Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 70.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Август 2023
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрта Осиё хонликларида давлат бошқаруви ва ер эгалиги муносабатлари

Купить
Ўрта Осиё хонликларида давлат бошқаруви ва ер эгалиги муносабатлари Кириш I БОБ. Ўрта Осиё хонликларида давлат тузилиши ва маъмурий бошқарув. 1.1. Ўрта Осиё хонликларининг геосиёсий ўрни ва давлат бошқаруви. 2.2. Давлат бошқарувида лавозим ва мансабларнинг ўрни. II БОБ. Ўрта Осиё хонликларида ер эгалиги муносабатлари. Солиқ ва мажбуриятлар. 1.1. Бухоро, Хива, Қўқон хонлигида ер эгалиги муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари. 2.2. Хонликларда солиқ тизимининг аҳволи ва мажбуриятлар. Хулоса. Фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати Кириш Мавзунинг долзарблиги: Мустақиллик биз ўтмишимизни тўла ва ҳаққоний ёритиб бериш имконини яратиб берди. Ўзбекистон тарихининг кўплаб саҳифалари биз учун “очилмаган қуриқдир”. Шу нуқтаи- назардан ватанимиз тарихининг турли даврлардаги аҳволи, унинг соҳаларида эришилган мувафаққиятлар ва муаммоларини ўрганиб, кенг жамоатчиллик эътиборига ҳавола қилиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини келтириш лозим: “Бугун замон ўзгармоқда, унинг талаби, олдимизга қўяётган вазифалари тобора ортиб бормоқда” 1 Мустақиллик туфайли Ўзбекистон тарихини ихтисослашиш жараёнига кенг йўл очилди. Хусусан, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳа тарихлари алоҳида-алоҳида тадқиқ этилиб, мазкур тармоқлар фаолияти мах иллатлардан қидириш керак. Ўрта Осиё хонликларида давлат мансаблари, ер эгалиги, солиқ ва мажбуриятларида кўп жиҳатларида ўхшашлик билан бирга жиддий фарқлар ҳам мавжуд эди. Ҳар учала хонликда марказий бошқарув тўлалигича олий ҳукумдор амир ёки хон қўлида тўпланган. Бош вазир ўрнида қабул қилинадиган қўшбеги мамлакат бошқаруви, молия, солиқ, хазина, пойтахтаги аҳвол билан боғлиқ энг муҳим масалаларни назорат қилган. Барча вилоятлар унга бўйсунган. Шунингдек, барча хонликларнинг жамият бошқарувида оталик, иноқ, меҳтар, шайхулислом, қози калон муҳим ўринни эгаллаган. Масалан, шайхулислом мамлакатдаги мафкуравий муносабатларда энг олий даража ҳисобланиб, жамият маънавий ҳаётида, ҳукмдор хонадони ва олий ҳукумдор туриш-турмушига таъсири жиҳатидан ниҳоятда катта мавқега эга бўлган. Бу даврда си этилган асарларда Ўрта Осиёдаги уч хонликнинг сиёсий, иқтисодй, ижтимоий ва маънавий ҳаётига оид қимматли маълумотлар берилади. Абдулазим Сомийнинг “Тарихий салотини манғитий” Ю. Баёнийнинг “Шажараи Хоразимшоҳий”, Мирзо Олим Мушрифнинг “Қўқон хонлиги тарихи”, Амир Саид Олимхоннинг “Бухоро халқининг ҳасрати тарихи” асарлари ўша даврда яратилган манба сифатида қадирлидир. Шунингдек, М.Й. Йўлдошев “Хива хонлигида ер эгалиги ва давлат тузилиши”, А.Муҳаммаджоновнинг “Бухоронинг суғорилиши тарихи” асарлари тадқиқ этилаётган мавзуга бевосита алоқадорлиги билан қимматлидир. Баъзи тарихий асарларда бизнинг мавзумизга йўл-йўлакай тўхталиб ўтилган. 4 Мавзунинг мақсад ва вазифалари: битирув малакавий ишнинг асосий мақсади турли манбалар ва тарихий адабиётлардан фойдаланган ҳолда Ўрта Осиё хонликларида - тўпланган илмий материаллар асосида якуний хулоса ва таклифларни киритиш. Битирув малакавий ишнинг назарий - методологик асосини миллий истиқлол ғояси, тарих фани тамойиллари, умуминсоний тамойиллар ташкил этган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунлари ва ҳукуматининг турли мазмундаги ҳужжатлари, Президент И.А. Каримовнинг мавзуга алоқадор асарлари ишнинг муҳим назарий- методологик асос бўлиб хизмат қилган. Тарих фанининг тадқиқот усулларидан тарихийлик, хронологик, объективлик ва холисликга амал қилинди. Битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги ва амалий аҳамияти: Ишда Ўрта Осиё хонликлари даврида давлат бошқаруви ва ер эгалиги муносабатлари янги илмий адабиётлар ва манбалар ёрдамида янги назарий методологияга асосланиб ёритиб беришда кўринади. БМИни тайёрлаш жараёнида I БОБ Ўрта Осиё хонликларида давлат тузилиши ва маъмурий бошқарув 1.1. Хонликларнинг геосиёсий ўрни ва давлат бошқаруви. Тарихий тараққиётнинг маълум даврига келиб, ўзбек давлатчилиги тарихида тарқоқлик, бўлиниш юзага келди. Ўрта Осиё ҳудудида давлат ва жамият бошқарувига даъвогар хокимият уч ерда Бухоро, Хива ва Қўқонда мужассамлашди. Бухоро амирлиги ўзбек хонликлари орасида ўзининг ҳудудий ўрни, аҳолиси ва табиий ресурслари нуқтаи-назардан муҳим мавқеига эга эди. Бу давлатнинг ҳудуди қарийб 200 минг кв. км. ни ташкил этди. Бухоро амирлигининг жойлашган ўрни ҳақида Амир Олимхон ўзининг “Бухоро халқининг ҳасрати тарихи” асарида шундай дейди: “Бухоро мамлакати Амударёнинг шарқий соҳилларидан, яъни Русия Помиридан то Хиванинг кенг даштларигача чўзилиб боради. Русия билан Бухоро ўртасида бўлг Амирликда 2 миллион атрофида аҳоли истиқомат қилган. Серсув воҳалар кўп бўлганлиги туфайли аҳолининг кўп қисми деҳқончилик қилиш учун қулай бўлган ҳудудларда яшаган. Зарафшон воҳасида 300-350 минг, Қашқадарё воҳасида 500 минг, Сурхондарёда 200 минг, Шарқий Бухорода 5 минг аҳоли истиқомат қилган. Бухоро шаҳрининг ўзида 60 минг, Самарқандда эса 50 минг киши яшаган. Амирликда яшовчи аҳолининг барчаси бирор қавм ва уруғлар тарқибида бўлган. Уларнинг 57 фоизини ўзбеклар ташкил қилган. Ўзбек уруғлари ичида манғит, қалмоқ, сарой, қўнғирот, жабғу, қарлуқ, қалмоқ, найман, қипчоқ, минг, юз қабилалари кўпчилликни ташкил этган. Бухоро амирлари эса бутунлай манғитларнинг ўзбек тоифасига кирган. Тожиклар асосан Ҳисор, Душанбе, Шарқий Бухородаги Вахш, Кофирниҳон ва Панж дарёлари водийларида яшаганлар. “Б миқдорда топилган. Шунингдек, амирликнинг шарқида маъданлар кўп бўлган. Табиий бойликлар ичида нефть, кўмир, гугурт, нашатир кўп топилган. Савдо-сотиқ ишида тери, юнг, шойи гиламлар чет мамлакатларга чиқарилган. Бухоро отлар жуда машҳур бўлиб, айниқса ташқи савдода қорабайир отлари асосий моллардан бири бўлган. Бухоро асосан Россия, Эрон ва Афғонистон билан савдо - сотиқ ишларини олиб борган. Ўрта Осиё хонликларда ҳудуди ва аҳолиси жиҳатидан Хива хонлиги иккинчи ўринда турган. Хива хонлигига Хоразм воҳаси ва ҳозирги Туркманистоннинг бир қисми кирган. Аҳолиси асосан ўзбеклардан ташкил топган. Шунингдек, хонликда туркманлар, қорақалпоғлар, қозоқлар, қисман форсий аҳоли вакиллари ҳам яшаб келган. Жами аҳолиси 800 минг кишидан иборат бўлган. XIX асрнинг биринчи ярмида Хива хонлигида давлат ҳок Ўзбекистоннинг қўнғирот, найман, қиёт, уйғур, нукуз, қанғли, хитой, қипчоқ қабилалари кўпчилликни ташкил қилган. Ўзбек қабилалари асосан Амударё тармоқ ёйган қисмида, канал бўйларида жойлашган эди. Шунингдек, аҳолининг анчагина қисмини, яъни ¼ қисмини туркманлар ташкил этган. Бу туркман қабилалари қадимги ўғизларнинг авлодлари бўлиб, форсий ва туркий қабилалари билан қоришиб кетган. XIX асрларда Хива хонлиги кучли марказлашган давлат эди. Бу эса ўз ўрнида савдо ва ҳунармандчиликнинг ривожланишига кенг йўл очиб беради. Хива, Хозарасп, Хонқа, Урганч, Қўнғирот, Кўҳна Урганч, Шўрахон каби шаҳарларда савдо ва ҳунармандчилик ҳар жиҳатдан ривожланади. Бу шаҳарларда 2 мингдан 5 минггача аҳоли истиқомат қилган. Пойтахт Хива шаҳрида 12 минг аҳоли яшаб келган. Ҳар бир шаҳар атрофи баланд ва мудофаа Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825 йиллар) даврида хонликдаги ўзаро урушлар бироз тинчиди ва хонликни бирлаштириш ниҳоясига етди. Шунингдек, қорақалпоғлар ва туркманларнинг чавдор қабилалари ҳам бўйсундирилди. Муҳаммад Раҳимхон I амалга оширган ислоҳатлар туфайли хонликда мустақиллик таянчи бўлган кентлар ўрнида вилоят хокимликларига, туман ва масжид қавмларига ажратилди. Бу маъмурий бошқармалар марказий ҳокимият билан мустаҳкам боғлиқ эди. Амударёнинг сўл соҳилларидаги ҳудудларда дастлаб 15 та ҳокимлик тузилган. Чор Россияси истилосидан сўнг вилоят ҳокимлари сони 25 тага кўпайди. Ҳар бир вилоят ўз ўрнида масжид қавмларига ажратилган. Хива хонлигида жами 1578 та масжил-қавмлари мавжуд бўлган. Масжид-қавмлари эса қишлоқнинг обрўли катхудолари-оқсоқоллар, мироб ва имомлар томонидан идора қилинг қариндош-уруғи, саройнинг нуфузли аъёнлари-қушбеги, меҳтар, девонбеги, нақиб, шайхулислом, бош қози ва иноқ, оталик ва бийлар ҳам қатнашганлар. Олий Кенгаш ишида давлат ҳаётига алоқадор энг муҳим ички ва ташқи масалалар муҳокама этилган ҳамда махсус қарорлар қабул қилинган. Кенгашни хоннинг ўзи бошқариб борган. Шунингдек, унга унинг ҳоҳиши- иродаси Кенгаш ишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб келган. 7 Бундан ташқари Хива хон саройида меҳтар, қушбеги, девонбеги, нақиб ва шайхулислом иштрок этадиган махсус Кенгаш ҳам фаолият олиб борган. Бу кенгашда кундалик масалалари ҳал этилган. Қўқон хонлиги Ўрта Осиё давлатлари орасида ҳудуд жиҳатдан анча кичик эди. Бу давлат шарқда Шарқий Туркистон, ғарбда Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги билан чегарадош эди. Шунингдек, Қўқон хонлиги билан Россия ўртас ўзлари моддий жиҳатдан таъминлаб турганлар. Бу ҳокимлар зарур ҳолларда озиқ-овқат ортилган 12 минг аравага эга бўлган 60 мингтача синопҳийни йиға олганлар. Қўқон хонлигида давлат бошқарув усули Бухоро ва Хиваникича кўп жиҳатдан ўхшаш бўлган. Хон ҳуқуқи ҳеч бир нарса билан чекланмаган бўлиб, у мутлоқ хоким эди. Қўқон хонлиги саройида ҳам махсус кенгаш тузилган, унда давлатнинг энг муҳим масалалари муҳокама этилган. Кенгаш таркибига хонликдан энг олий мансабдор шахслар киритилган. Кенгашда хон раислик қилган ва у асосий ҳал қилувчи роль ўйнаган. Қўқон хонлиги турли фойдали қазилма бойликларга бой бўлган. Масалан, Косонсойдан Қоратоғ шимолидаги Кўкрав дарёсидан, Чирчиқ дарёси бўйларидан, Чотқол дарёси юқори хонликда оқимларида олтин маъдани кўп эди. Иккинчи шахс Бош вазир ҳисобланиб, у муҳим тузимига эга бўлди. Хонликлар ўртасидаги тўхтовсиз урушлар, ҳар бир хонлик ичидаги бошбошдоқлик ва ҳокимият учун ўзаро тинимсиз давом этган ички низо ва урушлар бутун мамлакатни хонавайрон қилди. Хонликлардаги бошқарув усуллари кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаш бошқарилди. Бек ва хокимлар учала хонликда ўз ҳудуд ва уруғ- қабила хусусиятларидан келиб чиқиб турли ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эди. 2.2. Давлат бошқарувида лавозим ва мансабларнинг ўрни. XIX асрга келиб Ўрта Осиё хонликларида феодал-уруғчилик муносабатлари ўзининг аввалги мавқени йўқотиши ҳисобига, бу даврда улар энди хонликларнинг фахрий унвон ва лавозимларга айланган. Ҳар бир хонликда ўзининг маъмурий тузилиши, халқининг менталетидан келиб чиқиб ўзига хос унвон ва лавозимлар мавжуд бўлиб келган. Баъзи лавозимлар ҳар учала хонликда тўпланган. Вилоят ва туман ҳокимлари ҳам унинг тавсисига биноан тайинланган. У аркда яшаган. Амирликда молия ва хазина ишларини девонбеги бошқарган. Мамлакатда йиғиладиган солиқлар, уни ундириш ишларини назорат қилиб борган. Жарима ишларини ҳам девонбеги амалга оширган. Унинг идораси аркда пастда бўлганлиги учун, уни баъзида қуйи қўшбеги ҳам деб аташган. Оталиқ унвони манғитларга шайбонийлар давридан мерос қолган бўлиб, улар асосан амирликнинг марказий қисми, яъни Бухоро ва Самарқандни суғориш ишлари, сув тақсимоти билан боғлиқ тадбирларни амалга оширган. Амирнинг дўсту-душманлари ҳақида маълумот тўплаш кўкалдош лавозимидаги киши зиммасида бўлган. Олий ҳукмдор ёрликларини амалдорлар, умуман тегишли кишиларга етказиш ишларига парвоначи лавозими масъул. Додҳоҳ эса аҳолидан тушадиган шикоят в Амирликда ҳарбий ишларни бошқарган вазирни – лашкари тўпчибоши деб атаганлар. У тўпчилар қисминингқўмондони ҳамда Бухоро гарнизони бошлиғи бўлиб, амалда эса ҳарбий вазир лавозимини бошқарган. Ҳарам ходимлари бошлиғи – бош хожи деб аталса, қурилиш ишларига раҳбарлик қилган киши кутвол лавозимига тайинланган. Қўрчибоши-қурол-аслаҳага масъул бўлган. Удайчи мансабидаги шахс уруш пайтида ҳарбийларни турига қараб тақсимлаш ишига раҳбарлик қилган. Шаҳар ва йўллар хавфсизлиги таъминоти қоровулбеги лавозимидаги киши зиммасида бўлган. Ўрта Осиё хонликларининг сиёсий-манавий ҳаётида уламоларнинг таъсири ниҳоятда кучли бўлиб, энг юқори лавозимда шайхулислом тўрган. Шайхулислом амир ва хондан кейинги даражадаги мавқеига эга эди. Шайхулислом хонликлардаги дунёвий ва диний ишларга фаол қатнашиб, улар ма Қозикалон ҳузурида қози ўрди ёки қози аскар каби лавозимлар ҳам бўлган. Улар ҳарбий хизматчиларнинг хон маросимларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишган. Раис – диний лавозимдаги киши эса, шариат тартиб-қоидалари ва диний маросимларнинг тўғри бажарилиши устидан назорат қилган. Шунингдек, бозорда тош-тарози, нарх-навони кузатиш шаҳарларда ободончилик ва хавфсизлик масалалари билан ҳам улар шуғулланган. Мутаввали лавозимидаги киши эса вақфларга қарашли ерларидан келадиган даромадларни бошқарган. Бухоро қозикалони ҳузирида аълам ва 12 муфтийдан иборат муфтийлар девони фаолият кўрсатган. Бухоро амирлигидаги 27 та бекликни ҳар бирини маҳаллий қабила бошлиқлари, йирик мулк эгалари томонидан бошқарилган. Беклар амир томонидан тайинланган. Улар баъзи ҳолларда ҳокимлар ҳам деб аталган. Ҳоким ҳузур Ҳар бир мансабдор маълум миқдорда маош олганлар. Юқори мансабларга хоннинг ўзи маош белгилаган, қуйи мансабларга эса қўшбеги, меҳтар ва девонбошилар белгилаган. Огоҳий ва Баёний асарларида маълумот берилишича баъзи мансаблар отадан болага мерос бўлиб ўтган. Буни Муҳаммад Рахимхон махсус фармон билан мустаҳкамлайди. Рус саёҳи Данилевскийнинг таъкидлашича Хива хонлигида 2 минга яқин амалдор ва руҳонийлар оиласи бўлган. Хива хонлигида энг юқори унвонлардан бири – Амирлумора ҳисобланган. Бу унвонга хоннинг энг яқин қариндошлари сазавор бўлган. Масалан, 1873 йил Хивага келган А.А. Кун Сайид Муҳаммад Раҳимхоннинг амакиси амирлумор унвонига эга эканлиги таъкидланди. Шунингдек, у вилоят ҳокими ҳам ҳисобланиб, давлатда тўпланадиган ўлпонларга жавобгар бўлган. Хива хонлигида нақиб унвлни хон томони Оталиқ сўзи “ота” сўзидан олинган. Манбаларда қайд этилишича Абдулғози ўз ёнида ўтирмоқ учун тўрт оталиққа жой белгилаган. Бир оталиқ хондан нари, тўққизинчи ўринда ўтирган, уч оталиқ эса шайхулисломдан кейин ўн бир ва ўн тўртинчи ўрини эгаллаган. Бухоро амирлигида эса аксинча, оталиқ мартаба жиҳатидан иноқдан юқори турган. Хива хонлигида оталиқ унвонидаги кишилар 100 тилладан маош олган. 1858 йилда уларнинг маошлари кўтарилган. Масалан, оталиқ 150 тилла маош олган. Оталиқ қилич ва пичоқ тақиб юрган. 12 Оталиқ унвонини берилиши ҳақида Огоҳий шундай ёзади: “Жума куни раббиалохир ойининг тўртинчи куни 12 куни 1268 йили (1853 й 15 январ) хон ҳазратлари ўзларининг Худоёр бий ва Шомурод иноқ деган машҳур аъёнларни Гухлан урушидан бўлган аскарлар билан Марв вилоятида, Марв шаҳри яқинидаги ханда минг навкарга, Бекман бий манғит уруғидан бўлган уч юз навкарга саркардалик қилган. Ю. Баёний ўз асарида Қўтлимурод бий ҳақида маълумот бериб, унинг қўнғирот уруғидан 600 навкарга саркардалик қилган. Шунингдек, у қўнғиротлар уруғидан биринчи бўлиб маош оладиган лавозимга ўтирган. Хива хонлигида “тўра”, “бек” каби мансаблар ҳам бўлган. Хоннинг ўғли тўра деб, ака-укаларининг фарзандлари эса бек номи билан юритилган. Масалан, Қутлимароднинг ўғли Абдуллахон тахтга ўтиргунча бек деб аталган. Беклар хоннинг ҳар хил топшириқларини бажарар ва уруш сафарларига чиққанлар. Манбаларда ҳар бири 100 тилладан маош олган 12 та бек тилга олинади. Бекларбеги асосан қорақалпоқлар ва бошқа кўчманчи чорвадор халқларнинг оқсақолларига бериладиган фахрий унвондир. Унинг вазифасига ўз уруғларидан йиғиладиган ҳара Тахтга хон номзодини кўрсатишда меҳтар, қушбеги ва ясовулбоши катта роль ўйнаганлар. Меҳтар бош вазир бўлиб, у хонликда молявий, солиқ ишлари, ирригация иншоатлари қурилиши, амалдорларни тайинлаш, ташқи давлатлар билан алоқа боғлаш вазифаларини бажарган. Уруш даврида меҳтар қўшинга бошлиқ бўлган. Сайёҳ Н.Н. Муравьёв меҳтарнинг вазифаси ҳақида шундай ёзади: .. Хон хазинаси меҳтарнинг ихтиёрида бўлиб, даромад-буромадни ҳисобга олиб боради, ажнабий элчиларни қабул қилиш ва уларни боқиш ҳам унинг ихтиёрида, хон Хивадан сафар қилган маҳалда хонликни бошқаришни унга таништириб кетади, баъзан эса ўз ҳокимиятини ҳам ишониб топшириб қўяди. 14 Н.Н. Муравьёв қўшбеги ҳақида шундай ёзади: “Иккинчи вазир бўлган қўшбеги ҳам кенгаш аъзосидир. У, хон сингари, қиёт-қунғирот уруғидандир. У, даъвода жанжал и 4. Муҳаммад Раҳим меҳтар. (1867-1868 йй). Хива хонлигида божбон лавозимидаги шахс савдогарларда ва бозорда сотиладиган моллардан закот тўплаган. Ясовулбоши эса қалъа соқчилари бошлиғи ҳамда қазув ишларини назорат қилиб турган. Мироблар эса ирригация қурилишларига бевосита раҳбарлик қилган. Масалан, Мунис ва Огоҳийлар бош мироб вазифасида фаолият кўрсатган бўлиб, хоннинг яқин маслаҳатчиларидан ҳисобланган. Мирзабоши эса саройда давлат ҳужжатларини расмийлаштириш билан шуғулланган. Бу вазифада шоир ва бастакор Муҳаммад Паҳлавонниёз (Комил Хоразмий) узоқ йиллар хизмат қилган. Унинг вафотидан сўнг ўғли Муҳаммад Расул Мирзабоши бўлган. Хон саройида разветка ишлари билан махсус маҳкама “бухрилар” шуғулланган. Бухрилар савдогар, дарвеш ва элчилар либосида чет давлатларда бўлиб, хонга зарур маълу II БОБ Ўрта Осиё хонликларида ер эгалиги муносабатлари. Солиқ ва мажбуриятлар. 1.1. Бухоро ва Қўқон хонлигида ер эгалиги муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари Ўрта Осиё хонликларида ер эгалигини муносабатлари ижтимоий - сиёсий муносабатларнинг асосий негизи ҳисобланган. Бу давлатларда сиёсий, ижтимоий-иктисодий ва маънавий ҳаётининг моҳиятини чуқур тушиниб етиш учун, аввало улардаги ер эгалиги муносабатларини аниқлаб олиш зарур. Ер ва сув барча бойликнинг манбасидир. Ер эгалигининг муносабатлари турли тарихий даврларда турлича шаклда намоён бўлиб келган.Ҳар бир давлат ва сулолалар ўз ҳукмронлиги йилларида турли ер эгалиги муносабатларини жорий этиб келганлар. Масалан, давлатга, хусусий шахслар, диний муассасаларга қарашли ер эгалиги шакллари ҳукмрон тузум мазмунига қараб ўзгариб борган. XIX аср ўрталарида Амударёнинг чап соҳили яъни Хива хонлигида ҳудудида 1 млн. 966 минг танобдан ортиқ экинзор бўлган. Таноб Ўрта Осиёда ер ўлчови бўлиб, турли районларда турли миқдорда юритилган. Манбаларда қайд этилишича таноб бу ҳар тамони 60 газга баравар бўлган тўрт бурчакли ердир. 16 Хива хонлигида жами ерларнинг 85 минг таноби давлатга қарашли бўлган. 165-170 минг таноби вақф ерлари, 1,2 минг таноб серҳосил ерлар йирик мулкдорларга қарашли эди. Бухоро амирлигида давлат ерларининг сувсиз, дашт,туқайзор қисми кўчманчи жамоаларга бўлиб берилган. Улар бу ерлардан фойдаланганликлари учун давлатга хирож тўлаганлар. Бундай ерлар сотилмаган ва айирбошланмаган. Давлат ерларининг бошқа бир қисми йирик ер эгаларига, ҳукмрон сулола аъзоларига, йирик давлат мансабдорларига, лашкарбошларига давла ҳисобига кенгайиб борган. Хонга қарашли ерлар олинган ҳосилнинг 40-50 фоизига давлатга натура ёки пул ҳисобида солиқ шаклида тўлаганлар. Амлок ерлари давлат хазинасининг асосий даромад манбаи бўлди. Амир ва хонлар вақти-вақти билан ўзларига яқин кишилар, яъни амалдорлар, қариндошларига, навкарларига ҳамда дин пешворига подшолик ерларидан инъом тариқасида ҳадия қилиб турарлар. Кўпчилик ҳолатларда улар солиқдан озод этилган. Давлат ерларидан деҳқонларга ижарага берилган қисмидан хазинага кўп миқдорда солиқ тушган. Хусусий ер мулклари кўпинча хоннинг шахсан ўзига, унинг яқин қариндошларига, йирик бойларга, сарой амалдорларига ва бошқа мулкдорларга қарашли бўлган. Амирлик ва хонликларнинг марказий туманларидаги унумдор, серҳосил экинзорлар ва боғлар мана шу мулк эгалари ихтиёрида бўлиб келган. 1845-1846 йиллари Қиличбой мавзуидаги хоннинг ерларидан унган хосилдан қуйидагиларни топширган: 140 ботмон буғдой, 1000 ботмон шоли, 400 ботмон жўхори, 100 ботмон мош, 25 ботмон зиғир, 20 ботмон ғўза жами бўлиб 2900 ботмон. Хоннинг кун чиқиш томондаги ерларидан 1400 ботмон буғдой, 700 ботмон жўхори, 70 ботмон мош, 30 ботмон кунжут, 25 ботмон ғўза жами бўлиб 2225 ботмон дон-дун топширилган. 1849-1850 йилларида Муҳаммад Алимхон саройи омборига туманлардан қуйидаги миқдорда ғалла топширилган. 17 Хива хони омборига туманлардан келтирилган ғалла Жадвал 1. № Т у м а н л а р Топширилган ғалла 1 Найман тумани 4160 ботмон 2 Хонобод 5350 ботмон 3 Шобоз Вали 10.625 ботмон 4 Шўрахон 1088 ботмон 5 Гандумак 1500 ботмон 6 Қизил тақир 18.310 ботмон 7 Қилич Ниёзбой 4690 ботмон 8 Уйғур 5550 ботмон 9 Манғит ерларнинг эгалари мулчиликда яшайди. Хонликда ундириладиган турли- туман дон-дуннинг миқдори халқнинг (яъни юқори табақанинг) эҳтиёжидан анча ошиқдир. Уларнинг қўшниси бўлган кўчманчи қабилалар: Болқон, Манғишлоқ халқлари, қирғиз ва туркманларнинг бир қисми, ота ва така уруғлари ғаллани улардан улгуржи сотиб оладилар. Хиваликлар асосан буғдой экадилар, чунки уларнинг мамлакатида ғалла ҳосили жуда яхши бўлади ва кўп қисми бозорга чиқарилиб сотилади.” 1857-1858 йиллари Сайид Муҳаммад томонидан амалдорларга ва қариндошларига қуйидаги ерларни инъом этилган: Жуманиёз эшонга 200 таноб, Меҳтар Оғога 500 таноб, Раҳматулло ясовулбошига 200 таноб, Иноят маҳрамга 100 таноб, Насрулло маҳрамга 50 таноб каби. Юқорида қайд этилган йилларда хон жами 10 минг таноб ерни тортиқ қилган. Жумладан, Меҳтар бирин қўлида эди. Хайр-эҳсон қилинган моддий бойлик ва ашёлар, ер-сув ҳисобига даромад кўпайиб борган. Мадраса талабаларига ҳам вақф мулклари ҳисобидан моддий ёрдам берилган. Бухоро амирлигида Шоҳмурод ҳукмронлиги йилларида вақф мулкларининг миқдори кўпайган. Амир Шоҳмурод дарвишлик сулуки ташвиқотчиларидан бир эди. Шунинг учун халқ унга ҳурмат билан “амир маъсум” (бегуноҳ амир) унвонини берган. Самарқанднинг ҳар бир мадрасасига имом, муаззим, мударрисларни ўзи тайинлаган. Талабалар ва мударрисларнинг маоши учун вақф ерлари ва мулклар ажратган. Амир Шоҳмурод вақф мулки даромадлари ҳисобидан Ғузор туманида мадраса ва масжид қурдирган. Бухоронинг Жаъфархожа маҳалласида мадраса бунёд этган. Фақат амир Насрулло даврида вақф мулк ерларининг катта қисми мусодора қилинади. Бухорода бу даврда 103 та мад Хонлик ва амирликда қадимги даврлардан буён қисман қишлоқ жамоа ерлари ҳам сақланиб қолган. Бундай ерларнинг ҳаражати ва даромади қишлоқ оқсақолларининг қаттиқ назоратида бўлган эди. Ўрта Осиё хонликларида қишлоқ хўжалигидаги асосий ишлаб чиқарувчи куч – ерсиз ишлаб чиқарувчи; ижарадор, батрақ – деҳқон ва қуллар эди. Ижарадор хўжаликларининг умумий сони тахминан мулкодорлар хўжалигининг сонига тенг эди. Шунинг учун ишлаб чиқаришда тўтган ўрни жиҳатидан ижарадорлар мулкдорларга баравар келар эди. Ижарага олган ернинг турига қараб бутун ижарадорлар уч категорияга бўлинган: Давлат ерини ижарага олувчилар, улар Хивада “беватан” номи билан аталган, Хусусий ерларни ижарага олувчилар – коранда, вақф ерларни ижарага олувчилар – вақфкор деб аталган. Ижара ҳақидан ташқари бутун ижарадорлар мулкдорл абадий ижарага олиш ҳуқуқи билан тенглаштириш мумкин. Подшолик ерларининг эгалари ер эгалигига ҳеч қандай ҳуқуқлари бўлмай, балки бутун ҳосилга ва шунингдек, ўзлари қўрган иморатларга тўла эгалик қилардилар”. Ернинг яхши – ёмонлиги ва бошқа шароитларга қараб ҳосилнинг 1/3 дан тортиб ½ гача ижара ҳақи тўлашдан ташқари, беватан 5 танобга бир тилла ҳисобидан масжидга ўндан бир солиқ, яъни ушр тўлаганлар ва турли – туман мажбурий ишларни бажарган. Масжид ва мадрасаларда ишлаш қийни бўлган ёмон ерлар ижарадор-вақфдорларга берилган. Уларга 5 танобдан ер ажратиб берилган. Агар беватанлар ҳосилнинг фақат бир қисмини солиқ сифатида тўласа, вақфкор ва корандалар ҳосилнинг миқдорига қараб эмас, балки ҳар бир таноб ер учун қатъий белгиланган пул ёки ғалла тўлар эдилар. Н.В. Кисляковнинг фикрига кўра, экинларидан картошка, пиёз, сабзи, турп, лавлаги; полиз маҳсулотлардан, қовун, тарвуз, бодринг, помидор ва бошқалар етиштирилган. Деҳқончилик оби (суғорма) ҳамда лалимикор турларга бўлинган. Суғориладиган ерларда асосан буғдой, арпа, шоли, жўхори, пахта, дуккакли ва сабзавот экинлари экилган. Экинлар ичида майдони кўплиги жиҳатидан ғалла биринчи ўринда турган. Ҳосилдорлик яхши бўлган йиллари ҳар десятина (1 десятина – 1,09 гектарга тенг) ердан 60 пудгача (бир пуд – 16 кг) ҳосил олинган. Экин турлари ичида жўхоридан энг юқори – уч юз пудгача ҳосил олинган. Бухоро амирлиги бўйича лалми ерлар майдони 600 десятинадан ошиқ бўлиб, бунинг 60 фоизига буғдой, 25 фоизига арпа, қолган қисмига эса бошқа экинлар экилган. Буғдой арпадан ташқари тариқ ҳам лалми ерларга экиладиган асосий экин тури ҳисобла ҳудудлардаги ерлардан деҳқонлар унумли фойдаланганлиги, қишлоқларда қаровсиз қолган ерларни йўқлиги таъкидланади. Шунингдек, қишлоқлар атрофида яшилликка бурканган боғларнинг кўплиги кишини ҳайртга солиши эътироф этилади. Воҳа аҳолисининг қисмини, яъни 85 фоизини деҳқонлар ташкил қилиши доимий суратда ер майдонлари тақчиллиги муаммосини келтириб чиқарган. Натижада кам ерли ва ерсиз деҳқонлар бойларнинг ерларини ижарага олишга мажбур бўлишган. Аҳолининг бой қатлами нафақат хусусий ерларни, балки жамоа ерларни ҳам ижарага олишга мажбур бўлишган. Аҳолининг бой қатлами нафақат хусусий ерларни, балки жамоа ерларни ҳам ижарага берган. Ҳам лалмикор ва обикор ерлар бек ҳамда маҳаллий бойлар қўлида бўлиб, жамиятда уларнинг таъсири анча юқори бўлган. Масалан, Шеробод беклигидаги 5 та амлокликда 7347 мавсумда 40 мингдан 70 минг ботмонгача (XIX асрда Бухорода бир ботмон – 8 пуд, яъни 131,044 кг га тенг бўлган) буғдой ва арпа ҳосили олинган. Шеробод шаҳри ва унинг атрофидаги далаларга ғалла, тариқ, жўхори, арпа ва пахта экилган. Деҳқончиликда ғалла экини етакчи тармоқ ҳисобланган. Пошхурт ва Кўхитанг тоғи оралиғида жойлашган қишлоқлар Шеробод бозорларидан ғалла сотиб олишмаган. Улар ғаллани кўп миқдорида экишган ва ҳосил йиғими пайтида ортиқчасини Ғарбий Бухородан келувчи савдогарларга сотишган. Бухоро атрофида боғдорчилик ва полизчилик ишлари яхши йўлга қўйилган эди. Бу ер аҳолиси бошқа жойларга нисбатан полиз маҳсулотларини етиштиришда, айниқса, катта тажрибага эга бўлишган. Масалан, Шеробод ўзининг қовунлари ва қовун қоқилари билан машҳур булган. Улар Бухородан ташқари бошқа хонликлар қирлардан иборат бўлганлиги боис деҳқончиликда ерларнинг асосий қисмини лалими ерлар ташкил этган. Воҳанинг бошқа ҳудудларига қараганда суғориладиган ерлар танқисироқ бўлиб, қишлоқ хўжалигининг асосий экин турларидан ҳисобланган пахта ва шоли ҳозирги Қумқўрғон ва Жарқўрғон ҳудудларида, Сурхондарё соҳилидаги ерларда кўпроқ экилган. Хуллас, Ўрта Осиё хонликларида ер эгалигининг ўзига хос шакллари мавжуд бўлиб, Бухоро ва Хивада улар кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаш эди. Ерларнинг қуйидаги шакллари: давлат, хусусий ва вақф мулки ерлари тарзда мавжуд бўлиб келган. 2.2. Хонликларда солиқ тизимининг аҳволи ва мажбуриятлар Бизга тарихдан маълумки, бир давлат ўз ҳудудида яшаётган аҳолидан турли солиқлар йиғиб олган. Солиқ сиёсати албатта ҳар бир давлатнинг ўз ҳалқига нисбатан қандай жабҳада турганлиги сиёсатини ва у ердаги сиёсатни амалга ошириш жараёнини кўришимиз мумкин. Бухоро амирлигида солиқ тизими икки хил тартибда олинган. Бу биринчи солиқни маҳсулот шаклида олиш, яъни бу деҳқончилик ҳудудларида уни амалга ошириш ўрим-йиғим, хирмон кўтариш пайтига тўғри келган. Иккинчи солиқни пул шаклида олганлар. Пул шаклида олиш албатта, кўпроқ шаҳарлик аҳолига қўлланилар эди. Амирликда ҳосилдан олинадиган солиқ ҳирож деб аталган. Солиқ йиғадиган кишилар амин ва қишлоқ оқсоқоли биргаликда деҳқонларнинг ер майдонини ва ҳосил миқдорини аниқлаганлар. Шундан кейин деҳқон қанча ҳажимда солиқ тўлаши кераклиги ҳақида ҳужжат расмийлаштирилган. Бу ҳужжатни расийлаштирганларидан сўнггина деҳқонларга ҳосилни йиғиштириб олиш ҳуқуқи берилар эди. Солиқ йиғувчининг ҳақи ҳам шу солиқ миқдорига киритилган. Ҳир Аҳолининг турмуш даражаси паст бўлиб, ерга эгалик қилиш шакли юз йиллар давомида ўзгармай келганлиги, солиқ ва туловларнинг ҳаддан ташқари кўплиги мамлакатда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва бошқа соҳаларнинг ривожланишига тўсқинлик қиларди. 22 Мамлакатнинг ҳимоясиз оддий фуқоралари давлат солиқлари ва амалдорларнинг доимий зулми остида бўлган. Бу аҳолининг эркинроқ яшаши ва турмуш даражаси яхшиланишига имкон бермасди. Аҳолининг бадавлат қатлами ва ўзига тўқ деҳқонлар ўз ерларини кенгайтириш ва кўпроқ фойда олиш мақсадида ерларига ишлов беришга курби етмаган ночор оилалар ва етим есирларнинг ерларини арзон нархларда сотиб олиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилишарди. Бундай ҳодисаларга кўплаб далиллар келтириш мумкин. Масалан, 1870 йилда Бойсун беклигида яшаган мулла Исҳоқхўжа оддий деҳқ ҳаққи йўқлигини айтади. Денов беклигида Ғиёс ўғли Илёс Қобилбойдан бир таноб боғни ижарага олади , бунинг эвазига йилига 170 танга ижара ҳақи тўлаши керак эди. Лекин у белгиланган вақтида ижара ҳақини тўлай олмайди. Уч йил ичида ижара ҳақи 500 тангага етади. Натижада Қобилбой ижарачининг уй жойини тортиб олади ва унга яна 6 ой муҳлат беради. Шу вақт ичида кўрсатилган пул тўланмаса, уй-жойдан воз кечиш шарти қўйилади. Шариат уламолари ҳам ўз манфаатларини кўзлаб, мансабларини суиистеъмол қилиб, маҳаллий аҳолини ўзлари ўйлаб топган ҳийла-найрангларга ишонтириб келишган. Улар пул бор жойда шариат қонунларидан кўз юмиб, конунга зид ишларга кўл уришган. Жумладан, Денов қозиси Мирраҳмон Худойберди Тоғоймуродовнинг вояга етмаган 12 ёшли етим қизини ёши ўтиб қолган Маҳкамбой мулло Мир Аҳмадга 15 т Балжувонда, 1885 йилда Кулоб вилоятининг Мўминобод қишлоғида 26 , 1886 йилда Ҳирос ва Балжувонда, 1889 йили Қоратоғ ва Калифда маҳаллий бошқарув тизими ва солиқ йиғувчиларга қарши қўзғолонлар бўлиб ўтади. Бу қўзғолонларнинг барчаси бирдек натижа бермаса-да аҳолига ён беришга мажбур қилади. Бухоро амирлигида 50 га яқин солиқ ва тўловлар жорий этилган бўлиб, аҳоли буларни тўлашга мажбур эди. Бу солиқ ва тўловлар Шеробод, Денов, Бойсун сингари Шарқий Бухоро бекликларидан ҳам йиғиб олинган. Аҳолидан йиғиб олинадиган асосий солиқ турлари жуда кўп бўлганлиги қуйидаги рўйхатдан яққол кўзга ташланди: 1. Хирож – экин ерларидан олинадиган солиқ, бунга ушр ҳам қўшилган. 2. Бож – божхонага тўланадиган солиқ. 3. Алаф пули – беда экилган ер ва чорва емишидан олинган. 4. Боғ пули – узумзорлардан олинадиг 16. Тагжой пули – бозордаги сотувчилардан олинган. 17. Чуил- ҳарбий солиқ тури. 18. Боқиа пули – суғориш иншоотлар тўлов. 19. Шох ва мих пули – қурилиш ашёлари (қамиш, хашак) дан олинган. 20. Лобаки пули – ариқларни тозалаш учун олинадиган тўлов. 21. Жўйга пули – бош ариқдан ўз ерига оладиган сувга тўланадиган солиқ. 22. Чиғир пули - сувни кўтариб берувчи мослама учун олинган. 23. Осиё пули – тегирмонлардан олинадиган тўлов. 24. Обжувоз пули – шоли тозаловчи тегирмонлардан олинган. 25. Қайиқ пули – дарёларда қайиқ билан юргани учун олинган. 26. Фарсах пули – йўл пулим. 27 27. Жозия пули (жузъя) – яҳудилардан олинадиган солиқ 28. Араб пули – араблардан олинадиган солиқ. 29. Мерган пули – овчилардан олинадиган солиқ. 30. Авризот – фавкулодда олинадиган солиқ. 31. Қорачилик – қўримқчи ва мир Закот йиғивчининг ҳисобига кўра, Бухоро амирлигида бир йилда беклардан қуйидаги миқдорда: Ҳисор беклигидан 270 минг; Кўлоб беклигидан 70 минг; Ғузордан 140 минг; Деновдан 75 мингЮ Каркидан 38 минг, Шаҳрисабздан 135 минг, Шерободдан100 минг, Сайробдан 165 минг танга закот йиғиб олинган. 1904 йилга қадар Шарқий Бухорода закотнинг миқдори тартибга солинмаган эди. 1904 йилга келиб закотнинг миқдори қуйидагича қилиб белгиланди: 5 та юк ташувчи туя ҳисобидан 1 та қўй, 40 қўй ёки эчкидан 1та қўй ёки эчки. Қўй ёки эчкининг сони 100 тагача бўлса закотнинг миқдори ўзгармаган. 101 тадан 201 тагача бўлган қўй ёки эчкидан 2 бош, ундан кўп бўлса ҳар 100 тасидан 1 бош қўй ёки эчки олинган. Бундан ташқари, чорванинг иккинчи йилги кўпайиши ҳам ҳисобга олинган ва қўшимча закот олинган. Закотни савдогарлар Шу йилларда Шеробод вилояти фуқораларидан қоида бўйича баҳорги экинидан ҳосилнинг 1/5 қисм, кузги экинларидан ¼ қисм хирож солиғи, боғлардан 13 танга, беда экинидан 6 танга, сабзавотлардан эса 12 танга таноб солиғи олинган. 29 Хирож билан бир вақтда солиқ йиғувчилар фойдасига бир қанча солиқлар олинган: кафсан, доруға, мушрифона, сағубордори, котибона, муҳроно, сомон пули ва бошқалар. Шеробод вилоятида XIX асрнинг 90 йилларида солиқ йиғувчилар 5 ғалвир (1 пудга яқин ғаллани сиғдирувчи идиш) ғалла миқдорида кафсан солиғини тўлашни талаб қилганлар. Бу вилоятда анъанага кўра кафсан солиғи тўлаш керак эмас эди. Бундан кўриниб турибдики, солиқ йиғувчилар уни йиғиб, мансабларини суиистеъмол қилганлар. Амирликда тўланиши шарт бўлган умумий солиқлардан ташқари ҳар бир бекликда қўшимча тўловлар ҳам ўзбошимчаликларини тартибга солишни сўраб амирга шикоят хати йўллайди. Бундан ташқари, воҳада яшовчи аҳоли томонидан ҳам Бухоро амирига кўплаб норозилик ва шикоят хатлари ёзилган. Мисол тариқасида Шеробод беклигида яшовчи деҳқонларнинг Шеробод раиси мулла Мансурбек устидан амирга ёзган шикоятини келтириш мумкин. Унда Шеробод раиси ҳунармандлардан кунига бир танга ортиқча солиқ олаётгани, олди-сотди ҳужжатларини расийлаштириш ҳамда муҳр учун қози қанча сўраса, у ҳам шунча сўраётгани, мактаб пулини олишда эса белгиланганидан кўпроқ – ойига 20 танга олаётгани маълум қилинади. Аммо бундай шикоятлар деярли натижасиз қоларди. Шу боисдан деҳқонлар ўз ораларидан энг ишончли вакилларни амир ҳузурига юборишган. 1885 йилнинг 10 октябрида Шерободдан бир неча вакил белгиланганидан кўп солиқ олаётганлиг Оқибатда 1885-1886 йилларда Шеробод беклиги аҳолиси солиқ тўлашдан бош тортиб исён кўтарган. Тоғли Дахпаракент қишлоғида бўлиб ўтган ғалаёнлар жиддий тус олиб, халқ солиқ йиғувчиларни калтаклаб ҳайдайди. 31 Маҳаллий ҳокимиятнинг қуйи қатламлари ҳам ғалаённи қўллаб- қувватлайдилар. Шеробод беклигидаги ушбу норозилик чиқишлари Бухоро амирини анча чўчитиб қўйди ва у бироз бўлса-да, деҳқонларга ён беришга мажбур бўлди. Ғалаён натижасида Бухоро амири Шеробод беклигида янги тўлов тартибини жорий қилишга мажбур бўлди, лекин бу янги тўлов ҳам деҳқонларди қониқтирмайди. Шундан кейин ҳам улар 30-40 кун давомида солиқ тўлашдан буйин товлашган. Бу гал Бухоро амири шикоятни ўз жойида ўрганиш учун Бобожон жевачини Шерободга жўнатган. 32 Бобожон жевачининг Шерободга келиши ҳам деҳқонлар учун ҳеч нарсани халқнинг ҳисобидан олинган. Деҳқонларнинг шикоятини ўрганиш учун Шерободга келган мулла Шароф ҳам бекдан 250 танга фарсах пули (йўл пули), адрас ва ипакдан тайёрланган тўн ва яктаклар ундириб Бухорога қайтган. Маҳаллий ҳукмдорларнинг адолатсизликларидан амир ҳузурига нажот излаб борган халқ вакиллари ҳар доимо ҳам қониқарли жавоб ололмас, аксинча, улар жазога маҳкум қилинарди. Бунинг оқибатида турли солиқ ва тўловлардан толиққан Шеробод аҳолисининг ўз жойларини ташлаб, Афғонистон ва бошқа жойларга кўчиб кетиши ҳоллари тез-тез учраб турган. XIX асрнинг 70-80 – йилларига кели, Денов беклигидан ҳам солиқ миқдорининг кўплиги ва маҳаллий ҳукмдорларнинг ўзбошимчаликларига қарши бир гуруҳ исёнчилар солиқ йиғувчилар устидан арз қилиб амир ҳузурига боришган ва бекликдаги тартибсизликларни йўлга сол Бу қўзғолонга Денов беклигидаги бир неча қишлоқ аҳолиси қўшилган. 33 Қўзғолон кучайиб кетгач, Денов беги Абдураҳмон бунга қарши ўзининг қуролланган гуруҳини жўнатади. Қўзғолончилар ва бек навкарлари ўртасида бўлиб ўтган жангда бек навкарлари мағлубиятга учрайди. Қўзғолончилар Эрназар Полвон бошчилигида Денов қалъасини эгаллашган ва бир ярим ой давомида уни ўз қўлларида ушлаб туришган. Бу воқеадан хабар топган Бухоро амири ўзининг кўп сонли қуролланган навкарларини Деновга юборган. Улар қалъани қамал қилиб, қўзғолончиларни мағлубиятга учратишган. Натижада қўзғолон қатнашчиларидан 48 таси қўлга олиниб, Дарбанд дарасида дорга осилган. 34 Денов беклигида ҳам бир неча маротаба ғалаён кўтарилиб, шулардан иккитаси маҳаллий ҳокимларни ташвишга солган ва уларни халқ билан ҳисоблашишга мажбур қилган қилишган. Масалан, 20 май куни Шайтон қишлоғи, 21 май куни эса Толли қишлоғи аҳолиси рус ҳарбий тадқиқотчиларини ишлаб турган жойларидан калтаклаб ҳайдашган. Жумладан, Бухоро ҳукуматининг Жарқўрғондаги сув иншоотлари қурилишни кузатиб юрган вакили Х.Х. Мирбадалев, муҳандис Кельстер ва “Шеробод” жамиятининг 6 та аъзоси мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли қуршовида қолиб кетишган. Ғалаёнчилар қўлларидаги таёқ, белкурак ва бошқа қуроллар билан уларга ҳужум қилишган. Ғалаён 4 соатча давом этган. Бундай чиқишлар натижасида халқ сувдан фойдаланишда баъзи чекловларни олиб ташлашга эришган. Норозиликларнинг оммавий тус олиб, ғалаёнга айланиб кетишиб оқибатида Паттакесардан рус ҳарбий отряд чақирилиб, ғалаён бостирилган. Ғалаён қатнашчиларни ўлимга хукм қилинган. Россия хукумати ўз вақтида тўқнашувнинг ол Шунинг учун ҳам рус фуқоралари ва аскарлари маҳаллий аҳолини менсимасдан, кўнгиллари тусаган ишларни қилишган. Бухоро амирлигида аҳолининг турмуш тарзи оғирлигидан Шеробод беклигида яшовчи баъзи маҳаллий фуқоралар Россия фуқоралигини қабул қилишган. Бунинг сабаби шунда эдики, ҳукумат томонидан руслар учун барча шароитлар яратиб, маҳаллий аҳолига нисбатан уларга катта имтиёзлар берилган эди. Бухоро амирлиги аҳолисининг турмуш тарзи эса оғир бўлиб, улар ҳеч қандай имтиёзга эга эмасдилар. Маҳаллий фуқоралар рус фуқоралигини қабул қилишса, уларга ҳам русларга берилган имтиёзлар жорий этиларди. Масалан, Термиз яқинидаги Таллимарон қишлоғидаги 68 та хўжаликда яшовчи аҳолидан жами 215 киши ўз хоҳши билан рус фуқоралигини қабул қилган. 1902 йилда Денов атрофида катта ғалаён бўлиб ўтган. Ғалаён ҳақ тўғон қуриши натижасида маҳаллий аҳоли ерларини келишилган нархларда сотиб олишни билдирган эди. Лекин маҳаллий аҳоли бу шартномага рози бўлмайди. Шунга қарамай, чор ҳукумати вакиллари бек ва унинг ёрдамчиларига билдирмасдан ҳужжатни махфий равишда имзолаганлар. Бундан ҳабар топган Какайди амлоклари аҳолиси амир ҳузурига бориб, ўз ерларини қайтариб беришни сўраган. Лекин амирдан бундай ишларни ҳал қилишни сўрашнинг фойдаси йўқ эди. Чунки Бухоро амири бундай ишларни чор ҳукуматининг рухсатисиз ўзи мустақил ҳал қила олмасди. Шунинг учун ҳам аҳолининг шикояти амалий натижа бермаган. Бухоро амирлигида беклар ҳукуматдан ҳеч қандай маош олмаганлар. Улар аҳолидан йиғиб олинадиган ҳамда амир хазинасига жўнатиладиган солиқ ва тўловлар ўртасидаги фарқ ҳисобига кун кечирганлар. Амлокдорлар эса бекдан Хулоса Ўрта Осиё хонликларида давлат бошқаруви ва ер эгалиги муносабатлари, солиқ ва мажбуриятлар тарихини ўрганиш натижасида қуйидаги якуний хулосалар қўлга киритилди: 1. Ўрта Осиё хонликларидаги давлат тузилиши ва ер эгалиги муносабатлари кўпчиллик соҳа ходимларини ўзига жалб этиб келган. Бу соҳа тарихи архив ҳужжатлари, сайёҳлар кундалиги ва бошқа манбалардан фойдаланилган ҳолда ўрганилмоқда. Ўзбекистон тарихида Ўрта Осиё хонликлари даври ўзига хос тарзда ўрганилиб, тарих саҳифалари янги маълумотлар билан бойитилмоқда. 2. Асрлар давомида бир бутун бўлиб килган мамлакат учга бўлинди ва уларнинг ҳар бири маълум ҳудуд ўртасидаги ҳудуд учун тухтовсиз урушлар, низолар мамлакатнинг хонавайрон бўлишига олиб келди. Учала хонликдаги бошқарув тузими кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшасада, бироқ уларнин марказий ҳокимиятга бўйсунишни ҳоҳламадалар. Умуман учала хонликда ҳам бошқарув тизими инқирозга юз тутган эди. Бунинг оқибатида маҳаллий бошқарувда зўравонлик, аҳолига зулм кўсатиш, ўз мансабларини суиистеъмол қилиш каби ҳоллар кучайиб борган. 5. Ўрта Осиё хонликларида маъмурий тузилиши, мазкур ҳудудда яшаган халқнинг менталетидан келиб чиқиб ўзига хос унвон ва лавозимлар мавжуд бўлди. Баъзи лавозимлар ҳар учала хонликда ҳам мавжуд бўлган бўлса, бошқалар фақат биргина хонликда учрайди. Бухоро амирлиги давлат муассасалари маъмурий, молия, қозилик, миршаблик ва ҳарбий идораларининг ўз амалдорлари бўлган. 6. Хонликларининг сиёсий-манавий ҳаётида дин пешволарининг ўрни ва таъсири ниҳоятда кучли бўлиб, энг юқори лавозимда шайхулислом тўрган. Шайхулислом амир ва хондан кейинги даражадаги мавқеи Осиё хонликлари ҳукуматининг юқори лавозимидаги мутасадилар меҳнаткаш халқнинг аҳволи оғир эканлигини кўра-била туриб, мамлакатда бирор марта ҳам иқтисодий ислҳотлар ўтказишга, халқнинг аҳволини яхшилашга уринмади. 9.Мажбуриятлар – давлатдаги энг оғир жисмоний меҳнатлар шаклида намоён бўлди. Ариқ тозалаш, канал қозиш ва бошқа шу каби ишлар мажбуриятлар тарзда амалга оширилган. Марказий ҳокимиятдаги амалдорлар жойларда шароит оғирлигини билсалар-да, маҳаллий бошқарув тизимидаги тартибсизлик ва ўзбошимчаликларни назорат қилишни истамасди. Мамлакатда солиқ турларининг ҳаддан ташқари кўплиги оддий меҳнаткаш омманинг хўжалигини издан чиқариб, уларнинг жиддий норозиликларига сабаб бўлди. Айниқса, XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларига келганда халқнинг норозилиги кучайиб, бу ҳатто қонли 12.Хонликларда солиқ тизими икки хил тартибда олинган. Бу биринчи солиқни маҳсулот шаклида олиш, яъни бу деҳқончилик ҳудудларида уни амалга ошириш ўрим-йиғим, хирмон кўтариш пайтига тўғри келган. Иккинчи солиқни пул шаклида олган. Пул шаклида олиш кўпроқ шаҳарлик аҳолисига нисбатан қўлланилган. Т А К Л И Ф Л А Р 1. Бухоро амирлиги даврида Қарши беклигида бошқарув тартиби, ер эгалиги муносабатларини ўрганиш юзасидан магистрлик диссертациясини тайёрлаш. 2.Ўрта Осиё хонликларининг жойлашган геосиёсий ўрни ва унинг ижобий ҳамда салбий жиҳатларини ўрганиш ҳамда ўқув қўлланма шаклда нашр эттириш. 3.Бухоро амирлиги ҳукмронлиги йилларида Қарши тарихини рус сайёҳлари эсдаликлари ва бошқа манбалар ёрдамида ўрганиш. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. .Абдулазим Сомий. Тарихи салотини манғитий: 1993;Б.87. 2. Абдураимов М.А. Бухоро хонлигида аграр муносабатлар тарихидан лавҳалар. Т. Фан, 1968; Б.324. 3 . Амир Саид Олимхон Бухоро хонлигининг ҳасрати тарихи. Т. Фан, 1991;Б.25. 4 . Аъзамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т. Шарқ, 2000; Б.312. 5 . Баёний Ю.М. Шажарий хоразимшоҳий. Т. Фан,1991.Б 56. 6 .Бобобеков Ҳ.Н. Қўқон тарихи. Т. Фан, 1996; Б.257. 10. Гафуров Б., Прохоров Н.Н. Падения Бу х арского эмирата. – Сталинабад: Госиздат Тадж., 1940. С. 14. 11. Жалолиддин М. Термиз тарихи. - Т.: Шарқ, 2001. Б. 86. 12.Ибрат. Фарғона тарихи.Т. Меҳнат, 1991; 13. Искандаров Б.И. Восточная Бу х ара и Памир ва второй половине XIX в. Ч. II . – Душанбе: АН ТаджССР, 1963. С. 184. 14.Йўлдошев М.Й. Хива хонлигида ер эгалиг 22. Саъдуллаев А. ва бошқалар. Ўзбекистон тарихи; давлат ва жамият тараққиёти. Т. Академия 2000; Б.217. 23. Хакимова К.З., Крвец Л.Н. Социально–экономические отн о шения и классовая борьба в доревалюцинном Узбекистане. – Т.: Фан, 1980. С. 99. 24. Хакимова К.З. Крестьянство Бу х арского эмирата в конце XIX -начале ХХ вв. – Т.: Фан, 1991. С. 28. 25. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1 - китоб, Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Т. Шарқ, 2000;Б.389. 26.Ўзбекистон халқлар тарихи. Т Фан, 1993; Б.279. 27.Ўзбекистон тарихи. 1 қисм. Қ. Усмонов, Содиқов М, ,Обломурадов Н., Т.Фан, 2002; Б.210. 28.Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар. Т. Ўқитувчи,1999; Б.109. 29.Ўзбекистон Республикаси Энциклопедияси. Т. 1997; Б.635. 30.Шониёзов К.Ш. Узбеки – Карлуки. – Т.: Наука, 1964. С. М У Н Д А Р И Ж А Кириш....................................................................................................3-5 I БОБ. Ўрта Осиё хонликларида давлат тузилиши ва маъмурий бошқарув....................................................................................................5-20 1.1. Ўрта Осиё хонликларининг геосиёсий ўрни ва давлат бошқаруви......................................................................................................5-11 2.2. Давлат бошқарувида лавозим ва мансабларнинг ўрни.......11-20 II БОБ. Ўрта Осиё хонликларида ер эгалиги муносабатлари. Солиқ ва мажбуриятлар..........................................................................................21-47 1.1. Бухоро, Хива, Қўқон хонлигида ер эгалиги муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари.....
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha