Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 12.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Ноябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Самарқанд шахридаги давлат тассаруфидаги музейлар

Купить
Самарқанд шахридаги давлат тассаруфидаги музейлар С а м а р қ а н д ш а х р и д а г и д а в л а т т а с с а р у ф и д а г и м у з е й л а р .ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ. ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ АФРОСИЁБ МУЗЕЙИ МИРЗО УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИ ВА МУЗЕЙИ САДРИДДИН АЙНИЙ УЙ МУЗЕЙИ Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи • Самарқандда биринчи музей ашёларини коллекциялари ҳали 1874 йилларда вилоят губернатори қошидаги статистика бошқармасининг хоналаридан бирида археологик, нумизматик, этнографик, геологик ашёлар намуналарини тўплаш билан бошланган эди. 1876 йилда ушбу коллекцияларнинг бир қисми Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган музейнинг фондини тўлдириш ва уни очилишини таъминлаш учун берилган эди. Самарқандда фақатгина 1896 йилнинг 21 июнида расмий равишда очилди ва унинг экспозицияси билан кенг томошабинларни танишишлари учун имконият яратилди. Бу музей шаҳардаги Георгиев черковининг бир хонасида (ҳозирги Самарқанд вилоят ёзувчилар уюшмаси жойлашган бинода) жойлашган эди. • Давр ўтиши билан музей фондининг музей ашёлари билан бойиб бориши, музей экспозициясининг кенгайтиришга талабларни ошиши муносабати билан музей 1934 йилда ҳозирги Абдураҳмон Жомий кўчаси 51 уйда жойлашган савдогар Абрам Калантаров ҳовлисида Самарқанд шаҳри Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган даварида (1925-1930 йиллар) Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Комитети жойлашган бинода музей эгаллаган бинодан майдони кенгроқ бўлган бинода кўчиб ўтди. ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ • Ўз фаолиятини 1981 йил 21 декабрдан бошлаган вилоят ўлкашунослик музейи Чор Россиясининг бадавлат савдогарларидан бири Абрам Қалантаровга тегишли бўлган тарихий бинолардан бирига жойлашган ҳовли тўрида, таниқли рус меъмори Е. Нелле лойиҳаси асосида қурилган, ХХ аср меъморчилигига хос бўлган эклектик услубдаги икки қаватли бинода жойлашган. Ҳовлида 1902- 1916 йиллар давомида бешта бино қад кўтарган. Айни вақтда ушбу бино давлат меъморий ёдгорликларни сақлаш идораси ҳимоясига олинган. • Меҳмонхона ва айрим хоналар асл ҳолида сақланган. Меҳмонхона чиройли ва хилма-хил ранглар билан безатилган. Шифт чўп устида ўймакорлик билан безатилган ва мойли бўёқлар билан бўялган, деворларга ганч устида ўймакорлик "пардоз" услубида ишланган ганчдан ясалган панжаралар билан бирга ранг-баранг шишали витражлар ўзгача ҳусн бағишлайди. Бинони қишда иситиш учун 7 та сирли сопол безакли иситгичлар ўрнатилган, уларнинг безаклари хоналарга алоҳида ҳусн ва чирой бағишлаган. Иситгичларни қоплаш учун сирли сополлар Москвадаги немис фирмасидан келтирилган ва шу фирманинг усталари 4 ой ичида ўрнатишган. Ялтироқ биллур қандил меҳмонхонанинг безатилиши билан ҳамоҳанг. Бинодаги заллар биридан бирига ўтувчи бўлиб, анфиладани ташкил этади. ВИЛОЯТ ЎЛКАШУНОСЛИК МУЗЕЙИ ЗАЛЛАРИ Қадимги давр зали Сўнгги ўрта асрлар залиИслом уйғониш даври Амир Темур ва темурий лар даври зали АФРОСИЁБ МУЗЕЙИ • Афросиёб йирик археологик ёдгорлик бўлиб, қадим Самарқанд шаҳри тарихидан дарак беради. Қадим шаҳарнинг майдони 219 гектарни ташкил қилади. Археологлар бир-бирини босиб турган 11 та маданий қатламлар борлигини аниқладилар. Шаҳарнинг замонавий рельефида қудратли қалъанинг харобалари, кўҳна мудофаа деворлари, қачонлардир шаҳарга сув келадиган каналнинг вайроналарини осон ажрата олиш мумкин. • 1989 йилдан бери Афросиёбда, ўзбек-француз экспедицияси ишлаб келмоқда. 2010 йилдан Самарқанд Давлат музей-қўриқхонасининг ўз экспидицияси иш бошлади. • Экспедиция ишлари, шаҳарнинг шимолий қалъасининг биринчи истеҳкомигача бўлган қисмини қамраб олган, қалъанинг шарқий қисмида VIII аср охирига тўғри келадиган улкан маъмурий бинони очиб ўрганди. Қалъанинг ғарбий қисмида, VIII аср ўрталари ва мил. авв. III-II асрларга оид биноларни қазиш ишларини олиб борди. Афросиёбдаги археологик топилмалар шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган, Самарқанд тарихи музейида сақланади. • Самарқанд тарихи музейи 1970 йил 24 октябрда очилди. • Музейнинг биринчи залида Афросиёб вайроналарини археологик ўрганиш тарихи бўйича XIX асрнинг ўрталаригача бўлган материаллар, шаҳарнинг археологик объектлари ва маъмурий обидалари кўрсатилган рельефли харитаси жойлашган. • Иккинчи залда шаҳар ҳаётининг илк асрлари тарихи билан боғлиқ буюмлар намойиш этилди. Самарқанд шаҳрини 2750 йиллик тарихидан сўзловчи эрамиздан аввалги VIII аср охири – VII аср бошига оид хум энг нодир экспонатлардан биридир. Бундан ташқари хумдон ўчоғининг макети, мил. авв. VI – IV асрлар сопол идишлари, тош ва металлардан ясалган буюмлар ҳам жой олган. • Учинчи залда , эллинизм даври билан боғлиқ буюмлар ўз ўрнини топган бўлиб, улар Самарқанднинг мил. авв. III-II асрларда қурилган мудофаа деворларининг макетлари, қурол-яроғ, тангалар, сопол идишлари, терракота, тош МИРЗО УЛУҒБЕК РАСАДХОНАСИ ВА МУЗЕЙИ • Мирзо Улуғбек 1409 йилда тахтга келиб, бой мерос, етарли даражада илмга ҳамда давлатга эга бўлди. Мамлакат пойтахтида юзлаб олимлар, ҳунармандлар, истеъдодли рассомлар ва қурувчилар истиқомат қиларди. Мирзо Улуғбек даврида шаҳар янада ободонлаштирилиб, Мовароуннаҳрнинг илмий ва маданий маркази бўлиб қолди. У асосий вақтини илмга бағишлаб, Самарқандда математика ва астрономия фанининг энг илғор олимларини тўплади ва шаҳарнинг шимолий-шарқида расадхона қуришга фармон беради. Мирзо Улуғбек расадхонаси XV аср меъморчилигининг нодир намуналаридан биридир. Бино 1428-29 йилларда Кўҳак(Чўпонота)тепалигида, Обираҳмат ариғи бўйида бунёд этилган. Расадхона цилиндр шаклида уч қаватли, баландлиги 30,4 м дан иборат улкан бино бўлиб, унда радиуси 40,2 метрли гиганткв • 1964 йилда расадхона ёнида музей очилган. 1994 йил Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан расадхонада катта ободончилик ишлари амалга оширилди, музейнинг янги экспозициялари яратилди. Лекин бинонинг сейсмик талабларга жавоб бермаслиги ҳисобга олиниб 2010 йил эски музей биноси ўрнида янги музей биноси қад кўтарди. • Расадхона жойлашган ҳудуднинг ғарбий томонидан кўтарилаверишда Ўзбекистон ҳалқ рассоми, Равшан Миртожиев томонидан яратилган буюк олим, таниқли давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг тахтда ўтирган ҳайкалига дуч келамиз. Ҳайкалининг орқа томондаги «юлдузли осмон» тасвири туширилган панно чизмасини эса Республика бадиий академияси аъзоси Рустам Солижонов муйқаламига мансубдир. САДРИДДИН АЙНИЙ УЙ МУЗЕЙИ • Ёзувчи Садриддин Айний ёдгорлик уй-музейи ҳам шундай тарихий маданий обидалардан биридир. Янги тожик адабиётининг асосчиси, янги ўзбек адабиётига салмоқли ҳисса қўшган ёзувчи Садриддин Айнийнинг ёдгорлик уй музейи Ўзбекистон ҳукуматининг 1964 йил 16 июндаги қарорига биноан 1967 йил 19 майда ташкил қилинган. Музей С. Айний кўп йиллар (1923-1954) самарали ижодий меҳнат, фаол ижтимоий ҳаёт ва илмий – педагогик фаолият олиб борган уйида жойлашган. Бу ерга оқил маслаҳат истаб, дўстона ҳамфикрлик билан С. Айнийнинг қалам соҳасидаги ҳамкасблари, маслакдошлари, олимлар ва чет эллик меҳмонлар, жамоат арбоблари ҳамда иқтидорли ёшлар келарди. Мазкур уйда ёзувчининг энг яхши асарлари ижод қилинган бўлиб, жаҳон адабиётининг олтин фондидан ўрин олган ва жаҳоннинг кўп тиллариг • Уй-музейда ёзувчининг ҳаёти ва адабий фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи катта кўргазма зали, ёзувчининг хобхонаси ва унинг 1937 йилдан 1954 йилгача ишлаган иш кабинети жойлашган. • Ёдгорлик уй-музейининг кўргазмаси Ўзбекистон ҳукуматининг С. Айний ёдгорлик уй-музейини очиш ҳақидаги қарори ёзилган лавҳа ўрнатилган шимол томондаги айвондан бошланади. Эътиборингиз учун рахмат.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha