Рақамли видео қўрилмаларининг умумий характеристикаси

Ра қ амли видео  қ ўрилмаларининг умумий
ҳ арактеристикаси 
Мундарижа
   Кириш 
1. Назарий қисм: 
2. Рақамли видеокамералар 
3. Рақамли фотокамералар 
4. Видеосигналини рақамли шакл кўринишга келтириш 
5. Видео сигналини иккилик кўринишига келтириш ва шу билан келиб 
6. чиқадиган муаммолар 
7. Асосий қисм 
8. Телевизион видео сигнални фильтрлаш 
9. Микшер пультлари, сатх кўл ростлагичлари 
10. Видеомагнитофон магнит тасмасига рақамли видео сигналини 
11. ёзиш 
 Ҳулоса 
 Адабиётлар 
1  
  Кириш
  Видео   сифати   камайиши,  мураккаб  занжирнинг   ҳар  бир  ҳалкасида   юзага
келади.   Бунга   сабаб,   сигнал   ҳар   қайси   қурилмада,   ҳар   бир   айлантиргичда
ҳалакитга   дуч   келади.   ТВ   сигнални   рақамли   услубда   кучайтирилганда   ва   унга
ишлов   берилганда,   бу   халақитлар   ҳалқадан   ҳалкага   йиғила   боради.   Табийки,
тизимда сигналга ишлов бериш ва қабул қилиб узатиш жараёни қанча кўп бўлса,
шунча   халақитлар   ҳам   кўп   бўлади.   Айлантиришлар   сони   чекланган   бўлганда,
бузилишлар камаяди ва умумий бузилиш сезиларли таъсир кўрсатмайди. 
Лекин,   телевидения   юксалган   сайин   айлантиришлар   сони   ўта   тез
кўпаймоқда.   Узатувчи   ва   қабул   қилувчи   пунктлар   оралиғи   узаймокда.
Дастурнинг видеоий бадийлаштириш учун ишлатиладиган видеоэффектлар тури
ва сони кўпаймокда, аммо булар  қўшимча  айлантиришни ва дастурни  қўшимча
монтажни   талаб   қилади.   Бундай   тизимларда,   асосий   масала   бўлиб,
халақитлардан муҳофоза юзага чиқмоқда. 
Алоқа техникасида маълум рақамли усул, ТВ сигналларни шакллантириш
ва   узатишда   халақитлар   туфайли   юзага   келган   бузилишни   камайтириш,
шунингдек   бошқа   қатор   масалаларни   ечишда   қўл   келади.   Шунинг   сабабли
охирги   йилларда   асосий   эътиборни   рақамли   телевидениега   қаратилмоқда.
Рақамли телевидения-телевизион техниканинг бир йўналиши 
бўлиб,   унда   ТВ   сигналга   ишлов   бериш,   консервация   ва   узатиш,   уни
рақамли   шаклга   келтириш   (айлантириш)   орқали   амалга   оширилади.   Рақамли
телевизион   тизимни   икки   турга   ажратиш   мумкин.   Тизимни   биринчи   турида,
тўлиқ рақамли, яъни узатилаётган видеони рақам сигналига айлантириш ва 
рақамли   сигнални   тескарисига   видеога   айлантириш   қабул   қилгичнинг
пардасида   тўғридан   тўғри   ёруғликни   сигналга   ва   сигнални-ёруғликка
айлантиргичларда бевосита амалга оширилади. Видеони узатиш трактнинг бутун
йўлида   сигнал   фақат   рақамли   шаклда.   Келажакда   бундай   айлантиргичларни
яратиш учун реал имконият мавжуд. 
2  
  Аммо, лекин бугунги кунда бундай айлантиргичлар мавжуд бўлмаганлиги
сабабли,   рақамли   ТВ   тизими   иккинчи   турига   биноан   ташкил   қилинмоқда.
Бундай   тизимда   датчиклардан   олинган   рақамли   ТВ   сигнал   рақам   шаклига
айлантириш   ва   сўнг   керакли   ишлов   бериш,   узатиш   ёки   консервациялаш
бажарилади.   Видеони   тиклаш   учун   яна   рақамли   шаклига   айлантирилади.   Бу
тизимда   мавжуд   рақамли   сигнали   датчиклар   ва   сигнални-ёруғликка
айлантиргичлар ишлатилади. 
Рақамли видеокамералар
Биринчи рақамли видеокамералар билан бирга рақамли монтаж қилишнинг
янги   имкониятлари   ҳам   пайдо   бўлди.   Видеосигналлар   аналогли   эмас,   балки
рақамли   кўринишда   (сиқиш   билан)   дарҳол   ёзилади,   бунинг   натижасида   тасвир
сифати   профессинал   даражасида   бўлади.   Sony   компаниясиишлаб
чиқарувчилардан   биринчи   бўлиб   DV-форматдаги   сигналлари   кетма-кет
узатилиши   учун   рақамли   интерфейс   IEEE   1394   (Fire   Wre)   ни   ўзининг   рақамли
видеомагнитафонларга   ва   камераларига   ўрнатди.   Бу   билан   умонтаж   жараёни
орқали ПЗС-матрицасидан тўғри ма’лумотларни реал рақамли қайта ишлашдан,
яна қайта тасмага ёзишгача йўл очди. 
 
 
 
1.1-расм. Рақамли видеокамера 
 
Ҳозирги   кунда   телевизион   тизимларда   профессионал   рақамли
видеокамераларнинг икки хилдаги турлари кенг қўлланилади. 
3  
  Телевизион студия камералари 
Телевизион ТЖК камералар
Телевизион   студия   камералари   -   Бу   турдаги   видеокамералар   асосан
бирор   бир   қўзғалмас   штативга   ёки   студия   кранларига   ўрнатилган   бўлиб   фақат
студияларда   тасвирга   олиш   учун   мулжалланган   Студия   камераларининг
диафрагмаси бошқа турдаги камераларга қараганда ёруғликни яхши чегаралайди
ва   у   4   дан   11   гача   ўзгаради.   Бу   камераларнинг   бошқа   камералардан   фарқли
жиҳатлари   жуда   кўп.   Биз   буларни   бирма-бир   кўриб   чиқамиз.   Студия
видеокамералари бошқа турдагиларга  қараганда  обектив линзасининг катталиги
ва   кўриш   бурчагининг   кенглиги,   яна   электр   таминотида   ҳам   катта   фарқ   бор.
Сабаби   уларнинг   обективидаги   линзаларнинг   сезувчанлиги   бошқа   турдаги
камералар обективига қараганда анча юқори ҳисобланади. Бу унга тасвирни анча
юқори   сифатда   олишни   та’минлайди   ва   кўриш   бурчагини   анча   катталашишига
замин яратади. 
Телевизион   студия   камералари   бошқа   турдагиларига   қараганда   электр
энергиясини   кўп   истемол   қилади   (ўзининг   тасвирга   олиш   имкониятидан   келиб
чиққан ҳолда) , чунки бу турдаги камераларда ПЗС матрицасининг мураккаблиги
,   филтрлар   ва   тасвир   узатиш   қурилмасининг   мавжудлиги   ,яна   кодловчи
қурилманинг ё’қлиги билан ифодаланади.Студия камераларининг орқа томонида
аккумулиятор   эмас   ,балки   элекрт   таминоти   ва   тасвир   узатиш   қурилмаси
жойлашган   бу   унинг   вазнини   бирмунча   оғирлаштириб   юборади.Бу   узатувчи
қурилма   ПЗС   матрицаси   ва   филтрдан   келаётган   сигнални   триаксиал   кабел
орқали режессиёр пултига узатади ва пултда чиққан сигнал кодловчи қурилмага
(Pepiline)   берилган   формат   буйича   кодлайди   ва   видеотасма   ёки   сервер
хотирасига ёзиб борилади. 
Телевизион   студия   камераларининг   ҳам   бир   қанч   а   турлари   мавжуд   ,
уларнинг бажарадига вазифасига қараб турларга бўлинади. 
Қўзғалмас студия камералари 
Ўргимчак (ҳаракатланадиган) камералари 
4  
  Илмий лабаратория камералари 
 
 
1.2-расм. Қўзғалмас студия камералари 
 
 
 
1.3-расм. Ўргимчак (ҳаракатланадиган) камералари 
 
 
5  
           
1.4-расм. Илмий лабаратория камералари 
 
ТЖК камералари ҳам ўз навбатида 2 турга бўлинади: 
    Профессионал ТЖК камералар 
    Ҳаваскор камералар  
Профессионал телевизион ТЖК камералар   - бу турдаги камелар асосан
кутариб   юришга   мўлжалланган   бўлиб   студия   камерларига   қараганда   нисбатан
енгил   ва   кичикроқ   булади.   ТЖК   камералари   диафрагмаси   ҳам   ҳудди   студия
камераларига  ухшаб   4  дан  11  гача  ўзгаради,  аммо  ТЖК  камераларининг  кўриш
бурчаги   обективга   эмас   балки   диафрагма   ўзгаришига   қараб   ўзгаради   ва   ҳар
сафар турлича бўлади. Шундай бўлсада ТЖК камералари кўриш бурчаги студия
камералари кўриш бурчагидан кичик бўлади. ТЖК камераларида тасвир сифати
обективдаги линзалар сонига қараб турли хил бўлиши мумкин. Бундан ташқари
ТЖК   камералари   матрицаси   мураккаблиги   ҳам   унинг   имкониятларидан   келиб
чиққан ҳолда ҳар-хил ёки турлича бўлади. 
 
 
1.5-расм. Профессионал ТЖК камералар 
 
ТЖК   камераларининг   студия   камераларида   яна   бир   фарқли   жиҳати
уларнинг ўзида жойлашган ёзиш ва кодлаш қурилмаларидир                             . Кодлаш
қурилмаси   ПЗС   матрицасидан   келаётган   тасвир   ва   овоз   сигналларини   ўзига
6  
  олдиндан ўрнатилган кодловчи аппарат ёки дастурий восита ёрдамида аввалдан
берилган   буйруқдаги   формат   буйича   кодлайди   ва   ёзиш   қурилмасига   узатади.
Ёзиш қурилмаси кодердан келаётган сигнални тасмага ёки УСБ флеш хотирасига
ёзиб   боради.   ТЖК   камераларининг   яна   бир   қулайлиги   уларнинг
аккумуляторларини   мавжудлиги,   бу   унга   кабелдан   фойдаланиш   имконияти   йўқ
жойларда ҳам тасвирга олиш имкониятини беради. 
Ҳаваскор   камералар   -   бирмунча   оддий   ва   ихчам   бўлиб   унда   одатда
линзалар   сони   анча   кам,   диафрагма   имкониятлари   деярли   чекланган   ПЗС
матрицаси анча содда  кўриш бурчаги  кам  жуда кичик кодлаш қурилмаси фақат
бир турдаги формат бўйича кодлайдиган бўлсада, бу камеранинг ҳам бир қанча
қулайликлари  мавжуд.  Масалан:  унинг  кичиклиги   доим  ёнимизда   олиб   юришга
ҳалал   бермайди   ва   бизга   кутилмаган   тасодифларни   тезкор   тасвирга   олиш
имконини беради ва қувватни тежаши ҳисобига узоқ муддат ҳам зарядламасдан
тасвирга   олиш   илконини   беради.   Ҳозирги   кунда   дунёда   енг   кўп   тарқалган
камералар бу ҳаваскор камералардир 
 
 
1.6-расм. Ҳаваскор камералар  
 
DV   форматда   Видео-аудиo   ма’лумотларни   кодлаш :   DV   форматида   зич
рақамли   видеосигналлар   ёзуви   ишлатилади.   Компонентли   YUV   4:20/50
майдонлар (PAL) ёки YUV 4:1:1/5 майдонлар(NTSC) форматида олиб борилади.
Кодлашдаги фарқ PAL ва NTSCV (75 ва 48) формат бўйича телевизион сигналда
қаторларни турли  сони билан  боғлиқ  бўлади.  DV стандартида  PAL  учун,  ҳамда
7  
  NTSC   учун   500   та   телевизион   тармоқлар   акс   этади   (масалан,   Hi-8   форматига
қараганда 25% га кўп). 
Сиқилиши : Видео ишлаб чиқишни кейинги босқичларида ма’лумотларни
узатиш   оқимини   сезиларли   камайтириш   мақсадида   рақамли   видеосигнал
сиқилиши   бевосита   камерада   амалга   оширилади.   Motion-JPEG   даги   каби   DV
форматида   ҳам   фақат   ички   кадр   сиқилиши   ишлатилади.   Бу   дегани,
фойдаланувчи эркин кадрга кира ҳам олади-кейинги монтаж учун бу жуда қулай.
Рақамланган   видео   ма’лумотлар   рақамли   кўринишда   ва   компресланмасдан
дарҳол   тасмага   ёзилиш   учун   узатилади.   DV-формат   25Мбит/с   узатиш   тезлиги
бўлган   видеома’лумотларнинг   узлуксиз   оқимини   (ба’зи   атамаларда   изоҳрон
ма’лумотлар   дейилади)   аниқлайди.   Сиқишнинг   бошқа   тизимларга   зид   бўлган
ҳолда,   компреслаш   кофициенти   қандайдир   ма’лум   талабларни   қондириш   учун
‘’динамик’’ёки   ’’масштабли’’ўзгара   олмайди.   DV   форматдаги   магнит
видеотасмага   ёзиш   тасманинг   доимий   ҳаракитини   айтиб   турадиган   компеслаш
коффициенти   қайд   қилиниши   шартланади.   5:1   га   сиқилганда   ҳудди   шундай
компреслаш коффиециенти билан Motion-JPEG га қараганда DV-видео яхшироқ
кўринади (бу бошланғш тасвирни йўқори сифатига боғлиқ). 
DV   форматдаги   тасмага   ёзиш :   Оддий   видеотизимлардаги   каби   сигнал,
айланадиган   каллакларнинг   барабани   билан   ҳам   ўқилади   ҳам   ёзилади.   металл
чанглатиш   йўли   билан   тасмани   эгилган   йўлакчасига   ёзилади.   Аудио   ва
видеосигналлардан ташқари тасмага бошқариш қўшимча ма’лумот ва вақт коди
ёзилади. DV форматга ёзишда ҳар бир кадр 10(NTSC)ёки 12(PAL) йўлакчаларида
жойланади.   Тасвир   ҳақида   ма’лумот   ўҳшаш   магнитли   ёзишга   қарама-қарши
ҳолда   чизиқли   кўринишда   ёзилмайди,   аммо   барча   шу   йўлакчалар   бўйича
тарқалади.   Бу   усулнинг   ютуғи   шундаки,   тасмага   ёзилаётганда   эҳтимолдаги
хатолар (бундай тизимларда тушиб қолишига олиб келади) бутун тасвир бўйлаб
тенг тарқалган бўлиши мумкин, ва бунинг натижасида кўз билан сезилмайдиган
даражада   бўлади.   Ундан   ташқари,   рақамли   видеокамераларни   кўп   қисмли   ёзиш
жараёнида   ма’лумотнинг   бир   қисмини   ўчирилиб   кетганидан   сўнг,   тасвирни
тўлиқ   тиклаш   имконини   берувчи   хатоларни   тўғрилаш   схемаси   мавжуддур.
8  
  Кадрда  тушиб қолган пиксселлар бўйича ма’лумотни энг яқин кадрдан олинган
ма’лумотлар   асосида   топилади.   Агар   ёзиш   хатоси   кўп   бўлса,   интерполияция,
я’ни   битта   кадрда   қўшни   пикселлар   орасига   ўрталашади.   Аудио   сигналлар   ҳам
шундай   Hi-8   формат   каби   ёзилади,   лекин   бундай   теҳнлогияларда   овоз   видеога
боғлиқсиз   равишда   ўчирилиши   ва   қайта   ёзилиши   мумкин.   Рақамли   аудио   ёзув
компреслашсиз амалга оширилади. 
Оғма   йўлакчаларнинг   яна   бир   қисми   ИТИ-соҳасига   ажратилади   (йўлакча
треклар   бўйича   ма’лумотларни   киритиш).   Ўхшаш   кассеталарда   CTL   иш
йўлакчасига   ўхшаб   бу   соҳа   трекинг   ва   қайта   тиклаш   тезлигини
синхронлаштириш   учун   ишлатилади.   Яна   бир   йўлакчанинг   қисми   суб   кодга
ажратилади. У вақтинчалик  код, монтаж  бўйича ма’лумотлар ва бошқалар  каби
қўшимча   ма’лумотларни   ёзиш   ишлатилади.   Ёзиучун   кассеталар,   ёки
минидисклар   ишлатилиши   мумкин.   Мини-DV   камераларни   ягона   камчилиги
нархли   жуда   йўқорилигидир.   Ниҳоят   SONY   компаняси   Hi-8   формати   асосида
Digital  8 янги форматда ишлайдиган  иккинчи наслни рақамли камерани яратди.
Бу камералар рақамли видеоёзишнинг барча ютуқларини, ҳамда IЕЕЕ-1394 тўлиқ
интерфейсни   ўз   ичига   олиб,   фоторежим,   овоз   ёзишни   16-12   разрядини   ҳам   ўз
ичига   олади.   Бундан   ташқари,   улар   Hi-8   кассеталари   билан   бир   ҳил   ва   кодек
камера   орқали   ўхшаш   сигнални   рақамларга   ва   қайтадан   конвертлаш   имконига
эга. 
Видеокамера танлашда кўпгина қуйидаги аспектларга э’тибор бериш керк.
Ба’зиларини кўриб чиқамиз. 
В форматни танлаш. Аналогли камерани танлаш бугунги кунда оқланиши
даргумон.   Арзон   русумлар(VHS)   сифати   ва   функсияси   имкониятлари   фарқ
қилади, ундан ташқари замонавийлашган камералар (Ҳи8) нархи бўйича рақамли
Digital   8   русумига   яқин.   Шунинг   учун,   шахсий   ишлатиш   ва   бошқа   масалалар
учун   Digital   8   да   тўҳташмақсадга   мувофиқдир.   Мини-DV   ускунани   танлаш
сифати ва ма’лум функсиялари мавжудлигига йўқори талаб бўлиши мумкин. 
Ёзиш сифати . Кўп параметрлари оптика ва ПЗС-матрисанинг қобилиятига
боғлиқ.   Одатда   матрицаси   қанча   кўп   бўлса,   шунча   яҳшидир,   проффесионал
9  
  камералар   эса   тасвирни   янада   яҳши   рақамлаш   учун   ПЗС-матрицанинг   учтаси
ўрнатилади.   Сканерлаш   ҳам   катта   рол   ўйнайди:   оддий   русумларда   қаторлараро
усулни ишлатади, илғорлари эса прогрессив усулни ишлатади. 
Ёруғлик   сезгирлиги.   Минимал   ёритилганликнинмг   қиймати   қанча   кам
бўлса,   шунча   камера   қоронғида   яҳши   туширади.   Одатда   у   6   дан   1   гача   люксда
ўзгариб   туради.   Ба’зи   бир   камералар   инфрақизил   нурларда   тушириш   имконига
эга. 
Катталаштириш.   Биринчи   навбатда   оптик   катталаштириш   аҳамиятига
э’тибор   беринг,   чунки   улар   реал   яқинликни   та’минлайди.   Рақамли
катталаштириш   маҳсус   алгоритмли   тасвир   интерполяциясини   ҳисобига
эришилади ва сифатли туширади. 
Стабиллаштириш.   Оптик   стабиллаштириш,   рақамлига   қараганда   яҳшироқ
натижаларга эришилади. 
DV-интерфейс. Кириш, ҳам чиқиш ишлатилиши учун оптимал. 
Охирида   SONY   фирмасининг   Дигитал   ёзиш   форматидаги   ба’зи   бир
DVкамералари тавсифларини келтирамиз 
Рақамли фотокамералар 
 Компютерлар энди деярли ҳамма нарсани бажара олади. Антресолларда 
ёзадиган машинкалар чангиб ётибди, стол ичида бўёқ билан бўёқ чўткалари 
ётибди. Хонадаги китоб жавонларни, ма’лумотномалар, энсиклопедиялар ва 
бадий албомлар бекорга эгаллаб турибди. Бугунги кунда компютерни бир жуфт 
тугмачаларига боссангиз монитор экранида виртуал ёзадиган машинкаси, рассом
устахонасидаги энг бой рангли бўёқлар ва чўткалари, мусиқий проигриватели, 
катта кутубҳона ҳам пайдо бўлади. Бу ерда ба’дий филм ёки мусиқий видеоклип 
ҳам кўрсак бўлади. Модем ёрдамида дўстларимизга қўнғироқ қилиб, ишдан 
чалғимай дўстларимиз билан гаплашиб олсак бўлади. 
10  
   
2-расм. Рақамли фотокамералар  
 
Енди   эски   фотоаппаратингизнинг   зарурияти   бўлмайди.   Албатта   рақамли
камера қиммат туради. Бу камчиликни (қимматлигини) йўқотиш-вақт муоммаси.
Аммо   ҳозирги   кунда   рақамли   фотокамералар   янги   имкониятларга   ҳам   эга.
Уларни батафсил кўриб чиқамиз. 
Биринчидан,   ҳеч   қандай   фотоплёнка   керак   бўлмайди,   демак,   суратларни
чиқариш   ҳам   керак   эмас.   Агар   сизда   рангли   принтер   бўлса   натижани   дарҳол
чиқариб кўрсангиз бўлади. 
Иккинчидан, муваффақияциз кадрларни расмга олиш жараёнинг ўзида йўқ
қилиш мумкин, бу кўп ҳаражатлардан озод қилади. 
Учунчидан, фотосуратни теливизор ёки монитор экранида кўриш мумкин.
Бир қисмини компютер хотирасида сақлаш ҳам мумкин. 
Тўртинчидан,   кўп   камералар   узоқлашиб   қолган   обе’ктларни
яқинлаштириш мумкин, овозли таҳлилларни ёзиб олиш ва видеога олиш (юқори
сифат бўлмаган ва фақат қисқа муддат 12с.гача ёзиш мумкин) мумкин. 
Бешинчидан,   суратга   олингнларни,   дарҳол   ўрнатилган   JK   дисплейда
кўриш мумкин 
Ҳар   бир   фотокамерада   ёруғлик   сезувчи   матрицаси   мавжуд.   Уни   CCD
(Charge   Couple   Device)   ёки   ПЗС   (зарядли   алоқа   ускунаси)   дейилади.   Кўпинча
камераларда   1/3  дюмли   матрица  урнатилади.   У   электр  сигналлар   орқали   обе’кт
ёритилганлиги ҳақидаги ма’лумотни этказадиган ёруғлик сезувчи элементлардан
иборат.   Фотокамеранинг   хусусияти   тўғридан-тўғри   матрица   элементлари
11  
  миқдорига   боғлиқ.   Ишлаб   чиқарувчи   фирмалар   доим   янги   катта   ўлчамли
русумларни ишлаб чиқармоқда, демак, матрица элементлари миқдори ҳам ошиб
бормоқда.   Агар   эски   русумларда   бундай   элементлар   350   мингга   яқин   бўлган
бўлса,   янги   аппаратларда   бундай   элементлар   икки   миллиондан   ортиқ.
Матрицалар   анчадан   бери   нафақат   рақамли   фотокамераларда,   балки   маиший
видеокамераларда   қўлланилади.   Сурат   сифати   нафақат   матрицанинг   ёруғлик
сезувчи   элементлар   сони   билан   аниқланади:   енг   муҳими   фототехникада   оптика
сифатида   бўлади.   Рақамли   фотокамералар   фокус   масофаси   8мм   (ф=8   мм   F3
эквивалент   ф=35мм   35ммли   камералар   учун)   атрофида   ўзгариб   туради.
Фотокамералар диафрагмаси одатда мустаҳкамланган бўлади. Камера танлаганда
оптик   ўзгарувчан   фокус   масофанинг   мавжудлигига   э’тибор   бериши   керак.
Одатда   бундай   фотокамералар   қиммат   туради.   Рақамли   фокус   масофани
ишлатиш фотосуратдаги сифатида ёмон томонга акс этади. 
Фотокамераларнинг кўп русумларида автоматик ҳолда тартибга солинади,
қимматроқ русумларда эса видержкани қўл билан тўғрилаш ҳам мумкин. Деярли
барча   замонавий   рақамли   камераларда   LCD-дисплейлари   бор.   Бундай
дисплейлар   диоганал   ўлчови   2   дюймга   яқин   бўлади.   Уларнинг   асосий
функсиялари   хотирада   сақланган   суратларни   кўриш   ҳамда   оптик
видеоқидирувни   тўлиқ   алмаштириш   ёки   дубллашдан   иборат.   Орнатилган
дисплейнинг   яна   бир   функсияси-екранли   менюсидир.   Шу   сабабли   фотокамера
панелидан   кўпгина   бошқариш   тугмачалари   олиб   ташланади.   Интерактив   меню
ёрдамида ўзинггизга ёқмаган суратларни танлаб ўчириш мумкин. 
Олинган   фотосуратлар   қаерда   сақланади?   Сақлаш   ускуналари   кўп   эмас.
Асосан   камерани   маҳсус   слотига   ўрнатиладиган   флеш-картадир.   Хотира
картасини   энг   тарқалгани-   Smart+Media.4-Mb   Smart   Media   картасига   1680х1280
кенгайтмали   12-та   кадр   сиғади.   Сақланадиган   кадрлар   сони   камерада
ишлатиладиган   тасвирни   сиқиш   даражасига   боғлиқ.   Олинган   тасвир   машҳур
JPEG сиқиш форматида сақланади. Ба’зибир фотокамераларда (масалан, , EPSON
PhotoPC   50)   ички   хотираси   мавжуд.   Бироқ   деярли   ҳаммасида   хотирани
12  
  кенгайтириш   слоти   мавжуд.   Кадрларни   сақлаб   қолишни   бошқа   усуллари   ҳам
мавжуд (оддий дискеталарда 40Мб дискка Clik Iome га фирмасидан). 
Фотокамерадаги   сур’атларни   сақлаш,   редактрлаш,   ёки   фотопринтерда
босмага   чиқариш,   компютерга   ёзиб   олиш   учун   ба’зи   бир   камералар   босқич
портли   уланиш   жойлари   билан   жиҳозланган   бўлади.   Камера   компонентига
кирадиган   уланиш   шнури   ёрдамида   компютерни   босқичма-босқич   портга   бир
учини   улаб,   иккинчи   учи   билан   камерага   уланиб   тасвир   узатилиши   содир
бўлади.   Бундай   ма’лумотларни   узатиш   вақтни   кўп   олади.   Компютерлар   билан
интерфейс   ва   алоқанинг   энг   қулайи   Smart-Media   карталари   учун   адаптердир.
Ажойиб,   уч   дюмли   дискета   сифатида   ишланган,   лекин   оддий   дискета   эмас.   Бу
дискетда   батарейкалар   мавжуд.   Флеш-карта   ёнидаги   тешикка   ўрнатилади,   диск
юритувчига   адаптер   қўйилади.   Батарейкадан   ёқиш   фақат   диск   юритувчига
адаптерни маҳсус микроўчирувчи жавоб беради. Компютер билан алоқа учун энг
тез ёқилиш, USB шина орқали уланишдир. 
Видеосигналини рақамли шакл кўринишга келтириш
 ITU-R 51 тавсиясига биноан таркибий телевизон тасвир сигналини рақамли
шакл кўринишга келтириш мумкин. Бу тавсия ёруғлик сигнали Y ва икки айирма
ранг сигналлари R-Y (Cr) ва B-Y (Cb) ни дискретлаш, квантлаш ва кодлаш 
қоидасини ўрнатади.Ёруғлик сигнали Y учун дискретлаш частотаси 13,5 МГц 
белгиланган, айирма ранг сигнали учун эса 6,5 МГц, яъни, ёруғлик сигнал 
дискретлаш частотаси, айирма ранг сигналига қараганда икки баробар 
катта.Агар, 151қабул қилинганга биноан, 3,375 МГц частотани шартли бирлик 
қилиб олинса(рақамли стандарт иерархиясида асосан), у холда ёруғлик ва икки 
айирма ранг сигналлари 4:2:2 нисбат кўринишда бўлади, бу стандарт белгиси 
сифатида кенг ишлатилади. 
Дискретлаш   частотасини   бундай   қиймати   олинганда,   бузмасдан   ёруғлик
сигналини 5,135 МГц частота кенглигигача ва айирма ранг сигналини 2,75 МГц
кенгликгача  амалда дискретлаш мумкин (сигнал чегара  частотаси  ва дикретлаш
ярим   частотаси   ўртасидаги   зоҳира   оралиқни   хотирада   сақлаш   керак).   4:2:2
13  
  стандарти   бошқа   дискретлаш   усулларини   баҳолаш   учун   стандарт   сифатида
ишлатилади,   ва  5,75  МГц  қиймат  тўлик  телевидение   сигнал  чегараси   сифатида,
кўпинча, эътибор қилинади. 
Код сўзи узунлиги- 10 иккилик даражаси бит олинган (биринчи вариантида
–   8   бит   олинган),   бу   холда   квантлаш   сатҳини   1024   номерлашга   имкон   беради.
Аммо, 0…3 ва 1020...1023 сонлари рақамли синхронловчи сигналлар учун эхтиёт
сақланган.   Ёруғлик   сигналини   квантлаш   учун   877   сатҳ   ажратилган   (тасвир
сигналини   қора   сатҳи   9   квантлаш   сатҳига,   оқ   нормал   сатҳи   –   940   сатҳга   тўғри
келади). 
Айирма ранг сигналини квантлаш учун 897 сатҳ ажратилган, аналог сигнал
нол қийматига 512 кванлаш сатҳи тўғри келади. Сигнал гамма-тузатишдан сўнг
кодланади.   Квантлаш   диапазони   бошқа   квантлаш   турлари   билан   солиштириш
учун   ишлатилади.   Бу   холда,   динамик   диапазон   ёки   сигнал   сатҳи   тўлиқ   рухсат
этилган   кўрсаткичи   сифатда   кўпроқ   эътибор   қаратилади,   чунки   152   квантлаш
сатҳини   сони   квантлаш   шовқини   билан   аниқланади,   шунингдек,   динамик
диапазони. Бу мазмунда бир хилда рухсат этилган 10-битли деб этилади. 
Дискретлаш   частотаси   сатр   частота   гармоникасини   ташкил   қилади,   бу
телевидение   тасвирида   олинадиган   ҳисоблар   тузилишини   ҳаракатсиз
ортогоналлигини   таъминлайди   (4-расм).   13,5   ва   6,75   МГц   қийматлар,   75/50,
ҳамда   525/5   стандартлар   сатр   бўйича   ёйиш   частоталарига   каррали.   Кўп
жиҳатдан,   3,375   МГц   асос   частота   деб   қабул   қилиш   сабаби,   уни   дунёдаги   икки
стандарт сатр частоталарига каррали бўлиши билан боғлиқ. 
 
14  
   
3- расм. Компонент тасвир сигналини кодлаш (4:2:2) 
 
 
4-расм. Таркибли тасвир сигналини кодлаш (4:2:2:). Дискретлаш тузилиши. 
 
Буни   муҳимлиги   шундаки,   таркибли   тасвир   сигналини   рақамли   кодлаш
учун   Дунё   153   бўйича   ягона   стандарт   стандартини   қабул   қилиш   имкониятини
берди. Уларда ёруғлик сигнали сатр актив қисми 720 ҳисоб эга ва ҳар бир айирма
ранг учун- 35. 75/50 ва 525/5 тизимлар сатрлар сонни ҳар хиллиги ва сўндирувчи
оралиқ   давомийлиги   бир   мунча   фарқ   билан   ажралади.   Рақамли   тўлиқ   тасвир
15  
  сигналларини   узатиш   тезлиги   Vc   =   (n   x   fd)   y   +(n   x   fd)r+(n   x   fd)b   =
(10x13,5)y+(10x6,75)r+(10x6,75)b=270 Мбит/с. 
 
 
5- расм. Таркибий тасвир сигналини кодлаш (4:4:4) 
 
Таркиби   сигнални   рақамли   кўринишда   кўрсатишни   бошқа   шакллари   ҳам
мавжуд.   4:4:4   стандарти   бўйича   кодлашда   13,5   МГц   частота   ҳамма   таркибий
қисмига қўлланилади: R,G,B ёки Y,Cr,Cb (5-расм). 
6- расм. Таркибий тасвир сигналини кодлаш (4:4:4:4) 
 
Бу   демак,   ҳамма   таркиблари   тўлиқ   частота   кенглигида   узатилади.   Ҳар   бир
таркиби   учун   ,   кадрни   актив   қисми   135   сатр   ва   сатрда   720   элемент   ташкил
қилади.Рақамли   оқимни   тезлиги,   10   битли   сўзда   405   Мбит/с   ташкил   қилади.
4:4:4:4  формат  тўрт   сигнални  кодлашни  таърифлайди  (6-  расм),  улардан  учтаси
тасвирий сигнал  таркиби (R, G, B ёки  Y, Cr, Cb), тўртинчиси эса  (альфа канал)
16  
  сигналга   ишлов   бериш   тўғрисидаги   ахборотни   олиб   боради,   масалан,   бир   неча
тасвирларни   бир   бирини   устига   туширишда   уларни   шаффофлиги.   Тўртинчи
қўшимча сигнал, асосий ранг сигналлари R, G, B га қўшимча ёруғлик сигнали Y
ҳам бўлиши мумкин. Ҳамма сигналларни дискретлаш частотаси - 13,5 МГц, яъни
ҳамма сигналлар тўлиқ кенгликда узатилади.  Хабарни узатиш тезлиги 10 битли
сўзда 540 Мбит/с га тенг. 
 
7- расм. Таркибий тасвир сигналини кодлаш   (4:1:1) 
 
4:1:1   формати   айирма   ранг   сигналларига   дискретла   частотасини   икки   карра
камайтиришни тавсия қилади (4:2:2 стандартига  қараганда). Ёруғлик сигнали Y
13,5 МГц частотада дискретланади, айирма ранг сигналлари (Cr и Cb) эса - 3,375
МГц.   Бу   горизонтал   йўналишда   ажратиш   хусусиятини   икки   баробар
камайишини   кўрсатади.   Ёруғлик   сигнали   кадрни   актив   қисмида   136   сатр,   ҳар
бир   сатрда   эса   720   элемент   ва   айирма   ранг   сигналида   эса   –   180(7-   расм).4:2:0
формат   тақдим   этган   тасвирда,   ёруғлик   сигнал   таркиби   Y   кадр   актив   қисмида
136 сатр ва ҳар сатрда 720 дан ҳисоб мавжуд, айирма ранг сигналлари Cr ва Cb
таркиби - 288 сатр ва ҳар сатрда 35 ҳисобдан иборат ( 8 расм). 
17  
   
8- расм. Таркибий тасвир сигналини кодлаш (4:2:0) 
 
4:1:1   ва   4:2:0   кодлаш   турлари   ахборотни   бир   хил   тезликда   узатиш   билан
таърифланади   -   10   битли   код   сўзида   202,5   Мбит/с   ва   8   битли   код   сўзида   17
Мбит/с.   Агар,   тасвирни   фақат   актив   қисми   узатилса   (орқага   қайитишсиз),
рақамли   оқим   катталиги   8   битли   код   сўзи   учун   124   Мбит/с   тенг   бўлади.   Бу
формат   рақамли   сигналлари   4:2:2   стандарт   сигналидан   олдиндан   ишлов   бериш
ва   децимация   қилиш   (ҳисобларни   танлаш)   йўли   билан   оқим   тезлигини
камайтириш   мумкин.   4:1:1   формати   525/5   ёйиш   стандарти   учун   қулай,   4:2:0
формат   эса   75/50   тизим   учун.   Бу,   вертикал   аниқликни   йўқотиш   сатрлари   кам
тизим   (525/5)   учун,   горизонтал   аниқликни   йўқотиш   75/50   тизим   учун   кўпроқ
сезиларлик. 
3:1:1   формат   ҳам   қўлланади,   унда   таркибий   ёруғлик   (720дан   540га)   ва
айирма   ранг   (35   дан   180   га)   сигналлар   аниқлиги   горизонтал   йўналиш   бўйича
камайтирилган.   Кадрни   актив   қисмига   136   сатрдан   ёруғлик   таркиби   учун   540
ҳисоб олинади ва 180 ҳисоб айирма ранглар учун. (9 расм). 
3:1:1   форматда   ахборот   узатиш   тезлиги   бир   ҳисоб   учун   8   бит   олинганда
135   Мбит/с   ташкил   қилади.   Оқимни   тезлигини   сезиларли   камайтириш   учун
(масалан,   CD-RO   қўшимча)   ёруғлик   таркибини   аниқлигини   горизонтал   ва
вертикал бўйича тахминан 2 баробар, айирма рангни вертикал бўйича 4 баробар
ва горизонтал бўйича 2 баробар камайтирилади (4:2:2 стандартга нисбатан). 
18  
   
9-расм. Таркибий тасвир сигналини кодлаш (3:1:1) 
 
10-расм. Таркибий тасвир сигналини кодлаш CIF (Common Interchange Format). 
 
Бундай   кўринишдаги   CIF   (Common   Interchange   Format)   формат   тақдим
қилади. Бундай формат бир кадр актив қисмида, ёруғлик таркибида  288 сатр ва
ҳар   бир   сатрда   352   ҳисоб   ва   айирма   ранг   таркибида   144сатр   ва   ҳар   бир   сатрда
176   ҳисобни   ўз   ичига   олади   (10   расм).   Фақат   тасвирни   актив   қисмини   узатиш
учун оқим тезлиги бир ҳисобга 8бит олинганда 30 Мбит/с тенг. 
Видео сигналини иккилик кўринишига келтириш ва шу билан
келиб
чиқадиган муаммолар
 
Видео   сигналининг   шакли   ёйиш   йўналишида   унинг   табий   ва   тавсифи
видеодаги   равшанликни   ўзгаришини   электр   кўринишида   ифодалайди.   Демак   у,
видеони   электр   аналоги   (қиёфаси).   Шу   сабабдан   узатишга,   ёзишга   ва   ишлов
19  
  беришга   ёки   бошқа   бирор   ишга   видео   сигналини   ишлатадиган   телеведение
тизими   аналог   телевидение   тизими   деб   аталади.   Бундай   тизимларда   кўп
ноқулайлик ва қийинчиликларга тўқнаш келинади. 
Асосий   чекловчи   кўрсаткичларидан   бири,   аналог   сигналларни   шавқиндан
кучсиз   мухофазаланганлигидир.   Замоновий   телевидение   тизимлари   жуда   куп
қурилмалар   бирикмасидан   ташкил   топган.   Тизимни   ҳар  бир   қисмида  ўтилганда
видео   сифатини   пасайиши   кузатилади.   Чунки,   сигналга   уларда   ўзгариш
киритилганда,   албатта   халақит   қўшилади.   Аналог   шаклида   кучайтирилганда   ва
ишлов берилганда тизим қисмидан қисмига ўтилиш билан шовқинлар тўпланади
(йиқилади). Ишлов берувчи қурилмалар сони кам  бўлганда шовқинлар тўплами
сезиларсиз,   уларни   сони   ошган   сайин   шавқинларни   таъсири   кескин   кучайиб,
видеони   сифатини   кескин   пасайтиради.   Бундай   тизимларда   халақитларда
сигнални мухофаза қилиш асосий муаммо хисобланади. 
 
   
20  
  11-расм. Видео сигналини иккилик кўринишига келтириш 
Сигнални   рақам   шаклига   ўтказилганда   видео   сифатини   шовқиндан
бузилиши кескин камаяди ва бошқа мухим масалаларни ечиш онсонлашади. 
  Рақамли   телевидение   тизимини   икки   турили   тузиш   мумкин.   Биринчи
турида, сигнал видеони сигналга айлантирувчи қурилмадан то сигнални видеога
айлантирувчи   қурилмагача   рақамли  шалида   бўлиб,   оралиқдаги   қурилмаларнинг
ҳаммаси   рақамли   техникадан   ташкил   топган.   Иккинчи   турида,   алоҳида
қурилмалар   рақамли   техника   асосида   бажарилган   ва   сигнал   уларни   криши
рақамга   ва   чиқишида   аналог   шаклига   келтирилади.   Ҳар   қандай   рақамли
телевидение   тизимида   аналог   сигнални   рақамга   ва   аксинча   рақамли   сигнални
аналогга   айлантириш   талаб   қилинади.   Демак,   биринчи   навбатда   ушбу
айлантиргиларни   ишлаши   ва   улардаги   жараён   бизни   қизиқтиради.   Бундай
айлатириш   асосан   уч   хизматдан   иборат:   дискретлаш   (вақт   бўйича   бўлаларга
ажратиш),   квантлаш   (амплитуда   бўйича   бўлакларга   ажратиш)   ва   олинган,
бўлакларни ифодаловчи маълумотни бирор тартибда кодлаш. 
  Дискретлаш   –узликсиз  аналог   видео  сигнали  U(t)  ни,  шу  сигнал   алохида
вақтдаги   хисоблари   кетма–кетлигига   олмаштириш.   Энг   кенг   тарқалган
дискретлаш   усули   Котельников   назариясига   биноан   бир   текис   хисоб   олиш.
Унинг аналитик ифодаси 
импулс   деб   қабул   қилинади.   Дискретлаш   частотаси   f
д   =2f
гр       Дискретлаш
вақти   t
n =   nT   тенг;   бу   ерда   n–1,2,3…   бутун   сонлар,   Т   давир   ёки   дискретлаш
оралиҚи. 
  Квантование– дискретлаш натижасида хисоб нўқталаридан олинган оний
қийматни   унга   яқин   булган   белгиланган   дискрет   қиймати   билан   олмаштириш.
Квантлаш   амплитуда   бўйича   дискретлаш   бўлиб,   икки   жараённи   ажратиш   учун
ҳар   хил   номланган.   Белгиланган   сатиҳлар,   квантлаш   сатҳи   деб   аталади.   u(t)
сигнал ўзгариш динамик диапозонини (оралиҚини) квантлаш сатиҳларига бўлиш
квантлаш қадами деб аталади ва квантлаш шкаласини ташкил этади. 
  Умуман   олганда,   u(t)   сигналини   дискретлаш   ва   квантлаш   рақамли
шакилга   келтиради.   Шундай   қилиб   квантланган   бирор   танлов   сигнали   асоси   m
21  
  бўлган   хисоблаш   тизимининг   бирор   рақами   билан   ифодаланади.   Бу   ерда   m–
квантлаш   сатиҳари   сони.   Лекин,   бу   холатдаги   рақамли   сигналнинг
халақитлардан химояси жуда паст. Уларни халақитларга бардошлигини ошириш
учун   уларни   иккилик   шаклида   ёзилиши   айни   мудао,   яъний   ҳар   бир   квантлаш
сатҳи иккилик шаклида ёзилади, бу кодлаш демакдир. 
  Кодлаш– u
кв   (nT) хисобни квантланган қийматини, унга мутаносиб u
р (nT)
белгил   комбинациясининг   кодига   алмаштиришдир.   Энг   кенг   тарқалган   код,
иккилик татурал кодидир, у импулс–код модуляцияси деб аталади. 
  Келтирилган   жараёнлар   мажмуаси   кўп,   телевидение   сигналини   кодлаш
деб   аталади.   Бунга   асосий   сабаб,   аналог–рақам   айлантиргичда   уччала   жараён
бажарилади.   Сигнални   аналог   саклига   келтириш   рақам–аналог   айлантиргичида
бажарилади. 
  Рақамли   телевидение   трактнинг   умумлаштирилган   тузилиш   чизмаси.
Рақамга   айлантирилиши   лозим   бўлгаан   сигнал,   рақамга   айлантириш   онсон
бажарилиши учун бирламчи ишлов берувчи қурилмага тушади. Масалан, тўлиқ
ранг   видео   сигнали   биламчи   ишлов   бериш   қурилмасида   ёруғли   ва   ранг
сигналларига   ажратилади.   Кейинчалик   видеони   субъектив   сифатини   кўтариш
мақсадида   сигналга   олдиндан   бузилиш   критилиши   мумкин   ва   х,з.   Сўнг,   сигнал
АРУ га узатилади ва у ерда дискретланади, квантланади ва бирламчи кодланади.
Олинган   рақамли   сигнал   таркибидаги   ортиқча   маълумотларни   ишлов   бериш
орқали   камайтирилади.   Кейинги   босқич   канал   кодлаш   бўлиб   бу   қурилмада
сигнал   шовқиндан   мухофазлаш   учун   иккинчи   бор   кодланади   ва   узатиш   учун
модуляцияланиб   каналга   чиқарилади.   Қабул   қилиш   қурилмасида   сигнаал   аввал
демодуляторда   ва   декодерда   ишлов   олиб   бирламчи   рақам   сигнали   шаклига
келтирилади   ва   қўшимча   ишлов   берилгандан   сўнг   аналог   шаклига
айлантирилади.   Аналог   шаклига   айлантирилган   сигнал,   агар   сигнаал   узатиш
олдидан   бузилиш   критилган   бўлса   уни   текислаш   учун   ишлов   берилади   ва
видеони   тикловчи   қурилмага   узатилади.   Албатта   келтирилган   чизма
умумлаштирилган, ҳар бир аниқ масалани ечилишида унга қўшимча критилиши
ёки талаб қилинмаганларини олиб ташланиши мумкин.  
22  
    Дискретлашнинг   ортогонал   тузилиши.   Агар,   хисоб   частотасини   сатир
частотасига   каррали   олинса   видеода   ортогонал   тузилишли   дискретлаш   хосил
бўлади.   Бундай   тузилиш   панжарасининг   кесишган   жойида   хисоб   нўқталари
олинади.   Бу   услуб   рақамли   ТВ   тизимида   кенг   тарқалган.   Агар,   дискретлаш
частотасини f
д   =2 f
ч   олинса у холда видеодаги хисоб нўқталари сони ТВ видеони
шартли унсирлари сонига тўҚри келади ва тахминан 300 мингни ташкил қилади.
Хисоб   нўқталарини   камайтирилса   унга   мутаносиб   ТВ   тизимнинг   ажратиш
имконияти   пасаяди,   демак   видеони   сифати   пасаяди.   Аммо,   видеода   статистик
боҚланиш   мавжут,   бу   эса   албата   видеони   сифатини   псайтмасдан   хисоб
нўқталарини камайтириш имкониятини бберади. 
  Дискретизацияни   шахмат   шаклида   тузилиши.   Қўшни   сатирларда   хисоб
нўқталарини   олдинги   сатирга   нисбатан   ярим   дискретлаш   қадамига   тенг   олинса
шахмат   шаклидаги   дискретлаш   тузилиши   хосил   бўлади.   Бу   услубда   кўз
кўрсаткичлари   билан   яхи   мослашади   ва   ажратиш   қоблиятини   камайтирмасдан
дискретлаш частотасини камайтириш имкониятини беради. 
  Дкретлаш   частотасини   2f
ч   камайтириш   асосий   қўшимча   частота   спектрларини
бир   бирини   устига   тушишга   олиб   келади.   Асосий   частота   спектрини   ажратиб
олиш   қийинлашади.   Шахмат   тузишидаги   тарақсимон   фильирлар   ёрдамида
ажратиш мумкин, ортагонал тузилишда бундай имконият йўқ. 
  Телевизион   сигнални   квантлаш.   Дискретланган   сигнал   динамик   диапазони
атропида   хохлаган   қийматига   ўзгариши   мумкин.  Квантлаш   операциясидан   сўнг
бу   хархил   қийматлар   рухсат   этилган   бир   қатор   квантлаш   сатихи   аталмиш
қийматларга   олмаштирилиши   керак.   Квантлаш   операцияси   албатта   хато
туҚдиради. Бу хато λ = u(nT) – u
кв (nT) тенг ва квантлаш хатоси деб аталади. Бу
хато,   икки   яқин   квантлаш   сатҳининг   (юқори   ёки   пастки)   қайси   бирга   сигнални
асил қийматини яхлитланишга боҚлиқ. Қурилма, квантланган сигнални хақиқий
қиймати   билан   танланган   квантлаш   сатҳини   солиштириб,   икки   сатҳни   бирини
танлайди.   Агар,   хақиқий   қиймати   квантлаш   бўсаҚаси   деб   аталувчи   бирор
сатиҳдан кам  бўлса, у холда квантлаш сатҳидан паст бўлган энг яқин квантлаш
сатҳигача   яхлитланади.   Шундай   қилиб   максимал   квантлаш   хатоси   квантлаш
23  
  шкаласи   ичида   квантлаш   сатҳи   қандай   жойлашганлигига   биноан,   улар   ташкил
қилган   сатиҳларга   боҚлиқ   бўлади.   Масалан,   агар   квантлаш   бўсаҚасини
квантлаш   сатҳи   билан   тенглаштирилса,   у   ҳолда   квантлаш   хатоси,   шу   иккала
сатиҳ   айирмасига   тенг   бўлади,   яъни   квантлаш   қадамига.   Агар,   квантлаш
бўсағасини   квантлаш   сатиҳлари   ўртасида   жойлаштирилса  квантлашнинг   ўртача
квадрат хатоси энг оз бўлишини исбот қилиш мумкин. 
Квантлашдаги   хато   квантлаш   шовқини   деб   ҳам   аталади.   Кодлаш   усулига
қараб   видеода   кантлаш   шовқини   ҳар   хил   тус   олишимумкин.   Агар,   аналог
сигнални шовқини квантлаш қадамидан катта бўлмаса, у холда квантлаш шовқин
видеода   ясама   чегара   чизиқларини   хосил   қилади.   Бундай   хатолар   «қўпол»
квантлашда, яъни квантлаш сатиҳлар сони кам бўлганда яққол кўзга ташланади.
Бу   холда   равшанликни   ўзгариши   силиқ   ўтиши   поғона   кўринишига   айланади   ва
видео   сифати   ўзгаради.   Катта   пландаги   видеоларда   улар   кўзга   ташланади.
Бундай   узилишлар   харакали   видеоларда   яна   ҳам   кескинлашади.   Амалий
татқиқолаар   шуни   кўрсатадики,   квантлаш   сатҳи   100…200   дан   оширилганада,
яъни   квантлаш   шовқини   сигнал   қийматининг   0,5…1%   дан   ошмаганда,   соҳта
чегаралар кўзга ташланмайди. 
 Агар, аналог сигналнинг шовқуни квантлаш қадамидан катта бўлса, соҳта чегара
эмас   барки   шовқин   спектр   бўйича   бир   текисда   тарқалади.   Бирламчи   видеодаги
шовқинлар   аниқроқ   кўзга   ташланади.   Квантлаш   сатҳини   камлиги   рангли
видеоларда кўпроқ билинади ва рангли соҳта нақиш намоён бўлади. 
  Рақамлар оқимини камайтириш йўлларидан бири квантлаш шкаласини ночизиқ
олишдир. Логорифим қонунига биноан 2 7
 сатиҳли квантлаш, чизиқли 2 8
 сатиҳли
квантлашда   эришиладиган   видео   сифати   билан   тенглашади.   Рақам   оқимини
камайтиришни бошқа йўллари ҳам мавжуд. 
Телевизион видео сигнални фильтрлаш 
Рақамли   видео   сигнални   муҳим   томонларидан   бири,   уни   устида   ҳар   хил
айлантиришлар бажариш мумкинлигидир, бу тасвир сифатини яхшилашга имкон
беради,   Видео   кенг   тарқатиш   технологиясини   бойитади,   техник   жиҳозларни
24  
  хизмат жараёни соддалашади ва уни пухталиги юқарилашади. Албатта, рақамли
телевиденияда   ҳам,   кейинги   бобларда   кўрамиз,   сигналга   ҳар   хил   ишлов
берилади.   Лекин,   рақамли   услубда   кўп   холатларда   аниқлиги,   айлантириш
алгоритмни соддалиги, техник жиҳозларни ихчамлиги томондан афзаллиги бор. 
Видео   сигналга   ишлов   бериш   қурилмасини   умумлаштирилган   тузилиш
схемасини   кўриб   чиқамиз   (12-расм).   АРЎ   да   юқорида   кўрилган   дискретлаш,
квантлаш   ва   кодлаш   операцияси   бажарилади.   ИКМда   рақамли   оқимни   тезлиги
жуда юқори, ва сигналга ишлов берувчи процессор реал вақтда ишлаши учун, бу
оқимни   бир   неча   параллел   каналларга   ажратилади.   Рақамли   оқимни
параллеллаштириш   операцияси   демультиплексор   ДМ   бажарилади.   Процессор,
хотира   қурилмаси   ХҚ,   арифметик   қурилма   АҚ   ва   процессор   таркибий
қисмларини ишини келиштирувчи бошқариш қурилмаси БҚ иборат. Арифметик
қурилма, БҚ бошқарувчи қурилма томонидан бошқарилиб, ХҚ хотира қурилмаси
билан биргаликда ишлов бериш алгоритмини амалга оширади, бошқа сўз билан
айтганда   сигнални   рақамли   фильтрациялайди.   ХҚ   ва   БҚ   биргаликда   сигнални
талаб   қилинган   вақт   бўйича   айлантиришни   таъминлайди.   Бу   айлантириш
киритилувчи   сигналга   ишлов   бериш   жараёнида   вақт   бўйича   мослаштириш
талаби,   махсус   эффектларни   юзага   келтиришда   кириш   сигналида   вақт   бўйича
бузилишларни   тузатиш   кераклиги,   сигнал   манбаларини   синхронлаш   кераклиги
ва   шунга   ўхшашлар   билан   боғлиқ.   Процессорни   параллел   чиқишидан   олинган
сигналларни   мультиплексор   М   орқали   бир   рақамли   оқимга   бирлаштирилади.
Рақамли   сигнални   аналог   сигналга   тўнтариш   керак   бўлган   тақдирда
мультиплексордан сўнг рақам-аналог айлантиргич (РАЎ) қўйилади. 
25  
  17-расм. Видео сигналга рақамли ишлов бериш қурилмасининг тузилиш схемаси 
 Рақамли фильтрлаш, сигнални алоҳида ҳисобларини хотирада сақловчи ва
бу ҳисоблар устида арифметик амаллар бажарувчи мантиқий элементларни 
билаштирувчи қурилмада бажарилади. Бу қурилмалар мажмуи рақамли фильтр 
деб аталади. Фильтрлашни ўзи эса, кириш сигнали х0, х1, х2, х3хm ҳисоблар 
кетма-кетлигини қабул қилинган алгоритмга биноан чиқиш сигнали ҳисоблари 
y0, y1, y2, y3, ym га айлантиришдан иборат. 
Сигнални   аналог   фильтрлашдан,   рақамли   фильтрлаш,   амалга   оширишни
физик   йўли   билан   фақат   қилади.   Рақамли   фильтрлашни   афзалликлари:
кўрсаткичларини   вақт   ва   ҳарорат   бўйича   барқарорлиги;   осон,   дискретлаш
частотасини   ўзгартириб   фильтрни   созлаш;   бир   бирига   ўхшаш   кўрсаткичли
фильтрни қайтариш имконияти. Аммо, ҳамма вақт ҳам рақамли фильтрни амалга
ошириш   аналогга   қараганда   техник   томондан   осон   кечмайди;   бундан   ташқари,
рақамли   фильтрлашда   квантлаш   шовқинини   тасвирда   кўринишини   кузатиш
мумкин. 
Фильтрлар   рекурсив   (тескари   алоқали)   ва   рекурсивсиз   (тескари   алоқасиз)
ажратилади. 
Рекурсив   бўлмаган   фильтрларда   ҳар   дақиқада   чиқишдаги   сигнал   кириш
сигналини аввалги қийматини вазнли йиғиндиси билан аниқланади: 
 
yi = a0x1+a1xi-1+a2xi-2+ ... + amx1-m, 
бу ерда  ai  - узатиш коэффициенти. 
Рекурсив   фильтр   мураккаброқ   тузилишга   эга(13-расм).   Унда   чиқиш   сигнали
кириш ва чиқиш сигналини аввалги қийматини функциясидир: 
 
yi=a0x1+a1xi-1+a2xi-2+...+amx1-m, + b0y1+b1yi-1+b2yi-2+...+bmy1-m, 
 
z-1   белгиси   сигнални   дискретлашни   бир   даврига   ушлаб   қолиш   операторини
билдиради. 
26  
  Фильтрлаш   жараёни   кўпайтириш   ва   бўлиш   операциясидан   иборат   бўлиб,
АҚ   ва   ХҚ   ёрдамида   сигнални   ушлаб   қолинган   ҳисоби   устида   бажарилади.
Арифметик   қурилма   берилган   дастур   бўйича   сигнал   ҳисобларини   вазн
коэффициентига кўпайтиради ва уларни қўшади. 
 
 
 
 
13-расм. Рақамли фильтрлар: а) норекурсив; б) рекурсив. 
 
Хотира   қурилмаси   сигналларни   ҳисобини,   вазн   коэффициентларни,   вақт
бўйича суриш оралиғини, шунингдек АҚ ва ХҚ ларни бошқарувчи ишлов бериш
дастурини сақлаш учун ишлатилади. 
Рақамли   фильтр   кўп   холларда   бузилган   Видео   тасвирни   бошланғич
кўрсаткичларини   яхшилашга,   сигнални   шовқин   таркибини   танлов   орқали
йўқотишга, апертура бузилишни нафли тузатишга ёрдам беради. 
 
 
 
 
 
 
 
27  
  Микшер пультлари, сатх кўл ростлагичлари
Микшер   пульти   видео-овоз   сигналларини   шакллантириш,   тайёрлаш,   қайта
ишлаш ва эфирга узатиш учун мўлжалланган. Замонавий пультлар дастурларни
шакллантириш   трактига   кирадиган   мураккаб   ускуналардан   ҳисобланади.
Уларнинг таркибига кўп сонли блоклар ва бошқарув дастгохлари киради. 
 
 
13-расм. Рақамли аудио ва видео микшер пульти 
 
 Микшер пультлари қуйидаги функцияларни бажаради: 
- алохида манбалардан чиқаётган сигналларни бошқариш ва маълум нисбатларда
бир-бирига аралаштириш; 
-сигнал манбаларидан чиқиб, маълум тарзда гурухланган сатхларни бошқариш; 
- умумий чиқиш сигналлари сатхини бошқариш; 
- видео ва товуш сигналлари частота спектрини ўзгартириш; 
- сигналларни кучайтириш; 
- сигнал   сатхи   ва   динамик   диапазонини   автобошқаргичлар   ёрдамида   қўшимча
бошқариш; 
- пульти   уланган   сунъий   ревербераторлар   ёрдамида   сигналнинг   акустик
охангини ўзгартириш; 
28  
  - эшиттиришларнинг   алоҳида   парчаларидан   эшиттиришни   ташкил   этиш;   кўриш
ва эшитиш асбоблари ёрдамида овоз сигналларини назорат этиш. 
Хозирги вактда микшер пультлари белгиланиши ва имкониятига караб овоз
ёзиш   режиссёр   пультлари,   монтаж   ва   қайта   ёзиш   пультлари   ва   эшиттириш
пультларига бўлинади. 
 
 
14-расм. Рақамли видео микшер пульти 
 
 
Видео   ёзиш   пультлари   микрофон   каналлари   сонига   қараб:   кичик   (6-12
канал), ўрта (16-20 канал) ва катта (24-40 ва ундан кўп) пультларга бўлинади. 
Монтаж   ва   қайта   ёзиш   микшер   пультлари   содда   қилиб,   4-6   кириш   ва   2   та
чиқиш каналига эга. 
Эшиттириш микшер пультлари 6-8 кириш ва 2 та чиқиш каналларига эга. 
Қўл   ростлагичи   (микшер)   туртқутблик   бўлиб,   унинг   узатиш   коэффициенти
овоз   режиссери   ёки   овоз   оператори   ўрнатган   ҳолатга   боғлиқ   ҳолда   ўзгаради.
Сигналларнинг   номинал   қийматдан   минимумгача   ўзгаришини   таъминлаш   учун
ростлаш   диапазони   80   дБ   дан   кам   бўлмаслиги   керак.   Микшер   пультларига
ўрнатиладиган   ростлагичлар,   одатда   текис   ўзгарадиган   бўлиши   керак.   Агарда
ростлагич   поғонали   бўлса,   ростлаш   поғона   сўниши   1   дБ   дан   ошмаслиги   керак,
29  
  акс   ҳолда   товуш   баландлигининг   поғонали   ўзгариши   сезиларли   бўлади,   бу
бузилиш демакдир. 
    Микшер   пультларидаги   аралаштиргич   бир   неча   манбадан   чиқаётган   сигнални
бирлаштириб (кўшиб) бир умумий сигналга айлантиради. Аралаштиргич маълум
кўринишда бир-бири билан боғланган бир неча қўл ростлагичидир. Шунинг учун
аралаштиргичларга   қуйиладиган   асосий   талаблардан   бири   -   якка   ростлагичлар
ўзаро бир-бирига таъсир этмаслиги керак. 
Видеомагнитофон магнит тасмасига рақамли видео сигналини ёзиш
 Видеомагнитофон (видео... ва магнитофон) — тасвир ва товушларнинг 
юқори сифатли электр сигналларини магнит лента (диск)га ёзиб олиб, уни қайта 
кўрсатиш ва эшиттиришга имкон берадиган аппарат. Биринчи Видеомагнитофон
1950-й. лар охирида АҚШда кейин бошқа мамлакатларда яратилди. Магнит 
лентали Видеомагнитофоннинг асосий қисми айланувчи видеоканалларни 
созлайдиган тюнер ва лента тортувчи механизм, сигналларни ёзиб олиш — қайта
эшиттириш каналлари, лента ўрашни ва видеокаллакнинг айланиш частотасини 
ростловчи тизимлардан, бошқариш бловдан иборат.  
  Видеомагнитофон   ишлатилишига   кўра   рўзғорда   ишлатиладиган,
профессионал   ва   махсус   хилларга,   бир   жойга   ўрнатиладиган   ва   бир   жойдан
иккинчи   жойга   олиб   бориладиган   хилларга,   рангли   ва   оқ-қора   тасвирда
кўрсатадиган   хилларга   бўлинади.   Ёзиб   олиш   вақтида   тасвир   ва   товушларнинг
электромагнит сигналлари телевизион приёмникдан (ёки бошқа қурилмалардан)
Видеомагнитофонга   келади   ва   магнит   лентага   (дискка)   ёзиб   олинади.   Қайта
кўрсатишда   магнит   лента   (диск)дан   тасвир   ва   товушларнинг   электромагнит
сигналлари   телевизион   приёмникка   (қабул   қилгичга)   келади   ва   телеекранда
тасвир (товуш билан биргаликда) ҳосил бўлади. 
30  
   
15-расм. Биринчи рақамли видеомагнитофон 
  Видеомагнитофонда кадрни вақтинча тўхтатиб турадиган курилмаси бор.
Видеомагнитофонда   ранг   берувчи   сигналларга   ишлов   беришнинг   3   та   тизими
(системаси) бор: SEKAM, PAL ва NTSS. Бир тизимдан бошқасига ўтказиш учун
уларнинг   микросхемалари   ўзгартирилади   ёки   телевизорга   ўрнатилган   декодер
ёрдамида   амалга   оширилади.   Замонавий   Видеомагнитофонларга   рангли
тасвирларни ва товушни рақамли ёзиб олиш ва қайта кўрсатиш тадбиқ этилган.
Бу   билан   тасвир   ва   товуш   сифати   бир   меча   мартага   яхшиланди   ва
Видеомагнитофоннинг ўзи ихчамлаштирилди.  
Замонавий   профессионал   видеомагнитафонлар   қуйидаги   қисмлардан
ташкил   топган:   тасмани   харакатга   келтирувчи   механизм,   айланувчи   каллаклар
бўлаги,   ТВ   сигнални   ва   овозни   ёзиш   ва   ўқиш   канали.   Видеомагнитафонни
барқарор ва мустаҳкам  ишлашини созловчи автомат (СА) ва бошқа қурилмалар
таъминлайди. 
 
 
16-расм. Замонаий рақамли видеомагнитофон 
 
31  
  Кенг   тарқалувчи   телевиденияда   хозирги   вақтда   асосан   магнитли   ёзиш
ишлатилади.   Видео   ва   овоз   сигналини   магнит   олиб   юрувчига   ёзиш   асоси   бир
хил.   ўзгарувчи   электр   сигнали   таъсирида   ферромагнит   материалларни
магнитланиши ва қолдиқ магнитланганликни узоқ вақт сақлаши. 
  Ўзувчи   унсурни   ўзаги   (магнит   каллак)   да   ўрамидан   сигнал   токини   оқиши
натижасида   магнит   оқими   хосил   бўлади.   Натижада,   куч   чизиқлари   ишчи
майдонни юзага  келтиради ва магнит олиб юрувчи қатламга санчилади.  Ўзувчи
унсурни   магнит   олиб   юрувчига   нисбатан   харакати   электр   сигналини,   ток   ёки
кучланишни   вақтга   боғлиқ   ўзгариши,   ёзувни   олиб   юрувчининг   магнитланган
участкалари   фазовий   кетма-кетликга   айлантиради.   Шундай   қилиб,   олиб
юрувчига маълумот магнит из сифатида ёзилади. ўқиш жараёнида ферромагнит
олиб   юрувчидаги   қолдиқ   магнитланганлик   ташқи   магнит   майдонни   юзага
келтиради.   Магнит   олиб   юрувчини   магнит   каллака   нисбатан   харакати   тескари
айланишга   олиб   келади,   яъни   олиб   юрувчи   участкасидаги   магнит   майдон   ўзак
орқали   туташиб   урамда   индукция   хосил   қилади   ва   ўзгарувчи   электр   юритувчи
кучга айланади. 
  Магнит   каллак   ферромагнит   ўзакдан   ясалган   ва   технологик   ҳамда   ишчи
тирқиш, ўрамлардан ташкил топган. 
  Магнит   олиб   юрувчи   сифатида   магнит   тасма   ишлатилади.   Асосан   икки
қатламли   магнит   тасма   қўлланилади.   У   ишчи   магнит   қатлам   ва   асосдан   ибрат.
Магнит олиб юрувчидаги ёзувнинг тўлқин узунлиги сигнални 
частотасига ва магнит каллакка нисбатан уни тезлигига боғлиқ, 
  Бу   ерда   ёзув   тўлқин   узунлиги;   олиб   юрувчини   харакат   тезлиги;   fёзилган
сигнални частотаси, Гц. 
 
 
16-расм. рақамли видеомагнитофон  ё зиш схемаси 
 
 
32  
  Ҳулоса 
  Профессионал телевизион ТЖК камералар- бу турдаги камелар асосан 
кутариб юришга мўлжалланган бўлиб студия камерларига қараганда нисбатан 
енгил ва кичикроқ булади. ТЖК камералари диафрагмаси ҳам ҳудди студия 
камераларига ухшаб 4 дан 11 гача ўзгаради, аммо ТЖК камераларининг кўриш 
бурчаги обективга эмас балки диафрагма ўзгаришига қараб ўзгаради ва ҳар 
сафар турлича бўлади. Шундай бўлсада ТЖК камералари кўриш бурчаги студия 
камералари кўриш бурчагидан кичик бўлади. ТЖК камераларида тасвир сифати 
обективдаги линзалар сонига қараб турли хил бўлиши мумкин. Бундан ташқари 
ТЖК камералари матрицаси мураккаблиги ҳам унинг имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда ҳар-хил ёки турлича бўлади. 
ТЖК камераларининг студия камераларида яна бир фарқли жиҳати уларнинг
ўзида   жойлашган   ёзиш   ва   кодлаш   қурилмаларидир.   Кодлаш   қурилмаси   ПЗС
матрицасидан келаётган тасвир ва овоз сигналларини ўзига олдиндан ўрнатилган
кодловчи аппарат  ёки дастурий восита  ёрдамида аввалдан  берилган  буйруқдаги
формат   буйича   кодлайди   ва   ёзиш   қурилмасига   узатади.   Ёзиш   қурилмаси
кодердан   келаётган   сигнални   тасмага   ёки   УСБ   флеш   хотирасига   ёзиб   боради.
ТЖК   камераларининг   яна   бир   қулайлиги   уларнинг   аккумуляторларини
мавжудлиги,   бу   унга   кабелдан   фойдаланиш   имконияти   йўқ   жойларда   ҳам
тасвирга олиш имкониятини беради. 
Узоқ йиллар давомида телевидения  аналог кўринишида юксала борди, аммо
80-йилларга   келиб   мутахассислар   аналог   услуб   телевидение   юксалиш
имкониятини чеклаётганига иқрор бўлдилар. 
Аналог  сигнални  энг  асосий  чекловчи  кўрсаткичи,  уни  ташқи 
халақитлардан   ёмон   муҳофаза   қилинганлиги,   буни   натижасида,   телевизион
тракт   кўп   сонли   қурилмалари   ҳар   бирида   шовқин   ва   бошқа   ҳалакитлар   унга
кучли   таъсир   кўрсатади.   Ҳозирги   замон   кенг   тарқатувчи   ТВ   тизим   ўта   кўп
сигнал   айлантиргич   ва   узаткич   қурилмалар   занжири   дан   иборат,   уларни   сони
телевидения юксалиши сайин кўпайиб бормоқда. 
33