Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Идея национальной независимости

Продавец

Bohodir Jalolov

Ниқобли ЭДОС

Купить
“ Н и қ о бл и ЭД О С ”“ Н и қ о бл и ЭД О С ” Муаллиф: педагогика фанлари доктори, проф. Муҳаммаджон Қуронов 1 0E 0E 1. «Эркинлик ва Демократияни Олға Силжитиш» - “ ниқобли ЭДОС” 2. Давримизнинг 10 даъвати 3. “Юмшоқ куч” ёхуд Бошқарилувчи хаос 4. “Яхши болалар”нинг ёмон қилиқлари 5. Хулоса 2 Тақдимот режаси: 1. «Эркинлик ва Демократияни Олға Силжитиш» - “ниқобли ЭДОС” Ислом КаримовБугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишларини, кимга ва нимага қарши қаратилганини аниқлаш, аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш алоҳида аҳамият касб этади. 3 Стратег, ҳарбий тарихчи профессори Мартин ван Кревельд: ХХ1 асрга келиб Жаҳонда давлатлараро қуролли можаролар камайди. Аммо одамларнинг маънавияти, маданияти, мафкураси билан боғлиқ можаролар кўпайиб кетди. Улар одам(лар)нинг сийратидан, миясига кирган ғоялардан бошланмоқда. 4 “ Юксак маънавият – енгилмас куч” да «Эркинлик ва демократияни олға силжитиш» ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсат, қисқартмада – “ниқобли ЭДОС” нинг намоён бўлмоқда. Унинг номлари: “бошқарилувчи хаос”, “рангли инқилоб”, “информацион уруш”, “психологик уруш”, “Троя оти”, “урушнинг интеллектуал майдони”, “мемплекс”, “юмшоқ куч”(Soft power) технологиялари. 5 01 3417 20 0405 09 2B08 2309 09 1B 2306 2335 08 07 Булар геосиёсий ёки мафкуравий полигонлардаги амалиётлар. Моҳияти: одамларнинг ниятларини, сиёсий қараш, ўй- фикрларини, кайфиятларини, мотивларини, хулқ стереотипларини, гуруҳий меъёрларини, истакларини ўзгартиришга қаратилган усул ва воситалар йиғиндиси. 6 Бу амалиётларни 5 савол орқали таниб олса бўлади. 1) Кимларга қаратилган? 2) Нималарни кўзламоқда? 3) Кимнинг манфаати етакчи? 4) Қандай шакл, усул, воситалар билан? 5) Нима учун? 7 Бу – илгари ҳарбий қурол билан ҳал этилган ишнинг мафкура технологлари ва фуқароларни қўллаб амалга оширилиши. Ядро полигонларининг мафкура полигонларига айланиши. Мафкуравий уруш ҳарбий урушдан 1000 карра арзон , 1000% фойдали. 8 2A 08 1A3C0A0A 0F 370C3607 07 0C06 32 01 36 Нишонга олинган мамлакатнинг ёшлари босиб келаётан ёвнинг аскарларига айлантирилади. 9 «Бошқарилувчи хаос» доктринаси яратилди. “ Ниқобли ЭДОС” - трансмиллий корпорацияларнинг қуролига айланди. 10  “ Ниқобли ЭДОС”- бу бугуннинг троя оти. Фақат бу Троя отининг ичида қуролланган аскарлар йўқ.  Унинг ичига «инсон ҳуқуқлари учун кураш»каби шиорлар, тарғибот варақалари, шиор, слайд, банер, футболка, гуллар ва пуллар тиқилган. 11 “ Ниқобли ЭДОС” - қонунни, конституцияни, кўпчиликни эмас, аксинча, бақироқ озчиликни қўллаб- қувватлайди. Озчиликнинг кўпчилик устидан диктатурасини ўрнатади. Бу – мафкуравий технологларнинг бизнеси. Нархига келишилса, бас, сарфланган пул катта фоиз фойда келтиради. Мафкуравий иммунитети бўш одамлар қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлади. 12 деидеологизация“ Ниқобли ЭДОС” МДҲда бир неча “рангли инқилоблар”да синаб кўрилди. У миллий давлатларни ичидан бузди. “Пул ҳамма нарсани ҳал қилади”, деган фикр қоидага айлантирилди. Буларнинг барига мафкурасизлашув – деидеологизация сабаб бўлди. Айрим мамлакатлар ўз миллий ғоясини ярата олишмади. Мафкурасизлашув, миллий ғоясиз ўтган йиллар бўшлиқни янада кенгайтира борди. Бўшлиқни ғоявий “плюрализм”, бойлик ҳирси, ватансизлик туйғуси тўлдирди. 13 Аслида бу – маънолар уруши эди. Илгари яхши деб келинган нарса – ёмон, ёмон деб келинган нарса – яхши дейилди. Ишонтирилди. Уларнинг орияти, гражданлик позицияси сусайтирилди. Ёмондан сесканмай, яхшини ёқтирмай қўйишди. Лоқайдлар сони кўпая борди. 14 Мафкуравий “Апокалипсис” Ёшларимиз онгини ёт ғоялар, наркотик, ахлоқий бузуқлик эгаллаб олаётир. Мен бугунги аҳволимизни охир замон дейман. Шунинг учун ўзимнинг янги спектаклимни “Охир замонга бағишланган концерт”, деб атадим.  Унда одамларнинг бир- бирларидан бегоналашиб кетганлигини кўрсатдим”, - деб зорланади бу ҳақда россиялик режиссёр Н.Губенко. 15 Давримизнинг 10 даъвати: 1. Турли ғоя ва манфаатлар кураши тобора кучайиб, ёлғонни рост, ростни ёлғон, деб кўрсатишга уринишлар бўлаётир; 2. Ахборот-коммуникация воситалари узоқни кўзлайдиган манфаатларга хизмат қилишга мажбур этилмоқда; 3. Ғаразли мақсадлар йўлида одамлар, миллатлар бир- бирига қарши қўйилмоқда; 4. Уларни ҳаётдан норози бўлишга даъват қилиш учун турли сохта маълумотлар тарқатилаётир; 5. Ўзгаларни писанд қилмай, кучи етадиган давлатларга қарши куч ишлатиш ҳоллари рўй бераётир; 16 1. эски тизим ва мафкураларни қўмсашга бўлган уринишлар тобора тарқалиб бораётир; 2. бундай вазиятда ҳар бир киши оқни қорадан, ҳақиқатни уйдирма гапдан ажрата олиши зарур; 3. бунинг учун эса ўзининг мустақил дунёқараши ва фикрига эга бўлиши керак; 4. бундай кучларнинг қармоғига тушиб қолмаслик учун ёшларимизни иродаси мустаҳкам, иймони бақувват инсонлар этиб тарбиялаш зарур; 5. бунга эса ҳар бир мураббий, тарғиботчи, ношир, журналист, ота-онанинг билим ва тажрибаси, профессионал маҳорати, фуқаролик позицияси таянч бўлмоғи керак. 17 Давримизнинг бу 10 даъвати ҳар бир хонадонга қаратилгандир. Бу даъват – ҳар бир боғча тарбиячисига, мактаб, коллеж, институт, университетнинг профессор- ўқитувчисига, “Камолот” ЁИҲ етакчисига, маҳалла маслаҳатчисига, маҳалла фаоли, нуронийга, ҳар бир ота-онага қаратилган. Демак, мана шу соҳаларда ишлаётган ҳар биримиз уйимизда, кўча кўйда, ҳар куни “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат” билан курашишга шай турмоғимиз керак бўлади. 18 3. “Юмшоқ куч” ёхуд Бошқарилувчи хаос “ SOFT POWER”Эрамиздан олдинги VI асрда яшаган Хитой файласуфи Сун Цзи: “юмшоқ куч” қаттиқ жисмларни вайрон қилувчи ожиз ва майин сувга, ёки эркакларнинг қаттиқ кучини енгувчи аёллар жозибасига ўхшайди”. Баъзи мутахассислар буни психологик уруш, деб атайдилар. Гап одамларнинг ғояларини, мафкуравий иммунитетини, гражданлик позицияларини эгаллашга қаратилган кураш ҳақида кетмоқда. 19  Аҳоли миясини “тартибга солиш”нинг назарий асоси “юмшоқ куч” (soft power) концепциясидир. “Юмшоқ куч” бу – кўзланган натижаларга ихтиёрийлик, симпатия, жозиба орқали эришишга қаратилган сиёсий ҳокимият шаклидир.  Бу иборани Гарвард университети профессори Жозеф Ной 1990 йилда киритган. У “юмшоқ куч”, деганда тил ва маданият жаҳон сиёсати ва ишчан алоқаларга бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Шу боис ҳам ҳал қилувчи роль ўйнайди, деган. 20 сиёсий қадрият ва институтлардан • демократик сайловлар • Кўппартиялилик • инсон ҳуқуқлари • Эркинлик • Хайрия ва гуманитар ёрдам Маданий қадриятларда н • мусиқа(масалан, жаз, рок-н- ролл) • фильмлар (масалан, голливуднинг энг кассабоп фильмлари) • инглиз тили ва адабиёти истеъмол товарларидан • Coca-Cola, Snickers • жинсилар, мода кийимлари • инновацион техника ва технологиялар (Microsoft, Apple ва ҳ.к.) ни “едириб” туриш керак. 21“ Юмшоқ куч”ни оқилона қўлласангиз, одамлар сиз истаган нарсаларни истай бошлашади”. Бунинг учун:  Бошқарилувчи хаос технологияси – “ниқобли ЭДОС” кўринишларидан бири. Бунда ҳокимиятни олдиндан бошини айлантириб, кейин унга бирдан, кучли босим ўтказилади. Улар аҳолининг лоқайд бўлишини, ҳокимиятнинг вазиятни назорат қила олмай қолишини кутишади. 22  Бунинг учун аҳолининг маънавияти, дунёқараши нишонга олинади. Бунда Интернет, ижтимоий тармоқлар одамларнинг кўз-қулоғини эгаллаб беради. Улар одамларнинг миясига ўзларига маъқул сўз, тушунча, жаргон, образ, тасвирларни(ўз медиааскарларини) киритишади. Ҳар куни ўзингиз билмаган ҳолда уларни қабул қиласиз, айтасиз, қўллайсиз, ишлатасиз. Чизбургер, фаст-фут ширин, лекин уларда соғлиғингизга зарар борлигини билиб туриб, ўз пулингизга сотиб олиб еганингиз каби. 23Бошқарилувчи хаос аввало одамларнинг миясида бошланади  “ Менинг ўз қарашларим бор. Ҳеч нарсани ўзгартира олмайди”, дейсиз лоқайдгина. Улар ҳам “Бу бош – менинг маконим, демак, меники”, деб ҳисоблашади. Кунларнинг бирида миянгизга сўрамай кириб яшаётган бегона фикрлар сизнинг(ўз) қарашларингизга зўрлик қила бошлайди. Дастлаб қаршилик қиласиз. Лекин теварак-атрофда ҳам, бошқаларда ҳам шу ҳолатни сезиб, “Бе. Ҳамма шундай-ку”, деб тўнғиллаб... қўшилиб қўя қоласиз. 24  “ Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади... ”. 25 116-бет: Фарзандлари лоқайд миллатнинг севимли қадриятлари қаровсиз, ҳимоясиз қолаётир. Аҳолиси одамовиларга, ота-онасини танимайдиган болаларга – га айланаётир. 26Lost generation (бой берилган авлод)  Чунки улар бир-бирларига ўзларининг эмас, бировларнинг кўзлари билан қарайдиган қилиб қўйилган. Мияда ўтирган назоратчи маст. Бундан фойдаланган “ниқобли ЭДОС” ўзининг бузуқ ғояларини олиб кириб кетган. Энди ўша бузуқ ғояларга эргашганларни, уларни такрорлаганларни “замонавий фикрловчилар”, деб мақташади. 27  Адашганларга: “Сиз тўғри йўлдасиз!”, “ХХI асрнинг бўлажак лидерларидан бирисиз”, деб, ҳамду санолар айтишади. Шундай қилиб, қурбон- мамлакат аҳолиси онгида миллий дунёқараш ўрнига, бегоналар тиқиштирган “ўзгача дунё манзараси” намоён бўлади. Натижада одамлар ота- боболари солиб берган йўллардан эмас, ўзгалар солиб берган йўлдан кета бошлашади. Бу йўл эса ота-боболари истаган манзилларга эмас, ўзгалар истаган манзилларга олиб кетади. 28  ” Ниқобли ЭДОС” билан сирлашиб қолсангиз, у сизга шундай деган бўларди: “Биласанми, мен сенга айтсам, дунёда одамлар кўпайиб кетди. Планетанинг ресурси камайиб бораётир. Ортиқча одамларни камайтириш керак. Секс, гедонизм, истеъмолчилик, худбинлик тарғиботи кучайтирилса, туғилиш ҳам камаяди. Социал- дарвинизмни кучайтириш керак. Одамлар бир- бирига бефарқ, лоқайд бўлади, ўлим кўпаяди. 29  Ривожланаётган, ёш мустақил мамлакатлар аҳолисини улкан “ижтимоий ахлат ўра”сига ташлаш керак. “Оммавий маданият”га ўйнатиб уларга “эвтаназия”ни ўргатиш керак....” 30  Халқаро ташкилотлар ҳар доим олижаноб мақсадларни кўзлайвермайди. Айтайлик, "XXI аср лидерлари" семинарларида иқтидорли ёшларни "танлашда ҳокимиятга ёрдам" беради. Бироқ бунда энг аввало, ўз манфаатларини кўзлашади. Сўнгра чет элга мунтазам сафарлар уюштирилади... Шу тариқа ўзларини "дунё фуқаролари" деб атайдиган кишилар тоифаси тайёрланади...” 314.“Яхши болалар”нинг ёмон қилиқлари Душманингни енгмоқчи бўлсанг, унинг болаларини тарбияла. Қадимий ҳикмат  Баъзи мамлакатларда: “Бошқарилувчи хаос”ни ташкил қилишга аввалдан пухта тайёргарлик кўрилди. Бошқарувни эгаллаб қўлга олувчи, хаосни ташкил қилувчи “таъсир агентлари” рўйхати тузилди. Маҳаллий институт, университетларда ўқиётган талабалар кўз остига олиб борилди. Чунки энг муҳими – “яхши болалар”ни танлашда адашмаслик керак эди. Хўш, “яхши болалар” кимлар эди? 32  “ Яхши болалар”нинг ҳаммаси билимли, ақлли, бироқ, циник, космополит, очкўз йигит-қизлар эди. Улар ўз Ватанини севмас, аямас, асрамас эди. Улар ўз халқини ҳимоя қилмас, халқига ёрдам бермас эди. “Виждон”, “ватанга садоқат”, “ёрдам” деган сўзлар уларнинг луғатида йўқ эди. Бўлса ҳам, ҳақорат маъносида ишлатилар эди. Юрт, Ватан манфаати, равнақи ҳақида гапирган кишини бу ёшлар масхара қилишар эди. 33  Бу ёшлар бойликка ўч, маънавий қашшоқ эди. Улар ўзларини, ўзларининг бўлажак қасрларини, яхталарини, олажак бонусларини севишарди. Улар ўқишни битиришгач, хориж университетлари уларни стажировкага таклиф қилишди. Уларга “яхши болалар”, деган ном беришди. Уларга корхона ва соҳаларни иқтисодий таҳлил қилиш, уларни қандай қилиб трансмиллий корпорацияларга арзон-гаровга сотиш ўргатилди.  «Яхши болалар» ўз юртларига қайтиб келишди. Аввал институт, университетларда дарс беришди. Кейин ҳукумат идораларига турли лавозимларга ишга киришди. Йиллар ўтиб, уларнинг бир қисми олигархларга айланишди. Бугун “яхши болалар” кучли, таъсирли агентлар”. 34  «Яхши болалар» оддий одамларга эмас, расмий раҳбарларга таъсир ўтказишади. Оддий халқ билан сўзлашиб ўтиришмайди. Улар “иқтисодиётни давлатдан ажратиш керак”, “бозор мутлақо эркин бўлиши керак”, деган ғояларни тинмай олға суришади. Битта шарт – улар узоқдаги ҳомийлари ва халқаро молиявий ташкилотларга бўйсунишлари шарт. Мана шундай қилиб хаос ташкил қилинадиган қурбон-мамлакат ёшларидан ўз ватанларини хонавайрон қилувчи газандалар танлаб олинди. Булар эртага “банан республикаси” “бошқарув элита”сининг кадрлар заҳираси бўлишади.  Н.Кляйн. Доктрина шока. Расцвет капитализма катастроф.- М.: Добрая книга. 2009. – 656с.) 35 ◦ «Душманлардан қўрқма нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма нари борса, улар сенга хиёнат қилиши мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади». 36 5. Хулоса 37 1. Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т.: “Маънавият”, 2008. -86. 57-б. 2. http://www.ia-centr.ru/expert/17936 / 3. Бу ибора салб юришлари даврида “Аввал маънавий қилични, кейин пўлат қилични ишга с олинг”, шаклида қўлланилган. 4. Губенко Н. “Держитесь, родные!”. Николай Губенко – о реанимации памяти, хунте и современной Хатыни. //Аргументы и факты, №21, 2014 г. 5. Soft Power: The Means to Success in World Politics . 2004. Анестези́я ( грек. ἀναισθησία — (ҳиссизлик) — одам танаси ёки танасининг бир қисмининг теварак-атроф ва ва ўз ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳис қилиш қобилиятининг тўла ёки қисман тўхтатилиши. 6. Перкинс Д. «Исповедь экономического убийцы», М., «Претекст», 2007. 7. Каримов И.А. Биз танлаган йўл — демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. -
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiya masalasiga an’anaviy va zamonaviy yondashuvlar
  • Yangi O‘zbekiston yuksalishining ma’naviy-axloqiy negizlari
  • Yoshlarning mafkuraviy immunitetini mustahkamlash shart-sharoitlari
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha