Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Архитектура

Продавец

Bohodir Jalolov

Муҳандислик геологияси, замин ва пойдеворлар тўғрисида умумий маълумотлар

Купить
Муҳандислик геологияси, замин ва пойдеворлар тўғрисида умумий маълумотлар 1. Муҳандислик геологиясининг вазифаси ва қурилишдаги аҳамияти. 2. Биноларнинг замин ва пойдеворлари тўғрисида умумий тушунчалар. Муҳандислик геологияси Муҳандислик геологияси предмети – ер қобиғи (литосфера)нинг морфологияси, динамикаси ва регионал ўзига хос томонлари, одамларнинг жорий ва режалаштирадиган хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳолда грунтларнинг муҳандислик иншоотлари билан ўзаро таъсири ҳақидаги билимлар ҳисобланади. Муҳандислик геологияси турли бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида пайдо бўладиган илмий-геологик муаммоларни ўрганади ва амалий вазифаларни ечади. Муҳандислик изланишлари шу соҳага ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилиши лозим. Ҳар қандай иқтисодий соҳа объектларини, корхоналарни, бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва тугатиш учун муҳандислик геология изланишларини ташкил қилинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бажариладиган муҳандислик геология изланишларини амалга оширишнинг умумий техник талабларини, таркибини, ҳажми, услублари ва технологияларини белгилаб берган норматив ҳужжат (ШНҚ 1.02.09-15) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Бу нормалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш учун муҳандислик геологияси изланишлари соҳасида фаолият юритувчи барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият идоралари, мулкчилик шакли ва қайси идорага тобелигидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотлар, ҳамда юридик ва жисмоний шахслар (хорижийларни ҳам қўшиб) учун мажбурийдир. Пойдеворларнинг ишлаш схемаси 1 – пойдеворнинг таги; 2 – кучланишлар эпюраси; 3 – энг катта кучланишлар зонаси; 4 – кучланишлар соҳасининг чегараси; 5 – грунт сувларининг сатҳи; 6 – қайта тўкилган грунт; h – пойдеворнинг қўйилиш чуқурлиги. Қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари ҳудуд (район, майдонча, участка, трасса) қурилишининг муҳандислик геологик шароитларини комплекс ўрганиш ва асосли лойиҳа ечимларини қабул қилиш учун етарли маълумотларни олиш мақсадида, бу шароитларнинг лойиҳаланаётган объект билан ўзаро таъсири натижасида ўзгариш эҳтимолини башоратлашни таъминлаши керак. Бу ерда “ қурилиш ” тушунчаси ўзида янги қурилиш, корхоналар, бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуриш, амалдаги корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, қайта қуриш ва техник қайта жиҳозлаш ишларини мужассамлаштирган тушунчадир. Буюртмачи томонидан тузиладиган муҳандислик изланишлари учун техник топшириқ таркибида изланишларни амалга ошириш ва ташкиллаштириш, изланишлар дастурини ва ҳисобот материалларини тузиш учун зарур ва етарли бўлган қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: • муҳандислик изланишларини амалга ошириш учун асос; • объектнинг номи; • лойиҳа ташкилоти – бош лойиҳачининг номи; • қурилиш тури (янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш, консервация, тугатиш); • ишларнинг босқичлари - лойиҳалаш ва қурилиш муддатлари хақида маълумотлар; • лойиҳаланадиган ва реконструкция қилинадиган корхоналарнинг тавсифи (объектларнинг геотехник категориялари), бино ва иншоотларнинг ГОСТ 27751 талабларига кўра масъулият даражаси; • қуриладиган объектларнинг атроф-муҳитга таъсири (бу таъсирларнинг замон ва маконда чегаралари кўрсатилган ҳолда) эҳтимолининг ва муҳитнинг объектга таъсирининг тавсифлари; • табиатдан рационал фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича, лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг барқарорлигини ва аҳоли ҳаётига хавфсиз шарт-шароитни таъминлаш чора-тадбир- ларини асослаш учун зарур бўлган бошланғич маълумотлар; • МСН 2.03.02 (давлатлараро қурилиш нормалари – ҳудудларни муҳандислик ҳимоя қилиш) талаблари асосида лойиҳаланаётган объектлар, ҳудудлар, бино ва иншоотларнинг муҳандислик муҳофазаси бўйича кўрилган чора- тадбирлар тўғрисида маълумотлар; • муҳандислик геология изланишларининг мақсади ва турлари; • муҳандислик изланишлари, бажарилишига бўлган талаблар келтирилган норматив ҳужжатлар, шу жумладан идоравий нормаларнинг рўйхати; • қурилиш майдончаси ёки трасса жойлашган жой ва уларнинг чегаралари тўғрисидаги маълумотлар; • илгари бажарилган муҳандислик изланишлари ва тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар, қурилиш объекти ҳудудида (майдонида, трассада) қурилиш ва объектдан фойдаланиш жараёнида кузатилган мураккаб ҳолатлар (деформация ва авария ҳолатлари); • қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари-ни бажаришда зарур бўлган маълумотлар ва кўрсаткичларнинг таркиби, аниқлиги, хаққоний-лиги ва таъминланганлигига қўйиладиган талаблар; • табиий ва техноген шароитлар ўзгариши тўғриси-даги башоратларни тузиш ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар; • муҳандислик геология изланишлари жараёнида илмий ёки тажриба тадқиқотлари бажариш зарурати тўғрисида маълумотлар; • табиий ва техноген жараёнларнинг хавфлилигини ва уларни инобатга олмасдан таваккал қилишни баҳолашга қўйиладиган талаблар; • буюртмачига тақдим этиладиган изланишлар маҳсулотининг таркибига, тақдим этиш муддатига, тартиби ва шаклига қўйиладиган талаблар; • шартнома (контракт) ҳужжатлари таркибида муҳандислик изланишлари дастурини тузиш ва уларни келишиш учун тақдим этиш тўғрисидаги талаблар; • ўрганилаётган ҳудуднинг муҳандислик геология шароити ўзгаришини башорат қилиш имконини бериш учун зарур бўлган геологик муҳитга тушадиган техноген босимлар тўғрисидаги маълумотлар; • буюртмачи ташкилотининг номи ва манзили, унинг масъул вакилининг фамилияси, исми – шарифи ва телефон (факс) номери, электрон почта манзили. Техник топшириқ матнига, изланиш ишларининг таркиби ва ҳажмини тўғри ва асосланган ҳолда аниқлаш учун ҳамда изланишларни лойиҳалашнинг тегишли босқичларида ташкил қилиш ва бажариш учун зарур бўлган, қуйидаги матн ва чизма материаллар илова қилиниши лозим: • мавжуд бўлган топографик хариталар, тафсилотлар планлари (ситуация планлари)дан кўчирмалар (уларда майдончалар ва участкаларнинг чегаралари ва трассаларнинг йўналишлари кўрсатилган бўлиши керак); • мавжуд ва лойиҳаланаётган бино ва иншоотлар, муҳандислик тармоқларининг контурлари туширилган бош план (схема)лар ва бошқа зарур материаллар. Буюртмачи техник топшириқда баён этилган изланиш ишларини олиб бориш ва ҳисобот материаллари тўғрисидаги маълумотлар ва талаблар тўлиқлиги ва ишончлилиги ҳамда техник топшириқнинг ажралмас қисми ҳисобланган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз вақтида тақдим этилиши учун масъул ҳисобланади . Техник топшириққа киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар изланиш ташкилотига ўз вақтида тақдим этилмаганлиги сабабли лойиҳалашда фойдаланилмайдиган изланиш ишлари бажарил-ган тақдирда, бу ишлар учун буюртмачи томонидан ҳақ тўланади. Грунтлар механикаси, замин ва пойдеворлар Бу фан «Қурилиш муҳандислиги» таълим йўналиши учун мажбурий фанлар блокига киради. Фаннинг «Грунтлар механикаси» қисмида маъруза ва амалий машғулотлардан ташқари лаборатория машғулотлари ҳам режалаштирилган. Бу фанда «Қурилиш муҳандислиги» таълим йўналиши бўйича тайёрланадиган бўлажак қурувчиларга курсни тўлиқ ўзлаштириш учун зарур бўлган грунтлар механикасига доир маълумотлар, табиий ва сунъий асосларнинг ҳисоблари берилади. Мазкур фанни ўрганиш давомида талабалар грунтларнинг турлари, характеристикалари, механик ҳоссалари, уларни аниқлаш усуллари, грунтларнинг чўкишини ҳисоблаш методлари тўғрисида билимларга эга бўладилар. Талабалар қурилиш жойининг муҳандислик- геологик шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш амалиётида қўлланилаётган турли хил пойдеворларни лойиҳалашнинг асосий қоидалари билан танишадилар. Биноларнинг асосларини муҳандислик-геологик асосланишларсиз ёки чала маълумотлар асосида лойиҳалаш мумкин эмас. Факультетда “Муҳандислик геологияси”, “Грунтлар механикаси” фанларидан лаборатория машғулотлар ўтиш, уларда турли тоғ жинсларининг намуналари, уларнинг хоссалари билан танишиш учун, грунтларнинг турларини аниқлаш, физик- механик хоссаларини синаш йўли билан ўрганиш учун барча зарур жиҳозлар, асбоблар мавжуд. Тажрибаларни амалга ошириш, талабаларга ўргатиш учун махсус хоналар ажратилган ва жиҳозланган. Грунтлар механикаси лабораторияси жиҳозлари Грунтлар механикаси лабораторияси жиҳозлари Грунтлар механикаси лабораторияси жиҳозлари Факультетдаги “ Геотехника ” муаммовий илмий-тадқиқот лабораторияси “ Геотехника ” муаммовий илмий-тадқиқот лабораторияси «Қурилиш муҳандислиги» таълим йўналишида ўқийдиган талабалар замин ва пойдеворлар фанидан назарий билимлар олишдан ташқари мустақил иш сифатида курс лойиҳаси бажаришлари талаб қилинади. Курс лойиҳаси, одатда, ватман қоғозда қўлда ёки компьютер технологияларидан фойдаланиб чизиладиган бино ёки иншоотнинг план ва қирқими, пойдевор плани, ундан олинган ҳар хил тугунлар чизмалари, бинолаги бирор ўқ бўйича пойдеворнинг деформацияси, унинг остидаги грунт қатламларидаги кучланишлар эпюралари тасвирланган чизмаларидан ва шу лойиҳа бўйича ҳисоблаш натижалари келтирилган тушунтириш хатидан ташкил топади. Асосларни лойиҳалаш ҳисобларга асосланган ҳолда қуйидагиларни танлашни ўз ичига олади: • асоснинг типини (сунъий ёки табиий); • пойдевор конструкциясининг типини, материали ва ўлчамларини (саёз, чуқур пойдеворлар; лентасимон, алоҳида турувчи, яхлит ва қозиқ пойдеворлар; бетон, темирбетон, бутобетон ва бошқалар); • асоснинг деформациясининг бинонинг эксплуатация учун яроқлигини пасайтиради-ган таъсирини бартараф қилиш учун қўлланиладиган тадбирларни. Лентасимон (тасмасимон) пойдеворлар Монолит бетон пойдевор Йиғма бетон пойдевор Бутобетон пойдеворнинг кесими h – пойдеворнинг қўйилиш чуқурлиги; 1 - лентасимон бутобетон пойдевор; 2 - цоколь; 3 - отмоска; 4 - гидроизоляция; 5 - ташқи девор; 6 – пол Лентасимон пойдеворлар: а - табиий тошлардан; б - монолит бетондан; в - монолит бутобетондан; г - йиғма бетон блоклардан; 1 - ташқи девор; 2 - отмостка; 3 – монолит бетон; 4 - бутобетон; 5 - табиий тошлар термаси; 6 - биринчи қаватнинг поли; 7 - йиғма бетон блоклар; 8 - йиғма темирбетон пойдевор плитаси; 9 - ёпма плита. Лентасимон темирбетон йирик панель пойдеворлар Бетон элементлардан қилинган устунсимон пойдевор 1-пойдевор плитаси; 2-пойдевор блоки; 3-перемичка ёки пойдевор балкаси; 4-сим; 5-монолит пояс. Яхлит пойдеворларнинг ечимлари: а - балкасиз (текис) плита; б - балкали (қовурғаси пастга қараган) плита; в- балкали (қовурғаси юқорига қараган) плита. а - устун қозиқ; б - осма қозиқ Қозиқ пойдеворлар Бурджи халифа Баландлиги – 828 м Пойдевори: Қалинлиги 3,7 м темирбетон плита ва 192 та кесимининг ўлчами 1,5 м узунлиги 43 м бурғулаб қуйилган темирбетон қозиқ
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Inshootlarni sel toshqinlaridan saqlash bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish
  • Uyumni ishlatish sharoitlarini sxemalashtirish
  • Islom arxetekturasi. O’zbekiston arxetektura yodgorliklari
  • Vermikulitli plitalarning fizik–mexanik xossalari va iqtisodiy samaradorlikni aniqlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha