   мавжуд.   Уларни
фарзандларимиз ўзлаштириши ҳам фарз ва ҳам қарздир. 
11  
  Шундай қилиб, оила - жамиятнинг асосий бўғини. Оилада сингдирилган
тарбия,   Ватан,   эл-юрт,   мустақиллик,   озодлик   ҳақида   берилган   тушунча,
тасаввур   боланинг   мурғак   қалбида   бир   умр   муҳрланиб   қолади.   Оила
мустаҳкам, тинч, фаровон, соғлом бўлсагина, жамиятда барқарорлик вужудга
келади.   Президентимиз   таъкидлаганларидек,   «Оиланинг   жамиятдаги   ўрни,
тарбиявий-ахлоқий   аҳамияти,   қадр-қимматини   англаб   этмасдан,   оилага
миллат   манфаати   нуқтаи   назаридан   ёндашмасдан   туриб,   халқчил   мафкура   3
яратолмаймиз».   Яъни   маънавий   соҳадаги   вазифаларимизни   муваффақиятли
амалга ошираолмаймиз. 
Шунинг   учун   ҳам   мамлакатимизда   оилани   мустаҳкамлашга   алоҳида
эътибор берилмоқда. Жумладан, Асосий қонунимизнинг «Оила» деб аталган
14-бобида қуйидаги қоидаларни ўқиш мумкин: 
«63-модда. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат
муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга... 
64-модда. Ота-оналар ўз фарзандларини вояга этгунларига қадар боқиш
ва тарбиялашга мажбурдирлар... 
65-модда.   ...Оналик   ва   болалик   давлат   томонидан   муҳофаза
қилинади» 
4 . 
ва бошқалар
Мустақил   Республикамизда   Оила   муносабатларига   алоҳида   аҳамият
берилаётганлигини   Олий   Мажлиснинг   биринчи   чақириқ   ўн   биринчи
сессиясида   «Оила   кодекси»   ҳақидаги   қонуннинг   қабул   қилинишида   ҳам
кўришимиз мумкин. Давлатимизнинг оиланинг ролини оширишга қаратилган
сиёсати   албатта   фарзандларимизнинг   маънавиятини   юксалтиришида   катта
аҳамиятга эга бўлади. 
2.Ёшлар маънавиятини шакллантиришда маънавий
қадриятларнинг ўрни (ўзбек адабиёти мисолида).
Адабиёт   асарлари   мустақил   республикамиз   фуқаролари   маънавий
дунёсини бойитиш, уларни гўзал нарсаларнинг ҳаммасидан баҳраманд қилиш
каби   ажойиб   хусусиятларга   эга.   Маънавий   ғояси   юксак,   бадиий   жозибали
12  
  адабиёт   ва   санъат   асарлари   кишилар   қалбига   тезроқ   йўл   топиш,   эстетик
ҳиссиётига  кучли таъсир  қилиш, ҳаётий  воқеа-ҳодисаларни чуқур мушоҳада
этишга даъват этиш каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Шунинг учун
адабиёт   ва   санъат   асарларининг   кишиларни   юксак   маънавий-ахлоқий   руҳда
тарбиялашдаги   бадиий   таъсир   этишдек   воситалик   хусусиятидан   имкони
борича кенгроқ фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Адабиёт   ва   санъат   асарларининг   кучи   унинг   халқчил   ва
тушунарлилигида, кишилар ички - руҳий дунёсига эмосионал таъсир кўрсата
олишидадир.   Маънавий   баркамол   авлодни   тарбиялашда   адабиёт   ва
санъатнинг ана шу хусусиятини ҳисобга олиш муҳимдир. 
             
Маънавий   тарбияда   ўзбек   халқининг   бой   маънавий   меросидан   кенг
фойдаланиш унинг таъсирчанлиги, самарадорлигини оширишда муҳим омил
бўла   олади.   Ёшларимиз   маънавий   тарбиясида   Юсуф   хос   ҳожиб,   Аҳмад
Югнакий,   Аҳмад   Яссавий,   Лутфий,   Алишер   Навоий,   Абдураҳмон   Жомий,
Машраб,   Муқимий,   Фурқат,   Абдулла   Қодирий,   Чўлпон,   Усмон   Носир   каби
классик шоир ва ёзувчиларимиз асарларидан фойдаланишимиз улар қалбини,
руҳий   дунёсини   маънавий   бойитишда   катта   аҳамиятга   эгадир.   Уларнинг
бизга   қолдирган   бой   бадиий-маънавий   мероси   ўзининг   чуқур   фалсафий
мазмуни, аҳлоқий йўналиши билан ажралиб туради. 
Классик   санъаткорларимиз   асарларида   ҳалоллик   ва   поклик,   тўғрилик,
бировнинг   ҳақига   кўз   олайтирмаслик,   хиёнат   қилмаслик,   инсонпарварлик,
ватанпарвалик,   меҳнатсеварлик,   диёнатлилик,   иймонлилик,   ҳалол   луқма
билан кун кўриш, ота-онани ҳурмат қилиш каби инсон учун зарур маънавий
хислатлар юқори бадиий савияда баён этилган. 
Маънавий   тарбияда   Пиримқул   Қодиров,   Одил   Ёқубов,   Саид   Аҳмад,
Ўткир Хошимов, Тоҳир Малик каби ёзувчиларимиз; Абдулла Орипов, Эркин
Воҳидов,   Ойдин   Хожиева,   Омон   Матчон,   Рауф   Парфи   каби
шоирларимизнинг   асар   ва   шеърларидан   ҳам   кенг   фойдаланиш,   бадиий
асарлар,   улардаги   қаҳрамонларнинг   феъл-атвори,   ахлоқи,   маънавий   дунёси
тўғрисида суҳбат, мунозара ўтказиш катта самара беради. 
13  
  Маънавий   тарбияда   кишилар   онги,   руҳиятига   таъсир   этишда   театр
санъатининг ҳам роли, ўрни ва аҳамияти, таъсир этиш доираси имкониятлари
чексиздир.   Биз   театр   санъатини   икки   томони   чархланган   шамширга
ўхшатишимиз   мумкин.   У   бир   томони   билан   кишилар   қалбига   ёруғлик   олиб
кирса,   уни   юксак   маънавийлик   томон   йўлласа,   иккинчи   томони   билан   эса
инсон   қалбидаги   нодонлик,   жаҳолат   яъни   маънавиятсизликка   ва   жаҳолатга
қарши курашади. 
Театр   санъати   бошқа   санъат   турлари   каби   образли   -   бадиий   табиати
билан   инсон   қалбига   эмосионал   таъсир   кўрсатиш,   унинг   руҳий   дунёсига
чуқур кириб бориш, шу орқали маънавий дунёсини бойитиш хусусиятига эга.
Мустақилликни   мустаҳкамлаш,   кишиларни   юксак   маънавийлик   руҳида
тарбиялашда   театр   санъатининг   ана   шу   хусусиятидан   унумли   фойдаланиш
замон   талаби.   Афсуски,   кишиларимиз,   шу   жумладан   ёшларимизнинг   театр,
кино   санъати,   ёки   санъатнинг   бошқа   турларига   бўлган   қизиқиши   унчалик
этарли   даражада   эмаслиги   кишини   ажаблантиради.   Театр   воқелигимиз,
кишиларимиз   турмуши,   интилиши,   қизиқиши,   хатти-ҳаракатларини   ҳаяжон
билан акс эттирадиган майдондир. У бир вақтнинг ўзида ҳам сўз, ҳам мусиқа,
ҳам   хатти-ҳаракат   орқали   инсон   қалбига   таъсир   этиш   хусусиятига   эгалиги
билан   ажралиб   туради.   Шунинг   учун   театр   ва   кино   санъатининг   бу
хусусиятидан   маънавий   тарбияда   фойдаланиш   катта   самара   бериши
шубҳасиз. Фақат улардан самарали фойдаланиш лозим бўлади. 
Бундай   асарларни   кишилар   қалбига   кириб   боришида   телевидение
имкониятларидан   фойдаланишга   алоҳида   аҳамият   бериш   талаб   этилади.
Кишиларимиз «Оталар сўзи -  ақлнинг кўзи» каби кўрсатувларни сабрсизлик
билан   кутганидек,   маънавий   юксакликка   чорлайдиган,   яъни   жасорат   ва
олижанобликни,   маънавий   гўзаллик   ва   ахлоқий   покликни,   улуғворлик,
нафосат ва маънавий қадриятларимизни тарғиб этувчи бадиий юксак адабиёт
ва   санъат   асарларига   муҳтождир.   Чунки,   улар   маънавиятимизни
юксалтирибгина   қолмасдан,   шунинг   билан   бирга   ёшларимизга   илм
эгаллашда,   миллат   ва   ватанни   тараққий   эттиришда   фидойилик   кўрсатишда,
завқ-шавқ   ва   илҳом   бағишлайдиган   воситаларнинг   асосийларидан   бири
ҳисобланади. 
14  
  Тарбиявий   ишларни   амалга   оширишда   ва   ёшларимиз   онгига   миллий
истиқлол   ғояларини   сингдиришда   республика   маънавият   ва   маърифат
кенгашининг   олиб   бораётган   амалий   ишларини   ҳам   аълоҳида   таъкидлаш
лозим   бўлади.   Унинг   вилоятлардаги   ва   Тошкент   шаҳридаги   билимларида
самарали   ишлар   амалга   оширилмоқда.   Хусусан,   талаба   ёшлар   билан
республикамизнинг   кўзга   кўринган   адабиёт   ва   санъат   арбобларининг
учрашувларини   ташкил   қилиш,   кўзга   кўринган   олимлар   иштирокида   турли
илмий-амалий   конференсиялар   уюштириш   каби   ўта   муҳим   ишларни   амалга
оширилмоқда.   Айниқса,   бу   кенгаш   томонидан   маънавият,   тарбия   ва   таълим
масалаларига   бағишланган   илмий,   илмий-оммабоп   рисолаларни   босиб
чиқараётгани   ва   уларни   ёшлар   ўртасида   кенг   тарғибот   қилаётганлигини
алоҳида   таъкидлаш   лозим   бўлади.   Бу   кенгаш   ўз   фаолияти   билан
мамлакатимизда   тарбия   борасида   олиб   борилаётган   умумий   ишга   ўз
ҳиссасини қўшиб келмоқда. 
Хулоса   қилиб   айтганда,   маънавий   тарбия   бугунги   куннинг   энг   долзарб
масаласи.   Бу   ишга   юртимизнинг   барча   зиёлилари   -   ўқитувчилар,
журналистлар,   ёзувчилар,   врачлар,   артистлар,   барча   раҳбарлар   бирдек
масъулдирлар.   Мамлакатимизда   тарбияни   ҳозирги   замон   талаблари
даражасида   олиб   боришда   мавжуд   барча   имкониятлар   ва   воситалардан
самарали   фойдаланганимиздагина   маънавияти   юксак   ёшларни   тарбиялашга
эришиш мумкин бўлади. 
Маънавият   тараққиётида   давлат   томонидан   олиб   бориладиган
сиёсатнинг   роли   ниҳоятда   каттадир.   қайси   мамлакатда   маънавият   ва
маърифатни кўтариш, у ҳақида ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига
кўтарилган   бўлса,   ўша   мамлакатда   тинчлик,   барқарорлик   вужудга   келади,
илм-фан,   маърифат   ва   маданият   ривожланади.   Бу   ўз   навбатида   мамлакат
олдида   турган   турли   энг   мураккаб   муаммоларни   ҳам   ҳал   этиш   имконини
яратади. Давлат ўз фаолиятида маънавият  ва маърифатни ривожлантиришни
устивор   вазифа   сифатида   қарагандагина   унинг   барқарор   тараққий   этиши
учун   имкониятлар   кенгайиб   боради.   Бу   ҳолатни   тўғри   англаган
мамлакатимиз   раҳбарияти,   хусусан   Президентимиз   И.А.   Каримов
мустақилликнинг   дастлабки   кунлариданоқ   маънавият   ва   маърифатни
15  
  ривожлантиришга   алоҳида   аҳамият   бериб,   унга   раҳнамолик   қилиб
келаётирлар. Юртбошимизнинг бирор нутқи, асари йўқки уларда у ёки бу 
5
жиҳатдан маънавият ва маърифат масалаларига ёндашмаган бўлсинлар.
Маънавият   ва   маърифатни   ривожлантириш   давлат   сиёсати   даражасига
кўтарилганлигининг яққол мисоли қилиб 1994 йил 23 апрелда «Маънавият ва
маърифат»   жамоатчилик   марказини   ташкил   этиш   тўғрисида»ги;   1996   йил   9
сентябрдаги   «Маънавият   ва   маърифат»   жамоатчилик   маркази   фаолиятини
янада   такомиллаштириш   ва   самарадорлигини   ошириш   тўғрисида»
Президентимиз   фармонларини;   ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар
Маҳкамасининг   1998   йил   25  июлдаги   «Маънавий   -   маърифий   ислоҳотларни
янада   чуқурлаштириш   ва   унинг   самарадорлигини   ошириш   чора   тадбирлари
тўғрисида» қарори; Республика Олий Мажлиси биринчи чақириқ тўққизинчи
сессиясида   қабул   қилинган   «Кадрлар   тайёрлашнинг   миллий   дастури   ва
умумий ўрта таълимни ислоҳ қилиш тўғрисида» қабул қилинган қонунни ва
бошқаларни кўрсатишимиз мумкин. Кейинги ўтган давр мабойнида юқорида 
                 
қабул   қилинган   фармон   ва   қонунларни   бажариш   юзасидан   бир   қатор
ижобий   ишлар   амалга   оширилди.   Шу   ўринда   ўқитувчи   бу   борада   амалга
оширилаётган ва оширилган, ўз эчимини топган масалалар бўйича мисоллар
келтириши мақсадга мувофиқ. 
Маънавият,   маърифат   ва   сиёсатнинг   ўзаро   боғлиқлиги   масаласи   устида
тўхталишдан олдин сиёсатнинг моҳиятини очиб бериш лозим. 
Маънавият   ва   маърифатга   таянган   мамлакатда   тинчлик,   барқарорлик
ҳукмроан бўлади ва у тараққий қилиб бораверади. Маънавияти ва маърифати
юксак   халқнинг   давлати   ҳам   ҳар   томонлама   юксалиб   бораверади.   Ундай
давлат, мамлакат ва халқни зўравонлик сиёсати ва қурол ёрдами билан ўзига
қаратиши   мумкин,   аммо   маънавий   жиҳатдан   батамом   қарам   қила   олмайди.
Бунга   қуйидаги   фикр   мисол   бўла   олади.   Чор   Россияси   Туркистонни   истило
этгач,   шарқшунос   олим   В.В.Бартольд   (1869-1930)   бу   ўлкага   бир   неча   бор
ташриф   буюриб,   сўнг   Санкт-Петербург   фанлар   академияси   маданий
кенгашида   ҳисоб   беради.   У   ўз   ҳисоботида   шундай   таъкидлайди:   «Биз   шу
пайтгача маданий савияси ўзимиздан анча паст бўлган халқларнинг эрларини
16  
  босиб  олдик. энди  бўлса,  Туркистон  мисолида тамоман  тескари  аҳволга  дуч
келиб   турибмиз...   Туркистонликлар   бизнинг   ҳарбий   устунлигимизга   тан
беришди, аммо маънавий устунликларимизни тан олишганлари йўқ. Вазифа 
шуни тан олдиришдан иборатдир... То шуни тан олинмас экан, биз узил-
6  кесил ғалаба қозондик деб айта олмаймиз» . Буни изоҳлашга ҳожат 
бўлмаса керак. Маънавият ўзининг салоҳияти билан халқ ва мамлакат 
ҳаётида сиёсатни тўғри, адолатли, инсонпарварлик йўналишида олиб 
боришда катта аҳамиятга  эгадир.  Давлатнинг  куч-қудрати, 
унинг  баркамоллигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири 
сиёсатни ана шу йўналишда олиб бориш саналади. Айни вақтда маънавият 
давлат сиёсатини оммага этказиб туришга яқиндан ёрдам беради. 
Маънавият   ва   ҳуқуқ   бир-бири   билан   боғлиқдир.   Жамият,   давлат
доирасида   ҳуқуқ   нормаларининг   белгиланиши   одамларнинг   қайси   даражада
маънавиятга   эга   бўлишларига   боғлиқдир.   Мамлакат   миқёсида   қабул
қилинадиган   конститусион   қонунлар   ва   бошқа   норматив   ҳужжатларнинг
даражалари   шу   мамлакат   фуқароларининг   маънавияти   ва   сиёсий
маданиятини ифода этади. Бу масаланинг бир томони. 
Иккинчидан, конститусион қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар 
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчларини ва давлат сиёсатининг 
йўналишларини фуқароларнинг маънавияти ривожланиши даражаларига мос 
равишда расман белгилаб беради. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 
юқоридан туриб қонун қабул қилиш ҳар қандай юксак даражадаги қонун ва 
норматив ҳужжатлар фақат фуқароларнинг маънавий салоҳияти ва сиёсий 
онги даражасидагина амал қилади, ундан нарига ўта олмайди. Аслини 
олганда, одамларнинг маънавияти ва сиёсий онги қабул қилинадиган 
қонунлар ва бошқа ҳужжатларда белгиланадиган расман нормалардан юқори 
бўлиши керак. Ана шундагина фуқаролар жамиятнинг тараққий қилишида 
фаол иштирок этадилар. 
Агар   фуқароларнинг   маънавияти   ва   сиёсий   онги   қабул   қилинган
қонунлар ва бошқа ҳужжатларнинг даражаларидан орқада қоладиган бўлса, у
қонунлар ва хужжатлар қанчалик фуқаролар манфаатларини ифода этмасин,
улар қоғозда қолиб кетаверади. Бундай ҳолатда жамият ҳаётида икки салбий
ҳолат   ҳукм   суради.   Биринчидан,   фуқаролар   билан   давлат   ўртасида,   масофа
узоқлашиб боради;  иккинчидан,  тараққиёт ҳақида айтиладиган сўзлар билан
реал   ҳаёт   бир-бирига   тўғри   келмай   қолади.   Бу   эса   жамият   тараққиётига
17  
  салбий   таъсир   кўрсатади,   бунга   йўл   қўймаслик   учун   давлат   ўз
фуқароларининг   маънавиятини   ривожлантириши   ва   сиёсий   онгини   ўстириш
тўғрисида ғамхўрлик қилиши талаб этилади. 
Мустақил   Ўзбекистон   давлати   Президентимиз   Ислом   Каримов
раҳбарлигида   фуқароларнинг   маънавияти,   сиёсий   ва   ҳуқуқий   онгини
ўстириш   соҳасида   доимий   ғамхўрлик   қилиб   келмоқда.   Буни   мустақил
Ватанимизнинг   биринчи   асосий   қонуни   ҳисобланган   Конституциямизда
яққол кўришимиз 
мумкин
Бу   Конституцияда   мамлакатимизда   қурилмоқчи   бўлган   адолатли,
демократик,   ҳуқуқ   устиворлигига   асосланган   жамият   қуришнинг
юналишлари   белгилаб   берилган.   Мустақиллигимизнинг   моҳияти   ва
имкониятидан   келиб   чиқиб   фуқароларимизнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари,
бурчларининг нормалари белгилаб қўйилган. 
Конституциямизда   миллий   хусусиятларимиз   ва   қадриятларимиздан
келиб чиқиб, бир қатор хуқуқий нормалар белгиланганки, у халқимиз 
маънавияти, қалби ва руҳияти қирраларини ўзида ифода этган. Жумладан,
«Вояга этмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари 
давлат ҳимоясидадир» (45-модда), «Хотин-қизлар ва эркаклар тенг 
хуқуқлидирлар» (46-модда), «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир, ҳамда 
жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш хуқуқига эга» (63-модда), «Давлат ва 
жамият этим болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, 
болаларга бағишланган хайрия фаолиятини рағбатлантиради» (64-модданинг 
2-қисми), «Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади» (65-
модданинг иккинчи қисми)
Кўриниб   турибдики,   Конституциядан   келтирилган   ҳар   бир   моддада
давлатимизнинг фуқаролари ҳуқуқлари, эркинликларини таъминлаш, уларни
моддий   ва   маънавий   жиҳатдан   ўстириш   тўғрисида   кўрсатаётган   ғамхўрлиги
ўз   ифодасини   топган.   Мамлакатимизда   фуқароларимизнинг   хуқуқий
билимларини   ошириш   тўғрисида   изчиллик   билан   сиёсат   олиб   борилмоқда.
Жумладан,   1996   йил   11-13   сентябрда   Тошкентда   инсон   хуқуқларини
таъминловчи   миллий   муассасаларнинг   фаолиятига   бағишланган   халқаро
семинар   ўтказилди.   Бу   семинарда   инсон   хуқуқларини   таъминлашдек   энг
долзарб   масала   муҳокама   этилди.   Президентимиз   фармони   билан   инсон
18  
  хуқуқлари бўйича ўзбекистон Республикаси миллий Маркази ташкил этилди.
Бу   давлатимизнинг   умуминсоний   маънавий   қадриятларни   таъминлаш
йўлидаги дадил қадамидир. 
Ҳар   бир   фуқаронинг   ўз   ҳуқуқ   ва   бурчларини   билишлари,   унга   амал
қилишлари жамият ҳаёти учун, мамлакатда  барқарорликни ва қонунларнинг
устиворлигини таъминлашда катта амалий аҳамиятга эга. 
Мамлакатимизда   маънавиятимизнинг   муҳим   омили   сифатида   миллий
тилимизнинг   ёшларимиз   томонидан   чуқур   ўзлаштирилиши,   унинг   чинакам
давлат   мақомини   олиши   зарурлиги   мунтазам   таъкидланиб   келинмоқда.
ҳақиқатда бу борада жуда катта ишлар амалга оширилди. 
Давлат   тили   тўғрисида   қонун   қабул   қилинганлигига   (1989   йил   21
октябрь)   10   йилдан   ошди.   Тилимизга   бериладиган   бундай   имконият   учун
қанчадан-қанча   миллатпарвар   одамларимиз   кураш   олиб   бордилар.   Лекин
вақт   ўтиши   билан   «ҳис-ҳаяжонларимиз»   сўниб   бормоқда.   Аммо   бир   қатор
жойларда давлат тилини жорий қилиш қониқарсиз аҳволда эканига ачинасан 
киши. Хусусан, ҳужжатлар рус тилида тўлдирилади, ҳисоботлар рус тилида 
талаб қилинади, мажлис баёнлари рус тилида олиб борилади. 
Бугунги   кунда   кўчаларнинг   номларини   миллатимизнинг   фан,   маданият
ва   давлат   арбоблари   номларига   алмаштириш   ҳам   қониқарсиз   ҳолатдалиги
ҳақиқатдир. 
Аслида   давлат   тилини   барча   жабҳаларда   жорий   этиш   бўйича
республика,   вилоятлар   ва   шаҳарларда   махсус   ҳайъат   тузилган.   Бундай
ҳайъатларнинг   иши   ҳам   суст,   талаб   даражасида   эмас.   Бу   ҳол   албатта
маънавиятимиз ривожига ўзининг салбий таъсирини ўтказади. 
Қонунларни   билиш,   уларга   итоат   этиш,   ўз   ҳуқуқларини,
эркинликларини   ва   бурчларини   тушуниб   этиш   ҳар   бир   фуқаронинг   юксак
маънавий   фазилати.   Бу   адолатли,   демократик,   ҳуқуқ   устиворлигига
асосланган   янги   жамият   қуришнинг   ҳам   кафолатидир.   Худди   шу   маънода
ёшларимиз,   талабаларимиз   ҳуқуқий   билимларни   чуқур   ўзлаштиришлари   ва
сиёсий   онгларини   ривожлантиришлари   бугунги   кунимизнинг   энг   долзарб
муаммоси ҳисобланади. 
19  
  Ўзбекистон   Республикаси   мустақилликка   эришгач,   давлат   ҳокимият   ва
бошқарув идораларини янгитдан ташкил этди. Натижада янги давлат органи -
вилоят,   шаҳар   ва   туман   ҳокимлиги   бошқаруви   вужудга   келтирилди.
ҳокимликлар   ўз   фаолият   доирасида   ўзбекистон   Республикаси   қонунларини,
Президент   фармонларини,   давлат   ҳокимияти   юқори   органларининг   ҳуқуқий
ҳужжатларини амалга оширадилар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик
масалаларни   муҳокама   этиш,   ҳаётга   жорий   этишда   бевосита   иштирок
этадилар.   Шу   жумладан,   ҳокимликлар   давлатнинг   маънавият   ва   маърифат
соҳасидаги сиёсатини амалга оширишда ҳам масъулдирлар. 
Маънавият   ҳокимият   тизимида   турли   табақа,   турли   тоифадаги
аҳолининг   умумий   манфаатларини   ўзида   мужассам   этиб,   уларнинг   бир
мамлакат   фуқароси   сифатида   умумий   эҳтиёжларини   қондиришнинг   муҳим
омили саналади. 
Мустақил   ўзбекистон   халқи   ўз   олдига   ҳуқуқий   демократик   давлатни
барпо этишни мақсад қилиб қуйган. Бу мақсаднинг самарали амалга ошиши
давлат   бошлиғи   ва   жойлардаги   ҳокимларнинг   дунёқараши,   оғир   пайтларда
энг мақбул ва энг тўғри йўналишни тез англаб олиш қобилияти билан боғлиқ.
Дарҳақиқат, жамият ва инсоният тараққиётида шахснинг роли бениҳоя катта. 
Раҳбар   –   шахснинг   маънавий,   ижтимоий-сиёсий   баркамоллиги,   қандай
мақсад ва ғоялар билан яшаётганлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам
Шарқ донишмандлари ҳокимият тепасида турган киши қанчалик доно, ақлли
ва   сезгир   бўлса,   бу   ўша   давлат,   унинг   халқи   учун   ҳам   шунчалик   катта   бахт
дейишган.   Яъни   Шарқ   мутафаккирлари   давлат   ва   жамият,   подшо   ва   раият
ҳақида   ёзганда,   нуфузли   инсоннинг   маънавий   этуклигига,   поклигига   асосий
эътиборини   қаратиб,   адолат,   ростлик,   меҳр-шафқат,   саховат   ва   қаноат   каби
сифатларни ҳимоя қилганлар. 
Буюк   мутафаккир   Абу   Наср   Фаробий   «Фозил   кишилар   шаҳри»   номли
асарида   давлатни   бошқарувчи   раҳбар   шахснинг   ўн   икки   фазилатини   санаб
ўтади.   Унинг   фикрига   кўра,   раҳбар   аввало   соғлом,   ақлли,   хушёр,   заковатли
одам   бўлиши,   қалбида   адолат   туйғуси   жўш   уриб   туриши,   дўсту   душманни,
рост   ва   ёлғонни   ажратадиган   бўлиши   керак.   Давлатни   фозил   кишилар
20  
  бошқариши   лозим.   Фозил   кишилар   кўпайган   шаҳарларда   осойишталик,
фаровонлик ҳам бўлади, деб кўрсатади. 
Юқоридагилардан   келиб   чиқадиган   бўлсак,   ҳозирги   мустақиллик
даврида давлат раҳбаридан, ҳокимият тизимида ишлаётганлардан жуда катта
масъулият ва фидоийлик талаб этилади. ҳокимият тизимидаги ҳар бир раҳбар
шахс   бутун   ҳаёт   завқини   машаққатга   алмаштирган,   ўз   ҳаёти   ва   жонини
мамлакат   ва   халқ   ҳаёти   йўлига   тиккан   ватанпарвар,   халқпарвар,   ҳалол,   пок,
тўғри - қўйингчи ҳар томонлама юксак маънавиятли, баркамол инсон бўлиши
керак. 
Президентимиз Ислом Каримов халқ депутатлари Самарқанд ва Навоий
вилоятлари   Кенгашларининг   навбатдан   ташқари   сессияларида   сўзлаган
нутқларида таъкидлаганидек, лавозим кишига кибру ҳаво, бойлик тўплаш ва
кайфу сафо учун берилмайди. Аксинча, у юксак масъулиятни, ҳаётнинг бутун
роҳат-фароғатидан   кечишни,   керак   бўлиб   қолганда   ўзидан   кечишни   талаб
қилади.   Бундай   қараш   ҳар   биримиз   учун,   шу   жумладан,   айниқса   ҳокимият
тизимида   ишлаётганлар   учун   одатга   айланиши,   ҳаётимизга   сингиб   кетиши
керак. 
Раҳбар   ходимлар   ўз   ҳаёт   фаолиятларида   давлатчилик,   эл-улусни
бошқаришда   адолат,   ватан,   халқ   манфаатини   ҳар   нарсадан   устун   қўйиш
тамойилларига   амал   қилишлари   юксак   маънавийлик   мезонларига   мос
тушади.   Агар   раҳбар   ходим   айшу-ишратга   берилиб,   ўзининг   талабчанлик,
ташкилотчилик ва раҳбарлик бурчини унутиб қўйса, ўша жойда қонунга риоя
қилиш,   тартиб-интизом   масалалари   қолипдан   чиқиб   кетиши   табиий   ҳол.
Раҳбар   ўз   фаолиятида   маҳаллийчилик,   ошна-оғайнигарчилик,
қариндошуруғчилик кабиларга йўл қўйса, бу тараққиётимиз ва тинч-фаровон
ҳаётимизга хавф соладиган таҳдидга айланади. ҳокимият тизимидаги раҳбар
ходимларнинг   маънавий   қиёфасидаги   бундай   салбий   иллатлар   жамиятимиз,
мустақиллигимиз   учун   катта   хавф   эканлиги   Ислом   Каримовнинг
«Ўзбекистон   ХХI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,   барқарорлик
шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида кенг, атрофлича баён қилиб 
берилган. Гап шундаки, ҳокимиятнинг бошқарув тизимида ишлаётган раҳбар
ходимлар   амалдан   мағрурланиб,   боши   айланиб,   ўз   фаолиятида
21  
  маҳаллийчилик,   ошна   оғайничилик,   уруғ-аймоқчилик   иллатига   йўл   қўйса,
бундай раҳбар худбинлик касалига дучор бўлиб, оёғи эрдан узилади. эл-улус
назаридан   қолади.   Президентимиз   айтганидек,   раҳбарлар   келиб   кетади,   эл,
халқ   қолади.   Лекин   ана   шу   раҳбар   халқ   кўнглидан   ўзига   жой   топа   олдими?
эсда қоладиган бирор хайрли иш қила олдими? 
Кимдан   боғ   қолдию,   яхши   ном,   яхши   хотира   қолаяптию,   кимдан   ёмон
ном, доғ, иснод қолаяпти, буни одамларнинг ўзлари ажратиб олади. 
Хулоса   шуки,   мустақиллигимизни   мустаҳкамлаш,   халқ   ишончини
қозониш   учун   ҳокимиятни   бошқарув   тизимига   маънавий   баркамол
шахсларни жалб қилиш тараққиётимизнинг муҳим шарти ҳисобланади. 
 
3.Ёшлар маънавиятига қарши бўлган ёт таҳдидларни бартараф
этишда маънавий тарбия воситалари.
Ҳар  қандай  миллатнинг  тараққиёти   жамиятдаги   ёшлар   қатламининг   миллий
ғоя   ва   қадриятларга   муносабати,   унинг   ёшлар   онгига   қандай   таъсир
этаётганлигига   ҳамда   амалий   фаолиятларига   қандай   тарзда   таянишларига
боғлиқ.   Ёшлар   республикамиз   аҳолисининг   ярмидан   кўпини   ташкил   этади.
Шунингдек,   ёшларнинг   миллий   ғояни   англаши,   ишонч   ва   эътиқодига
айланиши,   қандай   янги   қадриятлар   шакллантарилганлиги   билан   ҳам   боғлиқ
бўлади. Чунки миллий ғоя  биринчидан,  ёшларни ўзининг объекти сифатида 
                       
9
И.Каримов «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари» -Тошкент, Ўзбекистон, 1997.   
қараса,   иккинчидан,   ёшлар миллий ғоянинг илғор ривожлантирувчилари ва
келажак авлодга етказувчилари ҳисобланадилар.    
  Ёшлар   қанчалик   миллий   ғоя   билан   қуролланган   ва   уни   англаб   олган
бўлса,   жамият   шунчалик   тараққиётга   эришади.   Бу   ҳолат   миллий   ғоя   ва
ёшларнинг   ўзаро   боғлиқлигини   белгилайди.   Бошқача   айтганда,   миллий   ғоя
қанчалик   мазмунли,   ҳар   бир   кишининг   узоққа   мўлжалланган   мақсад   ва
манфаатлари, пировардида эса, миллатнинг истиқболини белгилашга хизмат
қиладиган   бўлса,   уни   ёшлар   шунчалик   тез   қабул   қилади   ва   унга   нисбатан
ўзининг   ижобий   муносабати   шаклланади.   Демак,   жамият   миллий   мафкура
22  
  орқали   ёшларга   қандай   ғоя   ва   фикрларни   таклиф   этса,   шунга   мос   равишда
ғоявий   жиҳатдан   чиниққан,   ватанпарвар,   замонавий   билмларни   эгаллаган
ёшларга эга бўлади. 
  Ёшлар   жамиятнинг   шундай   ижтимоий   гуруҳига   мансубки,   улар   ўткир
ҳиссий   билиш   қобилиятига   эга   бўлиб,   сўз   билан   амалиётнинг
номутаносиблиги   ҳолатларини   кучлироқ   сезадилар.   Катталар   учун   одатий
бўлган   айрим   “адолатсизлик”   лар   ёшларнинг   ҳали   тўлиқ   шаклланмаган
онгига,   дунёқарашига   кучли   зиён   етказиши   мумкин.   Шунинг   учун   ҳозирги
унда   ёшлар   орасида   миллий   ғоя,   миллий   ғурур   ва   ор-номус   билан   боғлиқ
маънавий-руҳий ҳолатлар муҳим аҳамиятга эга. 
  Миллий   ғоянинг   ёшларни   сафарбар   этиш,   илҳомлаштириш,   буюк
келажак сари чорлаш учун аҳамияти, таълим ва тарбияда тутган ўрни ва роли
унинг   ҳаёт   ҳақиқатларига,   реал   борлиққа,   халқ   турмушига   қанчалик   мос   ва
мувофиқлигига қараб белгиланади. Миллий ғояни шакллантиришда 
10  мафкуравий
тарбиянинг ҳам аҳамияти катта.
  Мафкуравий   тарбия   -   инсон,   ижтимоий   гуруҳ,   миллат,   жамият
дунёқарашини шакллантиришга, уларни муайян мақсадларни ифода этадиган
ғоявий   билимлар   билан   қуроллантиришга   йўналтирилган   жараён.   Ғоялар
адолатли ва ҳаққоний бўлса, кўпчиликнинг талаб-эҳтиёжларига мос келса, бу
соҳадаги   тарбия   воситалари   таъсирчан,   тарбиячилар   эса   фаол   ва   фидойи
бўлса,   ғоявий   тарбиядан   кўзланган   мақсадга   эришилади.   Жамият,   халқ  ҳали
ўз   манфаатларини   англаб   етмаган,   ўз   мафкурасини   шакллантириб,
мақсадлари сари сафарбар бўлмаган ҳолларда бегона ва зарарли ғоялар 
таъсирига тушиш эҳтимоли ортиб боради. Бу эса ғоявий тарбияни 
йўлга қўйиш, соғлом мафкура тамойилларини аҳоли қалби ва онгига 
муттасил сингдиришни долзарб вазифага айлантиради. 
  Мафкуравий   тарбия   жамиятда,   аввало   оила,   мактабгача   ёшдаги
болалар   муассасалари,   мактаблар,   лицей,   коллежлар,   олий   ўқув   юртлари,
оммавий   ахборот   воситалари,   жамоат   ташкилотларининг   биргаликдаги
фаолиятни   тақозо   қилади.   Узлуксиз   таълим   тизими   мафкуравий   тарбияни
олиб борувчи асосий бўғиндир, зеро мафкуравий мақсадларни ёшлар онгига
сингдириш вазифаси асосан таълим роқали амалга оширилади. 
23  
  Миллий   ғурур   ва   ор-номус   туйғуларини   шакллантиришда   халқнинг
маданий   мероси,   миллий   қадриятлари,   улуғ   мутафаккирларнинг   ибратли
ҳаёти   бугунги   эришилаётган   ютуқлар   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Ёш   авлод
онгига   миллий   истиқлол   мафкурасининг   ижтимоий   адолат   ҳақидаги
ғояларини   сингдиришда   Абу   Наср   Форобийниг   “Фозил   одамлар   шаҳри”,
Юсуф   Хос   Ҳожибнинг   “Қутадғу   билиг”,   Низоммулкнинг   “Сиёсатнома”,
Амур   Темур   “Тузуклари”,   Алишер   Навоийнинг   “Маҳбуб   ул-қулуб”номли
машҳур асарлари тарихий-илмий манба бўлиб хизмат қилади 1
. 
  Чунки   “Келажакдаги   буюк   давлат,   энг   биринчи   навбатда,   бўлажак
фуқароларнинг   маданияти,   маълумоти   ва   маънавияти   ҳақидаги   ғамҳўрлик
қилмоғи   зарур.   Ёш   авлодга   озод   ва   обод   Ватанни   мерос   қолдирар   эканмиз,
улар мутафаккирларимизнинг, давлат  раҳбарлиранинг улуғ ишларини давом
эттиришларини   ният   қилар   эканмиз,   ёшларнинг   маънавий   уйғоқлигига
аҳамият   беришимиз   лозим.   Ғафлат   уйқусидан   уйғониб,   ёрқин   кўз   билан
келажакка назар ташлайдиган замон келди. 
 Миллат тараққиёти маънавияти ва маълумоти юксак билимли ёшларга
боғлиқ.   Акс   ҳолда   ёшларнинг   манқуртлик   ва   фақат   пулга   сажда   қилувчи
арзони ишчи кучига айланиб қолиш хавфи туғилади. 
  Ўзбекистоннинг   келажакдаги   буюк   давлат   бўлиши   учун   шарт
шароитлар   мавжуд:   буюк   тарих   ва   бой   маънавий   меросимиз   бор.
Жаҳоншумул   аҳамятга   молик   бўлган   маданият   ва   унинг   ворислари,
ватанимизнинг   иқлими,   табиати,   ажойиб   ер   ости   ва   ер   усти   бойлигимиз
беҳисоб. 
  Ўзбекистон   ёшларининг   тафаккур   тарзи.   Эндиликда   ёшлар
ўзлигини   англай   бошлади.   Қандай   заминда   яшаётганимизни   ҳис   қилиш,
умуминсоний қадриятларга интилиш билан бирга, Шарқ фалсафаси, ўзбекона
тафаккур   нури   барчанинг   дилидан   ўрин   ола   бошлади.   Миллий
анъаналаримиз   ва   удумларимизни   тиклаш   ва   ривожлантириш   тамойили
кучайди. Ислом динимизни қадрлаш маънавиятимизни янги маънолар билан
тўлдиришга   олиб   келди.   Улуғ   бобоколонларимиз   маданий   хазинасига
ҳақиқий   ворислик   қила   бошладик.   Улардан   фахрланиш   имкониятига   эга
1  Ҳ.Каримов. Миллий озодлик курашчилари ва адабиёти Тошкент 1997 йил. 
24  
  бўлдик.   Юртимизда   яшаётганбарча   миллат,   элат   вакилларининг   тинч-иноқ
яшаши учун шароит яратилди. 
  Инсон   эркинлиги   ва   озодлигини   кафолатловчи   Ўзбекистон
Республикасининг   Конститутцияси   қабул   қилинди.   Қатор   университетлар
ташкил   этилиб,   ўқув   тизимимизда   жаҳон   андозалари,   тарбия   йўналишида
маънавий меросимизнинг энг илғор ва инсонпарвар тамойиллари асос қилиб
олинди. Давлат ва жамият қурилиши масалаларини ўрганиш, юксак малакали
раҳбар   кадрлар   тайёрлаш   мақсадида   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти
ҳузуридаги   давлат   ва   жамият   қурилиши   Академияси   ташкил   этилди.
Ватанимизнинг   Қуролли   Кучлари   ва   хавфсизлигини   мустаҳкамлаш,
фуқороларнинг   ўз   уйи   ва   иш   жойларида   тинч-хотиржам   бўлишлари   бўйича
чора-тадбирлар   белгиланди.   Таълим   тизимимиздаги   ислоҳотлар   замонавий
лицей   ва   коллежлар   таъсис   қилинишига   олиб   келди.   Ёшларнинг   билим   ва
салоҳиятларини   юксалтириш   мақсадида   “Улуғбек”,   “Умид”,   “Устоз”,
кейинчалик  “Истеъдод”   жамғармалари   тузилди.  Ўзбекистон  Республикасида
кадрлар   тайёрлашнинг   Миллий   дастури   асосида   умумий   ўрта   таълим,   ўрта
махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилди.
Бадиий   Академиянинг   ташкил   этилиши,   Имом   Исмоил   Бухорий,   Амир
Темур,   Бобур,   Улуғбек,   Баҳоуддин   Нақшбанд,   ал-Фарғоний,   Мотуридий,
Хўжа   Ахрор-Вали   каби   миллий   маданиятимиз   дарғаларига   бағишланган
тантаналар,   қурилган   мажмуалар   янги   жамиятнинг   амалга   ошираётган   реал
маънавий   ишларидир.   Улар   янги   жамиятнинг   куч-қудратидан   нишона
бўлибгина   қолмай,   миллий   онг   ва   янги   дунёқараш   шаклланишида,   ёшларда
миллий ғурурни мустаҳкамлашда жуда катта аҳамият касб этмоқда. 
 
4. Ёшларда миллий ғурур, ор-номус ва миллий ифтихор
фазилатларини шакллантиришда миллий ўзбек адабиётининг
ўрни.
Мамлакатимиздаги  тинчлик  ва  барқарорлик,  миллй мафкура доирасида
учраши   мумкин   бўлган   ички   ихтилофларнинг   олдини   олди   ва   уни   кенг
миқёсда   ёшлар   қалбига   кириб   боришига   имкон   яратди.   Ёшлар   онги   ва
25  
  тафаккурида   ўзгариш   кучаяр   экан,   улар   ўз   ҳаёти   ва   истиқболини   миллат
ҳамда   мамлакат   истиқболи   билан   боғлиқ   эканлигини   чуқур   ҳис   қила
бошлаганини   англатади.   “Дунёда   ёшлар   онги   ва   қалбини   эгаллашга”
уринишлар   сақланиб   қолмоқда.   Ғоявий   таҳдид   юзаки   қараганда   бирдан   ва
бевосита   кўзга   ташланмаслиги   мумкин.   Шунга   биноан,   онгни,   тафаккурни
таҳликага   солувчи   ҳар   қандай   таҳдидларнинг   олдини   олиш,   уларга   йўл
қўймаслик зарур. 
Дунёвий   фуқоролик   жамиятида   ҳар   ким   ўз   ишини   қилиши,
шуғулланиши,   шунингдек,   “дин   диннинг   ишини,   давлат   давлатнинг   ишини
қилиши   керак.   Давлат   диний   масалаларга   аралашмаганидек,   дин   ҳам   давлат
ишларига,   сиёсий   жараёнларга   аралашмаслиги   керак.   Агар   ёшларимиз
орасида   ўз   мамлакатида   диний   қадриятларнинг   ривожи,   маънавий
юксалишнинг   жамолини   кўришга   хайрихоҳлар   бўлар   экан,   улар,   биринчи
навбатда,   замон   фарзанди,   миллий   ғоя   ва   миллий   мафкура   эгаси   бўлган
билимдон   ва   маърифатли   инсон   бўлмоғи   лозим.   Улар   азалий   ва   абадий
маънавий   қадриятларимиздан   узилмаган   ҳолда   замонавий   тафаккур
даражасидаги билим ва идрокка эга бўлишлари керак”. 
Миллий   ғоя,   миллий   тафаккур   ва   миллий   мафкура   йўлида   ёшлар
қанчалик   бирлашса,   жипслашса   жаҳон   халқлари   кўз   ўнгида   кучимиз,
мавқеимиз ва ўрнимиз шунчалик баланд кўтарилади. Биз бошқа давлатларга
суяниб, бошқа давлатларни паноҳ тутиб, уларнинг этагидан ушлаб юрадиган
давлат,   халқ   эмасмиз,   мустақил   сиёсат,   мустақил   тафаккур   ва   мустақил
ҳаракатларгина   доимо   бошқаларда   ҳурмат   ва   эътибор   уйғотган.   Мутелик,
тобелик   меваси   ҳар   қандай   шароитда   миллатнинг   ривожланишига   йўл
бермайди. 
Миллий  ғурур -   шахс, ижтимоий гуруҳнинг миллий ўз-ўзини англаши
асосида шаклланадиган аждодлари қолдирган моддий, маънавий меросдан, ўз
халқининг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси, ўзга миллатлар олдидаги
қадр-қиммати, обрў-этиборидан фахрланиш ҳиссини ифодаловчи тушунча. 
Бу   туйғу   қуйидаги   шаклларда   намоён   бўлади:   миллатнинг   ютуқлари,
обрў-эътибори   билан   фахрланиш,   унинг   муаммоларига   бефарқ   қараб
турмаслик;   ўз   элига,   миллатига   жонкуяр   бўлиш;   ўз   миллатининг   моддий,
26  
  маънавий   меросини   асраб-авайлаш;   халқ   одатлари,   анъаналари,
қадриятларини   ҳурмат   қилиш,   уларни   бойитиш   ва   такомиллаштириш;   ўз
миллатига меҳр-муҳаббатини амалий фаолиятда намоён қилиш. Мустақиллик
кишилар   миллий   ғурурини   ошириб,   уни   халқ,   Ватан,   аждодлар   хотираси
олдидаги маъсулиятни ҳис қилишдек, мазмун билан бойитмоқда. 
Мустақилликкача   бўлган   тушунча,   тасаввур   ҳамда   кечинмаларимиздан
бугунги   руҳимиз,   маънавиятимиз   нақадар   катта   фарқ   қилиши   ҳаммага   аён.
Буни ҳар ким ўзига ўзи берадиган “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган
жавобдан англаб олса бўлади. 
Бугун ёшлар мустақиллик туфайли “ор”, “андиша”, “номус”, “виждон”,
“инсоф”,   “ғурур”,   каби   тушунчаларнинг   ҳақиқий   маъносини   англаб
етмоқдалар. 
Ор.   Ор   –   бу   номуносиб   ёки   эп   кўрилмаган   ишдан,   нарсадан   ҳижолат
тортиш, уялиш, уят ва номус қилиш туйғусидир. Бундан ташқари, ўз ўрнида
ҳазар   қилиш   ёки   бўлмаса,   обрў-эътибор,   фахрланиш   маъноларини   ҳам
билдириши мумкин. 
Андиша.  Андиша – бу оқибатини ўйлаб ёки юз-хотир қилиб юритилган
мулоҳаза, эҳтиёткорлик ҳиссидир. Андишали одам деганда, оқибатини ўйлаб
иш   қиладиган,   юз-хотирни   биладиган,   ор-номусли,   шарм-ҳаёли,   иболи
инсонни   тушунамиз.   Одатда   андишали   одам   бетгачопарлик   қилмайди,
фаросат билан иш тутади. 
Номус.  Номус – бу иффат, бокиралик маъноларидан ташқари кишининг
ўз   мавқеини   сақлаш,   улуғлаш   ва   ардоқлаш,   хижолат   тортиш   туйғуларини,
оила   ва   аждодлар   шаънига   доғ   туширмаслик   маъносини   ҳам   ифодалайди.
Одатда,   номусли   одам   маънавий   қадриятни   моддий   бойликка   алишишни
ўзига эп кўрмайди. Қонун тақиқлай олмаган нарсаларни гоҳо номус тақиқлай
олади, деган нақл ҳам бор халқимизда. 
Виждон.   Виждон   –   бу   кишининг   кундалик   фаолияти,   қилмиши,
феълатвори   учун   оила,   жамоат,   жамият   ва   Ватан,   миллат   олдида   маънавий
маъсулиятни ҳис этишдир. 
Виждон туғма ҳислат деювчилар ҳам бор. Виждон – кишиларнинг яшаб
турган   шароитга,   олган   та-лим-тарбиясига   боғлиқ,   деб   ҳисобловчилар   ҳам
27  
  мавжуд.   Виждон   кўп   ёки   оз   билимликка,   бой   ёки   камбағал   бзлишликка,
оддийлик ёки машҳурлик билангина боғлиқ эмас. 
Инсоф.   Инсоф – бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси ва
қобилияти,  ишда,  кишиларга   муносабатда  ҳаллоллик,  тўғрилик,  баробарлик,
тенглик, софдиллик ва ҳақиқатгўйликдир. Ўзгани ўз ўрнига ва шунингдек, ўз
ўрнига   ўзгани   хаёлан   қўйиб   кўриш   ҳам   инсофга   киради.   Тўқ   очни,   бой
камбағални,   бахтли   бахтсизни,   толеи   баланд   забунни,   омадли   омадсизни,
соғлом   беморни   ўз   ўрнига   қўйиб   кўролса,   ва   аксинча,   ҳам   худди   шундай
бўлса, инсофлилар сафи кенгайиб боради. 
Инсоф тушунчаси Шарқ фалсафасида шундай талқин этилади.   Инсоф –
бу   кишининг   ижтимоий   ахлоқ   меъёри   нуқтаи   назаридан   ўз   ҳулқ-одобини
тартибга   солиш   ва   ахлоқий   баҳолашидир.   Инсоф   виждонли   одамнинг   ёки
маълум жамоатнинг жамиятга ёки бошқа кишиларга нисбатан ўз хулқ-атвори
учун   маънавий   жавобгарлик   ҳиссидир.   Агар   киши   бирор   ишни   тўғри
бажарса,   унда   ички   қониқиш   пайдо   бўлади,   виждон   пок   бўлади,   атайин
нотўғри   бажарса,   инсофдан   чиққан   бўлади.   Инсоф   кишини   бирор   ишни
қилишга ундаса ёки қилишдан тортса, бунда у қалб амри тарзида бўлади. 
Хуллас,   инсоф   кишининг   жамият   олдида,   теварак-атрофдаги   кишилар
олдида   ўз   хатти-ҳаракати   билан   маънавий   маъсулиятни   ҳис   этишнинг
ифодасидир. 
Ғурур.  Она тилимиз асрлар бўйи халқимиз томонидан заргарона сайқал
берилиб, шундай мукаммал қилиб яратилганки, у орқали ҳар қандай маъно ва
тушунчаларни,   уларнинг   энг   нозик   ва   ҳарир   жиҳатларигача   аниқ   ва   тиниқ
ифодалаш мумкин. Яъни неча минг йиллар давомида халқимиз онги тўлишиб
бораверган,   унда   ҳосил   бўлган   тушунчаларни   ўз   туб   сўзларимизбилан   ҳам,
ўрнида   жаҳон   талларига   оид   сўзлар   билан   ҳам,   янги-янги   сўзлар   яратиш
воситаси билан ҳам ифодаланган. 
Шахс   ғурури   –   бу   фахрдир.   Ҳар   бир   шахс   ўзининг   ютуқларидан
мамнуният ҳиссини туяди. Ота-она қобил фарзандларидан, устоз истеъдодли
шогирдидан,   ёзувчи   яхши   асаридан,   боғбон   сўлим   боғидан,   миллат   ўз
мероси, истъедодли фарзандлари билан фахрланади ва ҳокозо. 
28  
  Инсон   ўз   кучига   ишонган   ва   бу   билан   фахрлана   олган   тақдиридагина
бирор нарсага эриша олади. Ўз қадр-қимматини англаш ақлли одамни янада
камтарин, янада саботли қилади. Киши учун ўз қобилиятидан ортиқ даражада
ғурурланиши   ҳам,   ўз-ўзини   ерга   уриши   ҳам   ярамайди.   Ўз-ўзлигича   қола
билган одамнинг ғурури бус-бутиндир. 
Ўзига   ортиқча   бино   қўймоқ,   гердаймоқ,   кеккаймоқ,   димоғдорлик   –
булар такаббурлик киради. 
Миллий   бирдамлик   туйғуси   миллий   онгнинг   негизидир.   Миллий
бирдамлик   етук   ва   мукаммал   маънавий   фазилат   сифатида,   миллий   онги
ривожланган   миллатларда   тўлароқ   намоён   бўлади.   Маҳаллийчилик   ва
гуруҳбозликлар   миллий   бирдамлик   ҳиссиётининг   кучсизланишига   олиб
келади.   Миллий   ифтихор   миллат   маънавий   камолотининг   барча
жиҳатларини, мероси ва бугунги қадриятларини ўз ичига олади. 
Хулоса   қилиб   айтганда,   имонли   одам   рисоладаги   фуқародир.   Бу
Ўзбекистон республикасининг Конститутциясига, Парламентимиз томонидан
қабул   қилинган   фуқароликка   доир   қонун-қоидаларга   ҳам   мос   келади.   Биз
келажагимиз   тақдирини   ана   шундай   фидойи   инсонлар,   ўз   эҳтиёжларини
тафаккур   тарозусида,   имон  кўзгусидаидрок   этадиган,   нафс   балосидан   фориғ
ёшлар   қўлига   топширишимиз   лозим.   Бу   ёшлар   ҳар   қанча   ғурурланса,
фахрланса арзийдиган тарихи ва қадриятлари бор халқга, миллатга, Ватанига
хизмат   қилишни   ўзларининг   бурчи   деб   қарашлари,   шундай   эътиқодга   эга
бўлишлари   зарур.   Шунинг   учун   ёшларимизда   миллий   ғурурни   тарбиялаш
ишларини ҳар куни ва мунтазам олиб бориш улар маънавияти юксалишининг
гаровидир.   Ёшларимизнинг   ҳар   бири   миллий   ғурур   ва   миллий   ифтихор
туйғуларини ўзлари ҳам шакллантира оладилар. 
Миллий ғурур, авваламбор, ҳар бир миллат вакилининг ўз халқи 
тарихини, маънавий, ахлоқий қадриятлари, истиқболини билиши ва 
қадрлаши, шу билан биргаликда, бошқа халқлар ва миллатларнинг ҳам 
миллий қадр-қимматини, удумлари, тарихи, адабиёти, санъати ва 
маданиятини адолатли равишда ҳимоя қилиш, чуқур ҳис этиш ва ўрганиш, 
ҳурмат қилиш билан боғлиқ фахрланиш туйғуси бўлган миллатнинг инсоний 
фазилатидир. 
29  
  Миллий   ғурур   ёшларни   ўз   кучи,   қобилияти   ва   истеъдодини   миллий   ва
умуминсоний   манфаатлар   йўлида   сафарбар   қилишга   чақиради.   Ўзбек
халқининг юксак миллий қадр-қиммати, ор-номуси ва шон-шарафи унинг ўта
меҳрибонлиги ва соф виждонлигига асослангандир. 
Жумладан, ўзбеклар диёнат, ор-номус, шарм-ҳаёни ижтимоий ҳаётнинг
ҳамма жабҳаларида муҳим фазилат деб қабул қилишган. Шундай хислатларга
эгаларки,   баъзан   бу   ўзбекона   фазилат   деб   юритилади.   Миллий   ифтихор
туйғусининг   яна   бир   жиҳати   шундаки,   у   ёшларнинг   энг   аввало,   қайсидир
миллатга   мансублиги,   унинг   кенг   имкониятларидан   қувона   олиш
фазилатигина эмас, балки яшаб турган заминга, фуқаролигига дахлдор бўлган
мамлакатга   муносабат   белгиси   ҳамдир.   Миллий   ифтихори   кучли   бўлган
ёшлар ўз мамлакати билан фахрлана олади ва унинг тақдирига бефарқ қарай
олмайди.   Демак,   бундай   халқ   ўз   истиқболини   чуқурроқ   англайди   ва   унга
сидқидилдан хизмат қилади. 
Миллий   ғурур,   миллий   ўз-ўзини   англаш   мазмун   ва   моҳият   жиҳатидан
ўзаро   алоқадорликда   бўлиб,   бир-бирини   бойитади,   тўлдиради,   бири
иккинчисиз мавжуд бўлмайди. 
“Биз   шарқ   фарзанди   эканлигимиздан,   ўзимизнинг   урф-одатлиримиздан
фахрланамиз.   Миллий   қадриятларимизни   асраш   ва   ҳеч   қачон   унутмаслик
ҳақида   ота-боболаримиздан   тарбия   олганмиз.   Энди   эса   буни   болаларимизга
ҳам ўргатаяпмиз”. 
Ўтмишини   билмаган   ва   эъзозламаган   халқнинг   келажаги   йўқ.   Ўтмиш
бизлар   учун   ҳам,   бошқа   халқлар   учун   ҳам   аллақачон   қайтмас   бўлиб   кетган,
кўз   ўнгимиздан   олислашган,   тарих   мулкига   айланган   даврдангина   иборат
эмас, балки аҳамияти ҳеч қачон йўқолмайдиган таг замин, ўқ илдизимиздир.
Ўтмиш бизнинг таянч нуқтамиз эканига шубҳа йўқ. 
 
30  
  Хулоса 
  Хулоса   қилиб   айтганда,   мустақиллигимиз   шарофати   билан   бошқа
соҳаларда   бўлгани   сингари,   жамиятимизда   ёшлар   маънавияти   ҳақида   фикр
юритиш   кундалик   турмуш   тарзига   ва   долзарб   масалага   айланиб   бормоқда.
Айниқса,   бу   масалани   ҳал   этишнинг   давлат   сиёсати   даражасигача
кўтарилиши муҳим аҳамият касб этди. 
  Ўзбек   халқи   урф-одатлари,   қадриятлари   ўзига   хос   нозиклик   билан
шаклланганки,   уларда   узоқ   вақт   жараёнида   маънавият   ва   бошқа   инсоний
хислатлари   устувор   бўлиб   келган.   Бу   фазилатлар   асрлар   оша   бизгача   етиб
келган ва бугунги кунда ҳам ўз моҳиятини йўқотгани йўқ. Шу сабабли отаона
ва   фарзандлар   ўртасида   ижобий   муносабатлар,   ўзаро   ҳурмат-иззат,
меҳроқибат   маънавиятнинг   асосини   ташкил   этган.   Ота-онанинг   фарзанд
олдидаги   бурчлари   қуйидагилар,   яхши   ном   қўйиш,   яхши   муаллим   қўлига
топшириб,   саводини   чиқариш,   илмли,   касбли-ҳунарли   қилиш,   уйли   –   ҳовли
жойли   қилиш .   Бу   хусусият   соҳибқиронАмир   Темур   фаолиятида   яққол   кўзга
ташланади.   «Ўғилларим,   набираларим   ва   яқинларимни   уйлантирмоқ
ташвишида   келин   изламоққа   эътибор   бердим.   Бу   ишни   давлат   юмушлари
билан   тенг   кўрдим.   Келин   бўлмишнинг   насли-насабини,   етти   пуштини
суриштирдим.   Хос   одамлар   орқали   соғлиқ-саломатлигини,   жисмонан
камолатини аниқладим. Келин бўлмиш насли-насибаси, одоб-аҳлоқи, соғлом
ва   бақувватлиги   билан   барча   қусурлардан   ҳоли   бўлсагина   эл-юртга   катта
тўйтомоша бериб, келин туширдим», - дейди. 
       Фарзанд тарбиялаш боланинг она қорнидалик давридан бошлаб 
муҳим   аҳамият   касб   этади.   Чунки,   бўлажак   инсон   шакланиши   шу
даврлардаёқ   бошланади.   Халқимизда   баъзан   инсонга   ёш   берганда   она
қорнидаги 9 ойни ҳам эътироф этиб айтишлари бежиз эмас. Албатта, ота-она
фарзанди тўғрисида соғлом фикр юритиб уни ардоқлаши, севиши, қайғуриши
31  
  даркор.   Улар   болани   унга   таъсир   қиладиган   ҳар   қандай   ножўя   ҳаракатдан
ҳимоя   қилганлар.   Бу   эса   унинг   яхши   хулқли,   маънавиятли   бўлишига   олиб
келади.   Демак   маънавият   инсон   фаолияти   жараёнида   эмас   балки,   она
қорнидаёқ шакллана бошлайди, десак муболаға бўлмайди. 
        Боланинг   она   қорнида   ривожланиши   мураккаб   жараёндир.   Унинг
ривожланиши   она   қорнидаги   физиологик   ҳолатга   ҳам   боғлиқ.   Бола   она
қорнида   ривожлансада   у   ташқи   муҳит   таъсирида   ҳам   бўлади.   Шунинг   учун
бу ташқи таъсирни ижобий бўлишини таъминлаш зарур. Мутахассисларнинг
кўрсатишича,   соғлом   туғилган   боланинг   ўртача   оғирлик   вазни   2,8-3,5   кг,
бўйи   эса   45-52   см.   бўлади.   У   олти   ойга   етганда   эса   уч   баробар   ортади.   Бир
ёшли соғлом болани оғирлиги 9 кг етади. Бир ёш атрофида боланинг вазни ва
бўйи тез  ўсади. Агар  бола бир ёшгача  25 см. га  ўсиб улёайса, кейинги  икки
йил   давомида   18  см   га   ўсар   экан.  Бу   ҳолатда   ривожланиш  болада   маънавий
хислатларни яхши шаклланишига ёрдам беради. 
Тарихдан   аёнки   шарқ   халқлари,   айниқса   ўзбекларда   инсонларнинг
маънавий фазилатларини шакллантиришда, болаларнинг ахлоқий тарбиясида
ота-онанинг,   эркак   ва   аёлларнинг   ўрни,   уларнинг   хулқ-атворининг
шаклланиши   ва   ривожланишида   маҳалла,   қишлоқ   жамоасининг   ўрни   катта
бўлган.   Маълумки   болалар   ёшлигидан   катталар   сафига   қўшилишга
интилганлар.   Ўғил   болаларнинг   эркаклар   сафига   қўшилишида   ёш
хусусиятлар   муҳим   бўлиб,   беш   ёшдан   сўнг   болалар   жамоанинг   мустақил
аъзоси   сифатида   оилавий   турмушда,   маросимларда   мустақил   қатнаша
олганлар.   Тадқиқотлар   тарихан   Республикамизнинг   турли   минтақаларида
болаларнинг   ёш   ва   жинс   хусусиятларига   кўра   ўзига   хос   меҳнат   тақсимоти
таркиб топганлигини кўрсатди. 
 
 
 
 
32  
  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Эргашев И. ва бошқ. Миллий  истиқлол  ғояси:   Ўзбекистон 
2. Республикаси Олий таълим бакалавриат босқичи учун дарслик. -
Т.: Академия, 2005. 131-149-бетлар. 
3. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти. –Т.: Маънавият, 2004. 
4. А.   Жалолов.   “XIX   аср   охири   ва   XX   аср   бошларидаги   ўзбек
адабиёти”.   –   Т.,   1991.   –   Б.   180.   21.Каримов   И.А.   Баркамол   авлод
орзуси. Т., Шарқ 1999 йил. 
5. Юсупов   Э.   Инсон   камолотининг   маънавий   асослари.   Т.,
Университет, 
6. 1998   йил.   Каримов   И.А.   Туркистон   –   умумий   уйимиз.   Т.,
Ўзбекистон,   1995.   Имомназаров   М.   Маънавиятнинг   такомил
босқичлари. Т., Шарқ, 1996 . 
 
 
Интернет сайтлари 
1. www.milliy    m a’naviyat.uz 
2. www.bilim.uz. 
3. www.gov.uz. 
4. www.press-service.uz. 
5. www.filosofiya.ru. 
6. www.philosophy.nsc.ru. 
 
33

Маънавият ва адабиёт

Купить
  • Похожие документы

  • Talabalar kompetentligini shakllantirishda adabiyot o‘qitish metodikasi fanining o‘rni va roli kurs ishi
  • Abayning Yoshlikdan bilim izlab hamda Avaz O'tarning Har tilni biluv emdi she'rlarini interfaol usullar orqali o'rgatish metodlari kurs ishi
  • “Mehr va Suhayl” hikoyatida bosh qahramonlar
  • Alisher Navoiy ijodida naqshbandiylik tartib-qoidalarining poetik ifodasining ahamiyati
  • O‘tkir Hoshimov prozasida badiiy detalning polifunksional tabiati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2025. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha