Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 57.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Қашқадарё воҳаси Яккабоғ туманининг тарихи

Купить
Қашқадарё воҳаси Яккабоғ туманининг тарихи ( XIX асрнинг охири ХХ аср бошларида) МУНДАРИЖА КИРИШ I БОБ. СОВЕТ ҲОКИМИЯТИ ЙИЛЛАРИДА ЯККАБОҒ ТУМАНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲВОЛИ ВА РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ 1.1. Совет ҳокимияти йилларида Яккабоғ туманининг маориф соҳасидаги ҳолати. 1.2. Яккабоғ туманинг маънавий мданияти ривожланишдаги зиддиятлар. II БОБ. СОВЕТ-ТОТАЛИТАР ТУЗУМИ ДАВРИДА ЯККАБОҒ ТУМАНИНИНГ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ АҲВОЛИ 2.1. Қишлоқ хшжалигида пахта яккахокимлигининг қарор топиши.. 2.2. Яккабоғ туманида чорвачилик соҳасидаги муаммолар ва ечимлар 2.3.Яккабоғ тумани қишлоқ хўжалигида ғаллачилик ва боғдорчиликнинг тутган ўрни. ХУЛОСА ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. 1 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиш халқимиз ҳаётидаги энг муҳим воқеадир. Халқимизнинг асрий орзуси ушалиб, истиқлол туфайли ўз тили, тарихи, қадрияти ўз фахрий ўрнига қайтди. Президент И.Каримовнинг халқ ва мамлакат тақдиридаги тарихнинг ўрни ҳамда аҳамиятини, баркамол авлод тарбиясидаги ватанпарварлик руҳини сингдиришдаги тамомила янгича ёндошув зарурияти хусусидаги “Тарихий хотирасизкелажак йўқ” рисоласида таъкидлаганидек, “Ҳаққоний тарихни билмасдан туриб эса ўзликни англаш мукин эмас!”. 1 Тарихни холисона, ҳаққоний, милий истиқлол ғояси, ватанпарварлик руҳи асосида ёритиш тарихчилар олдида турган бош вазифадир. Зеро, мустақилликка қадар, яъни совет тузум ҳукумронлиги шароитида ҳаққоний тарихни тиклаш ва уни халққа етказилишига йўл берилмади Шу уринда республика тарихчилари олдида турган шарафли вазифалардан бири совет даври тарихини холисона совет хокимиятининг Яккабоғ туманида юритган миллий сиёсати ва давлат қурилиши масалалари, иқтисодий сиёсатнинг мустамлакачилик моҳияти, Яккабоғда советлар юритган маданий-маърифий сиёсатининг мазмуни ва моҳиятини чуқур илмий тарзда ўрганиш, тадқиқ қилиш ва илмий таҳлилдан ўтказиш, туман тарихи совет даврини илк бор архив материаллари асосида очиб бериш муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Ушбу мавзунинг тадқиқ қилиниши Қашқадарё вилоятининг совет даври тарихини янги, илмий истеъмолга критилмаган манбалар билан тўлдиради ва бойитадию Тадқиқотнинг хронологик қамрови. “Яккабоғ туманининг совет ҳокимияти йиллардаги аҳволи” мавзуини ўрганишда биз унинг 1920-1991 йиллардаги тарихини илмий тадқиқоти 2) Мустақиллик даврида ушбу масалага бағишлаб нашр этилган адабиётлар, илмий изланиш ва тадқиқотлар. Мавзуни ўрганилганлик даражаси ни ёритишда энг аввало шуни таъкидлаш лозимки, иккала гуруҳ рўйхатида айнан туманининг совет ҳокимияти йилларидаги тарихий ажратилиб, алоҳида олинган тадқиқотни учратмаймиз. Шу нинг учун ҳам биринчи гуруҳ адабиётларига мазкур даврда чоп этилган Қашқадарё вилоятига доир умумлаштирувчи асарлар кирган бўлиб, аксарият ҳолда уларда мавжуд тузум мафкуралашган тарзда асослаб берилгандир. Бу муҳим асарларда Қашқадарё тарихи бўйича умумлашган фикирлар, яъни партиявий-марксистика нуқтаи-назардан бир томонлама туриб ёндошилиб, социалистик қурилишнинг мувофаққиятлари бўрттирилиб акс этган эди. Биринчи гуруҳ адабиётларига С.М. Захаровнинг “Очерки истории Кашкадаринский и С Иккинчи груҳни мустақиллик йилларида чоп этилган асар, илмий тадқиқотлар ташкил этади. Истиқлол шарафати билан мустақиллик йилларида халқимизнинг бой ўтмишини ўрганиш, уни илмий тарзда, холисона тадқиқ этиш, давлатимиз раҳбари ва ҳукумат сиёсатинининг ажралмас қисми бўлиб қолди. 1994-йилда нашр этилган “Қашқадарё вилояти географияси” китобида Яккабоғ туманининг геологик тузилиши, рельефи ва фойдали қазилмалр, меҳнат ресурслари ҳақида маълумот мавжуд. БМИнг мақсад вавазифалари. Илмий тадқиқотнинг даврий доирасидан келиб чиқиб, мазкур муаммонинг комплекс равишда ишланмагнлигини иноботга олган ҳолда Яккабоғ туманининг совет ҳокимияти йилларидаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий аҳволини, халқ хўшжалигини тадқиқ этишни ва умумлаштиришни тадқиқотнинг асосий мақсади қилиб белгиладик. Ушбу мақсадни а мустақилликнинг ҳозирги босқичида ижтимоий-иқтисодий ва мънавий тараққиётга ёрдам берадиган амалий таклиф ва тавсиф бериш. Тадқиқотнинг илмий янгилиги аввало, мавзунинг мустақиллик мафкураси асосида тадқиқ этилиб, манбаларга танқидий тарихий жиҳатдан ёндошилиб, илк маротаба муомалага критилаётган янги маълумотлар, архив ҳужжатлари ва матбуот материаллари ассосида илмий-назарий хулосалар қилинганлигида кўринади. Ўрганилаётган даврда Яккабоғ туманининг совет ҳокимияти йилларидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти коммунистик мафкуранинг иллатларидан ҳоли тарзда тарихий таҳлил қилиниб, мавзунинг ҳозирги қадар бўлган адабиётларида ёритиш даражаси ўрганилди ва фойдаланилган манбадан топилган янги маълумотлар асосида бу борадаги жараёнларни тўлиқ ёритиб беришга ҳаракат қилинди. Шу билан биргал - унда бир тизимга солинган ҳужжатли материаллар, назарий умумлаштирилган хулосалар Қашқадарё вилоятининг совет даври тарихини тўлдиришга ёрдам беради; - тадқиқот натижалари ўлка тарихшунослигини ўрганувчиларга катта хизмат қилади; - шунингдек, масаланинг муаллиф томонидан таклиф этилган ечимлар кўрсатиб ўтилган муаммолар кўлами бундан кейинги тадқиқотлар учун асос бўла олади. Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Битирув малакавий иши иккита боб, хулоса, адабиётлар рўйхатидан иборат. 7 I БОБ. СОВЕТ ҲОКИМИЯТИ ЙИЛЛАРИДА ЯККАБОҒ ТУМАНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲВОЛИ ВА РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ. 1.1. Яккабоғ туманининг сиёсий-иқтисодий ҳаёти. 1924-йилда Ўрта Осиёда миллий ҳудудий чегараланиш натижасида Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилди. Бутун Бухоро МИК қарори билан 1924-йил 1-октябрда Бухоро Республикасининг маъмурий ҳудудий бўлиниши қайта ўтказилиб, вилоятлар урнида 5 та окрук тузилди. Қашқадарё округи 2 та вилоят Қарши ва Шахрисабзга бўлиниб, 9 та туманга: Қарши, Косан, Бешкент, Шахрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Ғузор, Чимга ажратилади. 1925-йил 29-январда Республикада ягона маъмурий бўлиниш жорий қилинади. Қашқадарё вилояти ЎзССР да тузилган 7 та вилоятнинг бириси бўлиб қолди. 1926-йилда эса маъмурий иқтисодий туманлаштириш амалга оширилди. Яккабоғ туман си 20-йилларнинг охирига келиб янги иқтисодий сиёсат амалда тугатилди. Ўша йилдан хўжаликни бошқаришнинг беш йиллик режалари жорий бўлди. Мамлакат иқтисодий ҳаётида аввалдан режалаштириш усуллари авж олди. Яккабоғ туманининг 30-40-йиллардаги ижтимоий-сиёсий ҳаёти совет зўровонлик тузумининг мустаҳкамланиши, шахсга сиғиниш авжига чиққан шароитга тўғри келди. Партия-бюракратик аппарати мустаҳкамланди. Партия ҳаёти бутун ижтимоий-иқтисодий, мафкуравий ва маданий соҳаларини бошқаришни ўз қўлига олди. Бу давр жуда мураккаб ва оғир кечди. Туман партия ташкилоти ўз сиёсати ва мафкурасини халққа сингдириш учун кенг миқёсда ташвиқот ишлари олиб борди. Ўз фаолияти давомида 1945-йилдан то 1991-йилгача жами 30 та ўз йиғини – конференциясини ўтказди. Биринчи конференцияси 1945-йил 17- февралда бўлиб ўтди 20-30-йилларга келиб Яккабоғ тумани ҳудудида маданий-манавий қурилишнинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлган совет таълим тизимини шакллантириш ишлари фаол бошлаб юборилди. Советлар Яккабоғда янги таълим тизимини яратишга йўл тутар экан, бундан кўзланган асосий мақсадлари туманда халқ таълими бўғинларини равнақ топтириш, ялписига меҳнаткашлар саводхонлигига эришиш, илмга эга бўлиш эмас, балки энг авволо, халқ онгига, ғурурига коммунистик ғоялар ва идеалларни чуқур сингдириш ва шу йўл билан ўзларига тўла бўйсунадиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш эди. Бутун вилоятда бўлганидек Яккабоғ туманида ҳам бошланғич таъли тизимининг жорий этилиши, кейинроқ 7 йиллик таълимга ўтилиши халқ таълимисоҳасидаги муҳим ўзгаришлардан бири бўлди. Мактаб қурилиш, унинг малакали ўқитувчи кадрлар билан та дарслигу ўқув қўлланмалари асосида олиб бориладиган бўлиб қолди. Бу эса халқ таълимининг миллий мазмуни, характерига сезиларли таъсир кўрсатиб берди. Туман халқ таълими урушдан кейинги йилларда бир қатор жиддий қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келди. Уруш йилларида таълим тизимига эътибор берилмади. Ана шу одат урушдан кейинги йилларда давом этди. Уруш даврида ўқишга жалб этилмаган мактаб ёшдаги болаларни урушдан кейинги дастлабки йилларда таълим тизимига тортиш жуда муҳим масала бўлиб қолди. Бундан ташқари, уруш йилларида таълим сифати ҳам жуда пасайиб кетган бўлиб, 20-30-йиллардаги қалоқ услубларда олб бориларди. Бу эса ўқувчиларни ўқишдан бездирар, ўқишни ташлаш ва синфда қолиш ҳоллари кўпаймоқда эди. Яккабоғ туманида 1948-1949-ўқув йили давомида 487 та болалар ўқийдиган 1 та янги мак Тумандаги мавжуд ўрта мактабларда давомад паст эди. Масалан, Кишилик қишлоқ советига қарашли Сафаров раҳбарлик қилган Сталин номли тўлиқсиз ўрта мактабда давомат 70% ни, Сандал қишлоқ советидаги Куйбишев колхози ҳузуридаги бошланғич мактабда давомат 60% ни ташкил этган. Мактабларнинг умумий аҳволи “Қаҳрамон” номли колхоз ҳузуридаги бошланғич мактабда, Татар советидаги Сталин номли тўлиқсиз ўрта мактабда талабга жавоб бермайдиган аҳволда бўлиб, ҳатто эшик ромлари ўрнатилмаган. 1950-1953-йилларда Яккабоғ тумани халқ маорифи бўлими мудирлиги лавозимини Турдиев, метод бирлашмага Бединов ва Тим ўртоқлар раҳбарлик қилишди. Чала саводли ва саводсиз меҳнаткашларни ўқишга жалб қилишда қийинчиликларга дуч келинди. 1952-1953-ўқув йилида 52 жойда ташкил қилинган чаласаводлар учун очилган мактабларга 6 Туманда 1960-1961-ўқув йилида жами 53 та мактаб бўлиб, шулардан 3 таси 11 йиллик, 4 таси ўрта, 5 таси 8 йиллик, 22 таси бошланғич мактаблар эди. Улардан жами 8519 ўқувчи таълим олди. Туман бўйича ҳамма мактабларни 1-сменада ўқитиш таъминланди. Ёзги дам олиш даврида 144 ўқувчи турли пионер лагерларига бориб дам олдилар. Мактаблар янги ўқув йилига тайёрланди, қўшимча бинолар қурилди, мутассади ташкилотлар яқиндан ёрдам беришди. Бу соҳада “Марксизм”, Ленин номли, Сталин, Калинин, Ленин Учқуни, Коммунизм номли колхозларнинг партия ташкилотлари ташаббус курсатишди. Туман мактабларида политехника таълимини яхшилаш учун ҳамда қишлоқ хўжалиги,қурилиш ишлари , дуродгорлик бўйча ўқувчилардан бригадалар ташкил қилинди. Мактабларда таълим бераётган ўқувчилар жамоаси сафи кенгайди. 132 та олий, 119 та Меҳнаткашларнинг болаларини “Коммунистик руҳида” тарбиялаш, ўқитувчи сафини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида бир мунча ишлар амлга оширлди. 1965-йил маълумотига асосан 886 та ўқувчидан 253 таси олий, 158 таси тўлиқсиз олий мълумотга эга бўлиб, 375 ўқитувчи сиртдан ўқиб чиқди. Тумандаги 34 ўқитувчи республикадаги малака ошириш институтида ўз малакаларини ошириб келдилар 8 . Аммо тумандаги баъзи бир мактабларда фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи қаноатли аҳволда эмасди. Айниқса Ленинизм, А.Қодирий, М.Жалил, Пушкин номли саккиз йиллик, Маяковский, Толстой номли бошланғич мактабларнинг ўқувчилари 4 чоракда ҳам фанларни паст баҳода ўзлаштирдилар. Ёшларни жисмний жиҳатдан соғлом ва бақувват қилиб тарбиялашда физкультура ва спорт ишлари катта рол ўйнади. Туманда мазкур йилларда 55 та физ Бироқ, уларнинг сифат даражаси анча паст эди. 1970-1980-йилларда халқ таълими учун давлат томонидан ажратилган маблағ 11% дан 8%га камайиб кетди. Тумандаги мактаблар зарур қуроллари асбоб-анжомлари билан жиҳозланмай қолаверди. 80-йилларнинг ўрталарида бошланган “қайта қуриш” таълим тизимини ҳам қамраб олди. Мамлакат сиёсий раҳбариятининг таълим соҳасидаги “қайта қуриш”и аслида маърифий жабҳада маъмурий буйруқбозлик тизими, ривожланишининг экстентив йўли яроқсиз бўлиб қолганидан далолат эди. 1985-1990-йиллар халқ таълими тизимидаги айрим силжишлар маъмурий буйруқбозлик тизимининг зўр бериб қилган ҳаракати билан тавсифланди. 1985 йилда Яккабоғ туманида 2880 ўринли 11 та мактаб, 1100 ўринли 42 та синф, 2 та спортзали, 2 та мактабгача тарбия муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. 9 Тум Тумандаги Куйбешив, Мичурин, Охнбобоев, Тимирязев, Хамза, Интирнат каби макктаб жамоасида ўқув-тарбиявий ишлар яхши йўлга қўйилгани билан бошқа мактаблардан ажралиб турди. 10 Туман мактабларида6таўқитувчи “ЎзССР хизмат кўрсатган ўқитувчи”, 97 та ўқитувчи халқ маорифи аълочиси унвонига эга бўлиб, ёшларга сидқидилдан таълим-тарбия бердилар. Тумандаги 20-сонли профессионал-техника билим юртида малакали механизатор кадрлар таёрлаш юзасидан самарали иш қилинди. 1985-1988- йилларда ушбу билим юртини 420 та талаба битириб, механизатор касбини эгаллашди, шулардан 17 таси хотин-қизлардир. Кейинги йилларда тумандаги мактабларга 98 минг сўмлик кўргазмали ўкув қуролларининг сифати яхшиланади. Куйбишев, Охунбобоев, Мичурин номли ўрта мактаблар, Макаренко, Ушинский, Низомий, Интернат мактаблрининг жамо гилам тўқиш, слесерлик, дуродгорлик, сувоқчилик каби касблар бўйича таълим олдилар. Уларга турли касб эгалари бўйича гувоҳномалар берилди. Туманда мавжуд йилда 78 та умумтаълим мактаб бўлиб, ўқув йилида 28 минг 616 ўқувчилар таълим олди. 11 Аммо юқаридаги ютуқлар билан бир қаторда, туман халқ маорифи бўлимида ҳам айрим жиддий ҳатоликлар йўл қўйилди. Жиноий ҳаракатлар содир қилиш, тарбиячи деган юксак номга доғ тушуриш, ҳатто ўқувчилар ўртасида ўзини-ўзи ёқиш ҳолари учради. Бундай фактлар Ленин, Жданов, Крупская, Лермонтов, Фурқат, Ленинизм номли ўрта мактабларда рўй берди. Мактабларда раҳбар кадрларни танлаш-тарбиялаш, раҳбарларни жой- жойига қўйишда шошма-шошарлик ҳоллари юз берди Ўқитувчи кадрлар тайёрлашда ҳам номутаносиблик юзага келди. Биргина республика миқиёсида ушбу фактни олиб қар узоқлаштирар, менталететини йўқотарди. Халқ таълими ислоҳотга, янгиланишга муҳтож эди. 18 1.2 Яккабоғ туманининг маънавий маданиятининг ривожидаги зиддиятлар. Урушдан кейинги йилларда совет ҳокимияти асосий эътиборини мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қаратди. Халқ хўжалигини тиклаш ва ривожлантиришга қаратлган навбатдаги беш йиллик режалар қабул қилинди. Мазкур режада ижтимоий соҳанинг ривожланишига қилинадиган сарф-харажатлар сезиларли даражада чекланганди. Раҳбар органларнинг ва хўжалик ходимларининг асосан ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилишга қаратилган розицияси ижтимоий муаммоларни орқа ўрнига суриб қўйганди. 1950-1960-йилларда Яккабоғ тумани аҳолисининг турмуш маданиятини яхшилашга нисбатан уриниши бўлиб ўтди. Жумладан, туман меҳнаткашларининг хонодонлари радиолаштирилади, яраим автомат тельефонлаштириш ишлари қизитиб юборилди. Туман маҳаллий советининг органи Туманда 210 кв. Метрли 4 та уй-жой бинолариқурилди. Катта йўлларни туташтирувчи 3 та кўприк тъмир этилди. Туман маркази ва Яккабоғ станциясида 2150 кв. м. Жой асфальт қилиниб, тратуарлар қилинди. Туман кўркига кўрк қўшиш учун 5000 тўп ҳар-хил турдаги дарахтлар ўтказилди. Туманда аҳолини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 1 та электр станция қурилиб, йилига 87.000 кв. соат электр энергияси етказиб берилди 12 . Туманда колхозлараро қурилиш идораси ишга тушгач, 3 та 6 хонали уй қурилиб, колхозчиларга яшаш учун топширилди. 1960-йилда туманда давлат нафақаларини оладиган кишилар сони 1086 табўлиб, улар давлатдан 2.684 минг сўм нафақа олдилар. 2750 та кўп болали ва ёлғиз оналар давлат томонидан 2132 минг сўмлик нафақа билан таъминландилар. Туман партия ташкилоти халқ соғлиғни сақлаш ҳам 1961-1968-йилларда туманда 2 та маданиятуйи, 10 та уқишхона, 13 колхоз ва савхоз касаба союз клублари, 24 та кутубхона меҳнаткашларга хизмат кўрсатди. Туманда халқ хшжалигини ривожлантириш билан бир қаторда меҳнаткашларнинг турмуш маданияти юксалтириш улар ўртасида турлихил усуллар асосида оилавий кечалар , комсомол тўйлар ўтказиш, ишлаб чиқариш фахрийлари билан учрашув кечалари ташкил қилинди. “Ленин учқуни”, Яккабоғ қишлоқ советларида ташкил этилган “Бахт уйи”да 1968-йилда 30 дан ортиқ ёш оилалар руйхатдан ўтди. Шунингдек, “Марксизм” колхозида ташкил этилган “Қишлоқ хўжалик” университети, Охунбобоев номли ўрта мактаб ҳудудларида ташкил этилган “Ота-оналар” универсетети, “Ленин учқуни” колхозидаташкил этилган “Турмуш ва маданият” университети меҳнаткашларни сиёсий жиҳатдан етук қилиб тар Туман аҳолисига маданий хизмат кўрсатишда алоқа бўлими алоҳида рол ўйнади. Туманда 2 жойда коммутатор мавжуд бўлиб, 280 та тельефон точкалари ишлаган. 18 жойда телевизорлар, 16 жойда радиоузеллар ишлаган. Лекин алоқа бўлимида ҳам малакали кадрлар етишмаслиги боис, аҳолининг ўсиб бораётган талаблари ўз вақтида қондирилмаган. 1968 йилда туман ижтимоий таъминот бўлимида нафақахўрлар сони 1128 кишига етиб, улар давлатдан ҳар ойда 23 минг 742 сўм пул олдилар . Туманда мазкур йилларда маданий маиший бинолар қуриш ишлари бирмунча кенгайди. Туманда 3 та маданият уйи, 2 та қишлоқ клуби, 14 та колхоз клублари, шу жумладан 6 та ёзги, 3 та касаба саюз клублари, 40 та кутибхона ва ўқиш хоналар, 2 та бахт уйи, 1 та турмуш маданият уйи ишлади. Лекин баъзи бир колхоз, савхозлардаги клублар вақти-вақти би Мазкур йилларда соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор кучайтирилди. Мехнаткашларга 420 ўринли марказий шифохона, 10 ўриндан 50 ўрингача эга бўлган 6 та қишлоқ шифо хонаси, 9 амбулатория, 46 та фельдшер-акушер пунктлари, 5 та аптека, 4 ренген кабинети ишлади. Туман тиббий муассасаларида 35 та малакали шифокор, 202 та ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритди. Кейинги 2 йил ичида врачлар сони 11 тага, фелшерлар сони 51 тага ортди 14 . Корхоналар сони 40 тага, стадионлар сони 2 тага, фелшер-акушер пунктлари 5 тага кўпайди. Коммунизм колхозида 25 ўринли қишлоқ касалхонаси қурилиб, ишга туширилди. Аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатишда туман коммунал хўжалиги туман матбуот жамияти, “Авангард” ишчилар кооперацияси, ижтимоий таъминот бўлими бир қатор ишларни амалга оширди. Туман коммунал хўжалиги 1965- Туманда 91 та магазин, 12 ошхона ва 11 нонхона, 117 бошқа савдо шахобчалари аҳолига хизмат кўрсатди. Меҳнаткашларнинг модий фаровонлигини оширишда ижтимоий таъминоталохида рол ўйнайди. Туманда нафақа олувчилар сони 129 кишига кўпайди, улар 1455 тага етади. Давлат томонидан олинадиган нафақалар миқдори ўртача 1 ойда 33 минг сўм ёки бир да йилда 384 минг 500 сўмни ташкил этди. Шунингдек, кўп болали ва ёлғиз оналар сони 5423киши бўлиб, улар 1 йилда 649 минг 50 сум нафақа олдилар. Бундан ташкари, 3947 та кекса ёшдаги колхозчи нафақахўрлар бир йилда 589 минг 100 сум пенция пулларини олдилар 15 . 1968-йилда туманда тиббий хизматда 58 та малакали шифокор, 276 та ўрта тиббиёт ходилари фаолият кўрсатади. Кейинги 3 йил ичида шифокорлар сони 22 нафарга, ўрта тиббиёт ходимлари сони 111 кишига кўпайди 1970-1975-йилларда маданий-маиший бинолари қуриш ишлари кенгайтирилди, маданий-оқарув муассасаларнинг моддий базаси мустаҳкамланди. Туман меҳнаткашларига 28 та клуб, 4 та маданият уйи, 2 та автоклуб, 3 та бахт уйи фойдаланишга топширилди. Кейинги йилларда умумий кутубхоналар сони 38 тага кўпайтирилиб, улардаги китоблар фонди 105 минг 390 донага етказилди. Маданий-оқарув муассасаларда 70 дан ортиқ кадрлар иласада, маданий- оқартув ишларининг савияси ҳалқ ўсиб бораётган тлабларидан орқада қолаётганди. Кутубхоналардаги китоб фонди системали бойитиб борилмади. Буни шундан кўриш мумкинки туман кутубхоналаридаги жами китоблар сони жон бошига тақсимланганда 2 тадангина тўғри келган. Туман маданиятбўлими, халқ маорифи бўлимлари бадиий хавоскарлар билан етарли шуғилланишмаган. Шунинг учун ҳам мада ўз вақтида етказиб бериш бирмунча ишлар қилинди. Мазкур йилларда Яккабоғ қишлоғтда 400 ўринли АТС қурилди. “Ленин учқуни”, “Коммунизм” колхози, “Авнгард” отчилик заводида 100 ўринли автамат тельефон станциялар қурилиб ишга туширилди. Навоий, Уғин, Ишкент, Тезаб қишлоқларида янгидан алоқа бўлимлари ташкил этилди. Туман меҳнаткашларининг газета, журналларга обуна бўлиш ишлари яхшиланди, хар 1000 кишидан 900 киши матбуотнинг 100 дан бир турига обуна бўлди. 16 Ёшларни жисмоний жиҳатдан соғлам, Ватан мудофасига чиниққан қилиб тарбиялашда туман “Пахтакор” спорт жамияти DOSСАФ ташкилоти алоҳида ўрин эгаллади. Туманда 71 та физкультура жамоаси бўлиб, уларда 13800 киши спортнинг маълум бир турлари билан шуғилланади. Бироқ спорт ишларини ташкил этиш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, физку “Авангард” ишчи кооперацияси, социал таъминоти бўлими , газлаштириш идораси аҳолисига хизмат қилиш ҳажмларини кўпайтиришди. Туман маркази ва деарли барча қишлоқлар электрлаштирилди. 4230 дан ортиқ хонадон газ билан таъминланди, бу эса олдинги 3 йилга нисбатан 310 марта кўпчиликни ташкил этади. Аҳолини тоза сув билан таъминлаш ишлари бурмунча яхшиланди, артизан қувирлар сони 126 тага етказилди, хонадонларни водапроводлаштириш ишлари яхшиланди. Бироқ Ярашев бошқараётган туман коммунал хўжалик бўлими аҳоли истиқомат қилаётган жойларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, квартираларни белгиланган муддатда таъмир этиш, тоза ичимликсуви билан таъминлаш, ўтказилган кўчатларни парвариш қилиш каби ишларда эътиборсизликни кучайтирган Туман партия ташкилаоти аҳолига маиший хизмат кўрсатиш комбинатининг иш 1976-1980-йилларда 12 та магазин, 2 та ошхона очилди. Туман аҳолисига 101 магазин, 20 ошхона, 10 чойхона ва бошқа савдо тармоқлари хизмат қилди. Лекин савдо шаҳобчаларида ишлайдиган кадрларни танлаш, уларни жой-жойига қўйишда, тарбиялашда, савдо расталарини сабзавот ва полиз экинлари маҳсулотлари билан тўлдиришда жиддий камчиликлар мавжуд эди. Мазкур йилларда туманда сотсал таъминот борасидаҳам мълум ишлар қилинди. Туманда 7131 та кўп фарзандли ва ёлғиз оналар бўлиб, улар давлатдан 1млн. 33 минг сўм нафақа олдилар. Шунингдек 5400 та кекса колхозчилар 877 минг сўм нафақа билан таъминланди. Кейинги йиллард нафақа олувчиларнинг сони 246 кишига кўпайиб, жами 1701 кишини ташкил этди. 1980-1985 йилларда туман аҳолисини маиший турмуш тарзини яхшилашда, уй қуриш муаммосида қийинчиликларга йўл қўй 1980-1985-йилларда 280 ўринли шифохона, 1 сменада 250 кишини қабул қилишга мўлжалланган янги поликлиника биноси қурилиб ишга топширилди. Туман марказий шифохонасида янгидан кардиология, стомотология, анкология бўлимлари очилди, замонавий тиббиёт асбоб- ускуналар билан жиҳозланди. М.Ҳасанова номидаги болалар лагери базасида сурункали болалар касалигини даволаш учун болалар санаторияси қурилди. “Коммунистик” савхозининг манзарали худудида “Она ва бола” санаторияси қурилди. Шу йилда 4 та врач ва 3 та ўрта медицина ходимига биринчи категори унвони берилди. 1 та шифокор клиник ординатурага ўқишга юборилди. Тумн поликлиникада янги аппарат ўрнатилди. Яккабоғ қишлоғида амбулатори қурилди. Стамотология поликлиникасида қиммат баҳо металдан тиш қўйш йўлга қўйилди. Кейинги 3 йил ичида маҳаллий советла 30 II БОБ. Совет-тоталитар тузими даврида Яккабоғ туманининг қишлоқ хўжалиги аҳволи 2.1 Қишлоқ хўжалигида пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши. Совет ҳокимияти йилларида бутун республикамизда бўлганидек, Яккабоғ туманида ғам партия ташкилотлари раҳбарлари марксизимнинг назарий йўл-йўриқларига амал қилиб, мустамлака асоратида сақлашдан иборат бўлган аграр йўлини қатъий амлга ошириб келдилар. Ўзбек қишлоқларини қайта қуришдан иборат мустабидча андозанинг советларга хос шаклини вужудга келтириш соҳасидаги дастлабки ҳаракатлардан бири ерни умумлаштириш чоралари бўлди. Ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, совет режими раҳбарлари Яккабоғ туманида пахтачиликни юксалтириш учун бир қанча тадбирларни амалга оширишга мажбур бўлди. Бунинг натижасида юртимизда пахта яккахокимлиги қарор топиб, Яккабоғ тумани қулоқларгаайлантирган. Уларнинг ер-суви, от-улови ва бор-бисотидан маҳрум этган эди. Қашқадарё вилоятида кўрсатилган сабабларга кўра мусадара этилган ерлар 17, 996 таноб суғориладиган ва 7, 315 таноб лалмикор заминидан иборат бўлиб, жами 25311, 23 танобни ташкил этган эди. 1930-йилларнинг охирларига келиб мамлакатда зўрлик билан амалга оширилган жамоатлаштиришдан иборат сиёсат ўз ниҳоясига етди. Бу йўлнинг бош мақсади марказнинг пахта мустақиллигини таъминлашдан иборат эди. 1946-1991-йиллар мобойнида советлар ҳокимияти Яккабоғ тумани қишлоқ хўжалигини илгарги йиллардагидек бир томонлама ривожланиш йўлидан олиб борди ва асосий пахтачилик тараққиётига эътиборни қаратди. Хўжалик ходимлари 1965-йил бошидаёқ пахтачилик бригадаларига раҳбарлик қилувчи кадрларни тўғри танлаб, уларни жой-жойига қў бирлашмасининг мутахассислари ана шу қадрлар ўртасида системали равишда иш олиб бордилар. Улар билан ғузарларни парвариш қилишга, автотехника қоидаларини тўғри жорий этишга қаратилган семинарларни вақти-вақти билан ўтказиб турдилар. Давлатдан 10610 тонна маданий ўғит, 148 трактор кўплаб қишлоқ хўжалик машиналарини олишга муваффақ бўлинди. Туман меҳнаткашлари етиштирилган пахта ҳосилини ўз ақтида йиғиб- териб олиш учун зўр уюшқоқлик билан киришдилар. Йиғи-терим даврида барча колхозчилар билан бир қаторда ишчи ва хизматчилар, мактабларнинг ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда нуроний кексалар меҳнат қилишлари натижасида туманга давлатга пахта сотиш йиллик плани 50 иш куни ичида ёки 20 октябрда адо этилди. Давлатга 22711 тоннадан ортиқроқ пахта етказиб берилиб режа 103% га бажарилди. Таёрланган п Пахта ҳосилини етиштиришда механизация кучи асосий ўринни эгаллаб, ҳал қилувчи вазифаларни бажарди.Калинин номли колҳозда Бобатов Э, Одилов Э, Тўрақулов Ж, “Коммунизм” колхозидан Примов, Санаев Х, “Ленинизм” колхозидан Хамидов Қарши, Жабборов Б, “Ленин Учқуни” колхозидан Худжанов Ж, Эшпўлатов Ш, “ Шарқ Юлдузи” колхозидан Берзиев Б, Тоджиев Т. Каби механизаторларнинг хизмати катта бўлди. Лекин туманнинг ҳамма жойларида аҳволи бир хилда эмасди. Масалан: Калинин номли колхоз билан “Комунизм” колхозининг ерва сув шароитини бир хил бўлишига қарамасдан бу икки хўжаликда икки хил манзара намоён бўлди. Калинин номли колхоз 1100 га майдонга чигит экиб, ҳар гектаридан 26, 61 центнердан ҳосил етиштириб, 1 га майдонга 12,2 центнер маданий ўғит сарфлаган бўлса, “Коммунизм” колхозида 807 га майдоннинг Мазкур йиллда туман бўйча режадаги 22000 тонна пахта етиштириш учун 161 миллион 706 минг 244 куб. летр сув сарфлашимиз керак бўлса, мавжуд сув ресурсларидан фойдаланиб 56 миллион 248 минг 362 куб летр сув сарфланди,ёки сув олиш плани 35% га бажарилди. 1964 йилда эса 72% сув олинган эди. Туман сув танқислигини ҳисобга олиб, ирригация ва мелиорация ишлари кейинги вақтларда анча яхшиланди. 32 км бетон етказилиб канал ишга туширилди 18км. лик бетон канал қурилиши бошланди. 1965-66-йилнинг ўзида ер ости ва зовур сувларидан фойдаланиш учун 64 та насос установкалари қурилиб суғориш ишларида унумли фойдаланилди. Ерларнинг мелиоратив холларини яхшилаш мақсадида 40 км. лик янги зовур қазиб битказилди, 30 км. лик эски зовурлар таъмир қилинди. Пахта етиштиришда эришилган муваффақиятлар билан бир қатор Ғўза зарар кунандаларга қарши ҳозирданоқ қизғин бошлаш, шудгор қилинадиган ерларни 100% химикатлар билан дорилаб ҳайдаш. Туманда сув танқислигини ҳисобга олиб ирригация миллиорация ишларини яхшилаш тадбирий чораларни қуриш. Эски зовурларни ремонт қилиш ва янгиларни қазиш, навбатдаги 18 км. бетон каналини 1 январгача қуриб тамомлаш. 1966-йилда 102 та артизан қудуқлари қазиш ва насос установкалари ўрнатиб сув чиқариш, 10-12 миллон куб метр сув тўпланадиган “Қорабоғ” сув омборини қуриб ишга тушириш 20 . Янгиқурғон, Эсат сув омборларини реконструкция қилиш. Ариқ- зовурларни қисқа муддатда қазиб тамомлаш, Трактор ва барча қишлоқ хўжалик машиналарини ўз вақтида ремонт қилиб экиш компаниясига тахт қилиб қўйиш. Агротехника ўқувларини намунали ташкил қилибколхоз активлари, пахта, бригада, звенолар Туманда пахта ҳосилдорлигини оширишда Калинин номли Энгилс номли, Марксизим, Ленинизм, Коммунизм колхозлари деҳқонларининг ҳиссаси катта бўлди. Аммо, шуни ҳам айтиш керкки. 1968-йилда 2 та бригада, 1969-йилда 5 та бригада 1970-йилда эса 1 та бригада пахта тайёрлаш планини бажара олмади. Булар “Ленин Учқуни” колхозидан Худаёров, Муминов, Очилов, “Шарқ Юлдузи” колхозидан Бердиев, “Коммунизм” колхозидан Султанова, “коммунистик” колхозидан Аминов, “Қизил Юлдуз” калхоздан Хўжақулов, Эшмирзаев, Маматовлар бошлиқ бригадалар эди. Туманда сув танқислигни ҳисобга олиб, ирригация ва миллиорация ишлари анча яхшиланди . Уч йил ичида 27,3 км каналга бетон ёткизилди. Қорабоғ, Нурайли сув оборлари қуриш ишлари бошлаб юборилди, 49 та артизан қудуқлари қозилди. Пахта ерини меллиорация холлатларини яхшилаш Шундай қилиб, ўн йилликларнинг бутун бориши мобайнида марказдан келиб турадиган ўлкан режаларни бажаришда бутун меҳнаткаш халқ жалб этилди. Яккабоғ тумани аҳолисининг ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларида 60- 80-йилларда мисли кўрилмаган куч тўпланган пахта яккаҳокимлигининг узоқ муддатли салбий оқибатлари ҳукимрон партиянинг туманга нисбатан амалга оширган зўровонлик сиёсатини ўзида акс эттирди. Қараб чиқилаётган даврда раҳбар ходимларнинг тазйиқи билан пахтачилик тизимида юқоридан жуда катта режалар белгиланди. Пахтачиликда заҳарли химикатлар кўп қўлланилди, уларни сақлаш ва ишлатишда тартибга риоя этилмасди.Бундай маъсулиятсизликдан одамлар заҳарланарди, атроф-муҳит ифлосланарди, сув,ҳаво, тупроқ минераллашиб, заҳарланиб борди. Кассаликлар сони ортиб, ўлим ҳоллатлари кўпайди. Етиштирилган 2.2 Яккабоғ туманида чорвачилик соҳасидаги муаммолар ва ечимлар. Чорвачиликни ўстириш ва кенг ривожлантириш тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари диққатида турди. Шунинг учун ҳам чорвачиликни ривожлантириш қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғига айлантирилди. Яккабоғ туманидачорвачиликнинг асосий турлари бўйича ўсиши ва ривожланиши 1949-йилда давлат кўрсаткичларига қисман тўғри келди. Лекин, шунга қарамасдан туманнинг кўпгина колхозларида чорва режаларининг турлари бўйича бажариш, молларнинг қишлашга тайёргарлик кўриш ишлари қаноатли эмасди. 1961-йилга келиб туман колхозлари чорвачиликни ривожлантиришнинг асоси бўлган чорва озуқа базасини мустаҳкамлашга талайгина ютуқларни қўлга киритдилар. 2044 гектар ерга маккажўхори экиб мўл ҳосил етиштирилди ва 50177 тонна силос тайёрланди. Шундай қилиб биридан 3650 кг. дан , Ленин учқуни колхознинг сут соғувчиси Доно Холиқова 12 бош сигирнинг ҳар биридан 4000 кг. дан, Тожи Пардаева 10 бош сигирнинг ҳар биридан 3650 кг. дан, Қизил Ўзбикистон колхозидан Ризаева Қурбон 25 бош сигирнинг ҳар бирининг 2200 кг. дан сут соғиб олишга эришдилар. Туман колхозларида қорамоллар сони 1423 бошга, қўйларсони 6317бошга, чўчқалар сони 550 бошга кўпайди. Шундай қилиб, қорамол режаси 109%, қўй режаси 85%, чўчқалар 84% шу жумладан она чўчқалар режаси 73%, парандачилик режаси 87% га етказилди. Туманда чорва ем-хашак базасини мустаҳкамлашда, чорва бинолари қуриш, чорвачилик кадрларни танлашда чорвадорлар ўртасида социалистик мусобақа ишлариниташкил қилишда бир мунча амалий ишлар қилинди. Чорвачиликни ривожлантириш, унинг маҳсулдорлигини ошириш, зотинияхшилашда 111% бажарилиб, сут 99% тухум 72%, жун 83% бўлиб, белгиланган режа бажарилмай қолди. Совет ҳокимияти Яккабоғ туманида қишлоқ хўжалигини асосий тармоқлардан бири бўлган жамоат чорвачилигини ривожлантиришга алоҳида эътиборни кучайтирди. Негаки туманда мавжуд хўжаликлар иқтисадиётида чорвачилик ҳам салмоқли ўринни эгаллайди ва 70 йилларда туманда жамоат чорвачилигини ривожлантириш ва унинг маҳсулдорлигини ошириш юзасидан қатор тадбирлар амалга оширилди. Чорвачиликни ривожлантиришнинг асоси бўлган туёқ сони режаларини бажариш тумн хўжаликларида йирик шохли моллар бўйича 1965 йил режа 108 процентга бажарилган. “Коммунизм” колхозида 105% Энгилс номли колхозда 102% , Қизил Юлдуз колхозида 105% ни ташкил этди. Мавжуд қорамоллардан сигирлар сони 3993 бош бўлиб режа 101% га, Коммунизм колхозида 127, хўжаликларида айрим чорвачилик фермаларда жуда катта нуқсонларга йўл қўйилди. Туманда қорамоллар 108% га бажарилган бўлсада, 8 хўжаликда бу тармоқнинг бажарилиши 85-95% ни ташкил этди. Туманнинг Марксизм, Правда, Ленин Учқуни колхозларида 89% га, Ленинизм колхозида 82% га Марксизм колхозида 91% га, Шарқ Юлдузи колхозида 86% га бажарилган. Шунга қарамай, туман чорвадорлари давлатга 1281 тонна гўшт, 2353 тонна сут, 2 миллион 176 минг дона тухум, 117 тонна жун ва 12 минг 900 дона қоракўли тери сотиш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. Коммунизм колхози давлатга сут сотишни 128% га, Қизил Ўзбекистон колхози 102% га Қизил Юлдуз колхози 100% га бажардилар. Тумандаги 23 та сут товар фермасидан 5 таси сут тайёрлаш йиллик режасини, 11 таси бузоқ олиш планини ошириб бажардилар. Туман бўйича мавжуд Шунингдек, Жамоат чорвачилигини ривожлантиришва унинг маҳсулдорлигини оширишнинг асосий воситаси бўлган ем-хашак таёрлаш туманда 98% га бажарилди. Туман чарводорлари 1960-1970-йилларда чорвачиликни ривожлантириш ва унинг маҳсулдорлигини ошириш юзасидан қатор тадбирларни амалга оширдилар. 1968-1970 йилларда давлатга гўш сотиш режаси 101.7%, сут 105,1%, тухум 107,6%, жун 130% га ва қоракул тери сотиш плани 101,4% га бажарилди. Бу соҳада Калинин номли, Коммунизм, Ленинизм, Правда колхозларида ибратли ишлар қилинди. Тумандаги 22 сут товар фермасидан 15 тасида сут таёрлаш, 9 тасида бузоқ олиш режалари бажарилди. 1970-йилда Ленинизм, Қизил Юлдуз колхозлари ва боғдорчилик савхозининг чорвадорлари ҳар бир сигирдан 1135-1791 литрдан сут соғиб олдилар Калинин номли колхоздан Тошназар Э, Ленинизм ко зооветеринария тадбирлари ёмон йўлга қўйлганлиги оқибатида кўплаб молларнинг қисир қолиши ҳоллари ҳам мавжуд эди. Туман хўжаликдарида мавжуд сигирлардан 1968-йилда 420 таси, 1969- йилда 93 таси, 1970-йилда 243 таси қисир қолиб кетганлиги натижасида колхозлар мол сотиб олиш учун кўп маблағ сарф қилди. Масалан, туман хўжаликлари шу мақсадлар учун кейинги уч йил ичида 1414 минг сўм сарфлади. Оқибатда йирик шохли моллар туёқ сони олдинги уч йилга нисбатан 2865 бошга камайтириб юборилди. Бу кўрсатгич Калинин номли колхозда 256 бошни Правда колхозида 444 бошни, Марксизм колхозида 1364 бошни Шарқ Юлдуз колхозида 615 бошга, Қизил Юлдуз колхозида 384 бошни шакл этди. Айниқса, она моллар сонини кўпайтиришда ҳамда унинг маҳсулдорлигини оширишда жуда катта қийинчиликларга дуч келинди. 1970 хўжалик йил чўчқатуёқ сонини кескин камайиб кетишга йўл қўйлди. Натижада туманда чорва моллар туёқ сонини камайиб кетиши маҳсулот етиштиришга салбий таъсир қилди. Туманда гўшт ишлаб чиқариш 89% га, тухим ишлаб чиқариш 88% га, жун 82%, қоракул тери97% га бажарилди. Аҳоли жон бошига чорвачилик мҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳам орқада қолинди. Шундай қилиб, юқоридаги аҳволга сабаб, мустаҳкам ем-ҳашак базасини яратилмаганлигида эди. Туманда силос бостириш 1970-йилда 96% бажарилди ёки ўртача бир сигир учун10 тонна силос ўрнига 6,1 тонна силос бостирилди, холос. Чорвачилик учун ширали озиқларданбири бўлган маккажўхори ва беда экиш режалари бажарилган бўлсада, уларни агро-техника қоидалари асосида парвариш қилишда етарли эътибор бермаганлиги ҳамда ўз вақтида йиғиштириб олинмаслиги натижасида, ҳар бир гектар ма 1965-70-йилларда туман хўжаликлари чорва моллари учун ем-ҳашак сотиб олишга 647 минг сўм сарфладилар. Бу харажатлар эса чорвачиликдан фойда олиш ўрнига зарарли тармоққа айланиб ўолди. Бундан ташқари гўштгатопширилганчорва молларнингетарли конденцияга етказиб топширмаслик оқибатида ўтган уч йилда туман хўжаликлари 433,1 минг сўм зарар курдилар. Чорвачиликдан бундай ачинарли аҳволнинг бўлишига туман қишлоқ хўжалик бошқармаси ва хўжалик мутахассислари ҳамда туман зооветеринария ходимларининг ўз ишига маъсулиятсизлик билан қараши сабаб бўлди. Шундай қилиб, Яккабоғ туманида қишлоқ хўжалигининг чорвачилик соҳаси турғунлик ҳолатига келиб колганди. Унда меҳнатни ташкил этишнинг эскича усуллари ҳукимрон эди. Партия қарорларида кўрсатилган “чорвачиликдаги сермеҳнат жараёнларни механизациялашга” ама 1948 йили туман колхозларида 1947 йилга нисбатан ғалла экин майдонлари ҳажми оширилди. Шу жумладан буғдой экинларининг майдони ҳам кенгайди. 1948 йил ҳалла экин режаси туман бўйича белгиланган муддатда тулиғи билан бажарилди. Лекин экин ишларининг сифатсиз ўтказилиши, агротехника қоидаларига етарли риоя қилинмаслиги, уруғларнинг дориланмасдан ва нормадан кам экилишлари натижасида кўпчилик колхозларда ғалладан1948 йилда кам ҳосил олинди ва ғалла таёрлаш давлат режаси бажариш ташкил қилинмади. Туман бўйича 1948 йилда ғалла ҳосилининг режаси 10 цент белгиланган бўлса, ҳақиқатдан ҳар гектардан ўрта ҳисоб билан фақат 6,5 цент. Ҳосил олинди. Шунинг натижасида давлатга белгиланган режа бўйича 12 цент. Ғалла топшириш ўрнига фақат 10 цент. ғалла топширилиб, давлат плани фақат 85 фоизи бажарилди хо топшириш ўрнига 4315 кг, жами 43 100 кг топширилиб давлат плани 110,7 фоизга бажарилди. Пиллачилик соҳасида айниқса Қишлиқ қишлоқ советидаги Ахунбабаев, Ўртоқ, Яккабоғ қишлоқ советидаги Совет, Ворошилов колхозлари яхши ютиқларга эришди. Туман бўйича 35 бригада, 231 звенолар ўз режасини ошиғи билан бажардилар. Лекин 15 бригада ва 131 звенолар ўз режаларини бажаришмди. Шунингдек туман боғдорчилик иши катта ўрин тутади. Лекин туман қишлоқ хўжалиги бўлими колхоз совет раҳбарлари ва партия ташкилот секритарлари бу соҳада яхши эътибор бермай келдилар. Шунинг натижасида кўп мевали дарахтлар қирқилиб хўжасиз орқасидан нобуд бўлиб кетди. Кишилик қишлоқ советидаги Сталин, Яккабоғ қишлоқ советидаги, Марксизм, Интизом, Совет, Самоқ қишлоқ советидаги ва Ўрта Советидаги колхозларда ток ва баргларни би Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда пиллачиликнинг ҳам роли каттадир. Яккабоғ туманида пиллачилик соҳасида бир қанча ютиқларга эга бўлди. ХУЛОСА. Мазкур Битрув малакавий ишда Қашқадарё вилоятида салмоқли ўрин эгаллаган Яккабоғ туманининг мустабид совет ҳокимияти ту зуми давридагииқтисодий-сиёсий, ижтимоий, маънавий ҳаёти тарихий материаллар асосида ўрганиб чиқилди, шу билан бирга соет ҳукиматининг Яккабоғда амалга оширган миллий сиёсатининг мустамлакачилик асоси кўрсатиб берилди. Юртбошимиз таъқидлаганидек: “Ўзбекистонда ҳукум ҳтқазадиган бошқарув таркиби ҳамма жойларда, тармоқлар ва умуман ишлаб чиқариш ва тақсимот соҳаларида, давлатни ва халқимизни ҳимоя қиладиган жабҳаларда, хуллас, ҳамма-ҳамма поғоналарда собиқ Итифоққа буйсунадиган ва Марказ чизиғидан чиқмайдиган тарзда иш олиб борарди” 29-сентябрь қарори билан Бешкент, Косон, Китоб, Шахрисабз, Чироқчи, Ғузор, Тангиҳарам туманлари қатори Яккабоғ туманиҳам ташкил этилди. Маҳаллий халқнинг бошқарув сиёсатига тўғри келмаган, русларга хос идоравий тизимнинг тез-тез ўзгартирилиши янгича ижтимоий-иқтисодий даврларда илк қадам ташлаётган Яккабоғликлар учун ҳам оғир келди 2. Мустабид совет ҳокимияти ҳукимронлик қилган йилларда Яккабоғ туманининг иқтисодиёти нафақат вилоят ёки республика раҳбарлари, балким, узоқдаги Марказдан бошқариладиган ягона халқ хўжалиги мажмуининг таркибий қисимга айлантирилди. Марказ томонидан тумн меҳнаткашларининг манфаатидан йироқ бўлган қарорлар қабул қилинди. Тумандаги мавжуд аҳвол билан ҳисоблашмасдан, юқоридан тузилган беш йиллик режаларда балндпарвоз вазифалар белгилани. Туманда ташкил топган ҳунар совет даврида ҳам аслида арзон хом-ашё ва стратегик минерал бойликлар етказиб берадиган ўлка, таёр мҳсулот сотиладиган қулай бозор бўлиб келди” 25 . 4. Мустабид совет давлати Яккабоҳда ўз ҳукимронлигини мустаҳкамлаш мақсадида совет таълим тизимини жорий этди. Етарли моддий-техника ва ўқув қуроллари заҳирасини яратмасдан сиёсилашган совет мактабларни ташкил этишга киришди. Таълим тизими совет давлати манфаатлари нуқтаиназарларидан келиб чиқиб, фаолият олиб борди. Тадқиқ этилаётган йилларда ҳукимрон коммунистик партия ўз мавқиени мустаҳкамлаш мақсадида маданий-маърифий муассасалар фаолиятини йўлга қўйди. Улар олдига совет давлати сиёсатини қўллаб-қувватлаш, туман аҳолиси ўртасида ташвиқот ишларини олиб бориш каби вазифалар қўйилди. Аммо туман марказидан узоқда жойлашган бир қатор колхоз, сов сифатидаривожлантирилди. Тумандаги барча колхоз,савхоз ерларига ғузалар экилди. Ҳар гектар ердан юқори пахта ҳосили олишга киришилди. Пахта етиштирадиган бригадалар, звенолар ташкил этилди. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида қўшимча зовурлар қазилди, суғориш иншоатлари қуриш ишлар авж олдирилди. Яккабоғ туманининг Ленин Учқуни, Калинин, Коммунизм, Шарқ Юлдузи каби колхоз меҳнаткашлари давлат томонидан белгиланган режаларни ортиғи билан бажаришга муваффақ бўлишди. Аммо пахта яккаҳокимлиги бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришни сиқиб чиқара бошлади. 6. Яккабоғ қишлоқ хўжалигида буғдой, маккажўхори етиштирилди. Туманда “Правда”, “Ленинизм”, “Қизил Ўзбекистон” каби ихтисослашган маккажўхоричилик савхозлари ташкил этилди. Бироқ 80-йилларнинг ўрталарида бу тармоққа эътибор
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha