Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 151.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрта асрларда Темурийлар даврида боғдорчилик соҳасининг ривожланиши

Купить
Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА Ў РТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ “ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ ” КАФЕДРАСИ “Ўрта асрларда Темурийлар даврида боғдорчилик соҳасининг ривожланиши ” мавзусидаги БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Бажарди : “Тарих” таълим йўналиши битирувчи 4 курс талабаси МЎртазоев А.. ________________ ИЛМИЙ РАҲБАР : т.ф.н.А.Тўхтаев ________________ Битирув малакавий иши кафедрадан дастлабки ҳимоядан ўтди. _______сонли баённомаси “ ____” ____________ 2015 йил ТЕРМИЗ-2015 1 Мундарижа Кириш................................................................................................................ I - боб. XIV – XV асрлардаги Самарқанд боғларининг тарихий топографияси. I.1. Боғи шамол, Боғи Беҳишт, Боғи Давлатобод, Боғи Чинор, Боғи Дилкушо, Боғи Бўлду, Боғи Нақши Жаҳон боғларининг ташкил этилиши................................ I.2.Боғи Баланд, Боғи Ноу, Боғи Жаҳон Номо, Боғи Амирзода Шоҳруҳ, Боғи Майдон, Боғча, Боғи Зоғон боғларининг ташкил этилиши ва улардан кузланган максад.................................................................................................................... II – боб. XIV – XV асрлардаги боғ саройларни археологик нуқтаи назаридан ўрганиш. II.1. Давлатобод, Боғи Дилкушо, “Боғу Бўлду,” Боғи майдон, “Чиннихона” (боғча) даги архе КИРИШ Боғлар ва саройлар қурилиши юксак ривожланган меъморчилик манзаралари, боғдорчилик, гулчилик, тасвирий санъат ва фалсафий эстетика натижалари ҳисобланиб, ўрта асрлардаги Ўрта Осиё халқларининг маданий савияси ниҳоятда юқори даражада эканлигини кўрсатади. XX асрларга келиб бундай юқори натижаларга баъзи бир Узоқ Шарқдаги давлатлар: Шимолий Ҳиндистон, Эрон, Ироқ ва Ғарбий Европанинг ривожланган давлатларигина эришган эдилар. Улар ичида Ўрта Осиё боғлари энг эътиборли ўринда туради. Масалан, боғ барпо этишда ҳидли гуллар жойлашувига, экилган дарахтлар ва гулларнинг нақшинкор иморатлар билан мос тушишига, шунингдек, оқиб турувчи ариқ ва фавворалардаги сувларнинг оҳанрабо шовуллашларига алоҳида эътибор берилган. Ўрта Осиё халқларининг миллий маданияти хазиналаридан ўрин олган бу тартибдаг олган бир даврда бошқача йўл тутишга ўрин ҳам қолмаган. Чунки улар ўз ниятларини яъни, бойлик орттириш мақсадида олиб борилаётган урушларни ниқоблаш мақсадида гўё мадрасалар, масжидлар ва бошқа диний муассасалар қуриш учун маблағ зарурлигини уқтирганлар. Тарихий китобларда мамлакатда ободончилик ишларини олиб бориш ҳақида айтилган гаплар ҳам учрайди. 2 Натижада “яхши ниятлар” учун маблағ керак деб тушунган содда халқдан минг – минглаб аскарликка олинган ва уларнинг дарё бўлиб оққан қонлари ҳисобига бир гуруҳ фирибгар шахсларгина бойишган ва бу бойликлар ҳисобига ўзлари учун боғу – роғлар, саройлар қурдиришган. Мовароуннаҳрлик ҳокимларнинг ўзаро қонли тўқнашувлари юз беришига қарамасдан, Самарқандда санъат ва маданият ўзига хос равишда ривожланган. Бу даврларда қурилиш ишлари бирмунча олдин нафратига учраган ва бундай сиёсат совет тарихчилари томонидан қораланган. 5 XIV аср охири ва XV аср бошларида илм, маданият ва бошқа соҳаларда кўтарилиш даври юз бера бошлади. Самарқанд дунёда биринчи ўринда туриши керак, деган фикрда бўлган Амир Темурда бутун дунёдаги гўзал ва машҳур шаҳарлар жамоли Самарқанд сиймосида акс этишига истак пайдо бўлган ва шунга интилган ҳолда шаҳар атрофида қишлоқлар қурдириб, уларни дунёдаги донгдор шаҳарларнинг (Миср, Дамашқ, Боғдод, Султония, Шероз каби) номлари билан аташган. Номи тилларда достон бўлган боғларнинг ва улар ўртасида жой олган улкан саройларнинг кўпчилиги ҳам шу орзу - истаклар асосида майдонга келган. Ички ва ташқи зиддиятлар кучайиб бораётган бир шароитда ҳашаматли бинолари бўлган кенг боғларнинг барпо этилиши юқори табақадаги шахсларнин шоирлар эса ўз мисраларида улар ҳақида кишини тўлқинлантирувчи шеърлар ёзиб қолдирганлар. Теграсин қуршаган гўзал чорбоғлар Алардин эрамнинг кўксида доғлар. Боғларин васфина агар киришсам Ёздан кўтарилур беҳишту эрам. 11 Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасида мустақиллик қўлга киритилгач барча соҳаларда бўлгани каби боғчилик соҳасида ҳам муҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Натижада республикада жамият тараққиётини олға силжитувчи куч ва восита бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Боғчилик илми бугунги кунда халқимиз ва миллатимиз дунёқарашини шакллантириш, таълим – тарбия, ахлоқ нормаларини вужудга келтириш, маънавий баркамол инсонларни тарбиялашда алоҳида ўрин тутмоқда. Боғчилик тарихи сохасида Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда боғчилик тарихини амалий тадқиқотлар борасида олиб борилаётган изланиш Ишнинг мақсади ва вазифалари . Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида боғчилик илми соҳасида қўлга киритилаётган тажрибаларни ёритиш мақсадида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: ----- Мустақиллик йилларида Ўрта аср тарихи илми соҳасида амалга оширилган илмий ишларни таҳлил қилиш; ----- Ўзбекистон археология фани соҳасида Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда боғчилик тарихи буйича амалга оширилаётган тадқиқотларни ёритиш; ----- Меъморчилик соҳасида Ўрта асрларда Мовароуннаҳрда эришилган тадқиқотларни ёритиш; ----- Шарқ меъморчиларининг Ўрта асрларда меъморий курилиш ишларида кушган хиссаларини илмий адабиётларни тахлил килиш оркали кенгрок ёритишга харакат килиш Ғарб меъморларининг Ўрта асрларда меъморий курилиш ишларида кушган хиссаларини илмий адабиётларни тахлил килиш оркали кенгроқ ёр Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти этиб Ўрта асрларда Мовароуннахр боғчилик илми тараққиёти соҳасида ҳамда меъморчилик соҳасида узоқ йиллик тажриба ва мустақиллик йилларида бу сохаларда эришилаётган тарихий йўли танлаб олинди. Тадқиқотда боғчилик, меъморчилик, мелиорация, дехкончилик ва бошқа соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар, муаммолар ва уларни бартараф этишга доир ҳаракатларни тадқиқ қилиш орқали бу соҳани кенгроқ ёритишга ҳаракат қилинди. Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси, амалий аҳамияти ҳамда тадбиғи - шундан иборатки, бу соҳадаги эришилаётган ютуқлар ва муаммоларни янгича ёндашув асосида холисона ўрганишга ҳаракат қилинди. Бу мавзуга оид республикамизда кичик-кичик тўпламлар, мақолалар ва рисолалар эълон қилиниб келинаётган бўлса - да, яхлит ҳолда топиш республикамиз иктисодиётини ривожлантиришда самара беришини ҳисобга олиш зарур. Адабиётлар таҳлили. Ўзбекистон Республикасида боғчилик соҳасида мустақиллик йилларида катта – катта муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Ана шу қўлга киритилаётган муваффақиятларни кенгроқ ёритиш мақсадида бу соҳага доир бир қатор илмий тадқиқотлар, мақолалар эълон қилинган. 1 Ўрта Осиё халқларининг миллий маданияти хазиналаридан ўрин олган бу тартибдаги эстетик қонун – қоидалар асосида барпо этилган Самарқанднинг тилларда достон бўлган боғларини ўрганиш Ўрта Осиё тарихида алоҳида ўрин тутади. Ўн беш асрлик тарихга эга бўлган Самарқанднинг кўркамлиги, шунингдек, табиий бойликларининг кўплиги, серсувлиги, оромбахш иқлими маданият ўчоғи бўлганлиги ва бошқа фазилатлари барчани мафтун этиб келган. Самарқанд шаҳ бўлиб (ўртача 1х1 километр кенгликда), баланд девор билан ўралган. Кўпчилик боғларда эса бу саройлар баланд тепаликлар устига қурилган. Ташқаридан қаралганда гўзал дарахтлар ва анвойи гуллар билан ўралган бу саройларнинг мудофаа истеҳкоми вазифасини ўтай олиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бўлиши мумкин. Тарих саҳифаларида бу каби боғларнинг жанг майдонига айлантирилганлиги, шунингдек босқинчилардан сақланиш учун мустаҳкам бошпана вазифасини ўтаганлиги тўғрисида маълумотлар сақланган. 2 Ўз замонасида тенгсиз санъат намуналари ҳисобланган бу боғларни қисман кўришга муяссар бўлган тарихчи Ибн Арабшоҳ 3 ҳамда испаниялик элчи Клавихо, шунингдек эшитганлари асосида ёзган тарихчи Шарофиддин Али Яздий 4 ҳамда султон Бобур каби олимлар 5 ҳам XIV аср охири ва XV аср бошларида XIV аср охири ва XV номли иморат қад кўтарган. Қуйида биз ана шу боғ саройларнинг жойлашган ерини кўрсатиш билан бирга ном маъноларига ҳам изоҳ, бериб ўтамиз. Боғи шамол . Бу боғ 1397 йил Мироншоҳнинг қизи учун қурилган. 12 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг маълумоти бўйича бу боғ саройлар Самарқанднинг қуйи ёнида жойлашган 13 . Самария китобининг муаллифи Абу Тоҳир Хўжанинг (XIV аср ўрталарида) маълумотича у Самарқанд шаҳрининг ички тарафида бўлган. 14 Профессионал археолог олимлардан профессор М. Е. Массоннинг маълумотларига кўра, бу боғ шаҳардан ғарброқда “девори қиёмат” деворининг чегарасида, Дамашқ қишлоқларидан шарқроқда жойлашган. Ўша ерда бу боғнинг номини ўзида сақлаган Боғи Шамол ариғи сақланган. 15 Текширишлар натижасида бу боғнинг ўрни ҳозирги кундаги Юрий Гагарин номи билан аталган кўчада жойлашган б Али Яздийнинг айтишича бу жой боғ – сарой бунёдга келмасдан олдин ҳам Боғи Шамол номи билан машҳур бўлган. 18 Боғи Беҳишт. Бу боғ 1378 йилда 12 ёшли Туман оғо учун қурилган бўлиб, Боғи Шамолнинг жанубий ғарбида жойлашган. Бу боғ М.Е. Массоннинг фикрича XIV аср охирларида барпо қилинган боғлар ичида энг биринчилари ҳисобланади. 19 Бу боғнинг ўрнашган ўрни мавжуд адабиётларда турлича кўрсатилган. Жумладан, Самариянинг муаллифи уни шарқда 20 деб кўрсатади, бошқасида жанубда дейилади. 21 Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса Самарқанднинг қуйи ёнида деб кўрсатади. 22 М.Е.Массон ўз текширишларида бу боғнинг ўрнини Боғи Шамолдан жанубий ғарбда деб кўрсатган. 23 Ёзма манбаларда бу боғдаги қаср Табризнинг оқ ва тоза мармаридан сунъий тепалик устига қурилганлиги айтилади. Олиб борилган текширишлар натижаси Боғдаги сарой баланд тепалик устига қурилган бўлиб, шимол томонидан Дарғом канали ҳамда Самарқанднинг гўзал манзарали, Жануб тарафидан эса Қоратепа тоғлари кўриниб турган. Шарқ тарафидан қишлоқлар, ғарбдан эса бепоён далалар ўраб турган. Шунинг учун ҳам бу боғ – саройлар бахт – саодат қароргоҳи деган мазмундаги жумла билан (Давлатобод) аталган 27 . Боғи Чинор. Бу боғ – саройнинг қуриб битказилган вақти Клавихонинг 28 маълумоти бўйича XV асрнинг бошланиши йилларига тўғри келади. Лекин боғ илгарироқ бунёд этилганлиги тўғрисида далиллар ҳам йўқ эмас. Жумладан, тарихчи Ғиёсиддин Али бу боғ тўғрисида фикр юритиб, у шарқ томонда бўлган, деб айтади. 29 Унинг ёзишича, Ҳиндистонга қилган сафаридан қайтгач Самарқанд ҳукмдори ўз гуноҳларини ювиш учун қусам ибн Аббос мақбарасига борган. Ундан чиққач Т аталган тепалик бўлиб, унинг устки қисмида XIV аср охири ва XV асрларга оид ғишт парчалари, кошин бўлаклари кўплаб топилди. Бу тепалик колхоз майдонида бўлиб, Умаров Бурхон отаниниг(65 ёш) айтишига қараганда анчагина майдонни эгаллаган бизнинг давримизга келиб, унинг анчагина қисми ўзлаштирилиб кетган экан. Қолган қисми шимолдан жанубга чўзилган (20 метр) бўлиб, ғарбий ва шарқий чегараларнинг оралиғи 10 метр, баландлиги 4 – 5 метр атрофида экан. Бу тепаликнинг ғарб тарафида экан. Обираҳмат, Сиёб ҳамда Тазар сувлари оқиб ўтади. Ёзма манбаларда ёзилишича, бу боғдаги сарой хочсимон шаклда бўлиб, тепалик устига қурилганлигидан ва гўзал чинорлари кўп бўлганлиги учун Боғи Чинор номини олган бўлса керак. Боғи Дилкушо. Бу боғ ҳақида Шарофиддин Али Яздий қизиқ маълумотлар қолдирган. “799 ҳижрий йил тасдиқланган. Бу боғда археологик текшириш ишлари олиб борилганда текшириш натижасида бу боғнинг Панжакентга кетадиган йўлнинг ўнг томонида, Боғи Дилкушодан 1,5 километрча нарида эканлиги аниқланди. Бу боғ “М.Улуғбек” номли жамоа хўжалигининг ерида жойлашган. Унинг номи ҳақида сўз юритилганда шуни айтиш керакки, Бўлду сўзини В.В.Бартолъд “совершенства,” яъни камолотга етган, етук, кам – кўстсиз деб, Г.А.Пугаченкова эса “Доволъство” – фаровонлик, мўлчилик деб таржима қилган. В.В.Радловнинг турк шевалари бўйича тузган луғатида бу сўз бадавлат деб таржима қилинган. Шунга кўра бу боғни бадавлат боғ деб аташ мумкин. Жумладан, сарой харобаларида олтин суви юритилган “кунда” типидаги нақшларнинг топилиши унинг бойлигидан далолат бериб туради. Шуларга кўра биз бу боғни 1398 – 1400 йилларда Дилкушо пойдеворидан тошлар олиб кетилганидан кейин шу чуқурликлар ҳосил бўлган бўлса керак. Бу ер ўзининг табиий кўринишига кўра юқорида эслатганимиздек манзарали бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Унинг барпо этилган вақтига келсак, Г.А.Пугаченкова “... бу боғ XIV аср асрнинг 70 – йилларида қурилган бўлса керак” – деган фикрни айтади. Бу фикр ҳақиқатга яқинроқ бўлиши мумкин. Чунки, эндигина ташкил топган давлат ихтиёрида маблағ кам бўлганлигидан дастлабки йилларда боғлар барпо этишга киришган боғ усталари табиий жиҳатдан тайёр ҳолдаги ерларни танлашган бўлиши ҳақиқатга яқинроқдир. Унинг номи икки сўздан тузилган бўлиб, нақш – нақш, безак маъносида; жаҳон эса жаҳон, олам маъносида берилган. Демак, Нақши Жаҳон жаҳон безаги маъносини билдиради. 16 I.2.Боғи Баланд, Боғи Ноу, Боғи Жаҳон Номо, Боғи Амирзода Шоҳруҳ, Боғи Майдон, Боғча, Боғи Зоғон боғларининг ташкил этилиши ва улардан кузланган максад. Боғи Баланд. Бу боғ ҳақида ёзма манбаларда маълумот деярли учрамайди. Абу Тоҳир Хўжанинг ёзишича, у Самарқанднинг шимол томонида жойлашган. В.Л.Вяткин, ўз текширишларида унинг Зарафшон дарёсининг ёқасида эканлигини, боғнинг бир тарафи дарё қирғоғига туташ бўлганини аниқлаган. Боғ 1665 йилларда ҳам сақланган бўлиб, боғни ўраган девор харобаларини эса XX аср бошларида ҳам кўриш мумкин бўлган. Археооглар томонидан олиб борилган текширишлар натижасида бу боғнинг иморат қурилган жойлари аниқланмай қолди. Ҳозирги кунда Боғи Баланд деб аэропортдан шарқ томондаги ерлар аталар экан. Бу ерларни ҳар хил қурилишлар эгаллаб олганлиги сабабли бу атрофда дарвозаси орқали борилган. М.Е.Массон бу боғнинг ўрни ҳозирги шаҳар маданият парки ўрнида бўлган бўлса керак, деб тахмин қилади. Археологлар томонидан олиб борилган текширишлар ҳам бу боғни шу кўрсатилган ерда бўлган бўлса керак, деган хулосага келишди. Бу фикрни 1404 йили Самарқандга элчи бўлиб келган Клавихо маълумотлари ҳам бироз ойдинлаштиради. Унинг ёзишича бу боғ тўртбурчак шаклда бўлиб, деворлари жуда баланд ва ҳар бурчагида айлана шаклидаги минораси бўлган. Боғ ўртасида бошқа боғлардагига нисбатан катта қаср бўлиб, унинг олдида сув ҳавзаси бўлган. Ҳақиқатда ҳам шаҳарнинг шу кўрсатилган ерида ҳозирги кунда ҳам эски сув ҳавзаси сақланган. Бу боғ бошқа боғларга нисбатан кейин барпо этилганлиги учун унга “Янги боғ” деб ном беришган. Боғи Жаҳон Номо. Бу боғнинг қайси томонда эканлигини Боғи Амирзода Шоҳруҳ. Шарофиддин Али Яздий ўз асарида бу боғни Чорраҳа (Самарқанднинг ғарб томонида) дарвозасига яқин эканлигини эслатиб ўтган. Эҳтимол, бу янглишмовчиликдир. Чунки бу дарвозага яқин ерда Боғу Ноу бўлганлиги айтиб ўтилди. Археологик текширишлар натижасида унинг ўрнини аниқлашда ёрдам берадиган бирорта белги топилмади. Эҳтимол, 1935 йили А. И. Сухарев томонидан олиб борилган текширишларда аниқланишича Бобожон тепалиги устида шу боғнинг қасри қурилган бўлса ажаб эмас. Тўртбурчак шаклидаги бу тепалик шарқдан – ғарбга қараб чўзилган бўлиб (76х 44) баландлиги 4, эни 6 метр кенгликдаги ҳандақ билан ўралган. Тепаликнинг шарқий қисмидаги 16 метрлар чамасидаги ер ўша даврдаёқ ўзлаштириб юборилган. Бу ер Самарқанддан 9-10 км шарқ томонда, Зарафшон дарёсининг бўйларига яқин ерларда бў бўлиши керак. Чунки тарихий манбаларда кўрсатилишича Кўхак этагида Расадхона биноси қурилган, сўнгра боғ барпо этилган. Расадхона эса 1428 – 1429 йилларда қурилган. Унинг номи (Чил устун – қирқ устунли) ҳақида фикр юритишда Бобурнинг қуйидаги маълумотини эслаш кифоя”. ... бу боғнинг ўртасида бир иморат қурилибтур, Чилустун дерлар ду ашчёна стунлари тамоман тошдин. Бу иморатнинг тўрт бурчагида тўрт минордек буржлар қопориб турларким юқорига чиқар. Йиллар бу тўрт бурхиндир. Ўзга томон ерларда тошдин стунлардир. Баъзини мопеч (хиёра) қилиптурлар. Юқориға ошъённинг тўрт тарафи айвондир, стунлари тошдин...” Бундан кўриниб турибдики, бу иморатни қуришда устунлар асосий ролъ ўйнаган. Лекин, устунлари қирқта бўлганми йўқми бу бизга номаълум. Тарихий манбаларда бу каби номлар учрайди. Масалан, Эрон Хоналар ичи чинни қопламалар билан қопланганлиги учун Чинни хона деб юритишган. Бу Чиннихона 1941 йилги археологик қазишмаларда текширилган. Лекин, Иккинчи жаҳон уруши бошланиши туфайли иш охиригача олиб борилмаган. Бу ерларда аҳоли зич жойлашганлигидан 1969 йили бошланган археологик текшириш ишлари вақтинча ниҳоясига етмай қолди. Боғи Зоғон. Бу боғ тўғрисида маълумот беришларича, унинг шарқ тарафдалиги маълум. Ҳозирда ҳам Самарқанднинг шарқ тарафида Панжакент йўлидан борганда (16 км масофада) Боғи Зоғон деган қишлоқ бор. Темурийлар даврига оид адабиётларда бу боғ тўғрисида маълумот учрамайди. Ерлик халқлар ёдида ҳам боғ – сарой сўзи билан боғлиқ бўлган эсдаликлар қолмаган. Улар бу жойни “Қарғалар боғи” деб аташган. Чунки ёзда ҳам қишда ҳам бу жойдан қарғалар аримас экан. XIV –XV асрларда Бу шаҳарлардан ташқарида жойлашган жойларда ҳам кўплаб уйлар бор. Бу ерда шоҳнинг ҳам саройлари ва асосий омборлари жойлашган. Булардан ташқари, бу боғларда кўпчилик бойларнинг уй ва хоналари бор. Бу боғ ва узумзорлар билан ўралган бўлиб, шаҳарга кириб борар экансиз, гўё шаҳар баланд дарахтлар билан қопланган ўрмонларнинг ўртасида тургандай. Умуман олганда XIV – XV асрлардаги боғларни бунёд этишда қатнашган халқ усталари ҳеч шубҳасиз, ўз санъатларини намойиш қилишда ота – боболари яратган боғ санъати ва унинг яхши намуналари билан яқиндан таниш бўлган. Улар боғ учун жой танлашда ҳам ниҳоятда усталик билан иш тутишган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бунда улар сув масалаларига, ернинг баланд пастлигига, иморат учун жойнинг мос келишига ва бошқа табиий белгиларга, шунингдек бу боғларга исм қўй II – боб. XIV - XV асрлардаги боғ саройларни археологик нуқтаи- назаридан ўрганиш. II.1. Давлатобод, Боғи Дилкушо, “Боғу Бўлду,” Боғи майдон, “Чиннихона” (боғча) даги архелологик қазишмалар . Қазишмалар давомида топилган сополлар ва пуллар Давлатободдаги археологик қазишмалар. Давлатобод боғида текшириш ишлари 1967 йил сентябрида бошланиб, шу йил охирида тугатилди. Эски боғ билан боғлиқ бўлган барча аломатлар аллақачонлар йўқ бўлиб кетганлиги яққол сезилиб туради. Баъзи ерларда фақат боғни ўраб турган пахса деворларининг излари ва емирилиб кетган қолдиқларигина сақланиб қолган холос. Бу пахса деворларнинг йўналиши жанубий ғарбдан шимолий шарққача бўлиб, ўлчаш ишлари олиб бориш натижасида узунлиги 1350 метр, қисқа тарафи эса 900 метр эканлиги ёзилган. Боғнинг шакли тўғри тўрт бурчак бўлиб, синиқлари сочилиб ётибди. Тепаликнинг кўриниши тўрт бурчак кўринишда бўлиб, томонларнинг кенглиги юқори юзасида 40х40 метр, пастки асосида эса 65х65 м, баландлиги эса12 метр. Тепаликнинг устки юзаси анча текис бўлиб, шу атрофдаги аҳолининг айтишича, бундан 15 – 16 йил аввал тепаликка дарахт ўтқазилиб, у ерни меҳнаткашлар оромгоҳига айлантириш кўзда тутилган экан. Сув танқислиги туфайли дарахтлар қуриб, уларнинг режалари амалга ошмай қолибди. Тепаликнинг уч ёнбағри тик қияликдан иборат бўлиб, фақат тепаликка бемалол чиқса бўлади. Илгариги текширувчиларнинг ёзишича, тепалик кўриниши баландроқ бўлиб, унинг пастки майдонида оралиғи 8 метрли бир - бирига параллел равишда Жанубдан шимолга чўзилган деворга ўхшаш уюм бўлиб, бу девор қолдиқлари бўлса керак деб тахмин қилинган. Тепалик ўз даврида ай далолат беради. Сополлар анча пишиқ ишланган бўлиб, лойдан қизғиш рангда, устки қисми эса силлиқланган. Умуман олганда, бу деворнинг тузилиши ва ундаги сопол парчаларга асосланган ҳолда бу хароба ўрнида илк ўрта асрга оид феодалларнинг кўшки бўлган дейиш мумкин. Даврлар ўтиши билан бу кўшк ўрнида тепалик ҳосил бўлган. XIV аср охирларига келиб мақсадга мувофиқ бўлгани учун, баъзи жойлари тузатилиб юқорида таърифланган иморат барпо этилган. Боғи Дилкушодаги археологик қазишмалар. Боғи Дилкушода археологик текшириш ишлари 1968 йил апрелъ – август ойларида олиб борилган. Бу боғ жойлашган эски боғ ўрни ва уни ўраган пахса деворлардан ҳозир асар ҳам қолмаган. Шу ерлик аҳолининг айтишича, ерларни ҳайдаш вақтида пишиқ ва сирлик ғишт парчалари кўплаб учраб турган. Ҳатто яқин – яқинларгача ҳам шу ат бўлиб, бу ерларда шароитга қараб тўрт бурчак, тўғри тўрт бурчак шаклига ўхшаш чуқурликлар (шурф) ковлаш билангина чегараланилган холос. Археологик қазиш ишлари археологлар томонидан шимолий шарқ томондан бошланган. Иморат тархи жанубий ғарб томондан шимолий шарққа қараб чўзилган бўлиб, узунлиги 74 метр (айвони ҳисобга олинмаганда) эни 39,5 метр эканлиги анақланди. Иморатнинг тархи асосан яхлит олганда марказий қисми кенг заллардан ва унинг атрофида жойлашган турли тўғри тўртбурчакли хоналарнинг ҳажми бир хилда бўлиб, улар фақат жойлашиши билангина бир – биридан фарқ қилади. Шимолий шарқ томондаги биринчи ва иккинчи хоналар эшиги жанубий томонга, Жанубий ғарб томондаги хоналарнинг эшиги, шимолий шарқ томонга қараган. Бу хоналарнинг кўриниши умуман олганда ҳар хил бўлган. Биринчи хона. Хонан айтилганидек хоналарнинг ташқи чегарасида бошланиб, ичкарига қараб 8,5 метргача бир хил кенгликда, эни эса 1 метру 20 см. бўлган йўлаклар чегарасигача давом этади. Бу йўлакларнинг поли олдинги йўлакларнинг номи сатҳидан 30 см. пастда. Уларнинг номига тўрт бурчакли(24х24х4 см) пишиқ ганчлар қоришмаси устига терилган. Йўлакларнинг бўйи 6 метрдан бўлиб, “т” га ўхшаш иншоотнинг охирги чегара чизиғигача давом этади. Бу йўлаклар ўз навбатида кенг залга уланиб кетади. Умуман олганда иморатнинг бу қисми бир – бири билан қўшилган учта қўшув шаклидаги заллар тузмасидан иборат. Биринчи залнинг ўрта қисмида, тўртбурчак шаклида (4х4), чуқурлиги бир метр атрофида бўлган сув ҳавзаси (ҳовуз харобаси) сақланган. Чуқурлик ичи ғишт парчалари ва майдаланиб кетган девор қопламалари аралашмасидан иборат бўлган аниқланди. Иморатдан 15 метр ғарб томонда ўтказилган текширув ишлари олдин пойдевори чуқурлигини аниқлашда хатоликка йўл қўйилганлигини кўрсатади. Бу ерда сув қатламининг ер юзасига яқин жойлашганлиги пойдеворни чуқурроқдан бошлашни тақозо қилган бўлиши керак. Шунинг учун иморатга янгидан чуқурроқ қилиб пойдевор ковланган. Ҳақиқатдан ҳам археологлар томонидан 3 мерга яқин чуқур ковланганда лой кўринишидаги ер чиқа бошлади. Шу сабабли бўлса керак, пойдеворнинг таг қисмига 2- 3 см қалинликда сув солинган. Иморат қуришда ишлатилган ғиштлар асосан 26 – 27х26 – 27х67 см. катталикда бўлиб, чанг қоришмасида терилган. Археологик қазишма вақтида кўплаб рангли кошин парчалари, ҳар хил шаклда ишланган мармар тош тахтачалари ва уларнинг бўлаклари, идиш синиқлари топилган. Умуман олганда, бу иморат мар бўлиб, шимолий шарқдан, жанубий ғарб томонгача бўлган оралиқ 65 – 70 метр. Жанубий ғарбдан, шимолий ғарбгача бўлган оралиқ эса 50-55 метр бўлиб, энг баланд ери бир метрдан ошмайди. Археологик қазишма натижасида, бу бинонинг тақдири ҳам бошқа текширилган бинолар тақдири каби бўлганлиги археологлар томонидан аниқланди. Иморатнинг тарихи бизгача етиб келган бино пойдеворида сақланиб қолган ғишт ва улардаги тошларнинг қазиб олиниши натижасида ҳосил бўлган трапецияларнинг йўналишининг ўрганилиши натижасидагина аниқланди. Иморатнинг барча хоналари симметрик тарзда жойлашган бўлиб, умумий кўриниши тўртбурчак шаклидадир. Бинонинг ички тузилиши пойдевори асосида аниқланган тарх бўйича қаралса, бирмунча содда бўлиб, катта – катта заллардан иборатдир. Бинонинг эшиклари тўрт томондан асосий эшиклар ик Иморат хоналарининг полларига асосан пишиқ ғиштлар ишлатилган бўлса керак, чунки баъзи бир хоналарда ерга ётқизилган ғиштлар сақланиб қолган бўлиб, уларнинг кўпроқ қисми 20х18х6 смдан ғиштлар билан ўралган. Ғиштларнинг устки қисми яхшилаб силлиқланган бўлиб, улар шиббаланган ер устига жуда ҳам зич қилиб терилган. Баъзи ерларда ғиштларнинг изларигина сақланиб қолган холос. Бундай ғиштлар иморатнинг жануб томонидан хонанинг ташқарисида ҳам сақланиб қолган. Унинг ҳажми 26х24х5 смдан. Бу ернинг олд томони бутунлай очиқ бўлиб, терилган ғиштлар айвон полига алоқадор бўлса керак. Баъзи ерларда полларга икки қатор ғишт терилган бўлиб, уларнинг тагига иморат қурилиши вақтида ҳосил бўлган чиқиндилар ётқизилган. Иморат деворларига ишлатилган ғиштлар полга ишлатилган ғиштларга нисбатан бироз каттароқ парчалари, сопол қувурлар, ҳар хил шаклли мармар тоштахталарнинг парчалари ва иморат пойдеворининг безагида ишлатилган бошқа хил элементларнинг парчалари топилган. Умуман олганда бу бинониг тархи ташқи кўринишдан тўрт томонга ҳашаматли эшиклари бўлган ва ички кўриниши (қўшув (+)) аломати кўринишида жойлашган заллардан иборат бўлган. Шунингдек, иморатнинг тўрт томонида энсиз айвонлари ҳам бўлган. “Боғи Нақшижаҳон” даги қазишмалар. Бу боғ ерлари жамоа хўжалиги томонидан пахта далаларига айлантирилганлиги сабабли кенг миқёсда археологик қазишмалар олиб бориш учун археологларда имкон бўлмади. Баъзи бир ерлардагина ўтказилган қазишмалар натижасида иморат пойдевори аниқланмади. Эҳтимол бу ердан ҳам иморат пойдеворига ишлатилган ғишт ва тошлар қазиб олинган бўлса керак. Унинг қолдиқлари қолган бў Шу ерлик одамларнинг айтишича бу тош супанинг шарқ томонида ҳовуз бўлиб, унинг атрофида мармар тош тахталар билан ишланган экан. Археолог олимларнинг фикрича, бу ерда қурилган бино шу тош устига қурилган бўлиб, вақт ўтиши билан бузилиб кетган. 1917 йилги октябръ тўнтаришидан олдин шу ерларни бузиш вақтида иккита устун қазиб олинган экан. Бу гранит устунларнинг узунлиги 154 см бўлиб, тўртбурчак шаклидаги пирамидани эслатади. Таг қисмининг ҳар тарафи 90 см бўлиб, таг қисми конус шаклига айланган. Бу устунлардан ташқари яна ҳаво рангли ғиштлар ҳам (19х6, 5х5, 6х4, 8х5см) топилган. “Чиннихона” (боғча) қазишмалари . 1941 йилги қазишмалар вақтида Чиннихона саройи харобаларининг жануб тарафида полига ғиштлар (25х25х4,5 см) терилган айвон ўрни очилган. У ерни текшириш натижасида саккиз қиррали унч Қазишмалар давомида топилган сополлар ва пуллар. Саройлар харобасида олиб борилган қазишмалар натижасида ўша вақтда ишлатилган сопол идишлари ва муомалада бўлган мис чақа пуллари топилди. Уларни археологлар ўрганар эканлар XIV – XV асрларга келиб, меъморчилик ва бошқа соҳалар билан бир қаторда, кулолчилик санъатида ҳам бурилиш юз берганлигининг гувоҳи бўламиз. Санъатшуносларнинг таъкидлашларича, бу даврдаги сопол идишлар мўғуллар давригача бўлган сополлардан ўзининг янгича услуби билан фарқланади. Кейинги йилларда Марвда олиб борилган бу соҳадаги текширувлар натижалари буни яққол кўрсатиб туради. Кулолчилик санъатининг бундай кескин ўзгаришига бир неча сабаблар бўлган. Биринчидан, урушларда асир олинган турли ҳунармандлар, шу жумладан кулолларнинг Самарқандда йиғилиши бўлса, иккинчидан, Хи Биз қуйида қазишма ишларида топилган кошин типидаги идиш бўлакларидан баъзиларини қисқача таърифлаб ўтамиз. Топилган коса парчаларидан бирининг таг қисми айланаси 7,5 см, идишнинг лойи оқиш рангда бўлиб, икки тарафидан оқ тусда сир берилган. Унга анор дарахтининг расми моҳирона чизилган, оч кўк рангда бир жуфт қўшалоқ анор ҳамда анор гули ва ҳар томонга таралган барглар, ҳатто баргларидаги томирлар ҳам усталик билан тасвирланган. Бу ерда наққошнинг маҳорати намоён бўлган. Наққош қайси ерга қуюқроқ ва қайси ерга суюқроқ ранг берилишига алоҳида эътибор берган. Шунга ўхшаш косанинг таг қисмининг айланаси 8 см бўлиб, унинг ички қисмида япроқли гул сурати тасвирланган. Гулнинг асосий чизиқлари ва новдалари жигаррангда берилган. Топилган идиш бўлаклари орасида косанинг тепа қисмлари учрайди. Ул – XV асрлардаги сопол идишлари шу давргача кулолчилик соҳасидаги барча ютуқларни ўзида намоён қилган ҳолда юксак маҳорат билан ишланган. Уларни яратишда архитектура соҳасида қўлланилгани каби маълум бир пропорцияга (бўйининг энига нисбати) ҳам амал қилгани ҳақиқатдан ҳоли эмас. Бу даврнинг идишларидаги нақшлар табиатдаги нарсалар аниқ берилган. XIV – XV асрлардаги сопол идишлар ўз давридагидек қадрланиб қолмасдан, ҳозирги замон сопол идишларига (Бухорода, Самарқандда, Тошкентда, Наманганда, Китобда ва Шаҳрисабзда) яратилаётган кулолчилик буюмларида ҳам ўз аксини топмоқда. Археологик қазув давомида бир нечта чақа пуллар ҳам топилган. Бу тангалар биз ўрганаётган давр бўйича хулосалар чиқариб бўлмаса ҳам нумизматика билан шуғулланувчилар учун бу далиллар қизиқарлидир. 35 II.2. Боғдаги саройларнинг архитектураси, курилиш режалари ва композицияси. Саройлардаги бадиий (Қадама гулли, кошин типидаги нақшлар) безаклар. Боғдаги саройларнинг архитектураси ҳақида. Қурилиш режалари ва композицияси. XIV – XV аср бошларида Самарқанд шаҳрининг атрофида жойлашган саройлар харобасида ўтказилган археологик текширишлар ва уларнинг ўрганилиши натижасида бу саройларни қуришда маълум бир режага амал қилинганми?. Уларнинг катта – кичиклиги нега ҳар хил? Нега уларнинг тархи хоч кўринишида бўлиб қолган? каби муаммоларга археологлар дуч келдилар. Бир неча асрлар илгари ота – боболаримиз томонидан бунёд этилган бу саройлар ўша даврга нисбатан энг яхши намуналар сифатида танилган тархлар асосида қурилган, десак хатога йўл қўймаган бўламиз. Мавзумизни батафсил ёритиш мақсадида XIV а оламиз. Бу саройларнинг кўриниши ҳамма ерда ҳар хил бўлиб икки хил кўринишдаги сарой бошқа ерда такрорланмаган. Маълумки, XIV асрнинг охирларига келиб Мовароуннаҳр Яқин ва Ўрта Шарқ ижодий кучларининг бош марказига айланган. Санъатда, жумладан меъморчиликда янги йўналиш пайдо бўлган эди. Масалан, Ибн Арабшоҳ саройлар ҳақида ҳикоя қилиб, улар “янги услуб”да қурилганини айтиб ўтади. Меъморчилик санъатининг янги тасвирий воситаларини қидириш натижасида тенгсиз ҳашаматли, шу билан бирга ранг – баранг безаклари билан безатилган саройлар қад кўтарган. Бу саройларнинг баъзиларини ўз кўзи билан кўрган Клавихо қуйидагиларни ёзган. “Боғда... инсон қўли билан яратилган баланд тепалик бўлиб, унинг тепа қисми текис қилиб ишланган ва ёғоч қозиқчалар билан ўралган. Унинг ўртасида жуда ҳам мўл олтин, занг натижасида тўпланган маълумотлар ҳамда ёзма манбаларга асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, саройлар композицияси жиҳатидан бир – биридан фарқ қилган. Улар ташқи кўринишида тўртбурчак ва тўғри тўртбурчак ҳолатида қурилган бўлса – да, ички тузилиши жиҳатидан умумий бир кўринишда бўлганлигини, яъни хочсимон шаклда эканлигини марказий хона атрофида эса симметрик тарзда жойлашган хоналарни кўрамиз. Умумий саройлар тарихига бир назар ташласак. Уларнинг бир хил эканлигини яъни бир хилдаги ҳар турли кўриншда тузилганлигини пайқаш қийин эмас. Саройларнинг композициясида салобатлилик, атрофига туташган айвонлар пештоқларининг улуғворлиги каби сифатлар жуда хосдир. Уларнинг композициясини икки хил кўринишдаги саройларнинг ўзларига хос томонлари (Давлатобод боғидаги сарой мисолида) шундан иборатки, улуғворлик ва ҳашаматлик тусини бериш мақсадида кўпинча уларни тепалик ерларга қуришга ҳаракат қилганлар. Археологик қазишмалардан маълум бўлишича, бу саройларнинг тузилишида эътиборни ўзига тортадиган бир сифати уларнинг тарихи хочсимон шаклга эга эканлигидир. Клавихо ва Бобур ҳам ўз асарларида бу тўғрида эслатиб ўтишган. Нима учун бу саройлар хочсимон тарзда қурилган? Бу ерда христианларнинг таъсири йўқмикан? деган саволнинг туғилиши табиий. Чунки, бундай тархлар асосан кўплаб бутхоналар бизга архитектура тарихидан маълум. Архитектура тархини ўрганишда фақат XIV – XV асрлардагина эмас, балки Ўрта Осиёда қадимдан ҳам ана шундай тархлар асосида саройлар қурилгани маълум бўлди. Ҳақиқатда ҳам олима Г.А.Пугаченкова ёзганидек бинокорлик санъати четга чиқиш ва четдан келтириш деган нарсани билм хочсимон тарх асосида қурилганлигига сабаб нима? Унинг бошқа кўринишда қурилган меъморий иншоотлардан афзаллиги нимадан иборат? Чамаси, бундай режа иссиқ иқлим шароитидан келиб чиққан, деб фикр қилиш мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бундай тархлар асосида қурилган иморатлар қадимдан маълум бўлиб, секин – аста одат тусига кира борган. Бундай саройлар (масалан, Туркманистондаги IX – XIII асрларга оид бўлган Ҳаром кўшк, Термиздаги IX асрга оид Қирқ қиз қалъаси) хилватроқ ерда қурилган ва дам олиш учун қулай бўлган. Шундай қилиб, чорбоғнинг бу ўзига хос белгиларини (яъни боғни ва унинг ўртасида жойлашган саройнинг тўрт томонидан дарвозаси бўлганлигини) эътиборга олганда меъморлар олдида қийин масала пайдо бўлган. Натижада улар саройларни бошқача режада қуришган. Бу ердаги шароит саройларнин Профессор Л. И Ремпелнинг ёзишича, ҳатто бундай чордара кўринишидаги уйлар XIX асрдаги боғларда ҳам бўлган. Ўтмишдаги меъморчилик санъатини қисман бўлса–да, тасаввур қилиб ота – боболаримизнинг боғчилик ва меъморчилик санъатини бир – бирига мос келадиган ҳолда қўша олганликларини кўрамиз. Шунингдек, ўтмишнинг бу яхши ютуқларини ҳозирги замон меъморчилик санъатига тадбиқ этиш яхши натижалар беришига ишончимиз комил. Айниқса, ҳозирги кунларда барпо этилаётган янги шаҳарларда юқоридаги тархлар асосида, уларга ижодий ёндошган ҳолда бинолар қуриш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шундай қилиб, меҳнаткаш халқ томонидан оғир куч сарфлаб ўтмиш тажрибалари асосида бунёд қилинган меъморчилик тарихига оид ўзига хос санъат намуналари ҳақида қисқача таассурот олдик. Саройлардаги бадиий безаклар. XIV асрнинг бошқа рангли нақшлар билан безатилганлигини ажабланиб ва завқланиб баён қилган. Абдураззоқ Самарқандий М. Улуғбек қурдирган расадхона ҳақида қуйидагиларни ёзади. “... Улуғбексифат бинонинг хоналари ичида тўққиз фалакнинг ҳайъати бир юз тўққиз осмон доира шаклларини даражалар, дақиқалар, сониялардан тортиб то ашираларгача чизилди ҳамда айланувчи фалаклар, етти сайёра юлдузлари собита юлдузлар кўриниши ва ер курраси ҳайъати – ю иқлимлар сифатларини, тоғлар, биёбонлар ва у ер куррасигача нимаики тегишли бўлса, ҳаммаси билан бирга беназир нақшлар, беназир рақамлар билан чизишга буюрди,” – деб таърифлайди. Ҳеч шубҳа йўқки, М.Улуғбекнинг Боғи Майдонда қурдирган биноларининг (Чилустун ва Чиннихона) деворлари ҳам ўзига яраша ички ва ташқи безакларига эга. Бундай ажойиб санъат намуналари замона зай Топилмалар ичидан ганчдан ишланган бадиий токчалар парчаси ҳам кўплаб учрайди. Уларда кўк ранг билан ишланган майда барглар тасвирининг изи қолган. Бу ерда ҳам ўша даврдаги меъморий ёдгорликлардаги (Бибихоним, Ширинбек оға, Туман оға мақбаралари сингари) табиат манзаралари тасвирланган бўлиши мумкин. Боғи Дилкушода олиб борилган қазишмаларда ичида энг диққатга сазовори “шарафа” парчалари бўлиб, уларнинг юза қисми ҳам кўк ранг билан геометрик бурчаклар ичига ва ташқарига чизилган айланасимон ҳамда сув томчисини эслатувчи шакллар билан безатилган. Боғу Бўлдудаги қазишмаларда ҳам шунга ўхшаш парчалар топилди. Топилган нақшли ганч парчаларининг бирида саккиз япроқли шакл тасвирланган бўлиб, чекка чизиқлари (қалинлиги 0,4 мм) кўк рангда берилган. Япроқлар ва марказий қисмидаги айлана шаклининг Ташқи қисмидаги безаклар. Геометрик шаклдаги безаклар баъзида саройларнинг ички қисмларига ҳам ишлатилган. Лекин, кўпроқ ташқи қисмга ишлатилган бўлиши мумкин. Бу шаклдаги нақшлар олиб борилган қазишмаларда кам учрайди. Бу топилмалар ичида Боғи Дилкушодан топилган мармар тоштахта (44х70х7) қизиқарлидир. Унинг юза қисми геометрик шаклларга бўлиниб, кейин ўйилган. Томонлари ҳар хил кенгликда бўлган тўртбурчак қилиб ўйилган жойларига эса парчин кўринишидаги нақшлар жойлаштирилган. Шунга ўхшаш нақш парчалари Самарқанддаги қалъа ичига қурилган Кўксарой харобаларидан ҳам топилган. Бундай тоштахталар сарой деворларининг пастки (оғирлигини назарда тутганда) қисмини безашда ишлатилган бўлиши мумкин. Чунки топилманинг ўрта қисмидаги айлана шаклдаги тешик шундан далолат беради. Деворларига маълум тар қазишма ишларида оз миқдорда учрайди.улардан кўпчилиги Боғи Дилкушода (22х8,5 см; 4,5х4,5 см) кўк рангли, (17х4,5 см) фируза рангли, Боғи Бўлдуда(12 х5; 10х4,5; 15х4,5; 4,5х4,5 см) оқ рангли: Боғи Майдондаги Чиннихонада (19х6; 12,5х3,5; 5х3,5 см) кўк рангли (21х8; 17х5; 12,5х 3,5; 3,5х 3,5 см) фируза ранглари учрайди. М.Улуғбек давридаги сарой деворларининг безалишида асосий ўринни эгаллаган безаклардан бири ўйма нақшли расмлар бўлиб, ундан олдинги даврларда қурилган саройларда бу хилдаги расмли нақшлар учрамайди. Улар ҳам махсус геометрик гирехлар ҳосил қилишда асосий ролъ ўйнаган ҳуснихат кўринишидаги безаклар (эпиграфик нақшлар). Бу масалани ёритишда етарли даражада маълумотлар бўлмаса ҳам XIV - XV асрларда қурилган бошқа меъморий ёдгорликлардан олинган маълумотларга асосланган ҳолда XI Боғи Дилкушодаги сарой харобаларидан топилган ёзув кўринишига эга бўлган нақшлар ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу ерда ҳарфлар бизнингча нақш ўрнида ишлатилган бўлиб, бошқа хил кўринишдаги нақшлар билан узвий боғланган ҳолда берилган. Унда эҳтимол Муҳаммад деган сўз ифодаланган бўлиши мумкин. Ҳуснихат ёзувлари ичида (Боғу Бўлдудан топилган) “бахт тугуни” деб ном олган ёзувлар ҳам учрайди. Бундай нақшлар мўғуллардан олдинги даврдаги меъморий ёдгорликларига хос бўлиб, Самарқанддаги XIV аср ёдгорликларида ҳам кенг тарқалган. Бу хилдаги нақшлар ҳарфларнинг ўзаро чирмашган ҳолда берилиши натижасида ҳосил бўлган. Қадама гулли нақшлар . Парчин типидаги нақшлар қазишмаларда жуда кўплаб топилди. Улар жуда ҳам майда бўлакларни ташкил қилади. Улардан бир қанчасининг дастлабки кўринишини тиклашга ҳаракат қ бунёд этилган. Меъморий ёдгорликларда кўплаб учрайди. Бу плиталарнинг чеккаларига тўғри чизиқ ва занжирсимон зарҳаллар берилган. Марказий қисмидаги зарҳал билан ишланган нақшлар эса ўргимчак уяси нусхасида берилган. Бу нақшларнинг катта – кичиклиги (диаметри 4 – 6,5 см) ҳар хил бўлган. Қадама гуллик нақшлардан яна бир тури махсус ишланган олти учлик шаклга эга бўлган (диаметри 36 см) юлдузсимон ва беш қиррали (томонлари 26 смдан) шакллардан иборат бўлиб, улар ҳам сарой деворларини безашда ишлатилган. Бу хилдаги нақшлар Дилкушо боғидаги сарой деворларини безашда ишлатилган. Бу хилдаги нақшлар Дилкушо боғидаги сарой харобаларида кўпроқ учрайди. Бу нақшларнинг марказий қисмини 5 ва 6 япроқли гуллар эгаллаган. Уларда асосий кўзга ташланадиган ранг сарғиш туслик олтин ранг бўлиб, бошқа (яшил,кў Панно 53х29 см бўлиб, унинг юзасида тўқ кўк ранг фонида 4,5 ва 6 япроқли гуллардан ташкил топган гулдаста акс эттирилган бўлиб, гул япроқлари олтин ҳаллар билан қопланган. Гулдастадаги лолага ўхшаш гуллар, гул ғунчалари асосан оқиш рангда, барглари эса оч ҳаво рангида берилган. Бу каби гулдасталар тасвири Темурийлардан аввалги ёдгорликларда ҳозиргача сақланиб келаётган Самарқанд ва Бухородаги меъморий ёдгорликларда ҳам учрайди. Бу хил кўринишдаги гулдасталар сўнгги даврларда ҳам халқ санъати намуналари сифатида кенг ишлатилган. Ҳатто бундай гулдасталар XX аср бошларидаги меъморий ёдгорликларида ҳам учрайди. Боғи Бўлду ва Боғи Дилкушодаги қазишмаларда олти қиррали плита бўлаклари кўплаб топилди. Уларнинг катталиклари ҳар хил бўлиб, бурчаклари орасидаги оралиқ 40 - 58 смни ташкил этади. Ушб ҳолда учраса, баъзида икки хил гул кетма – кет қайтарилган. Бу плиталар кўпроқ саройларнинг пештоқ қисмини, улардаги бадиий токчалар ичини қоплашда ишлатилган бўлиши мумкин. Ўрта Осиё халқлари ҳам жуда қадимдан бошлаб, бошқа халқлар сингари шу “куй шайдоси” бўлиб келганлар. Сарой деворларида акс эттирилган нақшлар, суратлар ҳақиқатда ҳам замона тақдири, ижтимоий ҳаёт, тарихий воқеалар, табиат гўзалликлари ва бошқа нарсалар ҳақида сўзсиз куйланган. Ҳақиқатдан ҳам археоогик қазишмалар шуни кўрсатадики, бу саройлар жуда ҳам бой ранглар билан берилган нақшлар пардаси билан қопланган. Уларнинг ички қисмидаги расмларда кўпроқ тўқ зангори ранг ишлатилган бўлиб, асосан шу рангда манзарали ва мевали дарахтлар расми чизилган. Дарахт меваларига эса олтин ҳаллар берилган. Топилган нақшлар орасида айла Шаҳрисабздаги Оқ саройда кошинтарош, Табризлик уста Муҳаммад Юсуф номлари шулар жумласидандир. 41 Булардан ташқари, Исфаҳонлик наққош Муҳаммад бин Маҳмуд Исфахоний, Табризлик мўйқалам соҳиби ҳамда наққош Шайх бин Муҳаммад Ҳожи Бендкорий, Исфахонлик уста Исмоил бин Тоҳир ва Шерозлик наққош уста Юсуф каби кишиларнинг номлари бизга маълум. Кўриниб турибдики, бу қурилишларда ерлик усталар билан бир қаторда хорижий мамлакатлардан келган усталар ҳам қатнашганлар. Ўрта Осиёдаги қурилиш ишларида чет эллик усталарнинг қатнашганликлари фақат XIV - XV асрлардагина эмас, балки жуда қадимдан бошланганлиги маълум, лекин уларнинг номлари ёзма ва бошқа манбаларда кам кўрсатилган ёки бизгача етиб келмаган. Худди шунингдек, ерлик усталарнинг номлари ҳам кам сақланган. Уларнинг номлари ва қилган ишлари тарих Геометрик шаклдан иборат бўлган тартибли боғлар қадимдан маълум бўлган. Масалан, Мисрда милоддан аввалги XV асрдаги Фива шаҳри саркардасининг боғи шундай боғлардан бири бўлган. Иккинчи хил кўринишдаги боғлар ҳам қадимдан маълум бўлиб, Хитойдаги боғлар айниқса машҳур бўлган. Милоддан аввалги VII – VI асрларда барпо қилинган Вавилония муаллақ боғлари айниқса тилларда достон бўлган. Бу хилдаги боғлар жуда қадимдан мавжуд бўлган. “Ўрта Осиёда – деб ёзади профессор Г.А.Пугаченкова, - боғ ва парклар, меъморчилик санъатининг бир қисми тариқасида қадимий ва чуқур маҳаллий анъаналарга эга. Халқлар бу анъаналарни ўз турмушида эҳтиётлаб сақлаб келганлар. 4 Боғда лимон ва цитрус мевалар, дарахтлар ва олтита ҳовуз бўлиб,боғнинг ўртасидан канал кесиб ўтган. Бир ҳовуздан иккинчи ҳовузгача бўлган оралиққа олим профессор Л. И. Ремпелъ. Лекин, - деб давом этади олим, - умуман олганда, Ўрта Осиё санъати асрлар давомида ўсиб шаклланиб келган санъат чегарасидан ташқарига чиқмаган. У ҳаёт талабига бўйсунган ҳолда янада тараққий этган. Бу тараққиёт кейинги асрда ҳам тўхтамади. Бу тараққиёт натижасида халқлар яратган бу ажойиб нақш санъатининг классик усуллари ҳозирги давр меъморчилигидан ҳам кенг ўрин олган. Усталар ҳақида, кези келганда шуни айтиб ўтиш керакки, бу – боғ саройларни бунёд этишда кўплаб ҳар хил касбдаги усталар қатнашган. Лекин уларнинг номи сақланиб қолмаган. Майолика типидаги топилма орасида яна ўрта қисмига кўпроқ қора ранг берилган. Кўп қиррали юлдузсимон (Боғу бўлдудан топилган) нақшлар, шунингдек, иморатларда кўпроқ учрайдиган ярим айлана шаклидаги бадиий устунчаларнинг бўлакл намуналаридан андозалар олиб унга янгиликлар қўшганлар. Улар яратган бу тасвирий санъатни ўтган авлодлар яратган санъатнинг давомидир, деб айта оламиз. Бу саройларда тасвирий санъатнинг барча намуналари ўз ифодасини топган. Жумладан, бу давр меъморий ёдгорликларида ишлатилган нақшларда олдинги асрларга оид нақшлардан ташқари, сирсиз ўйма нақшлардан ҳам кенг фойдаланилганлиги аниқланди. Бу ўзгариш айниқса М. Улуғбек даврида яққол сезилади. М.Улуғбек қурдирган Чиннихонада ишлатилган Хитойдан олиб келинган чинни тахтачалар XV аср учун янгилик бўлса, унда ишлатилган сирсиз ўйма нақшлар янгилик эмас. Бундай ўйма нақшларнинг ишлатилиши, - деб ёзади санъатшунос олим Л.И. Ремпелъ. Усталарнинг эски ерлик услубларини тиклашга ҳаракат қилганликларини кўрсатади. Умуман олганда М. Улуғбек давридаги сар Шунингдек, боғчилик санъатининг қадим даврлардан кенг тарқалганининг гувоҳи сифатида археологик қазишмалардан олинган бой маълумотларни келтириш мумкин. Шулардан бирида, масалан, Хоразмдаги Тупроққалъа (эрамизнинг биринчи – учинчи асрлари) деворларига ишланган суратларда этакларида узум ва шафтоли тераётган хотин – қизлар, уларнинг тепасида осилиб турган узум ғужумлари, шунингдек новдалардан тўқилган шийпонча акс эттирилганини кўрамиз. 1 VII - VIII ва кейинги асрларда Сўғд ерларида айниқса боғдорчилик ривожланган. Муғ тоғидан топилган ёзма ҳужжатлар орасида Сўғд ерларида (VII - VIII асрлар) дам олишга мўлжалланган парклар бўлганлиги ҳақида гап боради. Наршахийнинг ёзишича Бухоро шаҳрида (X асрда) ҳам чиройли боғлар бўлиб, бу боғларда экилган садақайрағочлар шундай бир тарзда чодир шаклини билан рангланиб, олтин ҳоллар берилган. Бу кундал типидаги нақшларнинг биринчи вариантлари бўлса керак. Ёзма манбаларга қараганда саройлар ичидаги деворларга уруш манзаралари, ҳар хил шахсларнинг суръатлари чизилган. Бу даврда диннинг қаршилик кўрсатишига қарамай, рассомчилик санъатига кенг йўл очилганлиги кўриниб турибди. Саройларнинг ички қисмини безашда парчин ва кошиндан ишлатилган нақшлар ҳам берилган. Айниқса олти қиррали плиталар ва мозаикалардан ташкил топган панеллар кўп ишлатилган. Саройларнинг ташқи деворлари эса ўз давридаги барча бошқа типдаги иморатлардан (масжидлар, мадрасалардан фарқ қилмайди десак хато қилмаймиз. Масалан, агар бошқа типдаги иморатларнинг асосий олди томонига катта аҳамият берилган бўлса, саройларда эса тўрт томонига катта эътибор берилган. Яратилган боғлар Археологик текширишлар натижасида И.А.Сухарев томонидан (1935 йил) Давлатобод боғи атрофини ўраган деворлар ва ундаги баъзи бир ариқ излари ва ҳовуздаги чуқурлар аниқланди. Муаллиф томонидан олиб борилган текширишларда эса (олдинги режаларда тўхталиб ўтилган) Давлатобод боғи режада тўғри тўртбурчак шаклида, Боғу Бўлду ва Боғи Дилкушо эса тўрт бурчак шаклида бўлганлиги аниқланди. Иккинчи типдаги боғлардан ўзининг манзарали бўлиши билан фарқ қилган. Бундай ҳолларда боғ шакли истаган кўринишга эга бўлиши мумкин бўлган, лекин, улардаги боғсарой ўртасида бўлган. 1398 йилда Тахти Қорачадаги боғни қуришда довондан оқиб тушган сувлардан фойдаланилган. Бу боғнинг ўрни ҳақиқатдан ҳам манзарали жойда бўлиб, жануб тарафидаги тоғ тизмалари унинг ҳуснига – ҳусн қўшган. Табиий шароитига кўра боғ шаршарал II.3. Боғлардаги суғориш иншоотлари. Боғлардаги сув масаласи . Боғнинг боғ бўлиши, яшнаб гуркираши учун сўзсиз сув масаласи тўғри ҳал қилинган бўлиши лозим. Акс ҳолда боғдан нишона ҳам бўлмаслиги мумкин. XIV - XV асрларда бунёд этилган боғларнинг қон томири ариқларда шалдиратиб оққан зилол сувлар ва уларни сув билан таъминловчи каналлар ва фонтанлардан отилиб турган биллур сувлар ҳақида биз жуда ҳам кам маълумотга эгамиз. З.М.Бобурнинг ёзишича, Кўҳак (Зарафшон) дарёсидан чиқарилган, Дарғом канали Самарқанддан икки километр чамаси жанубдан оқиб ўтган. Самарқанднинг боғлари, уларнинг атрофи ва баъзи бир туманлар шу Дарғомдан сув ичган. В.В.Бартолъднинг ёзишича, боғлар барпо этилиши эҳтимол янги каналлар қазиш ва эски каналларни тузатишга сабаб бўлгандир. Ҳозирги кунда ҳам ерларни суғоришда а Хулоса Ўтмиш маданияти, санъатини ўрганар эканмиз, ҳали олдимизда қанчадан – қанча ечилмаган масалалар турганини ҳис қиламиз. Биз зикр этган юқоридаги масалалар Самарқанд атрофидаги XIV – XV асрларга оид боғ – саройларни археологик нуқтаи назардан ўрганиб, қазишмалар натижасида тўпланган маълумотлар тарихи ва бошқа ёзма манбалар асосида қуйидагича таҳлил қилиш мумкин. 1. XIV – XX аср бошларида Самарқанд Шарқнинг тенгсиз шаҳарларидан бирига айланган. Олдинги ҳукмдорлардан фарқи ўлароқ, (олдинги ҳукмдор) XIV – XV асрлардаги ҳукмдорлар барча санъат намуналарини ўз пойтахтлари – Самарқандда бўлишини исташган. Шу мақсадда улар ўзлари босиб олган ерлардан олимлар, меъморлар, рассомлар, яъни жамики ҳунар усталарини Самарқандга тўплашга интилганлар. Натижада ҳозирги кунга қадар барча санъат намуна баъзи бир элементлар ҳамда уларда ишлатиладиган безакларнинг кўриниши бойиган бўлса – да, аслида боғчилик ва меъморчилик санъатининг бош бунёдкорлари Ўрта Осиё фарзандларидир. 5. Бу даврда Ўрта Осиёда ҳам илм – фан эгалари кўплаб етишиб чиққан. Айниқса улар меъморчилик соҳасида аниқ назария билан қуролланганлар ҳамда ҳисоблаш илмларини яхши билганлар, эстетика ва фалсафадан ҳам хабардор кишилар бўлганлар. Улар Исмоил Сомоний, Минораи Калон, Мағоки атторий каби дунёда ягона ҳисобланган меъморий иншоотларни қурган ота – боболарининг тажрибаларини ўзларида мужассамлантирган усталар эдилар. Лекин улар қурган кўплаб меъморий ёдгорликлар санъатни, илмни хуш кўрмаган дин ҳомийларининг реакцион таъсири натижасида вайрон этилди. Бундай тенгсизлик натижасида санъат усталарининг номлари бизгача етиб гулларнинг соя салқинида оқиб ётган беҳисоб ариқлар, ҳовузлар, фонтанлар боғни хушҳаво билан таъминлаган. 10. Боғларнинг марказидан ўрин олган ҳашаматли саройлар ҳам ўша даврнинг энг яхши боғчилик санъатига мос тЎшадиган тархлар бўйича, Ўрта Осиё иқлимининг барча хусусиятларига мос ҳолатда қурилган. Уларда Ўрта Осиёда жуда қадимдан анъанавий тусга кириб қолган услубларни, яъни марказий ҳашаматли хоналарни алоҳида кўрсатиш, ҳамда тик иморат олдига туташ қурилган айвонларни кўрамиз. 11. Чордара кўринишидаги бу саройлар симметрик қоидаларга риоя қилинган ҳолда қурилган бўлиб, ички кўриниши хочсимон шаклда тузилган. Уларнинг тўрт томонига жойлашган эшикларга алоҳида эътибор берилган. Саройларга кўпинча тўрт томонлама эшиклар ўрнатилиши (баъзиларида эшиклар ўрнида кенг панжаралар бўлиши) сабабл Уларнинг бу асрлар оша машаққатлар чекиб, йиллар, асрлар оша кузатувлари асосида қўлга киритган маданий хазиналарининг қимматга эга эканлигини онгимизга сингдирмоғимиз лозим. Токи улар етиштираётган ҳар бир туп мева дарахтнинг қадрига етишсин. Яхши ният билан кўчат экувчи ҳар бир инсон авваламбор келажакни ўйлайди. Шунингдек, ота – боболаримиз ҳам юқорида номлари тилга олинган боғларни етиштиришда биринчи бор келажак авлодларни кўзда тутишган. Гарчи у даврдаги боғ – роғлардан фақатгина юқори табақадаги бир ҳовучгина кишилар фойдаланишган бўлса – да, келажакда бу жойлар албатта кенг меҳнаткашлар учун ҳам хизмат қилади. Ўтган асрларда боғчилик санъати талон – тарожлик мақсадларида олиб борилган босқинчилик урушлари туфайли озми – кўпми танаффуслар билан ривожланиб келган бўлса, эндиликда бу боғлари деб ном олсин. Асрлар оша келажак авлодга ўз ота – боболаридан ёдгорлик бўлиб қолсин. Ўз авлодларининг нималарга алоҳида эътибор беришганлигининг гувоҳи бўлишсин, ардоқлашсин. Етиштирилаётган полиз экинлари ва мевали дарахтларга ишлов берилганлигига катта эътибор берилса, халқ соғлиғи ўйланса, мевалар хили кўпайтирилса, сифати яхшилансагина биз - ота боболаримизнинг бизга қолдирган меросларига хиёнат қилмаганлигимизни ҳис этишимиз мумкин. 62 Фойдаланилган илмий аппаратлар рўйхати 1. ПугаченковаГ.А.,РемпелъЛ.И. История искусства Узбекистана с древнейших времен до середин ы двенадцатого века. – М., 1965, с. 309. 2. Шарофиддин Али Яздий. «Зафарнома,» - Т., 1972 йил, 288 – б. 3. Пугаченкова Г.А. Садово – парковое исскусство Средней Азии в эпоху Тимура и Тимуридов. Труды САГУ.Новая серия. Выпуск – 23 . Гуманитарные науки. Книга. – Т., 1954. с. 150. 4. Қ аранг: Рюи Гонзалес де – Клавихо. Дневник путешествия ко двору Тимура в Самарканд в 1403 – 1406 гг. – «Спб,»… 1881 г. С – 316. 5, Новоцелъцев А.П. Об исторической оценке Тимура. Вопросы истории. – М., 1973. №2. В историях Самарканда. Том – 1. – Т., 1969, с – 168. 6. История Самарканда. Том. 1. –Т., 1969. с. 188. 7. Зайниддин Маҳмуд Восифий. Бадое – ул Вақое. – Т., 1979, 114 – 117 б. 19. Масс о н М.Е. Архитектурно планировочн ый облик Самарканда во времени Навои. Труды САГУ. Вып. 81. Исторические науки. Кн.1. с. 84. 20. Абу Тоҳир Хожа. Самария. СбН. 1904 й, 7 – б. 21. Герман Вамбери. История Бухары или Трон Саксонии. с. 231. 22. З.М.Бобур. Бобурнома. Нашрга тайёрловчи С.Муталибов. – Т., 1948 йил. 64 – б. 23. З.М.Бобур. Бобурнома. Нашрга тайёрловчи С.Муталибов. – Т., 1948 йил. 64 – б. 24. Масс о н М.Е. Местонахождение сада Тимура Давлатабад. Отделъный оттиск известия Средазкомстариса. Вып.3. –Т., 1978. с.44. 25. Вяткин. В.Л. Материалы к исторический топографии. С. 30. 26. Сухарев И.А. Дворец сад Тимура Дав л атабад. Труды УзГУ. Новая серия №14. 1940 г. 27. В.В.Радловнинг турли шевалар б ў йича тузган лу ғ атида Давлатобод бойлик, бахт – саодат, о бод – яхши ҳ олат, обод 36. З.М.Бобур. Бобурнома. Нашрга тайёрловчи С.Муталибов. – Т., 1948 йил. 64 – б. 37. Вяткин. В.Л. Мате р иалы к историческ о й топографии. С. 30. 38. Шарофиддин Али Яздий. «Зафарнома,» - Т., 1972 йил, 289 – б. 39. Немцова Н.В. Исследования в западном коридоре архитектурного ансамбля Шахи зинда. История материалъной кулътуры Узбекистана. Выпуск. 5. – Т., 1964. с.127. 4 0 . Массон М.Е. Архитектурный орнамент Узбекистана. С.293. 41. Массон М.Е. Мавзолей Ходжа Ахмад Яссави. С. 4-6. 65 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ахмедов Б.А. История Балха ( XVI первое половино XVIII вв.) – Т., 1986 с. 2. Абдуллаев А. Ў збек адабиёти тарихи. – Т., 1964. 96 – б. 3. Бартолъд В.В. Том I I . Частъ 2, - Москва, 1964 г. 4. Булатов И.С. Зодчий четыре эпоха. Общественные науки в Узбекистана. 1969. 5. Бородина И.Ф. Интеръер зданий Самарканда времена Улугбека. СА. 1962. №2. с.198. 6. Всеобщая история искусство. Том. 2. – М., 1961. с. 340,405,462. 7. Вяткин. В.Л. Материалы к историческ о й топографии. С. 30. 8. Веймарн Б. Искусство арабских народов – М., 1960. с.14. 9. Гафуров Б.Г. Исторические связи Средней Азии со странами арабского Востока. XXVI Международный конгресс Востоковедов. – М., 1963. с.1-6. 10. Гайдукевич В.Ф. К истории древнего земледелия в Средней Азии. Вестник древней истори 20. Масс о н М.Е. Архитектурно планировочн ый облик Самарканда во времени Навои. Труды САГУ. Вып. 81. Исторические науки. Кн.1. 21. Массон М.Е. Архитектурный орнамент Узбекистана. С.293. 22 . Массон М.Е. Мавзолей Ходжа Ахмад Яссави. С. 4-6. 23. Масс о н М.Е. Местонахождение сада Тимура Давлатабад. Отделъный оттиск известии Средазкомстариса Вып.3. –Т., 1978. с.44. 24. Максимов М.И. Античные археолого архитектурные сады Италии. СА. VII . 1941. с. 199,219. 25. Манковская Л.Ю. К изучения приемов Средне Азиатского зодчества в конце XIV в. 26. Наршахий Бухоро тарихи. – Т., 1966 й. 27. Негматов Н. УстрЎшана в древности и раннем средневековые. – ДЎшанбе., 1957. с.89. 28. Немцова Н.В. Исследования в западном коридоре архитектурного ансамбля Шахи зинда. История материалъной кулътуры Узбекистана. Вып 36. Сухарев И.А. Дворец сад Тимура Дав л атабад. Труды УзГУ. Новая серия №14. 1940 г. 37. Семёнова А.А. Материалъные памятники Иранской кулътуры в Средней Азии. Госиздат при СНК. – Таджикстан. 1944. с.9. 38. Шарофиддин Али Яздий. «Зафарнома,» - Т., 1972 йил, 288 – б. 39. Якубовский А.Ю. Образц ы старого Самарканда. Правда Востока.№5. 1925 г. С.159 68 Термиз давлат университети Тарих факультети IV-курс талабаси Муртазоев Азамат Чориевичнинг “Ўрта асрларда Темурийлар даврида боғдорчилик соҳасининг ривожланиши” мавзусида бажарган битирув малакавий ишига Тавсиянома Битирувчи Муртазоев Азамат Чориевичнинг “Ўрта асрларда Темурийлар даврида боғдорчилик соҳасининг ривожланиши” мавзусида бажарган битирув малакавий иши аниқ режа асосида яъни кириш, учта параграф ва хулоса қисмларидан иборат. Ишнинг кириш қисмида мавзуни ёритишдан кўзланган мақсад ва мавзунинг долзарблиги масалаларида қимматли фикрлар билдирилган. Ишнинг асосий қисмида XIV – XV асрларда Самарқанд боғларининг юзага келишида Темур ва унинг ворисларининг тутган ўрни, бу борада амалга оширилган қатор ишлар яхши очиб берилган. Шунингдек ишда ўша давр меъморий усталари, уларнинг қилга Термиз давлат университети Тарих факультети IV-курс талабаси Муртазоев Азамат Чориевичнинг “Ўрта асрларда Темурийлар даврида боғдорчилик соҳасининг ривожланиши” мавзусида бажарган битирув малакавий ишига Тақриз Битирувчи Муртазоев Азамат Чориевичнинг “Ўрта асрларда Темурийлар даврида боғдорчилик соҳасининг ривожланиши” мавзусида бажарган битирув малакавий иши аниқ режа асосида яъни кириш, учта параграф ва хулоса қисмларидан иборат. Ишнинг асосий қисмида XIV – XV асрларда Самарқанд боғларининг юзага келишида Темур ва унинг ворисларининг тутган ўрни, бу борада амалга оширилган қатор ишлар яхши очиб берилган. Шунингдек ишда ўша давр меъморий усталари, уларнинг қилган ишлари, улар томонидан қурилган ариқлар, ҳовузлар, мураккаб сув иншоотларининг ҳозирга қадар сақланиб қолганлиги ва бу тарихий Термиз давлат университети Тарих факультети IV-курс талабаси Муртазоев Азамат Чориевичнинг “Ўрта асрларда Темурийлар даврида боғдорчилик соҳасининг ривожланиши” мавзусида бажарган битирув малакавий ишига Тақриз Муртазоев Азамат Чориевич томонидан тайёрланган ушбу битирув малакавий иши икки боб, тўртта параграф ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ушбу битирув малакавий ишида Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида боғчилик соҳасида қўлга киритаётган катта ютуқларига ўз вактида ота – боболаримиз томонидан тамал тоши куйилганлиги масалаларига кенг ўрин берилган бўлиб, унда ўрта асрларда Темур ва Темурийлар даврида боғдорчилик сохасида эришган ютуқлари ва уларнинг ижобий натижалари кенг ёритилган. Муртазоев Азамат Чориевич томонидан ишни бажаришда кўп манбаларни изла
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha