Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар

Купить
Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар 1. ХХ аср 80-йиллари ўрталарида Ўзбекистон ҳаётидаги инқирозли ҳолат. Фарғона воқеалари. 2. Аҳоли турмуш даражасини оғирлашуви ва кўрилган дастлабки чора тадбирлар. 3. Миллий манфаатлар устиворлигининг ўсиб бориши И.А.Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. 4. 1991-йил воқеалари. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши. Калит сўзлар “ Пахта иши” “ Орол фожеаси” “ Август воқеалари” “ ГКЧП” “ Мустақиллик декларацияси ” ◦ 80- йилларнинг охирига келиб собиқ иттифоқ заифлашиб қолгач, миллий республикалар эркинлик талаб қила бошлайдилар. Тахликага тушиб қолган тузум раҳбарлари халқларни тутқинликда сақлаб қолиш мақсадида турли фитна ва иғволар уюштиради. Шу тариқа вазиятни издан чиқариб, “Сизлар Марказсиз” мустақил яшай олмайсизлар деган фитнани одамлар онггига сингдирмоқчи бўлдилар. ◦ 1989-йил 23 майдан бошлаб Фарғона воқеалари юз беради. Сўнгра Тошкент вилоятининг Паркент ва Бўка туманларига ёйилади. ◦ 1983-йилнинг охирида республикада жуда оғир вазият вужудга келган эди. Бунга жиноятчиликка қарши курашиш ниқоби остида собиқ марказдан 400 кишилик тергов гуруҳи ташланади. ◦ Гдлян ва Ивановлар раҳбарлигидаги терговчилар гуруҳи Ўзбекистонга келиб, ишга киришадилар. ◦ “ Десантчилар”дан терговчи Гдлян ва Ивановлар гуруҳи Ўзбекистонда чекланмаган ваколатларга эга эдилар. ◦ Гдлян бошчилигидаги тергов гуруҳи Ўзбекистонда 6 йил давомида - 1983 йилдан 1989 йилга қадар фаолият юритиб, ўзбек халқининг тинчлигини бузган, қўрқувга олиб, ўз ҳукмини ўтказган. ◦ Юзлаб сохталаштирилган ҳужжатлар асосида бегуноҳ одамларни қамоқларга жўнатган. ◦ ХХ асрнинг 80-йиллари охирларига келиб собиқ иттифоқда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий инқироз жараёнлари кучайиб, бетартиблик авж олиб кетди. ◦ 1989 йилнинг май ойи охирлари, июннинг бошлари бутун Фарғона вилояти жанжал-тўполонлар алангаси ичида қолди. Бундан мақсад мавжуд сиёсий тузумни турли алғов-далғовлар, тўс-тўполонлар, миллий республикалардаги ижтимоий-сиёсий вазиятни чигаллаштириш орқали сақлаб қолишга ҳаракат эди. 1989-йилнинг 25-июнида И.Каримов Фарғонага йўл олади. Тартиб- интизомни тиклаш, қон тўкилишининг олдини олиш бўйича бутун масъулиятни ўз зиммасига олиб, аниқ чора-тадбирлар кўрди. И.Каримов Фарғона воқеаларининг туб сабабларини қуйидаги масалалар билан боғлиқлигини асослаб берди; Булар: 1. Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи. 2. Одамларнинг таъминоти, даромади, ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳаддан ташқари пастлиги. 3. Ишсизлик, иш ўринларининг камлиги, яъни ортиқча ишчи кучининг кўпайиб бориши. 4. Ёшлар ва уларни ишга жойлаштириш масаласи жиддий ўйлаб кўрилмагани каби сабаблар. Ўзбекистоннинг Давлат мустақиллиги томон илк қадамлари 1989 йил ◦ 28 май - «Бирлик» халқ ҳаракати ташкил этилди (раҳбари А.Пўлатов). ◦ 23 июнь - И.А.Каримов Ўзбекистоннинг биринчи котиби этиб сайланди. ◦ 21 октябрь - Ўзбекистон Олий Советида «Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. ◦ - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. ◦ 25 ноябрь - Ўзбекистон раҳбарияти Миллий сиёсий масалаларни ҳолислик билан таҳлил этишни Иттифоқ рахбариятидан талаб қилди. ◦ 1990 йил ◦ 18 февраль - Ўзбекистон Олий Кенгашига сайловлар бўлиб ўтди. ◦ Олий Кенгаш 1990-1994 йилларда фаолият кўрсатди. ◦ 24 март - Ўзбекистонда ПРЕЗИДЕНТЛИК лавозими таъсис этилди. ◦ И.Каримов Ўзбекистоннинг биринчи президенти қилиб сайланди. ◦ 30 апрель - «Эрк» демократик партияси ташкил топди. ◦ 20 июнь - «Мустақиллик Декларацияси» қабул қилинди. ◦ - И.А.Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституциянинг янги ◦ лойиҳасини яратиш бўйича махсус комиссияси тузилди. ◦ 17 октябрь - «Ўзбекистон халқ хўжалигини соғломлаштириш ва бозор иқтисодиётига ◦ ўтишнинг асосий принциплари» умумхалқ мухокамасига қўйилди. ◦ 15 ноябрь - «Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ◦ таркибини тасдиқлаш тўғрисида» Президент фармони эълон қилинди. ◦ Республиканинг табий газ билан таъминланиш даражаси бор йўғи 4 % (фоиз) ни ташкил этарди. ◦ Сурхондарё вилоятида – 3,2 фоизни ◦ Қашқадарё вилоятида – 5,7 фоизни ◦ Наманган вилоятида – 10,5 Марказга олиб кетилган. фоизни ◦ Андижон вилоятида – 11 фоизни ташкил этган. ◦ Ироқ 80-90 йилларда етиштирилган пахтанинг 93-95 фоизини, олтин нинг эса барчасини 1991 йил 31 август куни Ислом Каримов тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди. Ислом Каримов 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси. ◦ Ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди. ◦ Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилди. ◦ Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари 2017 йил 2 сентябрда Самарқандда , 2018 йил 30 январда Қаршида ва Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг биринчи сессияси муҳим сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатни – Ўзбекистонда Президентлик бошқарувини таъсис этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Ўзбекистонда Президент лавозими 1990 йил 24 мартда Олий Кенгашнинг биринчи сессиясида таъсис этилди. Ўша куни Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутатлари республика Компартияси Маркарзий Қўмитасининг Биринчи котиби Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон ССРнинг Президенти этиб сайлади. Президент институтининг жорий этилиши – Республикамиз учун суверенитет ва давлатчиликда принцип жиҳатдан янги босқичга ўтилишини билдиради” Мустақиллик йўлидаги учинчи муҳим қадам, мамлакат ва халқ тарихий тақдирида улкан аҳамиятга эга бўлган ҳужжат – “Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитети тўғрисида Декларация” (Мустақиллик декларацияси)нинг қабул қилиниши бўлди. Декларация Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг ХII чақириқ иккинчи сессияси (1990 йил 20 июнь)да қабул қилинди. Декларация 12 моддадан иборат бўлиб, унинг 1-моддасида “Ўзбекистон ССРнинг демократик давлат мустақиллиги Республиканинг ўз ҳудудида барча таркибий қисмларини белгилашда ташқи муносабатлардаги танҳо ҳокимлигидир”, 1991йилнинг 22 июлида ЎзССР Олий Совети “Ўзбекистон ҳудудида жойлашган иттифоққа бўйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон ССР ҳуқуқий тобелигига ўтказиш тўғрисида” қарор қабул қилди. 1991 йил 19–21 август кунлари собиқ иттифоқни сақлаб қолишга ҳаракат қилган қора кучлар Москвада ҳарбий тўнтариш қилиб, ҳокимиятни қўлга олиш мақсадида ГКЧП – фавқулодда ҳолат давлат қўмитасини тузиб, умуман халққа қарши эканликларини кўрсатди. 1991 йил август воқеалари амалда СССРнинг чуқур таназзули эди. Мамлакатдаги демократик кучлар ГКЧП фаолиятига чек қўйиб, ҳукмрон партия – КПСС фаолияти тўхтатилди. 20 августда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қўшма мажлиси бўлди. Унда Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баёнот қабул қилинди
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha