Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 15 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Пищевая технология

Продавец

Bohodir Jalolov

Озиқ-овқат хавфсизлиги

Купить
Озиқ- овқат хавфсизлиги ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Глобал пандемия озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Сифатли озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бу борада кафолатланган захирани яратиш ва уларни бозорга узлуксиз етказиб бериш ҳамда нарх- наво барқарорлигини таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратилади. Бунинг учун Ҳукумат ва ҳокимликлар томонидан барча чоралар кўрилади ҳамда бу масала Президентнинг доимий назоратида бўлади. Камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин оширишдир. Бунда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўрт ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ У ҳатто валютанинг етишмаслиги, четдан маҳсулотларни олиб киришда эмбарго (бошқа мамлакатлар томонидан тўсиқлар қўйиш) нархларнинг ўсишига боғлиқ бўлмаган бўлиши керак.Озиқ- овқат хавфсизлигига эришишнинг асосий мақсади ички ва ташқи салбий таъсирга боғлиқ бўлмаган ҳолда қайта ишловчи корхоналарни хомашё, аҳолини- озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдир.Озиқ- овқат хавфсизлиги бу иқтисодиётнинг шундай ҳолати бўлиб, бунда жаҳон бозорлари тебранишларидан қатъий назар бир томондан, илмий асосланган кўрсаткичларга мос миқдорларда, иккинчи томондан тиббий меъёрлар даражасида истеъмолни қондириш учун шарт- шароит яратилган ҳолда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш кафолатланади. ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Ҳар бир инсон учун озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли бўлиши (етарли миқдорда унинг таклифи) Аҳоли барча ижтимоий тоифалари, шу жумладан кам таминланган аҳоли томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишнинг иқтисодий жиҳатдан имконияти (истеъмолчилик талабининг тўлов қобилияти) Меъёрда овқатланиш учун юқори сифатли маҳсулотларни истеъмол қилишнинг етарли миқдорда бўлишиОзиқ- овқат хавфсизлигига эришишнинг муҳим шартлари: ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Биринчи бор 1974 йилда Жаҳон озиқ- овқат саммитида таклиф қилинган бўлиб, “ озиқ- овқат истеъмолининг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ва нархларнинг ўзгаришларини қоплаш учун асосий озиқ- овқатларнинг дунёда етарли жамғармалари ҳар доим мавжудлигини ” англатади. 1996 йилда Жаҳон Озиқ- овқат хавфсизлиги саммити озиқ- овқат хавфсизлигини шарт сифатида белгилади: “ ...барча одамлар ўз озиқланиш эҳтиёжлари ва шахсий ҳоҳишларига биноан ҳамда фаол ва соғлом ҳаётни таъминлаш учун етарли хавфсиз ва тўйимли миқдорда озиқ-овқат иқтисодиймаҳсулотларига моддий ва жиҳатдан эга бўла олиши”. • 2001 йилда озиқ- овқат хавфсизлиги ғоясига моддий ва иқтисодий имкониятдан ташқари ижтимоий имконият тушунчаси ҳам қўшилди. Ҳозирги ФАО белгилаган тушунча мазк ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Барқарорлик: озиқ- овқат таъминоти узилмаслиги учун аҳоли, оила ёки алоҳида шахс ҳар доим озиқ- овқатга эга бўла олиши лозим. Улар кутилмаган ҳодисалар (масалан, иқтисодий ёки иқлимий бўҳрон) ёки циклик ҳодисалар (масалан, иқлимий озиқ- овқат танқислиги) туфайли озиқ- овқатдан узилиб қолмаслиги лозим. Озиқ-овқат етишмаслиги шундай вазиятки, аҳоли меъёрда ўсиш, ривожланиш ҳамда фаол турмуш тарзи учун зарур бўлган хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқатларни етарли миқдорда ололмайди. Озиқ- овқат мавжудлиги: зарур сифатли озиқ- овқат маҳсулотларининг зарур миқдорда ички ишлаб чиқариш ёки импорт орқали (шу қатори озиқавий кўмак) таъминоти. Озиқ- овқат мавжудлигининг энг кўп қўлланилувчи воситаси калорияларда ҳисобланувчи жон бошига кундалик энергия сарфидир (КЭС). Барқ ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Озиқ- овқатга эга бўла олиш:М о д д и й и м к о н и я т И қ т и с о д и й и м к о н и я т И ж т и м о и й и м к о н и я тОзиқ-овқатнинг моддий имконияти озиқ- овқат маҳсулотлари истеъмолчилар талаб қилган миқдор ва танловда бозорда мавжудлиги ҳамда аҳолини озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун инфратузилма бўлишини назарда тутади. Иқтисодий аҳолининг имконият барча ижтимоий қатламлари етарли миқдорда озиқ- овқат маҳсулотларини харид қилишга қурби етишини билдиради. Бошқача айтганда, иқтисодий имконият уй хўжаликлар озиқ- овқат хариди учун етарли даромадга эгалиги ва мамлакат озиқ- овқат импорти учун етарли хорижий валютага эгалигини билдиради. Ижтимоий имконият маданият ёки диндан қатъи назар, бутун аҳоли одилона тарзда озиқ- овқат таъминланишини а ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Узоқ умр кўриш ёшини узайтириш Озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш механизмиДавлат Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли МАМЛАКАТНИНГ ОЗИҚ-ОВҚАТ СИЁСАТИ ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МАҚСАДИ Барча аҳолини озиқ-овқат билан таъминланганлиги Асосий вазифалар Нарх Солиқлар Субсидиялар Бошқалар Сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини максимал ҳажмда ищлаб чиқаришни таъминлаш Аҳолини етарли даромадлар билан таъминланганлиги ФАО маълумотларига кўра • Йод ва темир моддаси танқислиги сурункалиқониқарсиз озиқланишни кучайтириб, мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотини икки фоиздан тўрт фоизгача камайишига сабаб бўлади. • Туғилишда кам вазн, энергия ва оқсил етишмаслиги ҳамда ҳаётий зарур витаминлар ва минерал моддаларнинг йўқлиги сабабли инсон ҳаёти давомида жисмоний ва ўрганиш қобилиятининг қисқариши туфайли меҳнат унумдорлиги пасайиши ялпи миллий маҳсулотнинг беш фоизидан ўн фоизигача бўлган қисмининг йўқотилишига олиб келиши мумкин. • Озиқланишнинг ижобий томонга ўзгариши ялпи ички маҳсулотга бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Шри Ланкада оқсил истеъмолининг бир фоизга ошиши узоқ муддат давомида ялпиички маҳсулотни 0,49 фоизга ўсишини таъминлади.• Бутун дунёда қониқарсиз озиқланишга йўлиққан аҳолининг улуши 2019 й ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Озиқ- овқат хавфсизлигининг субъектларига кўра даражалари глобал худудлараро давлатлараро давлат маҳаллий аҳоли гуруҳлари оила (уй хўжаликлари) ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Ички омилларОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ОМИЛЛАРИ Агросаноат ишлаб чиқариши Озиқ- овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш Қишлоқ хўжалиги Озиқ- овқат ва қайта ишлаш саноати АСМнинг бошқа соҳалари Етарлилик Ассортимент Сифат Ташқи омиллар Сиёсий Иқтисодий Ижтимоий Экологик Ҳуқуқий Институци онал Фан- техника тараққиётии Доимо мавжуд бўлган Шартли- доимий мавжуд бўлган Маълум вақтда мавжуд бўлган Дунёнинг кўп мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш қишлоқ хўжалиги ва савдо тармоғида стратегия ва дастурларнинг татбиқига боғлиқ. Уларни тўртта гуруҳга бўлиш мумкин: Ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш сиёсати Савдо сиёсати Истеъмолни қўллаб- қувватлаш стратегиялари Озиқа моддалар таъминоти дастурлари ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ биринчи даража • жон бошига тўғри келадиган ўртача суткалик истеъмолни 1800-2300 ккал- га тенг бўлишини назарда тутади, бу сурункали тўйиб овқатланмасликни енгиб ўтиш учун етарли ҳисобланади иккинчи даража • аҳоли жон бошига суткалик истеъмол 2300-2800 ккал бўлганда озиқ- овқат ресурслари ҳажми шундай унда эпизодик очлик эълон қилишлар рад этилади ва аҳоли сонининг мустаҳкам ўсиши таъминланади учинчи даража • жон бошига суткасига 2800-3600 ккал истеъмол қилиш, озиқ- овқат ресурслари аҳолининг барқарор овқатланиш эҳтиёжини қондириш учун етарли эканлигини билдиради тўртинчи даражада • аҳоли жон бошига суткасига 2300-3500 ккал тўғри келади ва озиқ-овқат маҳсулотлари оқсиллар, витаминлар ва бошқа муҳим таркибий элементлар бўйича мажбурий тарзда мувозанатлашиши ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Т/р Мезонлар Тавсифи 1 Юқори даражада таъминланган озиқ- овқат хавфсизлиги Озиқ- овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланиш, халқаро озиқ- овқат бозорларига олиб чиқишда захира ва қувватларининг етарлилиги 2 Барқарор озиқ-овқат хавфсизлиги Асосий озиқ- овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминланиш, халқаро озиқ- овқат бозорларига олиб чиқиш 3 Озиқ- овқат хавфсизлиги Озиқ- овқат маҳсулотлари билан таъминланиш, чегаравий меъёрлар даражасида, ундан ортиқчаси қўшни мамлакатлардан олиб кирилади 4 Озиқ- овқат хавфсизлигига таҳдид Инқироз ҳолатининг мавжудлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмаган 5 Озиқ- овқат таъминотининг ҳалокатли бўсағаси Мамлакат озиқ- овқат таъминотида тўлиқ четдан олиб киришга боғланиб қолган 6 Озиқ- овқат таъминотида ҳалокат Очарчилик ҳола ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ 1) тўйиб овқатланмаслик» - инсон етарли овқат миқдорини қабул қилмайди 2) «баланслашмаган овқатланиш» (етарли миқдорда бўлмаган ва/ёки таркибида кам протеинлар) овқатланиш сифати организм эҳтиёжига мос бўлмаган ҳолат. Баланслашмаган овқатланишнинг асоратларини ўлчаш мумкин, масалан, болаларда бўй ва вазн ўсишининг орқада қолиши, ката ёшдагиларда тана оғирлигининг паст индекси 3) овқатланишда микроэлементларнинг етишмаслиги, «яширин очлик»- инсон озиқ-овқат билан бирга етарли миқдорда бир ёки бир неча зарур микроэлементлар, масалан витамин ва/ёки минералларни олмаслик ҳолати 4) «иккиламчи тўйиб овқатланмаслик»- инсон соғлиғининг маълум бир ҳолати ёки бошқа бирон- бир сабабларга кўра овқатни қабул қила олмаслик ёки ҳазм қила олмаслик ҳолати 5) «тўйиб овқатла Гуруҳлар Индекс Индикатор ва унинг қисқача тавсифи Болалар Ўсишдан орқада қолиш Ёшга нисбатан бўй пастлиги (сурункали тўйиб овқат емаслик ва очлик ҳамда қашшоқликдан келиб чиққан ўсишдан орқада қолиш) Гипотрофия Бўйга нисбатан оғирликнинг камлиги (кучли тўйиб овқатланмаслик) Тана оғирлигининг етишмаслиги Ёшга нисбатан оғирликнинг камлиги MIAC- Елка ҳажмининг етишмаслиги Елка айланасининг кичиклиги (очлик) LBW Кам тана вазни билан тирик туғилганлар фоизи Гемералопия А витаминининг етишмаслиги TGR Қалқонсимон безнинг катталашиши (йод етишмаслиги) Катта ёшдагилар Тана вазни индекси ТВИ<18.5 Паст ТВИ (сурункали тўйиб овқатланмаслик) ортиқча вазн ТВИ > 25 семизлик ТВИ > 30 UIE Йоднинг кам ажралиши (йод етишмаслиги) Аёллар ва болалар Анемия Темир етишмаслигиОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ Овқа ОЗИҚ- ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТУШУНЧАСИ бугунги кунда табиатга бефарқ муносабат, унга антропоген таъсирнинг кучайиб бориши, исрофгарчилик, илғор ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги озиқ-овқат баланси бўйича фарқнинг ўсаётгани, иқлим ўзгаришлари қатор салбий омилларни келтириб чиқаряпти. Ноз-неъматларимиз, чучук сув, уммонлар, ўрмонлар, биологик хилма-хиллик кескин суръатларда камайиб бормоқда, ер унумдорлиги пасайиб, тупроқ деградацияга учраётир. Оқибатда, БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда жаҳон аҳолисининг 815 миллион нафари оч қолаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу сони 2 млрд. кишига етади. Уларнинг 12,9 фоизи ривожланаётган мамлакатларда яшайди. Беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг 45 фоизи айнан тўйиб овқат емаслик натижасида келиб чиқаётир. Ҳозирги кунда ҳар йили 3,1 нафар бола айнан шу сабаб ҳаётдан кўз юммоқда. Сайёрамиздаги ҳар тўрт боланинг бир нафари ўз ёшига нисбатан ўсмай қолгани аниқланган. Мактаб ёшидаги 66 млн. ўғил-қиз дарсларга беихтиёр оч келади. Шулардан 23 млн.и Африкада истиқомат қилади. Қишлоқ хўжалиги дунёдаги энг катта иш берувчи тармоқдир. Бугун курраи замин аҳолисининг 40 фоизи айнан шу соҳа орқали тирикчилик қилади. Бу қашшоқ қишлоқлардаги оилалар учун даромад келтирувчи ва бандликни таъминловчи асосий манбадир. Ривожланаётган мамлакатларда асосан лалми бўлган беш миллион кичик фермер хўжаликлари озиқ-овқатнинг 80 фоизини етказиб беради. Шундай экан, мазкур жабҳага инвестиция киритиш аҳоли қатламлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш қаторида маҳаллий ва ташқи бозорларга маҳсулот етказиб бериш бўйича мамлакат имкониятларини оширади. Яқинда БМТ томонидан соҳада яна бир ташаббусга қўл урилди. Яъни озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигига қарши курашиш бўйича глобал кампания эълон қилинди. Бу ҳам айнан озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилади. Ушбу тузилманинг Атроф-муҳит бўйича ташкилоти(ЮНЕП) маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича 1,3 млрд. тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ташлаб юборилар экан.(Бунга қайсидир маънода ўзимиз ҳам тўйларимиздаги исрофгарчиликлар орқали “ҳисса“ қўшмоқдамиз. Бежизга бундай тадбирларни ихчамлаштириш бўйича ишлар олиб борилмаяпти). Неъматларнинг бундай исроф қилинишидек мантиқсиз ҳолатга барҳам бериш учун биринчи навбатда уларни сақлаш шароитларини ўзгартириш таклиф этиляпти. “ Қотган нон? Бир ёғи чириган олма? Моғор босган пишлоқ? Бундай маҳсулотлар билан нима қилиш керак? Кўпчилик уларни ташлаб юборади. Дунёдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми чиқинди идишларида ётади. Жаҳон иқтисодиёти бундан ҳар йили қарийб триллион доллар зарар кўряпти”, - деб ёзади БМТ. Ташкилот статистикасига кўра, дунёда ҳар йили қарийб тўрт млрд. тонна озиқ-овқат ишлаб чиқарилади, агар улардан оқилона фойдаланилиб, тақсимланса,бу аслида сайёра аҳлининг барчасига етган бўларди. Юқоридаги каби омиллар туфайли дунё озиқ-овқат бозорларида нарх-наво кўтарилиб боряпти. Охирги ўн йилда кузатилган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози эса мазкур муаммонинг кескин тус олишига сабаб бўлди. Унинг асоратлари ҳамон сезиляпти. Давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиёсати қачон самара беради? Қачонки, маҳсулот ишлаб чиқариш ва импорт қилиш даражалари оқилона уйғунлаштирилса, бу борада аҳоли учун кафолатланган имкониятлар яратилса, халқаро прагматик ҳамкорлик алоқаларни ривожлантирилса, даврий равишда янгиланиб турадиган озиқ-овқат захирасини яратишга ҳам қаратилган бўлса. Шундай экан, озиқ-овқат хавфсизлигини масаласи барча давлатлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам мустақиллиги, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш гарови ҳисобланади. Юртимизда бу муаммо ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган. Зеро, айни пайтда озиқ-oвқaт мaҳcyлoтлapигa бўлгaн тaлaб oшяпти, aҳoли coни ўсиши асносида жoн бoшигa иcтeъмoл кўпаймоқда.30 4704 1025 28 05 31 35 05 25 626018 Маълумки, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг етакчи тармоғи саналади. Унда 3,6 миллион киши, яъни иқтисодиётда банд бўлганларнинг 27 фоизи ишлайди. ЯИМда тармоқ улуши 32 фоизга тенг бўлса, соҳада фойдаланиладиган ер майдонлари республика ҳудудининг 45 фоизини эгаллайди. Ҳозирги вақтда 180 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари 80 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинмоқда. қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг 62 фоизи пахта-тўқимачиликда, 8 фоизи чорвачиликда ва 7,5 фоизи мева-сабзавотчиликдир. Шулар қаторида соҳани янада ривожлантириш, фермерлар даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш борасида фойдаланилмаётган бир қатор имкониятлар мавжуд. Давлат раҳбарининг 2018 йил 16 январдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва айни пайтда ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегияси шу нуқтаи-назардан долзарбдир. Масалан, стратегияда Ўзбекистонда 2018 йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганларнинг улуши 6,3 фоизни ташкил этиши кўрсатиб ўтилган. Ушбу улушни 2021 йилгача 5, 2025 йилга келиб 3 фоизгача камайтириш, 2030 йилга бориб ноль даражага тушириш устувор вазифа этиб белгиланган. Хўш, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини пасайтириш, сифат ва хавфсизлигини таъминлаш, чайқовчилик ҳолатларига чек қўйиш, бюрократияни бартараф этиш, хорижий инвесторлар ва ҳамкорлар билан мунтазам мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги барча муаммо ва сунъий ғовларга чек қўйилмоқда. Бинобарин, мутахассислар сифатида, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидагиларни таклиф этилмоқда: - қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли, самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг юқори бўлишига эришиш; - қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур ҳажмларда етиштирилиши йўлида сувдан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш. 17Э Ъ ТИ Б О Р И Н ГИ З УЧУН Р АХ М А Т
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona testlari
  • Sutni qayta ishlash va sut maxsulotlarini olish mexanizatsiyalash va avtomatlashtirish
  • Mahsulotlarning sifati haqida tushuncha
  • Экструзия усули билан йилига 3 млн. пагонометр 5сим томирли кабель ишлаб чиқариш бўлимини лойиҳалаш
  • ПВХ композицидан иш унумдорлиги 95 кг соат булган гранула ишлаб чиқарадиган икки шнекли гранулятор линиясини лойихалаш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha