O’zbekiston milliy taraqqiyoti bosqichida mahalla institutini takomillashtirishning asosiy yo’nalishlari

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI 
OLIY TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI
MIRZO ULUG‘BEK NOMIDAGI 
O‘ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI
_____________________________FAKULTETI
_____________________________YO‘NALISHI
_______________________________________ FANIDAN
Siyosiy fanlari bo yicha falsafa doktori (PhD)ʻ
DISSERTATSIYA
MAVZU: O ZBEKISTON MILLIY TARAQQIYOTI BOSQICHIDA	
ʻ
MAHALLA INSTITUTINI TAKOMILLASHTIRISHNING ASOSIY
YO NALISHLARI	
ʻ
BAJARDI: ________________________
QABUL QILDI: ________________________
Toshkent 202 5
1 МУНДАРИЖА
КИРИШ ............................................................................................................... ...........
.
I   БОБ.   МАҲАЛЛА   ИНСТИТУТИ   ФАОЛИЯТИНИ   ЎРГАНИШНИНГ
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ .................................... ........................
§ 1 .1.   Ўз-ўзини   бошқариш   органлари   фаолиятини   таҳлил   этишда   замонавий
ёндашувлар....................................................................................................................
§ 1.2. Маҳалла институтини такомиллаштиришнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари......
§ 1.3.   Мустақиллик   йилларида   кўп   миллатли   ва   кўп   конфессияли   маҳаллалар
фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.............................................
II   БОБ.   МАҲАЛЛА-ФУҚАРОЛИК   ЖАМИЯТИНИНГ   АСОСИ   ВА
ТАЯНЧИ   ........................................................................................................................
§ 2.1.   Фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   органларининг-миллий   демократик
институт сифатидаги ўрни.................................................. .......................................... .
§ 2.2.   Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этишнинг асосий йўналишлари  .........
III  БОБ.    МАҲАЛЛА  ИНСТИТУТИ    ФАОЛИЯТИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ  ИСТИҚБОЛЛАРИ..........................................
§ 3.1.     Маҳаллаларда   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштиришнинг   ўзига
хос механизмлари…………………………………………...........................................
§ 3.2.   Фуқаролик   жамиятини   қуришда   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари
ваколатларини амалга оширишдаги мавжуд муаммолар ва ечимлар........................
ХУЛОСА   ............................................................................................................... ..... ....
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ................................. ................
2 КИРИШ
Тадқиқот  мавзусининг  долзарблиги .   Дунёда  интеграция  жараёнлари
тобора   кучайиб   бораётган   XXI   аср   бошида   жаҳоннинг   турли   ҳудудларида
содир   бўлаётган   ижтимоий-иқтисодий   ва   сиёсий   ўзгаришлар   шароитида
халқларнинг   миллий   бошқарувчилик   қадриятларини   сақлаб   қолиш   ҳамда
келгуси   авлодларга   етказиш   масаласи   тобора   муҳим   аҳамият   касб   этиб
бормоқда.   Бу   жараёнлар   давлатларнинг   ўзига   хос   маҳаллий   бошқариш
тузилмаси   ҳисобланган   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятида
фуқароларнинг   фаол   иштирок   этиш   имкониятини   бермоқда.   Бу   эса   мазкур
бошқарув   тузилмасининг   жамият   ҳаётида   мустақил   институт   сифатидаги
ўрни   ва   нуфузи   йилдан-   йилга   демократик   тарзда   ортиб     бораётганлигини
кўрсатмоқда.
  Жаҳоннинг   ривожланган   мамлакатларида   ўзини   ўзи   бошқариш
органларининг   анаъанавий   тузилмаларини   сақлаб   қолиш,     жорий   қилиш,
такомиллаштириш   бошқарув   ваколатларини   янада   кенгайтириш,   давлат
бошқарувини   ташкил   қилишдаги   фаол   иштирокини   реал   таъминлаш   ва
уларнинг   ташкилий   фаолиятига   демократик   ёндашиш   каби   устувор
масалалар   кенг   ўрганилмоқда.   Шу   билан   бирга,   маҳаллий   бошқарув
тузилмаларини   ташкил   этиш   ва   ривожлантиришнинг   илмий–назарий
асосларини   яратиш,   улар   фаолиятини   кенгайтиришга   қаратилган   махсус   ва
қўшма   дастурлар   ишлаб   чиқиш   борасида   илмий   тадқиқотлар   олиб
борилаётганлигини     ҳам   алоҳида   таъкидлаб   ўтиш   лозим.   Бундай   ёндашув
биринчи   навбатда   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятига   оид
ислоҳотларни   кенгайтириш   соҳани   янада   ривожлантиришнинг   истиқболли
стратегияларини   белгилаш   ва   амалий   тавсиялар   ишлаб   чиқиш   имкониятини
беради. 
  Охирги     йилларда   Янги   Ўзбекистонда   юз   бераётган   туб   ислоҳотлар   ва
кенг   қамровли   ўзгаришлар   ижтимоий   ҳаётимизнинг   барча   соҳаларига   жадал
3 кириб   бормоқда.   Маълумки,   барча   ислоҳотларимиз   замини   ва   кўзгуси   бу   –
маҳалла   институтидир.   Жамиятимиздаги   барча   жараёнлар   маҳалла   ҳаётида   ўз
ифодаси   ва   амалий   ечимини   топади.   Маҳаллалар   фаолиятини   янада
такомиллаштириш юзасидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 20
декабрдаги   Олий   Мажлис   ва   Ўзбекистон   халқига   йўллаган   Мурожаатномасида
ҳам алоҳида тўхталиб ўтди, “...   Маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори,
аҳиллик   ва   ҳамжиҳатлик,   маърифат   ва   тарбия   қўрғонидир.   Шунинг   учун   ҳам
бундан   буён   давлат   инвестиция   дастурлари   маҳалла   даражасига   туширилади.
Авваламбор,   2023   йилда   аҳоли   томонидан   таклиф   берилган   сув,   электр
энергияси,   йўл,   мактаб   каби   йўналишлар   бўйича   лойиҳалар   учун   қарийб   3
баробар   кўп,   яъни   8   триллион   сўм   йўналтирилади.   Ҳар   бир   маҳалла   ўзининг
кутубхонаси,   спорт   майдончасига   эга   бўлиши   зарур.   Маҳалла   ўзининг
муаммосини   мустақил   ҳал   этиши   учун   “Маҳалла   бюджети”   тизими   жорий
этилади.   Бунинг   учун   янги   йилда   1   январдан   бошлаб   мол-мулк   ва   ер
солиқларининг   бир   қисми   маҳалланинг   ўзида   қолади” 1
  деб   маҳалла   институти
фаолиятини ташкил этишга кенг имкониятлар берилишини таъкидлаб ўтди. 
         Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фаол прагматик сиёсатлари туфайли
барча   тузилмаларда   яратиб   берилаётган   кенг   имкониятлар   фуқароларга   ўз   ҳақ-
ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш,   жамоатчилик   назоратини   олиб   бориш   аввало,
маҳаллий бўғинида фаол иштирок этиш имкониятини бермоқда. Бундай ижобий
ўзгаришлар   эркин,   демократик   фуқаролик   жамиятини   қуриш,   маҳаллий   ўзини
ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятининг   давлат   ва   жамият   ҳаётидаги   ўрни   ва
нуфузи   баланд   эканлигини   тасдиқламоқда.   Шу   боисдан,   халқимизда   азалдан
жамоа   бўлиб   яшаш   руҳининг   устуворлиги,   ўзини   ўзи   бошқариш   тузилмаси
бўлган   маҳалланинг   ўзбек   халқи   турмуш   тарзидаги,   оила   ва   жамият   ҳаётидаги
ўрнини   сиёсий   нуқтаи   назардан   комплекс   тадқиқ   этиш   илмий-амалий   аҳамият
касб   этмоқда.       Бу   хусусда   Президент   Ш.Мирзиёев   “...   бугун   маҳалла   катта
ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши зарур. Чунки фаоллар, кўпни кўрган
1
Мирзиёев   Ш.М.   Тараққиётга   фақат   машаққатли   ва   жасоратли   меҳнат   орқали   эришилади.   Президент   Шавкат
Мирзиёенинг   Олий   Мажлис   ва   Ўзбекистон   халқига   Мурожаатномаси.   //   Янги   Ўзбекистон   ижтимоий-сиёсий
газета. 21 декабрь. №259, Тошкент, 2022.
4 оқсоқоллар,   тажрибали   нуронийларимиз,   агар   истаса,   жамоатчилик   билан
бигаликда ҳар қандай муаммони ҳал қилишга, хато қилган ёшларни тўғри йўлга
солишга   қодирдир” 2
,   деб   таъкидлаганлиги  
ушбу   тузилманинг   жамият
ҳаётидаги   ўрни янада юксак эканлигидан далолат беради.  Бу борада  2023 йил 30-
апрель   санасида   бўлиб   ўтган   Референдум   асосида   қабул   қилинган   янгиланган
конституциямизнинг   127-   моддасида   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари   давлат   ҳокимияти   органлари   тизимига   кирмайди   ҳамда   маҳаллий
аҳамиятга   молик   масалаларни   фуқароларнинг   манфаатларидан,
ривожланишнинг   тарихий   ўзига   хос   хусусиятларидан,   шунингдек   миллий
қадриятлардан,   маҳаллий   урф-одатлар   ва   анъаналардан   келиб   чиққан   ҳолда,
қонунга   мувофиқ   мустақил   равишда   ҳал   этишга   ҳақли.   Давлат   фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-
шароитлар   яратади,   уларга   қонунда   белгиланган   ваколатларини   амалга
оширишида   кўмаклашади.   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
сайлови   тартиби,   уларнинг   фаолиятини   ташкил   этиш   ва   ваколатлари   қонун
билан   белгиланади. 3
”   деган   норма   билан   маҳалла   институти   ваколатлари
мустаҳкамлаб қўйилди.
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947
“2017-2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини   ривожлантиришнинг   бешта
устувор   йўналиши   Ҳаракатлар   стратегияси   тўғрисида”ги,   2017   йил   3   февралда
қабул қилинган ПФ-4944 “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари   тўғрисида”ги,   Вазирлар   Маҳкамасининг   2018   йил   5   январдаги
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларида   жисмоний   ва   юридик
шахсларнинг   мурожаатлари   билан   ишлаш   тартиби   тўғрисидаги   намунавий
низомни тасдиқлаш ҳақида” ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018
2
Маҳалла-тинчлик   ва   осойишталик,   ободлик   ва   фаровонлик   марказига   айланади.   //   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда
тинчлик-осойишталикни   мустаҳкамлаш,   жиноятчиликнинг   олдини   олишмасалаларига   бағишланган
видеоселектор йиғилиши // Халқ сўзи.  13 февраль. № 32.- Тошкент, 2020.
3
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Тошкент:, "Адолат" миллий хуқуқий ахборот маркази, 
127-модда 2023 – Б. 95-96. https: //lex.uz/docs/6445145 
5 йил   27   июндаги   ПФ–5467–сон   “Обод   маҳалла”   дастури   тўғрисида”ги,
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2020   йил   18   февралдаги   ПФ–5938-
сонли   “Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,   маҳалла
институтини янада қўллаб қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш
тизимини   янги   даражага   олиб   чиқиш   чора–тадбирлари   тўғрисида”ги
Фармонлари,   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2020   йил
18февралдаги   ПҚ-4602-сонли   “Ўзбекистон   Республикаси   маҳалла   ва   оилани
қўллаб–қувватлаш   вазирлиги   фаолиятини   ташкил   этиш   этиш   тўғрисида”ги
Қарори, 2018 йил 15 октябрда имзоланган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)
сайлови тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб
келаётган   фуқароларни   рағбатлантириш   тартибини   жорий   этиш   тўғрисида”ги
99-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18
июндаги   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини   янада
такомиллаштириш   бўйича   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”   ги   Қарори,
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2022-йил   28-январдаги   “2022-2026
йилларга   мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси
тўғрисида”ги   ПФ-60-сонли   Фармони,   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   2022-йил   1-мартдаги   “Оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш,
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари   тўғрисида”   ПФ-81-сон   Фармони,   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   2023-йил   11-сентябрдаги   ПҚ-300-сонли   “Ўзбекистон   –   2030”
стратегиясини   2023   йилда   сифатли   ва   ўз   вақтида   амалга   ошириш   чора-
тадбирлари   тўғрисида   Қарори   ҳамда   соҳага   оид   бошқа   меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда   белгиланган   вазифаларни   амалга   оширишда   ушбу   диссертация
тадқиқоти учун муҳим методологик-назарий манба ҳисобланади. Шуни алоҳида
таъкидлаб   ўтиш   жоизки,   Президент   Ш.   Мирзиёевнинг   2022   йил   20   декабрдаги
Олий   Мажлис   ва   Ўзбекистон   халқига   йўллаган   Мурожаатномасида   ихчам   ва
самарали   давлат   бошқарув   тизимига   ўтиш   таклифлари   асносида,   Иқтисодий
тараққиёт   ва   камбағалликни   қисқартириш   вазирлиги,   Бандлик   ва   меҳнат
6 муносабатлари   вазирлиги,   Маҳалла   ва   нуронийларни   қўллаб-қувватлаш
вазирлиги негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил
этилди.
Тадқиқотнинг   Республика   фан   ва   технологиялари
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги.
Тадқиқот   республика   фан   ва   технологияларни   ривожлантиришнинг
I.“Демократик   ва   ҳуқуқий   жамият   маънавий-маърифий,   маданий
ривожланиш,   инновацион   иқтисодиётнинг   шаклланиши”   дастури   доирасида
бажарилган.
Муаммонинг   ўрганилганлик   даражаси.   Маҳалла   институти
фаолиятини   ХIХ   аср   охири-ХХ   аср   бошларидаги   тадқиқотлар   орасида
А.П.Хорошхин,   В.Наливкин,   М.Наливкиналар,   Г.Арандаренко,   К.К.Пален,
Н.А.Маев,   Н.Г   Маллицкийларнинг   асарларини   кўрсатиш   мумкин.   Улардаги
ўзбек  халқининг  жамоавий турмуш тарзи, маданияти  ҳақидаги  маълумотлар
асосан   умумлаштирувчи   назарий   характерга   эга   эканлигини   таъкидлаш
лозим 4
.
Совет   даврида   амалга   оширилган   тадқиқотларда   маҳалла   тизимининг
баъзи   бир   хусусиятларини   таҳлил   қилиш   асносида,   маҳаллий   аҳолига   хос
бўлган   миллий   бошқарув   анъаналарини   тадқиқ   этиш,   миллий   жамоа
бошқарув   усулларидаги   ўзгаришларга   эътибор   қаратилмаган.   Улар   ўзбек
халқига   хос   бўлган   маҳаллий   бошқарув   анъаналари   негизида   совет
бошқаруви   сиёсатининг   таъсирини   очиб   беришга   интилганлар.   Жумладан,
Г.П.Снесарев,   Р.Я.Рассудоваларнинг   илмий   изланишларида   юқоридагилар
кўзга  ташланади 5
.
4
Хорошхин   А.П.   Кызыл-кумский   дневник   //Сборник   статей,   касающихся   до   Туркестанского   края.   –   Санкт-
Петербург, 1876. – С. 398-402; Наливкин В., Наливкина М.Очерк быта женщины оседлого туземного населения
Ферганы.   –Казань,   1886.   –   С.   74-208,   Арандаренко.   Г   Значение   власти   аксакалов   в   отдалённых   кишлаках   //
Туркестанские   ведомости.   1872,   №   25;   Пален   К.К.   Отчёт   по   ревизии   Туркестанского   края,   произведенной   по
высочайшему   повелению   Сенаторомъ   Гофмейстеромъ   К.К   Паленомъ   //   Сельское   управление:   Русское   и
туземное.   –   Санкт-Петербург,   1910.   –   С.   4-5;   Маев   Н.   Азиатский   Ташкент   //Туркестанский   сборник.   –   Санкт-
Петербург:   Типография   В.С.Балашева,   1876.   Т.   123   –   С.   260-271;   Маллицкий   Н.Г.   Махалля   и   мауза   города
Ташкента. – Ташкент, 1927.
5
Снесарев   Г.П.   О реликтах мужских союзов в истории народов Средней Азии. – Москва, 1964. – С. 24; Его же. К
вопросу   о   происхождении   празднества   суннат   той   в   его   среднеазитском   варианте   //   Занятия   и   быт   у   народов
Средней   Азии.   -   Ленинград,   1971.   –   С.   257-274;   Рассудова   Р.Я.   Некоторые   особенности   сельских   общин
7 Замонавий   ўзбек   маҳаллалари   хусусидаги   илк   қарашлар   хорижлик
тадқиқотчи   ва   олимлардан   Элин   Кодуэл,   Шейла   Марни,   Джон   Микелрайт,
Дениз   Кандиёти,   Даниел   Стивенсларнинг   олиб   борган   тадқиқотларида
муаммонинг у ёки бу жиҳатлари қисман ёритилган 6
. 
Ушбу мавзу  билан  боғлиқ айрим  назарий  ва амалий муаммолар ўзбек
олимлари томонидан ўрганилган бўлиб, биз ушбу жиҳатни 4 гуруҳга ажратиб
олишни   лозим   деб   топдик,   жумладан;   ҳуқуқий   масалаларда   ҳуқуқшунос
олимлардан   Ш.И.Жалилов,   С.Султонов,   А.Саидов,   М.Сувонқулов,
А.Тўлаганов,   Г.   Маликова,   Г.Исмаиловалар,   тарихий   нуқтаи-назардан
Р.Муртазаева,   Г.Умарова,   Р.   Шамсутдинов,   А.Исҳоқов,   В.Ишқуватов,
Ф.Толипов, Юи Шин Нелар,  сиёсий жиҳатдан М.Қирғизбоев, Ш.Миноваров,
М.Қуронов, Г.Маъруфова, социологик томондан Ш.Содиқова ва Ибрагимова
Н ларнинг   и л м и й   т а д қ и қ о т   ишлари Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш
органларни   маҳалланинг   бугунги   кундаги   ижтимоий-сиёсий   қарашларини
очиб беришда муҳим роль ўйнади. 7
Зерафшанской и   Ферганской   долины   на   рубеже   XIX   -   ХХ   вв   //   Тез.   докл.   и   сообщ   по   этногр.   –   Тошкент,   1973.   –
С.   38-39;   Его же.   Следы   общинно-военной   организации   у   узбеков   //   СЭ.   –   1970.   –   №   1.   –   С.   111-1
6
Coudouel  Aline,  Sheila  Marnie  and John Micklewright. Targeting  Social  Assistance  in a  Transition Economy:The
Mahallas   in   Uzbekistan.   Innocenti   Occasional   Papers,   Economic   and   Social   Policy   Series,   no.63.   -   Florence:
UNICEF International   Child   Development   Centre.   -   P.33;   Deniz   Kandiyoti.   Post-Soviet   Institutional   Design,   NGOs
and   Rural Livelihoods in Uzbekistan //   UNRISD Civil Society and Social Movements Programme Paper Number 11.
- P.28; Daniel   Stevens.   NGO–Mahalla   partnerships:   exploring   the   potential   for   state   society   synergy   in   Uzbekistan   //
Central Asian Survey. 2005. № 24(3). - P.281-296.
7
Жалилов Ш. Маҳалла янгиланиш даврида. Тошкент, 1995. – Б.18; Султонов С. Ўзбекистон Республикаси давлат
вакиллик   органлари   ва   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   асосларини   ўрганувчиларга   услубий   қўлланма.   -
Тошкент:   Чўлпон,   1996;   Саидов   А.X.   Маҳалла   ва   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари:   эркинлаштириш   ва
замонавийлаштириш   //   Демократлаштириш   ва   инсон   ҳуқуқлари.   -   Тошкент,   2000.   №1.   -   Б.11-17; Сувонқулов М.
Ўзбекистон   Республикасида   фуқаролар   ўзини   ўзи   бошкариш   органлари   фаолиятининг   назарий-ҳуқуқий
масалалари:   юрид. фанлари   номзоди...   дисс   автореф.   -   Тошкент,   2002;   Тўлаганов   А.   Давлат   ҳокимиятининг
вакиллик  ва  ўзини  ўзи  бошқариш органлари  фаолиятини  ташкил этиш. Дарслик. - Тошкент: ТДЮИ;   Маликова
Г.Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   институтининг   конституциявий-ҳуқуқий   асосларини   такомиллаштириш
муаммолари   //   Юридик   фанлари   доктори   илмий   даражасини   олиш   учун   ёзилган   диссертация   автореферати.   -
Тошкент,   2009.   –   Б.   22;   Маликова   Г.   Маҳалла   институти   ривожланишининг   тарихий-ҳуқуқий   масалалари   //
Монография. - Тошкент, –Б. 159; Исмаилова   Г. Ўзбекистон   Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари   фаолиятининг   ташкилий   –   ҳуқуқий   муаммолари.   Юрид.фан   номзоди...   дисс.   Тошкент,   2005,
Умарова   Г.Б.   Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   шаклланиши   ва   такомиллаштириш   тарихи.
Тарих фан. номзоди... дисс. Т., 2003. - 164 б. ,  Шамсудинов Р.Т., А.А. Исҳоқов Андижон тарихидан лавҳалар.- Т.:
Шарқ,   -   2013;   Юи   Шин   Не.   “Гло баллашув   жараёнида   маҳалла   институти   ва   миллий   анъаналар
трансформацияси”   (Ўзбекистон   ва   Жанубий   Корея   мисолида).   Тарих   фанлари   бўйича   фалсафа   доктори   (Phd)
диссертацияси   Автореферати.   Т.,   ,   Қирғизбоев   М.   Ўзбекистонда   фуқаролик   жамияти   институтларининг
шаклланиши ва ривожланиши. Сиёсий фан докт. Илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс... – Тошкент, 2007;
Миноваров  Ш, Қуронов   М,   Маъруфова   Г,   Каримова   В   ва   бошқалар.   Маҳаллада   диний   маърифат   ва   маънавий-
ахлоқий   тарбия   ишларини   ташкил   этиш.   –   Тошкент,   2006;   Ишқуватов   В,   Толипов   Ф.   Маҳалла:   ўтмишда   ва
бугун.   –   Тошкент,   2014,   Яна   қаранг:   Толипов   Ф.С.   Общинные   традиции   в   семейной   жизни   населения
Нуратинского оазиса. // Автореферат   диссертации   на   соискание   учёной   степени   канд.   ист.   наук.   -   Ташкент,   2006.
8 Юқорида   номлари   қайд   қилиб   ўтилган   олимларнинг   илмий   ишларига
юқори   баҳо   берган   ҳолда   шу   нарсани   алоҳида   таъкидлаш   жоизки,   улар
Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятининг   ҳуқуқий
асосларини   ўрганганлар   лекин,   фуқаролик   жамиятини   қуришда   ўзини   ўзи
бошқариш   органлари   бўлган   маҳалланинг   фуқаролик   жамиятининг   асосий
институти сифатидаги ўрни масаласи   алоҳида тадқиқ эт илмаган. Ушбу ҳол ҳам
бизга   мазкур   тадқиқот   ишига   қўл   уриш   учун   туртки   бўлди.   Илмий
адабиётларнинг   таҳлили   шундан   далолат   бермоқдаки,   мазкур   мавзу   олимлар
томонидан   янги   давр   нуқтаи-назардан   тизимли   равишда   тўлиқ   ўрганилмаган.
Шу   боис,   Ўзбекистон   мустақиллиги   йилларида   маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари   фаолиятини   тизимли   ўрганишга   оид   тадқиқот   бўлиб,   унда   мавзуга
оид   тўпланган   маълумотлар   ва   маҳаллаларда   олиб   борилган   социологик
сўровномалар   ҳамда   мавжуд   илмий   адабиётларга   асосланган   ҳолда   тадқиқот
иши амалга оширилган.
                        Тадқиқотнинг   дисертация   бажарилган   олий   таълим
муасасининг   илмий-тадқиқот   ишлари   режалари   билан   боғлиқлиги .
Диссертация   мавзуси   Ўзбекистон   Миллий   унвиерситети   илмий-тадқиқот
ишлари   режасининг   “Демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик   жамиятини   ривожлантиришда   ижтимоий-сиёсий,   социал-иқтисодий,
суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муштараклиги” мавзуси доирасида бажарилган.
– Тадқиқотнинг   мақсади:   Маҳалла   институтини   ўзини   ўзи   бошқариш
органи сифатида тизимли таҳлил этиш.
–Тадқиқотнинг   вазифалари:
              Мустақиллик йилларида маҳалла институтини такомиллаштириш ва
унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш;
ўзини   ўзи   бошқарув   тизимини   тубдан   ислоҳ   қилиш   ва   ваколат
доиралари асосидаги вазифаларини илмий-назарий жиҳатдан тавсифлаш;
–   С.   14 ; Содиқова Ш. Жамиятни модернизациялаш жараёнида кексаларни ижтимоий ҳимоялашнинг социологик
таҳлили   //   Социология   фанлари   ном.илмий   даражасини   олиш   учун   ёзилган   дисс…   автореферати.   –   Тошкент,
2016;   Ибрагимова   Н.   Ўзбекистонда   ўзини-ўзи   бошқариш   тузилмаларининг   эволюцияси   Социология   фанлари
ном.илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс… автореферати. – Тошкент, 2012.
9 эркин   фуқаролик   жамиятини   шакллантиришда   маҳаллий   ўзини   ўзи
бошқариш тизимининг моҳиятини сиёсий фанлар контексти доирасида очиб
бериш;
сўнгги   йилларида   фуқаролар   йиғини   раиси   ва   унинг   маслаҳатчилари
сайлови   жараёнининг     аҳоли   сиёсий   фаоллигига   кўрсатаётган   таъсирини
ўрганиш; 
Ўзбекистоннинг   миллий   тараққиёт   босқичларида   маҳалланинг
маънавий-маърифий,   ижтимоий-сиёсий   тарғибот   йўналишидаги   фаолиятини
илмий   ўрганиш   ҳамда   бу   борадаги   мавжуд   муаммоларни   ҳал   қилиш
юзасидан зарур тавсиялар бериш;
мустақиллик йилларида кўп миллатли ва кўп конфессияли маҳаллалар
фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш;
маҳаллаларда   ёшлар   етакчиси   ва   ҳоким   ёрдамчиси   фаолият   мезонини
илмий   асосда   ёритиш   ва   унинг   маҳалла   ёшларига   бўлаётган   таъсир   кучини
таҳлил қилиш.
        Тадқиқотнинг   объекти   Маҳалла   институтини   такомиллаштиришнинг
асосий йўналишларини ташкил этди.
        Тадқиқотнинг   предмети .   Маҳаллани   ўзини   ўзи   бошқариш   органи
сифатида  институтционал жиҳатлари. 
          Тадқиқотнинг   усуллари.   Диссертацияда   тарихийлик,   тизимлилик,
холислик,   прогнозлаш   каби     усуллар,   ҳамда   тизимли,   функционал
ёндашувлардан фойдаланилди.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги  қуйидагилардан иборат:  
Маҳалла   институтини   ислоҳ   қилиш   жараёнида   аниқланган   муаммо   ва
камчиликлар   ва   ушбу   муаммоларни   баратараф   қилишга   қаратилган   турли
йўналишларини   белгилаб   берган   ислоҳотларни   ишлаб   чиқиш   зарурати   пайдо
бўлганлиги асосланган;
10 Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш институти фуқароларни давлат ва жамият
қурилиш   тизимини   такомиллаштиришда     муҳим   воситаси   эканлигига   хизмат
қилаётганлиги далилланган;
“Х авфсиз маҳалла” концециясини ташкил этишнинг асосий  йўналишлари
доирасида   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятига
самарали жорий этиш механизмлари манзилли таклифлар орқали исботланган;
Маҳаллий   бошқарув   тизимини   “вертикал”,   қуйидан   юқорига,
оддийликдан-мураккаблик сари   ўзгаришига  олиб келади, деган хулоса тўлиқ
тасдиқланиб,   бу   бевосита   фуқаролик   жамиятини   ривожланиши,
ошкораликнинг,  сўз  эркинлиги,   жамоатчилик  назоратининг  самарадорлигига
боғлиқ бўлиб, пировардида  маҳаллий ўзини ўзи бошқариш давлат ҳокимияти
ва   жамоат   ташаббуси   ўртасидаги   чегара   позициясини   эгаллаб   турган
фуқаролик   жамиятининг   энг   муҳим   институтлари   сифатидаги   ўрни
асосланган;
              Маҳалла да   ижтимоий   -   маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,   ёш   авлод
тарбиясида   маҳалланинг   ўрни,   бу   борада   ҳал   қилиниши   зарур   бўлган
муаммолар   ечими   билан     асосланиб,   маҳалланинг     маънавий   қадриятлари   ва
замонавийлик ўртасида интеграция орқали тадқиқ этилган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси.   Маҳалла раисларининг ваколати ва
фаолият   самарадорлигини   кенгайтириш,   х авфсиз   маҳалла   фаолиятини
ташкил   этишнинг   асосий   йўналишлари нинг   аниқ   талабларини   тўлиқ   рўёбга
чиқаришга   хизмат   қиладиган   амалий   тавсиялар   ишлаб   чиқилган.   Тадқиқот
натижаларидан   Республика   “Маҳалла”   хайрия   жамоат   фонди,   “Нуроний”
жамғармаси,   Оила   ва   хотин-қизар   қўмитаси,   Маҳалла   ва   нуронийларни
қўллаб-қувватлаш   вазирлиги   негизида   ташкил   этилган   Камбағалликни
қисқартириш   ва   бандлик   вазирлиги   ва   унинг   бўлимларини   тизимли
ривожлантириш   шунингдек,   янада   такомиллаштириш   мақсадида   кенг
фойдаланиш мумкин.
11         Тадқиқот   натижаларининг   ишончлилиги   тадқиқот   жараёнида
қўлланилган   назарий   қарашлар,   ёндашув   услублари,   усуллар   ва   илмий
маълумотларнинг   расмий   манбалардан,   ишончли   далиллардан   олинганлиги,
Республика   ва   халқаро   миқёсдаги   илмий   конференциялар   ва   журналларда   чоп
этилган   мақолалар,   олинган   натижаларнинг   ваколатли   ташкилотлар   томонидан
тасдиқлангани билан изоҳланади.
                      Тадқиқот   натижаларининг   илмий   ва   амалий   аҳамияти:   Тадқиқот
натижаларидан   олинган   хулосалардан   Олий   ўқув   юртлари   cиёсий   фанлар
йўналиши   талабалари   ва   профессор   –ўқитувчилари   учун   қўлланма   сифатида
шунингдек, маҳалла тизими фаолиятида  фойдаланиш мумкин бўлади.  
    Тадқиқот   натижаларининг   жорий   қилиниши.   Ўзбекистон   миллий
тараққиёти   босқичида   маҳалла   институтини   такомиллаштиришнинг   асосий
йўналишларини   бағишланган   илмий-тадқиқот   ишининг   натижалари   юзасидан
қуйидаги тасдиқловчи хужжатлар тақдим этилган:
Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар
дастурининг   V   йўналишида   белгиланган   “Жамиятда   соғлом   ижтимоий-
маънавий муҳитни таъминлаш масалалари” 23-банди “Ҳудудлардаги ижтимоий-
маънавий   муҳитни   илмий   асосда   ўрганиш,   баҳолаш   ҳамда   доимий
мониторинггини   амалга   ошириш”   мавзусида   ўтказилган   тарғибот   ишларини
ташкил этиш ва ўтказишда   диссертация материалларидан кенг фойдаланилаган.
Ушбу   бўйича   Республика   Маънавият   ва   маърифат   маркази   хузуридаги
ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти  томонидан 2023 йил 31 августдаги
348-сонли далолатнома олинган. 
         Ўзбекистон миллий тараққиёти босқичида ўзини ўзи бошқариш институти
маҳалланинг   фуқароларни   давлат   ва   жамият   қурилиш   тизимини
такомиллаштиришда   муҳим   воситаси   эканлиги,   “х авфсиз   маҳалла”
концециясини   жорий   этиш   борасида   маҳаллаларда   фавқулодда   вазиятларда
маҳалла   аҳолисининг   хавфсизлиги   ва   уларнинг   бундай   вазиятларда   тўғри
ҳаракатланиши   самарали   жорий   этиш   механизмларидан,   маҳалла да   ижтимоий-
маънавий муҳитни соғломлаштириш,  ёш авлод тарбиясида маҳалланинг ўрни, бу
12 борада   ҳал   қилиниши   зарур   бўлган   муаммолар   маҳалланинг     маънавий
қадриятлари   ва   замонавийлик   ўртасида   интеграция   орқали   тадқиқ   этилганлиги
каби   маълумотлардан   Ўзбекистон   миллий   телерадиокомпанияси   “Ўзбекистон
тарихи”   телеканалида   эфирга   узатилган   “Тақдимот”   кўрсатувининг
сценарийсини   тайёрлашда   фойдаланилган   (Ўзбекистон   Миллий
Телерадиокомпанияси     “Ўзбекистон телерадиоканали”         ДУКнинг 2023 йил 2
ноябрдаги   02-28-1637-сон   маълумотномаси).   Илмий   натижалар
телетомошабинларга   “Ўзбекистон   миллий   тараққиёти   босқичида   маҳалла
институтини   такомиллаштиришнинг   асосий   йўналишлари”   ҳақида   холис
билимларини етказиб берилишига хизмат қилган.
            Ўзбекистон   Республикаси   Камбағалликни   Қисқартириш     ва   Бандлик
Вазирлиги Ҳузуридаги Оила ва Хотин-Қизлар Қўмитаси томонидан    Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   “2022-2026-   йилларга   мўлжалланган   Янги
Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси   тўғрисида”ги   Фармони   билан
тасдиқланган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширилиши
кўза   тутилган   Вилоят   ҳудудидаги   маҳаллаларда   ижтимоий   маънавий   муҳитни
соғломлаштириш,   маҳаллаларда   оилавий   қадриятларни   мустаҳкамлаш   ва
оилавий   ажримларнинг   олдини   олишга   қаратилган       тарғибот   тадбирларида
шунингдек, маҳаллалардаги аёллар ва маҳалла фаоллари билан алоҳида ташкил
этилган   учрашувларда   “2022-2026-йилларга   мўлжалланган   Янги
Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси   тўғрисида”ги   ПФ-60-сонли   фармонинг
69-мақсадида белгилаб қўйилган вазифалар “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш,
уларнинг   жамият   ҳаётидаги   фаол   иштирокини   таъминлашга”,   “Гендер
тенгликни   таъминлаш   сиёсатини   давом   эттириш,   хотин-қизларнинг   ижтимоий-
сиёсий   фаоллигини   ошириш,   уларни   қўллаб-қувватлашни   кўзда   тутувчи
диссертацияда   илгари   сурилган   таклифлар   ва   тавсиялардан   Фарғона   вилояти
Оила   ва   хотин-қизлар   бошқармаси   фаолиятида   илмий-амалий   ва   услубий
ишларда   манба   сифатида   фойдаланилган.   Ўзбекистон   Республикаси
Камбағалликни   Қисқартириш     ва   Бандлик   Вазирлиги   Ҳузуридаги   Оила   ва
Хотин-Қизлар   Қўмитасин инг   2023   йил   17   ноябрдаги   04-01-375-сон
13 маълумотномаси   IJRO.GOV.UZ   тизими   орқали   ЭРИ   билан   тасдиқланган,
Ҳужжат коди: WV93332511).
Тадқиқот   натижаларининг   апробацияси.   Тадқиқот   натижалари   9   та
илмий   конференцияларда,   шу   жумладан,   3   та   халқаро   ва   6   та   Республика
илмий-амалий конференцияларида апробациядан ўтган.    
Тадқиқот   натижаларининг   эълон   қилиниши.   Диссертация   мавзуси
бўйича 31 та илмий иш чоп қилинган. Шулардан, Ўзбекистон Республикаси
Олий   Аттестация   Комиссиясининг   докторлик   диссертациялари   асосий
натижалари   чоп   қилиш   тавсия   қилинган   илмий   нашрларида   11   та   мақола,
шундан 4 таси республика ва 7 та мақола хорижий журналларида ҳамда 20 та
халқаро   ва   Республика   илмий-амалий   анжуманлари   тезисларида   эълон
қилинган.
Дисертациянинг тузилиши ва ҳажми:  Диссертация кириш, уч боб, етти
параграф,   хулоса,   адабиётлар   рўйҳатидан   иборат     бўлиб,   умумий   ҳажми   163
бетни ташкил қилади. 
I   БОБ.   МАҲАЛЛА   ИНСТИТУТИ   ФАОЛИЯТИНИ   ЎРГАНИШНИНГ
НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК   АСОСЛАРИ 
Мазкур   бобда   маҳалла   институти   фаолиятини   ўрганишнинг   назарий
методологик,сиёсий-ҳуқуқий асослари, мустақиллик йилларида кўп миллатли ва
14 кўп  конфессияли   маҳаллар  фаолияти   билан  боғлиқ   асосий   илмий   категориялар
уларнинг     мазмун-моҳияти,   даражалари   ва   хусусиятлари,   Ўзбекистонда   ўзини
ўзи   бошқарув   органларининг   жамият   сиёсий   бошқарувдаги   иштироки,   мавжуд
меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатларда   мустаҳкамланиши   очиб   берилган.   М аҳалла
жойларидаги   ўзини   ўзи   бошқариш   органинг   таянчи   сифатида   жамиятда
ижтимоий-сиёсий,   иқтисодий   ва     маънавий   нуқтаи   назардан   фуқароларнинг
давлат   бошқарувидаги   фаол   иштирокини   таҳлил   этишга   доир   замонавий
ёндашувлар   таҳлил   этилган.   Маҳаллаларнинг   фуқаролик   жамияти   ва   ҳуқуқий
давлат   қуришдаги   ижтимоий,   сиёсий   ва   иқтисодий   фаол   иштирокини   инобатга
олган   ҳолда   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқарув   органлари   фаоллигини
оширишда самарали механизмлар таҳлил қилинган.
§ 1 .1.   Ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини таҳлил этишда замонавий
ёндашувлар
Мамлакатимиз   давлат   мустақиллигини   қўлга   киритиши   ўзини   ўзи
бошқарув   органлари   фаолиятини   янги   босқичга   олиб   чиққан  бўлса,     йилдан
бошлаб   мамлакатимиз   ҳаётидаги   ижтимои-сиёсий   туб   ўзгаришлар   Янги
Ўзбекистонда   ўз   ўзини   бошқарув   органлари   фаолиятини   таҳлил   этишдаги
замонавий   ёндашувларни   ўрганишда   янги   жараёнларни   бошлаб   берди.
Жумладан,   А.Х.   Саидов  томонидан “ Маҳалла  ва     ўзини     ўзи     бошқариш
органлари:       эркинлаштириш         ва   замонавийлаштириш     //
Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари 8
” номли илмий рисолада маҳаллалар
фаолияти фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ўрни ва аҳамиятини   ўзида
акс   эттирган.   Ш.Жалилов  
муаллифлигида   ёзилган   “Маҳалла   янгиланиш
даврида:   ўзини   ўзи   бошқариш   идоралари   тажрибасидан 9
”   номли   китобида
маҳалла   фаолиятини таҳлил этишнинг функционал вазифалари, ривожланиш
босқичлари   ҳақида   сўз   борса,   оилада   ва   жамият   ҳаётида   аёлларнинг   ўрни
8
Саидов       А.Х.   Маҳалла         ва           ўзини           ўзи           бошқариш         органлари:         эркинлаштириш         ва
замонавийлаштириш  // Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари.  – Т., 2000.  №1. 11 - 17
9
Жалилов Ш.  Маҳалла янгиланиш даврида: Ўзини ўзи бошқариш идоралари тажрибасидан –   Тошкент,   1995.
15 масаласи   Р.Муртазаева 10
,  
шунингдек,   Т.Эгамбердиева,   И.Сиддиқов,
О.Тоштемировларнинг 11
  илмий-оммабоп   рисолаларида   ҳам   мустақиллик
йилларида маҳаллаларнинг сиёсий такомиллашуви, маҳаллаларда аёлларнинг
ҳақ-ҳуқуқлари   ва   муаммолари   ўрин   олганлиги   уларнинг   илмий   тадқиқот
изланишларининг натижасидир.
Ш. Содиқова 12
  ва Н. Ибрагимова 13
ла р   томонидан   Ўзбекистонда   ўзини
ўзи   бошқариш   органларининг ривожланиш эволюцияси масалаларини ўзида
акс   эттирган   ҳолда,   социологик   томондан   маҳалланинг   бугунги   кундаги
фаолиятини очиб беришда муҳим роль ўйнади.
В.Ишқуватов   ва   Ф.Толиповлар   муаллифлигидаги   “Маҳалла:   ўтмишда
ва   бугун” 14
  номли   монографияда   маҳалланинг   шаклланиши,   сиёсий
ривожланиш   босқичлари,   мустақиллик   йилларида   унинг   сиёсий,   ҳуқуқий
мақомининг   кенгайиши,   мазкур   ташкилотнинг   бугунги   кундаги   фаолияти
ёритилган.   Юқоридаги   олим   ва   олималарнинг   илмий   изланишлари   ўз-ўзини
бошқариш   органлари   фаолиятини   таҳлил   этишда   замонавий   ёндашув   учун
хизмат   қилади.   Ўз-ўзини   бошқариш   органлари   фаолиятини   таҳлил   этишда
фуқаролар йиғинининг раисининг фаолият мезони ҳам муҳим аҳамиятга эга,
чунки   маҳаллаларнинг   ижтимоий-иқтисодий   ривожланишида   фуқаролар
йиғинининг   раиси   ваколатларини   кенгайтириш   масалалари   ҳам   муҳимдир.
Шунингдек, 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш   органлари   тўғрисида”ги   (янги   таҳрир)   қонунинг   14-моддасида
Фуқаролар   йиғини   раисининг   (оқсоқолининг)   ваколатлари   масаласи
белгиланган   бўлиб,   унда   Фуқаролар   йиғинининг   раисининг   ваколатлари
орқали   ўз-ўзини   бошқариш   органлари   фаолиятини   таҳлил   этиш   учун   мезон
10
Муртазаева   Р.Ҳ.   Мустаҳкам   оила-давлат   ва   жамият   асоси. Илмли   аёл-мустаҳкам   оила   таянчи.   //Минтақавий 
илмий-амалий   конференция   материаллари. 2012  йил  13   апрел.  –  Тошкент, –  Б.10 – 17.
11
Эгамбердиева Т., Сиддиқов И., Тоштемиров О. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида маҳалла институтининг 
ислоҳ этилиши. –  Фарғона,   2018.
12
Содиқова   Ш.   Жамиятни   модернизациялаш   жараёнида   кексаларни   ижтимоий   ҳимоялашнинг   социологик
таҳлили   //   Социология   фанлари   ном.илмий   даражасини   олиш   учун   ёзилган   дисс…   автореферати.   –   Тошкент,
2016.
13
Ибрагимова   Н.   Ўзбекистонда   ўзини-ўзи   бошқариш   тузилмаларининг   эволюцияси   Социология   фанлари
ном.илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс… автореферати. – Тошкент, 2012.
14
Ишқуватов В., Толипов Ф. Маҳалла: ўтмишда ва бугун. –   Тошкент, 2014. – Б. 12-34
16 бўлиб   хизмат   қилади.   Жумладан;   Фуқаролар   йиғинининг   раиси   (оқсоқоли):
Кам   таъминланган   оилаларнинг,   етим   болаларнинг,   ота-онасининг
қарамоғидан   маҳрум   бўлган   болаларнинг,   шунингдек   табиий   офатлардан   ва
техноген   хусусиятли   фавқулодда   вазиятлардан   жабр   кўрган   фуқароларнинг
моддий   ва   уй-жой,   маиший   шароитларини   яхшилаш   тўғрисида   тегишли
давлат   органларига   таклифлар   киритади;   маҳаллий   давлат   ҳокимияти
органларига янги дафн этиш жойларини барпо этиш ва мавжуд бўлганларини
реконструкция   қилиш   ҳақида   таклифлар   киритади;   вояга   етмаганларнинг
ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   бўйича   жамоатчилик   ишларини   ташкил   этади,
етим   болалар,   ота-онасининг   қарамоғидан   маҳрум   бўлган   болалар   ҳақидаги
маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органларига тақдим этади, шунингдек
бундай   болаларни   тегишли   давлат   муассасаларига   жойлаштиришга
кўмаклашади;   тегишли   ҳудудда   байрам   кунлари   ва   муҳим   саналар   билан
боғлиқ оммавий тадбирлар ўтказилишини ташкил қилади; рўйхатдан ўтмаган
диний   ташкилотлар   фаолият   кўрсатишининг,   диний   қарашларни   мажбуран
сингдириш ҳолларининг олдини олишга доир ишларни ташкил этади, виждон
эркинлиги   ва   диний   ташкилотлар   тўғрисидаги   риоя   этилиши   билан   боғлиқ
бошқа масалаларни ҳал этади; фуқаролар йиғинининг масъул котиби, ҳарбий
ҳисобни   юритиш   бўйича   ходимнинг   фаолиятини   мувофиқлаштиради;
фуқароларни   қабул   қилишни   амалга   оширади,   уларнинг   аризалари,
таклифлари   ва   шикоятларини   кўриб   чиқади;   фуқароларга   уларнинг   оилавий
ва   мулкий   аҳволи   тўғрисида   маълумотномалар   ҳамда   ҳужжатлар,   қонун
ҳужжатларида   назарда   тутилган   бошқа   ҳужжатлар   берилишини
таъминлайди;   фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ва   улар
мансабдор   шахсларининг   ўз   ваколатлари   доирасида   қабул   қилган
қарорларини   бажармаганлиги   ёки   лозим   даражада   бажармаганлиги   учун
мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунда белгиланган
тартибда   тегишли   давлат   органларига   ва   бошқа   корхоналар,   муассасалар
ҳамда   ташкилотларга   тақдимномалар   киритади;   тегишли   давлат
органларидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, моддий маданий мерос
17 объектлари   ҳақида   маълумотлар   сўрайди   ва   олади 15
.   Фуқаролар   йиғинининг
раиси   (оқсоқоли)   қонун   ҳужжатларига   мувофиқ   бошқа   ваколатларни   ҳам
амалга   ошириши   мумкин.  
Ушбу   моддадан   ҳам   шуни   таҳлил   қилиш
мумкинки, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор
шахсларининг   қонунда   назарда   тутилган   ҳолларда   ваколатлари
(Фуқароларни   қабул   қилишни   амалга   оширади,   уларнинг   аризалари,
таклифлари   ва   шикоятларини   кўриб   чиқади;)   доирасида   фуқароларнинг
нафақат   кундалик   балки,   манзилли   тарзда   ёрдам   беришлари   мумкинлигини
алоҳида таъкидлайман.
    Ўз-ўзини   бошқариш   органлари   тизимининг   босқичма-босқич
мустақилликнинг   илк   йилларидан   тортиб,   бугунги   кунгача   оддийликдан-
мураккаблик томон   такомиллашувини фуқаролар    йиғини раиси (оқсоқол) ва
унинг   маслаҳатчилари   дастлаб   асосий   қонунимизда   2,5   йил   муддатга
сайланиши   белгиланди 16
.   2018   йилдаги   қабул   қилинган   янги   қонунга
мувофиқ,   уларнинг   ваколат   муддати   3   йилга   узайтирилган   эди.   Ўзбекистон
Республикаси  Президентининг  Фармони  ва   махсус   қарорига  асосан   маҳалла
раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга ўзгартирилади 17
.
Республика   Вазирлар   Маҳкамасининг   Республика   “Маҳалла”   хайрия
жамғармасининг   фаолиятини   ташкил   этиш   тўғрисида”   ги   1992   йил   17
октябрь   қарори,   ушбу   қарор   асосидаги   Ўзбекистон   “Маҳалла”   хайрия
жамғармасини   ташкил   этиш   тўғрисида   ва   “Маҳалла”   хайрия   жамғармасига
маблағ   ажратиш   тўғрисидаги 18
    фармони   муҳим   аҳамият   касб   этди.
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тўғрисида”   ги   Қонун   1999
15
Ўзбекистон   Республикасининг   қонуни   14-модда   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
тўғрисида”ги қонун (янги таҳрири)Тошкент ш., 2013 йил 22 апрель, ЎРҚ-350-сон  https://lex.uz/acts/2156899
16
Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси.   –  Тошкент,   2019.   105-   модда.
17
Бозорова Ш. Маҳалла раислари – ҳисобот беришдан бўшадими...(ми?) // Маҳалла газетаси, 2020. 20-27 август
№27.
18
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Маҳалла”   хайрия   жамғармасига   маблағ   ажратиш   тўғрисидаги
Фармони, 08.10.1992 йилдаги ПФ-478-сон https://lex.uz/docs/170862
18 йил 14 апрелда ва 2013 йил апрелда Олий Мажлис томонидан янги таҳрирда
қабул қилинди 19
.  
Шуни   алоҳида   таъкидлаш   керакки,     2017   йилдан   бошлаб   маҳаллалар
фаолияти   ўзининг   ҳар   томонлама   янги   босқичига   кўтарилди   жумладан;
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   3   февралдаги   қабул
қилган   «Маҳалла   институтини   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари
тўғрисида»ги  ПФ  4944-сонли Фармони маҳаллалар фаолиятини тубдан  янги
босқичга олиб чиқди 20
. 
Фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда   давлатга   тегишли
ваколатларининг   айримлари   маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқариш   органларига
тадрижий   тарзда   ўтказилиши   ва   мустақил   фаолият   юритиши   “Кучли
давлатдан-   кучли   фуқаролик   жамиятига   ўтиш   сари”   тамойиллари   асосида
маҳалла   раисларининг   ҳар   томонлама   лавозим   мажбуриятларини     қай
даражада   бажаришлари   орқали   ўз-ўзини   бошқариш   органлари   фаолиятини
таҳлил   этишнинг   замонавий   ёндашувлари   учун   айни   муддао   бўлади.
Демократик   жамиятининг   муҳим   жиҳати   маҳалла   раисларнинг   касбий,
лавозим   борасидаги   салоҳиятини   ошириш   ва   ислоҳотлар   жараёнидан
хабардор   бўлиб   боришлари   муҳим   аҳамиятга   эгадир.   Бу   борада   1999   йилда
ташкил   этилган   Республика   “Маҳалла   зиёси”   ўқув-услубий   маркази   муҳим
аҳамият   касб   этади.   Шу   йили   мазкур   даргоҳда   450   нафар   маҳалла  раислари
ўз малакасини оширган бўлса, 2000 йилда ушбу ўқув марказида 2500 йиғин
раислари, 445 нафар хотин-қизлар масалалари бўйича комиссия аъзолари ўз
малакаларини оширганлар. Малака ошириш   курслари натижаларига кўра, ўз
мансабига   нолойиқлиги   туфайли,   кўрилган   чоралар   натижасида   2   минг   314
19
Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятига   оид   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар   тўплами.   –
Тошкент,   2015.
20
Ўзбекитон   Республикаси   Президентининг   «Маҳалла   институтини   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари
тўғрисида» ги Фармони.// «Халқ сўзи».   2017  йил 4 февраль.   https://lex.uz/docs/3107036
19 нафар   маҳалла   раиси   ўша   кезларда   лавозимига   номуносиб,   деб   топилиб,   ўз
аризасига кўра вазифасидан озод этилган 21
.
Фуқаролик   жамияти ни   қуришда   2018   йилдан   бошлаб   маҳалла
фуқаролари йиғинлари ҳузуридаги “Яраштириш комиссияси” га  Ўзбекистон
Хотин- қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон мумсулмонлари
идораси,   “Маърифат   ва   маънавият   масалалари   бўйича   комиссия”сига
Республика   Маънавият   ва   маърифат   маркази,   Маданият   вазирлиги
бириктирилди.   Маҳалла   фуқаролар   йиғинларининг   “Ижтимоий   қўллаб-
қувватлаш   комиссияси”га   Соғлиқни   сақлаш   вазирлиги,   Бандлик   ва   меҳнат
муносабатлари   ҳамда   Молия   вазирлиги,   Касаба   уюшмалари   федерацияси,
“Нуроний”   жамғармаси,   “Хотин-қизлар   билан   ишлаш   комиссияси”га
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бириктирилди 22
.  Ҳар қандай тизимда ҳам
ўз   фаолиятини   тўлақонли   амалга   ошириш   учун   маълум   бир   вақт   талаб
қилинади, ушбу муддат орқали Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини
таҳлил   этиш   учун   етарли   муддатдир   асосий   қонунимизга   мувофиқ   2018
йилгача  маҳалла бошқарув тизими 2,5 йил муддатга  сайланар эди. 2018 йил
15   октябрдан   бошлаб   раис   (оқсоқол)   нинг   ваколат   муддати   3   йил   қилиб
белгиланган   бўлса,   2020   йил   февралдаги   Президент   қарорига   асосан   ушбу
муддат     5   йил   қилиб   белгиланди 23
.     Бу   ўз   навбатида   фуқаролар   йиғини
раисига  ўз билими ва  қобилиятларини  намоён  этиш ҳамда  фуқаролар  билан
ишлашда янада кўпроқ имконият яратди 24
.
  Тадқиқотларга   асосан   агар   мазкур   тузилманинг   сайловлари   тарихига
назар   ташланса,   жумладан,   2013   йилнинг   ноябрь-декабрь   ойларида   бўлиб
ўтган фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови жараёнида
21
Ишқуватов   В.Т.   Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ривожланиш   тарихи .   Авторефарат   тарих
фанлари доктори ( DSc) – Тошкент, 2020. – Б. 22.
22
Обломуродов Н., Толипов Ф, “Ўзбекистон тарихи” ( дарслик) Тошкент, 2019.–Б. 331-332. 
23
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Ўзбекистон   Республикаси   маҳалла   ва   оилани   қўллаб-
қувватлаш   вазирлиги   фаолиятини   ташкил   этиш   этиш   тўғрисида”   ги   қарори.   //“Халқ   сўзи”.   2020   йил   20
февраль,   №37   Xalq%20so'zi_%20gazetasi-37-2020-02-20.pdf
24
Рўзиев   З.   Маҳалла   фуқаролар   йиғини   расслари   сайлови:   янгича   ёндашувлар   ва   қонунчилик   кафолатлари.  
//Жамият ва бошқарув. Т., №3 (81). 2018. –   Б.46.
20 раислар   орасида   янги   сайланганлардан   80   нафарини   40   ёшгача,   87
нафарини   50   ёшгача,   232   нафарини   60   ёшгача,   148   нафарини   эса   60   ёшдан
ошган   фуқаролар   ташкил   этган.   Шунингдек,   6718   нафар   раис
маслаҳатчилари   орасидан   2617   нафари   илк   бор   сайланганлардир.
Республика   бўйича   жами   сайланган   раисларнинг   4231   нафари   олий
маълумотга,   2046   нафари   ўрта-махсус   маълумотга,   445   нафари   ўрта
маълумотга   эга   фуқаролардир 25
.   2022   й ил   16   май   ойидан   бошланган
Ўзбекистонда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови,  аввалги
сайловлардан фарқли ўлароқ, “кутилмаган ҳолат кузатилди”, яъни фуқаролар
йиғини раиси сифатида ишлаш истагида бўлганлар сони кескин ошди. Бу   эса
номзодларни   танлаш   ва   тавсия   этишда   қийинчиликларни   юзага   келтирди.
Ишчи гуруҳлар томонидан маҳалла раислари лавозимига 26910 нафар номзод
танланиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тавсия қилинган,
битта   раислик   ўрин   учун   ўртача   3   киши   даъвогарлик   қилди.   Сайловнинг
биринчи кунида 834 нафар фуқаролар йиғини раиси сайланди. Уларнинг 399
нафари,   яъни   деярли   48   фоизи   биринчи   марта,   435   нафари,   яъни   52   фоизи
қайта   сайланган.   Сайланган   раисларнинг   102   нафари   аёллар,   60   нафари
маҳаллий   кенгаш   депутатларидир 26
.   Диссертацияда   ишида     ўз-ўзини
бошқариш  органлари   фаолиятини   таҳлил  этишнинг   замонавий  ёндашувлари
ва   уларнинг   фалият   мезонини   такомиллаштириш   борасида   тегишли
таклифлар илгари сурилди.
                Ўзини-ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини   таҳлил   этишда
маҳаллалардаги   ижтимоий   ҳимояга   оид   масалаларни   ва   кам   таъминланган
оилаларга   кўрсатиладиган   ёрдам   қай   тартибда   эканлигига   қараб   уларнинг
фаолият мезонларини таҳлил қилиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бу
борада   мустақилликнинг   дастлабки   даврларида   Ўзбекистон   Республикаси
Вазирлар   Маҳкамасининг   1994   йил   24   августдаги   “Кам   таъминланган
оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 27
25
  Ишқуватов В, Толипов Ф. Маҳалла: ўтмишда ва бугун. –Тошкент, 2014. – Б. 175
26
 https://www.gazeta.uz/uz/2022/05/17/mahallas/
27
 https://lex.uz/ru/docs/804303
21 434-сонли   Қарори   шунингдек,   2021   йил   21   октябрдаги   654-сонли   Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Аҳолини   ижтимоий   ҳимоя   қилиш
тизимини   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги 28
  қарори
муҳим ўрин тутди.   Таъкидлаш жоизки, ушбу қарорда аҳолини ижтимоий ҳимоя
қилишда   шаффоф   ва   коррупциядан   ҳоли   тарзда   амалга   ошириш   учун
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ариза бериш тизими
йўлга қўйилди. Ариза берувчи томонидан келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ
тақдим  этилмаган  ҳолларда фуқароларнинг ўзини  ўзи бошқариш органи ариза
берувчига   қўшимча   равишда   қайси   ҳужжатлар   тақдим   этилиши   кераклиги
ҳақида   хабар   қилади   ва   келтирилган   барча   ҳужжатларнинг   тўлиқ   тақдим
этилганлиги   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органи   томонидан
текширилади 29
.   Шунингдек   ушбу   тизимда   кам   таъминланган   оилаларга
нафақалар   тайинлаш   бўйича   муаммолар   мавжудлигини   таъкидлаш   жоиздир,
жумладан; ушбу масала борасида Г.Умарова ўз диссертациясида, биргина 1997-
1998   йилларда   кам   таъминланган   оилаларга   нафақалар   тайинлаш   бўйича
Қашқадарё вилоятида 629 та оилага 2 млн. сўм, Бухоро вилоятида 567 та оилага
1,5 млн сўм, Самарқанд вилоятида 194 оилага 992 минг сўм, Наманганда 249 та
оилага   423   минг   сўм,   Хоразм   вилоятида   82   та   оилага   304,6   минг   сўм   пул
маблағлари   моддий   ёрдам   тариқасида   ноқонуний   тўланган 30
.   Бу   каби
ноқонуний   ҳолатлар   Республиканинг   барча   вилоятларида   ҳам
кузатилганлигини   таъкидлаган   ҳолда   бугунги   кунда   мутлақо   янги   форматда
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ариза бериш тизими
йўлга   қўйилганлигини   ўзи   ҳам   маҳалла   раислари   фаолиятидаги   янги   босқич
десак хато қилмаган бўламиз.  
2017   йилдан   бошлаб   Республикамиздаги   маҳаллалар     фаолияти   учун
янги қадам бўлди десак хато қилмаган бўламиз чунки, халқимизнинг тарихий
қадриятлари   ва   умуммиллий   ҳаёт   тарзига   мувофиқ,   фуқаролар   ўзини-ўзи
28
 https://lex.uz/docs/5688101
29
 https://lex.uz/docs/5688101
30
Умарова   Г.Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   шаклланиши   ва   такомиллаштириш   тарихи.
(1991-2001   й).   Тарих   фан   номз.   дисс.   автореферати.   –   Тошкент,   2002.   –   Б.17.
22 бошқарувининг муҳим жамоатчилик тизими   маҳалланининг мавқеи умуман
янги босқичга кўтарилиб, таъбир жоиз бўлса ҳар қандай соҳа учун трамплин
вазифаларини   бугунги   кунгача   ўтаб   бермоқда.   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан мамлакатнинг
қишлоқ маҳаллаларида   “Обод   қишлоқ”,   “Обод   маҳалла”,   “Хавфсиз   маҳалла”
дастурлари   оммалаштирла   бошланди.   Жумладан,   “Обод   қишлоқ   дастури”
доирасида 2018 йилда белгиланган   ишларга 3 триллион 40 миллиард сўмдан
зиёд маблағ йўналтирилди. Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳар бир туманда
2   тадан,   2019   йилдан   эса   3   тадан   маҳаллаларда   тубдан   янгилаш   ишлари
бошлаб   юборилди 31
.   Қишлоқ   ва   маҳаллаларни   ободонлаштириш   ишларини
амалга ошириш халқимизнинг азалдан энг бебаҳо қадрият ва анъаналаридан
бири бўлиб келган. Аммо юртимиз аҳолисининг 49 фоизи қишлоқ жойларида
яшаши   ва   уларда   салмоқли   демографик,   меҳнат   ва   ижтимоий   салоҳият
жамланишига   қарамасдан,   қишлоқ   аҳолисининг   турмуш   даражаси   ва
фаровонлигини   ошириш,   уларга   етарлича   имкониятлар   яратишга   комплекс
эътибор   қаратилмаган.   Бу   борада   Президентимиз   Шавкат   Мирзиёевнинг
“Хароб   ва   файзи   йўқ   жойда   яшаётган   аҳолининг   кайфияти   ҳам,   келажакка
интилиши ҳам бўлмайди. Иккинчи томондан, улар ҳам фуқароларимиз, нима
учун улар шароит йўқ жойда яшаши керак? Биз қишлоқларни обод қилсак, у
ердаги   халқнинг   кайфияти   ўзгаради,   уларда   ўз   ҳаётини   янада   яхшилашга
интилиш   пайдо   бўлади,   қишлоқлар   иқтисодий   ўсади.   Бунинг   натижасида
Ватанимиз обод бўлади ва мамлакатимизнинг иқтисодий юксалиши учун яна
бир   муҳит   туртки   бўлади” 32
  деб   маҳалла   институти   фаолиятини
такомиллаштиришнинг асосий омилларини кўрсатиб берди.
Президентимиз   Шавкат   Мирзиёевнинг   ташаббуси   билан   маҳаллаларда
маънавий-маърифий   тарбияга   муҳтож,   турли   ҳил   диний   оқимларга   адашиб
ушбу     йўлларга   кириб   қолган,   айрим   экстремистик   диний   ташкилотларга
31
Ишқуватов В.Т.Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ривожланиш   тарихи. Авторефарат тарих
фанлари доктори ( DSc) –Тошкент, 2020. – Б. 26.
32
Ўзбекистон   Республикаси  Президенти  Шавкат  Мирзиёенинг Олий  Мажлисга  Мурожаатномасини  ўрганиш ва
кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган Илмий- оммабоп қўлланма  Тошкент,   – 2019.   –   Б.   13.
23 аралашиб   қолган   фуқароларни   авф   этиш,   оиласи   ва   маҳалласи   бағрига
қайтариш   бўйича   жуда   катта   ишлар   амалга   ошганлиги   бунинг   яққол
далилидир.  Бу  борада  давлатимиз   раҳбарининг    2017  йил  22  декабрда  Олий
Мажлисга   йўллаган   Мурожаатномасида   ҳам   алоҳида   таъкидлаган   эди 33
.   Бу
борада мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, энг аввало,
жиноий   тажовузлардан   ҳимоя   қилишнинг   ишончли   кафолатларини
таъминлашга,   шунингдек,   инсон   шаъни   ва   қадр-қиммати   камситилишига,
қонуний   манфаатлари   чекланишига   йўл   қўймасликка   қаратилган   кенг
кўламли   ишлар   амалга   оширилмоқда.   Бугунги   кунда   билиб-билмасдан
жиноят   йўлига   кириб   қолган   йигит-қизларимиз   ёки   аёлларимиз   ишлари
Ёшлар   иттифоқи,   маҳалла   ва   оилани   қўллаб-қувватлаш   ташкилотлари
кафиллиги асосида кўриб чиқилиши ижобий натижаларни бермоқда. 34
 
Бу   борада   2017   йилнинг   ўзида   Президент   ташаббуси   билан   Ёшлар
иттифоқи кафиллиги асосида 18 нафар, хотин-қизлар қўмиталари кафиллиги
асосида   3   нафар   фуқарога   нисбатан   жазо   тайинлашда   маҳалла   ва
жамоатчилик кафиллиги эътиборга  олинган. Бу фуқароларнинг 38 нафарини
ёшлар,   18   нафарини   вояга   етмаганлар,   11   нафарини   аёллар   ташкил   этади. 35
Маҳалланинг жамият ҳаётидаги таъсирчанлигини ошириш мақсадида адашиб
жиноят   содир   этиб,   тўғри   йўлга   кирган,   ўз   қилмишидан   пушаймон   бўлган
озодликдан маҳкум этилганларни маҳалланинг “Тавсифнома”си   асосида   авф
этиш   тизими   йўлга   қўйилди.   Айнан   маҳалла   кафиллиги   асосида   152   нафар
фуқарога нисбатан жазо тайинлашда маҳалла кафиллиги эътиборга олинди 36
.
33
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. – Тошкент:
“Ўзбекистон”, 2018.
34
“Одил   ва   мустақил   суд   -   Янги   Ўзбекистон   пойдеори”   Янги   Ўзбекистон   ижтимоий-сиёсий   газета   №52   (574),
2022.03.12. –Б.4.
35
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси
қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // “Халқ сўзи”.  йил 6
декабрь.
36
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси
қабул   қилинганининг   25   йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимдаги   маърузаси.   Тошкент,   2018.
https://constitution.uz/uz/pages/prezident_maruzasi_25yil.
24 Маҳалла   институтининг   жамият   ҳаётидаги   ролини   мустаҳкамлаш   ва
молиявий   имкониятини   янада   кенгайтириш,   бугунги   кундаги   энг   муҳим
масалалардан бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28
январдаги   ПФ–60-сон   Фармони   билан   тасдиқланган   2022-2026   йилларга
мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегиясини   “Инсон
қадрини   улуғлаш   ва   фаол   маҳалла   йили” 37
да   амалга   оширишга   оид   давлат
дастурида   алоҳида   вазифа   қилиб   белгиланган.   Жумладан,   маҳалланинг
ижтимоий-иқтисодий   муаммоларини   ҳал   этиш   жамғармаси   маҳалладаги
ҳудуди   2   000   квадрат   метргача   бўлган   давлат   кўчмас   мулк   объектларини
маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва
камбағалликни   қисқартириш   масалалари   бўйича   туман   (шаҳар)   ҳокими
ёрдамчисининг   онлайн-буюртманомасига   асосан   тўғридан-тўғри   электрон
онлайн-аукцион   савдолари   орқали   сотишдан   тушадиган   маблағлар,
маҳалланинг   мол-мулкини   белгиланган   тартибда   ижарага   беришдан
олинадиган   даромадлари   ҳисобидан   жамғарма   маблағлари   шакиллантириш
имконияти   берилган   бўлсада,   аксарият   маҳаллалар   бу   масалага   лоқайдлик
билан қарашмоқда. Бунинг сабаби ана шу ҳудудлардаги тадбиркорлар билан
оғзаки   келишувлар   (Коррупцион   ҳолатлар)   асосида   қонун   бузилиш
ҳолатлари   кузатилиб,   маҳалладаги   ижтимоий   масалаларни   ҳал   қилиш   яна
муаммолигича   қолмоқда.   Буни   олдини   олиш   учун   қатъий   тарзда,
маҳаллаларни   ўзини   ўзи   молиявий   мустақиликка   ўтказиш   мақсадида
маҳаллалар балансидаги объектларни яна қайтадан рўйхатдан ўтказиш керак.
Маҳалла   раисларининг   маҳалланинг   ижтимоий-иқтисодий   муаммоларини
ҳал   этиш   жамғармасидаги   фаолиятидан   келиб   чиққан   ҳолда   маҳаллий
бюджетдан   қўшимча   маблағларни   махсус   индикаторлардан   келиб   чиққан
ҳолда   йўналтириш   мақсадга   мувофиқдир.   Шунингдек,   Президентимизнинг
келгусида   “Нуроний”   ва   “Маҳалла”   жамғармаларининг   ходимлар
штатларини   кўпайтириш   ва   моддий-техник   базасини   мустаҳкамлаш,
37
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг Фармони,   2022-2026   йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг
тараққиёт стратегияси  28.01.2022 ПФ-60-сон  https://lex.uz/ru/docs/5841063.
25 жамиятимиз   ҳаётида   уларнинг   ўрни   ва   мавқеини   янада   ошириш   бўйича
қўшимча чоралар кўрилади” 38
, деб таъкидлагани муҳим аҳамият касб этди.
    Бугунги кунда маҳалла жойларидаги ўзини ўзи бошқариш тизимининг таянчи
сифатида   самарали   иш   олиб   борилмоқда.   Маҳалла   олдида   турган   энг   долзарб
масалалардан   бири   инсонни   улуғлаш   бошқача   айтганда,   фуқароларнинг
ижтимоий   фаоллигини   ошириш,   оилалаларни   мустаҳкамлаш,   лоқайдлик,
боқимандалик   каби   иллатлатлардан   фориғ   қилиш,   аҳолини   том   маънодаги
фуқаролик   жамиятини   барпо   этишга   сафарбар   қилишдан   иборатдир.
Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқаруви   демократиянинг   ажралмас   қисми     бўлиб,
ундаги   асосий   жиҳатлари   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишга
йўналтирилганлиги   билан   характерланади.     Биз   учун   фуқаролик   жамияти   –
ижтимоий  макондир.   Бу   маконда   қонун   устувор   бўлиб,  у   инсоннинг   ўзини   ўзи
камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча ёрдам беради. 39
    Бошқарувнинг   демократик   номарказлаштиришни   таъминлашда,
фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқаруви   ўзига   хос   оммавий   ҳокимият   институти
сифатида   намоён   бўлади.   Шунда   ҳар   хил   конституциявий   тузумга   эга   бўлган
давлатларда   ривожланишнинг   ҳар   хил   босқичларида   фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқаруви турли кўринишларга эга. Унинг ташкилий шакллари, фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   ваколатлари,   мазкур   органлар   ҳуқуқларининг
ҳимоя қилиш усуллари жуда хилма-хилдир. Шу билан бирга уларда умумийлик
мавжуд,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқаришнинг   турли   кўринишлари   кўриб
чиқилганда,   моҳиятан   ўзгармаслиги   намоён   бўлади.     Унинг   моҳияти   эса
марказий ҳокимиятнинг  аралашувисиз, қонун доирасида,  фуқаролар томонидан
бевосита   ҳамда   сайлов   органлари   орқали   амалга   оширадиган   маҳаллий
даражадаги   ишларда   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқаришнинг   ҳокимиятини
англатади 40
.
38
Шавкат   Мирзиёев.   Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   давлатини   биргаликда   барпо   этамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ. – Тошкент:, “Ўзбекистон”, . –Б. 12
39
Каримов И.А. Хавфсизлик ва барқарорлик тараққиёт йўлида. – Тошкент:, “Ўзбекистон”,1998. – Б.156.
40
Барабашев Г.В. Местное самоуправление. –М.: Изд-во МГУ.1996. –292 с
26 Ушбу   режа   бўйича   олиб   борилган   тадқиқот   хулосалари   асосида
қуйидаги таклиф ва тавсиялар илгари сурилди:
Биринчидан,   бугунги   давр   талабидан   келиб   чиққан   ҳолда,     маҳалла
раисларининг маънавий-сиёсий билим даражаларини доимий тарзда ошириш
мақсадида сайланган раисларнинг махсус комиссия асосида   икки йилда бир
маротаба мажбурий аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш лозим; 
Иккинчидан,   Маҳалла   раисларининг   маҳалланинг   ижтимоий-иқтисодий
муаммоларини   ҳал   этиш   жамғармасидаги   фаолиятидан   келиб   чиққан   ҳолда
маҳаллий   бюджетдан   қўшимча   маблағларни   махсус   индикаторлардан   келиб
чиққан   ҳолда   йўналтиришга   оид   йўл   харитаси   ишлаб   чиқиш   мақсадга
мувофиқ;
Учинчидан, Чиқинди ташиб кетувчи хусусий фирмалар билан ўзини ўзи
бошқариш органлари ўртасидаги шартнома шартларига асосан аҳоли тўлаши
керак бўлган чиқинди учун тўловининг маълум  бир   фоизни фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисоб рақамларига ўтказиш лозим;
Тўртинчидан,   ўз   йўлидан   адашиб   жиноят   содир   этиб   ўз   қилмишидан
пушаймон   бўлган   озодликдан   маҳкум   этилганларни,   маҳалланинг
“Тавсифнома”си   асосида   нисбатан   жазо   тайинлашда   маҳалла   кафиллиги
масаласига кенгроқ  эътиборга олиниши керак.
Шуни   алоҳида   таъкидлаб   ўтиш   керакки,   маҳаллаларнинг   ўсиш
нуқталарини тўғри прогноз қилиш, мавжуд муаммоларга манзилли ечимдир.
топиш   маҳалла   ҳаётининг   фаровон   бўлиши   кафолат   эканлигини
унутмаслигимиз керак.
27ЎСИШ НУҚТАЛАРИ ЁРДАМИДА МАҲАЛЛАДАГИ МАВЖУД 
МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
Ўсиш   нуқталари   (драйвер йўналишлар) 1. Уй ҳўжаликлари  иқтисодий фаолиятини  ривожлантириш
           2. Маҳалла  ихтисослашувини  кенгайтириш
28Бўш турган 
бинолар                     
    Бўш турган ер 
майдонлари
Маҳалладаги 
Тадбиркорлик 
субъектлариИш кучи, Аҳоли 
томорқа ерлари
Томорқалардан 
самарали  фойдаланиш
Иссиқхоналар ташкил қилиш Хонадонда кичик ишлаб 
чиқариш, хизмат кўрсатиш 
турларини ташкил этишМавжуд   имкониятлар
Амалга   ошириладиган   ишлар     § 1 .2.   Маҳалла   институтини   такомиллаштиришнинг   сиёсий-ҳуқуқий
асослари
                Жаҳонда   юз   бераётган   шиддатли   сиёсий   ўзгаришлар,   фуқароларга
демократик руҳда давлатларнинг  маҳаллий бошқариш тузилмаси ҳисобланган
ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятида   ўз   фуқаролик   позицияларидан
келиб   чиққан   тарзда,   фаол   иштирок   этиш   имкониятини   бермоқда.   Бу   эса
мазкур   ноёб   тузилманинг   давлатларнинг   бошқарув   соҳаларини
демократлаштиришда     ҳамда мустақил институт сифатидаги ўрни ва нуфузи
тобора   ортиб   бораётганлигини   тасдиқламоқда.   Айниқса,   Маҳалла
институтини   такомиллаштириш   борасида   ва   сиёсий-ҳуқуқий   асосларини
мустаҳкамлашда   дунёнинг   илғор   демократик   давлатлари   билан   халқаро
тажриба   асосида     ҳамкорлик   масалалари   ҳам   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлиб
бормоқда. 
          Ўзбекистон   Республикаси   ўз   миллий   мустақиллигини   қўлга   киритиб
ўзини суверен демократик, эркин фуқаролик жамиятига асосланган тараққиёт
йўлини   танлаганини     эълон   қилганидан   сўнг,   ривожланишимиз     “Кучли
давлатдан-кучли фуқаролик жамиятга ўтиш” концепцияси асосида  борди. Бу
борада маҳалла институтини сиёсий- ҳуқуқий жиҳатларига эътибор қаратиш
лозимлиги   алоҳида   таъкидлаб   ўтилди.   Дастлаб   давлатнинг     айрим
функцияларини бажариш орқали маҳалла институтининг  ваколатлари борган
сари     кенгайиб,   давлат   ва   жамият   ҳаёт   тарзидаги   аҳамияти   тобора   ошиб
борди.   Маҳаллаларнинг   фуқаролар   учун   аҳамияти   шунда   эди-ки,
фуқароларнинг   ўз   муаммолари   борасида     маҳаллий   ҳокимиятнинг   “юқори”
қисми   билан   келишгандан   кўра,   тезкор   равишда   ўз   маҳалласидаёқ   ечим
топиши   қулайроқ   эди.   Бу   борада   мустақиллигимизнинг   дастлабки
даврларидан   бошлаб,   маҳалла   институтининг   илк   ҳуқуқий   асослари     1992-
1993   йилларга   тўғри   келади.   Мамлакатимиз   бошқарув   сиёсатида   янги   давр
бошланганини   Биринчи   Президент   Ислом   Каримов   ҳам   алоҳида   таъкидлаб
ўтишди;  “Биз   ўз ривожланишимизнинг  янги  палласига   қадам  қўйдик 41
. 1992
41
Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин.  Тошкент :, “Ўзбекистон”, 1996.-365 б.  
29 йил 8 декабрда қабул қилинган асосий қонунимиз Конституциямизнинг 105-
моддасида   (эски)       Фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ҳуқуқий
асослари янада мустаҳкамланди. “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек
улар   таркибидаги   маҳаллаларда   ҳамда   шаҳарлардаги   маҳаллаларда
фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки
ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.
Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш
ҳамда   ваколат   доираси   қонун   билан   белгиланади 42
.   Ўзбекистон
Республикасининг   асосий   қонуни   –   халқ   ҳокимиятини   амалга   оширишнинг
хуқуқий   асоси     сифатида   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ҳуқуқий
мақомини   белгилаб   берди.   Бош   қомусимизда     фуқароларнинг     ўзини   ўзи
бошқариш   органлари   фаолиятига   алоҳида   тўҳталиб   ўтилган   бўлса,   2023
йилги   референдум   асосида   қўшимча   ва   ўзгартиришлар   киритилган
янгиланган   Конституциямизнинг   127-моддасида   янада   ушбу   тузилманинг
ҳуқуқий асослари фаолияти мустаҳкамлаб қўйилди. Чунки, Республикамизда
Конституция   сўзсиз   устунлиги   фуқароларнинг   ҳуқуқий   онги   ва   сиёсий
маданияти   билан   асосий   қонун   сифатида     белгиланади.   Ҳуқуқий   онг   ва
сиёсий маданият жамиятнинг асосий омили бўлган маҳаллаларда фуқаролик
жамияти   асосида   тараққий   этади.   Ўзбекистон   Республикасининг
Конституциясида маҳалла институти сиёсий нуқтаи назардан фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқаришнинг   умуммиллий   мақоми   белгилаб   берилди.
Конституция   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ташкил
этилиш   пойдеворлари,   уларнинг   илк   фаолияти   ва   фуқаролик   жамиятидаги
аҳамиятини   ўзида   акс   эттирган   биринчи   ҳужжатлардандир.   Айнан,   ҳуқуқий
асослари   ичида   Конституция   қуйидаги   омиллар   сабаб   бошқа   ҳужжатлардан
ажралиб туради:
– Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси-   фуқаролар   ўзини   ўзи
бошқаришни   халқ   ҳокимияти   бошқаруви   сифатида   тан   олади   ва   уни   тўлиқ
кафолатлайди;
42
Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси.   Тошкент,   2019.   105-   модда. 68.б.
30 – Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси   –   ҳалқаро   шартномаларда
кўрсатилган   ва   умумэътироф   этилган   нормалар   асосида   маҳалла
институтининг ривожланишига кўмаклашади, шароит яратади;
– Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси   –   фуқароларни   маҳаллий
аҳамиятга   молик   масалаларни   амалга   оширишда   қатнашишларини
кафолатлайди.
1993   йил   2   сентябрда   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
тўғрисида”ги   Қонун   ва   1992   йил   12   сентябрда     “Маҳалла”   хайрия
жамғармасининг   ташкил   этилишига   оид   Фармоннинг   қабул   қилиниши   бу
борадаги   ислоҳотларимизнинг   дебочаси   десак   муболаға   бўлмайди 43
.
Ҳуқуқшунос   олим   Ш.И.   Жалилов   таъкидлаганидек,   ушбу   ҳужжат   ўша   вақтда
мазкур соҳани тубдан қайта қуришнинг ҳуқуқий меъзонларини белгилаб берган
эди 44
.   Айнан   ушбу   Қонунда   фуқаролар   йиғининг   чақирилиш   тартиби,   маҳалла
раисларининг   сайлов   тартиби,   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
фаолият мезонлари, структураси, каби масалалар ўз ечимини топган эди. 
              Айтиш   мумкинки,   юқоридаги   Қонун   билан   миллий   давлатчилик   тарихи,
ҳуқуқий     анъаналаримиз   ва   қадриятларимизга   мос   келадиган,   халқимизнинг
хоҳиш иродасини  акс эттирадиган, давлат ва жамоат ишларида аҳолининг фаол
иштирокини   таъминлайдиган   фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш   тизимининг
махсус   ҳуқуқий   кафолати   яратилди   ҳамда     мазкур   соҳани   тубдан   қайта
қуришнинг ҳуқуқий мезонлари белгилаб берилди 45
. 
                 Шу ўринда   Ўзбекистон  Республикасининг  “Маҳалла   хайрия   жамғармасини
тузиш   тўғрисида”ги   Қонунигаёндош   сифатида   1992   йил   8   октябрь   санасида
“Маҳалла”   хайрия   жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисида фармоннинг қабул
қилиниши ва маҳаллаларнинг моддий техник базаси учун давлат бюджетидан 25
млн сўм маблағ ажратилиши  маҳалла институтининг илк бор давлат томонидан
ижтимоий ҳимоя қилиниши учун муҳим аҳамият касб этди. Давлатнинг маҳалла
43
Бобоев А. Фуқаролар йиғинларига сайлов – масъулиятли жараён  // Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва
унинг маслаҳатчилари сайлови. –Тошкент, 2008. – Б. 49.
44
Жалилов Ш. Кучли давлатдан-кучли жамият сари: тажриба,амалиёт.Т.:Ўзбекистон,2001.Б.28. 
45
Исмоилов Н.М. Кучли давлатдан-кучли жамият сари:ўзбек қонунчилиги асослари//Ҳаёт ва қонун.2001.Б.5-6. 
31 қўмиталарига   “Маҳалла”   хайрия   жамғармаси   орқали   қўрсатаётган   ҳомийлик
ёрдамлари   туфайли   эндигина   ташкил   топган   маҳаллалар   қўмиталарининг   ўз
ҳудудларида   истиқомат   қилувчи   кам   таъминланган   оилаларга,   боқувчисини
йўқотган   оилалар,   кекса   ёшдаги   аҳолини   ижтимоий   қўллаб-қуватланиши
маҳалларга   нисбатан   ишонч   учун   йўл   бўлганлигини   таъкидлаш   жоиздир.
Жамиятимизда   демократик   ўзгаришлар   янада   такомиллашган   сари   маҳалла
институтини   сиёсий-ҳуқуқий   асослари   борасидаги   қонунчиликликлар   ҳам
ўзгариб мукаммаллашиб борди. 
  Агар   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   борасидаги   ҳалқаро   жиҳатларга   эътибор
қаратсак,   Жанубий   Кореяда   ўзини   ўзи   бошқарув   органлари   давлат   мулки   ва
объектларини   бошқариш,   маҳаллий   солиқлар   ва   йиғимларни   ҳисоблаш   ва
йиғиш,   аҳолига   хизмат   кўрсатиш   ва   товарларни   етказиб   бериш,   маъмурий
ишларни бошқариш, ўз ваколатига кирадиган таълим ва маданият масалаларини
ҳал қилиш бўйича таълим кенгашларини тузиш ва назорат қилиш ваколатларига
эга 46
. Менимча, айнан Жанубий Корея бўйича маҳаллий солиқлар ва йиғимларни
йиғиш   ва   бу   орқали   маҳалланинг   ўз   бюджетини   шакллантириш   тажрибаси
Ўзбекистон   маҳалла   инстутлари   учун   қўллаш   муҳим   аҳамиятга   эга   бўларди.
Россия Федерациясида эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари асосан
маҳаллий   даражадаги   масалаларни   ҳал   қилиш   билан   шуғулланади.   Японияда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари маҳаллий аҳоли билан мустаҳкам
ва тўғридан-тўғри муносабатларга эга бўлган ва бевосита маҳаллий аҳоли билан
боғлиқ бўлган масалалар маҳаллий бюджетни қабул қилиш, юқори ташкилотлар
томонидан   ҳал   қилинмаган   айрим   масалалар   бўйича   маъёрий   қарорлар   қабул
қилиш,   маҳаллий   солиқларни   жорий   этиш,   қарзлар   олиш   ва   уларни   ишлатиш
масалаларини   ҳал   этиш,   муниципалитетга   қарашли   мулкни   тасарруф   этиш
билан     бошқарадиган   (Мунитципалитетлар   деб   номланади)   маҳаллий   давлат
органидир.   Маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқаруви   фуқароларнинг   сиёсий   ҳуқуқ   ва
эркинликларини амалга ошириш шаклларидан бири сифатида муҳим аҳамиятга
46
Содиқов Ф. Жанубий Корея Республикасида маҳаллий ҳокимият бошқаруви. Тошкент, – Ижтимоий бошқарув
журнали 2022.10.06. https://ijtimoiy.uz/2082/
32 эгадир.   Маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқариш   тўғрисидаги   Европа   Хартияси
фуқароларнинг   давлат   ишларини   бошқарувида   қатнашиш   ҳуқуқи   демократик
принципларга   тегишли   деб,   ҳисоблаб,   мазкур   ҳуқуқ   бевосита   маҳаллий
даражадагина   амалга   оширилиши   мумкинлигини   асослантириб   беради 47
.
Фуқаролик жамиятини барпо этишда фуқароларнинг давлат бошқарувининг ҳар
бир механизимида иштирок этишини англатсада, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органлари   фаолияти   маҳаллий   аҳамиятга   эга   бўлган   масалалар   билангина
чекланмоқда,   бу   эса   қонунчиликда   ҳуқуқий   асосларини   янада
такомиллаштиришни тақаззо  этади. Ўзбекистон  қонунчилигида Фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқариши   фуқароларнинг   маҳаллий   аҳамиятга   молик   масалаларни
ўз   манфаатларидан,   ривожланишнинг   тарихий   хусусиятларидан,   шунингдек
миллий   ва   маънавий   қадриятлардан,   маҳаллий   урф-одатлар   ва   анъаналардан
келиб   чиққан   ҳолда   ҳал   қилиш   борасидаги   Ўзбекистон   Республикасининг
Конституцияси    ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир 48
.
XXI   аср   демократиясида   давлат   маҳалла   институтининг   жамиятни
бошқарувдаги   мавжудлигини   ҳуқуқий   хужжатлар   асосида   кафолатламас   экан,
давлат ўз бошқарув тизимида муаммоларга дуч келаверади.
Ўтган   йиллар   давомида   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари     фаолияти
юзасидан   тўпланган   тажрибалар,   шунингдек,   демократик   ислоҳотлар
чуқурлашиб,   бозор   муносабатлари   ривожланиб   боргани   сари   маҳалла
институтининг   ҳуқуқий   асосларини   ҳам   бугунги   ҳаёт   талаблари   асосида
такомиллаштириш   зарурати   туғилди.   Натижада   1999   йил   14   апрель   куни
қабул   қилинган   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
тўғрисида”ги   қонун   янги   таҳрирда   қабул   қилинди.   Унда   маҳалла
фаолиятининг   асосий   тамойиллари,   унинг   фаолиятини   қўллаб-қувватлашга
давлат   кафолати   белгилаб   берилди,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари  ваколатлари  кенгайтирилди.  Ушбу қонунда  фуқароларнинг  ўзини
ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятининг   асосий   принциплари;   фуқаролар
47
Европейская   Хартия   о   местном   самоуправлении.Русская   версия .   Страсбург.Совет   Европы.Отдеизданий   и
документов.Май 1990// Местное самоуправление в зарубежных странах.-Мю,1994,-71с.
48
Ўзбекистон   Республикаси   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тўғрисидаги   22   апрель   2013   йил
Қонуни,(янги таҳрири), 3-модда.   https://lex.uz/acts/2156899.
33 йиғини; фуқаролар йиғини раисининг ваколатлари; фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органларини қайта ташкил этиш  ва уларнинг фаолиятини тугатиш
каби масалалар ўрин олган эди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари борган сари жамиятимиз
ижтимоий-сиёсий   ҳаётида   тутган   ўрни   ва   нуфузи   тобора   ошиб
бораётганлиги, бу эса  фуқаролар йиғинлари раисларининг ташаббускорлиги,
қобилиятига   боғлиқлигини   ҳисобга   олган   ҳолда   маҳалла   раиси   ва   унинг
маслаҳатчиларининг   фаолиятларини   яна   ҳам   ҳуқуқий   жиҳатидан
мустаҳкамлаш   мақсадида   фуқаролар   йиғинлар   раислари   ва
маслаҳатчиларини   сайлов   масалаларига   оид   алоҳида   ҳужжатга   эҳтиёж
сезилди ва 2004 йил 29 апрель куни “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва
унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонуни 49
  қабул қилинди. Ушбу
қонунда биринчидан, фуқаролар йиғини органларига сайловнинг демократик
тамойиллари белгилаб берилди ва маҳалла органларига сайлов тизими барпо
этилди,   иккинчидан,   сайлов   жараёнининг   барча   босқичлари   батафсил
тартибга солинди, учинчидан, қонун даражасида мустаҳкам ҳуқуқий кафолат
яратилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қонун ҳужжатларининг сифати
ва   самарадорлигига   қараб   танқидий   ёндашув   асосида   қонунларнинг   замон
билан   ҳамнафаслигига   эътибор   қаратган   ҳолда,   қонунларга   қўшимча   ва
ўзгартиришларни   киритишни,   талабга   жавоб   бермайдиганларини   бекор
қилишни,   ҳаётни   ўзи   тақоззо   этмоқда.   Шу   жиҳатдан   олиб   қараганда,
фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларига   оид   ҳуқуқий   асосларини
такомиллаштириш,     нормалар   қўшиш,   маҳалла   институтининг   фаолият
самарадорлигини   юксалтириш,   шунингдек,   қадриятларни   миллий   ўзликни
асраш     каби   вазифалар   учун   замин   яратади.   Глобаллашув   жараёни   ва
таҳликали   даврда   маҳалла   институтига   оид   ҳуқуқий   асосларни   ва
қонунлардаги   ҳуқуқий   бўшлиқларни     бартараф   этиш   соҳани   янада   ҳалқчил
тузилмага   айлантиришни   назарда   тутади.   Шу   жиҳатларни   ҳисобга   олган
49
Ўзбекистон   Республикасининг     “Фуқаролар   йиғини   раиси   (оқсоқоли)   ва   унинг   маслаҳатчилари   сайлови
тўғрисида”ги   29   апрель   2004   йилдаги   609-II-сон   қонуни   //   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлис
Ахборотномаси 2004 й. 5-сон,78-модда.
34 ҳолда,  Ўзбекистон  Республикаси  Биринчи  Президенти  Ислом  Каримов  2010
йилнинг 12 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
платаси   ва   Сенатнинг   қўшма   мажлисида     “Мамлакатимизда   демократик
ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   концепцияси”   мавзусидаги   маърузаларида     “Маҳаллани
оилавий   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни   ривожлантириш   марказига
айлантириш,   давлат   бошқарув   органлари   устидан   жамоатчилик   назоратини
олиб   бориш   тизимдаги     вазифаларни   янада   кенгайтиришга   жиддий   эътибор
қаратиш лозим 50
”, дея таъкидлаб ўтганди.
Бугунги   кунда   аҳолининг   кундалик   ҳаёти,   атроф-муҳит   билан   боғлиқ
бўлган  кўпгина  йўналишлар  фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш органлари
орқали   ҳал   этилмоқда.   Улар   аҳолининг   ижтимоий   ночор   қатламларини
қўллаб-қувватлаш,   тегишли   ҳудудда   қонун   ҳужжатларининг   ижро   этилиши
устидан   жамоатчилик   назоратини   ўрнатиш,   тўйлар   ва   бошқа   маросимлар
ўтказиш   бўйича   тавсиялар   беради,   атроф–муҳитни   муҳофаза   этади,
ободонлаштириш   ва   кўкаламзорлаштириш   тадбирларини   ўтказади,
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва
тугатади, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиради, гузарлар барпо этади,
коммунал   тўловларни   тўланишига   кўмаклашади,   кам   таъминланган
ёшларнинг  никоҳ   тузишида   ва   тўй  тадбирларини   ўтказишида   моддий   ёрдам
кўрсатади,   оилавий   тадбиркорлик   субъектларини   банкдан   кредит   олишига
кафил   бўлади.   Ўзбекистон   Республикаси   Қонунига   ўзгартириш   ва
қўшимчалар   киритиш   ҳақидаги   2013   йил   22   апрелда   ЎРҚ-350-сонли   қонун
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тўғрисида” 51
ги   янги
таҳрирлари   қабул   қилинди.   Сўнгги   пайтларда   давлат   томонидан
бажариладиган     вазифаларни   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
50
Каримов   И.А.   “Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   концепцияси”//   Ўзбекистон   Республикаси   Биринчи     Президенти   И.   Каримовнинг   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик     платаси   ва   Сенатнинг   қўшма   мажлисидаги   маърузаси//   Халқ   сўзи,
2010 йил 13 ноябрь.
51
Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятига   оид   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар   тўплами.   -
Тошкент,   2015.
35 органларига   ўтказилиши,   нодавлат   ташкилотлар   фаолиятини
такомиллаштиришни   талаб   этди.   Олий   Мажлис   томонидан   “Фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири айнан
шу   мақсадга   қаратилган 52
.   Ушбу     ҳуқуқий   ҳужжат   асосида   фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолияти   асосий   йўналишлари   бўйича   8   та
комиссиянинг   Намунавий   низомлари   тасдиқланди.   Комиссиялар   рўйхати
қуйидагича   шакллантирилган   эди:   –  яраштириш   комиссияси;   –  маърифат   ва
маънавият   масалалари   бўйича   комиссия;   –   ижтимоий   қўллаб-қувватлаш
бўйича   комиссия;   –   хотин-қизлар   билан   ишлаш   бўйича   комиссия;   –   вояга
етмаганлар,   ёшлар   ва   спорт   масалалари   бўйича   комиссия;   –   тадбиркорлик
фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалари бўйича комиссия; –
экология   ва   табиатни   муҳофаза   қилиш,   ободонлаштириш   ва
кўкаламзорлаштириш   бўйича   комиссия;   –   жамоатчилик   назорати   ва
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссия. 
Шунингдек,   Ўзбекистон   Республикасининг   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш  органлари  тўғрисида”ги   янги  таҳрирдаги  Қонунда  қуйидаги   янги
нормалар акс этди:
Биринчидан;   фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятининг
асосий   принциплари   янада   кенгайди,   қонунийлик,   инсон   ҳуқуқлари,
ижтимоий   шериклик   ва   маҳаллий   урф-одатлар   каби   принциплар   ўрин
эгаллади.   Иккинчидан;   Қонуннинг   9   -   моддаси   билан   фуқаролар   йиғини
органлари   сифатида   фуқаролар   йиғини   кенгаши,   фуқаролар   йиғини
фаолиятининг   асосий   йўналишлари   бўйича   комиссиялар   ҳамда   тафтиш
комиссиялари   ҳисобланиши   эътироф   этилди.   Учинчидан;   Маҳалла
раисларининг ваколатлари янада кенгайтирилиб, аҳолини ижтимоий ҳимояга
муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, никоҳ тўйларини ўтказишга ҳеч қаерда
банд бўлмаган оналарага  кўмаклашиш шулар жумласидандир. Тўртинчидан;
энг   асосий   ўзгаришлардан   бири   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
52
Ишқуватов   В,   Толипов   Ф.   Маҳалла:   ўтмишда   ва   бугун.   –   Тошкент :, “Наврўз” ,  2014.   –   Б. 149 .
36 органлари   томонидан   жамоатчилик   назоратини   амалга   ошириши   билан
боғлиқдир.   Жумладан,   тегишли   чоралар   кўрилиши   учун   давлат   органларига
мурожаат   қилиш;     давлат   органлари     ваколатига   кирувчи   ва   ижтимоий
аҳамиятга   эга   масалалар   бўйича   сўровлар   юбориш.   Энг   муҳими,   ушбу
моддада   жамоатчилик   назорати   оммавий   ахборот   воситалари,   нодавлат
нотижорат   ташкилотлар   ва   бошқа   мутасадди   органлар   билан   ўзаро
ҳамкорликда   амалга   оширилиши   мумкинлиги   белгиланди.   Айниқса,   давлат
органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамоатчилик
назорати   бўйича   сўровларига   ўз   вақтида   жавоб   бериш   ёки   чора-   тадбирлар
кўришлиги   қатъий   тарзда   белгилаб   қўйилди.   Бундай   ҳолат   фуқаролик
жамиятини   принципларидан   бири   давлат   ва   маҳалла   институти   билан   ўзаро
ҳамкорлик алоқаларини самарали таъминлашга хизмат қилади. Бешинчидан;
Қонунда  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ёки мансабдор
шахсларнинг   мурожаатлари   кўриб   чиқилиши   мажбурийлиги   ҳақида   норма
киритилди.   Юқоридаги   фикрлардан   келиб   чиқиб,   Қонун   нормаларининг
такомиллашуви фуқаролик жамиятини барпо этишда ушбу тузилма фаолияти
учун керакли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
    Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   3   февралдаги   қабул
қилган   “Маҳалла   институтини   янада   такомиллаштириш   чора-   тадбирлари
тўғрисида” 53
ги   Фармони   Янги   Ўзбекистонда   маҳаллалар   фаолиятини   янада
такомиллаштириш   борасида   янги   қадам   бўлди.   Айнан   ушбу   фармонда
маҳалла институтини янада такомиллаштириш борасида устувор йўналишлар
сифатида; фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятда ўрни ва
ролини   кучайтириш,   ёшларни   маънавий   бой   ва   жисмонан   соғлом   этиб
тарбиялаш,   уларнинг   бандлигини   таъминлаш,   фуқаролар   ўзини   ўзи
бошқариш   органларининг   давлат   ва   нодавлат   ташкилотлари   билан   ўзаро
ҳамкорлигини   мустаҳкамлаш;   жамоат   тартибини   таъминлашда
ҳуқуқбузарликларни   эрта   аниқлаш,   фуқароларда   қонунга   ҳурмат   ҳиссини
53
Ўзб екистон   Республикаси   Президентининг   «Маҳалла   институтини   янада   такомиллаштириш   чора-тадбирлари
тўғрисида» ги Фармони.// «Халқ сўзи».  йил 4 февраль.   https://lex.uz/docs/3106223
37 кучайтиришда   маҳаллаларнинг   бевосита   таъсирини   кенгайтириш   каби
масалалар   ўрин   эгаллади.   Шунингдек,   2018   йил   15   октябрдаги   “Фуқаролар
йиғини сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-499-сонли
қонунининг   8-моддасида   “ Фуқаролар   йиғини   раиси   фуқаролар   йиғини
томонидан,   фуқаролар   йиғинини   чақириш   имкони   бўлмаган   тақдирда   эса,
фуқаролар   вакилларининг   йиғилиши   томонидан   уч   йилга   сайланади 54
”   деб
белгилаб қўйилди.
             Россиялик олим  Е.М.Ковшенниковнинг  фикрига  кўра, маҳаллий ўзини
ўзи   бошқаришнинг   ҳуқуқий   асоси   –   бу   маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқаришда
вужудга   келадиган   ижтимоий   муносабатларни   тартибга   солишга   қаратилган
умумий   мажбурий   тусдаги   қоидаларни   ўрнатувчи,   ўзгартирувчи   ёки   бекор
қилувчи   норматив   ҳуқуқий   ҳужжатлар   йиғиндисидир 55
.   Ҳақиқатдан   ҳам
Фуқароларнинг ўзини ўз  бошқаришнинг ҳуқуқий асослари биринчи навбатда
ижтимоий   аҳамиятга   эга   бўлган   муносабатларни   тартибга   солишга
қаратилган   бўлиши,   демократик   принципларни   амалга   оширишда   муҳим
аҳамиятга эгадир. Умуман олганда маҳаллий  ўзини ўзи бошқариш органлари
ва   давлат   органлари   ўртасидаги   муносабатлар   муҳим   аҳамиятга   эгадир,
чунки   давлат   органлари   ҳар   доим   ўз   маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари ваколатларига чеклов қўйиш ёки уларнинг фаолиятига аралашуви
масаласи   ҳам   фуқаролик   жамияти   мезонларига   тўғри   келмайди.   Жамоанинг
ваколатларига   давлат   органларининг   аралашуви   ноқонуний,   давлат
органларининг   вазифаси   жамоанинг   ўз   ваколатларидан   четга   чиқмаслиги
устидан доимо назорат қилиш ҳуқуқига эга эканлигидир.
      Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сон   “2017-2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини   ривожлантиришнинг
бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегияси   тўғрисида”ги,   2018
йил   5   январдаги   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи
54
Ўзбекистон   Республикаси   “Фуқаролар   йиғини   сайлови   тўғрисида”ги   ЎРҚ-499-сонли   қонуни.2018.15.10.
https://lex.uz/uz/docs/3988421.
55
Кутафин О.Е, Фадеев В.И. Муниципальное право Российской Федерации: Учебник.-М.,1997.-20с .  
38 бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан
ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 27
июндаги   ПФ–5467–сон   “Обод   маҳалла”   дастури   тўғрисида”ги,   2020   йил   18
февралдаги   ПФ–5938-сонли   “Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни
соғломлаштириш, маҳалла институтини янада  қўллаб қувватлаш  ҳамда  оила ва
хотин-қизлар   билан   ишлаш   тизимини   янги   даражага   олиб   чиқиш   чора–
тадбирлари   тўғрисида”ги   Фармонлари,   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   2020   йил   18   февралдаги   ПҚ-4602-сонли   “Ўзбекистон
Республикаси   маҳалла   ва   оилани   қўллаб–қувватлаш   вазирлиги   фаолиятини
ташкил   этиш   этиш   тўғрисида”ги   Қарори,   2018   йил   15   октябрда   имзоланган
“Фуқаролар   йиғини   раиси   (оқсоқоли)   сайлови   тўғрисида”ги   Қонун,   Вазирлар
Маҳкамасининг   2021  йил  23  февралдаги  “Фуқароларнинг  ўзини  ўзи  бошқариш
органлари   фаолиятида   фаол   иштирок   этиб   келаётган   фуқароларни
рағбатлантириш   тартибини   жорий   этиш   тўғрисида”ги   99-сон   қарори,   2021   йил
18 июндаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада
такомиллаштириш   бўйича   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”ги   Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   қарори,   2022-йил   28-январдаги   “2022-
2026   йилларга   мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси
тўғрисида”ги   ПФ-60-сонли   Фармони,   2022-йил   1-мартдаги   “Оила   ва   хотин-
қизлар   билан   ишлаш,   маҳалла   ва   нуронийларни   қўллаб-қувватлаш   тизимини
такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”   ПФ-81-сон   Фармони,
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2023-йил   11-сентябрдаги   ПҚ-300-
сонли   “Ўзбекистон   –   2030”   стратегиясини   2023   йилда   сифатли   ва   ўз   вақтида
амалга   ошириш   чора-тадбирлари   тўғрисида   Қарори   ҳамда   соҳага   оид   бошқа
меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатлар   фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   учун
сиёсий-ҳуқуқий   асос   сифатида   соҳани   ривожлантиришга   хизмат   қилмоқда.   Бу
борада   2022-йил   28-январдаги   “2022-2026   йилларга   мўлжалланган   Янги
Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси   тўғрисида”ги   ПФ-60-сонли   Фармони
биринчи   устувор   йўналишининг   1-мақсади:   Маҳалла   институти   фаолиятининг
самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч
39 бўғинига   айлантириш 56
  деб   номланиб     100   та   мақсаднинг   1   мақсади   сифатида
эътироф этилишини ўз ҳам давлатимиз сиёсатининг асоси маҳалла эканлигидан
далолат беради. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Фуқароларнинг ўзини
ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятида   фаол   иштирок   этиб   келаётган
фуқароларни   рағбатлантириш   тартибини   жорий   этиш   тўғрисида” 57
ги   99-сонли
Қарорида   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятида   фаол
иштирок   этиб   келаётган   фуқароларни   рағбатлантириш   ҳамда   уларга   коммунал
хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича имтиёз бериш тизимини жорий этиш
мақсадида   қабул   қилинди.   Энг   аҳамиятлиси,   ушбу   қарор   маҳаллалар
фаолиятининг   сифат   самарадорлигига   жуда   катта   таъсир   ўтказди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб
келаётган   фуқаролар   яъни,   кўчабошилар   фаолият   мезонлари   ва   белгилаб
қўйилган   индикаторлар   асосида   коммунал   хизматлар   учун   мажбурий   тўловлар
бўйича   ҳар   ойда   компенсация   пул   тўловларини   тўлаш   тартиби   айни   муддао
бўлди.   Чунки,   ҳар   бир   соҳада   бўлгани   каби   иқтисодий   манфаатларнинг   жорий
этилиши   фойдали   иш   коэффициентига   ижобий   таъсир   кўрсатади.   Шунингдек,
Ҳар   ойлик   компенсация   пул   тўловлари   ушбу   Низомда   назарда   тутилган
мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган кўчабоши ва
уйбошиларга   коммунал   хизматлар   учун   мажбурий   тўловлар   бўйича   базавий
ҳисоблаш   миқдорининг   50   фоизи   миқдорида   ҳар   ойлик   компенсация   пул
тўловлари   маҳаллий   бюджетларнинг   қўшимча   манбалари   ҳисобидан   тўланади.
Баҳолаш   мезонида   келтириб   ўтилган   вазифалар   бугунги   кунда   маҳалларни
умумий   қамраб   олган   муаммолар   асосида   тузилган   бўлиб,   аҳолининг   «темир
дафтар»,   «аёллар   дафтари»   ва   «ёшлар   дафтари»га   киритилиши,   уларга   моддий
ёрдам   кўрсатилиши   ва   келгусида   мазкур   дафтарлардан   чиқарилиши   тўғрисида
фуқаролар   йиғини   кенгашига   киритилган   таклифлар,   аҳолининг   иссиқлик   ва
56
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон “2022-2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, URL: https://lex.uz/docs/5841063.
57
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида
фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори, URL:  
https://lex.uz/docs/5306522.
40 электр   энергиясидан,   табиий   газдан,   иссиқ   ва   совуқ   сувдан   тежамли
фойдаланишларини   тарғиб   қилишда,   шунингдек,   тегишли   ҳудудни   намунали
сақлашда   шахсий   ташаббус   кўрсатганлиги   ва     тўй-ҳашамлар,   оилавий
тантаналар,   маърака   ва   маросимлар,   марҳумларнинг   хотирасига   бағишланган
тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини
кенгашига   киритилган   таклифлар   асосида   белгиланиши   муҳим   аҳамиятга
эгадир.   Шу   ўринда   ушбу   Қарорни   янада   такомиллаштириш   жумладан;
баҳолашнинг   фаолият   мезонига   ёшлар   ўртасида   жиноятчиликни   содир   этилиш
ҳолати   ва   эрта   никоҳ   каби   масалларни   ҳам   қўшиш   кўчабоши   ва   уйбошиларга
коммунал   хизматлар   учун   мажбурий   тўловлар   бўйича   базавий   ҳисоблаш
миқдорининг   100   фоизи   миқдорида   ҳар   ойлик   компенсация   пул   тўловлари
тўланиши жорий этишни таклиф этаман. 
Умуман   олганда   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг
сиёсий-ҳуқуқий   асослари   ушбу   тузилмаларнинг   ривожланиши   ва
такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
§ 1.3.   Мустақиллик   йилларида   кўп   миллатли   ва   кўп   конфесияли
маҳаллалар фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари
                          Мамлакатимиздаги   мустақил   ривожланиш   шароитида   рўй   бераётган
чуқур   ижтимоий   ўзгаришлар   ўзбек   халқи   менталитетида   янги   миллий
давлатчиликни   қарор   топтириш,   фуқаролик   жамиятини   шакиллантиришда
ўзини-ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини   модернизациялашни   ҳаётни   ўзи
тақозо этмоқда. Демократик принциплардан бири бўлмиш толерантлик нафақат
давлатлар   балки   индивидуал   тарзда   шахслар   даражасида   ҳам   тобора   яққол
равишда юзага чиқиб бормоқда.  
                    Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев     таъбири   билан   айтганда:
“Мамлакатимизда   мустақиллик   йилларида   амалга   оширилган   кенг   кўламли
ислоҳотлар   миллий   давлатчилик   ва   суверенитетни   мустаҳкамлаш,   хавфсизлик
ва   ҳуқуқ-тартиботни,   давлатимиз   чегаралари   дахлсизлигини,   жамиятда   қонун
усуворлигини,   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликларини,   миллатлараро   тотувлик   ва
41 диний   бағрикенглик   муҳитини   таъминлаш   учун   муҳим   пойдевор   бўлди,
халқимизнинг   муносиб   ҳаёт   кечириши,   фуқароларимизнинг   бунёдкорлик
салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди” 58
.
             Шу билан бирга шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги глобаллашув
шароитида   дунё   сиёсатининг   муҳим   омилларидан   бири   бўлган   миллатлараро
тотувлик   масаласини   бугунги   янги   демократик   талабларига   мослаш   зарурияти
пайдо бўлганлиги билан характерлидир. Ер юзидаги 1600 дан ортиқ миллатдан
бор-йўғи   200   га   яқини   ўз   давлатчилигига   эга   эканлиги,   бундай   шароитда
нафақат   Ўзбекистонда   балки,   бутун   дунёда   миллатлараро   тотувликни
таъминлаш   учун   уларнинг   манфаатлари,   руҳияти,   интилишларини   мунтазам
ўрганиб   бориш,   сиёсий-ижтимоий   ҳаётда   буни   доимо   эътиборга   олиш
кераклигини,   жаҳон   тажрибаси   миллатлараро   тотувликни   таъминлашда   фақат
манфаатлар   нуқтаи   назаридан,   ёки   юзаки   ёндашув   жиддий   муаммоларга   сабаб
бўлиб, қандай оқибатларга олиб келишини  кўрсатди. 
Янги   Ўзбекистоннинг   Тараққиёт   стратегиясида   белгиланган   концептуал
мақсад   ва   вазифалар     доирасида   кўп   миллатли   маҳаллалар   ва   миллатлараро
муносабатларга   эътибор   қаратилган   бўлиб,   кўп   конфессияли     давлат
эканлигимизни   назарда   тутган   ҳолда,   умуминсоний   принциплар   асосида
миллатлараро   муносабатларнинг   ижобий   ривожини   таъминлашга   йўналтириш,
бунинг   учун   эса   ўрганилаётган   масаланинг   ижтимоий-сиёсий   моҳиятига
эътибор   қаратишга   тўғри   келади.   Айнан,   Янги   Ўзбекистоннинг   Тараққиёт
стратегиясининг   74-мақсадида   жамиятда   миллатлараро   тотувлик   ва   динлараро
бағрикенглик   муҳитини   мустаҳкамлаш   масалалари   кенг   ўрин   олган   бўлиб,
уларда қуйидагилар белгилаб қўйилган;
Миллий   маданий   марказларни   давлат   томонидан   қўллаб-қувватлаш
тизимини   янада   такомиллаштириш,   миллатлараро   муносабатлар   соҳасида
Ўзбекистон   Республикаси   давлат   сиёсати   концепциясининг   изчил   амалга
58
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   февралдаги   “2017-2021   йилларда   Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор    йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли Фармони.   https://lex.uz/docs/3107036.
 
42 оширилишини   таъминлаш,   турли   миллат   ёшлари   учун   қўшимча   қулай   шарт-
шароитлар   яратиш,   уларда   фуқаролик   бурчини   англаш,   ватанпарварлик,
бағрикенгликка   асосланган   миллатлараро   муомила   маданиятини   юксалтириш,
хорижий   тилларда   фаолият   юритаётган   ҳамда   миллатлараро   муносабатлар
соҳасида   давлат   сиёсатини   ёритаётган   оммавий   ахборот   воситаларини   давлат
томонидан   қўшимча   қўллаб-қувватлаш   чораларини   кўриш,   хорижий
мамлакатлар   билан   дўстлик   алоқаларини   ривожлантириш   мақсадида   дўстлик
жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш 59
. 
Толерантлик   турли   этник   гуруҳларга   мансуб   кишиларнинг   турмуш
тарзига,   феъл-атворига   ғоялари   ва   диний   қарашларига   ҳурмат-эҳтиром   билан
муносабатда бўлишни билдиради. Толерантлик тўғрисида замонавий концепция
яқинда   пайдо   бўлган   бўлиб,   ушбу   тушунчани   шакилланишида   Юнеско
ташкилотининг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаш керак 60
. 
                 Инсон жамиятда яшар экан, у ўз ҳаёти давомида турли ҳил миллат, дин,
тил,   ирқдаги   фуқаролар   билан   муносабатга   киришишга   тўғри   келади,   бундай
вазият   демократик   эркин   фуқаролик   жамияти   принципларига   кўра,   бошқа
ҳалқларнинг миллий қадриятларини худди ўзиники каби ҳурмат қилиши, қабул
қилинаётган қонунларимизда барчанинг тенг ҳуқуқли эканликларига тўлиқ амал
қилишни тақазо этади. Айниқса, бир маҳаллада кўп конфессияли аҳолини тинч-
тотув   тарзда   яшаши   бугунги   интеграция   жараёнида   муҳим   аҳамиятга   эгадир.
Мамлакатимизда   қабул   қилинган   янгиланган   конституцияда   ҳам   миллатлараро
тотувлик   давлатимиз   сиёсатининг   муҳим   бўғини   эканлиги   ҳақида   келтириб
ўтилган   жумладан;   конституциямизнинг   8   моддасида   “Ўзбекистон   халқини
миллатидан   қатъи     назар,   Ўзбекистон   Республикасининг   фуқаролари   ташкил
этади 61
”-   деган   норма   киритилган   бўлиб,   мамлакатимизда   яшаётган   135   дан
ортиқ   миллат   ва   элат   вакилларининг   барча   ҳақ-ҳуқуқлари   ҳалқаро   демократик
тамойиллар   асосида   таъминланиши   алоҳида   давлатимиз   сиёсатининг   бош
59
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2022   йил   28   январдаги   ПФ-60-сон   2022   -   2026   йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини https://lex.uz/uz/docs/5841063.
60
Муртазаева Р, Ўтамуродов А, Мусаев О, Иноятова Д.  “Жамият ривожида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари фаолиятини такомиллаштириш.”  –  Тошкент:, “Турон-иқбол” 2018 . – Б. 34.
61
Ўзбекистон Республикасининг конституция 1.05.2023 й https://lex.uz/docs/6445145.
43 бўғини   эканлигидан   далолат   беради.   Бугунги   кунда   “инсоният”   курраи   замин
ичра     барча   инсонларни,   миллати,   дини,   тили,   урф-одати,   ижтимоий   келиб
чиқиши   ва   қадриятларидан   қатъий   назар   уларнинг   бир-бирлари   билан   ўзаро
мулоқотга   киришадилар.   Аммо   улар   қанчалик   бир   хил     бўлмасинлар,   нафақат
ўзига   хос   белгилари,   балки,   инсон,   миллат   ва   халқ   сифатида   ўзлигини   намоён
бўлиши билан ҳам ўзаро фарқланади. Ана шу “ўзлик” ўз навбатида манфаатлар
ва   қарашларни   ҳам   турли-туманлигини   билдиради.   Бу   ҳолат   ҳар   бир   кўп
конфессияли   маҳаллада   истиқомат   қилаётган   ҳар   бир   миллатнинг   урф-
одатларида   яққол   намоён   бўлади.   Чунки   миллат   ўзига   хос   тили,   урф-одати,
анъана,   қадрият   ва   менталитети   билан   ўзлигини   намоён   этади,   керак   бўлса,   бу
“ўзлик”ни   асраб   қолиш   ва   янада   ривожлантиришга   ҳаракат   қилади.   Айни
пайтда, шуни ҳам унутмаслик керакки, “…Миллат реал шахслар орқали намоён
бўлади.   У   тил,   урф-одат,   анъаналар,   қадриятлар,   ўзлигини   англаш   руҳияти
умумий бўлган шахслар мажмуидан иборат” 62
.
Бир   маҳаллада   турли   ҳил   конфессияли   қўшнилар   жамоасини   этник
бағрикенглик   асносида,   аҳил-иноқ   тарзда     ҳаёт   кечириши   ва   улар   ўртасида
социал   муносабатларга   кўпроқ   киришиш   менталитет   нуқтаи-назардан   айнан
бизнинг   шароитда   толерантлик   ёки   миллатларао   тотувликнинг   юқори
босқичидан   далолат   беради.     Бугунги   глобаллашув   шароитида   дунёдаги
аксарият   давлатлар   кўп   миллатли,   кўп   конфессияли   характерга   эга.   Табийки,
Мамлакатимиз   ҳам   шундай   давлатлар   қаторига   кирсада,   юртимизда   яшаётган
турли   миллат   вакиллари   ўртасидаги   тинч-тотувлик   ҳамда   миллатлараро
ҳамжиҳатликни сақлаб қолишга ҳеч қандай тўсқинлик қилмайди. Бугунги кунда
шундай давлатлар ҳам бор-ки, уларда парокандалик мавжуд, бунинг асл сабаби
миллатларао манфаатларнинг бир томонга оғиши бу орқали эса озчилик миллат
вакилларининг   диний,   ижтимоий   ҳақ-ҳуқуқларининг   оёқ   ости   бўлаётганидир.
Бундай   ҳолатлар,   Янги   Ўзбекистонни   янада   ҳушёр   бўлишга,   миллатлараро
тотувлик   тамойилларини   изчиллик   билан   давом   эттиришга   ундашига   шубҳам
йўқ.Маҳаллаларни   бағрикенглик   рамзи   эканлигини   эътиборга   олиб,
62
Отамуродов С. Глобаллашув ва миллат.  – T ошкент: , “Янги аср авлоди”,  2008. –   Б.62.
44 маҳаллаларда   доимий   раишда   ўтказиб   келинаётган   барча   тадбирларда
толерантлик тамойилларига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
            Президентимиз   Шавкат   Мирзиёевнинг   ташаббуслари   билан   бутун
Республикамизда   миллатлараро   тотувликни   таъминлаш   бўйича   бир   қатор
Фармонлари   қабул   қилинган   бўлиб,   ушбу   Фармонлар   миллатлараро
муносабатларни     демократик   принциплар   асосида   ривожланишига   катта
имкониятлар   яратиб   берди,   масалан;   2017   йил   19   майда   “Миллатлараро
муносабатлар   ва   хорижий   мамлакатлар   билан   дўстлик   алоқаларини   янада
такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”   Фармонига   асосан   Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Миллатлараро муносабатлар ва
хорижий   мамлакатлар   билан   дўстлик   алоқалари   қўмитаси”   ташкил   этилди   ва
қуйидаги   вазифалар     белгиланди;   Давлат   органларининг   Республика   ҳудудида
жойлашган   миллий   маданий   марказлар   ва   дўстлик   жамиятлари   билан   ўзаро
алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш; мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва
элатлар   вакилларининг   ўзига   хос   миллий   анъаналари,   урф-одатлари   ва   расм-
русумларини   асраб   –   авайлаш   ва   ривожлантиришга   кўмаклашиш   сингари
вазифаларда жамиятда толерантлик ва инсонпарварлик ғояларини юксалтириш,
кўп конфессияли маҳаллаларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигини, улар ўртасидаги ўзаро
“Ягона   Ватан   Ягона   Ўзбекистон”   деган   умуминсоний   ғояларни   юксалтириш,
улар учун тенг ҳуқуқли ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлаш давлат
сиёсатимизнинг   устувор   йўналишларидан   бири   эканлиги   алоҳида   таъкидлаб
ўтилди.
        Президент Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил 19 сентябрь кунида Бирлашган
Миллатлар   Ташкилоти   Бош   ассамблеясининг   72-   сессиясида   сўзлаган   нутқида,
иштирокчиларга   қарата   “Маърифат   ва   диний   бағрикенглик”   деб   номланган
мухсус   резолюциясининг   асосий   мақсади   –   барчанинг   таълим   олиш   ҳуқуқини
таъминлашга,   саводсизлик   ва   жаҳолатга   барҳам   беришга   кўмаклашишдан
иборат   эканлиги,   бу   резолюция   бағрикенглик     ва   ўзаро   ҳурматни   қарор
топтириш,   диний   эркинликларни   таъминлаш,   эътиқод   қилувчиларнинг
45 ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш,   уларни   камситилишига     йўл   қўймасликка
кўмаклашишга қаратилган 63
.
                    Шунингдек,   ушбу   масала     Президент   Ш.Мирзиёевнинг   2020   –   йил   29-
декабрдаги   Олий   Мажлисга   ва   Ўзбекистон   ҳалқига   йўллаган
мурожаатномаларидан   ҳам   алоҳида   ўрин   эгаллаган   бўлиб     қуйидаги
вазифаларни   белгилаб   берган   эдилар:   “Жамиятда   миллатлараро   тотувлик   ва
бағрикенглик   муҳитини   мустаҳкамлашга   қаратилган   ишларимизни   сифат
жиҳатдан   янги   босқичга   олиб   чиқамиз.   Барчангизга   маълумки,   Бирлашган
Миллатлар   Ташкилоти   Бош   Ассамблеясининг   резолюцияси   билан   ҳар   йили   30
июль Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Шу боис, ушбу санани
Ўзбекистонда “Ҳалқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этаман 64
.”
                  Бугун   Ўзбекистонда   135   дан   ортиқ   миллат   ва   элат   вакиллари   бир   оила
бўлиб   яшамоқда.   Улар   барча   соҳа   ва   тармоқларда   фидокорона   меҳнат   қилиб,
ривожланган   бозор   иқтисодиётига   асосланган   демократик   ҳуқуқий   давлат
қуришга   ва   кучли   фуқаролик   жамиятини   шакллантиришга   катта   ҳисса
қўшмоқдалар. Мустақиллик йилларида миллий маданий марказларнинг 120 дан
ортиқ   фаоли   давлат   мукофотларига   сазовор   бўлди,   орден   ва   медаллар   билан
тақдирланди,   жумладан,   14   нафарига   “Ўзбекистон   Қаҳрамони”   юксак   унвони
берилди.
       Республика байналминал маданият маркази, 138 та миллий маданий марказ,
Ўзбекистон   хорижий   мамлакатлар   билан   дўстлик   ва   маданий-маърифий
алоқалар   жамиятлари   кенгаши,   шунингдек,   34   та   дўстлик   жамияти   фаолияти
Ўзбекистондаги   барча   миллатлар   ва   элатларнинг   тарихи,   маданияти,   маънавий
қадриятлари,   анъана   ҳамда   урф-одатларини   асраш   ва   ҳар   томонлама
ривожлантириш,   миллатлараро   муносабатларни   уйғунлаштириш,   жамият   ва
давлатни барқарор ривожлантиришда муҳим ўрин тутади 65
.  
63
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.М.   Мирзиёенинг     2017   йил   19   сентябрдаги   Бирлашган   Миллатлар
Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72- сессиясида сўзлаган нутқи/ “Халқ сўзи”,xs.uz/19.09. 2017 й.
64
Шавкат Мирзиёенинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. 
2020  йил  29 декабрь., Тошкент,  https://president.uz/uz/lists/view/4057
65
Рўзиев З, Исмаилова Г.“Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий таҳлили.”
Тошкент, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, 2016. – Б.70.
46             Ўзбекистондаги   10   мингга   яқин   маҳаллаларнинг   турли   миллат   ва   турли
диний   конфессия   вакилларидан   иборат   жуда   катта   оила   бўлиб,     мамлакат
тарихида   ҳали   бирон   марта   бўлсин   ўзга   ҳалқларни     беҳурмат   қилиш   каби
иллатлар   учрамаганлигини   ўзи   қанчалик   ўзбек   ҳалқи   бағрикенг   мамлакат
эканлигидан   далолат   беради.   Президентимиз   Ш.Мирзиёев   томонларидан
маҳаллани   “демократия   дарсхонаси”   деб   таъриф   берганларида   кўп   миллатли
маҳаллалар   фаолиятини   янада   такомиллаштиришнинг   демократик,
умуминсоний принципларини назарда тутганликларини таъкидлаб ўтган эдилар.
Маҳалла   тизими   бағрикенглик   тимсоли   сифатида   жойларда   ўтказиладиган
байрамлар     ёки   тадбирларда   бағрикенглик   тамойилига   жуда   катта   эътибор
қаратиш   мақсадга   мувофиқ     деб   ҳисоблаймиз.   Зеро,   “Янги   Ўзбекистон”   ўз
олдига ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқлик, адолатлилик принципларига асосланган
-   ҳар   бир   фуқаро   миллий   кўпчиликка   ёки   миллий   озчиликка   мансублигидан
қатъий   назар   юридик   мақом   асосида   эмин-эркин   яшаши   кераклигини
шунингдек,   “Янги   Ўзбекистонда   эркин   ва   фаровон   яшайлик!”   деган   эзгу   ғоя
атрофида бирлашишни талаб қилади.
  Жумладан;   Республика   байналминал   маданият   маркази   ва   Республика
“Маҳалла”   ҳайрия   Жамоат   фонди   билан   ҳамкорликда   “Ўзбекистон   кўп
миллатли   аҳил   оила”   мавзусида   илмий-амалий   семинар   ва   давра   суҳбатлари
бўлиб   ўтганлиги,   Тошкент   шаҳридаги   “Мингўрик”   “Афросиёб”   каби
маҳаллаларга тажрибали, ташкилотчи ўзга миллат вакилларидан раис сифатида
сайланишини   ўзи   Ўзбекистонда   миллатлараро   тотувлик   муносабатлари   қай
даражада эканлигидан далолат беради 66
. 
          Республика   байналминал     маданият   маркази   бугунги   кунда   Республика
“Маҳалла”   хайрия   Жамоат   фонди   билан   кенг   равишда   ўзаро   алоқаларни   йўлга
қўйиб   олган.   Шу   сабабли,   ўтган   йиллар   мобайнида   Республика     байналминал
маданият маркази томонидан “Миллатлараро  тотувлик ва диний бағрикенглик –
тараққиёт   омили”,   “Ўзбекистон   кўп  миллатли   аҳил  оила”   мавзуларида     илмий-
66
“Маҳалла   бошқаруви”   қўлланма   ЮНЕСКО   ишлари   бўйича   Ўзбекистон   Республикаси   Миллий   комиссияси
Тошкент, 2006.- CAE. – Б.38.
47 амалий   семинарлар   ўтказиб   келинди 67
.   Бундай   илмий-амалий   семинарларни
доимий   равишда   ўтказиб   келиниши     ўзаро   ҳалқларимиз   ўртасида
“Миллатлараро     тотувлик   ва   диний   бағрикенглик”     тамойилларини   янада
жадаллашувига хизмат қилади.     
          “Маҳалла   бошқарувини   амалга   оширишда,   айнан   маҳаллада   истиқомат
қилувчи   турли   миллатга   мансуб   ва   ҳар-хил   динларга   эътиқод   қилувчиларнинг
ижтимоий-психологик   дунё   қарашлари-   диний   бағрикенглик   тамойили   асосида
эътиборга олиниши керак. Уларнинг миллий ва диний қадриятларига асосланган
тадбирларини   ташкил   қилиш   ва   ўтказишда   маҳалла   бош-қош   бўлиши   лозим.
Бунда   “маҳалла   –   барчамизники”-деган   тамойил   асосида   фаолият   олиб   бориш
мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Жамиятни   демократик   ривожлантиришда
фуқароларнинг манфаати тўлиқ эътиборга олиниши лозим. Бунинг учун маҳалла
бошқаруви вакиллари динга тегишли умумий маълумотлар, расмий тушунчалар
билан танишган бўлиши керак 68
.” 
      Шу ўринда, мустақиллик йилларида кўп миллатли, конфессияли маҳаллалар
фаолиятини   ташкил   этишнинг   такрорланмас   жиҳатларига   эътибор   берилдики,
бу   жараёнларда   ҳар   томонлама   ўзга   миллат   вакиларининг   эркин   яшаб   фаолият
олиб боришлари учун етарлича ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек
тадқиқот   давомида   олинган   маълумотлар   респондентларнинг   ҳар   иккитасидан
бири   (51,6%)   деярли   маҳалла   аҳолисининг   ўз   маҳалласини   кўп   миллатли   деб
таъкидлашини, бошқа сўровда қатнашган респондентларнинг кўпчилиги (88,0%)
ўзларининг бошқа миллатга  мансуб  бўлган қўшнилари билан муносабатларини
ижобий   баҳолашди 69
.   Тадқиқот   маълумотларидан   шундай   хулосага   келиш
мумкинки,   маҳалланинг   тинчлик,   миллатлараро   тотувлик   ва   динлараро
бағрикенглик   тамойиллари   ўзга   миллат   вакиллари   билан   фуқаролик
келишувини мустаҳкамлашдаги ўрни муҳим эканлигидан далолат беради.
67
Р.Муртазаева, А.Ўтамуродов, О.Мусаев, Д.Иноятова.  “Жамият ривожида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари фаолиятини такомиллаштириш.”  Тошкент:,  “Турон-иқбол” 2018. – Б.38.
68
Саифназаров   И.,   Обидов   А.   “Динлараро   ҳамжиҳатлик-   ижтимоий   барқарорлик   омили.”   Тошкент,   Тошкент
Давлат иқтисодиёт   университети 2019. – Б.45.
69
“Маҳалла-фуқаролар  ўзини-ўзи  бошқаруви  институтининг ноёб  намунаси.   Ўзбекистон  хотин-қизлар “Олима”
уюшмаси Илмий тўплам. – Тошкент:, “Мумтоз сўз” 2016. – Б.145-146.
48          Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги ПФ-
5876-сон   “Миллатлараро   муносабатлар   соҳасида   Ўзбекистон   Республикаси
Давлат   сиёсати   концепциясини   тасдиқлаш   тўғрисида”ги   фармонида,
миллатлараро   муносабатлар   ва   хорижий   мамлакатлар   билан   дўстлик
алоқаларини   янада   ривожлантириш   соҳасида   ўз   ечимини   тақозо   этаётган   бир
қатор   долзарб   масалалар   келтириб   ўтилган,   улардан   бири   сифатида,   жамиятда
юзага   келиши   мумкин   бўлган   можароли   вазиятлар   ва   ихтилофларнинг   барвақт
олдини   олиш   ва   уларни   профилактика   қилиш   бўйича   фаолиятни   ташкил   этиш
асоси   сифатида   жойларда   миллатлараро   муносабатлар   ҳолатини   мониторинг
қилиш   тизими   ва   механизмларини   йўлга   қўйиш 70
  масаласи   миллатлараро
муносабатлар нечоғлик муҳим эканлигидан далолат беради.
    2022-2026   йилларга   мўлжалланган   “Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт
стратегияси”да   ҳам   миллатлар   ўртасидаги   ўзаро   дўстлик   алоқаларини
ривожлантиришга   қаратилган   мақсадларини   мавжудлиги   бу  борада   давлатимиз
сиёсати   эътирофга   лойиқлигидан   далолат   беради.   Кўп   конфессияли
маҳаллаларга   бўлган   эътиборнинг   юқорилигига   қараб     демократик   тамойиллар
ва   умумэътироф   этилган   қадриятлар   қай   даражада   эканлигига   қараб   баҳо
берилади.   Зеро,   миллатлараро   тотувлик   ва   кўп   конфессияли   маҳаллаларнинг
мавжудлиги демократия учун  кўзгудир. 
            Ўзбекистонда,   кўп   миллатли,   конфессияли   маҳаллалар   фаолиятини
такомиллаштириш   юзасидан   бир   талай   қуйидаги   ишларни   амалга   ошириш
мақсадга мувофиқ:
1.Кўп  миллатли маҳаллалар  фаолиятини  юритишда миллий  маданий марказлар
ва дўстлик жамияти билан икки томонлама ҳамкорликни  янада кучайтириш.  
2.“Ўзбекистон   ягона   Ватан”   шиори   остида   кўп   миллатли   маҳаллалар   ўртасида
маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.
3. Маҳаллалар қошида миллатлараро тотувлик акс этган баннерларни жойлаш.
70
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Миллатлараро   муносабатлар   соҳасида   Ўзбекистон   Республикаси
Давлат   сиёсати   концепциясини   тасдиқлаш   тўғрисида”ги   Фармони.   2019.15.11.ПФ-5876
https://lex.uz/docs/4597662
49 4. Кўп   миллатли   маҳаллалар   фаолиятини   юритишга   оид   яхлит   қонун
ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
5.Миллий маданий марказлар фаолиятига оид комплекс қўлланма ишлаб чиқиш.
6.“Маҳаллабай”   ишлаш   тизимини   ривожлантиришнинг   узоқ   йиллик
стратегиясини ишлаб чиқиш.
7 .Миллий   маданий   марказларнинг   мамлакатимизни   модернизациялаш
жараёнларидаги фаолликларини кучайтириш даркор.
8.Маҳаллаларнинг этник харитасини тузиш керак.
9.Маҳалла раиси ёки унинг ўринбосари   лавозимига турли миллат вакилларини
жалб этиш муҳим аҳамиятга эга.
II   БОБ.   МАҲАЛЛА-ФУҚАРОЛИК   ЖАМИЯТИНИНГ   АСОСИ   ВА
ТАЯНЧИ 
  Фуқаролик   жамиятига   асосланган   демократик   давлат   барпо   этишни   ўз
олдига   мақсад   қилган   ҳар   қандай   давлат   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
фаолиятини чинакамига қўллаб-қувватлаш   учун қонуний ислоҳотлар ўтказади.
Маҳалланинг Ўзбекистонда  фуқаролик жамиятини барпо этишдаги аҳамиятини
эътироф   этган   ҳолда   мазкур   бобда   маҳалланинг     мамлакатимиз   ҳаётидаги
ижтимоий-хуқуқий мақоми, маҳаллаларнинг қайта шакллантирилганлиги аҳоли
кенг қатламларини давлат ва жамият ишларини бошқаришга фаол жалб этишга,
50 сиёсий   маданиятни   юксалтиришга   хизмат   қилувчи   муҳим   хуқуқий   демократик
қадрият   эканлиги   ўрганилган.     Бугунги   таҳликали   замонда   мамлакат   эртанги
истиқболи   ва   бугуннинг   маҳалладаги   хавфсизлик   ва   ободлик   билан
боғлиқлигини   инобатга   олиб,   маҳаллаларни   жиноятдан   ҳоли   ҳудудга
айлантириш,   Хавфсиз   маҳалла   тамойилларидан   бири     ўз   ўзини   бошқариш
органларида   аҳолини   фавқулодда   вазиятларда   тўғри   ҳаракатланиш
кўникмаларини   ривожлантириш,   ёшлар   ўртасида   ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини   самарали   жорий   этишга   оид   масалалар   ҳамда   уларнинг
ечимларига доир ёндашувлар баён этилган.
§ 2.1.   Фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   органларининг-миллий
демократик институт сифатидаги ўрни
Маҳалла   ўзбек   ҳалқининг   ижтимоий   ҳаётида     азалдан   жамоа   бўлиб
яшашнинг энг олий шакли бўлиб келган. Биргина тарихий илмий манба бўлган
“Авесто”   мисолида   катта   патриархал   оилаларнинг   мавжудлиги   ва   унинг
атрофида кишиларнинг бирлашуви маҳалланинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга
бўлганлигидан   далолат   беради.   Маҳаллий   жамоаларни,   маҳаллий   даражада
ўзини   ўзи   бошқаришни   ташкил   этишнинг   бу   шакли   асрлар   оша   беҳисоб
синовлардан   муваффақиятли   ўтиб   яшаб   келмоқда.   Бугунги   кунда   ҳам   у   тарих
мулкига   айланиб   қолаётгани   йўқ.   Балки   борган   сари   такомиллашиб   маҳаллий
ҳалқлар   ҳаётини   ташкил   этишнинг   бетакрор   намунаси   сифатида   дунё
жамоатчилигининг   тобора   қизиқишини   уйғотмоқда.   Чуқур   тарихий   илдизларга
эга   бўлган,   халқнинг   кундалик   ҳаётини   ташкил   этиб   ва   йўлга   солиб   турган
маҳалла   демократик   пойдеворга   асосланган   мунтазам   ахлоқ-одоб   тизимини
келтириб чиқаради. Булар даврлар синовига дош берган ўзаро ёрдам, кексаларга
ҳурмат, ҳамма жамоа аъзоларининг тенглигидир. 
Шуни   алоҳида   қайд   этиш   керакки,   гарчи,   маҳалла   мамлакатимизда   кўп
асрлардан   буён   мавжуд   бўлса-да,   Ўзбекистон   давлат   мустақиллигига
эришгандан   кейингина   у   муносиб   ижтимоий-хуқуқий   мақомга   эга   бўлди.
Маҳаллаларнинг   қайта   шакллантирилганлиги   аҳоли   кенг   қатламларини   давлат
51 ва   жамият   ишларини   бошқаришга   фаол   жалб   этишга,   сиёсий   маданиятни
юксалтиришга   хизмат   қилувчи   муҳим   хуқуқий   демократик   қадрият
ҳисобланади 71
.   Мамлакатимиз   мустақил   ривожланишининг   дастлабки
кунлариданоқ   фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   жамиятимиз
ҳаётидаги  роли ва аҳамиятини оширишга катта  эътибор  қаратилди. 1992 йилда
Республика   “Маҳалла”   хайрия   жамғармаси   ташкил   этилганлиги 72
,   1993   йилда
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тўғрисида” 73
ги   қонун   қабул
қилинганлигининг   ўзи   ҳам   маҳаллаларнинг   давлат   томонидан   қўллаб-
қувватланганлигининг далили бўла олади. 
Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларнинг   жамиятни   ислоҳ
қилиш   жараёнидаги   самарали   фаолияти   аҳолининг   кенг   қатламлари
ташаббускорлигидан,   ҳалқимизнинг   улкан   интеллектуал   ва   маънавий
салоҳиятидан   мумкин   қадар   кўпроқ   ва   кенгроқ   фойдаланиш   имконини   беради.
Фуқаролар   йиғини   раисларининг   (оқсоқоллар)   ва   уларнинг   маслаҳатчилари
маҳаллалар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ишларнинг аҳволини яхши
билганликлари   сабабли   кўпгина   ижтимоий,   иқтисодий,   маънавий   ва   бошқа
масалаларни жойларнинг ўзида ҳал қила оладилар. 
Жамият   тараққиётининг   ҳозирги   босқичи   фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш   органлари   роли   ва   аҳамиятинигина   эмас,   балки   уларнинг   олдида
турган асосий вазифаларни ҳам чуқур мушоҳада этиш ва идрок қилишни талаб
қилади.   Бу   вазифаларнинг   аксарияти   давлатимиз   бошлиғининг   қатор   долзарб
маърузалари   ва   фундаментал   асарларида   таърифлаб   берилган.   Жумладан,
эҳтиёжманд   оилаларга   амалий   ёрдамни   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари орқали кўрсатиш зарурлиги алоҳида таъкидланган. Демак, фуқаролар
ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   муҳим   вазифаларидан   бири   кам
таъминланган   оилаларга   самарали   ва   мақсадли   ижтимоий   ёрдам   беришни
71
Одилқориев Х.Т. Конституция ва фуқаролик жамияти.  –  Тошкент: ,   “ Шарқ НМАК ” , 2002 –  Б.50.
72
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Маҳалла   хайрия   жамғармасини   та ш кил   этиш   тўғрисида ”ги
Фармони // Халқ сўзи. 1992. 2 сентябр.  
73
“
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиснинг Ахборотномаси, 1999№5, 110-модда.
52 ташкил   этишдан   иборатдир.   Бу   ишда   адолат   принципи   таъминланиши,
ҳақиқатдан   муҳтож   оилаларга   ёрдам   кўрсатилиши   муҳим   омиллардан   бири
ҳисобланади.   Юқоридаги   ҳолатлар,   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишдаги
демократик   тизимлар   ўзини   ўзи   бошқариш   органларида   таъсир   кучи   муҳим
эканлигидан далолат беради.
Назаримда,   Соҳибқирон   Амир   Темурнинг   “Куч   –   адолатдадир”   деган
машҳур  ибораси   фуқароларнинг   ўзини  ўзи  бошқариш  органлари   фаолиятининг
мазмунини   жуда   аниқ   қилиб   белгилаб   берган   чунки,   маҳаллий   турмуш
масалаларини   адолатли   ҳал   этмай   туриб   ва   ҳар   бир   кишига   инсонпарварлик
кўрсатмай туриб, аҳолининг мададига умид қилиш, олдинда турган вазифаларни
самарали   ҳал   этиб   бўлмайди.   Юртимиздаги   тинчлик   ва   осойишталикни,
халқимизнинг   хотиржам   меҳнат   қилишини   таъминлашда   маҳалла   аҳлининг
хизмати катта.
Бугунги   кунда   маҳалла   жойлардаги   ўзини   ўзи   бошқариш   тизимининг
таянчи   сифатида   самарали   иш   олиб   борилмоқда.   Бунда   маҳалла   олдида   турган
энг   долзарб   масалалардан   бири   инсонни   рози   қилиш   бошқача   айтганда,
фуқароларнинг   ижтимоий-сиёсий   фаоллигини   ошириш,   оилалаларни
мустаҳкамлаш,   лоқайдлик,   боқимандалик   каби   иллатлатлардан   фориғ   қилиш,
аҳолини   том   маънодаги   эркин   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишга   сафарбар
қилишдан иборатдир. 
Ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ва ташкил этиш масалаларини
давлат   ҳам   ҳал   этади,   бироқ   у   буни   стратегик   масштабда   –   ҳуқуқий   норматив
актларни   қабул   қилиб,   давлат   ҳокимиятига   хос   бўлган   усул   ва   услублар   билан
ижросини   таъминлаш   орқали   демократик   тарзда   амалга   оширади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари эса бундай масалаларни, шундай
дейиши   жоиз   бўлса,   алоҳида   оиланинг   алоҳида   вакилини   ўрганган   ҳолда   ҳал
этади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган
турли   фуқаролик   жамияти   тузилмаларига   нисбатан   халқаро   миқёсдаги
субъектларнинг   муносабати   ҳамиша   ҳам   хайрихох   эмас   эди.   Жумладан,
Ўзбекистоннинг   кўпгина   анъанавий   ижтимоий   бошқарув   тузилмаларига   ўз
53 даврида   совет   ҳукумати,   давлатимиз   мустақилликни   қўлга   киритган   дастлабки
даврларида эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича АҚШ нодавлат халқаро
ташкилоти   “Хьюман   Райтс   Вотч”   қарши   чиқди.   Мазкур   ташкилот   фаолиятида
мамалакатимиздаги   анъанавий   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тизимининг
миллий   қадриятлар   билан   боғлиқ   жиҳатларини   қисқатириш,   унинг
ваколатларини  чеклаш,  ундан   ташқари,  Ўзбекистон   қонунлари  билан  фаолияти
чеклаб қўйилган диний экстремистик гуруҳлар аъзоларини ҳимоя қилиш орқали
қўллаб-қувватлаш сингари жиҳатлар кузатилди 74
. 
Мустақиллик   йилларида,   айниқса,   охирги   йилларда   Республикамизда
маҳалланинг   янада   ривожланишига   унинг   равнақ   топишига   гуллаб-яшнаши
учун эътибор янада кучайтирилмоқда. Айнан маҳаллаларда шаклланган миллий,
ўзимизгагина хос бўлган демократияни   изчил тарғиб қилиш халқимизнинг энг
яхши   удум   ва   анъаналарини   кенг   оммалаштириш,   ёшларни   миллий   истиқлол
ғояси руҳида тарбиялашда маҳалланинг ролини ўрганиш, тадқиқ қилиш долзарб
ҳисобланади. 
Маҳалла   (арабча   -   жой,   ўрин,   макон)   Ўзбекистондаги   маъмурий-ҳудудий
бирлик;   ўзини   ўзи   бошқаришнинг   халқимиз   анъаналари   ва   қадриятларига   хос
бўлган   усули   ва   шакли.   2.   Маҳалла   кенгаши   ва   у   ўрнашган   бино;   маҳалла
гузари 75
.
Шу   ўринда   ҳуқуқшунос   олима   С.   Адилходжаеванинг   илмий   фикрига
асосан,   маҳалланинг   жамоатчилик   институти   сифатида   маҳалланинг   келиб
чиқиши   ва   тараққий   этиши   узоқ   даврни   ўз   ичига   олади.   Қадимги   Бақтрия,
Сўғдиёна,   Хоразм   ҳудудларида   магистрал   каналларнинг   қурилиши,   суғориш
ишларининг йўлга қўйилиши маҳаллий жамоа зиммасида бўлган. Бутун тарихий
давр   мобайнида   маҳалла   инсонлар   билан   бирга,   уларнинг   яхши   ва   ёмон
74
Латипов Ч. Ким қонунни бузмоқда… маҳаллами, Мюман Райц Вотчми? // Халқ сўзи. 2003. 1 октябр.
75
Мадвалиев   А.   ва   бошқалар.   Ижтимоий-сиёсий   терминларнинг   қисқача   изоҳли   луғати.   Тошкент:,   “Саҳҳоф
нашриёт уйи”.  2020.    – Б. 139.
54 кунларида   ҳамнафас   бўлиб   келган,   мухтожлар,   заифларга   ёрдам   қўлини   чўзиб
келган 76
.
Маҳалла   –   Ўзбекистонда   кишилар   ижтимоий   ҳаётининг   асрлар   давомида
шаклланган  ўзига хос кўринишидир. Маҳалла демократик нуқтаи назардан ҳам
давлат   тузилиши   маъносида   ҳам   бир   жойда   яшайдиган   ҳамда   умумий
эҳтиёжлари   билан   ўзаро   боғлиқ   одамларнинг   ижтимоий,   маданий   ва   маънавий
муштараклиги асосида таркиб топган уникал жамоадир. Айнан маҳаллада аксар
ҳолларда   сиёсат   ва   иқтисодиётнинг,   давлат   ҳаёти   ва   маданий   турмушнинг
долзарб   масалаларига   доир   фундаментал   фикр   шаклланади,   одамларнинг
жамиятдаги ҳулқ-атвори қоидалари қарор топади.
Мавжуд адабиётларда маҳалланинг кўп минг йиллик тарихга эга эканлиги
ҳақида маълумотлар кўплаб учрайди. Масалан, Маҳалла» атамаси илк бор ўрта
аср   муаллифларидан   бири   Абу   Бакр   Наршахийнинг   «Бухоро   тарихи»   асарида
VIII   аср   бошларидаги   Бухоронинг   ички   кварталларини   белгилаш   учун
қўлланилган 77
.  Алишер   Навоий  ўзининг  “Ҳайрат   ул-Аброр”   асарида   маҳаллани
“маҳалла   шаҳар   ичидаги   шаҳарча”   дир   деб   таърифлайди.   Шунингдек,   бобомиз
Амир Темур барпо этган  марказлашган  давлатда ҳам  темирчилар, қуролсозлар,
тикувчилар,   чармдўзлар,   кулоллар,   қурувчилар   ва   бошқа   ҳунармандлар   бир
жойда   меҳнат   қилиб   ҳаёт   кечирганлар.   Бу   ҳақда   “Темур   Тузуклари”да
ёзилишича,   буюк   бобомиз   Амир   Темур   ўзи   барпо   этган   бепоён   ва   қудратли
салтанатни   бошқаришда   маҳалла   мутасадди   шахсларига   таянган.   Улар   билан
доимий   мулоқот,   машваратда   ва   маслаҳатда   бўлган,   кези   келганда   уларнинг
фаолиятини   қўллаб-қувватлаган   ва   фикрларига   таяниб   иш   тутган.   Асарда,
жумладан,   шундай   дейилади:   “Тажрибамдан   маълум   бўлдики,   кенгаш   икки
турли   бўлур.   Бири-тил   учида   айтилгани,   иккинчиси-   юракдан   чиққани.   Тил
учида айтилганини шунчаки эшитардим. Юракдан айтилган маслаҳатни эса жон
қулоғим билан эшитардим ва дилимга жойлардим” 78
. 
76
Адилходжаева   С.   Благо получие   махалли.-залог   стабильности   государства//   Демократлаштириш   ва   инсон
ҳуқуқлари.-Тошкент,-2003.-№3-Б.107.
77
Абу Бакр Мухаммад Ибн Жаъфар ан-Наршахий. Бухоро тарихи. – Т., 1993.–Б.52.Наршахи Абу Бакр Мухаммад.
История Бухары / Пере вод с персидского Н. Лыкошина. - Т., 1897. – С. 69-72
78
Амир   Темур.   Темур   тузуклари.   –   Тошкент:,  “Ёшлар нашриёт уйи”.  2018    – Б.   22.
55 Мустамлакачилар   маҳаллий   бошқарув   идораларига   масъул   шахслар
танланишида   ниҳоят   хушёр   иш   тутиб,   башарти   илғор,   тараққийпарвар   ва
миллатпарвар кишилар волост, ҳатто маҳалла бошқарувчиси, оқсоқол, юзбоши,
элликбоши   ёки   қози   сифатида   сайланиб   қолса,   уларни   лавозимга
тасдиқламаслик   учун   турли   ҳийла-найранглар   ишлатганлар.   “Туркистон
ўлкасини бошқариш ҳақидаги низом” деб аталган ҳужжат эса уларга бу борада
кенг фаолият майдонини яратиб берган. Чоризмнинг ушбу маъмурий сиёсатидан
асосий мақсади, ўлканинг иқтисодий жиҳатдан қонини сўриш, маънавий-руҳий
мақсади   эса,   Ўрта   Осиё   халқларини   руслаштириш   бўлган.     Россия   империяси
ўлкамизда   ўзбек   давлатчилигининг   барча   кўринишларини   таг-туги   билан
йўқотиш   ва   русча   идора   услубини   қатъий   жорий   этиш   бўйича   изчил   иш   олиб
борганлигини   тўла   тасдиқлайди.   Лекин   шундай   шароитда   ҳам   халқимиз   ўз
иродаси   билан   танилган   маҳалла   бошқаруви   синовдан   мардонавор   ўтган.
Самарқанд,   Тошкент,   Андижон,   Қўқон   ва   бошқа   йирик   шаҳарлар   даҳаларга,
улар   эса   ўз   навбатида   маҳаллаларга   бўлиниб,   уларга   оқсоқоллар   бошчилик
қилган. 
    ХХ   асрнинг   бошларидаёқ   маҳаллалар   даха   бошлиқлари-мингбошилар
сайлайдиган   юзбоши   (оқсоқоллар)   томонидан   бошқарилган.   Юзбоши   ва   унинг
ёрдамчилари   маҳалладаги   барча   жамоат   ишлари   ва   маросимларни
бошқарганлар,   шунингдек   фуқароларнинг   шаҳар   йиғинлари   ва   шаҳар
муассасаларида маҳалла манфаатларини ҳимоя қилганлар.
   Маҳаллаларнинг асосий вазифалари: маросимларни биргаликда ўтказиш,
ўз ҳудудини батартиб сақлаш ва ободонлаштириш, ёш авлодни ижтимоий руҳда
тарбиялаш,   жамият   ҳаётида   тартиб   сақланишини   таъминлаш,   барча   анъанавий
меъёрларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, урф-одатларга роя қилиш
ва уларни бузган, жамоат мажбуриятларидан бўйин товлаганларни жазолашдан
иборат   бўлган.   Маҳалла   раҳбарияти   ариқ-ховузларни   тозалаш,   кўчалар,   йўллар
қуриш   ва   маҳалла   ободончилиги   билан   боғлиқ   бошқа   жамоат   ишларини
56 уюштирганлар.   Бу   ишларнинг   барчаси   аксарият   ҳолларда   биргаликда   ҳашар
йўли билан амалга оширилган. 
  Афсуски,   Совет   ҳукумати   маҳаллага   ўз   умрини   яшаб   бўлган   ўтмиш
сарқити   сифатида   қаради.   Шундан   келиб   чиқиб,   у   анъанавий   миллий
бошқарувни  бекор  қилиш  йўли  билан  бу  ерда  саноатлашган  “илғор”   жамиятни
қарор   топтириш   сиёсатини   жорий   этишга   киришди.   20-йиллар   бошларидан
совет ҳукумати маҳаллалар вазифасини чеклаш, ўзига бўйсундиришга интилди,
бу ҳол маҳалла фаолиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Бироқ маҳалла
ўзининг   яшовчанлигини   намоён   этиб,   анъанавий   ҳаёт   ва   алоқа   тарзига   қарши
ҳар қандай хужумларга ва уларни йўқотиш йўлидаги уринишларга дош берди. У
илгариги   урф-одат   ва   расм-русумларни   сақлаб   қолиши   вазифасини   аъло
даражада амалга оширди.
  Ўзбекларнинг   миллий   қадриятлари,   ижтимоий   тузилмаларига   қарши
чиққан совет ҳокимияти маҳалла билан олишишда ён беришга мажбур бўлди. Бу
курашда ушбу тоталитар тузумнинг неча минг йиллардан бери ўзбек ҳалқининг
анъанавий яшаш тарзи бўлган маҳаллага тиши ўтмади. 1932 йилда “Ўзбекистон
шаҳарларидаги маҳалла қўмиталари тўғрисида Низом” чиқди. 1938 йилга келиб
маҳаллага ҳужум умуман тўхтатилди. Улар янги социалистик тузилмалар билан
бирга мавжуд бўлиши, бу тузилмаларни тўлдириши керак, деган тамойил тўлиқ
эътироф   этилди.   Бироқ   шунга   қарамасдан,   1961   йил   августда   Ўзбекистон
Республикаси   Олий   Кенгаши   томонидан   чиқарилган   “Республика   шаҳар,
қишлоқ,   посёлкаларидаги   ва   овуллардаги   маҳалла   қўмиталари   тўғрисидаги”
Низомда   ҳам   Маҳаллага   юридик   шахс   мақоми   берилмаган   эди.   “Маҳалла
қўмиталари   бирон-бир   молиявий   хўжалик   фаолияти   билан   шуғулланиши
мумкин эмас” эди. Маҳалланинг ҳуқуқ ва ваколатлари чекланган эди. 
Ўзбекистон   мустақиллика   эришгач,   маҳаллаларга   бўлган   муносабат
тубдан   ўзгарди.   Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   (эски)   105-
моддасига   ва   1993   йил   Олий   Мажлис   томонидан   қабул   қилинган
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунга биноан,
маҳаллалар   ўз   ҳуқуқий   мақомига   эга   бўлиб,   маҳаллий   ҳокимият   таркибига
57 кирди.   Маҳаллалар   давлатнинг   жойлардаги   муҳим   таянчи,   юридик   шахс
сифатида ўз мол-мулкига, молиявий бюджетига, банкдаги ҳисоб - китоб рақами
жамғармасига эгалиги қайд этилди. Бу қонунга асосан, ҳар бир маҳалла ўзининг
ҳудудида   ички   низомини   ташкил   этиши,   кичик   корхоналар   очиши,   ўзи   ишлаб
чиқарган   махсулотни   сотиши,   унинг   бир   қисмини   маҳаллалардаги
эҳтиёжмандларга   бепул   тарқатиши,   ўз   ҳудудидаги   аҳолини   иш   билан
таъминлаши, аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатиши мумкин бўлди.
  Ўзбекистон   Республикасида   2010   йил   12   ноябрда   эълон   қилинган
“ Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси ” да   фуқароларнинг   ўзини
ўзи   бошқариш   органларининг   фаолиятини   кучайтириш,   жумладан,   маҳалла
фаолиятининг   ташкилий   асосларини   янада   такомиллаштириш,   унинг
вазифалари кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
билан ўзаро яқин муносабатларини таъминлаш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ушбу   вазифалардан   келиб   чиқиб,   2013   йилнинг   апрель   ойида   “Фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тўғрисида”ги   ҳамда   “Фуқаролар   йиғини   раиси
(оқсоқоли)   ва   унинг   маслаҳатчилари   сайлови   тўғрисида”ги   қонунлари   янги
таҳрирда қабул қилинди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига
аҳолининг   ҳимояга   муҳтож   бўлган   қатламлар и ни  ижтимоий   қўллаб-қувватлаш,
фуқаролар   бандлигига   кўмаклашиш,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органларига   тегишли   ҳудуддаги   тадбиркорлик   фаолияти   субъектларининг
ҳуқуқлари   ва   қонуний   манфаатларига   риоя   этилиши   ва   коммунал   хизматлар
кўрсатиш   сифати   устидан   жамоатчилик   назоратини   амалга   ошириш   бўйича
қўшимча   ваколатлар   берилди.   Шунингдек,   Қонунда   фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш   органларини   хусусий   тадбиркорлик,   шу   жумладан ,   оилавий
тадбиркорлик   ва   ҳунармандчиликни   ривожлантириш   марказига   айлантириш
мақсадида   бир   нечта   нормалар   ҳам   назарда   тутилган   бўлиб,   мазкур   янги
нормалар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги роли
ва   аҳамиятини   янада   ошириш,   жумладан ,   тадбиркорлик   фаолиятини
58 ривожлантириш,   аҳолининг   ижтимоий   муҳофазага   муҳтож   қатламини   қўллаб-
қувватлашга қаратилди.
Ю қорида кўзда тутилган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ,   энг аввало,
Жамият   ҳаётининг   демократлашуви   жараёнида   “Кучли   давлатдан   -   кучли
фуқаролик жамияти сари” тамойилининг ҳаётга татбиқ этилишида ҳуқуқий асос
бўлиб хизмат қилди. Зеро, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
институти   фуқаролик   жамиятининг   муҳим   бўғинларидан   бири   сифатида   фақат
ўзимизгагина   хос   ва   мос   бўлган   маҳалла   интитутининг   ҳам   бевосита
ривожланишида   муҳим   омил   саналади.   Демак,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш институти негизида маҳалла институтининг ҳам ривожлантирилиши,
уни   оилавий   тадбиркорлик   марказига   айлантирилиши   ва   яна   бошқа   бир   қатор
функцияларнинг маҳалла зиммасига юклатилиши, қуйидаги хусусиятлари билан
ажралиб туради: 
биринчидан,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   институти   негизида
маҳалланинг   роли   оширилиши   миллий   менталитетимиз   ва   халқимизнинг   кўп
асрлик урф-одат ва бошқарув анъаналарига тўла мос келади; 
иккинчидан,   дунёнинг   ҳеч   бир   мамлакатида   ўхшаши   йўқ   маҳалла
институти юртимизда фуқаролик жамияти институтларининг энг муҳим бўғини
сифатида юзага чиқади ва унинг ривожланишида етакчи роль ўйнайди; 
учинчидан,   маҳаллаларда   “Маҳалла   посбони”   жамоатчилик
тузилмасининг   жорий   этилиши   юртимизда   тинчлик   ва   осойишталикни
таъминлаш   бевосита   маҳалладан,   унда   яшаётган   ҳар   битта   оилалардан
бошланиши лозимлигини таъминлайди; 
тўртинчидан,   маҳалланинг   оилавий   тадбиркорлик   марказига
айлантирилиши   унинг   аҳолини   иш   билан   таъминлаш   соҳасидаги   ролини   ҳам
белгилаб   беради.   Бунда   асосий   эътибор ,   аввало,   миллий   урф-одат   ва
анъаналаримизга   мос   ҳолда   миллий   ҳунармандчилик,   зардўзлик,   каштачилик
каби авлоддан авлодга “усто з -шогирд” анъаналари асосида ўтиб келаётган ўзига
хос   миллий   йўналишларни   қайта   тиклаш   ва   ривожлантириш   ҳисобига   аҳолини
иш билан таъминлаш кўзда тутилади. 
59       Бугун   ўзининг   мустақил   бошқарув   фаолиятига   эга   бўлиб   бораётган
фуқаролар   йиғинлари   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   сифатида   фуқаролик
жамиятини   шакллантиришда   жуда   муҳим   институт   бўлиб,   мустақиллик
йилларида   ушбу   институт   фаолиятини   янада   ривожлантиришга   катта   эътибор
қаратилди.   Жумладан;   таъбир   жоиз   бўлса,   “Янги   Ўзбекистон-янги   маҳалла”
иборасининг   пайдо   бўлганлигини   ўзи   ҳам   бу   соҳада   туб   ўзгаришлар   юз
берганлигидан   далолат   беради.   2022-йил   28-январдаги   “2022-2026   йилларга
мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси   тўғрисида”ги   ПФ-
60-сонли   Фармонида   “Нуроний”   ва   “Маҳалла”   жамғармаларининг
фаолиятларини   ҳар   томонлама   мустаҳкамлаш,   жамиятимиз   ҳаётида   уларнинг
ўрни   ва   мавқеини   янада   ошириш   бўйича   қўшимча   чоралар   кўрилади”,   деб
алоҳида таъкидлаганини ҳам эътироф этиш жоиздир. 
Жумладан;   Маҳалла   ва   нуронийларни   қўллаб-қувватлаш   Туман
(шаҳарлар)   бўлимлари   ўзларига   юкланган   вазифалар   ва   функцияларни   амалга
ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- давлат  органлари   ва  ташкилотларидан  статистик,  таҳлилий  материаллар,
хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
- давлат   органлари,   илмий   муассасалар   ва   бошқа   ташкилотларнинг
ҳудудий   бўлинмалари   раҳбарлари   ҳамда   мутахассисларини   жалб   қилиш,   ишчи
гуруҳлар тузиш;
- давлат   органлари   ва   ташкилотлари   ҳудудий   бўлинмалари   раҳбарларига
маҳалла,   нуронийлар   ва   кексалар   тўғрисидаги   қонунчилик   ҳужжатлари
бузилиши,   уларни   келтириб   чиқарувчи   сабаб   ва   шарт-шароитларни   бартараф
этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
- маҳалла,   нуронийлар   ва   кексалар   ҳуқуқлари   ҳамда   қонуний
манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;
- маҳаллалар   фаолиятини   қўллаб-қувватлаш   ҳамда   нуронийлар   ва
кексаларга   ҳар   томонлама   ёрдам   кўрсатишга   доир   ташаббуслар   билан   чиқиш
ҳамда таклифлар киритиш;
60 - маҳаллалар   фаолиятини   самарали   ташкил   этишга   кўмаклашиш,ўз
ваколатлари доирасида семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
маҳалла   ва   нуронийларни   қўллаб-қувватлаш   соҳаларида   алоҳида   ўрнак
кўрсатган   ходимларни   давлат   мукофотларига   тақдим   этиш   учун   таклифлар
киритиш 79 .
    Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса ўрнида айтиш мумкинки,
Бугунги   кунда   Янги   Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
соҳасида   амалга   оширилаётган   ислоҳотлар   жараёнини   тадқиқ   этиш,   ҳолисона
баҳо бериш билан боғлиқ; 
    Республикамизда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   демократик
мезонларини, фуқаролик жамияти қурилишида тутган ўрни ва аҳамиятини кенг
ўрганиш,   тадқиқ   қилиш,   бу   соҳада   амалга   оширилган   ишларни   янада
жадаллаштириш мақсадга мувофиқ; 
    Фуқаролик   жамиятини   шакллантириш   жараёнида   фуқароларнинг
ҳуқуқий   маданиятини   юксалтириш   орқали   уларни   ўзини   ўзи   бошқариш
органларидаги сиёсий фаоллигини ошириш; 
    Фуқаролик   жамиятини   шакллантиришда   ўзини   ўзи   бошқариш
органларининг ўрнини ва ролини янада чуқурроқ ўрганишга қаратилган хулоса,
таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишга бўлган эҳтиёж билан белгиланади.
Бу   борада   эса   қуйидаги   ишларни   амалга   ошириш   орқали   ушбу   институт
фаолиятини янада фаоллаштириш керак;
            Демократик   ҳуқуқий   давлат   ва   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда
фуқаролар   йиғинларида   фаолият   олиб   бораётган   мутасадди   раҳбарларнинг
аввало ҳуқуқий ва сиёсий билимини ошириш;
            Фуқаролар   йиғинларининг   раислари   (оқсоқоллар)   ва   уларнинг
маслаҳатчиларининг   маҳаллий   ҳокимият   органлари   билан   тенг   ҳуқуқлилик
79
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Ўзбекистон   Республикаси   маҳалла   ва   нуронийларни
қўллаб-қувватлаш   Вазирлиги   фаолиятини   тартибга   солувчи   айрим   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларни   тасдиқлаш
тўғрисида” ги 292-сон Қарори. Тошкент, 01.06.2022. 
61 асосида фаолият олиб боришларининг қонуний асослари ишлаб чиқилганлигини
уларга тушинтириб бориш;
             Фуқаро йиғинлари маҳаллаларда ўз вазифаларини олиб бораётган  раис ва
маслаҳатчилари   учун   йилда   икки   маротаба   семинар-тренинг   ташкил   қилиниб,
унда   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   депутатлари,   Олий   таълимнинг
етакчи профессор – ўқитувчиларини ҳам жалб этиш мақсадга мувофиқдир.
§ 2.2 .  Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этишнинг асосий йўналишлари
                        Бугун   дунёда   ўзаро   ишонч   ва   бир-бирини   тушуниш   тақчиллиги
сезилаётган,   қарама-қаршиликлар,   турли   ҳудудларида     содир   бўлаётган
можаролар   шароитида,   барқарорлик   ва   хавфсизликка   нисбатан   кўплаб
таҳдидлар    кучайди. Юқорида таъкидланган  халқларнинг тинчлиги масаласини
биринчи   навбатда,   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   маҳалла   ва   оилалар
тинчлигидан   бошлаш   юртимиз   тинчлигини   таъминлаш     имкониятини   беради.
Зеро, Ватан-остонадан бошланади, деган ибора бежиз айтилмаган. Бу эса мазкур
бошқарув   тузилманинг   жамият   ҳаётини   осойишталигини   таъминлашда
мустақил институт сифатидаги ўрни ва нуфузи тобора муҳим аҳамият касб этиб
ортиб бораётганлигини тасдиқламоқда. 
        Жаҳон   тажрибаси   шуни   кўрсатмоқдаки,   ўзини   ўзи   бошқарув   органлари
кўплаб мамлакатларда жамиятнинг қуйи бўғини ва давлат ўртасидаги ўзига хос
тарзда   кўприк   вазифасини   бажармоқда.   Масалан,   Буюк   Британия,   Жанубий
Корея, Канада, Сингапур, Туркия, Малайзия, Хорватия сингари давлатларда бир
неча йиллардан бери оила, ёшлар ва ўзини ўзи бошқариш масалаларида давлат
билан   ўзаро   тенг   муносабатда   самарали   фаолият   юритиб   келишмоқда.   Бу
хусусида   Мамлакатимиз   Президенти   Ш.Мирзиёев   “Оила-   муқаддас,   деган
азалий   ва   эзгу   ғоя   қадрсизланиб,   минг   йиллик   миллий   қадриятларимиз   завол
топар   экан,   бу   каби   оғриқли   ҳолатларни   камайтириб   бўлмайди.   Бунинг   учун
маҳалла   катта   ижтимоий   куч   сифатида   майдонга   чиқиши   керак, 80
  деб
80
Маҳалла-тинчлик ва осойишталик, ободлик ва фаровонлик марказига айланади.“// Ўзбекистон Республикаси
Президенти   Шавкат   Мирзиёев   раислигида   12   феврал   куни   маҳалла   тизимини   такомиллаштириш,
маҳаллаларда   тинчлик-осойишталикни   мустаҳкамлаш,   жиноятчиликнинг   олдини   олишмасалаларига
62 таъкидлаганликлари   бежиз   эмас.   Президентимизнинг   ушбу   фикрларидан   шуни
англаш   мумкинки,   ушбу   тузилманинг   хавфсизлик   нуқтаи-назардан     жамият
ҳаётидаги   ўрни   нақадар   юксак   эканлигидан   далолат   беради.   Ўзбекистон
Республикаси     Президентининг   2020   йил   18   февралдаги   ПФ–5938-сонли
“Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,   маҳалла
институтини янада қўллаб қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш
тизимини   янги   даражага   олиб   чиқиш   чора–тадбирлари   тўғрисида”ги
Фармоннинг   2   иловаси   Мамлакатда   “Обод   ва   хавфсиз   маҳалла”   тамойилига
асосланган   тизимни   самарали   жорий   этиш   бўйича   белгиланган   йўл   харитаси,
Маҳаллаларда   ҳуқуқ-тартиботни   мустаҳкамлаш   ва   жамоат   хавфсизлигини
таъминлашга   қаратилган     “Хавфсиз   маҳалла”     концепциясида   белгиланган
вазифалар   мавжуд   бўлиб,   унинг   таркибига   Маҳаллаларда   аҳоли   вакилларини
таклиф   қилган   ҳолда   «Маънавият   соатлари»   ва   «Ҳуқуқий   билимлар»,
«Ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси»,   «Ёнғинлар   профилактикаси»,   «Йўл
ҳаракати   хавфсизлиги   тарғиботи»   кунларини   ўтказиш,   Маҳаллаларда   жазони
ижро этиш муассасаларидан қайтган шахсларга кўмаклашиш   ишларини тизимли
равишда   ташкил   этиш,   Маҳаллаларда   аҳоли,   айниқса   ёшлар   ўртасида
ҳуқуқбузарликларнинг   барвақт   олдини   олишга   қаратилган   «Ўз   болангизни,   ўз
уйингизни,   ўз   Ватанингизни   кўз   қорачиғидек   асранг!»   шиори   остида   тарғибот
тадбирларини   ташкил   этиш,   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
ўртасида   “Обод   ва   хавфсиз   маҳалла”   Республика   кўрик-танловларини   ташкил
этиш   ва   ўтказиш,   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларида   одам
савдоси,   мажбурий   меҳнат   ва   коррупцияга   қарши   курашиш   бўйича   тарғибот
тадбирларини   ташкил   этиш   ва   ўтказиш,   Маҳаллаларда   «Ҳамжиҳатлик   бор
жойда   жиноятга   ўрин   йўқ!»   мавзусида   тарғибот   тадбирларини   ташкил   этиш,
Жиноятчилик   ошган   маҳаллалардаги   криминоген   вазиятни   барқарорлаштириш
мақсадида   фуқаролар   йиғинлари   ходимлари   ва   профилактика   инспекторлари
учун   видео-дарсликлар   тайёрлаш   ҳамда   масофавий   ўқув   семинарларини   ташил
бағишланган   видеоселектор   йиғилиши   //   Халқ   сўзи.  2020 йил  13   феврал.   №   32. –Тошкент.
63 этиш 81
  сингари   масалалар   кенг   ўрин   олган.   Юқоридаги   масалалар   “Обод   ва
хавфсиз   маҳалла”       концепциясини   самараси   маҳалладаги   ижтимоий-маънавий
муҳитни   соғломлаштириш,   жиноятчиликка   қарши   курашда   профилактика
масалалари ва тарғибот-ташвиқотга боғлиқ эканлигидан далолат беради.
  Ўзбекистон     Республикаси     Президентининг     2022-йил   28-январдаги
“2022-2026   йилларга   мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт
стратегияси   тўғрисида”ги   ПФ-60-сонли   Фармони,   2022-йил   1-мартдаги
“Оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш,   маҳалла   ва   нуронийларни   қўллаб-
қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-81-
сон   Фармони   ҳамда   ушбу   соҳага   оид   бошқа   меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатларда
белгиланган   вазифалар   ичида   “Хавфсиз   маҳалла”   масаласи   муҳим   ўрин
эгаллайди.  Жумладан, жамиятда, маҳаллада ва оилаларда соғлом ва барқарор
ижтимоий-маънавий   муҳит   ҳамда   тинчлик,   тотувлик   ва   осойишталикни
таъминлашни   назарда   тутувчи   “Хавфсиз   маҳалла”   тамойилининг   мазмун-
моҳиятини ва уни жорий этишнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш
ҳамда   2020-2024   йилларга   мўлжалланган   чора-тадбирларни   белгилаш   бу
орқали   маҳаллаларда   жиноятчиликни   олдини   олиш,   ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштиришни кўзда тутади.
     Мавзуни ёритиб   боришда     муаммога   доир   сиёсий,   психологик,   педагогик
адабиётларни     қиёсий-танқидий     ўрганиш,     таҳлил     этиш   усулларидан   ҳам
фойдаланилган.
                  Мамлакатимиз   мустақил   ривожланишининг   дастлабки   кунларидан   то
бугунги   кунгача     фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   жамиятимиз
ҳаётидаги роли ва аҳамиятини оширишга катта эътибор қаратилади. Жумладан;
1993   йилда   «Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тўғрисида»ги 82
Қонуннинг   қабул   қилиниши    
ушбу   тузилма   ривожи     учун   эталон   вазифасини
81
Ўзбекистон     Республикаси     Президентининг   ПФ–5938-сонли   “Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни
соғломлаштириш,   маҳалла   институтини   янада   қўллаб   қувватлаш   ҳамда   оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш
тизимини   янги   даражага   олиб   чиқиш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   Фармоннинг   2-иловаси   2020.18.02.
https://lex.uz/uz/docs/-4740345?ONDATE=21.04.2022.
82
Ўзбекистон   Республикасининг   “Маҳаллий   давлат   ҳокимияти   тўғрисида”ги   ва   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни. Тошкент, 1993 йил, 1999 йил, 2013 йил. 
64 ўтаб берди.  Сўнгги  йилларда маҳалла институтига  оид 38 та қонун ва меъёрий
ҳужжатлар   қабул   қилинди,   50   дан   ортиғи   такомиллаштирилди.   Фуқаролар
йиғинлари   раислари   ва   масъул   котибларининг   ойлик   иш   ҳақи   ўтган   йилнинг
ўзида 1,5 баробарга оширилди. Сўнгги уч йилда 624 та маҳалла идораси янгидан
қурилди, 2 минг 265 таси реконструкция қилинди ва таъмирланди.  102 та туман
ва   шаҳар   марказида   «Маҳалла   маркази»   мажмуалари   барпо   этилди.   Ҳар   бир
фуқаролар йиғинида «Кексалар  маслаҳати» гуруҳлари, 4 мингдан зиёд маҳалла
биноларида кутубхоналар 83
  ташкил қилинганлигининг ,   ўзи ҳам маҳаллаларнинг
давлат имиз  томонидан  чексиз даражада  қўллаб-қувватланаётганлигидан далолат
беради.   Юртимиздаги   тинчлик   ва   осойишталикни,   халқимизнинг   хотиржам
меҳнат   қилишини   таъминлашда   маҳалла   аҳлининг   хизмати   катта.   Албатта,
жиноятчиликка   қарши   курашишга   қаратилган   чора-тадбирлар   барча
маҳаллаларда ҳам талаб даражасида, деб бўлмайди. Масалан, Республикада 1994
йилда 25-29 ёшдагилар орасида 11005 та жиноятчилик ҳолатлари содир этилган
бўлса,   1999   йилда   13038   тага   етган.   Рўйхатга   олинган   жиноятларнинг   9,5
мингдан   ортиғи   хотин-қизлар   томонидан   содир   этилган.   2003   йилда   эса
уюшмаган,   тарбияси   оғир,   ишга   ва   ўқишга   жойлашмаган   ёшлар   томонидан
26579   жиноят   содир   қилинган.     йилга   келиб   эса,   маҳаллаларда   фақатгина
оилавий   келишмовчиликлар   сабабли   яқин   қариндошлар   бир-бирига   нисбатан
содир   этилган   қотилликлар   сони   200   га   яқин   бўлган.   Тизимдаги   муҳим
янгиликлардан   бири,   бу   2018   йил   1   январдан   эътиборан   барча   маҳаллаларда
“Кириш, чиқиш назорат пунктлари” ташкил  этилди 84
.  2019 йил якунлари бўйича
мамлакатдаги 1797 та (19,7%) фуқаролар йиғинида жиноятчилик кўрсаткичлари
ўсган   бўлиб,   нисбатан   энг   кўп   Самарқанд   (16,6%),   Фарғона   (13,5%),   Наманган
(10,9%) ва Тошкент  (10,3 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев   ташаббуслари   билан
Республикамиздаги   барча   маҳаллаларни   жиноятдан   ҳоли   худудга
83
Ўзбекистонда-янги-вазирлик-ташкил-этиш-таклиф-қилинди//   Халқ   сўзи.   2020   йил12   феврал
https://хs.uz/uz/post/
84
Ишқуватов   В.Т.   Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ривожланиш   тарихи.   Авторефарат   тарих
фанлари доктори ( DSc) Тошкент, – 2020.–Б.28.
65 айлантириш   борасидаги     “Хавфсиз   маҳалла”,   “Хавфсиз   хонадон”   тизими
асосида   иш   ташкил   этилганлиги   ўз   натижасини   берганлигини   алоҳида
таъкидлаб   ўтиш   керак.   Республикамиздаги   барча   маҳаллалалар   (9134)
криминоген  вазиятга  қараб  3  та  тоифага  ажратилди:  Қизил  (3047 та),  Сариқ
(2682   та)   ва   Яшил   (2639   та)   пойтахтда   72   та,   қолган   ҳудудларда   эса   830   та
маҳаллада   оғир   криминоген   вазиятни   ижобий   томонга   ўзгартириш   учун
“маҳаллабай”   дастурлари   ишлаб   чиқилиб,   ижрога   қаратилди.   Республикда
биронта   ҳам   жиноят   содир   этилмаган   маҳаллалар   сони   кўпайди   яъни,   9314
тадан 2639 та маҳаллаларда биронта жиноят содир этилмаган. 85
Юқоридаги жадвал: Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби” рисоласидан олинди.
            Фуқаролар   йиғини   раисига   бир   қатор   қўшимча   ҳуқуқлар   берилди.
Жумладан,   фуқаролар   йиғини   раиси   тегишли   ҳудуддаги   профилактика
инспектори   фаолиятига   баҳо   бериш   ҳамда   уни   рағбатлантириш   ёки   унга
нисбатан   эгаллаб   турган   лавозимидан   озод   этишгача   бўлган   жазо   чораларини
қўллаш   бўйича   Қорақалпоғистон   Ички   ишлар   вазирлиги,   ҳудудий   ички   ишлар
бош   бошқармалари   ҳамда   бошқармаларига   кўриб   чиқилиши   мажбурий   бўлган
тақдимнома   киритиш   ҳуқуқига   эга   бўлди,   бундай   ваколатни   олган   маҳалла
раиси,   албатта,   профилактика     инспектори   ўртасидаги   форс-мажор   ҳолатларга
барҳам   бериб,   маҳаллалардаги   хавфсиз   маҳалла   тамойилини   амалга   оширишда
профилактика     инспекторига   юклатилган   вазифаларни   Маҳалла   раиси
85
Ҳаракатлар стратегияси сарҳисоби. Рисола.Тараққиёт стратегияси маркази жамоаси. Тошкент,   – 2022. –Б.45.
662021 йилда 
Республикамиздаги барча 
маҳаллалалар (9134) 
криминоген вазиятга қараб 
3 та тоифага ажратилди :
3047
Қизил 2682
Сариқ 2639
Яшил томонидан   талаб   қилишда   муҳим   аҳамиятга   эга   эканлигини   таъкидлашимиз
керак.   Шунингдек,   маҳалла   институтининг   “Хавфсиз   маҳалла”   тамойили
юзасидан   ички   ишлар   органлари,   бошқа   давлат   идоралари   ва   жамоат
ташкилотлари   билан   узлуксиз,   тизимли   ҳамкорлигини   йўлга   қўйиш   мақсадга
мувофиқ.   “Хавфсиз   маҳалла”   тамойили   асносида   маҳаллабай   ишлаш   бўйича
хамкорлик   механизмларини   таъкидлаб   ўтамиз;   биринчидан   сектор   раҳбари   ҳар
бир ёшнинг муаммосини ҳал этиш чорасини кўради; иккинчидан профилактика
инспектори профилактик ҳисобга олади,якка тартибда шуғулланади;  учинчидан
МФЙ раиси ҳар бир  нотинч оила ва жиноятчиликка мойил бўлган оилаларнинг
аҳволидан   хабардор   бўлиб   боради;   ушбу   масалани     халқ   депутатлари   туман,
шаҳар   кенгашида   кўриб   чиқилади,   ёшлар   ишлари   агентлигида
мувофиқлаштириш,   “Бир   нуроний-бешта   ёшга   мураббий”   тамойили   асосида
кексаларнинг   маҳалла   ёшлари   тарбиясига   таъсир   кучини   кўрсатиш   каби
маҳаллалар   тинчлиги   ва   осойишталигига   эришишни   кўзда   тутади.   Шунингдек,
Президентимизнинг   келгусида   “Нуроний”   ва   “Маҳалла”   жамғармаларининг
ходимлар   штатларини   кўпайтириш   ва   моддий-техник   базасини   мустаҳкамлаш,
жамиятимиз   ҳаётида   уларнинг   ўрни   ва   мавқеини   янада   ошириш   бўйича
қўшимча   чоралар   кўрилади”,   деб   таъкидлагани   хавфсиз   маҳалла   тамойилини
ҳаётга жорий этишда   муҳим аҳамият касб этади 86
.
      Маҳалла   олдида   турган   энг   долзарб   масалалардан   бири   инсонни   улуғлаш
бошқача айтганда, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оилалаларни
мустаҳкамлаш, лоқайдлик, боқимандалик каби иллатдан фориғ қилиш, аҳолини
том   маънодаги   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишга   сафарбар   қилишдан
иборатдир.   Мамалакатимиз,   сўнгги   йиллар   давомида   жуда   кўп   масалаларда
дунё   ҳамжамияти   интеграциясининг   эътирофига   лойиқ   улкан   ислоҳотлар
маркази сифатида намоён бўлиб, инсон қадри, унинг ҳақ-ҳуқуқлари, жамиятдан
рози   бўлиб   яшаши   ва   қонуний   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлаш   ҳамда
ҳимоя қилиш тамойили унинг моҳиятини ташкил этиб келмоқда. 
86
Шавкат   Мирзиёев.   Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   давлатини   биргаликда   барпо   этамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ. – Тошкент:,“Ўзбекистон”, 2017. –Б. 12.
67 Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча ишлар, ижтимоий-иқтисодий
лойиҳалар   ҳалқни   рози   қилишга   қаратилган.   Давлатимиз   раҳбари   ҳар   доим
“ислоҳотлар   натижасини   одамлар   ўз   ҳаётида,   маҳалласида   сезсин”,   деб   талаб
қўяди.   Президентимизнинг   ҳалқни   рози   қилишни     юқоридан   эмас,   айнан   қуйи
бўғин маҳалладан бошлаш кераклигини, раҳбарлар “маҳаллабай”, “хонадонбай”
ва   “фуқаробай”   тизими   асосида   маҳаллаларга   кириб   боришни   фуқароларнинг
бирламчи   муаммоларини   жойида   ҳал   қилиши   кераклигини   жуда   кўп   бор
таъкидлаганлар.   Бугунги   кунда,   юртимизда   9370   та   маҳалла   мавжуд   бўлиб,
уларнинг   ҳар   бирига   борилиб,   аҳолини   қийнаётган   муаммолар   рўйхати
шакллантирилган.   Хусусан,   йўл,   ичимлик   суви,   суғориш   тизими,   электр
таъминоти, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 12 мингта масала кўтарилган. 4979
та   маҳаллада   режалаштирилган   5695   та   қурилиш-таъмирлаш   лойиҳалари   учун
“Обод   қишлоқ”   ва   “Обод   маҳалла”   жамғармаларига   1   триллион   700   миллиард
сўм   йўналтирилиши   белгиланган 87
.   Юқорида   келтирилган   рақамлар   маҳалла
институтига   миллий   давлатчилигимизнинг   асосий   қуйи   бўғини   сифатида
қаралиши,   унинг   жамият   бошқарувидаги   ўрни   ва   ролини   ошириш   ҳамда
жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини
янада   қўллаб-қувватлаш   ҳамда   оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш   тизимини
янги даражага олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳамияти
ва кўламини янада оширади десак, муболаға бўлмайди. 
Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев     ташаббуси   билан   2020-йил   2-мартида
қабул   қилинган   “Маҳалла   тизими   ходимлари   кунини   белгилаш   тўғрисида”ги
Ўзбекистон   Республикаси   Қонуни   бу   йўналишдаги   ишлар   ривожини   янги
босқичга   кўтарди.   Мамлакатимизда   ҳар   йили   22-март   –   Маҳалла   тизими
ходимлари   куни   сифатида   нишонланмоқда.   Маҳалла   раисларининг   ҳуқуқ   ва
ваколатларини   янада   ошириш,   ижтимоий   қўллаб-қувватлаш   масалаларига   ҳам
эътибор   кучаймоқда.   Эндиликда   маҳалла   раислари   ҳоким   ёрдамчиси,   ёшлар
87
Ўзбекистон Республикаси   Президенти  Шавкат  Мирзиёев  раислигида 2022 йил   11 октябрь куни  маҳаллаларни
обод   қилиш   ва   аҳолини   ўйлантираётган   масалаларни   ҳал   этиш   бўйича   устувор   вазифалар   юзасидан
видеоселектор   йиғилиши.   Аҳоли   кайфияти   ислоҳотларимиз   ва   сиёсатимизнинг   кўзгуси.
https://president.uz/uz/lists/view/5599
 
68 етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори фаолиятини ҳудудда
биринчи   навбатда   ҳал   этилиши   лозим   бўлган   муаммоларни   бартараф   этишга
йўналтиради.   2022–2026-йилларга   мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг
тараққиёт   стратегиясида   кўзланган   “Хавфсиз   Маҳалла”   тамойилини   амалга
ошириш   мақсадида   маҳаллаларда   бошланган   тизимли   ишлар   изчил   давом
эттирилиб, маҳалланинг “фаол модели” ёки ўсиш нуқталари  яратилмоқда. 
Маҳалладан   туриб   барча   давлат   органларига   мурожаат   қилиш   ва   уларнинг
раҳбарлари   билан   мулоқот   қилиш   тизими,   маҳаллаларга   мустақил   молиявий
имкониятлар   берилаётир.   Шу   билан   бирга,   маҳаллаларнинг   “драйверлари”
белгиланиб,   аҳолини   тадбиркорликка   жалб   этиш,   иш   билан   таъминлаш   асосий
устувор   вазифа   сифатида   қаралмоқда.   Кам   таъминланган,   ижтимоий   ҳимояга
муҳтож   қатламни   қўллаб-қувватлаш,   аёллар,   ёшлар   ва   ногиронлиги   бўлган
шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базаси яратилиб, “Темир дафтар”, “Ёшлар
дафтари”   ва   “Аёллар   дафтари”   “Ижтимоий   ҳимоя   ягона   реестри”   билан
интеграция   қилинмоқда.   Дунёда   глобаллашув   жараёнлари   тезлашган   ҳозирги
даврда     “Обод  ва  хавфсиз  маҳалла”  тамойилига  асосланган  тизимни тўлақонли
ва   самарали   жорий   этиш,   маҳаллаларда   жиноятчиликни   олдини   олиш,   маҳалла
ва   оила   институтларини   мустаҳкамлаш   соҳасидаги   устувор   йўналишларни
шакллантириш,   хотин-қизлар   ва   нуронийларни   қўллаб-қувватлаш,   ижтимоий
сиёсий   билим   ва     фаолликни   оширишга   қаратилган   концепцияларни   комплекс,
мақсадли,   соҳавий   ва   ҳудудий   дастурларни   ишлаб   чиқишнинг   илмий-
методологик асослари яратилмоқда. 
                Янги   Ўзбекистон   маҳаллаларининг   ташқи   манзараси   ҳам,   ички   шакл-
шамойили,   одамлар   дунёқараши   ҳам   тубдан   ўзгарган   –   фаровонлик,   ободлик,
улуғворлик   касб   этган.   Бу   йўлдаги   чора-тадбирлар   2017 –2021-йилларга
мўлжалланган  Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегияси   асосида   бошланган   эди.   Ҳаракатлар
стратегия си нинг   давлат   ва   жамият   қурилиши   тизимини   такомиллаштиришга
қаратилган   биринчи   устувор   йўналишида   тизимга   доир   бешта   муҳим   вазифа
қўйилганди:   халқ   билан   самарали   мулоқот   механизмларини   жорий   қилиш;
69 жамоатчилик   назоратини   амалга   оширишнинг   замонавий   шаклларини
ривожлантириш,   ижтимоий   шерикликнинг   самарасини   ошириш;   фуқаролик
жамияти   институтларини   ривожлантириш,   уларнинг   ижтимоий   ва   сиёсий
фаоллигини   ошириш;   маҳалла   институтининг   жамият   бошқарувидаги   ўрни   ва
фаолиятининг   самарадорлигини   ошириш.   Бу   борада   муайян   ишлар   амалга
оширилди.   “Хавфсиз   маҳалла   –   фаровон   оила”   тизимини   ижтимоий   ҳаётга
жорий этишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича билдирилаётган фикрлар,
берилаётган   таклифлар,   илгари   сурилаётган   ғоялар   ижтимоий   ҳаёт   учун   жуда
муҳим   ҳисобланади.   Чунки   соҳада   тизимли   ислоҳотлар   ва   таъсирчан   чора   -
тадбирларни талаб қилувчи муаммолар ҳам ҳалигача мавжуд.
          “Обод ва хавфсиз маҳалла”   деганда,  аввало, фаровон оилалар, урф-одатлар
бешиги   бўлган   маҳаллада   вояга   етган   маънавий   ва   жисмоний   баркамол   ёшлар,
кўркам қишлоқларимиз, замонавий ва файзли маҳаллаларимиз, хавфсиз маҳалла
деганда   эса   тинчлик   ва   фаровонлик   ҳукм   сураётган,   жамоат   хавфсизлиги   ва
жамоатчилик   назорати     тўлиқ   таъминланган,   жиноятчиликдан   холи   аҳоли
масканлари сингари индикаторлар асос бўлиб  хизмат қилади.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   томонидан   2020-йил   12-феврал   куни
ўтказилган   видеоселектор   йиғилишида   “Обод   ва   хавфсиз   маҳалла”
тушунчасининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар: 
«Оила   –   муқаддас»   деган   азалий   ва   эзгу   ғоя   қадрсизланиб,   минг   йиллик
миллий   қадриятларимиз   завол   топар   экан,   бу   каби   оғриқли   ҳолатларни
камайтириб   бўлмайди.   Бунинг   учун   маҳалла   катта   ижтимоий   куч   сифатида
майдонга   чиқиши   керак.   Чунки   фаоллар,   кўпни   кўрган   оқсоқоллар,   тажрибали
нуронийларимиз,   агар   истаса,   жамоатчилик   билан   биргаликда   ҳар   қандай
муаммони   ҳал   қилишга,   хато   қилган   ёшларни   тўғри   йўлга   солишга   қодир» 88
,   –
деди   Шавкат   Мирзиёев.   Дарҳақиқат,   маҳаллалар   тинчилиги   ва   ободлиги
маҳалладаги ҳар бир оиланинг фаровон ҳаёт тарзига боғлиқдир.
88
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.М.Мирзиёев   раислигида   2020-йил   12-   феврал   куни   ўтказилган
видеоселектор йиғилиши     – Тошкент, https://kun.uz/news/2020/02/12/prezident-yigilishi-ozbekistonda-yangi-vazirlik-
tashkil-etish-taklifi-bildirildi.
70           Маҳаллаларнинг   ободлиги   ва   хавфсизлиги   ижтимоий-маънавий
муҳитимизнинг     соғлом   бўлишига,   жамоатчилик   назоратини   амалга   оширишда
кексалар   маслаҳат   кенгашларининг   ўрни   муҳим   эканлигини   алоҳида
таъкидлаймиз.   Маҳаллаларда   жиноятчиликни   олдини   олиш   борасидаги
ишларимиз   биринчи   навбатда   оиланинг     тотувлиги,   эр   ва   хотин
муносабатларида, фарзандлар тарбиясида кўринади.
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.Мирзиёев   тарбия   борасида   тўхталиб,
“Бизни   ҳамиша   ўйлантириб   келадиган   яна   бир   муҳим   масала   –   бу
ёшларимизнинг   одоб-аҳлоқи,   юриш-туриши,   бир   сўз   билан   айтганда,
дунёқараши   билан   боғлиқ.   Бугун   замон   шиддат   билан   ўзгаряпти.   Бу
ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган қатлам бу – ёшлар. Ёшлар ўз
даврининг   талаблари   билан   уйғун   бўлиши,   бироқ   айни   пайтда   ўзлигини   ҳам
унутмасликлари   зарур.   Биз   киммиз,   қандай   улуғ   зотларнинг   авлодимиз,   деган
даъват  уларнинг қалбида  доимо акс-садо  бериб,  ўзлигига  содиқ қолишга ундаб
турмоғи даркор. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз?  Тарбия, тарбия ва фақат
тарбия ҳисобидан” 89
 дея таъкидлади.
Ҳар   бир   оила   ўз   фарзандига   ватанпарварлик   ғояларини,   ватан   остонадан
бошланишини   алоҳида   тушунтириб   ўтсагина   фарзандларимизнинг   турли   ёт
ғояларга   эргашишларининг   олди   олинади,   маҳаллаларда   нотинч   оилалар
бўлмаслиги кафолатланади.
Мафкуравий курашлар даврида “лоқайдлик”, “бепарволик” тушунчалари салбий
аҳамият касб этади. Муборак ҳадислардан бирида шундай дейилади:  “Кишининг
ўз   қарамоғидаги   кимсаларга   бепарво   бўлиши   унинг   гуноҳкор   эканлигига
кифоядир” 90
  Зеро,   “бепарволик”   эртага   жамият   учун   катта   ва   кичик
иллатларнинг   пайдо   бўлиши,   илдиз   отишига   сабабчи   бўлиши   мумкин.
89
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев   Ёшлар тарбияси-энг муҳим масалалардан. “Ижтимоий
барқарорликни   таъминлаш,   муқаддас   динимизнинг   софлигини   асраш-давр   талаби”   мавзусидаги   анжуманда
сўзлаган нутқи.  – Тошкент, 2022.15.06. https://adolat.uz/uz/news/bilimli-millat-kam-bolmas
90
Ал-   Бухорий,   Абу   Абдуллоҳ   Муҳаммад   ибн   Исмоил.   Ал-   адаб   ал   муфрад     (Араб   дурдоналари).   Таржимон,
муқаддима ва изоҳлар муаллифи Tarjimon, muqaddima va izohlar muallifi Ш.Бурхонов – Тошкент:, “ Ўзбекистон ”,
1990. – Б. 26. 
71 Унутмаслик   лозимки,   турли   бузғунчи   оқимларга,   ғарб   модаси,   мусиқа   ва
киносига эргашаётганлар, тақлид қилаётганлар – ёшлардир.
Оилада фарзанд ақлий ва жисмоний жиҳатдан етук бўлиб шаклланиши учун ота-
она   унинг   аҳлоқий   тарбияси   билан   жиддий   шуғулланиб,   кўп   ҳаракат   қилиши
лозим.   Маърифатпарвар   Абдурауф   Фитрат   бу   ҳақида:   “Ахлоқий  тарбия   –  одам
аҳлоқини   камолга   етказиш   демакдир,   яъни   одамни   шундай   тарбия   қилиш
керакки,   феъли   ва   амали   ўзига   ҳам,   бошқаларга   ҳам   фойдали   ва   манфаат
келтирадиган бўлсин” 91
, деб таъкидлайди.
Шунингдек,   бугунги   кунда   дунёда   ҳамда   мамлакатимизда   йилдан-йилга
фавқулодда   вазиятлар   (сув   тошқинлари,   зил-зила,   шамол   ва   ҳакозолар)   сони
ортиб   бораётганлигини   бу   борадаги   статистик   таҳлиллар   ҳам   кўрсатмоқда.
Бирлашган   Миллатлар   Ташкилотининг   Табиий   офатлар   хавфини   камайтириш
бўйича   Бошқармаси   (UNISDR)   томонидан   эълон   қилинган   ҳисоботга   кўра,
сўнгги   йигирма   йил   (2000-2019-йй.)   мобайнида   дунёда   табиий   офатлар   сони
икки бараварга  ошган. Улар оқибатида миллионлаб инсонлар ҳалок бўлган, 4,2
миллиард   киши   жабрланган.   Дунё   иқтисодиёти   3   триллион   АҚШ   доллари
миқдорида   зарар   кўрган 92
.  
Масалан,   2020–2021-йилларнинг   ўзида   юртимизда
жуда   катта     кўламдаги   ҳалокат   Сардоба   сув   омборини   бузилиши,   Бухоро
вилоятидаги   кучли   шамоллар,   юртимиздаги   эпидемиологик   вазиятларнинг
кескинлашуви,   ис   газидан   заҳарланиш   шулар   жумласидандир.   Юқоридаги
ҳолатлардаги   жабрланганлар,   ҳаттоки,   вафот   этганлар   орасида   бутун   бошли
оилаларнинг   ҳам     борлигини   кўришимиз   мумкин.   Юқоридаги   ҳолатларни
маҳалла   аҳолиси   ўртасида   камайтиришни,   уларни     фавқулодда   вазиятларда
тўғри   ҳаракатланиш   кўникмаларини   шакллантириш,   маҳалла   аҳолисини
фавқулодда   вазиятларда   тўғри   ҳаракатланишни   бошқариш   технологиясини
такомиллаштиришни   тадқиқ   этиш   долзарб   масалалардан   бирига   айланиб
бораётгани   қайд   этиш   мумкин.   Биз   бир   ҳақиқатни   тан   олишимиз   керак,
“хавфсиз   маҳалла”   деганда   биз   фақат,   жиноят   содир   этилмаган   маҳалла   деб
91
Абдурауф Фитрат Оила  – Тошкент:, “Маънавият”, 1998. – Б. 83-84.
92
Ромашенко   С.А.   “ООН:   Изменение   климата   увеличивает   число   природных   катастроф”   //   https    ://    universe    -  
tss    .   su    /   main    /   klimat    /86817-    oon    -   izmenenie    -   klimata    -   uvelichivaet    -   chislo    -   prirodnyh    -   katastrof    .   html    .  
72 эмас,   балки   фавқулодда   вазиятларда   маҳалла   аҳолисининг   бундай   вазиятларга
тайёргарлик   масалалалари,   уларнинг   бу   борадаги   билим   ва   малакаларини
шаклланиш жараёнлари қай даражада  эканлигини   атрофлича  таҳлил этиш ҳам
мақсадга   мувофиқдир.   Бу   борада   Республика   Фавқулодда   вазиятлар
вазирлигидан тортиб бу масалага тегишли барча мутасадди ташкилотлар айнан
“хавфсиз   маҳалла”   доирасида   фавқулодда   вазиятларда   маҳалла   аҳолисининг
хавфсизлиги   ва   уларнинг   тўғри   ҳаракатланиши   юзасидан   стратегик   йўл
хариталари ишлаб чиқиш ва амалда жойлардаги маҳаллаларда ўқув-семинарлар
ташкил этиши, кўргазмали тарқатма материаллардан фойдаланиши, маҳаллалар
гузарларида   фавқулодда     вазиятларда   аҳолининг   қандай   ҳаракат   қилишига   оид
расмли   баннерлар   ўрнатилиши,   маҳаллалар   ўртасида   маҳаллий   хокимият   ва
ёшлар   ишлари   агентлигининг   маҳалладаги   вакили   бошчилигида   “Фавқулодда
вазият   вақт   ва   жой   танламайди”   шиори   остида   мусобақалар,   расмлар
кўргазмаларини   ўтказиш   мақсадга   мувофиқдир.   Демак,   келтирилган
маълумотлар   асосида   маҳалла   аҳолисини   фавқулодда   вазиятларда   тўғри
ҳаракатланиш ва бошқаришни тақоззо этади. Бу борада аҳолини ва ҳудудларни
фавқулодда   вазиятлардан   муҳофаза   қилиш   ваколатига   эга   раҳбарлар   ва
мансабдор   шахслар   томонидан   оммавий   ахборот   воситалари   имкониятларидан
кенг   фойдаланган   ҳолда   фуқароларни   фавқулодда   вазиятлар   содир   бўлганда
ҳаракат   қилишга   тайёрлаш  тизимини  янада   такомиллаштириш,   аҳоли,  биринчи
навбатда,   вояга   етмаганлар   ва   ёшлар   билан   мулоқотларни   мустаҳкамлаш   ва
кенгайтириш,   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   ва   бошқа
фуқаролик   жамияти   институтлари   билан   фавқулодда   вазиятларнинг   олдини
олиш   ва   уларни   бартараф   этиш   соҳасида   ўзаро   ҳамкорликни   таъминлашдек 93
вазифаларни белгилаб олиш муҳимдир. 
  Сайёрамизда   зилзилалар   сони   йил   давомида   бир   неча   юз   мингга     етиши
мумкин.   Шулардан   аксарият   қисми   сейсмографларгина   сезадиган   кучсиз
зилзилалар   бўлиб,   одамлар   сезадиганлари   бир   неча   мингга,   иқтисодиёт
93
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш
тизими  самарадорлигини  тубдан  ошириш  чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   ПФ-5066-сон   Фармони, “Халқ  сўзи”   -
йил 2-июндаги 109 (6803)-сон.
73 тармоқлари ва обектларига зарар етказадиган зилзилалар эса бир неча ўндан бир
неча юзтагача бўлиши мумкин 94
.  
Республикамизда   маҳалла   аҳолисини   фавқулодда   вазиятларда   тўғри
ҳаракатланиш   кўникмаларини   шакллантиришнинг   ўзига   хос   жиҳатларини
илмий   тадқиқотларда   атрофлича   ўрганиш   вазифалари   турибди.   Маҳалла
аҳолисини   фавқулодда   вазиятларда   тўғри   ҳаракатланиш   кўникмаларини
шакллантиришда     “Фавқулодда   ҳолат   тўғрисида”ги 95
  ва   “Фуқаро   муҳофазаси
тўғрисида” 96
ги   Ўзбекистон   Республикаси   қонунлари   аҳолини   фавқулодда
вазиятларда   қандай   ҳаракат   қилишга   тайёрлаш   учун   энг   муҳим   хуқуқий   асос
эканлигини таъкидлаймиз. 
            Хавфсиз маҳалла тамойилларидан бири   ўзини ўзи бошқариш органларида
аҳолини     фавқулодда   вазиятларда   тўғри   ҳаракатланиш   кўникмаларини
ривожлантириш   жараёнларини   ташкил   этишни   такомиллаштириш   ва   тушунча
хосил қилиш  асосий стратегик мақсад ҳисобланади.
Стратегияни амалга оширишда қуйидаги вазифаларни илгари суриш мумкин:
    –     Маҳалла   аҳолисида   фавқулодда   вазиятларда       ҳар а катланиш       бўйича
тушунча ва кўникмаларини қай даражада эканлигини аниқлаштириш;
    –   Маҳалла   аҳолисида   фавқулодда   вазиятларда   ҳаракатланишдаги   билим   ва
кўникмаларини   Ўзбекистон   Республикаси   Фавқулодда   вазиятлар   вазирлиги
ҳузуридаги   Фуқаро   муҳофазаси   институтининг   фавқулодда   вазиятларни
симуляция   қилиш   марказларидаги   зилзила   ва   ёнғинда   ҳаракатланиш   орқали
текшириш;
  –     Фавқулодда   вазиятларда   маҳалла   аҳолиси   индивидуал   ва   жамоавий   тўғри
ҳаракатланиш жараёнларини қулай тарзда такомиллаштириш;
  –     Маҳалла   аҳолисида   фавқулодда   вазиятларда   тўғри   ҳаракатланишлари   учун
содда услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш ва уни аҳолига бепул тарқатиш.
94
Сывороткин В.Л. “Землетрясение”, научно-технический журнал “Пространство и время”,2(4)2011.–  C.134-135.
95
“Фавқулодда   ҳолат   тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикасининг   Конституциявий   Қонуни,   ЎРҚ-737-сон   2021
йил 15- декабрь. 
96
“Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 80-II- сон 2000 йил 26-май.
74 Агар юқорида  келтирилган вазифалар амалга оширилса,  қуйидаги натижаларга
эришишимиз мумкин бўлади:
–   маҳалла   аҳолисини   фавқулодда   вазиятларда   тўғри   ҳаракатланиш
кўникмаларини шакллантириш жараёнлари мураккаб педагогик  компонентлари
сифатида   асосланиб,   ташкилий   тузилмаси   ва   мазмунига   мувофиқ   ўзаро
боғлиқлиги ҳамда алоқадорлигини аниқлаштириш мумкин бўлади;
–   маҳалла   аҳолиси   фавқулодда   вазиятларда   тўғри   ҳаракатланиш   бўйича     ўз
ҳаётларини   сақлаб   қолишга   асосланган   қарорлар   қабул   қилиш   механизмлари
янада такомиллаштирилади;
–   фавқулодда   вазиятларда   маҳалла   аҳолисида   индивидуал   ва   жамоавий
ҳаракатланиш бўйича методик услубий кўрсатма   орқали бу борадаги билим ва
кўникмалар яхши натижалар беради.
          Юртимизда 10 мингдан кўп маҳаллалар фаолият олиб бораётган бўлса, ҳар
бир маҳалланинг осойишталиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги муҳим аҳамиятга
эгадир,   жумладан;     “Хавфсиз   маҳалла”,   “Хавфсиз   қишлоқ”,   “Хавфсиз   туризм”,
“Хавфсиз шаҳар” каби тушунчалар ислоҳотларимизда жуда кўп қўлланилмоқда.
Ушбу тушунчаларнинг ҳар бири маълум бир соҳа ва ҳудудини ўз ичига қамраб
олиб,   алоҳида   йўналиш   сифатида   қаралмоқда.   Хавфсиз   маҳалла   мезонининг
тизимости   таркибий   қисмлари   сифатида   оилада,   соғлом   муҳит   ва   ўзаро
ҳурматни   шакллантириш   йўналишида.   Бугунги   кунда   оила   институтини
мустаҳкамлаш   бўйича,   энг   аввало,   “Соғлом   оила   –   соғлом   жамият”   ғоясини
ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини юритиш, нотинч ва
муаммоли   оилаларга   манзилли   кўмаклашишни   ташкил   этиш   долзарб   аҳамият
касб этиб бормоқда. Бу борада турмуш қурган ёшлар орасида ҳаётни енгил-елпи
тасаввур   қилиш,   оила   муқаддас   эканини   тушуниб   етмаслик   ҳолатлари   ҳам,
афсуски,   учраб   турибди.   Ёш   оилалар   орасида   арзимас   сабаблар   билан
ажралишлар кўпайиб бормоқда.
“Бегуноҳ   болалар   етим   бўлиб,   меҳр   ва   эътиборга   энг   ташна   вақтида   ота-она
тарбиясидан   четда   қолмоқда.   Яна   бир   нохуш   ҳолатни   бугун   афсус   билан
айтмоқчиман:   оилаларда   носоғлом   муносабатлар,   қайнона-келин,   эр-хотин
75 ўртасидаги   жанжаллар,   хотин-қизларимиз   орасида   ўз   жонига   қасд   қилиш
ҳолатлари борлиги шахсан мени қаттиқ изтиробга солмоқда” 97
,    – деб таъкидлаб
ўтганлар юртбошимиз.
          Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев   ташаббуси   билан   маҳалла   фаолиятини
такомиллаштириш   доирасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг илмий-амалий
асосларини   мустаҳкамлаш   мақсадида   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва
жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020–2024-
йилларга мўлжалланган концепцияси 98
 тасдиқланди.  
  Юқоридаги   концепцияда   фуқаролар   йиғинларининг     фаолиятига   хос
бўлмаган 50 дан ортиқ вазифа бекор қилиниши, профилактика инспекторларига
ўз   вазифасига   кирмайдиган   ортиқча   топшириқлар   ҳам   кескин   қисқартирилиши
белгиланди.   Маҳалла   раиси   ва   профилактика   инспекторига   қўшимча   ҳуқуқ   ва
имкониятлар   берилиб,   мақоми   ва   таъсирчанлиги   кучайтирилиши   хавфсиз
маҳалла   тамойилини   амалга   оширишда   жуда   катта   ёрдам   бўлиб   хизмат
қилмоқда.   Концепцияга   кўра   жамиятнинг   бетакрор   ижтимоий   тузилмаси
ҳисобланадиган   маҳалла   институтининг   роли   ва   аҳамиятини   ошириш,   хотин-
қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги  ўрнини
мустаҳкамлаш,   жамият   ва   оилада   соғлом,   барқарор   ижтимоий-маънавий   муҳит
ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий
механизмларини   тубдан   ислоҳ   қилиш   назарда   тутилган.   Шу   билан   бирга
маҳалларда   “Хавфсиз   маҳалла”   концепцияси   доирасида   оилавий   ажримлар
масаласи   ҳам   бугунги   куннинг   долзарб   муаммоларидандир.   Зеро,   оилаий
ажримлар   қанча   кам   бўлса,   ана   шу   маҳаллада   тинчлик   хотиржамлик   ҳукм
суради.   Афсуски,   бугунги   кунда   маҳаллаларда   оилавий   масалалар   билан
шуғулланиш   ўз   холига   ташлаб   қўйилган   бўлиб,   бундай   ҳолат   маҳаллаларда
97
Мирзиёев   Ш.М.   2018-yil   7-март   куни   Халқаро   хотин-қизлар   куни   муносабати   билан   ўтказилган   тадбирдаги
нутқи. 09.03.2018.   https://www.instagram.com/p/BVYm8DcgTz-/
98
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “ Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,
маҳалла   институтини   янада   қўллаб-қувватлаш   ҳамда   оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш   тизимини   янги
даражага   олиб   чиқиш   чора-тадбирлари   тўғрисида ”ги   Фармони,   Тошкент,   ПФ-5938-сон   18.02.2020   йил.
https://lex.uz/uz/docs/4740345.
76 ижтимоий   муҳитга   салбий   таъсир   қилиб,   “Хавфсиз   маҳаллалар-   Хавфли
маҳаллаларга” айланиб қолишмоқда. Бунинг сабаблари жуда ҳам кўп лекин, бир
ҳақиқатни   тан   олиш   лозим,   бу   масалага   маҳалланинг   ҳар   бир   мутасадди
вакиллари     виждонан   ёндошмас   экан   бу   масала   муаммолигича   қолаверади.
Маҳаллаларнинг   ишлаш   тизими   мутлақо   қайтадан   йўлга   қўйилиб,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида қуйидаги Комиссиялар жорий
этилган   бўлсада:   оилавий   қадриятларни   мустаҳкамлаш   комиссияси,   хотин-
қизлар   билан   ишлаш   бўйича   комиссия   улардаги   ваколат   масаласи   бу
жараёнларга   таъсир   қилиш   имконини   бермаяпти.   Статистик   маълумотларга
кўра, Республикамизда ажримлар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Маҳалла ва
оила   институтларининг   мустаҳкамлигини   таъминлашда   “Фаровон   оила   –
фаровон   маҳалла   –   фаровон   жамият”   ғоясини   амалга   ошириш,   мазкур
институтларни   тизимли   ривожлантириш   ва   бу   борадаги   қонунчилик   базасини
янада   такомиллаштириш,   жамиятда   оилавий   қадриятларни   сақлаш   ва
ривожлантириш,   маҳалла   ва   оила   институтларини   ривожлантириш   масалалари
бўйича   илмий-амалий   тадқиқотлар   ҳамда   оилаларга   таъсирчан   методик-
консултатив   ёрдам   кўрсатиш   кўламини   кенгайтириш   янада   долзарб   аҳамият
касб этмоқда.
Давлат   статистика   қўмитасининг   берган   маълумотига   кўра,   2021   йилнинг   1-июнь
ҳолатига   ФҲДЁ   органлари   томонидан   Республика   бўича   16098   та   ажрим   қайд
этилган   бўлиб,   мос   ҳолда   2022   йилнинг   1-июнь   ҳолатига   эса   20798     тани   ташкил
этган.   Бундан   кўриниб   турибдики,   Республикамизда   ажримлар   сони   тобора
кўпайиб бормоқда.
Шунингдек,   ажримлар   бўйича   Тошкент   шаҳри,   Самарқанд   вилояти,Тошкент
вилояти, Фарғона вилояти ва Сурхондарё вилоятлари “пешқадамлик” қилмоқдалар.
№ Ўзбекистон 
Республикаси 2022 йил 
20798 та 2021 йил
16098 та 2010 
йил
17794  2000 йил
19903 та 
77 та
1 Тошкент шаҳри 2 537
2 Самарқанд вилояти 2 190
3 Тошкент вилояти 2 167
4 Фарғона вилояти 2 109
5 Сурхондарё вилояти 2 079
6 Наманган вилояти 1 836
7 Қашқадарё вилояти 1 720
8 Бухоро вилояти 1 184
9 Қорақалпоғистон Р 906
10 Хоразм вилояти 860
11 Андижон вилояти 800
12 Сирдарё вилояти 778
13 Жиззах вилояти 699
14 Навоий вилояти 582
https://t.me/
davxizmat https://stat.uz/uz/
Янги   Ўзбекистонда   инсон   қадрини   юксалтириш   масаласи   давлат   сиёсати
даражасига   кўтарилганлигининг   яна   бир   исботи   бу   2022–2026-йилларга
мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегиясининг   биринчи
“Инсон   қадрини   юксалтириш   ва   эркин   фуқаролик   жамиятини   янада
ривожлантириш   орқали   халқпарвар   давлат   барпо   этиш”   йўналишида   стратегик
мақсадлар сифатида белгилаб қўйилганлигидадир. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий   Мажлисга
Мурожаатномасида   2023-йилда   Маҳалла   ўзининг   муаммосини   мустақил   ҳал
этиши   учун   “Маҳалла   бюджети”   тизими   жорий   этилади.   Бунинг   учун   янги
йилда 1 январдан бошлаб мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг
ўзида қолади 99
 деб алоҳида таъкидлаб ўтилди.  
Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари
ўз   зиммасига   юклатилган   вазифаларни   бажариш   учун   қуйидаги   ваколатларни
99
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий   Мажлисга   Мурожаатномаси   //
https :// president . uz / uz / lists / view /5774  20.12.2022.
78 амалга   оширади:   тегишли   ҳудудда   жамоат   тартибини   сақлаш   ва   хавфсизликни
таъминлаш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
ҳудуддаги   криминоген   вазиятни,   ҳуқуқбузарликларнинг   содир   этилиши
сабаблари,   уларга   имкон   берувчи   шарт-шароитларни   ўрганади   ва   натижалари
бўйича фуқаролар йиғини раиси, туман (шаҳар) ички ишлар органи, маҳалла ва
нуронийларни   қўллаб-қувватлаш   бўлимига   тегишли   маълумот   ва   таклифларни
тақдим   этади;   ҳуқуқбузарликларни   аниқлаш   ва   уларга   чек   қўйиш,   уларнинг
содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф
этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни, ҳуқуқбузарликларни содир этишга
мойил   шахслар   билан   профилактика   ишларини   амалга   оширади;   профилактик
ҳисобга олишни, шу жумладан, ҳуқуқбузарликлар, уларни содир этган шахслар
ва   ҳуқуқбузарликлардан   жабрланганлар   ҳисобини   қонунчилик   ҳужжатларида
белгиланган тартибда юритади, уларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий,
педагогик   ва   бошқа   турдаги   ёрдамларни   кўрсатишга   қаратилган   чораларни
амалга   оширади;   давлат   органлари   ва   ташкилотлари,   фуқаролик   жамияти
институтлари вакилларини жалб этган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси,
фуқароларнинг   ҳуқуқий   онги   ва   маданиятини   ошириш,   уларга   қонунга   ҳурмат
ҳиссини   сингдириш   бўйича   тадбирлар   ўтказади;   давлат   органлари,   жамоат   ва
бошқа   ташкилотлар   раҳбарларига   ҳуқуқбузарликларнинг   содир   этилиши
сабаблари   ҳамда   уларга   имкон   берувчи   шарт-шароитларни   бартараф   этиш
бўйича   тақдимномалар   киритади;   доимий   яшаш   жойини   узоқ   муддатга   тарк
этган   шахсларни   аниқлайди   ва   ҳисобини   юритади,   уларнинг   чет   элда   бўлиш
жойлари ва муддатларини аниқлаш юзасидан қариндошлари билан мунтазам иш
олиб   боради,   узоқ   муддат   мобайнида   чет   элда   бўлиб   қайтган   шахслар   билан
профилактик   ишларни   амалга   оширади;   криминоген   вазият   оғир   бўлган
маҳаллаларда   жиноятларни   жиловлаш   бўйича   жалб   қилинган   ҳамкор   ҳуқуқни
муҳофаза   қилувчи   орган   ходимларининг   иш   натижаларидан   келиб   чиқиб,
уларни   рағбатлантириш   ва   интизомий   жавобгарлик   масаласини   ҳал   қилиш
бўйича   таклифлар   киритади;   ҳудуддаги   ҳар   бир   оилани   ўрганади,   нотинч
79 оилаларни   аниқлайди   ва   улар   билан   профилактик   ишлар   олиб   боради,   шу
жумладан, мутасадди ташкилотлар билан уларнинг маиший ва бошқа муаммоли
масалаларини   ҳал   этишга   кўмаклашади;   ички   ишлар   органларининг   пробация
хизмати   ҳисобида   турган   озодликдан   маҳрум   қилиш   билан   боғлиқ   бўлмаган
жиноий   жазога   ҳукм   қилинган   шахслар,   шунингдек,   қамоқда   сақлаш   билан
боғлиқ   бўлмаган   эҳтиёт   чораси   қўлланилган   шахслар   устидан   қонунчилик
ҳужжатларида   белгиланган   тартибда   назоратни   амалга   оширади,   улар   билан
профилактик   ишлар   олиб   боради;   биринчи   марта   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазосига   ҳукм   қилинган   ҳамда   енгилроқ   жазо   қўлланилиб,   тўғридан-тўғри
пробация   назоратига   олинган   шахсларнинг   хулқ-атворини   назорат   қилади,
уларни   ижтимоий   мослаштириш   ва   қайта   жиноят   содир   этишининг   олдини
олишга   кўмаклашади;   жазони   ижро   этиш   муассасаларидан   озод   этилган   ва
маъмурий   назоратга   қўйилган   шахсларга   тарбиявий-профилактик   таъсир
чораларини   амалга   оширади,   уларга   нисбатан   қонунчилик   ҳужжатларида
назарда   тутилган   чекловларга   риоя   этилишини   назорат   қилади;   ўқувчиларнинг
таълим   муассасаларидаги   давоматини   назорат   қилади,   ижтимоий   хавфли
ҳолатда   бўлган   ва   таълим   муассасаларига   қатнамайдиган   вояга   етмаганлар   ва
ёшлар,   ушбу   тоифадаги   шахсларнинг   ота-оналари   билан   профилактика
ишларини   олиб   боради;   таълим,   маданий-кўнгилочар,   спорт-соғломлаштириш
муассасалари   ва   бошқа   ташкилотларда   (тўгараклар,   клублар   ва   ҳ.к.)   вояга
етмаганлар   билан   олиб   борилаётган   тарбиявий   ишлар   аҳволини   ўрганади;   суд
қарорлари   ва   бошқа   органлар   ҳужжатларининг   ижро   этилишида   жамоат
тартибини   таъминлашда   иштирок   этади;   хотин-қизларга   нисбатан   зўравонлик
такроран   содир   этилишининг   олдини   олиш   ҳамда   зўравонликдан
жабрланганларнинг   хавфсизлигини   таъминлаш   мақсадида   шахснинг
зўравонликка   мойил   хулқ-атворини   ўзгартиришда   унга   руҳий   ва   ижтимоий
ёрдам   кўрсатишга   қаратилган   чора-тадбирларни   амалга   оширади,   зўравонлик
содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс зўравонлик хулқ-атворини
ўзгартириши   бўйича   тузатиш   дастуридан   ўтказилишини   ташкил   этади;
ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси   ва   ҳуқуқбузарликларнинг   олдини   олиш
80 ҳолати   тўғрисида   ҳар   ойда   фуқаролар   йиғини   кенгашига,   ҳар   чоракда   камида
бир   марта   фуқаролар   йиғини   мажлисига   (фуқаролар   вакилларининг
йиғилишига)   ҳисобот   беради,   тегишли   таклифлар   киритади;   ёшлар   масалалари
бўйича   маслаҳатчи,   «Фидокор   ёшлар»   жамоатчилик   патрул   гуруҳининг
фаолиятини   ташкил   этади   ва   мувофиқлаштириб   боради;   табиий   офатлар   ва
бошқа   фавқулодда   ҳолатларнинг   оқибатларини   бартараф   этишда   жамоат
тартибини   таъминлайди;   тазйиқ   ва   зўравонликдан   жабрланган   хотин-қизларга
ҳимоя   ордери   беради   ва   унинг   ижросини   таъминлайди;   маъмурий
ҳуқуқбузарликлар   тўғрисида   баённомалар   тузади   ва   Ўзбекистон
Республикасининг   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги   кодексига   мувофиқ   ўз
ваколатига тааллуқли бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
кўриб чиқади 100
.  
              Бугунги   кунда   фуқаролар   йиғини   раисининг   ҳуқуқ-тартибот   масалалари
бўйича   ўринбосари   маҳаллаларда   “хавфсиз   маҳалла”   тамойилини   амалиётга
тадбиқ   этиш   бўйича   қатор   ютуқларга   эришаётганлигига   қарамасдан   “хавфсиз
маҳалла”   тамойилининг   индикаторларига   тўлиқ   жавоб   бермаётган   қуйидаги
муаммолар ва ҳали- ҳамон сақланиб қолмоқда; оилавий муносабатлар доирасида
содир   этилган   жиноятларнинг   олдини   олиш   бўйича   профилактик   ишлар   талаб
даражасида     ташкил   этилмаганлиги,   маҳалла   фуқаролар   йиғини   раислари   ва
профилактика   инспекторлари   томонидан   индивидуал   тарзда   нотинч
оилаларнинг   назорати   етарли   даражада   ўрганилмаганлиги   ҳамда   манзилли
ишлар   олиб   борилмаганлиги   оқибатида     содир   этилаётган   жиноятларнинг
сезиларли даражада ошганлиги; вояга етмаган уюшмаган ёшлар ва хотин-қизлар
томонидан содир этилган жиноятлар хавфлилик даражаси  ортиб бораётгани. 
Юртимизда   “хавфсиз   маҳалла”   тамойилига   асосланган   тизимни   самарали
жорий этиш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ
деб биламиз;
100
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “ Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги  380-сон Қарори, 18.06.2021 .
https :// lex . uz / docs /5461749
81 –   Маҳалладаги   ҳоким   ёрдамчиси,   ёшлар   ишлари   агентлигининг   маҳалладаги
вакили,   хотин-қизлар   фаоли,     профилактика   инспекторининг   маҳалла   раиси
билан узвий ҳамкорлигини кучайтириш; 
–   Маҳаллаларни   жиноятдан   холи   ҳудудга   айлантиришда   жамоатчилик
назоратини  кучайтириш,   фуқароларнинг   ўзини  ўзи  бошқариш  органлари  ҳамда
нодавлат   нотижорат   ташкилотлари   билан   тўғридан-тўғри   ҳамкорликни   йўлга
қўйиш; 
–Жиноятчиликни   барвақт   олдини   олишда   «Фидокор   ёшлар»   жамоатчилик
патруль гуруҳи имкониятларидан кенг фойдаланиш; 
– Аҳоли,  айниқса, одам   савдоси  билан  боғлиқ  жиноят  содир  этган,  шунингдек,
жиноят   қурбони   бўлган   фуқаролар   билан   одам   савдосининг   салбий   омиллари
тўғрисида   аниқ   мақсадли   тарғибот-ташвиқот   тадбирларини   таъсирчанлигини
ошириш. 
          2022-йил   25-июлдаги   Президентимизнинг   “Ўзбекистон   Республикаси
аҳолисини   ижтимоий   ҳимоя   қилиш   Стратегиясини   тасдиқлаш   Фармонида”
аҳолига   кўрсатиладиган   ижтимоий   хизматлар   тизимини   ривожлантириш
йўналишидаги   12   та   мақсадлардан   ташқари   13   мақсадни:   Жиноят
жабрдийдаларига   маҳалла   томонидан   ҳар   томонлама   ёрдам   кўрсатиш
тадбирларини   амалга   ошириш   ва   бу   борада   уларга   ҳуқуқий,   руҳий,   тиббий   ва
молиявий   ёрдам   кўрсатиш   керак 101
,   –   деган   мақсадни   қабул   қилиш   муҳим
аҳамиятга мувофиқ бўлади. Бу борада Темир дафтар ва бошқа жорий қилинган
дафтарлардан ташқари “Жиноят жабрдийдалари” дафтарини жорий қилиб, ушбу
дафтар   бўйича   давлат   бюджетидан   жиноятдан   жабр   кўрган   оилаларга   бир   йил
давомида психологик ва молиявий ёрдам кўрсатиш масаласини ҳал қилиш керак
ва   Оммаий   ахборот   воситалари   орқали   бундай   тадбирларни   оммалаштириш
мақсадга   мувофиқ   бўлади.   Шундагина   хавфсиз   маҳалла   тамойилининг   асосий
мезонлари тўлиқ ҳолда бўлиб, кўзланган мақсадлар ва тадбирлар ўз самарасини
беради.
101
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “ Ўзбекистон   Республикаси   аҳолисини   ижтимоий   ҳимоя   қилиш
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида ”ги  Фармони, 25.07.2022 йил. ПФ-175-сон  https :// lex . uz / uz / docs /6130265
82 Давлат   статистика   қўмитасининг   берган   маълумотига   кўра,   2021-йил
Республикамизда     111082   та   жиноят   рўйхатга   олинган   бўлса,   2022   йилга   келиб
жами рўйхатга олинган жиноятлар сони 105215 тани ташкил этган.Бундан кўриниб
турибдики,   5867   тага   жиноятлар   сони   камайганлиги   “Хавфсиз   маҳаллалар”   сони
кўпайганлигидан   далолат   беради.   Афсуски,   бу   масалада   ҳам   Тошкент   шаҳри,
Фарғона вилояти,Тошкент вилоятлари “пешқадамлик” қилмоқдалар.
№ Ўзбекистон
Республикаси 2021 йил
111082 2022 йил
105215 Фарқ+; -
-5867
1 Тошкент шаҳри 25543 22791 -2752
2 Фарғона вилояти  19903 15182 -4721
3 Тошкент вилояти 11957 12259 + 302
4 Самарқанд вилояти 7505 7727 +222
5 Андижон вилояти  6930 7231 +301
6 Наманган вилояти 7054 7212 +158
7 Қашқадарё вилояти 5813 5810 -3
8 Бухоро вилояти 5267 5175 -92
9 Сурхондарё вилояти  5041 4995 -46
10 Сирдарё вилояти  3138 3405 +267
11 Қорақалпоғистон Р 3306 3367 +61
12 Навоий вилояти 2998 2965 -33
13 Хоразм вилояти 2929 2905 -24
14 Жиззах вилояти 2731 2865 +134
  
Юқоридаги   статистик   таҳлилдан   шуни   англаш   мумкинки,   “Обод   ва   хавфсиз
маҳалла”   тамойили   ижрога   жорий   этилиши   орқасидан   аввалги   йилларда
жиноятчилик   энг   кўп   қайд   этилган   Тошкент   шаҳри   ва   Фарғона   вилоятларида
ўтган   1   йил   давомида   жуда   катта   ижобий   ўзгариш   бўлганлигини   кўришимиз
мумкин.   Жумладан;   Тошкент   шаҳри   1   йил   давомида   жиноятчилик   2752   тага
Фарғонада   эса   4721   тага   камайганлигини   ўзи   “Обод   ва   хавфсиз   маҳалла”
тамойилини   қанчалик   аҳамиятга   эга   эканлигидан   далолат   беради.   Шу   ўринда
“Хавфсиз   маҳалла”   тамойилини   самараси   кўп   жиҳатдан   маҳалладаги
профилактика   инспекторининг   фаолияти   ва   маҳалла   жамоаси   билан   самарали
ҳамкорлигига   боғлиқдир.   Маҳалалаларда   жиноят   содир   этилмаслиги   ёки   уни
олдини олиш бўйича асосий масъулият профилактика инспекторлари зиммасига
юклатилади.   Улар   маҳаллада     ўз   хизмат     вазифаларини     бажаришга
киришишлари   биланоқ   энг   аввало,   маҳаллада   яшовчи   ҳар   бир   фуқаронинг,
83 ғайриижтимоий   хулқ-атвори,   ҳуқуқбузарлик   содир   этишга   мойиллиги   бўлган
шахсларнинг турмуш тарзини, мавжуд муаммоларини ўрганиши шунингдек, ана
шу   маҳалланинг   менталитети   кайфиятидан   келиб   чиқққан   ҳолда   иш   юритиши
зарур.   Ҳар   бир   фуқаро   онгига   ҳуқуқий,   ижтимоий,   психологик,   тиббий,   ва
бошқа   турдаги   ёрдам   кўрсатишга,   шунингдек,   жамиятда   қабул   қилинган   этика
қоидалари юриш-туриш меъёрларини сингдириши керак.
        Профилактика инспектори, ҳар бир муаммони маҳалланинг ўзида  аниқлаб,
бартараф қилиш чораларини кўрса,  зарар кўлами ҳам  катта бўлиб кетмаслигига
хизмат   қилади.   Маҳалла   раисидан   тортиб   профилактика   инпекторигача
муқаддам   судланганлар,   Ички   Ишлар   назоратида   турганлар,   жамиятдаги
умумий   қоидаларни   доимо   бузиб   турувчи   шахслар,   спиртли   ичимлик   ва
гиёҳвандлик   таъсирига   тушиб   қолган   фуқароларни,   ёшлар,   айниқса,   вояга
етмаганлар   билан   профилактик     суҳбатлар   ташкил   этиш   муҳим   аҳамиятга
эгадир.   Шу   билан   бирга   “Маҳалла   посбони”   жамоатчилик   тузилмалари
раҳбарлиги   тугатилиб,   ўрнига   профилактика   инспекторларининг   жамоат
тартибини   сақлаш   бўйича   ёрдамчилари   вазифаси   жорий   этилди.   Унга   аҳоли
билан мулоқотга киришувчан, ташаббускор, ташкилотчи ёшлар қабул қилинди.
Жумладан,   “Фидокор   ёшлар”   жамоатчилик   патруль   гуруҳларини   ташкил   этиш
борасида Тошкент шаҳри тажрибаси юртимизнинг барча маҳаллаларида жорий
этилди. Ҳозир етти мингдан зиёд шундай жамоатчилик патруль гуруҳи фаолият
юритяпти. 102
  2020   йил   20   февралдаги   “Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни
соғломлаштириш,  маҳалла институтини  янада  қўллаб-қувватлаш  ҳамда оила  ва
хотин-қизлар   билан   ишлаш   тизимини   янги   даражага   олиб   чиқиш   чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган  “Обод ва хавфсиз маҳалла”
тамойили   асосида   маҳаллаларда   жиноятчиликни   олдини   олиш   учун
Профилактика   инспекторларига   юклатилган,   бошқа   давлат   органлари   ва
ташкилотларининг   ваколатларини   такрорловчи,   ортиқча   ва   хос   бўлмаган
қисқартирилаётган вазифалар 13 тани ташкил этиб,  натижада жиноятчиликнинг
102
Бердалиев Б. “Масала маҳаллада ҳал этилса” Янги Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий газета №27 (283) 2021й.
6-февраль.  –  Б.5.
84 олдини   олишда     профилактика   инспекторлари   ўз   вазифаларини   бажаришлари
учун   имконият   яратилиб     маҳалллаларда   жиноятчиликка   қарши   курашиш   янги
босқичга   кўтарилди.   Президентимизнинг   2018   йил   24   декабрдаги   “Жамоат
хавфсизлигини   таъминлаш   самарадорлигини   ошириш   бўйича   қўшимча   чора-
тадбирлар   тўғрисида”ги   қарорига   асосан,   маҳалларда   содир   этилиши   мумкин
бўлган   ҳуқуқбузарликлар   ва   жиноятчиликларнинг   барвақт   олдини  олиш,  аҳоли
осойишталигини   таъминлашда   ва   ўз   маҳалласида   жиноят   содир   этилмаган
ижобий   кўрсаткичларга   эришган   профилактика   инспекторларини
рағбатлантириш   механизми   жорий   этилди. 103
  Янги   тартиб   бўйича   криминоген
вазияти   оғир   маҳаллаларда   Миллий   гвардия   ва   ички   ишлар   органларининг
қўшма   патруллик   йўналишлари   ташкил   этилиб,   жамоат   тартибини   сақлаш
кучайтирилди.   Ҳар   ҳафта   якунида   содир   этилган   жиноятлар   “Маҳаллабай”
тизимида чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш борасида тегишли чора-
тадбирлар   белгилаб   борилмоқда.     Бугунги   кунда   маҳалла   аҳолиси   учун
“Хавфсиз  маҳалла” тамойил доирасида   “хавфсиз  меҳнат миграцияси”  масаласи
ҳам   муҳим   аҳамиятга   эгадир.   Маҳаллада   яшовчи   ҳар   бир   фуқаро   “Хавфсиз
меҳнат   миграцияси”   билан   кафолатланмаган.   Афсуски,   бугунги   кунда   минглаб
фуқароларимиз одам савдоси қурбонига айланиб қолмоқда, бундай вазиятларда
маҳалла   кўпинча   томошабин   вазифасини   бажаради.   Ваҳоланки,   ана   шу   одам
савдоси қурбони қайсидир маҳалла фуқаролар йиғини аъзоси эканлиги Маҳалла
раисларининг   ҳаёлига   келармикин.     Мустақилликнинг   дастлабки   чорак   асри
давомида   амалга   оширилган,   охирига   етказилмаган   ёки   бир   томонлама   олиб
борилган   иқтисодий   ислоҳотлар   мамлакатда   нафақат   йил   сайин   ортиб   борган
меҳнат ресурсларини   иш билан таъминлашда самара бермади, балки мавжуд иш
ўринларида меҳнат   қилаётганларга   муносиб   иш   ҳақининг   тўланишида   ожизлик
қилди,   охир   -   оқибат,   меҳнат   ёшидаги   аҳоли   ўртасида   ташқи   меҳнат
миграциясини   юзага   келиши   ва   авж   олишига   олиб   келди.   Баъзи   расмий
маълумотлар,   2019   йилга   келиб   2,5   млн   атрофида   ўзбекистонликлар   ташқи
103
Жамоат  хавфсизлигини  таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
24.12.2018. ПҚ-4075-сон. https://lex.uz/docs/4124831
85 меҳнат   миграцияси   домига   тортилган. 104
    Аслида,   бу   рақам   Республикадан
ташқаридаги   барча   меҳнат   мигрантларининг   аниқ   сонини   акс   эттирмайди.   XXI
аср   бошига   келиб,   бошқа   мамлакатлар   қатори   Ўзбекистон   учун   ҳам   меҳнат
миграцияси   жараёнида   аёллар   феномени   воқеликка   айланди.   Бу   эса   мамлакат
ичида   ижтимоий-иқтисодий   ҳаёт   даражасининг   пасайиши   оқибатидир,   деса
муболаға   бўлмайди.   Умуман   олганда,   хотин-қизларнинг   меҳнат   миграция
жараёнлардаги   иштироки   глобаллашув   даврининг   долзарб   муаммоларидан
бирига   айланди.   Хорижий   давлатларга   меҳнат   миграциясининг   амалга
оширилиши   оилаларда   молиявий   аҳволни   яхшиласа-да,   унинг   таъсирида   хотин-
қизлар   орасида   ижтимоий   муаммолар   кўлами   тобора   кенгайиб   бормоқда.
Аксарият   ҳолатларда   бу   жараён   одам   савдоси,   мажбурий   меҳнат,   жинсий
эксплуатация   каби   ғайриқонуний   фаолиятларда   намоён   бўлмоқда 105
.   Бугунги
кунда маҳалладаги оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича
ўринбосари вакил сифатида маҳалла аҳолисига ҳар томонлама “Хавфсиз меҳнат
миграцияси” масалаларида ҳуқуқий тушунчалар бериш зарур.   Анъанавий   ўзбек
халқининг   қадриятларига   суянадиган   бўлса,   аёл   энг   аввало онадир. Унинг оила
ва   жамиятда   тутган   ўрни   ниҳоятда   беқиёс   аҳамият   касб   этади.   Лекин,   ота-
оналарнинг   ўсмир   ёшдаги   болаларни   васийларга   ташлаб,   ўзларининг   хорижий
давлатларга   кетишлари   фарзандлар   тарбиясига   салбий   таъсир   ўтказмоқда.
Юнисефнинг   “Миграциянинг   Ўзбекистон   болаларига   таъсири” бўйича тадқиқот
ҳисоботига   кўра,   ота-оналарнинг   миграцияси   боланинг   таълим   олишига,
соғлиғига,   овқатланишига   ва   ижтимоий   ҳолатига   салбий   таъсир   кўрсатиб,
болаларда   тушкунлик   ҳолатини   келтириб   чиқариши   аниқлан ган.   Болаларнинг
қарийб   37   фоизи   қариндошлари   қарамоғида   яшайди.   Васийлар   қўлида   қолган
болалар   тарбиясида   тажовузкорликнинг   ҳар   хил   турлари:   қоидаларга   амал
қилмаслик,   муштлашиш,   катталарга   ва   тенгдошларга   нисбатан   қўполлик, уйдан
104
Интервью   с   министром   занятости   и   трудовых   отношений   Узбекистана   Шерзодом   Кудбиевым     в   новом
выпуске   «Лаборатории   бизнеса»   //   https://www.gazeta.uz/ru/2019/01/17/lb/
105
Абдухамидов   И.   Ташқи   меҳнат   миграциясида   хотин-қизлар   фаоллашуви   ва   унинг   салбий   оқибатлари
(Туркиядаги   ўзбек   муҳожирлари   мисолида)   Ўзбекистон   энг   янги   тарихининг                долзарб масалалари   фанлараро
илмий-назарий   журнал . Тошкент,  –  2023 №1(12).  –  Б.90.
86 кетиб қолиш, одамови бўлиб қолишлари кузатилган. Чунки,   васийлар болаларни
тарбия   ва   назорат   қилишда   турли   усуллардан   фойдаланишади,   жумладан,
болаларнинг   12   фоизи   имтиёзлардан   маҳрум   қилинган,   3   фоизи   бола   руҳиятига
салбий   таъсир   этувчи   сўзлар   билан   камситилган,   болаларнинг   8   фоизига
нисбатан   қўпол   муносабатда   бўлгани   социологик   тадқиқотларда   аниқланган. 106
Таклифлар:
Юқоридагилардан   келиб   чиқиб,   айтиш   мумкинки,   “Хавфсиз   маҳалла”
тамойилини   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятига
самарали   жорий   этиш   механизмлари     тадқиқи   натижасида   қуйидаги
таклифлар бериб ўтилади:
           Дунёдаги   жиддий   хавф-хатарлар,   геосиёсий   таҳдидлар   шароитида
маҳаллаларда   соғлом   маънавий   муҳитни   шакллантириш   асносида
“Менинг   маҳалламда   жиноят   содир   бўлмаслиги   керак”   шиори   остида
маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаш  керак;
         М аҳаллаларда   “Маҳалла   посбони”   жамоатчилик   тузилмасининг
тинчлик   ва   осойишталикни   таъминлашдаги   аҳамияти   нуқтаи   назаридан
ушбу тузилмани қайтадан тиклаш мақсадга мувофиқ;
         Вилоят даги   маҳаллаларнинг   жиноятчилик   кўрсаткичлари   бўйича
қизил, сариқ, яшил   маҳал ла ларга ажратиш ,   бу орқали алоҳида-алоҳида
йўл хариталарини тузиш;
         Маҳаллалар   қошида   жиноятчиликка   қарши   курашиш   ва   огоҳликка
қаратилган баннерларни жойлаштириш;
         Маҳаллаларда   ҳуқуқбузарликларнинг   барвақт   олдини   олиш   бўйича
таъсирчан   тизимни   шакллантириш   мақсадида   профилактика   инспектори
кўриб чиқадиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар сонини ошириш;
       Маҳаллалардаги   тўлиқсиз   оила   фарзандлари   яшаш   шароитларини
ўрганиш ва тизимли тахлил қилиш;
106
Юнисеф   томонидан   ўтказилган   “Ўзбекистон   шароитидаги   миграциянинг   болаларга   таъсири”
тадқиқотининг   тўлиқ   ҳисоботи. 2019.   85-бет.   https:// www.unicef.org/uzbekistan/en/reports/study-report-effects-
migration-   children-uzbekistan.
 
87        Маҳаллалар   ҳудудидаги турли ўйингоҳлар   (билярд, тир, компьютер,
ўйинлари   ва   шу   кабилар)   хизмат   кўрсатиш   вақти   чегарасига     ва   ёш
чегараларини   қатъий   назоратга   олиш   ва   бу   учун   жавобгарликни
кучайтириш мақсадга мувофиқ;
     Маҳаллаларда   ҳуқуқбузарликка   мойиллиги   бўлганлар   билан   якка
тартибда иш олиб бориш ҳамда   жазони ижро этиш муассасаларидан  озод
қилинган   эркак   ва   хотин-қизларнинг   ижтимоий   реабилитацияси   билан
боғлиқ тадбирларни манзилли амалга ошириш;
 Ҳар   бир   маҳалла   қошида   ташқи   меҳнат   миграцияси   масалалари   бўйича
вакил штатини жорий этиш.
I II   БОБ.   МАҲАЛЛА     ИНСТИТУТИ         ФАОЛИЯТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ        ИСТИҚБОЛЛАРИ .
            Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидаёқ, маҳаллаларда ижтимоий-
маънавий   муҳитни   соғломлаштириш   доирасида,   Ўзбекистон   ёшларини   ҳар
томонлама   қўллаб-қувватлаш,   уларнинг   хуқуқ   ва   эркинликларини   таъминлаш,
куч-ғайрати   ва   салоҳиятини   бунёдкорлик   ишларига   йўналтириш,   зарарли   ёт
ғоялар   таъсирига   тушиб   қолмасликлари,   баркамол   инсон   бўлиб   камолга
етишишлари   учун   шарт-шароитлар   яратилди.   Мазкур   бобда   тадқиқотчи
томонидан   маҳаллада   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштиришга
қаратилган   ва   маънавий-маърифий   соҳадаги   аниқ   механизмлар   таҳлилига
таянган   ҳолда   ёшларни   ислоҳотларнинг   фаол   иштирокчисига,   демократик
жараёнларни   ривожлантирувчи   кучига   айланишининг   омиллари   ва   асосий
88 йўналишлари   ўрганилган.   Ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштиришда
ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   маҳалла   институтининг     ёшлар   тарбиясидаги
ўрни ва аҳамияти  таҳлил қилинган.
                  Мамлакатимиз   ижтимоий-сиёсий   ҳаётида   фуқаролик   жамиятини
юқори   босқичга   олиб   чиқиш,   демократиянинг   изчиллигини   таъминлаш   муҳим
аҳамиятга   эгадир.   Бу   борада   тадқиқотчи   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   ва
ундаги тузилмаларнинг давлатимиз бошқарувига таъсирчанлигини кучайтириш,
давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро боғлиқликка сабаб бўлувчи маҳалла раиси ва
ундаги   бошқарув   тузилмаларининг   қай   даражада   ваколатларига   эга
эканликлари ,   маҳалла   раиси   бажариши   зарур   бўлган   ва   биринчи   навбатда
қилиниши   керак   бўлган   вазифалар   тавсиялар     асосида     фаолият   йўналишлари
баён этилган.       
§ 3.1.   Маҳаллаларда   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштиришнинг
ўзига хос механизмлари
Ушбу   диссертация   режаси   учун   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси
Қонунчилик   палатасининг   2020   йилда   4   сентябрдаги   440-ИВ-сон   “Қонун
ижодкорлиги   ва   парламент   назоратини   амалга   ошириш   жараёнида   ёшлар
иштирокини янада фаоллаштириш тўғрисида”ги, 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-
сон   “Ёшларни   ҳар   томонлама   қўллаб-қувватлаш   ва   уларнинг   ижтимоий
фаоллигини   янада   оширишга   оид   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”ги
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилдаги 23-
сон “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш
концепциясини   тасдиқлаш   тўғрисида”ги,   2022   йил   7   июндаги   312-сон   “Ёшлар
муаммоларини   ўрганиш   ва   ҳал   этиш   тизимини   янада   такомиллаштириш   чора-
тадбирлари  тўғрисида”ги   Қарорлари,  ҳамда   мазкур   соҳага   оид  бошқа  меъёрий-
ҳуқуқий   ҳужжатларида   белгиланган   вазифаларни   амалга   оширишда   ушбу
диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тарихга   назар   ташлайдиган   бўлсак,   ёшлар   масаласига   оид   дастлабки
қарашлар   қадимги   юнон   мутафаккирлари   Арасту   ва   Афлотун   асарларида
89 учрайди.   Уларда   ёшларни   ватанпарварлик   туйғусида   тарбиялаш   тўғрисидаги
фикрлар   талайгина,   жумладан;   Арасту   қонунларни   ишлаб   чиқишда   ёшлар
тарбияси   масаласига   жиддий   эътибор   қаратиш   лозим,   акс   ҳолда   бундай
давлатнинг   келажаги   бўлмайди   деб   ҳисоблаган. 107
  Бунда   ёшлар   муайян   давлат
барқарорлигини   таъминловчи   куч   сифатида   эътироф   этилганини   кўришимиз
мумкин.   Ушбу   ёндашувлар   кейинчалик   давлат   сиёсатида   ёшларнинг   ўрни   ва
аҳамиятини   аниқлаштиришнинг   назарий   методологик   асослари   учун   замин
бўлди. Шунга ўхшаш ёндашув Афлотун қарашларида ҳам учрайди. 108
ХХI   асрга   келиб   маҳаллаларда     ёшлар     тарбияси   масаласи   давлатимиз
сиёсатининг   бош   бўғинига     айланиб   улгурди.   Бундай   ҳолат   эса     эркин,
демократик фуқаролик жамиятида ёшларга оид давлат сиёсати ёки м аҳаллаларда
ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш   масаласи   қандай   амалга
оширилмоқда,  бу   борада  қандай   муаммолар  бор,  уларни  қандай  ҳал  қилишимиз
керак   деган   саволларга   жавоб   излаш   ҳар   биримизнинг   фуқаролик   бурчимиздир.
Бу   борада   ижтимоий-сиёсий   ташкилотларнинг   роли   ва   аҳамияти     кундан   кун
ошиб   бормоқда.   Бугунги   кунда   мамлакатимизда   барча   соҳаларни   модернизация
қилиш   ва   янгилаш   жараёнлари   янги   босқичда   жадал   олиб   борилмоқда.   Ҳаёт
талабларидан   келиб   чиқиб,   юртимиздаги   кўпгина   давлат   ва   нодавлат
ташкилотлар фаолияти янада такомиллашмоқда.
Ушбу тадқиқот ишида маҳаллий, ҳудудий ва Республика миқёсидаги соҳага
оид   дастурларни   назарда   тутувчи   дастурий   механизм;   Статистик   кўрсаткич   ва
ҳисоботлар ҳамда ёшлар муаммоларига оид социолигик тадқиқот натижаларини
бошқариш,   ОАВ   орқали   ёшларга   оид   давлат   сиёсатини   амалга   ошириш   билан
боғлиқ   ахборий-тарғибот   йўналишдаги   фаолиятни   ташкил   этишни   назарда
тутувчи   ахборий   механизм;   Ёшларга   оид   давлат   сиёсатининг   тузилмавий
бошқаруви,   барча   даражалардаги   ижро   ҳокимияти   органларининг   вертикал   ва
горизонтал   бошқарув   тизими,   жумладан,   уларнинг   қуйи   бўғинларидаги
бошқарув   тизимини   назарда   тутувчи   ташкилий   механизм;   Қонун   чиқарувчи
107
Аристотел Политика М; Мысл. 1983. – C.628.
108
Платон. Государство. М; Мысл. 1994. – C.342.    
90 органлар   орқали   соҳага   оид   меъёрий-ҳуқуқий   асосларни   ишлаб   чиқишни
назарда   тутувчи   сиёсий   механизмлар   таҳлилига   ҳамда   ушбу   механизмларни
такомиллаштириш йўлларига эътибор қаратганмиз 109
.
Мустақиллигимизнинг   дастлабки   йилларидан   бошлаб,   маҳаллаларда
ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш   доирасида,   Ўзбекистон
ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хуқуқ ва эркинликларини
таъминлаш,   куч-ғайрати   ва   салоҳиятини   бунёдкорлик   ишларига   йўналтириш,
зарарли   ёт   ғоялар   таъсирига   тушиб   қолмасликлари,   баркамол   инсон   бўлиб
камолга   етишишлари   учун   шарт-шароитлар   яратиш   йўлини   тутди.   Ушбу
сиёсатимиз     2017-йилдан   бошлаб   ўзининг   юқори   чўққисига   чиқди,   жумладан
Президент   Шавкат   Мирзиёевнинг   ёшларга   қарата   “Камолот”   ёшлар   ижтимоий
ҳаракатининг   IV   қурултойида   сўзлаган   нутқи,   2019-йилнинг   март   ойида
ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган Президентимизнинг
бешта   муҳим   ташаббусда   илгари   сурилган   масалалар   ёки  “Ёшларга   оид  давлат
сиёсати   тўғрисидаги 110
”   қонунларда     келтирилган   вазифалар   фикримизга   асос
бўлиб   хизмат   қилади.   Маҳалладаги   ҳар   қандай   ёшларни   (уюшган   ёки
уюшмаган)   маънавий   баркамол,   миллий   қадриятларимиз   асосида   тарбиялашда
маҳалланинг   кўмаги   биринчи   навбатда   заруратга   айланади.   Айнан,   маҳалла
ёшлари   тарбиясида   маънавият   масаласига   кенгроқ   эътибор   қаратиш   керак.
Ўзбекистон   миллий   энциклопедиясида   ҳам,   “маънавият   –   кишиларнинг
фалсафий,   ҳуқуқий,   илмий,   бадиий,   аҳлоқий,   диний   тасаввурларини   ўз   ичига
олади” 111
  деб таъкидланган демак, м аҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни
соғломлаштириш   борасида     ёшлар   билан   ишлаш   тизимини   манзилли   ташкил
қилиш   асносида   қуйидаги   асосий   ёндашувларни   кўриб   чиқиш     мақсадга
мувофиқдир:
1.   Ҳуқуқий   ёндашув,   сиёсат   субъектлари   томонидан   меъёрий-ҳуқуқий
нормаларни   ишлаб   чиқиш   билан   боғлиқ   бўлиб,   мазкур   ёндашув   доктринал
109
А.Холмахматов   “Ўзбекистонда   ёшларга   оид   давлат   сиёсатини   амалга   оширишнинг   механизмлари   ва
технологиялари” Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)   диссертация аторефарати  –  Тошкент, 2018. 
110
Ўзбекистон   Республикасининг “Ёшларга   оид   давлат   сиёсати   тўғрисидаги”ги   Қонуни,   ЎРҚ   406-сон
2016.09.14.https://lex.uz/acts/3026246
111
Ўзбекистон миллий энцеклопедияси. –Тошкент:, Ўзбекистон миллий энцеклопедияси нашриёти, 2003. –Б. 3 3 4.
91 хусусиятга эга. Бундай ёндашувда ёшларга доир сиёсат тор маънода тушинилади.
2.   Социологик   ёндашув,   ижтимоий   сиёсатнинг   муҳим   элементи   сифатида
қаралади.   “Маънан   баркамол,   жисмонан   соғлом,   жамиятда   демократик
ислоҳотлар даврида таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш,
ёш авлодни ижодий ва интелектуал салоҳиятини  ривожлантириш, ёш оилаларга
ижтимоий   маиший   шароитларни   яратиш,   ижтимоий   сиёсатнинг   асосий
қирраларини акс эттиради. Мазкур сиёсатни амалга оширишда давлат бошқарув
органлари, таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари суъбект сифатида фаолият
юритишади” 112
Шунингдек,   маҳаллаларда   ижтимоий   маънавий   муҳит   борасида   ёшларнинг
сиёсий   билим   масаласи   ҳам   муҳим   аҳамиятга   эга,   жумладан;   ёшлар   учун   энг
жиддий   муаммо   сиёсий   ва   ҳуқуқий   маданият   пастлиги,     ўз   маҳалласидаги
тадбирларга лоқайдлиги, сайлов жараёнларига бепарволик   ва четга чиқиб қолиш
ҳолатидир.   Бунинг   учун   жамиятда   мавжуд   бўлган   стереотипларни   ўзгартириш
керак,   чунки   асосий   масала   маҳалла   фаолиятида   иштирок   этиш   ёки   иштирок
этмасликда   эмас,   балки,   жамиятга   даҳлдорлик   ҳиссини   ҳис   қилишдадир.   Уни
бартараф   этиш   учун   ёшларни     конституциявий   ҳақ-ҳуқуқлари   билан
таништириш,     ва   ушбу   ҳуқуқни   амалга   ошириш   механизмини   намойиш   этиш
керак.   Фикримизча,   маҳалладаги   ижтимоий   маънавий   муҳитни   соғлом   бўлиши,
биринчи   навбатда   аҳоли   ва   ёшларнинг     сиёсат   билан   қизиқмаган   қатламларини
фаоллаштириш,   ёшларнинг   сиёсий   жараёнларга   қўшилиши,   ўз   фуқаролик
позицияцияларидан   келиб   чиққан   ҳолда   давлатнинг   сиёсий   потенциалини
юқорига чиқишига сабаб бўлади.
Таъкидлаш   керакки,   “Бугунги   кунда   инсоният   дуч   келаётган   кўплаб
муаммолар-тинчлик   ва   хавфсизликка   тахдидлар,   терроризм   ва   экстремизм,
ирқчилик,   иқлим   ўзгаришлари,   шунингдек   CОВИД-19   пандемияси   ўзаро
келишилган глобал ҳамкорликни ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш жараёнларига
ёшларини фаол жалб этилишини талаб этмоқда. Шу муносабат билан БМТ  Бош
112
Никитенко   А.И.   Понятие   молодежной   политики   как   политологической   категории.   Государственное
миниципалъное управление. 2016. –№4
92 Ассамблеясининг   72-сессиясида   Ўзбекистон   томонидан   илгари   сурилган   Ёшлар
ҳуқуқлари   тўғрисидаги   конвенциянинг   қабул   қилиниши   жаҳондаги   икки
миллиарддан   ортиқ   йигит-қизларнинг   ҳақ-ҳуқуқларини   таъминлашда   муҳим
аҳамиятга эгадир. У ёш авлодни маърифий руҳда тарбиялаш, ижтимоий қўллаб-
қувватлаш,   уларнинг   манфаатларини   ҳимоя   қилиш,   ўз   салоҳиятини   рўёбга
чиқариши учун  шарт-шароит  яратишдек  эзгу  мақсадларга   хизмат қилади.  Ушбу
ташаббус халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда” 113
. 
          Президентимиз   Шавкат Мирзиёевнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш
тизимини   тубдан   такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисидаги”   19.01.2022
йилдаги   ПҚ-92-сонли   қарори   долзарблиги   ҳамда   ижтимоий   аҳамияти   билан
диссертациямизнинг ушбу қисми учун муҳим аҳамиятга эга. Жумладан; мазкур
қарорда тўрт асосий мақсад назарда тутилади: ёшлар билан ишлашнинг янгича
бошқарув   механизмларини   жорий   этиш;     улар   билан   ишлашнинг   вертикал
тизимини   яратиш;   ёшлар   муаммоларини   бевосита   маҳаллаларда   ҳал   этиш;
таълим   муассасаларидаги   маънавий-маърифий   ва   тарбиявий   ишлар
самарадорлигини   янада   ошириш 114
.   Ушбу   мақсадга   эришиш   учун   Янги
Ўзбекистонда   ёшлар   билан   ишлаш   тизимининг   энг   муаммоли   нуқтасига
диққатни   қаратиш   ва   маҳалла   йигит   ва   қизларини   ушбу   жараёнга   қамраб
олишнинг   ўзига   хос   механизмини   вужудга   келтириш   мақсадга   мувофиқдир.
Маҳаллалардаги   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш   тизимини
изчиллигини   таъминлаш   учун   маҳалла     ёшлари   тарбиясига   алоҳида   эътибор
қаратиш   муҳим   аҳамиятга   эгадир.     Ҳозирги   вақтда   мамлакатимиз   аҳолисининг
32 фоизи ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади 115
. Бундан
кўриниб   турибдики,   айнан   30   ёшгача   маҳалла   ёшлари   ўртасида     соғлом
ижтимоий   маънавий   муҳитни   таъминлаш,   жиноятчиликка   қарши   курашиш,
уларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш заруриятдир. Шунинг учун ҳам
асосий эътиборни шаклланиб келаётган ёшлар тарбиясига қаратиш шу куннинг
113
Мирзиёев  Ш.М.  “Ёшлар   2020:   глобал  миқёсдаги   бирдамлик,  барқарор  тараққиёт  ва  инсон  хуқуқлари  бўйича
Самарқанд форуми иштирокчиларига нутқи”. 12.08.2020.   https://president.uz/uz/lists/view/3766
114
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Маҳаллаларда   ёшлар   билан   ишлаш   тизимини   тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли Қарори, 2022.01.19. https://lex.uz/docs/5831865.
115
Мирзиёев.  Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон  давлатини  биргаликда барпо этамиз. –Тошкент:,
“Ўзбекистон”, 2017. – Б.13.
93 энг долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифаларидан бири эканлигини англашимиз
лозим.   Маънавий   жиҳатдан   ривожланган   инсонни   тарбиялаш,   таълим   ва
маорифни   юксалтириш,   миллий   уйғониш   ғоясини   рўёбга   чиқарадиган   янги
авлодни   вояга   етказиш   зарур.   Мамлакатимиз   Президенти   Шавкат   Мирзиёев
томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг дунёқарашини бойитиш
мақсадида   бешта   ташаббус   бугун   ҳаётимизга   кенг   тадбиқ   қилинмоқда.   Беш
ташаббус   мамлакатимизда   яшаётган   барча   аҳоли,   жумладан,   ёш   авлоднинг
маънавиятини   бойитиш,   уларнинг   бўш   вақтини   мазмунли   ташкил   этишда
дастур-ул   амал   бўлиб   ҳизмат   қилмоқда   ва     ҳар   қандай   носоғлом   ижтимоий
муҳит   ва   тахдидларни   илм,   маърифат,   китоб,   шижоат,   жисмоний   бақувватлик,
сабр-бардош   билан   енгиш   мумкин,   деган   қатъиятни   ёшларимизнинг   онгига
сингдиради.
Биринчи   Президент   Ислом   Каримов   ёшлар   масаласига   тўҳталар   экан;   “Биз
мутлақо   янги   тузум   ва   давлатнинг   янги   моделини   яратамиз,   бизга   шу   моделга
ҳаёт   бахш   этадиган   кишилар   керак…   Биз   ҳозирги   оғир   дамларни   бартараф   эта
оладиган   ёш   авлодга   таянамиз.   Биз   улар   учун   барча   йўлларни   очиб   берамиз,
уларнинг иш ҳаракатлари учун тўла имкон берамиз” 116
 деб таъкидланишини ўзи
ёшлар   масаласи   муҳим   аҳамиятга   эга   эканлигидан   далолат   беради.   “Жамиятда
ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,   маҳалла   институтини   янада
қўллаб-қувватлаш   ҳамда   оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш   тизимини   янги
даражага   олиб   чиқиш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   Президент
Фармонига   мувофиқ, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига
асосланган   янги   тизим   жорий   этилди.   Жамиятда   “Обод   ва   хавфсиз   маҳалла”
тамойилининг   тўлақонли   ва   самарали   жорий   этилишида   ҳар   томонлама
кўмаклашиш,   оилалар   ва   маҳаллалардаги   ижтимоий-маънавий   муҳитни
соғломлаштиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин
ҳамкорлигини   ўрнатиш   вазирликнинг   асосий   вазифа   ва   фаолият
йўналишларидан бири ҳисобланади.
116
Каримов.   И.А.   Ўзбекистон   XXI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,   барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт
кафолатлари. Тошкент:, “Ўзбекистон”, 1997. – Б.173-174.
94           Ҳар   бир   маҳаллада   ёшларни   мафкуравий   иммунитетини
мустаҳкамлашга   қаратилган,   маҳалланинг   канвойи   отахон-   онахонлари   билан
ёшлар   ўртасида   давра   суҳбатлари   ташкил   этиш   яхши   самара   беради.   Ҳар   бир
маҳаллада   вояга   етиб   келаётган   ёшларнинг   оилада,   меҳнатда,   ўқишда,   жамият
ҳаётидаги   хатти-ҳаракатлари   маънавий   маданият   мезонлари   билан   ўлчанади.
Агарда ёшлар тарбиясида ана шу умумий занжирнинг бирорта тизимида узилиш
рўй   берса,   бунда   вояга   етаётган   ёшга   ҳам,   жамиятга   ҳамда   оилага   ҳам   маълум
даражада   зарар   етади.   Бундай   жараёнлар   маҳаллалардаги   ҳар   бир   фуқаронинг
лоқайдлиги,   жамоатчилик   назоратининг   манзилли   жорий   қилинмаганлиги
натижасида   маҳаллаларда   ижтимоий-маънавий   муҳитнинг   бузилиши,
жиноятчиликни   кескин     ортиб   бориши   ташвишли   ҳолатдир.   Маънавий   муҳит
ҳар бир ёшнинг биринчи қадамидан, “қуш уясида кўрганини қилади” деганидек,
маҳаллада,   оилада,   ота-она,   ака-ука,   опа-сингил   намунасидан   бошланади.
Секин-аста     боғча   ва   мактабда   бериладиган   аҳлоқий   сабоқлар   натижасида
жамиятдаги   алоқаларнинг   тобора   кенгайиб   бориши     орқали   бутун   умри
давомида  сайқалланиб   боради.  Шунингдек,   маҳаллаларда  ёшларни  тўғри  йўлга
бошлаш,   уларга   оқ-қорани   ажратишларида   маҳалладаги   профессор
ўқитувчиларнинг ўрни беқиёсдир. Маҳаллаларда жамоатчилик асосида маҳалла
ёшлари   учун   айнан   профессор   ўқитувчилар   бириктирилиши   педагогик   нуқтаи
назардан   ижобий   таъсир   қилади.   Бу   борада   Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев
шундай   деганлар;   “Профессор-ўқитувчиларнинг   энг   муҳим   вазифаси   –   ёш
авлодга пухта билим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб
тарбиялашдан   иборатдир” 117
.   Янги   Ўзбекистонга   маънан   етук,   жисмонан
бақувват   ва   ўз   мустақил   фикрига   эга   бўлган,   айниқса   жамиятга   дахлдорлик
ҳисси   билан   тўйинган   ёшлар   жамиятимиз   фаровон   ҳаётимиз   учун   муҳим
аҳамиятга   эгадир.   Мамлакатимиз   ёшлари   Янги   Ўзбекистонимизнинг   келажак
тақдирини   ҳал   қилувчи,   жамиятни   локомотиви,   уни   модернизация   қилишга
қодир   бўлган   соғлом   кучлардир.   Юрт   келажаги   ҳозирда   тарбияланаётган,
117
Мирзиёев   Ш.М.   Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   давлатини   биргаликда   барпо   этамиз.Тошкент:,
“Ўзбекистон”, 2017. – Б.14.
95 соғлом   фикрлашга   ўргатилаётган,   тафаккури   соғлом   кадрлар   қўлида.
“Ёшларимиз   шу   нарсани   унитмасликлари   керакки,   занжирсиз   қўл   абжир,
кишансиз   оёқ   илдам,   қулфсиз   тил   бурро,   эркин   дил   баландда   парвоз   қилади”.
Шунинг   учун   эркин   фикрлашга,   ҳар   кўрган   ва   эшитган   нарсасини   тафаккур
қилиб,   ўйлаб   филтрлаб   кейин   бошқалар   билан   улашишлари   керак.   Кўр   кўрона
эшитганини оммага ёйиш, биров нима деса унга эргашиб кетавермаслик даркор.
          Маҳалла   –   азал-азалдан   халқимиз   учун   яхшилик   ва   тарбия   бешиги   бўлиб
келган.   Шунингдек,   у   ерда   яшаётган   барча   халқларни   миллий   урф-одат   ва
қадриятлари  билан ҳам ўзаро боғлаб тургувчи маскан ҳисобланади. Шунингдек,
маҳалла   аҳолининг   ҳар   томонлама   ижтимоий   ҳам   маънавий   елкадоши     бўлиб,
қўллаб-қувватлайди.     Президентимиз   Шавкат   Мирзиёевнинг   таъбири   билан
айтганда,  “Маҳалла   – жамиятимизнинг  ёруғ  юзи ва  виждони кўзгуси” 118
, демак
шуни англаш мумкинки, маҳаллалардаги соғлом маънавий муҳит кўп жиҳатидан
маҳалланинг   виждонидан   далолат   беради.     Бугунги   кунда,   маҳаллаларда   2017-
2021   йилларга   мўлжалланган   Ўзбекистонни   Ривожлантиришнинг   5   та   устувор
йўналиши   Ҳаракатлар   стратегияси   ва   2022-2026   йилларга   мўлжалланган   Янги
Ўзбекистоннинг   Тараққиёт   стратегиясида   белгиланган   вазифалар   доирасида
жиноятчиликни   олдини   олиш,   ёшларни   диний   экстремизм   таъсирига   тушиб
қолмасликлари,   маҳалла   ёшларини   бўш   вақтларини   мазмунли   ташкил   этиш
борасида   жуда   кўплаб   ижобий   ишлар   амалга   оширилди.   Шунга   қарамай,   ушбу
йўналишдаги   ишларни   янада   жадаллаштириш   мақсадида   Президентимиз   2022-
йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдилар. Бу
билан маҳаллаларимиз иш фаолияти тубдан ўзгариши, халқ билан кўпроқ бирга
бўлиши,   ижтимоий-маънавий   муҳитини   янада   соғломлаштирилиши,   аҳоли,
айниқса, ёшларнинг дунёқараши ўзгариши зарурлиги назарда тутилмоқда.
Ёшларга   доир   ислоҳотлар   негизида   ҳар   бир   маҳаллаларда   турли
ташкилотлар   билан   ҳамкорлик   доирасида   “Беш   муҳим   ташаббус”га   асосланган
маънавий-маърифий   ишлар   тизимини   узлуксиз   йўлга   қўйилса,   маҳалла
118
Мирзиёев Ш.М.  Янги Ўзбекистон стратегияси – Тошкент:, “Ўзбекистон”, 2021.– Б.115.
96 ёшларининг маънавий  маданиятини юксалтиришга эришиш мумкин бўлади. Бу
эса   ёшларимиз   онгига   муттасил   равишда   бунёдкорликка   ундовчи   замонавий
бунёдкор   ва   тараққиётга   етаклайдиган   инновацион   ғояларни     сингдириб
борилишини   тақозо   этади.   Бу   борада   Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев   “ Агар
биз   ёшлар   тарбияси   билан,   мухтарам   Ислом   Абдуғаниевич   айтганларидек,
мунтазам   шуғулланиб,   бу   масалани   жой-жойига   қўймасак,   эртага   кеч   бўлиши
мумкин.   Нега   деганда,   фарзандларимиз   эртага   бизга   ё   ташвиш   олиб   келади,   ё
манфаат   олиб   келади.   Лекин   биз   болаларимизнинг   хақиқий   ватанпарвар
бўлиши,   эртага   бизга   елкадош,   кўмакдош   бўлиши   учун   қилаётган   ишларимиз
ҳали   етарли   эмас.   Шунинг   учун   партиямизнинг   «Ёшлар   қаноти»ни
мустаҳкамлаш   масаласига   бугунги   гаплардан   кейин   каттароқ   эътибор   берсак,
мақсадга мувофиқ бўларди. Биз шу масалада ташаббускор бўлишимиз керак.” 119
          Президент   Ш.Мирзиёев    Биз   “Бугунги  Ўзбекистон  –  бу  кечаги  Ўзбекистон
эмас”,   деб   кўп   гапирамиз.   Бунинг   исботини   аввало   ёшларимиз   сиймосида,
уларнинг   ютуқ   ва   ғалабаларида   кўрамиз”,   деб   ёшларнинг   фаоллигини   ошириш
масаласи   долзарблигини   алоҳида   таъкидлаб   ўтди. 120
  Зеро   юртимизда   амалга
оширилиб   келинаётган   демократик   ислоҳотлардан   асосий   мақсад   ёшларнинг
юксак маданият ва соғлом маънавий  муҳитни яратишимиздир.
Маҳаллаларда     уюшган   ёки   уюшмаган   барча   ёшларни   ҳар   томонлама
етук, миллий ватанпарвар инсон қилиб тарбиялашда  энг аввало, таълим-тарбия
ва   маҳалладаги   жамоатчилик   назоратининг     ўрни  муҳим   аҳамиятга   эгадир.     Бу
борада, ёшларга таълим-тарбия беришнинг қонуний асослари белгилаб берилди,
жумладан; 2023 йил 30- апрель санасида бўлиб ўтган Референдум асосида қабул
қилинган   Конституциямизнинг   79-моддасида   Давлат   ёшларнинг   шахсий,
сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини
таъминлайди,   уларнинг   жамият   ва   давлат   ҳаётида   фаол   иштирок   этишини
рағбатлантиради.   Давлат   ёшларнинг   интеллектуал,   ижодий,   жисмоний   ва
119
Мирзиёев.   Ш.   М.   Миллий   тараққиёт   йўлимизни   қаътият   билан   давом   эттириб,   янги   босқичга   кўтарамиз.     –
Тошкент:, “Ўзбекистон”, 2017.– Б.91.
120
Бизнинг   мақсадимиз   аниқ   ва   ўзгармасдир   –   демократик   давлат   ва   фуқаролик   жамияти   қуриш   йўлини   янада
қатъий давом эттирамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович
Мирзиёевнинг   Тадбиркорлар   ва   ишбилармонлар   ҳаракати   –   Ўзбекистон   либерал-демократик   партиясининг   ХI
сеъздидаги нутқи. 31.05.2023. URL :  https    ://    uzlidep    .   uz    /   uz    /   news    -   of    -   party    /14426     ( Мурожаат санаси : 01.06.2023)
97 ахлоқий   жиҳатдан   шаклланиши   ҳамда   ривожланиши   учун,   уларнинг   таълим
олишга,   соғлиғини   сақлашга,   уй-жойга,   ишга   жойлашишга,   бандлик   ва   дам
олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади 121
.
2016 йил 14 сентябрда «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат
сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонун қабул килинди. Унинг 18-моддасида
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
давлат   ва   хўжалик   бошқаруви   органлари,   нодавлат   нотижорат
ташкилотлари   ва   бошқа   ташкилотлар   билан   биргаликда   кам   таъминланган
оилалардан  бўлган   ёш  фуқароларга  қонун  ҳужжатларида  белгиланган  тартибда
қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;
ёшларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний   манфаатларини   ҳимоя
қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга, соғлом ва
баркамол   ёш   авлодни   тарбиялашга,   оилада   маънавий-ахлоқий   муҳитни
шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
ёшларни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари ва бошқа
муассасалар билан ҳамкорлик қилади;
тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда
ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
ёшларга   оид   давлат   сиёсати   соҳасидаги   қонун   ҳужжатларининг   ижро
этилиши, давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг рўёбга чиқарилиши
устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
ёшларга   оид   давлат   сиёсатини   рўёбга   чиқаришда   бошқа   органлар   ва
муассасалар,   нодавлат   нотижорат   ташкилотлари   ва   фуқаролик   жамиятининг
бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   қонун   ҳужжатларига
мувофиқ   бошқа   тадбирларда   ҳам   иштирок   этиши   мумкин 122
.   Бундан   кўриниб
121
Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси   Тошкент:,   “Ўзбекистон   нашриёти”,   79-модда   2023   –   Б.30.
https: //lex.uz/docs/6445145.  
122
Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   ёшларга   оид   давлат   сиёсати   тўғрисида   14.09.2016   йилдаги   ЎРҚ-406-
сон. https://lex.uz/docs/3026246?ONDATE2=26.01.2022&action=compare.
98 турибдики,   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   ёшларнинг
жамиятдаги   барча   қонуний   манфаатларини   ҳимоя   қилишга,   уларнинг   жамият
ҳаётидаги фаоллигини оширишга, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга,
маҳаллада   ва   оилада   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштиришга
қаратилган ишларга маъсул органдир. 
Буюк Британиялик давлат ва сиёсат арбоби Уинстон Черчиллнинг “Яхши бўлиш
учун   –   ўзгариш   керак,   яхшиларнинг   яхшиси   бўлиш   учун   эса   янада   кўпроқ
ўзгариш   керак” 123
  деган   сўзларини   алоҳида   таъкидлаш   жоиз.   Давлатимиз
раҳбари   халқимиз   бугунги     таҳликали   замонда,   ҳамма   хушёр   бўлиши,
ўзгаришларни   аввало,   ўзидан   бошлаши,   кераклигини   кўп   бора   таъкидлаётгани
ҳам   бугун   маҳаллаларда   лоқайд   бўлиб   ўтиришга   ҳеч   ким   ҳақли   эмаслигидан
далолат беради. Бугунги кунда янада сергак туришни, доим ҳушёр уйғоқ бўлиб,
ёшлар,   маънавият   ва   маърифат   ҳамда   маҳаллага   оид   ишларни   ташкил   этишда
модеринизация   асосида   қараш,   шунингдек,   замонавий   инновацион   усуллардан
фойдаланиш   заруриятини   келтириб   чиқармоқда.   Республика   Маънавият   ва
маърифат   Кенгаши   раиси   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат
Мирзиёев   томонидан   2021-йилнинг   19-январида   ўтказилган   йиғилишдаги
“Жамият   ҳаётининг   танаси   иқтисодиёт   бўлса,   унинг   жони   ва   руҳи
маънавиятдир”   маърузаси   ҳам   маҳалладаги   қадриятлар   ва   ёшлар   тарбиясига
беэътиборлик каби ҳолатларга вақтида барҳам бериш, маҳалла ёшлари ўртасида
ҳуқуқбузарликнинг   эрта   олдини   олиш   мақсадида   жойлардаги   таълим
муассасаларидан   тарбияси   оғир   бўлган   ўқувчилар   ҳамда   уларнинг   ота-оналари
билан   манзилли   ишларни   олиб   бориш,   эл-юрт   ҳурматига   сазовор   бўлган,
мамлакатимиз   тараққиётига   катта   ҳисса   қўшган,   фахрий   авлод   вакиллари
иштирокида   “Авлодлар   учрашуви”   лойиҳаси,   “Бир   маҳаллага   бир   зиёли
маънавий   ҳомий”,   “Бир   нуроний   –   беш   нафар   ёшга   мураббий”   тамойиллари
асосида   олий   таълим   муассасаларининг   профессор-ўқитувчилари,   ижодкор
зиёлилар,   ижтимоий   фаол   нуронийларни   жалб   қилган   ҳолда   “маҳаллабай”,
123
Мирзиёев Ш. М.  Выступление на торжественном мероприятии, посвященном 26-летию принятия Конституции
Республики Узбекистан,7 декабря 2018 года. Газета «Народная слова», 8 декабря 2018 г., № 253 (7211). 
 
99 “хонадонбай”,   “фуқаробай”   ишлаш   тизими   яратилди.   Ҳар   бир   олий   таълим
муассасаси   томонидан   маҳаллаларда   ижтимоий-маънавий   муҳитни
соғломлаштириш   юзасидан     “маҳаллабай”,   “хонадонбай”,   “фуқаробай”   ишлаш
тизими   бўйича   алоҳида   “йўл   харита”лари   ишлаб   чиқилиб,   маҳалла   ва   олий
таълим ҳамкорлиги кучайтирилди. Маҳаллаларда  ижтимоий маънавий муҳитни
соғломлаштириш борасида  кўрсатилган вазифалардан:  маҳалла ёшлар ўртасида
спортнинг   барча   турлари,   чет   тилларини   ўргатишга   қаратилган   бепул
тўгараклар,   компютер   саводхонлигини   ошириш   бўйича   бепул   курслар   ҳамда
бошқа   касблар   бўйича   ҳам   ўқувлар   ташкил   этилди.   Шунингдек,   маҳалла
аҳолиси  орасида  оилавий  ажримларнинг   олдини  олишга   қаратилган   педагогик-
психологик   тренинглар   ўтказилди.   Маҳаллаларда   ташкил   этилган   давра
суҳбатларида маҳалла ёшларига ёши улуғ профессор ўқитувчилар зиёли қатлам
сифатида   ибрат     қилиб   кўрсатилса   ёшлар   тарбиясига   ижобий   таъсир   қилиши
билан   бирга,   маҳаллаларда   нуроний   отахон   ва   онахонларнинг   ёшлар   тарбияси
борасида ижтимоий фаоллигининг оширилишига эришилади.
Ёшларнинг   истеъдоди   ва   қобилияти,   эзгу   интилишларини   тўлиқ   рўёбга
чиқариш,   ижтимоий   фаоллигини   ошириш   ҳаётда   муносиб   ўрин   эгаллашлари
учун   барча   имкониятларни   яратиб   бериш   бундан   буён   ҳам   бош   мақсадимиз
бўлиб   қолади” 124
.   Шунинг   учун   ҳам   маҳалладаги   ёшларнинг   маънавий
камолотини   янгича   руҳда   тарбиялаш,   ватанпарварлик   миллий   ўзликни   англаш
сингари   эзгу   ғояларини       ривожлантириш   замонамиз   эҳтиёжига   айланиб
бормоқда.   Бундай   маънавий   маданиятнинг   ютуқларидан   оқиллик   билан   фаол
фуқаролик позицияси негизида сифатий ўзгаришларга эришиш ёшларнинг илм-
фанда эгаллаётган марраларини янги босқичга  олиб чиқмоқда. Ёшлар аҳлоқий-
маънавий маданиятини шакллантиришда инновацион тарздаги ёндашувларнинг
намоён   бўлиши   миллий   ва   умуминсоний   қадриятларга   параллел   равишда   ҳар
бир   давр   оралиғида   реал   воқелик   билан   боғлиқ   ҳолда   жамият   маънавий
ҳаётининг   юксалиши   учун   ҳам   хизмат   қилади.   Шунингдек,   маҳаллада
ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштиришга   қаратилган   ва   маънавий
124
Мирзиёев. Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. – Тошкент:, “Ўзбекистон”, 2022. –Б.257.
100 соҳада аниқ механизмларини яратиш зарур. Ушбу жараёнлар қуйидаги йўналиш
сифатида белгиланишини ниҳоятда муҳимдир:
Биринчидан, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда китобни алоҳида
ўрни   бор,   шунинг   учун,   аҳоли,   айниқса,   ёшларни   китобхонлик   маданиятини
шакллантириш   йўналишида   аҳоли   ва   ёшлар   ўртасида   китоб   мутолаа   қилиши
ҳамда   севиб   ўқийдиган   китобларини   социологик   сўровнома   асосида   ўрганиб,
ҳар   бир   маҳалла   биносининг   ичида   кутубхона   ташкил   этишни   асосий   вазифа
қилиб   белгилаш   зарур.   Шу   билан   бирга,   аҳоли   ўртасида   китоб   ўқишга
қизиқтириш   усулларини   амалда   жорий   қилиш   орқали   аниқ   ва   манзилли
ишларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
Иккинчидан,бугунги   кунда   маҳаллаларда   оилавий   ажримларнинг   сони   ортиб
бораётганлигини   инобатга   олган   ҳолда,   уни     олдини   олиш   учун   ажрашиш
арафасида турган ёки эҳтимоли юқори бўлган оилалар билан алоҳида ишлашни
йўлга   қўйиш   керак.   Бунда,   бу   каби   оилаларни   учун,   психологик   тренингларни
ташкил   этиш   ва   ушбу   жараёнларга   дин   соҳаси   вакилларини   ҳам   кенг   жалб
этилса мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Учинчидан,   и чки   туризм   саёҳатини   янада   ривожлантириш   йўналишида
маҳалладаги   уюшмаган   ёшларидан   иборат   аҳоли   қатламини   юртимизда ги
тарихий   обида   ва   маънавий   меросларимиз   жойлашган   ҳудудларга   саёҳатини
ташкил   этиш   зарур.   Ўз   маҳалласидан   нарига   чиқмаган     уюшмаган   ёшлар   учун
туризм   саёҳатини   ташкил   этилса,   сезиларли   даражада   ватанпарварлик   ғоялари
шаклланишига  ижобий таъсир қилади.
Тўртинчидан,   ўз   маҳалласига   нисбатан   меҳр-мухаббат   туйғуларини   янада
кучайтириш   мақсадида   маҳаллалар   қошида   маҳалла   музейини   ташкил   этиб,   у
ерда   маҳалла   тарихи   ва   маҳаллалар   фахрига   айланган   шахслардан   иборат
экспонатлар  жой олса, ёшлар онгигида миллий ўзлик туйғуси янада жонланади.
Бешинчидан, маҳаллаларда миллий қадриятларни аҳоли, айниқса, ёшлар онгига
сингдириш   учун   тарғиботнинг   энг   таъсирчан   усулларидан   кенг   фойдаланиш
зарур. 
101               Ҳар   бир   миллат   ўзининг   тили,   урф   одати,   анъанаси,   маданияти,   тарихи
билан   миллат   ҳисобланади.   Биз   қандай   етук,   баркамол   инсон   бўламизки,
ўзимизнинг   миллий   урф-одатимизни   билмасак,   унга   риоя   қилмасак,   ундан
ҳаётимизда,   болаларимиз   тарбиясида   фойдаланмасак!   Ўзининг   миллий   урф-
одатини   билмаган   кишини   баркамол   инсон   деб   бўлмайди.   Халқимизнинг   умри
боқий   анъаналарини   ўзида   мужассам   этган   миллий   урф-одатларимиздан:
саломлашиш,   никоҳ,   тўй   қилиш,   оила   тутиш,   фарзандни   тарбиялаш,   ота-онани
ҳурмат қилиш, саломатликни сақлаш, илм олиш, кийим кийиш, нонни эъзозлаш,
касб-у   корлик,   меҳмон   кутиш,   савдо-сотиқ   қилиш,   миллий   байрамларни
ўтказиш,   табиатни   муҳофаза   қилиш,   мотам   маросимларини   ўтказиш
кабиларнинг   ҳар   бири   буюк   бир   мактабдир.   Аждодларимиз   қолдирган
маънавият хазинасидан кўзимизни очиб, униб ўсиб келаётган, умид билан камол
топаётган   ёшларимизни   баҳраманд   этиш,   улар   онгини   маънан   бойитиш,
маънавият,   мафкура,   анъана   –   олмосдек   серқирра,   сер   жилоси   ҳисобланади.
Унинг асл мазмуни, маъноси, илдизи бир   жойга, инсон одоб-ахлоқида. Одоб эса
Инсон кўрки, безаги, унинг буюк камолидир.
Ёш авлодни одоб-ахлоқ бобида ҳар томонлама маънан камол топтириш шу кун
ва   давр   ҳамда   мафкурамизнинг   бош   мезонидир.   Биз   анъаналаримиз,   урф-
одатларимизни   кенг   тарғиб   қилиш   имкониятига   эга   бўлган   қутлуғ   замонда
яшаяпмиз.   Унинг   асл   тарихини,   яратилишини,   сабабини   илмий   асосда   айтиб
берадиган   даврдамиз.   Мазкур   илмий   мерос   асосида   маҳаллаларда   миллий
қадриятларимизни   аҳоли,   айниқса,   ёшлар   онгига   кенг   сингдириш   тизимини
яратиб,   ушбу  тизимни  мунтазам  ташкил  этиб   бориш  зарур.  Унда   тарғиботнинг
энг   таъсирчан   усуллари   ва   механизмларини   жорий   этилиши   керак.   Шу   билан
бирга,   жамиятимизнинг   ёзилмаган   ота-боболаримиздан   бизга   маънан   мерос
бўлиб   қолган   урф-одатлари   оммалашади.   Шу   мақсадда   намуна   сифатида
қуйидагиларни   тавсия   этамиз;   маҳалла лар да   мактабгача   таълим   муассасасига
бормаган   болаларга   “Куйла   болажон”   китобидаги   болажон   куй-қўшиқларини
маҳалладаги   мактабгача   таълим   муассасасига   борадиган   болалар   иштирокида
ижроси ташкил этилса, боғчага бормаган болаларни фаоллашишига эришилади.
102 Бугун   боғчага   бормаган   болалар   ҳам   маънавий   озуқа   олишлари   зарур.   Шу
ўринда   2019-йил   3-майда   “Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг
“Маънавий-маърифий   ишлар   самарадорлигини   ошириш   бўйича   қўшимча   чора-
тадбирлар   тўғрисида” 125
  ПҚ-4307-сонли   қарорига   кўра   “Узлуксиз   маънавий
тарбия   концепцияси”лойиҳасини   тайёрланиб,   Вазирлар   Маҳкамаси   қарори
билан тасдиқланди. Мазкур концепция асосида   оилада, шунингдек, таълимнинг
барча   босқичларида   фарзанд   тарбиясининг   узлуксизлигини   таъминлаш   тизими
ишлаб   чиқилди.   Яъни   бола   туғилмасидан   бошлаб   то   25   ёшгача   вақт   давомида
унинг   маънавиятини,   ёшига   мос   кўникма   ва   малакалар,   компетенцияларининг
кутилаётган   аниқ   даражасини   кафолатли   таъминлашнинг   илмий   асосланган
дастурий-методик   таъминотини   ташкил   этишдан   иборат.   Узлуксиз   маънавий
тарбия  тизими оила, мактабгача,  умумий ўрта таълим  муассасаларида  ёшларни
босқичма-босқич,   узлуксиз   маънавий   тарбиялаш   натижадорлигини
кафолатлашга   қаратилган   педагогик   операциялар,   воситалар,   методлар
занжиридир. Ушбу тизимда воситалар эмас, балки у ёки бу фазилат, ижтимоий
малакани   шакллантиришда   кафолатланган   натижага   эришишнинг   педагогик
алгоритмлари режалаштирилиши назарда тутилган.  Тасаввуримизга кўра, болага
икки   нарса   энг   муҳим   бўлган:   она   сути   ва   она   алласидир.   Шу   мақсадда
маҳалладаги   мактаб   ўқувчи-қизлар   ўртасида   “Алла”   кўрик-танловини   ўтказиш
зарур.   Натижада қизларимизга “Алла” айтишни ўргатиш механизми яралади ва
уларда кўникма ҳосил бўлади. Маҳаллада “Бобожоним эртаклари”, “Бувижоним
эртаклари”   номли   танлов   ўтказилса,   унда   миллий   эртаклар   бобо   ва   бувилар
яшайдиган хонадонларда ташкил этиб, видеоролик қилиниб, давлат ва нодавлат
телеканалларида   кенг   намойиш   этиб   борилиши   зарур.   Шу   орқали   “Энг   яхши
бобожон   эртаклари”   ва   “Энг   яхши   бувижон   эртаклари”   ғолиблари   эълон
қилиниб, халқимизга намуна қилиб кўрсатилади. Натижада оилаларда болаларга
миллий   эртаклар   айтилиши   йўлга   қўйилиб   миллий   ўзликни   англашга   туртки
бўлмоқда.   Одатларимизга   кўра,   қизларимиз   оилага   тайёрлаш   ишлари   она   ва
125
“Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Маънавий-маърифий   ишлар   самарадорлигини   ошириш   бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-2019-йил 3-майда https://lex.uz/docs/4320700
103 бувижонлар   томонидан   амалга   оширилиб   келинган.   Шу   мақсадда   маҳалладаги
олий   таълим   муассасаларида   ўқийдиган   талаба-қизлар   ўртасида   банд   бўлмаган
қизлар учун “Оқила қиз” кўрик-танловини ўтказилса ҳамда “Қизлар давраси”ни
ташкил   этилса,   унда   саломлашиш   одоби,   уйда   пазандачилик,   оила   бюджетини
тақсимлаб   ишлатиш   усули   ўргатиш,   шунингдек,   тикувчилик   ва   бошқа   ижодий
қобилияти   очиб   берилса,   мақсадга   мувофиқ   бўларди.   Асрлар,   йиллар   ўтади,
лекин,   ҳозирги   авлоднинг   таълими,   тарбияси-ю,   қадриятларимизни   билиш
даражаси,   ҳар   бир   фарзанднинг   тафаккурига   жавобгарлик   масаласи   сиз-у
бизнинг   зиммамизда.   Келгуси   авлодларимиз   бизни   сўроқлайди.   Улар   олдида
уялиб   қолмаслик   учун   ҳам   бугун   тарбия   сеники   ёки   меники   деб   эмас,
ҳаммамизники   дея   ҳамкорликда   ишлашни   жорий   этиш   зарур.   Янги
Ўзбекистонни   бунёд   этишга   муносиб   ҳисса   қўшган   инсонларни   келгуси
авлодлар миннатдорлик билан эсласин.
        Маҳалла   инсонларни  тинч-тотув   яшашга,   чиндилдан   меҳнат   қилишга,   касб-
ҳунар   ўрганишга,   бу   орқали   хаёт   кечиршга   чақирадиган   ноёб   ўзини   ўзи
бошқарадиган   тузилма,   аҳолига   энг   яқин,   кундалик   муаммоларига   ечим
топадиган   севимли   маскан,   таълим-тарбия   ўчоғидир.   Маҳалла   авлодлар
давомийлигига   сабабчи,   муқаддас   урф-одатларимизни   сақлайдиган,   шу   билан
бирга,   келажак   наслларнинг   қандай   инсон   бўлиб   етишишига   бевосита   таъсир
кўрсатадиган   ўзига   хос   ҳаёт   мактабидир.   Маҳаллада   ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштиришда   ёшлар тарбиясининг ўрни беқиёсдир. Халқимизда
“Отанг   Маҳалла,   онанг   Маҳалла”   деган   нақл   бор,   бу   бежиз   айтилмаган.   Унда
Маҳалланинг   кексалари,   хусусан,   ёшларни   тарбиялашдаги   ўрни   ва   роли   яққол
кўриниб   турибди.   Бироқ   айрим   маҳаллалар   фаолиятида   бу   борада   жиддий
камчиликлар ҳам учраб турибдики, улар гўё гуручдаги тош сингари баъзан тиш
ҳам   синдирмоқда.   Президентимиз   айрим   жойларда   ҳали   ҳам   кўп   ҳаражат
сарфлаб   дабдабали   тўйлар   ўтказилаётганлигини   кўп   бора   танқид   қилганлиги
барчамизга аён. Гап шундаки, бундай тўйларда маҳалла фаоллари ҳам иштирок
этишади.   Лекин   улар   ўзларига   юклатилган   қонуний   “Тўйлар   ва   бошқа
маросимларни   ўтказиш   буйича   тавсиялар   беради”   деган   хуқуқидан   етарлича
104 фойдаланмаётирлар. Юқоридаги дабдабабозликлар ижтимоий маънавий муҳитга
салбий таъсир ўтказиб, одамлар орасидаги психологик тушкун кайфиятга сабаб
бўлиб қолиши мумкинлигини унутмаслигимиз керак. Маҳаллаларнинг ёшларни
мустақиллигимизни   мустаҳкамлаш   руҳида   тарбиялаш,   улар   онгида   миллий
мафкурани   шакллантириш,   жамиятимизга   ёт   иллатлар   таъсирига   берилиб
кетишларининг   олдини   олиш,   уларга   қарши   курашиш   учун   мафкуравий
иммунитет   айниқса,   катта   аҳамиятга   эгадир.   Негаки,   мафкура   соҳасида
бўшлиққа   йўл   қўйиб   бўлмайди.   Ғоявий   барқарорлик   ҳукмрон   бўлган   жойда
мафкуравий   таҳдид   кучаяди.   Аҳоли   кенг   қатламлари,   хусусан,   ёшларнинг
онгини   эгаллашга   уринишлар   пайдо   бўлади.   Бунга   кўплаб   мисоллар
келтиришимиз   мумкин.       Маҳалланинг   ёшлар   тарбиясига   оид   фаолиятини
амалга   оширишда,   айниқса,   Маҳалла-оила-мактаб   ҳамкорлиги   жуда   муҳимдир.
Маҳалланинг бу борадаги вазифалари “Маҳалла - мактаб – оила” концепциясида
санаб ўтилган. Ёшлар тарбиясига масъул ташкилотлар ва уларнинг жойлардаги
бошланғич   ташкилотлари,   жисмоний   тарбия   ва   спорт   ташкилотлари   ва   шунга
ўхшашларнинг маҳалла, мактаб, оила билан амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш
умумий   ишсиз   –   уюшмаган   маҳалла   ёшлари   тарбияси   фойдасига   ҳал   бўлиши
барчамизга маълум. Таниқли педагоглардан бири шундай деган эди: “Сиз фақат
бола   билан   гаплашганда,   унга   бирон   нарса   ўргатаётганда   тарбиялайман   деб
ўйламанг.  Сиз  уни  ҳар қадамингизда,  ҳатто  уйда  йўқлигингизда  ҳам   тарбиялаб
борасиз.   Сиз   биров   билан   ёки   биров   тўғрисида   нималарни   гаплашасиз,   нимага
хурсанд   бўлиб,   нималарни   қайғурасиз,   дўст   ёки   рақибингиз   билан   қандай
муомила   қиласиз,   қандай   таҳдитда   қоласиз,   қай   ҳолатда   газета   ўқийсиз
шуларнинг   ҳаммаси   бола   учун   жуда   муҳим.   Сўз   оҳангингиз   озгина   ўзгариб
қолганини   ҳам   бола   сезади.   Фикр   йўналишидаги   барча   бўлинишларни   киши
билмас тарзда у фаҳмлаб олади сиз буни пайқамайсиз. Башарти сиз уйда қўпол
ёки   мақтанчоқ   бўлиб   ёки   ичкиликбозлик   қилиб,   унинг   устига   онани   ҳақорат
қилсангиз,   тарбия   тўғрисида   ўйламай   қўя   қолинг.   Чунки   сиз   уни   амалда
тарбияламаяпсиз ёки ёмон тарбиялаяпсиз. Ҳеч қандай яхши насиҳатларингиз ва
105 тарбия   усулингиз   энди   сизга   ёрдам   бермайди” 126
.   Маҳаллаларда   ижтимоий
маъанавий   муҳитни   соғломлаштириш   борасида,   биринчи   навбатда,   оиладаги
ота-онанинг  маъсулиятини чеки йўқдир.
                  Маҳаллада   ижтимоий   маъанавий   муҳитни   соғломлаштириш   учун
мафкуравий   ишларни   самарали   йўлга   қўйиш   муҳим   аҳамиятга   эга.   Айниқса,
миллий   онг,   миллий   руҳ,   ватан   шаъни   каби   фазилатларни   равнақ   топтиришда
маҳалланинг   ўрни   ниҳоятда   беқиёсдир.   Биз   Янги   Ўзбекистонни   барпо   этишни
мақсад     қилган   эканмиз,   жамиятимиз   албатта   ўз   миллий   ғоясига,   миллий
мафкурасига суяниши ва таяниши жоиздир.   Учинчи Ренессанс ҳар биримизнинг
ўйларимиз,   жамиятга   муносабатимиз,   ҳатти-ҳаракатларимиз,   феъл-атворимиз,
юриш-туришимиздир.   Учинчи   Ренессанс   бизнинг   бугунги   ҳаётни   қандай
тасаввур   этаётганимиз,   қандай   йўлдан   бораётганимиз   билан   чамбарчас   боғлиқ.
Президентимиз   масаланинг   худди   ана   шу   нозик   жиҳатига   алоҳида   эътибор
беради   ва   ҳар   бир   фуқаронинг   маънавий-руҳий,   маънавий-аҳлоқий
эҳтиёжларини   назарда   тутиб,   инсон   юрагининг   туб-тубидан   чиқадиган   ҳис-
туйғуларни   жамулжам   қиладиган   битта   ўзанга   соладиган,   битта   йўналишга
буриб   юборадиган   ҳукмрон   мафкура   кераклигини   уқтиради.   Албатта,   ҳуқуқий
демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти қурилаётган,  бу борада қатор
ишлар   амалга   оширилаётган   бир   пайтда,   бизда   мафкуравий   ҳукмдорлик
бўлмаслиги   керак.   Бу   Ўзбекистон   Конституциясида   кўрсатиб   қўйилган.   Лекин
агар   биз   мустақилликнинг   моҳиятини   англаган,   уни   олий   қадрият   даражасига
кўтарадиган   бўлсак,   бу   неъматни   асрай   оладиган   мустақиллик   мафкурасига
барибир эҳтиёж сезамиз. Виждон, иймон нуқтаи назарида, шу миллатнинг битта
вакили,   шу   ватаннинг   битта   фарзанди,   шу   жамиятнинг   битта   аъзоси   сифатида
мустақилликни,   мустақил   тараққиёт   йўлини   ҳимоя   қиладиган   мафкура
кераклигини   ҳар   биримиз   биламиз.   Маҳалла   бўлиб   яшаш   инсонни   инсонлиги
учун   қадрлашнинг   маънавий   кўринишидир.   Ўзбекистонда   Маҳалла   жуда   катта
хаёт мактабидир. Бугун биз илмий жамоаларда яратадиган мафкурамиз айни ана
126
Зулфикоров А. Маҳалла ва ёшлар тарбияси.  Тошкент:,  «Фидокор», 2003.25.02 . – Б.74.
106 шу   минг   йиллар   давомида   шаклланган   дунёқарашларимизнинг   илмий-назарий
ифодаси,   тартибга   солинган   шакли   бўлиши   керак.   Аслида,   оддийгина   инсон
сифатида   интилишлари:   фарзандларимизнинг   камолини,   неварамнинг   бахтини
кўриш,   неварам   учун   терак   экиб   қўяй,   деган   энг   оддий   ҳаётий   орзунинг   ўзи
миллий   мафкурамизнинг   илдизи,   асосидир.   Бундан   минг   йил   аввал   улуғ
бобокалонимиз   Абу   Наср   Форобийнинг   «Инсон   моҳияти   ақлда,   ақлнинг
моҳияти   ҳатти-ҳаракатда   билинади»,   деган   сўзи   бежиз   эмас.   Шундай   кенг
миқёсдаги   тарбиявий,   аҳамиятга   молик   бўлган   Маҳаллада   шаклланадиган
мафкурагина яшовчи бўла олади. Чунки мафкуранинг илмий асослари, назарий
қўлланмалари   ижодий   лабораторияларда,   тадқиқот   муассасаларида   яратилиши
мумкин.   Биз   ҳаёт   нуқтаи   назаридан,   неча   минг   йиллик   тарихимиз   жараёнида
шаклланган   дунёқарашлар   нуқтаи   назаридан   ўз   ҳаётимизни,   орзу-
умидларимизни   тартибга   солмасак,   миллий   мафкура   ҳавода   муаллақ   бўлиб
қолаверади.   Жамиятнинг   энг   биринчи   бошланғич   бугуни,   инсон   кундалик
эҳтиёжларига   даҳлдор   бўлган   остонангдан   чиқиб,   дилингни   очадиган   Маҳалла
бўлганидан   кейин,   демак   бизнинг   бутун   тақдиримиз,   ҳаётимиз   ана   шу
жойдагина ҳал этилади ва Маҳалла деган мукаддас бир гўшанинг тақдири билан
боғлик бўлади. Маҳаллий жамоаларнинг умумдавлат аҳамиятига эга эканлигини
эсдан   чиқариб   бўлмайди.   Айнан   маҳаллий   жамоалар   инсонни   табиий   равишда
давлат   билан   боғлаб   турувчи,   жамоатчилик   манфаатлари   ва   иродасини   ўзида
мужассам   этувчи   тузилмалар   тармоғидир.   Бу   сиёсий   ҳатти-ҳаракатлар   амалда
қўллаб-қувватланадиган   ёки   рад   этиладиган   ижтимоий   макондир.   Бу   макон
фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқаришдан   ташқари   ҳаёт   дарсхонаси   сифатидаги
вазифани   ҳам   бажаради.   У   катта-ю   кичик   ў з   идрокига   яраша   тарбия   оладиган
мактабдир.   Машҳур   жадидчилик   ҳаракатининг   йирик   намоёндаси   Абдулла
Авлоний   ўзининг   “Туркий   гулистон   ёхуд   ахлоқ”   номли   китобида:   “Тарбия
кимлар  қилур? Қандай  қилур?” деган саволга шундай жавоб беради: “Биринчи
уй тарбияси. Бу она вазифасидур” 127
. Бундан шуни англаш керакки, маҳалладаги
ёшлар   тарбиясида   оиланинг   ўрни   ва   онанинг   аҳамияти   нечоғлиқ   муҳим
127
Авлоний А. Туркий “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”.-Тошкент:,“Педагог”, 1992.  –  Б.17.
107 аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.  Байрамларда ва турли учрашувларда
маҳалла   фаоллари   ўқувчилар   билан   аҳлоқ-одоб,   Ватанга   муҳаббат,   инсоний
бурч ва маданият ҳақида сермазмун суҳбатлар ўтказадилар. Бундай учрашувлар
кишиларга,   айниқса,   ёшларга   ижобий   таъсир   кўрсатмоқда.   Бу   ишларни   амалга
оширишда   Маҳалла   фаоллари,   ота-оналар   қўмитаси   аъзолари   билан
ҳамкорликда яқиндан ёрдам бермоқдалар шунингдек, интизоми бўш, дарсларни
ўзлаштирмайдиган   ўқувчиларнинг   ота-оналари   маҳалла   кенгашига   чақирилиб,
мунтазам суҳбатлар олиб борилмоқда. Маҳалла ёшлари армия сафига чақирилиб
маҳалла   кенгаши   ва   ҳарбий-чақирув   комиссияси   билан   ўзаро     икки   томонлама
ҳамкорлик   алоқалари   ривожлантирилмоқда.   Фахрийларни   табриклаш,   ёрдамга
муҳтожларга   қарашиш,   касаллардан   хабар   олиб   туриш,   «Маҳалла»   ҳайрия
жамғармаси ва хомийлар ҳисобидан байрамларда моддий ёрдам уюштириш каби
ташкилий   ишлар   олиб   борилмоқда.   Адолатли   фуқаролик   жамиятини   барпо
этишнинг   муҳим   омилларига   аҳлоқий   ва   ҳуқуқий   тарбияга   эътиборни
кучайтириш,   қонунга   сўзсиз   ички   интизом   билан   риоя   этиш,   демократик
тамойилларни давлатга, фуқаролик бурчига ҳурмат кўникмасини мустаҳкамлаш
аксарият   Маҳаллаларнинг   фаолият   марказига   қўйилган.   Бу   ишларни   амалга
оширишда   Маҳалла   фуқаролар   йиғинларига,   ижтимоий   фан   вакиллари,
сиёсатшунослар, файласуфлар, тарихчилар яқиндан ёрдам беришлари, кенг ҳалқ
оммаси   орасига   кириб   боришлари   ҳаёт   тақозосидир.   Президентимиз
томонларидан   2022   йил     «Инсон   қадрини   улуғлаш   ва   фаол   маҳалла   йили»   деб
эълон қилиниши Маҳаллаларимиз фаолиятига янгича  қараш учун муҳим қадам
бўлди.   Маҳаллаларда   оналик   ва   болаликни   муҳофаза   қилиш,   соғлом   авлодни
вояга   етказиш,   оилаларнинг   тотувлиги,   хотин-қизларнинг   жамият   ва   оиладаги
ўрни   муаммоларига   бағишлаб   ўтказилаётган   тадбирлар   кўпайди.   «Маҳалла
оиладан   бошланади»,   «Оила   ва   никох»,   «Ёшларни   оила   қуришга   тайёрлаш»,
«Қайнона ҳам она», «Аёл, оила ва жамият», «Ибратли келинчак», «Оилада бола
тарбияси»,   «Соғлом   она   –   соғлом   фарзанд»   каби   мавзуларда   илмий   амалий
семинарлар   ўтказишда   Маҳалла   оқсоқоллари,   фаоллари   ташкилотчилик
намуналарини   кўрсатмоқдалар.   Маҳалла   ҳам   ўзига   хос   бир   оиладирки,   унинг
108 аъзолари   бир-бири   учун   маъсулдирлар,   яъни   жамоатчилик   назорати   маҳаллада
қанчалик кучли бўлса, ана шу маҳаллада жиноят бўмайди, ижтимоий-маънавий
муҳит   барқарор   бўлади.   “Биз   ўз   маънавий   ҳаётимиз   ва   келажагимизни
қураётганда беқиёс миллий қадрият бўлмиш оилани асосий таянчи деб биламиз.
Чунки   ўзлигимизга   қайтиш,   миллий   урф-одатларимизни   эъзозлаш,   катталарга
ҳурмат   ва   кичикларга   ғамхўрлик,   одамийлик,   ҳалоллик,   олийжаноблик,   меҳр-
оқибат   сингари   асл   инсоний   фазилатлар   айнан   оила   муҳитида   шаклланади 128
.
Ёшлар   тарбияси   Маҳаллаларнинг   азалий   ишидир.   Ёш   авлодни   Учинчи
Ренессанс   руҳида   тарбиялашда   маҳаллалар   фаол   иштирок   этмоқдалар.   Аҳоли
турар   жойларида   ёшлар   муаммоларига   катта   эътибор   қаратилиб,   уларни
қизиқтирган мавзуларда кечалар, учрашувлар, суҳбатлар, спорт мусобақалари ва
бошқа   маданий-маърифий   ҳамда   кўнгилочар   тадбирлар   доимий   равишда
уюштириб   борилмоқда.   Маҳалла   ҳалқ   университетида   машғулотларни
сермазмун,   сифатли   ва   тингловчилар   ҳаёти   билан   узвий   боғлаб,   юқори
ташкилий   ва   ғоявий-сиёсий   даражада   ўтказишни   таъминлаш   мақсадида   «Оила,
Маҳалла,   мактаб   ҳамкорлиги»   концепцияси   асосида   Маҳалла   худудида
жойлашган   мактаб,   ўқув   юрти   педагоглар   жамоалари   билан   яқин   ҳамкорлик
ўрнатилган,   уларнинг   илмий   ва   амалий   ёрдами   самарали   бўлмоқда.
Фуқароларнинг   ҳаёт   тарзи,   уларнинг   оиладаги,   жамоат   ичидаги   хулқ-атвори,
мамлакатимизда   юз   бераётган   улкан   ижобий   ўзгаришларга   муносабати,   бу
ўзгаришлардаги   шахсий   иштироки,   хуллас   жамиятдаги   ўрни   Маҳаллалар
эътиборидан   четда   қолдириб   бўлмайдиган   масалалардир.   Ёшлар   онгига
умуминсоний   ва   миллий   қадриятларни   сингдириш,   уларни   ҳалқ   педагогикаси
асосида   тарбиялаш   бу   ишда   Маҳалла,   мактаб   ҳамда   оиланинг   иштироки
самарали   бўлишига   эришиш   даркор.   Бунда   мактабларда   берилаётган
таълимнинг   қадриятларимиздан   анча   ажралиб   қолганлигига,   болаларнинг   оила
бағридан   узоқлашиб   бораётганини,   уларга   виждон,   эътиқод   каби   энг   муҳим
сифатлар   етарлича   сингдирилмаётганлигига,   ўғил-қизларнинг   миллий   урф-
128
Абдураҳимова Ф. Фарзанд тарбиясида оила ва маҳалла ҳамкорлиги Тошкент:, “Истиқлол”, 2016. – Б.3.
109 одатларимиз,   маданиятимиз,   удумларимизни   яхши   билмаслигига   эътиборни
кучайтиришимиз   зарур.   Маҳаллаларда   маънавий   ва   жисмоний   бақувват,
Ватанимиз билан фахрланиш туйғусига бой бўлган кишиларни тарбиялаш учун
маҳалла   ва   кенг   жамоатчилик   билан   ҳамкорлигини   таъминлаш   муҳимдир.
Боланинг феъл атвори, қизикиши энг муҳими, ички дунёсини билмай, ўрганмай
туриб, тарбиядан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Боланинг қандай инсон
бўлиши   ота-оналарга   ва   оилага,   Маҳалла   аҳлига   боғлиқлиги   аёндир.   Ёшларни
ҳар томонлама камол топтириш учун барча  Маҳаллалар қошида «Оила, мактаб
ва   жамоатчилик   кенгашлари»ни   ташкил   қилиш   мақсадга   мувофиқ.   Бундай
кенгашларнинг   асосий   фаолият   йўналишлари   болалар   ва   ёшлар   ҳаётдаги
ўринларини   тўғри   белгилаб   олишлари   учун   уларни   миллий   ва   умуминсоний
қадриятлар   руҳида   тарбиялашда   уларда   камтарлик,   олижаноблик,   кишиларга
ғамҳўрлик,   меҳр-мурувватли   бўлиш,   меҳнатсеварлик   хислатларини
ривожлантиришда   ҳалқ   таълими   ходимларига   яқиндан   ёрдам   бериш;   болалар
ҳалқ   ҳўжалигининг   барча   соҳаларидан   муносиб   ўрин   эгаллашга,   тарбиянинг
янги   шакллари,   услубларини   амалга   оширишда   педагог   ходимлари,   ўқувчилар,
ота-оналари,   жамоатчилик   вакиллари   ҳамкорлигини   мустаҳкамлашга   ёрдам
бериш;   тарбияси   оғир   болага,   қаровсиз   қолган   болаларнинг   ота-оналари   билан
ишлаш, уларни фойдали меҳнатга сарф қилиш, ҳунар ўрганишини ташкил этиш,
ҳар   бир   тарбияси   оғир   болага   жамоатчилик   фаолларини   бириктириш   вақти-
вақти билан уларнинг ҳисоботини тинглаш; мактаб-маҳалла аҳли ҳамкорлигида
тадбирлар,   байрамлар,   ҳашарлар,   Хотира   ва   қадрлаш   куни,   Наврўз,   ҳосил
байрами   ва   бошқаларни   ўтказиш;   Маҳаллалардаги   ҳунармандлар   оилаларида
устоз-шогирд муносабатларини йўлга қўйиш; ҳуқуқий тарбияни шакллантириш
Маҳаллада   яшовчи   ҳуқуқий   органлар   ходимлари   томонидан   тарбияси   қийин
болаларни   оталиққа   олиш,   уларга   ёрдам   бериш,   ибратли   оилаларнинг   бола
тарбиясида   қўлга   киритган   нутқларини   ўрганиш,   оммалаштириш,
рағбатлантиришдан   иборат.   Бундан   ташқари,   соғлом   турмуш   тарзи,   ҳомийлик
қилиш, қонунбузарликка мойиллиги бор ёшлар ўртасида тарбиявий ишлар олиб
бориш,   ҳеч   қаерда   ўқимайдиган   ва   ишламайдиган   болаларни   ҳисобга   олиш,
110 машғулотларга кеч келувчи, дарс қолдирувчи, ота-онаси томонидан қаровсиз ва
назоратсиз болалар билан махсус ишлаш масаласига эътибор қаратилмоқда.   
        М.Шарифхўжаев   ўзининг   “Ўзбекистонда   очиқ   фуқаролик   жамиятининг
шаклланиши”   номли     китобида     “Маҳалла   –   одамларнинг   кундалик   яшаш
муҳити.   Бунда   кўпчиликнинг   озчиликка   таъсири   кучли.   Ўзаро   муносабатларда
адолатпарварлик,   ҳурмат,   раҳмдиллик,   ўзаро   ёрдам   устуворлик   қилади.
Маҳаллани   шу   нуқтаи   назардан   шарқ   демократиясининг   илк   манбаи,   деса
бўлади.  Маҳаллада  мақсадга   мувофиқ  тарбиявий  ишларни  амалга  оширишнинг
имконятлари   бор” 129
,   деб   таъкидлаб   ўтган   яъни,   маҳалла   кўп   жиҳатдан
ижтимоий   –   маънавий   муҳитни   соғломлиги   айнан   шу   тузилмага   боғлиқлигига
асос   бўлади.   Маҳаллаларда   олиб   борилаётган   тарбиявий   ишлардаги   ижобий
натижалар   билан   бир   қаторда   ҳал   қилиниши   лозим   бўлган   вазифалар   ҳам
етарли.  Хусусан  бизни ташишга  солаётган   нарса  бу  ёшларимиз  билан Маҳалла
фуқаролар   йиғини,   унинг   катта-кичик   мутасаддилари   узвий   алоқа   боғлай
олмаётганлигидир.   Маҳаллада   муҳокама   қилинаётган   ҳар   бир   масала   асосан
катта ёшдагилар иштирокида бўлади. Ҳатто ёшларнинг ўзига оид масалалар ҳам
ана шундай иштирокчилар билан муҳокама этилади. Аммо ҳаётимиз воқеалари
тафсилоти   шуни   кўрсатадики,   ёшларимизнинг   ўзи   ҳали   зичрок   ва   мақсадга
мувофиқ   тарзда   бирикишмаган.   Тан   олиш   керакки,   собиқ   шўроларнинг   ёшлар
билан   ишлаш   усулидан   воз   кечганимиздан   сўнг   уларни   тарбия   «маҳсули»
бўлган   боқимандалик   таъсиридан   батамом   ҳалос   эта   олганимизча   йўк.
Иқтисодий муаммолар ортидан эргашган ёшларимизга маданият ҳақида маъруза
қилмаймиз.   Бозор   иктисодиётининг   эса   ўз   қоидалари,   муносабат   услублари
шалланганки,   улар   Ватан,   ҳалқ,   мустақиллик,   келажакка   интилиш,   маърифий
камолот  каби муқаддас  туйғулардан  узоқлашиб  қўйиши мумкин. Биз  тарғибот-
ташвиқот ишлари билан Маҳалла аҳлининг дунёқарашига таъсиримизни ўтказа
олсак,   яъни   уларга   ватанпарварлик   туйғусини,   Учинчи   Ренессанс   ғоясини
сингдира  олсак,  давлатимиз пойдевори шунча  мустаҳкам  бўлади.   Шу маънода
Президентимиз   томонларидан     “Маҳаллани   ўзини   ўзи   бошқариш   мактаби,
129
Шарифхўжаев М.Ўзбекистонда очиқ фуқаролик жамиятининг шаклланиши.- Тошкент:,“Шарқ”. 2003. – Б.321. 
111 таъбир жоиз бўлса демократия дарсхонаси деб аташ жуда мумкин” 130
, деб айтган
сўзлари   бежиз   айтилмаган.     Айни   пайтда   дунёда   кечаётган   глобаллашув
жараёнлари барчамизга янги вазифалар юкламоқда. Шундай вазифалардан бири
-   ёш   авлодни   ватанпарварлик,   инсонпарварлик   каби   ҳислатлар   билан   бирга
юксак маънавият эгаси бўлиш ҳамда бошқа миллатларга нисбатан ҳурмат билан
қарайдиган,   инсоний   қадр-қимматни   эъзозлайдиган   инсонлар   қилиб
тарбиялашдир.   Бугунги   кунда   рўй   бераётган   муҳим   ижтимоий,   иқтисодий   ва
сиёсий   ўзгаришлар   ёшлар   онгига   таъсир   қилмасдан   қолмаслиги   ҳамда   ҳозирги
мактаб ўриндиқларида ўтирган ёш авлод эртага бизнинг қўлимиздан ишимизни
оладиган,   ҳаётимизни   давом   эттириб,   ўзидан   кейинги   авлодга   етказувчи
ворислар   эканлиги   айни   ҳақиқатдир.   Шундай   экан,   ёш   авлод   тарбияси   билан
шуғулланадиган инсонлар, яъни оилада, ота-оналар, маҳаллада - қўни-қўшни ва
кенг   жамоатчилик,   таълим   муассасасида   -   ўқитувчи   ва   мураббийлар   келгуси
авлод   баркамоллиги   йўлида   ўғил-қизларимизнинг   улуғ   аждодларимизга
муносиб бўлишлари учун масъулдирлар.
      Шуни   алоҳида   таъкидлаш   керакки,   бугунги   кунда   маҳаллаларда   ижтимоий
маънавий   муҳитни   носоғломлаштиришга   сабаб   бўлувчи   бир   қанча   муаммолар
мавжуд   бўлиб,   улар   қуйидагилардан   иборатдир;   Биринчидан,   аксарият
маҳаллаларда   ёшларнинг   бўш   вақтлари   мазмунли   ташкил   қилинмаган
(қилингани   ҳам   асосан   қоғозда)   ёшлар   ўз   касби     бўйича   иш   билан   етарлича
таъминланмаяпти; Иккинчидан, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлиги талаб
даражасида   ривожланмаган,   қонунларни   тўлиқ   билмайди,   баъзилар   ҳатто   бош
қомусимиз   Конституцияни   ҳам;     Учинчидан,   маҳаллаларда   жиноятлар   келиб
чиқишига   асосий   сабаб   -   ижтимоий   ва   иқтисодий   жиҳатдан   эҳтиёжнинг   ортиб
бориши,   оиладаги   отанинг   маъсулиятсизлиги,       моддий   етишмовчилик;
Тўртинчидан,   жойларда   мазкур   йўналишга   масъул   вазирлик   ва   идораларнинг
ҳудудий тузилмалари ўртасида аниқ ва якдил механизмга асосланган ҳамкорлик
йўлга   қўйилмаган,   улар   ўртасида   статистик   маълумотлар   алмашинувидан
иборат;   Бешинчидан,   маҳаллаларда   жамоатчилик   назорати   етарлича
130
Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. – Тошкент:, “Ўзбекистон”, 1999. – Б 252-253. 
112 ишламаяпти;   Олтинчидан,   Республика,   вилоят,   туман,   шаҳар     миқёсида
жиноятчилик   ва   ҳуқуқбузарликлар   бўйича   амалга   оширилаётган   ишлар
Оммавий   ахборот   воситаларида   мунтазам   ёритилмаяпти;   Еттинчидан,
Маҳаллаларда   ёшлар   ўртасида   содир   этилган   жиноятлар   муҳокамаси   самарали
ташкил   этилмаяпти;   Саккизинчидан,   ёшлар   ўртасида   профилактик   ҳолатларни
доимий назорат қилиб борадиган турли “Рейдлар” самарасиз, натижасиз ташкил
этилмоқда;   Тўққизинчидан,   ёшлар   ўртасида   шукроналик   туйғуси   йўқолиб,
тўқликка   шўхлик   ҳолатлари   кўзга   ташланмоқда;   Мактабгача   таълим-мактаб-
маҳалла-   оила   ўртасидаги   узвийлик   мавжуд   эмас;   Ўнинчидан,   аксар   ҳолларда
оилаларда   ота-она   назорати   мавжуд   эмас   ёки   оилалар   нотинчлиги   бола
тарбиясига   салбий   таъсир   кўрсатмоқда.   Ваҳоланки,   Президентимиз   “Ўз
болангни ўзинг асра!”   деб таъкидлаган.  
Маҳаллаларда   ёшлар   ўртасида   ҳуқуқбузарликлар   ва   жиноятчиликларнинг
олдини олиш ва ижтимоий маъанавий муҳитни соғломлаштириш учун  қуйидаги
ишларни амалга ошириш керак деб ҳисоблаймиз;
          Биринчидан,   жиноят   содир   этишга   мойил,   тарбияси   оғир   маҳалла
ёшларининг  ҳар бир маҳалла кесимида рўйхатини шакллантириш; Иккинчидан,
туман   ички   ишлар   бўлимлари   ва   ёшлар   бўйича   ишловчи   масъул   ташкилотлар
ўртасида   жиноятлар   бўйича   кунлик   икки   томонлама   ахборот   алмашинувини
йўлга қўйиш; Маҳаллаларда “Хатар гуруҳи”га мансуб (ҳуқуқбузарликка мойил,
профилактик   ҳисобда   турган)   ёшлар   билан   ишлашда   қуйидагиларга   эътибор
бериш   мақсадга   мувофиқ   маҳаллалар   кесимида   “Хатар   гуруҳи”га   мансуб
(ҳуқуқбузарликка   мойил,   профилактик   ҳисобда   турган)   ёшларни   аниқлаш,   бу
борада   соҳага   оид   ташкилот   ва   масъул   шахслар   (мактаблар,   Ёшлар   ишлари
агентлиги,   Ёшлар   иттифоқи   ходимлари   ва   ҳ.)   билан   ўзаро   ҳамкорлик
алоқаларини йўлга қўйиш, соҳага оид ташкилот ва масъул шахслар (мактаблар,
Ёшлар   ишлари   агентлиги,   Ёшлар   иттифоқи   ходимлари   ва   ҳ.)   билан   ўзаро
ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Маҳалла ёшларини қизиқиш соҳаларидан
келиб   чиқиб,   профессионал   мутахассислар   билан   суҳбат   қилиш   имкониятини
яратиш,     Иш   жойларига   экскурсиялар   ташкиллаштириш,   Волонтёрлик   асосида
113 иш   жойларига   тақсимлаб   чиқиш,   Маҳаллада   ўқув   марказлари,   курслар   ва
тўгараклар   ташкил   этиш,   Меҳнат   биржаси,   Ёшлар   ишлари   агентлиги,   Ёшлар
иттифоқи   ва   бошқа   ташкилотлар   ҳамкорлигида   “Хатар   гуруҳи”га   мансуб
маҳалла   ёшларини   бепул   тўгаракларга,   касб-ҳунар   ўрганиш   курсларига   жалб
этиш,   Маҳалла   ёшларининг   касбий   Таълим   олишлари   бўйича   тарғибот-
ташвиқот ишларини олиб  бориш,   “Хатар гуруҳи”га  мансуб  маҳалла ёшларини
меҳнат фаолиятига жалб этиб, иш ўрнига эга бўлишлари учун керакли ахборот
билан   таъминлаш,   Доимий   равишда   ишсиз   маҳалла   ёшлари   ва   иш   берувчилар
ўртасида   учрашувлар   ташкил   этиш,   Уюшмаган   ёшлар   орасида   тадбиркорлик
фаолиятига нисбатан қизиқиш уйғотиш, Шахсий бизнесни йўлга қўйиб, янги иш
ўринлар яратиш бўйича маҳорат дарслари ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб
бориш, Маҳалла ёшларини спорт машғулотларига жалб этиш, Маҳаллада спорт
мажмуаларини ташкил этиш, спорт мусобақаларини уюштириш каби масалалар
бўйича   тегишли   ташкилотлар   билан   доимий   равишда   ҳамкорлик   алоқаларини
олиб бориш.   Катта  авлоднинг ёшларга нисбатан эътиборини кучайтириш, ота-
оналар   ва   мактаб   ўқитувчилари   ҳамкорлигида   уларни   назорат   қилиш,   Ёшлар
ишлари   агентлиги,   Ёшлар   иттифоқи,   турли   ишлаб   чиқариш   ташкилотлари
ҳамкорлигида   ёшлар   бандлигини   таъминлаш,   ҳуқуқбузарлик   ва
жиноятчиликларнинг   олдини   олиш   ҳамда   профилактик   назоратда   турган
ёшларни   рўйхатдан   чиқариш   бўйича   доимий   равишда   конструктив   фаолият
олиб бориш. Бугунги кунда ер юзида  аҳоли сони  8 млд бўлса шундан 5 млд дан
ортиқроғи интернет фойдаланувчилари ҳисобланади. Маҳаллаларда ёшларининг
ижтимоий   маънавий   носоғлом   муҳит   таъсирига   тушиб   қолишда   айнан   ахборот
алмашинивунинг   кучайиши   бу     орқали     ёшлар   онгида     “оммавий   маданият”
тушунчаси   пайдо   бўлиб,   у   ўсиб   келаётган   авлод   дунёқарашида   турли   хил   ёт
унсурларни   шаклланишига   таъсир   этиб   келмоқда.   Интернетдаги   ижтимоий
тармоқларнинг   ёшларга   салбий   таъсир   этувчи   хусусиятлари   мавжуддир.
Психологларнинг   мулоҳазаларига   кўра,   ўсмирлик   шахснинг   физиологик   ва
ижтимоий   ривожланишидаги   ўзига   хос   даври   бўлиб,   бу   даврда   ўсмирлар
агрессив   руҳдаги   томошаларга,   онлайн   ўйинларга   берилса,   бу   нохуш
114 оқибатларга   олиб   келиши   қайд   этилган.   Шунингдек,   Европа   глобал   тармоғида
бузғунчи   сайтлар   мавжудлиги   ҳамда   виртуал   фирибгарлик   таъсирига   тушиб
қолиши   мумкинлигини   инобатга   олмаган   ёшлар   турли   интернет   сайтларга
кириши   туфайли   руҳий   ва   ҳатто   жисмоний   саломатлигига   зиён   етказувчи
ахборотларга   дуч   келмоқда.   Хусусан   ижтимоий   тармоқларни   ёшлар   орасида
кенг   тарқалиши,   табиий   равишда   бу   ҳолатни   илмий   жиҳатдан   асосли   тарзда
ўрганиш, тадқиқ этиш заруратини туғдирмоқда. Бугун мамлакатимизда 21443 та
жиноий иш ёшларимиз ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланмаганлиги учун
очилган. Шунинг учун маҳалла ёшлари билан виртуал олам ахборот оламининг
бундай   жадаллик   билан   ривожланаётганлиги   унда   салбий   ғоялар   оқимининг
кўпаяётганлигини   инобатга   олган   турли   давлатлар   томонидан   ахборот
хавфсизлигини   таъминлашга   қаратилган   давлат   дастурлари   ишлаб   чиқилган   ва
амалиётга тадбиқ этилмоқда.  Охирги йилларда Республикамизда ёшлар қатлами
билан   боғлиқ   ибораларга   тез-тез   гувоҳи   бўлиб   турибмиз,   улар   орасида
“ уюшмаган   ёшлар ”   деган   тушунча   анчайин   кенг   оммалашганини   гувоҳи
бўламиз.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ш.Мирзиёев   уюшмаган   ёшлар
терминини   “Уюшмаган,   яъни,   ишламайдиган,   ўқимайдиган,   тайин   бир
машғулотга   эга   бўлмаган,   салбий   таъсирларга   берилувчи   ёшлар 131
”   деб
таъкидлади.   Шунинг   учун     ҳам   барча   ёшларни   таълим -тарбия     олишлари   учун
барча шароит лар ни яратиш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш каби
белгиланган вазифаларни виждонан бажариш давр талаби бўлиб , маҳалалардаги
тинчлик, барқарорликка хизмат қилади.
          “Хатар   гуруҳи”га   мансуб   ёшлар   жамиятнинг   тинч-тотув,   фаровон   турмуш
кечиришига   маълум   маънода   хавф   туғдириши   мумкин   бўлган   қатлам   бўлиб,
уларни   жамиятга   уюштиришнинг   энг   мақбул   йўли   турли   соҳа   мутахассислари
билан   ҳамкорликни   йўлга   қўйиб,   “Хатар   гуруҳи”га   мансуб   ёшларни   мақсадли
равишда манфаатли соҳаларга жалб этишдан иборатдир.
131
Мирзиёев   Ш.М.   Миллий   тараққиёт   йўлимизни   қатъият   билан   давом   эттириб,   янги   босқичга   кўтарамиз.   –
Тошкент:, “Ўзбекистон” 2017. – Б.507.
115 § 3.2.   Фуқаролик   жамиятини   қуришда   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари
ваколатларини амалга оширишдаги мавжуд муаммолар ва ечимлар
                  Мамлакатимиз   ижтимоий-сиёсий   ҳаётида   фуқаролик   жамиятини   юқори
босқичга   олиб   чиқиш,   демократиянинг   изчиллигини   таъминлаш   муҳим
аҳамиятга   эга,   бу   борада   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари   ва   ундаги
тузилмаларнинг давлатимиз бошқарувига таъсирчанлигини кучайтириш, давлат
ва   жамият   ўртасидаги   ўзига   хос   бўлган   кўприк   маҳалла   раиси   ва   ундаги
бошқарув   тузилмаларининг   қай   даражада   эканлиги   уларнинг   ваколатлари   қай
даражада   кенг   эканлигига   боғлиқ   эканлиги   ҳеч   кимга   сир   эмас.   Дунёда   юз
бераётган   таҳликали   глобаллашув   ўзгаришлар   шароитида,   фуқаролар
томонидан   давлатларнинг   ўзига   хос   маҳаллий   бошқариш   тузилмаси
ҳисобланган ўзини ўзи бошқариш органлари тизимига ўз таъсир чоралари билан
иштирок этиш имкониятини бермоқда. Бугунги кунда эса мазкур ноёб бошқарув
тузилманинг   ижтимоий-сиёсий   жараёнларда   мустақил   институт   сифатидаги
ўрни ва нуфузи тобора кучайиб  бораётганлигидан  далолатдир. Ўзбекистоннинг
миллий тараққиёт босқичида   шу   нарса   аён   бўлдики,   давлатни   бошқаришда   ҳамда
демократик ислоҳотларни амалга оширишда фу қароларнинг ва фуқаролик жамияти
институтларининг     фаол   иштирокини   таъминлаш   зарурдир.   Зеро,   бу   фуқаролик
жамиятини барпо   этишнинг асо сий талабидир.   Шунингдек,  ўзини ўзи бошқариш
органларининг давлат органлари ва фуқаролар устидан жамоатчилик назоратини
амалга   ошириши,   жамиятда   демократиянинг   ҳақиқий   устувор   эканлигига   асос
бўлиб   хизмат   қилади.   Бу   борада   Президент   Ш.Мирзиёев   “...   Давлат   қачон   ўз
вазифасини   муваффақиятли   адо   этади?   қачонки   давлат   идоралари   фаолияти
устидан   самарали   жамоатчилик   назорат   ўрнатилган   бўлса” 132
.   Ҳақиқатдан   ҳам,
2017 йилдан бошлаб   ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ўзининг янгиланган
даражасига кўтарилди, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
2017   йил   7   февралдаги   2017-2021   йилларда   “Ўзбекистон   Республикасини
ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар   стратегияси
132
Мирзиёев   Ш.М.   Миллий   тараққиёт   йўлимизни   қатъият   билан   давом   эттириб,   янги   босқичга   кўтарамиз.   –
Тошкент:,“Ўзбекистон”, 2018.– Б.489.
116 тўғрисида”ги   ПФ-4947-сонли   Фармоннинг   биринчи   устувор   йўналиши   Давлат
ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш, 2022-йил 28-январдаги “2022-
2026   йилларга   мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт   стратегияси
тўғрисида”ги   ПФ-60-сонли   Фармонида   белгиланган   100   та   мақсаднинг
биринчисида   яъни,   Маҳалла   институти   фаолиятининг   самарадорлигини
ошириш,   уни   жамоатчилик   бошқаруви   ва   назоратининг   таянч   бўғинига
айлантириш,   Ҳудудлардаги   ижтимоий-иқтисодий   муаммоларни   жойида   ҳал
этиш   мақсадида   маҳаллалар   ваколатларини   кенгайтириш,   уларнинг   молиявий
мустақиллигини   кучайтириш,   Фуқароларнинг   ўз   маҳалласи   ҳаётидаги
иштирокини   ҳамда   давлат   органлари   ва   маҳаллалар   ўртасида   тўғридан-тўғри
алоқани   таъминлаш,   маҳаллаларда   аҳоли   билан   ишлашга   қаратилган
жараёнларни   рақамлаштириш,   Маҳалладан   туриб   барча   давлат   идораларига
мурожаат   қилиш  тизимини  яратиш,  давлат   ва  ижтимоий  хизматларни  бевосита
маҳаллада   кўрсатиш,   Маҳаллаларнинг   «ўсиш   нуқталари»   ва   уларда   яшовчи
аҳолининг   тадбиркорлик  фаолиятидаги  ихтисослашувидан   келиб  чиқиб,  давлат
томонидан   қўллаб-қувватлаш   тизимини   кучайтириш,   Маҳаллалар   учун   юқори
малакали   мутахассисларни   мақсадли   тайёрлаш,   барча   маҳалла   раислари   ва
ҳоким   ёрдамчиларида   бошқарув   асослари,   бандликни   таъминлаш,   банк-молия,
томорқа,   ер,   чорвачилик   ва   паррандачилик   бўйича   кўникмаларни
шакллантириш.   Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш
ва   камбағалликни   қисқартириш   масалалари   бўйича   туман   (шаҳар)   ҳокимининг
ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш 133
  каби вазифалар
белгиланган бўлиб, маҳалла институтининг самарали фаолиятига туртки бўлади.
          Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   7-моддасида   “ Фуқаролик
жамиятни   қуришда   халқ   —   давлат   ҳокимиятининг   бирдан-бир   манбаидир.
Ўзбекистон   Республикасида     давлат   ҳокимияти   халқ     манфаатларини   кўзлаб   ва
Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   ҳамда   унинг   асосида   қабул   қилинган
қонунлар   ваколат   берган   органлар   томонидангина   амалга   оширилади.
133
Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида”ги  Фармони, 28.01.2022. ПФ-60-сон.   https://lex.uz/docs/5841063
117 Конституцияда   назарда   тутилмаган   тартибда   давлат   ҳокимияти   ваколатларини
ўзлаштириш,   ҳокимият   органлари   фаолиятини   тўхтатиб   қўйиш   ёки   тугатиш,
ҳокимиятининг   янги   таркибларини   тузиш   Конституцияга   хилоф   ҳисобланади   ва
қонунга   биноан   жавобгарликка   тортишга   асос   бўлади 134
  асосий   қонунимиздаги
ушбу нормада  фуқаролик жамиятни қуришда халқ —  давлат ҳокимиятининг бирдан-
бир   манбаидир   деб   таъкидланиши   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини
сиёсий-ҳуқуқий жиҳатидан кучайтиришни назарда тутади.
                      Маҳалла,   аввало   фуқаролар   тинчлиги,   оилалар   мустаҳкамлиги   ва
фаровонлигини   таъминлаш,   ёшларни   баркамол   авлод   қилиб   тарбиялаш,
ижтимоий-маънавий   ҳаётимизни   янада   юксалтиришга   хизмат   қиладиган
демократик   институт   бўлиб,   у   ўзбек   халқини   ягона   мақсад   сари   етаклайди.
Маҳалла   қадимдан   аҳолининг   турмуш   тарзи,   руҳияти,   ижтимоий   ҳаётини   акс
эттирувчи,   миллий   анъаналарини,   урф-одатларини,   маънавий-ахлоқий
қадриятларини   авлоддан-авлодга   етказувчи   муқаддас   маскан   бўлиб   келган.
Бироқ   мазкур   вазифаларда   салмоқли   натижаларни   қайд   этиш,   фақатгина
маҳалла   институтининг   иштироки   ва   жонбозлиги   билан   амалга   ошмайди.
Бунинг   учун   давлат   ва   нодавлат   ташкилотлар   билан   ижтимоий   ҳамкорликни
йўлга   қўйиш,   улар   билан   режали   тадбирларни   амалга   ошириш   лозим   бўлади.
Айниқса, бу борада жамоат ташкилотларининг иштироки ва уларнинг фаоллиги
муҳим   факторлардан   бири   бўлиб   хизмат   қилади.   Ушбу   йўналишда   маҳалла
институти миллий тараққиёт босқичида кўплаб вазифаларни бажариб келмоқда.
Республикамизнинг   мустақил   ривожланиши   мобай нида   шу   нарса   аён   бўлдики,
давлатни   бошқаришда   ҳамда   демократик   ислоҳотларни   амалга   оширишда
фу қароларнинг   фаол   иштирокини   таъминлаш   зарурдир.   Зеро,   бу   фуқаролик
жамиятини барпо этишнинг асо сий талабидир. Адолатли жамиятни қуришда халқ -
давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи сифатида ўзини ўзи бошқариш органлари
маъсулиятни ўз зиммаларига олишлари муҳим аҳамиятга эгадир.
134
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси Тошкент, “Адолат” миллий хуқуқий ахборот маркази, 
7-модда 2023.1.05. – Б.6-7. https: //lex.uz/docs/6445145 
118 Фуқаролик жамиятини барпо этишда кучли дав латдан кучли фуқаролик жамият
сари концепцияси асосида босқичма-босқич ўтиш ор қали рўй беради. Бунда давлат
ташқи сиёсат, мудофаа,  давлат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, мо лия ва
солиқ   тизимини   шакллантириш,   қонунлар   қабул   қилиш   каби   умуммиллий
вазифаларини амалга оширса, бошқа масалаларни бажариш ваколатлари Биринчи
Президен т   Ислом   Каримов   таъкидлаганидек,   «...марказ дан   жойларга,   жамоат
ташкилотларига ҳамда аста-се кин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
зиммасига   юклатиши   лозим» 135
,   чунки   фуқаролик   жа мияттини   қуриш   ўзини   ўзи
бошқариш органларини фаоллаштириш орқали амалга оширилади.
Янги   таҳрирда ги   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқарши   органлари
тўғрисида”ги   қонунда   (2013   йил   22   апрель)   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари   фаолиятида   туб   бурилиш   ясади,   яъни   янги   тахрирдага   қонуннинг   8-
моддасига   асосан,   “ Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   давлат
ҳокимияти   органлари   тизимига   кирмайди   ҳамда   маҳаллий   аҳамиятга   молик
масалаларни   фуқароларнинг   манфаатларидан,   ривожланишнинг   тарихий   ўзига
хос хусусиятларидан, шунингдек миллий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар
ва   анъаналардан   келиб   чиққан   ҳолда,   қонунга   мувофиқ   мустақил   равишда   ҳал
этишга   ҳақли ” 136
  деб  тўғридан-тўғри   белгилаб   қўйилди.  Шуни   алоҳида   таъкидлаш
керакки, маҳаллий     ҳокимияти органлари мунтазам  равишда ушбу моддага амал
қилмаслик     ҳолатлари     учрайди.   2018   йил   15   октябрь   куни   қабул   қилинган
“Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунинг   16-моддасига асосан
Фуқаролар   йиғини   раиси   лавозимига   номзодлар   кўрсатиш   “ Фуқаролар   йиғини
раиси   лавозимига   номзодлар   кўрсатиш   тегишли   ҳудудда   доимий   яшовчи
фуқароларнинг   фикри   инобатга   олинган   ҳолда   ишчи   гуруҳ   томонидан   амалга
оширилади. Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга доир
ҳужжатларни   тайёрлайди   ва   туман   ёки   шаҳар   ҳокими   билан   келишиш   учун
тегишли   комиссияга   сайловдан   камида   ўн   кун   олдин   тақдим   этади.
135
Мамасиддиқов М.М., Хакимов Р.Р.,  Миракулов М.М., Рўзиев З.Р. “ Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятининг ҳуқуқий асослари”.   –  Тошкент,  Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги амалдаги Қонун
ҳужжатлари мониторинги , 2012.  –  Б.13.
136
Ўзбекистон  Республикасининг   “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарши органлари   тўғрисида”ги   Қонуни, ЎРҚ-350-
сон 2013 йил 22 апрель.  https://lex.uz/acts/2156899
119 Ҳужжатларга   фуқаролар   йиғини   раиси   лавозимига   номзодларнинг   ўз   номзоди
кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади. 
Туман   ёки   шаҳар   ҳокими   фуқаролар   йиғини   раиси   лавозимига   тақдим
этилган   номзодларнинг   ҳужжатларини   кўриб   чиқади   ва   ўзининг   ушбу
номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга
топшириш учун тегишли комиссияларга юборади. Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар
ҳокимининг   хулосасини   олганидан   кейин   фуқаролар   йиғини   раиси   лавозимига
келишилган   номзодлар   ҳақидаги   ахборотни   сайловдан   камида   беш   кун   олдин
фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.” 137
деб белгилаб қўйилган.
Ушбу   модданинг   энг   муҳим   жиҳати,   Туман   ёки   шаҳар   ҳокими   фуқаролар
йиғини   раиси   лавозимига   тақдим   этилган   номзодларнинг   ҳужжатларини   кўриб
чиқиши   ва   ўзининг   ушбу   номзодлар   бўйича   тегишли   хулосаларини     ишчи
гуруҳларга   тақдим   қилиш   масаласини   қайти   кўриб   чиқиш   керак.   Биринчидан,
фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   давлат   ҳокимияти   органлари
тизимига кирмайди деган принципга қарама-қарши ҳолатни келтириб чиқарса, 
Иккинчидан,   кўрсатилаётган   номзодларни   ҳали   ўз   вазифаларига
киришмасиданоқ, Туман ёки шаҳар ҳокимига тобелигини англатади. Бизнингча,
демократик   принциплар   асосида,   фуқаролар   йиғини   раиси   лавозимига   тақдим
этилган номзодларнинг  сайлов масаласида Туман ёки шаҳар ҳокимига тегишли
ваколат қисмини Туман ёки шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш
тизимига   бериш   керак.   Шу   билан   бирга   фуқаролар   йиғини   раиси   фаолиятига
асоссиз   аралашув   каби   муаммолар   ҳам   мавжуд   эканлигини   таъкидлаб   ўтиш
жоиздир.   Жумладан;   бугунги   кунда   Туман   ёки   шаҳар   ҳокими   томонидан
маҳалла   раисини   ишдан   бўшатиш   масаласи   амалиётда   кўп   учрамоқда,   аслида
Туман ёки шаҳар ҳокимини маҳалла раисини бўшатишга ҳақ-ҳуқуқи борми ёки
йўқми   деган   масалага   жавоб   бериш   керак.   Бизга   яхши   маълумки,   фуқаролар
йиғини   ўзи   тасдиқлаган   низом   асосида   фаолият   юритади   бунга   ҳеч   кимни
аралашишга   ҳаққи   йўқ   лекин,   туман   ёки   шаҳар   ҳокими   ўзини   ўзи   бошқариш
137
Ўзбекистон   Республикасининг   “Фуқаролар   йиғини   раиси   сайлови   тўғрисида”ги   Қонуни,   ЎРҚ-499-сон
15.10.2018. https://lex.uz/docs/3988421
120 органлари   фаолиятини   мувофиқлаштириш   бўйича   кенгашига   жамоатчилик
асосида   раислик   қилиши   белгилаб   қўйилган.   Демак,   кенгашга   раислик   Туман
ёки   шаҳар   ҳокимида   экан,   унинг   фаолиятида   ҳам   асосий   ролни   айнан   улар
ўйнайди.   Бу   кенгаш   оқсоқолларнинг   ахборотини   эшитиш   ваколатига   эга.   Ҳар
чоракда   оқсоқол   ҳисоботи   эшитилиб,   унинг   фаолияти   қониқарсиз   деб   топилса,
фуқаролар   йиғини   (вакиллар   йиғилиши)   қарори   билан   оқсоқол   ваколатлари
муддатидан   олдин   тугатилади.   Айнан   шу   жиҳатидан   ҳам   Туман   ёки   шаҳар
ҳокимиларини   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини   мувофиқлаштириш
бўйича   кенгашига   жамоатчилик   асосида   раислик   қилиш   ваколатидан   маҳрум
қилиш   керак.   Бу   жиҳат   нимага   керак,   Фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда
давлатимиз   сиёсатининг   бош   мазмуни   ҳар   бир   масалани   вертикал   қуйидан
бошлаш   кераклигини   кўп   бора   таъкидламоқдалар.   Юқоридаги   ҳолатлар   эса
маъмурий-буйруқбозлик   бошқарувига   айланиб,   маҳалла   раисини   ҳоҳласа-
ҳоҳламаса маҳаллий ҳокимият тизимига ипсиз боғламоқда.
              Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   ўз   фаолиятини   ҳудудий
принцип   бўйича   амалга   оширади   ҳамда   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариши
Ўзбекистон  Республикасининг  бутун   ҳудудида   амалга   ошири лади.   Фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   асосий   вазифаси   фуқароларни   маҳаллий
аҳамиятга боғ лиқ масалаларни ҳал қилишда мустақил равишда фаолият қилишини
таъминлашдир.   Шуни   алоҳида   таъкидлаш   керакки,   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш органлари ходимларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатланиши, яъни
уларнинг     фаолиятига   асоссиз   аралашиш,   уларга   тааллуқли   бўлмаган
вазифаларни юклаш ёки бажаришга мажбурлаш; уларни вазифалари ва фаолият
йўналишлари   билан   боғлиқ   бўлмаган   йиғилишлар   ва   бошқа   тадбирларга   жалб
қилиш   мумкин   эмаслиги;   уларнинг   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилмаган
вазифа,   буйруқ,   фармойиш   ёки   бошқа   топшириқларни   бажаришни   рад   этиш
ҳуқуқига   эга   эканлиги;   улардан   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилмаган
маълумотнома,   таҳлилий   материал   ва   статистик   маълумотларни,   шу   жумладан
фуқароларнинг   ҳуқуқлари,   эркинликлари   ва   қонуний   манфаатларига   дахлдор
маълумот   ва   материалларни   тақдим   этилишини   талаб   қилиш   ҳамда   Фуқаролар
121 йиғинлари   балансида   бўлган   биноларни   бошқа   шахсларга   бириктириш   ёки
асоссиз   равишда   олиб   қўйиш   таъқиқланиши;   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш   органлари   ходимлари   ўзига   нисбатан   қабул   қилинган   қарорлар   ва
ҳаракатлар   (ҳаракатсизлик)   устидан   юқори   турувчи   мансабдор   шахсларга,
прокурорга   ёки   судга   белгиланган   тартибда   шикоят   қилиш   ҳуқуқига   эга
эканлиги   ва   Фуқаролар   йиғинларининг   раислари   ва   уларнинг
маслаҳатчиларининг   маҳаллий   ҳокимият   органлари   билан   тенг   ҳуқуқлилик
асосида   фаолият   олиб   боришларининг   қонуний   асослари   ишлаб   чиқилган
бўлсада,   афсуски   ижро   масаласида   муаммолар   мавжуд.   Юқоридаги
муаммоларнинг   ягона   сабаби,   ҳар   бир   маҳалланинг   молиявий   қарамлиги   ёки
молиявий   мустақил   эмаслигидир.   Президентимиз   Шавкат   Мирзиёевнинг   2022
йил   18   мартдаги   “Иқтисодиётда   давлат   иштирокини   янада   қисқартириш   ва
хусусийлаштиришни   жадаллаштиришга   оид   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида” 138
ги   ПҚ–168-сон   қарорига   қўшимчалар   киритилиши   маҳалланинг
ижтимоий-иқтисодий   муаммоларини   ҳал   этиш   жамғармасини
молиялаштиришга   жуда   катта   туртки   бўлди.   Афсуски,   маҳалладаги   мавжуд
имкониятлардан   самарали   фойдаланмаслик   кўп   ҳолларда   иқтисодий
самарадорликка салбий таъсир этиб, маҳалла ижтимоий тизимига салбий таъсир
кўрсатмоқда.  
              Президентимиз   Шавкат   Мирзиёевнинг   “Жамиятда   ижтимоий-маънавий
муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда
оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-
тадбирлари   тўғрисида”ги   18.02.2020   йилдаги   ПФ-5938   сонли   фармонларида
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларига   юклатилган,   бошқа   давлат
органлари   ва   ташкилотларининг   ваколатларини   такрорловчи,   ортиқча   ва   хос
бўлмаган   қисқартирилаётган   вазифа   ҳамда   функциялар”   рўйхати   келтириб
ўтилган   бўлиб,   бу   вазифалар   46   тани   ташкил   этгани   шунингдек,   бу   рўйхатда
келтириб   ўтилган   вазифалар   умуман   бу   тизимга   фаолиятига   тўғри
138
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “ Иқтисодиётда   давлат   иштирокини   янада   қисқартириш   ва
хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги   Қарори   18.03.2022. ПҚ-168-
сон https://lex.uz/docs/5918980.
122 келмаганларини ҳам кўриш мумкин. Масалан; Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш
масаласи   узоқ   вақтдан   буён   ҳал   этилмаётган   объектлар   ва   аҳоли   пунктларига
рейдлар   ташкил   этиш,   Заёмдан   фойдаланишнинг   бутун   даврида   заёмдан
самарали   ва   мақсадли   фойдаланишнинг   доимий   мониторингини   олиб   бориш,
Симобли   лампаларнинг   ишлатилиб   бўлган   ресурсларини   аҳоли   томонидан
топширилиши   юзасидан   назоратни   амалга   ошириш 139
  каби   асоссиз   вазифалар
фуқаролар йиғини фаолиятига салбий таъсир этмоқда.
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   тўғрисидаги”
қонуннинг   14-моддасида   Фуқаролар   йиғини   раиси   (оқсоқоли)   қуйидаги
ваколатларни амалга  оширади деб белгилаб қўйилган бўлиб жумладан;
1)  фуқаролар йиғинини чақиради;
2)  раис маслаҳатчилари, масъул котиб, фуқаролар  йиғини фаолиятининг
асосий   йўналишлари   бўйича   ко миссиялар   ҳамда   маъмурий   комиссия
раислари   ва   аъзо ларининг   номзодларини   сайлаш   учун   уларни   фуқаро лар
йиғинига тақдим этади;
3) давлат   ҳокимияти   ва   бошқарув   органларида,   суд да,   юридик   ва
жисмоний   шахслар   билан   муносабат ларда   фуқароларнинг   манфаатларини
ҳимоя қилади;
4) эгасиз   мол-мулкни,   шунингдек,   мерос   тариқа сида   фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқариш   органларига   ўтган   мол-мулкни   сақлаш   чора-
тадбирларини кўради;
5) фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   номидан   шартномалар
тузади;
6) тегишли   ҳудудда   байрам   кунлари   ва   мухим   са налар   билан   боғлиқ
оммавий   тадбирлар   ўтказилишини   ташкил   қилади   ва   қонун   ҳужжатларига
мувофиқ бош қа ваколатларни амалга оширади 140
.
139
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,
маҳалла   институтини   янада   қўллаб-қувватлаш   ҳамда   оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш   тизимини   янги
даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 18.02.2020 йилдаги ПФ-5938.
140
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг  “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги
Қонун (янги таҳрири) Тошкент ш:, 2013 йил 22 апрель, ЎРҚ-350-сон  https://lex.uz/acts/2156899 .
123 Айни вақтда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш  органлари ўз ҳудудида
бажарилиши   мажбурий   бўлган   қарорлар   қабул   қилади,   ушбу   қарорлар
бажарилиши   шарт,   акс   ҳолда,   турли   жавобгарликка   сабаб   бўлади.
Демократик   ҳуқуқий   жамият   барпо   этиш   учун   фу қаролар   ҳуқуқ   ва
манфаатларини муҳофаза этиш би лан бирга аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини
таъминлаш,   шунингдек,   аҳоли   ижтимоий   фаоллигини   ошириш   ва   турмуш
тарзини   яхшилаш   мақсадида   Республикамизда   фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш тизими шакллантирилди.
Мустақиллигимизнинг   дастлабки   давридан   бошлаб,   Республика   «Маҳалла»
хайрия   жамғармасининг   таш кил   этилиши   маҳалла   институтини
ривожлантиришда   улкан   аҳамият   касб   этди.   Маҳаллаларнинг   фаолият
кўрсатишида  уларни  иқтисодий жихатдан  қўллаб  қув ватлаш масаласи таҳлил
қилиниб,   маҳалла   юридик   шахс   мақомини   олди.   «Маҳалла»   хайрия
жамғармасига моддий-техник база учун 25 миллион сўм пул ажратилди.
Маҳалла   ҳаётининг   аҳиллик   ва   осойишта ликни   таъминлашдаги
муваффақияти кўп жиҳатдан   аҳоли томонидан сайлаб қўйиладиган оқсоқолга,
унинг   маҳалладаги   обрў   эътибори,   билими,   тажрибаси,   дунё- қарашига   ва   энг
аввало, ҳалоллиги, ташкилотчилик  қобилиятига боғлиқдир.   Шу боис, маҳалла
оқсоқоллигига ва маслаҳатчила рига ҳар бир ишни ўрнига қўядиган, маънавий
етук,   тадбиркор,   эл-юрт   ишига   фидойи,   ташаббускор,   маҳалланинг   пасту
баландидан   хабардор,   кўпни   кўрган,   ҳар   бир   ишга   қонун   доирасида
ёндошадиган,   оқсоқол   деган   шарафли   номга   муносиб   комил   инсонларгина
раис   (оқсоқол)ликка   сайланишлари   лозим.   Табиийки,   бундай   оқсоқоллар
бошқараётган   маҳал лаларда   фуқароларнинг   яшашлари   учун   нормал   шароит
яратилади,   инсон   ҳуқуқлари   ҳимоя   қилинади,   иж тимоий   адолат   принципи
бузилмайди ҳамда турли хил т арздаги ҳуқуқлари бузиш ҳоллари деярли учрамайди.
Одатда,   мард,   шижоатли   кишилар   тадбиркор   ва   и шбилармон   бўлади.   Буюк
соҳибқирон бобомиз Амир Т емур: “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми
қа тьий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан
124 яхшидир” 141
,   деган   эди.   Ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   Маҳалла   раислари
(оқсоқол)   фуқаролар   манфаатини   таъминлаш   борасида   давлат     органларининг
мансабдор шахслари билан муносабат да киришадилар, ўз навбатида, тегишли давлат
органлари   ва   мансабдор   шахслар   имкониятлари   бор   даражада   му айян   масалани
тезроқ   ҳал   қилиш   чораларини   кўриш лари   зарур.   Чунки   давлатимизда   барча
масалалар   инсон   манфаатлари   учун   хизмат   қилади,   фуқаролар   йиғи нинг   раис
(оқсоқол) лари эса айнан ўз аҳолиси манфа атларини кўзлаб иш олиб борадилар.
Ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   инсон   ва   фуқаро   манфаатларини   давлат   ва
жамиятда   мавжуд   қонунлар га   биноан   ҳимоя   қиладилар.   Оқсоқол   ёшми-қарими,
маҳаллада ўзининг доно   сиёсатини намойиш килиши, умуммиллий кадрият ларни,
ўзбекона   турмуш-тарзини   ҳаётга   тадбиқ   қили ши,   етим-есирлар,   бева-бечоралар   ва
кам   таъминланган   оилалар,   ёлғиз   қариялардан   хабардор   бўлиб   туриши,   бундай
савобли   ишлардан   нафақат   маҳалла   оқсоқолла ри,   балки   саховатпеша,   ўзига   тўқ
инсонлар   четда   қолмасликлари   керак.     Яна   бир   жиҳатга   эътибор   қаратиш   зарур,
фуқаролар   йиғинлари   фаолиятини   мувофиқлаштиришнинг   самарали
механизмларини   ишлаб   чиқиш   ва   жорий   этиш   учун   фуқаролар   йиғинлари
географик   жойлашуви   ва   аҳолиси   сони   бўйича   тоифаларга   ажратилган   лекин,
уларнинг   фаолиятлари   меҳнат   муносабатлари   билан   мувофиқлаштирилмаган.
Биринчи   навбатда   маҳалла   ходимлари   билан   меҳнат   шартномаларини   тузиш,
уларнинг   меҳнатига   лавозим   маоши   шаклида   ҳақ   тўланганда,   мукофотлар,
қўшимча   тўловлар,   устамалар,   рағбатлантириш   тарзидаги   тўловлар,   йиллик
меҳнат   таътиллари   қонун   ҳужжатларида   белгиланаётганда   фуқаролар
йиғинларининг географик жойлашуви ва аҳолиси сони бўйича тоифалар албатта
инобатга   олиниши   керак.   Бунинг   сабаби   маҳаллалардаги   хонадонлар   эмас,
балки ана шу маҳалладаги аҳоли сонидан ва географик жойлашув анклав ёки тоғ
ва тоғ олди ҳудудлардаги фуқаролар йиғинлари ходимларига ҳақ тўлаш бўйича
механизмларини ишлаб чиқиш зарур.
         2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли
бандлигини   таъминлаш   ва   камбағалликни   қисқартириш   масалалари   бўйича
141
Амир   Темур.   Темур   тузуклари.   –   Тошкент,   1991   – Б.   15.
125 ҳоким   ёрдамчилари   фаолиятини   ташкил   этиш   чора-тадбирлари   тўғрисида” 142
ги
ПҚ-31 сонли қарорининг қабул қилиниши  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари   фаолияти,   имкониятлари   ва   ваколатларини   юқори   босқичга   олиб
чиқиш,   маҳалла     институтини   чинакам   ўзини   ўзи   бошқарувчи   тузилмага
айлантиришга   асос   эканлиги     белгилаб   берилди.     Ҳақиқатдан   ҳам,     бугун
маҳалла   фуқаролар   йиғини   раиси   (оқсоқоли)   ва   ушбу   тузилмадаги   барча
ходимлар   қонун   доирасида     ўз   ваколатларидан     келиб   чиққан   ҳолда,
маҳаллалардаги   мавжуд   муаммоларни   тизимли   ҳал   этиш,   жиноятчилик   ва
маъмурий-ҳуқуқбузарликларнинг   олдини   олиш,   кам   таъминланган   аҳолини   иш
билан таъминлаш,   ёшлар  орасида  ўз  ғояларини   тадбиркорлик  кўникмаларини
ривожлантиришда,   шунингдек,   “Хавфсиз   маҳалла”   тамойилига   асосланган
тизимни   амалиётга   самарали   жорий   этиш,   маҳаллаларда   ижтимоий   носоғлом
муҳитнинг пайдо бўлиши, оилалардаги ажримлар, турли жиноятларнинг олдини
олиш,   кам   таъминланган   оилалар   ва   фуқароларни   давлатимиз   томонидан   ҳар
томонлама   манзилли   равишда   ижтимоий   қўллаб-қувватланишида,   оилаларда
маҳалллардаги     турмуш   тарзини   барқарор     ва   бугунги   жамиятга   хос   давр
талабларига бевосита масъулдирлар. Афсуски, бугунги кунда фуқаролар йиғини
раисларнинг барчасини  ҳам ўз фаолиятлари доирасида  ўзларининг функционал
вазифаларини   бажариш   компетенсиясига   эга,   деб   бўлмайди.   Баъзи   ҳолатларда
одамлар ишонч билдирган айрим маҳалла раислари ўз фаолиятига доир тегишли
ҳуқуқий-меъёрий   ҳужжатлар,   лавозимий   мажбуриятлари,   вазифалари   ҳақида
зарур   билимга   эга   эмас.   Шунингдек,   баъзи   фуқаролар   йиғини   ходимларида
аҳоли билан   ишлашда етарли билим, малака ва кўникмалар етишмайди. Бунинг
сабаби, маҳалла раисларини сайлаш жараёнларида нотўғри танлов бўлган бўлса,
(кўпинча   фуқароларимиз   маҳалла   раиси   сайловга   чиқмайдилар)   иккинчидан,
мамлакатимиз   олий   таълим   тизимида   айнан   маҳалла   институти   тузилмалари
учун   раҳбар   ва   мутахассис   кадрлар   тайёрлаш   тизими   ҳозирча   мавжуд   эмас.
142
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “ Маҳаллада   тадбиркорликни   ривожлантириш,   аҳоли   бандлигини
таъминлаш   ва   камбағалликни   қисқартириш   масалалари   бўйича   ҳоким   ёрдамчилари   фаолиятини   ташкил   этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 03.12.2021 йил ПҚ-31-сон https://lex.uz/docs/5758155
 
126 Шунинг   учун   маҳалла   ва   оилаларда   мавжуд   муаммо   ва   камчиликларнинг
олдини   олиш,   бартараф   этиш,   ўзининг   функционал   вазифаларини   чуқур
биладиган   фуқаролар   йиғини   раиси   (оқсоқоли)   унинг   ўринбосарлари   ва
фуқаролар   йиғини   комиссия   аъзоларини   тайёрлаш,   қайта   тайёрлаш   ва
малакасини   ошириш,   уларни   ўз   лавозимига   лойиқлигини   аниқлаш   учун   ҳар   2
йилда   мажбурий   аттестациядан   ўтказиш   орқали   уларнинг   билим   малака   ва
кўникмаларини   назорат   қилиш   имкони   бўлади.   Маҳалла   раиси   қанчалик
билимли   ташаббускор   бўлса,   маҳалладаги   қуйидаги   вазифаларни   биринчи
навбатда   ҳал   қилишга   эътибор   қаратади;   Биринчидан,     маҳалла   ва   оила
институтини ривожлантириш бўйича  давлат  сиёсатининг  мазмун ва моҳиятини
чуқур   билиш   ва   уларни   амалиётга   жорий   этиш   механизмларидан   самарали
фойдаланади,   Иккинчидан,     маҳалла   ва   оилада   соғлом,   барқарор   ижтимоий-
маънавий   муҳит   ҳамда   тинчлик,   тотувлик   ва   осойишталикни   таъминлайди;
Учинчидан,   жамиятда   оиланинг   фаровонлик   даражасини   ошириш,   эҳтиёжманд
ва   камбағал   оилаларни,   оғир   ижтимоий   аҳволга   тушиб   қолган   хотин-қизларни,
ёлғиз   кексаларни   адолат   ва   ҳаққонийлик   принциплари   асосида   қўллаб-
қувватлайди;   Тўртинчидан,   маҳаллаларда   ёлғиз   кексалар,   эҳтиёжманд   ҳамда
камбағал   оилаларни   моддий   ва   ижтимоий   қўллаб-қувватлашни   таъминлаш
бўйича   олиб   борилаётган   саъй-ҳаракатларни   тизимли   равишда   ўрганади;
Бешинчидан,   аҳоли   бандлигини   таъминлаш   асносида   ёшларни   оилавий   ва
хусусий   тадбиркорликка,   ҳунармандчиликка   кенг   жалб   этиш   ишларини
ривожлантиради;   Олтинчидан,   маҳаллаларни   жиноятчиликдан   холи   ҳудудга
айлантириш,   аҳоли   осойишталиги,   оилаларда   соғлом   ижтимоий-маънавий
муҳитнинг   барқарорлигини   таъминлайди;   Еттинчидан,   фуқаролар
йиғинларининг   аҳоли   муаммолари   билан   ишлаш   ва   таъсирчан   жамоатчилик
назоратини   амалга   оширишдаги   ролини   кучайтиради;   Саккизинчидан,
фуқаролар   йиғинлари   раисининг   сектор   раҳбари   билан   ҳамкорликдаги
фаолиятини   мустаҳкамлайди.   Юқоридаги   вазифалар   маҳалла   институтининг
комлекс ривожланиши учун хизмат қилади. Бизга яхши маълумки, жамоатчилик
назоратининг   дастлабки   кўринишлари   қадимдан   маҳаллада   шаклланиб   борган.
127 Оддий   аҳоли   томонидан   маҳалла   оқсоқолларининг   иш   фаолиятларини   назорат
қилиш орқали жамоатчилик назоратининг илк омиллари намоён бўла бошлайди.
Бунга   эътибор   қаратганимизнинг   асосий   сабаби,   фуқаролик   жамиятини   барпо
этишда   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятида   муҳим   аҳамиятга   эгадир.
Мустақилликдан   сўнг     фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг
жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ваколатлари йилдан-йилга юқори
босқичга   чиқа   бошлади.   Маҳаллалар     дастлаб   фуқароларнинг   оддий
мурожаатлари билан иш кўриб келган бўлсалар, кейинчалик  Фуқаролар йиғини:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар
ижро   этувчи   ҳокимият   органлари   раҳбарларининг   фуқаролар   йиғинлари
фаолияти   соҳасига   кирувчи   масалалар   юзасидан   ҳисоботларини;   ички   ишлар
органлари профилактика инспекторларининг, жойлардаги  таълим  муассасалари
раҳбарларининг ҳисоботларини; тегишлича оилавий поликлиникалар ва қишлоқ
врачлик   пунктлари   раҳбарларининг   ахборотини;   тегишли   ҳудудда   жойлашган
ташкилотлар   раҳбарларининг   атроф-муҳитни   муҳофаза   қилиш,   ҳудуднинг
санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларига
доир   ҳисоботларини   эшитиш   ҳуқуқига   эга   бўла   бошладилар.   Бундан   кўриниб
турибдики, фуқаролик жамиятини қуришда ўзини ўзи бошқариш органларининг
ваколатлари қонун билан қатъий ҳимоя қилиб қўйилган.   Фуқаролик жамиятини
қуришда   жамоатчилик   назоратининг   ўрни   муҳим   бўлиб,   ўзини   ўзи   бошқариш
органлари   фаолиятини   Ўзбекистон   Республикасининг   “Жамоатчилик   назорати
тўғрисида”ги 143
  қонуни   асосида,   улар   томонидан   бажарилаётган   ишларнинг
амалдаги   қонун   нормаларига   мослигини,   мазкур   қарорлар   фуқаролар
манфаатларига   ҳамда   жамоатчилик   фикрига   қай   даражада   мослигини
аниқлашдан иборат. Жамоатчилик экспертизаси орқали маҳалла ходимларининг
фаолият   жиҳатларини   баҳолаш   имконияти   юзага   келади.   Иккинчи   томондан
фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   томонидан   давлат   органлари
143
Ўзбекистон   Республикасининг   “Жамоатчилик   назорати   тўғрисида”ги   Қонуни   ЎРҚ-474-сон   12.04.2018.
https://lex.uz/docs/3679092.
128 мансабдор   шахсларининг   ҳисоботлари   ва   ахборотини   эшитиши 144
  муҳим
шакллардан   бири   ҳисобланади.   Шуни   ҳам   тан   олиб   айтиш   керакки,   1991-2016
йиллар   оралиғида   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   органларига
жамоатчилик   назоратини   амалга   ошириш   учун   берилган   ваколатлар   аксар
ҳолларда  ишламади.   Бунинг  сабаби,  сифатида   маҳаллий  ҳокимият  органларида
вакиллик   органлари   билан   ижроия   ҳокимияти   тузилмаларини     бирлашиб
кетганлиги, вилоят, шаҳар ва туманларида демократик бошқарув принципларига
амал   қилинмаганлиги,   оқибатида     маҳаллий   ҳокимият   органларининг   бир-
бирларини   тийиб   туриш   ва   ўзаро   мувозанатда   бўлиш   тамойилига   амал
қилинмаганлиги учун  фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш органлари авторитар
ёки маъмурий-буйруқбозлик исканжасига тушиб қолган эди. Бундай ҳолат ушбу
тузилманинг   жамоатчилик   назоратини   амалга   оширишга   қаратилган
ресурсларига   эга   бўлиш   имкониятини   бермади.   Бунинг   асосий   сабаби
мамлакатда   фуқаролик   жамияти   институтларининг   стабил   равишда
ривожланмаганлиги,   уларнинг   маҳаллий   ҳокимиятдан   амалда   мустақил
эмаслиги, ва энг асосийси уларнинг чинакамига ўзини ўзи бошқариш органлари
сифатида   фаолият   юритишлари   учун   ҳуқуқий-   сиёсий   шароитларнинг   етарли
эмаслиги   сабаб   сифатида   таъкидлаб   ўтамиз.   Яна   бир   масала   ўзини   ўзи
бошқариш   органлари   раҳбарлари   устидан   хавфсизлик   идоралари
вакилларининг   кураторлик   вазифасини   бажаришга     сафарбар   қилинганлиги
натижасида маҳалланинг раисдан тортиб барча ходимларигача ташаббускорлик
ва   янгиликка   интилиш   сифатлари   ривожланмади.   Шунингдек,   бу   йиллар
давомида   маҳалла   ходимларининг   ижтимоий   ҳимоясига   етарлича   эътибор
берилмаганлиги   ва   уларнинг   иш   ҳақлари   кам   эканлиги   билан   ҳам   изоҳ   берса
бўлади.   Шуни   таъкидлаш   керакки,   фуқаролик   жамияти   қайсики,   жамиятда   қай
даражада   ривожланганлигини     белгиловчи   бир   нечта   мезонлар   мавжуд   бўлиб,
улардан бири давлат томонидан  қабул қилинаётган қарорларни халқ томонидан
144
Ўзбекистон   Республикасининг   2018   йил   12   апрелдаги   “Жамоатчилик   назорати   тўғрисида”ги   ЎРҚ-474-сон
Қонуни   11-модда.   (Қонун   ҳужжатлари   маълумотлари   миллий   базаси,   13.04.2018   й.,   03/18/474/1062-сон;
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375- сон).
 
129 назорат   қилиниши,   оддий   фуқароларни   давлатни   бошқаришдаги   иштироки
билан   изоҳланади.   Юқоридаги   ҳолатлар   фақатгина   ўзини   ўзи   бошқариш
органларига тўла боғлиқ эканлигини таъкидлаш жоиздир. Ўзини ўзи бошқариш
органлари   ўз   ваколатлари   доирасида   фуқароларнинг   ижтимоий-   сиёсий
фаолликларини   таъминлашлари,   фаол   фуқаролик   позицияларига   эга
бўлишларида   муҳим   аҳамиятга   эгадир.   Бугунги   кунда   фуқаролик   жамиятини
қуриш шартларидан бири ҳар бир жамият  аъзосини  давлат ва жамият ишларига
қизиқтириш   бўлиб,   бу   орқали   жамият   бошқарувини   давлат   тассаруфидан
чиқариш,   бошқарувни   қуйи   тизим   орқали   вертикал   тарзда   амалга   ошириш
маҳалла   институтининг   сиёсий   вазифаларидандир.   Фуқаролик   жамияти   юқори
босқичга     чиқиб   борган   сари,   бошқарувнинг   кўплаб   функциялари   ўзини   ўзи
бошқарув   тизимига   ўтиб   боради.   Шу   аснода   жамият   ўзини   ўзи   бошқариб
фуқароларда   жамиятга   дахлдорлик   ҳисси   шаклланади.   Бугун   Янги
Ўзбекистонда     давлат   ва   жамият   қурилиш   тизимини   такомиллаштириш,   Инсон
қадрини   юксалтириш   ва   эркин   фуқаролик   жамиятини   янада   ривожлантириш
орқали   халқпарвар   давлат   барпо   этишга   оид   Ҳаракатлар   стратегиясидан-
Тараққиёт   стратегияси   сари   тамойили   мақсадларидан   келиб   чиққан   ҳолда,
жамиятнинг   муҳим   институти   бўлган   ўзини   ўзи   бошқариш   органларини
демократик тамойиллар асосида ривожланишига муҳим аҳамият берилмоқда.  
          Биринчи   Президент   Ислом   Каримов   ўзини   ўзи   бошқариш   органи   маҳалла
ҳақида   фикр   билдириб;   “Айни   пайтда   у   юртимиздаги   амалга   оширилаётган
“Кучли   давлатдан-   кучли   жамият   сари”   деган   тамойилнинг   амалий   ифодаси
бўлиб,   маънавий   ҳаётимизнинг   янада   мустаҳкамлаш   ёш   авлодимизнинг   онгу
тафаккурини   замонавий   асосда   шакллантириш   борасида   муҳим   аҳамият   касб
этмоқда” 145
. Ҳақиқатдан ҳам давлат бошқарувида маҳаллаларнинг имкониятлари
тобора кенг масштаб олиб  ўсиб бормоқда.
                  Ўзбекистон   миллий   тараққиёти   босқичида   фуқароларнинг   ўзини   ўзи
бошқариш   органлари   фаолиятининг   қонуний   мақомини   белгилаш   борасида
145
Каримов И. Юксак маънавият –  енгилмас куч.  – Тошкент:, “Маънавият” нашриёти, 2008.  –  Б.59-60.
130 жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Маҳалла институти асосий қонунимизда
мустаҳкамлаб   қўйилди.   Ушбу   жараёнлар   асосий   қонунимиз   ва   соҳага   оид
ҳуқуқий- меъёрий хужжатлар билан чегараланмасдан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг Фармонлари ва Вазирлар  Маҳкамасининг Қарорларини ҳам  ўз
ичига   олди.     Охирги   5   йилда   маҳалла   институтига   оид   2   та   қонун   ва   20   та
меъёрий   ҳужжатлар   қабул   қилиниб,   50   дан   ортиғи   такомиллаштирилди.   Ушбу
жиҳатлар   ҳам   маҳалла   институтига   давлатимиз   эътибори   муҳим   эканлигидан
далолат   беради.   Дастлабки   даврларда,   маҳаллаларнинг   жамият   ҳаётидаги
аҳамиятини   инобатга   олиб,   давлат   маҳалларга   анча   муҳим   бўлган,   давлат
бажариши   керак   бўлган   функцияларни   бажаришни   ҳам   топширди,   жумладан;
ижтимоий   ҳимояга   муҳтож   оилаларга   давлат   кўмаги   зарурлиги   ҳақида;
ижтимоий   нафақалар   ажратиш   ҳақида   қарорлар   қабул   қилиш;   коммунал
тўловлар   учун   ёрдам   бериш;   тура   жойлардаги   ободонлаштириш   масаласида
маҳаллий   ҳокимиятлар   билан   икки   томонлама   ҳамкорлик   қилиш;   ички   ишлар
органларига   жамоат   тартибини   сақлаш   каби   ишларда   ёрдам   бериш.     Ушбу
вазифалардан   ташқари   маҳаллаларнинг   ҳуқуқ   ва   ваколатларини   янада
кенгайтириш   мақсадида   ушбу   тузилманинг   молиявий   мустақиллигига   катта
эътибор   қаратилмоқда.   Жумладан;   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг
“Ўзбекистон   –   2030”   стратегиясини   2023   йилда   сифатли   ва   ўз   вақтида   амалга
ошириш   чора-тадбирлари   тўғрисидаги   2023   йил   11   сентябрдаги   ПҚ-300-сонли
қарорида   2024   йил   1   январдан   бошлаб   босқичма-босқич   барча   шаҳар   ва
туманларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилсин. Бунда, туман ва шаҳар
бюджетларига   тушадиган   солиқ   тушумларининг   бир   қисми   маҳаллаларнинг
ижтимоий-иктисодий   муаммоларини   ҳал   қилиш   жамғармаларига
йўналтирилиши   белгилансин;   ташаббусли   бюджет   амалиётини   ва
маҳаллаларнинг   молиявий  мустақиллигини  янада  кенгайтириш  мақсадида  2024
йилда   жамоатчилик   фикри   асосида   шакллантириладиган   лойиҳаларни
молиялаштириш   учун   Давлат   бюджетидан   10   триллион   сўм,   шундан   «Обод
қишлоқ»   ва   «Обод   маҳалла»   дастурлари   учун   камида   4   триллион   сўм
131 йўналтирилсин 146
  деб   таъкидлаб   ўтилган.   Маҳалла   институтининг   молиявий
мустақиллиги     таъминланса,   маҳаллий   ҳокимиятлар   билан   ўзаро
муносабатларда   чинакамига   ўзини   ўзи   бошқарадиган   тузилмага   айланади.
Фуқаролик   жамиятини   барпо   этиш   жараёнида   маҳалла   институти   борган   сари
жамият   институти   эмас,   балки,   бошқарув   органи,   маҳаллалардаги
фуқароларнинг   барча   эҳтиёжларини   жойида   ҳал   қилувчи   тузилмага   айланиб
боради.   Шу   билан  бир   қаторда   ўзини   ўзи  бошқариш   органлари   фуқароларнинг
жамиятдаги сиёсий жараёнларда (сайлов, Референдум) ва сиёсий қарорлар қабул
қилишларида   ҳам   муҳим   ролни   ўйнамоқда.   Президент   Шавкат   Мирзиёевнинг
ислоҳотлари доирасида   сиёсий қарорлар қабул қилишдаги ваколатлар маҳалла
институтига   берилиб,   фуқароларнинг   сиёсий   жараёнлардаги   иштирокларини
таъминлаш   масалалари     муҳим   бўғинга   чиқмоқда.     Президентимиз   Шавкат
Мирзиёев   ўз   маърузаларида ;   “Келгусида   биз   маҳаллий   ҳокимларни   бевосита
ҳалқ томонидан сайлаш масаласи ҳақида ҳам ўйлаб, муҳокама қилиб кўришимиз
керак. Ҳар бир ҳудуд ўз раҳбарини ўзи сайласа, раҳбарларнинг халқ ва жамият
олдидаги   маъсулиятини   кескин   оширишга   эришишимиз   мумкин 147
  деб
таъкидлаб   ўтдилар.   Шунингдек   бу   борада   У.   Чориёров   қуйидагича   фикр
билдиради;   Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фуқаролик
жамиятининг   муҳим   асосини   ташкил   этади 148
.   Бундан   шуни   хулоса   қилиш
мумкинки,   бугунги   кунда   қўрқмасдан     ўзини   ўзи   бошқариш   органларини
ривожлантириш   борасида   илғор   усуллар   орқали   янада   тизимли   равишда
модернизация   қилсак,   ушбу   тузилманинг   имкониятлари   яна   ҳам   кенгайиб
боради.   Биз   демократик   давлат   халқ   манфаатига   хизмат   қилиши   кераклигини
яхши   англаймиз,   демак   ана   шундай   давлатнинг   фуқаролик   жамияти
институтлари   ҳам   ҳалқ   менталитетидан   келиб   чиқиши   керак.   Фуқаролик
жамиятини   барпо   этишда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   ваколатларини
аниқ тақсимланиши борасида, хориждаги хуқуқшуносларнинг ҳам фикри муҳим
146
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Ўзбекистон   –   2030”   стратегиясини   2023   йилда   сифатли   ва   ўз
вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  ПҚ-300-сонли қарори. 2023.11.09.
147
Мирзиёев   Ш.М.   Миллий   тараққиёт   йўлимизни   қатъият   билан   даом   эттириб,   янги   босқичга   кўтарамиз.   .   –
Тошкент:, “Ўзбекистон”, 2018. – Б.120.
148
Чориёров У. Фуқаролик жамияти истиқболи // Ҳаёт ва қонун.  – Тошкент,1997.  –  №5-Б.4.
132 аҳамиятга   эга   бўлиб,   жумладан,   А.В.Карамышевнинг     қайд   этишича,   1991
йилдаги   “Маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқариш   органи   тўғрисида”ги   Белорусия
Республикаси   Қонуни   ўзини   ўзи   бошқариш   органини   давлат   органлари
тизимига   киритиб,   унинг   ҳуқуқий   мақомини   аниқ   белгиламаган.   Шу   сабаб
А.В.Карамышев   ўзининг   тадқиқот   ишида   маҳаллий   ўзини   ўзи   бошқариш
органларига   мустақил   ҳуқуқий   мақом   бериб,   у   ёки   бу   масалани   ҳал   этишда
уларга   кўпроқ  ваколат   беришни   ҳамда   жойлардаги   маҳаллий  Кенгашлар   билан
ўзаро   муносабатларини   шартнома   асосида   тартибга   солишни   таклиф   этган.   Бу
билан   ваколатларни   амалга   ошириш   тартиби   ойдинлаштирилиб,   муаммовий
масалалар   ўтказилган   вазифаларни   бажаришнинг   моддий-молиявий   ҳал
этилиши   мумкинлигини   назарда   тутади 149
.   Е.С.Шугринанинг   фикрича,
Францияда   маҳаллий   органлар   билан   давлат   ўртасидаги   ваколатларнинг
тақсимланишида   номувофиқликлар   мажуд.   Гарчи   ваколатларни   бири
иккинчисидан   ўтказиш   тўғрисидаги   қонун   мавжуд   бўлса-да,   турдош   масалалар
айрим   минтақаларда   сайланган   органлар   томонидан   ҳал   этилса,   бошқа
ҳудудларда   ҳокимият   вакиллари   томонидан   амалга   оширилиши   кузатилади 150
.
Аксарият   ҳолатларда   давлат   ва   ўзини   ўзи   бошқарув   органлари   ўртасидаги
муносабатларнинг   ижобий   характери   жуда   кўп   давлат   органлари   томонидан
ижобий қабул қилинмайди, сабаби уларнинг ҳуқуқлари ёки ваколатларига путур
етказишидан чўчишади.
            Шу   ўринда,   маҳалла   тизими   ҳодимлари   ҳамон   ваколатига   кирмайдиган
вазифаларни бажаришга мажбур бўлмоқда. Натижада маҳалла ходимлари аҳоли
бандлигини   таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, томорқачиликни
ривожлантириш,   маҳаллалар   ва   оилаларда   ижтимоий-маънавий   муҳитни
яхшилаш,   жиноятчиликнинг   олдини   олиш   каби   ўзларининг   бирламчи
вазифалари   билан   шуғулланишига   вақт   ажрата   олмаяпти.   Бу   борада
Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев   алоҳида   тўҳталиб,   ислоҳотларни     энг   қуйи
бўғинга   етказишда     маҳалланинг   вазифалари   нималардан   иборат   эканлигини
149
Карамышев   А.В.   Правовые   проблемы   местного   самоуправления   в   Республике   Беларусь: ,
Автреф…..диссс.канд.юрид.наук.  –  Минск: Белгосуниверситет,1996.  –  12с .
150
Шугрина Е.С. Муниципальное право.Учебник.  –  М.:Дело,1999.  –  331 с .
133 маҳалла   раиси   қолиб,   туман   ҳокимлари   ҳам   яхши   тушунмаслигини   танқид
қилдилар. Давлатимиз раҳбарининг талаби бир давлат ташкилотлари вакиллари,
вилоят   ва   тумандаги   маҳаллий   раҳбарлар   маҳалла   раиси   билан   бирга   “маҳалла
раиси-ислоҳотчи” тамойили асосида ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича
янги тизим асосида фаолият олиб бориши кераклигини таъкидладилар. Биргина
Фарғона   вилоятини   ўзида   маҳалла   фуқаролар   йиғинларининг   моддий   техник
базасини   мустаҳкамлаш   мақсадида     вилоят   ҳокимининг   ташаббуси   билан
Маҳалла   ва   оилани   қўллаб-қувватлаш   бошқармаси   ҳисоб   рақамига   5   млрд.сўм
маблағ ўтказилди 151
. 
            Давлатимиз   раҳбари   Шавкат   Мирзиёевнинг   Олий   Мажлисга   йўллаган
Мурожаатномасида   қайд   этилганидек,   2021-йилда   мамлакатимиз   иқтисодиёти
камида   5   фоиз   ўсиши   мақсад   қилинган.   Бироқ,   глобал   иқтисодиётдаги
ноаниқлик   узоқ   давом   этиши   мумкинлиги   иқтисодий   ўсишнинг   қўшимча
захираларини   топиш   ва   сафарбар   қилишни   талаб   этмоқда.   Шу   боис
Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги
ҳолатни   ўрганишни,   “ўсиш   нуқталари”ни   аниқлаб,   уларни   ривожлантириш
вазифасини   қўймоқда.   Иқтисодий   комплекс   вакилларини   маҳаллага   тушириб,
вертикал   тизимни   барча   органлар   фаолиятини   ўзаро   мувофиқ   йўлга   қўйиш
кераклиги   таъкидланди 152
.   Президент   Шавкат   Мирзиёев   томонидан   “Маҳалла
раиси   ислоҳотчи”   тамойили   асосида   маҳаллаларнинг   имкониятлари   ва
хусусиятларидан   келиб   чиққан   ҳолда   “Маҳаллабай”   ишлаш   тизими   орқали
камбағалликни   қисқартириш,   ҳар   бир   маҳаллаларнинг   ўсиш   нуқталарини
аниқлаш   бўйича   берган   тавсиялари   юзасидан   олиб   борилаётган   ислоҳотлар
сабаб   бугунги   кунда   минглаб   фуқаролар     турмуш   тарзлари   фаровонлашиб
бормоқда.“Маҳаллабай”   ишлаш   тизимига   жалб   қилинган   мутахассисларнинг
билим ва имконияти масаласига алоҳида эътибор қаратилган ҳолда, 20 мингдан
ортиқ   ходимни   ўқитиб,   уларга   масалани   жойида   ҳал   этиш   бўйича   барча
ваколатларни   бериш   муҳимлиги   қайд   этилди.   Давлат   бошқаруви   академиясига
151
Маҳалла газетаси “Маҳалла раиси-ислоҳотчи” 2020,  –  №51-52 
152
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёев   раҳбарлигида   жорий   йилда   барқарор   иқтисодий
ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш. 2021йил 26-январь. ttps://president.uz/uz/lists/view/4104
134 маҳалла   раислари   ва   мазкур   тизимда   иштирок   этадиган   барча   ходимлар   учун
ўқув курслар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб
чиқиш   вазифаси   қўйилди.   Шу   билан   бирга   “Маҳаллабай”   ишлаш   тизими
қуйидаги   вазифаларни   ўз   ичига   олади:   Маҳаллаларда   тадбиркорлик   фаолияти
ҳолатини   (ихтисослашув   йўналишини)таҳлили   қилиш,   Оилаларнинг   даромад
манбаларини     ҳамда   даромадли   меҳнатга   бўлган   интилиш   ва   эҳтиёжларини
ўрганиш,   Ишсиз   маҳалла   аҳолисини     касб   ўргатувчи   курсларга   йўналтириш   ва
ишлаш   борасида   тавсиялар   бериш,   Ҳар   бир   маҳалланинг   мавжуд
имкониятларини   (бўш   турган   бинолар,   ер   майдонлари)   ўрганиш,   Маҳаллада
янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш ва шу орқали
иқтисодий   ўсишни   таъминлаш,   Маҳалланинг   тадбиркорлик   салоҳиятини
ошириш режа- графигини ишлаб чиқиш. 
 Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари орқали дунёда
такрорланмас   тузилма   маҳалла   институтини   янада   такомиллаштириш   ва
фуқаролик   жамиятини   барпо   этишдаги     аҳамиятини   янги   босқичга   кўтариш
масаласи   давлатимиз   сиёсати   даражасига     кўтарилди.   Нодавлат   нотижорат
ташкилотлари   билан   амалий   мулоқотни   йўлга   қўйиш   мақсадида   Ўзбекистон
Республикаси   Президенти   ҳузурида   Фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш
бўйича   маслаҳат   кенгаши   ташкил   этилди.     Шунингдек,   Давлат   ва   жамият
бошқарувида   жамоатчилик   назоратини   амалга   оширишнинг   таъсирчан   ва
амалий   механизмларини   жорий   этиш   мақсадида   Президентимиз   Шавкат
Мирзиёевнинг     Олий   Мажлисга   йўллаган   Мурожаатномасида   “Жамоатчилик
назорати   тўғрисида”ги 153
  қонунга   асосан   барча   давлат   органлари   қошида
фаолият   олиб   борадиган   жамоатчилик   кенгашларини   ташкил   этиш   таклифини
берган   эдилар.Мазкур   жамоатчилик   кенгашлари   давлат   органлари
фаолиятининг   очиқлигини   таъминлайдиган,   аҳоли   билан   бевосита   ошкоралик
принциплари   асосида   ўзини   ўзи   бошқаруи   органи   маҳалла   институти
153
Ўзбекистон   Республикасининг   “Жамоатчилик   назорати   тўғрисида”ги   Қонуни,   12.04.2018   йилдаги   ЎРҚ-474-
сон  https://lex.uz/ru/docs/3679092
135 фаолиятини   назорат   қилишдек,   чора-тадбирларни   кўриши   кераклигини
таъкидлаб ўтдилар.
        Миллий мустақиллик даврида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий
давлат   барпо   этиш   ислоҳотлари   жараёнлари   шуни   кўрсатдики,   эски   тоталитар
тузумдан   демократик   жамиятга   ўтиш   тадрижий   характерга   эга   бўлиб,бу
жараёнларда   муаммоларни   бартараф   этиш   фуқароларнинг   бошқарув   ва   сиёсий
қарорлар қабул қилишдаги кенг ва фаол иштирокини талаб этади  154
.
Демократик   қадриятлар   қарор   топиб   бораётган   бир   вақтда   азалдан   маҳалла
институти бошқарувнинг муҳим омили эканлигини алоҳида таъкидлаган ҳолда,
бу   тузилмага   юклатилган   вазифалар   ҳам   (   агар   буни   вазифа   десак)   маъмурий
буйруқбозликка,   ушбу   органнинг   эркиликларини     чеклаш   холатлари   мавжуд
эди.   Шунингдек,   собиқ   Иттифоқ   мафкураси   маҳаллаларни   расман   тан   олмади,
уларни   жамиятни   бошқариш   тизимига   киритмади.   Маҳаллалар   фаолияти
миллий   қадриятларни   эъзозлаш   ва   тарғиб   қилишга   эмас,   балки   фақат   собиқ
мустабид  тузум  ғояларига  қаратилди, унинг тузилиши маъмурий-буйруқбозлик
тизимига   хос   белгилар   билан   шакллантирилди.   Маънавият,   таълим-тарбия
соҳасида  маҳалланинг  аҳамияти  йўққа чиқарилган,  юридик шахс  ҳуқуқларидан
фойдаланиш   ман  этилган   эди.   Фуқаролик   жамиятини   барпо   этиш   оддийликдан
мураккаблик   томон   яъни,   босқичма-босқич   ривожланиш   қонуниятларига
таянади бу эса кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ўзини ўзи бошқариш
органларини   такомиллаштиришни   шунингдек,   уларнинг   ваколатларини
кенгайтиришни нафақат бугунги ислоҳотлар балки, “Янги Ўзбекистон”нинг ўзи
ҳам талаб қилмоқда. Маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш   органлари   бажарадиган   вазифалар   доирасини   кенгайтириш,   уларга
давлат ваколатларининг бир қисмини босқичма-босқич топшириш лозим. Бунда
энг   муҳими,   аҳолининг   касб   ва   ижтимоий   таркиби   манфаатларини   янада
тўлароқ ифодалаш ва ҳимоя қилишда нодавлат  жамоат тузилмаларининг ҳуқуқ
ва   мажбуриятларини   ошириш   орқали   “Кучли   давлатдан   -   кучли   фуқаролик
154
Қирғизбоев   М.   “Фуқаролик   жамияти:генезиси,шакилланиши   ва   ривожланиши”   –   Тошкент:,“Ўзбекистон”
нашриёти 2010.  –   Б.193.
136 жамияти   сари”   деган   сиёсий   дастурнинг   моҳиятини   чуқурроқ   англаш   имкони
бўлади.   Айнан   шундай   ёндашув   фуқароларнинг   ўзларига   ўз   ҳаёти   ва   бутун
жамият   ҳаётини   бошқаришда   ва   ташкил   этишда   кенг   иштирок   этиш   учун
имкониятини яратади.
                2017-йил   3-   февралдаги   “Маҳалла   институтини   янада   такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли фармонида маҳалла институтини
такомиллаштиришнинг   устувор   йўналишлари   белгиланди:   жумладан;
фуқароларнинг   ўзини   ўзи     бошқариш   органларининг   жамиятдаги   ўрни   ва
ролини   кучайтириш,   уларни   жойларда   халқнинг   чинакам   маслакдоши   ва
кўмакдошига   айлантириш;   жамиятимизда   ўзаро   ҳурмат,   меҳр-оқибат   ва
ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадрятларни
асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини
янада   ошириш;   ёшларни   маънавий   бой   ва   жисмонан   соғлом   этиб   тарбиялаш,
уларнинг бандлигини  таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан  ҳимоя
қилиш,   аҳолини   энг   эҳтиёжманд   қатламларини,кекса   авлод   вакилларини
ижтимоий   қўллаб-қувватлаш   борасида   фуқаролар   ўзини   ўзи   бошқариш
органларининг   давлат   ва   нодавлат   ташкилотлари   билан   ўзаро   ҳамкорлигини
мустаҳкамлаш;   жамоат   тартиби   ва   хавфсизлигини   таъминлашда,
ҳуқуқбузарликларнинг   барвақт   олдини   олишда,   фуқароларда   қонунга   ҳурмат
ҳиссини   кучайтиришда   маҳаллаларнинг   бевосита   иштирокини   кенгайтириш
сингари   энг   муҳим   масалалар   ўрин   олганлиги   маҳалла   институтидаги
истиқболли   режалар   давлат   сиёсатининг   бош   бўғини   эканлигидан   далолат
беради.
Бугунги   кунда   юртимизда   10   мингга   яқин   фуқаролар   йиғинлари   мавжуд
бўлиб,   улар   ўзининг   анъанавий     вазифалари   билан   бирга   маҳаллий   давлат
ҳокимяти   органларига   тегишли   бўлган   30   дан   зиёд   ижтимоий-   иқтисодий
аҳамиятга молик вазифаларни   бажариб келмоқда. Бу вазифалар маҳалла раиси
ҳамда   фаоллардан   кучли   билим   ва   салоҳият,   бой   тажриба   ҳамда   маҳорат,
замонавий   бошқарув   механизмларини   пухта   ўзлаштира   оладиган,   халқни
137 ишончини   қозона   олган,   том   маънодаги   юқори   малакали   профессионал
кадрларни талаб этади 155
. 
                Шу   ўринда   маҳалла   институтини   такомиллаштириш  юзасидан   жойларда
тадқиқотлар   ва   сўровномалар   олинмоқда.   Ўтказилган   тадқиқот   давомида
олинган   маълумотлардан   келиб   чиққан   ҳолда,   ўзбек   жамияти   мўътадил-
анъанавий   жамият   деб   хулосага   келиш   мумкин.   Замонавий   ўзбек
анъанавийлигига   унинг   барча   хилма-хиллиги-   бир   фикр   ёки   эътиқодга,   бирор
касб,   маълум   миллатга   эга   бўлган   кишиларнинг   маънавий   яқинлигини   акс
эттирадиган   жамоалар   муҳим   аҳамият   касб   этади 156
.   Фуқаролар   йиғини
раиси(оқсоқоли)   лавозимига   номзодлар   Ўзбекистон   Республикаси   фуқаролари
бўлиши,   қоида   тариқасида,   олий   маълумотга   эга   бўлиши,   бевосита   сайловга
қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчи,
шунингдек,   ҳаётий   катта   тажрибага   эга   бўлиши   мақсадга   мувофиқдир.
Ўзбекистон   Республикаси   Конститутцияси   қабул   қилиниши   билан
давлатчилигимиз   тарихида   биринчи   марта   “маҳалла”   тушунчаси
Конститутциямизга   киритилиб,унинг   жамият   бошқарувидаги   ўрни   ва   мақоми
қатъий   белгилаб   қўйилди 157
.   Ижтимоий   муносабатларни   шакллантириш
жараёнида   маҳалладаги   вазифаларни   ҳар   томонлама   асосланган   ҳолда   амалга
оширмоқ лозим. Чунки ҳар бир вазифа ўз навбатида ижтимоий муносабатларни
шакллантириш   ва   самарали   йўналтиришга   қаратилиши   лозим.   Бундай   вазифа
ҳамда   масалаларга   қуйидагилар   киради;   -   фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш
органларига   тегишли   қонун   ва   низомларни   янгилаш;   -жойларда   оқсоқоллар
кенгашининг   мақомини   кўтариш;   -   маҳаллада   ташкилий   ишлар   шаклларини
такомиллаштириш;   -   маҳалла   жамоатчилик   назорат   органини   кучайтириш;-
155
Р.Муртазаева, А.Ўтамуродов, О.Мусаев, Д.Иноятова.  “Жамият ривожида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари фаолиятини такомиллаштириш.”  Тошкент:,  “Турон-иқбол” 2018. – Б.88.
156
Маҳалла   фуқаролар   ўзини-ўзи   бошқаруви   институтининг   ноёб   намунаси.   Илмий   тўплам.   –   Тошкент:,
“Мумтоз сўз” 2016. – Б. 157.
157
З.Рўзиева,   Г.Исмаилова   “Фуқаролар   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятининг   норматив-ҳуқуқий
таҳлили”.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси    Ўзбекистон  Хотин-
Қизлар Тошкент:, “Олима” уюшмаси. 2016. – Б. 6.
138 маҳалла   раисларининг   ҳуқуқий   саводхонлигини   ошириш;   -   инвестиция   жалб
этиш 158
.  
                          Президентимиз   Шавкат   Мирзиёев   томонидан   маҳалла   институтини
алоҳида бир ташкилий тузилмага айлантириш мақсадида “Жамиятда ижтимоий-
маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,   маҳалла   институтини   янада   қўллаб-
қуватлаш   ҳамда   оила   ва   хотин-қизлар   билан   ишлаш   тизимини   янги   даражага
олиб   чиқиш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   2020   йил   18-   февралдаги   ПФ   5938-
сон   фармонлари   қабул   қилинди.   Ушбу   фармон   20   банддан   иборат   бўлиб   унда
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкилий тузилмаларидан
тортиб   меҳнатга   ҳақ   тўлаш,   моддий-техник   базаларни   энг   охирги   ахборот
техник   воситаларигача   таъминлашни   кўзда   тутади.   Хулоса   шуки,   ҳалқимиз
томонидан   ўзга   миллатларга   бўлган   чуқур   ҳурмат,   миллатлараро   никоҳлар
қуришга   бўлган   ижобий   қараши   Ўзбекистонда   миллий   тотувлик   ягона   миллий
руҳини   шакллантириш,турли   миллат   вакилларини   Ўзбекистонни   ўз   ватанидек
ҳис   этишлари   учун,   миллий   маданияти,   санъати,   миллий   ўзлигини   англашлари
ва диний эътиқодлари учун етарлича шарт-шароитлар яратилди.  Президентимиз
Ш.М.Мирзиёевнинг   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда   такрорланмас
институт   маҳаллаларга   бераётган   эътиборлари   туфайли   давлат   ва   жамият
ўртасидаги   ўзаро   боғлиқликни   кўришимиз   мумкин,   бу   эса   кўп   миллатли
Ўзбекистонда   демократик   принциплар   амалда   эканлигидан   далолат   беради.
Шунингдек,   “Маҳаллабай”   ишлаш   тизими   орқали   камбағалликни
камайтиришга,   янги   иш   ўринлари   яратилишига   эришилмоқда.   Мухтасар   қилиб
айтганда, “Янги Ўзбекистон- Янги Маҳалла” тизимини фуқаролик жамиятининг
ажралмас қисмига айланиб бораётганлигини эътироф этишимиз мумкин. Бундан
ташқари,   маҳалла   фуқаролар   йиғинларининг   маҳаллий   аҳамиятга   молик
масалаларни ҳал этиш бўйича мустақиллигини таъминлаш, ўзини ўзи бошқариш
тизимида   ортиқча   бўғинлардан   воз   кечиш   мақсадида   таркибида   маҳаллалар
тузилган   шаҳарча,  қишлоқ  ва  овул  фуқаролар  йиғинларини  маҳалла   фуқаролар
158
“Маҳалла   бошқаруви”   қўлланма   Юнеско   Ишлари   Бўйича   Ўзбекистон   Республикаси   Миллий   Комиссияси.
Тошкент, 2006.– Б. 17.
139 йиғинларига   бирлаштириш   ва   бўлиш   йўли   билан   қайта   ташкил   этишга
қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди. 
       Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2023 йил 26 сентябрь куни “Маҳаллабай”
ишлаш тизимини кучайтириш борасида ўтказган видеоселектор йиғилишларида
мамлакатда   барча   ижтимоий-иқтисодий   дастурлар   аҳоли   талабидан   келиб
чиқиб,   жойларда   амалга   оширилаётгани,   бунинг   учун   маҳаллаларга   кўплаб
ваколатлар, ташкилий ва   молиявий имкониятлар берилаётганини таъкидлади.
“Маҳалла  раиси,  ҳоким   ёрдамчиси,  хотин-қизлар  фаоли, ёшлар  етакчиси  ҳамда
профилактика   инспекторидан   иборат   „бешлик   тизими“   ташкил   этилди.   Лекин
уларнинг   ўзаро   мувофиқ   ишлашида   камчиликлар,   жуда   кўп   такрорланишлар
бор.   Ижтимоий   мақсаддаги   маблағлар   баъзан   самарасиз   йўналтириляпти.
Эҳтиёжманд аҳолининг масаласини ҳал қилиш вилоят ва   Республика идорасига
боғланиб   қолган.   Маҳалла   ходимлари   фаолиятини   баҳолашнинг   ягона   мезони
йўқ.   Уларнинг   кўп   вақти   „қоғоз   тўлдириш“   ва   мажлисларга   кетяпти”.   Энг
асосий жиҳати амалдаги “бешликка” солиқчи ва ижтимоий ходим ҳам қўшилиб,
биргаликда   ишлайдиган   “маҳалла   еттилиги”   бўлади   деб   таъкидладилар.
Жумладан, аҳолини 3 та дафтарга  киритиш, моддий ёрдам, субсидия  ва кредит
ажратиш   каби   70   дан   ортиқ   масалалар   маҳалланинг   ўзида,   коллегиал   ҳал
қилинади.   Шунингдек,   3   та   дафтарга   бериладиган   маблағлар   Бандлик,
Тадбиркорлик   ва   Касаначилик   жамғармаларидан   ҳар   бир   маҳаллага   тақсимлаб
берилади   яъни,   маблағни   ишлатиш   маҳалланинг   ўзига,   “еттилик”   ихтиёрига
берилади.   Йиғилишда   “маҳалла   еттилиги”нинг   вазифаларини   аниқ   белгилаш
лозимлиги қайд этилди. Мисол учун: - маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-
жойини   яхшилашга   кўмаклашиш;     -   ҳоким   ёрдамчиси   ишсизларга   иш   топишга
кўмаклашиш;   -   ёшлар   етакчиси   ёшларни   спорт,   мусиқа   ва   тўгаракларга   жалб
этиш;-хотин-қизлар   фаоли   аёлларни   тадбиркорлик,   касаначилик,
ҳунармандчиликка   жалб   қилиш;   -   солиқ   ходими   маҳалладаги   имкониятларни
ишга   солиб,   солиқ   базасини   кенгайтириш,   тадбиркорлик   фаолиятини
қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига
ўтишга   кўмаклашиш;   -   ижтимоий   ходим   ёлғиз   кекса,   ногирон   ва   бошқа
140 муҳтожларга   ижтимоий   хизмат   кўрсатиш   каби   аниқ   вазифалар   билан
шуғулланиши   лозим.   “Маҳалла   еттилиги”   ишини   биргаликда   ташкил   қилишда
маҳалла   раисларининг   ваколатлари   кенгайтирилади.   Замон   шиддат   билан
ўзгаряпти.   Маҳаллани   жойларда   муаммоларни   чинакам   ҳал   қиладиган
институтга айлантиришимиз зарур . Яна тажриба орттирамиз, яна ўзгартирамиз.
Ҳаёт бизни шунга  мажбур қиляпти. Ҳозирги таҳликаларга ечим  топамиз десак,
бизнинг   ягона   йўлимиз   —   маҳалла,   маҳалла,   маҳалла   ва   бир   марта   маҳалла .
Маҳалла   тизими   обрўйини   қанча   кўтарсак,   одамлар   ишонади,   одамлар   биздан
рози бўлади 159
, дея   таъкидлади   давлат имиз  раҳбари.
Юқорида келтириб ўтилган фикрлардан қуйидаги хулосага келиш мумкин:
1.   “Маҳалла”   ҳалқимизнинг   миллий   қадриятларини   ўзида   жамлаган   ўзини   ўзи
бошқариш тизимига эга бўлган анъанавий бошқарув тизимини ташкил этади.
2.   Мамалакатимизда   маҳалла   институти   дунёда   амал   қилаётган   шаклларидан
ўзининг   узоқ   даврни   босиб   ўтганлиги,   шунингдек   халқчиллиги,   шаклланиш
жиҳатлари билан ажралиб туради.
3.Миллий   тараққиёт   босқичида   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқарувнинг   асоси
бўлган   маҳалла   институтини   янада   юксалтириш   учун   ҳуқуқий   асослар
яратилганлигига   қарамасдан,   ижро   масаласида   бир   қатор   муаммолар   сақланиб
қолмоқда. Улар;
 а) маҳаллани моддий жиҳатидан маҳаллий ҳокимиятга боғлаб қолганлиги;
 б) маҳалла институти ислоҳотлар ташаббускори бўлиш ўрнига маҳаллий давлат
органлари кўрсатма берувчи,  маҳалла ўзини ўзи бошқарувчи  орган эмас, балки
бошқарилувчи ташкилотга айланиб қолмоқда.
Фуқаролар  ўзини  ўзи бошқариш  органларининг  ислоҳотларимиз  доирасида   энг
муҳим   вазифалардан   бири   эҳтиёжманд   аҳоли   қатламини   моддий   жиҳатидан
ижтимоий   ёрдам   беришни   ташкил   қилишдан     иборатдир.   Дастлабки   даврларда
ушбу  масалада     маҳаллий   давлат   ҳокимияти   органлари   билан   ўзаро   ҳамкорлик
доирасида   таъминланган.   Бу   жиҳатидан   давлат   томонидан   ажратилаётган
159
Мирзиёев   Ш.М.   2023   йил   26   сентябрь   куни   маҳаллабай   ишлаш   тизимини   кучайтириш   юзасидан
видеоселекторда сўзлаган нутқи.   https://www.gazeta.uz/uz/2023/09/27/mahalla/  
141 маблағларнинг   маҳалла фуқаролар йиғинлари махсус комиссиялари томонидан
амалга   оширилишида   ҳақиқатдан   ҳам   оддий   фуқароларга   нисбатан
адолатсизликлар   (коррупция)   қилиш   ҳолатлари   кўплаб   учраган   бундай
вазиятларнинг   юз   бериши   оқибатида   давлат   маблағларининг   ноўрин   тарзда
сарфланиш ҳолатлари учраб, маҳалланинг обрўсига путур етказилган ҳолатлари
мавжуд   бўлган.   Бугунги   кунда   ушбу   жараёнларга   инсон   омилини
аралаштирилмаган   тарзда   электрон   тарзда   “Ижтимоий   ҳимоя   ягона   реестр”
орқали   берилиши   шаффофликка   адолат   принципларига   тўла   мос
келаётганлигини таъкидалш жоиздир. Афсуски, ҳали ҳамон маҳаллий ҳокимият
тузилмаларининг   маҳалла   институти   фаолиятлари   устидан   назорат   қилиниши
сақланиб   қолмоқда.   Бунинг   сабаби,   маҳаллий   ижрога   оид   кўплаб   ваколатлар
ўзини ўзи бошқариш институтига  ўтиб кетаётганлиги бўлса, иккинчи томондан
маҳаллаларда эскича иш услубларининг сақланиб қолганлиги, юқоридан буйруқ
кутиб, ўзларида ташаббус етишмаслигидир.
  Фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда   маҳалла   институтини   ғайриқонуний
жиҳатдан   маҳаллий   ҳокимият   таъсиридан   “ҳимояланиш”   учун
диссертациямизнинг   юқорисида   таъкидлаганимиздек;     а)   Маҳалла   раиси   ва
унинг   ўринбосари   сайлаш   тизимини   такомиллаштириш;   б)ушбу
тузилманингмаҳаллий   ҳокимиятдан   молиялаштиришидан   бутунлай   воз   кечиш;
в)   маҳалла   институтини   қонунчилик   ташаббуси   ҳуқуқларини   мустаҳкамлаб
қўйилиши амалий аҳамиятга эгадир.
              Фуқаролик   жамиятини   қуришда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг
мавжуд   муаммоларини   умумлаштирган   ҳолда   уларнинг   ечимлари
қуйидагилардан иборат;
1.Ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишдаги
аҳамиятини     ошириш   ва   маҳалланинг   ўз   бюджетига   эга   бўлиши   кераклиги
асносида   ривожланган   давлатлар  тажрибасини   ўрганиш  орқали  мол-мулк  ва   ер
солиқларининг маълум қисмини маҳаллаларга ўтказишга оид ҳуқуқий ҳужжатни
тезлик билан қабул қилиш;
142 2.Маҳалла ҳудудидаги  аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ, маҳалла
аҳолисини кўп қисмини иш билан таъминлаган ҳунармандчилик турига кирувчи
нонвойлик,   сартарошхона,   тикувчилик,   ёғочсозлик   кабилар   иш   ўринлари
сонидан келиб чиққан ҳолда, солиқлардан озод қилиниши керак;
3.Маҳаллалар   ҳисоб   рақамига   келиб   тушадиган,   ҳомийлик   маблағлари   ёки
давлат томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимоясига қаратилган маблағларни аниқ
ҳисоб-китоб қиладиган ҳар бир маҳаллаларда ҳисобчи лавозимини жорий этиш
керак;   (Бу   орқали   маблағларни   тақсимлаш   ва   маҳаллага   тегишли   ерда
тадбиркорлик   қилаётган   тадбиркорлар   билан   аниқ   шартномавий   масалалар
ечилади)
4.   Ишсизликка   барҳам   бериш   мақсадида   маҳалладаги   ҳоким   ёрдамчиси
бошчилигида бизнес тренинглар ташкил этиш;
5. Маҳалладаги ижтимоий ҳимоя асосида ёрдам олган маҳалла фуқароларининг
2   йиллик   ёки   3   йиллик   яшаш   шароиталарини   тизимли   ўрганиш,   таҳлил   қилиш
ундаги боқимандалик ҳисси мавжудми ёки йўқми хулоса бериш зарур;
6.   Бир   тадбиркорга-бир   бемор   тамойили   асосида     ижтимоий   ҳимояга   муҳтож
оғир   турдаги   касаллик   билан   касалланган   беморларни   маҳалладаги   йирик
тадбиркорлар   билан   боғлаш   (ҳайрия   мақсадида)   бу   орқали   маҳалла   институти
ҳокимият   органлари   билан   ушбу   тадбиркорга   турли   солиқлар   ёки   имтиёзли
кредитлар ажратилишида бевосита воситачи бўлиши керак;
7.   Маҳаллардаги   соғлиқни   сақлаш   борасидаги   ишларни   қайти   кўриб   чиқиш,
улар   учун   махсус   замонавий   бино,турли   тиббий   анжомларга   эътибор   қаратиш
муҳим. 
8.Маҳалла   аҳолисини   соғломлаштириш   мақсадида   ҳар   бир   маҳаллада   спорт
майдончалари қуриш.
9.   Маҳаллаларда   ўсмир   ёшларни   психологик   ўсиш   жараёнларини,   унинг
дунёқарашидаги   ўзгаришларни   ўрганувчи   доимий   ҳаракатдаги   “Ўсмирлар   ва
катта   ҳаёт”   комиссиясини   тузиш,   ушбу   комиссияга   маҳалла   ҳудудидаги   айнан
ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларда кечаётган турли ўзгаришларга ечим
топиш каби вазифалар юклаш;
143 10.   Ҳар   бир   маҳалла   қошида   кутубхоналар   ташкил   этиш,   бу   орқали   маҳалла
аҳолисини   дунёқарашини   кенгайтириш,   уларда   ватанпарварлик   ҳиссини
шакллантиришдан иборатдир. 
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Мазкур   диссертацияда   илгари   сурилган   мулоҳазалар   таҳлилини
умумлаштирган   ҳолда   маҳалла   институтининг   миллий   тараққиёт   босқичи
фаолият тадқиқи натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1.   Ўзбекистонда   миллий   бошқарув   тузилмаси   бўлмиш   маҳалла
институти, ноёб ва такрорланмас институт сифатида, ҳалқимиз тарихида узоқ
минг йилликларни ўз ичига олиб фаолият  олиб борганлиги тасдиқланди;
2.   Бугунги   таҳликали   замонда,   маҳалла   ёшларини   турли   ёт   ва   зарарли
ғоялардан   асраш,   уларни   онгида   мафкуравий   иммунитетни   кучайтириш,
ёшларимизни   жисмонан   етук   қилиб   тарбиялаш   масаласида     тарбия   ўчоғи
бўлган маҳалланинг ўрнини ҳеч қайси давлат органи боса олмаслиги яна бир
бор тасдиқланди;
3.   Тадқиқотларга   асосан   фуқаролик   жамиятини   шакллантиришда   ўзини
ўзи бошқариш органларининг ўрнини ва ролини янада чуқурроқ таҳлил қилиш,
уларнинг   ваколат   доираларини   кенгайтириш,   жамият   ҳаётида   ташаббускорлик
кўрсатишларига оид зарур таклиф ҳамда тавсиялар берилди.      
                  4.   Мустақиллик   йилларида   кўп   конфессияли   маҳаллаларга   бўлган
эътиборнинг   юқорилигига   қараб     демократик   тамойиллар   ва   умумэътироф
этилган   қадриятлар   қай   даражада   эканлигига   қараб   баҳо   берилади.   Зеро,
миллатлараро   тотувлик   ва   кўп   конфессияли   маҳаллаларнинг   мавжудлиги
144 демократия   учун     кўзгудир.   Юқоридагиларни   ҳисобга   олган   ҳолда   айнан   кўп
миллатли   Ўзбек   ҳалқимиз   миллий   қадрятлари   асосида   маҳаллаларда
миллатлараро тотувликни таъминлашга оид тегишли тавсиялар илгари сурилди;
                  5.   Бугунги   кунда   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда   маҳалла
институтини   ғайриқонуний   жиҳатидан   маҳаллий   ҳокимият   таъсиридан
“ҳимояланиш”  учун  диссертациямизда  зарурий  тавсиялар  келтириб  ўтилди,  шу
билан   бирга   давлат   ва   жамият   қурилиш   тизимини     такомиллаштириш   учун
маҳалла институти асосий юкни ўз гарданига олиши кераклиги ойдинлашди; 
           6. Тадқиқотимиз давомида  мустақиллик йилларида фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш   органларига   берилаётган   имтиёзлар,   Маҳаллаларда   аҳолини
ижтимоий   ҳимоялаш,   камбағалликдан   чиқариш,   маҳаллаларнинг   ўсиш
нуқталари   орқали   маҳалланинг   фаолият   самарадорлиги   таҳлил   қилинди,   шу
билан   бирга     ютуқлар   қўлга   киритилиши   билан   бирга,   қатор   камчиликларга
йўл қўйилганлиги аниқланди;
                      7.   Маҳаллаларда   “Хавфсиз   маҳалла”   концепциясидан   келиб   чиққан
ҳолда   Республикамизда   содир   этилган   жиноятлар   вилоятлар   борасида   Давлат
статистика   қўмитасининг   берган   маълумотига   кўра,   солиштирма   усулидан
фойдаланган   ҳолда,   жиноятлар   ўсиш   ёки   пасайиш   каби   прогнозлар   илмий
таҳлиллар асосида таснифлаб берилди; 
   8. Диссертацияда  “ Хавфсиз маҳалла” тамойили доирасида   “ Хавфсиз меҳнат
миграцияси”   масаласига     ҳам   тўҳталиб   ўтилди.   Маҳаллада   яшовчи   ҳар   бир
фуқаро   “ Хавфсиз   меҳнат   миграцияси”   билан   кафолатланмаганлиги,   айниқса
маҳалладаги   аёллар   билан   боғлиқ   “ Хавфли   меҳнат   миграцияси”   кундан   кун
ошиб   бораётганлиги   таъкидлаб   ўтилди   ва   буни   олдини   олиш   юзасидан
манзилли тавсия ва таклифлар берилди. 
            9.   Маҳаллаларда   оилавий   ажримлар   масаласи   ҳам   бугунги   куннинг
долзарб муаммоларидандир. Зеро, оилавий ажримлар қанча кам бўлса, ана шу
маҳаллада   тинчлик   хотиржамлик   ҳукм   суради.   Тадқиқотимиз   давомида
Республика   бўйича   ФҲДЁ   органлари   томонидан   ажримлар   сони   2000   –   2022
йиллар   оралиғидаги   ҳар   10   йиллик   статистик   маълумотлар   асосида   таҳлил
145 қилиниб,   “Фаровон   оила   –   фаровон   маҳалла   –   фаровон   жамият”   ғоясини
амалиётга жорий этиш юзасидан керакли тавсиялар берилди;  
10.   Маҳалла   институтини   такомиллаштиришнинг   ҳуқуқий   асослари
мустақиллигимизнинг   дастлабки   даврларидан   то   бугунги   кунгача   босиб   ўтган
қонуний   асослари   бир-биридан   фарқли   жиҳатлари   илмий   асосда   ёритиб
берилган.
Ўзбекистон   миллий   тараққиёт   босқичида   маҳалла   институти
механизмларини   такомиллаштириш   бўйича   қуйидаги   тавсиялар   таклиф
этилади:
Биринчидан,   бугунги   давр   талабидан   келиб   чиққан   ҳолда,     маҳалла
раисларининг   маънавий-сиёсий   билим   даражалари   етарли   эмас,   шу   боисдан
маҳалла   раислигига   ўз   номзодини   илгари   сурган   шахслар   ёки   сайланган
раисларнинг   доимий   тарзда   махсус   комиссия   асосида     икки   йилда   бир
маротаба мажбурий аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш лозим; 
Иккинчидан,   Маҳаллаларнинг   молиявий   имкониятларини   оширишга
қаратилаган   ислоҳотлар   доирасида,   чиқинди   ташиб   кетувчи   хусусий
фирмалар   билан   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   ўртасидаги   шартнома
шартларига   асосан   аҳоли   тўлаши   керак   бўлган   чиқинди   учун   тўловининг
маълум   10   фоизни   фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   ҳисоб
рақамларига ўтказиш лозим;
Учинчидан,   жиноят   содир   этиб   тўғри   йўлга   кирган,   ўз   қилмишидан
пушаймон   бўлган   озодликдан   маҳкум   этилганларни,   маҳалланинг
тавсифномасига   асосан   жазо   тайинлашда   маҳалла   кафиллиги   масаласига
кенгроқ  эътиборга олиниши керак;
Тўртинчидан,   Вазирлар   Маҳкамасининг   2021   йил   23   февралдаги
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятида   фаол   иштирок
этиб   келаётган   фуқароларни   рағбатлантириш   тартибини   жорий   этиш
146 тўғрисида”   ги   Қарорни   янада   такомиллаштириш   зарур   жумладан;
баҳолашнинг   фаолият   мезонига   ёшлар   ўртасида   жиноятчиликни   содир
этилиш   ҳолати   ва   эрта   никоҳ   каби   масалларни   ҳам   қўшиш   кўчабоши   ва
уйбошиларга   коммунал   хизматлар   учун   мажбурий   тўловлар   бўйича   базавий
ҳисоблаш   миқдорининг   100   фоизи   миқдорида   ҳар   ойлик   компенсация   пул
тўловлари тўланиши жорий этиш керак;
Бешинчидан,   Кўп   миллатли   ва   кўп   конфессияли   маҳаллалар   фаолиятини
такомиллаштириш   борасида,   Маҳаллаларнинг   этник   харитасини   тузиш,
Маҳалла раиси ёки унинг ўринбосари  лавозимига турли миллат вакилларини
жалб этиш лозим;
Олтинчидан,   Фуқаролар   йиғинларининг   раислари   (оқсоқоллар)   ва   уларнинг
маслаҳатчиларининг   маҳаллий   ҳокимият   органлари   билан   тенг   ҳуқуқлилик
асосида фаолият олиб боришларининг қонуний асослари ишлаб чиқилганлигини
уларга тушинтириб бориш керак;
Еттинчидан,   Дунёдаги   жиддий   хавф-хатарлар,   геосиёсий   таҳдидлар   шароитида
маҳаллаларда   соғлом   маънавий   муҳитни   шакллантириш   асносида   “Менинг
маҳалламда   жиноят   содир   бўлмаслиги   керак”   шиори   остида   маънавий-
маърифий тадбирларни мунтазам равишда ташкиллаш керак;
Саккизинчидан, М аҳаллаларда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасининг
тинчлик   ва   осойишталикни   таъминлашдаги   аҳамияти   нуқтаи   назаридан   ушбу
тузилмани қайтадан тиклаш мақсадга мувофиқ;
Тўққизинчидан,   Маҳаллаларда   ҳуқуқбузарликларнинг   барвақт   олдини   олиш
бўйича таъсирчан тизимни шакллантириш мақсадида профилактика инспектори
кўриб чиқадиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар сонини ошириш;
Ўнинчидан, Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича
таъсирчан   тизимни   шакллантириш   мақсадида   профилактика   инспектори   кўриб
чиқадиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар сонини ошириш ;
Ўн   биринчидан,   Ички   туризм   саёҳатини   янада   ривожлантириш   йўналишида
маҳалладаги   уюшмаган   ёшларидан   иборат   аҳоли   қатламини   юртимиздаги
147 тарихий   обида   ва   маънавий   меросларимиз   жойлашган   ҳудудларга   саёҳатини
ташкил   этиш   зарур.   Ўз   маҳалласидан   нарига   чиқмаган     уюшмаган   ёшлар   учун
туризм   саёҳатини   ташкил   этилса,   сезиларли   даражада   ватанпарварлик   ғоялари
шаклланишига ижобий таъсир қилади;
Ўн   иккинчидан,   Ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг   фуқаролик   жамиятини
барпо этишдаги аҳамиятини  ошириш ва маҳалланинг ўз бюджетига эга бўлиши
кераклиги  асносида   ривожланган  давлатлар   тажрибасини  ўрганиш  орқали  мол-
мулк   ва   ер   солиқларининг   маълум   қисмини   маҳаллаларга   ўтказишга   оид
ҳуқуқий ҳужжатни тезлик билан қабул қилиш керак;
Ўн   учинчидан,   Маҳалла   ҳудудидаги   аҳолини   ижтимоий   ҳимоя   қилиш   билан
боғлиқ,   маҳалла   аҳолисини   кўп   қисмини   иш   билан   таъминлаган
ҳунармандчилик   турига   кирувчи-нонвойлик,   сартарошхона,   тикувчилик,
ёғочсозлик кабилар иш ўринлари сонидан келиб чиққан ҳолда, солиқлардан озод
қилиниши керак;
Ўн   тўртинчидан,   Бир   беморга   -   бир   тадбиркор   тамойилини   жорий   қилиш
асосида     ижтимоий   ҳимояга   муҳтож   оғир   беморларни   маҳалладаги   йирик
тадбиркорлар   билан   боғлаш   (ҳайрия   мақсадида)   бу   орқали   маҳалла   раиси
маҳаллий ҳокимият органлари билан тадбиркорга турли солиқлар ёки имтиёзли
кредитлар ажратилишида бевосита воситачи бўлиши керак;
Ўн бешинчидан Маҳаллаларда ўсмир ёшларни психологик ўсиш жараёнларини,
унинг дунёқарашидаги ўзгаришларни ўрганувчи доимий ҳаракатдаги “Ўсмирлар
ва катта ҳаёт” комиссиясини тузиш, ушбу комиссияга маҳалла ҳудудидаги айнан
ўсмирларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларда кечаётган турли ўзгаришларга ечим
топиш каби вазифалар юклаш  зарур.
148 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
РЎЙХАТИ
I. Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон   Республикасининг   Конституцияси .   –   Тошкент:   “Адолат-
нашриёт”, миллий ҳуқуқий ахборот маркази, 2023.–336 б.
2. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Республика   “Маҳалла   хайрия
жамғармасини та ш кил этиш тўғрисида ”ги  Фармони //Халқ сўзи.
1992. – 2 сентябр.  
3. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Маҳалла   хайрия
жамғармасига маблағ ажратиш тўғрисида”ги Фармони, 08.10.1992 йилдаги
ПФ-478-сон  https://lex.uz/docs/170862 .
4. Ўзбекистон   Республикасининг   “Маҳаллий   давлат   ҳокимияти
тўғрисида”ги   ва   “Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари
тўғрисида”ги   Қонуни.   Тошкент:,   1993   йил,   1999   йил,   2013   йил.
https://lex.uz/docs/112170?ONDATE=09.01.2019 .
5. Ўзбекистон Республикаси  
Олий Мажлисининг  
“Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш   органлари   тўғрисида”ги   қонуни.   Ўзбекистон   Республикаси
Олий Мажлиснинг Ахборотномаси, 1999 №5,110-модда.
6. Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   “Фуқаролар   йиғини
раиси(оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги 29 апрель
2004 йилдаги 609-II-сон қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Ахборотномаси 2004 й. 5-сон, 78-модда.   https://lex.uz/docs/2157912 .
149 7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг  “Фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш   органлари   тўғрисида”ги   Қонун   (янги   таҳрири)   Тошкент   ш:,
2013 йил 22 апрель, ЎРҚ-350-сон  https://lex.uz/acts/2156899 .
8. Ўзбекистон   Республикасининг   Қонуни   “Ёшларга   оид   давлат   сиёсати
тўғрисидаги”   ЎРҚ   406-сон   2016.09.14   Ўзбекистон   Республикаси   қонун
ҳужжатлар тўплами,   https://lex.uz/acts/3026246 .
9. Ўзбеки с тон   Республикаси   Президентининг   «Маҳалла   институтини   янада
такомиллаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида»   ги   Фармони.//   «Халқ
сўзи».  йил 4 февраль.   https://lex.uz/docs/3107036 .
10. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “-2021йилларда   Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта   устувор     йўналиши   бўйича
Ҳаракатлар   стратегияси   тўғрисида”ги   ПФ-4947-сонли   Фармони     йил   7
февраль.   https://lex.uz/docs/3107036 .
11. Ўзбекистон   Республикасининг   2018   йил   12   апрелдаги   “Жамоатчилик
назорати   тўғрисида”ги   ЎРҚ-474-сон   Қонуни   11-модда.   (Қонун
ҳужжатлари   маълумотлари   миллий   базаси,   13.04.2018   й.,   03/18/474/1062-
сон;   Қонунчилик   маълумотлари   миллий   базаси,   21.04.2021   й.,
03/21/683/0375- сон)   https://lex.uz/ru/docs/3679092 .
12. Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг     “Фуқаролар   йиғини
сайлови   тўғрисида”ги   ЎРҚ-499-сонли   Қонуни.2018.15.10.   Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами,  https://lex.uz/uz/docs/3988421 .
13. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ПҚ-4075-сонли   “Жамоат
хавфсизлигини   таъминлаш   самарадорлигини   ошириш   бўйича   қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги  https://lex.uz/docs/4124831 .
14. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ПФ-5876   “Миллатлараро
муносабатлар   соҳасида   Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   сиёсати
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2019й  https://lex.uz/docs/4597662 .
15. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ПҚ-4307   “Маънавий-
маърифий   ишлар   самарадорлигини   ошириш   бўйича   қўшимча   чора-
тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 3-май.  https://lex.uz/docs/4320700 .
150 16. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Ўзбекистон   Республикаси
маҳалла   ва   оилани   қўллаб-қувватлаш   вазирлиги   фаолиятини   ташкил
этиш   этиш   тўғрисида”   ги   қарори.   //“Халқ   сўзи”2020   йил   20   февраль,
№37
17. Ўзбекистон     Республикаси     Президентининг   ПФ–5938-сонли
“Жамиятда   ижтимоий-маънавий   муҳитни   соғломлаштириш,   маҳалла
институтини   янада   қўллаб   қувватлаш   ҳамда   оила   ва   хотин-қизлар   билан
ишлаш   тизимини   янги   даражага   олиб   чиқиш   чора–тадбирлари
тўғрисида”ги   Фармоннинг   2-иловаси   2020.18.02.   https://lex.uz/uz/docs/-
4740345?ONDATE=21.04.2022 .
18. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “ Фуқароларнинг
ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини   янада   такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида  Қарори, 18.06.2021 йил. 380-
сон  https://lex.uz/docs/5461749 .
19. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   ВМ-99   сон
“Фуқароларнинг   ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятида   фаол
иштирок   этиб   келаётган   фуқароларни   рағбатлантириш   тартибини   жорий
этиш   тўғрисида”ги   Қарори,   2021   йил   23   феврал.URL:
https://lex.uz/docs/5306522 .
20. Ўзбекистон   республикаси   президентининг   “ Маҳаллада   тадбиркорликни
ривожлантириш,   аҳоли   бандлигини   таъминлаш   ва   камбағалликни
қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил
этиш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   2021.03.12.ПҚ-31-сон
https://lex.uz/docs/5758155 .
21. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ПҚ-92-сонли   “Маҳаллаларда
ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисидаги” 2022.01.19.  https://lex.uz/docs/5831865 .
151 22. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   Фармони,   “2022 -
2026   йилларга   мўлжалланган   Янги   Ўзбекистоннинг   тараққиёт
стратегияси”  28.01.2022 ПФ-60-сон   https://lex.uz/ru/docs/5841063 .
23. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг Қарори “ Иқтисодиётда давлат
иштирокини   янада   қисқартириш   ва   хусусийлаштиришни
жадаллаштиришга   оид   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида”   18.03.2022
ПҚ-168-сон  https://lex.uz/docs/5918980 .
24. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Ўзбекистон
Республикаси   маҳалла   ва   нуронийларни   қўллаб-қувватлаш   вазирлиги
фаолиятини   тартибга   солувчи   айрим   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларни
тасдиқлаш   тўғрисида”ги   Қарори.   01.06.2022   йилдаги   ВМ-292-сон
Тошкент.   https://lex.uz/docs/6042734 .
25. Ўзбекистон   Республикаси   аҳолисини   ижтимоий   ҳимоя   қилиш   
стратегиясини   тасдиқлаш   тўғрисида   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   Фармони,   25.07.2022   йилдаги   ПФ-175-сон
https://lex.uz/uz/docs/6130265 .
26. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Ўзбекистон   –   2030”
стратегиясини   2023   йилда   сифатли   ва   ўз   вақтида   амалга   ошириш   чора-
тадбирлари   тўғрисидаги   ПҚ-300-сонли   Қарори.   2023.11.09.
https://lex.uz/docs/6600390 .
II. Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари
27. Мирзиёев   Ш.М.   Маҳаллабай   ишлаш   тизимини   кучайтириш   юзасидан
видеоселекторда   сўзлаган   нутқи   2023   йил   26-сентябрь
URL: https://www.gazeta.uz/uz/2023/09/27/mahalla/ .
28.  Мирзиёев Ш.М. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон
либерал-демократик   партиясининг   ХI     сеъздидаги   нутқи.   Бизнинг
мақсадимиз   аниқ   ва   ўзгармасдир   –   демократик   давлат   ва   фуқаролик
жамияти   қуриш   йўлини   янада   қатъий   давом   эттирамиз.   URL:
https://uzlidep.uz/uz/news-of-party/14426  2023 йил 1-июнь.
152 29. Мирзиёев   Ш.М.   Ёшлар   тарбияси-энг   муҳим   масалалардан.   “Ижтимоий
барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр
талаби”   мавзусидаги   анжуманда   сўзлаган   нутқи.   Тошкент :   2022   йил   15-
июнь URL: https://adolat.uz/uz/news/bilimli-millat-kam-bolmas .
30.   Мирзиёев   Ш.М.   Тараққиётга   фақат   машаққатли   ва   жасоратли   меҳнат
орқали   эришилади,   Олий   Мажлис   ва   Ўзбекистон   ҳалқига
Мурожаатномаси.   //   Янги   Ўзбекистон   ижтимоий-сиёсий   газета.   №259,
Тошкент, 2022 йил 21 декабрь.
31. Мирзиёев   Ш.М.   раислигида   маҳаллаларни   обод   қилиш   ва   аҳолини
ўйлантираётган   масалаларни   ҳал   этиш   бўйича   устувор   вазифалар
юзасидан видеоселектор йиғилиши. Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва
сиёсатимизнинг кўзгуси.  2022 йил 11-октябрь.                                      
32. URL: https://yuz.uz/news/shavkat-mirziyoev-aholi-kayfiyati--islohotlarimiz-va-
siyosatimizning-kozgusi .
33. Мирзиёев   Ш.М.   Янги   Ўзбекистон   стратегияси   –   Тошкент:   “Ўзбекистон”,
2021. – 459 бет.
34. Мирзиёев   Ш.М.   раҳбарлигида   жорий   йилда   барқарор   иқтисодий   ўсишни
таъминлаш   масалалари   бўйича   йиғилиш.   2021   йил   26-январь.
URL: https://president.uz/uz/lists/view/4104 .              
35. Мирзиёев   Ш.М.   Олий   Мажлис   ва   Ўзбекистон   халқига   Мурожаатномаси.
2020 йил 29-декабрь.,Тошкент URL: https://president.uz/uz/lists/view/4057 .
36. Мирзиёев   Ш.М.   раислигида   12   февраль   куни   маҳалла   тизимини
такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш,
жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор
йиғилиши   Маҳалла-тинчлик   ва   осойишталик,   ободлик   ва   фаровонлик
марказига айланади. // Халқ сўзи. № 32.- Тошкент, 2020 йил 13- февраль.
37. Мирзиёев   Ш.М.   “Ёшлар   2020:   глобал   миқёсдаги   бирдамлик,   барқарор
тараққиёт   ва   инсон   хуқуқлари   бўйича   Самарқанд   форуми
153 иштирокчиларига   нутқи”.   2020   йил   12-август   URL:
https://president.uz/uz/lists/view/3766 .
38. Мирзиёев   Ш.М.   Олий   Мажлисга   Мурожаатномасини   ўрганиш   ва   кенг
жамоатчилик   ўртасида   тарғиб   этишга   бағишланган   Илмий-   оммабоп
қўлланма  Тошкент:   “Маънавият”,  2019.   –   302  бет.
39. Мирзиёев   Ш.М.   Танқидий   таҳлил,   қатъий   тартиб-интизом   ва   шахсий
жавобгарлик   -   ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг   кундалик   қоидаси   бўлиши
керак. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2018.  –  102 бет. 
40. Мирзиёев   Ш.М.   Буюк  келажагимизни   мард   ва   олижаноб   халқимиз   билан
бирга қурамиз. Тошкент:  – “Ўзбекистон”, 2018.  –  484 бет. 
41. Мирзиёев   Ш.М.   Миллий   тараққиёт   йўлимизни   қаътият   билан
давом   эттириб,   янги   босқичга   кўтарамиз.   –Тошкент :
“Ўзбекистон”,2018. – 592 бет.
42. Мирзиёев   Ш.М.   Олий   Мажлисга   Мурожаатномаси.–Тошкент:
“Ўзбекистон”, 2018.  –  78 бет.
43. Мирзиёев   Ш.М.   2018-yil   7-март   куни   Халқаро   хотин-қизлар   куни
муносабати   билан   ўтказилган   тадбирдаги   нутқи.   2018   йил   9- март
URL: https://www.instagram.com/p/BVYm8DcgTz-/ .
44. Мирзиёев   Ш. М.     Выступление   на   торжественном   мероприятии,
посвященном   26-летию   принятия   Конституции   Республики   Узбекистан,7
декабря   2018   года.   Газета   “ Народная   слова ” ,   8   декабря   2018   г.,   №   253
(7211).
45. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш –
юрт   тараққиёти   ва   халқ   фаровонлигининг   гарови.   –Тошкент:
“Ўзбекистон”, .   –  49 бет.
46. Мирзиёев   Ш.М.   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   қабул
қилинганлигининг   25   йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимдаги
маърузаси // “Халқ сўзи”,  йил 6 декабрь.
154 47. Мирзиёев   Ш.М.     йил   19   сентябрдаги   Бирлашган   Миллатлар   Ташкилоти
Бош   ассамблеясининг   72-сессиясида   сўзлаган   нутқи   //   “Халқ   сўзи”,     йил
19-сентябрь.
48. Мирзиёев   Ш.М.   Эркин   ва   фаровон,   демократик   Ўзбекистон   давлатини
биргаликда   барпо   этамиз.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти
лавозимига   киришиш   тантанали   маросимига   бағишланган   Олий   Мажлис
палаталарининг   қўшма   мажлисидаги   нутқ.   –   Тошкент:   “Ўзбекистон”,
2016. – 56 бет.
49. Каримов   И.А.   “Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини  ривожлантириш концепцияси”.
50. Каримов   И.А.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   Қонунчилик
платаси   ва   Сенатнинг   қўшма   мажлисидаги   маърузаси   //   Халқ   сўзи,   2010
йил 13 ноябрь.
51. Каримов И.А. Юксак маънавият- енгилмас куч. – Тошкент:  “Маънавият”,
2008. – 173 бет.
52. Каримов   И.А.   Биз   келажагимизни   ўз   қўлимиз   билан   қурамиз–   Тошкент:
“Ўзбекистон”, 1999. –  413 бет.
53. Каримов   И.А.   Хавфсизлик   ва   барқарорлик   тараққиёт   йўлида.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон”, 1998.   – 342 бет.
54. Каримов   И.А.   Ўзбекистон   XXI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,
барқарорлик   шартлари   ва   тараққиёт   кафолатлари.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон”, 1997.  –  326 бет.
55. Каримов   И.   А.   Биздан   озод   ва   обод   Ватан   қолсин.   –   Тошкент:
“Ўзбекистон”, 1996.  –  380 бет.
III.  Монография, рисола, журнал, газета  ва илмий мақолалар
56. Абдухамидов   И.   Ташқи   меҳнат   миграциясида   хотин-қизлар   фаоллашуви
ва   унинг   салбий   оқибатлари   Ўзбекистон   энг   янги   тарихининг     долзарб
масалалари   фанлараро   илмий-назарий   журнал.   –Тошкент,   2023.№1(12)
130 бет.
155 57. Адилходжаева   С.   Благо получие   махалли.   –   залог   стабильности
государства// Демократлаштириш ва инсон  ҳуқуқлари журнали –Тошкент,
2003. №3. 107 бет.
58. Бердалиев   Б.   “Масала   маҳаллада   ҳал   этилса”   //Янги   Ўзбекистон
ижтимоий-сиёсий газета, 2021. №27(283). 
59.   Бозорова   Ш.  Маҳалла   раислари  –  ҳисобот  беришдан   бўшадими...(ми?)   //
Маҳалла газетаси, 2020. 20-27 август №27.
60. Исмоилов Н.   М. Кучли давлатдан-кучли жамият сари: ўзбек қонунчилиги
асослари   //Ҳаёт ва қонун. –Тошкент, –2001. №4.5-6 бет.
61. Ишқуватов   В.,   Толипов   Ф.     Маҳалла:   ўтмишда   ва   бугун.     –   Тошкент:
“Наврўз”, 2014. – 232 бет.
62.  Маҳалла раиси-ислоҳотчи // Маҳалла газетаси, 2020. №51-52.
63. Муртазаева   Р.Ҳ.   Мустаҳкам   оила-давлат   ва   жамият   асоси.   Илмли   аёл-
мустаҳкам   оила   таянчи     //   Минтақавий   илмий-амалий   конференция
материаллари. –  Тошкент, 2012 йил 13 апрел. 
64. Одил   ва   мустақил   суд-Янги   Ўзбекистон   пойдевори   //Янги   Ўзбекистон
ижтимоий-сиёсий газета,  2022. № 52 (574).
65. Рўзиев   З.   Маҳалла   фуқаролар   йиғини   расслари   сайлови:   янгича
ёндашувлар   ва   қонунчилик   кафолатлари.   //   Жамият   ва   бошқарув
журнали. –Тошкент, 2018. №3 (81). 46-бет.
66. Саидов     А.Х.   Маҳалла       ва         ўзини         ўзи         бошқариш       органлари:
эркинлаштириш    ва замонавийлаштириш  // Демократлаштириш ва инсон
ҳуқуқлари журнали. –Тошкент, 2000.  №1. 11-17 бет.
67. Саифназаров   И.,   Обидов   А.   “Динлараро   ҳамжиҳатлик–ижтимоий
барқарорлик   омили.”   Тошкент   Давлат   иқтисодиёт       университети
Тошкент, 2019. – 114 бет.
68. Содиқов   Ф.   Жанубий   Корея   Республикасида   маҳаллий   ҳокимия
бошқаруви // Ижтимоий бошқарув журнали.–Тошкент, 2022. №3, – 63 бет.
https://ijtimoiy.uz/2082/ .
156 69.   Ҳаракатлар   стратегияси   сарҳисоби.   Рисола.   Тараққиёт   стратегияси
маркази жамоаси. –Тошкент, –2022. 179 бет.
70. Чориёров   У.   Фуқаролик   жамияти   истиқболи   //   Ҳаёт   ва   қонун.   –Тошкент,
1997. №5, – 4 бет.
IV. Илмий адабиётлар
71. Абдулла  Авлоний “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ”. –Тошкент: “Педагог”, 
1992.   – 160 бет.
72. Абдурауф Фитрат Оила –Тошкент: “Маънавият”, 1998. – 112 бет.
73. Абдураҳимова   Ф.   Фарзанд   тарбиясида   оила   ва   маҳалла   ҳамкорлиги.   –
Тошкент: “Истиқлол”, 2016.–65 бет.
74. Абу   Бакр   Мухаммад   Ибн   Жаъфар   ан-Наршахий.   Бухоро   тарихи.   –
Тошкент, 1993. – 320 бет.
75. Амир   Темур.   Темур   тузуклари.   –   Тошкент:, “Ёшлар нашриёт уйи”. 
2018.    – 96 бет.
76. Бобоев   А.   Фуқаролар   йиғинларига   сайлов   –   масъулиятли   жараён
//Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови.
–Тошкент, 2008. – 49 бет.
77. Бурхонов   Ш.   “Ал-Бухорий,   Абу   Абдуллоҳ   Муҳаммад   ибн   Исмоил.   Ал-
адаб   ал   муфрад”   (Араб   дурдоналари).   Таржимон,   муқаддима   ва   изоҳлар
муаллифи –Тошкент:  “ Ўзбекистон ”, 1990. – 225 бет.
78. Жалилов Ш. Кучли давлатдан – кучли жамият сари: тажриба, амалиёт.  –
Тошкент: “Ўзбекистон нашриёти”, 2001. – 159 бет.
79. Жалилов Ш. Маҳалла янгиланиш даврида: Ўзини ўзи бошқариш идоралари
тажрибасидан.  – Тошкент: “Меҳнат-нашриёт”, 1995. – 190 бет.    
80. Зулфикоров   А.   Маҳалла   ва   ёшлар   тарбияси.   –Тошкент:   “Фидокор
нашриёти”, 2003.   – 74 бет.
81. Мадвалиев А., Маҳкамов Н., Кўчимов Ш., Мираҳмедова З., Саиднўмонов
А   Ижтимоий-сиёсий   терминларнинг   қисқача   изоҳли   луғати.   –   Тошкент:
“ Саҳҳоф нашриёт уйи”.  2020.    – 302 бет.
157 82. Мамасиддиқов   М.,   Миракулов   М.,   Рўзиев   Р.,   Хакимов   Р.   “Фуқаролар
ўзини   ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятининг   ҳуқуқий
асослари”.Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   ҳузуридаги   амалдаги
қонун ҳужжатлари мониторинги,  –  Тошкент, – 2012. –308 бет.
83. “Маҳалла-фуқаролар   ўзини-ўзи   бошқаруви   институтининг   ноёб
намунаси.   Ўзбекистон   хотин-қизлар   “Олима”   уюшмаси.   –   Тошкент:
“Мумтоз сўз”, 2016. – 166 бет.
84. Маҳалла   бошқаруви   ЮНЕСКО   ишлари   бўйича   Ўзбекистон
Республикаси Миллий комиссияси CAE. –   Тошкент, 2006.– 110 бет.
85. Муртазаева Р., Ўтамурадов А., Мусаев О., Иноятова Д.   Жамият ривожида
фуқароларнинг   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари   фаолиятини
такомиллаштириш.  –  Тошкент: “Турон-иқбол нашриёт”, 2018. –112 бет.
86. Обломуродов Н., Толипов Ф.   “Ўзбекистон тарихи” ( дарслик) –Тошкент,
2019.– 400 бет.
87. Одилқориев   Х.Т.   Конституция   ва   фуқаролик   жамияти.–Тошкент:   Шарқ
НМАК.2002.– 220 бет. 
88. Отамуродов С. Глобаллашув ва миллат.  –   Тошкент: “Янги аср авлоди”,  
2008. –  304 бет.
89. Рўзиева   З.,   Исмаилова   Г.   “Фуқаролар   ўзини-ўзи   бошқариш   органлари
фаолиятининг   норматив-ҳуқуқий   таҳлили”.   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти   ҳузуридаги   Давлат   бошқаруви   академияси,   Ўзбекистон
Хотин-қизлар “Олима” уюшмаси. –   Тошкент: “Мумтоз сўз”, 
 2016. – 48 бет.
90. Ўзбекистон   миллий   энцеклопедияси.   –   Тошкент:   “Ўзбекистон   миллий
энцеклопедияси нашриёти”, 2003. – 3 3 4 бет.
91. Шарифхўжаев   М.   Ўзбекистонда   очиқ   фуқаролик   жамиятининг
шаклланиши.  –  Тошкент:  “ Шарқ ”, – 2003. – 512 бет.
92. Эгамбердиева Т., Сиддиқов И., Тоштемиров О.Ўзбекистонда мустақиллик
йилларида маҳалла институтининг ислоҳ этилиши. Фарғона:
158 –   “ Фарғона”,   2018. –164 бет.
93. ЮНИCEФ   томонидан   ўтказилган   “Ўзбекистон   шароитидаги
миграциянинг   болаларга   таъсири”   тадқиқотининг   тўлиқ   ҳисоботи.
2019. – 85 бет.  
94. Қирғизбоев   М.“Фуқаролик   жамияти:   генезиси,   шакилланиши   ва
ривожланиши”  – Тошкент: “Ўзбекистон”.  2010. – 256 бет.
V. Хорижий тиллардаги адабиётлар
95.  Аристотел Политика М. Мысл. 1983.  – 644 с .
96. Барабашев Г.В. Местное самоуправление.-М.: Изд-во МГУ.1996.-352 с.
97.   Европейская   Хартия   о   местном   самоуправлении.   Русская   версия .
Страсбург.Совет Европы.Отдеизданий и документов.Май 1990 // Местное
самоуправление в зарубежных странах.-Мю,1994,-71с.
98. Кутафин   О.Е,   Фадеев   В.И.   Муниципаьное   право   Российской   Федерации:
Учебник.-М.,1997. –  4 28   с .  
99. Наршахи   Абу   Бакр   Мухаммад.   История   Бухары   /   Пере вод   с   персидского
Н. Лыкошина. – Т : , 1897. – 157 с.
100. Никитенко   А.И.   Понятие   молодежной   политики   как   политологической
категории. Государственное миниципалъное управление. 2016. №4 (23)
101. Платон. Государство. М; Мысл. 1994. –452 с.    
102. Ромашенко   С.А.   “ООН:   Изменение   климата   увеличивает   число
природных   катастроф”   // https :// universe - tss . su / main / klimat /86817- oon -
izmenenie - klimata - uvelichivaet - chislo - prirodnyh - katastrof . html .
103. Сывороткин   В.Л.   “Землетрясение”,   научно-технический   журнал
“Пространство и время”, 2(4)   2011. –135  с .   
104. Шугрина Е.   С.Муниципальное право.Учебник.-М.:Дело,1999. – 576  с.  
VI. Дисертация ва дисертация авторефератлари
        105.Ибрагимова   Н.   Ўзбекистонда   ўзини-ўзи   бошқариш   тузилмаларининг
эволюцияси   //   Социология   фанлари   номзоди   илмий   даражасини   олиш   учун
ёзилган диссертация  автореферати. – Тошкент, 2012.
159       106.Ишқуватов   В.Т.   Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг
ривожланиш   тарихи.   //Тарих   фанлари   доктори   (DSc)     илмий   даражасини
олиш учун ёзилган диссертация авторефарати. – Тошкент, 2020. – 67 бет.
      107.Карамышев   А.   В.   Правовые   проблемы   местного   самоуправления   в
Республике   Беларусь:   Авт о реф арат   диссс.   канд.юрид.наук.-Минск:
Белгосуниверситет,1996.  – 161с .
      108.Содиқова   Ш.   Жамиятни   модернизациялаш   жараёнида   кексаларни
ижтимоий   ҳимоялашнинг   социологик   таҳлили   //   Социология   фанлари   номзоди
илмий   даражасини   олиш   учун   ёзилган   диссертация   автореферати.–Тошкент,
2016. 
      109.Умарова   Г.   Ўзбекистонда   ўзини   ўзи   бошқариш   органларининг
шаклланиши   ва   такомиллаштириш   тарихи.   (1991-2001   й)   //   Тарих   фанлари
номзоди.   дисс.   автореферати.   -   Тошкент,   2002.  
      110.Холмахматов   А.   Ўзбекистонда   ёшларга   оид   давлат   сиёсатини   амалга
оширишнинг   механизмлари   ва   технологиялари   //Сиёсий   фанлар   бўйича
фалсафа   доктори   (PhD)   илмий   даражасини     олиш   учун   ёзилган     диссертация
аторефарати –   Тошкент, 2018.
VII.    ИНТЕРНЕТ САЙТЛАРИ
111.  https://lex.uz/ru/docs/804303
     112. https://lex.uz/docs/5688101
     113.  https://lex.uz/docs/5688101
     114.  https://t.me/davxizmat
     115.  https://stat.uz/uz/
     116.  https://хs.uz/uz/post/
    117.  https://www.gazeta.uz/ru/2019/01/17/lb/
    118.  https://www.gazeta.uz/uz/2022/05/17/mahallas/
        119. https://kun.uz/news/2020/02/12/prezident-yigilishi-ozbekistonda-yangi-
vazirlik-tashkil-etish-taklifi-bildirildi
        120. https://qalampir.uz/uz/news/ma%D2%B3alla-raisining-vakolat-muddati-3-
yildan-5-yilga-uzgartiriladi-14169
160 161

O’zbekiston milliy taraqqiyoti bosqichida mahalla institutini takomillashtirishning asosiy yo’nalishlari

 

КИРИШ...........................................................................................................................

I БОБ. МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ ............................................................

§1.1. Ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятини таҳлил этишда замонавий ёндашувлар....................................................................................................................

§1.2. Маҳалла институтини такомиллаштиришнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари......

§1.3. Мустақиллик йилларида кўп миллатли ва кўп конфессияли маҳаллалар фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.............................................

II боб. маҳалла-фуқаролик жамиятининг асоси ва таянчи ........................................................................................................................

§2.1. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг-миллий демократик институт сифатидаги ўрни.............................................................................................

§2.2. Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этишнинг асосий йўналишлари .........

III  боб.    маҳалла институти    фаолиятини такомиллаштиришнинг истиқболлари..........................................

§3.1.  Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришнинг ўзига хос механизмлари…………………………………………...........................................  

§3.2. Фуқаролик жамиятини қуришда ўзини-ўзи бошқариш органлари ваколатларини амалга оширишдаги мавжуд муаммолар ва ечимлар........................

Хулоса ........................................................................................................................

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ .................................................