Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 588.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Идея национальной независимости

Продавец

Bohodir Jalolov

Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари

Купить
МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ РЕЖА: 1. Эзгу ғояларнинг тарихий илдизлари 2. Миллий тикланиш йўлидаги машаққатлар 3. Мустақиллик миллий тикланишнинг асоси 4. Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши, Ҳаракатлар стратегияси – миллий тикланишдан миллий юксалиш сари янги қадам Эзгу мақсад йўлида халқимизнинг донишманд – фузолалари, мутафаккирлари ўз диний-ахлоқий таълимотларини яратди. Бежизга халқимизнинг энг қадимги диний – ахлоқий таълимоти бўлмиш зардуштийлик, унинг Авесто муқаддас китобида “эзгу фикр”, “эзгу сўз” ва “эзгу амал”, айнан бизнинг юртимизда пайдо бўлмаган. Ана шу “ учта олтин қоида” га амал қилиш, инсоннинг эркин ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаши уқтирилади. Кейинчалик ислом дини ҳозир бўлгач, диний ҳаёт кечириш орқали нафақат маънавий комилликка эришиш, шу билан бирга суфизим таълимотидаги ҳурфикрлилик, эркинлик, озодлик ва фаровонликка тадбир билан, донишмандлик ила эришиш мумкинлиги кўрсатиб берилди. Умуман халқимиз тарихида барча диний, ахлоқий, фалсафий қадриятлар инсонга муносиб ҳаёт кечиришга даъват қилиш, маънавий юксалиши орқали фаровонликка эришиш мумкинлигини уқтириб туради. Тараққиётимизнинг кейинги тарихий босқичларида араблар истилоси, муғуллар босқини каби қатор босқинчиликлари оқибатида халқимиз оғир тушкун ҳолатда яшашга маҳкум этилди. Озодлик йўлидаги Муқанна ҳаракати, Жалолиддин Мангу Бердининг буюк жасорати халқимизнинг ҳуррият йўлидаги курашида ўчмас из қолдирди. Амир Темурнинг буюк давлатчилик барпо этиш йўлидаги адолатли сиёсати, Турон давлатини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган, Ренессанс даврини бошлаб берганлиги халқимизни муносиб ҳаёт кечиришини таъминлади. Темурийлар давридан сўнгги вазият хонликлар, амирликлар ўртасидаги тахт талашиш, мансаб учун кураш авж олганлиги миллий тараққиётимизни анчайин орқага суриб юборди. Миллий тарқоқликни авж олдирди. Бундан кейинчалик ўзга сиёсий кучлар устамонлик билан фойдаландилар. Улуғ мутафаккирларимиз яратиб кетган беқиёс маънавий - маданий ва илмий меросларимизни ҳам сохталаштириш, диний қадриятларимизни бузиб талқин этиш, “дин - бу афюндир”, “сен буйруқни бажарувчи, сен учун ўйловчилар бор,” “қўлда берганга қуш тўймас” қабилидаги сиёсат ва мафкура воситасида жамиятни ҳам инсонни ҳам тутқинликда Мақсад - халқимизнинг азалий орзуси – эркинлик, озодлик, мустақилликка йўл бермаслик, бунинг учун ёт мафкурани тиқиштириш лозим эди. Сал кам юз йилдан ортиқ давом этган мустамлакачилик сиёсати оқибатида, халқимизга хос бўлган зиёлилик, донишмандлик, яратувчилик, ташаббускорлик каби фазилатлар бўғилди. Ҳар қандай миллийлик ўтмиш қолдиғи деб талқин этилди. Бу каби қадриятларга жамият ривожига тўсиқ бўлувчи, эскилик сарқити сифатида, сиёсий – мафкуравий тус берилди. Йигирманчи аср бошларидаги миллий озодлик ҳаракати, жадидчиларнинг маърифатчилик фаолияти миллий ривожланишимизни бир қадар таъминлаган бўлсада, миллий тарқоқлик, халқимизнинг ҳам иқтисодий ҳам маънавий оғир ҳаёт кечириши туфайли миллий зиёлиларимизга, жамиятга нисбатан Сталинчилик қатоғонлик сиёсати авж олдирилди. Аммо миллатимиз, халқимизга хос бўлган муносиб инсоний ҳаёт кечириш истаги, мустақиллик, эркинлик ва фаровонликни юксак қадрият сифатида улуғлаши, ардоқлаши каби фазилатлари сўнмади. Йўқ бўлиб кетмади. Мустақилликни асосчиси – И.А.Каримов нинг буюк сиёсий жасорати, унинг доно сиёсий раҳномалиги туфайли ҳам Истиқлолга эришдик. Шу учун ҳам “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асосчиси, Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг барҳаёт номларини ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга оламиз. Мустақиллик туфайли биз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, ёруғ келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз”. (Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги га бағишланган тантанали маросимдаги нутқи) Истиқлолнинг дастлабки йилларидан эътиборан, маънавий, диний қадриятларимиз тикланди. Дин, Ислом дини “афюн” эмас, балки, нажот ва иймон- эътиқод илми эканлиги барчага аён бўлди. Рамозон ва Қурбон ҳайити нишонланиб келинмоқда. Юзлаб юртдошларимиз Ҳаж сафарига зиёрат қилиш имконига эга бўлди. Юртимизда ўнлаб мачитлар, мадрасалар барпо этилди. Истиқлолга эришиш арафасида, оғир моддий - иқтисодий ночор аҳволдан чиқиш учун халқимизга, қишлоқ аҳолиси ҳар бирига 25 сотихдан ер ажратиб бериш, томорқа майдонлари 4,5 баробар кўпйтирилди. 1,5 миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага янги томорқа ерлари берилди. Бу Миллий тикланиш йўлидаги дастлабки моддий - иқтисодий чора – тадбир эди. “ Тарихий хотирасиз келажак йўқ” ғояси асосида миллий тарихимизнинг уч минг йиллик зарварақларини тиклаш ва ўрганиш асносида, халқимиз, ёшларимиз онги ва қалбида миллий ғурур ва фахр туйғусини қарор топтириш зиёлиларимиз, тарихчи олимларимиз олдига вазифа этиб қўйилди. Миллий тарихимизнинг ғоявий, мафкуравий асослари тикланди. Миллий ғоямиз : “Озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш” барча фуқароларимизни миллий тикланиш сари бирлаштирди. Баркамол авлод орзусини рўёбга чиқаришга қаратилган – Таълимни янгича асосда ташкил этишнинг бир қатор ҳуқуқий асослар яратилди. Таълим тўғрисидаги Қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилинди. Мактаблар, лицей ва коллежлар очилди. Олий ўқув юртлари янгича асосда ташкил этилди. Иқтисодий соҳада мулкчиликнинг ўзини оқлайдиган шаклига йўл очилди. Хусусий мулк “кишини кишига бўри” қилиб қўймайди, балким, бой ва фаровон, чиройли ҳаёт кечириш воситаси эканлиги, бу эса, инсон руҳиятига хос қадрият эканлиги аён бўлди. Жамиятимизнинг 60 % дан ортиғини Ёшлар бўлганлиги боис, Ёшларга доир давлат сиёсатини амалга ошириш йўлида қонун қабул қилинди. Уларни ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишларига қаратилган таълим- тарбия, мусиқа мактаблари, спорт ва соғломлаштириш масканлари барпо этилди. Ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ҳар йили юзлаб янги иш ўринлари яратилди. Ҳудудларимиз хавфсизлигини ҳар томонлама таъминланишида барча чора тадбирлар кўрилди. 1992 йил 14-январда Миллий армиямизга асос солинди. Истиқлолнинг илк кунларидан Миллий хавфсизлик тизими ташкил этилди. Ташқи сиёсатда, халқаро муносабатларда барча давлатлар билан ҳар томонлама, ўзаро манфаатли муносабатлар йўлга қўйилди. Мустақиллик миллий тикланишнинг асоси, азалий қадрияти сифатида, мана 28 йилдирки халқимизнинг эзгу истакларини, орзу - умидларини, муносиб ҳаёт кечириш имкониятларини юзага чиқариб келмоқда. “Истиқлол йилларида эришган ютуқларимизга таяниб, миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз.” (Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги га бағишланган тантанали маросимдаги нутқи матнидан.) Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳномалигида, мехнатсевар халқимизнинг фидокорона мехнати билан, дунё аҳлига “чўлда ҳам гиёҳ ундира олиши мумкин эканлигини” яна бир бор исботлаб бермоқда. Ҳукуматимиз томонидан ўзликни англашга, миллий манфаатларимизга жавоб берадиган халқчил адолатли ислоҳатлар давом эттирилмоқда. Тарихан қисқа 28 йил давомида халқимиз миллий ўзлигини англаш машаққатларини енгиб, юксалиш сари дадил қадам ташлаган бўлса, ўтган уч йил ичида “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари” асосида ўн йилларга татигулик, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 2017 йил, 7-февралда Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Стратегия – бу ислоҳатларни амалга оширишнинг аниқ мўлжалланган янги ҳаракат дастуридир. Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг барча соҳасида бошланган ислоҳатларни тезлаштирмоқда, уни жўнбушга келтирмоқда. Одамларда келажакка нисбатан ишончни янада кучайтирди. Халқимиз турмуш тарзига кўтаринки руҳ олиб кирмоқда. Буюк келажакни яратиш бугундан бошланади. Бу учун кишилар бугун яхши яшашлари зарур. “Халқимиз ўз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни келажакда эмас, бугун кўришни, улардан бугун баҳраманд бўлишни истайди.” 2-том, 226- бет. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар айнан, ана шундай заруратни юзага чиқаришга қаратилгани билан ҳам қадрлидир., Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғоясини ривожланишнинг бешта устувор йўналиши – Ҳаракатлар стратегияси реалликка айлантиради. Чунки, шу асосдаги ислоҳатлар одамларни очиқлик, ошкоралик, шаффофлик муҳитида яшаш ва ишлашга ҳам даъват этмоқда. 2019 йил нашрдан чиққан Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари китобида Ҳаракатлар стратегияси асосида, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ана шу улкан аҳамиятга молик ўзгаришлар жараёнининг мазмун моҳияти, жамият ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳатларнинг моҳияти Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг пурмаъно фикрлари орқали ёрқин ифода этилган. Китобда Президент Ш.М.Мирзиёевнинг асарлари ва маърузаларидан олинган фикрлар жой олган. Китобдан жой олган ўттиздан ортиқ мавзули масалаларга эътибор қаратилади. Жамиятимизнинг ижтимоий, молиявий ва иқтисодий, экологик, ҳуқуқий ва қонунчилик, маънавий - маданий, тарбиявий, миллатлараро муносабатлар, ташқи сиёсат каби соҳаларида кечаётган ислоҳатлар борасидаги инновацион ғоялар, шу билан бирга Ёшлар, Хотин-қизлар, Нуроний кексалар ҳаёти ва манфаатларини ижтимоий ҳимоя этиш каби масалалар тўғрисидаги пурмаъно фикр-мулоҳазалари, кўрсатмалари - бугунги халқимизни ислоҳатларнинг ижодкори ва ижрочиси сифатида майдонга чиқишига ундайди. Халқимизни фаровон ҳаёт йўлида миллий ривожланиш сари етакловчи - илмий, ғоявий, сиёсий, маънавий ва мафкуравий жиҳатдан маёқ бўлиб хизмат қилади. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари шиддат билан кечаётган, инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳатларнинг амалий натижадорлигини биргина, “ бугунги шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгариб боришида ҳам кўрса бўлади. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” лойиҳалари асосида олиб борилаётган ишлар “ Инсон манфаатлари барча нарсадан устун” тамойилига амал қилинган ҳолда аҳолига янада қулайлик яратиш, турмуш шароитини яхшилаш мақсадида олиб борилаётгани таҳсинга лойиқ. Бу дастур йўлида 4 триллион сўм дан зиёд маблағ ажратиш кўзда тутилган.” ( Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги га бағишланган тантанали маросимдаги нутқи матнидан.) Бутун мамлакатимизни қамраб олган мазкур дастурлар доирасида 416 та қишлоқ ва 105 та маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Буларнинг барчаси жонажон Ўзбекистоннинг янги, обод қиёфасини яратиш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Аҳолимизнинг замонавий уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида жорий йилда 13 минг 900 дан зиёд оилага мўлжалланган 335 та кўп қаватли турар жой фойдаланишга топширилди.. (Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги га бағишланган тантанали маросимдаги нутқи матнидан.) Бу каби ривожланиш кўрсатгичлари йилдан йилга ошиб боради “ Бугун бир фикрни тўла ишонч билан айтиш мумкин: бутун жамиятимизни қамраб олаётган ана шундай эзгу ишларимиз туфайли ҳаётимизда файзу барака, миллатлараро дўстлик ва меҳр - оқибат туйғулари кучайиб бормоқда. Халқимизнинг розилиги – бизнинг, биринчи навбатда, Президент сифатида менинг, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар, депутат ва сенаторлар, бутун давлат идораларининг фаолиятига берилган энг олий ва энг адолатли баҳодир. Агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам албатта рози бўлади. Бу ҳақиқатни ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги зарур.” (Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги га бағишланган тантанали маросимдаги нутқи матнидан.) ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiya masalasiga an’anaviy va zamonaviy yondashuvlar
  • Yangi O‘zbekiston yuksalishining ma’naviy-axloqiy negizlari
  • Yoshlarning mafkuraviy immunitetini mustahkamlash shart-sharoitlari
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha