Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 175.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Архитектура

Продавец

Bohodir Jalolov

Қурувчи мухандисларнинг ишлаб чиқариш ва таълимдаги фаолиятлари соҳалари

Купить
Қурувчи мухандисларнинг ишлаб чиқариш ва таълимдаги фаолиятлари соҳалари Режа: 1. Ишлаб чиқариш фаолияти. 2. Лойиҳалаш фаолияти. 3. Назорат фаолияти. 4. Таълимдаги фаолияти. Қурилиш ишлаб чиқариши соҳасида эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар: • Трест ёки бирлашма бошлиғи • Трест ёки бирлашма бош муҳандиси – биринчи ўринбосар • Моддий-техника таъминоти бўйича ўринбосар • Сифат назорати гуруҳи бошлиғи • Ишлаб чиқариш, техника бўлими бошлиғи • Ташкилий ва меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи • Қурилиш лабораторияси бошлиғи • Ишлаб чиқариш-технологик комплектация бошқармаси бошлиғи • Лойиҳа бошқарувчилари • Қурилиш бошқармаси бошлиғи • Қурилиш бошқармаси бош муҳандиси • Қурилиш участкаси бошлиғи • Катта иш бошқарувчи (старший прораб) • Иш бошқарувчи (прораб) • Ишлаб чиқариш устаси (мастер) • Меҳнатни илмий ташкил этиш ва уни бошқариш лабораторияси бошлиғи Қурилиш трести бошқарувчисининг вазифалари ва мажбуриятлари • Ташкилот ва ундаги бўлимларнинг барча кўринишдаги фаолиятига раҳбарлик қилади • Ишлаб чиқариш ва ҳизмат кўрсатадиган хўжаликлар ишини ва ўзаро муносабатларини ташкил қилади, уларнинг фаолиятини илғор техника ва технологияларни кенг жорий қилиш, меҳнатни илмий ташкил этиш, меҳнат унумдорлигини ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ҳисобига қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш ва жадал суратларда ривожлантиришга йўналтиради. • Ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот томонидан қурилиш бўйича топшириқларни ўрнатилган сон ва сифат кўрсаткичлари бўйича ҳамда давлат бюджети, буюртмачилар ва банклар олдидаги барча мажбуриятларни бажарилишини таъминлайди. • Буюртмачилар билан нарҳини келишган ҳолда янги объектлар қурилиши, мавжуд қорхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш ишлари бўйича шартномалар тузади. • Ташкилотнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга оширади. Бош муҳандис лавозимида ишлайдиган ходим учун зарур кўникмалар: • Ташкилотнинг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш ва раҳбарлик қилиш; • Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва муҳандислик-техник жиҳатдан тайёрлаш; • Қурилиш монтаж ишлари сифатини назорат қилиш; • Ички норматив хужжатларни ишлаб чиқиш, амал қилинишини назорат қилиш ва қайта кўриб чиқиш; • Ташкилотнинг моддий ва молиявий ресурсларидан унумли фойдаланиш; • Буюртмачилар ва таъминотчилар билан музокаралар олиб бориш; • Ходимларни бошқариш; • Алоқадор ташкилотлар билан ишлаш; • Персонал компьютерда ва идорадаги (офисдаги) техникалар билан ишлай олиш. Бош муҳандис билиши лозим: • Ташкилотнинг ишлаб чиқариш, ва молиявий-иқтисодий фаолиятини белгилаб берувчи қонун ва норматив-ҳуқуқий хужжатларни, республика, вилоят ва маҳаллий давлат ва бошқарув органларининг шу соҳани ва иқтисодни ривожлантиришга йўналтирилган асосий йўналишларининг қарорларини; • Ташкилотнинг вазифаси, ихтисослиги ва тузулишининг ўзига хос томонларини; • Ташкилотнинг бизнес-режасини, соҳанинг техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболларини; • Ташкилотнинг ишлаб чиқариш қувватини; • Ташкилотнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти режасини тузиш ва юқори ташкилотлар билан келишиш тартибини; • Ташкилотни бошқариш ва бозор иқтисодига мос хўжалик юритишни; • Хўжалик ва молиявий Шартномалар тузиш ва бажариш тартибини; • Мос соҳадаги илмий-техник ютуқларни ва илғор ташкилотлар тажрибасини; • Ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқаришни ташкил этиш ва иқтисодиётини; • Экология қонунчилиги асосларини; • Меҳнат қонунчилиги асосларини; • Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва нормаларини; • Ташкилотнинг стандартини, қоидаларини ва ишларни бажариш муддатларини. • Ички меҳнат интизоми қоидаларини; • Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этишни; • Қурилаётган объектларнинг лойиҳа-смета хужжатларини; • Қурилиш-монтаж ишлаб чиқариши ва ишга тушириш бўйича техник шартлар ва қурилиш меъёр ва қоидаларини; • Ишларни бажариш вақт нормалари ва баҳоларини. Қурилиш участкаси бошлиғининг вазифалари ва мажбуриятлари: • Лойиҳа ва технологик хужжатларга мувофиқ равишда қурилиш участкасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш; • Ишларнинг бажарилиш графигини ишлаб чиқиш, бажарилишининг муддати ва сифатини назорат қилиш; • Субпудратчи ташкилотларнинг ишини ташкил этиш ва назорат қилиш; • Ишларнинг барча босқичларида техник назоратни амалга ошириш; • Участкадаги ишларнинг ижро хужжатларини олиб боришни ташкил этиш ва назорат қилиш; • Материал ва жиҳозларга буюртма тайёрлаш, материалларни ҳисобдан чиқарилишини назорат қилиш; • Бажарилган ишлар ҳажмини асослаб ҳимоя қилиш, ишни буюртмачига топшириш, объектни эксплуатацияга топширишда иштирок этиш; • Назорат қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш; • Прораб, мастерлар ва ишчиларни танлаш ва уларга раҳбарлик қилиш; • Ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизлик техника- сига риоя қилинишини назорат қилиш; • Ҳисобот хужжатларини олиб бориш. Қурилиш участкаси бошлиғи билиши зарур : • Лойиҳа хужжатларининг расмийлаштирилишига, таркиби ва мазмунига қонунчилик томонидан қўйиладиган талабларни; • Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш бўйича техник хужжатларга қўйиладиган талабларни; • Қурилиш ишлаб чиқариши учун руҳсатномалар ва руҳсатнома-ларни расмийлаштириш хужжатлари таркиби ва тайёрлаш тартибини; • Турли қурилиш ишларининг ишлаб чиқариш технологиясини; • Капитал қурилишнинг хавфли, техник жиҳатдан мураккаб ва ноёб объектларда бажариладиган қурилиш ишларининг ўзига хос томонларини; • Қурилиш майдонини ташкил этиш бўйича кўриладиган тайёргарлик ишларига қўйиладиган талабларни; • Қурилиш ишлаб чиқаришини режалаштириш методларини (тармоқ графиги, календар режа каби); • Қурилиш ишлаб чиқаришининг моддий-техника ресурсларига (уларни • Асосий қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияла-рининг турлари ва хоссаларини; • Асосий қурилиш машиналари, механизмлари, энергетик қурилмалар, транспорт воситаларининг турлари ва характеристикаларини; • Турли моддий-мехника ресурсларини етказиб бериш, тақсим-лаш ва сарфлашни режалаштириш методларини; • Турли хил моддий-техника ресурсларига буюртма хужжатларини расмийлаштириш қоидаларини; • Моддий бойликларни қабул қилиш ва хужжатларини расмийлаштириш қоидаларини; • Моддий бойликларнинг заҳирасини яратиш бўйича харажатлар таркиби ва классификациясини; • Моддий ресурсларнинг бузилиши, эскириши туфайли йўқотишлар билан боғлиқ харажатларни ҳисоблаш тартибини; • Моддий бойликлардан фойдаланиш бўйича ҳисобот хужжатларини (моддий бойликларни сарфлаш ва ҳисобдан чиқариш қайдномларини) ту • Турли қурилиш ишларида қўлланиладиган технологик ускуналарнинг турлари ва характеристикаларини; • Техника ва жиҳозларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини; • Қурилиш ташкилотининг буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар билан хўжалик ва молиявий ўзаро муносабатлари тартибини; • Қурилиш ишлаб чиқаришининг ижро ва бухгалтерия хужжатларини олиб бориш қоидаларини; • Яширин ишлар ва капитал қурилиш объектининг хавфсизлигига таъсир қилувчи қурилиш конструкцияларини қабул қилишга доир техник хужжатлар талабларини; • Қурилиш ишларида йўл қўйилган нуқсонлар сабабларини бартараф қилиш методларини ( муқобил қурилиш технология-ларини қўллаш, ходимларнинг малакасини ошириш); • Қурилиш ишлаб чиқариши ва қурилиш материаллари саноати соҳасидаги замонавий ютуқларни; • Меҳнат қонунчилигининг асосий талабл Қурилишда прорабнинг вазифалари ва мажбуриятлари • Лойиҳа хужжатлари, ҚМҚ , техник шартлар ва бошқа норматив хужжатларга мувофиқ равишда қурилиш-монтаж ишларини ташкил қилади; • Участкадаги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда технологик кетма-кетликга риоя қилинишини таъминлайди; • Ишларнинг механизациялаш даражасини ошириш, янги техникаларни қўллаш, меҳнатни ташкил этишни такомиллашти-риш, қурилиш- монтаж ва ишга тушириш ишларининг нарҳини пасайтириш, материалларни тежаб сарфлаш бўйича тадбирлар-ни амалга оширади; • Меҳнатнинг илғор усуллари ва методларини қўллаш ишларини олиб боради; • Объект қурилишига техник хужжатларни олишни таъминлайди; • Қурилиш машиналари, транспорт, механизация воситалари, материаллар, конструкциялар, деталлар, инструментларларга буюртма тузади ва улардан сам • Бажарилган ишларнинг ҳисобини олиб боради, техник хужжатларни расмийлаштиради; • Қуриб битказилган объектни ёки ўзига топширилган ишлар натижасини буюртмачига топширишда қатнашади; • Субпудратчи ташкилотлар учун иш фронтини тайёрлайди, бажарилган ишларни қабул қилишда қатнашади; • Қуриқланадиган зоналарда иш бажариш ҳуқуқини берувчи руҳсатномани расмийлаштиради. Қурилиш усталарига қурилиш-монтаж ва ишга тушириш бўйича ишларнинг ҳажмини белгилаб беради, ишнинг бажарилишини назорат қилади. • Ишларни бажаришнинг хавфсиз методлари тўғрисида ишчиларга йўл- йўриқлар кўрсатади. • Технологик ускуналар, қурилиш машиналари, энергетик қурилмалар, транспорт воситалари ва ишчиларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлайди. • Объект қошида омбор хўжалигини ва моддий бойликларни қўриқлашни ташкил қилад Қурилиш мастери (устаси) вазифалари ва мажбуриятлари: • Қурилиш-монтаж ишларини ишчи чизмалар, ишларни бажариш лойиҳаси (ППР), ишлаб чиқариш режаси ва норматив хужжатларга мувофиқ бажарилишини таъминлайди. • Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда технологик кетма-кетликга риоя қилинишини ва сифатини назорат қилади. • Зарур бўлганда лойиҳа ўқларини ўтказиш, технологик жараёнларни бажаришда геодезик назорат, қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмини ўлчаш билан шуғулланади. • Материаллар, конструкциялар, буюмларни қабул қилиш, уларни жойлаштириш, ҳисобини ва ҳисоботини олиб боради. • Қурилишда қурилиш машиналари, механизмлар, транспорт воситаларидан оқилона фойдаланиш, материалларни тежаб ишлатилишини таъминлайди. • Бригадаларни, унга кирмайдиган звеноларни, алоҳида ишчи-ларни иш жойига тақсимлайди • Ишга топшириқ-наряд беради, тугалланган ишларни қабул қилади, бажарилган ишларга наряд беради, иш вақтини ҳисобга олиш, унумдорлик, мажбурий тўҳтаб қолишлар бўйича хужжатларни расмийлаштиради; • Ҳар кунги ишлаб чиқариш топшириқларининг бажарилишини ва келтирилган қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларини тезкор ҳисобини олиб боради; • Ишчилар томонидан белгиланган ишлаб чиқариш нормаларини бажарилиши учун шароитларни таъминлайди; • Раҳбар кўриб чиқиши учун ишчиларга разряд бериш, бригадалар таркибини сон ва малака жиҳатдан тўғри ташкиллаштириш бўйича таклифлар беради; • Бригадаларни ва ишчиларни асбоб-ускуналар, мосламалар, кичик механизация воситалари, транспорт, иш кийими, ҳимоя воситалари билан таъминлайди; • Ишчиларни аттестациядан ўтказишда комиссия ишида иштирок этади; • • Технологик ускуналар, қурилиш машиналари, энергетик қурилмалар, транспорт воситаларини ва ишчиларни ҳимоя қилиш воситаларидан вазифасига мос равишда қўлланилишини таъминлайди. • Иш жойларини хавфсизликни таъминлайдиган, белгилар , огоҳлантирадиган ёзувлар ва плакатлар билан таъминлан-ишини назорат қилади. • Иш жойларида, санитария-маиший хоналарда ва участка ҳудудида бегоналар бўлишига йўл қўймайди. • Иш жойларида, ўтиш жойларида, краности йўлларида тозалик ва тартиб бўлишини таъминлайди. • Хавфсизлик техникасининг ҳолатини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради. • Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва хавфсизлик техникаси бузилган ҳолатлар бўйича суриштирув ишларини олиб борадиган комиссия ишида иштирок этади. • Ходимлар томонидан меҳнат муҳофазаси, ишла Қурилиш мастери (устаси) билиши зарур: • Юқори ташкилотларнинг қурилиш участкасининг фаолияти масаласи бўйича қарорлари, фармойишлари, буйруқлари ва методик ва норматив материаллари мазмунини; • Ташкилотнинг профили, ихтисослашган соҳаси ва ривожланиш истиқболларини; • Қурилиш ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этилишини; • Қуриладиган объектнинг лойиҳа-смета хужжатларини; • Қурилиш-монтаж ишлари бажариш ва қабул қилиш бўйича қурилиш меъёрлари ва қоидаларини, техник нормативларни, техник шартларни; • Ташкилот ходимларининг ишига ҳақ тўлаш (бажарилади-ган ишларнинг нормаси ва баҳоси) ва моддий рағбатлан-тириш шакллари тўғрисида; • Участкада ишларни режалаштириш принцип-ларини; • Қўлланиладиган қурилиш машиналари, механиза- циялашган асбаб-ускуналар, мосламаларнинг техник характеристикаларини; • Қурилиш соҳасидаги илғор тажрибаларни; • Иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва бошқариш асосларини; • Иқтисодий қонунчиликни; • Меҳнат қонунчилигини; • Ички тартиб қоидаларни; • Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини; • Дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш методларини. Лойиҳалаш соҳасида эгаллаши мумкин бўлган лавозимлар: • Лойиҳа ташкилоти раҳбари • Лойиҳа ташкилоти бош муҳандиси ва унинг ўринбосарлари • Режалаштириш ва ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи • Таъминот бўлими бошлиғи • Лойиҳа бош муҳандиси • Лойиҳачи муҳандислар Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар инспекторлари фаолияти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси: • қурилиш (реконструкция) объекти бўйича қурилиш ишлари назоратини олиб бориш учун шартномани тайёрлайди 10 дақиқада ДХАга оммавий офертани расмийлаштириб ўз инвойиси орқали юборади; • объект тўғрисида маълумотларни, буюртмачининг техник назоратчиси, лойиҳачи ташкилотининг муаллифлик назоратчиси, пудрат ташкилоти вакиллари тўғрисида электрон “Шаффоф қурилиш” тизимга киритади; • объект бўйича буюртмачининг техник назорати, лойиҳачининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорат ходимларига ахборот тизимида шахсий кабинетларини рўйхатдан ўтказади; • хабарнома келиб тушгандан ҳамда инвойс расмийлаштирил-гандан сўнг қурилиш объекти топшириғини шакллантириш учу Қурилиш объектига инспекция раҳбарининг буйруғи тасдиқланади ва инспектор бириктирилади ҳамда шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан танлаб назорат ишларини амалга оширади. • объектни мураккаблик тоифасидан келиб чиқиб режа жадвалини ишлаб чиқади ҳамда раҳбариятдан тасдиқлайди; • Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этади. • қурилиш объектида объектнинг паспорти мавжудлиги ва уни кўринарли жойда ўрнатилганлиги ўрганади; • қурилиш майдони ҳудуди вақтинча ёпиқ тўсиқ билан ўралганлиги; • қурилишга ажратилган ер майдонини ва хар бинонинг лойиҳадаги аниқ чегараси бўйича қозиқларни (разбивка) қоқилганлиги ҳамда УзГАШК ЛИТИ лойиҳа ташкилотини далолатномасини мавжудлиги; • қурилиш объектида • пудратчи томонидан ижро техник ҳужжатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари асосида (умумий иш юритиш, кириш назорати, бетон ишлари, пайвандлаш ишлари, техника хавфсизлиги журналлари, ёпиқ ишлар тури бўйича далолатномалар ва бошқалар) юритилганлиги, ШНК 3.01.01-03 талаблари асосида тўлдирилаётган журналлар формаси талабларига жавоб бериши ва тўлиқ расмийлаштирилиши; • лойихани жойига кўчириш далолатномаси, пойдевор замин тупроқ ишлари бўйича геологик хулосаси, ПОС, ППР ва х.к.; • объектда техник, муаллифлик ва пудратчининг ички назорати юритилиши ўз вақтида таъминланганлиги; • лойиҳа ва пудрат ташкилоти – ишлар ва хизматлар ижрочила-рида лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятининг лицензиялашти-риладиган турларини амалга оширишда лицензияларнинг мавжудлиги; • қурилиш материаллари ва буюм • объектда пудратчи ташкилот томонидан қурилиш-монтаж ишлари ШНҚ 3.01.01-03нинг талабларига риоя этилган холда олиб бориллиши, қурилишда иштирок этаётган мухандис-техник, ишчилар, мехнизаторлар техника хавфсизлиги бўйича кириш инструктажи ва иш жойида инструктаж ўтказилиши ҳамда махсус кийим-бош билан таъминлангани; • объектда вақтинчалик иншоотлар қурилиши таъминланиши (бино, санузел, вақтинчалик йўл); • қурилиш-монтаж ишларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мослиги; • объектга келтирилган қурилиш материалларининг мувофиқлик кўрсаткичларига, бажарилган қурилиш монтаж ишларининг лойиҳавий кўрсаткичларга мослиги бўйича синов лаборатория хулосалари мавжудлиги (зарур ҳолларда, лаборатория ходимлари ва бошқа мутахассисларни жалб этган ҳолда); • объ • ер ишларини бажаришда ёпиқ ишлар далолатномасини мавжудлиги; • бетон ишларини лойиҳа-смета ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги; • пойдевор бетон конструкцияларидан чиқаётган арматуралар- нинг ҳимоя қатламлари лойиҳа ҳужжатлари талабларига жавоб беришлиги; • бетон пойдевор лойиҳа ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, лойиҳавий ўқдан силжиши; • пойдевор бетон гидроизоляцияси бажарилиши; • ғишт териш ишлари, горизонтал ва вертикал чокларни ШНҚ талабларига мувофиқлиги лойиҳада кўзда тутилган сеткани мавжудлиги; • бетоннинг пойдевор бетон қисмидан чиқувчи колонна каркаслари ўз ўқидан силжиши ҳолати; • бинонинг конструкция элементларидаги вертикал ва горизонтал ишчи арматураси уланиши ШНҚ ва лойиҳа талабларига мувофиқлиги; • колонна, ригель конструкциялари монолит темирбетон узлуксиз бажарилиши, ёриқларни мавжудлиги; • ораёпма плиталар орасини бетон қоришма билан ШНҚ ва УТР ишчи чизмалар талабларига асосан бажарилиши; • ички ва ташқи пардозлаш, фасад, пол, цоколь қисми ҳамда ногиронлар учун пандус ишларини лойиҳа ва ШНҚ талаблари асосида бажарилганлиги; • бинонинг том ёпиш ишларида ишлатилган ёғоч конструкцияларининг ўлчамлари лойиҳа ва ШНҚда белгиланган талабларга мувофиқлиги назорат қилади; • объект бўйича буюртмачи, пудратчи ва лойиҳачи ташкилотларга нисбатан йўл кўйилган камчиликлар юзасидан ёзма кўрсатма бериш ва маъмурий жавобгарлик чораларини кўради. Қурилган объектни фойдаланишга топширишда инспекторнинг вазифаси: Инспектор давлат қабул қилиш комиссияни расмий- лаштиришда ШНҚ талабига мувофиқ буюртмачи ёки бош пудратчининг объект ёки ускуналарни топши-ришга тайёр эканлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси олингандан кейин беш кундан кечиктирмасдан ташкил этилади: • инспектор объектни ўрганиб чиқиб, инспекция бошлиғига ёзма хулоса беради; • инспекторнинг ёзма хулосасига асосан инспекция бошлиғи Давлат қабул қилиш далолатномасини имзолайди. Битирувчиларнинг таълимни давом эттириш учун магистратура мутахассисликлари: • Бино ва иншоотлар қурилиши (иншоотлар тури бўйича) • Қурилишни ташкил этиш технологияси (турлари бўйича) • Инфраструктура объектлари қурилиши (иншоотлар тури бўйича) • Қурилиш конструкциялари, муҳандислик тизим-лари ва махсус жиҳозлар монтажи • Кўприклар, тоннеллар ва метрополитен қурилиши (иншоотлар тури бўйича) • Қурилиш иқтисодиёти
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Inshootlarni sel toshqinlaridan saqlash bo‘yicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish
  • Uyumni ishlatish sharoitlarini sxemalashtirish
  • Islom arxetekturasi. O’zbekiston arxetektura yodgorliklari
  • Vermikulitli plitalarning fizik–mexanik xossalari va iqtisodiy samaradorlikni aniqlash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha