Профессионал таълимда услубий ишларни олиб боришда ўқув меъёрий ҳужжатлар (Тўрткўл кўп тармоқли техникуми)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЬЛИМИ  БОШҚАРУВ
ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ  ИНСТИТУТИ
“Инновацион таълим технологиялари” кафедраси
Профессионал таълими тизимида кадрларининг малакасини
ошириш курси
МАВЗУ:  Профессионал таълимда услубий ишларни олиб боришда
ўқув меъёрий ҳужжатлар (Тўрткўл кўп тармоқли техникуми)
Бажарди : Ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосарлари
гурухининг тингловчиси
(Тингловчининг Ф.И.Ш.)
Раҳбар:                                           
Кафедра мудири:                         
Тошкент БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШБИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ ХУЗУРИДАГИ
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР, КАСБ-ҲУНАР ТАЬЛИМИ  БОШҚАРУВ
ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ  ИНСТИТУТИ
“Инновацион таълим технологиялари” кафедраси
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ
Т О П Ш И Р И Қ  В А Р А Қ А С И
Тингловчи : Алиакбаров Зокир Азатович .
Фаолият   юритувчи   таълим   муассасаси:   Ажиниёз   номидаги   Нукус   давлат
педагогика институти ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми.
Фаолият тури:  Ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари
Диплом бўйича мутахассислиги:   Миллий истиқлол ғояси Ҳуқуқ ва маънавият
асослари.        
Илмий даражаси:  Йўқ.
Битирув   малакани   иши   мавзуси:   Профессионал   таълимда   услубий   ишларни
олиб боришда ўқув меъёрий ҳужжатлар.
Кириш.   Таълим муассасаси тўғрисида маълумот бериш, мавзунинг долзарблиги,
мақсади ва вазифаларини ёритиш.
1-боб.  Профессионал таълимда давлат сиёсати.
2-боб.  Компетентлик ёндашув асосида ўқув амалиётини амалга ошириш.
Мавзу олинган сана:                                                           “ 08 ” апрель 2022 й.
Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш санаси :            “____” апрель 2022 й.
Тингловчи:                               
                                
Раҳбар:                                                     
Кафедра мудири:                          т.ф.н     
Раҳбар хулосаси:  
__________________________________________________________    АННОТАЦИЯ
Мазкур битирув малакавий иш  Профессионал таълимда услубий ишларни
олиб боришда  ўқув меъёрий ҳужжатларни юритилиши деб номланган бўлиб, у 2
та   боб,   4   та   параграф,   хулоса,   таклифлар   ва   фойдаланилган   адабиётлар
рўйхатидан иборат.
Битирув   малакавий   ишнинг   кириш   қисмида   Профессионал   таълим
муассасаларининг   ўқув услубий ишларни самарали ташкил этишда тутган ўрни
очиб берилган, мавзунинг долзарблигини ёритилган, мақсад ва вазифалари баён
этилган, назарий ва амалий аҳамияти келтирлган. 
Мазкур   ишнинг   биринчи   бобида   Профессионал   таълимда   давлат
сиёсати   ёритиб   берилган.   Унинг   иккинчи   бобида   Компетентлик   ёндашув
асосида ўқув амалиётини амалга ошириш  ёритиб берилган.
                  Битирув   малакавий   ишнинг   хулоса   қисмида   Тўрткўл   кўп   тармоқли
техникумида   таълим   жараёнини     ташкил   этиш   учун   ишнинг   мазмуни   ва
моҳиятидан   келиб   чиққан   тарзда   умумлаштирилган.   Мазкур   масала   бўйича
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштиришга доир
аниқ таклифлар берилган.  
                  Профессионал   таълим   муассасаларида   ўқув   услубий   ишларни   ташкил
этишнинг   мақсади   таълим   жараёнининг   самарадорлигини   ошириш,   таълимда
кўзланган   натижаларга   эришишдан   иборат   бўлади .   Буларнинг   барчасини
инобатга   олган   тарзда   ушбу   малака   ишнинг   мавзуси   айнан   “ Профессионал
таълимда   услубий   ишларни   олиб   боришда   ўқув   меъёрий   ҳужжатлари ”   деб
номланди.   Битирув   малакавий   ишни   тайёрлашда   фонд   материаллари,   раҳбарий
адабиётлар,   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар,   илмий   ва   оммавий   адабиётлардан
фойдаланилган. МУНДАРИЖА
Бититув малака иш боблари ва параграфлари Бети
Кириш    Битирув малакавий ишнинг долзарблиги
1-3
1 - б о б .   П р о ф е с с и о н а л   т а ъ л и м д а   д а в л а т   с и ё с а т и .
1 . 1   П р о ф е с с и о н а л   т а ъ л и м   т и з и м и н и н г   х и з м а т
к ў р с а т и ш   с о ҳ а л а р и д а г и   с ў н г и     и с л о ҳ а т л а р   .
1.2.     Ажиниёз   номидаги   Нукус   давлат   педагогика   институти
ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми туғрисида маълумот
2 - б о б .   К о м п е т е н л и к     ё н д а ш у в   а с о с и д а   ў қ у в
а м а л и ё т и н и   а м а л г а   о ш и р и ш .
2 . 1 .   Ажиниёз   номидаги   Нукус   давлат   педагогика   институти
ҳузуридаги   Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникуми   услубий   ишларни
олиб боришда ўқув меъёрий ҳужжатлар .
2 . 2 .   Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   ўқув   услубий
ишларни ташкил  этишда  инновацион ёндашув нинг ахамияти
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ Жамиятимизда   олиб   борилаётган   ислоҳотлар   натижасида   профессионал
таълим   тизимида   жуда   катта   ўзгаришлар   амалга   оширилмоқда.   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   2019   йил   6   сентябрдаги   “Профессионал   таълим
тизимини   янада   такомиллаштиришга   доир   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида”ги   ПФ-5812-сон   Фармони   талабларидан   келиб   чиққан   ҳолда   таълим
муассасалари   фаолиятини   сарҳисоб   қилиш,   ютуқ   ва   камчиликлардан   тўғри
хулоса   чикқариш,   фақат   олдинга   интилиш,   кўп   йиллик   истиқболли   режалар
тузиш   ва   уни   сидқи   дилдан   амалга   ошириш,   таълим   жараёнида   самарали
йўлларни   излаш   ва   тадбиқ   этиш,   ўсиб   келаётган   ёш   авлодни   маънавий   етук
инсон қилиб тарбиялаш ҳар бир раҳбарнинг бевосита бурчидир.
  Қорақалпоғистон   Республикаси   Ажиниёз   номидаги   Нукус   давлат
педагогика институти ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми 2020 йилдан
ўз   фаолиятини   бошлаган.   Тўрткўл   кўп   тармоқли   Техникум   1973   йилда   ташкил
топган,   қуввати   900   ўқувчига   мўлжалланган.   Асосий   3   та   бино   бўлиб   бош
биноси   4   каватдан   2   таси   3   каватдан   иборат,   асосий   ўқув   биноси   450   ўринга
мўлжалланган,   220   ўринли   талабалар   ўтоқхонаси,   300   ўринли   мажлислар   зали,
120   ўринли   ошхона,   80   ўринли   кутубхона   (12202   китоб   фонди),   спорт   зал   ва
спорт майдончаси 250 ўринга мулжалланган. Бугунги кунда 2 курсда 127 нафар
ўқувчи ўқишни давом қилдирмоқда, 2021-2022 ўқув йили учун 82 нафар ўқувчи
қабул   қилинди.   Техникумда   7   та   мутахассислик   бўйича   яъни   1.   Бухгалтерия
ҳисоби   ва   аудит,   2.   Компютер   инжиниринг,   3.   Ветеринария   медицинаси,   4.
Кимёвий технология, 5. Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш, 6. Молия, 7.
Автомобил   транспортига   техник   ҳизмат   кўрсатиш   йўналишлари     бўйича   жами
209   нафар   ўқувчи   таълим-тарбия   олиб,   профессионал   таълим   сирларини
ўрганмоқдалар    
Малакавий ишнинг мақсади -    Профессионал таълимда услубий ишларни
олиб   боришда   ўқув   меъёрий   ҳужжатларини   юритилишини   самарали   ташкил
этиш   орқали   таълим   сифатини   янада   ошириш     ҳамда   эгаллаган   билимларини
амалиётда қўллаш бўйича  таклифлар ишлаб чиқиш. Юқоридаги мақсаддан келиб чиққан ҳолда малакавий иш олдига қуйидаги
вазифалар  қўйилди: 	     
Ўзбекистон Республикасида профессионал таълим жараёнини ташкил
этишга   доир   маълумотларни   тўплаш,   меъёрий-ҳукуқий   ҳужжатларни     таҳлил
қилиш ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларни ўрганиш. 	
	     
хорижий   тажрибаларни   ўрганиш   ҳамда   малака   ошириш   мобайнида
олган билим ва кўникмалар асосида техникумнинг истиқболли   йўналишларини
белгилаш.	
	     
Амалдаги   ўқув-услубий   қўлланмаларнинг   ҳолатини   ўрганиш   ва
таҳлил қилиш.	
	     
Бугунги   кун   талабларига   мос   келадиган   ўқув-услубий   қўлланмалар
яратишга таклиф бериш.	
	     
таълим жараёнини ташкил этиш йўл харитасини ишлаб чиқиш;
  Битирув   малакавий   ишнинг   амалий   аҳамияти.   Профессионал   таълим
муассасаларида   хорижий   давлатлар   тажрибасини   ўрганиш   асосида   услубий
ишларни  ташкил этиш ва бошқаришга хизмат қилади.  
I боб. Профессионал таълимда давлат сиёсати.  1.1.   Профессионал таълим тизимининг ҳизмат кўрсатиш соҳаларидаги
сўнги ислоҳатлар.  
Республикамизда   амалга   оширилаётган   кенг   кўламли
ислоҳотлар,хусусан   иқтисодиёт   тармоқларига   киритилаётган   инновацион
технологик   жараёнлар,   тадбиркорлик,   кичик   бизнесни   қўллаб-қувватлашнинг
янгича   ёндошувлари   натижасида   яратилаётган   янги   технологик   иш   ўринлари
ўрта   бўғин   кадрларини   тайёрловчи   янги   турдаги   профессионал   таълими
муассасалари тармоғини шакллантиришни тақазо этади.
Бунинг учун техникумда асосан талаб даражасига жавоб бермайдиган ўз
устида   ишламайдиган   кадрлардан   воз   кечиб,     малакали       мутахассис     кадрлар
билан   таъминлаш   зарур.     Ишлаб   чиқариш   устахонасида   тайёрлов   йўналишлари
бўйича   мутахассисликлар   тайёрлаш   учун   зарур   бўлган     жихозлар   билан
таъминлаш,  ўқув хоналарини замон  талаблари орқали жихозлаш лозим.
Таълимнинг сифат самарадорлигига таъсир этадиган барча омиллар (давлат
таълим стандартлари, ўқув дастурлари, ўқитиш методикалари ва технолгиялари,
ўқув  дидактик   воситалар   ва  ҳ.к.)   ни   иш   берувчиларнинг   мувофиқлаштирадиган
комиссияси   томонидан   қайта   кўриб   чиқилиб,   замонавий   талаблардан   келиб
чиқиб,   тегишли   ўзгартиришлар   киритиш   билан   амалга   оширилади,   яъни
профессионал   стандарт   ишлаб   чиқилади.   Шу   асосда   модулли   ўқув   режалари
тузилади. 
  Профессионал   таълим   муассасаларида   т аълим   тизимини
модернизациялаш   учун   берилаётган   касбларга   оид   электрон   ахборот-таълим
ресурсларини   яратиш,   ўқитишнинг   мавжуд   ва   янги   технологик   шаклларини
ўзаро   мувофиқлаштириш,ўқув   ҳамда   мутахассислик   фанлари   асосларининг
ўқувчилар   томонидан   мустақил   ўзлаштирилиши   учун   қулай   педагогик   ва
технологик шарт-шароитларни вужудга келтириши керак.
Ўзбекистон   Республикасида   узлуксиз   бошланғич,   ўрта   ва   ўрта   махсус
профессионал   таълим   тўғрисидаги   Вазирлар   Маҳкамасининг   2020   йил   7
августдаги   466-сон   қарори   қабул   қилинган.   Ушбу   Низом   Ўзбекистон Республикасида   узлуксиз   бошланғич,   ўрта   ва   ўрта   махсус   профессионал
таълимни   (кейинги   ўринларда   профессионал   таълим   деб   аталади)   ташкил   этиш
ва амалга ошириш тартибини белгилайди. 
Техникумлар   —   Халқаро   таснифлагичнинг   5-даражасига   мос   келувчи
таълим   дастурлари   асосида   олий   таълим   тизими   билан   интеграциялашган   ўрта
махсус   профессионал   таълим   босқичида   кадрлар   тайёрлайдиган,   олий   таълим
муассасалари ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасалари ҳисобланади.
Техникум   ўз   фаолиятини   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   ва
қонунлари,   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси   палаталарининг
қарорлари,   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   фармонлари,   қарорлари
ва   фармойишлари,   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
қарорлари   ва   фармойишлари,   бошқа   қонун   ҳужжатлари   ҳамда   ушбу   Устав
асосида амалга оширади.
Техникумлар   тегишли   вазирлик,   идора   ва   ташкилотларнинг   тизимидаги
ташкилий   тузилма   ҳисобланади,   фаолияти   маҳаллий   ва   хорижий   грантлар,
таълим   хизматларини   кўрсатиш,   ишлаб   чиқариш   ва   бошқа   фаолият   турларидан
олинган   даромадлар,   юридик   ва   жисмоний   шахсларнинг   ҳомийлик   маблағлари,
қонун   ҳужжатларида   тақиқланмаган   бошқа   манбалар   маблағлари   асосида
молиялаштирилади.
Тегишли вазирлик,  идора ва ташкилотлар техникум  ўқувчиларини касбий
таълим   жараёнида   амалий   кўникмаларини   шакллантиришда,   меҳнат   бозорида
Халқаро   таснифлагичнинг   5-даражасига   мос   келувчи   мутахассисларга   (кейинги
ўринларда   —   мутахассислар)   бўлган   эҳтиёжни   аниқлашда,   битирувчиларни   иш
билан таъминлашда кўмаклашади.
Тўрткўл кўп тармоқли техникуми нинг расмий номланиши:
а)   давлат   тилида:   Ажиниёз   номидаги   Нукус   давлат   педагогика   институти
ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми 
тўлиқ номи: «Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги
Тўрткўл кўп тармоқли техникуми», қисқартирилган номи — «ТКТТ» ;
б )  инглиз   тилида :  тўлиқ   номи :   « Turtkul multidisciplinary technical school under the Nukus State 
Pedagogical Institute named after Ajiniyaz »,  қисқартирилган   номи  — « ТМТ  » ;
в) рус тилида:
тўлиқ номи:   « Турткульский многопрофильный техникум при Нукусском 
государственном педагогическом институте имени Ажинияза  », қисқартирилган 
номи — « ТМТ ».
Техникумнинг   жойлашган   жойи   Қорақалпоғистон   Республикаси   Тўрткўл
тумани Беруний кўчаси 28 уй.
Техникумларнинг   асосий   мақсади:   кадрлар   тайёрлаш   Халқаро
таснифлагичнинг   камида   3   ёки   4-даражасига   мос   таълим   дастурларини
тамомлаган,   умумий   ўрта   маълумотга   эга   бўлган   шахслар   ҳисобидан   «Ҳаёт
давомида   таълим   олиш»   принципи   асосида   шакллантирилган   гуруҳларда
мутахассисликларнинг   мураккаблигидан   келиб   чиққан   ҳолда   2   йилдан   кам
бўлмаган   муддатда   кундузги,   кечки   ва   сиртқи   таълим   шаклларида   давлат
буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш;
кадрлар   буюртмаси   асосида   профессионал   касбий   малакага   эга   бўлган   кадрлар
тайёрлаш:
1.2. Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти
хухуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми тўғрисида
маълумот.
 
Қорақалпоғистон   Республикаси   Ажиниёз   номидаги   Нукус   давлат
педагогика институти ҳузуридаги Тўрткўл кўп тармоқли техникуми 2020 йилдан
ўз фаолиятини бошлаган. Техникум биноси 1973 йилда ташкил топган, қуввати
900   ўқувчига   мўлжалланган.   Асосий   3   та   бино   бўлиб   бош   биноси   4   каватдан   2
таси   3   каватдан   иборат,   асосий   ўқув   биноси   450   ўринга   мўлжалланган,   220
ўринли талабалар ўтоқхонаси, 300 ўринли мажлислар зали, 120 ўринли ошхона,
80   ўринли   кутубхона   (12202   китоб   фонди),   спорт   зал   ва   спорт   майдончаси   250
ўринга мулжалланган.  Бугунги кунда Тўрткўл кўп тармоқли техникумида кундузги бўлимда 7   та
мутахассислик   бўйича   184   нафар   ўқувчи   яъни   1.   Бухгалтерия   ҳисоби   ва   аудит
йўналишида   54   нафар   ўқувчи,   2.   Компютер   инжиниринг   йўналишида   45   нафар
ўқувчи,   3.   Ветеринария   медицинаси   йўналишида   27   нафар   ўқувчи,   4.   Кимёвий
технология йўналишида 11 нафар ўқувчи, 5. Экология ва атроф  муҳитни ҳимоя
қилиш йўналишида 24 нафар ўқувчи, 6. Молия йўналишида 16 нафар ўқувчи, 7.
Автомобил   транспортига   техник   ҳизмат   кўрсатиш   йўналишида   7   нафар   ўқувчи
ва   сиртқи   бўлим   кутубхоначилик   йўналишида   25   нафар   ўқувчи     жами   209
нафар   ўқувчи   таълим-тарбия   олиб,   профессионал   таълим   сирларини
ўрганмоқдалар
Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   жами   17   нафар   олий   маълумотли
ўқитувчилар,   катта     ўқитувчи     2   нафар     ва   13   нафар   олий   маълумотли
мутахассислар,   2   нафари   ишлаб   чиқариш   таълими   усталари   хисобланади.
Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   жами   7   та   касблар   мавжуд   бўлиб,   барча
касбларда   ўқув   амалиётлари,   ишлаб   чиқариш   амалиётлари   мавжуд   бўлиб,
техникум ва ташкилотларда намунали ташкил этилган.
Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   услубий   ишларни   ташкил   этишда
халқаро   тажрибаларнинг   ўрни   бўлакча   жумладан,   фанини   ўзлаштиришида
дарслик,   ўқув   ва   услубий   қўлланмалар,   маъруза   матнлари,   тарқатма
материаллар,   электрон   материаллар,   слайдлар   ва   ўқув   фильмлари
фойдаланилади.   Бунда   мос   равишда   илғор   педагогик   технологиялар   ва
интерфаол усуллардан  ф ойдаланилади.
Шахсга   йўналтирилган   таълим.   Бу   таълим   ўз   моҳиятига   кўра   таълим
жараёнининг   барча   иштирокчиларини   тўлақонли   ривожланишларини   кўзда
тутади.  Бу  эса  таълимни лойиҳалаштирилаётганда,   албатта,  маълум  бир  таълим
олувчининг   шахсини   эмас,   аввало,   келгусидаги   мутахассислик   фаолияти   билан
боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашилишни назарда тутади.
Тизимли   ёндашув.   Таълим   технологияси   тизимнинг   барча   белгиларини
ўзида   мужассам   этмоғи   лозим:   жараённинг   мантиқийлиги,   унинг   барча
бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги. Фаолиятга   йўналтирилган   ёндашув.   Шахснинг   жараёнли   сифатларини
шакллантиришга,   таълим   олувчининг   фаолиятни   активлаштириш   ва
интенсивлаштириш,   ўқув   жараёнида   унинг   барча   қобилияти   ва   имкониятлари,
ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик   ёндашув.   Бу   ёндашув   ўқув   муносабатларини   яратиш
заруриятини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши
ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги   таълимни   ташкил   этиш.   Демократик,   тенглик,   таълим
берувчи   ва   таълим   олувчи   фаолият   мазмунини   шакллантиришда   ва   эришилган
натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни қаратиш
зарурлигини билдиради.
Муаммоли   таълим.   Таълим   мазмунини   муаммоли   тарзда   тақдим   қилиш
орқали   таълим   олувчи   фаолиятини   активлаштириш   усулларидан   бири.   Бунда
илмий   билимни   объектив   қарама-қаршилиги   ва   уни   ҳал   этиш   усулларини,
диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга
уларни ижодий тарзда қўллашни мустақил ижодий фаолияти таъминланади.
Ахборотни   тақдим   қилишнинг   замонавий   воситалари   ва   усулларини
қўллаш- янги компьютер ва ахборот технологияларини ўқув жараёнига қўллаш.
Ўқитишнинг   усуллари   ва   техникаси.   Маъруза   (кириш,   мавзуга   оид,
визуаллаш),   муаммоли   таълим,   кейс-стади,   пинборд,   парадокс   ва   лойиҳалаш
усуллари, амалий ишлар.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари:   диалог, полилог, мулоқот ҳамкорлик ва
ўзаро ўрганишга асосланган фронтал, коллектив ва гуруҳ.
Ўқитиш   воситалари:   ўқитишнинг   анъанавий   шакллари   (дарслик,   маъруза
матни)   билан бир қаторда – компьютер ва ахборот технологиялари.
Коммуникация   усуллари:   тингловчилар   билан   оператив   тескари   алоқага
асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тескари   алоқа   усуллари   ва   воситалари:   кузатиш,   блиц-сўров,   оралиқ   ва
жорий   ва   якунловчи   назорат   натижаларини   таҳлили   асосида   ўқитиш
диагностикаси. Бошқариш   усуллари   ва   воситалари:   ўқув   машғулоти   босқичларини
белгилаб   берувчи   технологик   карта   кўринишидаги   ўқув   машғулотларини
режалаштириш,   қўйилган   мақсадга   эришишда   ўқитувчи   ва   тингловчининг
биргаликдаги   ҳаракати,   нафақат   аудитория   машғулотлари,   балки   аудиториядан
ташқари мустақил ишларнинг назорати дир .
Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   олиб   борилиши   керак   бўлган   ишлар
“Worldskills”   стандартлари   асосида   барча   компетенсияларни   шакллантириш,
“Worldskills”     компетенсиялари   бўйича   янги   замон   талабларига   мос   келувчи
жиҳозлар   билан   таминлаш   режалаштирилган.   Симуляцион   ўқитишни   жорий
этиш,   мавжуд   шарт   –шароитлар   ва   уни   ташкил   этишни   режалаштириш,   ўқув-
методик   ишларни   янада   самаралироқ   ташкил   этиш,   педагогик   инновациялар,
касб-ҳунар   таьлими     бошқарув   ҳамда   педагог   кадрларни   қайта   тайёрлаш   ва
уларнинг   малакасини   ошириш     институтида   олган   билим   ва   кўникмаларимни
техникум   раҳбар   ва   ўқитувчилар   билан     биргаликда   мухокама   қилишни   ўзимга
режа   қилиб   олдим,   малака   ошириш   курсини   тугатиб   ишга   қайтганимдан   сўнг
“Ветеринария   медицинаси”   касбида   симуляцион   ўқитиш   жараёнини   киритиш
бўйича тегиишли ташкилотларга таклифни бермоқчиман.
Ўқув-услубий материалларни шакллантиришишни ташкил этиш ва
назорат қилиш;
Ахборот методик материаллар билан таъминлашни ташкил этиш ва назорат
қилиш
Ўқув   режалаштириш   ҳужжатларининг   юритилишини   умумий   назоратини
олиб бориш
Таълим   мазмунини   илмий-методик   жиҳатдан   қўллаб-қувватлаш   ишларини
назорат қилиш
Ўқув-услубий материаллар электрон банкини яратилишини назорат қилиш Ўқув-методик материалларни  шакллантиришишни ташкил этиш ва назорат қилиш ;
Таълим   ва   ўқитишга
талаблар Педагогик Олий маълумотга эга ва бош е�ки етакчи тоифадаги педагог
Амалий ишлар бўйича
тажрибага талаблар Педагогик иш фаолияти 5 йилдан кам бўлмаган иш тажрибага эга бўлган ҳолатда
Меҳнат қилишга 
рухсат бериш учун 
махсус талаблар Тиббий кўрик хулосаси Профессионал ва шахсий фазилатларга мувофиқлиги хамда 
ижтимоий педагогик фаолиятни тавсифловчи маълумотнома талаб этилади
Қўшимча тавсифлар Касбий ва шахсий сифатларга риоя қилиш
   Ахборот методик материаллар билан таъминлашни ташкил этиш ва назорат қилиш ;  
Меҳнат ҳаракати Ахборот методик материаллар билан таъминлашни ташкил этиш ва назорат қилиш
Электрон таълим ресурсларни тай	
е�рлаш юзасидан раҳбарлик қилиш
Зарурий кўникмалар Ахборот методик материаллари билан таъминлашни ташкил этиш ва назорат 
қилиш
Дарслик, методик қўлланма, ўқув-услубий материалларни ишлаб чиқиш юзасидан 
йўриқнома ва тавсиялар ишлаб чиқиш
Электрон таълим ресурсларни тай
е�рлаш юзасидан методик 
тавсиялар,йўриқномалар ишлаб чиқиш
Ахборот методик материалларни ишлаб чиқиш тартибига риоя қилиш Зарурий билимлар таълим ва дастур ҳужжатларини ишлаб чиқиш тамойиллари ва тартибига амал 
қилиш
Электрон таълим ресурслар турлари ва уларни ишлаб чиқиш тартибига риоя қилиш
Ноширлар билан ишлаш тамойилларига риоя қилиш
Услубий ва ахборот материалларини тизимлаштириш тамойилларига амал қилиш
Таълим мазмунини илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ишларини назорат қилиш;
Меҳнат ҳаракати Педагог кадрларга муаллифлик дастурлари, дарсликлар ишлаб чиқишларини назорат 
қилиш
Танловлар, кўргазмалар ва касб мусобақаларни ўтказишни ташкил этиш
Устахоналарда ва ишлаб чиқаришда санитария гигиена, меҳнат муҳофазаси ва 
хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ишларини ташкил этиш
Зарурий кўникмалар Ўқув жарае�ни ва услубий ишлар самарадорлигини ошириш
Танловлар, кўргазмалар ва касб мусобақаларини ўтказиш ўтказишни ташкил этиш
Зарурий билимлар Таълим ресурсларини яратиш тартиби тўғрисидаги низом талабларини билиш
Услубий ва ахборот материалларини тизимлаштириш тамойиллари
Ноширлар билан ишлаш тамойиллари,
Иш ўринларига қўйилган талаблар Меҳнат мухофазаси қоидаларига риоя қилиш
Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш
Техника хавфсизлиги талабларига риоя қилиш
Ўқув-услубий материаллар электрон банкини яратилишини назорат қилиш;
Меҳнат ҳаракати
Ўқув-услубий материаллар электрон банкини яратилишини назорат қилиш
Зарурий кўникмалар
Ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш
Зарурий билимлар Ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш тартибига риоя 
қилиш
Педагогика, психология, андрогогика қонуниятларига, дидактик 
тамойилларга риоя қилиш II. боб.  Профессионал таълимда методик ишларни самарали ташкил
этишнинг амалий асослари
2.1. Тўрткўл кўп тармоқли  техникуми методик ишлар
самарадорлигининг амалдаги ҳолати ветеринария  медицинаси йўналиши
мисолида  
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI 
OLIY VA O‘RTA  M AXSUS   TA’LIM VAZIRLIGI
AJINIYAZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT
PEDAGOGIKA
INSTITUTI HUZURIDAGI
TO’RTKO’L KO’P TARMOQLI TEXNIKUMI
“Tasdiqlayman”
To’rtko’l ko’p tarmoqli texnikumi direktori
_______________ Z.Yusupova
“__”__________ 20 __  yil
5.63.01.01 - VETERINARIY A  MEDITSINASI 
MUTAXASSISLIGI BO‘YIC H A
ISHLAB CHIQARISH AMALIYOTI
O‘QUV DASTURI
 
Kvalifikatsiya(lar) nomi: Veterinar feldsher (faoliyat turlari 
bo’yicha)
O‘quv rejadagi tartib raqami: 4.04
Ajratilgan soat: 468
To’rtko’l  – 2022      O’quv dasturi To’rtko’l ko’p tarmoqli texnikumining o’quv-uslubiy Kengashining
20   -yil “__”     ____________       __ -son yig’ilishida ma’qullangan va To’rtko’l ko’p
tarmoqli   texnikumining   20     -yil   “__”     ____________     __-son   buyrug’i   bilan
tasdiqlangan.
Tuzuvchila r: B.U.Sharipov Ajiniyaz   nomidagi   Nukus   davlat
pedagogika   instituti   huzuridagi
To’rtko’l   ko’p   tarmoqli   texnikumi
maxsus fan o’qituvchisi
Taqrizchilar
: S.M.Qulumbetov Qoraqalpog’ iston   Respublikasi
Veterinariya   va   chorvachilikni
rivojlantirish   davlat   qo'mitasi
To‘rtko‘l tuman bo’limi rahbari 1. O‘quv dasturiga qo‘yiladigan talablar .
Dastur nomi Ishlab chiqarish amaliyoti
Ajratilgan soat 468
Mavzular soni 39
Dasturning
maqsadi Ushbu   y o‘ n a l i sh   bo‘ yi ch a   m u t a x ass is l a r   t a y yo rl a sh nin g
m u h i m   qi sm i   bo‘l g an   ishlab   chiqarish   ama l i yo t i   -
Samarqand   veterinariya   meditsinasi   texnikumining
vivariysi,   o‘quv-tajriba   xo‘jaligida,   veterinariya
boshqarmalari ,   veterinariya   bo‘limlari,   veterinariya
uchastkalari,   hayvonlar   kasalliklari   tashx i si   va   oziq-ovqat
mahsulotlari   xavfsizligi   davlat   markazlari,   bozorlardagi
veterinariya   sanitariya   e kspertiza   laboratoriyalari,
chorvachilik   mahsulotlarini   qayta   ishlash   korxonalari   v a
chorvachilik   fermer   xo‘jaliklarida   o‘tkaziladi.
O‘quvchilarning   ishlab   chiqarish   amaliyoti   –   belgilangan
joylarda   amaliy   ko‘rgazmali   shakllarida   o‘tkazilib,
o‘quvchilar   tomonidan   muayyan   maxsus   fanlar   turkumini
o‘rganish   jarayonida   olingan   nazariy   bilimlarini
mustahkamlash   va   chuqurlashtirish,   bevosita   korxona,
muassasa,   tashkilotda   ishlab   chiqarish   jarayonini   va   uning
texnologiyalari   bilan   tanishtirish,   mutaxassislik   bo‘yicha
ko‘nikma   va   malakalarini   takomillashtirish,   shuningdek,
kurs   ishlari,   bitiruv   malakaviy   ishlarini   bajarish   uchun
materiallarni   yig‘ish,   jarayonini   takomillashtirish   bo‘yicha
takliflar tayyorlashdan iborat.
O‘zlashtirish
(o‘qitish)
natijalari -amaliyot   dasturida   ko‘zda   tutilgan   topshiriqlarni   to‘liq
bajarilishi;
-amaliyotni   o‘tash   ob’ektidagi   ichki   mehnat   tartib-
qoidalariga bo‘ysunishi;
-mehnat muhofazasi, texnika xavfsizligi va ishlab chiqarish
sanitariya   -gigienik   qoidalarini   o‘rganishi   va   ularga   qat’iy
rioya qilishi;
-kundalik   daftarini   yuritishi,   veterinariyaga   oid   maxsus
hujjatlarni yuritishi;
-chorva   mollari   kasalliklarining   sabablarini   aniqlash,
tashxis qo‘yish tadbirlarida ishtirok etishi; -to‘plangan   ma’lumotlarni   umumlashtirib,   tahlil   qilishi,
yozma   hisobot   berishi   va   amaliyot   bo‘yicha   sinov
topshirishi shart.
Bilimlar  -hayvon   tirikligida   invazion   kasalliklarni   aniqlashni
(diagnoz qo‘yish), o‘lgandan so‘ng farqlovchi (differensial)
aniqlash;
-   xo‘jaliklarda   hayvonlarning   invazion   kasalliklarini
yo‘qotishda   ilg‘or   veterinariya   mutaxassislari   tajribalarini
o‘rganish;
-   kasallik   bo‘lgan   xo‘jalikda   epizootologik   tekshiruvlar
o‘tkazish;
- yuqumli kasalliklarga tashxis qo‘yish;
- karantin chora-tadbirlarini bajarishni tashkil qilish;
-   kasal   hayvonlarni   ambulatoriyada   qabul   qilish,   ularni
ambulatoriya daftarida hisobga olish; 
- diplom oldi amaliyoti tanlangan kasb bo‘yicha bilimlarni
umumlashtirish, mukamallashtirish, 
-   o‘quvchilar   tomonidan   o‘qish   jarayoni da   egallangan
amaliy   bilim   va   ko‘nikmalarni   mustahkamlash,   korxona,
yuqori   texnologiya   bilan   yaqindan   tanishish,   mehnat
tashkilotlarida,   tashkilotchilik   ishlarini   o‘zlashtirishni   o‘z
ichiga oladi.
Ko‘nikma k asallik tarixini yuritish; 
- h ayvon va parrandalarni t o‘ li q  klinik tekshirish;
-   hayvonlar   burun   bo‘shlig‘i,   hiqildoq,   qizilo‘ngachiga
magnit zondlari va katetrlarni yuborish;
- h ayvonlardan siydik olish va siydikni tekshirish;
- h ayvonlarni dispanserizatsiya  q ilish, za h arli va zararli  o‘ t,
o‘ simliklarni ani q lash, in’eksiyalar yuborish.
- k asal  h ayvon va parrandalarni davolash, emlash;
- h ayvonlar ni  serologik usulda tekshirish uchun ulardan  q on
olish;
- n azariy bilim-ko‘nikmalari, o‘quv amaliyotidan o‘rgangan
tajribalari,   hayvonlarga   veterinariya   xizmati   ko‘rsatish
ishlarini   chorvachilik   komplekslarida   va   aholi   chorva
mollari hamda o‘y hayvonlariga amalga oshirishdan iborat.
O‘quv   rejasiga
muvofiq   o‘zaro
bog‘liq   bo‘lgan
fanning nomi hayvonlar   anatomiyasi,   hayvonlar   fiziologiyasi,
hayvonlarni   oziqlantirish,   zoogigiena   va   genetika,
sitologiya, gistologiya va embriologiya, klinik diagnostika,
ichki   yuqumsiz   kasalliklar,   mikrobiologiya   va
epizootologiya 
O‘qitishning
tashkiliy shakli  N -Nazariy ta’lim;
A – Amaliy ta’lim;
NA – nazariy va amaliy ta’lim birgalikda tashkil etiladi;
Dasturga
qo‘yilgan talab Majburiy 
O‘qitish tili  Guruhda belgilangan o‘qitish tili asosida
Baholash tartibi Baholash bo‘yicha amaldagi tartib asosida  O‘quvchilarning
bilim   va
ko‘nikmalarini
baholash Yozma, og‘zaki, savol-javob, test, amaliy topshiriq №
Mavzular nomi Mavzuning qisqacha 
mazmuniJam
i	
O
‘qitishning	
tashkiliy shakli	
M
ustaqil ta’lim
1 Amaliyot o‘tash 
uchun borgan 
talabalar veterinariya 
va chorvachilikni 
rivojlantirish 
boshqarmasi va 
tashkilotlar 
raxbariyati bilan 
tanishish Ishlab   chiqarish   amaliyotini
tashkil   qilish   va   o‘tishda
mehnat   intizomi,   texnika
xavfsizligi   va   mehnatni
tashkil   qilish   asosiy
mezondir.   Ishlab   chiqarish
amaliyotni boshlashdan oldin
texnika   xavfsizligi   va
mehnatni   himoya   qilish
bo‘yicha   ma’lumotlar   bilan
tanishtiriladi. 12
A 6
2 Kundalik daftarni 
yuritish, 
veterinariyaga xos 
maxsus hujjatlarni 
yuritishni o‘rganish Kundalik   daftarni   yuritish,
veterinariyaga   xos   maxsus
hujjatlarni yuritishni bilish. 12
A 6
3 Hayvonlarga 
yaqinlashish, ular 
bilan muomila qilish 
va xavfsizlik 
qoidalariga rioya 
qilishni o‘rganish -hayvonlarni   fiksatsiya
qilishni bilish;
-hayvonlarning   turlariga
qarab yaqinlashishni bilish. 12
A 6
4 Kasal hayvonlarni 
qabul qilish, 
ro‘yxatga olish va 
Vet-1, Vet-2 
jurnallarini yuritishni 
o‘rganish Kasal   hayvonlarni   qabul
qilish,   ro‘yxatga   olish   va
Vet-1,   Vet-2   jurnallarini
yuritishni bilish. 1 2
A 8
5 Hayvonlar turlariga 
qarab tana xaroratini 
o‘lchashni, shilliq 
qavatlar va limfa 
tugunlarini 
tekshirishni o‘rganish -hayvonlar   turlariga   qarab
tana   haroratini   o‘lchashni
bilish;
- sh illiq   qavatlarni
tekshirishni bilish;
-limfa   tugunlarini
tekshirishni bilish . 12
A 6
Hayvonlar turlariga  Yurak   pulsi   va   tonlari ni 1.  O’quv dasturi mazmuni
3.Talabalarning bilim va ko‘nikmalarini baholash .
Ishlab chiqarish amaliyoti davomida talabalar tomonidan o‘zlashtirilgan bilim va
ko‘nikmalar ichki nazorat bo‘yicha amaldagi tartib asosida baholanadi.
Baholash   usullari   yozma,   og‘zaki,   savol-javob,   test,   amaliy   topshiriqlardan
iborat bo‘lib, ular o‘quv elementini o‘zlashtirish natijalarini aniqlashga imkon beradi.
Nazorat savollari va topshiriqlar qo‘yilgan maqsadga hamohang bo‘lishi lozim.
4.Foydalaniladigan asosiy va qo‘shimcha adabiyotlar hamda axborot
manbalari
1. Norboev Q.N., Bakirov B., Eshburiev B.M. Hayvonlarning ichki yuqumsiz
kasalliklari. Darslik.  SamDU bosmaxonasi.   Samarqand, 2020 yil. 
2.   Sobirov   P.S.,   Kaxarov   A.K.,   Do‘stqulov   S.   “Genetikadan   amaliy
mashg‘ulotlar”. Darslik. Samarqand, 2002 yil.
3. Azizova S.S. “Farmakologiya”. Darslik.Toshkent, 2000 yil.
4.   Dilmurodov   N.B.,   Eshmatov   G‘.X.   «Hayvonlar   anatomiyasi»   fanidan
amaliy-laboratoriya mashg‘ulotlar bo‘yicha o‘quv qo‘llanma. Toshkent, 2018 yil.
5. Davlatov R.B., Norqobilov B.T., Qurbonov Sh.X. Veterinariya ishini tashkil
etish va iqtisodi. Darslik. Samarqand, 2019 yil. 
6.   Haqberdiev   P.S.,   Ibragimov   F.B.   Veterinariya   protozoologiyasi   va
araxnoentomologiyasi”. O‘quv qo‘llanma. Toshkent, 2019 yil.
7.   Ibadullaev   F.I.   “Qishloq   xo‘jalik   hayvonlarining   patologik   anatomiyasi”.
“O‘zbekiston” nashriyoti. Toshkent, 2000 yil.
Internet ma’lumotlari
1. www.Ziyo.net.uz    . 2.  www.vetjurnal.uz    .     3.   www.veterinary.actabus . 2.2.   Тўрткўл кўп тармоқли техникумида ўқув услубий ишларни ташкил
этишда инновацион ёндашувнинг аҳамияти. 
Ажиниёз   номидаги   Нукус   давлат   педагогика   институти   хузуридаги
Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   Кимёвий   технология   йўналиши   мисолида
инновацион   ёндашув   асосида   олиб   қаралганда,   техникумда   ўқув   услубий
ишларни   ташкил   қилишда   ютуқ   ва   камчиликлари   мавжуд.   Тўрткўл   кўп
тармоқли техникумида Кимёвий технология йўналиши мисолида ўқув амалиёт
машғулот   ўтиш   учун   хона   ажратилган   лекин   жихозлар   анча   эскириб
қолганлиги   сабабли   ўқувчиларга   амалиёт   машғулотларини   ўтиш   қийинчилик
туғдирмоқда. Кимёвий лоборатория хонасидаги кимёвий моддалар ва жихозлар
эскириб   фойдаланишга   яроқсиз   ҳолда   сақланиб   турганлиги,   талабаларда
Ўзбекистонда   кимё   саноатини   барпо   этиш   ва   уни   ривожлантириш   учун   зарур
бўлган   хомашё   базаси   ва   шарт   шароитлар   ҳаммаси   етарли   даражада   мавжуд бўлган   бўлса   ҳам   кимё   саноати   нисбатан   анча   кеч   пайдо   бўлди.   Ҳар   қандай
ишлаб   чиқаришнинг   муҳим   таркибий   қисмларидан   бири   хомашёдир.   Хомашё
истемол   маҳсулотлари   ва   игшлаб   чиқариш   воситаларини   олиш   учун   саноатда
ишлатиладиган   табиий   моддалардин.   Кимё   саноатида   хомашё   асосий   омил
бўлиб,   ишлаб   чиқарилган   тайёр   махсулотнинг   60-70   %   ни   ташкил   қилиш
бўйича   назарий   ва   амалий   билимларни   шакллантиришдан   иборат.       Ўқув
амалиёти  ўтказиш  учун  жихозлар макети  йўқлиги. Ишлаб  чиқариш  ва  диплом
олди   амалиётида   талабаларни   махсус   кийим   (узоқ   бўлган   тақдирда   ётоқхона
билан   таъминлаш)   техникум   худудига   яқин   бўлган   ишлаб   чиқариш
кархоналари   билан   шартномалар   тузиш,   Ўзбекистонда   асосан   ишлаб   чиқариш
кархоналарига   технологиялар   чет   давлатдан   олиб   келинаётганлиги,   заводни
ишга   тушириш   ва   махсулот   ишлаб   чиқаришга   қадар   шартнома   асосида
қимматга ишлатмасдан ўзларимизда керакли билимли кадрлар тайёрлаб ишлаб
чиқариш жараёни техникасини, хом ашё таркибини, махсулот сифати ва турини
кархонада   ҳар   бир   ишчи   физика,   химия,   география   фанларини   яхши
ўзлаштирган бўлиши лозим.                       
                Шунинг   учун   бугунги   кунда   таълим-тарбия   ишларига   алохида   эътибор
каратилмокда. Бу албатда, эртамиз ташвиши, уни яратиш ва шу яратишимизни
яшнатиш   билан   боғлик.   Олий   ва   ўрта   махсус   таълим   тизими   фақат   ўзига   хос
бўлган хусусиятларга ҳам эга. Таълимнинг шу турида малакали касб берилиши,
кадрлар   тайёрланиши   сифати   ва   миқёси   тўғридан-тўғри   меҳнат   бозорининг
талаблари   остида   амалга   оширилиши,   шакллантирилаётган   малака   ва
кўникмаларнинг   кўп   жиҳатдан   амалийлиги   ва   бошка   хусусиятлар   киради.
Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   услубий   ишларни   ташкил   қилиш   бугунги
кунда алоҳида аҳамият касб қилади. 
              Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникуми   бугунги   кунда   Кимёвий   технология
йўналишини   таълим   жараёнини   олиб   бориш   учун   шароит   яратиш   мақсадида
ўқув амалиёти ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташқили қилиш учун Тўрткўл
“Шиша   идишлари”   МЧЖ   билан,   Тўрткўл   “Агро   текстил”   МЧЖ   лар   билан
шартномалар   йўлга   қўйилган   ва   ўқувчилар   бугунги   кунда   амалиётларини   шу кархоналарда   иш   ташкил   қилинган   эндиликда   эса,   ушбу   шароитдан   самарали
фойдаланиш   бўйича   механизмни   такомиллаштириш   зарур.   Таълим   тизимида
зарур   ва   долзарб   деб   қаралган   масалаларга   жиҳозлаш   ва   уларнинг   норматив
асосларини   яратиш   кабилар   киритилган.   Албатта,   бу   масалалар   ҳал   этилиши
катта   куч   ва   фидокорликни   талаб   этган   ва   улар   муваффақиятли   амалга
оширилади.     
              Кимёвий   технология   йўналишида   яратилган   шароитдан   унумли
фойдаланиш   масаласи   долзарбликда   биринчи   ўринга   чиқмоқда.   Бу   масалани
ҳал   этилишига   узликсиз   янги   инновацион   усул   ва   услублар   асосида   ёндашиб
бориш,   таълим   сифатини   яхшилаш,   жаҳон   талаблари   даражасига   кўтариш,
сифат ва унинг назорати механизмини такомиллаштириш таълим муассасасида
туғри   ўрнатилишига   боғлиқ   бўлиб   қолди.   Таълим   жараёнининг   назорати,
айниқса таълим беришда сифатнинг назоратини амалга ошириш кўп жиҳатдан
услубий ишларни режалаштирилганлигига эътибор беришимиз керак.  
            Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   Кимёвий   технология   йўналишида
усулбий   ишлар   самараси   бевосита   ушбу   таълим   даргоҳи   муаммосига   бориб
тақалади. 
Шундан   келиб   чиқиб   айтишимиз   мумкинки,   таълим   жараёнининг
инновацион   амалга   оширилиши   бевосита   уни   ташкил   қилувчилар,   яъни
педагогларнинг касбий компетентлик даражасига, бу эса ўз навбатида уларнинг
услубий   жиҳатдан   қай   даражада   тайёргарлиги   масалаларига   бориб   тақалади.
Бошқача   қилиб   айтадиган   бўлсак,   таълимда   сифат   тушунчаси   нафақат
"маҳсулот"нинг   якуний   кўрсаткичлари   билан,   балки,   сифатга   эришиш   учун
"маҳсулотни   ишлаб   чиқарувчилар"нинг,   яъни   педагогларнинг   ҳам   маълум
кўрсаткичларга эга бўлиши билан белгиланади. 
Тўрткўл кўп тармоқли техникумида услубий ишларнинг олиб борилиши ва
уларнинг   сифат   ва   самарадорлиги   бевосита   ишлаб   чиқариш   амалиётлари
мазмунан такомиллашишига, ўқувчиларда амалиётга, қолаверса бўлғуси касбий
фаолиятига   нисбатан   қизиқишнинг   шаклланишига   ва   педагогик   фаолият
натижаларининг кафолатланишига сабаба бўла олади.  Техникум   услубий   ишлар   самарасини   таъминлашда   моддий-техник
базанинг   таъсири   беқиёсдир.   Унга:   ўқув   адабиётлари   ва   услубий   таъминот,
коммуникация   таъминоти,   ўқув   биноси,   устахоналар,   тажриба
лабораториялари,   кўргазмали   қуроллар,   техника   жиҳозлари,   асбоб-ускуналар,
дастгохлар ва бошқалар киради.  
Кимёвий   технология   йўналиши   бўйича   ҳар   хил   муаллифлар   томонидан
ишлаб   чиқилган   адабиётларнинг   сони   ўқувчиларнинг   дунёқарашини
кенгайишига   олиб   келади.   Услубий   таъминотни   янада   кучайтирувчи   омил   бу
коммуникациядир.   Коммуникация   нафақат   телефон,   факс,   интернет   балки
ўқувчи-ўқувчи,   ўқувчи-ўқитувчи,   ўқитувчи-ўқувчи,   каби   ижтимоий   мулоқот
тизимларини шаклланганлиги билан ҳам белгиланади. 
Интернет   тизими   орқали   коммуникация   имкониятлари   чексиз.   Интернетни
хар   ўқувчи   ва   педагогларга   очиқлиги   уларда   ижодий   фикрлаш   қобилиятини
оширади.   Шунинг   учун,   ижтимоий   мулоқот   тизимлари   таълим   сифатини
таъминлашда   раҳбарнинг   диққат   марказида   бўлиши  лозим.  Таълимда   сифатни
таъминлаш   омилларидан:   кўргазмали   қуроллар,   техника   жиҳозлари,   асбоб-
ускуналар, дастгоҳлар билан таъминлаш ҳолати  келгусида  яхшилан а ди. 
  Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   фаолият   кўрсатаётган   кимёвий
технология   фани   бўйича   педагоглар   салоҳиятини   ошириб   боришда   энг
самарали   йўл   уларда   изланувчанликни   шакллантиришдир.   Юртимизда   таълим
тизимини жахон андозалари даражасига етказиш, яъни уни тубдан ислох килиш
масаласини устивор сиёсат даражасига олиб чиқилди. 
Ўзбекистон   Республикасини   Президентининг   28.01.2022   йилда   ПФ-60-
сонли   2022-2026-йилларда   мўлжалланган   “Янги   Ўзбекистон   Стратегияси”
тўғрисида   Фармони   мазмун-моҳияти,   меҳнат   бозорининг   талабларига   мос
юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, таълим сифатини
баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, бу соҳада инновацион илм-
фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш
орқали таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ишлари амалга оширилмоқда.   Келгусида   Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   Кимёвий   технология
йўналиши   бўйича   хато   ва   камчиликлар   иннавацион   ёндашган   ҳолда   босқичма
босқич амалга оширилади.
Талабаларга   Ўзбекистон   Республикасида   кимёвий   ишлаб   чиқариш
корхоналарини   ташкил   қилишнинг   ташкилий   асослари,   бош   техник-технолог
касбига   малакавий   ва   ахлоқий   талаблари,   кимёвий   ишлаб   чиқаришда
жараёнларнинг мақбул технологик режимини, курилма ва жихозларни танлаш.
Кимёвий   ишлаб   чиқаришда   қурилма   ва   жихозларни   ишлатиш.   Қурилмаларда
назорат   ўлчов   асбоблари   ва   автоматика   ускиналарини   ўрнатиш   ва   назорат
қилиш. Кимё саноати корхоналарида махсулот ишлаб чиқариш ҳақида назарий
ва амалий билимларини ўргатишдан иборат.      
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   ўқув-услубий   ишлар   тўлиқ   йўлга
қўйилган.   Ўқитувчиларнинг     ўз     устида     ишлаши,     мустақил     ўқишлари     учун
талаб   кучаймоқда.     Бу     уларнинг     фикрлаш   доираси   кенгайишига,   вақтнинг
тежалишига,   ижодий   қобилиятининг   ривожланишига   замин   яратади.   Методик
хизмат   таълим   мазмунини   ташкил   қилувчи   бош   омилдир.   Мамлакатимизда
профессионал   таълим   тизимини   такомиллаштиришни   босқичма-босқич
муваффақиятли   амалга   ошириш   кўп   жиҳатдан   ўқитувчи   фаолияти,   унинг
касбий нуфузини оширишга боғлиқ.
Билимни мустақил ўзлаштириш эса  унинг  шахсиятини  мустаҳкамлайди.
Ўқитувчининг   хақиқий     йўли     бу   жараёнда     фаол     билим     олиш     ва     малака
оширишдир.   Ўқитувчининг   мустақиллик     ғоясига     эътиқоди,     ҳар     томонлама
ривожланган  илмий тафаккури,  касбига  доир  тегишли  маълумотга,  яъни  ўз
фанининг     чуқур   билимдони,     педагогик     мулоқот     устаси,     педагогик-
психологик  ва  услубий билим  ва  малакаларни  эгаллаган  бўлиши  ва баҳолай
олиши,     ўрганиши,   педагогик     таъсир     кўрсатишнинг     энг     мақбул     усул     ва
воситаларини  танлай олиш қобилиятига эга бўлиши лозим.
-Малакали кадрларни тизимга жалб қилиш.
-Замон талабига жавоб берадиган ўқув услубий мажмуалар яратиш -Ўқув тарбия жараёнида халқаро андозаларга жавоб берадиган ўқув-
услубий адабиётлардан фойдаланиш.
-Ҳукуматимизнинг   профессионал   таълим   тизимини   тубдан   ислоҳ   қилиш
бўйича   қабул   қилган   давлат   сиёсати   даражасидаги   қарор   ва   фармонларида
белгиланган вазифаларни ўз вактида англаб олиш.
-Тўрткўл   кўп   тармоқли   техникумида   ўқитувчиларнинг   фаоллигини
ошириш   мақсадида   инновацион   таьлим   хоналарини   ташкил   этиш
режалаштирилди.
Келгусида   Кимёвий   технология   йўналиши   бўйича   камчиликларни
бартараф   қилиш   режаларини   ишлаб   чиқиш   ва   кархона   ва   ташкилотлар   билан
шарномалар   тузиш,   ўқувчилар   амалиёт   ўташлари   учун   барча   шароитларни
яратиш режа қилинмоқда.  
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Раҳбарий адабиётлар
1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини
биргаликда барпо этамиз. Т. “Ўзбекистон” 2016 й. 
2.  Мирзиёев   Ш.М.   “Танқидий  таҳлил,  қатъий   тартиб-интизом   ва  шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”
Т. “Ўзбекистон” 2016 й.   
  3.   Мирзиёев   Ш.М.   “Буюк   келажагимизни   мард   ва   олижаноб   халқимиз
билан бирга қурамиз” Т.”Ўзбекистон” 2017 й 
  Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
1. Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси.   Тошкент.   Ўзбекистон
нашриёти. 2017 йил. 
2. Ўзбекистон   Республикасининг   “Таълим   тўғрисида”   қонуни.  
Т -  2020  й.
3. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2017   йил   7   ф евралдаги
“Ўзбекистон   Республикасини   янада   ривожлантириш   бўйича   Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.
4. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2017   йил
25 июлдаги 803-Ф-сонли Фармойиши.
5. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2017   йил
4   октябрдаги   “Хизматчиларнинг   асосий   лавозимлари   ва   ишчилар   касблари
классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 795-сонли қарори.
6. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2017   йил
6   апрелдаги     «Умумий   ўрта   ва   ўрта   махсус,   касб-ҳунар   таълимининг   давлат
таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарори.
Илмий ва ўқув адабиётлар
1. Хўжақулов   С.   Таълимни   модернизациялаш   шароитида   дарс   бериш
сифатини такомиллаштириш. Тошкент 2015 й.
2. Холмухамедов М. “Юқори технологиялар сари интилган мамлакат”.
Спутник Ўзбекистон мухбирига берган интервьюси, 2018 й.
3. Муслимов   Н.А.   ва   бош.   Инновацион   таълим   технологиялари–
Т.: “Сано стандарт” нашриёти, 2015 й.  4. Рўзиева   Д.   ва   бош.   Интерфаол   методлар:   моҳияти   ва   қўлланилиши,
Мет.қўлл. – Т.: ТДПУ, 2013 й
Интернет сайтлари
• www.gov.uz   
• www.lex.uz   
• www.norma.uz   
• Prof edu.uz
АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА
ИНСТИТУТИ ҲУЗУРИДАГИ 
ТЎРТКЎЛ КЎП ТАРМОҚЛИ ТЕХНИКУМИ
ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ   2-1  ГУРУҲИ  
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ  
14.02.2022   - 
Т ўрткўл-  2022  йил Тўрткўл тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига юборилган талабалар
14-феврал куни корхонага боришди ва кархона раҳбарияти, ходимлари билан танишиш жараёни.  14.02.2022         
            Захарланиш ташхиси қўйилган молни даволаш .       
Қўйда овқат ҳазм қилиш ва нафас 
                С.Шеримматов                                                           олишорганлари яллиғланиши касалликларини.
                                                                                 даволаш жараёни Б.Ибадуллаев
Қорасон касаллигига қарши эмлаш ишлари  ( Кўкча   ОФЙ ) 
С.Садиқов Эчкида бўгоз ёки
қисирликни
аниқлаш С.Садиков
Брутселлиоз   касаллигининг Лобаратория текшируви .  Б.Ибрагимов Ошқозон олди анотомияси касаллигини даволаш Куйдирги касаллигига қарши 
эмлаш ишлари У.Султанов Н.Рахимов                          
                                     Қутупрриш касаллигига қарши эмлаш ишлари Ж.Хакимбаев
Сигир бўғозлигини тўғри ичак орқали аниқлаш
М.Тухтабаев  ва    Ж.Хакимбаев Эктопаразитларга қарши инекция. С.Садиков ва  А.Каримов
Pedagogik innovatsiyalar, kasb-hunar ta’limi boshkaruv hamda pedagog kadrlarni qayta tayyorlash
va ularning malakasini oshirish instituti ishlab chiqarish bо‘yicha direktor о‘rinbosarlari toifasi
malaka oshirish kursi 4-oqim tinglovchisi 
Aliakbarov Zokir Azatovichning  bitiruv malakaviy ishiga
RAHBAR XULOSASI
T/
r Baholash mezonlari Maks
. ball Bal
l
1.
Rasmiylashtirish talablarga (uslubiy ko‘rsatmalarga) mosligi 8
2.
Mustaqil bajarilganligi va ijodiy yondoshilganligi 10
3.
Annotatsiyada bitiruv malakaviy ishning qisqacha mazmuni va  2
4.
Mundarijaning to‘g‘ri tuzilganligi va bitiruv malakaviy ishning tarkibiga mosligi 2
5. Kirish. Respublikada ta’lim sohasiga berilayotgan ahamiyat yoritilgani ma’lumotlar
olingan manbalar ko‘rsatilganligi,  bitiruv malakaviy ishn ing mavzusiga mos ta’lim 
muassasasi haqidagi ma’lumot berilgani,  bitiruv malakaviy ishn ing dolzarbligi, 
maqsadi, vazifasi,  amaliy ahamiyatini ochib bera olganligi 12 6. 1-BOB.  Professional ta’limda davlat siyosati.   Professional ta’limga oid qarorlar 
farmonlar ko‘rsatilganligi, ularni mazmuni, professional ta’limning asosiy maqsadi 
va vazifalari  yoritilganligi ma’lumotlar olingan manbalar ko‘rsatilganligi, ta’lim 
muassasada  ta’lim tizimidagi islohatlarga oid qilingan ishlar  keltirilganligi, olingan 
natijalar ko‘rsatilganligi, istiqboldagi rejalar belgilanganligi,  1-bob bo‘yicha 
xulosalar  qilinganligi 20
7. 2-BOB .  Kompetentlik yondashuv asosida o’quv amaliyotini amalga oshirish .  
Kasbga qo‘yilgan talablar  yoritilganligi, tahlil qilinganligi, o‘quv ustaxonani 
(yoritilayotgan o‘quv amaliyoti bo‘yicha) mehnat muxofazasi va texnika xavfsizligi
qoidalariga rioya qilib amaliyotga tayyorlash ko‘rsatilganligi,  o‘quv va ishlab 
chiqarish amaliyotini  tashkil etish  bo‘yicha  ma’lumotlar tahlil qilinganligi, 
muammolarning aniqlanganligi va ko‘rgazmali (illyustrativ) materiallar bilan 
boyitilganligi, ma’lumotlar olingan manbalar ko‘rsatilganligi,  2- bob bo‘yicha 
xulosalar qilinganligi. 20
8. Xulosa takliflarni esa aniq va amalga yo’naltirilgan qilib berilganligi.  Xulosani 
mavzudan kelib chiqqan tarzda berilganligi, xulosadan kelib chiqib takliflar aniq va
amalga yo’naltirilgan qilib berilganligi 10
9. Foydalanilgan adabiyotlarni uslubiy yo’riqnoma asosida va matndan kelib chiqqan 
tarzda berilganligi 6
10.
Prezentatsiyaning mavzudan kelib chiqqan tarzda tayyorlanganligi. 10
                                  Jami: 100
BMI bo‘yicha xulosa: “Himoya qilishga tavsiya etildi” 
BMI rahbari                                                                    К.Т. Umataliyeva