Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Август 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Физика

Продавец

Bohodir Jalolov

Молекуляр физика ва термодинамика асослари

Купить
МАВЗУ: МОЛЕКУЛЯР ФИЗИКА ВА ТЕРМОДИНАМИКА АСОСЛАРИ РЕЖА: 1. Иссиклик харакати. Макроскопик параметрлар. 2. Модда миқдори ва унинг ўлчов бирлиги. 3. Мувозанатли холат ва жараёнлар. Идеал газ тушунчаси. 4. Изожараёнлар. Идеал газ ҳолат тенгламаси. Газ доимийси. 5. Ички энергия. Интенсив ва экстенсив параметрлар. Молекуляр физика ва термодинамика –катта миқдордаги атом ва молекулаларга боғлиқ бўлган микроскопик жараёнларни ўрганади. Бу жараёнларни ўрганишда бир-биридан фарқли ва бир-бирини тўлдирувчи икки усулдан фойдаланилади: молекуляр кинетик назарияга асосланган статистик усул ва термодинамик усул. Молекуляр физика – барча жисмл ар доимо тартибсиз ҳаракатда бўл ган атом ёки моле - кулалардан иборатдир деган моле куляр кинетик тушунчаларга асос ланган, моддаларнинг тузили - ши ва хусусиятларини ўрганувчи физиканинг бўлимидир (Броун харакати) . Моддалар атомлардан тузилган деган ғоя қадимий грек философи Демокрит (эрамиздан 460-370 й.ол.) томонидан илгари сурилган. Бу ғоя XVII асрда М.Ломоносов томонидан янада ривожлана бошланди. XIX аср ўрталарида немис физиги- Р.Клаузиус, инглиз физиги Дж.Максвелл ва австрия физиги- Л.Больцман томонлари- дан молекуляр кинетик назария яратилди. Молекуляр физика ўрганади- ган жараёнлар–жуда кўп миқдор- даги молекулаларнинг ўзаро таъсири натижаси билан боғлиқ жараёнлардир. Жуда кўп миқдордаги молеку- лаларнинг ўзаро таъсири, ҳолати- га боғлиқ қонунлар–статистик усуллар орқали ўрганилади. Макроскопик тизим хусусият- лари, пировард натижада, тизим заррачалари хусусиятлари, бу зар- рачаларнинг динамик характерис- тикаларининг ўртача қийматлари ва ҳаракатларининг айрим белги- лари билан аниқланади. Масалан, жисмнинг температу- раси унинг молекулаларининг бе- тартиб харакатларининг ўртача тезлиги билан аниқланади. Исталган вақтда ҳар хил молекулалар ҳар хил тезликларга эга ва бир-бирлари билан ўзаро таъсирда бўладилар. Молекула тезлиги–фақат барча молекула- лар ҳаракат тезликлари қийматларининг ўртачаси билан белгиланади. Шунинг учун алоҳида молекуланинг температу- раси тўғрисида сўз юритиш мумкин эмас. Натижада жисмнинг макроскопик хусу- сиятлари фақат катта микдордаги молекулаларни ҳисобга олган ҳолда физик маънога эга бўлади. Термодинамика – термодина- мик мувозанат ҳолатларда ва бу ҳолатларга ўзаро ўтиш жараён- ларида бўлган макроскопик ти- зимнинг умумий хусусиятларини ўрганади. Шу жараёнлар асосини белгилайдиган микрожараёнлар- ни термодинамика ўрганмайди ва шу билан статистик усулдан фарқ қилади. Молекуляр физикада ниҳоят кўп зарралар таъсирида вужудга келадиган ҳодисаларни текширишга тўғри келади. Масалан 1 см 3 ҳажмдаги газда (нормал шароитда) 2,7·10 19 дона молекула мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири секунддаги бошқа молекулалар билан 10 10 марта тўқнашади. Биноба-рин молекулаларнинг траекторияси ниҳоят чигал синиқ чизиқдан иборат (*). Система ҳолатини ифодалайдиган катталиклар система параметрлари дейилади. 1. Ҳажм (V). ХБС да м 3 да ўлчанади. 1л=10 -3 м 3 2.Температура. ХБСда термоди- намик температура шкаласи (Кельвин бирлигида - К ); Халқаро амалий температура шкаласи (Цельсий градусларида, 0 С ). 1 Кельвин сувнинг учлик нуқтаси термодинамик темпера- турасининг 1/273,16 қисмига тенгдир. Цельсий градуси ва Кельвин бирликлари бир-бири билан қуйидагича боғланган: Т = 273,16+t Т = 0 Кельвиннинг ноль қийматига тенгдир. 4. Модда миқдори. 1-моль – углерод-12 нинг 0,012 кг массасидаги атомлар сонига тенг структуравий элементлардан таш- кил топган модданинг миқдоридир. 1-моль моддадаги молекулалар сони Авогадро сони деб аталади N A =6,0222·10 23 1/моль га тенг Оддий модданинг молекула- сининг массаси 10 -26 кг атро- фида. Нисбий молекуляр массанинг грамларда ифодаланган қийматига молекуляр масса дейилади.  =m n N Ac m m M 12 1 0  Идеал газ қонунлари Молекуляр кинетик назарияда идеал газ қуйидаги хусусиятларга эга бўлади: 1. Газ молекулаларининг хусусий ҳажми газ эгаллаган идиш ҳажмига нисбатан жуда кичикдир; 2. Газ молекулалари орасида ўзаро таъсир кучлари мавжуд эмас; 3. Газ молекулаларининг ўзаро ва идиш деворлари билан тўкнашиши мутлақ эластикдир. Идеал газнинг босими (Р), температураси (Т) ва ҳажми (V) ҳолат параметрлари дейилади. Газнинг ҳолат параметрлари орасидаги боғланиши – идеал газнинг ҳолат тенгламаси дейилади. Клапейрон тенгламаси Д.И.Менделеев Клапейрон тенгламасидаги ўзгармас коэффицентни аниқлаб қуйидаги ифодани таклиф қилади. Менделеев- Клапейрон тенгламаси Тизим параметрларидан бири ўзгармас бўлганда, қолганлари ўзаро боғланиш ҳосил қиладиган жараёнлар изожараёнлар деб аталади. Молекуляр физикада 5 хил изожараён ўрганилади: 1)изотер- мик; 2)изобарик; 3)изохорик; 4)адиабатик; 5)политропик жараён- лардир. Политропик жараён юқоридаги тўртта жараёнларнинг умумлашган тури ҳисобланади. 1. Бойл - Мариотт конуни Берилган массали газ учун, температура ўзгармас бўлганда, газ босимининг унинг ҳажмига кўпайтмаси ўзгармас катталик- дир: m = const, T = const , PV = const, (P, V) tekislikdagi izotermalar: T3 > T2 > T1 2. Гей - Люссак қонуни Берилган массали газ ҳажми, босим ўзгармас бўлганда, температурага боғлиқ равишда тўғри чизиқ бўйича ўзгаради ( 50 - расм ). m = const, P = const V = V 0 (1+  t), ( V , T ) tekislikdagi izobaralar. P 3 > P 2 > P 1 3.Шарл қонуни Берилган массали газ босими, унинг ҳажми ўзгармас бўлганда, температурага боғлиқ равишда тўғри чизиқ бўйича ўзгаради: m = const, V = const Р = Р o(1 + t ), ( P , T ) tekislikdagi izoxoralar: V 3 > V 2 > V 1 K 16, 273 1   C t 0 15, 273 1     
Купить
  • Похожие документы

  • Yorug‘lik bosimi
  • Davolashda qo‘llaniladigan tezlatgichlar va ularning turlari
  • Lazerlarning amaliyotdagi qo`llanish sohalari
  • Optik sistemalarning aberratsiyasini o‘rganish
  • Gamma nurlanishlarning modda bilan o‘zaro ta’sirlashuvini o‘rganish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha