Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 243.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 29 Март 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўртаер денгиз буйи цивилизацияси

Купить
ЎРТАЕР ДЕНГИЗ БУЙИ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ Кавказорти ўлкалари ҳам қадимги цивилизация ўчоқларидан бири бўлиб ҳисобланади. Археологик изланишлар бу ўлкада мил.авв. V-IV минг йилликлардаёқ деҳқончилик маданияти юзага келганлигини кўрсатади. Илк деҳқончилик маданиятлари Шомтепа (Озарбайжон), Шулавери (Грузия), Техут (Арманистон), шунингдек, Кура ва Аракс дарёлари ҳавзалари бўлиб ҳисобланади. Дастлаб ерга тош қуроллар, кейинчалик металл қуроллар билан ишлов берила бошланган. Буғдой, арпа, тариқ, нўхат асосий ўсимликлар бўлиб, ерга жамоа бўлиб ишланганини археологик ашёлар исботлаб турибди. Мил.авв. III минг йилликларда Кура ва Аракс дарёлари номи билан аталувчи деҳқончилик маданиятларида бронза меҳнат қуроллари ишлатила бошланганини кўриш мумкин. Хўжалик тараққиёти билан бир қаторда деҳқончилик манзиллари, қишлоқлар девор билан ўраб Мил.авв. II минг йиллик охирида Арман тоғлари, Ван кўли атрофларида Урарту давлатининг вужудга келиши кузатилади. Дастлаб, бу ҳудудларга Оссурия подшолари ўлжа олиш мақсадида босқинчилик юришлари қилиб турганлар. Қадимги манбаларда бу ҳудудларни Уруатру, Биайнили, Арарат деб атаганлар. Мил.авв. ХIII асрда бу ҳудудларга юришлар қилган Оссур подшоси Салманасар I урарту қабилаларида 8 та давлат мавжуд, деб ёзиб қолдирган. ХIII аср охирида юриш қилган Оссур подшоси Тиглатпаласар I 23 та подшони енггани ҳақида ёзиб қолдирган. Демак, Урарту давлати конфедерация, яъни қабилалар бирлашувидан ташкил топган. Пойтахти Ван кўли яқинидаги Тешабайни шаҳри бўлса, диниймаданий марказ Муссасир шаҳри ҳисобланган. Урарту подшолари ташқи душман (Оссурия)ларга қарши қарийб 3-5 аср курашиб, мил.ава. IХ асрда п Урартуликларнинг қадимги диний тасаввурлари табиат ҳодисаларига асосланган. Асосий худолар Холди-осмон, Тейшеба-ёмғир, Шивини-қуёш худолари учун Мусассир шаҳрида ибодатхоналар қурилган. Импулнининг ўғли Менуа (мил.авв.810- ??? йй.) даврида шимолга Кавказортига ва жанубий ғарбга Сурияга ҳарбий юришлар қилинган. Бу даврда Урарту қадимги дунёнинг энг қудратли давлати бўлиб қолади. Менуа пойтахт Тушпани сув билан таъминлаш мақсадида 70 км узунликда канал қаздирган. Канал унинг номи билан аталган. Шунингдек, кўплаб чегара истеҳкомлари, қалъалар қурдирган. Урарту давлати қулагач, мил.авв. VI аср бошларида унинг ҳудудларида Арман давлати вужудга келди. Аслида Арман давлати Урарту маданияти давомчиси бўлиб, унинг ташкил топишида қадимги урартунинг Армешуприя вилояти (Урарту конфедерациясига кирув Арман подшоси Ерван IIАҳамонийлар подшоси Артаксеркс II синглисига уйланади. Форс маданияти аста-секинлик билан Бобил, Оссур маданиятини Арманистондан сиқиб чиқара бошлайди. Эрон аҳамонийлари давлати қулагач, Арманистон қисқа вақт “Мустақил” бўлади. Лекин А.Македонский давлати таркибига киради. Эллинизм даврида Арманистонда юнон маданияти гуллаб яшнайди. Юнон-македонлар асос солган Фасис, Диоскуриада шаҳарлари мамлакат иқтисодий-маданий ҳаётига катта таъсир кўрсатади. Мил.авв. VI асрдаги Юнон колониячилиги бошланиши билан юнон дунёсида Колхида ва унинг афсонавий бойликлари ҳақидаги афсоналар пайдо бўлади. Мил.авв. V асрга оид аёл қабридан 1600 та олтинга ишлов берилиб, тайёрланган буқа, шер, шаклидаги ҳайкалчалар ва тақинчоқлар, шунингдек, темир буюмлар топилиши Колхида Кавказортидаги муҳ Колхида маданиятини ўрганишда Ван қалъасини археологик тадқиқ этиш муҳим хулосалар чиқаришга асос бўлади. Қалъа Сулари ва Риони дарёлари туташган жойда бўлиб, икки қисмлидир. Биринчиси, учбурчак шаклидаги Акропол, иккинчи қисми оддий аҳоли яшайдиган шаҳар қисмидан иборат, бу ерда антик маданиятга хос сополчилик, рассомчилик, мармарни қайта ишлаш санъати маҳаллий ва юнон маданиятларининг уйғунлашуви асосида ўзига хос маданият яратилганлигини кўрсатади. Колхидадаги Синоп ва Героклея шаҳарлари соф юнон маданитига хос бўлиб, улар юнон колонияларидан шаҳар даражасига ўсиб чиққан. Мил.авв. III асрда ташкил топиб, милодий III-IV асрларгача яшаган Иберия подшолиги шарқий Грузияда ташкил топган. Унинг тарихини антик давр тарихчилари асарлари орқали, яъни Ибериянинг илк тарихи ҳақида муҳим маълумот Антик муаллифлар Страбон ва Плиний кичик асарларида Ибериянинг биринчи подшоси Парнавоз Армози тоғида Богинети шаҳрини қурганини ёзиб қолдирганлар. Археологик тадқиқотларда, мустаҳкам мудофаа деворлари, саройлар, ибодатхона, ҳунармандчилик устахоналари топилган. Қурилишлар маҳаллий анъаналар асосида олиб борилган. Мантия Мровели қалъасининг қурилишида ҳам Богинети анъаналари сақланган. Табиий шароитдан келиб чиқиб уй, сарой ва бошқа иншоотлар тошдан қурилган. Ҳаттоки, щша ваытларда Уплисцих-Ғор ичида қурилган шаҳар ҳам машҳур эди. Милод бошларида Иберия архитектурасида Рим услуби етакчилик қилади. Иберияда тасвирий санъат, архитектура, металга ишлов бериш, заргарлик санъатлари ривожланган. Кавказортидаги яна бир давлат Албания деб номланган. Бу давлат тарихини ўрганишда археологик ва эпиг
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha