Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Идея национальной независимости

Продавец

Bohodir Jalolov

Миллий ғояни шакллантиришда маданий мероснинг ўрни

Купить
Миллий ғояни шакллантиришда маданий мероснинг ўрни Режа * 1. Маданий мерос, уни тиклаш ва ривожлантиришнинг ғоявий-мафкуравий аҳамияти * 2. Миллий ғояни шакллантиришда тил ва бадиий мероснинг роли * 3. Миллий ғоя ва мафкурани шакллантиришда илмий-фалсафий мероснинг ўрни * 4. Миллий ва диний қадриятларнинг ғоявий- мафкуравий масалалари www.arxiv.uz * Барча ижтимоий-маънавий ҳодисаларнинг, шу жумладан ғоя ва мафкуралар ривожланишининг моддий ва маънавий асослари, объектив ва субъектив омилларини, бир томондан, жамият ҳаётидаги ижтимоий- иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий жараёнлар белгилайди. Иккинчи томондан, ғоя ва мафкуралар жамиятнинг моддий- иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий тараққиётига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг бугунги ва келгуси тараққиётида мустақиллик йиллари шаклланаётган миллий истиқлол мафкураси ғоят муҳим ўрин тутади. www.arxiv.uz * Президентимиз И.А.Каримов 2000 йил 6-апрелда Миллий истиқлол мафкураси концепциясининг асосий тамойилларини яратиш масаласига бағишлаб илмий ва ижодий жамоатчилик вакиллари билан ўтказилган учрашувда сўзлаган нутқида: «Миллий ғоя олдига қўйиладиган асосий талаблар ҳақида гапирмоқчи бўлсак, аввало унинг икки суянган тоғи – таянчи ҳақида фикр юритишимиз зарур. Биринчи навбатда, миллий мафкурамиз халқимизнинг тарихий мероси, азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига, бир сўз билан айтганда, миллий қадриятларимиз, халқимизнинг дуёқараши ва тафаккурига асосланиб, шу билан бирга, замонавий, умумбашарий, умуминсоний ютуқлардан озиқланган, уларни ўзига қамраб олган ҳолда, юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ манфаати ва фаровонлиги йўлида хизмат қилмоғи даркор» 1 , деб таъкидлаган www.arxiv.uz www.arxiv.uz * Маданий мерос - ҳар бир халқнинг аждодлари томонидан яратилиб, авлодлари ҳаётида янада ривожланиб борувчи моддий ва маънавий бойликлар мажмуидир. «Ҳар бир давр ва авлод ўзига хос маданий мерос яратади. Маданий меросга қараб давр ва авлодлар ҳақида ҳукм чиқарилади. Маданий мерос қандай бўлса, давр ва авлодлар ҳам шундай» бўлади. Шу боис маданий мероснинг инсон, миллат, жамият ҳаётидаги ўрни, аҳамияти ва қадри, уларга нисбатан муносабатлар билан боғлиқ бўлиб, бу мерос ҳар бир авлод томонидан ривожлантирилиб, бойитиб борилса, миллатнинг келгуси тараққиёти юксалиб бориши; унутилиб ёки йўқ қилиб юборилса, миллий маданият, бинобарин миллат ҳам барҳам топиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, миллий ғояни шакллантиришда маданий мероснинг ўрни кишиларимизнинг бу меросга нисбатан муносабатлари билан бел * халқимизнинг ўтмиш ҳаёти, миллий онги, маданияти ва тафаккури акс этган «Авесто», «Ўрхун-Енисей битиклари», «Қутадғи билиг», «Девону-луғатит турк», «Ҳиббатул ҳақойиқ», «Девони ҳикмат», «Темур тузуклари», Алишер Навоийнинг 20 жилдлик тўла асарлари тўплами, «Бобурнома», «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» сингари маънавий меросимизнинг кўплаб дурдоналари, «Алпомиш», «Гурўғли», «Равшан», «Авазхон» каби ўнлаб достонлар ҳамда турли эртаклар, мақоллар, маталлар, латифа, қизиқчилик асарларидан иборат халқ оғзаки ва ёзма ижодиётининг юксак намуналари .www.arxiv.uz www.arxiv.uz * ўз даврларида барча илм соҳаларини беқиёс ривожлантириб, жаҳон илм-фани, маданияти ва тафаккури тараққиётига катта ҳисса қўшган Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Имом Мотуридий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Бурхониддин Марғиноний, Баҳовуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Абдулла Қодирий ва бошқа буюк алломаларимиз яратган бой илмий, фалсафий мерос . аждодларимизнинг юксак бадиий диди ва маҳоратлари билан яратилган ҳунармандчилик, амалий ва тасвирий санъат асарлари, рақслар, куй-қўшиқлар, теран миллий қадриятлар, урф-одат, анъаналар; * -ўз ҳаётларини юрт озодлиги ва халқ фаровонлиги учун курашга бағишлаган Тўмарис, Широқ, Спитамен, Муқанна, Нажмиддин Кубро, Темур Малик, Маҳмуд Таробий, Жалолиддин Мангубер www.arxiv.uz www.arxiv.uz * Маълумки, ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жазибаси билан сингади. Она тили – бу миллатнинг руҳидир. И слом Каримов . ( “Юксак маънавият – енгилмас куч” асаридан ) . www.arxiv.uz * Мустақиллигимиз туфайли асл ҳолида тикланиб ҳаётимизга қайтарилаётган ноёб ва бебаҳо халқ оғзаки ҳамда ёзма ижодиётимиз намуналари «Алпомиш», «Гурўғли», «Равшан», «Авазхон», «Ойсулув», «Қирққиз» каби қатор достонлар, бадиий адабиётимизнинг бошқа кўплаб намуналари, турли хил эртаклар, мақоллар, маталлар, термалар, латифа ва қизиқчилик, фольклор асарлари эндиликда халқимиз ижтимоий- маънавий ҳаётига янги мазмун бахш этмоқда. Истиқлол йиллари бундай меросларимизни ҳар томонлама ўрганиб, янги босқичларда ривожлантириш ва улардан жамиятимиз эҳтиёжлари йўлида кенг фойдаланиш энг муҳим вазифалардан бўлиб қолди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz * Ҳар қандай ижтимоий-маънавий ҳодиса муайян тарихий асосларда, жамият ҳаётидаги объектив шарт-шароитлар ва субъектив омиллар таъсирида шаклланиб, ривожланади. Шу боис, бугунги кунда миллий мафкурани ривожлантириш ва ғоявий тарбия самарадорлигини оширишда ғоя ва мафкуралар тарихини ўрганиш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, бу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратиш: ғоявий- мафкуравий соҳада ўтмиш тажрибаларидан самарали фойдаланиш, ғоявий тарбиянинг ретроспектив асосларини мустаҳкамлаш, умуман, миллий мафкурани индивидуал ва ижтимоий даражаларда, микро ва макро босқичларда изчил ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiya masalasiga an’anaviy va zamonaviy yondashuvlar
  • Yangi O‘zbekiston yuksalishining ma’naviy-axloqiy negizlari
  • Yoshlarning mafkuraviy immunitetini mustahkamlash shart-sharoitlari
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha