Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Идея национальной независимости

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураши

Купить
• Мавзу: Ўзбекистонни н г диний экстремизм ва терроризмга қарши кураши. www.arxiv.uz • Ўзбекистон Республикаси "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Қ онуни ( 15 декабрь 2000 йил , № 167-II ): • Т ерроризм - сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жавобгарлик назарда Дунёда, хусусан Марказий Осиёда ақидапарастлик, экстремизм ва халқаро терроризм таҳдидлари, уларни бартараф этиш борасида минтақавий ҳамкорликни кучайтиришнинг зарур вазифалари www.arxiv.uz Ақидапарастлик (ақида - арабча – ишонч) муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни ҳамда уларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллаш ва уринишни англатади. У муайян қонун ва қоидалар таъсир доирасини сунъий равишда кенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади. У ёки бу ҳодиса, қоида ёки тамойилни мутлақлаштиришга асосланган ёндашувни ижтимоий ҳаётнинг истаган соҳасидан топиш мумкин. www.arxiv.uz «Экстремизм» (экстремизм – французча «еxtremisme», лотинча «extremus» - кескин, сўнгги) остида муайян жамиятда қабул қилинган қонун-қоидалар га зид бўлган ғояларни тарғиб ва амал қилиш тушунилади. Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомлар тизимини инкор эти б, уларга зид бўлган «ғоялар» ва амаллар ни агрессив тарзда тарғиб қилишдир. Масалан, Марказий Осиёда диний экстремистлар мазкур минтақа халқлари учун анъанавий бўлган ханафийлик мазҳаби ва мотур и дия ақидаларини рад этиб, мусулмонларга сиёсийлаштирилган ваҳҳобий-салафий лик оқими ғояларини сингдиришга уринмоқда. www.arxiv.uz Террор изм – Қўрқитиш ва зўравонлик ишлатишни англатувчи ижтимоий феномендир. Сиёсий терроризм муайян ижтимоий гуруҳ манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима, қўрқув уйғотиш ва ҳ.к.) ишлатиш билан боғлиқ. www.arxiv.uz • Афсуски, 2010 йилда Марказий Осиёда ҳам ақидапараст жангарилар томонидан қатор хунрезликлар амалга оширилди. Жумладан, 3 сентябрда Тожикистон Республикаси Хўжанд шаҳрида террорчи-худкуш портловчи модда тўлдирилган автомашинани туман ички ишлар бўлими ёнида портлатиб юборди. 19 сентябрь куни Тожикистоннинг Гарм вилоятида террорчилар томонидан 25 нафар ҳарбий хизматчи ўлдирилди. 1 декабрда эса Хатлон вилояти Болжувон тумани Дўланамайдон қишлоғида бўлган отишмадан ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларнинг бир неча ходими халок бўлган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Халқаро терроризм нинг характерли жиҳатлари: - трансмиллий аҳамиятга эга террорчилик ҳаракатлари содир этилаётгани ; - турли мамлакатлар ҳудудидаги террорчи гуруҳлар орасида мустаҳкам ахборот ва ёлланма жангариларни алмашиш, компьютер технологияларидан тарғибот-ташвиқот ва ёллаш ишларида кенг фойдаланишни йўлга қўйилгани ; - террорчиларни тайёрлашга мўлжалланган махсус лагерларнинг мавжудлиги ; - йирик молиявий манбаларга эгалиги. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозир дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилотлари мавжуд бўл иб, уларнинг 80 % ислом дини ниқоби остида фаолият юритади. Бундай ташкилотларнинг энг йириклари қаторига «ал- Қоида», «Мусулмон биродарлар», «Ҳизбут- таҳрир» , «ал-Жиҳод ал-Исломий», «ат-Такфир ва - л-Ҳижра» (Миср), « Ҳ избуллоҳ» (Ливан), «ХАМАС» (Фаластин), «Абу Сайёф» (Филиппин), «Озод Ачех», «Лашкари жиҳод» (Индонезия), «Қуролли исломий ҳаракат» (Жазоир) кабиларни киритиш мумкин. www.arxiv.uz • Минтақада ҳозирги кунда фаолияти кузатилаётган диний экстремистик гуруҳлар қаторига «Туркистон ислом ҳаракати», «Ҳизбут таҳрир», «Акромийлар», «Нурчилар» ва «Таблиғчилар» киради. www.arxiv.uz • Диний-экстремистик гуруҳларнинг бош мақсади - «халифалик» ёки «ислом амирлиги» давлати тузиш шиори остида сиёсий ҳокимиятни эгаллашдир. Ушбу мақсадга етиш йўлида аҳолига ҳанафийлик мазхабига зид мутаассиб ғояларни сингдириш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, ҳукуматга тайзиқ ўтказиш, аҳоли ичида қўрқув, парокандалик ҳамда давлатга нисбатан ишончсизлик уйғотиш ҳамда республика раҳбарияти томонидан диний соҳада олиб борилаётган сиёсатни обрўсизлантириш каби оралиқ мақсадларга бўйсиндирилган фаолият олиб борилади. www.arxiv.uz • Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари: • экстремистик руҳдаги адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш • хуфия гуруҳлар тузиш ва фаолиятини йқлга қўйиш • яширин диний «ҳужраларда» ўқиётганларга мутаассиб тушунчаларни сингдириш • ижтимоий-сиёсий ҳолатни кескин қоралаш, давлат ва диний идора вакилларини обрўсизлантириш • террорчилик ҳаракатлари ўтказиш www.arxiv.uz • «Ўзбекистон ислом ҳаракати» гуруҳи 1996 йили ташкил топган. Унинг таркибига 1992-93 йили фаолиятига барҳам берилган қатор диний- экстремистик гуруҳларнинг фаоллари кирган. Гуруҳнинг ҳаракат дастури қурол кучи билан Марказий Осиёда «Буюк Ислом халифалигини» тиклаш, мазкур жараёнга Кавказ ва Россия Федерациясининг Волгабўйи республикаларини жалб қилишни назарда тутади. Ўзбекистондаги ички сиёсий вазиятни ишдан чиқариш учун восита сифатида қўпорувчилик, террорчилик ҳаракатлари амалга ошириш ва турли иғво тарқатишдан фойдаланади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • “ Салафийлик” (арабча- “аждодлар”) ислом тарихининг турли даврларида ижтимоий ҳаётни дастлабки мусулмонлар (ас -салаф ас-солиҳ) турмуш тарзига монанд равишда ўзгартиришга даъват қилувчи ислом уламоларининг умумий номланиши ҳисобланади. • Дастлабки салафийлар Аҳмад ибн Ханбалнинг диний-фалсафий мактаби тарафдорлари бўлган. “Салафийлик”нинг асосчиларидан бири Аҳмад ибн Таймия (ҳисобланади. У гўёки асрлар давомида исломга турли бидъатлар кириб қолганини иддао қилиб, жамият ва мусулмонларнинг кундалик турмуш тарзини Қуръон ва суннага асосланган ҳолда қатъий тартибга солиш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурди. Ўз фатволаридан бирида у “давлатни шариат асосида бошқармаётган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш мумкинлигини” ёқлаб чиққан эди. www.arxiv.uz • Салафийлар ислом жамият қурилиши ва давлатчиликнинг асоси бўлиши керак, деб ҳисоблаган ҳолда ҳокимият тепасига “ҳақиқий мусулмонлар”ни чиқариш учун фаол ҳаракат қилишни ташвиқ қилади. Бу йўлда “салафийлик”нинг замонавий етакчилари: • одамлар онги, тафаккури ва турмуш тарзидан миллий қадрият ва урф- одатларни сиқиб чиқариш; • шариат аҳкомларига кўр-кўрона амал қилинишини таъминлаш, амал қилмаганларга нисбатан қаттиқ жазо қўллаш; • муқаддас жойларни зиёрат қилишни тақиқлаш; • давлат қонунларини Қуръон ва сунна талаблари асосида ўзгартиришдек мақсадларни кўзлаб ҳаракат қилмоқдалар. www.arxiv.uz • «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» (“Ислом озодлик партияси”). Ташкилотга 1953 йилда Тақийиддин Набаҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. • Даставвал ўзига Фаластинни яҳудийлардан озод қилишни мақсад қилган Набаҳоний, кейинчалик мусулмон давлатларини бирлаштирувчи халифалик давлатини қуришни партиянинг стратегияси деб эълон қилди. • Набаҳоний ва унинг издоши Абдул Қаддим Заллумнинг «Ислом низоми», «Ислом давлати», «Халифалик», «Исломий оламга қайноқ нидолар» ва «Ҳизбут таҳрирнинг тушунчалари», «Демократия – куфр низоми», ва «Сиёсий онг» каби асарларида дунёвий давлат тамойиллари қораланган, демократия, конституция, сайлов каби сиёсий институтлар инкор қилинган ҳолда, турли мамлакатларда радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш, давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда халифаликка • ХТга аъзо бўлаётган номзод ҳар қандай шароитда ҳам “ҳизб” фаолияти ҳақидаги маълумотни сир сақлаш, фирқа манфаатлари йўлида ота-онаси ва яқинларидан воз кечиши ҳақида қасам ичади. Гуруҳнинг оддий аъзолари ташкилот ғазнасига ўз даромади ҳисобидан 5–20 фоиз миқдорида бадал (таборроъ) тўлашга мажбур қилинади. • Ташкилотнинг «Ал-ваъй» (“онг”) номли ойлик журналининг 2001 йил июнида чоп этилган 170-сонида бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган террорчиларнинг шаҳидлар қаторига киритилгани, гўдаклар, аёллар ва қарияларни ўлдиришга «фатво» берилган. www.arxiv.uz “ Ҳизбут таҳрир” ташкилотини яширин тарқатаётган адабиёт нусхалари www.arxiv.uz • «халифалик давом этиши фарзларнинг гултожиси, бошқа фарзлар усиз амалга ошмайди» «уч кундан ортиқ мусулмонларнинг халифасиз яшашлари ҳаром», деб даъво қилиб, миллиарддан зиёд мусулмонларнинг намозлари, рўзалари, берган закотлари ва машаққат билан амалга оширган ҳаж амалларини беҳудага чиқар иши • Пайғамбар (а.с.)дан ривоят қилинган «оҳод» ҳадисларни инкор қилиши • «умматни ахлоқ билан тарбиялаб бўлмайди» (Т.Набхоний «Такаттул ал-хизбий»), «фазодаги ва иккала (Шимолий ва Жанубий) қутбдаги мусулмонлардан намоз ва рўза соқит бўлади» (гўёки у жойларда вақт билинмаслиги сабабли) каби ақидавий даъволари • Қуръонда «Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз» дейилган, Муҳаммад (с.а.в.)нинг «Мен улуғ аҳлоқларни тўлиқ амалга оширмоқ учун юборилдим», деган ҳадислари умматни тарбиялашда аҳлоқнинг ўрнини б • «Акромийлар» асосчиси –Акром Йўлдошев (1963 йили Андижон шаҳрида туғилган) «жиҳодчилар»нинг ғоявий раҳнамоси Абдували Мирзаев шогирдларидан бўлиб, 1990-йилларда «Ҳизбут таҳрир»нинг маҳаллий раҳбаридан сабоқ олган. «Акромийлар»нинг асл ғояси – исломий бошқарув шаклидаги давлатни барпо этиш ҳисобланиб, бунинг учун босқичма-босқич ҳаракат қилиш, аввал Фарғона водийсида халифалик тузуми барпо этиш ва кейинчалик уни минтақанинг бошқа ҳудудларига ёйиш мақсад қилинган. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Мусулмон дунёси да диний-экстремистик ва террористик ташкилотларнинг фаолияти 1970-80 йиллардан фаол тус олган. Хусус ан, Миср Араб Республикаси учун диний экстремизм ва терроризм ҳақиқий муаммога айланди. Кейинроқ ушбу жараён Тунисни қамраб олди. Жазоирдаги диний экстремистик ташкилотларнинг қўпорувчилик фаолияти туфайли минглаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган бўлса, радикал исломчилар ҳокимиятни эгаллаб олган Суданда ички ижтимоий-сиёсий барқарорлик мутлақо издан чиққан. Турли-туман геосиёсий ва диний-мафкуравий сабабларга кўра, Фаластин, Ироқ да диний экстремизм билан боғлиқ террорчилик ҳаракатлари дан катта зарар кўрмоқда. www.arxiv.uz Марказий Осиёга диний экстремизм кириб келишида айнан Афғонистон ўзига хос дарвоза вазифасини ўтади. М интақада ҳозир да ку й ида ги диний экстремистик гуруҳлар фаолият кўрсатадилар: 1. Ўзбекистон/Туркистон ислом ҳаракати» (ЎИҲ), 2. Ҳизбут таҳрир ал-исломий 3 Акромийлар 4 Нурчилар 5 Таблиғчилар. Кейинги йилларда илгари ЎИҲ таркибида бўлган, ҳозирда мустақил фаолият юритаётган «жиҳодий жамоатлар» мавжудлиги ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Мазкур жамоатлардан бири 2004 йили Тошкент ва Бухорода террорчилик ҳаракатларини амалга оширди. Ҳозирда кўпроқ «Ҳизбут таҳрир», «Акромийлар» ва ЎИҲ гуруҳларининг фаоллиги кузатилмоқда . www.arxiv.uz Афғонистон - Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний-экстремистлар учун плацдармга айланди www.arxiv.uz Диний экстремистик руҳдаги террорчи ташкилотларнинг Ўзбекистондаги стратегик мақсадлари шариатга асосланган теократик давлат тузиш бўлиб, бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилади: - аҳолини кенг кўламда «исломийлаштириш»; - ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш; - динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш; - хорижда фаолият юритаётган диний-экстремистик ташкилотлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, улар имкониятидан гуруҳ жангариларини тайёрлашда ва фаолиятни моддий-техник таъминлашда фойдаланиш. www.arxiv.uz Диний экстремистик руҳдаги террорчи ташкилотларнинг Ўзбекистондаги стратегик мақсадлари диний ахкомларга асосланган теократик давлат тузиш бўлиб, бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилади: - аҳолини кенг кўламда «исломийлаштириш»; - ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш; - динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш; - хорижда фаолият юритаётган диний-экстремистик ташкилотлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, улар имкониятидан гуруҳ жангариларини тайёрлашда ва фаолиятни моддий-техник таъминлашда фойдаланиш. www.arxiv.uz Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари - диний экс тремистик руҳдаги, шу жумладан, «жиҳод», «шаҳидлик» ғоялари тарғиб қилинган варақа, адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш ; - яширин «ҳужраларда» ўқиётганларга радикал исломий тушунчаларни сингдириш ; - Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ҳолатни кескин қоралаш, - расмий диний тузилмаларни обрўсизлантириш ; - яширин гуруҳлар тузиш ва унинг аъзоларини махсус (даъват, қўпорувчилик ва ҳ.к.) тайёргарликдан ўтказиш ; - ўз тарафдорларини давлат структураларига киритишга уриниш ; - аёллардан иборат ячейкаларни кучайтириш ; - террор воситаларидан фойдаланиш. www.arxiv.uz Марказий Осиёда ҳаракат қилаётган диний-экстремистик ташкилотларнинг фаолиятида кузатилаётган тенденциялар: 1. Радикаллашув (2004 йил баҳор ва ёз фаслларида «жиҳодчилар» Тошкент ва Бухорода ўз-ўзини портлатиш усули билан террорчилик содир этиши, 2005 йил май ойида Андижон воқеаларида «акромийлар» бегуноҳ одамлардан «жонли девор» сифатида фойдаланиши ва ҳ.к.). 2. Ахборот курашини фаоллашуви («инсон ҳуқуқлари» ташкилотлари орқали «Ҳизбут таҳрир» гуруҳи аъзоларининг гўёки диний эркинликлари поймол этилаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилиши, «акромийлар»ни жаҳон афкор оммасига «мусулмон тадбиркорлар», «халқ вакиллари» сифатида танитишга уриниш ва ҳ.к.). 3. Тарафдорларни кўпайтириш учун аҳоли ичида хайрия ишлари ўтказиш («акромийлар»нинг маълум миқдорда эҳтиёжмандларга ёрдам бериши, 2005 йил Қу Марказий Осиёда диний экстремизмнинг тарқалиши сабаблари 1. Айрим геосиёсий доираларнинг минтақада беқарорлик келтириб чиқариш орқали ўз таъсир доирасини кучайтиришга қаратилган ҳаракатлари (ғарб ОАВ Андижон воқеалари бўйича Ўзбекистонга «ахборот ҳужуми» уюштиргани, баъзи Ғарб давлатлари саъй-ҳаракати билан террорчилар «сиёсий қочоқлар» мақомида Руминияга олиб чиқиб кетилгани ва ҳ.к.). 2. Минтақавий давлатларнинг мазкур муаммога турлича ёндашуви (масалан, Қирғизистонда диний-экстремистик ташкилотларга қарши жиддий чоралар кўрилаётгани йўқлиги сабабли мазкур давлат ҳудуди «Ҳизбут таҳрир» ва «таблиғчилар» ташкилотлари учун минтақавий плацдармга айлангани, Андижонда амалга оширган «акромийлар» шу мамлакатда махсус тайёргарликдан ўтган ва ҳ.к.) 3. Минтақавий ички омиллар (1990-йиллар бошидаги Ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, ёшларни турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирлар - жойларда ижтимоий-сиёсий, диний вазиятнинг доимий мониторинги ва таҳлилини ташкил этиш, вазиятни барқарорлигини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар орасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш; - ўқув муассассалари, маҳалла йиғинлари, корхона ва ташкилотларда ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш; - жойларда масжид ва алоҳида уйларда ноқонуний диний таълим бериш ҳолатларига барҳам бериш; - таълим муассасаларида «Тинчлик энг олий неъмат», «Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ», «Диний- экстремистик оқимлар – давлат ва жамиятга таҳдид» ка - маҳаллий ОАВда ҳуқуқшунослар ва исломшунос олимлар иштирокида диний экстремизм ғояларининг жамиятга таҳдиди ва исломга зид экани ҳақида давра суҳбатлари уюштириш, халқаро терроризм ҳамда диний экстремизм ғоялари замирида ғаразли геосиёсий мақсадлар ётганлиги, ақидапарастлар исломни бузиб талқин қилишларини асосли тарзда фош этувчи чиқишларни тизимли ташкил этиш; - «Ҳомийлар ва шифокорлар» йили дастури асосида ҳокимият, корхона, ташкилот ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакиллари имкониятларини уйғунлаштирган ҳолда хайрия фаолиятини кучайтириш орқали экстремистлар учун «фаолият майдонини» торайтириш ва йўққа чиқариш. - диний-экстремистик оқимлар таркибида содир этган жинояти учун жазо ўтаган, ҳозирда тузалиш йўлига кирган ва амнистия туфайли озодликка чиққан шахсларни ақи Дин миллий маънавиятнинг таркибий қисми, миллатни бирлаштириб турувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бир тилда гаплашадиган, умумий тарих ва ягона давлатга эга бўлган, аммо турли динлар ёки конфессияларга эътиқод қиладиган миллатлар ҳамон ички бирликни таъминлай олмаётгани, кичкина бир сабаб қайта-қайта низоли вазиятлар ва фуқаролар урушининг келиб чиқишига замин яратаётгани ва мамлакатлар ўз тараққиётида ўнлаб йилларга орқада қолиб кетаётгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради. www.arxiv.uz Глобаллашув шароитида миллий хавсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари : диний мазмундаги маҳсулотларни муомаладан чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари www.arxiv.uz • I . Диний ақидапарастларнинг эркин оммапоб адабиётлари (сохта диний- маърифий) • II. Ханафийлик мазҳабига зид бўлган ёки анъанавий ислом таълимотларига қарама- қарши адабиётлар • III. Давлат сиёсатига қарши ташвиқот адабиётлари • IV. Конфессиялараро муносабатларга шубҳа ва душманларча муносабатни қўзғатувчи адабиётлар www.arxiv.uz Ўзбекистонда тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш ёки хориждан олиб киришга рухсат этилмаган диний мазмундаги адабиётларнинг нашр қилинган жойи бўйича нисбатиЎ зб еки сто н д а 1 9 ; 7 % Хорижда 251; 93% www.arxiv.uz Ўзбекистонда тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш ёки хориждан олиб киришга рухсат этилмаган диний мазмундаги адабиётларнинг нашр қилинган давлатлар бўйича нисбатиБош қа давлатлар 69 - 26% Саудия Арабистони 15 - 6% Турк ия 14 - 5% Россия 31 - 11% Ном аълум 129 - 48% Ўрта Осиё 12 - 4% www.arxiv.uz Ўзбекистонда нашр этилган диний мазмундаги адабиётлар (199 4 -200 9 йиллар) • Изоҳ: Чизмага ўрнатилган тартибда чоп этилмаган диний мазмундаги адабиётлар киритилмаган6 5 7 6 20 21 31 36 30 70 126 153 69 79 101 101 0 20 40 60 80 100 120 140 160 180 1994 1995 1996 1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 www.arxiv.uz Ўзбекистонда тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш ёки хориждан олиб киришга рухсат этилмаган диний мазмундаги адабиётларда норасмий диний ташкилотларнинг улушиАҳм адия 10 - 9% Мусулм он б иродарлар 9 - 8% Ва ҳҳ об ийлик 20 - 19% Нурчилар жам оаси 30 - 28% Ҳизб ут та ҳрир 36 - 33% Табли ғ 2 - 2% Ак ром ийлар 1 - 1% www.arxiv.uz Ўзбекистон Республика ҳудудига олиб кириш , фойдаланиш ва тарқатишга мўлжалланган диний мазмундаги маҳсулотларнинг йиллар бўйича кўрсаткичлари (2009-2010 йиллар) 841 25 35 921 855 56 249 11801805 0 217 2022 1349 91 354 1803 05001000150020002500 Китоблар Журнал Дисклар Жами Китоблар Журнал Дисклар Жами 2009 йил 2010 йилИсломга оид Ноисломий www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiya masalasiga an’anaviy va zamonaviy yondashuvlar
  • Yangi O‘zbekiston yuksalishining ma’naviy-axloqiy negizlari
  • Yoshlarning mafkuraviy immunitetini mustahkamlash shart-sharoitlari
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha