Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 532.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Идея национальной независимости

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек менталитети

Купить
МУСТАҚИЛ ИШИМУСТАҚИЛ ИШИ Ўзбек менталитетиЎзбек менталитети www.arxiv.uz Ҳар бир халқнинг ўзига хос, ўзига мос миллий менталитети бор. Унинг таркиб топиши ҳам узоқ давом этадиган ижтимоий- психологик жараён бўлиб, у жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида олинган шахснинг тарихан таркиб топган тафаккур даражаси, маъновий салоҳияти, инсоний қадр-қиймати, уларнинг ҳаёт қонунларини тахлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қиёфаси ва қувватидир. Менталитет халқнинг миллат даражасига кўтарилган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва этномаданий ҳаёти давомида, унинг ижобий ва салбий сифатларини мужассамлаштирган ижтимоий-психологик ҳолати ва характер йиғиндиси сифатида, ўзига хос тарихий, этномаданий ва табиий-иқлимий шарт-шароитлар доирасида шаклланади. Миллий ўзига хослик эса узоқ тарихий жараёнларга муносабатда, ижтимоий-иқтисодий ва сиёс Юртбошимиз И.А.Каримов мустақиллигимиз истиқболлари ва унинг ривожлантириш йўлларига бағишланган нутқларида ўз фикр- мулоҳазаларини баён этар экан, миллатимизнинг жуда бой ва мураккаб тарихи, маъновий аҳлоқий ва фалсафий дунёқараши, муомила муносабатлардаги ўзига хос хусусиятлар ва бетакрор ёндашишлар асрлар давомида халқ онги, тафаккури, хулқ- атвори ҳамда урф-одатларига сингиб, миллатимизнинг ўзини намоён этиш тарзига айланиб кетган жиҳатларини ўзбек миллатининг асоси деб билади. Юртбошимиз минг бор ҳақлидирлар, чунки ўзбек халқининг ноёб миллий менталитети бўм – бўш жойда, ғойибдан пайдо бўлган эмас. Миллий удум ва урф-одатларимиз минг-минг йиллар давомида ҳаёт аччиқ-чучикларини тотиб, ўт-оловда тобланиб, машоқатли турмуш имтиҳонларидан ўтиб муқим топган. Шунинг учун ҳам ўзбек миллий м Ўзбек миллатининг босиб ўтган тарихий йўли, жуғрофий яшаш шароити: қуёшли кунлари, ҳосилдор замини, сер сув дарёлари, боғларининг тотли мевалари, халқининг меҳнатсевар одамовхун фазилатлари шу халқнинг ақлий салоҳияти ва руҳий қувватининг юксакликка олиб келган. Халқимизнинг ҳаётга, жамиятга, табиятга ва шароитга муносабати кўп минг йиллар давомида унга яратувчилик, меҳр-шафқат, мулоҳазалик ва осойишталик ато этган, ҳар бир кескин шароитда ҳам мулоқатдошига, каттага ҳурмат, кичикка иззат, муросаю мадора, андишаю мулоҳазага ўрин ва вақт топиш шароитида унинг менталитети шаклланган ва сайқал топган. Узоқ тарихий жараёнлар давомида ўзбек миллий менталитети 4 та йирик диний-мафкуравий босқични босиб ўтди ва улар (диний мафкуралар) миллат феъл – атворида ўчмас из қолдирди. www.arxiv.uz Аждодларимизга хос биринчи диний-фалсафий мансублик зардуштийлик бўлиб, бу диннинг аҳлоқий фалсафаси одамларни эзгуликка чорлаш, бошқаларга яхшилик қилиш юксак инсоний фазилатларнинг маъновий камолат чўққиси эканлигига ишонтиришдан иборат. Зардуштийлик фалсафасида ёвузлик жамиятни парчалашга, одамлар ўртасидаги инсоний муносабатларни бузишга қаратилган ҳайвоний харакатлар эканлиги тараннум этилади. Бу диний – фалсафий қараш, авволам бор, суғорма деҳқончилик маданиятига мансуб ўтроқ аҳоли орасида кенг тарқалган. Чунки, зардуштийлик фалсафасида табиятнинг тўрт унсури муқаддаслаштирилган: қуёш (олов), ер (унумдор тупроқ), сув- инсон ҳаётининг қон томири сифатида жамиятга ҳаёт бағишлайди; ҳова-инсон саломатлигининг бетакрор булоғи сифатида руҳан ва жисмонан тетиклик бахшида этади. Эзгулик ёву Буддавийликка хос фазилатлар хотиржамлик, ҳар бир инсон ўз ҳаётида жуда кўп эзгулик қилиши ва бу эзгулик амаллари унинг ҳаёт мазмунига айланиши керак. Буддавийлик бошқа динлардан фарқли ўлароқ, дунёда ҳеч бир ўзгармас нарса йўқ, хатто худо ҳам ўзгарувчан, деб уқтиради. Ҳаётда фақат он ва лаҳзалар силсиласи мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бир йўқолиб, кейингисига ўрин беради, дейди. Будда таълимотига кўра, инсон доимо азоб-уқубатга маҳкум ва бунга унинг ўзи сабабчи. Зеро у, гарчан бефойда бўлса ҳам, ўз ҳаёти ва фарован турмушини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Азоб-уқубатдан қутилиш учун кўнгил хушлик қилади, булардан у ўзини тийиши керак. Мунтазам равишда маст қилувчи ичимлик ичмаслик, ёлғондан, ўғирлик, таъмагирлик, юлгичлик, зино қилишликдан сақланиш керак, деб уқтирилади. www.arxiv.uz Буддавийлик таълимоти Ўрта Осиёга, жумладан, она диёримизнинг жанубий сарҳадларига милодий эра бошларида кириб келди ва ислом динига қадар аждодларимиз эътиқодидан жой олди. Сурхондарё вилоятидан топилган Айртом, Қоратепа, Зурмала, Далварзинтепа, Фаёзтепа, Қуёв қўрғон ва бошқалар ҳамда Фарғона водийсининг қадимги Кува шаҳридан топиб ўрганилган Будда ибодатхонаси аждодларимизнинг ана шу буддавийлик эътиқодидан далолат беради. Бу ёдгорликларнинг диний-фалсафий ва меъморий шаклланиши буддавийликнинг Ганхара санъати йўналишида ривож топди. www.arxiv.uz Ўзбек халқи миллий менталитетининг шаклланишида жуда муҳим маъновий ва ғоявий рол ўйнаган учунчи диний мансублик ислом дини ва унинг аҳлоқидир. Халқимиз эътиқодидан жой олган зардуштийлик ва буддавийликнинг инсон фазилатига хос энг яхши ибратли аҳлоқ ва одаб нормалари-эзгулик йўлидаги инсон камолати: эзгу ният, эзгу сўз ва эзгу амал ислом маъновий дунёсида ҳам тарбия ва таълим мактабининг асоси сифатида янада ривожланди. Ислом аҳлоқи асосида қурилган жамият илмий тараққиёт билан уйғунлашгандагина инсон фаравонлиги таъмин этилиши таъқидланди. “Ҳозирги маданият даврида диёнат билан тараққиёт бирга яшайолмайди, деб ҳато фикр юритадилар,.....ҳақиқатда эса дин покликка қурилган аҳлоқдир. Динимизнинг асли ақлдир, қуроли эса илмдир”.Туб маънодаги ҳақиқий ислом инсон ва жамият маъновий ва аҳлоқий Миллий менталитетимизнинг бу жиҳатлари билан фаҳрлансак арзийди. Афсуски, ўзбек миллий менталитетининг яхши жиҳатлари билан бирга, унинг бетакрор фазилатларига соя солувчи томонлари ҳам борки, улар ўзбек миллий менталитетига тўртинчи мафкуравий эътиқод-коммунистик ғоя билан кириб келди. Энг ачинарлиси шуки, коммунистик мафкура халқимиз маъновий-аҳлоқий оламига янгилик (инновация) сифатида кириб келган ҳаёсизлик, ғарб дунёсига хос аҳлоқий одабсизлик, судхурлик, таъмагирлик, лоқайдлик ва боқимандалик, ҳар бир жабҳага нопоқликнинг суқилиб кириб бориши ўзбек миллий менталитетининг фожиясига айланди. Афсуски, юртбошимиз қанчалар бу масалада жон қуйдирмасинлар, ёшлар тарбиясидан миллий менталитетимизга ёт бу янги сарқитларни тағ-томири билан юлиб ташлашга чорламасинлар, Республика мафкура аппар Ўзбек миллий менталитетининг таркиб топиши ўзбек халқининг ўзига хос шаклланиш жараёнлари билан боғликдир. Маълумки, ўзбек халқи икки йирик этник илдиздан ташкил топган. Биринчи илдиз мазкур ҳудудда яшаган туб жойли қадимги суғдий ва туркий этнослар бўлса, иккинчиси бу ҳудудга Сирдарё куйи ҳавзаларидан турли даврларда кириб келган чорвадор туркий халқлардан иборат. Ҳар иккала асосий илдизларнинг бирикиши-қоришуви натижаси сифатида дастлаб ўзбек халқи, кейинроқ ўзбек миллати ташкил топган. Ўзбек миллий менталитетининг шаклланишида турпа омиллар борки, улардан биринчиси ўзбек халқининг этник жиҳатдан кўп тармоқли ва сер илдизли бўлиши миллий менталитетимизда барча ижтимоий қатламлар учун умумий жиҳатлар, жамоа манфаатларини ҳимоя қилувчи фазилатнинг ривож топишини тақоза этиб келган. Халқими Иккинчи гуруҳ сабаблар доирасига,-дейди ўзбек этнологи Адҳамжон Аширов,-муайян миллат истиқомат қилиб келаётган ижтимоий-иқтисодий, жуғрофий- ҳудудий ва иқлимий омиллар таъсирини кўрсатиб ўтиш жоиздир. Чунки, она заминимизнинг текислик ва даштлардан иборат кескин континентал иқлимли жуғрофий ҳудудда жойлашганлиги, ёз жазирама иссигини қаҳратон қиш билан алмашиниши, баҳор ва кузнинг шиддат билан келиши ва кетиши халқимиз феъл-атворида аниқлик ва лўндаликни, тўпорилик ва қайнақ меҳрни, қаттиқ қўллик ва интизомни таркиб топишига олиб келган. www.arxiv.uz Ўзбекларнинг шу она-замин автохтон халқи сифатида табиатга, ерга, сувга, ҳовага ва оловга бўлган чексиз ҳурмати ва уларни эъзозлаш билан боғлик турфа хил урф-одат ва маъросимлари, анъанавий суғорма деҳқончилик ва хунармандчилик удумлари кўп асрлик ислом шароитидан қатъий назар, ўзбек халқининг турмуш тарзида, урф-одатларида сақланиб келаётган сон- саноқсиз зардуштийлик элементларида айниқса яққол кўзга ташланади. Дарҳақиқат, бугунги кунда ўзига хос тарзда ривожланаётган меъморчилик анъаналаримиз, бой фольклор ва ёзма мерос, адабиёт ва санъатга бўлган қизиқишларимиз, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, ўлим ва абадиёт ҳақидаги асотир ва ривоятларимизда, ўтроқ халқимиз маданиятига тегишли Наврўз, Меҳржон, Гул сайллари, Ҳосил байрами каби байрам ва сайилларнинг давомийлигида ёки инсоннинг қа Ўзбек миллий менталитетига хос яна бир олийжаноб фазилат унинг туркий илдизи билан боғликдир. Туркийликка хос жанговарлик, мардлик, матонат ва лафз ҳалоллиги, бағрикенглик, саҳоватпешалик ва хожатбарорлик каби хислатларимизда ўзининг ёрқин ифодасини топган. Бу фазилатлар айниқса халқимизнинг тўй-тамошоларга ўта ўчлигида, ўзи емай йиллар мобайнида йиғиб- териб элга дастурхон ёзишдан завқ-шавқ олишида, аъза ва йўқлов маросимларини уюшган ҳолда ўтказишда, бола туғилишидан тортиб то мотам маросимимизгача бўлган барча тадбирларимизда кенг жамоатчилик ва маҳалла аҳлининг доимо бош-қош бўлиб туриши каби удумларимизда кузатамиз. Миллий менталитетимизда туркийларга хос жиҳатлар маъновий маданиятимизнинг чиллак, чавгон, кўпкари, кураш каби миллий ўйинларимизда, “қулоқ тишлатиш”, “бешикка белаш”, “қа Ўзбек миллий менталитетининг яна бир муҳим жиҳатларидан бири-бу жамият ҳаёти, инсонлар турмуш тарзи кўпроқ анъана ва урф-одатлар орқали бошқарилади. Масалан, ўзбекона расм- русмларга қатъий амал қилган оилаларда ўғил уйлантириш, келин танлаш, қиз узатиш, куёв танлаш пайтларида ота-оналар ва қориндош-уруғлардан алоҳида хушёрлик ва эътиборни талаб қилинади. Қуда бўлмиш томонлар ҳақида тегишли ишонарли маълумотларга эга бўлмагунча икки ёшни бир ёстиққа бош қўйишларига, оила қуришларига оқ фатиҳа берилмайди. Авваламбор, бўлажак келин ва куёвни саломатлиги, жисмоний нуқсонлардан холи бўлиши, куда томонларнинг ижтимоий келиб чиқиши, жамоада тутган ўрни, мавкеи ва обрў-эътибори ҳисобга олинади. Шунинг учун ҳам халқимиз “тенг тенги билан, тезак қопи билан” деб бекорга айтмаган. Агар куёв ёки келин Шу ўринда “ғарб қонунлари, шарқ урф-одатлари билан бошқарилади” деган ибора Шарқ халқлари лексиконидан жой олган. Дарҳақиқат, Шарқда, шу жумладан ўзбекларнинг турмуш тарзида ҳам кўплаб урф-одатлар қонунлар даражасида бажарилади. Масалан, оила даврасида, кенг жамоатчилик ўртасида ўтказиладиган барча маросимларимизда маҳалланинг бош-қош бўлиб туриши, кўни-қўшничилик анъаналаримиз, оила-турмуш маъросимларимиздаги кўплаб урф-одатлар қонун даражасида бажарилади. Ғ арбда шахс жамоага ўзлигини юзага чиқариш, истеъдоди ва имкониятларини намойиш этиш, муайян мақсадларга эришиш воситаси сифатида қарайди. Жамоа инсоннинг ички, ботиний дунёси, руҳияти ва шахсий ҳаётига мутлоқ аралашмайди. Шарқда эса жамоага асосий эътибор берилади. Шарқда, жумладан ўзбек миллий менталитетида жамоа инсонни ижтимоий наз Ўзбек менталитетига хос ана шу жиҳатни юртбошимиз И.А.Каримов Ўрта Осиёда биз бутун тарих давомида жамоа бўлиб яшаб келганмиз. Баъзи Ғарб мамлакатларида эса якка яшашга интилиш кучли. Бу бизнинг республикамиз учун мос эмас. Айтайлик бизда маҳаллачилик анъанаси жуда кучли.... Мен хусусиятлар тўғрисида гапирар эканман, Америкада шахс демократияси устувор бўлса, бизда бошқача меъёрлар асосида, яъни жамоа манфаатларига мос яшаш устунлигини айтмоқчиман. Дарҳақиқат, ўзбек халқи жамоа манфаатлари, жамоачилик фикри доирасида, анъана ва урф-одатларга содиқлик негизларида бирлашишга мойил ва шунга интилувчи халқдир. Зеро, анъаналарнинг ўзи ҳам жамоатчилик фикрининг барқарорлашган ифодасидир. www.arxiv.uz Анъаналар ва урф-одатлар халқни бирлаштирувчи миллатимизнинг энг яхши сифатлари. Бу ҳақда бошқа гап бўлиши мумкин эмас. Аммо, миллий хислатлар иқтисодият ва ишлаб чиқариш билан узвий боғланмаса у халқнинг келажаги кўринмайди, халқ миллат сифатида халокатга учраши мумкин. Ундай миллатдан Берунийлар, Аҳмад Фарғонийлар, Муҳаммад Хоразмийлар, Амир Темур ва Улуғбеклар, Навоий ва Бобирлар, Машраб ва Нодиралар, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Абдулла Қодирийлар, Ҳабиб Абдуллаев ва Яҳъё Ғуломовлар етишиб чиқмайди. Миллат иқтисодияти қанча мустаҳкам бўлса, унинг “оила иқтисодияти” ҳам шунча мустаҳкам бўлади. Иқтисодиёт оилада бола дунёга келиши билан бошланади. Оилада ўғилдир, қиздир туғилдими, ота-она ўртасидаги оила ришталари, оила занжири мустаҳкамланиб боради, яъни янги мустаҳкам оила туғилади. Ўзбек о Афсуски, ўзбеклар бир юз эллик йиллик мустамлака даврида миллатга хос кўп яхши фазилатларни йўқатди. Айниқса, шўролар даврида халқимизга хос ҳамжиҳатлик, жанговарлик, ҳар ишда сўз ва амал бирлиги сингари фазилатларга жиддий зарар етказилди. Халқ орасида миллий бирликка интилишдан кўра, гуруҳий, этномаҳаллийчилик ва ҳудудий айирмачиликка берилиш кучайди. Халқ миллий менталитетига зид, ҳамма нарсага рози бўлиб кетавериш, лоқайдлик, худбинлик каби хислатлар авж олди. Узоқ давом этган собиқ совет даврининг мафкуравий тазъиқлари оқибатида кўплаб диний ва миллий қадриятларимиз топталди ва эътиборсиз қолди. Халқимизнинг муқаддас анъана ва маросимларимиз бидъат, “эскилик сарқити” сифатида қораланиб, камситилди ва таъзик остига олинди, миллий удумларимизнинг тарихий асосларига ҳолисона баҳо берилма Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўтмишдан мерос бўлиб ўтган ана шундай салбий ҳолатларга янгича нигоҳ билан қараш, аждодларимиз томонидан яратилган бебаҳо маъновий ва маданий меросимизни, советлар даврида сохталаштирилган тарихимизни янгилаш ва шу асосда умуммиллий маъновий ислохатларни амалга ошириш асосий вазифалардан бири сифатида эътироф этилди ва улар давлат сиёсати даражасидаги ғоят муҳим вазифа қилиб белгиланди. Бугунги кунда ҳаётий заруриятнинг ўзи халқимиз феъл-атвори ва миллий менталитетини янгилашга жиддий эътибор беришликни тақоза этмоқда. Аммо, минг афсуслар бўлсинким, бугунги кунда ер қуррасининг барча мамлакатларида кечаётган глобаллашув жараёни жаҳон халқлари учун умумий этикет, умумий феъл-атвор, умумий менталитетни шаклланишига олиб келмоқда. Бунга бевосита жаҳон миқёсид Неча асрлик орзу-умидларнинг, кураш ва интилишларнинг рўёбга чиқиши натижасида миллий ғоя, миллий мафкура томойиллари туғилди. Тарихий анъаналарга садоқат, аждодлар сиймоси билан фаҳрланиш, ижтимоий тараққиётнинг муҳим, керакли йўналишларини давом эттириш мустақиллик ва миллий ғоянинг энг муҳим омилларидан эканлиги оддий ҳаётий ҳақиқатга айланди. Уйғониш даврининг буюк санъаткори Леонардо да Винчининг “кўрмаган нарсани қаттиқ севиб бўлмайди”, деган машҳур сўзлари бор. Мана, мустақиллигимизнинг 16 йили давомида кўз ўнгимизда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва маъновий ҳаётимизда шунчалар улкан, асрларга тенг туб ўзгаришлар бўлдики, уларни кўрмай, пайқамай, бефарқ қараб туриш, ғоявий душмонларимиз таъсирида бўлишимиз мумкин эмас. Бу ўзбек миллий менталитетига мутлақо ёт нарсалардир. Шун Миллатимизнинг эртанги тақдири, бугунги ёшларимизнинг эртанги кунга ишончи, пухта эгаллаган касби, билими ва малакасига бевосита боғликдир. Мамлакатимизда “Кадрлар тайёрлашнинг Миллий дастури” ишлаб чиқилди. Дастурда белгиланган вазифалар таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб этди ва “Таълим ҳақида” қонун қабул қилинишига олиб келди. Бугунги кунда ҳар иккала тарихий аҳамиятга молик давлат хужжатлари мамлакатимизда умумий, махсус билимларга эга бўлган, замонавий дунёқараши, миллий ва умуминсоний ққадриятлари шаклланган ёшларни тарбиялашда асосий замин бўлиб хизмат қилмоқда. Бугунги ёшларимиз қалбида, онгида, тафаккурида муқаддас миллий ғурурни, Ватан туйғусини, инсонга, унинг оиласини, хонадони ва маҳалласини, киндик қони тўкилган азиз жой-она Ватанни қалбидан севишни англатиш керак. www.arxiv.uz Замонамиз ёш авлоди онгига бу сифатларга хос фазилатларни сингдириш, психологик ва педагогик жиҳатдан мураккаб, кўп қиррали ва узоқ муддат талаб қилувчи жараён бўлиб, унинг ечими заминида энг муҳим омил-иқтисодият ётади. Мамлакатимиз ҳали ўтиш даврини ўтаб бўлгани йўқ. Иқтисодият билан узвий боғлик оммавий ишлаб чиқариш ўзининг рақобат бардош даражасига кўтарилмаса ўтиш даври чўзилаверади. Буни ёш авлод онгига сингдириш бугунги куннинг энг долзарб масаласдир. Давлатимизнинг, Юртбошимизнинг тактик ва стратегик йўли ҳам шунга қаратилган. Буни ёш авлод тўғри тушунмоги, кўп нарсалар, мамлакат келажак тақдири айнан шу ёшларга боғлик эканлигини ҳаёт тақоза этмоқда. www.arxiv.uz Дунёдаги ҳар бир давлатда ўз миллий манфаатларини мустахкамлаш эрки бор. Бу табиийки, соғлом, дўстона, ўз аро манфаатли ракобатни пайдо қилади. Миллий тараққиёт халқнинг яратувчилик салоҳиятига, уюшқоқлигига боғлик. Ким тез, кучли ва ташаббускор бўлса-тарққиёт байроғи ўша жойда бўлади. Тараққиёт чўққисига биринчилик байроғини эътиқоди мустаҳкам, кучли характерли, диёнати юксак миллат эришади. Қадим ўтмишда ҳам, ҳозирги замонда ҳам кўпчиллик манфаатини кўзловчи, юрт ҳамжиҳатлигини таъминловчи одил сиёсат ва унинг амалий таъсири кишилик жамияти равноқининг муҳим омили бўлиб келган. Шундай сиёсатни шакллантириш ва ҳаётга тадбик қилиш кўп жиҳатдан ҳали жамиятни давлат бошқараётган мамлакатларда давлат арбобларига, хокимларга, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот раҳбарларига, уларнинг қобилияти ва с Ҳаёт қонун қоидалари шуни кўрсатадики, миллатнинг том маънодаги шахс бўлиб етишида унинг насл-насаби, оиладаги тарбияси, маҳалла жамоаси катта ўрин тутади. Лекин, миллат фарзандларининг камолатга эришишида уларнинг илмий, сиёсий тайёргарлиги, ўз устида муттасил ишлаб бориши янада муҳимдир. Аммо, баъзи бир раҳбарлар катта лавозимга эришиб олгач, аста-секин ўз вазифаси халққа хизмат этишдан иборат эканлигини унитиб борадилар, халқдан узоқлашишга интиладилар, ўз шахсий манфаатидан бошқа нарсани кўрмайди ва сезмай қоладилар. Натижада уни жамият томонидан назорат қилиш, уни танқид қилиш ёки у ҳақда фикр исхор қилиш имқониятлари чегараланганлигидан, бундай раҳбарлар тезда кенг халқ оммаси кўз ўнгида обрўсизланиб қоладилар. ЎЗБЕК МИЛЛИЙ МЕНТАЛИТЕТИ www.arxiv.uz Қадим замонлардан халқимизда тарбияга таълимдан кам аҳамият берилмаган. “Бир болага етти маҳалла ота -она» деган улуғ хикмат бор. “Олим бўлма, аммо одам бўл”деган хикмат ҳам ўзбек халқи орасида кенг тарқалган хикмат. Бу хикматли мақолларнинг тагида катта фалсафий маъно ётади, яъни “билиминг етарли бўлмаслиги мумкин, лекин аҳлоқсиз, одабсиз ва тарбиясиз бўлмагин” демоқчи халқимиз. Миллат ва одамийлик тушунчаси одоб-аҳлоқ, пок маъновиятли, диёнатли, тўғри сўз, ҳалоллик каби инсоний фазилатлар билан биргаликда, ватанпарварлик ва эл севарлик, деган эзгу тушунчаларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Ўзбек халқида ана шундай ранг - баранг миллий менталитен ва ўзбекона тизим шаклланган. Бу тизим боланинг туғилишидан бошлаб то камолга етиб, мустақил ҳаётга қадам қўядиган давригача бўлган йилларни қамраб www.arxiv.uz Бу муқаддас анъана маҳалла тарбияси билан биргаликда, уйғунлашган ҳолда миллатимизни Ғарб менталитетидан фарқлантириб турадиган эл, жамоат бўлиб яшаш деб аталадиган фазилатлардан баҳраманд қилади. Бу тушунчалар баъзан ғарбона менталитетнинг моҳиятини шакллантирадиган индивидуализмнинг акси сифатида намоён бўлади. Юқорида айтилган фикр-мулоҳазалар тахлилидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, келажак тараққиётимизнинг гарави ёшлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бу борада аждодлар меросидан, ўғитларидан ўрнак сифатида мунтазам равишда ўринли фойдаланиб бориш; бугунги мустақил Ўзбекистон кўп миллатли жамиятни ташкил этган экан, миллатлар аро муносабатларда соғлом муҳитни яратиш учун мунтазам иш олиб бориш, бугунги ва эртанги раҳбариятнинг сўзи билан дилининг бирлиги, амалий фаолиятида по Тарих ва маданий мерос миллатнинг асосий бойлиги. Тарихни объективлик, ҳолислик тамойиллари асосида билиш янгитдан миллий давлат барпо этаётган халқ учун ғоят зарур. Замонамизнинг илғор миллатлари ўз тарихини танқидий кўз билан мушохада қилиш орқали ўз миллий менталитетларини шакллантирганлар. Ҳозирги кунда ўзбекка хос менталитетнинг асосий омиллари, қирралари таркиб топган. Шунинг билан бирга менталитет миллатнинг узил -кесил шаклланиши билан боғлик эканлигини ҳам унитмаслик керак. Бугунги кунда ўзбек миллати тўла-тўкис шаклланганининг гувоҳимиз. Аммо, миллатнинг тўла-тўкис шаклланиши унинг узил-кесил шаклланди, дегани эмас. Бунинг учун мустақил давлатимиз олдида иқтисодият билан боғлик ечимини кутаётган муаммолар мавжудки, улар оммавий ишлаб чиқариш имқониятларимизнинг жаҳон бозорида ра Бу муаммолар қанчалар долзарб бўлишидан қатъий назар, бугунги кунда бутун жаҳон бўйича улкан глобализация жараёнлари жадал кечаётган кезларда, ўзбек миллий менталитетини тадқиқ қилиш, унинг нечоғлик умуминсоний қадриятларга мослигини кузатиб бориш ҳамда ўзига хос, ўзига мос миллий менталитетга эга халқ эканлигимизни амалий ҳаётда, ёшлар тарбиясида кўрсатиб боришимизни ҳам унитмаслигимиз керак. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiya masalasiga an’anaviy va zamonaviy yondashuvlar
  • Yangi O‘zbekiston yuksalishining ma’naviy-axloqiy negizlari
  • Yoshlarning mafkuraviy immunitetini mustahkamlash shart-sharoitlari
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha