Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 104.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон-Япония муносабатлари

Купить
Ўзбекистон-Япония муносабатлари  Reja:  1. Ўзбекистон мустакилликка эришгач Япония билан хамкорлиги  2. Япония билан кўшма корхоналар  3. Японияга И.А.Каримовнинг сафари ва натижаси  Ўзбекистон Шарқнинг энг ривожланган мамлакати бўлган Япония билан ҳам ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда. 1994 йил 16- 19 май кунлари Ўзбекистон давлат делегацияси расмий ташриф билан Японияда бўлди. Сафар пайтида Ўзбекистон билан Япония ўртасида муносабатларнинг асосий тамойиллари ҳақида қўшма баёнот, ташқи ишлар бўйича муносабатлар ҳақида ҳужжат имзоланди. Ўзбекистон делегацияси машҳур Панасоник концернида бўлди ва унинг раҳбарияти билан Ўзбекистонда шўъба очишга келишилди. Республикамиз шаҳарларида Панасоник маҳсулотларини сотиш йўлга қўйилди.  Ўзбекистонда Япониянинг дунёга машҳур "Мицуи ва КО ЛТД", "Мицубиси корпорейшн", "Сумитото корпорейшн", "Томен корпорейшн", "Чори" каби компанияларининг доимий ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда. Улар билан Ўзбекистон ташқи иқтисодий вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган. Япония ҳукумати Кўкдумалоқ нефть-газ конденсати конини ўзлаштиришда, Бухорода нефтни қайта ишлаш заводини қуришда, Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводини таъмирлашда, телеалоқа тармоқларини таъмирлашда ўз сармоялари билан қатнашмоқда. Фақат 1994 йилда 40 нафардан ортиқ ёшлар Японияда малака ошириб қайтдилар.  Ўзбекистон - Япония ҳамкорлигининг молиявий-иқтисодий томони республика иқтисодини ислоҳ қилишда муҳим роль ўйнайди. Ўз навбатида Япония томони Ўзбекистонга Марказий Осиёда асосий геосиёсий ҳолатга ҳамда Япония учун катта аҳамиятга эга бўлган мамлакат сифатида қарамоқда.  . ЯПОНИЯГА САФАР  2002 йилнинг июль ойида Президент Ислом Каримовнинг Японияга қилган ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юқори даражада эканлигини намойиш этди.  Ташриф натижасида ўзбек-япон муносабатлари сифат жиҳатдан янги даражага кўтарилиб, Ўзбекистоннинг Япония билан муносабатларига стратегик шериклик мақоми берилган эди. Бундай мақом Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан муносабатларининг муҳимлик даражасига кўра энг юқоридир.  Шундай қилиб, ўтган давр мобайнида, асосан иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлган Ўзбекистон – Япония ҳамкорлиги шаклан янгалана бошлади. Ўзбекистон – Япония иккитомонлама муносабатларида уларнинг сиёсий таркибини тўлдириш бўйича аниқ тенденция пайдо бўлди. Ўзбекистон – Япония икки томонлама муносабатларида иқтисодий оғиш сиёсий ҳамкорлик томонга йўналтирила бошланди. Ушбу бурилиш Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Япония Бош вазири Дзюничиро Коидзуми томонидан имзоланган Япония ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма Баёнотда ўз тасдиғини топди.  Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида меъёрий- ҳуқуқий базани мустаҳкамлашга кўмаклашувчи бир қатор ҳужжатлар (жами 14 та) имзоланди. Юқорида таъкидланган ҳужжатлардан ташқари «Ўзбекистон Республикаси ва Япония иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга кўмаклашиш тўғрисида қўшма баёнот»ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Иккала томон ҳам халқаро антитеррористик коалиция фаолиятидаги бир-бирининг фаол иштирокини юқори баҳолайди. Ўзбекистон Япониянинг Осиёдаги каби, бутун дунёда хавфсизликни таъминлашда янада фаолроқ роль ўйнашга интилишини, ўз навбатида Япония томони ҳам Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муқим шериги деб ҳисоблайди ва минтақада ядро қуролидан холи ҳудуд яратишга ва халқаро терроризмга қарши курашишга оид Ўзбекистон ташаббусини ҳар томонлама қў  Ўзбекистон ва Япония БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Бизнинг мамлакатимиз Японияни БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо сифатида қабул қилиш ташаббусини илгари сурган ва шу позицияни қаттиқ ҳимоя қилади. Ўзбекистон Афғонистонни иқтисодий қайта тиклашга масалаларига бағишланган Токио анжумани ишида фаол иштирок этди.  Бугунги кунда Ўзбекистон - Япония муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганлигини таъкидлаш мумкин. 2007 йил апрель ойининг сўнгги кунларида Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Акира Амарини бошчилигидаги йирик саноатчи ва тижоратчилардан иборат делегациянинг Ўзбекистонда бўлиши икки мамлакат ўртасида амалий ишлар ривож топаётганлигидан далолат беради. Япониянинг Марказий Осиёда геосиёсий манфаатлари мавжуд. Аммо кунчиқар мамлакатнинг манфаатлари минтақада тинчлик ва ҳамкорликнинг бузилишига йўналтирилмаган. Япония бу минтақадаги барча республикаларнинг миллий давлатчилик анъаналари, давлатчилик тузумини қўллаб- қувватлайди  . Шу нуқти-назардан Япониянинг Марказий Осиёдаги геосиёсий манфаатлари иқтисодий мазмунда эканлиги маълум бўлади. Ўзбекистонга яхши маълумки, Қозоғистон Япониянинг Марказий Осиёдаги асосий иқтисодий шериги ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам Япон сармоясини ўз иқтисодиётига жалб этишдан жуда манфаатдор. Шу нуқтаи-назардан Акира Амарини бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha