Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш технологиялари

Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш технологиялари (айрим мулоҳазалар) Тажрибамиздан маълумки, маънавият ва маърифат масалалари кун тартибига қўйилгач, баландпарвоз гаплар ва чақириқларга ружу қўйиш, амалда «хўжа кўрсин” қабилида ишлаш ҳоллари ҳам бўлди, бу ҳолатлар ҳали- ҳамон давом этмоқда. Республика, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар, муассаса ва ташкилотларда “Маънавият ва маърифат» кенгашлари ташкил этилди. Кўплаб дастурлар ва қўлланмалар чоп этилди, дарсликлар устида иш бошланди, ушбу йўналишда турли-туман тадбирлар ўтказилди, аммо кўзга кўринарли халқимиз истаётган ва мамлакатимиз тараққиёти талабларига тўла жавоб берадиган натижаларга эришдик, деб айтиш қийин. Умумий гаплардан, аравани қуруқ олиб қочишдан кўра конкрет ва изчил режалар асосида иш юритиш зару Одамларнинг моддий эҳтиёжларини таъминлаш билан баробар уларнинг маънавий қиёфаларини унутмаслик: «Олдин одамларга моддий бойлик бериш, сўнгра маънавият тўғрисида ўйлаш керак, дейдиганлар ҳақ бўлмасалар керак. Маънавият— инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч- қудратидир. У йўқ жойда, ҳеч қачон бахт-саодат бўлмайди. Нафақат кўҳна тарих, балки янги тарих ҳам бунинг кўплаб мисолларини беради. Маънавиятни мустаҳкамлаш учун меҳнат ва маблағни аяш ўз келажагига болта уриш демакдир». ( Каримов И.А. «Ўзбекистон:миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура», т., «Ўзбекистон», 1993, 79-бет.) Агар жамият ҳ аётида маънавий - маърифий омиллар барча давлатлар сиёсатининг асосий йўналиши бўлмаса , ахлоқий етуклик , ҳ амкорлик , ҳ амжиҳатлик , ҳ амфикрлик , инсонпарварлик , демократия ва қ онун устуворлигига таяниш , фан ва техника ютуқларидан, ахборот технологиялари ва воситаларидан тараққиёт ва инсон манфаатлари йўлида ижобий равишда фойдаланишга эришилмаса , инқирозий жараёнлар , фалокатли тўқнашувлар , экологик фожиалар кўпайиб ва кенгайиб бораверади . Маънавият , маърифат ва замонавий ахборотлар мажмуаси келажак сари одимлаётган инсоният олдида қ андай миллий , минтақавий муаммолар , қ ийинчиликлар , синовлар турганлигини етарли даражада аниқ тасаввур этишга ў зининг ижобий таъсирини кўрсатади . XXI асрда инсоният тарихи ва тақдирида маданият , маънавият ва маърифат муаммоларига асосий эътибор берилиши , илм - фан инсониятнинг буюк келажак томон тараққиёт йўлини машъала бўлиб ёритиши , одамзотни хурофот ва жаҳолатдан , терроризм ва диний экстремизм каби бало - ю офатлардан қ утқариб қ олишини бани - башариятга айтишни истар эдим. « Мен , маданият ва маърифат дунёни жаҳолат ва вахшийликдан , диний ва миллий экстремизмдан , этник қарама - қ аршилик , минтақавий можаро ва урушлардан сақлай олишига ишонаман ». Бутун дунёга машхур рус ёзувчиси Достоевскийнинг « Дунёни гўзаллик қутқаради » деган машҳур иборасини бироз ў згартириб , « Кириб келаётган XXI асрда дунёни маданият ва маънавият қ утқаради » деб айтган бўлардим ». ( Каримов И.А. Биз ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т. Дунёнинг ривожланиши, унда кечаётган турли-туман жараёнлар ичида, бизга нисбатан турли таҳдидлар, ёшларимиз онги ва қалбига ёт ақидаларни сингдиришга уринишлар бўлмасин, биз доимо халқимиз манфаатлари, ҳақиқат ва адолат йўлидан собитқадамлик билан борамиз, маънавий-мафкуравий ишларимизни демократия тамойиллари билан уйғун ҳолда бўлишига, миллий ва умуминсоний қадриятларни муштараклигига, инсон омили масалаларига жиддий эътибор бериш йўлида тинмай ҳаракат қилаверамиз . Президентимиз И.А.Каримов томонидан юқорида таъкидланган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, мавжуд ҳолат ва муаммолар кўламидан келиб чиқиб, маънавий- маърифий ишларни ташкил этиш ва олиб бориш масалаларида қуйидаги айрим мулоҳазаларни ўртага ташлаш мумкин . 1. Ҳокимият, турли ташкилотларнинг маънавий- маърифий ишларни РЕЖАЛАШТИРИШ масаласи. 2. Белгиланган режалар МАЗМУН-МОҲИЯТИ (долзарблиги) ҳақида. 3. Режаларда тадбирларни ўтказиш МУДДАТЛАРИ тўғрисида. 4. Режадаги тадбирларни ташкил этиш ва ижросига масъуллик МЕХАНИЗМИдаги масалалари. 5. Тадбирларни ўтказиш технологияси (режа, сценарий, эълон, эътибор, савия, ранг-баранглик). 6. Режадаги тадбирларга жалб қилиниши лозим бўлган ИЖТИМОИЙ ГУРУҲЛАР, ШАХСЛАР (кимлар, ўқитувчи, шифокор, ишчи, ўқувчи, тадбиркор, маҳалла фаолиллари, уйда ўтирадиган тоифа) тўғрисида. 7. Маънавий-маърифий тадбирларни олиб боришга жалб этиладиган ШАХСЛАР (маърузачи, соҳа мутахассис, санъаткор, шоир, ёзувчи ва бошқалар) танлаш масаласи. 8. Тадбирларда тарғибот шаклидан, кўпроқ жамоатчилик билан алоқалар (ПР) технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш тўғрисида. 9. Маънавият ва маърифат кенгашларида хизмат қилаётган мутахассисларнинг МАҚОМИ ва ИМИЖИ (энг ҳурматли шахс сифатида қарашни шакллантириш) муаммоси. 10. Тадбирларга ҳокимият ва бошқа ташкилотларни ЖАЛБ ЭТИШ ВА УЛАРНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ масалалари. 11. Маънавият ва маърифат кенгашларининг ФАОЛЛАР ГУРУҲИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ муаммос 13. Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини оширишда эътиборга олиниши мақсадга мувофиқ бўлган эҳтиёж, йўналиш ва омиллар ҳақидаги умумлаштирилган тезислар: (Ушбу тезисларнинг ҳар бир банди бўйича маъруза, суҳбат, семинар-тренинг давомида атрофлича тушунтиришлар берил иши лозим ) 14. Аҳоли турли тоифалари билан мулоқот олиб бориш масаласида: С. Блэкнинг жамоатчилик билан алоқалар (паблик рилейшнз) қонунларидан бири, бу “самарали” мулоқот олиб боришнинг қуйидаги 9 қоидаси ни ёдда тутинг. 1. Ҳамиша ҳақиқат ва мукаммал ахборот олишга урининг; 2. Хабар содда ва тушунарли бўлиши керак; 3. Ўзингиздан аҳамиятсиз маълумотларни қўшманг, қимматини камайтирманг; 4. Сизнинг аудиториянгизни ярми аёллар эканлигини ёдда тутинг; 5. Мулоқот жозибали бўлсин, ортиқча зерикиш ва оддийликка йўл қўйманг; 6. Мулоқот шаклига аҳамият беринг, у ҳаддан ташқари безакли ва кўзга ташланадиган, чалғитадиган бўлмаслиги лозим; 7. Жамоатчилик фикрини аниқлашда вақтни аяманг; 8. Ёдда тутинг: мулоқотнинг доимийлиги ва жамоатчилик фикрини мунтазам аниқлаб бориш ҳаётий заруриятдир; 9. Мулоқотнинг ҳар бир босқичида ишончли ва тизимли тарзда ҳаракат қилинг. 15. Миллий ғоя тарғиботи, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишнинг айрим омиллари Ҳар бир шахс, сиймонинг қарашида муҳим роль ўйновчи омиллар мавжуд. Бу омиллар миллий ғоя тарғиботи, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш ва ижтимоий фикрни бошқариш жараёнида ҳисобга олиш зарур. Улар: 1. Шахсий – яъни, шахснинг жисмоний ва руҳий хусусиятлари, бўйи, оғирлиги, ёши ва ижтимоий мақоми. 2. Маданий – атрофдагилар ва маълум туман, шаҳарнинг ҳаёт тарзи ва жамоатчилик билан алоқалар (ПР). Аҳоли билан ишлашда, шунингдек, депутатлик ва бошқа лавозимларга сайловда номзодлар ўз дастурларида аниқ минтақа ва ҳудуднинг маданий хусусиятларини ҳисобга олиши лозим. 3. Ўқимишлилик – шахснинг таълим даражаси ва сифати. Бугунги кунда кўплаб одамларни эътиборини тортиш, масалан, олий маълумотлилар ёки одди 4. Оилавий – шахснинг келиб чиқиши. Маълумки, болаларнинг фикри, сезиши, дунёқараши, сиёсатга муносабати ва бошқаларни кўпинча ота-онадан олади. Инсонни шаклланишида оиланинг ўрни жуда катта. Буни ҳеч қачон эътибордан қочирмаслик керак. 5. Диний – худога ва ғайритабиий кучларга ишониш тизими. Художўйлик доимий равишда янгиланиб туради. Бундан оқилона фойдаланиш муҳим жараён ҳисобланади. 6. Ижтимоий-синфий – жамиятдаги ўрни. Одамларнинг ижтимоий мақоми ўзгариши билан уларнинг хатти-ҳаракати ҳам ўзгариб туради. 7. Миллий, ирқий – этник ёки ирқий мансублиги, инсоннинг келиб чиқиши, шахсдаги дунёқараш ва ҳаракатларга тобора кўпроқ таъсир этмоқда. 16. Миллий ғоя тарғиботи, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишдаги эҳтиёж поғоналари: 1. Энг паст даражадаги – жисмоний эҳтиёжлар: овқат, сув, ҳаво, уйқу, жисмоний ҳаракат, дам олиш ва севги. 2. Иккинчи даражали экзистенциал эҳтиёжлар: ўзининг яшаши учун хавфсизлик талаблари, ҳаёт фаолиятдаги ҳимоя, шароит, сокинлик ва барқарорлик шароитлари. 3. Учинчи даражада социаль эҳтиёжлар : боғлиқлик, муҳаббат ва садоқат, маълум гуруҳга мансублик. 4. Тўртинчи даражадаги эҳтиёжлар : тан олиниш, ишонч ва етакчилик, лаёқат ва таъсирчанлик, идрок ва ютуқлар. 5. Юқори даража: - ўзини ифодалаш ёки оддийгина инсонни нимага қодир бўлса, ўшанга эришиши. Ўзини ифодалаш, ижод орқали ўзини тан олдириш ва мақсадига етишдир. Ушбу беш даража ҳар қандай одам ёки жамоатчилик гуруҳининг миллий ғоя тарғиботи, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этиш ва бошқаришда эътиборга олиши самара бериши мумкин бўлган муҳим эҳтиёжлар саналади. 17. Миллий ғоя тарғиботи, маънавий ва маърифий ишларни ташкил этишнинг айрим қоидалари: 1. Турли омиллардан фойдаланишда ошкора мисол, расм, кўргазмаларни намойиш этишга, кутилмаган ҳаракатлар қилишга, баъзи одамларни койиш ва уришишга шошилмаслик, биринчи навбатда шарт – шароитни ўрганиш ва таҳлил этиш. Қош қўяман деб, кўзни чиқариб қўймаслик керак. 2. Одамларни ўзингизни қабулингизга чақирманг, уларнинг ичига ўзингиз боринг. Кўпчилик одамлар турли маъанвий-маърифий тадбирларда умуман қатнашмайди. Одамларнинг чекланган қизиқишини тушуниб етгандан сўнг, жамоатчилик ҳиссиётларини эъти 3. Одамларнинг ҳулқ-атворини ўзгартириш учун умуман тадбирларни бирданига ўзгартиришни ўйламанг. Турли ахборот ва талабларни етказишда асосли ва боқичма-босқич ҳаракат қилинг. 4. Ахлоқий мисолларни келтиришни асосий далил эмас, қўшимча восита сифатида қўлланг. Аҳлоқий қадриятларни ўзгартириш жуда қийин. Рақибни аҳлоқсизлиги ҳақида гапиришдан кўра, кўпроқ ўз қарорингизни устунлигини намойиш этинг, кўпчиликни қўллашига алоҳида эътибор беринг. 5. Бош мезондан фойдаланинг. Ҳар қандай иш, тадбирларда аҳолининг барча қатламларини қувватлашига эришинг. Шарт-шароитни ўзгартириш учун, унга барча фаол одамларни жалб этинг. 6. Ишонтирмоқчи бўлган одамларни хафа қилманг. Муаммоларни ўрганиш далиллари кўра, одамларга уларни ишонтирган, ёқадиган одам кўпроқ таъсир қилар экан, чунки уни ўзимизни одам, де 18. Миллий ғоя тарғиботи, маънавий- маърифий ишларига оид айрим талаблар: Миллий ғоя тарғиботи, маънавий ва маърифий ишларини ташкил этиш ҳам маълум қонун-қоидаларга бўйсунади, ўзининг маълум тузилишга эгадир. Маънавият дунёқарашлар тизими бўлиб, унинг аниқ тузилмаси бўлиши ва маълум талабларга жавоб бериши керак. Ушбу талаблар маънавий ва маърифий ишларнинг изчиллиги, унинг янада ривожланиши ва ҳаётийлиги имкониятларини белгилайди: 1. Универсаль (ҳар томонлама) бўлиши керак. Яъни, бир неча қонун- қоидалар, йўналишлардан ташкил топган бўлиши, уларнинг ёрдамида ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда кечаётган ҳолатларни ёрита олиши керак. 2. Тушунарли бўлиши ва айнан йўналтирилган аҳоли қатламлари манфаатларига жавоб бериши керак. Бу аҳолининг турли социал гуруҳ, қатламларига нисбатан белгиланган вазифаларни ечиши керак. Шунинг учун ғоявий, маънавий, маърифий масалалар биринчи навбатда долзарб бўлиши керак. 3. Ғоявий, маънавий ва маърифий ишлар технологиялари консерватив ва “қотиб қолган”, эскича бўлмаслиги, яъни ўзгариб турувчи воқеаларга муносабат билдира олиши керак. Биз ахборотлар асрида яшамоқдамиз. Илмий техника инқилоби, ахборотлар технологиялари – ишлаб чиқариш, тиббиёт, сиёсат ва бошқаларга жуда катта таъсир этмоқда. Шунинг учун илғор технологияларга эга бўлган мамлакатлар (АҚШ, Япония ва бошқалар), турли сиёсий марказлар, террористик оқимлар ҳам ўзини таъсирини ўтказиши мумкин ва айнан, шунинг учун ҳам дунёда илмий захира ва имкониятлар учун кураш кетмоқда. Маънавий ва мафкуравий ишлар соҳасида эса, уларни доимо миллий истиқлол ғояси, фалсафа, политология, психология ва бошқа фанларнинг замонавий маълумотлари асосида доимо ривожлантириб борилиши керак. Шунинг учун ғоявий, маънавий в 4. Маънавият, маърифат ва мафкура – ташкилотлар ва органлар фаолияти қоидларига мос келиши керак. Маънавият, маърифат ва мафкура – жамиятдаги турли қатламлар онгига сингдириш, уларни ўзлигини англашлари ва жамиятни бошқариш учун вужудга келади. Ҳар қандай жамият ташкилотлар (ҳукумат, сиёсий партиялар, гуруҳлар ва бошқалар) ёрдамида бошқарилади. Шунинг учун ғоявий, маънавий- маърифий ишлар ташкилот (органлар)нинг тузилиши ва фаолияти қоидаларига жавоб бериши керак. Маънавият ва маърифатни ҳам, мафкурани ҳам, фақат бир соҳа, у сиёсатми, ижтимоий ёки маданий соҳами, фақат биттаси билан боғламаслик керак. Улар ғоя, маънавият ва маърифат соҳаларининг барчасини ҳамоҳанглиги ва қамровида бўлиши керак. А У.Ҳайитов - ДЖҚ (761-16-16)