Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 82.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар

Купить
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар www.arxiv.uz Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар Режа: • Ўзбекистон Республикаси • Россия Федерацияси • Ўзбекистон ва Россия иқтисодий алоқаларининг ривожланиши www.arxiv.uz 1.Ўзбекистон Республикаси • Ўзбекистон (расман: “ Ўзбекистон Республикаси ") Марказий Осиёда жойлашган мамлакатдир . • Ўзбекистоннинг пойтахти — Тошкент шаҳри . Давлат тили — Ўзбек тили . Майдони — 448,95 минг км2 . Аҳоли сони (2011) — 28,555,000. Пул бирлиги — сўм . • Ўзбекистон пойтахт Тошкент шаҳри , 12 та вилоят в a Қорақалпоғистон Республикасидан иборат . www.arxiv.uz Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан сўнг ўзининг мустақил ривожланиш йўлини танлади ва иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга оширишга киришди. Бу жараёнда қисқа давр мобайнида шундай ривожланиш йўли учун пойдевор яратилди. Бунга кўра бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамойили Республикамиз Президенти томонидан таклиф қилинди. www.arxiv.uz Тараққиётнинг «ўзбек модели» 1. Иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, ўзига хос ички қонунларга мувофиқ ривожланиши. 2. Давлат бош ислоҳотчи, иқтисодий ўзгаришларнинг ташаббускори. 3. Қонун устуворлиги, қонун олдида ҳамманинг бараварлиги ва ҳамманинг қонунга бўйсуниши. 4. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг барча босқичларида кучли ижти моий сиёсат юритиш, аҳолининг муҳтож табақаларини ижтимоий ҳимоя лашнинг устуворлиги. 5. Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ва изчил равишда ўтиш, яъни ислоҳотларни инқилобий сакрашларсиз амалга ошириш. www.arxiv.uz Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, “... айни пайтда биз ўз вақтида танлаб олган иқтисодий тараққиёт моделининг нақадар тўғри эканини ва амалда ўзини тўла оқлаганини ҳаётнинг ўзи яна ва яна тасдиқлаб бермоқда” www.arxiv.uz • Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларида МДҲдаги бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқли равиш да, ишлаб чиқариш ва аҳоли турмуш даражасининг кескин пасайиб, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари ҳаддан зиёд ошиб кетишига йўл қўйилмасликка эришди. 1991–1995 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши, МДҲ давлатлари ўртасида энг паст кўрсаткич – 18,8% ни ташкил этди. Ҳолбуки, ушбу кўрсаткич Россияда – 53%, Украинада – 52%, Беларусда – 54,6%, Қозоғистонда эса 75,4% га тенг бўлди. www.arxiv.uz • Мамлакатимизда 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб миллий валю танинг муомалага киритилиши, мустақил бюджет-солиқ сиёсатининг амалга оширилиши, нархларни эркинлаштириш жараёнининг ниҳоясига етказилиши ва шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича кўрилган чора- тадбирлар истеъ мол нархлари инфляциясини 7–8% га тушириш имконини берди, бу эса қулай инвестиция муҳитини яхшилаш ва инвестицияларни рағбатлантиришдаги муҳим омиллардан бири бўлди. www.arxiv.uz • ХХ аср 90-йилларининг биринчи ярмида собиқ Иттифоқ республика ларидаги аксарият саноат корхоналари фаолиятининг тўхтаб қолиши ва уларнинг банкротга учраши хомашё ва бутловчи қисмларга бўлган буюртмаларининг каттагина қисмидан маҳрум бўлган Ўзбекистон саноат корхоналарининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Бундай вазият таркибий кайта куришлар, саноатни диверсификация қилиш ва экспорт бозорларини янгитдан белгилаб олишни талаб этадиган давр мобайнида саноат ишлаб чикаришининг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг вақтинча камайишига олиб келди. www.arxiv.uz • Ёқилғи мустақиллигини таъминлаш ҳамда нефть ва газни қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш дастури доирасида, истиқлол йилларида энг замонавий технологияларга эга бўлган хорижий компаниялар билан ҳамкорликда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи («Текнип», Франция) ва Шўртан газкимё мажмуаси («АББ») барпо этилди, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ реконструкция қилинди. Газ-кимё тармоғининг ташкил этилиши табиий газни қайта ишлашни чуқурлаштириш ва турдош тармоқ ларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ри вожлантириш имконини яратди. www.arxiv.uz • Ўтиш даврининг мураккаб шароитида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари, хусусан, нефть, газ, олтин қазиб олиш, рангли металлургия, кимё ва нефть-кимё саноатини жадал ривожлантириш учун давлат барча шарт- шароитларни яратиб берди. Натижада чуқур сифат ўзгаришлари рўй берди ва Ўзбекистон саноатининг тармоқ таркиби диверсификациялашди ва мутаносиблашди. www.arxiv.uz 2. Россия Федерацияси • Россияда 1992 йилдан бошлаб бозор иқтисодиётига ўтишнинг неолиберал сиёсати – “фалажли даволаш” шакли қўлланилди. Бунда аксарият товарлар ва хизматлар нархини эркинлаштириш, давлат мулкини тасарруфдан чиқариш ва хусусийлаштириш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги давлат монополиясини бекор қилиш каби чора- тадбирлар амалга оширилди. www.arxiv.uz • ХХ асрнинг 90-йилларида Россия иқтисодиёти учун ялпи ички маҳсулот ҳажми ва ишлаб чиқариш имкониятларининг қисқариши каби хусусиятлар хос бўлди. Бу даврда Россия ЯИМ 1,4 бараварга қисқарди ва 1991 йилга нисбатан 62,5% ни ташкил этди. Миллий иқтисодиётдаги энг чуқур пасайиш қайта ишлаш саноати тармоқларида содир бўлди ва ишлаб чиқариш ҳажми икки бараварга қисқарди. Ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши талабга салбий таъсир кўрсатди, айниқса, ярим фабрикат маҳсулотларга бўлган талаб кескин пасайди. 1990– 1998 йилларда капитал қўйилмалар қиймати 4 баравар қисқарди. www.arxiv.uz • Аҳоли истеъмоли 1/5 га қисқарди. Истеъмолнинг асосини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил эта бошлади. Бу турдаги маҳсулотларнинг жами истеъмолдаги улуши 52% га етди, шундан 9% и нон маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келарди. Шу билан бирга аҳоли томонидан сифатли озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмоли 40-50% га қисқарди. Аҳолининг ярмида оқсил ва витаминлар истеъмоли илмий асосланган меъёрдан паст даражага тушиб кетди. Бундай ҳолат озиқ-овқат маҳсулотлари қувватлилиги даражасида ҳам кузатилди. Жон бошига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли даражаси бўйича Россия жаҳонда 1990 йиллардаги 6–7 ўриндан 45–ўринга тушиб қолди. Истеъмол даражасидаги бундай кескин салбий ўзгаришлар аҳолининг асосий қисмининг даромадлари камайиб кетиши билан боғлиқ. www.arxiv.uz • ХХ асрнинг 90-йилларида Россиянинг марказлашган режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиши минтақалардаги муаммоларнинг кескинлашувига олиб келди ва иқтисодий қолоқ минтақаларнинг рўйхати кенгайди. Иқтисодий ривожланиш даражаси бўйича ҳам минтақалар ички бозордан деинтеграциялашиб, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликларини ривожлантирдилар. www.arxiv.uz • 90-йилларда Россия иқтисодиётида долларизация жараёни ҳам авж олди. Аҳоли қўлидаги долларлар қиймати нақд пул массасси қийматига деярли тенглашиб қолди. Хорижий валюта жамғариш воситаси вазифаси билан биргаликда тўлов воситаси вазифасини ҳам бажарди. Бу эса миллий пул бирлигини барқарорлаштириш жараёнига салбий таъсир кўрсатди. www.arxiv.uz • 1990 йилларнинг охирига келиб иқтисодий вазият ўзгара бошлади. Сиёсий ҳолатнинг барқарорлашуви иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратди. Мисол учун, 1990–2000 йилларда Россияда ЯИМ ҳажми йилига ўртача 4,8% га пасайган бўлса, 2000– 2004 йилларда ўртача 6,1% га ўсди. www.arxiv.uz Россия макроиқтисодий ривожланишининг кўрсаткичлари динамикаси (1990 йилга нисбатан %да) www.arxiv.uz Россия ҳукуматининг фикрича, иқтисодиётни модерниза циялаш ғояси қуйидаги беш устувор йўналишга эга: ёқилғи ишлаб чиқа риш тиббиёт технологиялари ва фармацевтика ядро энергетикаси информацион технология космос ва телекоммуникация www.arxiv.uz 3. Ўзбекистон ва Россия иқтисодий алоқаларининг ривожланиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик алоқалари иккала мамлакат ўртасида 1992 йил 20 мартда ўрнатилган дипломатик муносабатлардан кейин бошланди. Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий муносабатлар узоқ муддатли стратегик аҳамиятга эга. 1991 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон ва Россия ўртасида 160 дан ортиқ халқаро шартнома ва 40 дан ортиқ бошқа ҳужжатлар имзоланди. www.arxiv.uz Ўзбекистон ва Россия иқтисодий алоқалари икки ва кўптомонлама келишувлар асосида амалга оширилади. Икки томонлама келишувларнинг асосини 1992 йил 13 ноябрда қабул қилинган “Савдо муносабатлари тўғрисидаги” келишув ташкил этади. www.arxiv.uz Ўзбекистон ва Россия ташқи савдо айланмаси, млн. Долл. www.arxiv.uz • Ўзбекистон Россиядан механик ускуналар, хизматлар, электр асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари, каучук ва резина маҳсулотлари, оптик асбоб-ускуналар, фармацевтика маҳсулот ларини импорт қилади. • Ўзбекистонда Россия нинг капитали иштирокида 300 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналар и фаолият кўрсатади . www.arxiv.uz • Ўзбекистон ва Россия ўртасида кўплаб инвестицион лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланган ва амал қилмоқда. Қуйидагилар шулар жумласидандир: Устюртда геология қидирув ишларини олиб бориш лойиҳаси – 105 млн. долл. («Газпром» ОАЖ), Хаузакда Қандим конини ўзлаштириш – 100 млн. долл. («Лукойл»), «Уздунр о бита» компаниясида уяли алоқа тизимини кенгайтириш – 98 млн. долл. (МТС). • Ўзбекистонда 714 дан ортиқ (800 млн. доллардан ортиқ устав фондига эга) қўшма ва соф Россия капиталига асосланган корхоналар фаолият олиб боради. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha