Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Метрология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўлчаш воситалари классификацияси ва синфлари

Купить
Ўлчаш воситалари классификацияси ва синфлари www.arxiv.uz РЕЖА 1. Ўлчаш воситаларининг аниқлик класслари. 2. Ўлчаш воситаларининг асосий метрологик тавсифлари. 3. Ўлчаш асбобларининг табақаланиши. Аналогли ўлчаш асбоблари. 4. Электромеханик туридаги аналогли асбоблар тўғрисида умумий маълумотлар. 5. Электромеханик туридаги ўлчаш асбобларининг турлари, метрологик тавсифлари. 6. Магнитоэлектрик ўлчаш асбоблари. 7. Электромагнит тизимли ўлчаш асбоблари. 8. Электродинамик ўлчаш асбоблари. 9. Электростатик ўлчаш асбоблари. 10. Индукцион тизимли ўлчаш асбоблари. www.arxiv.uz Ўлчаш асбобларининг аниқлик класслари • Одатда ўлчаш асбоби олинадиган натижага киритувчи хатолигини олдиндан белгилаш учун хатоликнинг меъёрланган қийматидан фойдаланилади. Хатоликнинг меъёрланган қиймати деганда берилган ўлчаш воситасига тегишли бўлган хатоликни тушунамиз. Алоҳида олинган ўлчаш воситасининг хатолиги ҳар хил, мунтазам ва тасодифий хатоликларининг улуши эса турлича бўлиши мумкин. Аммо, яхлит олиб қаралганда ўлчаш воситасининг умумий хатолиги меъёрланган қийматдан ортиб кетмаслиги керак. Ҳар бир ўлчаш асбобининг хатоликларини чегараси ва таъсир этувчи коэффициентлар ҳақидаги маълумотлар асбобнинг паспортида келтирилган бўлади. • Ўлчаш асбоблари кўпинча йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолиги бўйича классларга бўлинади. Масалан: электромеханик туридаги кўрсатувчи асбобларда стан • Агар ўлчаш асбобининг шкаласидаги аниқлик класси айлана билан чегараланган бўлса, масалан 1,5, у ҳолда бу асбобнинг хатолиги шкала охирида 1,5 % га тенглигини билдиради. • Агар ўлчаш асбобининг аниқлик класси чизиқчасиз бўлса, у ҳолда аниқлик класси рақами келтирилган хатоликнинг қийматини билдиради. Лекин бир нарсани унутмаслик лозим, агар асбоб, масалан амперметр келтирилган хатолик бўйича 0,5 класс аниқлигига эга бўлса, унинг барча ўлчаш диапазони оралиғидаги хатоликлари ±0,5% дан ортмайди дейишлик хато бўлади. Чунки, бу турдаги асбобларда шкаланинг бошланишига яқинлашган сари ўлчаш хатолиги ортиб бораверади. Шу сабабдан бундай асбобларда шкаланинг бошланғич бўлакларида ўлчаш тавсия этилмайди. • Агар асбобнинг шкаласида аниқлик класси ёнбош каср чизиғи билан берилган бўлса, масалан, 0 www.arxiv.uz Ўлчаш асбобларининг асосий метрологик тавсифлари • Ҳар қандай ўлчаш асбобини танлашда энг аввало унинг метрологик тавсифларига эътибор беришимиз лозим бўлади. • Ўзгартириш функцияси - буни аналогли ўлчаш асбобларида шкала тенгламасидан ҳам билишимиз мумкин. Танланаётган асбобда ўзгартириш функцияси чизиқли бўлиши қайдномаларни олишни осонлаштиради, субъектив хатоликларни эса камайтиради. • Сезгирлиги. Умуман сезгирлик - бу ўлчаш воситасининг ташқи сигналга нисбатан таъсирчанлиги, сезувчанлигидир. Умумий ҳолда сезгирлик ўлчаш воситасининг чиқиш сигнали орттирмасини, кириш сигнали орттирмасига нисбатидан аниқланади: • Бевосита кўрсатувчи асбоблар учун сезгирлик асбоб кўзғалувча н қисми н инг оғ и ш бурчагини ўлчанадиган катталик бўйича бири н чи ҳо с иласи бўлиб, қуйидаг и ча ифодаланади: S • Сезгирлик остонаси - бу ўлчанадиган катталикнинг шундай энг к и чик (бошланғич) қийматики, у ўлчаш асбобининг чиқиш сигналини сезиларли ўзгаришига олиб келади. S = Хмин/Хном*100 %, • бу ерда Хмин - ўлчанадиган каггаликнинг энг кичик (бошланғич) қийматидир. • Асбоб кўрсатишининг вариацияси - ўлчанаётган катталикнинг бирор қийматини, ўлчаш шароитини ўзгартирмаган ҳолда, такрор ўлчаганда ҳосил бўладиган энг катта фарқдир ва у қуйидагича аниқланади: = (А0'-А0")/Ахmах*100 %, www.arxiv.uz www.arxiv.uz • бу ерда Ао', А0" - ўлчанаётган катталикнинг (намунавий асбоб ёрдамида) такрор ўлчашдаги қийматлари. Вариация асосан қўзғалувчан қисми таянчга ўрнатилган асбобларда ишқаланиш ҳисобига келиб чиқади. 0 A' 0 A'' 0 max www.arxiv.uz • Асбобнинг ўлчаш хатолиги. Бу хатолик сифатида мутлақ хатолик, нисбий хатолик ёки келтирилган хатолик берилган бўлиши мумкин. Бу хатоликлар хусусида олдинги мавзуларда етарли маълумотлар берилган. • Ўлчаш диапазони. Бу асосан кўп диапазонли асбобларга тегишли. Аксарият ҳолларда асбобнинг ҳар бир ўлчаш диапазонига тааллуқли хатоликлари ҳам берилади. • Хусусий энергия сарфи. Бу тавсиф ҳам муҳим ҳисобланиб, асбобнинг ўлчаш занжирига уланганидан сўнг киритиши мумкин бўлган хатоликларини баҳолашда аҳамиятли саналади. Айниқса, кам қувватли занжирларда ўлчашларни бажаришда бу жуда муҳимдир. • Хусусий энергия сарфи ўлчаш асбобининг тизимига ва конструктив ишланишига боғлиқ бўлиб, айниқса, кичик қувватли занжирларда ўлчашларни бажаришда жуда муҳимдир. www.arxiv.uz • Ишончлилиги (чидамлилиги) – ўлчаш воситасининг маълум ўлчаш шароитида, белгиланган вақт мобайнида ўз метрологик хусусиятларини (кўрсаткичларини) сақлашидир. Бу кўрсаткичларни чегарадан чиқиб кетиши асбобни лаёқатлиги пасайиб кетганлигидан далолат беради. Ўлчаш асбобининг ишончлилиги, одатда, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги билан баҳоланади ва тахминан қуйидагича топилади. = n / n ум , • бу ерда n- ишончлиликка синалган асбоблар сони; • nум - умумий (кўп серияли) ишлаб чиқарилган асбоблар сони. • Аксарият ўлчашларда бирор сигнални бошқа турга ўзгартириш лозим бўлади. Ушбу вазифани одатда ўлчаш ўзгарткичлари бажаради. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Ўлчаш ўзгарткичи деб ўлчаш маълумоти сигналини ишлаб чиқиш, узатиш, кейинчалик ўзгартириш, ишлов бериш ва ёки сақлашга мўлжалланган, лекин кузатувчининг кўриши учун мосланмаган ўлчаш воситасига айтилади. • Ўлчаш ўзгарткичларининг турлари жуда кўп. Одатда ўлчаш занжирида биринчи бўлган, яъни ўлчанаётган катталик сигналини қабул қиладиган ўлчаш ўзгарткичига бирламчи ўлчаш ўзгарткичи дейилади. Ундан кейинги жойлашган ўлчаш ўзгарткичларига эса оралиқ ўзгарткичлар номи берилган. • Ўлчаш ўзгарткичларининг кенг тарқалган турларига масштабли ва параметрик ўлчаш ўзгарткичлари киради. • Масштабли ўлчаш ўзгарткичлари ўлчаш сигналини шу турдаги, фақат бошқа қийматдаги сигналга масштабли (аниқ) тарзда айлантириб беради. Масалан, электр токининг масштабли ўлчаш ўзгарткичларига шунтлар, кучланишникига Ўлчаш асбобларининг табақаланиши. Аналогли ўлчаш асбоблари • Қуйидаги жадвалда ҳозирда ишлатилиб келинаётган ва чиқарилаётган ўлчаш асбобларининг гуруҳлари келтирилган. Одатда, ўлчаш асбобларининг номида ушбу гуруҳ ва модификация тартиб рақамлари берилган бўлади: Гуруҳ Гуруҳ номи Кичик гуруҳ Кичик гуруҳ номи В Кучланишни ўлчаш асбоблари В1 В2 В3 В4 В7 V -метрларни қиёслаш қурилмалари Ўзгармас ток вольтметрлари Ўзгарувчан ток вольтметрлари Импульсли вольтметрлар Универсал вольтметрлар Е Занжир ва унинг элементларининг параметрларини ўлчаш асбоблари Е1 Е2 Е3 Е7 Е8 Ч1 Қиёслаш қурилмаси Актив қаршилик ўлчовлари Индуктивлик ўлчовлари Индуктивлик асбоблари Сиғимни ўлчаш асбоблари Қиёслаш қурилмаси Ч Частотани ўлчаш асбоблари Ч2 Ч3 Ч5 Резонанс частот о мерлар Электрон ҳисоблаш частот о мерлари Кв Электромеханик туридаги аналогли асбоблар тўғрисида умумий маълумотлар • Ўлчаш асбоби деб, ўлчаш учун қўлланиладиган ва меъёрланган метрологик хоссаларга эга бўлган техник воситага айтилади. Аналогли ўлчаш асбоблари ёки бевосита кўрсатувчи асбоблар электр ўлчашлар ва умуман ўлчаш техникасида кенг ўрин олган асбоблардан ҳисобланади. Бу турдаги асбобларда кўрсатув қайдномаси узлуксиз (функционал) равишда ўлчанаётган катталик билан боғлиқликда бўлади. Бу турдаги асбобларнинг структура схемаси кўрсатилган. Х У  Ўлчаш занжири Ўлчаш механизми Қ айд этиш қурилмаси www.arxiv.uz • Бевосита кўрсатувчи электр ўлчаш асбоблари, (хусусан электромеханик асбоблари) икки асосий қисмдан, яъни ўлчаш занжири ва ўлчаш механизмидан иборат деб қараш мумкин. • Ўлчаш занжири ўлчанадиган электр катталикни (кучланиш, қувват, частота ва хоказони) унга пропорционал бўлган ва ўлчаш механизмига таъсир қилувчи катталикка ўзгартириб беради. • Ўлчаш механизми унга бериладиган электр энергиясини қўзғалувчан қи c м ва у билан боғлиқ бўлган кўрсаткич ҳаракатининг механик энергиясига айлантириб беради. Электромеханик ўлчаш механизмлари магнитоэлектрик, электромагнит, электродинамик, индукцион ва электростатик механизмлардан иборат бўлади. • Ўлчаш асбоблари қайси тизимга таалуқли механизмдан иборат бўлишидан қатъий назар, асбоб қўзғалувчан қисмининг харакатланиши электромагнит майдон энергияси • Ўлчанадиган катталик таъсири остида ҳосил бўлиб, асбоб кўрсаткичини кўпайиш томонига оғдирувчи момент айлантирувчи момент дейилиб, у умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади: • M = dW е / d , ( 8 .1) • бу ерда We - электромагнит майдон энергияси,  - асбоб қўзғалувчан қисмининг бурилиш бурчаги. • Юқоридаги ифодани (8.1) бошқача кўринишда ёзиш мумкин : • M = F ( X 1  ) , • яъни айлантирувчи моментни ўлчанадиган катталик ва асбоб қўзғалувчан қисмининг бурилиш бурчаги функцияси деб қараш мумкин. Ўлчаш асбобининг қўзғалувчан қисмига айлантирувчи моментдан ташқари акс (тескари) таъсир этувчи момент ҳам таъсир этиши лозим. Акс таъсир этувчи момент бўлмаганда эди, асбобнинг стрелкаси шкаласидан четга чиқиб кетган бўлар эди. Акс таъсир этувчи момент айлантирувчи моментга қарама-қарши йўналган бўлиб • Асбоб қўзғалувчан қисмининг турғун бурилиш ҳолати айлантирувчи ва акс таъсир этувчи моментларнинг тенглигидан топилади М=М ва у умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади: • бу ҳолатни кўрсатилган графикдан ҳам кузатиш мумкин.  `   ``  M  M M и M и M  = ) ,X(F W 1   www.arxiv.uz • Асбоб динамик режимда ишлаганида, бошқача айтганда асбоб кўрсаткичи (сурилишида) жойидан қўзғалаётганида, юқорида айтилган айлантирувчи ва акс таъсир этувчи моментлардан ташқари бошқа моментлар ҳам ҳосил бўлади. Бу моментлар қўзғалувчан қисмнинг инерция моментидан, ташқи муҳит қаршилигидан ва металл элементлари бўлган ҳолда ҳосил бўладиган уюрма ток ва ҳоказолардан вужудга келади. • Асбоб қўзғалувчан қисмининг ҳаракатланганида вужудга келадиган ва унинг ҳаракатини тинчлантиришга интилувчи момент - тинчлантирувчи момент дейилади. • МТ = Р(d /dt) • Бу момент тинчлантириш коэффициенти Р га ва қўзғалувчан қисмнинг бурчакли тезлигига d  /dt пропорционалдир. Тинчлантирувчи момент маълум даражада асбобнинг муҳим эксплуатацион параметрларидан бири - тинчланиш вақтини белгилайди. www.arxiv.uz Электромеханик туридаги ўлчаш асбобларининг турлари, метрологик тавсифлари • Электромеханик турдаги асбоблар магнитоэлектрик, электромагнит, электродинамик, ферродинамик, электростатик ва индукцион тизимл и асбобларга бўлинади. Бу тизимдаги асбоблар нисбатан кенг тарқалган. www.arxiv.uz Магнитоэлектрик ўлчаш асбоблари Магнитоэлектрик ўлчаш асбоби. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • бу ерда W -солиштирма тескари таъсир этувчи момент бўлиб, спирал пружинанинг материали ва ўлчамларига боғлиқ;  - рамканинг бурилиш бурчаги (асбоб кўрсаткичининг шкала бўйлаб сурилишини кўрсатадиган бурчак ёки бўлаклар сони.) • Рамкага таъсир этаётган икки момент (айлантирувчи ва тескари таъсир этувчи) ўзаро тенглашганда ( М=М  ) рамка ҳаракатдан тўхтаб, мувозанат ҳолатида бўлади (ёки бу ҳолатни асбоб қўзғалувчан қисмининг турғун мувозанат ҳолати дейилали) • , (8.6) • бундан • (8.7) • Охирги ифода магнитоэлектрик ўлчаш асбобларининг шкала тенгламаси деб аталади. Агар магнит индукцияси B ни, рамканинг юзаси S ни, унинг ўрамлар сони w ва солиштирма тескари таъсир этувчи момент W ларнинг ўзгармаслигини ҳисобга олиб, Bsw/W=SI десак, у ҳолда SI ни ўлчаш механизмини ток бўйича сезгирлиги дейи • Магнитоэлектрик ўлчаш механизмлари амперметр, вольтметр, омметр ва гальванометрлар сифатида ишлатилади. • Афзалликлари: • • шкаласи тўғри чизиқ л и; • • сезг и рлиги юқори; • • ўлчаш хатолиги кичик. • Камчиликлари: • • фақат ўзгармас ток занжирларидагина ишлай олади; • • бевосита катта қийматдаги токларни ўлчай олмайди; • • таннархи баланд. www.arxiv.uz Электромагнит тизимли ўлчаш асбоблари а) б) Электромагнит ўлчаш асбоби www.arxiv.uz • Электромагнит ўлчаш механизми 1 - қўзғалмас электромагнит ғалтаги; 2- ўзак; 3- спиралсимон пружина; 4-тинчлантиргичдан иборат. • Электромагнит ўлчаш механизмлари ясси (8.4- а расм) ва думалоқ (8.4- б расм) ғалтакли қилиб тайёрланади. Бу ғалтаклар қўзғалмас бўлиб, улардан ўлчанувчи ток ўтади. Бунда ҳосил бўлган магнит майдони қўзғалувчан икки ўзакка таъсир этиши оқибатида (8.4- б расм) бу ўзак ғалтак ичига тортилади. Натижада ўқ айланиб кўрсаткични бирор бурчакка буради. 8.4- б расмда кўрсатилган механизмда қўзғалмас ва қўзғалувчан ўзаклар бир хилда магнитланади. Натижада қўзғалувчан ўзак қўзғалмас ўзакдан итарилиб ўқни айлантиради. • Умуман айлантирувчи момент М магнит майдони энергиясидан қўзғалувчан қисмнинг бурилиш бурчаги бўйича олинган ҳосиласига тенг: • М=dWe/d α . • Ферромагнит ўз • (8.10) ифода электромагнит ўлчаш механизмларининг шкала тенгламаси деб аталади. Бурилиш бурчаги α ўлчанаётган токнинг квадратига тўғри пропорционал. Ғалтакдан ўзгарувчан ток ўтганда ҳам α учун бир хил (8.10) ифодага эга бўламиз. Бу ҳолда (8.9) ифодадаги I – токнинг эффектив қийматидир, шу сабабли электромагнит ўлчаш асбоблари ўзгарувчан ва ўзгармас ток занжирларида қўлланилиши мумкин. Уларнинг шкаласи нотекис бўлиб, квадратик характерга эга ва бундай шкаланинг бошланғич қисмидан фойдаланиш анча ноқулай. • Электромагнит ўлчаш механизмлари амперметр, вольтметр сифатида ва логометрик механизми принципида ясалганда эса фазометр, фарадометр ва чатотомерлар сифатида ишлатилади. • Афзалликлари : • ҳам ўзгарувчан, ҳам ўзгармас ток занжирларида ишла тила ди; • бевосита катта қийматдаги токларни ҳ Э лектродинамик ўлчаш асбоблари Электродинамик ўлчаш асбоби www.arxiv.uz • Электродинамик ўлчаш асбоби 1, 1`-қўзғалмас ғалтаклар; 2- қўзғалувчан ғалтакдан иборат. • Иккита бир хил 1 ва 11 қўзғалмас ғалтаклардан, қўзғалувчан 2 ғалтакдан ўзгармас токлар I1 , I2 ўтганда ҳар бир ўрам атрофида магнит майдони ҳосил бўлади (8.5-расм). I1 , I2 токлар ҳосил қилган магнит майдонларининг ўзаро таъсирида айлантирувчи момент М ҳосил бўлади. Токли қўзғалмас ва қўзғалувчан ғалтакларнинг электромагнит майдон энергияси қуйидагига тенг • (9.11). • бу ерда • L1 - қўзғалмас ғалтакнинг индуктивлиги; • L2 - қўзғалувчан ғалтак индуктивлиги бўлиб, улар ғалтакларнинг ўзаро ҳолатига боғлиқ эмас; • М 12 – ўзаро индуктивлик коэффициенти бўлиб, унинг қиймати қўзғалмас ва қўзғалувчан ғалтак ўқлари ўртасидаги бурчакка боғлиқ. • We қийматини (9.1) ифодага қўйиб айлантирувчи момент ифодасини ё • Айлантирувчи ва тескари таъсир этувчи моментлар ўзаро тенг бўлганларида асбоб қўзғалувчан қисми учун турғун мувозанат ҳолати вужудга келади • (9 .13 ) • б ундан • (9.14) • (9.14) ифода электродинамик ўлчаш механизмларининг шкала тенгламаси деб аталади. Токлар ўзгарувчан бўлса қуйидаги ифодага эга бўламиз: • (9.15) • бу ерда φ – I1 ва I2 токлар ўртасидаги фаза силжиш бурчаги. I1 ва I2 токларнинг эффектив қиймати. Қўзғалмас ва қўзғалувчан ғалтаклар кетма-кет уланганда (9.15) ифода қуйидагича ёзилади:   W d dM I I 12 2 1    d dM II W 12 21 1  , d dM cosII W 1 12 21        d dM I W 12 2cos 1  (9.16) www.arxiv.uz • Бундай асбобларнинг шкаласи нотекис (квадратик) характерга эга бўлади.Электродинамик ўлчаш механизмлари амперметр ва вольтметрлар сифатида кам ишлатилади. Улар асосан қувватни ўлчаш учун ваттметр сифатида ва логометрик механизми принципида ясалганида эса фазометр ва частотомер сифатида ишлатилади. • Афзалликлари: • • ҳам ўзгарувчан, ҳам ўзгармас ток занжирларида ишлатилади; • • юқори даражадаги аниқликка эга; • • электр қуввати сарфини ҳисоблашда қўлланилиши мумкин; • • бир вақтнинг ўзида иккита катталикни текшириш мумкин. • Камчиликлари : • • хусусий энергия сарфи катта; • • ташқи температурага боғлиқлиги кучли; • • катта қийматларни бевосита ўлчай олмайди. www.arxiv.uz Электростатик ўлчаш асбоблари • Электростатик ўлчаш механизмлари қўзғалувчан ва қўзғалмас (пластинка) ўтказгичлардан иборат бўлиб, уларда айлантирувчи момент зарядланган икки система пластинкаларининг, ўтказгичларнинг ўзаро таъсирлашувидан ҳосил бўлади. Электростатик ўлчаш механизмларида қўзғалувчан қисмнинг ҳаракатга келиши (бурилиши) сиғимнинг ўзгаришига яъни пластинкаларнинг актив юзаси ёки улар орасидаги масофани ўзгаришига боғлиқ бўлади. Шунинг учун бу система асбоблари фақат кучланишни ўлчашда яъни вольтметр сифатида ишлатилади. • Биринчи турдаги электростатик ўлчаш механизмлари асосан 10 ва 100 вольтлардаги кучланишларни ўлчашда ишлатилади, иккинчи туридаги эса юқори, яъни киловольтлардаги кучланишларни ўлчашда ишлатилади. 1 2 3 8.6-расм. 8.7-расм www.arxiv.uz • 6.6-расмда электродларнинг актив юзасини ўзгаришига боғлиқ бўлган механизм кўрсатилган. Унда 1-битта ёки бир нечта камерадан иборат бўлиб, ҳар қайси камера бир- биридан маълум масофада жойлашган иккита металл пластинкадан иборат бўлади. Агар қўзғалувчан ва қўзғалмас пластинкаларга ўлчанадиган кучланиш берилса, улар тескари ишорада зарядланади ва натижада қўзғалувчан пластинка электростатик тортиш кучи таъсирида камера ичига тортилади. • Ўқ (3) га маҳкамланган қўзғалувчан пластинканинг қўзғалиши (бурилиши), тескари (акс таъсир этувчи) момент ҳосил қилувчи спирал пружинани (ёки тортқини) буралишига олиб келади. Айлантирувчи ва акс таъсир этувчи моментлар тенглашганда қўзғалувчан қисм ҳаракатдан тўхтайди ва асбоб шкаласининг кўрсаткичи бўйича ўлчанадиган кучланиш аниқланади. Электростатик ў • Акс таъсир этувчи момент эластик элемент ёрдамида ҳосил бўлишини ҳисобга олсак, турғун бурилиш ҳолати қуйидагича ифодаланади. • бундан • Ифодадан кўриниб турибдики, электростатик вольтметрлар ҳам ўзгармас ҳам ўзгарувчан ток занжирларида қўлланилиши мумкин, чунки кучланиш U ни қутби ўзгариши билан қўзғалувчан қисмини бурилиш йўналиши ўзгармайди. • Агар ифодадаги (8. 20) dC/d α =const бўлса, электростатик вольтметрни шкаласи квадратик характерда бўлади(даражаланади). Электростатик асбобини шкаласини бир текис даражалашга қўзғалувчан ва қўзғалмас пластинкаларни формасини танлаб олиш билан ёки сиғимни қўзғалувчан қисмини оғиш бурчаги бўйича маълум қонуният бўйича ўзгаришини таъминлаш билан эришиш мумкин. Бу усул амалда асбоб шкаласини 15-20 % дан юқори қисмида бир текис даражаланишига имкон Индукцион тизимли ўлчаш асбоблари • Индукцион ўлчаш механизмлари бир ёки бир нечта қўзғалмас электромагнитдан ва қўзғалувчан қисми алюминдан ишланган дискдан иборат бўлади. 8.8-расмда икки оқимли индукцион механизм кўрсатилган. • Диск юзасига перпендикуляр йўналган ўзгарувчан магнит оқимлар уни кесиб ўтиши натижасида уюрма токлар индуктивлайди. Ўзгарувчан магнит оқимлари дискдаги индуктивланган токлар билан ўзаро таъсиридан қўзғалувчан қисми айланади. • Индукцион механизмлар қўзғалувчан қисмини кесиб ўтувчи оқимлар сони бўйича бир оқимли ва кўп оқимли механизмларга бўлинади. • Ўлчаш техникасида кўпроқ кўп оқимли механизмлар ишлатилади. Электромагнит 1 ва 2 чўлғамларидан ўтадиган I1 ва I2 токлар электромагнит ўзаклари бўйлаб йўналган Ф1 ва Ф2 оқимларини ҳосил қилади. Ф1 ва Ф2 оқимлар дискни • Ўзгарувчан магнит оқими Ф1 ва шу оқим дискни кесиб ўтиши натижасида индуктивланган уюрма токни ўзаро таъсиридан ҳосил бўлган айлантирувчи моментнинг оний қиймати қуйидагича ифодаланади: • ( 8 .21) • бу ерда, с – пропорционаллик коэффициенти. Индукцион механизмнинг қўзғалувчан қисми айлантирувчи моментнинг ўртача қиймати таъсиридангина харакатга келади, яъни • Икки оқимли индукцион механизмларнинг кўзғалувчан қисми Ф1 ва Ф2 оқимларидан ҳосил бўлувчи иккита моментларнинг суммаси таъсирида айланади ва у қуйидагича ифодаланади: • бу ерда с - пропорционаллик коэффициенти, f – оқимларнинг ўзгариш частотаси; Ф1, Ф2 - ўзгарувчан магнит оқимлар; φ - Ф1 ва Ф2 оқимлар орасидаги фаза фарқи. • Юқорида келтирилган (8.23) ифода икки ва кўп оқимли индукцион ўлчаш механизмлари учун умумий айлантирувчи мо
Купить
  • Похожие документы

  • Metrologiya bo’yicha xalqaro tashkilotlar
  • Маҳсулот сифатини статистик қабул назорати. Статистик назорат қилишнинг умумий қоидалари. Статистик текшириш режаси ва уни танлаш тамойиллари
  • Xalqaro ISO 9000 seriyasidagi standartlar va axborot texnologiyalari
  • Sifatni boshqarishda standartlarning o’rni va ahamiyati
  • Konstruksiyalashning umumiy qoidalari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha