Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 8.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Архитектура

Продавец

Bohodir Jalolov

Қурилиш тармоқлари тўғрисида умумий маълумотлар

Купить
Қурилиш тармоқлари тўғрисида умумий маълумотлар Режа: • Фуқаро қурилиши • Саноат қурилиши • Гидротехника қурилиши • Энергетика қурилиши • Кўприк қурилиши • Транспорт қурилиши • Йўл қурилиши Фуқаро қурилиши - фуқаро бинолари ва иншоотлари қурилиши билан шуғулланадиган қурилиш тармоғидир. Фуқаро бинолари - турар-жой ва жамоат биноларига бўлинади. • Турар-жой биноларига – одамлар доимий ва вақтинча яшашлари учун мўлжалланган квартира типидаги уйлар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва қариялар уй-интернатлари киради. • Жамоат биноларига – одамларнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан бошқа фаолиятлари учун мўлжалланган бинолар: мактаблар; болалар боғчалари; яслилар; даволаш, савдо муассасалари, шунингдек, давлат бошқарув бинолари, санъат ва маданият муассасалари (театрлар, музейлар, маданият саройлари); спорт иншоотлари киради. Йирик панеллардан қурилган турар-жой бинолари Храм ЛотосаНилуфар ибодатхонаси (Деҳли) Канададаги бадиий галерея Аэропорт биноси Саноат қурилиши- саноат корхоналари объектлари билан шуғулланадиган қурилиш тармоғи ҳисобланади . • Саноат қурилишининг вазифаси – янгисаноат корхоналарини қуриш ва амалдаги саноат корхоналарини кенгайтириш ёки реконструкция (модернизация) қилиб ишга тушириш билан боғлиқ барча қурилиш ва монтаж ишлари комплексини бажаришдир • Янги саноат корхоналарини ўз вақтида тез ишга тушириш учун улар учун мўлжалланган моддий-техника ресурсларини олдиндан тайёрлаш, бошқа муддати чўзилиб кетган объектларга тарқалиб кетмаслигини олдини олиш тадбирларини кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга . Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш (газдан суюқ ёқилғи олиш) заводи . Завод йилига 3,6 млрд куб табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Навоий вилоятида қурилаётган газкимё кластери Гидротехника қурилиши • Гидротехника иншоотлари, одатда, муҳан-дислик иншоотлари сифатида сув хўжалиги-нинг турли тадбирларини амалга оширишга мўлжалланадилар. • Уларга тўғонлар, гидроэлектростанциялар бинолари, сув омборлари ва уларнинг сув тўкиш, дренаж системалари ва сув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, дарёлардаги кема ўтказадиган шлюзлар, кема кўтаргичлар; дамбалар; саноат корхоналрининг суюқ чиқиндиларини сақлаш ва тозалаш иншоотлари ва шунга ўхшаш кўплаб иншоотлар киради . Сув омборининг сув тўкиш иншооти Сув омборининг сув чиқариш (дренаж) иншооти • Гидротехник иншоотлар ёрдамида амалда сувдан фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш. Сувнинг зарарли таъсирларига қарши курашиш масалаларини ҳал қилинади. • Гидротехника иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш шу соҳадаги назарий билимлар, амалий ишланмалар, гидротехниканинг норма ва қоидалари, шунингдек, бошқа техника фанларининг қоидалари асосида амалга оширилади. Усть-Илим ГЭС ининг тўғони Дамба ва сув ўтказиш иншшотининг панорамаси (Санкт-Петербургни сув тошқинларидан ҳимоя қилиш иншоотлари комплекси) Ҳимоя иншоотларининг умумий узунлиги 25,4 км. Сув сатҳи 4,55 м гача кўтарилганда ҳимоя қила олади. Дамбанинг баландлиги сувнинг кўп йиллик ўртача сатҳидан 6,4 м баланд. Тўлқин қайтаргич деворларнинг устки сатҳи 7,5 м. Ҳимоя иншооти 11 та дамба, 6 та сув ўтказиш иншоотлари, 2 та кема ўтказиш жойи , дамбанинг устида 6 қаторли автомагистраль кўприклари , туннеллари билан. Кема ўтказиш иншооти Да́мба — сув оқимларини тартибга солиш мақсадида тўкма грунтдан трапеция кесимли қилиб барпо этилган гидротехник иншшотдир. Дамбанинг усткидан қисми йўллар ва бошқа коммуникациялар учун фойдаланиш мумкин. Энергетика қурилиши - шаҳар ва қишлоқларни, улардаги барча турли вазифаларга мўлжалланган бинолар ва иншоотлар учун электр энергияси ишлаб чиқарадиган объектларнинг қурилиши билан шуғулланади . Уларга гидроэлектростанциялар, гидроаккуму- ляцияли электростанциялар, иссиқлик электростанциялари, атом электростанциялари, тўлқин электростанциялари, электр узатиш линиялари ва подстанциялар, энергетика қурилиши ишлаб чиқариш базалари корхоналари киради. Гидроэлектростанция Гидроэлектроста́нция ( ГЭС ) — гидротехник иншоот тури бўлиб, энергия манбаи сифатида оқар сув ҳавзаларидаги, масалан, дарёлардаги сув массасининг ҳаракатидан ёки денгиз қирғоқларидаги тўлқинларнинг ҳаракатидан фойдаланадиган электростанциядир. ГЭС ларда электроэнергияни самарали ишлаб чиқариш учун иккита фактор муҳим ҳисобланди: - йил давомида сув билан кафолатли таъминла- ниши; - дарёнинг катта қияликда оқиш имконияти. Тўлқин ГЭС Сув тўлқинининг ҳаракати ҳисобига ишлайдиган ГЭСларнинг ишлаш принципи қуйидагича. Тўлқин денгиздан қирғоқ томонга ҳаракатланганда турбогенераторнинг парракларини айлантиради ва электр токи ишлаб чиқарилади. Сув қирғоқ томонда тўпланади ва қайта денгизга ўтаётганида яна турбогенератор парракларини айлантиради ва электр энергияси ишлаб чиарилади. Бундай генераторларнинг турбинаси икки томонга айланадиган бўлади. Кислогубск шаҳрида жойлашган тўлқин ГЭС (Россия). ТЭС (иссиқлик электростанцияси) Кўприк қурилиши Кўприклар – муҳандислик конструкциялари иншооти бўлиб, дарёлар, бўғозлар, каналлар, сойлар, жарликлар, каньонлар, турли транспорт системалари каби табиий ёки суньий тўсиқлар устидан одамлар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (ўтиши) учун хизмат қиладилар. Каньонлар Сула́к каньо́ни (Доғистон) — Сулак дарёси водийсида жойлашган Европадаги энг чуқур (айрим жойларида 1920 м) узунлиги 53 км каньон. У Америкадаги Катта каньондан 63 м, Тара дарёси каньонидан 620 м чуқур каньон. Транспорт қурилиши • Қурилиш тармоғи сифатида темир йўл, автойўл, сув, ҳаво йўллари, трубопровод (газ, суюқ, тўкма материалларни қувурлар орқали юбориш) транспорт объектларини барпо этиш ва реконструкция қилиш билан шуғулланади. • У темир йўллар ва автомобиль йўлларининг грунтдан қилинадиган асосларини (полотно), йўлларнинг ўзини, темир йўлларни электрификация, автоматлаштириш ва телемеханика қурилмаларини, йўллар ва аэродромлар қопламаларини, кўприклар, тоннеллар, метрополитенлар, дарё, денгиз портларидаги кемалар тўхташ жойлари, вокзаллар, деполар, магистрал нефтопровод, газопровод каби транспорт билан боғлиқ объектларни ўз ичига олади. Ер ости ва ер усти метрополитен қурилишини транспорт қурилиши тармоғининг алоҳида йўналиши деса бўлади. Йўл қурилиши - қурилиш тармоғи сифатида автомобиь ҳаракатланиши шаҳарлараро, шаҳарлар ичидаги йўлларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Техник хизмат кўрсатиш тушунчаси йўлларнинг ҳолатини назорат қилиш, йўл қурилиш ишларини ташкил қилиш учун зарур жиҳозлар ва техник воситалардан фойдаланиш, бошқариш киради. Йўл қурилиш ишлари энг қулай табиий иқлим шароитида ҳам мураккаб, сермаҳнат, қиммат фаолият ҳисобланади. Йўлларга сифат, ишончлилик, узоққа чидамлилик, ўтказиш қобилияти, фойдаланишда ва хизмат кўрсатишда қулайлилик бўйича кўплаб талаблар қўйилади. Автомобиль йўли ҳар хил тезликда ҳаракатланадиган, юкка ва габаритларга эга автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг узоқ вақт ичида белгиланган интенсивлик билан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга мўлжалланган муҳандислик иншоотларини, шунингдек, ушбу комплекс жойлашиши учун ажратилган ер участкаларини ўз ичига олади. Автомобиль йўллари: Йўл қурилишидан олдин уни лойиҳаланади. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: • Йўл борадиган пунктлар орасидаги масофа қисқа бўлиши, йўлнинг бошқа аҳоли пунктлари ёнидан ёки ичидан ўтиш имконияти; • Кўприклар, дамбалар, йўл ўтказгичлар, тоннеллар қуриш ҳисобига йўлнинг узоқлигини қисқартириш ; • Йўлга яқинда жойлашган тоғлардан қор, тупроқ , тош кўчкилари содир бўлиши хавфи ; • Йўл қурилишига халақит берадиган мавжуд иншоотларни бузиб олиб ташлаш зарурияти ; • Эски шаҳарларда ва археологик қазилмалар бажариладиган жойларда экологиянинг, архитектура ансамблининг бузилиши; • Йўлда учраши мумкин бўлган турли коммуни- кациялар (автомобиль ва темир йўллари, газо-, нефтепроводлар, иссиқлик таъминоти трассалари, юқори кучланишли электр линиялари) каби тўсиқлар; • Қурилиш ва барча йўл инфраструктурасини келажакда эксплуатация қилишнинг умумий баҳоси ; • Қуриладиган йўлдан фойдаланишнинг башорат қилинадиган афзалликлари ва унга хизмат кўрсатишга сарфланадиган харажатлар тўғрисида маълумотлар. Такрорлаш учун саволлар: • Қурилишнинг қандай тармоқларини биласиз? • Фуқаро қурилиши қандай объектлар қурилишини ўз ичига олади? • Саноат қурилиши қандай объектлар қурилишини ўз ичига олади? • Гидротехника қурилиши қандай объектлар қурилишини ўз ичига олади? • Энергетика қурилиши қандай объектлар қурилишини ўз ичига олади? • Кўприк қурилишига қандай ҳолатларда зарурат туғилади? • Транспорт қурилиши қандай объектлар қурилишини ўз ичига олади? • Йўл қурилиши қандай объектлар қурилишини ўз ичига олади?
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Inshootlarni sel toshqinlaridan saqlash bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish
  • Uyumni ishlatish sharoitlarini sxemalashtirish
  • Islom arxetekturasi. O’zbekiston arxetektura yodgorliklari
  • Vermikulitli plitalarning fizik–mexanik xossalari va iqtisodiy samaradorlikni aniqlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha