Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 40000UZS
Размер 267.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Апрель 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Педагогика

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Mehnat ta’limi bo’yicha mustaqil ishlarni tashkil qilish metodikasi

Купить
“Mehnat ta’limi bo’yicha mustaqil ishlarni tashkil qilish metodikasi”
mavzusidagi
BITIRUV MALAKAVIY ISHI   МУНДАРИЖА
КИРИШ …………………………………………………………………….……4
I -  БОБ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил 
ишларни ташкил этишнинг назарий асослари. 
1.1.  Меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   тайёрлашда   мустақил   ишларнинг  
ўрни   ва   аҳамияти ..................................................................................................9
1.2.  Меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   тайёрлаш   жараёнида   мустақил  
ишларни   ташкил   қилишнинг   психологик   хусусиятлари  ..........................15
1.3 .  Мустақил таълимни ташкил қилишнинг педагогик асослари..........20
II -  БОБ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил 
ишларни ташкил қилиш методикаси  .
2.1 .  Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил ишнинг. 
мазмуни  ва уни ташкил қилиш методикаси ……………………………..…38
2.2. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил ишларни 
ташкил қилишнинг метод ва воситалари ................... ..................................41
2.3 .  “Тикув машиналарига қаров” фанидан “Тикув машиналари 
турлари” мавзусига 2 соатлик дарс ишланма...............................................45
ХУЛОСА……………………………………………………………………..… 49
Фойдаланилган адабиётлар ……………………………………………….…50
2 3 КИРИШ
Мавзунинг   долзарблиги:   Мамлакатимиз   мустақилликка   эришгандан
сўнг ҳар бир сохада туб ўзгаришлар амалга оширилди. Шу жумладан таълим
соҳасида   ҳам   “ Таълим   тўғрисида ” ги   қонун   ва   “ Кадрлар   тай ё рлаш   миллий
дастури ”   таълим тизимида амалга оширила ё тган ислоҳатлар асосини ташкил
этади.   Мазкур   дастурда   таълим   сифати   ва   самародорлигини   ошириш,
узлуксиз   таълим   тизимининг   узвийлигини   таъминлаш,   юксак   маънавий   ва
аҳлоқий   талабларга   жавоб   берувчи   юқори   малакали   кадрлар   тай ё рлаш,
миллий   тизимни   яратиш   кўзда   тутилган.   Бу   борада   Республикамизда   катта
амалий   ишлар   қилинмоқда.   Хусусан,   олий   таълим   муассасаларида   давлат
таълим   стандартларига   мос   юқори   малакали   ўқитувчиларни   тай ё рлшда
ўқитишнинг   замонавий   усулларидан   фойдаланиш   муҳим   ўрин   тутади.
Хусусан,   меҳнат   таълими   ўқитувчиларни   тай ё рлашда   мустақил   ишларнинг
инновацион шакл ва методларидан фойдаланиш,   бунга мисол бўла олади.. 
Олий   таълим   муассасаларида   талабалар   мустақил   ишлашнинг   таълим
мазмунини   ишлаб   чиқиш   ва   уни   ташкил   этиш,   ҳамда   амалга   ошириш
усулларини   такомиллаштириш   борасида   илмий-педагогик   изланишлар   олиб
бориш лозим. 
Албатта,   хозирги   кунда   кўпгина   олий   таълим   муассасаларида
талабаларнинг   назарий   ва   амалий   мустақил   таълим   олишлари   учун   катта
имкониятлар   мавжуд.   Бироқ   ўқув-тарбия   жара ё нида   талабаларда   мустақил
ишлаш   учун   кўникма   ва   малакаларини   шаклллантириш   масаласига   долзарб
педагогик муаммо сифатида қаралмайди, мустақил ишлаш мазмунини таҳлил
этиш ва ишлаб чиқаришга замонавий  ё ндашилмайди. Унинг самарали метод,
шакл   ва   воситаларидан   фойдаланишга   етарлича   эътибор   берилмайди.   О лий
таълим   муассасалари да   меҳнат   таълим   ўқитувчиларни   тай ё рлашда
талабаларнинг   мустақил   ишлашини   ташкил   этиш,   амалга   ошириш,   назорат
қилиш борасида қатор педагогик муаммолар мавжудлигини билдиради. 
Бўлажак мутахассис учун олий таълим муассасасида таълим олиш жара ё ни –
бу   инсонда   педагогик   фаолиятни   муваффақиятли   амалга   оширишда   касбий
жиҳатдан   аҳамиятли   саналган   сифат,   билим,   кўникма   ва   малакаларни
4 ривожлантириш   ҳамда   ўз-ўзини   такомиллаштиришнинг   энг   мақбул
давридир.   Талаба   ушбу   жара ё нда   билимларни   жамлаш,   сақлаш,   узатиш,
уларнинг   мантиқий   тузилмасини   яратиш   ва   истиқболда   касбий   фаолиятини
ташкил   этишда   уларни   самарали   қўллаш   каби   ҳолатларни   ўзида   мужассам
эттиради. Педагогик-психологик фаолият билан боғлиқ қараш, қадрият ҳамда
мотивациялар   моҳиятан   ўзгариб   такомиллашиб   боради.   Шуни   алоҳида
таъкидлаш   жоизки,   таълим   тизими   учун   малакали   кадрлар   тай ё рлаш
борасида   республикамизда   катта   амалий   ишлар   қилинган.   Мазкур
масалаларни илмий-педагогик нуқтаи назардан ўрганиш:
-   меҳнат   таълими   жар ё нида   талабаларнинг   мустақил   ишлашга   бўлган
эҳти ё жларини   эътиборга   олиш   ва   мустақил   таълим   олишлари   учун   етарли
шарт-шароит яратиб бериш зарурати; 
- талабалар мустақил ишлашларини ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат
қилиш   бўйича   касбий-педагогик   тай ё ргарлигининг   замон   талаблари
даражасида эмаслиги; 
-  меҳнат таълими  ўқитувчиларини  тай ё рлашда  мустақил  ишлашнинг  билим,
кўникма   ва   малакаларининг   шаклланмаганлиги;   талабаларни   мустақил
ишларини ташкл этиш, амалга ошириш ва назорат қилишга оид ўқув-методик
адаби ё тлар, тавсиялар, ишланмалар,йўриқномалар етарли эмаслиги ва бошқа
муамолар илмий- тадқиқот мавзусининг долзарблигини кўрсатади. 
Кузатувлар,   илмий   изланишлар,   фан,   техника   ва   технологиялар
тараққи ё тининг   ҳозирги   босқичида   меҳнат   таълими   ўқитувчиларини
тай ё рлашда   қуйидаги   номутаносиблик   ва   номувофиқликлар   мавжудлигини
кўрсатади. Булар: 
- касбий фаолиятнинг турли йўналишларида талабаларнинг мустақил ишнинг
шаклларига   бўлган   эҳти ё жи   ва   ижтимоий   заруриятнинг   тўла
қондирилма ё тганлиги; 
5 -   меҳнат   таълими   ўқитувчиларининг   мазкур   йўналишдаги   ўқув-тарбиявий
ишларини   такомиллаштириш   учун   етарли   даражада   касбий-педагогик
тай ё ргарликка эга эмасликлари; 
-   бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларининг   касбий   шаклланишида
мустақил   иш   учун   кўникма   ва   малакаларининг   етарли   эмаслиги   билан
тавсифланади. 
Ечимини   кута ё тган   мазкур   вазифалар   БМИ   мавзусини   белгилади   ва
мавзунинг долзарблигини тасдиқлайди. 
Меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   тайёрлашни   такомиллаштириш
муаммолари   А.И.Воробьев,   К.Д.Давлатов,   Э.Т.Чориев,   П.Т.Магзумов,
Н.А.Муслимов,   Н.Сайидаҳмедов,   Ў.Қ.Толипов,   А.Р.Ходжабоев   ва   бошқалар
тадқиқ   этишган   бўлсалар,   узлуксиз   таълим   тизимида   мустақил   таълимни
ташкил   этиш   муаммоларини   З.А.Баришникова,   Н.А.Муслимов,
Ў.Қ.Толипов,   Ш.С.Шарипов,   ва   бошқаларнинг   тадқиқот   ишларида   ўрганиб
чиқилган.   Ушбу   муаммо   юзасидан   кўплаб   педагогик   тадқиқотлар   амалга
оширилишига   қарамасдан   меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   мустақил
фикрлаш   қобилиятларини   ва   давлат   таълим   стандартларига   жавоб   бера
оладиган етук мутахассис  қилиб тарбиялашда  мустақил ишнинг муҳимлиги,
бироқ бу муаммо устида етарлича ишланмаганлиги педагогик муаммо бўлиб
қолмоқда.   Юқоридаги   педагогик   масалалар   ҳамда   меҳнат   таълими
ўқитувчиларини   тайёрлаш   сифати   ва   самарадорлигини   ошириш   мақсадида
битирув-малакавий   иш   мавзусини   ― Меҳнат   таълими   бўйича   мустақил
ишларни ташкил қилиш методикаси ”  деб номлашга асос бўлди. 
Битирув-малакавий   иш нинг   мақсади:   Меҳнат   ўқитувчиларини
тайёрлашда   мустақил   ишларнинг   метод   ва   воситаларини   ишлаб   чиқиш   ва
амалиётга тадбиқ этишдан иборат. 
Битирув-малакавий   иш нинг   объекти:   Меҳнат   таълими
ўқитувчиларни тайёрлаш жараёни. 
Битирув-малакавий   иш нинг   предмети:   Таълим   муассасаларида
меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   тайёрлашда   мустақил   таълим   мазмуни,
метод ва воситалари. 
6 Битирув-малакавий   иш нинг   илмий   фарази:   меҳнат   таълими
йўналиши   бўйича   бакалавр   ўқитувчларини   тайёрлашда   мустақил   ишнинг
ташкил қилиш технологияларини қўллаш самарали натижа беради, агарда: 
 талабаланиниг мустақил иш жараёни илмий асосда ташкил этилса; 
 мустақил   ишлаш   жара ё нида   инн о вацион   методлардан   самарали
фойдаланилса; 
 талабаларнинг   мустақил   иш   бажариш   жара ё нига   технологик   ё ндашув
амалга оширилса; 
 талабаларни   мустақил   равишда   эгалланган   билим,   кўникма   ва
малакаларини доимий равишда баҳолаб бориш мезони ишлаб чиқилса; 
 меҳнат   таълими   ўқитувчисини   мустақил   таълим   олишида   замонавий
педагогик   технологияларидан   унумли   фойдаланилса,   уларнинг   касбий
тай ё ргарлик   даражаси   ошади   ва   мустақил   таълим   жара ё нининг
самарадорлиги таъминланади. 
Битирув-малакавий   иш нинг   вазифалари:   тадқиқот   предмети   ва
фаразларига мувофиқ тадқиқот вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: 
1.   Меҳнат   таълими   ўқитувчиларнинг   мустақил   ишларига   таъсир   кў р сатувчи
психологик омилларни ўрганиш. 
2. Меҳнат таълими ўқитувчисининг мустақил билим олиш мазмуни, методи,
воситаларини аниқлаш ва танлаш. 
  Битирув-малакавий   иш нинг   методлари:   тадқиқот   муаммосига
бағишланган   илмий-методик   адаби ё тларни   таҳлил   қилиш,   илғор   педагогик
тажрибаларни   ўрганиш   ва   умумлаштириш,   анкета,   тест,   педагогик   тажриба
натажаларини математик- статик тахлил қилиш. 
Битирув-малакавий иш нинг илмий янгилиги: 
 мустақил   иш   меҳнат   таълими   йўналиши   бўйича   ўқитувчиларни
тай ё рлашда   касбий   тай ё ргарлиги   сифатини   ошириш   омили   эканлигининг
педагогик ва психологик жиҳатдан асосланганлиги; 
7  талабалар   мустақил   ишлаш   малакаларининг   шаклланганлик   даражасини
аниқлаш мезонларининг ишлаб чиқилганлиги; 
 мехнат   таълими   йўналиши   бўйича   бўлажак   ўқитувчиларини   тай ё рлашда
мустақил ишни ташкил этиш иннавацион методининг яратилганлиги; 
 талабаларда   мустақил   ишлашни   кўникма   ва   малакаларини
шакллантиришнинг   самарали   шакл,   метод   ҳамда   воситаларнинг
белгиланганлиги ва уларнинг тажрибада синаб кўрилганлиги; 
 талабаларнинг   мустақил   ишлашни   ташкил   этиш   бўйича   тавсиялар   ишлаб
чиқиш 
Битирув-малакавий   иш нинг   илмий - амалий   аҳамияти:   меҳнат
таълими   ўқитувчисини   тай ё рлашда   мустақил   иш   бўйича   илмий-методик
тавсиялар   ишлаб   чиқил д и ,     меҳнат   таълими   ўкитувчисининг   ўз-ўзини
такомиллаштириб бориши, бошқариш, назорат қилиш ва баҳолаш, мустақил
билим   олиш   кўникмаларини   шакллантиришнинг   муҳим   омили   сифатида
мустақил ишни амалга оширишнинг мақсади, мазмуни, методи ва воситалари
белгилаб берилди; 
-  меҳнат таълими ўкитувчисини касбий шакллантиришнинг мустақил ишлаш
технологияси ишлаб чиқилди; 
-   мустақил   ишни   ташкил   этишда   талабаларнинг   психологик   ва   индивидуал
сифатларининг ўрни ва аҳамияти аниқланди; 
-   меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   тай ё рлашда   мустақил   ишни   ташкил
этишнинг мақбул шакллари белгилаб берилди; 
-   меҳнат   таълими   ўқитувчиларнинг   мустақил   ишлаш   кўникма   ва
малакаларини шакллантириш ва талабаларнинг машғулот давомида мустақил
ишларини   ташкил   этиш   мақсадида   меҳнат   таълими   ўқитувчиларини
тай ё рлаш жара ё нида қўллаш мумкин. 
Битирув   малакавий   иши   кириш,   икки   боб,   хулоса,   фойдаланилган
адаби ё тлар дан   ташкил   топган   бўлиб,   унинг   умумий   ҳажми   53   саҳифадан
иборат .
8 1 -БОБ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил
ишларни ташкил этишнинг назарий асослари
1.1 .  Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил ишларни
ўрни ва аҳамияти
Ҳар бир давлат келажакда ҳам ўз мавқеини сақлаш ва янада ривожлантириш
учун   ё ш   авлодга   чуқурроқ   билим   беришга   интилади.   Шу   жумладан,
Ўзбекистон ҳам мустақилликка эришгандан кейин таълим – тарбия сохасида
кўпгина   ислоҳотлар   ўтказилди.   Айниқса,   олий   таълим   соҳасида   анча
ўзгаришлар юз берди. 
Бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчисини   касбий-педагогик   жиҳатдан
тай ё рлаш   сифатини   тубдан   яхшилаш   масаласи,   бевосита   унинг   мазмуни
билан боғлиқ. 
Педагогик   билимлар   меҳнат   таълими   ўқитувчиси   касбий   маҳоратининг
муҳим   таркибий   қисми   ҳисобланади,   ўз   навбатида   меҳнат   таълими
ўқитувчиси   жамият   маънавий   ҳа ё ти,   моддий   ишлаб   чиқариш   соҳаларини
педагогик жиҳатдан йўналтиришга  ё рдам беради. 
Меҳнат   таълими   ўқитувчисини   касбий-педагогик   тай ё рлашда   муҳим
аҳамиятга   эга.   Барча   гуманитар,   ижтимоий-иқгисодий,   табиий-илмий   ва
математик   билимлар,   психологик-педагогик   ҳамда   умумкасбий   ва   махсус
тай ё ргарлик мазмунини ишлаб чиқиш, меҳнат таълими ўқитувчиси педагогик
фаолияти   ҳақида,   унинг   вазифалари   ва   ҳал   этадиган   таълим-тарбиявий
масалалари,   муносабатлари   усуллари   борасида   тўла   тасаввурга   эга   бўлиш
имконини   беради.   Ўрганила ё тган   ҳодисанинг   ҳар   томонлама   назарий-
методик   ва   тажриба-амалий   жиҳатдан   ўрганилиши,   бўлажак   ўқитувчининг
касбий   тай ё ргарлик   даражасини   тизимли   аниқлашда   юзага   келган   илмий
ё ндашувни тасаввур этишга имкон беради. 
Касбий-педагогик   тай ё ргарликнинг   мақсади   касбий   ва   шахсий
ривожланиш жара ё нида талабанинг ўз-ўзини англаш, баҳолаш ва бошқариш
каби   таркибий   қисмларни   ривожлантириш   ва   турли   таълим   муассасаларида
ишлашга тай ё рлаш саналсада, педагогик туркум фанлари, умуммуҳандислик
ҳамда   мутахассислик   фанлари   асосларини   ўрганиш   вазифалари
9 қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: аниқ педагогик ҳамда ишлаб чиқариш
муаммоли   вазиятларда   масалаларни   ажратиб   олиш   ва   уларни   ҳал   қилиш
усули   сифатида   педагогик   ва   техник-технологик   тафаккурни
ривожлантириш;   бўлажак   ўқитувчининг   педагогик-шахсий   маслаганинг
асоси   сифатида   педагогик,   умуммуҳандислик   ва   махсус   билимларни
ўзлаштиришга   нисбатан   ижобий   муносабатда   бўлишга   эришиш;   бўлажак
касбий   фаолият   индивидуал   методининг   асоси   сифатида,   ўқув-педагогик   ва
ишлаб   чиқариш   ҳаракатларининг   репродуктив   ва   ижодий   усулларини
шакллантириш;   муҳим   касбий-педагогик   сифатларии   ривожлантириш
(ҳамдардлик,   болаларни   севиш   ва   бошқалар),   касбий   ва   шахсий   ўз-ўзини
ривожлантириш эҳти ё жини юзага келтириш. 
Олий   педагогик   таълим   муассасаларида   ташкил   этилувчи   ўқув
жара ё нида   таълимий   фаолият   олиб   бориш   йўналишларининг   устуворлиги,
меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   тай ё рлаш   босқичма-босқич   маьруза,
амалий,   лаборатория,   семинар   машғулотларида,   курс   иши,   педагогик   ҳамда
ишлаб   чиқариш   амали ё тида   ҳамда   битирув   малакавий   ишини   бажаришда
амалга   ошади.   Талабалар   билимларининг   расмий   характерга   эга   бўлишини
инобатта   олган   ҳолда   биз   автодидактиканинг   дидактик   тамойиллари   ва
ташкилий-методик   шароитларини   ўргандик.   Мехнат   таълими
ўқитувчиларини   касбий   тай ё рлигига   қўйилган   малака   тавсифномасида
кўпроқ мазмунни ўзлаштиришга  қаратилган  бўлса,  ҳозирги  ишлаб  чиқилган
Давлат   таълим   стандартларида   талабани   малакасига   қўйила ё тган
талабларнинг   40   фоиздан   кўпроғи   мустақил   ишларни   бажариш,   фикрлаш,
қарор   қабул   қилиш,   ўз-ўзини   назоратини   ташкил   этиш,   ўз   фаолиятни   ўзи
баҳолаш,   ташхис   қилиш   ва   башорат   қилиш,   методлар   моҳиятини
ўзлаштириш,   моделлаштириш   ҳамда   менежмент   тамойилларининг   асосига
қурилади.   Мустақил   иш   жара ё нининг   субъекти   томонидан   билимларни
ўзлаштариш,   тасаввурларни   ривожлантириш,   тушунчаларни   ифодалаш,
малака ва кўникмаларни шакллантириш бўйича мақсадга мувофиқ, мунтазам,
мустақил   ва   автоном   фаолият   шакли   саналади.   Мустақил   иш   технологияси
масалали-фаолиятли   тамойилга   асосланиб   мустақил   билим   олувчи   талаба,
10 мустақил   ва   автоном   равишда   бажарадиган   ҳамда   ҳал   этадиган   педагогик
ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқлар тутами саналади. 
Мустақил   иш   —   назарий   билим   ва   амалий   фаолият   кўникмаларини
ўзлаштиришда   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлган   омил   сифатида   олий   педагогик
таълим   муассасалари   талабаларининг   меҳнат   таълими   ўқитувчиларини
тайёрлаш ижобий якунланишини таъминлайди. 
Бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларни   педагогик   мустақил   билим   олишга
тайёрлашнинг асосий мақсади - уларда ушбу таълимда чуқур англаб етилган
қизиқиш,   талаб   ва   маҳоратларини,   кўникма   ва   қобилиятларни   педагогик
маданиятни   такомиллаштиришга   йўналтириш   омили   сифатида
шакллантиришдан иборат. 
Меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   касбий   шакллантиришда   мустақил
иш   жара ё нини   ташкил   қилиш   муҳим   ўрин   тутади.   Давлат   таълим
стандартида   белгиланганидек   талабаларнинг   ҳафталик   максимал   ўқув
юкламаси   54   соат   бўлиб,   шундан   30   соати   аудитория,   2 4   соати   мустақил
ишга   ажратилган.   Таълим   дастурини   ўзгариши   жара ё нида   фанларнинг   бир
қатор   масалалари   ва   муаммолари   мустақил   иш   орқали   ўрганилиши   кўзда
тутилган.   Мустақил   иш   талабалар   томонидан   у   ё ки   бу   фан   бўйича   дастур
материалларидан   бир   қисминин   мустақил   ўзлаштирилишидир.   Меҳнат
таълими   ўқитувчиларини   тайерлашда   фаннинг   хусусиятларини,   шунингдек,
ҳар   бир   талабанинг   ўзлаштириш   даражаси   ва   индивидуал   қобилиятини
ҳисобга   олган   ҳолда   талаба   мустақил   ишини   ташкил   этишда   қуйидаги
шакллардан фойдаланилади: 
-   айрим   назарий   мавзуларни   ўқув   адаби ё тлари   ё рдамида   мустақил
ўзлаштириш; 
- берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тай ё рлаш; 
- семинар ва амалий машғулотларга тай ё ргарлик кўриш; 
- лаборатория ишларини бажаришга тай ё ргарлик кўриш; 
- ҳисоб-график ишларини бажариш; 
- малакавий битирув иши ва магистрлик диссертациясини тай ё рлаш; 
- назарий билимларни амали ё тда қўллаш; 
11 - амали ё тдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш (кейс-технологиялари
асосида); 
- техник макет, модель ва намуналар яратиш; 
- илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тай ё рлаш; 
-   ўқитила ё тган   фаннинг   хусусиятларидан   келиб   чиққан   ҳолда,   талаба
мустақил   ишини   ташкил   этишда   бошқа   шакллардан   ҳам   фойдаланиш
мумкин. 
Талабанинг   мустақил   иши   унинг   аудиторияда   ва   ундан   ташқарида,
ўқитувчи   раҳбарлигида   ё ки   ўқитувчи   иштирокисиз   амалга   ошириладиган
мустақил иш мажмуини англатади. Мустақил иш қандай шароитларда амалга
оширилади: 
1.   Бевосита   аудиторияда–маъруза   амалий   машғулот,   семинар   ё ки
лаборатория ишлари бўйича вазифалар бериш жара ё нида; 
2. Ўқитувчи билан дарс жадвалидан ташқари пайтлардаги бевосита мулоқот
чоғида маслаҳатлар беришда, ижодий мулоқотлар жара ё нида, якка топшириқ
бажаришда ва бошқалар. 
3. Ахборот ресурс марказида, уйда, талабалар уйларида, кафедраларда талаба
томонидан ўқув  ё ки ижодий топшириқларни бажариш жара ё нида. 
Мустақил   иш   бўйича   тест   саволлари,   топшириқлар   ва   машқлар   устида
ишлаш   асосан   мустақил   бажарилади.   Бу   иш   натижалари   эса   аудиторияда
(амалий   ва   лаборатория)   машғулотларида   ўқитувчи   раҳбарлигида   таҳлил
қилинади   ва   баҳоланади.   Меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   касбий
шакллантиришда қуйидаги мустақил иш турлари мавжуд: 
1. Маъруза тинглаш ва қайд қилиш. 
2. Амалий ишларни бажариш. 
3. Машқлар, топшириқлар бажариш. 
4. Ўқув адаби ё тлари билан ишлаш. 
5. Назорат ишларига тайр ё ланиш. 
6. Ўз-ўзини билимини назорат қилиш. 
7. Чизмалар ва схемаларни, технологик карталарни ўқиш, тузишни ўрганиш. 
8. Техник моделлаштириш ва лойиҳалаш. 
12 9. Маъруза тай ё рлаш. 
10. Техник ижодкорлик. 
11.   Мустақил   иш   вазифаларини   бажаришда   иннавацион   методлардан
фойдаланиш. 
12. Дарс таҳлили. 
Назарий   жиҳатдан   мустақил   ишнинг   технологик   асослари   бугунги
кунга   қадар   ҳам   тўла   ривожланмаган.   Шунингдек,   бу   борада   терминологик
чалкашликларга тобора кўпроқ йўл қўйилмоқда. Айни вақтда ―мустақил иш
ё   «мустақил   таълим   олиш»,   «ўз-ўзини   тарбиялаш»,   «мустақил   ўқиш»
тушунчаларидан синонимлар сифатида фойдаланилмоқда. Қуйида «мустақил
ўқиш» тушунчасининг моҳиятини  ё ритишга ҳаракат қиламиз. 
Мустақил билим олишда автономлик - ўқиш мақсадлари, тамойиллари,
мазмуни,   методи   ва   воситаларини   аниқлаш   ҳамда   танлаш,   уларни
қийналмасдан ва ташқи таъсир  ё рдамисиз амалга ошириш қобилиятидир. 
Мустақиллик   –   шахснинг   алоҳида   хусусияти,   ла ё қати,   фаоллиги
диққатини   жамлаш   қобилияти,   қўйилган   мақсадга   эришиш   йўлида   бор
кучини   сарф   этиш   каби   сифатлари   бирлиги.   Мустақиллик   ҳолати   намо ё н
бўлган,   бироқ   автономлик   хусусияти   кўзга   ташланмаса   бу   ҳол   мустақил
билим   олишни   эмас,   балки   муаммоли   ўқитишнинг   мавжудлигидан   далолат
беради.   Демак,   автономлик   –   мустақил   билим   олишдан   фарқ   қилувчи,
моҳиятли   белги   ҳисобланади.   У   ўқув   ва   касбий   фаолият   мустақиллигини
белгилайди.   Бу   сифатлар   ўқув-педагогик   топшириқларнинг   турли
вариантларини   тушунишда   ва   мавжуд   ҳолатни   танқидий   баҳолашда   намо ё н
бўлади.   Мустақил   билим   олишнинг   муваффақиятли   ривожланиши   кўп
жиҳатдан   ўз-ўзини   бошқариш   қобилиятининг   ривожланиши   билан   боғлиқ.
Мустақил билим олишда дидактика тамойиллари ҳамда назария ва педагогик
технологиялар асосий ролни ўйнайди. 
Мустақил   билим   олиш   сабабларининг   ривожланиши   субъектни   фаоликка
ундайди   ва   шу   билан   бирга   унинг   олдига   -   мустақил   билим   олиш   қандай
бўлиши керак деган саволни қўяди. Мустақил ўқиш педагогик  технологияга
нисбатан   жиддий   талабларни   қўяди.   Ўқитувчи   ва   талаба   ҳамкорлигидаги
13 фаолиятнинг   якуни   олдиндан   аниқ   бўлган   ўқитиш   жара ё нидан   фарқли
равишда   мустақил   билим   олишда   субъект   аниқ   бўлмаган   ва   олдиндан
режалаштирилмаган   натижани   қайд   этиши   керак,   яъни   билим,   малака   ва
кўникмаларнинг аниқ ҳажмини ўзлаштириши керак. 
Мустақил   билим   олиш   технологияси   ва   мустақил   билим   олиш
сабаблари   бир-бири   билан   боғлиқдир:   аниқ   натижага   эриша   олишига
ишонмаслик   талабани   мустақил   билим   олишдан   ҳар   қандай   бошқа
сабаблардан   кўра   кўпроқ   кўнглини   совутади.   Мустақил   билим   олиш
технологиясини   яратиш   бир   неча   алоҳида   муамммоларни   ҳал   этишни   кўзда
тутади. Улар орасида мунтазам билим олишнинг мақсадини қўйиш муаммоси
алоҳида   ажралиб   туради.   Агарда   таълим   олиш   умумий   ривожланишни
таъминлашга   хизмат   қилса,   мустақил   ишнинг   мақсади   эса   –   касбий
шаклланиш  ё ки касбий малакасини ривожлантириш, ўстириш ҳисобланади. 
Агар талабага кутилмаганда юқори даражадаги мустақилликни намоён
этган   ҳолда   топшириқларни   бажариш   талаб   этилса,   у   ҳолда   талаба
топшириқларни   бажара   олмаслиги   мумкин,   натижада   ўз   кучига   бўлган
ишончни   йўқотади.   Бундай   ҳолат   содир   бўлмаслиги   учун   дастлаб
топшириқларни   шу   таҳлитда   бериш   керакки,   натижада   субъект
топшириқнинг   бирор   қисминигина   мустақил   бажарсин,   сўнгра   ўқитувчи
билан биргаликда натижаларининг тўғрилигини таҳлил қилиб чиқсин. 
Топшириқларни   бажариш   жара ё нида   талабаларда   сабабий-   ташкилий   (ўқув
фаолиятини   мустақил   ташкил   этишнинг   қадриятли   йўналишлари,   билим,
малака   ва   кўникмалари),   мазмунли-процессуал   (ўқув   фаолиятининг
моҳиятини   билиш   ва   бу   фаолият   муваффақиятли   бўлишини   белгиловчи
шахсий сифатларни ривожлантириш) ва текшириш-баҳолаш (мустақил ишда
зарур   саналган   шахс   сифатларни   ўзи   баҳолаш)   каби   кўникмаларнинг
шаклланиши   мустақил   билим   олиш   жара ё нида   мажмуавий   равишда
шаклланиб боради. 
Мустақил   ўқишни   таҳлил   қилиш   (бу   мустақил   билим   олиш   эмас)
юқорида   кўрсатилган   таркибий   қисмларнинг   талаба   томонидан   тартибсиз,
14 турлича   ўзлаштирилишини   кўрсатади.   Улардан   баъзилари   (масалан,
текшириш-баҳолаш) таълим муассасаларида деярли шакллантирилмайди. 
1.2 Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида мустақил
ишларни ташкил қилишнинг педагогик-писихологик хусусиятлари
Ҳозирда   бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларининг   мустақил
ишлашлари   учун   маълум   шарт-шароитлар   яратиб   берилмокда.   Таълим
соҳасида   олиб   борила ё тган   ислоҳотлар   ва   бажарила ё тган   ишлар   бўлажак
мутахассислар   ўзлари   учун   зарур   бўлган   барча   ахборот   ва   маълумотларни
мустақил топиш ва йиғиш маҳоратини, уларни таҳлил эта олиш малакасини
эгаллаган бўлишларини тақозо этмоқда. 
Мустақил   ишлаш   ҳар   бир   талабадан   маълум   бир   тизимга   риоя
қилишни,   тиришқокликни,   мақсад   сари   интилишини   талаб   этади.   Шунинг
учун ҳам  кўпчилик талабаларда  олий ўқув юртидаги  кундалик   ҳ а ё тни тўғри
ташкил   қилиш   муаммоси   пайдо   бўлади.   Баъзи   биринчи   курс   талабалари
ўрганила ё тган   материалларни   етарли   ўзлаштириб   олиш   учун   вақт
еташмаслигидан, юкламалар кўплигидан шикоят қилади. 
Бундай   вазият   ўз   вақтини   тўғри   тақсимлай   олмаган,   ҳар   бир   дақиқасининг
қадрига   етмаган   талабалардагина   содир   бўлади.   Шунга   кўра,   мустақил
ишлашда   кун   тартибига   қатьий   риоя   қилган   ҳолда   иш   бошлаш   тўғри   ва
мақсадга   мувофикдир.  Кун   тартибини  мақсадга   мувофиқ  тарзда  тузиш   учун
қуйидагича иш юритиш керак.: 
Бир   суткани   бир   қанча   зарурий   улушларга   бўлиш   керак:   бунга   ишлаш,
овқатланиш, бадан тарбияси, дам олиш, хордиқ чиқариш, хўжалик ишлари ва
шу кабилар киради. 
Кун тартиби тузишдан мақсад ҳар бир талабанинг маълум тартибда иш
олиб   боришига,   хеч   нарсани   эсдан   чиқармай,   ҳамма   нарсага   вақг   ажратиш,
ҳар   бир   ишни   ўз   муддатида   бажаришга   ўргатишдан   иборатдир.   Кун
тартибини   ҳар   бир   киши   ўзининг   шахсий   физиологик   имкониятларигагина
эмас, балки умуминсоний қонун қоидаларга қараб ҳам тузиш мумкин. 
15 Кун   тартибини   тузишда   ухлаш   (суткасига   7-8   соат),   мунтазам
овқатланиш   (уч-тўрт   марта),   дам   олиш   (фаол   ва   суст)   учун   етарли   вақг
ажратиш   зарур.   Саломатликни   яхшилаб   бориш   мақсадида   ҳар   куни
жисмоний   машклар   ва   ба-дан   тарбиясига   риоя   қилиб,   организмни
чиниқгириш учун хам вақг ажратиш тавсия этилади. Кўпчилик талабалар ўз
имкониятларига   ортиқча   баҳо   бериб   юборишлари   натижасида   маълум
зўрикдшларга учраши мумкин. 
Тадқиқотлар   шуни   кўрсатадики   эрталаб   нонушта   қилмай   келган   талабалар
кўп   ҳатоликларга   йўл   қўядилар,   тўйиб   ухламаган   талабаларда   тезкорлик
етишмаслигини кузатишимиз мумкин. 
Агар мияга дам берилмай, юклама билан ишлайверилса, асаб хужайраларига
ва   бутун   асаб   тизимига   зўриқиш   бўлиши   мумкин.   Бундай   шароитларда   ҳар
қандай иш фаолияти тухталиб дам олиш мақсадга мувофикдир. Театр, кино,
шеърхонлик,   китоб   мутааоласи,   истароҳат   боғларида   сайр   қилиш,   табиат
манзараларидан   баҳра   олиш,   сайрларда   бўлиш–   буларнинг   ҳаммаси   унумли
меҳнат қилишда ажойиб  ё рдам берувчи омиллардир. 
Кун   тартибини   белгилашда   вақг   меъ ё рини   режалаштириш   ўқув
машғулотлари   жадвали,   ўқув   дастури   ва   дарсдан   ташқари   машғулотлар
жадвалига   асосланиб   тузилади.   Бинобарин,   ана   шу   хужжатлар   билан
танишиш мустақил ишлашни ташкил этишнинг асоси ва биринчи шартидир. 
Ҳар бир талаба ўзининг иш режасига эга бўлиши керак. Шахсий иш режаси
юқорида   қайд   қилиб   ўтилган   шартларни   инобатга   олган   ҳолда,   берилган
топширикдар   аниқланади.   ўқув   жадвалида   белгиланган   топшириклар,
қисқача   маъруза,   тажриба   ишлари,   назорат   топшириқлари,   оммавий
тадбирлар,   мусобақалар,   бадиий   кечалар,   спорт   мусобақалари   каби
тадбирларнинг муддатлари ҳисобга олинади. 
Бир   хафталик   ё ки   бир   ойлик   режа   тузиб   чиқилади.   Ушбу   режада
бажариладиган   ишлар   мазмуни,   куни   ва   вақги   кўрсатиб   ўтилади.
Тадқиқотлар   шуни   кўрсатмокдаги   меҳнат   таълимифакультети   талабалари
вақгни   тўғри   тақсимлай   олмасликлари   натижасида   мустақил   иш
бажаришлари   муаммога   айланмоқда.   Уларнинг   маълум   тартибга   риоя
16 кдлмасликлари,   мустақил   фаолият   билан   шуғулланиш   йўлларини
билмасликлари   бунинг   асосий   сабабидир.   Шунинг   учун   талабаларни   кун
тартибини   тузишга,   унга   риоя   қилишга   ўргатиш   муҳим   ахамият   касб   этади.
Улар   маълум   бир   тартибга   ўргангунларига   қадар   ҳар   бир   кунни   уйқудан
уйгонишдан   бошлаб,   то   уйқуга   ё тишгача   маълум   меъ ё рларда   тузиб
чиқишлари   керак.   Ўрганганларидан   сўнг   ҳар   куни   такрорланувчи
фаолиятларни   қайд   этмаган   ҳолда,   ўзгариб   турувчи   ва   қайд   этиш   лозим
бўлган   маълумотларгина   ё зиб   борилади.   Қилинадиган   ишларнинг   куни   ва
вақ т и аниқ белгиланиши лозим. 
Кун   тартибини   тузишда   мустақил   ишлаш   учун   белгиланган   соатларда
бошқа   ишлар   билан   банд   бўлиб   уни   бекорга   ўтказмаслик   кераклигини,   ҳар
40-50   минутдан   сўнг   10   минут   ҳордиқ   чиқариш,  2,5-3  соатлик   машғулотдан
сўнг эса, гарчи чарчамаган бўлсангиз ҳам, ярим соат дам олиш зарурлигини
эътиборга олиш керак. Шундай қилиб, ўқишдан ташқари ишлар учун кунига
4-4,5   соат   вақг   ажратиш   зарур   ва   бу   вақгни   5-10   минутгача   аниқлик   билан
тақсимлаш   мумкин,   бундай   аклий   мехнат   гигиенаси   мезаонларига   риоя
қилиш мухим аҳамият касб этади. 
Ҳар   куни   кечқурун   бажарилган   ишлар   таҳлил   қилинади.   қайси   ишни
бажаришда   сусткашликка   йўл   қуйилган   бўлса,   кейинги   босқичларда
тузатишлар   киритишга   ҳаракат   қилинади,   Қилинадиган   ишлар   тартибли
равишда   белгилаб   чиқилади.   Мияни   толиқгариб   қўймаслик   учун   ақлий
меҳнатдан сўнг жисмоний меҳнат билан шуғулланган маъқул. 
Машғулотни   тушуниш   бир   мунча   оғир   бўлган   ўқув   предметидан   бошлаш,
сўнгра   яна   ҳам   қийинроғига   ўтиш,   осонини   эса   энг   оҳирида   ўқиш   ҳам
мумкинлигини назарда тутиш зарур. 
Мустақил   ишлашни   оз   оздан   бошлаб,   мунтазам   равишда   купайтириб
бориш   лозим.   Маълум   бир   меъёрда   иш   бажариш   одамни   чарчатмайди   ва
фаоли-ятнинг   турғунлигини   таъминлайди.   Режалаштирилган   ва   амалга
ошириш   йўлларини   тузатиш   ташкилотчилик   қобилиятини   уйғотади,   ирода,
сабот-матонат,   ижодий   тафаккурлаш,   мустақиллик   каби   фазилатларни
туғдиради. 
17 Шундай қилиб, мустақил ишлашни намунали ташкил қилиш кўп илмий
назарий   материалларни   ўзлаштириш,   билимдон   бўлиш   ва   етук   мутахассис
бўлиб етишиш учун замин ҳозирлайди. 
Вақтни тўғри тақсимлаш ва мустақил ишлашни оқилона ташкил этишни касб
этади.   У   ё ки   бу   фанлардан   уйга   берилган   вазифаларни   бажариш   мустақил
ишнинг   оддий   шакли   ҳисобланади.   Мураккаб   шаклига   эса   ўтилган   дарслар,
маърузалар   ва   амалий   машғулотлар,   семинар   ва   лабораториялар,   бўлимлар
юзасидан   адаби ё тларни   мустақил   равишда   таҳлилий   ўрганиб   чиқиш,   айрим
саволларга   аниқ   жавоблар   топиш   билан   боғликдир.   Манбаларни   мустақил
ўқиш   йўли   билан   қўйилган   саволларга   бир   неча   адаби ё тлардан
умумлаштириб, жавоб топишга ўргатиб бориш яхши натижалар беради. 
Бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларини педагогик мустақил билим олишга
тай ё рлаш   жара ё ни   талабалар   ҳap   бирининг   педагогик   қизиқиши   ва
талабларини   ҳисобга   олиб.   Ушбу   мустақил   билим   олишда   зарур   бўлган
кўникма,   малака   ва   қобилиятларини   такомиллаштириш   билан   тизимли
режалаштириб олиб борилади. 
Талабаларнинг   мустақил   билим   олиш   фаолиятларини   асосий   кўрсаткичлари
қуйидагилар ҳисобланади: фаоллик, мустақиллик, идрок этиш фаолияти. 
Мустақил   ишларни   бажариш   албатта   ўқув   материаллари   билан   боғлиқ
бўлиши   керак:   дастурлар   ва   тематик   режаларга   таяниш   ҳамда     бўлажак
меҳнат   таълими   ўқитувчиларни   педагогик   мустақил   ишлашга   тай ё рлашда
тизимли, комплекс ва бирлаштиришга  ё ндошиш. 
Ушбу мустақил билим олиш фаолиятининг хусусиятлари: 
• ихти ё рийлик, эркин танлаш, мустақиллик ва фаоллик; 
• мақсадга мувофиқлик ва мунтазамлик; 
•   ижодийлик;   касбий   талабларини   қониқтириш,   қобилиятларидан
фойдаланиш, уларни ривожлантириш; 
•   турли   хил   мумкин   бўлган     идрок   этиш   интеллектуал   ижодий,   шахсий   ва
педагогик йўналган топшириқ ва ишларни бажариш; 
18 • мустақил ишлашда турли хил фаолиятларида иштирок этиш. 
Бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларнинг касбий педагогик мустақил ишга
қуйидагилар сифатида қаралади: касбий ўзини ҳаракатлантириш фаол шакли,
унинг натижасида фақатгина касбий мустақил билим олиш бўлмаган англаб
етилган   талаб   юзага   келади;   ўқитувчининг   шахсини   ижодий   тарбиялаш
жара ё ни сифатида. 
Мустақил   тафаккурни   шакллантириш   жара ё ни   мустақил   ишнинг
асосий   қисми   ҳисобланади.   Мустақил   тафаккурга   оид   муаммолар   билан
кўпгина   психолог   олимлар   Н.А.Менчинский,   Н.Ф.Талызина,   М.А.Кабанова
Миллер ва бошқалар тадқиқот олиб борганлар. 
Мустақил   ишлаш   жара ё нини   фаоллаштириш   учун   талабаларда   қуйидаги
хусусиятларни шакллантириш зарур: 
- мустақил ишга ишти ё қ (мотив); 
-мустақил иш малака ва кўникмалари; 
-мустақил ишга ла ё қати. 
Мустақил ишнинг фаол қўзғатувчилари қуйидагилардан иборат: 
- мустақил фаолиятга бевосита фаол қизиқиш; 
- ахлоқий эстетик ва руҳий қониқиш мотивлари. 
Билиш эҳти ё жлари ривожланишининг босқичлари қуйидагичадир: 
-   элементар   илмий   тадқиқот   фаолияти   йўналиши   босқичи   ва   ташқи
таассуротларга эҳти ё жни шакллантириш; 
- оламни билишга бўлган эҳти ё жни шакллантириш босқичи; 
-   билиш   усулини   эгаллаш   фаолияти   сифатида   машқ   қилиш   эҳти ё жини
шакллантириш босқичи; 
- билиш эҳти ё жларини танлашга йўналганлигини шакллантириш босқичи; 
- мустақил ишга бўлган эҳти ё жни ривожлантириш босқичи. 
Сўнгги   босқич,   айниқса   биз   учун   аҳамиятли   ҳисобланади.   Чунки   мустақил
таҳсил   олишга   бўлган   эҳтиёжни   шакллантириш   талабаларнинг   етук,
баркамол,   ўз   йўналиши   бўйича   етакчи   мутахассис   бўлишларида   муҳим
аҳамият   касб   этади.   Таълим   тизимида   ўз   ўзини   ўқитиш,   назорат   қилиш
19 мустақил   ишнинг   асосий   омилларидан   бири   ҳисобланади.   Билишга   бўлган
қизиқиш     саралаб   олишга   йўналтирилган   бўлиб,   шахснинг   эҳти ё жларидан
келиб чиқади. 
Талабалар   мустақил   иш   билан   шуғулланишлари   учун   уларда   мустақиллик,
фаоллик ва қизиқувчанлик хусусиятлари шаклланган бўлиши керак. Бу тўрт
хусусият   ўзаро   алоқадорликда   ва   мутаносибликда   мустақил   ишга   ундовчи
хусусиятлар  ҳисобланади. Мустақиллик  бунда талабаларнинг  муаммони ҳал
қилишга, мавзуни ўрганиш ва амалий вазифаларни бажаришларига мустақил
ҳолда   ижодий   бажаришларига   интилишлари   тушунилади.   Фаоллик-бунда
талабаларнинг  жара ё нларга  фаол, ишти ё қ билан  киришишлари  тушунилади.
Қизиқувчанлик   бунда   талабаларнинг   билим   олишга,   кўникма   ва
малакаларини   шакллантириш   жара ё нига   қизиқиш,   интилиш   билан
ё ндашишлари тушунилади. Мотивация яъни инсонннинг ички ундовчи кучи
ҳисобланиб, ички  ё ки ташқи бўлиши мумкин. 
Талабаларнинг мустақил фаолияти қуйидаги белгиларга эга: 
- мустақил фикр юритиш ва унга интилиш; 
-   ҳар   қандай   шарт   шароитда   ёки   вазиятларда   бажариладиган   иш   объектини
аниқлай олиш; 
- янги вазифаларни ҳал этишда ўз ёндашувини амалга ошира олиш; 
-эгалланиши   лозим   бўлган   билимларни   нафақат   тушунишни,   ўрганишни
исташ,   балки   ушбу   билим,   кўникма,   малакаларни   ўзлаштиришнинг   тез,
самарали усулларини излаб топиш; 
- бажарилган ишларни таҳлил қилишда танқидий  ё ндашув; 
- ўз ғоя ва қарорларининг эркинлиги. 
1.3 Мустақил таълимни ташкил қилишнинг педагогик асослари 
Мустақил   иш   мақсадини   белгилаш   муҳим   педагогик   муаммолардан
ҳисобланади.   Мустақил   иш   мақсади   талабаларда   мустақил   билим   олиш,
мустақил   ишлаш,   ижодкорлик,   эгаллаган   билимларини   амали ё тда   қўллаш,
ўз-ўзини назорат қилиш кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларнинг
касбий ривожланишини таъминлашдан иборатдир. 
Назарий-педагогик асослари қуйидагилардан иборат: 
20 -   талабаларни,   бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларни   педагогик   мустақил
ишга   тай ё рлашнинг   асосини   ташкил   этувчи   мақсади;   муаммони   ҳал   этиш
умумпедагогик жиҳати; даражалари; талабаларини мустақил иш фаолиятлари
асосий   хусусиятлари   ва   кўрсаткичлари;   муаммони   ҳал   этишга   ё ндошишда
комплекслилик   ва   умумийлик;   қўзғатувчи   омиллари;   мустақил   ишнинг
назарий асослари, уни ташкил этувчилари, уларнинг ўзаро боғлиқликлари ва
бир бири билан алоқадорлиги; ўрганила ё тган муаммонинг схемаси, тиқимси,
унинг   асосий   ташкил   этувчилари   ва   жараённинг   ўқи;   унга   талаблар,   унинг
босқичлари,   бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларни   педагогик   мустақил
ишлашга тай ё рлашнинг асосий омиллари ва шартлари. 
Ўрганила ё тган муаммонинг назарияси қуйидагиларни талаб этади: 
-   мустақил   иш,   ўзини   тарбиялаш,   ўзини   такомиллаштириш   каби   ва   бошқа
"ўзини"   категорияларининг   моҳиятларини   кўриб   чиқиш;   сабаблилик,
асослаш,   ўқув   қизиқиши.   Ўрганишга   қизиқиш;   идрок   этиш   мустақиллиги.
Фаоллиги,   фаолияти;   шахснинг   ривожланиши   жара ё нини   назарий   тушуниб
етиш;   кўрсатиб   ўтилган   категориал   тушунчаларни   ўрганила ё тган   муаммога
нисбатан   кўрсаткичлари   ва   ўлчовларини   ишлаб   чиқиш:   бўлажак   меҳнат
таълими ўқитувчиларни мустақил ишлашга қизиқиш, талаб, малака, кўникма
ва   қобилиятларини   шакллантириш     ривожлантириш   такомиллаштириш
омиллари. Йўллари, шартлари ва рағбатларини аниқлаш. 
-   бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларни   мустақил   ишга   тай ё рлаш   бўйича
педагогик   таълим   муассасалариумумкасбий   фанлари   ўқитувчиларига
талабларни   ишлаб   чиқиш . 
-  бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларда   педагогик   мустақил   ишга   қизиқиш ,
талаб   ва   қобилиятни     педагогик   маданиятни   такомиллаштиришга   чорловчи
омил   сифатида   шакллантиришдан   иборат . 
Муаммони   ҳал   этиш   педагогик   жиҳати     талабалари   бўлажак   ўқитувчи
бакалаврлардан   педагогик   такомиллашишни ,   касбий   ўқитишни
чуқурлаштиришни ,   педагогик   малакасини   оширишни   талаб   қилади ,   бўлажак
ўқитувчи   бакалаврларни   педагогик   такомиллаштириш   ( касбий - ўрганиш
21 қизиқишлари   талаблари ,   амалий   тай ё ргарлиги   ва   педагогик   тажрибаси
асосида ). 
Идрок   этиш   мустақиллигини   шакллантирувчи   идрок   этиш   фаоллигини
таъминлаб   туриш   муҳим   ҳисобланади,   буни   шахснинг   муҳим   сифати   каби
қаралди. 
Шахснинг   идвидуаллиги   ҳозирги   кунда   ижтимоий   қадрият   сифатида   қабул
қилинмоқда. 
"Инсоннинг   индивидуаллиги   наслий   аслда   тарбиялаш   жараёнида
шакллантирилади   ва   бир   вақтнинг   ўқида   ва   бу   инсон   учун   асосийси     ўзини
ривожлантириш,   ўзини   тарбиялаш,   ўзини   амалга   ошириш   жараёнида
шакллантирилади".   Бугунги   кунда   бу   таълим   соҳасининг   асосий
масалаларидан   бири.   "Таълим   ўқувчи   шахсининг   ўрганиш   ва   предметни
фаолият   субъекти   сифатида   индивидуал   хусусиятларини   аниқлашдан   келиб
чиқиб, унинг ривожланиши ва ўзини ривожлантиришни таъминлаши керак". 
Буларнинг   ҳаммаси   ўқитувчи   ва   ўқувчи   янги   муносабатлари   тизимида
психологик-педагогик асосда, ҳақиқий таълим жара ё нида амалга оширилади.
Педагогик билим олишнинг йўли  турли педагогик ўқув юртларида ўқиш, шу
жумладан, мустақил иш  ё рдамида. Бўлажак ўқитувчилар тарбия билан уқвий
боғлиқ   бўлган   умумий   ва   махсус   билимлар   оладилар.   Бу   жара ё нда
дун ё қараши,   онги   ва   ўзини   англаши   юқага   келади.   Педагогик   таълим
педагогик   жара ё ннинг   аниқ   кўриниши   -   ўқитишда,   шахсга   таълим   бериш
ижтимоий   вазифаларнинг   унинг   ривожланиши   ва   тарбиялаш   билан   уқвий
боғлиқликда, давлат ўқув дастурини амалга оширувчи педагоглар раҳбарлиги
остида содир бўлади. 
Бу   икки   томонлама   жара ё н:   дарс   ўтиш   ва   ўқитиш   -   фаолият   (ўқувчининг).
Бироқ   ўқувчининг   фаоллигисиз,   унинг   тиришиб   мустақил   ишлашисиз
самарали   билим   бериш   мумкин   эмас.   Ўқитиш   вазифаларига   ўқув-таълим,
тарбиявий,   шахснинг   умумий   ривожланиши   ҳамда   оқилона   талаблари   ва
қобилиятлари   киради   (шахснинг   умумий   ривожланишига   билимлари
кенглиги,   эмоционал,   интеллектуал   ривожланганлиги,   иродаси,   ўқиш
22 ўрганиш   фаолияти   кўникмалари   шаклланиши   (рационал   ўқиш   малакаси)
кўзда тутилади). 
Шундай   қилиб,   бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчи   бакалаврларни   (ва
кундузги   таълим)   мустақил   ишларни   бажаришга   тайерлаш   муаммоси   жуда
ҳам долзарб масала, ижтимоий хусусиятга эга, ижтимоий аҳамият касб этади
ва ўзининг кечиктирилмай илмий педагогик ҳал этилишини талаб этади. 
Ушбу   муаммони   илмий   ишлаб   чиқиш   учун   шарт-шароитлар   қуйидагилар
ҳисобланади: 
• Таълимнинг асосий объекти ижтимоий қадрият сифатида ўқучининг шахси,
унинг ривожланиши ва тарбияси ҳисобланиши; 
•   Ижтимоий-социал   омиллар   сабабли,   таълим,   мустақил   ишларни   бажариш
билан бир қаторда ўсиб бора ё тган роли; 
•   Талабаларнинг,   шу   жумладан   талабаларининг   ўзини   такомиллаштиришда,
биринчи навбатда касбий такомиллаштиришдаги эҳтиёжлари, талаблари ; 
•   Педагогик   амали ё т   томонидан   бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчиларида
ижтимоий-шахсий   сабаблар   ва   инсонпарварлик   асосида   касбий-педагогик
мустақил   ишга   қизиқишлари   ва   талабларини   шакллантириш   илмий
асосланган, назарий-педагогик ва амалий асосларини талаб этилиши. 
Бизнинг   фикримизча,   илмий-педагогик   ўрганилиши   керак   бўлган   муҳим
жиҳатлари   қуйидагилардан   иборат:   бўлажак   меҳнат   таълими
ўқитувчиларнинг   мустақил   ишлари   методологияси   ва   стратегияси;   касбий-
педагогик   мустақил   ишлар   тизими;   ўқитиш   жара ё нида   бўлажак   меънат
таълими   ўқитувчиларнинг   фаол   мустақил   ўрганиш   фаолиятларини   ташкил
этиш: 
-   педагогик   таълим   муассасалари   талабаларининг   мустақил   ишлари
жара ё нида   фундаментал   фанларни   киритиш,   фанлараро   боғлиқликларга
йўналтириш.   Бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчилари   мустақил   ишларига
ўқув   жара ё нида   шахсий   йўналтирилган   ва   фаолиятли   ё ндошиш:
талабаларнинг мустақил ишнинг янги шакллари; 
23 - катта ахборот кенглигига эга, электрон ўқув материалларига мўлжалланган
методик   тизимлар.   Шу   билан   бирга   қуйидаги   муаммолар:   "Бўлажак   меҳнат
таълими   ўқитувчиларида   касбий   мустақил   ишида   педагогик   билимларга
қизиқиш   ва   талабаларни   шакллантириш",   "Бўлажак   меҳнат   таълими
ўқитувчиларнинг   мустақил   ишлари   педагогик   асослари",   "Бўлажак   меҳнат
таълими   ўқитувчиларни   инсонпарварлик   асосида   мустақил   ишга
тайёрлашнинг   назарий-педагогик   хусусиятлари",   "Бўлажак   меҳнат   таълими
ўқитувчиларда   инсонпарварлик   асосида   мустақил   ишга   талабни
шакллантиришнинг назарий-амалий асослари" ва бошқалар. 
Илмий   педагогик   тадқиқотларнинг   юқорида   айтиб   ўтилган   жиҳатлари   ва
муаммолари   тенг   даражада   педагогик   таълим   соҳасига     мустақил   ишларга
ҳам тааллуқлидир. 
Бўлажак   меҳнат   таълими   ўқитувчи   бакалаврларни   мустақил   ишларни
тайёрлашнинг назарий-педагогик хусусиятларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш,
ана шу тайёргарликда педагогик фанларни ўрганиш жараёнида уларни синаб
кўриш   таълимнинг   шакли,   ушбу   категория   педагогик   кадрларни   тайёрлаш
ўзига   хослигини   ҳисобга   олиб   фақатгина   кўрсатилган   ўзига   хосликларини
аниқлашни   эмас,   балки   уларнинг   асосида   муаммони   ҳал   қилиш   назарий-
педагогик ва назарий амалий асосларини ишлаб чиқишни ҳам талаб этди. 
Педагогик таълимнинг ўзига хосликлари биринчи навбатда диққат марказида
бўлди   мустақил ишларга  йўналиш ва  объектив-субъектив  хусусиятли  ўзига
хосликлари   (ўқув   дастурлари,   маълум   педагогик   тажрибага   эга   талабалар
тартиби). 
Бу ерда қуйидаги қоидаларга айниқса жиддий эътибор берилди: 
-   педагогик   ўрта   таълим   ўқитувчи-амали ё тчиларнинг   (ишдан   ажралмаган
ҳолда)   касбий   даражаларини   такомиллаштириш   бакалавр   даражасини
олишга; 
-   мустақил   ишга   йўналтириб   (бакалавриат   дастури   бўйича)   сессия   пайтида
даврий ўқитиш; 
-   ушбу   ўқитишда   мустақил   ишнинг   роли,   аҳамияти   ва   зарурлигини
кучайтириш; 
24 -   ушбу   ўқитиш   турининг   дастурли   кўрсатмалари,   ўқув   материаллари
регламенти 
-   мажбурий   мунтазам   ва   режали   мустақил   ишлаш;   ўқувчилар   ушбу   тартиби
ўзига хосликлари; 
-   умумий   мақсадга   интилганлик;   мустақил   ишларни   бажариш   зарурлигини
англаб етиш; 
-   маълум   педагогик   тажриба   ва   педагогик   фикрлаш;   педагогик   мустақил
ишнинг   кенг   имкониятлари   мустақил   эгалланган   қўшимча   педагогик
билимларинидан   ҳақиқий   педагогик   амали ё тда   фойдаланиш   имкониятлари
ўқитиш,   муносабатлар   ва   педагогик   мустақил   ишларни   демократик
усулларини   янада   фаоллаштириш   ўқув   жара ё нини   иложи   борича
гуманитарлаштириш   лозим.   Талабаларни   мустақил   ишга   йўналтириш
индивидуал   мавжуд   педагогик   тажрибани   ҳисобга   олиш,   ўзини   таҳлил
қилишни,   педагогик   фикрлашни,   тажриба   алмашишни   талаб   этадиган
лекциялар,   суҳбатлар,   топшириқларни,   ишларни   кўзда   тутиш.   Уларда
ўрганиш   идрок   этиш   фаолиятига   қизиқиш   ва   талабларини   уйғотиш
таълимнинг   (мустақил   ишнинг)   замонавий   концепциясини,   мустақил   иш
жара ё нига   тизимли-тузилишли   ё ндошишни,   унинг   муҳим   психологик-
педагогик   жиҳатлари,   юқорида   кўриб   ўтилган   ўзига   хос   хусусиятларини
ҳисобга   олиб   айнан   ана   шу   жара ё нга   хос   бўлган   бўлажак   меҳнат   таълими
ўқитувчи   бакалаврларни   мустақил   ишга   тай ё рлашнинг   назарий-педагогик
хусусиятлари аниқланди: 
- концептуал методологик; 
- сабаблилик; 
- ўзига хос таълим ва аниқ ўқув; 
- принципиал-кўрсатмали-йўналтирувчи ва мақсадга мўлжалланган 
- критериал-кўрсаткичли, регламентловчи ва категориал 
- принципиал-педагогик ва аниқ-методик 
25 - интеграҳион-комплексли 
- тизимли-тузилишли-мазмунли, процессуал 
- сабабли-қўзғатувчи, оптималлаштирувчи ва рағбатлантирувчи; 
- кўрсатмали-йўналтирувчи ва регламентловчи 
- инсонпарварлаштириш ва демократизациялаштириш 
- ўрганиш-фаолиятли 
- технологик ва аниқ методик 
- индивидуал-дифференцияловчи ва касбий-шахсий 
- субъектли-мустақил,   мустақил иш 
- интеллектуал-ижодий ва хусусий-методик 
- ижтимоий-фаолиятли 
- ўзини таҳлил қилувчи ва ўзини баҳоловчи 
- истиқболли-прогнозли 
Меҳнат   таълими   бўлажак   ўқитувчи   бакалаврларни   тай ё рлашнинг   ана   шу
назарий-педагогик   хусусиятлари   асосида   муаммони   ҳал   этиш   асосларини
аниқлаймиз ва ишлаб чиқамиз. 
Ўрганила ё тган   муаммони   ҳал   этиш   назарий-педагогик   асосларига
қуйидагиларни киритамиз: 
- Асосини ташкил этувчи мақсади 
- умумпедагогик аспектлари  
- асосий мақсадни 
- муаммони ҳал этиш босқичлари, принциплари 
-   талабаларнинг   мустақил   ишлари   ва   фаолиятлари   асосий   кўрсаткичлари
ҳамда хусусиятларини 
26 -   талабаларни   педагогик   мустақил   ишга   тай ё рлашнинг   комплекслиги   ва
бирлаштирилганлиги, қўзғатувчи омиллари 
- педагогик мустақил ишнинг назарий асослари, унинг ташкил этувчиларини
(уларнинг ўзаро боғлиқликлари); 
- схемасини, тизимини(унинг асосий таркибий қисмларини кўрсатиш билан); 
- жараённинг ўқи (унга талаблар), унинг босқичлари; 
- оптималлаштирувчи омиллари ва шароитлари. 
Ўрганила ё тган   муаммонинг   назарияси   қуйидаги   категориялар   моҳиятини
кўриб   чиқишни   талаб   этди:   ўзини   тарбиялаш,   мустақил   билим   олиш,   ўзини
такомиллаштириш   ва   бошқалар;   сабаблари;   қизиқиш;   ўқув   ва   ўрганиш
жара ё ни,   ўрганиш   мунтазамлиги,фаоллик,фаолиятлилик   (уларнинг
жараёнлари,   ривожланиши,   критериал,   кўрсаткичлари,шаклланиши,
ривожланиши,   такомиллаши   шартлари   ва   рағбатлари);   талабаларни
педагогик   мустақил   ишларга   тай ё рлаш   муаммосини   ҳал   қилувчи   педагогик
таълим муассасалариўқитувчиларига талаблар. 
Мустақил   ишларга   тай ё ргарликнинг   ташкилий   асослари   педагогик-
психологик,   техник-технологик   тушунчалар   ҳисобланади.   Педагогик-
психологик   ва   техник-технологик   тушунча   (категория)лар   сабабий   ва
текшириш-баҳолаш   таркибий   қисмларининг   ривожланишига   фаол   таъсир
кўрсатадилар.   Демак,   мустақил   ишларга   тай ё рлаш   жара ё нида   талабаларда
назарий (тушунчали) фикрлаш қобилиятини ривожлантириш зарур. 
Бундай   тай ё ргарликни  амалга   ошириш  бу   барча   муҳим   боғлиқликлар   билан
тушунчалар   кўринишида   акс   эттирилган   педагогик   ва   техник-технологик
муаммоли   вазиятли   топшириқларни   ха ё лан   тасаввур   этиш   ва   қайта
ўзгартиришга   ўргатиб   бориш,   яъни,   маълум   интеллектуал   ҳаракатни   амалга
ошириш демакдир. 
Таълим   жара ё нининг   умумий   моҳиятини   ё ритишда   педагогик   адаби ё тларда
«ўқув   топшириғи»   тушунчаси   билан   бирга   «масала»   тушунчаси   кенг
берилган.   Аксарият   ҳолатларда   масалани   ҳал   этиш   мавжуд   муаммонинг
27 оғзаки   ифодаси   сифатида   эътироф   этилади.   Масалада   жавоби   топилиши
зарур бўлган шарт ва унга асосланган муаммоли савол берилади. 
Юқорида   ўқув   масаласини   мустақил   ишнинг   ташкилий   шакли   сифатида
белгиладик.   Шунга   асосланиб,   ўқув-педагогик   масалалар   тизимига
қўйилувчи талабларни ифода этамиз. 
Ўқув-педагогик   масалалар   тўплами   бу   маълум   яхлитлик   бўлиб,   ўқитувчи
фаолияти асосида ҳал этилувчи асосий вазифаларни акс эттиради. 
Шунингдек,   талабанинг   фаолият   воситаларини   эгаллаб   олишга   ундовчи
самарали   ё ндашувни   таклиф   этади   ҳамда   ҳаракатлар   ва   уларга   мос   келувчи
масалаларнинг қуйидаги турларини кўрсатади: 
1.   Ўқув   фаолиятини   ташкил   этувчи   ҳаракатлар   (ўқув   ҳаракатлари)   ва   ушбу
ҳаракатлар  ё рдамида ечилиши зарур бўлган масалалар (ўқув масалалари). 
2.   Субъект   амалга   оширишни   ўрганиб   олиши   зарур   бўлган   ҳаракат
(критериал   ҳаракат)лар   ҳамда   ҳал   қилиши   керак   бўлган   масала   (критериал
масала)лар. 
Ўқув  педагогик   масалаларни   еча   билиш  малакали  шахснинг   умумий   ҳолати
билан   ифодаланувчи,   унинг   онги,   фикрлаш   усули,   касбий   нуқтаи   назари   ва
йўналишини   кўрсатувчи   умумкасбий   малакадир.   Шахснинг   йўналганлиги
аниқ   воқелик   сабабий-қадриятли   муносабат   мазмунида   намоён   бўлади.
Педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқларни ҳал
этиш   асосида   талаба   бўлажак   касбий   фаолият   муаммоларини   ҳал   этиш
усулларини   эгаллайди.   Педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли
вазиятли   топшириқлар   дидактикада   мустақил   иш   даражасини   оширувчи
бошқарув,   рағбатлантириш,   ташкил   этиш   ва   назорат   воситалари   сифатида
қаралади. 
Талабанинг   ўқув   фаолиятига   нисбатан   ўқитувчи   томонидан   муайян
талабларнинг   қўйилиши   уларнинг   мазмунини   бойитади.   Педагогик   ҳамда
техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқларни   берилиш   шакли   эса
олдин   ўзлаштирилган   намуна   бўйича   хулосалар   чиқаришни   кўзда   тутувчи
бошқарув топшириқлари ва масалаларининг бажарилиши саналади. 
28 Бизнинг   фикримизча,   педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли
вазиятли   топшириқлар   ва   масалаларда   автоном   ҳолда   мустақил   ишларга
ўтиш   учун   катта   имкониятлар   мавжуд.   Аксарият   тадқиқотчилар   педагогик
ҳамда   техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқларнинг   бир   хил
белгиларини аниқлаганликларини қайд этиб ўтадилар, лекин улар ўртасидаги
фарқлар эса деярли ўрганилмаган. 
Педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқлар
мустақил   ишни   амалга   оширишга   имкон   берувчи   топшириқлар   тўпламини
яратиш учун асос бўла олади. 
Педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқлар
объектив,   аниқ   педагогик   ва   ишлаб   чиқариш   муаммоларини   акс   эттиради.
Ўқитувчи   ўрганила ё тган   педагогик   ҳодисалар   ва   ишлаб   чиқариш
жара ё нининг   ўзаро   зид   хусусиятларини   акс   эттириш   учун   муаммоли
вазиятдан фойдаланса, у ҳолда объектив муаммо ўқув муаммосига айланади.
Талабалар   учун   тушунарли   бўлган   ўқув   педагогик   ва   ишлаб   чиқариш
жара ё ни муаммолари ўқув топшириғи саналади. 
Педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқлар турли
дидактик   натижаларнинг   қарор   топишига   олиб   келади.   Педагогик   ҳамда
техник-технологик   муаммоли   вазиятларни   яратиш,   таълим   жара ё нини
бошқариш,   талабаларнинг   ўқув   фаолиятларини   фаоллаштиришга   имкон
беради.   Масалалар   эса   билимларни   чуқурроқ   эгаллаб   олиш,   креатив   малака
ва   кўникмаларни   ривожланишига   ё рдам   берувчи   дидактик   восита   бўлиб
хизмат қилади. 
Деярли   ҳар   бир   ўқув   муаммоси   фикрлаш   фаолиятини   фаоллаштиришга
имкон   беради,   бироқ   уларнинг   ҳар   бири   ҳам   илмий   даражада   педагогик   ва
психологик   тушунчаларни   мустақил   шакллантиришга   олиб   келмайди.   Шу
боис   педагогик,   техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқларни
ишлаб   чиқишда   ўқув   муаммоларининг   дидактик   хусусиятларини   ҳисобга
олиш зарур. Топшириқ тўғри ифода этилса, уларни талаба томонидан қабул
қилиниши   ва   ўқув   фаолиятига   нисбатан   қўйилувчи   талаблар   тўплами
сифатида эътироф этиш мумкин. 
29 Аммо мустақил иш мазмунини ҳар доим  ҳам билим олишдаги каби муаммо
кўринишида ифода этиб бўлмайди. Ўқув муаммолари ўртасидаги «оралиқни»
субъект   репродуктив   йўл   билан   ўзлаштиради.   Дидактик   жиҳати   инвариант
бўлиб,   у   белгилаб   қўйилган   ва   ўқув   фаолиятининг   доимий   таркибий
қисмлари: предмет, восита, усуллари, натижалари ва шаклини бошқаради. 
Талаблар   мазмуни   одатда   турли   дидактик   омиллар   (мақсадлар,   мазмуни   ва
бошқалар)га   боғлиқ   равишда   ўзгарса,   дидактик   жиҳат   эса   мазмуни   ўзгарган
ҳолда барқарор шаклга эга бўлади. 
Мустақил   ишларни   бажариш   технологиясига   мувофиқ   педагогик   ҳамда
техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқларни   ишлаб   чиқиш
қоидалари қуйидагилардан иборат: 
педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқлар
ҳақиқий педагогик ва ишлаб чиқариш вазиятлари билан боғлиқ муаммоларга
эга бўлиши керак; 
муаммоли вазиятли топшириқлар асосини ташкил этувчи муаммони ҳал этиш
тушунчаларини   юзага   келтирувчи   ақлий   фаолиятни   турли   усуллар   (анализ,
синтез,   таққослаш,   солиштириш,   умумлаштириш   ва   ҳ.к)   ё рдамида   амалга
оширишни кўзда тутади; 
муаммоли   вазиятли   топшириқлар   тушунчалар   мазмунида   акс   эттирилган
ҳодисалар   ва   жара ё нлар   ўртасидаги   муҳим   боғлиқликни   объектив   равишда
кўрсатиши керак; 
муаммоли   вазиятли   топшириқлар   исботини   аниқлаш   ва   талабалар   онгида,
ҳодисалар   ва   жара ё нлар   ўртасида   мустаҳкам   боғлиқликни   мустаҳкамлаш
асосида   тушунчаларни   юзага   келтириш   имкониятларини   кўзда   тутиши
лозим; 
муаммоли   вазиятли   топшириқларни   бажаришнинг   яхлит   ифодаланган   ё ки
ифодаси   топшириқ   шартларини   ташкил   этувчи   бир   неча   оддий
тушунчалардан   субъект   томонидан   ҳали   ўзлаштирилмаган   янада
мураккаброқ тушунчани келтириб чиқариш имконини беради; 
30 муаммоли   вазиятли   топшириқларни   бажариш   жара ё нида   оддий   тушунчалар
ё ки   субъектга   маълум   бўлмаган   тушунчалар   билан   ё ки   бир-бири   билан
таққосланади; 
тушунчаларни   таққослашда   субъект   фикрлашнинг   турли:   анализ,   синтез,
солиштириш,  таққослаш,  техник объектлар   орасидаги  умумийлик,  типиклик
ва хусусийликни топиш амалларини бажаради; 
муаммони   ҳал   этишда   яққол   бўлмасада,   бироқ   бошланғич   тушунчалар
ўртасидаги жуда муҳим боғлиқликлар очиб берилади; 
янги тушунчалар шакллантирилади ва унинг таркибига ўзгартирилган оддий
тушунчалар киради; 
муаммоли вазиятли топшириқларни бажаришда субъект қуйидаги амалларни
бажаради:   тушунчаларнинг   шакли   ва   мазмунини   ўзгартирмасдан   қайта
ишлаб чиқади; тушунчалар шаклини ўзгартириб, уларни қайта ишлаб чиқади;
илгари   ўзлаштирилган   тушунчалардан   расмий-мантиқий   фикрлаш
усулларидан   фойдаланиб,   уларни   қайта   ўзгартиради;   назарий   фикрлаш
асосида янги тушунчалар шаклланади. 
Муаммоли   вазиятли   топшириқларни   ҳал   этиш   жара ё нида   илгариги
амалларни бажариш доимий назорат қилиб борилади. Уларни таҳлил қилиш
натижасида   субъект   ўқув   топшириқларини   бажариш   умумий   усулларини
ўзлаштиради.   Топшириқлар   муваффақиятли   бажарилганда   талабаларнинг
мустақилликлари   автоном   хусусият   касб   этади,   сўнгра   тўла   мустақилликка
эришилади.   Бошқалар   эса   талабаларга   ўқув  педагогик   ва   техник-технологик
муаммоларни   ҳал   этиш   жара ё нида   ҳисобга   олинадиган   ифода   этилган
шартлар кўринишидаги йўналишларни кўрсатиш зарур деб ҳисоблайдилар. 
Одатда педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқлар
талабалар   эътиборига   дарҳол   уни   ҳал   этиш   мумкин   бўлган   масала
кўринишида   ҳавола   этилади.   Талабаларга   масалаларни   бундай   кўринишда
таклиф   этиш,   ўқув-педагогик   ё ки   ишлаб   чиқариш   жара ё ни   муаммоли
вазиятларда   шартларни   излаш   ё ки   ифода   этиш   жара ё нида   субъектлар
31 томонидан ташкил этилувчи интеллектуал фаолиятни гўёки талабалар ўрнига
ўқитувчи   амалга   оширгандек   бўлади.   Мустақил   ўқишда   шартлар   олдиндан
маълум қилинмайди. 
Агарда   ўқитувчи   томонидан   масалага   айлантирилган   ўқув   топшириқларини
бажариш жара ё нида талаба ечим йўлини топа олмаса, у ҳолда у аниқ вазиятга
дуч   келиб,   ушбу   вазиятни   педагогик   ва   ишлаб   чиқариш   жара ё ни
муаммосининг ечимини излашга имкон берувчи ҳолатга айлантира олмайди.
Масалани   ечиш   маълум   дидактик   вазифаларга   қатъий   амал  қилишни   тақозо
этади.Масала   шартлари   аввалдан   тузувчи   томонидан   белгилаб   қуйилганда,
талабадан   вазиятни   қайта   ўзгартириш   малакасини   намойиш   қилиш   талаб
этилмайди.   Шу   боис   талабалар   билимларини   бошқа   вазиятга   кўчириш   ва
уларни амалда қўллашда қийинчиликлар ҳис этадилар. 
Тажриба   ишлари   ўқувчилар,   касб-ҳунар   коллежлари   ва   педагогик
университетлар   талабаларининг   масалани   ечишда,   тахминан   бир   хил
даражада   эканликлари,   бироқ   ўқув-педагогик   ва   ишлаб   чиқариш   жара ё ни
муаммолари шартини ифода этишга тай ё р эмасликларини кўрсатди. 
Мустақил   ишлашда   кўпроқ   шартлари   ифода   этилмаган   топшириқларни
бажаришга тўғри келади. Масалани ечар экан, талаба шартларни ўзгартириш
қонунлари   билан   танишади,   аниқ   бир   муаммони   таҳлил   қилиш   ва   ўқув-
педагогик   ё ки   техник-технологик   масалани   бажаришда   мавжуд   кўникма   ва
малакалардан фойдаланади. 
Ўқув   муаммолари   ё рдамида   педагогик-психологик   ва   техник   технологик
тушунчаларни   шакллантириш   талабаларга   мустақил   равишда   муаммо
белгиларини   аниқлаш,   муҳим   маълумотларни   иккинчи   даражали
маълумотлардан   ажратиб   олиш   ва   қўшимчаларни   излаб   топиш   имконини
беради. 
Педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқлар
мазмунида   акс   эттирилган   муаммо,   кўпинча,   амалий   ҳа ё тда   ў чраб   туради.
Талабалар   уларни   шундай   қайта   ифодалашлари   керакки,   мавжуд
тажрибаларга   таяниб,   ечимга   эришиш   имконини   берувчи   шартларни   реал
вазиятдан ажратиб олсинлар. 
32 Энди   шартлари   аниқ   ифода   этилган   педагогик   ҳамда   техник-технологик
муаммоли   вазиятли   топшириқлар   моҳияти   билан   танишиб   чиқамиз.   Улар
мустақил   ишларни   бажариш   технологияси   билан   бевосита   боғлиқ   эмас,
бироқ айни вақтда уларсиз мустақиллик ва автономликка эришиб бўлмайди. 
Бундай педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқлар
қуйидаги турларга ажратиш мумкин: 
1.   Шартлари   ифода   этилган,   лекин   ечиш   учун   зарур   бўлган   барча
маълумотлар   берилмаган   масалалар.   Улар   назарий   ва   амалий   масалалар
тарзида   икки   гуруҳга   ажратилади.   Амалий   масалалар   ҳақиқий   педагогик   ва
ишлаб   чиқариш   жараёни   билан   узвий   боғлиқ   бўлади.   Бундай   масалаларни
ечишда   фақатгина   ақлий   фаолият,   билим,   малака   ва   кўникмаларгина   эмас,
балки сенсор ва ҳаракатлар фаоллигига эришиш талаб этилади. Бу масалалар
мустақил ишларни бажариш технологияларининг амалиёт билан узвийликни
таъминлашга   ёрдам   беради.   2.   Ўзлаштирилмаган   билим,   ҳаракат   ва
операцияларга   дуч   келинмайдиган   масалалар.   Улар   аввал   ўзлаштирилган
билимларни   мустаҳкамлаш,   уларни   янги   вазиятларда   қўллаш,   фикрлаш
малака ва кўникмаларини эгаллаш ҳамда мавжуд билимларни мустаҳкамлаш
учун   мўлжалланган.   3.   Саволлар   –   янги   билимларни   қабул   қилиш   ва
ўзлаштиришга   тайёрликни   аниқловчи   восита.   Саволларда   қуйидаги   икки
жиҳат   кўзга   ташланади:   мавжуд   билимларини   текшириш   ва   мустақил
хулосага келишга йўналтириш. Саволлар репродуктив ва продуктив тарзида
икки   гуруҳга   бўлинади.   Репродуктив   саволлар   хотирани   мустаҳкамлаш,
продуктив   саволлар   эса   фикрлаш   қобилиятини   ривожлантиришга   хизмат
қилади. Улар субъектларга ақлий ҳаракатларни ўзлаштиришга ёрдам беради,
шунингдек,   анализ,   синтез,   таққослаш,   солиштириш,   умумлаштириш
муҳимини   ажратиш,   мустақил   равишда   хулосаларга   келиш   ва   амалий
қарорларни   қабул   қилиш   кўникмаларини   ривожлантиради.   Саволлар
интеллектуал  кўникмалар   ва  ақлий   фаолиятни   машқ  қилдириш  учун   хизмат
қилади,   лекин   етарлича   билимлари   мавжуд   бўлганида,   тушунчаларни
шакллантиришга ҳам имкон беради.Ўқув топшириқларни ўқитиш, ижодий ва
изланиш   даражаларга   ажратиш   анъанага   айланган.   Аммо   ижодий   ёки
33 изланиш   топшириқларини   бажариш   ўқитиш   ҳодисаси   моҳиятини
ифодаламайди.   Бироқ   бу   ҳолат   ўқув   топшириқлардан   талабаларни
ривожлантириш   учун   фойдаланиш   мумкин   дегани   эмас.   Қуйида   педагогик
ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топшириқларнинг функционал
фарқларини   таҳлил   қилиб   чиқамиз:   1.   Педагогик   ҳамда   техник-технологик
муаммоли   вазиятли   топшириқлар   ўрганилаётган   ҳодиса   ва   жараённи   янада
чуқурроқ   тушуниш   ва   мавжуд   билимларни   мустаҳкамлашга   мўлжалланган.
Улар   педагогларга   билимларни   ўзлаштириш   жараёнини   назорат   қилиш
имконини беради, айни ўринда ташҳис (диагностика) қилиш вазифасини ҳам
бажаради.   Шу   боис   улардан   талабаларнинг   ўз-ўзини   диагностика   қилиш
мақсадида фойдаланиш мумкин. Ўқитиш топшириқлари ўз навбатида миқдор
ва   сифат   топшириқларга   бўлинади.   2.   Ижодий   топшириқлар.   Агарда   ўқув
топшириғини   бажариш   натижасида   объектив   ёки   субъектив   янгилик
моҳиятини   ёритувчи   тушунча   юзага   келса,   бундай   топшириқни   ижодий   деб
ҳисоблаш мумкин. Уларни ҳал этишда мавжуд билимлар, фикрлаш малакаси
ва   кўникмаларидан   фойдаланиш   мақсадга   мувофиқдир.   3.   Изланишга
ундовчи   топшириқлар.   Улар   автономлик   хусусиятга   эга   максимал
мустақилликка   эга,   аввал   ўзлаштирилган   тушунча   ва   ақлий   ҳаракатлардан
ностандарт   вазиятларда   фойдалана   олиш   қобилиятига   эга   бўлишни   тақозо
этади.   Изланиш   топшириқларини   бажаришда   янги   тушунчалар   юзага
келмайди,   бироқ   уларни   бажаришда   мавжуд   билимларни   янги   вазиятларда
қўллаш малакасига эга бўлиш талаб этилади. 4. Башорат қилишга асосланган
топшириқлар.   Уларни   ечишда   бир   ёки   бир   неча   кўрсаткичларнинг
ўзгаришига   кўра   бошланғич   маълумотларнинг   ўзгариши   билан   боғлиқ
муаммолар   қўйилади.   Бундай   топшириқлар   мураккаб   бўлиб,   улардан
талабалар   етарлича   фикрлаш   малака   ва   кўникмаларига   эга,   шунингдек,
асосий   тушунчалар   билан   таниш   бўлсаларгина   фойдаланиш   мақсадга
мувофиқдир.   Башорат   қилишга   асосланган   топшириқларни   бажариш
натижаларини таҳлил қилиш мустақил ишга тайёрлиги ҳақида фикр юритиш
имконини   беради.   5.   Ташҳис   қилишга   қаратилган   топшириқлар
ўрганилаётган   ҳодиса   ва   жараёнларнинг   умумий   сабаб   ва   оқибатларини
34 аниқлаш   маҳоратини   ривожлантириш   учун   хизмат   қилади.   Қуйида   ижодий
изланиш   ва   ташҳисли   топшириқлар   қуриш   технологиясига   нисбатан
қўйилувчи   дидактик   талабларни   ифода   этамиз:   ўқув   топшириқларини
тузишда,   мураккаблик   даражасининг   оддийдан   мураккабга   қараб   ўсиб
бориши   изчиллик   тамойилига   амал   қилиши   керак;   тушунчалар   ва   амалга
ошириладиган   ҳаракатларнинг   мураккаблиги   мавжуд   билимлар   даражасига
мос   бўлиши   зарур;   ўқув   топшириқларинг   талабалар   томонидан
ўрганила ё тган   ҳодиса   ва   жара ё нлар   ўртасидаги   функционал   боғлиқликни
тушуна   олишга   имкон   бериши   ва   уларни   бошқа   ҳодиса   ва   объектлар   билан
боғлиқликда   тасвирлаш   зарур;   топшириқлар   ўзлаштирилган   материалларни
тушуниш   ва   уларни   янги   шароитларда   тезлик   билан   қўллашга   ўргатишга
ё рдам   беради.   Талабалар   педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли
вазиятли   топшириқлар   ё рдамида   педагогик   ҳодисалар,   техник   объектлар,
технологик   жара ё нлар   ўртасидаги   турли   хусусият   ва   боғлиқликларини
аниқлайдилар (таҳлил ва умумлаштириш кўринишидаги ҳаракатларни амалга
оширадилар),   уларни   ўзаро   солиштирадилар,   таққослайдилар,   бу   ҳодиса,
жара ё н   ва   объектларнинг   умумийлиги,   типиклиги   ва   ўзига   хос   муҳим
хусусиятларини   кўрсатадилар.   Ўқув   топшириқлари   аста-секин
мураккаблаштириб борилади. Энг яхши тай ё ргарликка эга бўлган иқтидорли
талабалар   ижодий   ва   изланиш   хусусиятига   эга   бўлган   мураккаб
топшириқларни   бажарадилар.   Камроқ   тай ё ргарликка   эга   бўлган   талабалар,
соддароқ   топшириқларни   бажарадилар,   лекин   шунга   қарамасдан,
топшириқлар   устида   ишлаш   уларга   умумий   масалани   ҳал   этишда   гуруҳ
билан   бирга   ишлашга   имкон   беради.   Мураккаб   топшириқларни   бажариш
баъзи   талабаларга   педагогик-психологик   ва   техник-технологик
тушунчаларини   илмий   даражада   дарҳол   ўзлаштириш   имконини   беради.
Ҳозирги   кунда   таълим   жара ё нида   интерактив   методлар,инновацион
технологиялар,   педагогик   ва   ахборат   технологияларини   ўқув   жарайнида
қўллашга   бўлган   қизиқиш,эътибор   кундан-кунга   кучайиб   бормоқда,   бундай
бўлишнинг   сабабларидан   бири,   шу   вақитгача   анъанавий   таълимда   ўқувчи-
талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий
35 техналогиялар   улар   эгаллаган   билимларини   ўзлари   қидириб   топишларига,
мустақил   ўрганиб,   таҳлил   қилишларига,ҳатто   хулосаларни   ҳам   ўзлари
келтириб   чиқаришларига   ўргатади.   Ўқитувчи   бу   жараёнда   шахсни
ривожланиши,   шакилланиши,   билим   олиши   ва   тарбияланишига   шароит
яратади   ва   шу   билан   бир   қаторда   бошқарувчилик,   йўналтирувчилик
функциясини   бажаради.   Таълим   жара ё нида   ўқувчи-талаба   асосий   фигурага
айланади.   Шунинг   уяун   олий   таълим   муассасаларива   факультетларида
малакали   касб   эгаларини   тай ё рлашда   замонавий   ўқитиш   методлари-
интерактив   меодлар,инновацион   технологияларнинг   ўрни   ва   роли   бениҳоя
каттадир.   Педагогик   технология   ва   педагог   маҳоратига   оид   билим,   тажриба
ва   интерактив   методлар   талабаларни   билимли,   етук   малакага   эга
бўлишларини таъминлайди. Мустақил иш      1) ўқувчилар фаолияти сезиларли
даражада   мустақил,   устага   боғли   бўлмаган   тавсифга   эга   бўлгандаги   ишлаб
чиқариш   таълими   даврига   хос   бўлган   машқлар.   Бунда   асосий   мақсад
ўқувчиларга   касбий   мустақилликни   шакллантириш   ҳисобланади;     2)назарий
ўқитишни   ташкил   қилиш   шакли,   унинг   моҳияти   мустақил   билиш
фаолиятидан   иборатдир.   Ўқувчиларни   фаол   мустақил   ўқиш   ишига
тай ё рлашнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади; ҳам дарс вақтида,ҳам
дарсдан   ташқари   вақтда   амалга   оширилади.   Касбий   мактабларда   дарсдан
ташқари мустақил ишларнинг қуйидаги шакллари кенг ўрин эгаллайди : ўқув
ва   маълумотнома   адаби ё тлари   билан   ишлаш;   фан   туркумлари   бў й ича
машқлар   бажариш;   топшириқларни   танлов   асосида   бажариш;
лабораторияларда     янги     техника     ва     технологияларни     ўрганиш.
ИННОВАЦИЯ   (инглизча   innovation)   -   янгилик   киритиш,   янгиликдир.
Инновацион   технологиялар   педагогик   жара ё н   ҳамда   ўқитув ч и   ва   талаба
фаолиятига   янгилик,   ўзгаришлар   киритиш   бўлиб,   уни   амалга   оширишда
асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар
–   бу   жамоа   бўлиб   фикрлаш,   ўзаро   харакат   қилмоқ   деб   юритилади,   яьни
педагог   таъсир   этиш   усуллари   бўлиб   таълим   мазмунининг   таркибий   қисми
ҳисобланади. Бу методларнинг узига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва
ўқувчи   талабаларнинг   биргаликда   фаолият   кўрсатиши   орқали   амалга
36 оширилади.   Бундай   педагогик   ҳамкорлик   жараёни   ўзига   хос   хусусиятларга
эга   бўлиб,   уларга   қуйдагилар   киради:   -   ўқувчи   талабанинг   дарс   давомида
бефарқ   бўлмаслиги,   мустақил   фикрлаш,   ижод   этиш   ва   изланишга   мажбур
этиши;   -   талабаларни   ўқув   жара ё нида   билимга   бўлган   қизиқишларини
доимий   равишда   бўлишини   таъминлаши;   -   талабанинг   билимга   бўлган
қизиқишини   мустақил   равишда   ҳар   бир   масалага   ижодий   ё ндошган   ҳолда
кучайтириш;   -   педагог   ва   ўқувчи   талабанинг   хамиша   хамкорликдаги
фаолиятларини   такомиллаштириш.   Технология   (юн ончадан   texno -санъат,
маҳорат   ва   logos   –таълимот)-маҳсулотлар   тай ё рлаш,   материалларга   ишлов
бериш   ва   қайта   ишлаш,   тай ё р   буюмларни   йиғишт,   сифат,   бошқаришни
назорат   қилиш   жара ё нида   модалар,   энергиялар,   ахборатларни   қайта
ўзгартириш   усули.   Технология   ўзида   операциялар   ва   тартибларнинг
усуллари,   йўсинлари,   ишлаш   тартиби,тадрижийлигини   мужассамлайди,   у
қўллана ё тган   воситалар,   ускуналар,асбоблар,   ишлатила ё тган   материаллар
билан   жипс   боғли қ .   Технологик   операцияларнинг   мажмуи   технология
жар ё ни.   Замонавий   фан     технология   терминидан     ўқитиш,   таълим   жара ё ни,
даволаш, бошқариш технологияси каби бирикмаларда фойдаланади. 
37 II -  БОБ. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил 
ишларни ташкил қилиш методикаси  
2.1 .  Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил ишнинг 
мазмуни  ва уни ташкил қилиш методикаси
Касбий   мустақил   иш   жараёнини   гуманитарлаштириш   муҳимлигига   ишонч
ҳосил   қилишнинг   шарти,   шарт-шароити,   шакли,   ахборот   материали,
воситаси,   инсонпарварлик   асосида   амалга   оширилиши,   унга   тайёргарлик.
Мустақил   иш   таълимнинг   тизимли   таркибий   қисми   сифатида   унинг
хусусиятлари   кўринишида   янада   чуқурроқ   англанади.   Таълим
тизимлаштирилган   билимлар,   малака   ва   кўникмаларини   ўзлаштириш
жараёни   ва   натижаси,   ҳаётга,   меҳнатга,   фаолиятга   тайёрлашнинг   муҳим
омилидир. 
Таълим   ижтимоий-маданий   ҳодиса   ҳисобланади   ва   қуйидаги   ижтимоий-
маданий вазифаларни бажаради: 
1.   Таълим   -бу   инсонни   фанлар   ва   маданият   дунёсига   кириши   энг   қулай   ва
интенсив (жадал, иқчил) усулларидан биридир. 
2.   Таълим   инсонинг   ижтимоийлашиши   ва   авлодларнинг   кетма-кетлиги
амали ё тидир. 
3.   Таълим   инсоннинг   ижтимоий   ва   маънавий   ҳа ё ти   механизми   ва   оммавий
маънавий ишлаб чиқариш соҳаси ҳисобланади. 
4.   Таълим-   инсон   фаолияти   маданий-   ифодаланган   намуналарини   тарқатиш
жара ё нидир. 
5.   Таълим   регионал   тизимларни   ривожланишига   ва   миллий   анъаналарни
сақлаб қолишга  ё рдам беради. 
6.   Таълим   жамиятнинг   асосий   маданий   қадриятлари   ва   ривожланиш
мақсадлари   еткақиладиган   ҳамда   тадбиқ   этиладиган   ижтимоий   институт
ҳисобланади. 
38 7. Таълим жамият ҳа ё тида ва алоҳида инсонда маданий ўзгаришлар ва қайта
ташкил топишларни фаол те з лаштирувчиси сифатида иштирок этади. 
Бу ерда қуйидагиларни таъкидлаш зарур: таълим - ўқувчининг маълум давлат
таълим   даражаларини     ижтимоий   боғлиқ   мақсадларни   акс   эттирувчи
стандартларга эришишини тасдиқлаш билан амалга ошириладиган шахснинг,
жамият,   давлат   манфаатларида   мақсадга   мувофиқ   таълим   ва   тарбия
жара ё нидир. 
Қуйидагиларни   таъкидлаш   ҳам   муҳимдир:   педагогик   ўқув   юртларида
ўқувчиларнинг   маълум   қисми   касбий   таълим   олади.   Олий   педагогик
мактабларида   ё шларнинг   алоҳида   ижтимоий   категорияси   ўқитилади,   улар
қуйидагилар билан фарқ қилади: 
• Олий педагогик таълим институти билан ташкилий бирлаштирилган 
• Юксак билим даражаси билан ижтимоий фаоллиги, интеллектуал ва махсус
етуклиги мослиги билан фарқ қилади; 
• Касбий йўналганлиги, танлаган касбига тай ё рланишга ҳозирлиги билан; 
•   Фаолияти   асосий   турлари   -   касбий-ўқув,   мустақил   иш   (ўқишдагига
қўшимча), илмий-тадқиқотчилик. 
Талабалар   яна   маълум   ҳа ё тий   тажрибаси,   педагогик   амалий   фаолияти   ва
керакли касбий ўзини такомиллаштириши билан ҳам фарқ қиладилар. 
Ўқув юртида билим олиш даври етуклик даври (кундузги бўлим  талабалари
учун - шахсий; бўлим талабалари учун - касбий). Шахсий сифатлари ташкил
топиши   даври   билан   (мақсадга   интилувчанлик,   қатъийлик,   дадиллик,
мустақиллик,   ташаббускорлик;   хулэи   ижтимоий-маънавий   сабаблари
кучайиши;   ахлоқий   муаммоларга   қизиқиши   ортиши:   ҳа ё т   мазмуни,   бурч,
масъулият   ва   бошқаларга)   тўғри   келади.   Тўлақонли   касбий-ижодий   ҳа ё т   ва
фаолиятга ишонч жонланади. Бўлажак ўқитувчи (бакалаврларни) идрок этиш
39 қизиқишлари   кенглиги,   билимлилик   айниқса,   касбий   соҳадаги   билимлик
қизиқтиради. 
Талабаларни чуқур касбий мустақил ишга йўналтириш зарур, буни ижтимоий
аҳамияти   билан   асослаб,   чуқур   ва   доимий   касбий-педагогик   қизиқишни
шакллантириб.   Уни   ривожлантириш   учун   талаб   даражасигача   шароит
яратиш керак. 
Таълимнинг   ҳоқирги   замонавий   тушунчасини   шахснинг   турли   хил
қобилиятларини   шакллантириш,   уларни   амалга   ошириш   ва   маҳсулдорлиги
юксак даражаси деб тушуниш керак. 
Бугунги кунда ҳар бир таълим олиш вазиятида  шахсни ва индивидуалликни
ривожлантирувчи   ташкил   этувчилари   ҳамда   унинг   ўзини   ривожлантириши
учун шароитлар муҳим бўлиб қолмоқда. 
Шундай   қилиб,   таълим   жара ё нида   мустақил   ишнинг   устунлиги   янада   ортиб
бормоқда.   Шиор   пайдо   бўлади:   "Эркин   мустақил   билим   олишга   шахсга
ҳамма   ҳуқуқлар"   (таълимнинг   инсонпарварлаштирилиши,
демократлаштирилиши ва табақалаштирилиши мазмуни ана шундадир). 
Демак, талабаларнинг мустақил ишлари жара ё нида мутахассиснинг шахсини
тарбиялаш   ва   ҳap   томонлама   ривожлантириш   керак,   биринчи   навбатда   -
интеллектуал,   интеллектуал-ижодий,   фикрлаш   қобилиятларини
ривожлантириш,   ўқитувчи   касбини   танлашда   ижтимоий   бурчи   хиссини
тарбиялаш,   касбий   ўзини   такомиллаштириш   зарурлигини   англаб   етиши
лозим.. 
Таълимни   асосий   муаммоларни   ҳал   этишга,   шу   жумладан   ўқувчининг
мустақил   иш   жара ё нида   ўзини   ўрганиш   ва   касбий-шахсий   қизиқишлари,
талаблари   ва   эҳтиёжларини   қониқтиришига   йўналганлиги   таълимни
фақатгина   такомиллашиши   эмас,   балки   ижтимоий   организм   сифатида
модернизациялаштирилиши ҳам гаровидир. 
«Мустақил иш» - тушунчаси педагогик  луғатларда - ўқув юртидан ташқари,
мустақил   ўрганиш   туфайли   эгалланадиган   таълим   туридир,   деб
таърифланган. Айни вақтда «Мустақил иш», «Ўзини тарбиялаш», «Мустақил
ўқиш» тушунчаларидан синонимлар сифатида фойдаланилмоқда. 
40 Бунда   улар   бажарган   мустақил   ишларнинг   дидактик   мақсади,   шахсий   ё ки
жамоага мўлжалланганлиги, ўзлаштириш усуллари, шаклига бажариш ўрнига
қараб   фарқланади.   Талабаларда   мустақил   онгли   фаолиятни   шакллантириш
таълим жара ё нида муҳим омил ҳисобланади. Унинг назарий, амалий, илмий,
методик   ва   педагогик   асослари   таҳлил   қилинса   ва   мустақил   ишнинг   энг
самарали   шакллари,   воситалари   танланса,   онгли   мустақил   иш   фаолиятини
шакллантиришда   ижобий   натижаларга   эришиш   мумкин.   Бунда   ўтиладиган
мавзунинг   амали ё т   билан   узвийлиги,   илмийлиги   ва   материалларнинг
қизиқарлилиги,   мавзуларнинг   тизимлилиги,   топшириқ   ҳамда   вазифаларнинг
кўп қирралилиги,  ўзаро  боғлиқлиги  муҳим  ўрин  тутади.  Аммо энг  асосийси
талабаларни   мустақил   онгли   фаолиятини   шакллантиришда   уларнинг
интилиш   ва   қизиқишларига   эътибор   қаратиб,   талабалар   эгаллаган
билимларини   амали ё тда   қўллай   олишлари,   уларни   ижтимоий   фойдали,
тарғибот ташвиқот ишларида иштирок этишларини таъминлашдан иборат. 
 2.2. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда мустақил ишларни 
ташкил қилишнинг метод ва воситалари 
Маърузалар   ва   амалий   машғулотларнинг   меҳнат   таълими   ўқитувчиларини
касбий   шакллантиришдаги   дидактик   имкониятларига   эга   эканлиги   барчага
маълум.   Маъруза   ва   амалий   машғулотларнинг   кўпроқ   педагогик   онгнинг
назарий   даражасини   ривожлантиришга   йўналтирилганлиги   аксарият
ҳолларда кўпинча, талабаларнинг билимлари оғзаки хусусиятга эга бўлишига
олиб   келади.   Меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   касбий   шакллантиришда
мустақил иш жара ё нини ташкил қилиш муҳим ўрин тутади. 
Талабанинг мустақил иши унинг аудиторияда ва ундан ташқарида, ўқитувчи
раҳбарлигида   ё ки ўқитувчи иштирокисиз амалга ошириладиган мустақил иш
мажмуини англатади. Мустақил иш қандай шароитларда амалга оширилади: 
1.   Бевосита   аудиторияда       маъруза   амалий   машғулот,   семинар   ё ки   лабора-
тория ишлари бўиича вазифалар бериш жара ё нида; 
41 2. Ўқитувчи билан дарс жадвалидан ташқари пайтлардаги бевосита мулоқот
чоғида маслаҳатлар беришда, ижодий мулоқотлар жара ё нида, якка топшириқ
бажаришда ва бошқалар. 
3. Ахборот ресурс марказида, уйда, талабалар уйларида, кафедраларда талаба
томонидан ўқув  ё ки ижодий топшириқларни бажариш жара ё нида. 
Мустақил   иш   бўйича   тест   саволлари,   топшириқлар   ва   машқлар   устида
ишлаш   асосан   мустақил   бажарилади.   Бу   иш   натижалари   эса   аудиторияда
(амалий   ва   лаборатория)   машғулотларида   ўқитувчи   раҳбарлигида   таҳлил
қилинади ва баҳоланади. 
Интерактив методлар     бу жамоа бўлиб фикрлаш, ўзаро харакат қилмоқ деб
юритилади,   яьни   педагог   таъсир   этиш  усуллари   бўлиб  таълим   мазмунининг
таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг узига хослиги шундаки, улар
фақат   педагог   ва   ўқувчи   талабаларнинг   биргаликда   фаолият   кўрсатиши
орқали амалга оширилади. 
Бундай   педагогик   ҳамкорлик   жара ё ни   ўзига   хос   хусусиятларга   эга   бўлиб,
уларга қуйдагилар киради: 
-   ўқувчи   талабанинг   дарс   давомида   бефарқ   бўлмаслиги,   мустақил   фикрлаш,
ижод этиш ва изланишга мажбур этиши; 
-   талабаларни   ўқув   жара ё нида   билимга   бўлган   қизиқишларини   доимий
равишда бўлишини таъминлаши; 
-   талабанинг   билимга   бўлган   қизиқишини   мустақил   равишда   ҳар   бир
масалага ижодий  ё ндошган ҳолда кучайтириш; 
-   педагог   ва   ўқувчи   талабанинг   хамиша   хамкорликдаги   фаолиятларини
такомиллаштириш. 
Мустақил   иш   технологияси   ва   мустақил   иш   сабаблари   бир-бири   билан
боғликдир:   аниқ   натижага   эриша   олишига   ишонмаслик   талабани   мустақил
ишлашдан   ҳар   қандай   бошқа   сабаблардан   кўра   кўпроқ   кўнглини   совутади.
Мустақил   иш   технологиясини   яратиш   бир   неча   алоҳида   муамммоларни   ҳал
этишни   кўзда   тутади.   Улар   орасида   мунтазам   ишнинг   мақсадини   қўйиш
муаммоси   алоҳида   ажралиб   туради.   Агарда   таълим   олиш   умумий
42 ривожланишни   таъминлашга   хизмат   қилса,   мустақил   ишнинг   мақсади   эса
касбий   шаклланиш   ё ки   касбий   малакасини   ривожлантириш,   ўстариш
ҳисобланади. 
Агар талабага кутилмаганда юқори даражадаги мустақилликни намо ё н этган
ҳолда топширик л арни бажариш талаб этилса, у ҳолда талаба топшириқларни
бажара   олмаслиги   мумкин,   натижада   ўз   кучига   бўлтан   ишончни   йўқотади.
Бундай   ҳолат   содир   бўлмаслиги   учун   дастлаб   топшириқларни   шу   тахдитда
бериш   керакки,   натижада   субъект   топшириқнинг   бирор   қисминигина
мустақил   бажарсин,   сўнгра   ўқитувчи   билан   биргаликда   натижаларининг
тўғрилигини   таҳлил   қилиб   чиқсин.   Топширикларни   бажариш   жара ё нида
талабаларда   сабабий     ташкилий   (ўқув   фаолиятани   мустақил   ташкил
этишнинг   қадриятли   йўналишлари,   билим,   малака   ва   кўникмалари),
мазмунли-процессуал   (ўқув   фаолиятининг   моҳиятини   билиш   ва   бу   фаолият
муваффақиятли   бўлишини   белгаловчи   шахсий   сифатларни   ривожлантириш)
ва текшириш-баҳолаш (мустақил ишда зарур саналган шахс сифатларни ўзи
баҳолаш)   каби   кўникмаларнинг   шаклланиши   мустакил   иш   жара ё нида
мажмуавий равишда шаклланиб боради. 
Мустақил   ўқишни   таҳлил   қилиш   (бу   мустақил   билим   олиш   эмас)   юқорида
кўрсатилган   таркибий   қисмларнинг   талаба   томонидан   тартибсиз,   турлича
ўзлаштирилишини   кўрсатади.   Улардан   баъзилари   (масалан,   текшириш-
баҳолаш) таълим муассасаларида деярли шакллантирилмайди. 
Мустақил   ишларга   тай ё ргарликнинг   ташкилий   асослари   педагогик-
психологик,   техник-технологик   тушунчалар   ҳисобланади.   Педагогик-
психологик   ва   техник-технологик   тушунча   (категория)лар   сабабий   ва
текшириш-баҳолаш   таркибий   қисмларининг   ривожланишига   фаол   таъсир
кўрсатадилар.   Демак,   мустақил   ишга   тайерлаш   жара ё нида   талабаларда
назарий (тушунчали) фикрлаш қобилиятини ривожлантириш зарур. 
Бундай   тай ё ргарликни  амалга   ошириш  бу   барча   муҳим   боғликликлар   билан
тушунчалар   кўринишида   акс   эттирилган   педагогик   ва   техник-технологик
ишга  ўргатаб  бориш,  яъни,  маълум  интеллектуал  ҳаракатни  амалта  ошириш
демакдир. 
43 Таълим   жара ё нининг   умумий   моҳиятини   ё ритишда   педагогик   адаби ё тларда
"ўқув   топшириғи"   тушунчаси   билан   бирга   "масала"   тушунчаси   кенг
берилган.   Аксарият   ҳолатларда   масалани   ҳал   этиш   мавжуд   муаммонинг
оғзаки   ифодаси   сифатида   эътироф   эталади.   Масалада   жавоби   топилиши
зарур бўлган шарт ва унга асосланган муаммоли савол берилади. 
Юқорида   ўқув   масаласини   мустақил   ишнинг   ташкилий   шакли   сифатида
белгиладик.   Шунга   асосланиб,   ўқув   педагогик   масалалар   тизимига
қўйилувчи   талабларни  ифода  этамиз.   Ўқув  педагогик  масалалар  тўплами  бу
маълум   яхлитлик   бўлиб,   ўқитувчи   фаолияти   асосида   ҳал   этилувчи   асосий
вазифаларни акс эттиради. 
Ўқув  педагогик   масалаларни   еча   билиш  малакали  шахснинг   умумий   ҳолати
билан   ифодаланувчи,   унинг   онги,   фикрлаш   усули,   касбий   нуқтаи   назари   ва
йўналишини   кўрсатувчи   умумкасбий   малакадир.   Шахснинг   йўналганлиги
аниқ   воқелик   сабабий   қадриятли   муносабат   мазмунида   намо ё н   бўлади.
Педагогик ҳамда техник-технологик муаммоли вазиятли топширикдарни ҳал
этиш   асосида   талаба   бўлажак   касбий   фаолият   муаммоларини   ҳал   этиш
усулларини эгаллайди. 
Педагогик   ҳамда   техник-технологик   муаммоли   вазиятли   топшириқлар
дидактикада мустақил иш даражасини оширувчи бошқарув, рағбатлантириш,
ташкил эташ ва назорат воситалари сифатида қаралади. 
Талабанинг   ўқув   фаолиятига   нисбатан   ўқитувчи   томонидан   муайян   талаб-
ларнинг қўйилиши уларнинг мазмунини бойитади. Педагогик ҳамда техник-
технологик   муаммоли   вазиятли   топширикдарни   берилиш   шакли   эса   олдин
ўзлаштирилган   намуна   бўйича   хулосалар   чиқаришни   кўзда   тутувчи
бошқарув топшириқлари ва масалаларининг бажарилиши саналади. 
Бизнинг   фикримизча,   педагогик   хамда   техник-технологик   муаммоли
вазиятли топшириқлар ва масалаларда автоном ҳолда мустақил ишлаш учун
кат т а имкониятлар мавжуд. 
44 2.3.   “Тикув   машиналарига   қаров”   фанидан   “Тикув   машиналари
турлари” мавзусига 2 соатлик дарс ишланма 
Мавзу: Тикув машиналари турлари 
Дарс мақсади: 
а) Таълимий:   Талабаларга   “ Тикув машиналари турлари ва уни қўлланилиш
соҳалари ҳақида тўлиқроқ маълумот бериш. 
б) Тарбиявий:  Тикув машиналарининг ҳа ё тдаги роли ва ахамияти. 
в)   Ривожлантирувчи:   Талабаларни   “ Тикув   машиналари ”   тўғрисидаги
билим,   кўникма   ва   малакаларини   шакллантириш,   ўқитувчилик   қобилиятини
шакллантиришга   оид   тушунчалар   ҳамда   уларни   илмий   изланишга
йўналтириш. 
Дарс тури:  аралаш. 
Дарс методлари:  Блум таксономияси асосида  Кластер методи. 
Дарснинг   жиҳозланиши:   Тарқатма   материаллар,   “ Тикув   машиналари ”   акс
эттирилган плакатлар, мавзуга оид адаби ё тлар ва ўқув методик қўлланмалар. 
Фанлараро   боғланиш:   ф изика,   ч измачилик,   м атериаллар   қаршилиги,
м атематика,   м еҳнат   таълими   методикаси,   касб   танлашга   йўллаш,   педагогик
технология, психология. 
Техник воситалар:  Кодоскоп, слайдлар. 
Тарқатма материаллар:   Блум таксономиясига   « Кластер» методи асосидаги
ишланмалар. 
Машғулотнинг бориш тартиби: 
1. Ташкилий қисм 
а) Саломлашиш; 
б) Давоматни аниқлаш; 
в) Навбатчи тайинлаш; 
2. Асосий қисм 
а)  “ Тикув машиналари турлари ”  ҳақида умумий тушунча; 
б) Ривожланиш босқичлари; 
в) Уларнинг ҳа ё тдаги ўрни ва аҳамияти. 
45 3. Якуний қисм 
а) Бахолаш б) Рағбатлантириш. 
Баҳолаш мезони  - балли тизим. (100-86) 
Билиш – 100-93 балл. тушуниш – 92-86 балл, қўллаш – 85-78 балл, таҳлил –
77-71 балл, синтез – 70-63 балл, баҳолаш – 62-55 балл. 
Дарснинг бориши 
Ташкилий   қисм   (5   дақика).   Дарсга   ўқитувчи   кириб   келади   ва   талабалар
билан   саломлашиб,   хона   тозалигини   текшириб   бўлгач,   давоматни   аниқлаб,
навбатчи тайинлайди. 
1. Асосий қисм (60 дақиқа). 
2.1 Биринчи босқич (30 дақиқа). 
а)   Талабаларга   “ Тикув   машиналари   турлари ”   мавзуси   маъруза   шаклида
умумий тушунча ва билимлар билан аудиторияга тушунтирилади. 
б) Савол-жавоб ўтказилади. 
в) Савол-жавоб тугаганадан сўнг ўқитувчи ўзига талабаларнинг 
билими қай даражада эканлиги ҳақида қисқача маълумотга эга 
бўлади.   Бу   дарсни   қандай   ўтишга   ё рдам   беради.   Юқорида   талабалар
билдирган   фикр   мулоҳазалари   ўқитувчи   маърузаси   асосида   барчаси
жамланиб, талабалар иштирокида ягона тўғри хулосага келинади. 
2.2 Иккинчи босқич (30 дақиқа). 
Талабалар   6   гуруҳга   бўлиб   олинади.   Хар   бир   бўлинган   гуруҳ   ўзаро   ўз
етакчиларини   тайинлаб   олишади.   Гуруҳларга   «Билиш»,   «Тушуниш»,
«Қўллаш»,   «Таҳлил»,   «Синтез»,   «Баҳолаш»   каби   иборалар   ёзилган
конвертлар   тарқатилади.   Хар   бир   гуруҳ   кўрсатилган   параметрлар   асосида
мавзуни қамраб олган сўзларни  ё зиб чиқишади. 
Вазифа: 
Конвертдаги   берилган   ибораларни   қамраб   олувчи   мавзу   юзасидаги   сўзлар,
уларнинг   қўлланилиш   соҳаларини   берилган   ибора   ё нига   ё зиб   чиқиш
вазифаси   юклатилади.   Бу   метод   орқали   маъруза   талабаларга   қандай
етказилганлик даражаси аниқланади. 
46 Вазифа   бажарилгандан   сўнг   гуруҳ   етакчилари   берилган   ибора   учун   ё зилган
мазмунларни доскага чиқиб ҳимоя қиладилар. 
Талабалар жавоблари умумлаштирилади. 
Натижанинг   афзалликлари   ва   камчиликлари   ҳақида   ўзаро   мунозарага
киришишади. 
Натижаларга   танқидий,   қарши   фикрлар   бериш   асосида   материални
ўрганишда   ўз-ўзини   назорат   қилиш   малакаси   шакллантирилади.   Асосли,
исботланган   ва   такомиллаштиришга   қаратилган   фикр   ва   мулоҳазалар
ўқитувчи томонидан белгилаб борилади. 
3. Якуний қисм (10 дақиқа). 
а)   Ҳар   бир   гуруҳ   етакчиси   ўз   гуруҳидаги   талабани   иштирокига   қараб   гуруҳ
билан   маслаҳатлашган   ҳолда   баҳолайди.   Бунда   талабаларнинг   билдирган
фикрлари қай даражада тўғрилигига эътибор берилади. 
б) Гуруҳларнинг натижалари асосида энг яхши гуруҳ ва фаол талабалар номи
эълон қилинади. 
Билиш :  Тикув машиналарининг турлари, моделлари, ҳақида маълумот. 
Тушуниш:   Тикув   машина   моделлари   турларининг   ўзаро   имкониятлари
фарқи ҳақида маълумот 
Қўллаш:   Кийим   тикишда   қайси   тур   машинадан   фойдаланиш   ҳақида
маълумот сифатида
Таҳлил:  Тикув машина деталларининг умумий тузилиши ҳақида маълумот 
Синтез:   Тикув   машинас и нинг   деталлари(гайка,   больт) ни   ишлаш   принципи
ҳақида маълумот 
47 Баҳолаш   :   Тикув   машина   турлари,
моделларининг   бир-биридан   устун   ва
камчиликларига   баҳо   бера   олади.
Ўқув мақсадларининг асосий 
тоифалари  Ўқув мақсадалари турларидан 
намуналар 
1.БИЛИШ 
Бу   тоифа   ўтилган   материални   эслаб
қолиш   ва   такроран   сўзлаб   (кўрсатиб)
беришни англатади. Мазмуни турлича
аниқ   далиллардан   бошлаб,   то   яхлит
назарияларгача   бўлиши   мумкин.   Бу
тоифанинг   умумий   белгиси   тегишли
маълумотларни эслаб қолишдир.  Қўлланиладиган   ибораларни   билади,
аниқ   далилларни   билади,   иш-ҳаракат
тартиби   усулбларини   билади,   асосий
тушунчаларни   билади,   қоида   ва
тамойилларни билади. 
2.ТУШУНИШ 
Қуйидагилар   ўтилган   материал
аҳамиятини   тушуниш   қобилиятининг
кўрсатгичлари   бўлиш   мумкин:
материални   бир   шаклдан   иккинчи
шаклга   ўзгартириш,   бир   «тил»дан
иккинчи   «тил»га   айлантириш
(масалан   оғзаки   шаклдан   математик
шаклга).   Шунингдек,   талаба
томонидан   материални   тушунтириб
берилиши   ва   қисқача   талқин
қилиниши   (интерпр е тация)   ё ки
ҳодиса   ва   воқеаларнинг   бундан
кейинги   боришини   тасаввур   этиши
(натижасини олдиндан айтиб бериши)
ҳам  Далиллар,   қоида   ва   тамойилларни
тушунади,   оғзаки   материални   талқин
қила   олади,   схема,   диаграмма,
графикларни   талқин   қила   олади,
оғзаки   материални   математик   шаклда
ифодалай олади, мавжуд маълумотлар
асосида   кутила ё тган   натижани
тахминан тасаввур эта олади. 
48 ХУЛОСА
Умумий ўрта таълим тизимида дарсларини инновацион технологиялар
асосида  ташкил этиш, булғуси меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда
мустақил   ишларнинг   ташкил   этишда   инновацион   технологиялардан
фойдаланишга   нисбатан   замонавий   ёндашувлар,   т аълим   жараёнини   ташкил
этишда   ў қитувчининг   инновацион   фаолияти   ҳамда   мазмун-моҳиятини
ўрганиш   ва   ў қитувчининг   инновацион   фаолиятини   тўғри   ташкил   этиш,
меҳнат   таълими   дарсларида   ўқувчилар   билим,   кўникма   ва   малакаларини
шакллантириш   жараёнида   мустақил   ишларнинг   иновацион   шакл   ва
методларини тадбиқ этиш мазмун ва моҳияти кенгроқ очиб берилди;
- Булғуси   меҳнат   таълими   ўқитувчиларнинг   мустақил   ишларига   таъсир
кўрсатувчи психологик омиллар ўрганилди, меҳнат таълими ўқитувчиларини
тайёрлашда   мустақил   ишларнинг   иновацион   шакл   ва   методларини
қўллашнинг илмий-педагогик асослари таҳлил қилинди;
-   Меҳнат   таълими   ўқитувчисининг   мустақил   билим   олиш   мазмунига   кўра
меҳнат   таълим   ўқитувчиларини   тай ё рлашда   мустақил   ишларнинг
инновацион   шакл,   метод   ва   воситалари   аниқланди,   ҳамда   амали ё тга   тадбиқ
этиш учун тавсиялар берилди; 
-Таълим   муассасаларида   меҳнат   таълими   ўқитувчиларини   тай ѐ рлашда
мустақил   таълим   мазмуни   аниқлаш,   инновацион   шакл,   метод   ва
воситаларидан фойдаланиш яхши самара бериши аниқланди; 
-   Булғуси   меҳнат   таълими   ўқитувчисини   мустақил   таълим   олишида
замонавий   педагогик   технологияларидан   унумли   фойдаланилса,   уларнинг
касбий   тай ё ргарлик   даражаси   ошади   ва   мустақил   таълим   жара ё нининг
самарадорлиги таъминланади. 
49 Фойдаланилган адабиётлар :
1. Каримов  И.А.  Баркамол авлод-Ўзбекистон   тараққиётининг   пойдевори.-Т.:
Ўзбекистон, 1997 .
2. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч.-Т.: Маънавият, 1993
3.   Ўзбекистон   Республикасининг   «Таълим   тўғрисида»ги   қонуни.-Т.:   Шарқ,
1997 .
4.  Муслимов Н.А., Қўйсинов О.А. Касб таълими ўқитувчиларини тайеiрлашда
мустақил таълимни ташкил этиш. –Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2006.
5.   Бабанский   Ю.К.   Ҳозирги   замон   умумий   таълим   мактабида   ўқитиш
методлари. -Т.: Ўқитувчи, 1990.
8. Азизхўжаева Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат.-Т.:   ТДПУ,
2003 .
9.   Ишматов   Қ.   Педагогик   технология   асослари   (Илғор   педагогик
технологиялар) ўқув қўлланма .-  Наманган :  НамМПИ, 2003 .
10.   Голиш.   Л.В.   Таълимнинг   фаол   усуллари:   мазмуни,   танлаш,   амалга
ошириш.-Т.:   Ў рта махсус ,   касб-хунар таълимини   ривожлантириш институти
нашриёти ,  2001.
11.  13. Кларин. М.В. Инновации в Мировой педагогик е.  – Рига ,  1995 .
14.   Ишмухаммедов   Р.Ж.   Инн о вацион   технологиялар   ёрдамида   таълим
самарадорлигини ошириш йўллари.-Т.:  ТДПУ ,  2004 .
15.  Интернет материаллар :
www.edu.uz
www.refs.uz
www.ziyonet.uz
www.connect.uz
www.pedagogika.uz
www.referats.net
www.referats.com
www.referat.students.ru __
50
Купить
  • Похожие документы

  • Umumta’lim maktabining 2–4-sinf o’quvchilarida o’zbek tilida tasvirlash ko’nikmalarini shakllantirish
  • Sinflarda biologiya fanidan laboratoriya mashg'ulotlarini tashkil qilish metodikasi
  • Katta guruh tarbiyalanuvchilarini harakat faoliyatini oshirish
  • Boshlang‘ich sinf o‘quvchilarini jismoniy tarbiya darslarida egiluvchanlik jismoniy sifatlarini rivojlantirish
  • Sharq allomalari asarlarida oiladagi shaxslararo munosabatlar masalalari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha