Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 254.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳақида юнон муаллифлари

Купить
КК .Д.П.И. .Д.П.И. Тарих Тарих факультети факультети ТарихТарих йй ўналишиўналиши 22 – – «Е»«Е» гуруҳ талабагуруҳ талаба си си Қамбаралиев ШерзодҚамбаралиев Шерзод нинг нинг «« ЎЎ збзб ек халиқининг келиб чиқиши ва ек халиқининг келиб чиқиши ва этногенезиэтногенези » фанидан» фанидан МУСТАҚИЛ ИШИМУСТАҚИЛ ИШИ МАВЗУ: Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳақида юнон МАВЗУ: Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳақида юнон муаллифларимуаллифлари www.arxiv.uz Қадимги дунё тарихида Шарқ билан Ғарбни бир-бирлари билан боғлаб турган карван йўллари (улар тарихда “Ложувар йўл”, “Шоҳ йўли”, “Буюк ипак йўли”, “Нефрит йўли”ва бошқалар) мамлакатлар иқтисодий ҳаётида катта ўрин тутган. Ана шу йўлларнинг муайян қисмини назорат қилиш (чунки ундан катта даромат келарди) ва назорат ҳудудларини кенгайтириш мақсадида турли баҳоналар ва сабаблар қидирилиб, асосий мақсад йўлида мамлакатлар аро урушлар бўлиб турган. Ана шундай жангу-жадаллардан бири милоддан аввалги VI-IV асрларда қадимги форслар билан юнонлар ўртасида олиб борилган урушлар эди. Қадимги дунёнинг бу икки буюк империялари (Аҳамонийлар ва Юнонистон) ўртасида бошланган урушларда Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари ҳам қатнашганлар. Шу муносабат билан юнон муаррихлари Ўрта Осиё халқлари ҳақида тарих учун қ Геродот (милоддан аввалги 484-425 йиллар оралигида яшаган) Кичик Осиё шаҳарлари, Вавилон, Финикия, Кипр ороли, Македония, Марказий Греция (Афина), Қора денгиз соҳиллари, Эгай денгизи ороллари, умуман қадимги дунё мамлакатлари ва шаҳарларининг кўпчиллигида бўлган. У ўзининг 10 йиллик саёхати давомида (мил.авв.455-445) Ливия, Миср, Оссурия, Бобил, Экбатонда бўлиб, тўплаган барча материаллари асосида 9 жилдли “Тарих” асарини ёзган. Геродотнинг Ўрта Осиё халқлари тарихи ҳақидаги маълумотлари “Тарих” асарининг I, III, VII, IX жилдларида ўз аксини топган. У ўзининг “Тарих” асарида бутун эътиборини Афинага қаратган, кўп вокеа ва фақтлар Афини сиёсати нуқтаи назаридан ёритилган. Асарда Европа ва Осиё, Юнонистон ва Эрон ўртасидаги урушлар воқеаси ёритилган. Асарда тарихий воқеа ва ҳикоялар кетма-к Геродотнинг “Тарих” асарида бизни қизиқтирган масала сак (скиф), массагет, хорасмий ва Хоразм, исседон ва дай, фарф ва маргуш, суғд ва парикан каби Ўрта Осиёда қадимда яшаган ўтроқ ва кўчманчи халқлар ҳақидаги маълумотлардир. У Кирнинг массагетлар устига юриши ва ҳалокати сабабларини ёритади. Скиф халқлари ҳақидаги маълумотлар “Тарих” китобининг 4-жилдида берилади. У Шарқ халқларини менсимай, “варвар” деб қарамайди. Унинг учун Шарқ инсоният маданияти, донишмандликнинг ўчоги унинг фикрича геометрия, офтоб соати, қонуният, қуроллар, ёзув маданияти кабилар Шарқдан келган www.arxiv.uz www.arxiv.uz Ўрта Осиё халқлари Юнон-Эрон урушларининг иштироқчиси сифатида юнон муаллифларини қизиқтирди ва асарларида улар ҳақида қимматли маълумотлар берадилар. Масалан, Геродот “Тарих” китобида Бактрия, Бақтра ва боҳтарийлар ҳақида 13 марта, суғдларни 2 марта, хоразмликларни 3 марта, сакларни 11 марта, массагетларни 19 марта тилга олиб, уларнинг моддий маданияти, урф-одатлари, дини ва тарихи ҳақида ҳикоя қилган Геродотнинг қадимги Ўрта Осиё тўғрисидаги асосий фикрлари форсларнинг сак-массагетларга қарши юришлари, Кир II ва Тўмарис ўртасидаги сиёсий муносабатлар, аҳамоний ҳарбий қўшинлари сафида аждодларимиз жангчиларининг фаол иштироки, уларнинг яроқ-аслоҳалари, йўлбошчилари, жангларда уларнинг кўрсатган жасоратлари, аждодларимизнинг аҳамонийлар асоратига тушиб катта хирож тўлашлари, Акес (Хилменд Геродот “Тарих” асарининг III – китобида (117- боб) Акес суви мажорасида Скилак ва Гекатейдан олган маълумотларига асосланиб куйидагиларни ҳабар қилади: “Осиёда ҳар тарафидан тоғ билан қуршалган бир водий бор, тоғда бешта дара бор. Бир вақтлар бу ерлар хорасмийларга қараган ва хорасмий гиркан, парфян, саранг ва фаманейларга чегарадош бўлган. Ана шу водий атрофидаги тоғлардан Акес деб аталувчи катта дарё оқиб тушган. Шу дарё беш ирмоққа бўлиниб, юқоридаги халқлар ерларини суғорган... Аммо форсларга қарам бўлгандан кейин бу халқлар мана қандай аҳволга тушдилар. Шоҳ тоғ дараларини беркиттириб, тўғон дарвозалар қурдиради. Водийда снъий қўл ҳосил бўлади. Илгари шу сувлардан фойдаланиб келган қабилалар энди бу имқониятлардан маҳрум бўлиб, даҳшатли ҳолатга тушадилар. Қишда, албатта, бошқа жойлар Геродот келтирган мана шу эпизоддан келиб чиқиб, Тарн, Альхайм, Хеннинг, Пьянков, Ғофуров ва бошқалар хоразмликлар дастлаб Марв-Хирот атрофида яшаганлар, кейинчалик Аҳамонийлар сиқуви натижасида ҳозирги жойларига кўчиб келган бўлсалар керак, деб фикрни юритганлар. Тадқиқотчилар, айниқса В.А.Лившиц қадимги Хоразм тили Авесто тилига яқин, деган хулосага келади. Шу фикрдаги олимлар (В.В.Струве, И.М.Дьяконов, В.Г.Луконин, М.Мэри Бойс, С.П.Толстов, М.Исҳаков ва бошқалар) Авестонинг энг кўхна қисмлари, яъни “Гота” гимнлари Хоразмда яратилган, дейдилар. Эхтимол, Гота гимнлари Хороевада (Хорасмияда) яратилиб, хорасмийлар уни ўзлари билан (милоддан аввалги VI асрнинг охирги чорагида) Амударё куйи ҳавзаларига олиб келган, дейиш тўғрироқдир. Бу вариантда ҳам Авестонинг “Готалари” хоразмлилар жамоаси Геродотнинг ёзишича, Доро 1 Аҳамонийлар давлатини 20 та сатрапликларга бўлиб бошқарган. Шундан 3 таси Ўрта Осиё ҳудудлари билан боғлик жойлардир. Масалан, “Тарих” китобида куйидагиларни ўқиймиз: Бақтрияликлардан эглларгача бўлган халқлар 300 талант (бир талант 33,655 кг кумушга тенг- А.А.) солиқ тўлаганлар. Бу – ўн иккинчи ўлка” “Саклар ва каспийлар 250 талант тўлаганлар. Бу ўн бешинчи ўлка. Парфянлар, хораcмийлар, суғдлар ва арийлар 300 талант тўлаганлар. Бу ўн олтинчи ўлка”. Геродот аждодларимизнинг этник таркиби, уларни кийим-боши, ҳарбий қуроллари ҳақида ҳам маълумотлар беради, яъни “Бақтрияликларнинг бошларига кийган қалпоқлари мидияликларникига жуда ўхшаган, улар тростникдан ясалган ўқ ва калта найзалар билан қуролланганлар. Саклар (скиф қабиласи) узун чўққили қалпоқлар кийган. Улар Геродот Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари ҳақидаги ҳикояларини айнан массагетлардаш бошлайди: “Бу халқларни ўзига тобе қилгандан сўнг,- дейди Геродот- Кир массагетларни истило қилиш мақсадини ўз олдига қўйган. Бу массагетлар, айтишларича, жасур ва беҳисоб қабиладир. Улар шарқда, қуёш чиқиши йўналишида, Аракс дарёсининг нариги ёғида исседонларга рўпара бўлиб жойлашганлар. Баъзилар уларни скиф қабиласи, деб ҳисоблайдилар.” “Баъзиларнинг айтишига кўра, Аракс Истрадан катта; бошқалар эса, аксинча, бу дарёни кичик деб ҳисоблайдилар. Аракс дарёсида ороллар кўп...Бу оролларда яшовчи одамлар ёзда мевали дарахт ҳосилини йигиб, қишга қуритадилар....Массагетлар гулхон атрофига йиғилишиб, пишган меваларни оловга отадилар. Улардан чиққан ҳиддан, эллинлар вино ичиб маст бўлганларидек, кайф қиладилар. Оловг “ Массагетларнинг урф-одатлари ҳақида мана нималарни айтиш мумкин: Оиладаги эркакларнинг ҳар бири биттадан аёлга уйланади, аммо, улар оиладаги аёлларнинг истагани билан бирга жинсий алоқада бўлиши мумкин..... Массагет бирон бир аёлга илакишиб қолса, ўзининг ўқдонини унинг юртаси эшигига осиб, ичкарига киради ва шундан сўнг бамайли ҳатир ўзга хонадон бекаси билан жинсий алокада бўлиши мумкин. Уларда инсон учун (ҳеч қандай) қатьий норма белгиланмаган. Лекин, агар кимки ўта қариса, унинг барча қориндош-уруғлари йиғилишадилар ва қариёни ўлдиришиб, унинг этини қурбонликка сўйилган ҳайвон ғўшти билан бирга қайнатиб ейдилар. Бундай ўлим улар учун энг фахрий ўлим ҳисобланади. Бошқа сабаблар билан ўлган кишилар ғўштини улар истемол қилмайдилар, аммо ерга кўмадилар..... Массагетлар буғдай экмайдила www.arxiv.uz Аммо, йиғинда қатнашганлардан бири-лидияли Крез бундай қарорга келиш катта хатоликка йўл кўйиш билан баробар эканлигини шоҳга исботлайди ва дейдики, “Агар душмонни ўз ерингга киритсанг, сенга катта ҳавф туғилади: мағлубиятга учраб, мамлакатинг бошига офатлар келтирасан. Чунки, массагетлар ғалабадан сўнг ўз юртларига осонликча қайтиб кетмайдилар, аксинча мамлакатинг ичқарисига босиб бораверади. Агар сен ғолиб чиқсанг, сениг ютугинг унчалар катта бўлмайди. Бу ютуқ уларнинг ерларида юз берса, сен уларни ўз юртларида қувлайсан. Мен ҳар икки ҳолатни тахлил қилиб, шундай хулосага келдимки, сен душмонни ўз ерида енгиб, тўғридан- тўғри Тўмарис бртига кириб борасан. Менимча, дарёдан ўтиб, улар юртига кириб олайлик, қаний душмонларимиз қанчага чекинар экан, сўнг улар устидан ғолиб чиқиш йўлларини ў “ Кир биринчи маслохатдан воз кечиб, Крез таклифини қабул қилади. Сўнг шоҳ Тўмарисга ҳабар юбариб, уни чекинишга, дарёдан ўтиб олиб, унинг ерида жанг қилишга тайёр эканлигини билдиради. Малика ваъдасига биноан ўз қўшинлари билан чекинади. Кир эса ўғли Камбисни валиахд қилиб тайинлаб, унга Крезни хурмат қилишга ва (урушда бирон ҳол юз бергудек бўлса) доимо ғамхурлик қилиб юришни топширади. Шундан сўнг Кир Крез билан Камбизни Персидага жўнашга рухсат беради, ўзи эса қўшинлари билан дарёдан кечиб ўтабошлади. Араксдан ўтгач, массагетлар ерида Кир туш кўради. Тушида у катта ўғли Гистаспни елкасида қанотлар ва у қанотларни бири Осиёни, иккинчиси Европани ёритиб турган эмиш. Арсам ўғли Гистаспнинг энг катта фарзанди, Аҳамонийлар уруғидан бўлган Доро ўша вақтда 20 ёшларда бўлгани учун ҳарбий хизм Геродот ўз ҳикояларини давом эттириб: “ Малика Тўмарис ўз қўшини ва ўғли билан юз берган вокеадан ҳабар топгач, Кирга элчи юбаради ва дедики, “Қонхўр Кир! Қуванма, бу ютугин билан. Узум виносини ичганда сизлар ҳам эс- хушингизни йўқатасиз, сўзлаганда маънисиз, налойиқ иборалар ишлатасиз, ҳалол жангда қурол кучи билан эмас, балки шундай ифлос йўллар билан ўғлимни қўлга олдинг. Энди менинг сўзимга қулоқ сол: ўғлимни бер ва яхшиликча менинг ерларимдан кет, қўшинимни учдан бир қисмини яксан қилишга эришдинг. Агар сен шундай қилмасанг, массагетлар илоҳи - Қуёш худоси олдида қасамёд қиламанки, мен сени-қонхўр жаллодни, қонингга тўйдираман”. Аммо, Кир элчи сўзларига эътибор бермади, жанга отланди. Малика Тўмарис ўғли Спаргапис эса мастликдан хушига келгач, ёмон аҳволга тушиб қолганини тушунади,
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha