Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Метрология

Продавец

Bohodir Jalolov

Резбали бирикмаларга тегишли допусклар ва уларни назорат қилиш

Купить
Резбали бирикмаларга тегишли допусклар ва уларни назорат қилиш бириктириш резбаларига қўйиладиган талаблари www.arxiv.uz Режа: 1. Резбали бирикмалар классфикацияси ва асосий параметрлари. 2. Цилиндрик резбалар ўзароалмашинишини таъминлаш асосий принцплари. 3. Метрик резбаларни допусклар ва ўтказишлар тизими. 4. Цилиндрик резбаларни назорат қилиш усуллари ва воситалари. www.arxiv.uz Резбали бирикмалар классфикацияси ва асосий параметрлари • Хозирги замон машиналарини кўпчилигида 60% деталлар резбали сиртлага эга. Умумий фойдаланишдаги резбалар қуйидаги турларга бўлинади: • а) Махкамловчи (метрик, дюймли) резбалар; буларга қўйиладиган асосий талаб - бирикмани мустаќкамлигини таъминлаш, узоқ муддат ичида туташув зичлигини сақлаш; • б) Кинематик резбалар (трапециясимон, туртбурчак) кичик ишқаланиш билан аниқ харакатланишни, айланма харакатни илгариланма харакатга ўзгартирганда юқори кучларга чидамлиликни таъминлаши керак. • в) Қувирлар ва арматуралар резбалари (қувирлар цилиндрик ва конуссимон резбалари, метрик конуссимон резба) бирикмалар герметиклигини таъминлаши керак. Резбаларни барча турлари қўшимча мослаштиришсиз бирикишни таъминлаши керак. www.arxiv.uz • Цилиндрик резбалар асосий параметрлари қаторига унинг профили, ташқи d ( D ), ички d 1,( D 1) ва ўрта d 2 ( D 2) диаметрлари, қадами Р , юриши Рп=Р n ( n - киримлар сони ), профил бурчаги , бошланғич учбурчак баландлиги Н, профил томонларининг қиялик бурчаклари ва, резбани кўтарилиш бурчаги ва бирикиш узунлиги L киради. • Резбаларни ичида энг кўп тарқалгани, халқаро микиесда стандартлаштирилгани метрик резбадир. Метрик резбалар диаметрлари учун уч қатор киритилган. Резбани хар бир диаметри учун йирик ва майда қадамлар мавжуд. • Майда қадамли резбаларда бир диаметрга бир нечта қадамлар тўғри келади. Бу резбалар ўзгарувчан кучланишлар шароитида юқори мустаќкамликни таъминлаб беради. Барча метрик резбалар профиллари СТ ЕЭВ 180-75 томонидан тартиблаштирилган . www.arxiv.uz Цилиндрик резбалар ў заро алмашинишини таъминлаш асосий принцплари • Резбаларни тусиксиз бураб бириктириш ва бирикмалар сифатини таъминлаш учун бураб бириктирилаётган деталлар хақиқий контурлари бутун бирикиш узунлиги мабайнида резбани чегаравий контуридан чиқиб кетмаслиги керак • (1 расм). (1 расм). www.arxiv.uz • Шу сабабли резбаларни бирикиш кобилияти фақат ўрта диаметр d 2 ( D 2), қадам Р ва профил бурчаги аниқликларига боғлиқ. Бу параметрлар орасида мавжуд бўлган математик боғланиш туфайли резбани бирикишига қадам Р ва профил бурчаги хатоликлари таъсирини резбани ўрта диаметр хатолиги ни • қиймати оркали компенсация қилишга имконият беради. • Қадам хатолиги .. ∆ Р деганда қадамни хақиқий ва номинал қийматлари айирмаси тушинилади. Бу хатолик резбани кесиб ишлаш технологик жараёнини ноаниқликлари натижасида келиб чиқади. Қадам хатолиги резба урамалари сонига пропорционал прогрессив хатоликлардан, даврий конун бўйича ўзгарадиган хатоликлардан ва урамалар сонига боғлиқ бўлмаган махаллий хатоликлардан ташкил топади. www.arxiv.uz • Агар гайка резбасининг номинал контурини устига бирикиш узунлиги мобайнида ∆ Р z га ( Z - l узунлигидаги урамалар сони ) тенг бўлган қадам хатолиги га эга винтни реал контури жойлаштирилса бу контурлар устма-уст тушиб бирикиш мумкин эмаслиги куринади (2 расм). (2 расм). www.arxiv.uz • Қадам оғишини компенсация қилиш учун винт резбасининг 2 контури гайка резбаси 1 контурига нисбатан d 2 диаметри кичайиши томонга 0,5 f р масофасига сурилади ва шуниҳисобига бирикиш имконияти тугдирилади. Қадам хатолиги ни диаметрал компенсациялаш f р қиймати авс учбурчагидан аниқланади. • Профил бурчаги яримининг оғиши ∆  /2 бу бурчакни хақиқий ва номинал • қийматлари айирмасига тенг бўлиб профил бурчагининг тўлиқ қиймати хатолиги ҳисобига, профилни детал ўқига нисбатан қиялиги ҳисобига ёки бу факторлар икаласиҳисобига пайдо бўлиши мумкин. Симметрик профил учун ∆  /2 қиймати қуйидагига тенг. • ∆  /2 = ( | ∆   /2¢нг | + | ∆  /2чап | ) / 2 ) (2 ; 5,0/ 5,0 мкм ctg z P f Ctg z P f p p          www.arxiv.uz • 3,а расмда профил бурчаги хатолиги га эга резба киркимини номинал профили резба устига жойлаштирилгани кўрсатилган. Бу резбалар устма-уст тушганлиги сабабли бирикаолмайди. Резбаларни бирикиши бу ердаҳам ташқи резбани ўрта диаметр d 2 бўйича f  компенсацияси қийматига кичайтириш ёки ички резбани шу қийматга катталаштиришҳисобига таъминланиши мумкин (3,б расм). Синуслар теоремаси бўйича DEF учбурчагидан қуйидаги тенглама келиб чиқади. 3 -расм)] 2/ ( 180 sin[ sin 2/ 2/        ED EF www.arxiv.uz • Бу ерда EF = f . Н1 = 5/8Н 0,54Р - профилни ишчи баландлиги (профил ён томонлари бўйича туташиш баландлиги). /2 бурчагини нисбатан кичиклигиниҳисобга олиб қуйидагиларни қабул қилиш мумкин. • Бундан ташкари Е D = 0,5 Н1/ со s (/2) эканини эътиборга олиб юқоридаги • тенгламани бундай ўзгартириш мумкин. • Бу ерда эканини эътиборга олсак профил бурчагини диаметрал • компенсацияси қуйидагича бўлади. • Бу ерда ∆  /2 - радианда, Н1 билан f - ммда. • Агар ∆  /2 бурчак мунутларида, f эса мкм да бўлса • Н1=0,54 Р ва метрик резба учун sin  = 0,5 эканлиги эътиборга олинса • f  0,36 P /2(мкм)2/    2sin 2180sin)(2/2/sin 2/                варад ) 2sin(5,0 )2cos(5,0 2/ 1      Htg 2 cos 2 sin sin         sin 2 2/ 1  H f     www.arxiv.uz • Қадам ∆ р ва профил ярим бурчаги ∆  /2 хатоликларидан ташкари ўрта диаметрни узини хатоликлариҳам бўлиши мумкин. Бу хатоликлар .. ∆ d 2( ∆ D 2)жоиз қийматлар билан чекланади. Резбалар назоратини ва допуск ларҳисобини осонлаштириш мақсадида резбалар бирикишига d 2 ( D 2) f р ва f  қийматлари таъсириниҳисобга оладиган резбани келтирилган ўрта диаметри тушунчаси киритилган . • Ташқи резба учун уни қиймати d 2кел= d 2 улч + f р + f  , ички резба учун . • D 2кел= D 2 улч - ( f р + f  ). Келтирилган ўрта диаметр деганда хақиқий резба билан тирқиш сиз ва таранглик сиз бирикадиган, шакл , қадам ва профил бурчаги хатоликларданҳоли назарий резбани ўрта диаметри тушинилади. d 2 ( D 2), Р ва резбани асосий параметр лари бўлиб уни мустаќкамлигини, илгариланма харакат аниқлигини, бирикиш харакатер Метрик резбаларни допусклар ва ўтказишлар тизими • Резба профилини ишчи ён томони бўйича (яни ўрта диаметри бўйича) бирикиш характерига қараб тирқиш ли, таранг ва ўтувчи ўтказиш ларни ажратадилар. Ўтказиш характери гайка билан винтни келтирилган ўрта диаметрларининг хақиқий қийматлари айирмасига боғлиқ. Диаметри 1 ммдан 600 ммгача бўлган метрик резбалар допуск лари ва ўтказиш лари СТ СЭВ 640 -77 томонидан ўрнатилган. • Тирқишли ўтказишлар. • Тирқиш ли ўтказиш ларҳосил қилиш учун ички резбалар учун Н, G , E , F , ташқи резбалар учун h , g , f , е, d асосий оғиш лари урнатилан . Бу оғишлар d ( d 2,, d ) ва D ( D 2 , D 1) учун бир хил бўлиб номинал профилдан резба ўқига перпендикуляр бўйичаҳисобланади. Оғишни иккинчиси резбани аниқлик даражасига қараб олинади. Резбалар 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10 • Асосий оғиш билан қабул қилинган аниқлик даражаси допуск майдониниҳосил қилади. Допуск майдонлари 3-та шартли аниқлик класслари га мужассамлаштирилган: аниқ, ўрта ва қўпол классларга. Лекин чизмаларда класс эмас, допуск майдони кўрсатилинади. Класс фақат резбаларни нисбий аниқлигини солиштириш учун ишлатилади. Аниқ классдаги резбалар – маъсулиятли статик юкланган резбалар учун, ўрта классдаги- умумий фойдаланишдаги резбалар учун ишлатилади. Қўпол класс - иссик прокатланган махсулотларда резба кесишда ишлатилади. • Бир хил аниқлик классидаги резбалар учун бирикиш узунлиги L бўлса ўрта диаметр допуск ини N узунлиги допуск ига нисбатан бир аниқлик даражасига катталаштириш, S бўлса - кичиклантириш тавсия этилади. Резбали ўтказиш лар винт билан гайка допуск майдонларини ихтиерий жуфтлаш билан • D диаметрини пастки оғишиҳам йўлакай ўтувчи резба калибр - пробкаси билан назорат қилинади, юқориги оғиши берилмайди ( 1 - расм). • Резба аниқлигини белгисига умумийҳолда ўрта диаметр допуск майдонини белгиси биринчи уринда ва ундан кейин винтни ташқи диаметри допуск майдонини белигиси ёзилади, масалан 7 g 6 g , ёки 5Н6Н. Агар бу допуск майдонлари бир хил бўлса белгида бир допуск майдони кўрсатилади: 6 g , 6Н. Резбали бирикмалар ўтказиш лари одатдагидай каср билан белгиланади. 6Н/6 g . Резбали бирикмани тўлиқ белгиси: М12-6Н/6 g . Шу бирикмани гайкаси учун - М12-6Н, винти учун - М12-6 g . Агар резба чап бўлиб қадами майда 1 ммга тенг бўлса • М 12 1 L Н -6Н/6 g . • Агар бирикиш узунлиги нормал узунлигидан фарқ қилса у ммда кўрсатилади, масалан  12 мм, узунлиги 30 мм ,бўлган метрик резбал Таранг ўтказишлар. • Резбаларни таранг ва ўтувчи ўтказиш лари зарбалар, титраш ва температура ўзгариб туриш шароитларида ишлайдиган махкамловчи бирикмаларда ёки резба бўйича деталлар марказлаштирилганда ишлатилади. Таранг ўтказиш лар СТ СЭВ 306 -76 томонидан диаметри 5 дан 45 ммгача ва қадами 0,8 - 3 мм резбалар учун фақат тешик системаси да ўрнатилган. Таранглик резбани фақат ён томонлари бўйичаҳосил қилинади, яни ўрта диаметр бўйича, колган диаметрлар бўйича тирқиш лар колдирилади. Талаб қилинган даражадаги кузголмасликни таъминлаш мақсадида ва шпилка резбасини узилиб кетишини олдини олиш учун таранглик допуск лари, демак d 2 ва D 2 диаметрлар допуск лари,ҳам чекланган бўлиши керак. Шу сабабли ва тежамкорлик мақсадида таранг резбали бирикмалар учун саралаб йиғиш усули қўлланилади. • Буҳо ( 4 - расм) www.arxiv.uz • d 1 ўлчами резба ариқчаси оғишларининг шакл и билан чекланган. СТ СЭВ 306-76 томонидан d , d 1, D 2 ва D 1 диаметрлари учун допуск лар киритилиб Р1,25 мм ва Р>1,25мм таранг резбали бирикмалар учун 2 қатор ўтказиш лар ўрнатилган. Бириктиришда деталлар тиқилиб колмаслиги учун ташқи ва ички диаметрлар бўйича кафолатли тирқиш лар назарда тутилган. Бундан ташкари бирикиш узунлиги мобайинида шпилка ва шпилка уяларининг /2 ва Р параметрларигаҳам жоиз оғишлар киритилган. Эксплуатацион талабларни бажариш макасадида шпилка уяларининг ўрта диаметри фақат 2 нчи, шпилкаларни ўрта диаметри эса 2 нчи ва 3 нчи аниқлик даражалари бўйича ишланади. Таранглик ли резбали бирикмани белгиланиш мисоли: • М12-2Н5С(2)/3Р(2) www.arxiv.uz • бу ерда М 12 -  12мм метрик резба; • 2Н - уяни D 2 диаметрини допуск майдони; • 5С - уяни D 1 диаметрини допуск майдони; • 3Р - шпилкани d 2 диаметрини допуск майдони; • (2) - саралаш гуруќлари сони. • Шпилкани d диаметрини допуск и кўрсатилмайди. • Шу бирикма уясининг белгиси: М12 - 2Н5С(2) • Шпилкани белгиси: М12 - 3р (2) www.arxiv.uz Цилиндрик резбаларни назорат қилиш усуллари ва воситалари • Резбани аниқлиги дифференциал ёки комплекс усулда назорат қилиниши мумкин. Дифференциал назорат ўрта диаметр, қадам ва профил ярим бурчаги учун алохида допуск лари берилган аниқ резбалар учун қўлланилади. Бу усул универсал ва махсус ўлчаш асбоблари билан бажарилиб мураккаблиги ва сермехнатлиги билан ажралади. Ўрта диаметр асбобсозлик ва универсал микроскопларда, 2-та ёки 3 та симчалар ёрдамида контактли приборлар билан ва резба мирометрлари билан ўлчаниши мумкин. Микроскопда ўлчанганда d 2 қиймати сифатида резба профилини унг ва чап томонларидан ўлчанган қийматларининг ўрта арифметик қиймати олинади. Учта симчалар ёрдамида ўлчанганда d 2 қиймати метрик резбалар учун қуйидаги формула бўйича аниқланади (5 расм). www.arxiv.uz d 2 = M - 3 d + 0,866 Р (5 расм). www.arxiv.uz • Резбани қадами ва профил ярим бурчаги микроскопларда ёки проекторларда назорат қилинади. Хатоликларни камайтириш учун бу параметрлар резба профилини унг ва чап томонлари ва диаметрини иккала томонлари бўйичаҳам текширилади. Ички резбалар параметрлари ( d >18мм учун) резбали ички ўлчагичлар, шарсимон учли горизонтал оптиметрлар ,УИМ - 21 ва УИМ-23 билан бирга ишлатиладиган ИЗК-59 резбалар микроскопи ёрдамида ўлчаниши мумкин. Баъзи ҳолларда ички резбалар параметрлари шу резбалар ичига паст температурада эрувчан котишмалардан қўйиб олинган модел бўйичаҳам аниқланиши мумкин. Комплекс усулда ўрта диаметрига йиғма допуск бериладиган резбали деталлар назорат қилинади. Бу назорат резбали калибр лар ёрдамида резбани хақиқий контурини номинал контури билан таккослаш усулида олиб борилади. Назорат
Купить
  • Похожие документы

  • Metrologiya bo’yicha xalqaro tashkilotlar
  • Маҳсулот сифатини статистик қабул назорати. Статистик назорат қилишнинг умумий қоидалари. Статистик текшириш режаси ва уни танлаш тамойиллари
  • Xalqaro ISO 9000 seriyasidagi standartlar va axborot texnologiyalari
  • Sifatni boshqarishda standartlarning o’rni va ahamiyati
  • Konstruksiyalashning umumiy qoidalari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha