Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 90000UZS
Размер 795.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
 
Олий ҳарбий билим юртлари курсантлар ининг
офицер лар билан  муносабат ининг п сихологик
асослари
Тошкент – 2013
 
МУНДАРИЖА
КИРИШ....................................................................................................................1-4 
1БОБ.   ШАХСЛАРАРО   ЎЗАРО   МУНОСАБАТЛАРНИНГ   ПСИХОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ .......................... ........................................................................... 5
1.1.  Муомила  шахслараро муносабатнинг асоси ............................................    5-30 1.3. Шахслараро муносабатларни тадқиқ этишда назарий йўналишлар  .... 30 - 44
2   БОБ.   ОЛИЙ   ҲАРБИЙ   БИЛИМ   ЮРТИ   ОФИЦЕРИ   БИЛАН
КУРСАНТЛАРИ   ЎРТАСИДАГИ   МУНОСАБАТЛАРИ
ХУСУСИЯТЛАРИ.................................................................. ..................................45
2.1.  Командир ва курсантлар: уларнинг  хизмат  фаолиятидаги муносабатлари   .45 - 61
2.2.  Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатлар......................................62 - 68
3   БОБ .   ОЛИЙ   ҲАРБИЙ   БИЛИМ   ЮРТИ   ОФИЦЕРИ   БИЛАН
КУРСАНТЛАРИ   ЎРТАСИДАГИ   МУНОСАБАТЛАРНИНГ   ЭМПИРИК
ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ  .      ................... ..........................................................69
3.1.    Офицер билан курсант ўртасидаги шахслараро муносабатларни тадқиқ этиш
методикалари ва уларнинг тавсифи ................................................................   69 - 75
ХУЛОСАЛАР..............................................................................................       76 - 77
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР  РЎЙХАТИ.................................................          78 -80
ИЛОВАЛАР.......................................................................................................  83 - 85
КИРИШ
Мавзунинг   долзарблиги.   Биз   биламизки,   ҳар   бир   давлатнинг   бош
стратегик   мақсади   ўз   халқининг   тинчлик   ва   барқарорликни   таъминлаш
ҳисобланади.   Бунинг   учун   миллий   армиянинг   ташкилий-ҳуқуқий,   сиёсий- психологик   жиҳатдан   мустаҳкамлаш   ва   профессионал   армияни   замонавий
жиҳатдан   такомиллаштириб   бориш   орқали   эришади.   Бугун   мамлакатимиз
Қуролли   Кучлари   сафида   хизмат   қилаётган   ҳарбий   хизматчиларни   ҳар
томонлама етук баркомал шахс этиб тарбиялаш зарурлигини эътироф этилаётган
бир   паллада   олий   ҳарбий   билим   юртларида   офицер   ва   курсантлар   ўртасидаги
психологик муносабатларни тўғри йўлга қўйиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. 
Бунинг   учун   мамлакатимизда   ҳарбий   кадрлар,   биринчи   навбатда,   чуқур
билимга   эга   бўлган   ва   замонавий   фикрлайдиган,   интеллектуал   етук
офицерларни, шунингдек, бугунги кунда армиямизнинг ўзагини ташкил этаётган
юксак   профессионал   малакали   бўлажак   офицерларни   тарбиялаш   тизимини
тубдан   яхшилаш   ҳам   Қуролли   Кучлар   қўмондонлиги   фаолиятининг   энг   муҳим
йўналишларидан бири бўлиб бориши даркор. 
 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти,   Қуролли   Кучлар   Олий   Бош
Қўмондони   Ислом   Каримовнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Қуролли   Кучлари
ташкил   этилганининг   21   йиллиги   муносабати   билан   Ватан   ҳимоячиларига
йўллаган   байрам   табригида   белгилаган   вазифаларда   ҳам   юқоридаги   фикрларни
ўзагини   таъкидлаб   ўтади:   “... армияда   офицерлар,   сержантлар   ва   оддий
аскарларда юксак маънавий фазилатлар, мустаҳкам ирода, Ватан тақдири учун
масъулият ҳиссини камол топтириш, ҳарбий жамоаларда соғлом ахлоқий-руҳий
муҳитни   шакллантиришга   қаратилган   тарбиявий   ишлар   тизимини   тубдан
яхшилаш Қуролли Кучларимиз барча бўғинлари командирларининг алоҳида муҳим
вазифасидир” 1
  деб   таъкидлаган   эдилар.   Ўйлаймизки,   юқоридаги   вазифаларни
чуқур   англаган   ҳолда   ҳарбий   соҳадаги   муаммолар   ечимини   илмий   тадқиқотлар
ва изланишлар олиб бориш орқали топиш бугунги куннинг энг долзарб масаласи
бўлиб қолмоқда.  
Курс   тугатиш   ишининг   мақсади:     Олий   ҳарбий   билим   юртларида
офицер   ва   курсантлар   ўртасидаги   шахслараро   муносабатнинг   психологик
хусусиятларини ўрганиш.  
1
 Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
Кучлари ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги 11.01.2013. Курс   тугатиш   ишининг   предмети:   Олий   ҳарбий   билим   юртларида
офицер   ва   курсантлар   ўртасидаги   шахслараро   муносабатнинг   психологик
хусусиятлари, шахслараро муносабат жараёни  
Курс тугатиш ишининг вазифалари:
 Офицер   ва   курсантлар   ўртасидаги   шахслараро   муносабатнинг
психологик адабиётларда ўрганилганлик ҳолатини ёритиш;
 Офицер   билан   курсантлар   ўртасидаги   шахслараро   муносабатни
ўрганишга доир методикларни танлаш ва татбиқ этиш;
 Олинган   тажриба-синов   натижаларини   қайта   ишлаш   ва   таҳлил
қилиш;
 Олий   ҳарбий   билим   юртларида   офицер   ва   курсантлар   ўртасидаги
муносабат даражаларини ёритиш;
 Офицер билан курсант ўртасидаги коммуникатив оралиқни аниқлаш;
 Офицер   ва   курсантларнинг   шахслараро   муносабатида   намоён   бўлувчи
шахслилик хусусиятларини тадқиқ этиш ва талқин этиш.
 Курс тугатиш   ишининг илмий фарази:
1.Агар   офицерлар   курсантлар   билан   муносабатда   расмий   муносабатга
урғу   берса,   шубҳасиз   уларнинг   шахслараро   муносабати   касбий   йўналиш
характерига эга бўлиши шубҳасиз.
2.Ўйлаймизки,   офицер   билан   курсантлар   ўртасидаги   шахслараро
муносабат   оралиғи   расмий   бўлганлиги   боис   у   дилдан   ишонч   даражасида
намоён бўлмаслиги эҳтимол.
3.   Агар   офицер   билан   курсант   муносабати   “субъект-субъект”
муносабат   тизимида   намоён   бўлса,   уларда   ижобий   шахслилик
хусусиятлари шаклланиши шубҳасиз.
Курсни тугатиш ишининг тадқиқот    методлари ва методикалари:
 офицер билан курсантлар ўртасидаги муносабат жараёнини кузатиш;
 офицер   билан   курсант   ўртасидаги   муносабат   оралиғини   аниқлаш   учун
Ю.Я.   Рижонкиннинг   “Коммуникатив   дистанцияни   (оралиқни)   аниқлаш
методикаси,   “Офицер билан курсант муносабати анкетаси” ,  
 Р.Б.Кэттеллнинг   «Шахсни   16   омил   ёрдамида   ўрганиш   сўровномаси»   дан
иборат.
Курс   тугатиш   ишининг   методологик   асослари:   Қуролли   кучлар
олий   Бош   Қўмондонимизнинг   нутқлари,   асарлари   ҳамда   ундаги   концептул
қарашларни   ташкил   этади.Шунингдек,   курсни   тугатиш   ишининг   назарий-
методологик   асоси   сифатида   мамлакатимиз   психолог   олимлари-   2
Э.Ғозиев,
Б.Қодиров,  3
Р.Самаров ҳамда  Л.С.Выготский, С.Л. Рубинштейн, И.М. Сеченов,
Б.Г. Анъанев, В.С. Мерлин, Е.В. Шорохова, И.И. Чеснакова,  К.К. Платонов, Б.Ф.
Ломов,   Е.К.Ганзен   ва   бошқаларнинг   илмий   ва   илмий-амалий   изланишлари
хизмат қилади.
Курс   тугатиш   ишининг       ўрганиш   объекти:   Чирчиқ   Олий   Танк
Қўмондон   Мухандислик   Билим   Юртида   таълим   олаётган   3-   курс
курсантларидан 32 нафар курсант қатнашди.
Курс тугатиш   ишининг илмий янгилиги:
 Олий   ҳарбий   билим   юртидаги   офицер   билан   курсат
муносабатларининг   психологик   хусусиятларини   маҳаллий   шароитда
ўрганилганлиги;
 офицер   билан   курсатнлар   ўртасидаги   коммуникатив   оралиқ
даражасини ёритилганлиги;
 офциер   билан   курсантларнинг   шахслараро   муносабат   жараёнида
намоён бўладиган шахслилик хусусиятларини ёритилганлиги.
     Курс тугатиш ишининг назарий аҳамияти: 
 Жамоадаги   муҳит   ва   шахслараро   ўзаро   муносабатларнинг   психологик
ўзига   хос   бўлган   хусусиятларини   назарий,   илмий   жиҳатдан     ўрганилган
адабиётлар   ва   ўтказилган   тадқиқот   натижаларидан   йиғилган   эмпирик
материаллар   ҳамда   тўпланган   таҳлилий   маълумотлар   психология   фани
тармоқлари   бўлмиш   -   ҳарбий   психология,   ижтимоий   психология,   бошқарув
2
  Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. Тошкент, «Университет» нашриёти, 20 12 
3
  Самаров Р.С. Қуролли Кучлар тизимининг феминизациялашуви: ривожланишининг ўзига хослиги ва ижтимоий
механизми   - Тошкент: ЎзМУ, 2005.    психология   фанларини   назарий,   илмий   ҳамда   амалий   манбалар   билан
бойитишга,   шунингдек,   ҳарбий   тизимда   Қуролли   Кучлар   хизматчи   ва
курсантларининг муомала маромига, муомала жараёнида сўзлашув маданиятига
риоя   қилишларига,   ўзини   ва   ўзганинг   психологик   руҳиятини   тушунган   ҳолда
муомала қилишларига хизмат қилади.
 Курс тугатиш ишининг амалий аҳамияти:
 Офицер   ва   курсантлар   ўртасидаги   психологик   муносабатларни   тўғри
йўлга   қўйишнинг   амалий   аҳамияти   шундаки,   айнан   шахслараро
муносабатни   ҳамда   бир–бирига   бўлган   муносабат,   бевосита   ва   билвосита
мулоқотга киришишни ўрганишдан иборатдир (курсантлар ҳарбий жамоаси
мисолида).
Курс   тугатиш   ишининг   тузилиши:   к ириш, 3 боб,  Асосий қисм, олтита
параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I БОБ.  ШАХСЛАРАРО МУНОСАБАТНИНГ ПСИХОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
1.1 Муомала  шахслараро муносабатнинг асоси
Муомала   психология   фанининг   асосий   категорияларидан   бири
ҳ исобланиб,   у   ў з   ичига   шахслараро   муносабатларнинг   энг   муҳим
механизмларини   қ амраб  олади.   Психоло гия   фанида   муомала   категорияси   кенг маънода   тушунилганда,   ҳамкорлик   фаолиятининг   ички   ало қ асини
мужассамлаштириб,   ў заро   таъсирлар   ва   ў заро   муносабатларни   акс   эттириб,
ижтимоий   жараён   жабҳасини   ифодалайди.   Муомаланинг   энг   муҳим   таркиби
муло қ от   саналиб,   мотивацияда   мотив   қ андай   аҳамият   касб   этса,   у   ҳ ам   худди
шундай муҳим роль  ў йнайди.
Муомала   -   ҳамкорлик   фаолиятининг   эҳтиёжидан   вужуд га   келиб
чи қ увчи, шахслараро муло қ от ривожланишининг к ў п қ иррали жараёнидир.
4
Жаҳон   психологияси   маълумотларига   қ араганда,   муомала   қўйидаги
таркиблардан ташкил топган б ў лади:
  1. Коммуникатив (бир томонлама) ахборот узатиш.
           2. Интерактив (икки томонлама  ў заро таъсир).
           3. Перцептив ( ў заро бир-бирини идрок  қ илиш).
           5
1. Муомала  ў з ичига ҳамкорлик фаолиятининг  қ атнашчилари билан  ў заро
ахборот   алмашувни   қ амраб   олган   б ў либ,   у   ком муникатив   жабҳа   сифатида
тавсифланиши   мумкин.   Одамлар   бир-бирлари   билан   мулоқотга   киришиши
жараёнида   муомала нинг   муҳим   воситаларидан   бири   ҳ исобланмиш   тилга   ва
уни н г амалий ифодаси б ў лмиш нут қ  фаолиятига бевосита мурожаат  қ иладилар.
2.Муомаланинг   иккинчи   томони   -   мулоқотга   киришувчиларнинг   ўзаро
таъсири,   уларнинг   нутқ   фаолиятида   нафақат   сўз   орқали   фикр   алмашинуви,
балки,   ўз   хатти-ҳаракати   ва   хулқ-атвори   билан   ўзаро   таъсир   ўтказиш,
таъсирланишдан   (масалан,   ўқитувчи   ва   ўқувчи,   бошлиқ   ва   бўйсунувчи)
иборатдир.
  3.Муомаланинг   учинчи   томони   шундан   иборатки,   бунда   мулоқотга
киришувчилар   (мулоқотдошлар)   ўртасида   ўзаро   бир-бирларини   идрок   қилиш
жараёни   намоён   бўлади,   бунда   инсонни   инсон   томонидан   идрок   қилиш   юзага
келади,   Масалан,   бу   жараённинг   энг   зарур   то мони   шундаки,   унда   мулоқотга
киришувчи,   яъни   мулоқотдош   (шерик)ларнинг   биттаси   иккинчисининг
ишончига лойиқ, ақлли, фаросатли, тажрибали, юксак тайёргарликка эга инсон
сифатида уни идрок қилиш жуда муҳим эканлигини англаш ёки бир-бирларини
4
 Бодалёв  А.А.  Личность  и  общение. –  Москва,  2000 .
5
  Шейнов В. Психология и этика делового контакта. М. 1997 олдиндан   ҳеч   нарсани   тушунмайди,   узатилган   ахборотни   фаҳмлай   олмайди,
деб тахмин қилиш тарзида руҳий ҳолат вужудга келади.
Муомаланинг   ҳар   учала   томонини   (жабҳасини)   бирликда,   яхлит   ҳодиса
сифатида олиб қараш натижасида у ҳамкорлик фао лиятини ташкил қилишнинг
усули   ва   унда   иштирок   этувчиларнинг,   яъни   мулоқотдошларнинг   ўзаро
муносабатлари   тариқасида   намоён   бўлади,   муайян   тарзда   давомийликка
эришади.
Ўқитувчининг   фаолияти   учун   энг   муҳим   нарса     муомала нинг
қонуниятлари,   унинг   ривожланиши   тўғрисидаги   психоло гик   билимлар,
кўникмалар ва қобилиятларни эгаллашдир.
Касбий   муаммони   муваффақиятли   равишда   шундай   ечиш   мумкинки,
қачонки   ўқитувчи   ўқувчилар   (курсантлар)   билан   ҳамкорлик   фаолиятига
самарали   кириша   олса,   шахсни   шакллантиришнинг   мақсади   ва   вазифаларига
жавоб   берувчи   ўзаро   таъ сир,   ўзаро   тушунувни   йўлга   қўя   билса,   фақат   мана
шундагина педагогик муомала амалга ошади, холос.
6
Педагогик   муомала   -   бу   ўқитувчининг   ўқувчи   (курсант)ларга   таъсир
ўтказиш усулларининг муайян тизимини акс эттиришдир:
        -  ҳамкорлик иштирокчиларининг ўзаро ахборот алмашуви;
             - турлича коммуникатив воситалар ёрдамида ўқитувчи томо нидан ўқувчи
(курсант) лар билан ўзаро таъсир ва ўзаро муносабатларни ташкил қилиш;
             - муайян мақсадни дастурий асосда амалга оширишни ривожлантириш ва
ўтказиш функциясини бажариш кабилар.
Педагогик   фаолиятда   муомала,   биринчидан,   ўқув   фаолияти ни   яккаҳол
бажаришнинг   воситаси;   иккинчидан,   тарбия   жараёнини   таъминлашнинг
социал-психологик тизими; учинчидан, таъ лим ва тарбиянинг муваффақиятини
таъминловчи   ўқитувчи   билан   ўқувчи   (курсант)ларнинг   ўзаро   муносабатининг
муайян   тизимини   ташкил   қилишнинг   усули;
тўртинчидан,   ўқувчи   (курсант)   индивидуаллигини   такомиллаштириш,
6
  ?
   Ғозиев Э.Ғ. Психология. Ташкент «Ўкитувчи». 1994. истеъдодини   қарор   топтириш   имконини   берувчи   жараён   эканлиги;
бешинчидан,   яккаҳол   фаолиятни   «субъект-субъект»   сифатида   рўёбга   чиқариш
асосидир.
Педагогик   муомала   деганда,   ўқитувчи   ва   ўқувчи   (курсант)лар
жамоасининг   ўзаро   таъсир   ўтказиш   малакаси,   усули   ва   тизими   англашиниб,
унинг   моҳияти   ўзаро   ахборот   алмашиш,   таълимий,   тарбиявий   таъсир   қилиш,
ўзаро тушунишга эришув ва уни таш кил этиш тушунилиши мақсадга мувофиқ.
Муомала   жараёнида   унинг   мақсадга   мувофиқ   амалга   ошишини
таъминлаш   учун   ижтимоий   назорат   ва   ижтимоий   қонун-қоидалар   муҳим
аҳамиятга   эга.   Ижтимоий   назоратнинг   психо логик   механизми   сифатида   уч
муҳим таъсир воситаси иштирок этади: маъқулламаслик, қоралаш ва жазолаш.
Ўқувчи   ёки   талабанинг   мотивацион,   эмоционал,   иродавий,   когнитив   ва
регулятив хатти-ҳаракати иштирокчиси (мулоқотдош) томонидан маъқулланса,
ўзаро алоқа ўз-ўзидан барбод бўлади, чунки мазкур жараён ижтимоий равишда
ҳукм   суриб   турувчи   қонун   ва   қоидаларга   тубдан   зиддир.   Худди   шу   боисдан
ижтимо ий   таъсир   ўтказишнинг   бир   воситаси   сифатида   бундай   хулқ-одоб
маъқулланмайди,   натижада   муомала   иштирокчиси   фикр   алма шиш
имкониятидан махрум қилинади.
Муомала  жараёнида   ўқувчи  ёки   талаба   хулқи  ижтимоий  қонун-қоидалар
маромига   зид   келса,   у   ҳолда   унинг   иштирокчилари   ижтимоий   назоратчи
вазифасини бажариб, мулоқотдош хатти-ҳаракати қораланади, эътироз,  танбеҳ
эслатиш каби воситалар ёрдамида таъсир ўтказиш билан чекланади.
7
Мулоқотдошнинг   фикрлаши,   фаҳм-фаросати,   одоби   ва   ахлоқи
ижтимоий,   этнопсихологик,   миллий   қадриятлар,   умумбашарий   мезонларга
фавқулоддаги   ҳолат,   вазият   контраст,   яъни   мутлақо   қарама-қарши   бўлса,   у
тақдирда   ижтимоий   назорат   вазифасини   бажарувчи   муомала   қатнашчилари
муайян   таъсирчан   восита   қўллаб,   уни   жазолайдилар.   Жазоланган   муомала
қатнашчисига   шахсий   хатти-ҳаракати,   мулоқот   мароми,   услу би   ижтимоий
7
  Эргашев П.С. Мулоқот психологияси. –Т.: 2003, -48 с. қабул   қилинган   мезонларга   зид   эканлиги,   миллий   қадрият,   маънавият   ва
рухият меъёрига мос эмаслиги қаттиқ огоҳлантирилади, муайян одатларга риоя
қилиш зарурати қатьий равишда уқтирилади.
Муомала   кезида   одоб   (такт),   одоблилик   муҳим   аҳамиятга   эга   бўлиб,
одатда   муваффақиятли   кечишини   таъминлайди,   унинг   асосий   вазифалари
(ахборот алмашув, ўзаро таъсир, ўзаро бир-бирини идрок қилиш) тўғри амалга
ошишини идора қилиб туради. Ҳар қайси фикр билдирилганда ёки узатилганда
мулоқотдош   кандай   қабул   қилаётганлигини   фаҳмлаб   туриш,   ташқи
кўринишларининг   ўзгаришига   эътибор   бериш,   узр   сўраш,   тавозе   билан
мурожаат   қилиш   эвазига   муомала   одоби   ундаб   турилади.   Муомала   жараёнида
баъзи   бир   хатти-ҳаракат,   ўйланмай   билдирилган   фикр,   ортиқча   имо-ишора
одобсизликни   келти риб   чиқариши   мумкин.   Одобсизлик   эса   низоли   вазият,
қарама-қаршилик,   зиддиятли   ҳолатни   келтириб   чиқаради.   Бунинг   на тижасида
муомала,   фикр   алмашувининг   вазифасини   низоли,   хатто   аффектив   вазиятга
бўшатиб бериш ҳоллари кузатилади.
Педагогик   муомалада   психологик   алоқа   ўрнатиш  алоҳида   аҳамиятга   эга,
чунки ўқувчи (курсант) билан шахслараро муно сабат иккита муҳим омил, яъни
ўзаро   хурмат,   ўзаро   ишонч   негизига   қурилади.   Бунда   ўқитувчи   ўқувчи
(курсант)нинг   ҳуқуқи,   мажбурияти   (статуси),   унинг   ҳарбий   жамоада,   жамоат
жойларида,   оила да   бажарадиган   роли   нимадан   иборат   эканлигини   диққат
марказидан четга чиқармаслик лозим.
8
Ўқитувчининг   ўқувчи   (курсант)ларга   таъсир   ўтказиш   самараси
(самарадорлиги)   унинг   принципиаллиги   ва   талабчанлиги   фазилатларида   ўз
аксини   топади.   Бундан   ташқари,   у   ўзига   ҳам   ўта   талабчан   бўлмоғи,   шахсий
намунаси билан табиий равишда нуфуз, обрў, эътибор қозонмоғи жоиз.
Муомала   жараёнида   ва   ҳамкорлик   фаолиятида   ўқитувчининг   ўқувчи
(курсант)ларга таъсир ўтказиши натижасида уларда:
         - ўзини ўзи ва ўзгаларни хурмат қилиш,
        - ўзини ўзи ва бошқалар фаолияти, ҳулқини баҳолаш,
8
  Давлетшин   М.Г.,   Дўстмуҳаммедова   ва   бошқалар.   Ёш   даврлари   ва   педагогик   психология.Ўқув   методик
қўлланма. –Т.: 2004.         - ў зини  ў зи ва  ў згаларни назорат қилиш,
        - ў зини  ў зи англаш ва  ў згаларни тушуниш,
        - ўзини ўзи бошқариш (ҳам билиш фаолиятида, ҳам ҳулқ- атворида),
         - ўзини ўзи такомиллаштириш ва янги фазилатларни эгаллаш,
                  -воқелик   махсулини   олдиндан   башорат   қилиш   шаклланади.   Дўстона
муомала   ўқувчи   (курсант)   билан   ўқитувчи   ўртасида   билимларни   пухта
ўзлаштиришни   таъминлайди   ва   мукаммал   шах сий   фазилатларини   таркиб
топтиришга ҳизмат қилади.
9
Муомала   жараёнида   мотивацияга,   ҳис-туйғуга,   шахсга   оид,   билишга
тааллуқли,   бошқарув   хусусиятли   низолар,   қарама-   қаршиликлар,   зиддиятли
ҳолатлар,   вазиятлар   вужудга   келиши   мумкин.   Уларнинг   аксарияти   енгил
ечимга   эга   бўлиши   билан   бирга   олдини   олиш   имконияти   ҳам   мавжуддир.
Шунга   қарамасдан,   муомала   ва   шахслараро   муносабатларда   талаба   билан
ўқитувчи ўртасида турли даражадаги айрим низоли ҳолатлар учраб туради:
                    -   ўқитувчи   билан   ўқувчи   (талаба)   ўртасида   фикрий   яқдилликнинг
йўқлиги,
           -  фонда, наф тўғрисидаги ижтимоий муаммода шахсий фик рий қарама-
қаршилик мавжудлиги,
           - айрим маънавий тўсиққа эга эканлиги,
          -  нарса ва ҳодисаларнинг шахсий маъно касб этиши,
          - эҳтиёжларнинг нуфузлилиги,
          - фаолият, муомала, ҳулқ уйғунлигининг бузилиши кабилар.       
                    Психология   фанида   муомала   инсонларнинг   ўзаро   тушуниши  си фатида
талқин қилинади. Бу муаммо таълим ва тарбия жараёни да муҳим аҳамият касб
этади   ва   шахслараро   идора   қилинишнинг   механизми   сифатида   қуйидагилар
намоён бўлади:
            -   стереотипизация   (аждодлар   томонидан   қўлланилган   маълумотлар,
одатлар, ақидалар ҳеч ўзгаришсиз ҳозирги замон одамларининг фойдаланиши),
9
  Абрамова Г.С.  Возрастная психология. –М.: 2000.           - идентификация (катта ёшдаги одамлар, ўқитувчи маҳорати, ҳулқ-одоби
андоза сифатида ёшлар томонидан қабул қилиниб, унга ўхшашликка интилиш,
тақлид қилиш, идеалдаги хислатларни ўзида шакллантириш),
                  -   рефлексия   (ўз   имконияти   ва   ҳулқ-атворини   билиш,   мулоқотдошнинг
одоби, фаҳм-фаросатини англаш) кабилар.
Шахс   тўғрисидаги   дастлабки   ахборотлар,   маълумотлар,   унинг   ташқи
кўринишини   баҳолашга   алоқадор   жараён   субъек тив   баҳолашни   келтириб
чиқаради. Лекин ўзаро фикр алмашиш, мулоқотга киришиш давомида омиллар
тобора ҳақчиллашиб, объективлашиб боради,
Педагогик муомалада тескари ало қ а й ў ли бевосита иштирок этади:
                -   маъруза,   семинар,   лаборатория   машғулоти,   диктант,   иншо   ва   бошқа
мустақил ишлар бажарилиш жараёни ҳамда уларнинг сифати;
              -   қатнашчиларнинг   юз   ҳаракати,   мимикаси,   нутқ   интонацияси,   имо-
ишоралар, қадди-қомат тутиши;
        - ўзини ўзи бошқариш (ҳулқ-атвори, ақлий ҳаракати, жиддийлик) сингари
ахборот   берувчи   (ўқитувчи)   билан   уни   қабул   қилувчи   (ўқувчи   ёки   талаба)
ўртасида узлуксиз мулоқот амалга ошиб туради. Ана шу алоқа йўллари орқали
тескари   муносабат   ўрнатилади,   бинобарин,   ўқитувчи   ўз   фаолиятининг
натижаси юзасидан муайян маълумот олишга муваффақ бўлади.
Муомала   маданияти,   мулоқат   мароми,   педагогик   одобга   ўргатишнинг
тренинглари   мавжуд   бўлиб,   уларга   ҳамкорлик   фа олияти   қатнашчиларини
ўргатиш мумкин. Тренинглар ўз ичи га одатда қуйидагиларни қамраб олади: 1)
юриш-туриш, жавоб бериш, ўзгаларга эътибор қилиш машқлари, 
2) муомала қилиш усули, кўникмаси, малакаси ва одати юзасидан машқлар, 3)
муо маланинг   умумий   қонуниятларини   ўрганиш,   яъни   педагогик   му омала
тизимини   эгаллаш   машқлари,   4)   педагогик   коммуникация   технологияси   ва
инструкциясига оид тренинглар ва бошқалар.
Энди айрим тренингларнинг мо ҳ иятини  қ ис қ ача шар ҳ лаб ўтамиз:
         1. Муомаланинг умумий қонуниятларига оид тренинглар:
                  -   педагогик   одоб   моҳияти   ва   унга   риоя   қилиш   йўлларига   таъаллуқли тренинглар   (миллийлик,   маънавият,   стереотиплар,   идентификация,   рефлексия
бўйича),
                  -   муайян   роллар,   психодрамалар   ор қ али   вазиятнинг   психо логик
манзарасини яратиш ўйинлари,
                    -   ишбилармонлик   ўйинлар,   фавқулоддаги   ҳолатларда   ўзини   ўзи
бошқаришга доир машқлар.
           2.  Педагогик коммуникация технологияси ва инструкциясини эгаллашга
оид тренинглар:
          -  муомала кўникмасини ўзлаштириш бўйича ( қ ад д и-  қ оматни тутиш, нут қ
фаолияти, ўзгаларни тушуниш ва англаш),
         -  мимика ва пантомимика машқлари,
         -  аудиотренинг (магнит тасмаси ёзувига асосланиб ўз ну қ сонлари бўйича
психокоррекцион ишлар ўтказиш),
                  -   видеомагнитофон   орқали   фактик   материаллар   бўйича   т у затиш
машқларини бажариш,
              -   кўзгу  ёрдамида  хатти-ҳаракат,  юриш-туриш кўникмаларини  эгаллаш  ва
шахсий ну қ сонларини бартараф этиш, й ўқ отиш,
              -   мотивацион,   эмоционал,   регулятив,   когнитив   жабҳаларининг   намоён
бўлишига   қараб   муомала   технологияси   ва   инструкциясини   мақсадга   мувофи қ
равишда ўзгартириш,
                -   педагогик   вазиятга,   ҳ олатга   оид   сценарийлар   негизида   тузатиш
ишларини   олиб   бориш   ва   янги   фазилатларни   шакллантириш   машқларини
ўтказиш кабилар.
                  Шу   нарсани   алоҳида   таъкидлаб   ў тиш   жоизки,   инсон   шахсини
шакллантиришда   ўқув   ва   ме ҳ нат   фаолияти,   ҳулқ-атвор   малакалари   қ андай
аҳамият   касб   этган   б ў лса,   муомала   жараёни   ҳам   худди   шундай   масъулиятли
вазифани бажаради.
Муомала   функциялари       10
Таълим   ва   тарбия   жараёнининг   негизида
муомала   ва   унинг   таркибий   қисми   бўлмиш   нутқ   ётади.   Шахсни
10
 Чалдини Р. Психология влияния. – СПб.: Питер, 2009.    шакллантиришнинг   асосида   эса   муомаланинг   муайян   мақсадлари   туради.   Ҳар
бир   мақсад   аниқ,   яққол   функцияларни   бажаришга   мувофи қ лашган   бўлади.
Мақсадларнинг   ўқитиш   жараёнида   ҳаракатлантирувчи   механизми   сифатида
қ атнашуви   субъект   билан   объект   ў ртасида   ўзаро   мутаносибликни   келтириб
чи қ аради.   Қ уйида   муомаланинг   мақсадлари   ва   уларнинг   функциялари
тўғрисида муло ҳо за юритамиз.
1.Мулоқот   (контакт)   мақсади.   Ўқитувчи   билан   ўқувчилар   ва
ўқувчиларнинг   ўзаро   алоқага   киришишлари   мулоқотдан   бошланади.
Мулоқотнинг   мақсади,   бир   томондан   шахсий,   ижтимоий,   расмий,
ишбилармонлик   хусусиятлари   билан   боғланиб   кетса,   иккинчи   томондан,   у
индивидуал   ҳамда   ижтимоий   эҳтиёж,   мотив   (мотивация),   қизиқиш,   хис-туйғу,
иродавий,   когнитив   (билишга   оид),   регулятив   (бошқарув)   жабҳалар,   ҳолатлар
турткиси билан уйғунлашиб кетади. Худди шу боисдан ҳар бир шахс хоҳ инсон
билан,   хоҳ   билвосита   қўлланма   ва   дарсликлар   билан   мулоқот   ўрнатиш   алоқа
қилишнинг аниқ мақсадларини белгилайди.
«Нима   учун   мулоқотга   киришилади?   Қ айси   мақсадни   р ў ёбга   чи қ ариш
м ў лжалланади?» ва ҳоказо).
11
2.Ахборот   узатиш   (информацион)   мақсади.   Ўқитувчи   би лан   ўқувчилар
ўртасидаги   муомала   жараёни   ахборот   узатиш   ва   ахборот   алмашиш   негизига
қурилади.   Талабалар   орасида   ҳукм   сурувчи   мулоқот   эса   кўпинча   ахборот
узатишга   асосланади.   Ах борот   мазмуни   билимларни   ўзлаштиришга,   ўқув
кўникмалар ва малакаларни эгаллашга йўналтирилган бўлади.
Ўқув   фаолиятининг   туб,   асл   мақсади   ҳам   инсонларга   янги   билимларни
(ахборотларни)   беришдан   иборат   бўлиб,   улардан   фаолликни,   англашинилган
мотивларни тақозо  этади. Шунинг учун ахборот узатиш мақсади муомаланинг
нутқ   ёрдами   билан   талабаларни   билим,   усуллар,   операциялар   билан
қуроллантиришга   йўналтирилгандир.   Ушбу   мақсад   ўзининг   к ў лами   б и лан
бош қ алардан кескин тафовутланади.
11
  Баратов   Ш.Р. Социально – психологические    и   научно – практические   основы   создания   психологической
службы    в  Узбекистане :  Автореф. дис. ..  докт. психол. наук. – Ташкент ,  1998. 12
3.Ундовчи мақсад. Мулоқот ўрнатиш олдида турган мақсадлардан бири
бу   талаба   шахсини   муайян   фаолият   мохиятига,   ўзлаштириш   объектига
марказлаштиришдан   иборатдир.   Муомаланинг   ундовчи   мақсади   учта
йўналишдаги хатти-ҳаракатлардан ташкил топади:
-   талабани   фаолликка   ундовчи   муомалавий   мақсад   (имкониятлари
мавжудлигини   таъкидлаб   ўтиш;   мойиллиги,   лаёқатига   туртки   бериш   ва
бошқалар);
                    -   билимларни   ўзлаштириш,   истеъдодни   намоён   қилиш,   ижти моий
фаоллик   намунасини   ҳам   маънавий,   ҳам   моддий   жиҳатдан   рағбатлантириш
мароми;
                  -   касбий   лаёқатини   фаоллаштириш,   мукаммаллаштиришга   қаратилган,
олий мактаб таълими тизимидан ташқари чиқувчи фаолиятга ундовчи муомала
мақсади   (олимпиада,   танловда   қатнашиш,   чет   эл   фондларида,   спорт
мусобақаларида иштирок қилиш).
4.Шахслараро   муносабатларни   мувофиқлаштиришдаги   мулоқот
мақсади.   Ўқитувчининг   талабалар   нутқини   тинглаш   жараёнида   мавзу
моҳиятининг   ўзаро   мувофиқлашуви,   муомала   мазмунини   бир   тамойилга,
муайян   шаклга   йўналтириш,   фикрлар   яқдиллигини   вужудга   келтириш.   Бу
мулоқ о т шакли талаба нутқини, ахборотини аниқ мақсадга мужассамлаштириш
билан якунланади.
    5.   Ўқитувчи   билан   талабалар   ўртасидаги   хамкорлик   фаолияти
махсулини   тушунишга   қаратилган   мулоқот   мақсади.   Таълим   жараёни
ахборотларининг   талабалар   томонидан   идрок   қилинишига   мўлжалланган
бўлмасдан,   балки   уларни   тушуниш,   англаб   етиш   билан   якунланиши   лозим.
Шунинг   учун   бу   жараёнда   ҳар   хил   хусусиятли   установкаларни   вужудга
келтириш,   эзгу   ниятларни   уйғотиш,   ички   юксак   инсоний   кечинмаларни   ҳосил
қилиш   орқали   муомала   мароми   таркиб   топтирилади.   Шахслараро   ҳамкорлик
фаолияти ўзаро тушунув, ўзаро таъсир ўтказиш, ахборотлар алмашиш негизига
12
 Бодалёв  А.А.  Личность  и  общение. –  Москва, 19 9 8. қурилади.   Билимлар   тасаввур   даражасидан   аста-секин   тушунув   (англашиш)
босқичига ўтиш билан тавсифланади.
6.   Муомалада   мотив     ва   мақсад.   Ҳамкорлик   фаолияти   иштирокчилари
(ўқитувчи   билан   талабалар,   талабаларнинг   ўзаро)   муносабатлари   мулоқот
орқали   амалга   оширилади.   Ўқитувчи   билан   талабалар   тенг   ҳуқуқли   ҳамкор
бўлиши   учун   зарурий   шарт-шароитлар   яратилиши   лозим.   Бунинг   учун
билимлар ни ўзлаштириш даврида муайян даражада шахслар ўртасидаги оралиқ
масофани камайтириш, ўзаро яқинлик, самимийлик, ишонч туйғусини вужудга
келтириш   даркор.   Улар   ҳамкорлик   фаолиятининг   тенг   ҳуқуқли   субъектига   ва
шериклик даражасига ўсиб ўтиши шарт.
13
Фақат   ўзаро   бир-бирини   ҳис   қила   олиш,   пайқаш,   сезиш   (перцептив
ҳолат)   орқали   ҳамкорлик   фаолиятидаги   шериклар   руҳий   оламида   ижобий,
шижоатли,   кўтаринки   суръатли   эмоционал   хис-туйғулар   уйғотиш   ва   бунинг
оқибатида   оптимизм   кайфиятини   бунёд   этиш   лозим.   Пессимизм,   фрустрация
(умидсизланиш, руҳан тушиш, лоқайдлик, сустлик) кечинмаларига илхомбахш
таъсир   ўтказиш   воситаси   билан   шахсда   эзгу   ният,   мангулик   хислатларини
шакллантириш   мумкин.   Бунда   мулоқ о т   мақсади   шахсий   кечинмаларга   таъсир
ўтказиш билан муомаланинг муай ян шаклини ўзида акс эттиради.
7. Муомала жараёнида шахслараро муносабат ўрнатиш мақсади. Мазкур
функция   олдида   турган   асосий   нарса   -   бу   шахс лараро   муносабатларнинг
моҳияти   ичидан   ўз   ўрнини   билиш   ва   тушуниш   ҳамда   унинг   оқиллигига   ўзида
ишонч ҳосил қилган ҳолда қайд этишдан иборатдир.
8.   Шахслараро   муносабатлар   негизида   ётувчи   инсоннинг   мақоми   ва
ролидан   келиб   чиққан   ҳолда   ўз   имкониятларини   намоён   этиш,   нималарга
қодир   эканлигига   ишонч   ҳосил   қилиш,   уни   оқилона   баҳолаш,   ютуқ   ва
камчиликларини   қайд   этиб   бориш   муомала   кўламини   кенгайтиради,   ўқув
фаолияти махсулдорлиги (самарадорлиги) кўрсаткичини орттиради.
9.   Ҳамкорликдаги   фаолият   иштирокчилари   ўз   хақ-ҳуқуқларини
амалиётда намойиш қилиш, ролларни бажариш туфайли муомалада ҳулқ-атвор
13
 Бодалёв  А.А.  Личность  и  общение. –  Москва, 1983. кўникмаларини   қўллаш   кўрсаткичлари   ва   имкониятларини   рўй   рост   акс
эттирадилар.   Муносабатларнинг   горизонтал   шаклидан   унумли   фойдаланиш
эвазига   ўқитувчи   би лан   талабалар   ўртасидаги   алоқа   тобора   якинлашади,
жипслашади, ўзаро бир-бирига нисбатан ишонч хис-туйғулари вужудга келади.
14
10.Муомала   иштирокчиларининг   ўзаро   таъсир   ўтказиш   мақсади
қуйидаги шаклларда ифодаланиши мумкин:
        -   ўзаро   таъсир   ўтказиш   натижасида   ўқитувчи   билан   талабаларнинг
руҳий ҳолатларида ўзгаришлар вужудга келиши;
      -   ўзаро   таъсир   ўтказиш   туфайли   ҳамкорлик   фаолияти   субъектларида
хатти-ҳаракатларнинг ўзгариши;
      -   шерикларда   шахслилик,   маънавий   ўзаро   тушунув   фазилатларининг
шаклланиши.
Юқоридагиларнинг   таъсири   натижасида   инсоннинг   билиши   ва   ҳулқ
мотивлари,   эҳтиёжлари,   интилишлари,   хоҳиши,   эътиқоди   ва   ҳоказоларда
ижобий   ўзгаришлар   таркиб   топади,   таълим   самарадорлигининг   ошишига
ҳизмат қилади.
Муомала   функциялари   к ў п   ҳ олларда   коммуникатив   воситаларда   ўз
аксини топади:
-   белгилар,   аломатлар   тизими,   яъни   нутқ   орқали   ўқитувчи   билан
талабалар ўртасида алоқа ўрнатилади;
-   оптик-кинетик   воситалар,   яъни   имо-ишора,   мимика,   пан томимика
ёрдами билан шахслараро мулоқот ўрнатиш имкониятининг яратилиши;
-   паралингвистик   ва   экстралингвистик   тизимлар   воситасида   шахслараро
муносабатга киришиш, тўғри ва тескари алоқа боғлаш;
 -  па у за, интонация, товуш частотаси, темпи, ритмикаси ва бош қ алар;
-   коммуникация   ўрнатишда   вақт   ва   фазовий   мезонларни   татбиқ   этиш:
«кўз   билан   алоқага   киришиш»,   вақт   бирлигини   ноанъанавий   йўл   билан
14
  Богоявленская   Д.Б.   Интеллектуальная   активность   как   проблема   творчества.   Ростов-н.-Д.,   изд-во
Ростовского ун-та, 1983.   изоҳлаш (қадимги санани, энг янги, замонавий даврни тушунтириш);
-   коммуникациянинг   персонализация   хусусияти   билан   уйғунлаштириш,
яқинлаштириш,   яъни   шахсий   фазилатлари   би лан   ўзига   ром   этиш,   ўқитувчи
билан талабалар муомаласини илиқлаштириш, самимийлаштириш ва ҳоказо.
15
Муомала   жараёни   коммуникация,   интеракция   ва   перцепция
қ исмларидан   иборат   т у зилишга   эгадир.   Муло ҳ азаларнинг   аксарият   қисми
коммуникацияга   ба ғ ишланганлиги   ю қ орида   келтирилган   маълумотлардан
к ў риниб   турибди.   Л екин   унинг   қ олган   қ исмлари   (таркиблари)   ҳа м   алоҳида
функцияни бажариш билан ўзаро фар қ ланишади.
        Интеракция   (муомала   қатнашчиларининг   ўзаро   таъсир   ўтказиши)
муомала жараёнида қуйидаги функцияларни ижро этади:
    -   ўқитувчи   билан   талабалар   ва   талабаларнинг   ўзаро   фикрлар
тўқнашувида ёки мувофиқлигида кооперациянинг вужудга келиши;
    -   фикрлар,   қарашлар   далилланишида,   изоҳланишида   муома ла
қатнашчилари ўртасида конкуренция (рақобат) туғилиши;
 - ўзаро таъсир ўтказишда келишув ёки низо хосил бўлиши;
  -   шерикларнинг   хатти-ҳаракатлари   стратегиясини   прогноз   (башорат)
қилиш;
  -   ўзаро   таъсир   қилишнинг   баъзи   бир   оқибатларини   ҳисобга   олиш   ва
бошқалар.
Муомаланинг   перцепция   (инсонни   инсон   томонидан   идрок   қилиш)
таркиби қуйидаги функцияларни бажаради:
-   идентификация,   яъни   ибратли   ёки   иллатли   ҳулқ-атвор   кўринишларига
ўхшаш бўлишидан иборат шахснинг интилиши;
- рефлексия, яъни ўзини ўзи ва бошқаларни оқилона баҳолашда, аниқ акс
эттиришни ифодаловчи шахс салохияти;
-   стереотипизация,   яъни   аждодларнинг   мезонларига   асосланган   ҳолда
инсонни инсон томонидан баҳолаш жараёни эканлиги;
15
  Дружинин В.Н. Психология общих способностей – СПб.: изд. «Питер», 2000 - аттракция, яъни ўзга кишиларни ташқи қиёфаси билан маҳлиё қилишдан
иборат шахснинг имконияти, у қуйидаги кўринишларга эгадир:
    -   эмпатия:   муомала   кезида   ўзга   шахс   ўрнига   ўзини   қўйишдан   иборат
ҳамдардлик ҳис-туйғулари;
-   симпатия   -   мулоқотга   киришувчига   илиқ,   самимий,   меҳр-муҳаббат
туйғуларига эгалик;
-   антиципация   -   амалга   оширмоқчи   бўлинган   фаолият   натижаларини
олдиндан кўра билишлик;
-   муомала   жараёнида   фикрлар   йўналиши,   мулоҳазалар   ечими   кабиларни
яққол идрок қилишдан иборат шахс хислати ва ҳоказо.
Муомала   функцияларини   янада   кенгайтириш   учун   унинг
иштирокчиларини   тренингга   (машқ   қилишга)   ўргатиш   мақсадга   мувофиқ.
Тренинг ёрдамида муомаланинг турли хил маромлари шахснинг ҳулқ-атворига,
нутқий   фаолияти   моҳиятига   сингдирилади.   Муомала   функциялари   билан
ўқитувчилар  ва  талабаларни   таништириш  билим  олиш  (уни  узатиш)  сифатини
кутаради,   ҳулқ-атвор   ҳаракатларини   такомиллаштиради,   оқибат   натижада
таълим-тарбия самарадорлигини юксалтиради.
                        Муомала   ва   нутқ : 16
Ижтимоий   ҳаётда   шахслараро   муносабатда,   оила
аъзолари   ўртасида   нутқ   мазмуни,   маданияти,   одоби   муаммоси   ғоят   муҳим
масалалардан   биридир.   Бироқ,   бу   ишни   амалга   оширишда,   биринчи   галда
раҳбар   кадрлар,   ўқитувчилар   ва   ота-оналарнинг   ўзлари   намуна   кўрсатиб,   соф
она   тилида   мантиқан   саводхон   тарзда   сўзлашишлари   лозим.   Аксарият   ўзбек
ёшларининг   ҳулқ-одоби,   мехнатсеварлиги,   уддабурон-чаққонлиги,   саранжон-
саришталик   хусусиятлари   билан   ҳаммада   ҳавас   уйғотибгина   қолмай,   балки
ширин   сўз,   хушмуомала,   ёқимтойлик,   дилкашлик,   мулоқатмандлик
фазилатлари   билан   ижтимоий   макро,   микро   ва   мизе   муҳитга   илиқлик,   нур
ёғдирадилар ҳамда бошқа миллатга тааллуқли тенгдошларидан фарқланадилар.
17
Миллий муҳитимизда “СЕН” ва “СИЗ” сўзлари ҳам бир о ғ издан чи қ иши
16
  Токарева   В.А.   О   социально-психологических   проблемах   формирования   нравственных   качеств     личности   //
социально-психологические проблемы формирования личности. Тошкент, 1986.
17
 Ғозиев Э.Ғ.  Социал  психология  Т., Университет,  2013 , тўғри   тасаввур   қ илинади   ва   аждодларимиздан   мерос   сифатида   қ олган
стереотипизацияга асосланиб фикрлар бош қ а кишиларга  у затилади. 
Балиқ   сув   билан   тирик   деганларидек,   инсон   инсон   билан   мулоқотга
киришганлиги   туфайли   ижтимоийлашиб,   ижтимоий   тажрибаларни   эгаллаб
камол   топа   боради.   Бунинг   асл   маъносида   одамларнинг   ўзаро   мулоқотидаги
алоқа   қуролининг   ижтимоий   сифатлари   ва   механизмлари   ётади.   Бинобарин,
муомала   ва   муносабат   жараёнида   нутқ   маданиятига   риоя   қилган   ҳолда,
мазмунли   ҳамда   равон   сўзлай   олиш,   ўзгаларга   маълумот,   ахборот   узатиш,
тескари   алоқа   орқали   муайян   хабар   қабул   қилиш   нақадар   улуғворликдир.   Ўз
навбатида,   ҳар   бир   одам   мулоқотда   сезгирлик,   зийраклик,   тезкорлик,
хозиржавоблик,   иболилик,   иффатлилик,   самимийлик,   очиққалблилик
намуналарини   кўрсата   олиши   бошқалар   нигоҳи   қаршисида   хушсуръат,
бетакрор тимсол яратади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўз она тилини пухта ўзлаштириб олган
ҳолда,   равон   ва   чиройли   сўзлаш   ҳамда   ажойиб   нотиқ   бўлиб   етишиш   кўп
жиҳатдан   бадиий   адабиётларни   тинимсиз   мутолаа   қилишга   бевосита   ва
билвосита  боғлик бўлади.
  Бунда   ўзбек   мумтоз   ва   ҳозирги   замон   адабиётининг   энг   қимматли
намуналаридан,   хусусан   уларнинг   ахлоқ   одоб,   инсонпарварлик,
ватанпарварлик, адолат ва хаққониятни тарғиб этувчи асарларидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Шундай   қ илиб,   жамоат   жойларида   ўзини   ўзи   идора   қилиш,   хушмуомала
бўлиш,   ўзида   мулоқотмандликни   шакллантириш,   нома қ бул   ҳулқ-атвордан
ўзини   тийиш   ҳар   кандай   жамиятимиз   аъзосининг   маънавий   етуклиги,
баркамоллиги   ифодаси   эканлигини   ёшлар   онгига   сингдириб   бориш   ўзаро
тушунишни   келтириб   чи қ аради.   Б ў л ғ уси   мутахассисларни   муомала   мароми
юзасидан   тизимли   билимлар   билан   таништириш,   муайян   малакалар   билан
уларни   қ уроллантириш   касбий   тайёргарлигининг   таркибий   қисми   б ў лмо ғ и
зарур.   Муста қ ил   фикрловчи,   ижодий   изланувчи   ёшларни   шакллантириш   учун,
аввало,   уларда   ў қ иш   мотивларини   барқарорлаштириш,   шахслараро,   халқаро, миллатлараро   алоқа   қ уроли   бўлмиш   нутқ   маданиятига   ва   муомала   маро мига
ў ргатиш макро, микро, мизе или қ  муҳитнинг кафолатидир.
                    Муомала   психологик   муаммо   сифатида :     18
Муомала   коммуникатив
фаолият   сифатида   баҳоланганида,   коммуникатив   технология   эса
фаолиятли   ёндашувда   татби қ   қ илинганида,   энг   аввало,   ижтимоий
позициялар,   ну қ таи   назарлар,   қ арашлар,   баҳолаш   тизимини
шакллантириш,   ташкиллаштириш   ва   бошқариш   жараёнларининг
психологик   тал қ ини   назарда   тутилади.   Мазкур   социал-психологик   ҳолат
учта к ў ринишдаги ком муникатив шаклларда ўз ифодасини топади:
1. Монологик   (муомаланинг   бошқа   иштирокчилари   фикрини   эшитишга
қаратилган суҳбатнинг ташкилотчи субъекти шахсий билдириши коммуникатив
хатти-ҳаракатлар устуворлигида ўтади);
2. Диалогик   (ўзаро   таъсир   ўтказишнинг   субъектлари   ўзаро   ташаббускор,
фаол, бир бирига таъсиркор туйғуларини намойиш қилади);
3. Полилогик   (кўпқиррали   муомала   тури   хисобланиб,   ком муникатив
ташаббусни   эгаллаш   учун   мулоқотдошлар   ўзига   хос   кураш   хусусиятига
мойилдирлар,   бу   нарса   кўпинча   уни   максимал   даражада   самарали   амалга
оширишга интилиши билан алоқадордир).
Муомалани   фаолият   сифатида   тасаввур   қилиш   уни   муайян   содда   хат т и-
ҳаракатлар   тизимидан   иборат   эканлигини  билдиради   ва   қуйидагиларда   намоён
бўлади:
           а)   муомаланинг ташаббускори сифатида;
           б)   ташаббусга й ў налтирилган субъект тари қ асида;
           в) муомаланинг ташкиллашув меъёрлари  қ абилида;
           г) муомала  қ атнашчилари кўзда тутадиган мақсадлари к ў ринишида;
          д) ўзаро таъсир ўтказиш амалга ошадиган вазият йўсинида ва ҳоказо.
Муомаланинг   ҳар   қайси   ҳаракати   (акти)   ўзаро   алоқадор   коммуникатив
хатти-ҳаракатлари занжири тари қ асида тасаввур  қ илиниши мумкин, чунончи:
18
  Каримова В.М., Акрамова Ф.А. Психология. Маърузалар матни. ТДИУ.- 2005, 156-164-бет лар
    Ғозиев Э.Ғ. Психологик муаммолар. –Т.: 1998.           1. Муомала субъектининг коммуникатив вазиятга кириши;
                  2.Муомала   субъекти   томонидан   коммуникация   хусусиятини   баҳолаши
(ижобий ёки салбий; мақбул ёки номақбул; муваққат ёки давомли);
           3.Коммуникатив вазиятга йўналганлик;
                    4.Ўзаро   таъсир   кўрсатиш   имкониятини   вужудга   келтириш   мақсадида
бошқа субъектни танлаш;
                  5.Муомала   вазиятининг   хусусиятларини   ҳисобга   олган   ҳолда
коммуникатив топшириқларни белгилаш;
                  6.Ўзаро таъсир кўрсатиш субъектига нисбатан махсус ёндашувни татбиқ
этиш;
          7. Ўзаро таъсир к ў рсатиш субъект шериги ниятига мослашиш;
          8. Шерик субъект ди ққ атини субъект ташаббускор томони дан жалб этиш;
                  9.Шерик   субъектнинг   эмоционал-психологик   ҳолатини   баҳолаш   ва   уни
ўзаро таъсир кўрсатишга киришишга тайёргарлик даражасини аниқлаш;
                10.Шерик   субъектнинг   эмоционал-психологик   ҳолатига   нисбатан
ташаббускор субъект ўзини ўзи тайёрлаши;
                11.Муомала   субъектлари   эмоционал-психологик   ҳолатларни   ўзаро
тенглаштириши   (мутаносиблаштириш),   уму мий   эмоционал   кўринишни
шакллантириш;
                12. Шерик   субъектга   ташаббускор   субъект   томонидан   ком муникатив
таъсир ўтказиши;
                  13. Шерик   субъект   реакциясини   ташаббускор   субъект   то монидан
баҳоланиши;
         14. Шерик субъектнинг фикрий жавобини ра ғ батлантириш;
         13. Муомаладош (мулоқатдош) шерик субъектнинг фикрий жавоби.
  19
Муомала   хатти-ҳаракати   мажмуаси   ю қ оридаги   15   та   моддадан   ташкил
топгандир.   Шундай   қ илиб,   муомала   акти   вужудга   келиши   учун   ташаббус
мутла қ о   зарурдир.   Шунинг   учун   муомала   субъекти   агар   ўзига   мазкур
19
  Каримова В.М., Акрамова Ф.А. Психология. Маърузалар матни. ТДИУ.- 2005, 156-164-бет лар
    Ғозиев Э.Ғ. Психологик муаммолар. –Т.: 1998. ташаббусни   олса,   биз   уни   ташаббус кор   субъект   деб   номлаганмиз,   шу
ташаббусни қабул  қ илувчи бош қ а  қ атнашчини шерик субъект деб атаганмиз.
Энди   муомала   моҳиятининг   психологик   жабҳалари   тўғри сида   мулоҳаза
юритамиз.
I .  Муомаланинг мазмунига қуйидагилар киради:
1. Инсондан инсонга ахборот  у затиш;
2. Инсонни инсон томонидан идрок қилиш;
3. Шериклар томонидан ўзаро бир-бирини ба ҳ олаш;
4. Шерикларнинг ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши;
5.Шерикларнинг ўзаро бир-бирига ҳаракат усули кўрсатиши;
6. Гуруҳий (диада, триада, полиада) фаолиятни бошқариш.
II . Муомала   мазмунига   мувофиқ   равишда   унинг   функцияла ри   ажратиб
кўрсатилади:
1.Инструментал   -   аниқ   ҳаракатни   амалга   ошириш   учун   зарур
маълумотларни   узатиш   ва   бошқарувнинг   ижтимоий   механизми   сифатида
муомаланинг намоён бўлиши;
2. Синдикатив   -   муомала   одамларни   ўзаро   бирлаштирувчи   восита
ролининг бажариши;
3.Ўзини ўзи ифодалаш - муомаланинг ўзаро тушунув, руҳий мувофиқлик
шаклида гавдаланиши;
4.Трансляцион   -   ҳамкорлик   фаолиятининг   яққол   усулларини   узатиш   ва
баҳолаш;
5. Экспрессив - эмоционал ҳолатлар ва кечинмаларда ўзаро тушунув;
6. Ижтимоий назорат - ҳулқ ва фаолиятнинг регламентациялари;
7.Ижтимоийлашув   (социализация)   -   жамиятда   қабул   қилинган   мезонлар,
қонун   ва   қоидаларга   мутаносиб   равишда   ўзида   зарур   хатти-ҳаракат
малакаларини мунтазам равишда шакллантириб бориш.
 III . Муомаланинг жабҳалари.
Ташкиллашган   тўлақонли   муомала   ўзаро   бир-бирига   боғлик,   лекин
тафовутланувчи   икки   жабҳани   бирлаштириб   туради:   ташқи,   ҳулқий операционал ҳамда ички, шахсий маъно касб этувчи.
Муомаладошларнинг   ҳулқида   бевосита   шаклланувчи   ташқи   жабҳа
коммуникатив   ҳаракатларда   ифодаланади.   Муомаланинг   ушбу   жабҳаси,   ўзига
хос курсаткичлар ёрдами билан қайд этилади:
1. Муомалада коммуникатив фаоллик;
2. Муомалада ҳаракатнинг жадаллиги;
3. Муомалада ташаббускорлик;
4. Муомалада коммуникатив маҳорат.
Муомаланинг   ички   жабҳаси   ўзаро   таъсир   вазиятини   субъек тив   тарзда
идрок   қилиш,   во қ елик   ёки   кутилма   мулоқотга   нисба тан   жавоб   ҳаракатлари
(реакция), мотивлар ва мақсадлар билан мазкур жараёнда инсоннинг чи қ ишини
акс эттиради.
IV.Муомаланинг оханги, ўзига хослиги қуйидагича аниқланади:
-муомаланинг оҳанги: хотиржам, ҳукмронона, ҳаяжонли, тилёғламалик;
- муомала жараёнидаги ҳулқ: қатъият, хавотир, ишончсиз, тортинчоқ;
 - муомала к ў риниши: интим, шахсий, ижтимоий, оммавий.
Муомала   к ў риниши   шерикларнинг   муносабати   хусусиятини   аниқлаб
беради.   Жумладан,   интим   ва   шахсий   оралиқ   мулоқотдошлар   бир-бирига   я қ ин
одамлар   ёки   д ў стлар   эканлигидан   далолат   беради.   Ижтимоий   оралиқ
расмийликка,   омма вий   эса   муомаланинг   а қ лий   намойишкорона   хусусиятига
ишора  қ илади.
Шунингдек,   муомала   охангининг   бош қ а   к ў ринишлари   ҳам   мавжуддир,
чунончи:   хурматона,   менсимай,   жид д ий   ва   ҳ азилом у з,   хайриҳоҳ   ва   жаҳлнома
кабилар.
  V.   Муомала   услуби   -   бу   одамларнинг   ўзаро   таъсир   этишининг
индивидуал-типологик   хусусиятидир.   Муомала  услубида   кўпинча   қуйидагилар
ўз аксини топади:
 - инсоннинг коммуникатив имкониятлари хусусиятлари;
 - жамоа аъзолари ва якка одам билан юзага келадиган муно- сабатларнинг
хусусиятлари;   -  инсоннинг ижтимоий ёки психологик индивидуаллиги;
- мулоқотдош шерикларнинг шахсий хусусиятлари ва бошқалар. Муомала
услубининг   негизини   ахлоқий-одобий   (этик)   аттитюд   ва   жамиятнинг
ижтимоий-адабий (этик) аттитюдини баҳолаш ташкил қилади, чунончи:
  -ижодий маҳсулдор,
  -дўстона,
  -билмасофа,
  -тазйиқнома,
  -оммабоп,
  -ҳазилнома,
  -хушомадгуйлик,
  -талабчанлик,
  -ишбилармонлик,
  - катьиятнома ва шу кабиларни ташкил этади.
Муомала   услуби   ўзаро   таъсирнинг   эмоционал   табиатига   ва   восита
танлашга таъсир этади.
  VI .   Муомала   воситалари   психология   фанида   асосн   беш   туркумга
ажратилиб таҳлил ва талқин  қ илинади:
1. Лингвистик (нутқий).
2. Оптик-кинестетик (имо-ишора, мимика, пантомимика).
          3. Паралингвистик (овознинг шираси, сифати, к ў лами, оҳанги).
          4.Экстралингвистик (пауза-тўхталиш, кулги, йиғи, нутқ суръати).
          5. Ва қ тли фазовий (дистанция-оралиқ, вақт, вазият, жой).
20
Муомаланинг   нутқий   воситаси   унинг   маъносини   аниқловчи   манти қ ий,
маъновий   ҳаракатларни   юзага   келтиради.   Сўзлашув   ҳозирги   замо н   оммавий,
очи қ  муомаланинг етакчи стилистик хусусияти ҳисобланади (гапларнинг содда,
жонли   т у зилиши,   сўзлашув   лексикаси   ва   фразеологиясидан   фойдаланиш).   Сўз
ҳаракатларининг   стилистик   ўзига   хослиги   синтаксистик   т у зилишида
20
  Каримова В.М., Акрамова Ф.А. Психология. Маърузалар матни. ТДИУ.- 2005   
    Ғозиев Э.Ғ. Психологик муаммолар. –Т.: 1998. гавдаланади. Сўз бирикмалари, иборалар (б ўғ инлар) тузилишида намоён б ў либ,
сўз   ҳаракатининг   сўзлашув   услубидаги   ўзига   хослиги   психотехник   усуллар
ёрдами билан юзага келтирилади, жумладан:
1)   хаёл   (тасаввур)   қилаётган   диалогизация   (сўз   ҳаракатларининг
синтаксистик   қурилиши   хаёл   қилинаётган   диа логик   вазиятни   тақлид   қилади   -
имитация);
  2) савол-жавоб ҳаракати (муомала субъекти ўзига ўзи савол беради, унга
унинг ўзи жавоб қайтаради);
  3) риторик савол (савол тасдиқ ёки инкор маъно билдириб, мулоқотдаги
шерикларда эмоционал кўтаринкилик ва ижодий фикр уйғотади);
4)   эмоционал   даъватчанлик   (муомала   мавзусига   нисбатан   диққатни
марказлаштириш,   йўналтириш   кучайтирилади,   муома ла   жараёнидаги
сухандонлик рағбатлантирилади);
5)   инверсияли   ҳолат   (сўз   таркибини   махсус   равишда   бузишга   йўл
кўйилади).
Сўз   х а ракатининг   сифати   ва   самарадорлиги,   коммуникатив
лаёқатмандлиги   кўп   жиҳатдан   субъект   нутқнинг   психотехникасини   қанчалик
эгаллаш даражасига бевосита боғлиқ бўлади, яъни унинг нутқ пси- хотехникаси
билан қуролланган даражасини ташкил этади.
  Инсонни   инсонга   таъсир   ўтказиш   жараёни   бир-бири   билан   узвий   боғлиқ
уч хил хусусиятли ҳаракатлар йиғиндиси мавжудлиги туфайли вужудга келади:
сўзли (нутқий), оптик-кинетик, психотехник.
Бизнингча,   таъсир   ўтказиш   -   бу   коммуникатив   муомаланинг   бевосита
ифодаланишидир.   Унинг   интерфаоллиги   муомаланинг   фазовий   ва   ва қ т
воситалари ёрдами билан таъминланади:
а) дистанция   -   мулоқотдаги   шерикларнинг   ўзаро   муайян   орали ғ и
ў лчамидир;
б) мослашиш (адаптация) - бир шерикнинг иккинчисига муносабатини
ифодаловчи қарашига, нуқтаи назарига илиқлик ҳиссининг намоён бўлишидир;
в) вақт,   вазият   -   ўзаро   таъсирнинг   осойишта   ёки   жиддий   (танглик, зўриқиш) хусусиятини аниқловчи муомала шарт-шароитларини, унинг комфорт
ёки дискомфортлигини акс этти риш ҳолатидир.
Муомала   таркибий   т у зилма   сифатида   тасаввур   этилганлиги   туфайли   уни
тенг   ҳ у қ у қ ли   шерикларнинг   ўзаро   таъсир   к ў рсатиши   ну қ таи   назаридан   туриб
тал қ ин қилиш мумкин.
Ўзаро   таъсир   к ў рсатиш   тузилишига:   ў заро   таъсир   к ў рсатишининг
субъектлари,   ўзаро   иккиё қ лама   алоқа   бир-бирига   ўзаро   таъсир   ўтказиш
имконияти,   муомала   субъектларининг   устувор   ва   ташаббускор   к ў рсаткич
бўйича   ўзгаришлари   ў рин   алмашишлари   киради.   Ўзаро   таъсир   ўтказиш
ҳаракатларнинг   қ атьий   тизимли   ижро   этиш   сифатида   тасаввур   қ илинади,   улар
диада   (триада)   шароитидаги   шеригидан   жавоб   олишга   имкон   бе ради,   вужудга
келган реакция эса таъсир  ў тказувчида аналогик реакцияни уй ғ отади.
Ўзаро   таъсир   ўтказиш   ҳаракатларининг   ҳар   қ айсиси   қ уйидагиларни
аниқлайди:
1)  ҳаракатдаги субъектни;
2)  ҳаракат й ў налтирилган объект ёки субъектни:
3) ҳаракат воситаси ёки қуролини;
4) ҳаракат методи ёки ўзаро таъсир кўрсатиш воситаларидан фойдаланиш
ўқувини;
5) индивиднинг реакциясини ва ҳаракатнинг натижасини ва ҳоказо.
Ўзаро таъсир к ў рсатиш - бу шундай психологик жараёнки, у:
1) мулоқатдошлар билан жисмоний алоқадан;
2) ҳамкорликда фазовий ўрин алмаштиришдан;
3) гуруҳий, индивидуал, ялпи ҳамкорлик ҳаракатлари мажмуасидан;
4)  вербал мулоқотга киришишдан;
5)  новербал ахборотли мулоқотдан ташкил топади. Психология фанида 
т ў планган маълумотларни умумлаштиришнинг к ў рсатишича, ўзаро таъсир 
ўтказиш психологик жараён сифатида қуйидагиларни тавсифлайди:
а) яхлит, ялпи, кооператив фаолият;
          б) ахборот қабул қилиш ва узатиш алоқаси;           в)   мулоқотдошларнинг ўзаро таъсир к ў рсатиши;
          г) шахслараро муносабат жараёни;
                  д) муомаладошларнинг фикрий тушунув вазияти ва ҳоказо. Шахслараро
таъсир   кўрсатиш   турларини   таснифлаш   қуйидаги   тоифаларга   ажратишга   ва
уларга тавсиф беришга имкон яратади, чунончи:
1)  шахслараро;
2)  шахсий - гуруҳий;
3)  шахсий - оммавий (ялпи);
4) гурухлараро;
5) оммавий - гуруҳий;
6) кенг кўламли ва бошқалар.
Психология   фанида   талқин   қилинишича,   муомала   диалектик   жараён   сифатида
таърифланади,   ўзаро   бир-бирига   қарама-қарши   (нисбий   жиҳатдан)   икки
тенденциянинг бирлигини намойиш этади, бизнингча, бу:
-   ҳамкорлик - фикрий интеграция - ўзаро я қ инлашиш, ту шуниш;
  -  фикрларнинг ўзаро зидлиги, бир-бирига номутаносиблиги
            - дифференциация - ўзаро  у зо қ лашиш, бегоналашиш.
               Жамоага раҳбарликда шахс мулоқатмандлигининг  роли   21
Инсоннинг
бошқа   одамлар   билан   муомалага   киришувида   шаклланувчи   шахснинг
фазилатлари   ва   коммуникатив   хусусият лари   жамоадаги   кишиларнинг
мулоқотига,   фаолиятнинг   тавсифларига,   ҳар   хил   хислатларига   муҳим   таъсир
ўтказади. Шунинг билан бирга татбиқий хусусиятли кўпгина масалаларни ечиш
учун муҳим аҳамият касб этади, психологиянинг педагогик, тиббий, раҳбарлик,
бошқарув   соҳалари   ривожига   алоҳида   таъсирчан,   қудратли   восита   сифатида
ҳизмат қилади.
Раҳбар   мулоқатмандлигининг   жамоани   самарали   бош қ аришга
таъсирининг   моҳияти,   психологик   тавсифлари,   намоён   бўлиш   хусусиятлари
тўғрисида мулоҳаза юритилади.
21
  Ғозиев Э.Ғ. Умумий Психология   –Т.: 2012. Биринчи   навбатда   раҳбар   шахсининг   дилкашлиги,   киришимчанлиги,
мулоқотмандлиги   хусусиятларининг   аҳамияти   жамоага   раҳбарлик   қилишда
муомаланинг   кандай   роль   ў йнашлигидан   ке либ   чи қ ади.   Агар   ташкилий
бош қ арув   фаолиятининг   мазмуний   (маъновий)   томони   раҳбар   бажарадиган
мақсад   (вазифа)   функцияси   ва   операция   функцияси   ҳисобланади,   бундай
фаолиятни   амалга   оширишнинг   мажбурий   шакли   ва   воситаларидан   бири
муомала   саналади.   Худди   шу   боисдан   раҳбарнинг   коммуникатив   функцияси
мақсадга   эришув   воситалари   функцияларига   алоқадор   б ў либ,   бош қ арув
фаолияти   операцияларини   амалга   оширади.   Раҳбар   муомала   ёрдами   билан
жамоада ҳамкорлик фаолиятини ташкил этади, ижрочилар фаолияти ва ҳулқини
бош қ аради.   Бир   қ атор   илмий   тад қ и қ отчиларнинг   мулоҳазаларига   қ араганда,
ра ҳ барнинг   т ў ртдан   уч   қ и с м   ва қ ти   ижрочилар   ю қ ори   ва   қ уйи   мав қ едаги,
лавозимдаги   раҳбарлар   билан   мулоқат   қилишга   кетади.   Хо лбуки  шундай   экан,
муомала   бош қ арув   фаолиятини   такомиллаштиришнинг   энг   муҳим
имкониятлари  (захираси)  дан  бири сифатида намоён бўлади,  бинобарин,   қ улай
вазият сараси сингари ундан унумли фойдаланиш керак.
22
Шахс мулоқотмандлиги муҳим аҳамият касб этишининг ик кинчи томони
шундан   иборатки,   унда   жамоа   билан   раҳбарнинг   ўзаро   таъсир   кўрсатишида
юқори   даражада   эксплицитлик   намо ён   бўлади.   Раҳбар   муомаласининг   латент
даври   сифатларидан   фарқли   ўлароқ   шахслилик   хусусиятлар   ижрочилар
томонидан   бевосита   идрок   қилиш,   баҳолаш   ва   реал   муносабатлар   предме ти
бўлиб   ҳисобланади.   Бинобарин,   ушбу   хусусиятлар   жамоадаги   социал-
психологик   ҳодисаларга   сезиларли   таъсир   кўрсатиш   имкониятига   эга,
жумладан, ижрочиларнинг кайфиятига, раҳбар билан шахслараро муносабатдан
қониқишга,   умуман   олганда   жамоадаги   социал-психологик   муҳитга   таъсир
ўтказа олади.
Тадқиқотчи   А.Л.Журавлёвнинг   талқинича,   шахснинг   мулоқатмандлиги
бошқа   одамлар   билан   мулоқотга   киришувчанлиги   тортинчоқлик,   маънавий
22
  Ғозиев  Э.Ғ.,  Жабборов  А.М.   Фаолият  ва  хулқ  атвор  мотивацияси. – Тошкент: Университет , 2001. ниқобнинг   йўқлиги   билан   тавсифланади.   Унингча,   мулоқатмандлик   бир   қатор
эмпирик   референтларга   эга   бўлиб,   унинг   ифодаланишини   баҳолаш
имкониятини   вужудга   келтиради.   Биринчи   марта   унга   алоқадор   нарса   -   бу
муайян   вақт   оралиғида   шахс   томонидан   амалга   ошириладиган   бошқа   одамлар
билан мулоқотга (алоқага) киришиш миқдори ёки частотасидир. Шуни алоҳида
таъкидлаб   ўтиш   жоизки,   шахснинг   мулоқатмандлигини   ифодалаш   даражаси
тўғрисида   мулохаза   юритиш   учун   алоқага   киришувчанликнинг   частотаси
етарли эмас. Муаллифнинг таъкидлашича,  иккинчи мажбурий референт бўлиб,
мазкур   алоқаларнинг   эмоционал   “тони”   (туси)дир.   Шунингдек,   ижобий,
нейтрал, салбий  (не гатив)   акс этиш  имконияти  мавжудлиги  туфайли  шахснинг
мулоқотга   киришувчанлик   ва   мулоқотмандлик   сифатларига   ажратиш   зарур.
Мулоқотга   киришувчанлик   деганда,   одамнинг   бошқалар   билан   осон   алоқа
ўрнатувчанлиги,   ишбилармонлик   намойиш   қилишлиги,   бунда   шерикларда
муомаланинг эмоцио нал салбий “тон” (тусит) чақирувчи ҳолатга йўл қўйишлик
тушунилади.   Мулоқотмандлик   шахс   сифати   тариқасида   муомаланинг
эмоционал   ижобий   тони   (туси)   билан   уйғунлашган   тарзда   намоён   бўлишини
тақозо этади.
Тадқиқотчилар   Д.П.Кайдалов   ва   Е.И.Суименколар   одамларнинг   ўзаро
бир-бирига   таъсир   кўрсатишини   ва   муомаласини   баҳолаш   учун   “шахсларни
ижтимоий   ахборот   билан   ўзаро   бойитиш   самараси”   тавсифини   киритишни
тавсия   қиладилар,   биноба рин,   муомаланинг   ҳар   қайси   акти   (ҳаракати)   ёрдами
билан бир-бирига ахборот узатиш якунининг мажмуасини билдиради.
А.Л.Журавлёвнинг   гувохлик   беришича,   муомаланинг   феноменини
ўргатиш   бўйича   социал   психологияда   стандартлаштирилган   методикалардан
фойдаланилган   ҳолда   жиддий   равишдаги   эмпирик   тадқиқотлар   жуда   кам
ўтказилмоқда ва унинг жамоа хаёти ҳамда фаолиятининг турлича жабҳаларига
таъсири   қарийб   ўрганилмаган.   Шунинг   учун   раҳбар   шахсининг   комму никатив
сифатларининг   фаолият   самарадорлиги   кўрсаткичига   бағишланган   махсус
тадқиқотлар   мавжуд   эмас,   ваҳоланки   бу   масаланинг   аҳамияти   бир   қатор
манбаларда алоҳида таъкидлаб ўтилган. Ушбу   муаммо   юзасидан   педагогик   жамоаларининг   кўпроқ   ва   нисбатан
камроқ   тайёргарлик   даражасига   эга   бўлган   раҳбарларидаги   шахслилик
хусусиятларини қиёслашга бағишланган ишни таъкидлаб ўтишнинг ўзи етарли.
Унда   шах снинг   ёрқин   ифодаланган   ахлоқий   коммуникатив   сифатлари   изоҳлаб
берилган,   лекин   бу   тадқиқотда   коммуникатив   фазилатларни   ўлчаш   амалга
оширилмаган   ҳамда   раҳбарлик   самарадорлиги-   нинг   кўрсаткичлари
шакллантирилмаган.   Ушбу   мулоҳазалардан   келиб   чиққан   ҳолда   А.Л.Журавлёв
тадқиқод предмети қилиб раҳбар шахси мулоқатмандлигини ишлаб чиқариш ва
социал-   психологик   кўрсаткичларига   таъсирини   танлайди.   У   ишлаб
чиқаришнинг   яққол   шароитлари   билан   аниқланувчи   жорий   вазифаларни
бажарувчи   саноат   корхоналарининг   бирламчи   жамоаларини   тадқиқод   объекта
сифатида   танлайди.   Тажрибаларда   200   дан   ортик   бирламчи   жамоалар   ва
уларнинг хўжалик раҳбарлари иштирок этади.
Тадқиқод   олдига   мулоқотмандликнинг   ортиши   раҳбар   фао лиятининг
социал-психологик   ва   ишлаб   чиқариш   кўрсаткичларига   ижобий   таъсир   этиши
мумкин, деган фараз қўйилади.
1.2  Шахслараро   муносабатларни тадқиқ этишнинг назарий йўналишлар
  Муомала   ижтимоий -психологик   во қ елик   сифатида :   Ўзаро
биргаликдаги   ҳаракат   жараёнларида   ижтимоий   назорат   муносабатга
киришадиган   одамлар   «бажарадиган»   роллар   репертуарига   мувофиқ   тарзда
амалга   оширилади.   Психологияда   рол   деганда   хулқ-атворнинг   норматив
жиҳатдан   маъқул   бўлган   муайян   ижтимоий   мавқени   (лавозимга,   ёши   ёки
жинсий   белгиларига,   оиладаги   мавқеига   ва   бошқаларга   кўра)   эгаллаб   турган
ҳар   бир   к и шидан,   теварак-атрофдагилар   кутаётган   намунаси   тушунилади.
Субъект   ўқитувчи   ёки   ўқувчи,   врач   ёки   бемор,   катта   ёшли   киши   ёки   бола, бошлиқ ёки бўйсунувчи, она ёки буви, эркак ёки аёл киши, меҳмон ёки мезбон
ва   шу   каби   ролни   бажаради.   Ҳар   қандай   рол   мутлақо   аниқ   талабларга   ва
атрофдагиларнинг муайян орзу-истакларига жавоб бериши керак.
23
Ёлғиз   бир   кишининг   ўзи   муносабатнинг   турли   хил   вазиятларига   дуч
келаркан,   қоида   тариқасида   ҳар   хил   ролларни   бажаради.   Ўзининг   хизматдаги
ролига   кўра   директор   бўлиб   турган   киши   бетоб   бўлиб   қолганида   бемор   ролига
кирган   ҳолда   врачнинг   барча   кўрсатмаларини   бажаради;   шу   билан   бирга   уй
шароитида   у   кекса   онасининг   мўмингина   ўғли   ролини   сақлаб   қолади;
меҳмонларни   қабул   қилаётган   кезда   мехмоннавоз   мезбон   бўлиб   чи қ ади   ва
ҳоказо.   Рол   мавқеларининг   кўплиги   баъзида   уларнинг   тўқнаш   келишига   -   рол
конфликтларига   (зиддиятларга)   сабаб   бўлади.   Ўқитувчи   педагог   сифатида   ўз
ўғлининг   характеридаги   камчиликларни   сезмаслиги   мумкин   эмас   ва   унга
нисбатан талабчанликни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди, лекин ота сифатида
у баъзан раҳмдиллик қилиб, боланинг салбий қилиқларини хаспўшлаб, уларнинг
авж   олишига   кўмаклашади.   Интизомсиз   ўқувчининг   ота-оналари   ҳузурига
келганда   педагог   меҳмон   сифатида   уларнинг   фарзанди   ножўя   хатти-ҳаракат
қилгани   ҳақидаги   нохуш   хабар   билан   мезбонларни   ранжитмаслиги   лозим   эди,
лекин ўқитувчи сифатида шундай қилишга мажбурдир.
Турли   хил   ролларни   бажараётган   одамларнинг   ўзаро   биргаликдаги
ҳаракати   роллар   эҳтимоли   билан   бошқарилади.   Киши   буни   истайдими   ёки
истамайдими,  лекин  атрофдагилар   ундан  муайян   намунага   мос   келадиган   хулқ-
атворни   талаб   қилади.   Ролнинг   қандай   бажарилиши   ижтимоий   назорат   остида
бўлади, ижтимоий жиҳатдан муқаррар равишда баҳоланади.
Муомала   шахслараро   муносабатларнинг   шундай   кўринишидирки,   унинг
ёрдамида   одамлар   бир-бирлари   билан   ўзаро   психик   жиҳатдан   алоқага
киришадилар, ўзаро ахборот алмашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказадилар,
таъсирланадилар,   бир-бирларини   ижобий   ва   салбий   томондан   ҳис   қиладилар,
идрок   этадилар,   муайян   та саввур   образларини   яратадилар   ва   бир-бирларини
23
  Шейнов В. Психология и этика делового контакта. М. 1997. тушунадилар, у ёки бу имкониятларини англайдилар ҳамда баҳолайдилар.
Ҳудди   шу   боисдан   муомала   ижтимоий-психологик   ҳодиса,   илмий
категория   сифатида   ижтимоий   турмушнинг   барча   соҳаларида   бевосита
иштирок   этиб,   инсониятнинг   ҳамкорлик   фаолиятининг   моддий,   маънавий,
маданий,   эмоционал,   мотивацион,   когнитив   ва   регулятив   қирраларининг   ҳам
объектив,   ҳам   субъектив   эхтиёжи   сифатида   вужудга   келади,   ижтимоийлашув
ва камолотнинг асосий омили, негизи, механизми функциясини бажаради.
Муомала инсон тараққиётининг генезиси ҳисобланмиш ўйин фаолиятини
юзага   келтирувчи,   ҳаракатлантирувчи,   маъна вий   эхтиёжларини   қондирувчи
таълимнинг   ҳамкорлик   фаолия тининг   бошқарувчиси,   ижтимоий   ишлаб
чиқаришнинг   негизи   саналмиш   меҳнат   фаолиятининг   моддий,   иқтисодий
стимули тариқасида муҳим роль ўйнайди.
 Муомала муваффақиятининг негизи шахснинг руҳий дунёси, эхтиёжлари
мотивацияси   (лотинча   mоvеге   -   ҳаракатлантираман;   одамни   муайян   хатти-
ҳаракатларга   ундайдиган   сабаблар   мажмуаси),   ҳарактер   хислати,   индивидуал
типологик   хусусияти,   қобилияти,   эътиқоди,   ақл   заковати   ва   шунга   ўхшаш
инсоннинг   фазилатлари,   сифатлари   намоён   бўлиши,   кечиши,   ривожланиши
ҳисобланади.   Аксинча   муомала   жараёнида   мулоқотдошларнинг   тасаввурлари,
қизиқишлари,   хис-туйғулари,   хатти-ҳаракатлари,   кўникмалари,   воқелик
натижасини   олдиндан   сезиш,   пайқаш,   таъсир   ўтказиш   услуби   таркиб   топиши
мумкин.
Муомаланинг   инсон   психик   тараққиётига   ижобий   таъсири   муаммоси
тўғрисида чет психолог олимларидан Л.С.Виготский,   24
С.Л.Рубинштейн,   25
А.Н.
Леонтьев,   Б.Г.   Ананьев,   А.В.   Запорожец,   А.А.   Бодалев,   Б.Ф.   Ло мов,   А     М.И.
Лисина   ва   бошқалар   илмий   тадқиқот   ишларини   олиб   борганлар.   Жумладан,
26
Б.Ф.Ломов мулоҳазасича, биз бирон-бир индивиднинг турмуш тарзини тадқиқ
этар эканмиз, нафақат унинг иш фаолиятини, балки у ким билан ҳамкорлик ва
қай йўсинда муомала қилишини эътиборга олишимиз жоиз.
24
  Рубинштейн. Л.С. Принципў  и пути развития психология. Москва,2001
25
  А.Н. Леонтьев Деятельность. Сознание. Личность. –М.: “Политиздан”, 1975
26
  Л омов Б.Ф.  Теорит и ческ и е и  мет од ологи ческ и е п роб лемы п си хологи и . «Наук а», 1994   Шахслараро   муносабатда   унинг   қатнашчиларини   ўзаро   тушуниш
жараёни муомала муваффақиятини таъминлаш кафолати ҳисобланади. 
Унинг   пси хологик   механизмлари   ролини   стереотипизация,   идентифика -
ция,   рефлексия   бажариб,   ижобий   натижалар   билан   таъминлайди,   аксинча
салбий   оқибатларга   олиб   келувчи   каузал   атрибуция   ҳам   механизм   сифатида
муомала   жараёнида   қатнашади.   Бошқа   одамнинг   хатти-ҳаракатлари   сабабини,
хис-туйғуларини, ниятларини, ўй-фикрларини ва ҳулқ-атвор мотивларини унга
тўнкаш йўли би лан тушунтириш  каузал  атрибуция (лот. саиssа -  сабаб, аtriutio  -
қўшиб қўяман, инъом этаман деган сўзлардан олинган), яъни сабабий белгилар
ёки сабабий изоҳлаш деб аталади.
Инсоннинг   ҳулқини   ва   шахсий   сифатларини   баҳолаш   жа раёнида   унинг
фазилатлари, феъл-атвори тўғрисида тақчил, камбағал маълумот мавжуд бўлса,
инсонни   инсон   томонидан   идрок   қилишнинг   дастлабки   дақиқаларида   илиқ
кечинмалар, таассуротлар қолдирса, ижобий ореол (лот., франц. эҳтиром, фахр
маъносини   англатади)   деб   номланувчи   ижтимоий   ҳолат   (мезон   тариқасида)
юзага   келади.   Ташқи   ифодалар,   ички   воситаларнинг   фавқулоддаги   акс   этиши
шахс тўғрисида илиқ фикрлар,
мақтовлар,   ёқимтойлилик   хислатини   бунёд   қилади,   унинг   шахсиятига   ҳамду
санолар айтилади, натижада орттирма баҳоланишга йўл қўйилади. 
Ижтимоий   психология   фанида   ореол   самарадорлиги   деган   сўз
бирикмалари   муомаланинг   инсонни   инсон   томони дан   идрок   қилиш
(перцепция)   таркибини   ўрганишда   қўлланиб   келинмоқда,   айниқса   чет   эл
адабиётларида бой назарий ва ама лий маълумотлар тўпланган. Нотаниш инсон
тўғрисида   маълумотлар   жуда   кам   бўлса,   дастлабки   мулоқотда   нохуш
кечинмалар   вужудга   келтирса,   мазкур   шахс   ҳақида   салбий   ореол   самараси
юзага   келади.   Хатти-ҳаракат,   нутқ   оханги,   имо - ишора   сингари   муомаланинг
воситалари   нотўғри   қабул   қ илинганлиги   туфайли   нохолисона   баҳоланади.
Нотаниш   шахс   тўғрисида   юзаки,   хатто   и ғ во   қ абилидаги   маълумот   ҳам   салбий
ореол   самарасини   пайдо   қ илади.   Ё қ иш,   ё қ тириш,   ё қ маслик,   ё қ тирмаслик
туй ғ улари   ҳар   хил   к ў ринишли   ореол   самарадорлигини   шакллантиради. Ё қ тирадиган   инсоннинг   ну қ сонлари   ҳам   кўзга   к ў ринмайди,   ё қ тирмайдиган
шахснинг   рухиятидан   к ў плаб   камчилик   топиш   мумкин,   дастлабки   муносабат,
нотўғри   тавсиф   салбий   ореол   са марадорлигини   ту ғ диради,   бинобарин,   имидж
кишига ол қ ишлар ёки камситишлар олиб келади. Масалан, ё қ имтой талабанинг
курс иши, битирув иши ўқитувчи томонидан или қ  қабул  қ илинганли ги сабабли
мазмун   ва   услубий   ифодадан   ну қ сон   қ идирмайди,   аксинча   ўзлаштирмовчи,
но қ обил   талаба   фаолияти   махсулидан   хилма-хил   камчиликлар   кўзга
ташланади.   Бизнингча,   ўқитувчи   билан   талабанинг   ҳамкорлик   фаолиятига
бундай ёндашиш устозлик одоби ёки назокатига  ў та хилоф ишдир.
Шахслараро   муомала   каузал   атрибуция   маромларига   риоя   қилган   тарзда
амалга   оширилса,   у   тақдирда   салбий   хусусиятли   ореол   самарадорлигининг
олдини   олиш   мумкин   бўлади.   Инсон ни   инсон   томонидан   идрок   қилиш
жараёнида билим, кўникма, таъсир ўтказиш механизмларини ҳисобга олишдан
ташқари,   объ ектив   ва   субъектив   муносабатлар   омили,   услуби,   мароми,   шакли
кабиларни   диққат   марказида   тутиш   муомала   самарадорлигини   оширади,
шахслараро   муносабат   ўзаро   мулоқотларни   ижобий   хислар   билан   бойитиб
боришга эришилади.
  Шахслараро   алоқанинг   турли-туман   вазиятлари   ўзаро   таъ сир
ўтказишнинг бир неча усуллари ёрдами билан амалга оширилади (ишонтириш,
тақлид, уқтириш ва ҳоказо).
Ишонтириш   -   бу   фикр   юритишнинг   хукм,   хулоса   чиқариш,   мулоҳаза
бўйича   қарор   қабул   қилиш   шакллари   ёрдами   билан   мантиқан   асослаб
беришдан   иборат   жараёндир.   Мулоқотдаги   ёки   тингловчиларни   ишонтириш
таъсири   остида   ўз   қарашидан   муваққат   воз   кечиш,   нисбий   жиҳатдан   ундан
узоқлашиш,   бегоналашишга   оганлиги   туфайли   сўнгги   нуқтаи   назарни   қўллаб-
қувватлашга   қарор   қилади   ва   шунга   мувофиқ   йўл-йўриқдан   фойдаланишга
тайёргарлик   кўради.   Ишонтириш   шахсга   ёки   гуруҳга   таъсир   этишнинг   муҳим
усули   ҳисобланиб,   у   шахснинг   мотивацион,   эмоционал,   иродавий,   когнитив,
регулятив жабҳаларига бевосита дахлдор жараёндир. 
Ишонтириш   жараёни   диада,   триада   ва   полиада   сингари   ҳамкорлик фаолиятида  шахснинг  ҳам   ошкора, ҳам   яширин  мунозарасидан   ташкил  топган
бўлиб,   унинг   асосий   мақсади   мулоқотдошларга  умумий  ғояни  тушунтириш  ва
бунинг   негизида   умумий   бирликка   эришишдан   иборат   ўзаро   таъсир
ўтказишдир.   Ҳамкорлик   жараёнида   иштирокчилар   рухиятини   ўзгартириш
нияти   яширин   ҳолда   бўлиб,   унга   эришиш   имкониятининг   кўрсаткичи   жуда
юксакдир.
                  Сўз   ёки   нутқ   ёрдами   билан   одамларни   муайян   ходисага,   хақиқатга,
воқеликка,   ҳолатга   ишонтириш   шахслараро   муносабатнинг   мураккаб   усули
тариқасида  инсонга   хақиқатан  таъсир   ўтказишнинг  энг   қулай  паралингвистик,
экстралингвистик,   проксемик   йўллари   орқали   сўз   мантиқи,   гап   оханги
ўзгартирилиши билан амалга оширилади.
27
А.Г.   Ковалёв   таъкидлаганидек,   ишонтиришни   одатий   панд-насиҳат
билан   аралаштириш   асло   мумкин   эмас,   чунки   ишонтиришда   вужудга
келтирилган   вазият   ёки   муаммо   ҳар   хил   воситалар   ёрдами   билан   бирламчи   ва
иккиламчи   аломатлар   таҳлили   орқали   жиддий   оҳангда   исбот   қилинади.   Панд-
наси ҳ ат   қ илинаётган   даврда   ҳаммага   маълум   б ў лган   нутқдан,   қ уру қ
иборалардан   фойдаланганлиги   туфайли   таъсир   кучи,   самараси   жуда   пастдир,
гохо   бу   руҳий   ҳолат   тингловчида   исте ҳ зо   ёки   нафрат   уй ғ отиши   мумкин.
Янгилик   унсури   б ў лмаганлиги   сабабли   бундай   ахборот   сухбатдошга   ё қ майди,
бунинг   натижасида   унда   идрок   қилиш   қ ийинлашади,   яхши   к ў нгилда
билдирилган   фикр   салбий   реакцияга   олиб   келади.   Шунинг   учун   муло ҳа за,
“инсоннинг   жонига   тегадиган”,   “алмисо қ дан   қ олган”,   “ ў та   бачкана”   б ў лса,   у
су ҳ батдошнинг   ғ азабини   қ ўз ғ отади,  бунга  й ў л   қў ймаслик, унинг олдини олиш
лозим.
Таъсир   этишнинг   ишонтириш   усули   ишонтирувчининг   у затаётган   ёки
далиллаётган   ахбороти   мазмунли,   о ҳ ангдор,   жонли   мушо ҳ ада   қ абилида,
манти қ ий   ур ғ уга   эга,   манбаларга,   қонуниятга   асосланган   б ў лса,   у   ҳ олда   уни
қабул   қ илувчи   (ишонувчи)   шахснинг   ушбу   маълумотга   нисбатан   онгли
муносабати   юзага   келади,   ўзаро   бир-бирига   ишонч   туй ғ усининг   ўрнатилиши
27
  Ковалев А.Г. Воспитание чувств. – М.: 1971 жараёнининг муваффа қ иятли якунлашини таъминлайди.
Шахслараро   бевосита   муносабатлар   ўрнатишда   та қ лид   муҳим   роль
ў йнайди,   баъзи   ҳолатларда   идентификациянинг   даст лабки   бос қ ичи
функциясини ижро этади, ҳудди шу боис та қ лид қилиш руҳий таъсирнинг бир
тури   сифатида   психология   фанида   қў лланилади.   Психолог   олимлариннг
асарларида   та қ лид   жуда   содда   таърифланади.   Инсон   (индивид)   томонидан
ҳулқ-атвор,   хатти-ҳаракат,   юриш-туришнинг   муайян   таш қ и   хусусиятларини
такрорлашга   қ аратилган   руҳий   жараён   (ҳолат)   та қ лид   дейилади.   Та қ лидга
берилган ушбу таъриф унинг бир жаб ҳ асини  қ амраб олганлиги туфайли таъсир
ўтказишнинг ягона тури деб баҳолаш адолатдан эмас, албатта. Ушбу ҳолатга ўз
даврида   эътибор   қ илган   психотерапевт   В.Леви   о қ илона   й ў л   тутиб,   уни   таш қ и
ва   ички   та қ лид   турига   ажратиб   ў рганган.   Унинг   муло ҳ азасича,   ички   та қ лид
шахснинг   яхлит   руҳий   т у зилишининг   муайян   умумлашган   йи ғ индиси   -
буларнинг   барчаси   бизда   са қ ланиб   қ олади   ва   ғ айритабиий   равишда
қ иёфамизни   барпо   қ илади.   Таърифдан   к ў риниб   турибдики,   та қ лиднинг
биринчи   к ў риниши   атрибут-   ларга   асосланган   б ў либ,   ҳ иссиётимиз   орқали
ўзлаштирамиз   ва   шахсий   ҳ аётимизда   ундан   фойдаланамиз.   Лекин   инсонни
инсон   томонидан   идрок   қ илганда   унинг   мотивацияси,   овоз   о ҳ анги,   нутқ
мазмуни,   дид-фаросати,   мураккаб   кечинмалари,   ақлий   сало ҳ ияти   ва   иродавий
сифатларига   ало ҳ ида   аҳамият   беради.   Ушбу   руҳий   ходисалар   манти қ ий   й ў л
билан   ва   та қ лиднинг   ички   к ў ринишини   акс   эттиради.   Талаба   та қ лид   орқали
касбий   ма ҳ оратга   эришади,   б ў л ғ уси   олим   устози   мунозарасидан   намуна   олиб
шаклланади,   муайян   давр   ў тганидан   кейин   уларнинг   ҳар   қ айсиси   муста қ ил   ўз
услубига эга бўлади.
Баркамол   инсонларнинг   муомала   мароми,   муло ҳ аза   юритиш   услуби,
муносабатга   киришиш   ўқувчанлиги,   вазиятдан   чи қ иш   сало ҳ ияти   ҳам   бош қ а
одамлар   томонидан   та қ лид   қилинади   ва   ҳ аёт   тажрибасида   унга   риоя   этиб
яшайди.   Одамлар   ўртасидаги   шахслараро   муносабат   жараёнида   ғ айри-
ихтиёрий,  ғ айритабиий ижтимоий ҳолат ёки  ҳ одисага онгли таяниш - ўзини ўзи
мукаммаллаштириш,   ўзини   ўзи   р ў ёбга   чиқариш,   ўзини   ўзи   бошқариш,   ўзини ўзи   баҳолаш,   ўзига   ўзи   буйру қ   бериш   кабилар   шахснинг   руҳий   дунёсидаги
муҳим   камолот   бос қ ичидир.   Шунинг   учун   ички   ва   таш қ и   та қ лиднинг
мо ҳ иятини   тушуниш   ва   уларни   бос қ ичма-бос қ ич   эгаллаб   бориш     б ў л ғ уси
мутахассиснинг   касбий   тайёргарлиги   ҳамда   баркамол   шахс   сифатида
шаклланишини н г  муҳим  гаровидир.
28
Муомала   жараёнида   у қ тиришнинг   аҳамияти   тўғрисида   бир   қанча
психолог   олимларимиз   муайян   тад қ и қ от   ишларини   ў тказган   ва   олинган
маълумотларни   сифат,   ми қ дор   жиҳатдан   асосли   та ҳ лил   қ илган.   Унинг
таърифича,   у қ тириш   -   бу   бир   одамнинг   бош қ а   одамга   ёки   муай ян   гуру ҳ га
сўзлар   ва   бу   сўзларда   ифодаланган   фикрлар   ва   иродани   нотан қ идий   идрок
этишга   қ аратилган   руҳий   таъсиридир.   Муаллифнинг   таъ қ идлашича,
у қ тиришнинг   мо ҳ ияти   шундан   иборатки,   унда   тингловчининг   гапирувчи
шахсга   т ў ла   ва   сўзсиз   ишончи   мавжуд   б ў лса,   фикр   у затувчининг   сўзлари
тингловчида   гапирувчи   кўзда   тутган   тасаввурлар,   умумлашма   образлар,   или қ
ҳ ис-туй ғ уларни   уй ғ отади,   юзага   келтирилган   тасаввурларнинг   аниқ-
равшанлиги,   илож с излиги,   сўз с излиги   шундай   ҳаракатлар   қилиш   заруратини
келтириб   чи қ арадики,   натижада   бу   тасаввурлар   бош қ а   шахс   воситасида   эмас,
балки   айнан   тингловчининг   ўзида   бевосита   к у затилиши   ёки   билиб   олиши
орқали ҳосил  қ илингандек туюлади.
  Муомалага   кириша   олмасликнинг   асосий   сабаби   -   бу   ўзини   ўзи   орти қ ча
ёки   паст   баҳолаши   туфайли   ўзига   ва   уни   қ уршаб   турган   одамларга   нотўғри
муносабатидир.   Бунинг   олдини   олиш   имкониятлари   мавжуд   б ў либ,   асосан
қуйидагиларга аҳамият бериш ижобий самаралар сари етаклайди:
1.Ҳа мкорлик   фаолиятида,   мулоқ о тлар   тизими   орқали   муо мала
жараёнининг   барча   аъзолари   ўртасида   инсонпарварлик   муносабатларини
ташкил қилиш, эмоционал му ҳ итни та ққ ослаш имкониятини юзага келтириш.
 2. Муомала ички муносабатлари тизимида ҳар бир аъзонинг позициясини
таъминлашга  қ аратилган тадбирларни амалга ошириш.
3. Инсоннинг   муомала   хусусиятлари,   мароми,   усуллари,   шакллари
28
  Ғозиев Э.Ғ. социал психология. –Т.: 2012 тўғрисидаги ахборотни эгаллашга оид махсус маш ғ улотлар уюштириш.
4. Шахслараро   муносабатлар   ва   муомала   усулларини   ўзгартиришга
м ў лжалланган   ишбилармонлик   ўйинлари,   психо драма,   тренинг   тизимини
яратиш.
Психология   фанида   эмпатия   билан   рефлексия   муомала нинг   муҳим
жи ҳ атлари   сифатида   таърифланади.   Жумладан,   эмпатия   деганда   бош қ а
одамларнинг руҳий ҳолатини тушуниш  қ обилияти, эмоционал фикр билдириш,
ўзгалар   билан   эмоцио нал   бир   хиллик   назарда   тутилади.   Рефлексия   ўз   фикр-
ҳ аёлларига   ч ў миш,   билишнинг   ўз   ички   дунёсига   қ аратилганлик,   ўз   шахсий
позициясини четдан туриб тасаввур   қ ила олиш, шеригининг фикрига   ў хшатиш
ўқувчанлиги сифатида баҳоланади. Бош қ ача сўз билан айтганда, субъектнинг у
билан   муносабатга   киришган   шериги   томонидан   қ ай   тарзда   идрок   этишини
англаб етишидир.
Муомала   жараёнида   эмпатия   ҳам,   рефлексия   ҳам   унинг
муваффа қ иятлилигини белгиловчи энг муҳим механизм сифати да гавдаланади.
Эмпатиянинг мавжудлиги:
1)   муомаладаги   шерикларнинг   руҳий   ҳолатини   ҳисобга   олиш   сифатида
во қ е заруриятдир;
2)   эмпатиянинг   келажак   даражаси   ишбилармонлик   ўйини   персонажига
ўзини   эмоционал   ў хшатиш   тари қ асида   мавжуд,   моддий,   во қ е   нарсадан
тасаввур  қ илинаётган нарсага  ў тишда та қ озо этилади;
муомалада,   тасаввур   қ илинаётган   нарсада   шерикнинг   ролдаги
кечинмаларини  ҳ ис этиш талабидир.
3)   ҳар   кандай   муомала   жараёнидаги   шерикларнинг   муваффа қ ияти
уларнинг   рефлексив   хусусиятларига   бевосита   ва   билвосита   бо ғ ли қ дир.
Муло ҳ аза шахснинг рефлексив хусусиятлари тўғрисида, яъни ўзини шериклари
билан   тенглаштириш,   бутун   вазиятни   ва   шу   вазиятда   ўзини   ю қ оридан   к ў ра
билиш  қ обилияти  ҳ а қ ида юритилмо қ да.
Эмпатия   билан   рефлексия   ю қ оридаги   тавсифларининг   мавжудлиги
туфайли   муомалага   ў ргатишнинг   к ў пё қ лама   воситаси   сифатида   муҳим   роль ў йнайди.
Психолог   олимларимиз   Л.С.Виготский,   А.Н.Леонтьев,   А.Р.Лурия,
Д.Б.Эльконин,   А.В.Запорожец   ва   М.ИЛисинанинг   тад қ и қ отларида
к ў рсатилишича,   боланинг   дастлабки   ижтимоий   э ҳ тиёжларидан   бири   -   бу
муомалага   нисбатан   э ҳ тиёждир.   А.В.Запорожец   ва   М.И.Лисинанинг
тад қ и қ отларида   таъкидланишича,   болаларнинг   катталар   билан   муомалага
киришиш э ҳ тиёжи 7 ёшгача  бир нечта бос қ ичлар тарзида ривожланиб боради:
1)   эътибор   ва   хайрихо ҳ ликка   э ҳ тиёж   пайдо   бўлади;   2)   катталар   билан
ҳамкорлик   қилиш   э ҳ тиёжи   ту ғ илади;   3)   аввалги   барча   э ҳ тиёжларга   катталар
томонидан   ҳ урмат   қ илиниш   э ҳ тиёжи   қў шилади;   4)   мактабгача   ёшдаги   болада
атрофдагилар билан ўзаро бир-бирини тушуниш э ҳ тиёжи вужудга келади.
Одамнинг   ўзаро   баҳолаш   ва   ўз   ҳаракатини   тартибга   солиш   қ обилияти
болаликда   муомала   тажрибаси   қ андай   таркиб   топишига   бо ғ ли қ   тарзда   кечади.
Бу ҳолатни эътиборга олиш муомала маромини шакллантиришга ёрдам беради.
Шу   нарсани   таъкидлаш   жоизки,   В.Н.Мясишев   неврозларни   шахс
муносабатининг   б у зилиши   деб   таърифлайди.   Уларнинг   намоён   бўлишининг
сабаблари қуйидагилардан иборатдир:
-   муносабатлардаги   но қ улайлик,   муомалада   кескин   саралаб   иш   к ў риш,
одам   ўзини   хотиржам,   бемалол   тута   оладиган   шахслар   доирасининг
кенгайиши;
-   ўзини   ўзи   баҳолашнинг   ўзгариб   туриши;   ўзини   ўзи   баҳолаш   айни қ са
аҳамиятли шахслар иштирокида   ғ оят ю қ орига к ў тарилиши ёки аксинча кескин
п астга тушиши;
-   аҳамиятли   шахслар   иштирокида   фаолликнинг,   айни қ са   нутқ
фаоллигининг   сусайиши   (нутқ   сусайиб,   кескин   тарзда   т ў хтатиб   б ў лмайдиган
даражада сергаплик билан алмашиши);
 -  фаолиятни ўзига нисбатан муносабат билан алмаштиришга интилиш;
-   шахсий   кечинмалари   ва   хавфсирашларига   у злуксиз   ди ққ атни
й ў налтириш   орқали   муайян   объектга   нотўғри   та қ симланиши   ва   объектдан
иккинчисига ихтиёрсиз к ў чирилиши; -   онгсиз   равишда   орти қ ча   ҳ авотирланиш   даврадаги   одамлар   билан
ихтилоф чи қ ишидан ва ҳ имага тушиш ва  ҳ оказо.
Санаб   ў тилган   белгиларнинг   мажмуаси   шаклланган   неврозни
ифодалайди.   Шахсда   невроз   учрамаслиги   ҳам   мумкин,   лекин   унинг   айрим
белгилари   фавқулодда   кўзга   ташланади,   булар   кутилма   тари қ асидаги
э ҳ тимоллик   ҳолатининг   неврозга   тааллуқли   к ў риниши   холос.   Ушбу
ҳолатларни бартараф этиш ёки олдини олиш ёрдами билан одамларда муомала
жараёнини   мақсадга   мувофи қ   кечишини   руёбга   чиқариш   мумкин.   Акс   ҳ олда
айрим   невроз   белгиларининг   тасодифий   ҳ олда   шахсда   вужудга   келиши
шахслараро муносабатда субъектив т ў си қ  вазифасини бажаради.
Психология   фанида   шундай   маълумотлар   мавжудки,   улар   шахслараро
муносабатларда   устувор   роль   ў йнайди,   жумладан,   муомала   жараёнида   ҳ иссий
бехбудликнинг   қ атьий   й ўқ лиги   беқарор   ўзини   ўзи   баҳолашга   олиб   келиши,
аввал   ало ҳ ида   вазиятда,   кейинчалик   эса   шахснинг   ҳ авот и рланишида   салбий
таъсир   ўтказиши   мумкин.   Шунинг   учун   ҳар   қ андай   одам   ўзида   қ увониш
( қ увонч)   ҳ иссини   вужудга   келтира   олиши   ва   уни   бо шқ ара   билиши   мақсадга
мувофи қ ҳисобланади.
Муомала   жараёни   учун   29
Г.М.Андрееванинг   коммуникация   негизидан
келиб   чиқувчи   ахборот   икки   тоифага   ажратиш   таснифи   муҳим   аҳамиятга   эга:
фикр   уйғотувчи   ва   маълумот   таъкидловчи.   Муаллифнинг   мулоҳазасича,   фикр
уйғотувчи   ахборот   буйруқ,   маслаҳат   ва   илтимос   шаклида   вужудга   келиб-
муайян   ҳаракатни   рағбатлантириш   (стимуляция),   активация,   интердикция,
деста билизация   (ҳулқ   ва   фаолиятда   номутаносиблик)   тариқасида   намоён
бўлади.   Маълумотни   таъкидловчи   ахборот   ҳулқ   ва   фаолиятни   ўзгартиришни
мақсад қилиб кўймайди, шунчаки таъсир ўтказишга йўналган бўлади, холос.
Муомалага   ёки  шахслараро  муносабатга  киришишда   юқтириш  феномени
фаолликни   келтириб   чиқаришда   ва   уни   ушлаб   туришда   муҳим   роль   уйнайди.
Бизнингча,   унга   қуйидагича   таъриф   бериш   мумкин:   шахснинг   муайян   руҳий
ҳолатларга онгсиз равишда, бефарқ ихтиёрсиз, ноиродавий ёндашишда намоён
29
 Андреева Г.М. Социальная психология. М. 2004. бўлувчи   мойилликка   юқтириш   дейилади.   Бир   инсоннинг   иккинчисидан
таъсирланиши   натижасида   фаолликнинг   юзага   келиши,   кечиши   ва   кучайиши
умумийликни   келтириб   чиқаради,   бири   иккинчисини   қўллаб-қувватлашга
шароит яратади.
Бизнинг   фикримизча,   Г.Лассуэллнинг   коммуникатив   жараённинг   беш
унсурдан тузилган модели муомала жараёни учун муҳим аҳамият касб этади.
 1. Ким? (ма ъ лумот  у затади) - Коммуникатор
2. Нима? ( у затилади) - Маълумот (матн)
3.Қ андай? ( у затиш амалга оширилади)
4. Кимга? (маълумот йулланади) - Аудитория
5.Қ анчали самара билан? - Самарадорлик
Муомаланинг назарий-методологик асосини Э.Холлнинг
“Проксемика   таълимоти”,   М.Аргайлнинг   “Интим   муомала”,   Дж.   Брунернинг
“Социал   перцепция”,   Бердвистлнинг   “Семантик   бирлик”   назариялари   ташкил
қ илади.   Лекин   бу   соҳага   оид   бош қ а   й ў налишлар,   ёндашувлар   мавжуд
эканлигини   унутмаслик   жоиз.   Ю қ оридаги   фикримизни   янада   чу қ урлаштириш
учун   муомала   психогигиенасининг   принциплари   тўғрисида   мулоҳазалар
юритишни лозим топдик.
Шахслараро   муомалани   саводли   ташкил   этиш,   макро,   микро   ва   мизе
жамоаларида   икки   шахс   хатти-ҳаракатини   тартибга   солиш   малакаларини
эгаллаш   учун   муайян   даражада   махсус   маълумот   бериш   мақсадга   мувофи қ .
Бунинг   учун   муомала   психогигиенасига   (Англия,   Испания   ва   бош қ а
мамлакатлар   со ғ ломлаштириш   психологияси   курслари   бир   неча   ў н   йиллик
тажрибага   эга)   асос ланган   ҳолда   умумий   психогигиенанинг   предмети   ва
вазифалари,   шахс   томонидан   ўзини   ўзи   тартибга   солиш,   ўзини   ўзи   бош қ ариш
хусусиятлари,   унинг   этика   билан   алоқаси   юзасидан   ахборот   бе риш   мақсадга
мувофиқ.
Айниқса ўзига ва атрофдаги одамларга нисбатан нотўғри му- носабатнинг
пайдо   бўлиши,   процессуал   ва   шахсга   даҳлдор   фаолликнинг   аста-секин
пасайиши, хатто бузилиши, асаб тизимининг тез дармонсизланиши, диққатнинг беқарорлашуви, хилма-хил руҳий фаолият турларида ўзини ўзи бошқаришнинг
ўзгариши,   ўзгаларга   муносабат   билдиришнинг   қатъийлашуви   тўғрисидаги
маьлумотлар   билан   қуролланиш   муомаланинг   мақсадга   мувофиқ   равишда
кечишини таъминлайди.
  Одатда   муомала   маромига   ўргатиш   кезида   ама лий   машғулотнинг
қуйидаги икки шакли ижобий самаралар беради:
                   а) машғулотда юзага келтирилган (махсус равишда) можароли вазиятни
таҳлил   этиш,   унинг   олдини   олиш   йўлларини   қидириш   ёки   уни   бартараф   этиш
бўйича турли хусусиятли (кўп ечимли) хулосалар чиқариш;
                    б)   яққол,   ҳаётий   вазиятлардан,   воқеликдан   парча   келтириш,   уни   ҳар
томонлама таҳлил қилиш, баҳолаш ва ечимини топиш ҳақида мулоҳаза юритиш
кабилар;
Кундалик   ҳаётий   фаолиятда   ўзини   ўзи   ташкиллаштириш   мазкур
машғулотларда мутлақо ўзгача тарзда уюштирилади ва муайян қоидаларга риоя
қилган ҳолда амалга оширилади:
1.   Машғулотларда   ахборотларни   фаол   идрок   қилиш   ва   ту шуниш   суст
идрок этиш жараёнидан талабаларни камроқ чарчатади, чунки биринчи ҳолатда
ҳамкорлик   фаолияти   вужудга   ке либ,   ўзаро   таъсир   ўтказишни   кучайтиради,
натижада иккиёқлама пайқаш ҳосил бўлади.
2.   Идрок   қилишнинг   фаоллик   даражаси   ва   мустақил   фикрлашнинг
маҳсулдорлиги   кўп   жиҳатдан   қандай   маром   берилишига   боғлиқ,   у   эса   ўз   иш
жойини қай тариқа ташкил этиш негизидан келиб чиқади. Ҳамкорлик маромини
эгаллаш   ақлий   қобилиятни   тез   тиклаш   имконини   туғдиради,   унинг
маҳсулдорлиги   муомала   муваффақиятининг   гарови   ҳисобланади.   Ҳамкорлик
фаолиятини амалга ошириш учун яратилган объектив муҳит аутоген машқлари,
релаксация,   ритмика   ёрдамида   шахсда   ишчанлик   қобилиятини   тиклайди.
Муомала жараёнида руҳий кийинчиликларни ҳис этаётган кўпчилик одамларда
ўзига   нисбатан   ишонч   етишмайди,   дадиллик   кўрсатишга   ботиниш   ҳиссининг
йуқлиги туфайли омилкор йўллардан фойдаланиш ўқувини ишга сола олмайди. 30
Хуллас,   инсон   ўзини   идора   қилиш,   турли   вазиятларда   ўзини   тутиш
фазилатлари   ўзлаштираётган   даврда   баъзи   бир   қоидаларга   риоя   қилса,
ҳамкорлик фаолиятида маълум ютуқларга эришади.
1.   Ижтимоий   ҳодисаларнинг   ташқи   воқе   бўлиши   нафақат   ички,   руҳий
ҳолат   ва   унинг   мазмунини   нафақат   уларга   боғлиқлигини   акс   эттирибгина
қолмайди,   балки   шу   билан   бирга,   улар нинг   ўзларига   ҳам   муайян   таъсир
кўрсатади,   бинобарин,   икки   томонлама   алоқа   туфайли   мазкур   жараён   юзага
келади.
2.   Ихтиёрий,   фаол   диққатнинг   ташқи   объектларига   йўналтирилганлиги
ва   марказлаштирилганлиги   (тўпланганлиги)   мажмуий   омиллар   таъсири
туфайли   самарадорлик   даражасини   пасайтиради,   суст   руҳий,   асабий   ҳолат
ишчанликни камайтиради, муомала маромига путур етказади.
3.   Инсон   ўзини   эркин,   озод,   бемалол   ҳис   этиш   ҳислатини   ўзлаштириш
учун   жисмоний   кескинлик,   асабий   таранглик,   ҳиссий   чекланганлик,   ақлий
зўриқиш,   ихтиёрсиз   ҳаракатдан   руҳий   дунёсини   фориғ   қилиш   орқали
мўлжалланган мақсадига етиши мумкин.
Юқоридаги қоидаларга барча   курсантлар риоя қилиб, гавдаларини тўғри
тутиш,   муаммоли   вазиятларга   ва   муомала   мақсадига,   маромига   мутаносиб
тушадиган ҳодисалар, ҳолатлар, шароитлар, муайян муҳит, ихтиёрий, мазмунли
ҳаракатлар,   имо-ишоралар,   мимика,   пантомимика   устида   иштиёқ   билан
шуғуллансалар,   енгил   табассум,   илиқ,   мийиғида   кулги,   чиройли   юриш   каби
машқларни   амалга   оширсалар,   новербал   нутқ   ёрдами   билан   шахслараро
муносабатни   тўғри   йўлга   қўйиш   имкониятига   эришадилар.   Атрофдагиларга
ёқимли   таассурот   қолдириш,   уларда   меҳр-муҳаббат   туйғусини   уйғотиш,
мулоқотдош   танлашга   имкон   туғдиради,   жисмоний,   маънавий   жиҳатдан
эркинликка эришиш ўзига ишонч туйғусини юзага келтиради, мустақиллик эса
муо малада тенг ҳуқуқли шерик бўлишга шарт-шароит яратади.
Муомала   машқларининг   дастлабки   босқичларида   ўзини   ўзи   баҳолаш,
30
  http://psychol.ras.ru        нутқ   фаолияти   мазмунига   нисбатан   муносабат   билдириш   тақиқланади,   чунки
ўзини ўзи баҳолаш нафақат мулоқотдош тингловчига, балки фикр узатувчининг
ўзига   ҳам   салбий   таъсир   ўтказиши   мумкин.   Ўз   нутқий   фаолиятининг
моҳиятини   баҳолаш   тизими   билан   алмаштиришга   мойиллик   кўрсатган
иштирокчилар билан қўшимча суҳбат уюштириш орқали объектив (оқилона) ва
субъектив   (шахсий   кечинмага   асосланган   ҳолда)   баҳолаш   мавжудлиги,
нуқсонларсиз   шахсий,   ходисани   идрок   қилиш   илмий-   лик,   табиийлик
аломатини   ошириш   қудратига   эга   эканлиги   таъкидланса,   оқилона,   одилона,
омилкорона баҳолашга ўргатилади.
Муомала   маромини   шакллантириш   учун   офицер   ва   курсантларнинг
оғзаки   нутқ   ривожига   эътибор   бериш   мақсадга   мувофиқ   ҳисобланади.   Бунда
шеър,   ҳикоя   ўқилиши   хусусияти,   ўзини   ўзи   баҳолаш,   нафас   олиш,   пауза,
охангдорлик   зарурият   эканлиги   ижро   маҳорати   эса   кейинчалик   пайдо   бўлиши
талабалари   тушунтирилиши     мулоқатдошларни   баҳоланиш   учун   манфаатдор
ишқибозга  ва одил ҳакамга айлантирди.  Орттирма баҳолашга  нисбатан  эҳтиёж
камаяди, паст баҳолаш мотиви йўқола боради, тасаввур сифати эмас, балки ўша
нисбатан   муносабат   устуворлиги   туйғуси   офицер   ва   курсантларда   шакллана
боради.   Офицер   ва   курсантлар   билан     ҳамкорлик   фаолиятида   мазмун,   ғоя,
мақсад,   сюжет   юзасидан   тўпланган   билимлар   негизида   монологик   нутқдан
фойдаланишда гавдани тетик тутиш, мақсадли ҳаракатлар, мимика, имо-ишора,
диққат, мантиқий ифода тўғрисида машқни давом эттириш вербал на новербал
нутқни уйғунлаштиришга олиб келади, бири иккинчисини тўлдириш оқибатида
муомала яхлитлиги барпо бўлади. Диалогик нутқда эса мулоқотдошнинг юзини,
кўз   ҳаракатларини,   эмоционал   ҳолатларини   тўғри   идрок   қилиш,   улардан
тасаввур   образларини   яратиш,   муайян   таассуротларга   эга   бўлиш   машқлари
ўтказилса,   бирламчи   ва   иккиламчи   аломатлар   ажратиш   усулига   ўргатилса,
инсонни   инсон   томонидан   оқилона   акс   эттириш,   илиқ   хотирот,   самимий
кечинмалар   ҳосил   қилиш   мотивацияси   билан   қуролланади   (чунончи,   бақрайиб
эмас, ибо билан, самимият орқали таъсир ўтказиш алоҳида аҳамият касб этади).
Хуллас,     Қуролли   кучлар   тизимида   офицер   ва   курсантларнинг   касбий тайёргарлиги   психологик   қонуниятлар,   жараёнлар,   ҳолатлар,   хоссалар,
механизмлар   билан   кифояланиб   қолмасдан,   балки   муомала   мароми   ва   унинг
психогигиенаси   би лан   қуролланишини   тақозо   этади,   бинобарин,   муомала,
ҳамкорлик   фаолияти   моҳияти   билан   танишиш   шахслараро   муносабатга   пухта
замин   ҳозирлайди,   ҳарбий   курсантларимизни   эса   баркамоллик   сари   етаклайди
ва ҳар хил турли оқимларга қарши кураш олиб боришига замин яратилади.
I   I БОБ.  ОЛИЙ ҲАРБИЙ БИЛИМ ЮРТИ ОФИЦЕРИ БИЛАН
КУРСАНТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРИ ХУСУСИЯТЛАРИ
2.1.Офицер билан курсантларнинг  хизмат  фаолиятидаги
муносабатлари
Ҳарбий   жамоанинг   ахлоқий   психологик   ҳолати   ҳарбий   ҳизматчиларнинг
ўзаро муносабати, яъни, командир ва курсантлар ҳамда уларнинг ҳарбий бурч ва
мажбуриятига   бўлган   муносабати,   ҳарбий   қурол   аслаҳа   ва   ҳарбий   техника,
Қуролли   Кучлар   қўмондонлиги   турли   даражадаги   индивидуал   –   шахсий   руҳий
ҳолат деб юритсак мақсадга мувофиқ бўлади.                                         Бугунги   кунда  ижтимоий  –  ҳарбий   фанларда   ҳарбий  жамоа  ижтимоий
психологик   ҳолатнинг   ҳарбий     ҳизмат   манфати,   аниқроғи   мудофаа   фаолиятига
бўлган   таъсирини   баҳолаш   бўйича   махсус   ва   алоҳида   илмий   тадқиқодлар
ўтказилмаган, лекин шунга қарамасдан,   олий ҳарбий ўқув муассасаларида   янги
кафедраларнинг,   жумладан,   “Ҳарбий   психология”   кафедраларининг   очилиши
ҳамда   ҳарбий     психология   фанига   жиддий   эътибор   қаратилганлиги   диққатга
сазоворлидир.
Мазкур масалани тизимлаштириш мақсадида масаланинг назарий моделини
кўрсатиб   ўтамиз:   “   Ҳарбий     ҳизматчи   шахси,   ҳарбий   жамоа,   Турли   даражадаги
командирлар, кундалик ва ўқув жанговар вазифалар, шахсий таркибни бошқариш
методи, жамовий мувофақият” кабиларни психологик таҳлил этиш муҳим аҳамият
касб этади.
Ҳарбий     жамоаларда   турли   (шахсий,   жамовий,   хизмат   каби)   муаммолар
кузатилиши   мумкин,   уларнинг   сабабини   назарий   жиҳатдан   уч   гурухга   ажратиб
кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.Бунда асосий эътибор:
         1.  Хизмат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ муаммолар;
              2. Шахсий таркибни малакаси ва индивидуал – психологик хусусиятларига
мувофиқ жой жойига қўя олмаслик, командирлар фаолияти билан боғлиқ бўлган
ҳарбий бошқарув соҳасидаги муаммолар;
                 3. Ҳарбий жамодаги шахслараро муносабатлар билан боғлиқ камчиликлар
(   илғорлар   ва   қолоқлар     ўртасидаги,   янги   хизматга   келган   ҳарбий   хизматчилар
орасидаги   низолар,   шунингдек,   “Устоз-шогирд”,   “Офицер-курсант”)   ва   шу
кабиларни яққол мисол келтириш мумкин.
  31
Шундай   қилиб,   ҳарбий   жамоадаги     ижтимоий   –   психологик   иқлим,
командир   шахсиятига,   бўйсинувчиларнинг   ҳарбий   тайёргарлик   даражасига   ва
хизмат   фаолиятини     бажаришда     уларнинг   бир   бирига     мос   келишларига   ҳам
бевосита   ва   билвосита     боғлиқ   бўлади.   Шу   боис,   ҳарбий   жамоанинг   психологик
31
Рахиммирзаев С.Б. Психологическая совместимость военнослужащих по контракту как фактор повышения 
боеспособности подразделений. Дисс…. канд. психол. наук. - Ташкент: НУУз, 2007
  хусусиятини билиш уни бошқариш учун замин яратиб, турли даражадаги ҳарбий
бошқарувни мазмунан бойитади.
Аслида,   ҳарбий   жамоалар   қуйидаги   ижтимоий   психологик   хусусиятлари
билан таснифланади:
-   жамоа   аъзоларининг   ўзаро   муносабатлардан,   хизмат   жараёнидан
бошлиқлардан қаноатланганлиги ёки қаноатланмаганлиги;
- муайян кайфиятнинг устунлиги ёки устун эмаслиги;
- командир ва уларнинг бўйсунувчиларининг бир – бирини ўзаро тушуниши
ёки тушунмаслиги ва ҳурмат қилиши ёки ҳурмат қилмаслиги;
-   жамоани   бошқаришда   кичик   командирларнинг   иштирок   этиш
даражасининг тутган ўрни;
- ҳарбий жамоада уюшқоқлик;
 - ҳарбий жамоада онгли интизом;
- ҳарбий хизматни  бажаришнинг уддабиронлиги ва шу кабилар.
Ҳарбий қисмнинг юқори жанговар шайлиги бевосида жамоадаги ижтимоий
психологик     муҳитга   боғлиқ   бўлади.   Ҳарбий   жамоа,   яъни   командир-курсантлар
ўзаро   бир-бирларининг   индивидуал   психологик   хусусиятларини   мукамал
даражада   билсалар,   характер,   феъл-атвори,   муомала   маданияти   ва   маънавияти
ҳамда   касбий   билим   ва   касбий   кўникмаларини   мукаммал   даражада
ривожлантирсалар   барча ютуқ ва қийинчиликларни бартараф  этиш қобилиятига
эга   бўладилар.   Ҳарбий   жамоадаги     ижтимоий   психологик     муҳитнинг
ижобийлигини     таъминлаш   учун   эса,   жамоадаги   ўзаро   муносабатларни   илмий
психологик   услублар   асосида     чуқурроқ   ўрганиш   ва   тўпланган   маълумотларга
асосланган ҳолда   аниқланган турли характердаги камчиликларни бартараф этиш
талаб этилади. Бунда асосан:
- биринчидан, ҳарбий бошқарув билан боғлиқ бўлган камчиликларга кўпроқ
эътибор   қаратиш   лозим.   Бу   ўз   навбатида     командирнинг   ҳурматини     оширишга
ёрдам бериб, бўйсунувчиларига нисбатан  эътиборли эканлигини кўрсатади; -   иккинчидан,   кичик   командирлар   ва   курсантларнинг   хизмат   фаолиятига
жиддий     эътибор   қаратиш   зарур,   бу   улар   шахсий   таркибни   у   ёки   бу   йўналишга
йўналтира   оладиган   муҳим   кўприк   бўлганликлари   ҳамда   лавозими   юқори
командирлар   томонидан   берилган   вазифаларни   ўз   вақтида   тўғри   етказиб,
буйруқларнинг бажарилишида   шахсий таркибдан ўринли фойдала олганликлари
ҳам муҳим аҳамият касб этади деб ҳисоблаймиз;
- учинчидан, жамоада   ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатлари, яъни
командир-курсант   у   ёки   бу   муаммоларни   аниқлашга,   раҳбарият   томонидан
берилган   ёки   топширилган   вазифаларни   умумҳарбий   Низоми   асосида   виждонан
бажаришга астойдил эътибор қаратиш талаб этилади.
Ҳар   қандай   соғлом   жамоада     ҳам   у   ёки   бу   тарздаги   муаммолар   мавжуд
бўлиши   табиий.   Агарда   қайси   бир   командир   –   тарбиячи   ўзининг   жамоасида
мутлоқ   муаммо     йўқлигини     таъкидласа,   бу   жамоада     алоҳида   оғишлар
мавжудлигининг   илк   белгиси   ҳисобланади.   Негаки,   бунда   илмий   ва   назарий
асослаш ҳамда психологик жиҳатдан таҳлил этиш лозим бўлади.
- биринчидан, жамоа аъзоларининг хизмат самарадорлиги бир хил даражада
эмас;
-   иккинчидан,   Командир-курсантларнинг   хизмат   вазифаларини
бажаришларида касбий қобилияти ва касбий профессионал маҳоратига ижтимоий
ҳарбий омиллар алоҳида ўз таъсирини кўрсатади;
  - учинчидан, ҳамма вақт ҳам жамоани бошқариш усули жамоа аъзоларини
қониқтирмайди;
-   тўртинчидан,   жамоадаги   гуруҳий   ва   шахсий   даражадаги   рақобатлар
мавжуд.
   Командир   ва   курсантлар   психологияси .   Командир   ва   курсантлар
психологиясида   ноаниқ,   илмий   ечимини   топиш   талаб   этиладиган   баъзи   психо -
логик   муаммолари   мавжуд   бўлиб,   уларни   муайян   туркумларга   ажратган   ҳолда
ҳал қилиш мумкин бўлади.         Қуйида   ана   шу   психологик   тўсиқлар   ва   муаммоларнинг   моҳиятини
ёритишга   ва   уларни   маълум   гуруҳларга   ажратишга   ҳаракат   қиламиз   ва   улардан
ҳар   қайсисининг   ўзига   хос   хусусиятларини   илмий   ва   асосли   таҳлил   қилишга
ҳаракат қиламиз.
1. Командирнинг хизмат  фаолияти даги  психологик хусусиятлари:
       - Командирлик вазифа ларининг психологик тавсифи,
      -  инсон психикасига лавозим та қ озо  қ илувчи талаблар,
     - командирнинг  шахсий фазилатлари, сифатлари ва  ҳислат лари,
      -  касбга й ў налтириш ва касб мотивациясининг психологик  жабҳалари,          
     - касбий  жи ҳ атлари  ҳ амда  ўзига хос бўлган психологик  томонлари,
      - ў ринбосар танлаш ва уларнинг психологик хусусиятлари ни  ҳ исобга олиш,
     -  иш жойига нисбатан психологик талаблар ва уларга риоя  қ илиш,
            -  хизмат  фаолиятини  илмий,  назарий  ва амалий    жиҳатдан  ташкил қилиш ва
бошқаришнинг   қулай   ҳамда   одилона   томонларини   инобатга   олган   ҳолда     мунтазам
равишда амалга ошириш.  
2.   Командирнинг р аҳбарлик қилувчи жамоадаги фаолияти:
- командир қўл остидаги   жамоа аъзоларини нг   билим савиясини аниқ 
билишлари ,
- жамоавий психикани шакллантиришга интилиш,
- жамоа аъзолари  ў ртасида психофизиологик мосликни таъ минлаш,
- жамоадаги социал-психологик муҳит ва уни таъминлаш,
 - пешқадам (лидер)ларга қўйиладиган психологик талаблар ва уларнинг 
мазмуни ва моҳиятини теран англаган ҳолда талаб этиш масалалари,
4.  Командир   фаолиятининг психологик та ҳ лили:
- раҳбарликнинг умумий функциялари,
- бўйсунувчи   ва   жамоа   фаолиятининг   асосий   й ў налиши   ва   ма қ садини
узлуксиз равишда ани қ лаш,
- а ҳ ил, жипс, ишчан ижтимоий-руҳий жамоани яратиш,
- жамоа   ў загини   шакллантиришда   унинг   тузилишига   биноан   мажбурият, жисмоний   ва   а қ лий   куч- қ увват   ҳ амда   тегишли   техник   ва   қурол-аслаҳа
воситалар и ни бир текис та қ симлаш,
- хизмат   фаолияти   ва   бошқарув   жараёнини   о қ илона   ва   одилона   ташкил
қилиш тизимини ишлаб чи қ иш ва уни амалиётга жорий этиш,
- жамоанинг   ижтимоий     исти қ болини   ани қ лаш   (диагностика   қилиш)   ва
режалаштириш,
- командир нинг ма ҳ сус функци онал  вазифалари:
-  жамоа аъзо лар к ў нимсизлиги билан шу ғ улланиш ва унинг олдини олиш,
-   бошқарув фаолиятининг тузилиши,
- бо шқ арувнинг   объект и   юзасидан   ого ҳ лик   ва   муаммоли   вазиятни   таҳлил
қилиш   ҳ амда унинг ечимини баҳолаш   ҳамда мунтазам равишда назоратни олиб
бориш,
- бошқарув   жараёнида   муаммо   юзасидан   қ арор   қ абул
қилишнинг услуби,
- қ абул   қ илинган   қ арорни   амалиётга   татби қ   этиш   ва   уни   на зорат   қилишни
й ў лга  қў йиш, унинг узлуксизлигини  мунтазам равишда  таъминлаш,
       - шахснинг мақсади кўзлаш жараёнидаги мотивациясига, установкасига оид 
жабҳалар ва эмоционал-иродавий омилларнинг ролига эътибор бериш.
5.  Командирнинг   психологик хусусиятлари:
-   бошқарув   муаммолари   ечимини   я қ д и л   ифодаловчи   прогностик   табиати,
унинг хусусиятлари ва   психологик  таъсир  ў т к азувчи воситалари,
- бошқарув   операцияларини   бажаришда   ва қ тнинг   та қ чиллиги   масаласи   ва
унга нисбатан қатьий муносабат,
- қ арор   қ абул   қилиш   масъулиятининг   негизида   ю қо ри   даражадаги
психологик   з ў ри қ иш   ва   тангликнинг   пайдо   б ў лиш   эхтимоли,   уларнинг   олдини
олиш имкониятининг мавжудлиги.
6.  Командирликнинг  тад қ и қ ий имконияти:
- жамоа   тузилишининг   ў зига   хос   хусусиятларини   ани қ лаш,   унинг
функционал, гуруҳий  к ичик тузилишини таркибларга ажратиш,
- турли   лавозимдаги   ра ҳ бар   шахсларнинг   ў заро   таъсири   ва   гуруҳий динамикасининг та ҳ лили,
- жамоа   аъзолари   ў ртасидаги   мослашиш   (к ў никиш)   жараёнлари,   социал-
психологик ва функционал жи ҳа тдан мо с  тушиш бос қ ичларини  ў рганиш,
- командир   билан   курсантлар     жамоа си нинг   ў заро   таъсири   ва   унинг   гуруҳ,
ў ртасида хукм суриш  қ онуниятларини кашф қилиш,
- жамоада   психологик   муҳитни   вужудга   келтириш   жараёнлари   ва
тузилишидаги  ў згаришнинг табиий шаклланиш  қ онуниятларини очиш.
  Командирлик   лавозимига   тайёрланувчи   шахслар,   даставвал,   улар нинг
олдиларига   қўйиладиган   талаблар   билан   танишиши   ва   ўзидаги   мукаммаллик,
заифликлари юзасидан катъий қарорга   келиши лозим. Бу мулоҳазаларнинг барчаси
касбга   ва   лавозимга   ҳарбий   хизматчил арнинг   қанчалик   мутаносиб   ҳамда   мос
эканлигини,   компе тентлигини   аниқлашга   хизмат   қилади,   шахсий   таркибни
кўнимсизлигининг   олдини   олишга   зарур   шарт-шароит   яратади,   субъектив
кечинма лар, баҳолашнинг объективлик даражасини оширади.
Командир психикасига лавозим тақазо этувчи талаблар ўз ичи га уч хил туркумга
тааллуқли жабҳаларни қамраб олади: билиш га оид, эмоционал ҳис-туйғу, иродавий,
ҳарбий   ва   касбий     фазилатлар.   Билишга   ва   билиш   жараёнига   алоқадор   талаблар
қўйидагилардан иборат:
- диққат хусусиятларининг эгалланганлик даражаси,
- сезги ва идрокнинг юксак даражасига эришганлик (сез гирлик, идроклилик, 
фазовий тасаввур, вақтни пайқаш  уқувчанлиги),
-   тасаввур   образлари   ва   ижодий   ҳаёлга   мойиллик   (фанта зия,   орзу,   хохиш,
истак, тилак ва бошқалар),
-   хотиранинг   мустаҳкамлиги,   барқарорлиги,   пухталиги   ва   кўламининг
кенглиги, мантиқийлиги, тезкорлиги ва маз мундорлиги,
-   нутқ, нутқ фаолияти ва нутқ қобилиятининг кўрсат кичи,
-   фикрлаш,   мулоҳаза   юритиш   фаолиятининг   сермазмунли ги,   самарадорлиги,
теранлиги, ижодийлиги, топқирлиги,  ностандартлиги.
         Командир (бошлиқ)   учун эмоционал ҳолатлар ва ҳис- туйғуларни   оқилона
бошқарув   уқувига   эга   бўлиш,   ҳар   қандай   вазиятда   ҳам   ўзини   ўзи   бошқариш,   қўл остидагиларнинг   кечинмаларини   ҳис   эта   олиш   (ҳамдардлик   —   эмпатия)   муҳим
аҳамият касб этади:
-   эмоционал   ҳолатларга   ўз   муносабатини   билдириш,   ре-
акцияга   кириша   олиш,   бу   нарсаларга   лоқайд   бўлмаслик,   юмор   ҳиссининг
мавжудлиги,   ҳамиша   муайян   мезонга   риоя   қилган   ҳолда   қўл   остидаги
бўйсинувчи курсантлар билан муносабат, муомала ва касбий мулоқотда бўлиш,
-касбга   оид   ҳиссиётнинг   қонуниятларини   эгаллаш   ва   жамоанинг
бошқарилув   туйғусини   олдиндан   аниқлаш,   уларга   асосланиб,   аъзолар   билан
муносабатга киришиш, зарурат туғилганда тезкор қарор қабул қилиш,
  -   ҳарбий   ва   касбий   эмоционал   руҳий   ҳолатлар   (эмоционал   тон,   кайфият,
стресс, аффект)га баҳо бериш ва уларнинг ҳар бирини таҳлил қилиш имконияти,
  -  раҳбар кайфиятини ани қл овчи омилларнинг бар қ арорлиги,
-  эмоционал реакциялар ифодаланишининг таш қ и воситалари,
   -  эмоционал бар қ арорлик раҳбар шахсининг   хислати   эканлиги.
        Командир   фаолияти     учун   ҳарбий   ва   касбий   иродавий   сифатлар   жуда
муҳим аҳамиятга эга, уни бошқариш эса психологик тўсиқлар, вазиятлар, низоли
ҳолатларни енгиш манбаи бўлиб ҳисобланади.
      Командирнинг   нуфузи   барқарор   ирода   субъекти   эканлигини   ҳар   қайси
ҳаракат ва фаолиятида намойиш қилишда ўз ифодасини топади, уни комилликка
йўналтиришга имкон яратади.  
    Командир курсантлар билан ўзаро муносабатларида илиқ туйғуни вужудга
келтиради,   командир   курсантларни   руҳиятини     тўғри   идрок   қилишга   шароит
туғдиради, индивидуал услубни шакллантиради, обру-эътибор маънавий бойлик
бўлишдан   ташқари,   хизмат   фаолиятининг   самарадорлигини   юқори   савияга
кўтаради   булар   эса   илиқ   психологик   муҳитнинг   механизми   ҳисобланади.
Командирнинг касбий иродасига қуйидаги талаблар қўйилади:
          - иродавий куч-қувватнинг мужассамлашуви, бошқарув  фаолиятининг     
машаққатлари,     заҳматлари, 
  - мақсадга интилиши ва собит қадамлилик,
 - ташаббускорлик, мустақиллик, ижодийлик,                 -   дадиллик,   жасоратлилик,   тўсиқларни   зудликда   ечимини   топиш,
қийналмаслик,
         -  саботлилик,  қ атьийлик, принципиаллик,
         -  вазминлик, эсанкирамаслик,  ў зини  қў лга ола билишлик,
        - интизомлилик, ўзини ўзи уддалаш, ўзига ўзи буйруқ бериш,
         - ўз кучига ишонч, ўзини сафарбар қила олишлик ва бошқалар.
Маълумки,   бошқарув   жараёни   учун   ижрочилар   ( ҳарбий   хизматчилар ,
ходимлар)нинг   психологик   хусусиятлари   ва   уларнинг   ў зига   хослиги   му ҳ им
аҳамиятга эга. Худди шу боисдан жамоа, гуруҳ, ва уларнинг аъзолари юзасидан
муайян   даражадаги   пси хологик   маълумотлилик,   фаолият   ва   муомалани   ташкил
қилиш, уюштириш, муло қо тга киришиш, во қ еликка тортилганлик масалаларини
эътиборга   олиш   бошқарув   жараёнини   ма қ садга   мувофи қ   амалга   оширишни
таъминлайди.
          Командирнинг   психологик   саводхонлиги   ҳар   қайси  алоҳида   хусусиятли
вазият, ҳолат, зиддият, шахс қаршилиги, муносабат, муаммо ечимига оқилона ва
омилкорлик билан индивидуал ёки диф ференциал ёндашишни амалиётга татбиқ
этишга   кенг   кўламли   имконият,   пухта   шарт-шароит,   шахсий   услуб   вужудга
келишига   негиз   яратади.   Бинобарин,   командирларнинг   индивидуал-типологик
хусусиятлари   бўйича   психологик   билимлар   билан   қаноат   ҳосил   қилмасдан,
балки   социал-психологик   ҳолатлар,   қонуниятлар,   ҳодисалар   ривожи,   уларни
келтириб   чиқарувчи   омиллар,   ҳаракатлантирувчи   механизмлар,   ижтимоий
муаммоларнинг   ечими,   бу   жараёнда   қатьий   қарор   қабул   қилиш   ва   уни
бажарилиш   босқичлари   тўғрисидаги   маълумотлар   билан   қуролланиши   лозим.
Акс  холда  жамоа, гуруҳ  сингари  микро тузилмаларни   бошқаришда, психологик
муҳитни   барқарорлаштиришда,   командир-курсантларнинг   ўзаро
муносабатларини   тўғри   ва   одилона   ташкил   қилишда,   хизмат   фаолиятини   тўғри
ва   оқилона     йўлга   қўйишда   шахсий   таркиб   ўртасида   ўзаро   психологик   таъсир,
таъсирланиш, таассурот, ўзаро тушуниш, ҳамдардлик каби мураккаб кечинмалар
кучи, давомийлигини англаб етишда нуқсон ва камчиликларга йўл қўйилади. Харбий   хизматчи   ходимларнинг   психологик   масалалари   қуйидагилардан
иборат   бўлиб,   ҳарбий   ходимлар   касбий     фазилатларининг   социал-психологик
умумий хусусиятлари ва ижтимоий гуруҳларнинг ўзига хослиги, синфий, касбий
хусусиятлари,   у   ёки   бу   норасмий   оммавий   тизимга   тааллуқлилиги   каби   руҳий
умумийлик,   уйғунлик,   боғлиқлик,   мутаносиблик,   мослик,   эътиқод,   ишонч   ва
унга тортилганликни ўзида акс эттиради:
-умуминсоний, умумбашарий онглилик,
-бошқарув фаолиятида қатнашиш имконияти,
- собит қ адамлилик ва унинг  ў зига хослиги намунаси,     
-ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик, хобби,
-турлича шаклдага мулкни кўпайтириш ва уни асраш хисси,
-ўзини ўзи камол топтириш туйғусининг мавжудлиги,
           - ихтирочилик, кашфиётчилик, уюшқоқлик, ташкилотчилик қобилияти ва
улардан   раҳбарлик   ҳамда   ҳамкорлик   фаолиятида   унумли   фойдаланиш,   бунда
диагностик, прогностик методларни қўллаш,
-ўзаро   ёрдам,   ўзаро   хурмат,   ўзаро   қўллаб-қувватлаш   хисларининг
мавжудлиги ва уларни ўз ўрнида татбиқ, этиш,
         -  у ёки бу касбга тааллу қ лилиги ва касбий мукаммаллиги,
         -  муайян миллатга мансублиги ва маънавиятга муносабати,
          -маьлум синфга алоқадорлиги ва ундан ғурурланиш,
          -ғоявий-сиёсий эътиқоди, ишончи ва иймони,
          - жинси, ёши, камолот даражаси, а қл  к ў рсаткичи, бало ғ ат бос қ ичи,
Командирлар   учун   мулоқот   турлари   ва   ижтимоий   кабий   психологик
ҳолатларни   бошқариш   муҳим   аҳамиятга   эга.   Командир-курсант   ўзаро   хизмат
муносабатлари   негизида   мулоқот   ётиши   муомала   психологиясида   мустаҳкам
ўрин   эгаллайди,   худди   шу   боисдан   унинг   турлари,   ўзига   хос   хусусиятлари
тўғрисида   маълумотлар   билан   раҳбар   кадрни   таништириш   муҳим   аҳамият   касб
этади.   Одатда   ахборотлар   тўғри   ва   тескари   кўринишларга   ажратилади,   муайян
тавсифи, таснифи, хусусияти, сифати мавжудлиги таъкидлаб ўтилади.               Тўғри   ахборотлар   қуйидаги   хусусиятлари   билан   бошқа   турлардан
ажралиб   туради:   шакллари,   миқдори,   сифати,   жадаллиги,   узатувчанлиги,
ошкоралиги, чехранинг эмоционал воситалар би лан уйғунлиги кабилар.
            Тескари ахборот ўзига хос хусусиятларга эга: расмий, норасмий, восита ва
каналлар,   кмандир   ва   курсантлар   жамоасининг   тескари   ахбороти   раҳбарнинг
тўғри   информациясига   айланиши,   тарихийлиги,   жамоа   фикри,   мулоҳазаси,
кайфияти, фаоллиги, сустлиги, акс таъсир ва бошқалар.
            «Командир   -   бўйсинувчилар»,   «бўйсинувчилар   -     командир»
мулоқотларининг   психологик   муаммолари   мавжуд   бўлиб,   улар   муайян
таркиблар,   воситалар,   тузилмалар,   тизимлар   мажмуасидан   иборатдир.
Жумладан,   контактли   мулоқот,   расмий,   норасмий     мулоқатиинг   феноменлари
(ноёб   томонлари),   оммавий   коммуникация   воситасига   қўйиладиган   психологик
талаблар, низоли, зиддиятли, можароли вазиятлар, ҳолатлар, социал-психологик
муҳит ва кўрсатма кабилар.
                      Командирлик   қобилиятининг   психологик   тавсифи   Қуролли
Кучлар   тизимида   ҳарбий   бошқарув   жараёнини   мақсадга   мувофиқ   равишда
амалга   ошириш   учун   командир   идора   қилишнинг   қайси   бўғинида   бўлишидан
қатъий   назар   муайян   ҳарбий   ва   касбий     қобилиятларга   эга   бўлиши   керак.
Командир   ўзининг   шахсий   фазилатлари,   мустаҳкам   ҳарактери,   кучли   иродаси,
барқарор   ҳиссиёти,   барча   нарсаларга   ва   жабҳаларга   нисбатан   махсус   ва   касбий
қобилиятлари   билан   хизмат   фаолиятини   бошқара   олади,   холос.   Чунки   фан   ва
техниканинг   ривожи,   ҳарбийларимизда   онглилик   даражасининг   юксак
кўрсаткичи,   ижтимоий   тажрибаларнинг   таъсирчан   кучи,   харбий
хизматчиларнинг   муайян   касбий     билимларга   эга   эканлиги   барча   ҳарбий
командирнинг комил инсон камолоти поғонасига кўтарилишини тақозо этади.
          Хозирги   замонда     қўрқитиш,   зўрлик   билан   шахсий   таркибга   муомала
қилиб   бўлмайди,   ундай   даврлар   иж тимоий   турмуш   майдонидан   аллақачонлар
чиқиб   кетган.   Давлат   миқёсида   юз   бераётган   демократик   ўзгаришлар,   сўз   ва
виждон   эркинлиги,   миллий   истиқлолга   эришганлик,   миллий   ўзлигини   англаш,
ҳуқуқий   химояланганлик   ҳарбий   хизматчиларимиз   онгини   янада   юксалишга олиб   келди.   Йигирма   биринчи   аср   бошидаги   ҳарбий   хизматчилар   ўзларининг
ўтмишдош   ҳамюртларидан   жуда   кўп   касбий     жиҳатлари   би лан   кескин
тафовутланади.
          Командир   шахсининг   баркамоллиги,   қатьий   ҳарактери,   миллий
қиёфасидан   ташқари,   бир   қатор   касбий     қобилиятларга   эга   бўлиши   табиий
равишда   обрў   қозонишга   пухта   негиз   ҳозирлайди,   командирлик   лавозимининг
кейинги босқичлари учун имкон яратади, истиқбол режалари ни рўёбга чиқаради.
Бизнингча,   қуйида   мулоҳоза   юритиладиган   ҳарбий                 касбий     қобилиятлар
ҳарбий раҳбар кадр учун жуда муҳим ҳисобланади.
                      1. Иймон-эътиқодга,   фаол   ҳаётий   позицияга   йўналганлик   қобилияти.
Замоанвий   командир   иймон-эътиқодли,   муайян   ҳаётий   позицияли,   мустаҳкам
паймонли,   соф,   ростгўй,   самимий,   жонкуяр,   инсон парвар,   ватанпарвар   фазилатли
инсон бўлмоғи – шахсий таркиб учун ибрат-намуна вазифасини бажармоғи лозим.
Токи   сўз   билан   иш   бирлиги   ҳарбий     амалиётида   бевосита   ўз   ифодасини   топсин,
бошқалар унинг ҳатти-ҳаракати ва командир-курсантлар билан му носабатида тақлид
қилишга   одатлансинлар.   Командир   бўлинмани   кўзгуси,   маънавият,   қадрият   ва
ҳарбий   касбий   муно сабат   мезонига   айлансин.   Поклик,   масъулият,   фидоийлик
наму наси   тақлид   учун   замин   ҳозирласин,   баркамоллик   учун   интилиш   туйғусини
вужудга келтирсин.
2. Командирнинг   нутқий   қобилияти.     офицер   саводхон   сўзлашга   ва   нотиқлик
санъатига   эга   бўлиши   шарт.   У   теварак-атрофдагилар   билан   узлуксиз   равишда
муомалага киришиб турганлиги туфайли  нутқи ихчам, маъноли, охангдор, муайян
ритм, суръат, частота ли бўлишлиги муҳим аҳамиятга эга. Нутқнинг жарангдорлиги,
сўзлашганда пауза, мантиқий урғуга риоя қилиш унинг таъсир чанлигини оширади.
3. Офицер,   тасодифий   ҳолатларда   нутқ   сўзлаш,   фикр   ал машиш   лозим   бўлса,   у
ҳолда сира ҳиссиётга берилмаслик, ўзини  қўлга олиб, охиста, лавозими ва имтиёзини
кўз ўнгига келтириб   нутқ фаолиятини амалга ошириш зарур. Маълумки, нутқнинг
нуқсони, мазмунсизлиги, таъсирчанлик даражаси заифлиги  командирнинг нуфузи
ва обрўсига жиддий путур етказади.
4.   Офицер   ҳарбий   жамоа   ўртасида   керакли   нуфуз   (обрў)га   эга   бўлиши   талаб этилади. Командир ўзининг нуфузи би лан курсантларни бошқаришни одилона ва
оқилона   амалга   оширади.Лекин   эгаллан ган   лавозим   туб   маънодаги   обрў
келтирмайди,   чунки   шахсий   таркибнинг   унга   нисбатан   муносабати   вақтли
хусусиятга эга бўлади.
                      Барқарор,   хақиқий   нуфузни   эгаллаш   табиий   равишда   амалга   ошади.
командир   ўзининг   шахсий   хусусиятлари,   билимдонлиги,   ақл-фаросатлилиги,
мустаҳкам   иродаси,   салоҳияти,   истеъдоди,   таланти,   фидоийлиги,   баркамоллиги,
камтарлиги,   самимийлиги,   сўзнинг   ҳақиқийлиги   билан   обрў   орттириш
уқувчанлигига   эришади.   Ёки   аксинча,   командирда   сохталик,   акобирлик,
шахсиятпарастлик, сафсатабозлик томонлари намоён бўлса, у ҳолда    ҳеч қачон чин
нуфуз қозонишга олиб келмайди. Бугунги замон талабига жавоб берадиган замонавий
к омандир   учун   ҳар   бир   нарса   оддий,   пухта,   табиий,   ҳуқуқий,   одатий   тусга   эга
бўлиши, энг муҳими эса командир одилона ва оқилона умум ҳарбий Низомлари
талаби   асосида   хизмат   фаолиятини   амалга   ошириб   боришлари   мақсадга
мувофиқ ҳисобланади.
                    5.   Офицер нинг   перцептив   (идрок   қилиш)   қобилияти.   Командир     учун
биринчи ва иккинчи даражали масалалар бўлиши мумкин эмас,  чунки ҳаёт муайян
қисмлардан ташкил топган бўлади, худди шу  боис барча нарсаларга эътибор қилиш
ва мунтазам равишда огоҳлик ҳамда ҳушёрликни назорат қилиб боришлари талаб
этилади.  
           6.  Офицер нинг д идактик қобилиятлари. ХХI аср техника ва технология асрида
замонавий командир бевосита етук ва намунали  мураббий  бўлмасада,  лекин унинг
касбий фаолияти маълум ахборот ва хабарларни қўл остидаги курсантларига  етказиш
билан   бевосита   боғлиқдир.   Худди   шу   боис   турли   тоифада ги   одамларга,
мутахассисларга   мураккаб   билимлар,   муаммолар   ҳамда   ахборотларни   осон   йўл
билан   тушунтириш   уқувчанлиги   мутлақо   зарур.   Айниқса,   ф авқулоддаги   ҳолатлар,
вақт   тақчиллиги   командирдан   дидактик   ва   касбий   қобилиятга   эга   бўлишни   тақозо
этади. У мазкур қобилиятни махсус машқлар, тренинглар ёрдами билан ижтимоий-
хаётий тажри ба ортиши орқали эгаллаб боришлари талаб этилади.
7.   Офицер нинг   а кадемик   қ обилият и .   Ҳо зирги   замон   талаби   командир   ҳ ар томонлама   камол   топган   инсон   б ў лишини   та қ озо   қ илади.   Давлатлараро,
миллатлараро, шахслараро, ихтисослараро амал га ошириш учун   командир   ҳар бир
соҳадан   мукаммал  билимларга   эга б ў лиши, улардан   ў з   ў рнида муваффа қ иятли   ва
моҳирона   фойдаланиши     лозим.   Молиявий,   и қ тисодий,   маънавий,   маф к уравий,
миллий,   соҳалараро   муаммолар   му ҳ окама   қ илинаётганда   командир   шунчаки
иштирокчи   эмас,   балки   мазкур     ба ҳ с   ва   музокараларнинг   тенг   ҳ у қ у қ ли
ташкилотчи   аъзосига   айлан иши   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Командир   айнан
бундай   шароитларда   муаммо   моҳиятини   тушунсин,   унга   ўз   муносабатини
билдирсин, токи шахсий таркибдан таҳсинлар олишга эришсин.
8. Офицер нинг   диққатни   тақсимлаш   қобилияти.   Командирнинг   ҳарбий   ва
касбий   хизматга   оид   фаолияти
кенг   кўламли,   худди   шу   сабабдан   у   лоқайдликка   йўл   қўйиши
мумкин   эмас   асло.   Энг   оддий   нарсадан   давлат   аҳамиятига   молик   му-
аммогача масъул бўлганлиги туфайли бугунги кундаги замонавий командир ўта
синчков,   теран,   мунтазам   ку-
затувчан   бир   даврнинг   ўзида   бир   неча   объектларга   ўз   муносаба
тини билдира олиши лозим. 
              9.   Офицер нинг   психологик   ташхис   (диагноз)   қобилияти.   Командир   турли
тоифадаги   ҳарбий   хизматчилар   ва   курсантлар   билан   ҳамкорлик   қилади,   уларни
тарбиялайди,   етук   мутахассис   ёки   мукаммал   шахс   сифатида   камол   топтиради.
Ҳар   қайси   курсантларнинг   келажагини   оқилона   тасаввур   қилишдан   иборат
олдиндан башорат  этиш қобилияти замонавий командир учун муҳим  аҳамиятга
эга.    
         10.   Офицер нинг ташаббусга,   ижодга   илҳомлантириш   қобилияти.   Хизмат
фаолиятидаги   айрим   қийинчиликлар  тўғрисида   ибратли маълумот лар келтириш,
ўткинчи   захмат   ортда   қолиши   юзасидан   тасалли   бериш,   уларнинг   олдини   олиш
мумкинлигини   асослаш   орқали   курсантларни   ижодга   илхомлаштириш   қобилияти
замонавий командир учун  мутлақо зарур. Фидоийлик туйғусини уйғотиш, ёшларда,
ҳарбий   му тахассисларда   ташаббус   ҳиссини   вужудга   келтириш   –   ҳарбий
фаолиятнинг   нуфузини   юксалтиради   ва   ривожлантиради,   давлат   равнақи   учун масъулиятли   замонавий   юқори   савияга   эга   бўлган   кадрлар   тайёрлашга   хизмат
қилади.
  Командирлик фаолияти жуда мураккаб хизмат жараёни бўлиб, у молиявий,
иқтисодий,   мафқуравий,   ҳуқуқий,   тарбиявий   томонларни   қамраб   олади.
Шунингдек,   у   бир   қанча     психологик   функцияларни   бажаради:   « командир -
курсант ,   « офицер -   ходим »,   « устоз-шогирд”   “ инсон   -   табиат»,   «инсон   -   образ»
“курсант-техника”  каби  бир    қатор  ҳарбий  соҳага  оид  касбий   муносабатларини
акс эттиради.
Командирдаги   хизмат   фаолиятининг   ҳар   бир   жабҳаси   ва   функцияларини
юқори   даражада   эгаллаш   ор қа ли   юксак   мартабага   эришади.   Л е кин   унинг   у   ёки
бу   томонини   тушунмаслик   эвазига   жамоада   интизом   оқсайди ,   сунъий
тормозланиш   юзага   келади.   Ту шунмаслик   туфайли   бошқарувга   путур
етказилади,  командирнинг  идрок майдони уларни  қ абул қила олмайди, натижада
бошқарувда   айрим   узилишлар   барпо   б ў лади.   Улардаги   ў заро   уй ғ унликнинг
бузилиши,   «таваккал»   билан   иш   тутиш   бир   қанча   салбий   о қ ибатларга   олиб
келади.
Бугунги   кунда   командирлик   лавозимига   тайинлаш   ёки   кўтариш   жараёнида
командирнинг   ақл-идроки,   фахм-фаросати   ҳисобга   олинади.   Чунки   яхши
тажрибали   командир   -   жамоанинг   эллик   фоиз   кучидир.   Билимдонлик,
истеъдодлилик,   ақл-заковатлилик   командирнинг   муҳим   хусусияти   эканлигини
таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ.
  Жисмоний   ва  ақлий   суст   ҳаракат   билан  командирлик   қилиш   мумкин  эмас.
Чунки бугунги кунда замонавий командир билимдон ўта фаол, уддабурон шахс
бўлиши керак, акс холда ҳарбий жамоани инқирозга олиб келиши муқаррар.
  I . Муомаланинг умумий к о нуниятларига оид тренинглар: 
-   умумбашарий   одоб   моҳияти   ва   унга   риоя   қилиш   йўлларига   тааллуқли
тренинглар   (миллийлик,   маънавият,   стереотиплар, идентификация, рефлексия
бўйича),
- муа й ян   роллар,   психодрамалар   орқали   вазиятнинг   психо -
логик манзарасини яратиш  ў йинлари, -    фав қ улоддаги  ҳ олатларда   ў зини  ў зи бо шқ аришга дой и р маш қ лар.
II . Коммуникация технологияси ва инструкциясини эгал лашга оид тренинглар:
-   муомала   к ў никмасини   ў злаштириш   б ў йича   ( қ адди- қо матни   тутиш,   нут қ
фаолияти, ўзгаларни тушуниш ва англаш),
- мимика ва пантомимика машқлари,
- аудио   (магнитофон   тасмаси   ёзувига   асосланиб   ўз
ну қ сонлари   б ў йича   психологик   коррекцион-тузатиш   ишларини
ўтказиш),
- магнитофон   орқали   фактик   материаллар   бўйича   тузатиш   машқларини
бажариш,
- к ў згу ёрдамида хатти-ҳаракат, юриш-туриш к ў никмаларини   эгаллаш ва шахсий
ну қ сонларини бартараф этиш, й ўқ отиш,
- мотивацион, эмоционал, регулятив, когнитив жабҳалари нинг намоён б ў лишига
қ араб   муомала   технологияси   ва   инструк циясини   ма қ садга   мувофи қ   равишда
ў згартириш,
- раҳбарлик вазиятга,   ҳ олатга оид сценарийлар негизида ту затиш ишларини олиб
бориш ва янги фазилатларни шаклланти риш машқларини ўтказиш кабилар.
Раҳбар   психологияси,   бошқарув   қобилияти,   услуби,   муомала   мароми,
шахслараро   муносабатлар,   социал   тренинглар,   талабчанлик ,   фикрлар   жанги
бўйича раҳбар кадрларга умумий тушунча, шунингдек, амалий к ў рсатма бериш
зарурияти бир талай эхтиёжлар негизидан келиб чиқади.
32
Президентимиз Ислом Каримовнинг таъкидлашича, тарбиячилар замонавий
билим бериш, уларнинг маълумотини, малакасини ошириш каби пайсалга солиб
б ў лмайдиган долзарб масалага дуч келмо қ да .    
   33
Социал психология фани:
- ижтимоий муносабатлар ва шахслараро алоқалар, муома ла, фикр алмашуви,
ўзаро таъсир ҳамда инсонни инсон томонидан идрок қилиш воситаси эканлиги;
32
  И.А.Каримов   Баркамол авлод -  Ў збекистон тара ққ иётининг пойдевори   2000 .
33
  Э.А.Гозиев Социал психология 2012. - гуруҳлар   (макро,   микро,   мизе)   ва   жамоаларнинг   психология
тавсифи,   шахснинг   ижтимоийлашуви,   ижтимоий   кўрсатмалар,
ижтимоий фикр, ижтимоий хотира ва хулқ;
- раҳбар   фаолиятининг   тузилиши,   раҳбар   фаолиятининг   услублари,
раҳбарлар   типологияси,   улар   томонидан   қарор   қабул   қилиш   ва   низоли
вазиятларни ҳал этишда ҳамда олдини олиш усуллари;
- ижтимоий   ходисалар,   воқеликлар,   холатлар,   жараёнлар   ва   уларнинг
қонуниятлари тўғрисида ҳарбий мутахассисларга билим беради.
Командирларда   социал   тренинглар   ёрдамида   касбий   фазилатлар,   зарурий
хислатлар   шакллантирилади,       психо драма,   фикрлар   жанги   орқали   иллатлар,
нуқсонлар   бартараф   қилинади.   Уларга   махсус   таъсир   ўтказиш   туфайли
жисмоний, асабий, ҳиссий, ақлий ва руҳий  зўриқишлар камайтирилади.
  Офицер нинг   ғ оявий-сиёсий сифатлари:
- ғ оявий-сиёсий   эъти қ од,   фидоийлик,   принципиаллик,   сиё-
сий   саводхонлик,   ижтимоий   фаоллик,   ижтимоий   бурчни   англа-
ганлик, ижтимоий фикрлаш, ташкилотчилик;
- касбий-ихтисосий   хислатлари:   ҳарбий   касбий   етуклик,   муста қ иллик,
билимдонлик,   а қ лнинг   тан қ идийлиги,   миллий   ва   минтақавий   ахборотларни
таҳлил   қилиш,   ў з   фикрини   ифодалай   олиш,   илмий-тад қ и қо т   ўтказишга
мойиллик;
- хиссий   ва   ахло қ ий   фазилатлари:   ватанпарварлик,   ў зига   ва   ўзгаларга
талабчанлик,   камтарлик,   ўзгаларни   хурмат   қилиш,   ў зига   ишонч,   ҳалоллик,
адолатлилик, самимийлик,  бе ғ аразлик,  виждонлилик,  хул қ   маданияти  ва  одоби,
ҳамдардлик, о қ илона баҳолаш, юмор   ҳ исси, дилкашлик,   ў зини камол топтириш,
билимга   чан қ о қ лик,   замонавийлик,   ў зини   тута   билиш,   ў з   манфаатини   устун
қў ймаслик, ахло қ   қ оидаларига , шунингдек,  умум  ҳарбий  Низом, “Умум  ҳарбий
мажбурият ҳарбий хизмат” тўғрисидаги қонун мудофаа тўғрисидаги қонунларга
ва шу кабиларга қатъий  риоя қилиш;
- офицер нинг   махсус   қобилиятлари:   иймон   эътиқодлилик,   ташкилотчилик,
нутқий   ва   нуфузли   касбий   қобилият,   сезгирлик,   муомала   ўрнатувчанлик, диққатни йўналтириш, аниқлик, холислик, сафарбарлик;
- ташкилотчиликдаги   индивидуал   фарқлари:   психологик   танловчанлик,
амалий   ақл-заковат,   психологик   такт,   ижтимоий   ғайратлилик,   танқидийлик,
ташкилотчиликка   узлуксиз   мойиллик,   уюшқоқлик,   букилмас   иродалилик   ва
ҳоказо.
  Офицер   кадрларни   психологик   жиҳатдан   махсус,   маънавий-руҳий     ва
жанговар   тайёргарликдан   ўтказмасдан   туриб,   юксак   самараларга   эришиб
бўлмайди.   Бунинг   учун,   энг   аввало,   ҳаётий     ва   касбий   малакаларни
шакллантирувчи,   коммуникатив,   шахслараро   муносабатларга   киришишга
ўргатувчи, қарор қабул қилишга, муаммони ҳал этишга ундовчи, соғлом турмуш
тарзини   сақловчи,   ҳарбий   касбий   қобилиятларни   ривожлантирувчи   ва   уларни
йўналтирувчи, инсон камолотига кўмаклашувчи тренингларни қўллаш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
2.2 . Ҳ арбий хизматчилар ўртасидаги муносабатлар
     Мазкур битирув малакавий ишининг мавзусига  оид асосли маълумотлар
Ўзбекистон   Республикаси   Қуролли   Кучлари   ички   хизмат   Низомининг   2-боб   2-
бўлимининг   30-моддасидан   69-   моддасигача   батафсил   ёритилиб   ўтилган.   Ушбу
муаммога   атрофлича   аниқлик   киритиш   мақсадида   қўйидагиларни   мисол
тараиқасида   келтиришни   лозим   топдик.   Масалан:   Ўзбекистон   Республикаси
Қуролли   Кучлари   ички   хизмат   Низомининг   2-боб   2-бўлимининг   30-моддаси
қўйидагича   изоҳланади:   34
Яккабошчилик.   Командирлар   (бошлиқлар)   ва
бўйсунувчилар. Катталар ва кичиклар.
30-модда.   Яккабошчилик   –   Ўзбекистон   Республикаси   Қуролли   Кучлари
қурилишининг,   унга   раҳбарлик   қилишнинг   ва   ҳарбий   хизматчилар   ўртасидаги
ўзаро   муносабатларнинг   принципларидан   бири   саналади.   У   командирга
34
  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ички хизмат Низомининг 2-боб 2-бўлими (бошлиққа)   бўйсунувчиларга   нисбатан   идора   қилиш   ҳокимиятнинг   бутун
тўлалигича   берилишида   ва   ҳарбий   қисм,   бўлинма   ва   ҳар   бир   ҳарбий
хизматчининг   ҳаёти   ва   фаолиятининг   ҳамма   жиҳатлари   учун   давлат   олдида
шахсий жавобгарлик унинг зиммасига юкланишида ўз ифодасини топади.
Яккабошчилик   командирнинг   (бошлиқнинг)   вазиятни   ҳар   томонлама
баҳолашдан   келиб   чиққан   ҳолда   ёлғиз   ўзи   қарор   қабул   қилиш,   қонун   ҳарбий
низомларнинг   талабларига   қатъий   мувофиқ   равишда   буйруқлар   бериш   ва
уларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқида мужассамлашгандир.
Буйруқларнинг  муҳокама  этилишига  йўл  қўйилмайди,  бўйсунмаслик  ёхуд
буйруқни бошқа тарзда  ижро этмаслик ҳарбий жиноят саналади.
31-моддада   эса:   “ Ўз   хизмат   мақоми   ва   ҳарбий   унвонига   кўра   айрим
ҳарбий   хизматчилар   бошқаларга   нисбатан   бошлиқ   ёхуд   бўйсунувчи   бўлиши
мумкин.     Бошлиқ   бўйсунувчига   бўйруқлар   бериш   ва   уларнинг   ижросини   талаб
қилиш ҳуқуқига эга.
Бошлиқ   бўйсунувчи   ва   хушмуомалалик   ва   босиқлик   намунаси   бўлиши   ва
такаллуфсизликка,   ҳам,   нохолисликка   ҳам   йўл   қўймаслиги   лозим.
Бўйсунувчининг   инсоний   қадр   –   қимматини   поймол   этувчи   ҳаракатлари   учун
бошлиқ жавобгар бўлади.
Бўйсунувчи   бошлиқнинг   буйруқларини   сўзсиз   бажаришга   мажбурдир.
Агар   у   ўзига   нисбатан   нотўғри   муносабатда   бўлинган   деб   ҳисобласа,   буйруқни
бажариб,   шикоят   қилиши   мумкин.   Ўзбекистон   Республикаси   Қуролли
Кучларининг ноҳарбий ходимларидан бўлган шахс эгаллаган лавозимга мувофиқ
бўйсунувчилар   учун   бошлиқ   ҳисобланади”   деб   таъкидланган.   Шунингдек,   32-
модда   .   Ҳарбий   хизматчилар,   хизмат   юзасидан,   хатто   вақтинча   бўлса   ҳам,
бўсундирилган   бошлиқлар   бевосита   бошлиқлар   ҳисобланади.   Бўйсунувчига
яқинроқ бўлган тўғридан – тўғри бошлиқ бевосита бошлиқ деб аталади.
34.   35
Ўз   хизмат   мақоми   ва   ҳарбий   унвонига   кўра   бошқа   ҳарбий
хизматчиларга   нисбатан   уларнинг   бошлиғи   ёхуд   бўйсунувчиси   саналмаган
ҳарбий хизматчилар катта ёхуд кичик бўлишлари мумкин.
35
  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ички хизмат Низомининг 2-боб 2-бўлими   Катталик   ҳарбий   хизматчиларнинг   ҳарбий   унвонига   қараб   белгиланади.
Ҳарбий   унвони   бўйича   катталар,   кичиклар   ҳарбий   интизомни,   жамоат
тартибини, ахлоқ, ҳарбий кийим – кечакни кийиш ва аскарчасига саломлашишни
бажариш   қоидаларини   бузган   холларда,   улардан   бу   бузилишларни   бартараф
этишларини   талаб   қилишлари   лозим.   Унвони   бўйича   кичиклар   катталарнинг
бундай талабларини сўзсиз бажаришга мажбурдирлар.
35.   Бир   –   бирига     бўйсунувчи   бўлмаган   ҳарбий   хизматчилар
мажбуриятларни   биргаликда   бажарадиган   ҳолларда,   уларнинг   ўзаро   хизмат
муносабатлари   командир   (бошлиқ)   томонидан   белгилаб   қўйилмаган   бўлса,
улардан   лавозимига   кўра   каттаси,   тенг   мансабларда   эса   ҳарбий   унвони   бўйича
каттаси бошлиқ саналади.
Буйруқ   (буюриш),   уни   бериш   ва   бажариш   тартиби.   Ҳарбий
хизматчиларнинг   ташаббуси     36.   Буйруқ   –   командирнинг   (бошлиқнинг)
бўйсунувчиларга   қаратилган   ва   маълум   амалларни   мажбуран   бажарилишини,   у
ёки   бу   қоидаларга   риоя   қилинишини   талаб   этадиган   ёхуд   у   ёки   бу   тартиб
қоидларни белгилайдиган кўрсатмасидир.
Бўйруқ     бир   ёхуд   гуруҳ   ҳарбий   хизматчиларига   ёзма,   оғзаки   ёхуд
алоқанинг   техник   воситалари   орқали   берилиши   мумкин.   Ёзма   буйруқ   ҳарбий
қисмларнинг   командирлари   (муассасаларнинг   бошлиқлари)   яккабошчилик
асосида   чиқарувчи   ҳарбий   бошқарувнинг   асосий   идора   хизмат   хужжати
(хуқуқий хужжати) саналади. Оғзаки буйруқлар барча командирлар (бошлиқлар)
томонидан берилади.
37.  36
Буюриш – штаб бошлиғи ҳарбий қисм командири (муассаса бошлиғи)
номидан   ёхуд   гарнизон   ҳарбий   коменданти   гарнизон   бошлиғи   номидан
чиқарувчи идора қилиш хизмат хужжати саналади. 
38.   Командир   (бошлиқ)   буйруқ   беришдан   олдин   вазиятни   ҳар   томонлама
баҳолашга   ва   унинг   бажарилишини   таъминлаш   бўйича   тадбирларни   кўзда
тутишга мажбурдир. У берилган буйруқ ва унинг оқибатлари учун, буйруқнинг
қонунларга   мувофиқ   келиши   учун,   шунингдек,   берилаётган   буйруқда   мансабни
36
  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ички хизмат Низомининг 2-боб 2-бўлими суиистеъмол   қилиш   ва   ҳуқуқ   доирасидан   ёхуд   хизмат   ваколатларидан   четга
чиқиш учун ва унинг бажарилиши бўйича тадбирлар кўрмаганлик учун жавобгар
бўлади. Буйруқ аниқ шакиллантирилган, икки хил талқинга йўл қўймайдиган ва
бўйсунувчида  шубҳа уйғотмайдиган бўлиши лозим. Буйруқ (буюриш) қонунлар
ва ҳарбий низомларнинг талабларига мувофиқ келиши лозим.
39.   Буйруқлар   бўйсунганлик   йўсинида     берилади.   Ўта   зарур   бўлган
ҳолларда катта командир бўйсунувчига  унинг бевосита бошлиғини четлаб ўтган
ҳолда   буйруқ   бериши   мумкин.   Шундай   ҳолларда   у   бу   ҳақида   бўйсунувчининг
бевосита бошлиғига билдирув беришини буюради.
40.   Командирнинг   (бошлиқнинг)   буйруғи   сўзсиз,   аниқ   ва   муддатида
бажарилиши   шарт.   Буйруқ   олган   ҳарбий   хизматчи:   “Хўп   бўлади”   деб   жавоб
беради ва шундан кейин уни бажаради.
Командир   (бошлиқ)   ўзи   берган   буйруқнинг   тўғри   тушунилганига   ишонч
ҳосил   қилиши   зарур   бўлиб   қолганда,   уни   қисқача   такрорлашни   талаб   қилиши,
буйруқ   олган   ҳарбий   хизматчи   эса   командирга   (бошлиққа)   уни   такрорлашни
илтимос қилиб мурожаат этиши мумкин.
Ҳарбий   хизматчи   берилган   буйруқнинг   бажарилиши   тўғрисида   буйруқни
берган бошлиққа ва ўзининг бевосита бошлиғига билдирув беришга мажбурдир.
Ҳарбий   хизматчиларга   ҳарбий   хизматга   алоқаси   бўлмаган   ёхуд   қонунни
бузишга   йўналтирилган   буйруқлар,   буюришлар   берилиши,   топшириқлар
юкланиши мумкин эмас.
41.   Агар   буйруқни   бажараётган   ҳарбий   хизматчи   хизмат   мақомига   кўра,
бошқа катта бошлиқдан биринчисини бажаришга халақит берадиган янги буйруқ
олса,   ушбу   ҳақида     иккинчи   буйруқни   берган   бошлиққа   билдирув   беради   ва
тасдиқланган тақдирдагина охиргисини бажаради.
Янги   буйруқни   берувчи   бу   ҳақида   биринчи   буйруқни   берган   бошлиққа
хабар қилади.
42.   Ҳарбий   хизматчи   унга   берилган   топшириқни   муффақиятли   бажариш
мақсадида.   Оқилона   ташаббус   олинган   буйруқ   кескин   ўзгарган   вазиятга   тўғри келмай қолган, шароит эса янги буйруқ олинишини тақозо этмайдиган ҳолларда
ниҳоятда зарур ҳисобланади. 
37
Ҳарбий   хизматчилар   ҳулқи   ва   хушмуомалалиги:   64.   Ҳарбий
хизматчилар   ҳар   доим   юксак   маданият,   камтарлик   ва   босиқликнинг   намунаси
бўлиб   хизмат   қилиши,   аскарий   ор   -   номусни   муққадас   сақлаши,   ўз   қадр   –
қимматини   ҳурмат   қилиши   лозим.   Улар   ўзларининг   хулқига   қараб,   нафақат
уларнинг, қолаверса,  бутун Қуролли Кучларнинг ор – номуси тўғрисида  хулоса
чиқаришларини ёдда тутишлари шарт.
Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ўзаро ҳурмат асосида
қурилади.   Улар   хизмат   масалалари   юзасидан   бир   –   бирларига   “Сиз”   лаб
мурожат   этишлари   лозим.   Шахсий   муомала     чоғида   ҳарбий   унвон   қўшин   ёхуд
хизмат турини кўрсатмасдан айтилади.
Бошлиқлар   ва   катталар   хизмат   юзасидан   бўйсунувчилар   ва   кичикларга
мурожаат   этаётганда,   уларни   ҳарбий   унвони   ва   фамилияси   бўйича   ёхуд   фақат
ҳарбий   унвон   бўйича   атайди,   чунончи     охирги   ҳолда   ҳарбий   унвондан   олдин
“ўртоқ” калимаси қўшиб айтилади.
Ҳарбий   билим     юртлари   сержантлар   ва   старшиналар   таркибининг,
прапоршиклар   ва   мичманлар   ҳарбий   унвонларига   эга   бўлмаган   курсантларини,
шунингдек,   ҳарбий   ўқув   қисми   (бўлинмаси)   курсантларини,   уларга   мурожаат
этган пайтда: “Курсант Алимов”, “Ўртоқ курсант” тариқасида атайдилар.
Бўйсунувчилар   ва   кичиклар   хизмат   бўйича   бошлиқлар   ва   катталарга
мурожаат   этганда   уларнинг   ҳарбий   унвони   олдига   “Ўртоқ”   калимасини   қўшиб
атайди.
Хизматдан ташқари вақтда ва сафдан ташқарида ҳарбий хизматчилар икки
ёқлама   маъқулга   кўра   бир   –   бирларига     нафақат   ҳарбий   унвонлари   бўйича,
қолаверса,   исми   шарифига   кўра,   шунингдек,   умум   қабул   қилинган   ҳурматлаш
тарзлари бўйича мурожаат этишлари мумкин.
37
  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ички хизмат Низомининг 2-боб 2-бўлими Ҳарбий   унвонларни   бузиб   айтиш,   таъқиқланган   сўзларни,   лақаб   ва
номларни   ишлатиш,   қўполлик   ва   беодоблик   ҳарбий   ор   –   номус   ва   ҳарбий
хизматчилар қадр – қимматига номуносибдир.
  66.  38
Командир (бошлиқ) ёхуд катта иштирокида бошқа ҳарбий хизматчига
мурожаат қилаётган пайтда ундан бунга рухсат сўраш зарурдир.
 Масалан: “Ўртоқ полковник. Капитан Турсуновга мурожаат этишга рухсат
беринг”.
67.   Жамоат   жойларида,   шунингдек,   трамвайда,   троллейбусда,   автобусда,
метро ва шаҳаролди поездларининг вагонларида бўш турган ўринлар   бўлмаган
пайтда   ҳарбий   хизматчи   бошлиққа   (каттага)   ўз   ўрнини   таклиф   этишга
мажбурдир.
Агар   бошлиққа   (каттага)   дуч   келганда   бемалол   ўтиб   кетиш   мумкин
бўлмаса,   унда   бўйсунувчи   (кичик)   унга   йўл   бериши   ва   салом   берганча   ўтказиб
юбориши,   бошлиқнинг   (каттанинг)   ёнидан   бостириб   ўтиб   кетиш   зарур   бўлиб
қолганда бўйсунувчи (кичик) бунга ундан ижозат сўраши лозим.
Ҳарбий   хизматчилар   ноҳарбий   аҳолига   нисбатан   одоб   қоидаларига   риоя
қилишлари,   ёши   ўтган   кишиларга,   аёл   ва   болаларга   алоҳида   эътибор
қўрсатишлари, фуқаролар ор – номуси ва қадр – қимматини   муҳофаза қилишга
ёрдам   беришлари,   шунингдек,   бахтсиз   ходисалар,   ёнғинлар   ва   табиий   офатлар
чоғида уларга мадад кўрсатишлари лозим.
68.  Ҳарбий хизматчиларга қўлни кийим – кечак чўнтакларига тиқиб юриш,
бошлиқнинг   (каттанинг)   иштирокида   унинг   рухсатисиз   ўтириш   ёхуд   чекиш,
шунингдек, кўчада юриб кетаётганда ва бу мақсад учун ажратилмаган жойларда
чекиш ман этилади.
69.  Ҳушёр турмуш тарзи барча ҳарбий хизматчиларнинг кундалик юриш –
туриш   меъёри   бўлиши   лозим.   Ҳарбий   хизматчиларнинг   ор   –   номуси   ва   қадр
қимматини   ерга   урувчи   хизматга   маст   ҳолда   келиш   қўпол   интизомий   ножўя
қилмиш саналади.
 
38
  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ички хизмат Низомининг 2-боб 2-бўлими III БОБ.  ОЛИЙ ҲАРБИЙ БИЛИМ ЮРТИ ОФИЦЕРИ БИЛАН
КУРСАНТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ЭМПИРИК
ЎРГАНИШ НАТИЖАЛАРИ 
3.1.  Офицер билан курсант ўртасидаги шахслараро муносабатларни тадқиқ
этиш методикалари ва уларнинг тавсифи
Биринчи   методикамиз   39
Ю.Я.   Рижонкиннинг   коммуникатив   дистанцияни
(оралиқни)   аниқлаш   методикаси:     Методика   офицер   ва   курсант   ўртасидаги
маълумот   айрибошлаш   жараёнида   бир-бирига   ўзаро   таъсирлашуви,   мазкур
жараёнидаги   оралиққа   аниқлик   киритади.   Бунинг   учун   офицер   ва   курсант   бир-
бирига   қанчалик   яқин   ёки   узоқ   туриши   ҳамда   ўртадаги   коммуникативлик
39
  Ю.Я. Рижонкиннинг коммуникатив дистанцияни (оралиқни) аниқлаш методикаси (коммуникатор   ва   реципиент)   ролини   аниқлашда   бир   қатор   топшириқларни
бажаришлари   лозим.   Текширилувчи   гуруҳнинг   курсантлари   билан   офицер
ўртасидаги муносабатларга  қараб, бир-биридан 100 мм ўлчамда ажратилган икки
нуқта   орасидаги   масофани   ҳосил   қилувчи   қутбларга   кўра   100   балли   шкалада
баҳолаши  шарт.  Офицер  билан  курсант  ўзаро   бир  бирларини  хурмат  қилишлари
хусусиятини баҳолашга қутбдаги нуқталар орасидан тўғри чизиқ ўтказиш орқали,
“Мен”   олмоши   ифодаланган   нуқтадан   офицернинг   фамилияси   кўрсатилган
нуқтага   қараб   ёки   аксинча     ифодалаш   ёрдами   билан   эришилади.   Биринчи   ҳосил
қилинган   узунлик   (“Мен”дан   командирига)       нисбатан   ахборот   алмашишдаги
объект   сифатида     қизиққанлик   даражасини,     иккинчисида   эса   (командирдан
”Мен”гача) жараённинг субъекти маъносини билдиради. 
       Методика бланкасига ҳеч қандай ортиқча ифодаларсиз фақат нуқталар акс
эттирилиши   лозим.   Текширилувчилар   билан   эксперимент   ўтказилгандан   кейин
тест   бланкларини   солиш   учун   почта   конверти   берилади.   Конвертнинг   юқори
қисмида   текширилувчилар   ўзлари   ҳақида   барча   зарурий   маълумотларни,   яъни
фамилияси,   исми,   бажарилган   муддати   ва   бошқаларни   қайд   этишлари   зарур.
Шунингдек ,   методиканинг   коммуникатив   оралиқ   даражаларини   белгиловчи
кўрсаткичлари мавжуд. 
Икинчи   методика:   Командир   билан   курсант   муносабати     ушбу
методика учта шкаладан иборатдир  бўлиб 1. Гностик,  2. Эмоционал,  3. Хулқий
жиҳатлардан   иборат   қуйидаги   жихатлар   орқали   курсантлар   гуруҳида
офицернинг   қўл   остидаги   курсантларга   бўлган   муносабати,   курсантларига
ҳарбий   билимларни     моҳирона   бера   олиши,   уларга   қунт   билан   тушунтириб
ишлай олиши, шахсий таркибга нисбатан талабчанлиги, зарур бўлган чоғларда ўз
қўл   остидаги   курсантларни   тўғри   йўлга   йўналтира   олиши   ҳамда   жамоада   юз
бериши   мумкин   бўлган   ходисаларни   олдиндан   кўриб,   прогноз   қила   олишига
ойдинлик  киритишимиз мумкун.   
Психологик   тадқиқотларнинг   муҳим   жиҳатларидан   бири   шахслараро
муносабатлар   тўғрсида   маълумотлар   олишга   қаратилган   психодиагностик тадбирларни   ўзказишдан   иборат.   Тадқиқот   ўзининг   етарлича   методикаларига
ҳамда улар синаб кўриш учун мувофиқ бўлса, катта ютуқ саналади. 
Бугунги   кунда   ўзбек   психология   фанидаги   тадқиқот     методикалари
миқдорининг ортиб бориши ижобий саналсада, иккинчидан, олий ҳарбий билим
юртларида   офицер   ва   курсантлар   ўртасидаги   муносабатларга   эътибор   қаратиш
ҳам   аҳамиятга   моликдир.   Чунки,   мамлакатимизда   тадқиқот   методикаларини
салмоғини ошириш ва мутахассисларни улар билан ишлай олиш малакасига эга
бўлишлари   зарурлиги,   янгидан-янги   методикаларни   маҳаллий   муҳитга
мослаштиришга олиб келади.  
Шу   боисдан   ҳам   шахс   муаммосини   ҳарбийлар   билан   уйғунликда   тадқиқ
қилиш   учун   метод   ва   методикалар   танлаш   муҳим   ҳисобланади.   Шунингдек,
муаммонинг   ёш   психологияга   алоқадорлиги   боис,   унинг   характерли
ҳусусиятларидан   келиб   чиқиб,   методикаларни   танлаш   масаласи   кўндаланг
туради.   Аммо,   методикалар   миллий   муҳитимизга   мослиги   ва   этник
ҳусусиятларни   ёритишдаги   аҳамиятини   изоҳлаш   анчагина   қийинчилик
туғдириши   табиий.   Шундай   бўлса-да,   тадқиқотнинг   мақсад   ва   вазифаларига
мувофиқ келувчи методикаларни танлашга ҳамда фойдаланишга жазм қилдик.
Тадқиқот   натижаларининг   объективлик   даражаси   тадбиқ   қилинаётган
методикаларнинг   психометрик   талабларига   жавоб   беришига   анчагина   боғлиқ.
Ушбу жиҳатларни инобатга олиб, офицер ва курсантлар ўртасидаги психологик
муносабат,   шахслараро   муносабатларни   тадқиқ   қилиш   учун   қуйидаги   қайд
қилинадиган методикалардан фойдаланишни лозим топдик.
Тадқиқотимизда танлаб олинган навбатдаги методика шахс психологиясида
муҳим   аҳамиятга   эга   бўлган.   Р.Б.   Кэттеллнинг   «16   омилли   шахс   сўровномаси»,
“Командир   билан   курсант   муносабати”   анкетаси,   Ю.Я.   Рижонкиннинг
коммуникатив дистанцияни (оралиқни) аниқлаш    методикалари  ҳисобланади. Биз
ушбу   сўровномалар   ёрдамида   респондентлар   шахслик   хусусиятлари   офицер   ва
курсантлар   ўртасидаги   муносабатларни     ёритишни   маъқул  топдик.   Биз   тадқиқот
муаммосидан келиб чиқиб, объект сифатида курсантлар фаолияти билан машғул
ҳарбийларни танлаб олдик.     Улар   устидаги   изланишларимиз   бўйича   олинган     маълумотлар   ҳақида
тўхталиб ўтамиз.
Командир билан курсант муносабати
                            Ушбу     “Командир   билан   курсант   муносабати”   анкетасини   Чирчиқ
ОТҚМБЮ   нинг   3-   босқичининг   16   нафар   курсантлари   билан     ўтказилди
ўтказишдан   асосий   мақсад   ушбу   гурухда   гурух   командирининг   қўл   остидаги
курсатларга нисбатан бўлган асосий уч жиҳатлари ўрганилди. 
1. Гностик жиҳатлар
2. Эмоционал жиҳатлар  3. Хулқий жиҳатлар                                                    
Офицер билан курсантлари муносабати натижалари
                                                                                     
                                                                                                    1 жадвал
1- 
расим Офицернинг курсантларга бўлган ўзаро муносабати
Ўтказилган     анкета   жавобларига   кўра   қуйидагилар   таҳлил   қилинди,   унга
кўра   гуруҳ   командирига   нисбатан   курсантларнинг   муносабатлари   ойдинлашди. т/р жиҳатлар қатнашу
вчилар
сони гурухнинг
умумий бали юқори
даража
6-8 ўрта
даража
3-5 паст
даража
0-2
1 Гностик 16 112 7
2 Эмоционал 16 96 6
3 Хулқий    16 97 6Офицернинг курсантларга бўлган ўзаро муносабати
 
96/6
112 / 797/6   Гностик жиҳати юқори
Хулқий жиҳати юқори
Эмоционал жиҳати юқори Маълумки,   ушбу   методика     учта   шкаладан   иборатдир.   Биринчи   шкала   Гностик
шкала   бўлиб,   бирламчи   статистик   ҳисоб-китоблардан   сўнг   айни   шкала   бўйича
гуруҳ   синалувчилари   томонидан   тўпланган   балларнинг   умумий   йиғиндиси   112
га тенг,  гуруҳнинг   ўртача кўрсаткич 7 га тенгдир. Методика ўлчовлари бўйича
ушбу   кўрсаткич   (7)   юқори   кўрсаткич   саналиб,   курсантларнинг   ўз
командирларини   яхши   билишларидан   далолат   беради.   Гносиологик   жараён
билиш   жараёни   саналади.   Биламизки   билиш   жараёни   индивидуал   тарздаги
жараён   бўлиб   субъективли   характерига   эга   бўлади.   Бироқ   айни   шкала   бўйича
юқори   даражадаги   кўрсаткичлар   курсантлар   билан   командир   ўртасидаги
муносабатларнинг   яхши   даражада   йўлга   қўйилганлиги,   шахслараро
муносабатлар, командир – курсант муносабатлари талаб даражасида эканлигидан
далолат   беради.   Яна   шуни   ҳам   таъкидлаш   жоизки   битирув   малакавий   иши
тадқиқотида   иштирок   этган   курсантлар   учинчи   босқич   курсантлари   бўлиб,   ўз
командирлари   билан  етарли  даврдан   бери  муносабатда   бўлиб  келганлар.   Бу  эса
ўз   навбатида   томонларнинг   бир-бирлари   ҳақида   объектив   маълумотларга   эга
бўлиши   учун   етарли   вақт   саналади.     Гурух   командирининг   қўл   остидаги
курсантларига   ҳарбий   билимларни     моҳирона   бера   олиши,   уларга   қунт   билан
тушунтириб   ишлай   олиши,   шахсий   таркибга   нисбатан   талабчанлиги,   зарур
бўлган   чоғларда   ўз   қўл   остидаги   курсантларни   тўғри   йўлга   йўналтира   олиши
ҳамда жамоада юз бериши мумкин бўлган ходисаларни олдиндан кўриб, прогноз
қила   олиши   ушбу   командирнинг   нақадар   юқори   савияда   эканлигидан   далолат
беради.   Умумий   хулоса   қиладиган   бўлсак   ушбу   гуруҳ,   гуруҳ   командири   билан
биргаликда   юқори   қўмондонлик   томонидан   қўйиладиган   топшириқ   ва
кўрсатмаларни бажаришга доимий шай ҳолатдадир.
Тадқиқот   методикасининг   иккинчи   шкаласи   бу   эмоционаллик   шкаласи
бўлиб, синалувчи гуруҳнинг ушбу шкала бўйича жамғарган жами баллари 96 ни
ташкил   этади.   Гуруҳнинг   айни   кўрсаткич   бўйича   ўртача   қиймати   6   га   тенг.
Методика   ўлчамлари   бўйича   ушбу   бирламчи   статистик   кўрсаткич   юқори
кўрсаткич   ҳисобланади.   Эмоционаллик   шкаласи   бўйича   юқори   кўрсаткичнинг
қайд   этилганлиги,   гуруҳдаги   умумий   эмоционал   ҳолатнинг   талаб   даражасида эканлиги,   командир   ва   курсантлар   ўртасидаги   эмоционал   хис   қилиш   даражаси
юқорилигидан   далолат   беради.   Яна   шуни   ҳам   таъкидлаш   керакки,   ушбу
кўрсаткичнинг юқори бўлиши синалувчилар ҳамда гуруҳ командири ўртасидаги
муносабатлар нафақат расмий тусга эга, балким, норасмий тусга ҳам эгадир. 
Методиканинг   учинчи       шкаласи   бу   ҳулқий   шкаласи   бўлиб,   ушбу   шкала
бўйича   тадқиқот   синалувчилари   жами   бўлиб   97   балл   жамғарган   бўлиб,   ўртача
қиймати   6   бални   ташкил   қилади.   Методика   ўлчовлари   бўйича   ушбу   кўрсаткич
ҳам   юқори   саналади.   Бевосита   ушуб   кўрсаткич   интерпретациясига   ўтадиган
бўлсак,   ушбу   кўрсаткичнинг   юқорилиги   гуруҳ   командири   ҳулқ-атвори   ҳақида
синалувчи   гуруҳ   аъзоларининг   тўлиқ   маълумотларга   эга   эканлигидан   далолат
беради.   Бу   эса,   ўз   навбатида   эмоционаллик   шкаласи   бўйича   кўрсаткичларнинг
ишончлилик даражаси юқорилигини тасдиқлайди. 
Битирув   малакавий   ишимиз   тадқиқот   босқичининг   ушбу   методикаси
бўйича   хулоса   қиладиган   бўлсак,   гуруҳ   синалувчиларининг   шкалалар   бўйича
барча   кўрсаткичлари   баланддир.   Бу   эса   гуруҳдаги   умумий   эмоционал   муҳит
ҳамда   гуруҳ   ва   командир   ўртасидаги   яқинлик   талаб   даражасида   экалигини
англатади.   Гуруҳ   аъзолари   ва   командир   ўртасидаги   расмий   муносабатлардан
ташқари норасмий муносабатлар ҳам мавжудлигидан далолат беради. 
Юқоридаги   офицер   билан   курсантлар   ўртасидаги   муносабатлар   юзасидан
ўтказилган анкета жовобларини аниқлаштири мақсадида кейинги   методика Ю.Я.
Рижонкиннинг   коммуникатив   дистанцияни   (оралиқни)   аниқлаш   методикасидан
ҳам фойдаланиб кўрдик
Ю.Я. Рижонкиннинг коммуникатив дистанцияни (оралиқни) аниқлаш
методикаси   
СКЗ-субъектив коммуникатив зона;        РКЗ-реал коммуникатив зона;
                   ССКЗ-субъектив коммуникатив зонага яқинлашиш;
                  СРКЗ-реал коммуникатив зонага яқинлаш иш .
Офицер ва курсантлар ўртасидаги масофа юзасидан олинган натижалар
                                                                         2 жадвал       
Юқоридаги маълумотларга кўра гурух командири ва курсантлар
ўртасидаги коммуникатив оралиқнинг натижа жадвали
                                                                                3 жадвал
т/р Номналиши Ўртача
қиймат Коммуникатив оралиқ  даражалари
1 СКЗ 0,30 Расмий – конвенционал, салбий расмий
2 РКЗ 0,35 Расмий – конвенционал, расмий
3 ССКЗ 0,57 Расмий – конвенционал, ижобий расмий
4 СРКЗ 0,49 Расмий – конвенционал, расмийт/р Lk Lp СКЗ РКЗ ССКЗ СРКЗ
1 50 54 0,4 -0,4 0,52 0,48
2 29 50 -0,21 -0,48 0,38 0,23
3 30 51 -0,19 -0,21 0,41 0,40
4 77 78 0,55 0,5 0,77 0,52
5 44 46 -0,10 -0,19 0,45 0,40
6 29 15 -0,56 -0,59 0,22 0,20
7 73 83 0,56 0,40 0,78 0,70
8 72 58 0,30 0,31 0,65 0,65
9 70 69 0,39 0,37 0,69 0,68
10 48 53 0,1 0,5 0,50 0,52
11 50 53 0,3 -0,4 0,51 0,48
12 73 73 0,46 0,14 0,73 0,57
13 35 75 0,10 -0,25 0,56 0,37
14 93 87 0,80 0,65 0,90 0,83
15 54 58 0,12 -0,6 0,56 0,47
16 52 54 0,6 -0,5 0,53 0,48
0,30 0,35 0,57 0,49 2- расим гурух командири ва курсантлар ўртасидаги коммуникатив оралиқ 
масофаси
Юқоридаги методикадан олинган маълумотлар натижасидан келиб чиқиб:            
        -   субъектив   коммуникатив   зона   0,30   қийматини   ташкил   қилган   бўлиб   ушбу
қиймат   орқали   командир   билан   курсант   ўртасидаги     муносабатлар   расмий   –
конвенционал,   салбий   расмий.   Бу   билан   командир   ва   курсантлар   ўртасидаги
муносабатларга киришиш расмиятчилик учун амалга оширилиб келинмоқда. 
     - реал коммуникатив зона 0,35   қийматини ташкил қилган бўлиб ушбу қиймат
командир   билан   курсант   ўртасидаги   ҳарбий   хизмат   вақтидаги     расмий   –
конвенционал, расмий муносабатлар реал амалга оширилганлигини кўрсатади.  
    -  субъектив коммуникатив зонага яқинлашиш 0,57  қийматини ташкил қилган
бўлиб   ушбу   қиймат   расмий   –   конвенционал,   ижобий   расмий   кўрсаткичларга
асосланиб   курсантлар   ўз   командирлари   билан   яқин   муносабатда   бўлгилари
келади лекин нимадир уларга тўсқин бўлиб келганлигини кўрсатади.
              -   реал   коммуникатив   зонага   яқинлашиш   0,49   қийматини   ташкил   қилган
бўлиб   ушбу   қиймат   расмий   –   конвенционал,   расмий   курсант   билан   офицер
ўртасидаги   ҳарбий   хизмат   жараёнидаги   муносабат   дилдан   амалга
оширилмаслигидан далолат беради.
Ушбу   тадқиқот   натижалар   асосида   чиқарилган   хулосалар   ишнинг
навбатдаги  саҳифаларида келтирилади. ХУЛОСАЛАР
Курс   тугатиш   ишимизга   хулоса   қилиб   шуни   айтиш   жоиздир.
Офицернинг   курсантлар   билан   муомалага   киришувида   шаклланувчи
курсантларнинг   касбий   фазилатлари   ва   коммуникатив   хусусият лари   ҳарбий
жамоадаги   ҳар   бир   курсантнинг   шахсий   ва   касбий     мулоқотига,   фаолиятнинг
тавсифларига, ҳар хил хислатларига муҳим таъсир ўтказади.
      Қуролли   кучлар   тизимида   офицер   ва   курсантларнинг   касбий
тайёргарлиги   психологик   қонуниятлар,   жараёнлар,   ҳолатлар,   механизмлари
билан кифояланиб қолмасдан, балки муомала мароми ва унинг психогигиенаси
би лан қуролланишини тақозо этади, бинобарин, муомала, ҳамкорлик фаолияти
моҳияти   билан   танишиш,   бунда   офицер   билан   курсантлар   ўртасидаги   ўзаро
психологик     муносабатларига пухта замин ҳозирлайди, курсантларимизни эса баркамоллик сари етаклайди.
Агар   офицерлар   курсантлар   билан   муносабатда   расмий   муносабатга
урғу   берса,   шубҳасиз   уларнинг   шахслараро   муносабати   касбий   йўналиш
характерига эга бўлади.
  Ўйлаймизки,   офицер   билан   курсантлар   ўртасидаги   шахслараро
муносабат   оралиғи   расмий   бўлганлиги   боис   у   дилдан   ишонч   даражасида
намоён бўлмаслиги эҳтимол.
   
  Бўлинманинг   юқори   жанговар   шайлиги   бевосида   жамоадаги   шахслараро
ўзаро   муносабатлар,   ижтимоий   психологик     муҳитга   боғлиқ   бўлади.   Ҳарбий
жамоа,   яъни   командир-курсантлар   ўзаро   бир-бирларининг   индивидуал
психологик   хусусиятларини   мукамал   даражада   билсалар,   характер,   феъл-атвори,
муомала маданияти ва маънавияти ҳамда касбий билим ва касбий кўникмаларини
мукаммал даражада ривожлантирсалар  барча ютуқ ва қийинчиликларни бартараф
этиш   қобилиятига   эга   бўладилар.   Ҳарбий   жамоадаги     ижтимоий   психологик
муҳитнинг ижобийлигини  таъминлаш учун эса, жамоадаги ўзаро муносабатларни
илмий   психологик   услублар   асосида     чуқурроқ   ўрганиш   ва   тўпланган
маълумотларга асосланган ҳолда   аниқланган турли характердаги камчиликларни
бартараф этиш талаб этилади.
Командир   (бошлиқ)     учун   эмоционал   ҳолатлар   ва   ҳис-   туйғуларни   оқилона
бошқарув   уқувига   эга   бўлиш,   ҳар   қандай   вазиятда   ҳам   ўзини   ўзи   бошқариш,   қўл
остидагиларнинг   кечинмаларини   ҳис   эта   олиш   (ҳамдардлик   —   эмпатия)   муҳим
аҳамият касб этади:
офицер ҳарбий жамоа ўртасида керакли нуфуз ва юқори обрўга эга бўлиши
талаб   этилади.   Командир   ўзининг   нуфузи   би лан   курсантларни   бошқаришни
одилона ва оқилона амалга оширади.
Хозирги   кунда   офицерларни   психологик   жиҳатдан   махсус,   маънавий-
руҳий     ва   жанговар   тайёргарликдан   ўтказмасдан   туриб,   юксак   самараларга
эришиб   бўлмайди.   Бунинг   учун,   энг   аввало,   ҳаётий   ва   касбий   малакаларни
шакллантирувчи,   коммуникатив,   шахслараро   муносабатларга   киришишга ўргатувчи, қарор қабул қилишга, муаммони ҳал этишга ундовчи, соғлом турмуш
тарзини   сақловчи,   ҳарбий   касбий   қобилиятларни   ривожлантирувчи   ва   уларни
йўналтирувчи,   инсон   камолотига   кўмаклашувчи   психологик   тренингларни
қўллаш орқали кўзланган  мақсадга эришиш мумкун.
Юқоридаги   методикалар   натижасига   асосланиб   офицер   ва   курсант
ўртасидаги ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш учун офицерлар мунтазам
равишда   ўз   қўл   остидаги   шахсий   таркиб   билан   маънавий   ва   маърифий
тайёргарлик   машғулотларини   ташкиллаштириш   хамда   ҳар   бир   курсантдга
алохида ёндошиш  мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1. Каримов   И.А.   Ватанимизнинг   тинчлиги   ва   хавфсизлиги   ўз   куч
қудратимизга, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва букилмас иродасига боғлиқ. – Т.:
«Ўзбекистон», 2004.
2. Каримов   И.А.   Юксак   маънавият   –   енгилмас   куч.   –   Т.:   «Маънавият»,
2008.
3. Алиева   К.   Миллатни   жипслаштирувчи   ғоя.   //   Жамият   ва   бошқарув.
Шарқ. Т.; 2004. №4.
4. Андреева Г.М. Социальная психология. М. 2004.
5. Давлетшин М.Г. Сафаев Н.С. Этнопсихологиянинг долзарб муаммолари.
Т. 2001. 6. Дробижева   Л.М.,   Аклаев   А.Р.,   Коротеева   В.В.,   Солдатова   Г.У.
Демократизация   и   образы   национализма   в   Российской   Федерации.   М.:   Мысль,
1996.
7. Маматов   М.М.   Миллий   психологик   қиёфа   ва   унинг   хусусиятлари.   Т.:
Ўзбекистон, 1980.
8. Маматов М.М. Миллий ўзликни англашнинг ўсиши, унинг хусусиятлари
ва муаммолари. Ўзбекистон коммунисти. 1985. 5-сон.
9. Мерлин В.С. Структура личности: характер, способности, самосознание:
Учеб. пособ. К спецкурсу. Пермь: ПГПИ, 1990.
10. Бодалев А.А. Психология личности. МГУ, 1988,
11. Гамезо   М.В.,   Петрова   Е.А.,   Орлова   Л.М.   Возрастная   и   педагогическая
психология.   Учебное   пособие   для   студентов   всех   специальностей
педагогических вузов. – М.: Педагогическое общество России, 2003.
12. Гоноболин   Ф.Н.   Воля,   характер,   деятельность.   Минск.   «Норсовета»,
1996.
13. Ковалев   А.Г.   Характер     и   закономерности   его     формирования.   Москва,
1994 г.
14. Маматов   М.М.   Инсон   характери     ва   унинг     шаклланиши.   Тошкент,
«Ўзбекистон” нашриёти, 1977 йил.
15. Токарева   В.А.   О   социально-психологических   проблемах   формирования
нравственных   качеств     личности   //   социально-психологические   проблемы
формирования личности. Тошкент, 1986.
16. Токарева   В.А..   Психология   нравственного   развития   личности   студента
(монография), Тошкент, Фан, 1989.
17. Ковалев А.Г. Изучение  эмоциональных  особенностей характер.
18. Ғозиев   Э.Ғ.,   Холмухамедов   М.,   Иброҳимов   Х.   Психология
методологияси. Т., 2002,
19. Шорохова   Г.В.   Психологический   аспект   проблемы   личности   //
Теоретические проблемы психологии личности. М. 1997 20. Шуванов   И.Б.     Психологические     особенности   индивидуального   стиля
деятельности учителя. Тошкент, 1993 г.
21. Давлетшин   М.Г.,   Дўстмуҳаммедова   ва   бошқалар.   Ёш   даврлари   ва
педагогик психология.Ўқув методик қўлланма. –Т.: 2004.
22. Холодная   М.А.   Когнитивные   стили   как   проявление   своеобразия
индивидуального интеллекта. – Киев: УМК ВО, 1990 г
 
 
23. Шейнов В. Психология и этика делового контакта. М. 1997  .
                                        
24. Шляпников   В.Н.   Понятие   воли   в   рамках   модели   практической   занятие
воли в рамках  модели  практической занятости  человека. 2006 г.  №6
25. Экспериментальная психология// Под ред. П. Фресса, Ж. Пиаже. Вып.  V .
Мотивация. Эмоции. Личность. М., Прогресс, 1995. 
26. Эльконин   Д.Б.   К   проблеме   периодизации   психического   развития   в
детском возрасте// Вопросы психологии. 1991, № 4.
27. Ғозиев Э.Ғ. Психология муаммолари. Т., Университет, 1999,
28. Ғозиев Э.Ғ. Психология тарихи саҳифалари.  Тошкент, «Фан”, 2006 й
29. WWW.koob.ru     
30. WWW.harby     psixologiyo
31. www.ucheba.ru/referats/            Глобализация и     национальная    
идентичность   Во всем мире сегодня можно увидеть процессы одной и той же 
направленности: идет необычайное усиление этнических чувств, проявляющееся
во всех сферах  ...
32. www.tnews.tomsk.ru    .      В поиске     национальной идентичности       
Общество : tnews.tomsk.ru  Наше общество сейчас в поиске ориентиров, 
национальной идентичности . И православные ценности – мощный источник 
традиций как в культуре, так и в образовании,
33. www.ethnonet.ru/lib/0204-01.html    Этническая   идентичность      и   
толерантность   (на   примере   Башкирии) .   Этно-журнал,   научные   исследования, этнопсихология ,   этническая   идентичность ,   толерантность,   этнический
стереотип, социальная дистанция, этническое сознание,
34. www    .   vayonniy      psu  
35. incurro.narod.ru/   Методы   исследования   формирования   национальной
идентичности  личности, использование 
36. www.sunhome.ru/psychology/   Этническая   идентичность .   Социальная
психология   этническая   идентичность .   Психология.   Социальная   психология.
Психология этническая.
37. www    .   mail    .   ru    .   psixology     
ИЛОВАЛАР
1-илова
Ю.Я. Рижонкиннинг коммуникатив дистанцияни (оралиқни) аниқлаш
методикаси (КДАМ)
КДАМдан   яна   фойдаланиш   текширилувчилар   учун   ортиқча   муаммо
туғдирмайди.   Бу   воқеликни   унинг   умумий   тавсифидан   пайқаш   мумкин.
Методика мулоқотдошларни маълумот айрибошлаш жараёнида бир-бирига ўзаро
таъсирлашуви,   мазкур   жараёнидаги   оралиққа   аниқлик   киритади.   Бунинг   учун
муомала   иштирокчилари   бир-бирига   қанчалик   яқин   ёки   узоқ   туриши   ҳамда ўртадаги коммуникативлик (коммуникатор ва реципиент) ролини аниқлашда бир
қатор   топшириқларни   бажаришлари   лозим.   Текширилувчи   гуруҳнинг   ҳар   бир
аъзоси   ўзаро   бир-бирларини   ёқтиришига   қараб,   бир-биридан   100   мм   ўлчамда
ажратилган   икки   нуқта   орасидаги   масофани   ҳосил   қилувчи   қутбларга   кўра   100
балли   шкалада   баҳолаши   шарт.   Мулоқотдошларни   ўзаро   ёқтириш   хусусиятини
баҳолашга   қутбдаги   нуқталар   орасидан   тўғри   чизиқ   ўтказиш   орқали,   “Мен”
олмоши ифодаланган нуқтадан фамилия кўрсатилган нуқтага қараб ёки аксинча
ифодалаш   ёрдами   билан   эришилади.   Биринчи   ҳосил   қилинган   узунлик
(“Мен”дан   мулоқотдаги   шерикгача)   шерикка   нисбатан   ахборот   алмашишдаги
объект   сифатида     қизиққанлик   даражасини,     иккинчисида   эса
(шерикдан”Мен”гача) жараённинг субъекти маъносини билдиради. 
       Методика бланкасига ҳеч қандай ортиқча ифодаларсиз фақат нуқталар акс
эттирилиши   лозим.   Текширилувчилар   билан   эксперимент   ўтказилгандан   кейин
тест   бланкларини   солиш   учун   почта   конверти   берилади.   Конвертнинг   юқори
қисмида   текширилувчилар   ўзлари   ҳақида   барча   зарурий   маълумотларни,   яъни
фамилияси,   исми,   бажарилган   муддати   ва   бошқаларни   қайд   этишлари   зарур.
Шунингдек ,   методиканинг   коммуникатив   оралиқ   даражаларини   белгиловчи
кўрсаткичлари мавжуд. 
                                                                                                                    
Коммуникатив оралиқ даражалари
                 
№        Муносабат даражалари 
                    Континуум 
       Бир ёклама    Икки ёклама
1 Зарурий-мажбурий 0-0,21 -1,00-(-0,58)
2 Расмий-конвенционал 0,22- 0,67 -0,57-0,34
3 Дилдан ишониш 0,68-1,00 0,35-1,00 4 Мажбурий  0-12 -1-(-0,75)
5 Зарурий  0,13 - 0,21 -0,76-(-0,58)
6 Салбий расмий  0,22-0,30 -0,57-(-0,40)
7 Расмий 0,31- 0,55 -0,39-(-0,10)
8 Ижобий расмий  0,56-0,67  -0,10- 0,34 
9 Ишончли  0,68- 0,79 0,35- 0,58
10 Интим  0,80-1,00 0,59-1,00
                                                                                           
Тест бланкининг намунаси
Мен .                                                                      .
Мен .                                                                    .
Методика бланкининг олд ва орқа кўриниши
Натижаларни   қайта   ишлашда   биринчи   навбатда   жавоблар   варағидаги
“Мен”   билан   шериккача   бўлган   оралиқдаги     xизиқ   (L
k-коммуникатор   чизиғи )   узунлиги
нейка   ёрдамида   аниқланади.   Сўнгра   ҳар   бир   иштирокчини   бланкнинг   орқа
томонидаги   “Шерикдан”   “Мен”гача   бўлган   чизиқ   (L
р-респондент   чизиғи )   узунлиги
линейка ёрдамида ўлчанади.
Аниқланган   натижалар     махсус   ҳисоблаш   бланкида   иборат   матрицада
қайд этиб борилади. Линейка  ёрдамида(L
k )     ёки   (L
р )     узунлигидан   олинган   натижа   ,  масалан,
L
k  =8 см чиқди, мм айлантириб ёзиб олинади ва 0,80 тарзда қайд этилади. Сўнгра
1-жадвалда ёзилади.
Матрицада   келтирилган   текширилувчиларнинг   кўрсаткичларини
ифодаланиши:
СКЗ-субъектив коммуникатив зона;
РКЗ-реал коммуникатив зона;
ССКЗ-субъектив коммуникатив зонага яқинлашиш;
СРКЗ-реал коммуникатив зонага яқинлаш иш .
№ Ф.И.Ш. L
k L
р СКЗ РКЗ ССКЗ СРКЗ
1 А 0.80 0.60 +0.40 +0.1
2 Б 0.55 0.5 +0 , 05 +0 .ю 025
3 В 0.60 0.80 + 0 , 40 -0.1
... ...
... ...
.... ...
20 Х 12 10 +2 +1
0.60 0.50 +0.1. +0.05
1.   СКЗни топишда қуйидаги формулага таянилади: L
k  + L
р    -100
2.   ССКЗ- ни ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:   
3.   РКЗ ни ҳисоблаш фйормуласи:  ‘ L
k     +  ‘
L
р    -100
‘L
k   – ни кўрсаткичи иккитаиштирокчидан  бири бошқасига  мулоқот субъекти
сифатида   иштироки   натижаси   ҳисобланади.   ‘
Lр-кўрсаткичи   иккинчи
текширилувчининг  биринчига  нисбатан   мулоқот  объекти  сифатидаги  иштироки
натижаси.   
4.   СРКЗ қуйидаги формула билан топилади:  Жадваллардаги натижалар орқали таҳлил амалга оширилади.
КЗГ   –гуруҳнинг   коммуникатив   зонаси   кўрсаткичлари   +1дан   -1   қийматлар
бўйича ҳисобланади.
СКЗГ -гуру ҳнинг  коммуникатив   зонасига   яқинлашиш  қиймати:   +0.5дан   -0.5
гача олинади.
Натижалардаги   “+”   қиймат   мулоқотдаги   ижобий   жиҳатларни,   “-”   салбий
жиҳатни изоҳлайди.
2-илова
КОМАНДИРИ БИЛАН КУРСАНТ МУНОСАБАТИ
АНКЕТАСИ
Йўриқнома:  Ҳар бир келтирилган мулоҳазани диққат билан ўқинг ўзингизни
командир  билан муносабатингизга мос келиши ҳамда мос келмаслигига  кўра
«ҲА» ёки «ЙЎҚ»  деб жавоб беринг.
1 .   Командир курсантларнинг  ютуқларини олдиндан кўра  олади.
2. Командирга мурожаат этиш мен учун қийин. 3. Командирим  адолатли инсон.
4.  Командирим менга ҳарбий билимларни беришга моҳирона ёндашади.
5.  Командиримнинг  курсант лар билан муносабатларида аниқлик етишмайди.
6.  Командиримнинг сўзи мен учун қонун.
7.  Командирим мен билан қунт бериб ишлайди.
8.  Мен  к омандиримдан миннатдорман.
9.  Командирим менга нисбатан талабчан эмас.
10.  Командирим доимо яхши маслаҳатлар беради.
11.  Мен  к омандиримга тўлиқ ишонаман.
12.  Командиримнинг менга берган баҳосини қадрлайман.
13.  Командирим бир хил ишлашга ўрганиб қолган.
14.  Командирим билан ишлашдан мамнунман.
15.  Командирим менга кам вақт ажратади.
16.  Командирим менинг хусусиятларимни билмайди.
17.  Командирим менинг кайфиятимни билмайди.
18.  Командирим менинг сўзларимни доимо тинглайди.
19.  Командиримни яхши ў ргатиши га ишонаман.
20.  Мен командиримга сўз айтишга журъат этолмайман.
21.  Командирим кичкина айбим учун ҳам жазолайди.
22.  Командирим менинг кучли ва кучсиз томонларимни яхши билади.
23.  Мен  к омандиримга ўхшашни хохлайман.
24.  Мен командирим билан ошкора суҳбатлаша оламан.
1. Гностик жиҳат:
“Ҳа” – 1,4,7,10,19,22.
  “Йўқ” – 13,16
2. Эмоционал жиҳатлар:
“Ҳа” – 8,11,14,23.
  “Йўқ” – 2,5,17,20
3.Ҳулқий жихатлар
“Ҳа” – 3,6,12,18.
  “Йўқ” – 9,15,21,24.
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Ўзбекистон ривожига таҳдид солаётган ғайриқонуний диний оқим ва террорчилик ташкилотлари. Тариқатчилик, аслият ва моҳият

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha