Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 240.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Манбаларнинг турлари ва вазифалари

Купить
Манбаларнинг турлари ва вазифалари Режа: 1.Манбашунослик фанини ўрганишдан масад 2.Манбашунослик фанининг предмети ва вазифалари 3. Манбашуносликка оид адабиётларнинг тахлили Асосий тушунчалар : манба, тарихий манба, бирламчи манба, асл нусха, автограф, битик, битма, ёзма ёдгорлик, қўлёзма, қўлёзма китоб, тошбосма, литографик китоб, нашр, оммавий нашр, илмий академик нашр, факсимиле, археография, асосий араб ёзувлари, рўйхатга олиш, тавсифга олиш, таснифлаш – каталоглаштириш, фихрист – каталог, карточка, аннотация, монографик тавсиф. Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад талабаларда ушбу фан соҳаси тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш ва уларда қизиқиш уйғотиш ва ўзбекистон тарихини манбалар асосида мустақил ўрганишга ҳаракат қилдиришдан иборат.Тарихий факт ва воқеалар баёни инсон характери, маълумот берувчи шахс, гуруҳ, фирқа, сулола, мазҳаб ва мамлакатлар манфаати йўлида турличаталқинқилинишимумкин. Масалан, ўзбекистон яқин тарихи мамлакатимизнинг Х1Х аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги сиёсий воқеалар турли даврларда, манбаларда ва турли муаллифлар томонидан турлича талқин қилинмоқда. Булар ўз даврида яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва солномаларда қандай баён қилинган? Шўро даврида қандай тушунтирилди? Ва ниҳояти мустақиллик шароитида тарихий адолатни тиклаш, манбалар асосида холис ва объектив бўлиб ўтган воқеаларни билишимиз мумкин ва керак. Бу эса манбашунослик фанисиз, манбаларга илмий ёндошувсиз мумкин эмас. Чунки, ўша даврдаги ёзма ёдгорликлар аксарияти араб алифбоси асосидаги ёзувимизда, бир қисми рус тилида ҳам битилган ва ўша даврга хос тарихий хусусиятларга эга. Хулоса, манбашунослик фани юртимиз тарихи тўғрисида холис ва объектив билим олишга, ўзлигимизни англашга, бой ва қадимий маданиятимизни билишга хизмат қилувчи тарих фанининг муҳим соҳаларидан биридир. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Манбашунослик фани тарих илмининг асосий ва муҳим соҳаларидан бири бўлиб, турли (моддий, этнографик, ёзма ва бошқа) манбаларни ўрганиш ҳамда улардан илмий фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганади. Тарихий манба деганда нимани тушунамиз?Тарихий манба деганда узоқ ўтмишдан қолган, табиат ва жамиятнинг маълум босқичдаги кечмишини ўзида акс эттирган маддий ва маънавий ёдгорликларни тушунамиз.Буларга моддий ёдгорликлар - қадимий обидалар, манзилгоҳлар ва мозарлар, шаҳарлар, қасрлар ва қалъалар харобалари, уй-рўзғор буюмлари ва бошқалар киради . Маънавий ёдгорликлар деганда қадимги ёзувлар, халқ оғзаки ижоди намуналари, афсоналар, ёзма ёдгорликлар – битик, қўлёзма китоб, ҳужжатлар ва архив материаллари тушунилади.Умуман, тарихий манба инсон ижтимоий фаолияти натижасида пайдо бўлган ва унинг хусусиятларини ўзида акс эттирган моддий ва маънавий ёдгорликлардан иборатдир. Уларни ўрганадиган фанни биз манбашунослик деймиз.Манбашунослик фани ижтимоий фан соҳасида асосан икки хил бўлиши мумкин- тарихий манбашунослик ва адабий манбашунослик. Бизнинг мақсадимиз тарихий манбашуносликни ўрганишдир.Манбашунослик фанининг вазифаларига келсак тарихий манбаларни қидириб топиш, уларни рўйхатга олиш, туркумлаш, чуқур ва атрофлича тадқиқ этиш, манбада ўз аксини топган ёки бан этилган воқеалар, келтирилган фактларни тўла ва объективлигини аниқлаш ма Манбалар турлари Тарихий манбаларни, уларнинг умумий характери, ўтмишни ўзида акс эттиришга қараб қуйидаги олти асосий гуруҳга бўлиш мумкин. Моддий (ашёвий) манбалар.Маълумки, кишилик жамияти тарихи қарийб 40 минг йиллик даврни ўз ичига олади, лекин ёзув пайдо бўлганига эса кўп вақт ўтганича йўқ.Масалан, цивилизациянинг илк ўчоқларидан бири бўлмиш ўрта Осиёда дастлабки ёзув арамейча хат негизида тахминан эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик ўрталарида пайдо бўлган. Хат тарихчиси Эркин Охунжоновнинг маълумотига кўра, юртимизда араб истилосига қадар ўн саккиз ёзув тури мавжуд бўлган экан. Лекин, афсуски, кўҳна тарихимизни ўзида акс эттирган ёзма ёдгорликларнинг катта қисми бизнинг замонамизгача етиб келмаган. Уларнинг кўпчилиги босқинчилик урушлари вақтида, қолаверса табиий офотлар оқибатид Илк тарихнинг айрим лавҳалари ўтмишдан қолган ва инсоннинг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий ёдгорликларда, аниқроғи уларнинг бизгача сақланган қолдиқлари етиб келган.Хуллас, моддий (ашёвий) манба деганда ибтидоий одамлар истиқомат қилган ва дафн этилган жойлар, уларнинг меҳнат ва уруш қуроллари, бино ва турли иншоотлар (қалъа ва қасрлар, ҳаммомлар ва карвонсаройлар, ҳунармандчилик устахоналари ҳамда сув иншоотлари ва бошқалар)нинг қолдиқлари, уй-рўзғор буюмлари ва зеб-зийнат тақинчоқлари тушунилади. Моддий ёдгорликларни қидириб топиш ва ўрганиш ишлари билан археология илми (юнон, архео -қадимий, логос – илм; ўтмиш ҳақидаги илм; кишилик жамиятининг узоқ ўтмишни ўрганувчи илм, қадимшунослик) шуғулланади. Этнографик манбалар Халқларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган материал ва маълумотлар этнографик манба ҳисобланади. Масалан, халқ, қабила ва уруғ номлари, инсон қўли ва ақл –заковати билан яратилган қурол ва буюмларнинг нақш ва безаклари, кишилар онгида, шунингдек, оғзаки ва ёзма адабиётда сақланиб қолган ўтмиш урф-одат ва анъаналари, кишиларнинг турмуш тарзи этнографик манба ҳисобланади. Буларнинг барчасини этнография (юнон, этнос – халқ, графо – ёзаман, халқ ҳақида маълумотлар; халқшунослик) илми текширади ва ўрганади. Лингвистик манбалар Лингвистик манбалар деб тилимиздаги, аниқроғи унинг лексик-сўз бойлиги тарикибидаги узоқ ўтмишдан қолган, ижтимоий – иқтисодий, маъмурий ва юридик атамалар, масалан, хирож - ўрта асрларда аҳолидан, асосан деҳқонлардан олинадиган асосий солиқ; даромад солиғи; ушр – даромаднинг ўндан бир қисмини ташкил этган солиқ; закот – чорва ва мулкдан камбағаллар учун йилига бир марта олинадиган солиқ; cуюрғол – шаҳзодалар ва амирларга тожу тахт олдида кўрсатган катта хизматлари учун бериладиган ер-сув; тансуқот – камёб, эътиборга молик буюм, мато; подшоҳлар, хонлар ва нуфузли кишиларга қилинадиган тортиқ; черик - қўшин; қоровул - қўшиннинг олди ва ён томонларида борадиган махсус ҳарбий бўлинма; халифа –Муҳаммад пайғамбарнинг ўринбосари, ўрта асрларда араб мусулмон феодал давлатининг Халқ оғзаки адабиёти Оғзаки адабиёт маданиятнинг энг қадимги қисми бўлиб, унинг илдизи ибтидоий жамоа ва илк феодализм тузумига бориб тақалади. Оғзаки адабиётнинг айрим намуналари қадимги юнон тарихчилари, шунингдек, Табарий, Масъудий, Беруний, Фирдавсий, Ибн ал-Асир каби шарқ олимларининг асарлари орқали бизгача етиб келган. Каюмарс, Жамшид ва Сиёвуш ҳақидаги афсоналар, Аморт ва Спаретра, Тўмарис ва Широқ ҳақидаги қиссалар шулар жумласидандир.Урўғчилик ва феодализм даври тарихини, айниқса, патриархал – феодал муносабатларини ўрганишда “Алпомиш”, “Гўрўғли” каби достонлар, шунингдек, халқ эртаклари, маросим қўшиқлари, матал ва топишмоқларнинг роли ҳам бениҳоят каттадир. Бу халқ дурдоналари турли ижтимоий табақага мансуб кишиларнинг туриш – турмуши, маънавий қиёфаси, урф-одати, айниқса, узоқ Ёзма манбалар Ёзма манбалар тарихий манбаларнинг муҳим ва асосий туридир. Инсоннинг ижтимоий фаолияти, аниқроғи кишиларнинг ўзаро муносабатининг натижаси ўлароқ яратилган ва ўша замонларда содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўзида акс эттирган манба сифатида ўрта аср (У1-Х1Х асрлартарихини ўрганишда муҳим ўрин тктади. Ёзма тарихий манбалар ўз навбатида икки турга бўлинади: 1.Олий ва маҳаллий ҳукмдорлар маҳкамасидан чиққан расмий ҳужжатлар (ёрлиқлар, фармонлар, иноятномалар, молиявий- ҳисобот дафтарлари, расмий ёзишмалар).Ижтимоий-сиёсий, айниқса, иқтисодий муносабатларга оид масалаларни ўрганишда расмий ҳужжатлар, молиявий - ҳисрбот давтарлари ва ёзишмаларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Расмий ҳужжатлар ижтимоий-сиёсий ҳаётни маълум юридик шаклда бевосита ва кўп ҳоллалларда айнан қайд ҳужжатлар устида иш олиб борганда, ундан бирон ижтимоий- сиёсий воқеа ёки фактни талқин этиш учун фойдаланиш жараёнида, биттаси билан кифояланмасдан, ўхшаш бир неча ҳужжат, манбаларни қўшиб ўрганмоқ зарур, чунки битта ҳужжатда фақат бир келишув ёки факт устида гап боради. Шунинг учун фақат бир ҳужжат билан маълум ижтимоий-сиёсий масала устада қатъий фикр юритиб, умумлаштириб қатъий хулосага келиб бўлмайди. 2.Тарихий, гео-космографик ҳамда биографик асарлар. Тарихий, гео-космографик, ҳамда биографик асарлар тўғрисида шуни айтиш керакки, улар ҳукмрон синфнинг топшириғи билан ёзилган ва шу туфайли уларнинг саҳифаларида кўпроқ подшоҳлар ва хонларнинг, амирлар ва йирик руҳонийларнинг ҳаёти ва фаолияти ёритилган, моддий бойлик яратувчи меҳнаткаш халқнинг тарихи эса кўп ҳолларда четлаб ўтилган.Ху Мўъжаз расм-миниатюралар Х-Х1Х асрлар давомида қўлёзма китобларини зийнатлаш учун яратилган нафис мўъжаз расмлар ҳам тарихий манба бўлиб хизмат қилади. Юртимиз тарихи ва моддий ашёлар, ҳанармандчилик, кийим-кечак, меъморлик обидалари ва умуман моддий маданиятимиз хусусиятларини ўрганмоқчи бўлсак, нафис мўъжаз тасвирий санъат намуналари- миниатюра расмлар қимматли манба ролини ўтайди. Чунки уларда тарихий ашёлар тасвири айнан, баъзан бадиий ижод хусусиятларига мослаштирилган ҳолда акс эттирилади. Масалан, буюк мусаввир устод Камолиддин Беҳзоднинг “Самарқанддаги Бибихоним масжидининг масжида қурилиши” номли машҳур расмини эслатиш кифоя. Бу расмда ХУ асрдаги қурилиш жараёни, унда иштирок этаётган усталар тўғрисида мукаммал тасаввур берилади. Бундай расмлардан тарихни ўрганишда тасвирий восит Умуман, бизгача етиб келган қадимги деворий расмлар ва қўлёзма китобларга ишланган ҳамда алоҳида мураққаълардаги расмлар аҳамияти жуда катта.Кўриб чиққанимиздек, манбашунослик фани тадқиқот манбалари жуда кўп ва хилма-ҳил бўлиб, биз энг асосийлари тўғрисида маълумот бердик. Шу кунларда техника тараққиёти муносабати билан яна товушли манба, фото манба, кино-телевидение манбалари ва интернет материаллари ҳам пайдо бўлиб, улар анъанавий манбаларни инкор этмайди, балки қўшимча восита бўлиб хизмат қилиши мумкин. Айниқса компакт дискларни яратилиши турли янги педагогик воситаларни қўллаш имконини яратади.Манбашунослик фани тарих илмининг фундаментал йўналиши бўлиб, бу соҳада фаолият олиб бориш учун бир неча тил ва ёзма манбалар тўғрисида катта билим ва тажрибага эга бўлиш талаб қилинади. Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили Бизнинг тарихимиз жуда бой, ёзма ёдгорликларимиз кўп бўлишига қарамай, ўз маданий меросимизни бутун бойлигини намойиш этадиган, унинг ўзига хос хусусиятлари ва жаҳон маданияти хазинасига ҳисса бўлиб қўшилганларини алоҳида кўрсатдиган манбашунослик фани соҳасида яратилган мукаммал дасрлик ва қўлланмага эга эмасмиз. Лекин юртимизда тарих фани соҳасида олиб борилган деярли уч минг йилдан узоқроқ давр давомида тўпланган тажриба умумлаштирилгани йўқ ҳозирча мавжуд дарслик ва қўлланмалар ичида академик Б.Аҳмедовнинг “ўзбекистон тарихи манбалари” дарслиги иккинчи нашрини энг мукаммал деб тан олишимиз мумкин. Қимматли маълумотлар жамлангани билан ажралиб турган бу асар янада мукаммал дарслик учун асос бўлиб хизмат қилади.А.Ҳабибуллаевнинг “Адабий манбашунос А.А.Мадраимов томонидан тузилган “Манбашуносликдан маърузалар мажмуаси”да илк бор араб, форс ва турк тилидаги тарихий манбалар хусусиятларини характерлашга ҳаракат қилинган ва манбалалар тўғрисидаги маълумотлар манба номи остида берилиши билан ажралиб туради.Манбашунослик фани кўп асрлик анъанага эга бўлса-да, юртимиз манбашунослиги юқорида зикр этилган асарларда умумлаштиришга ҳаракат қилинди. Манбашуносликни ўрганиш учун биринчи галда тарихга оид илмий тадқиқотлар, ёзма ёдгорликлар нашрлари ва бирламчи ёзма манбалар билан бевосита ишлашга тўғри келади. Бу соҳада Я.Ғуломов, Б.А.Аҳмедов, А.ў. ўринбоев каби йирик олимлар асарлари, ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзмалар тавсифини ўз ичига олган 11 жилдлик моногра 1.5.Фойдаланиладиган манба ва адабиётлар Б. А. Аҳмедов. ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “ўқитувчи”. 2001. Б. 7-14. Т. С. Саидқулов. ўрта Осиё халқлари тарихининг тархнавислигидан лавҳалар. - Тошкент: “ўқитувчи”. 199қ. –Б. қ-9. Собрание восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. История. Составители Д. Ю. Юсупова, Р.П.Джалилова. –Ташкент: “Фан”. 1998. –С. қ-7. БАЖАРДИ: ҚЎШМАТОВА АЗИМА
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha