Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 88.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ “ Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари Ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган. Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. Байроқдаги мовий ранг тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва обиҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади. Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам. Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг Ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади. Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан қуйида кўрсатилган муассасалар биноларида доимий равишда фойдаланилади:  Ўзбекистон Республикаси Президенти қароргоҳларининг;  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;  республика давлат бошқаруви органларининг;  Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг;  Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;  Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;  маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг;  судларнинг;  прокуратура органларининг биноларида;  доимий равишда Ўзбекистон Республи Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан қуйида кўрсатилган муассасалар анжуманллар залларида доимий равишда фойдаланилади:  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг;  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг;  республика давлат бошқаруви органларининг;  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг;  Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг;  Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг;  Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг;  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг;  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг;  маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажлислар залл Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан қуйида кўрсатилган муассасалар хизмат хоналарида доимий равишда фойдаланилади:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг;  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг;  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг;  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг;  Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисларининг;  республика давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг;  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг;  Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг;  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг;  Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг;  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов коми Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғидан қуйидаги объектларда, белги сифатида (тасвиридан) ва турли тадбирлар ўтказилиши муносабати фойдаланилиши мумкин:  Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган байрам кунларида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда;  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида — овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда;  Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташки  хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик протокол қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида бўлишининг тасдиқланган дастурига мувофиқ транспорт воситаларида, вокзалларда, аэропортларда, юриш йўналиши бўйича ва бошқа ташриф объектларида;  расмий шахслар сифатида Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикасининг бошқа расмий делегациялари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари бошлиқлари тушган чет элдаги денгиз ва д Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи унга нисбатан лозим даражадаги ҳурмат таъминланган ҳолда умуммиллий байрамлар ва тантанали тадбирлар вақтида кўтарилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилар Ўзбекистон Республикаси Фуқаро ҳаво кемалари давлат реестри ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳаво кемалари реестрига киритилган ҳаво кемаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Авиация маъмурияти ҳисобида турувчи экспериментал ҳаво кемаларига; қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда автомототранспорт воситалари ва улар тиркамаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиларига; Ўзбекистон Республикасининг асосий чегара белгисига қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан Ўзбекистон Республикасига тегишлиликни белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларининг элементи сифатида фойдаланилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қўлланилиши мумки бўлмаган холатлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган байрам кунларида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда соат 6 да кўтарилади ва соат 22 да тушириб қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида — овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда овоз бериш ёки референдум ўтказиш даврида кўтариб қўйилади. Хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларининг, бошқа расмий делегацияларнинг халқаро ҳуқуқ нормаларига, дипломатик протокол қоидаларига, шунингдек Ўзбек Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилганда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг олд томонига қараб турганда) чап томондан кўтарилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи кўтарилганда, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг ўлчамидан катта бўлмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиш баландлиги эса Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиш баландлигидан паст бўлмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда хорижий давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотлар байроқлари кўтарилганда Ўзбекистон Респуб Кўтариб қўйилган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг матоси ер сатҳидан камида 2,5 метр баландликда бўлиши керак; Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тайёрлаш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидан фойдаланиш асосий шарти Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha