Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 11.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Архитектура

Продавец

Bohodir Jalolov

Қурилиш материаллари тўғрисида умумий маълумотлар

Купить
Қурилиш материаллари тўғрисида умумий маълумотлар Режа: • Табиий тош қурилиш материаллари • Анорганик ва органик боғловчи моддалар • Ёғоч материаллар ва улардан қилинадиган буюмлар • Металлар ва улардан қилинадиган буюмлар • Турли бинолар ва иншоотлар қурилишида, реконст- рукция қилишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилиш материаллари ва буюмларини 2 турга – табиий ва сунъий материалларга ажратиш мумкин. • Уларни яна 2 та тоифага бўлиш мумкин. Биринчи тоифага ғишт, бетон, цемент, ёғоч материаллари ва бошқалар киради. Уларни биноларнинг турли (девор, ёпма, том, пол каби) элементларини барпо этишда қўлланилади. Иккинчи тоифага махсус вазифаларга (гидроизо-ляция, иссиқлик изоляция, акустик ва бошқа) мўлжалланган материаллар киради. • Табиий тош материаллар ва улардан олинадиган материаллар ва буюмлар, анорганик ва органик боғловчи материаллар, ёғоч ва ундан олинадиган материаллар, металлар ва улардан олинадиган буюмлар асосий қурилиш материаллари ҳисоблана-дилар. • Қуриладиган бино ёки иншоотнинг вазифаси, қурилиш ва эксплуатация шароитига боғлиқ ҳолда уларга мос, яъни маълум сифат ва турли ташқи муҳит таъсирларидан ҳимоялаш хоссаларига эга қурилиш материаллари танланади. • Юқоридагиларни ҳисобга олганда, ҳар қандай қурилиш материали маълум қурилиш-техник хоссаларга эга бўлиши лозим. • Масалан, биноларнинг ташқи девори учун ишлатиладиган материал етарли даражада мустаҳкам бўлиши билан бирга иссиқликни кам ўтказадиган бўлиши , гидротехник иншоотларда қўлланиладиган материаллар сув ўтказмайдиган, даврий намланиш ва қуриш таъсирига чидамли бўлиши , йўл қопламаси учун ишлатиладиган материал (асфальт, бетон) транспортдан бўладиган таъсирларга чидаши учун етарлича мустаҳкам ва емирилмайдиган бўлиши талаб қилинади. • Табиий тош материаллар ва буюмлар турли хил тоғ жинсларига ишлов бериш (портлатиш, синдириш, арралаш, майдалаш, танлаб териб олиш каби) ёрдамида олинади. • Тош материалларнинг шакли, сирти ҳар хил (силлиқ, ғадир-будир, эгри-бугри, узунчоқ, япалоқ, юмалоқ каби) бўлиши мумкин. Табиий тош материаллар: Қумтош (песчаник) Оҳактош (известняк) • Шебень – табиий тошларни майдалаш - парчалаш йўли билан олинадиган, бетон тайёрлашда тўлдирувчи сифатида қўлланиладиган, бинолар остида сунъий замин сифатида ишлатиладиган катталиги 4-40 мм ҳар хил шакллардаги донадор материал. • Шағал – ўлчамлари 4-200 мм тоғ жинсларининг сирти силлиқ парчаларидир. Шебень каби ишлатилиши мумкин. • Қум ҳам тоғ жинсларининг катталиги 0,05 мм дан 2 мм гача бўлган заррачаларидир. Қум тоғ жинсларининг табиий шароитда емирилиши натижасида ҳосил бўлади ёки сунъий равишда шебень, шағал ва тоғ жинслари парчаларини майдалаш йўли билан олиниши мумкин. Боғловчи материаллар: • Гидратацион (анорганик) боғловчи моддалар деб , одатда, кукун ҳолатидаги майда, сувга аралашти- рилганда пластик хамирга ўхшаш масса ҳосил бўладиган, сув билан кимёвий таъсир жараёнида қотадиган, мустаҳкамликни йиғадиган, унга қўшилган тўлдирувчилар (одатда қум, шағал, шебень) билан боғланиб ягона монолитга айланиб қумтош, конгломерат типидаги сунъий тош ҳосил қиладиган материалларга айтилади. • Гидратацион боғловчилар фақат ҳавода қотадиган ва гидравлик (нам ҳавода ва сув остида қотадиган) боғловчиларга бўлинади. • Қурилиш оҳаки (СаО) – ҳавода қотадиган боғловчи ҳисобланади, табиий карбонат жинсларни (СаСО ₃ ) 900-1300 °C да куйдириш ёрдамида олинади. Таркибида 8 % гача оҳактош, доломит, бўр аралашмалари бўлиши мумкин. Гипс (алебастр) ҳам ҳавода қотадиган боғловчидир. • Оҳак ғишт териш, сувоқ учун ишлатиладиган қоришмаларни, паст маркали, қуруқ шароитда ишлайдиган бетонларни, силикат буюмлар (ғишт, йирик блок ва панеллар), аралаш цементларни тайёрлашда қўлланилади. • Гидравлик оҳак – табиий мергель ва мергелли оҳактошларни 900-1100 °C да куйдириш йўли билан олинади. • Гидравлик оҳакни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган табиий мергель ва мергелли оҳактошлар таркибида 6 дан 25 фойизгача гил ва қум аралашмаси бўлиши мумкин. • Гидравлик оҳак секин қотадиган, мустаҳкамликни секин йиғадиган боғловчи. Ундан қурилиш қоришмалари, паст маркали бетон, енгил бетон тайёрлашда фойдалани- лади. Мергель Мергель –минерал эмас. Мергель – тоғ жинси, алюмосиликатлар ва кальций карбонат- ларнинг аралашмаси кўринишида бўлади. Мергельни цивилизацион тараққиётнинг дастлабки босқичларида қурилишда қўлланилган энг биринчи қурилиш материали дейиш мумкин. • Портландцемент гидравлик боғловчи модда ҳисобланади. Клинкер ва гипсни бирга майдалаш йўли билан олинади. • Клинкер – оҳактош ва гипсни 1480 °C дан юқори температурада айланадиган печларда куйдириш орқали олинадиган маҳсулот. • Портландцементдан боғловчи модда сифатида цементли қоришмалар ва бетонлар тайёрлашда фойдаланилади. • Цементларнинг бошқа турлари ҳам қурилишда кенг қўлланилади, масалан, шлакопортландцемент, карбонатли цемент, тошқолишқорли цемент, сулфатга чидамли портландцемент ва ҳ.к . • Қурилиш қоришмалари обдон аралаштирилган анорганик боғловчи моддадан (цемент, оҳак, гипс, лой), майда тўлдирувчидан (қум, майдаланган шлак), сув ва зарур ҳолларда қўшимчалардан (анорганик ёки органик) ташкил топган майда донали аралашмадир. • Янги тайёрланган қоришмани барча нотекислик- ларни тўлдириб асосга юпқа қилиб ётқизиш мумкин. Улар қатламларга ажралмайдилар, қотадилар ва мустаҳкамликни йиғадилар, охир- оқибатда тошсимон материалга айланадилар. Қурилиш қоришмалари: • Қурилиш қоришмаларидан ғишт-тош материалларни теришда, пардоз ишларида, таъмирлаш ва бошқа ишларда фойдаланадилар. • Уларни ўртача зичлик бўйича турларга бўладилар: оғир қоришма лар зичлиги ρ =1500кг/м 3 ва зичлиги ρ <1500кг/м 3 енгил қоришма ларга бўлинади. • Қоришмаларни вазифаси бўйича гидроизоляцион , инъекция , териш , пардоз учун ва бошқа турларга бўлинади. • Битта боғловчи модда билан тайёрланган қоришма оддий қоришма , бир нечта боғловчи билан тайёрланган қоришма мураккаб қоришма ( цементли-оҳакли ) деб аталади. • Оддий қоришманинг таркиби 2 та рақам (1:4) билан (боғловчининг ва майда тўлдирувчининг ҳажмий нисбати) ифодаланади. Мураккаб қоришманинг таркиби 3 та рақам (1:0,5:4) билан (1-рақам асосий боғловчининг ҳажмини, 2-рақам қўшимча боғловчининг биринчи боғловчининг ҳажмига нисбатан ҳажмини) ифодаланади. • Қурилиш қоришмалари тайёрлаш учун зарраларининг сирти нотекис бўлган қумлардан фойдаланган маъқул. Бундай қоришма қотиш жараёнида ёрилмайди ҳам қумнинг ҳисобига арзонроқ тушади. • Қоришма таркибига ҳар хил қўшимчалар қўшиб хоссаларини ўзгартириш мумкин. Қориштиргичлар • Асфальт қоришмаси гидроизоляцион сувоқ ва қоплама-лар, тротуарлар, поллар қилишда қўлланилади. Улар қайноқ (қуюладиган) ёки совуқ бўлиши мумкин. Асфальт қоришмаларининг таркибини бино ёки иншоотларда эксплуатация қилиш шароитига боғлиқ ҳолда танлайдилар. • Совуқ асфальт қоришмаларини 5-10 % эритувчи (бензол) қўшилган нефть бутуми, кукунсимон минерал тўлдирувчи (оҳактош, доломит) ва тоза қуруқ қум билан махсус қориштиргичда 110-120 °С га қиздирилган ҳолда қориштириб тайёрлайдилар. Совуқ асфальт қоришманинг қотиши эритувчининг буғланиши натижасида амалга ошади. • Қайноқ асфальт қоришмаси ҳам битум, кукунсимон тўлдирувчи ва қум аралашмасидан тайёрланади. Бунда аралашмани 120...120 °С гача қиздирилган ҳолда қориштирилади. Асфальт қоришмасини иссиқ ҳолда бир неча қатлам қилиб ётқизилади ва бу Оддий бетон • Бетон – боғловчи модда (цемент), майда (қум) ва йирик (шебень, шағал) тўлдирувчилар, сув ва зарур миқдорда қўшимчалардан иборат бетон қоришмасининг қотишидан ҳосил бўлган сунъий тош материал . • Бетон қоришмасини тайёрлашда қўлланиладиган цементнинг тури ва маркаси бетон конструкция ёки иншоот кейинчалик ишлайдиган шароитга, унинг вазифасига ҳамда ишлаб чиқариш усулига боғлиқ. • Бетон тайёрлаш учун тоза сув ишлатилади. Унда цементнинг қотишига тўсқинлик қиладиган турли қўшимчалар бўлмаслиги керак. • Бетоннинг асосий хоссалари сифатида унинг ташиш, тушириш пайтида бир жинслилигини сақлаш, қатламларга ажралмаслиги, сувни ўзида ушлаб туриши, осон жойланадиган бўлишига эътибор қаратилади. • Сувни ўзида ушлаб туриши бетоннинг структу- расини шаклланишида, мустаҳкам , сув ўтказмайдиган, музлашга чидамли бўлишида муҳим аҳамиятга эга. • Янги тайёрланган бетон яхши қорилган, бир жинсли, ташишга қулай, суви чиқмайдиган ва қатламларга ажралмайдиган бўлиши керак. Бетон қориштиргичлар: • Юқори сифатли бетон олиш учун бетон янги қуйилгандан сўнг 30 минут ичида айрим тадбирларни амалга ошириш керак. Бундай тадбирларга зичланган бетоннинг устини ҳўл қум, ёғоч қипиқлари ёки сув ўтказмай-диган плёнка билан ёпиш киради. • Қишда совуқда музламаслигини таъмин-лаш учун сунъий равишда иссиқ ҳаво, буғ, электр иситкичлар ёрдамида иситиш ёки махсус музлашга қарши қўшимчалар қўшиш тавсия этилади. Бетон пойдеворлар Монолит бетондан қилинган пойдевор Йиғма бетон блоклардан қилинган пойдевор Темирбетон • Темирбетон ҳам сунъий материал, ичига диаметри, кўндаланг кесимининг умумий юзаси ҳисобланган пўлат арматура жойлаштирилган бетондир. • Пўлат арматура темирбетон конструкция чўзилганда, эгилганда ва номарказий сиқилганда ҳосил бўладиган чўзилиш кучланишларини қабул қилади, бетоннинг бузилишига қаршилик кўрсатади. • Темирбетон конструкциялар жойида бетон қуйиш йўли билан ( монолит конструкция ) ёки завод шароитида ( йиғма конструкция ) тайёрланиши мумкин. • Йиғма темирбетон конструкциялар қурилишнинг турли соҳалари учун алоҳида ҳар хил шаклларда ва кўринишларда ишлаб чиқарилади. Монолит темирбетон Кўп кавакли темирбетон ёпма плиталар: Қовурғали темирбетон плиталар Темирбетон балкали том Йиғма темирбетон ферма қўлланилган том Асфальтобетонлар • Асфальтобетонлар ихтисослашган асфальт заводларида ёки қурилмаларида тайланади. • Вазифасига кўра йўл асфальти ва пол асфальтига бўлинади. Таркибига кўра асфальтобетонлар битумли ёки дёготли асфальтобетон га бўлинади. Улар ҳам қайноқ ёки совуқ ҳолда ётқизилиши мумкин. • Совуқ асфальтобетонни қуруқ ёки озгина намланган юзаларга бир неча қатлам қилиб ётқизилади ва енгил каток билан зичланади. • Асфальт қоришмасидан фарқи – асфальтобе-тонга қумдан ташқари йирик тўлдирувчи - шебень ҳам қўшилади. Асфальтобетон ётқизиш Асфальтобетонни зичлаштириш Керамик материаллар ва буюмлар: • Керамик материалларга глинани куйдириб олинади- ган барча материаллар: турли хил ғиштлар, черепица- лар, керамзит ва бошқа материаллар киради. Ёғоч материаллар: • Ёғоч – энг қадимги қурилиш материали ҳисобланади. Сўнгги йилларда бинонинг ёғоч ишлатиладиган жойларида темирбетон, платмасса, пўлат конструкциялар қўлланилмоқда. Бироқ ёғочнинг қўлланилиш ҳажми камайгани йўқ. Чунки у иссиқликни кам ўтказади, бетон конструкцияларга нисбатан бир неча марта енгил, қулай шароитларда узоқ вақт хизмат қила олади, ишлов бериш осон, нисбатан арзон. • Ёғочнинг жиддий камчилиги унинг ёнувчанлиги, чириши, қурт-қумурсқалар ейиши эҳтимоли борлигидир. • Ҳозирги вақтда ёғоч конструкциялар тайёрлашдан олдин унга ишлов берилади. Чиримаслиги учун яхшилаб қуритилади, антисептик моддалар суртилади ёки сепилади, бўялади, оловбардошли-гини ошириш учун эса антипиренлар билан ишлов берилади, асбестоцемент, тунука каби листлар қопланади. • Ёғоч материаллар 2 асосий гуруҳларга бўлинадилар: ғўла ёғочлар ва арраланган материаллар . • Арраланган ёғоч материаллардан пол тахталари, паркет доначалари (тахтачалари), пардадеворлар, эшик ва дераза ромлари, плинтуслар ва бошқа кўплаб буюмлар ва конструцкциялар ясалади. Металл буюмлар ва конструкциялар • Улар илгари фақат пўлат ва чўяндан ясалар эди. Кейинги пайтда рангли металлар ҳам (айниқса, алюминий) кўп ишлатиляпти. • Пўлатдан қўштавр, швеллер, уголниклар, квадрат ва айлана кесимли қувурлар, лист материаллар (тунукалар) тайёрланади. Улардан турли конструк-тив деталлар ва конструкциялар ясалади. • Алюминийдан биноларнинг каркасларини , эшик ва дераза ромларини ясаш мумкин. Пўлатга нисбатан 3 баравар енгил конструкция бўлади. • Чўяндан қувурлар, саноат бинолари учун пол плиталари, иситиш батареялари ва бошқалар ясалади. Пластмасса материаллар ва буюмлар Ҳозирги кунда қурилишда пластик масса асосида олинадиган кўплаб қурилиш материаллари ва буюмлари қўлланилмоқда. • Стеклопластик ва стеклотекстолит – шаффоф, ярим шаффоф ва умуман ёруғлик ўтказмайдиган бўлиши мумкин. Деворларда, девор панелларида ва пардадеворларда кенг қўлланилмоқда. • Древесностружечные (ДСП) ва древесноволокнистые плиты (ДВП) ҳам ёғоч қириндилари ёки толасимон органик материалларни синтетик полимер билан аралаштириб қайноқ пресслаш йўли билан олинади. Пардадевор, девор, шифт қопламасини ундан бажариш мумкин. • Полистирол пардоз плиткалар мустаҳкамлиги юқори, сув ўтказмайди, ошхона, ҳожатхона ва шунга ўхшаш намлик катта хоналарда девор қопламаси сифатида қўлланилади. • Пенопласт иссиқлик ва товуш изоляция сифатида қўлланилади. СтеклотекстолитСтеклопластик ДВПДСП • Тўлқинсимон ва ясси стеклопластик. Асосий том материали ҳисобланади. Саноат биноларининг томида фонарь сифатида фойдаланиш мумкин. Фонарь конструкцияси соддалашади. • Релин (резина линолеум) ёрдамчи хоналарда пол сифатида фойдаланиш мумкин. • Поливинилхлорид плиткаларнинг тури кўп. Улардан пол қопламаси сифатида фойдаланиш мумкин. • Поливинилацетат мастика поливинилацетат эмульсиидан, майда қум ва минерал пигментлардан (ранг берувчи қўшимча) ташкил топади. Саноат биноларида пол сифатида қўлланилади. • Ёғочни тежаш мақсадида пластмассадан пол учун плинтуслар, зина тўсиғининг устки ушлайдиган қисми каби турли хил буюмлар ишлаб чиқарилади. Том қоплама ва гидроизоляция материаллари • Том қопламаси (сув ўтказмайдиган қатлам) сифатида том тунукаси, тўлқинсимон ва текис асбестоцемент плиталар кенг қўлланилади. • Улардан ташқари том қопламалари учун битумли ва дёготли материаллар ҳам бор: - руберойд; - пергамин; - борулин; - гидроизол; - толь қоғоз. Лак-бўёқ материаллари • Улар бинонинг конструктив элементларини газ ва сув буғларнинг салбий таъсиридан, материалларни чиришдан, ёнишдан, занглашдан сақлайдилар, сиртларга ёқимли кўриниш берадилар, хоналардаги санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди- лар. • Лак-бўёқ материаллари пигмент, боғловчи модда ва эритувчидан ташкил топадилар.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Inshootlarni sel toshqinlaridan saqlash bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish
  • Uyumni ishlatish sharoitlarini sxemalashtirish
  • Islom arxetekturasi. O’zbekiston arxetektura yodgorliklari
  • Vermikulitli plitalarning fizik–mexanik xossalari va iqtisodiy samaradorlikni aniqlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha