Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 69.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Английский язык

Продавец

Bohodir Jalolov

Миллий фольклорнинг инглиз тилига таржимаси ва қиёсий таҳлили

Купить
Milliy folklorning ingliz tiliga tarjimasi va qiyosiy tahlili mavzusida yozgan 1 МУНДАРИЖА КИРИШ………………………………………………………………………… ... 3 I БОБ. ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ НАМУНАЛАРИНИНГ ИНГЛИЗ ТИЛИГА ТАРЖИМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ 1.1. Ўзбек фольклори намуналарининг инглиз тилига таржималарига асос бўлган омиллар …………………………………………………………………....8 1.2. Ўзбек фольклори муаммолари инглиззабон тилшунослар талқинида….20 II БОБ. ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАКЛАРИ ТАРЖИМАСИДА МИЛЛИЙ КОЛОРИТНИНГ ИФОДАЛАНИШИ 2.1. Ҳалқ оғзаки ижоди намуналари таржимасининг лисоний ва услубий жихатлари ………………………………………………………………………...29 2.2. Бевосита ва билвосита таржимада миллий –бадиий хусусиятларнинг акс эттирилиши ………………………………………………………………………37 ХУЛОСА ……………………………………………………………………… .50 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ……………………………………….53 КИРИШ 2 Мавзунинг долзарблиги . Миллат маънавияти ва маданиятининг хорижда танилишида таржиманинг ўрни беқиёсдир. Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек: “Тил билиш бу бойлик. Тил билган инсон дунёни билади, хеч қачон кам бўлмайди. Ёшларимизда шундай интилишни уйғотишимиз керак”. 1 Шарқ ва Ғарб адабий-бадиий муносабатлари, жумладан, адабий ҳамкорлиги, адабий таъсир ва акстаъсир, таржима ва унинг адабий ҳамкорликдаги ўрни ва мавқеи масалалари кўп вақтдан буён кўплаб илмий тадқикотлар мавзуи бўлиб келмоқда. Бу муносабатлар миллатлар орасидаги маънавий алоқанинг ривожланишига замин яратади. Жумладан, Н.Конраднинг «Восток и Запад» 2 , Ф.Сулаймонованинг «Шарқ ва Ғарб» 3 , Н.Комиловнинг «Тафаккур карвонлари» 4 сингари китоблари бу қизиқишнинг самараси бўлди. Ўтган асрнинг сўнгги йилларига ке тилига қилинган таржималари эстетик савиясини ўрганиш ва унда ўзбекона миллийликнинг ифодаланиши муаммоларини илмий-назарий жиҳатдан асослаш давр талабига айланди. Зеро, бу соҳага Ҳерман Вамбери, Идрис Шоҳ, Ҳасан Паксой, Мэрилин Петерсен, Фрэнк Адамс каби олимлар ў хиссасини кўшган. Бирок бу таржималар ҳанузгача тадқиқотчилар назаридан бир қадар четда қолиб келмокда. Ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарининг инглизча таржималарини тадқиқ қилиш ва илмий, бадиий жараённинг ўзбек- инглиз адабий алоқаларидаги ўрнини белгилаш, таҳлил этиш ўзбек таржимашунослигининг муҳим вазифаларидан бири саналади. Бинобарин, ўзбек халқ оғзаки насридан инглиз тилига анчагина намуналарнинг таржима қилингани, аммо уларнинг ғоявий-эстетик савияси ҳозиргача таҳлил этилмай ва умумлаштирилмай келинаётгани тадқиқотимизн латифаларининг инглиз тилига килинган таржималари тарихи ва уларнинг қиёсий-типологик хамда эстетик таҳлили асосида миллийликни ифодалаш муаммоларини ўрганиш ва умумлаштириш заруриятини бугунги халқаро муносабатлар, янада аниқроғи, ўзбек-инглиз маънавий-маданий муносабатлари тақозо этмокда. БМИнинг максади. Ўзбек фольклоридаги эртак ва латифа сингари эпик жанрларнинг инглиз тилига таржималари тарихига назар солиш, бу таржималарнинг аслиятга муқобиллик даражасини аниқлаш ва бунда миллий ранг-барангликнинг сақланиши хусусиятларини ойдинлаштириш ҳамда умумлаштиришдан иборат. БМИнинг вазифалари . Юқорида баён этилган мақсадни амалга ошириш учун куйидаги вазифаларни бажариш мақсадга мувофиқдир: - ўзбек фольклоридаги эпик (оғзаки насрий) намуналарнинг инглиз тилига таржималари тарихининг тадрижи - ўзбек эртаклари, латифалари инглизча таржималарининг ўзбек-инглиз фольклорий ҳамкорлигидаги мавқеини белгилаш. БМИ нинг объекти : ўзбек халқ эртакларининг инглиз тилига килинган бевосита ва билвосита таржималари. БМИ нинг предмети : таржималарда миллий колоритнинг ифодаланиши масаласи. БМИ нинг методологик асоси . Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг миллий мафкура, маънавият ва маданий қадриятларга доир асарлари, шунингдек, ўзбек миллий ва жаҳон фольклоршунослиги ҳамда таржимашунослигига оид илмий асарлар, айниқса, В.Жирмунский, Ж.Конрад, Ҳ.Зарифов, А.Фёдоров, Т.Мирзаев, Ғ.Саломов, Ф.Сулаймонова, Н.Комилов, Г.Гачечиладзе, С.Баура, Ҳ.Паксой, Ҳ.Раззоқов, К.Имомов, Б.Саримсоқов, О.Сафаров, М.Жўраев, М.Бақоева, Ф.Жўлдошева, Қ.Мусаев, М.Холбеков ва бошқаларнинг фольклоршунослик 6. Ўзбек халқ эртак ва латифаларининг таржима матнини аслиятга яқинлаштириш имкониятлари, йўлларини тадқиқ қилиш, фольклор таржимонларининг бадиий маҳорати билан боғлиқ услубий белгиларнинг кўрсатиб берилиши. Ишнинг илмий янгилиги . Мазкур битирув малакавий ишда ўзбек халқ эртаклари ва латифаларидан инглиз тилига қилинган воситали ва бевосита таржималарнинг тарихи, умумназарий ва хусусий жиҳатлари, таржима матнини аслиятга яқинлаштириш имкониятлари, бу борада эришилган ютуқлар ва йўл кўйилган камчиликлар, уларнинг сабаб ва оқибатлари илк маротаба тадқиқ этилаётгани унинг ўзига хос мухим илмий янгилигини таъминлайди. Ишда биринчи марта ўзбек халқ эртакларини инглиз тилига таржима қилиш жараёнида ундаги миллий тушунча ва образларни, бадиий деталларни сақлаб қолишга хизмат қилувчи услубий йўл I БОБ . ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ НАМУНАЛАРИНИНГ ИНГЛИЗ ТИЛИГА ТАРЖИМАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ 1.1. Ўзбек фольклори намуналарининг инглиз тилига таржималарига асос бўлган омиллар Ўзбек фольклорининг эпик жанрлари сирасига кирувчи эртак ва латифалар таржималарининг салмоғи катта. Мана шу таржималарнинг қиёсий-типологик таҳлилини келтириш, бевосита ва билвосита таржималардаги маъно-мазмун, миллийлик хусусиятларининг сакланишини ўрганиш лозим. Зеро, ўзбек халқ оғзаки ижодиёти бой жанрий таркиби, қадимийлиги ва анъанавийлиги, мураккаб тадрижий тараққиётни йўлини босиб ўтганлиги билан узоқ даврлардан бери дунё аҳлининг эътиборини ўзига жалб этмокда. Жумладан, буни ўзбек фольклорининг чет элларда ўрганилиши, хорижлик тадкикотчилар томонидан ёзиб олиниб, таржима қилингани ва қилинаётгани мисолида асосла бу борада таржимонлар маҳоратига баҳо беришнинг илмий-амалий аҳамияти яққол кўриниб турибди. Бу изланишларнинг барчасида, асосан, достончилик санъати, унинг халқ миллий-маданий ҳаётидаги ўрни, муаммолари ўрганилган. Оғзаки ижоднинг бошқа жанрлари диккат марказидан четда қолган ва шунчаки юзаки ўрганиб чиқилган. Хорижий мамлакатлар туркшунослари ўз ишларида ўзбек фольклоршуносларининг илмий ишларидан кенг фойдаланишган. Бу борада XX асрнинг илмий жиҳатдан муҳим ва кенг қамровли тадқиқотлари сифатида Карл Райхл ва Ҳасан Паксойларнинг ишлари алохида аҳамият касб этади. Ҳасан Паксой кейинги даврларда хам ўзбек фольклоршунослари билан ҳамкорликда илмий-ижодий ишлар олиб борди. Бу ишлар билан www.folklore.com сайтининг Uzbek Folklore қисмида танишиш мумкин. Жумладан, мустақилликдан кейинги даврд дунё бўйлаб кенг тарқалган. С.Баура туркшунос олимлар В.М.Жирмунский ва Ҳ.Т.Зарифовларнинг «Ўзбек халқ қахрамонлик эпоси» тадқиқотидаги маълумотларни ўзининг 1961 йили Лондонда чоп этилган “Heroic Poetry” асарида қайд этиш билан чегараланган. Бу билан у, асосан, турли халқлар эпик асарларини таққослашни кўзлаган ва далиллардан амалий материал сифатида фойдаланган 6 . Бошқа америкалик олим Ҳасан Паксой эса «Алпомиш» достони, унинг ўрганилиши, Марказий Осиёда бахшичилик анъаналари ҳамда бунда дин ва оғзаки ижоднинг ўзаро муносабатларига бағишланган “Alpamysh: Central Asian Identity under the Russian Rule ” мавзуидаги докторлик диссертациясини ёзди 7 . Халқимиз оғзаки ижодининг инглиз тилига қилинган таржималари тарихи ва уларнинг эстетик қиймати муаммоларини ўрганиш, асосан , миллий истиклол таржимасида адекватлик хусусиятлари умумлаштирилган. Мақолларнинг пайдо бўлишида халқ ҳаётий тажрибасининг роли ўзбек ва инглиз мақоллари муқоясаси хамда шу халқлар турмуш тарзига хос реалиялар муштараклиги замирида илмий-киёсий асосда таҳлил қилиниб, типологик хусусиятлари ойдинлаштирилиб, маълум хулосаларга келинган 9 . Таржима санъати қадимдан барқ уриб ривожланиб келаётган экан, унинг қирралари ҳамон очилаверади ва янги мукаммал таржима асарлар кўпайиб бораверади. Таржима хусусида фикр-мулоҳаза юритганимизда, насрий ва назмий йўлдаги бадиий таржималар муҳим аҳамият касб этажаги шубҳасиз. Таржима йўналишларини бир йўлга бошловчи етакчи восита нутқ маданияти, десак янглишмаган бўламиз. Боиси таржима қилишда, таржима қилинган бадиий асарни ўқишда нутқимизнинг бойлиги, гўзаллиги аслий (тар Аммо шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ керакки, таржимада миллий колоритни сақлаб қолиш, миллий ифодани қайта ярата олишда маҳоратни, , таржимада сўз танлаш санъатини намоён қилиш, қолаверса сўз этикетини эгаллаш муҳим аҳамиятга эга. Дастлаб ўзбек тилидан инглиз тилига эртаклар таржима қилишни моҳир таржимон Х.Р. Раҳимов бошлади. 1990 йил унинг “Ўзбек халқ эртаклари” («Uzbek Folk Tales») номли эртаклар тўплами дунё юзини кўрди. Ундан сўнг немис фольклоршунос олима Габриэла Волф-Келлер билан олиб борилган ҳамкорликнинг самараси ўлароқ “Самарқанд эртаклари” (“Märchen aus Samarkand”) номли тўплами чиқди 1 0 . Ўзбек фольклори намуналарининг инглиз тилига таржималарига асос бўлган омиллар хусусида фикр юритадиган бўлсак, ўзбек халқ ижоди намуналарининг чет элларда шуҳрат қозониши, тарқалиш сабаблари диқ Ўзбек адабиёти жаҳондаги энг қадимий адабиётлардан бири ҳисобланади. “Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари”нинг 2003 йилда нашр этилган биринчи жилди (тузувчилар – профессорлар Насимхон Раҳмон ва Ҳамидулла Болтабоев) сўзбошисида ўзбек адабиётининг (умуман, қадимги туркий адабиётнинг) илк даври тўғрисида фикр юритилиб, милоднинг V асридан бошлаб адабиётда алоҳида бурилиш юз бергани таъкидланади ва шу сабабли ўзбек ёзма адабиётини Х асрдан – “Қутадғу билиг”дан бошлаб эмас, балки милоднинг бошларидан ўрганиш лозим, деган мулоҳаза билдирилади. Бу ҳам, шубҳасиз, ўзбек адабиётининг жаҳондаги қадимий адабиётлар сирасига киришини тасдиқлаб турибди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ўзбек адабиёти намуналаридан инглиз тилига қилинган таржималар тарихини ўрганиш асносида, икки жиҳатга эътибор қаратишн таржимасида лотин алифбосида чоп этган. 1961 йилда Тошкентда нашр қилинган “Ўзбекистон гапиради” номли инглизча тўпламга Алишер Навоийнинг ғазаллари, рубоийлари, ҳикматларидан намуналар ҳамда “Фарҳод ва Ширин” достонидан парча киритилган. Соҳибқирон Амир Темур қаламига мансуб жанр жиҳатидан ҳужжатли, тарихий, бадиий, автобиографик асар деб баҳоланиши мумкин бўлган “Темур тузуклари” ҳам инглиз тилига қилинган дастлабки таржималардан ҳисобланади. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодиров ўзининг “Маънавиятимиз тарихида “Темур тузуклари”нинг тутган ўрни” мақоласида ушбу ёдгорлик ҳақида теран мулоҳаза юритар экан, унинг асли туркий тилда ёзилган қаҳрамонлик достонидек ўқилишига урғу беради, моҳият ва маънонинг беҳад қуюқлиги “Алп Эр Тўнга” достонини ва тош битиклардаги матни билан бир муқовада 1783 йилда Оксфордда нашр этади. Ушбу нашр “Темур тузуклари”нинг дунё бўйлаб тарқалишида катта аҳамиятга эга бўлган. Ўзбек адабиётини дунёга кенг ёйилишида Захириддин Муҳаммад Бобур яратган “Бобурнома” ҳам муҳим қиммат касб этган. Вашингтон университети магистранти Дилбархон Аҳмедова “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2008 йил 15 август сонида эълон қилинган “Бобурнома” инглиз тилида” номли фактларга бой мақоласида ушбу нодир асарнинг инглиз тилига таржималари ҳақида батафсил маълумот беради. Ёш тадқиқотчининг ёзишича, “Бобурнома”нинг биринчи марта инглиз тилига таржима қилиниб нашр этилиши 1826 йилда юз берган, уни инглиз шарқшунослари Ж.Лейден билан В.Эрскинлар амалга оширишган. Асарнинг иккинчи таржима қилиниши инглиз олимаси Аннетта Б Бобур Мирзо. “Бобурнома” номида аслият нусхаси, форсча таржимаси ва У.Такэстон томонидан амалга оширилган инглизча таржимаси биргаликда чоп қилинди. Орадан уч йил ўтиб, яъни, 1996 йилда мазкур таржима иккинчи марта турли миниатюралар ва хариталар билан бойитилиб, “Бобурнома: шаҳзода ва император Бобурнинг эсдаликлари” деган сарлавҳа билан Вашингтон Д.С. шаҳрида Артур М.Саклер Галереяси Смисониян институти томонидан чоп этилган. 2002 йилда Нью-Йоркдаги “The Modern Library” нашриёти эса “Бобурнома”ни учинчи марта нашрдан чиқарди. У.Такэстон асарнинг иккинчи нашрига илова қилган мақоласида, “Бобурнома” матни ва таржималари тарихи, уни ўрганилиш жараёнлари хусусида сўз юритади. Дилбархон Аҳмедова таржимоннинг Бобур шахси ва сулоласига нисбатан адолатсиз номланишлари ҳақидаги ўринли м нашр этилди. Назаримизда, бу нашр антология сифатида инглизчага таржима йўсинидаги илк қадамдир. Китобга ўн тўртта ўзбек шоири (3 шоир мумтоз адабиёт, 11 шоир замонавий шеърият вакилларидан)нинг ижодидан намуналар киритилган эди. Китоб адабиётшунос олим Иззат Султоннинг “A few words on Uzbek poetry” (“Ўзбек шеърияти ҳақида бир неча сўз”) номли сўзбошиси билан очилади. Унда олим кўп асрлик ўзбек шеърияти ҳақида инглиз ўқувчилари учун янгилик бўлган маълумотлар бериб ўтади. Хусусан, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” номли дидактик асари, Яссавий, Қутб, Хоразмий, Дурбек, Атойи каби шоирлар ижоди, Лутфийнинг “Гул ва Наврўз” достони борасида фикр юритади. Буюк тафаккур соҳиби, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг “Хамса”, “Хазоин ул-маоний” (муаллиф мақолада “Чордевон” деб ёза Америкалик туркшунос олима, таржимон, Вашингтон университети профессори Илза Сиртаутас бутун дунёда ўзбек адабиётини, тилини, маданиятини тарғиб этибгина қолмай, балки адабиётимиз намуналарини немис ва инглиз тилларига таржима қилиш билан ҳам шуғулланиб келади. Олиманинг 1980 йилда Висбаден шаҳрида нашр этилган “Chrestomаthy of Modern Litrerary Uzbek” (“Ҳозирги замон ўзбек адабий тили хрестоматияси”) китоби ўзига хос хусусиятга эга бўлган қимматли мажмуадир. Китоб ўзбек тилини ўрганувчиларга мўлжалланган эса-да, тилнинг материали адабиёт эканлигидан, муаллиф ўз китобига қисқа-қисқа халқ эртакларидан намуналар, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Уйғун, Ҳамид Ғулом, Саид Аҳмад, Пиримқул Қодиров, Саида Зуннунова, Шукрулло, Ўлмас Умарбеков каби таниқли адиблар қаламига мансуб ас Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Алининг “Ўз-ўзингни англаб ет” эссеси америкалик олим Ҳасан Паксой томонидан инглизчага ўгирилди ва, даставвал, АҚШда чиқадиган “Aacar bulletin” журналида эълон қилинди. Шунингдек, муаллифнинг Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан ёзилган “Амир Темур ҳақида сўз” (“Some words about Amir Temur”) номли мақоласи Вашингтонда чиқадиган “Сентрал Эйша монитор” (“Марказий Осиё кўзгуси”) журналида Ж. Насафий таржимасида нашр этилди. Ўзбек адабиёти намуналарининг инглиз тилига таржима қилинишига назар ташлаш мобайнида шу нарсага ишонч ҳосил қилиш мумкинки, ҳам мумтоз, ҳам замонавий маънода, ўзбек адабиёти пурмазмун, залворли асарларга бойдир. Уни кенг тарғиб этиш, нафақат инглиз, балки жаҳоннинг бошқа тилларига ҳам таржима қ Таржима санъатининг изчил ривожланиб бориши натижасида Ўзбекистонда бир нечта кўзга ташланарли бадиий асарлар инглиз, немис, рус тилларига таржима қилинди. Ўз ўрнида жаҳон адабиётида дурдона асар дея эътироф этилган китоблар ўзбек тилига моҳирона ўгирилди. Энг муҳими, ушбу жараёнда ўзбек халқ оғзаки ижодидан олинган намуналар Ғарбий Европа, АҚШ, Яқин Шарқ мамлакатлари адабиётида тан олинди, ўз ўқувчиси топди, десак муболаға бўлмайди. Ўзбек фольклори муаммолари инглиззабон туркшунослар талқинида муамммосига келганимизда, айтиш мумкинки, ўзбек фольклори намуналарининг инглиз тилига ўгирилиши ва ўрганилиш жараёни хронологияси, муаммолари ҳамда бу ишга ўз ҳиссасини қўшган немис ва инглиззабон олимларнинг хизматлари беқиёс. Ғарбда туркий фольклорга муносабат икки йўналишда олиб борилмокда. Улар тилларига таржима қилиб, уларни Fарб мамлакатлари ўқувчилари эътиборига ҳавола қилганлиги билан илм аҳли эътиборига тушди 1 2 . Немис олими Ҳерман Вамберининг инглиз тилида Англияда чоп этилган «Sketches of Central Asia» («Марказий Осиё очерклари») китоби саккиз бобдан иборат бўлиб, унда туркий халқлар тарихи ва маданияти, жумладан, Ўрта Осиёда қулчилик, Туркистоннинг уч катта ҳудуди – Бухоро, Хива ва Кўқон халқлари ҳақида келтирилган маълумотлар билан бир қаторда халқ орасида бахшиларни тайёрлаш, эртакчи ва кўшиқчиларнинг пайдо бўлиши, достонлар яратиш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилган. С.Бауранинг «Heroic Poetry» асарида жаҳондаги қатор халқларнинг оғзаки ижоди ва уларнинг урф-одат ва анъаналари ҳақида маълумотлар келтирилган. Бауранинг асосий мақсади қаҳрамонлик мавзуидаги халқ оғзаки поэт Ўзбек фольклорининг хорижда тарқалишида ўзининг тенгсиз ҳиссасини қўшган немис фольклоршунос олими Карл Райхл 1980–1989 йиллардаги изланишлари замирида «Uzbek Epic Poetry: Traditions anf Poetic Diction» (1989, «Ўзбек эпик шеърияти: анъаналар ва бадиий услуб») тадқиқотини эълон қилди. 1992 йили эса шу асарнинг янада кенгайтирилган ва бойитилган нашри «Turkic Oral Epic Poetry: Traditions, Forms, Poetic Structure» нусхасини Studies in Oral Traditions рукни остида инглиз тилида Нью-Йоркда нашрдан чикарди. Китоб ўн боб, библиография ва атамалар рўйхатидан иборат. Китобда муаллиф Ўрта Осиё халқларининг достон куйловчилари – ўзбек бахшилари, қоракалпоқ жирав ва бақсилари, қозоқ оқинлари, қирғиз манасчилари, маддоҳ ва қиссахонлар фаолияти хусусида тўхталиб, уларнинг қандай қилиб бу даражага етиб к билан эмас, илмий ёки методик ниятда адо этилган. Шунинг учун бу таржималарнинг бадиияти масаласига жиддий талаб билан ёндашиш тўғри бўлмайди. Ҳатто, буни амалга оширилган таржималар хам яққол тасдиқлайди. Маълумки, фольклор асарлари жуда сермаъно ва сержилодир. Шунинг учун уларни таржима қилиш жуда қийин кечади. Таржима икки тилнинг алоқа воситаси эмас, балки бир-бирини лисоний-услубий жиҳатдан бойитадиган омил ҳамдир. У бир тилга иккинчи бир тилдан янги сўзлар кириб келишига ҳ ам восита бўлади. Инглиз ва ўзбек тиллари бир-биридан ўзаро узоқ бўлган тиллар ҳисобланади. Шунинг учун бу тилларда яратилган асарларни бир-бирига таржима қилиш муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради. Таржима қилиш қийинчилиги фақат бу тилларнинг лингвистик тузилишидаги тафовутларга эмас, балки сўзларнинг маъно т китоби олинган 1 4 . Шу билан бирга Мерилин Петерсеннинг “Treasury of Uzbek Legends and Lore” тўпламига киритилган Насриддин афанди ҳақидаги қатор латифалар таржимасини ҳам таҳлил қилинди 1 5 . Маълумки, Насриддин Афанди образи туркий халқларнинг барчасида мавжуд бўлиб, у халқ образи ҳисобланади. Жумладан, турклар, озарбайжонлар, араблар Насриддин Афандини ўзларининг Халқ оғзаки ижоди қаҳрамони деб ҳисоблайдилар. Ижодкор халқ ўз қаҳрамонини яратишда узоқ даврлар оша, турли шароитларда мавжуд бўлган умуминсоний хусусиятларни жамлаб Насриддин Афанди образида гавдалантирган. Таржимада миллий хос сўзларнинг бирилиши миллат тарихи, маданияти ва миллийлигинининг жаҳон адабиёти саҳифаларида муҳралинишида муҳим аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, бутунни билиш учун уни ҳосил қилувчи таркибий қисмларни били ҳалқасини юзага келтиради», – дейди 1 5 . У мотивларни сюжетнинг энг кичик бир бўлинмас бўлаги сифатида таҳлил этади. В.Пропп ва Б.Путиловлар эса А.Н.Веселовскийнинг қарашларини ривожлантириб, мотивларнинг ҳамиша ўзгарувчан эканлигига, улар сюжетнинг кичик бир бўлаги бўлган ҳолатда унинг ўзи ҳам бўлаклардан, қисмлардан ташкил топишига эътибор қаратадилар. «Мотив сюжетнинг мағзидир», дейди Б.Путилов 1 6 . Бу ўринда олим мотивларнинг табиий эволюцион жараёнини назарда тутади. Сюжетнинг юзага келиши мотив билан чамбарчас боғлиқ экан, мотив бирламчи эканлигига ҳеч шак-шубҳа йўқ. Энг муҳими эса ҳар бир мотивнинг сюжет ҳалқасида қандай ўрин тутишини, қандай мазмун ва моҳият кашф этишини аниқлаш фольклоршуносликнинг долзарб вазифаларидан биридир. Ўзбек халқ эртак ва достонлари таҳлилига бағишланг мотивлар билан боғлиқ жиҳатларини, ички ҳаракат ва хусусиятларини, бадиий-эстетик вазифаларини таҳлил этиш фольклоршуносликдаги муҳим масалалардан биридир. Маълумки, эпик асар сюжети албатта бирор бадиий макон ва замонда кечар экан, бу ҳаракат, шубҳасиз, мотивлар ҳаракати орқали амалга оширилади. Бизнинг мақсадимиз эса ана шу мотивлар, хусусан, туш мотивининг эпик асардаги ўрни, бошқа мотивлар билан муносабати, воқеликни юзага келтиришдаги тадрижий ривожини таҳлил этишдан иборат. Зеро, туш ва туш мотиви эпик асарларда муҳим ўрин тутади. Ўзбек фольклорида, хусусан, халқ эртак ва достонларида тушнинг муайян асар таркибида тутган ўрни, бадиий-эстетик вазифаси ва бошқа жиҳатларини тадқиқ этиш учун, аввало, туш мотиви мавжуд бўлган асарларни жамлаб олиб, уларни ўзаро муқояса қилиб, маълум етакч қуйидаги жиҳатлар яққол кўзга ташланади. Бу ўринда туш мотивининг сюжет тизимидаги вазифаси, яъни сюжетдаги бошқа ҳалқаларнинг туш мотивига қай даражада боғланганлиги, аксинча, туш мотивининг, ўз навбатида, бу мотивларга қанчалик алоқадорлиги масаласига эътибор қаратиш зарур бўлади. Сюжет ўзагини ташкил этувчи намуналар хусусида фикр юритганимизда, эртаклар нисбатан кам сонли бўлса-да, уларда туш воқеа асосини ташкил этувчи таянч – ўзак мотив вазифасини бажариши билан ажралиб туради. «Мусофирбек» (варианти «Сотилган туш»), «Хосиятли туш», «Сирли туш», «Ибратли туш», «Давлатмирза», «Хон билан камбағал», «Қирон ака», «Маликаи Бирмисқол» каби эртакларни айни гуруҳга киритиш мумкин 1 8 . Маълумки, нафақат ўзбек, балки, умуман, дунё халқлари эртакларида маълум миқдордаги мотивлар ва саноқли сюж II БОБ . ЎЗБЕК ХАЛҚ ЭРТАК ВА ЛАТИФАЛАРИ ТАРЖИМАСИДА МИЛЛИЙ КОЛОРИТНИНГ ИФОДАЛАНИШИ 2.1. Ҳалқ оғзаки ижоди намуналари таржимасининг лисоний ва услубий жихатлари 28 Фольклор асарлари таржим аларида сўзни сўз билан эмас, образни образ билан алмаштириш яхши самара беради. Масалан, «сандали», «паранжи», «санд иқ « образларини таржимада фақат сўз билан бериш кифоя эмас. Балки уларнинг образ даражасидаги эстетик вазифасини ҳам кўрсатиб беришга тўғри келади. Чунки, сандиқ халқимиз турмушига хос миллий реалия эканлигидан ташқари, эртакларимизда учрайдиган анъанавий рамзий- бадиий тимсоллардан бири ҳамдир. Ҳатто у сехрли-фантастик эртакларда кўпинча ғаройиб нарса сифатида акс эттирилади. “Зумрад ва Қиммат” эртаги бунга ёрқин мисол бўла олади. Таржимада сўзларнинг миқдорига эмас, ишнинг сифатига эътибор берилади. Шунингдек, таржима жараёнида асарнинг жанр хусусияти алоҳида ҳисобга олинади. Масалан, “эртак” сўзи баъзан “афсона” тушунчасига яқин сўз билан таржим Ўзбек фольклоршуноси Н.Сафарова ҳайвонлар ҳақидаги ўйинларнинг сюжетига, ҳеч шубҳасиз, ҳайвонлар тўғрисидаги эртаклар сюжети таъсир кўрсатган деб ҳисоблайди ва буни уларнинг образлар таркиби, сюжети, номланишидаги ўзаро ўхшашликлар асосида далиллашга уринади 2 1 . Ҳайвонлар ҳақидаги ўйинлар спецификаси шунда кўринадики, уларда фақат ҳайвонлар образи жонлантирилади. Бундай ўйинларни ўйнаганда болалар маълум бир ҳайвон персонаж овозига ёки хатти-ҳаракатига тақлид қиладилар. “Ғозларим” – ўзбек болаларининг энг севимли қадимий ўйинларидан бири. Унда ғоз болалари ўзларидан анча олисда бўлган она ғоз олдига боришлари учун йўлда пусиб ётган йиртқич ва қонхўр бўрини четлаб ўтишлари, унинг чангалига тушмасликлари лозим. Бундан қўрққан ғоз болалари она ғозни ёрдамга чорлашади, бироқ она ғоз учун ҳам Кўриняптики , таржимада ўйин шарти , унда бажариладиган хатти - ҳ аракатларнинг кетма - кетлиги алоҳида рақамлар асосида тушунтирилмоқда . Шундан сўнг ўйинга алоқадор қўшиқ матни берилгану ундан кейин яна ўйин шартлари давом эттирилган: She will chant: Goslings, goslings! They answer: Yes, mama, yes mama? She says: Come home, come home! They answer: We're afraid, we're afraid! She says: Of whom are you afraid? Of whom are you afraid? They answer: We're afraid of the wolf, We're afraid of the wolf. She says: If you're afraid of the wolf, You can fly, you can fly. 1. So the children run to the mother goose, and the wolf runs after them. 2. When the wolf catches one, that gosling will become the wolf in the next Она ғоз: Бўри қаерда? Ғоз болалари: Ўрмонда. Она ғоз: Учиб-учиб келинглар! “Ғоз болалари” ролини ижро этаётган болакайлар қўлларини қанот мисол икки томонига ёйганча сакраб-сакраб югура бошлайдилар. Шу пайт бўри ролини бажараётган бола яшириниб турган жойидан чиқиб, ғозларга ташланади ва биронтасини ушлаб олишга ҳаракат қилади. Қайси болани ушласа, ўша бола ўйиндан чиқиб туради. Ўйин шу ҳолда то барча ғозлар тутилгунича давом этаверади. Агар ўйин матни таржимасига эътибор қаратилса, унда қўшимча изоҳлар ва такрорларга ўрин ажратилгани кузатилади. Масалан, ўзбекча матнда она ғоз ўз болаларига атиги бир марта “ғозларим” деб мурожаат қилса, инглизча матнда бу мурожаат такрор кўринишда берилган. Шунингдек, асл вариантда ғоз болаларининг она ғозга жавоби овозга тақлидни ифода этувчи сўзлар била one who first breaks this position will loses, or if he steps out of the circle. 7. Another boy will come into the position to challenge the winner 2 3 . Хуллас, ҳайвонлар ҳақидаги ўйинлар ўзига хос образлар таркиби, ўйналиш тарзи, ғоявий мазмуни билан болалар ўйинлари орасида муайян мустақил туркумни ташкил қилади. Улар орқали болалар ҳайвонот олами ҳақидаги билимларини тасвирлаб кўрсатадилар. Карл Райхл ўзбек фольклоридан айрим намуналарни икки тилга - инглиз ва немис тилларига таржима килиб, уларни ғарб мамлакатлари ўқувчилари эътиборига ҳавола эта олганлиги билан эътиборга тушди 2 4 . Ў збек халк эртакларининг немис тилига килинган таржималари айрим ишларда ўрганилган. Ўз номзодлик диссертациясида, асосан, достонларнинг немис тилидаги таржималарини ўрганган Й.Нурмуродов қисман латифа в фольклори бўйича немис тилидаги қатор илмий ва бадиий асарлар муаллифи,таржимон ва фольклоршунос Карл Райхл "Uzbek Epic Poetry: Traditions anf Poetic Diction" («Узбек эпик шеърияти: анъаналар ва бадиий услуб») асарини нашрдан чикарди. Муаллиф бу асарда эпик ижод намуналарининг поэтик услуби, «достон», «бахши» сўзларининг этимологиясини кўриб чикди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, туркий халқлар фольклорининг хорижда тарқалишида Карл Райхлнинг хизмати беқиёс катта. XX асрнинг 80-йилларда Ўзбекистонда бўлган тадкикотчи фольклор жанрларининг қиёсий ўрганилиши устида ўз илмий изланишларини олиб борган. Қиёсий таҳлил асосида туркий халклар оғзаки ижоди намуналари орасидаги ўхшашлик ва фарқларни ёрқин ифодаловчи аниқ ва қизиқарли маълумотлар келтирган. 1992 йилда эса шу асарнинг янада кенгайтири (ва уйғурларнинг), козоклар, турклар, коракалпоклар ва киргизларнинг оғзаки ижоди намуналари бўлмиш эпосларни назарда тутганман... Бу марказий анъаналардан ташкари мен Ғарбий ва Шарқий Туркистон деб аталувчи ғарбий ва шаркий ўлкаларнинг катор анъаналари ҳақида, яъни туркманлар, озарбайжонлар, Туркия туркларининг ва Олтой ўлкаси, Узок Шарқдаги Тувиния халқларининг оғзаки ижоди намуналари устида тўхталиб ўтаман.») Асар ўн бобдан иборат бўлиб, туркий халклар фольклори ҳакидаги кенг материалга асосланган. Райхл ўз илмий тадкиқотларини дунёнинг етук фольклоршунос олимлари - С.Баура, Н.Чадвик, А.Фаулер, Ҳ.Зариф, В.Жирмунскийларнинг ишларига асослаган. Шу тадкикотлар асосида тадқиқотда фольклор жанрларининг таржималари, қиёсий таҳлиллар, сайёр сюжетли, ўхшаш мавзули асарлар устида муаллиф батафси хусусиятлари, шеърий ижод намуналаридан таркиб топганлиги, бу луғат кўпгина хорижлик олимлар эътиборини тортганлиги ва унинг баъзи кисмлари С.Броккельманн томонидан 1923-24 йилларда инглиз тилига ўгирилганлиги ҳакида фикр юритган. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Карл Райхл туркий халклар фольклорный ўрганишга ва уни инглиз ва немис тилларига таржима қилишда рағбат кўрсатди. Унинг таржимадаги ҳиссасини қуйидагиларда кўриш мумкин: Биринчидан, туркий халқлар фольклорининг шеър, қўшиқ, достон каби турли жанрларини инглиз ва немис тилига таржима қилиб, хориж ўқувчиларига етказди. Иккинчидан, аслиятдан қилинган таржималарда миллий хусусиятларни сақлаб колди ва улар оркали туркий халклар тили, маданияти орасидаги ўхшашлик ҳамда тафовутларни таржима тилида изохлаб берди. Учин 2. Таржима тилида у ўз анъанавийлигини оғзакилилик асосида эмас, ёзма усулда сақлаб колади; 3. Таржима қилинган фольклор намунаси жамоанинг эмас, якка ижодкорнинг меҳнати маҳсулига айланади; 4. Таржима қилинган фольклор асари вариант асосида яшамаслиги мумкин (агар таржимон уни қайта тўлдириб, таҳрир қилмаса). Таҳлилда доим аслият ва таржима муносабати ўрганилиб, матнлар қиёсланади. Шунингдек, халқ хаётининг миллий ўзига хос томонларини дуруст акс эттира олмаслик, сўз танлашда, сўз кўллашда юз берадиган хатолар, халқ ёки мамлакат ҳаётини билмаслик, услубий ожизлик, тилни билгани билан, уни ҳис этмаслик натижасида таржимонлар кўпинча қўпол хатоликларга йўл кўйишади. “Ҳар бир таржима асари ўз даврининг маҳсулидир”, - деб ёзади Ғ.Саломов 2 8 . Шундай бўлса-да, фольклор таржимасида ўша фолькло ўрнида – cap - кепка, шапка; «коса» сўзи ўрнида – plate - тарелка; «патир» сўзи ўрнида эса pie – пирог сўзлари қўлланилган. 2. Эртакдаги бир катор миллий реалияларни англамаслик туфайли ҳам баъзи тушунмовчиликлар юза келади. Масалан, ўша “Ҳунарманд хотин” эртагида: «Ярим вайрона уйга кириб, уй ўртасида ётган эски, йиртиқ кўрпа, тарашадай қотган ёстиқ, лаби учган қозон, қоп-қора қумғон, қадоқланган косани кўрибди. Қозоннинг ичида озгина атала ҳам бор экан », – дейилади. Бу гап инглизчага қуйидагича ўгирилган: “ Then she entered a dilapidated hut and saw an old torn up matress in the middle of the room, some broken plates and a pot with a couple of spoons are broth in it ” 2 5 . Ваҳоланки, бу гап ўзбекчага қайта ўгирилса, аслиятдан йироқ қуйидаги мазмун ифодалангани аёнлашади: «Вайрона кулба хонадонига, (ҳаётига) бойнинг хотини келгандан кейинги ўзгаришларни кузатишда муҳим белги вазифасини ўтайди. Бироқ иккала таржимада ҳам бу деталлар таржимаси берилмаган, натижада тасвирий ва қиёсий ҳолат биргаликда мавхум бўлиб қолган. Хотин Саидга даромади сал ошгач, қотирма билан пиёва тайёрлаб берибди. Хурсанд бўлган Саидга у агар яхши ме ҳ нат қилса, нафақат пиёваю қотирма, балки шўрваю ёғли патир ейиши ҳ ам мумкинлигини айтибди. Эртакда миллий таомлардан ҳисобланган пиёва ва ё ғ ли патир инглиз тилига таржимада « pie » – пирог ва « roast meat » - қовурилган гўшт тарзида таржима килинган. 3. Эртакдаги бир қатор миллий урф-одатларни, ахлоқий қоидаларни англамаслик туфайли келиб чиқадиган чекланишлар. «Маликаи Ҳуснобод» эртаги инглиз тилига билвосита, яъни Т.Икромов томонидан рус тилига эди, шундагина эндиликда унинг тарихга айланган маъно-мазмуни таржимада ўз аниқ аксини топган бўлар эди. 4. Эртакдаги бир қатор миллий эътиқодий қарашларни, диний тушунчаларни англамаслик туфайли келиб чиқадиган чекланишлар. Жумладан, «Маликаи Ҳуснобод» эртагида Қорашоҳнинг қаландар қиёфасида Ҳуснободнинг юртига келиши эпизоди бор. Таржимон шу эпизоддаги «қаландар» сўзини инглиз тилида «beggar» сўзи билан ифодаланган. Ҳолбуки, бу сўз инглизчада «гадо» маъносини англатади. Ўзбек тилида «қаландар» ва «гадо» сўзлари маъно жиҳатдан бир-биридан тубдан фарқ қилади. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да кўрсатилишича, «қаландар» сўзи диний ғазаллар ўқиб, мусулмон динини тарғиб қилиб, дарбадар кезувчи, таркидунё қилган, дарвеш, дунёдан воз кечган киши ҳисобланади. Гадо қамбагал, қаишоқ, бирор нарсага з «Kylych - a sword, batir - a hero, an athlete, Akbilak - «white wrists», i.e. of noble ancestry, Kara shah - black, here it means bad, evil» 1 8 . Таржимашуносликда миллий колоритни ифодаловчи сўзларга алоҳида эътибор берилиб, уларни, имкони борича, халқнинг ўзига хос лексик бирликлар билан ифодалаш усуллари ўрганиб чиқилади. «Қилич ботир» эртаги таржимасида ҳам миллий колоритга, айниқса, миллий хос сўзларга алоҳида аҳамият берилган. Масалан, эртакдаги «қишлоқ, хуржин, тўй» сўзларининг таржимаси транслитерация орқали берилган ва ҳар бир сўз изоҳлаб ўтилган: «kishlak - a village in Central Asia; khoorjin - a travel bag» тарзида. 6. Эртакдаги маълум бир миллатга тушунарли бўлган, унинг тарихи билан туташ тарихий ва архаик сўзларни англамаслик туфайли келиб чиқадиган чекланишлар. Масалан, «До мазмунига путур етказган. Чунки «вазир» сўзини инглиз ўкувчиси билади, унинг қанақа амал эканидан хабари бор ва унга мунший вазифасининг юклатилиши ўқувчининг тушунмаслигига ва тарихий атамаларнинг чалкаштирилишига олиб келган. « Васиқа » ҳам миллий тарихий сўз. У мол-мулк сотиб олингани хақидаги расмий ҳ ужжатни англатади. Таржимада бу сўз, умуман, кўлланмаган. Эртакнинг аслият матнида эса бу сўз олти марта ишлатилган. Ўзбекона миллий анъанага кўра, муайян рақамдан қандайдир сонни айириб айтиш, масалан «икки кам қирқ» тарзида ишлатиш мавжуд. Инглизларда ҳам бу усул бор: all forty steps but one - бир кам қирқ, all forty steps but t w o - икки кам қирқ. Лекин таржимага аслиятдаги ана шу ҳолат кўчмаган. Бундай ноаниқликлар туфайли эртакдаги ҳаяжонли ҳолатлар, ўзига хос эмоционаллик инглиз ўқ ўлароқ, «етти» рақами иштирокидаги тасвирлар таржимасида баъзи бир хатоликларга йўл қўйилган. Жумладан, девнинг етти йил касал ётгани ҳақидаги аниқ муддат таржимада акс этмаган. «Дев касал экан. У етти кундан буён ҳатто бармоғини ҳам қимирлатолмай ётган экан. Сеҳрли мусиқа овозини эшитиб, у ҳушига келибди ва тузалибди». - It turned out that the Deev was very sick. He had been lying down and couldn’t move a finger for seven days. Having heard the sounds of magic music he regained consciousness and got cured . 2 1 М.Жўраевнинг фикрича , фольклорда « етти » рақами сеҳрли ра қ ам сифатида анъанавийлашуви аждодларимиз табиатидаги ибтидоий қарашларга бориб тақалади. Бу ракам остида Ўрта Осиёда яшаган туркий элатлар мифологиясида табиатни мифологик англаш ва аждодлар турмуш тарзи ҳақидаги қарашла таржимасида халқ кулгисини акс эттириш йўллари ҳамда латифалар таржимасида миллий тимсол ва бадиий тасвир воситаларини қайта яратиш йўналишида вобаста олиб борилади . Ўзбек латифаларининг сараланган намуналари XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб инглиз тилига таржима қилин бошлаган. Латифалар ғоят оммавийлиги сабабли хорижий тилларга нисбатан кўп таржима қилинган. Ўзбек халқ латифалари инглиз тилига салмоқли ҳажмда, бевосита ва билвосита таржима қилинган. Мутаржимлар орасида ўзбек шоир ва ёзувчилар ҳам, хориж тадқиқотчилар ҳам бор. Ўзбек латифаларининг чет элларда таржима қилиниши ва ўрганилиши бу жанрнинг миллий хусусиятларини идрок этишда муҳим аҳамит касб этади. Таржима қил инган латифалар аслияти ва таржимаси – бир-бирига жуда яқин. Инглиз тилида ҳам, ўзбек тилидаги каби, Афандининг ақл - Бу ноз-неъматлардан е, тўним, e!, - дейди. Ҳайрон қолган тўй эгалари ундан бунинг сабабини сўраганларида эса: - Модомики, бутун ҳурмат-эҳтиром янги тўнга экан, таомни ҳам у есин-да! - дебди. Инглизчада : ... he dressed himself in a magnificent sable cloak and turban and returned to the feast. As soon as the heralds of the Emir, his host, saw this splendid sight they started to beat the drum of welcome and sound the trumpets in a manner consonant with the visitor of a high rank. The Chamberlain came out of the palace himself, and conducted the magnificent Nasrudin to a place almost next to the Emir. A dish of wonderful food was immediately placed before him. Without a pause Nasrudin began to rub handfuls of it into his turban and cloak. «Your Eminence», said the prince, «I am curious as t хотинидан кўчада турган меҳмон олдига чиқиб, унга Афанди йўқ дейишини буюради. Хотиндан бу гапни эшитган меҳмон Афандини ҳозиргина кўрганини ва у уйига кириб кетганлигини айта бошлайди. Сабри чидамаган Афанди эса эшик ортидан туриб: - Гапни чўзиб нима қиласиз? Ахир Афандининг эшиги битта деб сизга ким айтган? Балки у нариги эшикдан чиқиб кетгандир? , - дея ўдағайлайди. Латифада, бир тарафдан, Афандининг соддалигидан кулги келиб чиқса, иккинчи тарафдан, унинг ўзича муғомбирлик қилиши юмористик ҳолатни юзага келтирган. Таржимада иккала ҳолат ҳам тўлиқ акс этган, бироқ ўкувчини латифа сарлавҳаси ўйлантириб қўяди. «The Alnernative» сарлавҳасидан бирор маъно уқиб олиш қийин, чунки «важ» маъносини берадиган бу сўз латифа мазмунига мос тушмаган. Ҳолбуки, сарлавҳа – бу асарнинг коди. Ҳар қандай ас Яна бир латифа «The Burglars», яъни «Ўғрилар» сарлавҳаси остида ўгирилган. Аслиятда «Сендан хижолат бўлиб» дея номланган бу латифа – Афандининг уйига тушган ўғрилар ҳақида. Афанди уйига бегона одам, яъни ўғри кирганини кўриб, сандиқ ичига бекиниб олади. Ўғри уйдан ҳеч нарса тополмай сандиқни очади ва унда Афандини кўриб: - Сандикда нима қилиб ётибсиз? , - деб сўрайди. Афанди эса: “Уйда сенбоп ҳеч нарса йўқ, хижолат бўлганимдан бекиниб олдим, - дейди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу латифа инглизчага икки марта таржима килинган. Дастлабки таржима Идрис Шоҳ қаламига мансуб : Hearing someone moving about his house, the Mulla became frightened and hid in a cupboard . In the course of their research the burglars opened the door and saw him cowering there. «What are you hiding from us?» «I'm ва ҳар қандай қимматбаҳо матоҳ ҳам унда сақланади. Аслиятда ўғрининг умид билан сандиқ очишида ана шу жиҳат назарда тутилган. Чунки ўғри сандиқ ҳеч қачон қуруқ бўлмаслигига ишонади. Идрис Шоҳ таржимасидаги шкаф эса латифа маъносига мос тушмаган, чунки у ўзбек турмушига хос эмас. Натижада миллийлик бузилган. Ҳолбуки, бу сўзни М. Петерсен каби инглизча муқобили билан ҳам ифодалаш мумкин эди, чунки «сандиқ» сўзининг таржимаси инглиз тилига «chest, trunk» тарзида ўгирилаётганига бошқа бир қанча асарларда гувоҳ бўламиз. М. Петерсен таржималарида ҳам миллий жиҳатлар назардан четда қолиб кетган ўринлар кўп учрайди. Чунончи, «Хуржун» латифасидаги сарлавҳанинг инглиз тилига берилишида шу ҳолатни кузатиш мумкин. Бу миллий сўзни мутаржим ўзига қулай сўз билан ўзгартирган. Инглизча «The Pouch» сўзи ўз ХУЛОСА Битирув малакавий иш сўнгида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин: Биринчидан, ўзбек халқ насри намуналари мисолида миллий колоритнинг таржималарда берилиш конуниятлар, таржимон маҳоратига хос индивидуал белгиларни тадкиқ қилиш, шунингдек, ўзбек-инглиз фольклорга оид муносабатларни ҳамда иккала халқ маданий-маънавий ҳамкорлиги тарихини ўрганиш мумкин. Иккинчидан, ўзбек фольклори туркий фольклорнинг бир қисми сифатида Англия, Германия, АҚШ, Австралия каби мамлакатларда бир мунча танилди. Ўзбек халқи миллий маданияти, урф-одатлари, турмуш тарзи, оғзаки ижоди, эътиқодий карашлари ҳақидаги асарлар хориж адабиётида, айниқса, инглиззабон мамлакатлар адабиётида ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан пайдо бўлди. Ўзбек фольклорининг фақат немис тилига эмас, балки инглиз тилига ҳам илк таржима Френк Адамс каби олимлар томонидан давом эттирилди. Хусусан, XXI асрга келиб бу жараён янада тараққий этди. Бу эса, ўзбек фольклорининг хорижда ўрганилиши маълум тадрижий тараққиёт боскичини босиб ўтганлигидан дарак беради. Учинчидан, ўзбек халқ эртак ва латифаларининг инглизча таржималарида кўпинча миллат маданияти ва тарихига мансуб баъзи сўзлар таржимон ва тўпловчилар назаридан четда колиб кетганлиги, миллийлик табиатини ўзида намоён этувчи баъзи этнографик деталлар тафсилоти етишмаслиги, аслиятдаги айрим миллий лексик ва фразеологик бирликларнинг таржима тилида мос келмайдиган бошқа бирликлар билан ўгирилиши ҳолатлари, Ўзбекистон ҳудуди ва муҳитида яшовчи қушлар ва жониворларни фарқламаслик, юртимиз табиатини билмаслик, миллий реалияларни тўлиқ идрок этолмаслик туфайли баъзи тушунмовчи қаҳрамонларни кўз олдига келтира олишига эришиш энг муҳим вазифа саналади. Чет эл китобхони ўзбек миллий қаҳрамонини миллий кийимда ва миллий эътиқодли ҳолда кўриши учун асардаги миллий руҳ, ўзбекона тароватни бериш – таржимоннинг қўлида. Ҳар қандай фольклор намунасини инглиз тилига ўгириш жараёнида шу ҳодисаларга эътибор бериш таржима асарининг бадиий-эстетик аҳамиятини оширади. Бешинчидан, ўзбек латифалари таржимасида миллий кулгили жиҳатларнинг берилиши муҳим вазифа саналади. Насриддин Афанди латифалари билан бир қаторда, инглиз тилига локал кўринишдаги латифалар ҳам таржима қилинган. Натижада латифаларга хос миллий кулгини сақлаб колиш йўллари изланган. Таржима қилинган латифаларда ҳам Афандининг ақл-заковати, ўзини тутиши, уддабурон ва сўзга чечанлиги, оддий халққа яқинлиги туфайли од ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. Ш. Мирзиёв. Ибрат мактаби очилишидага нутқи, 2018 йил 2. Абдуазизов С.С. Ўзбек фольклорининг инглиз тилга таржимаси хусусида // Филология масалалари, 1-сон. Тошкент, 2007. – Б.203 – 205. 3. Абдуаз из ов А.А. Шарқ халқи ижоди Ғарб назарида // Ўзбекистон адаби ё ти ва санъати, 18 май, 1990. 4. Абдураҳимов Т.Н. Ўзбек халқ эртакларининг инглиз тилига ўгирилишида миллий реалиялар таржимаси муаммоси // Адабиёт ва таржима тўплами. – Т.: Zarqalam, 2006. – Б. 95 – 96. 5. Ашурова Л.К. Карл Райхл ва туркий халқлар фольклори // Адабиётшунослик ва бадиий таржима муаммолари. – Бухоро, 2011. – Б. 32–35. 6. Бакирова В.Ш. Таржимада фразеологик бирликларни қайта яратиш муаммолари // Ўзбек тили ва адабиёти – Тошкент, 2008. 3-сон. – Б.72 – 74. 7. Жалолов Ж.Ж. Чет тили ўқитиш метод 10. Зарифов Х. Основные мотивы эпоса «Алпамыш» // Об эпосе «Алпамиш». – Ташкент: Фан, 1959. – С.6 – 25. 11. Каримова Г.Ў. «Зумрад ва Қиммат» эртагининг инглиз тилдаги таржималари хусусида// Филология ва усулиёт масалалари. – Тошкент, 2008. – Б. 83 – 86. 12. Ком илов Н. Тафаккур карвонлари . – Т . : Маънавият , 1999. 13. Конрад Н.И. Запад и Восток . – М . : Гл. ред. восточ. лит-ры, 1972 . 14. Мирзаев Т. «Алпомиш» қаҳрамонлик эпоси ва ўзбек достонлари // «Алпомиш». – Тошкент: Фан, 1999. – С.7 – 49. 15. Рафиков К.К. Узбекская литература в зарубежном литературоведении. Дисс. ... кан д . фил. наук. - Ташкент, 1981 . 16. Раҳимов Ҳ.Р . Ўзбек афсоналари Мерилин Петерсен таржимасида// Бухоро университети илмий ахборотлари – Бухоро, 2009. 3-сон. – Б.44 – 47. 17. Ра ҳ матуллаев Ш. Ўзбек тилининг фраз 24. Усманова Г.А. Локал ижрочиликдаги таржималарнинг инглизча таржималари хусусида // Ўзбек фольклори контекстида Бухоро фольклорини регионал тўплаш ва ўрганиш муаммолари. Республика илмий-амалий конференцияси. – Бухоро, 2010. – Б.79 – 81. 25. Умаров А. Юксак санъат йўлида. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1990. – Б. 67 26. Файзуллаева Р.Н. Миллий колорит ва бадиий таржима. –т.: “Фан”, 1979 27. Шамсиева Б. Вопросы узбекского фольклора в зарубежном литературоведении. Дисс … канд. фил. наук. - Ташкент, 1994; 28. Шамсиева Б . Вопросы узбекского фольклора в зарубежном литературоведении. Дисс. ... кан д . фил. наук. - Ташкент, 1994 . 29. Эргашева З . Т . Афанди латифаларининг инглиз тилига таржимаси хусусида // Германистика ва романистиканинг Ўзбекистонда тараққиёти ҳамда 35. Paksoy Н.В. "Alpamysh" Central Asian Identity under Russian Rule, USA, AACAR, 1989. 36. Vambery A. Scenes from the East (Through the Eyes of a European traveler in 1860), Corvina, Kiads, Budapest, 1979 . 37. Bowra C. Heroic Poetry, London, 1961 . 38. Lamont C. The Peoples of the Soviet Union. New York, 1946 . 39. Shah I. The Exploits of Incomrapable Mulla Nasrutdin, London, 1974 . 40. Schoolbraid G. The Oral Epic of Siberia and Central Asia, Indiana, 1975 . 41. Paksoy H.B. “Alpamysh” Central Asian Identity under Russian Rule. USA, AACAR, 1989 . 42. Reihl K. Uzbek Epic Poetry: Traditions and Poetic Diction. Hainsworth, 1989. 43. Uzbekische Maerchen. Herausgegeben und uebersetzt von Karl Reichl. Bochum, 1978; Maerchen der Usbeken: Samarkand, Buhara, Taschkent. Herausgegeben und u 53. Uzbek Folk Tales Bishkek, Kyrgyzstan. 1997. – P. 7. 54. Sha h I. The Exploits of Incomparable Mulla Nasrutdin . London, 1974. – P.40. 55. Petersen Marilyn. Treasury of Uzbek Legends and Lore. – T.: Qatortol- Kamolot, 2000. - P.77 56
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona psixologik testi
  • OAVlari matnlaridagi frazeologik birliklarni Ingliz tilidan O‘zbek tiliga tarjima qilishning pragmatik xususiyatlari
  • Ingliz tili leksikografiyasi tarixi va lug’at turlarining rivojlanishi
  • Analysis of English and Uzbek poetry
  • Sohaga oid matnlar tarjimasidagi muammolar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha