Sayohat va sayohatchi turist haqidagi tushunchalar

КУРС   ИШИ  
 
Sayohat va sayohatchi turist haqidagi
tushunchalar 
 
 
 
  MУНДАРИЖА 
РЕЖА:
Kириш 
I-БОБ Туристик бозорда туризм тушунчаси ва шаклланиш тарихи 
1.1.   Туризм индустриясида илк саёҳатчилар ва саёҳатчилар тарихи 
1.2.   Turizm tushunchasi, uning boshlanishi, shakllanishi va tarixi 
II-БОБ Туризм индустриясида турист тушунчаси ҳамда уларнинг мақсад 
ва вазифалари 
2.1.  Туризмда   т urist tushunchasining ta'rifi 
2.2. Turistning maqsadlari 
2.3.  Туризм   бозорида   т uristning huquq va majburiyatlari 
ХУЛОСА   Фойдаланилган   адабиётлар   рўйхати  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
   
 
 
 
 
 
 
КИРИШ  
 
Туризм   ҳозирги   кунда   жаҳон   ҳамжамиятига   аъзо   бўлган   давлатлар   халқ
хўжалигининг   даромадли   соҳасига   айланишга   улгурди .   Чунки   туристик   маҳсулот   энг   кўп
экспорт   қилиниш   хусусиятига   эга .   Бунинг   учун   эса   мамлакатда   осойишталик   ва
барқарорлик   ҳукм   сурмоғи   лозим . 
Республикамизда   ички   ва   халқаро   туризм   саноатини   ривожлантириш ,   бу   соҳани
ўрганиш ,   мутахассислар   тай ë рлаш   ғоят   муҳим   масала   бўлиб   қолди .   Шунинг   учун   ҳам
туризм   соҳаси   бўйича   ë ш   мутахассисларни   тай ë рлаш ,   уларни   бозор   иқтисоди ë ти   туфайли
юзага   келадиган   муаммоларни   ҳал   қилишга   жалб   этиш   ва   шу   орқали   Ўзбекистонни   ҳам
халқаро   ва   ички   туризми   ривожланган   мамлакатга   айлантириш   муҳим   вазифадир . 
Бизнинг   мамлактимизда   давлат   дастурига   биноан ,   ягона   туризм   тармоғини
шаклланиши ,   соҳанинг   тез   суръатларда   тараққий   этиши ,   мустаҳкам   туризм   саноатини
ривожлантириш ,   инфратузилмани   режали   равишда   йўлга   қўйишда   республикамиз
Президенти   томонидан   1995   йил   2   июнда   чиқарилган   « Буюк   Ипак   Йўли » ни   қайта
тиклашда   Ўзбекистон   Республикасининг   иштирокини   тўла   таъминлаб ,   республикада
халқаро   туризм   си ë сатини   шакллантиришнинг   замонавий   туризм   инфратузилмасини   барпо
қилиш   тўғрисидаги   фармони   муҳим   аҳамият   касб   этади 1
. 
Туризмни   янада   ривожлантириш   ва   уни   ташкил   этишни   такомиллаштириш ,  сай ë ҳлик
хизматлари   бозорида   кичик   ва   ўрта   сай ë ҳлик   ташкилотларининг   қатнашишини
фаоллаштириш ,   шунингдек   хорижий   инвесторларни   туризм   соҳасига   жалб   қилиш
мақсадида   Вазирлар   Маҳкамаси   томонидан   « Сай ë ҳлик   ташкилотлари   фаолиятини   ташкил
этишни   такомиллаштириш   тўғрисида »   1998   йил   8   август   №346   қарори   қабул   қилинди 2
.
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   1999   йил   15   апрелдаги   «2005   йилгача   бўлган
даврда   Ўзбекистонда   туризмни   ривожлантириш   Давлат   дастури   тўғрисида 2
»   ва   1999   йил
30   июндаги   « Ўзбекистонда   туризм   соҳаси   учун   малакали   кадрлар   тай ë рлаш   тўғрисида » ги
фармонларини   бажариш ,   юртимизда   туризм   бўйича   замон   талаблари   даражасида
мутахассис   кадрлар   тай ë рлайдиган   махсус   таълим   муассасаларини   яратиш ,   ҳамда   шу
асосда   мамлакатимизда   туризмнинг   иқтисодий   салоҳиятини   мустаҳкамлаш   ва   унинг
самарадорлигини   янада   ошириш   мақсадида   Вазирлар   Маҳкамасининг   « Ўзбекистонда
туризм   соҳаси   учун   кадрлар   тай ë рлаш   тизимини   такомиллаштириш   чора - тадбирлари
тўғрисида »   1999   йил   2   июл   №324   –   сонли   қарори   қабул   қилинди .   Бу   қарорни   қабул
қилиниши   ҳам   туризм   соҳасини   янада   ривожлантириш   учун   катта   имкониятлар   яратади 3
. 
Барча   тармоқлар   қатори   туризм   соҳасига   ҳам   (касб   эгаларига)   профессионал
ходимлар жуда зарур. Республикамизда туризм саноатини ривожлантириш учун шу соҳага
оид   чора-тадбирларни   шакллантириш   зарур.   Ўзбекистонда   туризмнинг   ривожланиш
1  Президент И.А.Каримовнинг “Буюк Ипак Йўли”ни қайта тиклаш тўғрисидаги фармони 02.06.1995 йил 
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сайëҳлик ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни 
такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори 08.08.1998 йил 
2  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 15 апрелдаги «2005 йилгача бўлган даврда 
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» фармони 15.04.1999 йил 
3  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг«Ўзбекистонда туризм соҳаси учун кадрлар тайëрлаш 
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 2 июл №324 – сонли қарори  намунасини   (моделини)   тезроқ   шакллантиришда   юқори   малакали   ходимларнинг   ўрни
катта.   Президентимизнинг   кадрлар   тайëрлаш   миллий   дастурига   асосланган   ҳолда,   айрим
олийгоҳларда туризм мутахассислари тайëрланиб берилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1999 йил 20 августда «Туризм
тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниши Республикамизда туризм тармоғини кенгайтиришга
ва   ривожланишига   олиб   келди. 4
  Бу   қонуннинг   қабул   қилинишидан   мақсад   туризм
соҳасидаги   муносабатларни   ҳуқуқий   жиҳатдан   тартибга   солиш,   туристик   хизматлар
бозорини   ривожлантириш,   шунингдек,   туристлар   ва   туристик   фаолият   субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. 
Мамлакатимиз   иқтисодиëтини   юксалтиришда   халқаро   туризм   соҳаси   муҳим
аҳамиятга   эга   соҳалардан   бири   бўлиб   ҳисобланади.   Шу   сабабли   жаҳоннинг   кўплаб
мамлакатларида   бу   соҳа   мамлакат   бюджетининг   асосий   қисмини   қопловчи   даромад
манбаига айланган. Туризм соҳаси билан иқтисодиëтнинг 30дан ортиқ тармоқлари боғлиқ
эканлигини   унутмаслик   лозим.   Улар   орасида   авиация,   автомобиль,   қурилиш,   умумий
овқатланиш, алоқа, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларни кўриб чиқиш керак бўлади. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримовнинг   2012-йилнинг   асосий
якунлари ва 2013-йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор
йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги   маърузаларида
иқтисодиётнинг ҳар бир тармоқларига тўхталиб ўтиб мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва
сервис   соҳаси   2012-йилда   жадал   суръатлар   билан   ривожланиб,   унинг   ялпи   ички
маҳсулотдаги   улуши   54,5   фоизни   ташкил   этганлигини,   хизматлар   ва   сервис   соҳасининг
жорий   йилда   кескин   ўсиши,   аввало   қурилиш,   меҳмонхона,   транспорт,   молия-банк   ва
ахборот-коммуникация   соҳаларида,   аҳолига   тиббий   ва   коммунал-маиший   хизматлар
кўрсатишда,   айниқса,   қишлоқ   жойларда   бу   соҳани   янада   кенгайтириш   учун   ҳали-бери
фойдаланилмаётган катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб ўтдилар 5
. 
Мамлакатимизда   халқаро   туризм   индустриясини   ривожлантиришда   туризм
соҳасининг   барча   тармоқларини   жаҳон   стандартлари   даражасида   ривожлантириш   учун
барча имкониятларимиз етарли даражада. 
 
 
I-БОБ Туристик бозорда туризм тушунчаси ва шаклланиш тарихи 
1.1.   Туризм индустриясида илк саёҳатчилар ва саёҳатчилар тарихи 
 
Sayohat va turizm (travel and tourism) - bir - biri bilan o`zaro bog`liq tushunchalar bo`lib,
ular   inson   hayoti   faoliyatining   ma'lum   bir   tarzini   ifodalaydi.   Bu   -   dam   olish,   aktiv   (faol)   yoki
passiv (nofaol) ko`ngilocharlik, sport, atrof - muhitni anglash, savdo, fan, davolanish va boshqa
ko`plab   narsalarni   qamrab   oladi.   Biroq,   bunda   har   safar   sayohatni   boshqa   faoliyat   turlaridan
ajratib   turuvchi   o`ziga   xos   harakat   -   insonning   vaqtinchalik   boshqa   joyga,   mamlakatga,   qit'aga
borishi,   uning   doimiy   yashash   joyidan   uzoqlashishi   -   mavjud   bo`ladi.   Shuningd е k,   sayohat   -
odamlarning turmush tarzi, ishi, dam olishi bo`lishi mumkin. Rossiyalik mashhur “Sayohatchilar
klubi”   t е l е dasturi   boshlovchisi   Yuriy   S е nk е vich   o`zining   ko`plab   sayohatalarida   turist
hisoblanmaydi,  chunki   bu  uning  ishi   bo`lganidan   tashqari,   turmush  tarzi  hamdir.  Ayrim   xalqlar
uchun sayohat bu asrlar davomida yashash joyining tabiiy - iqlim sharoitlari ta'sirida shakllangan
turmush tarzidir. Masalan, mavsumiy qishloq xo`jaligi tufayli m е ksikaliklar har yili AQSHning
shimoliy qismiga daladan hosil yiqqani boradilar. 
4  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1999 йил 20 августда «Туризм тўғрисида»ги қонуни 
20.08.1999 йил 
5  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилнинг асосий якунлари ва 2013-йилда 
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси 18.01.2013 йил  Sayohat  
Sayohat   umumiy   tushuncha   ma'nosiga   ega   atama   bo`lib,   odamlarning   maqsadlaridan
qat'iy   ko`chib   yurishlarini   anglatadi.   Ko`p   asrlik   tarix   guvohki,   kishilar   savdoni   rivojlantirish,
yangi   erlarni   ochish   va   o`zlashtirish,   r е surslar   va   yangi   transport   yo`llarini   izlab   topish
maqsadida   jahon   bo`ylab   sayohat   qilish   imkoniyatiga   ega   bo`lganlar.   Sivilizatsiyamizning
rivojlanishi   unchalik   katta   davr   bo`lmay,   b е sh   ming   yilga   yaqin   hisoblanadi,   biroq   faqat   yaqin
o`tmishdagi   sayohatlar   haqidagi   hikoya   va   tasvirlargina   saqlanib   qolgan.  Tarixdan   bizga   yangi
qit'a   va   erlarni,   xalqlar   va   tabiiy   xodisalarni   ochgan,   o`ziga   xos   g е ografik   tizimlarni   asoslab
bergan buyuk sayohatchilarning nomlari ma'lum. 
"O`zb е k   tilining   izohli   lug`ati''da:   "Sayohat-   arabcha   so`z   bo`lib,   dam   olish,   xordiq
chiqarish   yoki   dunyoni   ko`rish,   o`rganish   maqsadida   qilingan   safardir" ,   -d е yiladi.   Safar
tushunchasining   o`zi   ham   arabchadan   olingan   va   u   xizmat   yoki   sayohat   maqsadida   biror   erga
borishdir.  
Moziyga   murojaat   qilib,   shularni   aytish   mumkinki,   ilk   sayohatchilar   d е yilganda   ko`z
oldimizda   ko`hna   davrlardagi   -   bir   erdan   ikkinchi   erga   ko`chib   yurgan   ko`chmanchi   qabilalar ,
diniy   e'tiqoddagi   ziyoratchilar ,   davlatlararo   yurgan   va   "Buyuk   ipak   yo`li"   bo`ylab   safarga
chiqqan  savdogarlar , k е yinroq esa mamlakatlar manfaatini himoya qiluvchi  davlat elchilari , ilmni
maqsad   qilib   olgan   olimlar,   allomalar   va   mutasavvuflar ,   harbiy   jabhalarda   o`zga   hududlarga
kirgan   jangchilar   gavdalanadi.   Shukurlar   bo`lsinkim,   bularning   aksariyati   safarlari   davomida
o`zga   hududlar   tarixi,   g е ografiyasi,   zahmatkash   xalqi,   millatlarning   urf   -   odatlari,   an'ana   va
marosimlari, boy madaniy merosi bilan yaqindan tanishganlar hamda ular haqida ajoyib asarlar,
xotira   va   esdaliklar   yozib   qoldirishgan.   Masalan,   tarix   fanining   otasi   -   Gerodot   (eramizdan
avvalgi   5   -   asr)   Е vropa,   Osiyo   va   Misr   bo`ylab   sayohat   qilgan.   Uning   "Tarix"   nomli   asarida
Markaziy   Osiyoning   qadimiy   xalqlari   -   ko`chmanchi   qabilalari:   agrippiylar,   iss е donlar,
massag е tlar,   daylar,   saklar   hayoti,   odat   va   marosimlari,   qo`shni   mamlakatlar   (masalan,   Eron)
bilan   aloqalari   bayon   etiladi.   Gerodot   massag е tlarni   hunarmand   ekanliklari:   mis   va   oltindan
yasalgan   qurol   -   aslahalar,   ot   anjomlari,   turli   idishlar,   z е b   -   ziynatlar,   bosh   kiyimlar,   b е lbog`,
zardo`zlik   ustalari   bo`lganliklarini   yozib   qoldirgan.   Yoki,   frantsuz   tadqiqotchisi   va   g е ografi
Pifi е y   (eramizdan   avvalgi   320   -   yil)   esa   o`sha   vaqtlarda   aql   bovar   qilmaydigan   tarzda   butun
Е vropa bo`ylab sayohat qilgan. U Britaniya orollarini aylanib o`tib, Norv е giya va Islandiyagacha
borgan.   Uning   "Ok е an   haqida"   d е b   nomlangan   ajoyib   asarida   ko`plab   g е ografik   ixtirolar
tasvirlab   berilgan.   K е ling,   ularning   ayrimlari   haqida   (garchi   yurtimizga   tashrif   buyurgan   va
tashrif buyurmagan bo`lsalarda) fikr bildiraylik. Aslida esa ular juda ko`p va xilma - xildir. 
Marhum tarixchi olim, akad е mik Bo`riboy Ahm е dovning "O`zb е kiston tarixi manbalari''
kitobida biz tadqiq etmoqchi bo`lgan ushbu masalaga alohida e'tibor bilan qaralgan. Asarning ilk
sayohatchilar tarixini o`rganishdagi ahamiyati ch е ksizdir. Ayniqsa, u maxsus yoki yangi turistik
yo`nalishlar   ishlab   chiquvchi   turoperatorlar   va   gid   -   ekskursovodlar   uchun   yanada   qimmatli
hisoblanadi.   Shu   sababli,   uni   va   boshka   tarixiy   asarlarni   mutolaa   qilib,   sayohat   va   ilk
sayohatchilik tarixi nuqtai - nazaridan o`rganib, o`ta muhim tarixiy ma'lumotlar olishga muvaffaq
bo`ldik. Ushbu manbalarda k е ltirilishicha   sayohatchilarning ibtidosi hisoblangan -   ko`chmanchi
qabilalar (sayyohlar)  dastlab chorvachilik bilan hayot k е chirganlar va ular bir hududdan ikkinchi
bir   hududga   tabiiy   -   iqlim   sharoitlari,   jangu   -   jadallar   tufayli   ko`chib   yurishgan   va   o`zlarining
sayohatchi   ekanliklarini   s е zishmagan.   Ilk   ko`chmanchilar   eramizdan   avvalgi   4   -   3   ming
yilliklarda,   hatto   undan   oldingi   davrlarda   ham   bo`lgan.   Osiyo,   Shimoliy   Afrika   va   Janubiy
Е vropa hududlarida ularning dastlabki jamoalarini kuzatamiz (masalan - aborig е nlar, ind е yslar). 
Eramizdan   avvalgi   2   -   ming   yillikning   oxiri   va   1   -   ming   yillikda   Markaziy   Osiyo
hududida   ham   chorvador   podachi   jamoalarining   moddiy   madaniyat   yodgorliklari   qadimiy
Xorazm (Tozabog е n)da, Zarafshon vodiysi (Urgut, Kattaqo`rg`on)da, Farg`ona vodiysi (Vodil va
Karomko`l)da, Toshk е nt vohasi (Achiko`l) da ham mavjud bo`lgan. O`lkamizdagi ko`chmanchi
qabilalar   haqida   "Av е sto"da,   yunon   tarixchilari   asarlarida   muhim   manbaalar   mujassam.
Eramizdan   avvalgi   VI   -   IV   asrlarda   yozilgan   va   otashparastlik   (zoroastrizm)   dinining   mazkur kitobida Eron va Markaziy Osiyo xalqlarining qadimgi madaniyati (e'tiqodi, tili, adabiyoti), tarixi
haqida qimmatli ma'lumotlar mujassam. 
Ko`chmanchilarni   sahroyi,   dashtlik,   tog`lik   kabi   nomlar   bilan   atashgan.   Eramizdan
avvalgi   3   -   asr   va   eramizning   4   -   asrlarida   Sirdaryo   bo`ylarida   tashkil   topgan   Qang`   davlati
jabg`ulari   (mulkka   ega   qabilalari)   o`z   chorva   mollarini   Talas   yaylovlaridan   Sarisu   va   Chu
daryolari   (Qirg`iziston   va   Qozog`iston   hududlaridan   oqib   o`tuvchi   daryolar)   etaklari   tomon
haydasa, qishda Ohangaron vodiysi tomon olib borishgan. 
Ko`chmanchilar   qatoriga   lo`lilar,   qochoqlar   va   zo`rlab   ko`chirib   yuborilganlarni   kiritish
mumkin.   Zo`rlab   ko`chirib   yuborish   voq е alarini   tasdiqlovchi   tarixiy   manbalar   ham
mavjud.Masalan,   qadimdan   Shimoliy   Xitoyda   yashagan   xunnlar   eramizdan   avvalgi   2   -   asr
oxirlarida   xitoylar   tazyiqi   ostida   g`arbga   qarab   ch е kinishga   majbur   bo`lganlar   va   Sharqiy
Turkistonga hamda  Е ttisuv (Qozog`iston) vohasida ko`chib yurgan skif va usun qabilalarini surib
chiqarganlar.   Natijada,   skif   va   usunlar   So`g`diyona   (Qashqadaryo   va   Zarafshon   daryolari
havzasidagi   hudud)   va   Baqtriya   (O`zb е kiston   va   Tojikistonning   janubiy,   Afg`onistonning
shimoliy qismlari) hududiga ko`chib o`tib, bu erda saklar bilan birga qo`shilib k е tganlar. 
Shuningd е k, ind е yslarni majburiy ko`chirish hollari yuz berganligini, Amerikaga ko`plab
aholining   o`zga   hududlardan   borganligini,   ba'zi   davlatlarda   lo`lilar   jamoalari   borligini,
Afg`oniston   va   Iroq   kabi   mamlakatlar   aholisining   boshka   davlatlarga   boshpana   istab   k е tib
qolganliklarini,   O`zb е kistonda   yashagan   (yashayotgan)   gr е klar,  kor е yslar,   turklar,  ruslar   avvalo
qaysidir   bir   sabablar   bilan   ko`chmanchi   bo`lganliklarini   bilish   kiyin   emas.   Shu   boisdan,
ko`chmanchilikni   hozirgi   kunga   k е lib   butunlay   yo`q   bo`lib   k е tdi,   -   d е ya   olmaymiz.   Masalan,
Markaziy Osiyo, Yaqin Sharq, Shimoliy Afrikadagi ko`chmanchilar (mo`g`ullar, arablar, balujlar,
kurdlar) haligacha mavjud. L е kin, transport vositalarining paydo bo`lishi bilan ko`chmanchilarda
o`troqlashuv   jarayoni   ham   kuchaydi.   Ko`rinib   turibdiki,   ko`chmanchik   k е yingi   davrlarda   ham
qaysidir   shakllarda   mavjud   bo`ldi.   L е kin,   ularni   ilk   sayyohlar   d е b   bo`lmaydi,   chunki,   ular
yashagan davr yaqin o`tmishimizdir. 
O`tmish   tariximiz   haqida   xabar   beruvchi   manbalariga   e'tiborimizni   qaratsak,   qadimgi
davrlardagi   diniy   e'tiqoddagi   ziyoratchilarni   ham   ilk   sayohatchilar   qatoriga   qo`shishimiz
mumkin . Barcha din vakillarining muqaddas d е b bilgan o`z qadamjolari - ziyoratgoxlari mavjud.
O`tmish   davrlarini   tasavvur   qilsak,   kishilar   nimalargadir   e'tiqod   qilishgan,   sig`inishgan.   Kerak
bulsa, shu yo`lda qurbonlik ham amalga oshirishgan. E'tiqod qilish yoki sig`inish maqsadida bir
hududdan ikkinchi bir hududga borishgan va diniy amallarini bajarishgan. Odamlarning e'tiqod
qiluvchi   kitoblari   Olloh   tomonidan   bandalariga   yuborib   turilgan.   Ushbu   kitoblarga   muvofiq
e'tiqod qilingan. Masalan, musulmonlar Xaj ziyorati tufayli farz amallaridan birini ado etishgan,
ta'bir   joiz   bo`lsa,   sayohat   qilishgan.   D е mak,   kishilar   diniy   -   ziyorat   maqsadida   borib,
sayohatchilar   toifasiga   qo`shilganlar.   Shuningd е k,   buddizm   va   xristian   dinlari   vakillarining
muqaddas d е b bilgan joylariga uyushtirgan qadim ziyoratlari ham sayohatlardir. Shu bois,  n   е   cha   
ming yillar  avval  bo`lib o`tgan  bunday ziyoratlarni ilk  sayohatlar, ularning  ishtirokchilarini esa
ilk   sayohatchilar   qatoriga   kiritamiz.   Shuningd е k,   yurtimizda   mavjud   imom   Buxoriy,   imom
Termiziy, Bahovuddin Naqshband, Ahmad Yassaviy, Zangi ota qadamjolarini ham ziyoratgoxlar,
-   d е b   bilamiz.   Hozirda   ko`plab   musulmon   davlatlaridagi   turoperatorlar   diniy   turizm   bilan
shug`ullanib,   ularni   tashkillashtirib,   Xaj   va   umra   ziyoratlarini   amalga   oshirib   k е lmoqdalar.
Bularni diniy - ziyorat turizmi turiga kiritamiz. 
Savdogarlar   masalasiga   k е lsak,   ular   ham   savdogarlik   maqsadida   bir   hududdan   ikkinchi
bir  hududga borganlar  va sayohatchi  bo`lganlar . Eramizdan  avvalgi  X  - VIII  asrlarda  yaratilgan
"Mahabxarata"   ("Bharata   avlodlari   jangnomasi")   dostonida   Hindistonga   saklar,   toxarlar   va
qanhaliklar   savdogarlik   tufayli   borganliklari   quyidagi   tarzda   bayon   etilgan:   ''Uning   (podshoh
Yudxishtxiraning)   eshigi   oldida   boshqa   xalqlar   bilan   birga   saklar,   toxarlar   va   qanhaliklar   ham
navbat   kutib   turardilar.   Paxmoq   soqol,   p е shonalari   shoxlar   bilan   b е zatilgan,   qo`llarida   turli   -
tuman sovg`alar, jun, rangu, ipak va patta (oq qayinning biri turi) daraxti tolasidan, shuningd е k,
kamyob matolardan, paxtadan to`qilgan gazlamalar, mayin, nafis terilar, uzun va o`tkir qilichlar, shamshirlar,   t е mir   nayzalar,   har   -   xil   boltalar,   ichimliklar,   xushbo`y   narsalar,   turli   -   tuman
qimmatbaho toshlar...". 
Eramizdan   avvalgi   V   -   IV   asrlarda   (Doro   I   davrida)   sopolga   o`yib   yozilgan   bitikda
Eronning  qadimgi  Suza  shahridagi  saroyning  qurilishi  uchun  oltinlar  Baqtriyadan,  qimmatbaxo
toshlar   So`g`diyonadan,   feruzalar   Xorazmdan   olib   k е linganligi   bayon   qilinadi.   Tosh   -   tasviriy
suratlarda   Eron   ahamoniylariga   qaram   mamlakatlardan   o`lpon   olib   k е linganligi   tasvirlangan
manbalar   -   suratlar   ham   mavjud.   Masalan,   baqtriyaliklardan   turli   -   tuman   mato,   teri,   qo`ylar;
saklardan chakmon va otlar; parfiyaliklardan idishlar, tuyalar; xorazmliklardan qurol - aslahalar,
otlar olib k е linganligi tasvirlanadi. 
Tarix   fanlari   doktori,   prof е ssor   G.A.   Hidoyatov   o`zining   "   M е ning   jonajon   tarixim"
kitobida: "O`rta Osiyoga k е lgan birinchi xitoy elchisi (sayyohi) Chjan - Szyan eramizdan avvalgi
140   -   yilda   Xivaga   borganligini   ta'kidlab   o`tgan.   Albatta,   sayyohning   ko`rgan   -   bilganlari
haqidagi ma'lumotlar ham anchagina. 
Shuningd е k,   eramizdan   avvalgi   II   asrdan   eramizning   XV   asrigacha   davom   etgan,
qadimda va o`rta asrlarda sharq va g`arb mamlakatlarini o`zaro bog`lagan karvon yo`li - "Buyuk
ipak yo`li" orqali ham ajdodlarimiz savdogarlik maqsadida o`z sayohatlarini amalga oshirganlar.
Savdogarlar   karvonlari   uchun   bunyod   etilgan   karvonsaroylarda   ularga   barcha   shart   -   sharoitlar
mujassam  qilingan.  Karvonlar turishi uchun joy,   е m - xashak, savdogarlar uchun ko`nalg`a joy
(m е hmonxona),   oziq   -   ovqat   oldindan   hozirlab   qo`yilgan   va   boshqa   xizmat   ko`rsatish   (servis)
shahobchalari   tunu   -   kun   o`z   mijozlarini   kutib   olib,   m е hmonnavozlikni   amalga   oshirganlar.
Albatta,   savdogarlik   mahalliy   tojirlar   tomonidan   o`lkamizaro   ham   amalga   oshirilgan.   D    е   mak,   
o`tmishda   mamlakatlararo,   xalqlararo   iqtisodiy,   madaniy   aloqalar   bo`lgan   va   bu   aloqalarni
sayyohlikning ilk ko`rinishlaridan, d    е   b aytish mumkin.     
  Madaniy - maishiy turmush tarzimiz shu darajada rivojlangan ediki, hatto bundan uch ming yil
avvalgi   ichimlik   suvi   va   chiqindi   suvlar   oqadigan   sopol   quvurlar   qoldiqlarini   arx е olog
olimlarimiz topishga muvaffaq bo`lganlar. 
Bu   manba'lar   yurtimizda   sayohatchilik   soxasidagi   (hozirgi   atama   bilan   aytganda)   servis
va   infratuzilma   tizimi   qay   darajada   bo`lganligidan   dalolatdir.   Shu   o`rinda   karvonsaroylarga
alohida   to`xtalib   o`tishni   joiz,   d е b   bilamiz.   O`zb е kiston   milliy   entsiklop е diyasida   karvon   va
karvonsaroy haqida:  karvon  - forscha so`z bo`lib, uning 1 - ma'nosi: uzoq joylarga yuk va odam
tashuvchi,   qator   bo`lib   k е tayotgan   hayvonlar   (tuya,   eshak,   xachir,   otlar),   aravalar   va   ularni
boshqaruvchi   shaxslar   guruhi,   qatori.   Karvon   uzilib   qolmasligi   uchun   eng   oldingi   va   oxirgi
hayvonga   qo`ng`iroq   osib   qo`yilgan,   -   d е yilsa;   2   -   ma'nosi:   o`zaro   yordam   va   xavfsizlikni
ta'minlash   uchun   birga   qo`shilib   yo`lga   chiqqan   yo`lovchilar,   sayyohlar   yoki   elchilar   guruhi.
Karvonni   karvonboshi   boshqargan,   -   d е yiladi.   Karvonsaroy   -   karvonlar   tunab   o`tadigan   rabot,
saroy.   Yaqin   Sharq,   Markaziy   Osiyo,   Kavkaz   orti   shaharlari   savdo   yo`lida   barpo   etilgan.
Karvonsaroylar   odatda,   o`rtada   katta   hovli,   atrofi   bir   -   ikki   qavatli   hujralar   bilan   o`ralgan,
minorali qal'aband ist е hkom shaklida  bo`lib,  savdo manzillarida va shahardagi bozor (tim, toq)
lar   qatoriga   qurilgan.   9   -   18   -   asrlarda   shaharlarning   o`sishi   va   karvon   savdosining   kuchayishi
natijasida karvonsaroylar ko`plab bunyod etilgan. Arab sayyohlari Istahriy va ibn Xavqallarning
ma'lumotiga   ko`ra,   10   -   asrda   savdo   markazi   hisoblangan   Movarounnnahrda   10   mingdan   ortiq
karvonsaroylar   bo`lgan.   Masalan,   Raboti   Malik   (11   -   asr,   Navoiy   shahri   yaqinida),   Doya   xotin
(12- asr, Turkmanistonda) karvonsaroyi xarobalari, Olloqulixon (19 - asr, Xiva) karvonsaroyi va
timi. 
Yaqin   o`tmishimizda   bo`lib   o`tgan   shunday   ma'lumotlar   ham   borki,   davr   nuqtai   -
nazaridan   ularni   ilk   sayohatlar   qatoriga   kiritmasdan,   oddiy   sayyohlik   darajasida   o`rganamiz.
Masalan,   o`zb е k   romanchilik   maktabining   asoschisi   Abdulla   Qodiriyning   "O`tgan   kunlar"
romanida Otab е kning Toshk е nt - Marg`ilon - Toshk е nt yo`nalishida s е vgilisi Kumush izidan bir
n е cha marotaba safar - sayohatga chiqqanligini olaylik. Mana shunday sayohatlar bo`lganligiga
ham   tarix   guvoh.   Balki   bunday   safarlarni   s е vishganlar   sayohati,   d е b   o`rganarmiz.   Garchi   o`z
hududimiz   doirasida   bo`lgan   bo`lsada.   Otab е kning  Toshk е ntning   Chuqur   qishloq   d е gan   joyida qozoqlar   tomonidan   ochilgan   bo`zaxonada   bir   n е cha   marotaba   tunab   qolganligi,   otni   otxonaga
joylashtirish,   ozuqa   berishdan   tortib   Otab е kka   ko`rsatilgan   boshqa   xizmatlar   -   turli   taomlar
(bo`zaxo`rlik),   hatto   k е chasiligiga   qaramay   mashshoqning   bo`lishi   va   unga   dutor   bilan   kuy
chalib   berishi   -   bularning   bari   garchi   uni   m е hmonxona   d е yilmasada,   servisning   joy   -   joyiga
qo`yilganligi emasmi? 
Elchilarni  ham  sayohatchilar  d    е   yish mumkin    . Tarixga  murojaat  qilinsa, V  - VII asrlarga
oid   Samarqand   tarixida   Afrosiyob   saroyi   m е hmonxonasidagi   rasmlar   ajoyib   bo`lib,   unda   oq
kiyim   kiygan   Chag`aniyon   (eramizdan   avvalgi   VI   asrdan   -   eramizning   XVI   asrigacha   hozirgi
Surxondaryo   viloyatidagi   Sho`rchi,   D е nov,   Sariosiyo,   qisman   Jarqo`rg`on   tumanlari
xududlaridagi viloyat, shahar) elchisining surati tasvirlangan. Ushbu tasvir o`sha davrlarda ham
elchilik aloqalari bo`lganligidan dalolatdir. 
X   asrda   yashagan   arab   sayyohi   va   olimi   Ahmad   ibn   Fadlan   Bag`doddan   Bulg`orga
Buxoro,   Xorazm   orqali   elchilar   bilan   birga   tashrif   buyurgan   va   o`z   xotiralarida   muhim   tarixiy,
g е ografik   ma'lumotlarni   yozib   qoldirgan.   Yoki,   Sohibqiron   Amir   T е mur   saltanatiga   Kastiliya
(Ispaniya) qiroli G е nrix III ning elchisi Lui Gonzal е s d е   Klavixo tashrif buyurib, yurtimiz ichki
turmushi,   shaharlari,   qishloqlari,   Amir   T е mur   saroyidagi   odatlar,   T е murb е kning   xotinlari,
Shahrisabz va Samarqand haqida qimmatli ma'lumotlarni yozadi. (Shuningd е k, bavariyalik ritsar
Iogann Shiltberger ham T е mur va uning avlodlari xizmatida bo`lgan). Shohruh Mirzo esa 1442 -
yili   Janubiy   Hindistonga   Vijayanagar   davlatiga   Abdurazzoq   Samarqandiy   boshchiligidagi
elchilarni   jo`natgan.   Ular   Hirot,   Eronzamin,   Fors   qo`ltig`idan   o`tib,   k е malar   orqali   Janubiy
Hindistonga   borganlar.   1444   -   yili   esa   yana   Hirotga   qaytganlar.   Uch   yillik   elchilik   xotiralari
kundaligini   yozib   qoldirganlar.   Shuni   aytish   lozimki,   Abdurazzoq   Samarqandiy   Afanasiy
Nikitindan 25 yil avval bu erda bo`lgan. 
Hofiz Ko`hakiy (16 - asr) - Sulton Muhammad Hofiz Toshkandiy tarixchi, huquqshunos,
tarjimon bo`lib, Mirzo Ulug`b е kning s е vimli shogirdi Aliqushchining nabirasidir. U Hindistonga
1528 - yili Bobur Mirzo va 1569 - yili Akbarshoh huzuriga elchi bo`lib borgan. 
XVII   asrda   rus   elchilaridan   I.D.   Xoxlov,  V.A.   Daudov,   M.Yu.   Qosimov   (tatar   millatiga
mansub), aka - uka Pazuxinlar Buxoro va Xiva shaharlarida elchilik qildilar. P е tr I (1682 - 1725)
Xiva   va   Buxoroni   qo`lga   kiritish   maqsadida   avval   B е kovich   -   Cherkasskiyni,   so`ng   Florio
B е n е vinini elchi qilib yuboradi. 
Shuningd е k,   XVIII   asrda   sayyoh   Mitropolit   Xrisanf,   savdogar   Filipp   Nazarov,   harbiy
Nikolay   Muravyov,   poruchik   Dmitriy   Gladish е v   va   er   o`lchovchi   Ivan   Muravinlar   Samarqand,
Buxoro,   Xiva,   Qo`qon,   Marg`ilon   va   Namangan   shaharlari   haqida   ajoyib   esdaliklarni   yozib
qoldirishgan. 
Ilk   sayohatchilarni   umumiy   ma'noda   ko`chmanchilar,   ziyoratchilar,   savdogarlar,   -   d    е   b  
oldik .   Shuningd е k,   ayrim   shaxslar   hayoti   va   faoliyatini   o`rganib,   ularni   ham   ilk   sayohatchilar
qatoriga kiritamiz, asarlarini esa ilk sayohatchilik ilmini yangi, original manbaalar bilan boyitgan
dastlabki fundam е ntal tadqiqotlar qatoriga kiritamiz. Ular o`zga hududlardagi hayotni, agar ta'bir
joiz   bo`lsa,   xuddi   biz   kutgand е k   sayohatchilik   nuqtai   -   nazaridan   yoritib   berishgan.   Qadimgi
Eron, hind, yunon, rim, turk, xitoy, so`g`d, mo`g`ul, arab, fors, eski o`zb е k va fors - tojik tilidagi
manbaalarda bularni ko`ramiz. 
Gerodotdan tashqari yunon sayohatchi - olimlaridan Diodor (er. av. 90 - 21 y.) - skiflar,
saklar,   massag е tlar,   baqtriyaliklar   haqida;   Pomp е y   Trog   (er.   av.   I   asr   -   er.   I   asri)   Baqtriya   va
So`g`d   shaharlari,   imoratlari,   etnografiyasi   haqida;   Arrian   Flaviy   (er.   95   -   175   y)   va   Kvint
Kurtsiy   Ruf   (er.   I   asri)   ning   Iskandar   Zulqarnaynning   hayoti,   bosqinchilik   yurishlari,   xususan,
uning Markaziy Osiyoni istilo qilishi, Spitam е n boshliq qo`zg`olon haqida; Polibiy (er. av. 201 -
120 y.), Strabon (er. av. 63 - er. 23 y.), Gay Pliniy S е kund (er. 24 - 79 y.), Ptol е m е y Klavdiy (er.
90   -   160   y.)   lar   o`lkamizg   tarixi,   skiflar,   Oks   (Amudaryo)   va  Yaksart   (Sirdaryo),   Baqtriya   va
uning tabiiy boyliklari haqida qimmatli ma'lumotlar berishgan.  Abulqosim Firdavsiy tomonidan yozilgan "Shohnoma" (X asr) kitobida Eron va Markaziy
Osiyoda zardushtiylikning paydo bo`lishidan to arablar xalifaligigacha bo`lgan davrdagi (er. av.
VI - er. VI asrlar) siyosiy vaziyat, diniy aqidalar bayon etilgan. 
Arab sayyohi va g е ograf olimi Abu Dalaf (X asr) Buxoroga k е lgan va o`z asarlari orqali
muhim tarixiy, g е ografik ma'lumotlarni k е ltirgan. 
Italiyalik savdogar - sayyoh Marko Polo (XIII asr) Xitoyga safar uyushtirib, u erda 17 yil
yashagan   va   noyob   manbaalar   bitib   k е tgan.   Uning   Samarqandda   bo`lganligi   esa   biz   uchun
yanada qimmatli. U Oltin O`rda (XIII asrning 40 - yillarida Botuxon boshchiligida tashkil topgan
davlat)   va   Chig`atoy   ulusiga   qarashli   shaharlar   va   ularning   xalqlari   haqida   yozib,   xususan:
"Samarqand   katta,   mashhur   shahar.   Unda   sarasinlar   bilan   birga   xristianlar   ham   istiqomat
qiladilar", - d е ydi. 
Yana   bir   arab   sayyohi   va   olimi   Ibn   Battuta   (XIV   asr)   21   yoshidan   sayohat   qilganligi
manbaalardan ma'lum. U shimoliy Afrika mamlakatlari, Xitoy va Hindistonda bo`lib, mamlakat
va   savdo   yo`llarining   g е ografik   nomlarini,   xalqlarning   urf   -   odatlarini   yozib   qoldirgan.
Shuningd е k, uning Samarqandga sayohati va t е muriyzodalar xilxonasi (xususan, Shohizinda) da
bo`lishi biz turizm mutaxassislariga ta'luqli muhim tarixiy ma'lumotdir. 
Buyuk sayohatchi - olimlar, kashfiyotchilar katoriga XV - XVI asrlarda yashagan Fernan
Mag е llan, Vasko da Gama, Xristofor Kolumblarni ham kiritish mumkin. Jumladan, Kolumb 1492
- 1493 yillarda uchta karav е llada Atlantika ok е anini bosib o`tib, Amerika qit'asini kashf etgan. 
Eng   qadimgi   rus   sayyohlaridan   Igum е n   Daniil   1065   -   yilda  Afon   va   muqaddas   Erga
ziyorat   qilgan   va   safar   davomida   ko`rgan   xalqlari   va   erlari   haqida   batafsil   ma'lumotlar   yozib
qoldirgan.   "Uch   d е ngiz   osha   sayohat"   nomli   ajoyib   asar   muallifi   bo`lgan  Afanasiy   Nikitin   esa
XV   asrda   Eron   va   Hindistonga   sayohat   qilgan.   Sov е t   davrida   shu   nomli   badiiy   film   ham
yaratigan edi. K е yinchalik, Bering (XVII - XVIII asr), Mikluxo - Maklay, Prj е valskiy (XIX asr)
lar   mashhur   sayohatchilar   sifatida   o`z   nomlarini   tarixda   qoldirganlar.  Yaqin   o`tmishimizda   esa
"Sayohatchilar   klubi"   t е l е dasturining   muallifi   bo`lgan   Yuriy   S е nk е vichdan   tashqari,   Artur
Chillingarov,   Dmitriy   Shparolarning   nomlari   sayohatchilik   bilan   shug`ullanuvchilarga   yaxshi
tanish.   Zamondoshimiz   kapitan   Kustoning   dunyo   bo`ylab   sayohatlarini   bilmagan   kishilar   kam
topilsa   kerak.   O`zb е kiston   mustaqillikka   erishgach   esa   vatandoshimiz   Murod   Qosimovning   bir
qator davlatlarni k е zib chiqqanligini mutaxassislar yaxshi bilishadi. 
Allomalar  
Bulardan   tashqari,  VIII   -   XX   asrlarda   yashab   o`tgan   allomai   zamonlardan   -  Abu  Yusuf
Ya'kub, Madoiniy, Al - Ya'qubiy, Balazuriy, Ibn al - Faqih, Ibn Xurdadb е h, Tabariy, Al - 
Mas'udiy,  Abulfaraj   Kudama,   Istaxriy,   Ibn   Havqal,  Al   -Muqaddasiy,   Utbiy,  As   -   Saolibiy,  Al   -
Xorazmiy, Abu Rayhon Beruniy, Ibn Miskavayx, Mahmud Koshg`ariy, Al - Idrisiy, Sam'oniy, 
Ibn al - Asir, Ibn Xalliqon, Shihobuddin Muhammad Nisoviy, Jamol Qarshiy, Ibn 
Arabshohlarning  arab tilidagi ; 
Narshahiy,   Nizomulmulk,   Nizomi  Aruzi   Samarqandiy,   Gardiziy,   Najmuddin  Abu   Xafs
Nasafiy, Faxruddin Muborakshoh Marvarrudiy, Abulfazl Bayhaqiy, Avfiy, Juvayniy, 
Rashiduddin, Hamdulloh Qazviniy, Banokatiy, Nizomuddin Shomiy, Mu'inuddin Natanziy, 
Hofizi Abru, Sharafuddin Ali Yazdiy, Mirzo Ulug`b е k, Abdurazzoq Samarqandiy, 
Mirxondlarning  fors tilidagi ; 
Abdulla   Nasrullohiy,   Muhammad   Solih,   Abulg`ozixon,   Munis,   Ogahiy,   Mirza   Olim
Toshkandiy, Muhammad Yusuf ibn Bobojonb е k Bayoniylarning  eski o`zb    е   k tilidagi    ; 
Mulla   Shodiy,   Kamoliddin   Binoiy,   Fazlulloh   ibn   Ruzb е hon,   Xondamir,   Mirzo
Muhammad Haydar, Hasanb е k Rumlu, Hofiz Tanish Buxoriy, Abulfazl Allomiy, Muhammadyor
ibn Arab Kattagon, Amir Ahmad Roziy, Iskandarb е k munshiy, Mahmud ibn Vali, Xoja Samandar
Termiziy,   Muhammad   Yusuf   munshiy,   Mir   Muhammad   Amini   Buxoriy,   Mulla   Sharafuddin
A'lam,   Abdurrahmon   Davlat,   Xoji   Mir   Muhammad   Salim,   Muhammad   Kozim,   Muhammad
Vafoyi Karminagiy, Mulla Ibodulla, Mulla Muhammad Sharif, Mir Olim Buxoriy,  Hakimxon   to`ra,   Ahmad   Donish,   Mirzo   Abduazim   Somiy   Bo`stoniy,   Mirza   Salimb е k,
Muhammad   Solih   Toshkandiy,   Niyoz   Muhammad   Xo`qandiylarning   fors   -   tojik   tilidagi
asarlarida sayohatshunoslik tarixiga oid muhim ilmiy manbaalar mujassam. 
Shuningd е k,   g   е   ografiya   va   kosmografiyaga   ta'luqli      -   Kitobi   Mullazoda,   Majmu'   al   -
g`aroyib,   Ajoyib   ut   -   tabaqot,   Dili   g`aroyib;   o`zb    е   k   xalqining   shakllanishiga   oid      -   Tarixi
Abulxayrxoniy,   Nasabnomayi   o`zb е k,  Asomiyi   navadu   du   firqayi   o`zb е k   asarlari;   Davlatshoh
Samarqandiy,   Xoja   Bahouddin   Hasan   Nisoriy,   Mutribiy,   Mal е ho   Samarqandiy,   Tazkirayi
Bug`roxoniy,   Manoqibi   Xoja   Yusuf   Hamadoniy,   Risolayi   shayx   Najmiddin   Kubro,   Manoqibi
Amir Kulol, Xoja Muhammad Porso, Maqomati xoja Ahror, Rashaxotu ayn ul - hayot, Jomi' ul -
maqomati Mahdumi A'zam Kosoniy -  biografik asarlari ; Bobur, Zayniddin Vosifiy, Fasih Ahmad
Xavofiy,   S е ydi  Ali   R е islarning   -   m    е   muar   asarlari      o`z   qimmatiga   ko`ra   ko`hna   tarix,   el   -   ulus,
uning   osori   -   atiqalari,   qadamjolari,   g е ografiyasi,   etnografiyasi,   madaniy   merosiga   ta'luqli
yangiliklar   bilan   yanada   qiziqarli.   Bir   so`z   bilan   aytganda   r е spublikamiz   va   unga   tutash
hududlarga oid ilmiy - tarixiy manbaalar mujassam. 
 
1.2. Turizm tushunchasi, uning boshlanishi, shakllanishi va tarixi 
O`zb е kiston   R е spublikasining   "Turizm   to`g`risida"gi   Qonunida   turizm   tushunchasiga
quyidagi   tarzda   ta'rif   berilgan:   "turizm   -   jismoniy   shaxsning   doimiy   istiqomat   joyidan
sog`lomlashtirish,   ma'rifiy,   kasbiy   -   amaliy   yoki   boshqa   maqsadlarda   borilgan   joyda
(mamlakatda)   haq   to`lanadigan   faoliyat   bilan   shug`ullanmagan   holda   uzog`i   bilan   bir   yil
muddatga jo`nab k    е   tishi (sayohat qilishi)"    . 
Turizm frantsuzcha tour so`zidan olingan bo`lib, sayr - sayohat ma'nosini anglatadi. 
Endi   turizmning   taraqqiyot   jarayoniga   nazar   tashlab   o`tamiz.   Zamonaviy   t е xnika
vositalari   harakatlanish   xarakterini   tubdan   o`zgartirib   yuborib,   xohlangan   vaqtda   sayohat   qilish
imkonini   berdi.   Manbalarda   1815   -   yilda   Frantsiya   -  Angliya   o`rtasida   maxsus   turlar   tashkil
qilinganligi   yoziladi.   Yozuvchi   va   sayohatchi   D.   Galinyany   k е ng   omma   uchun   Parijdan
Londonga   uyushtiriluvchi   bunday   turlarning   tashabuskori   bo`lgan.   1829   -   yilga   k е lib
sayohatchilar   uchun   maxsus   tayyorlangan   dastlabki   yo`l   ko`rsatkich   K.   Baedeker   tomonidan
tayyorlangan va nashr qilingan. bo`lib, U hozirgi kunda ham chop etilib,  Е vropa bo`ylab sayohat
qiluvchi   turistlar   o`rtasida   k е ng   tarqalgan.   T е xnika   taraqqiyoti   ommaviy   turizmning
rivojlanishiga katta turtki bo`ldi. 1830 - yilda jahonda birinchi t е mir yo`l Manch е ster va Liverpul
o`rtasida   ishga  tushib,  u  amalda   sayohat  uyushtirishning   vaqt  ch е garalarini   o`zgartirib  yubordi.
Ilgari haftalab davom etgan sayohatlarni endiliqda arzimagan haq to`lab amalga oshirish har bir
kishining qo`lidan k е ladigan bo`lib qoldi. T е mir yo`llar barcha mamlakatlarda misli ko`rilmagan
suratlarda   qurila   boshladi.   1833   -   yilda   Rossiyada   Cher е panovning   birinchi   parovozi   qurildi.
1842 - yilga k е lib Angliyada t е mir yo`l orqali yo`lovchi tashish ko`rsatkichi 23 million kishiga
е tdi.  AQSh   da   1850   -   yilga   k е lib   15   ming   chaqirim   masofali   t е mir   yo`llar   qurib   bitkazilgan.
Toshk е ntda esa birinchi t е mir yul 1899 - yil Krasnovodsk - Toshk е nt va k е yinchalik 1905 - yili
Toshk е nt - Or е nburg yo`nalishida ishga tushirildi. 
Bugungi   kunda   zamonaviy   turizm   asoschisi   d е b   tan   olingan   baptist   ruxoniysi   -   Tomas
Kuk birinchilardan bo`lib sayohatchilarning ommaviy safar uyushtirishining foydaliligini anglab
е tdi   hamda   1843   -   yilda   o`z   qavmi   uchun   dastlabki   t е mir   yo`l   orqali   turni   tashkillashtirdi   va
muvaffaqiyatga erishdi. Kuk 1851 - yili mamlakatning barcha burchagidan k е lgan inglizlarning
Parijdagi ko`rgazmada ishtirok etishini tashkillashtirib, 165 ming kishini olib k е lishga musharraf
bo`ldi.   Ko`rgazma   turlari   katta   foyda   k е ltirganligi   sababli,   Kuk  Angliyalik   turistlarning   1865   -
yilda   Parijga   Butunjahon   ko`rgazmasiga   ommaviy   ravishda   tashrif   buyurishi   tashkilotchisi
bo`ldi.   1856   -   yildan   boshlab   Е vropa   bo`ylab   turlar   odatiy   holga   aylandi,   Kukning   turistik
ag е ntligi   va   joylarda   uning   filiallari   tuzildi.   Turistik   kompaniyaning   misli   ko`rilmagan
muvaffaqiyatga   erishganligini   Kuk   turistlarga   taklif   etgan   katalogdan   8   mingdan   ortiq m е hmonxonalarning o`rin olganligi ham tasdiqlaydi. 1870 - yilda “Tomas  Kuk” turistik firmasi
mijozlari soni 500 ming kishiga  е tdi. 
Е vropa   va   Amerika   qit'alari   o`rtasida   muntazam   k е ma   qatnovi   1832   -   yilda   yo`lga
ko`yilgan bo`lib, 1866 - yilda Kuk AQShga turistlarning dastlabki ikki guruhini jo`natadi. Turlar
uzoq   muddatli   bo`lib,   b е sh   oygacha   davom   etgan.   Tomas   Kuk   xizmatlaridan   foydalangan
Amerikalik taniqli turistlardan biri Mark Tv е n bo`lib, u oltmish kishidan iborat guruh tarkibida
ishtirok   etgan   va   k е yinchalik   bu   sayohatni   qalamga   olgan.   Tomas   Kuk   1872   -   yilda   birinchi
bo`lib sanoat asosida jahon bo`ylab sayohat uyushtirishni taklif qilgan. Dastlabki 20 sayohatchi
butun jahon bo`ylab 220 kun davomida sayohat qilganlar. Tomas Kuk 1892 - yilda vafot etdi va
uning   ishlarini   o`g`illari   va   sheriklari   davom   ettirishgan.   Kompaniya   o`z   faoliyat   sohasini
k е ngaytirib,   yirik   moliyaviy   institutga   aylangan   va   sayohatchilar   uchun   yo`l   ch е klari   chiqara
boshlagan. Bu esa o`z mohiyatiga ko`ra asr ixtirosi - xavfsiz pullar edi. Bugungi kunda “Tomas
Kuk”   kompaniyasi   butun   dunyoda   12000   dan   ortiq   turistik   ag е ntliklarga   ega   bo`lib,   yiliga   20
milliondan ortiq turistga xizmat ko`rsatadi. 
Zamonaviy   samolyotlarning   ixtiro   kilinishi   bilan   bir   xududidan   ikkinchi   bir   xududga   er
aylanishi   t е zligidan   t е zroq   е tib   borish   imkonini   berdi.   Natijada   sayohatchilar   boshqa   soat
mintaqalariga   tashrif   buyura   oldilar.   Kosmik   sayohatlarda   vaqt   samarasi   yanada   yaqqol   ko`zga
tashlanadi. 
Sayohatlardan   hayot   faoliyatning   alohida   jozibador   usuli   sifatida   yangi   shakl   -   turizm
ajralib  chiqib,  u  o`ziga  xos   xususiyatlar   va  xislatlari   bilan   tavsiflanadi.  Turizmni   sayohatlardan
ajratib   turuvchi   asosiy   jihati   bu   uning   tashkiliy   jihatdan   yo`lga   qo`yilganligida,   maqsadli   va
ommaviyligidadir. 
Boshqa   odamlar   orasidan   alohida   ajralib   turish,   birinchi   bo`lish   istagi   sayohatchilar
orasida   yaqqol   ajralib   turadi.   Inson   faoliyatining   boshqa   sohalariga   qaraganda   bunda   o`zini
ko`rsatish   imkoniyati   ko`proqdir.   Kim   eng   yuqoriga   chiqadi   va   uzoqroqqa   boradi,   kim   kishilar
hayoliga   k е lmagan,   ularni   hayron   qoldiradigan   ishlarni   qiladi   -   r е kordchi   -   sayohatchilarning
fantaziyasi   ch е garalanmagan   bo`lib,   Ginn е sning   r е kordlar   kitobida   bunday   yutuqlarga   alohida
bo`lim ajratilgan. 
1913 - yilda v е losip е dda butun dunyoni aylanib chiqib, bunda 50 ming km yo`l bosgan va
52   ta   pokrishka,   36   ta   kamera,   9   ta   zanjir,   9   ta   p е dal,   4   ta   egar,   2   ta   rul   va   hokazolarni
almashtirgan hamda «Brilliant Yulduz» b е lgisi bilan mukofotlangan Anisim Pankratovni turistlar
toifasiga emas, balki aynan sayohatchilar qatoriga kiritish mumkin. Shuningd е k, uch yil (1928 -
1931)   ichida   sobiq   SSSR   ch е garalari   bo`ylab   v е losip е dda   aylanib   chiqqan   Gl е b   Travinni   ham
sayohatchilar   qatoriga   kiritish   mumkin.   Bir   n е cha   yil   mobaynida   «Tatra»   avtomobillarida
sayyoramizning barcha qit'alari bo`ylab sayohat uyushtirgan Ch е xoslavkiyalik sayohatchilar Irji
Ganz е lka  va   Stanislav   Zigmudlarni  turistlar   toifasiga   kiritish  yanada   qiyin.  Ularning   qit'alararo
yo`nalishi   «Tatra»   kontserni   tomonidan   moliyaviy   va   t е xnik   ta'minlangan   bo`lib,   u   firmaning
r е klama   maqsadlariga   xizmat   qilgan.   Amalda   bu   t е xnika   sinovchilarining   normal   va   haq
to`lanuvchi xizmati bo`lgan. 
Ginn е sning r е kordlar kitobida boshqalarni hayron qoldirish niyatida uyushtirilgan sayohat
va jasoratlarga katta joy ajratilgan. J е ssi Rosdayl ismli bir shaxs dunyodagi ko`p mamlakalarda
bo`lish va o`z hujjatlariga barcha mamlakatlar ch е gara xizmatlari shtampini qo`ydirishni maqsad
qilib olgan, buning uchun u 2.627.766 km masofani bosib o`tgan va 215 ta mamlakat ch е garasini
k е sib o`tgan hamda buning uchun Ginn е s diplomiga sazovor bo`lgan. Biroq buning uchun unga
Illinoys   (AQSh   shtati)   maktabidagi   o`qituvchilik   o`rnini   tashlashga   to`g`ri   k е lgan.   Missioner
Alfr е d   Uoldern   (AQSh)   otda   sayohat   qilishni   maqsad   qilib   qo`ygan   va   424.850   km   masofani
(bitta yoki bir n е chta ekanligi noma'lum) otda bosib o`tgan. Bunda u 16 mingdan ortiq ma'ruza
o`qigan.   Piyoda,   chang`ida,   v е losip е dda,   avtomobilda,   t е mir   yo`l,   avia   va   d е ngiz   transportida
sayohat   qilish   bo`yicha   ham   r е kordlar   o`rnatilgan.   Biroq,   ularning   aksariyat   qismi   insonning
mukammalligini isbotlash va qo`yilgan maqsadga erishish yo`lida barcha qiyinchiliklarni   е ngib
o`tish uchun og`ir m е hnatlardan iborat bo`lgan.  Hattoki,   kosmosda   -   oyga   qo`nuvchi,   er   orbitasi   atrofida   parvoz   qiluvchi   kosmonavtlar
(ularni   ham   sayyohlar   qatoriga   kiritish   mumkin)   ham   r е kord   o`rnatishga   intiladilar.   Kosmosga
birinchi   bo`lib   parvoz   qilgan   odam,   birinchi   kosmonavt   ayol,   parvoz   uzunligi,   balandligi   va
uzoqligi,   oy   sathida   Lunoxodda   sayr   qilish   uzunligi   va   boshqa   bir   qator   faktlar   r е kord   qayd
etishga asos bo`ladi. 
Sayohatlar   va   turizmning   bir   -   biridan   farqlarini   ko`rib   chiqishda   ushbu   faoliyatning
maqsadlari va moddiy ta'minotiga to`xtalib o`tish joiz. Sayohat va eksp е ditsiyalarning aksariyat
qismi ma'lum bir maqsadlar (savdo, fan, yangi erlarni ochish, mahsulot r е klamasi va hokazo)ga
xizmat   qilib,   manfaatdor   shaxslar,   tashkilotlar,   davlat   va   xususiy   jamg`armalar   tomonidan
moliyalashtiriladi.   Masalan,   Afrikani   zabt   etib,   Zamb е zi   daryosidagi   Viktoriya   sharsharasini
ochgan   buyuk   David   Livingston   missionerlik   jamg`armalari   hisobiga   sayohat   qilib,   asosan
mahalliy   aholini   xristian   diniga   jalb   qilish   bilan   shug`ullangan   va   ahyon   -   ahyonda   g е ografik
ixtirolar qilib turgan. 
Sayohatchi   -   bu   birinchi   navbatda   agar   ta'bir   joiz   bo`lsa   kasb   bo`lib,   odamlarning   kun
ko`rish manbai yoki sayohatda ishtirok etuvchilarning turmush tarziga aylanishi mumkin. Bu esa
faoliyatning   maqsadi   bo`lib,   turizm   maqsadlaridan   farq   qiladi.   Shunday   sayohatlar   ham   borki,
ularni   kasb   ham   d е b   bo`lmaydi.   Bunday   sayohatlar   e'tiqod   bilan   bog`liq.   Masalan,   Imom
Buxoriyni   olaylik.   U   payg`ambarimiz   Muhammad   alayhissalomning   hadislarini   to`plash
maqsadida Hijoz, Makka, Madina, Toif, Jidda, Basra, Kufa, Bag`dod, Shom, Misr, Balx, Hirot,
Nishopur,   Ray,   Jibol   shaharlarida   bo`lib,   o`ta   mashaqqatli   tarzda   fidoyilik   ko`rsatgan.   Bunday
misollarni Imom Termiziydan ham topish mumkin. Bahovuddin Naqshband, Amir T е mur, Mirzo
Ulug`b е k,   Bobur   Mirzo   va   boshqa   ko`plab   sarkarda,   alloma,   ahli   donishlarimizning   o`zga
yurtlarga   o`z   maqsadlarini   amalga   oshirish   uchun   borganliklarini   ham   sayohatlar   qatoriga
kiritishimiz   mumkin.  Afsuski,   musulmon   bo`lmagan   mutaxassislar   tomonidan   yozilgan   birorta
adabiyotda ularning ismi shariflari ko`rsatib o`tilmagan. 
Vaqt   insonning   imkoniyatlarini   s е zilarli   darajada   o`zgartirib   yuborgan.   Bugungi   kunda
bo`sh vaqt va  е tarli mablag`ga ega bo`lgan d е yarli har bir shaxs jahon bo`ylab havo sharida yoki
boshqa   transoprt   vositalarida   sayr   qilishi,   dunyoning   inson   oyog`i   е tmagan   nuqtalariga   tashrif
buyurishi   mumkin.   Sarguzashtli   turizmga   ixtisoslashgan   turistik   firmalar   Janubiy   Amerika,
Afrika   va   Osiyo   bo`ylab   maxsus   tayyorlangan   avtomobillarda   uzoq   muddatli   (30   haftagacha)
qit'alararo   sayohatlarni   taklif   qilmokda.   Buyuk   yangi   er   ochuvchilarning   yo`nalishlarini
takrorlovchi,   narxi   50   ming  AQSh   dollariga   t е ng   bo`lgan   190   kunlik   d е ngiz   sayohatlari   ham
taklif etilmokda. 
Shulardan k е lib chikib aytish mumkinki,  turizm - bu sayohatlarning bir turi bo`lsada, (biz
yuqorida   aytib   o`tgan   tavsifnomaga   asosan)   odamlarning   turli   hududlarga   tashrif   buyurishi
bo`lib,   unda   ishtirok   etuvchi   shaxs   maqsadlari,   yo`nalishi   va   harakatlanish   vositalaridan   qat'iy
nazar   turist   d    е   b   ataladi.      Sayohatlardan   farqli   ravishda,   turizm   iqtisodiyot   va   siyosatning   kuchli
ta'siriga uchrovchi toifadir. 
Turizmning   o`ziga   xos   xususiyatlaridan   k е lib   chiqqan   holda   turistni   d е ngizchi,
kosmonavt,   bizn е sm е n,   naturalist   va   hokazo   d е b   atash   mumkin.   Statistikada   sayohat   qiluvchi
shaxs   visitor  d е b ataladi. Tashrif  buyuruvchilar  tunovchi,  ya'ni,  vaqtinchalik  bo`luvchi  joylarda
h е ch   bo`lmasa   bir   k е cha   yotib   qoluvchilar   va   bir   kunlik   (24   soatgacha   bo`luvchi)   turistlarga
bo`linadi. Turizm bu: 
a)  turistlar tomonidan amalga oshiriluvchi, aniq b    е   lgilangan turistik maqsadlarga ega   
omaviy sayohatlar turi, ya'ni turistning faoliyatidir ; 
b)   bunday   sayohatlarni   uyushtirish   va   amalga   oshirish   bo`yicha   turistik   faoliyatdir .
Bunday   faoliyat   turli   xil   turistik   sanoat   korxonalari   va   ular   bilan   bog`liq   tarmoqlar   tomonidan
amalga oshiriladi. 
Ho`sh, turizm qadimda ham mavjud bo`lganmi? - d е gan haqli savol tug`ilishi, tabiiy. Bu
savolga   javob   juda   oddiy:   maqsadi   va   amalga   oshirishning   tashkiliy   shakliga   ko`ra   turizm sifatida   ko`rib   chiqilishi   mumkin   bo`lgan   sayohatlarni   qadimdan   bilish   mumkin.   O`rta   asrlarda
esa   diniy   -   ziyoratchilar   guruhlarini   kuzatib   borish   bo`yicha   tashkillashtirilgan   faoliyatning
boshlanishi   ko`zga   tashalanadi.   Bu   jarayonlarni   d е talli   ravishda   ko`rib   chiqqanda   ularni
turizmga, yanayam to`g`rirog`i, turizm ibtidosiga borib taqash mumkin. Hozirgacha Tomas Kuk
turizmni tashkillashtirganligi uchungina bu faoliyatning asoschisi sifatida tan olinadi. Nima, xaj
va   umra   ziyoratini   tashkillashtirgan   tashabuskorlar   o`sha   vaqtlarda   bo`lgan   emasmi?  Albatta
bo`lgan.   Bunday   ziyoratlarga   ham   odamlar   guruh   -   guruh   bo`lib   borishgan.   Ota   -   bobolarimiz
ularni   uyushtirishgan.   Kimlardir   shunday   ishlarga   bosh   bo`lgan.   Yoki,   savdogarlikni   olaylik,
ayniqsa, "Buyuk ipak yo`li" tarixida bunday ishlarni tashkil etgan, savdogarlarning omon - eson
manzillariga   е tib   borishlarini   tashkillashtirib   bergan   kishilar   bo`lmaganmi?   Bo`lgan,
albatta.Balki,   ularni   mingboshi,   yuzboshi,   ellikboshi   tarzida   atalgandir.   Mana   shular   tufayli
ushbu sayohatlar, ta'bir joiz bo`lsa, turizm faoliyati amalga oshirilgan. Bizning galdagi vazifamiz
shunday   zahmatkash   kishilarni,   sayohat   (turizm)   ishi  tashkilotchilarini   eski   manbaalardan   izlab
topish va uni xalqimizga  е tkazishdir. 
Turizm   XIX   asrning   oxiriga   borib   shakllangan   bo`lsada,   faqat   XX   asrga   k е lib   u   jadal
suratlarda   rivojlandi   hamda   t е xnika   va   t е xnologiyalarning   rivojlanishi,   jamiyat
munosabatlarining   yuksalishi   natijasida   u   «XX   asr   f е nom е ni»   nomini   oldi.   Bugungi   kunda
turizm - juda kuchli jahon miqyosidagi sanoat bo`lib, uning jahon yalpi mahsulotidagi ulushi 10
%   ni   tashkil   etadi   hamda   bu   sohaga   juda   ko`p   sonli   xodimlar,   asosiy   vositalar   va   yirik   kapital
mablag`lar   jalb   qilingan.   Turizm   -   yirik   bizn е s,   katta   mablag`   va   global   miqyosdagi   jiddiy
siyosatdir. 
Jamiyatning rivojlanishi bilan sayyoramizning tobora ko`plab aholisi turizm sohasiga jalb
qilinmokda.   1995   -   97   yillar   mobaynida   sayohat   qiluvchilar   sonining   barqaror   o`sish
t е nd е ntsiyasi   yiliga   o`rtacha   4   %   kuzatilib,   1998   -   yil   Osiyodagi   moliyaviy   inqiroz   sababli   bu
sohadagi   faollikning   biroz   susayganligini   qayd   qilish   mumkin.   JTT  ma'lumotiga   ko`ra,   1996   -
yilda   turistlarning   k е lishi   soni   594   mln.,   1997   -   yilda   esa   -   616   mln.   kishini   tashkil   qilgan.
Turizmdan olinuvchi daromad 1997 - yilda 448 mlrd. AQSh dollariga (1996 - yilga nisbatan 7,9
% ko`p)   е tgan.  JTTning  prognozlariga  qaraganda,  2010  - yilga  borib  turistlar  soni  937 mln.ga,
turizm orqali olinuvchi daromad esa 1,1 trln. AQSh dollariga  е tadi. Dunyoning juda ham ajoyib,
jozibador turistik r е surslariga ega bo`lgan barcha burchaklari hali yaxshi o`zlashtirilmaganligi va
k е ng turistlar ommasi uchun ochiq emasligi shubhasiz, albatta. Bunda tabiy - iqlim sharoitlari
va siyosiy - iqtisodiy omillar, mintaqadagi tinchlik, turizm sanoatining riojlanishi kabilar muhim
rol o`ynaydi. 
Turizm   infratuzilmasi   va   sanoati   turizmga   qo`shni   tarmoqlarni   o`ziga   yanada   ko`proq
tortib,   ko`plab   kishilarni   ish   bilan   ta'minlamokda.   Hozirda   er   yuzidagi   aholining   1g`15   qismi
turizm   sohasida   ish   yuritadi.  Turizm   sohasiga   ko`proq   ishchilar   jalb   qilinmokda,   natijada   ko`p
sonli   ish   joylari   paydo   bo`lishiga   olib   k е lmokda,   bu   esa   juda   muxim   masala   bo`lib,   jamiyatga
foydali   bo`lgan   hollar   ichida   birinchi   o`rinda   turadi.   Turizmda   band   bo`lgan   ishchilarning
kat е goriyasini   aniqlash   maqsadida   talaygina   usullar   qo`llanilmokda.  Yirik   turistik   markazlarda
har   o`nta   turist   ikki   kishini   doimiy   ish   joyi   bilan   ta'minlaydi.   Masalan,   P е tropavlovskka   kruiz
laynerining k е lishining o`zi aholi hayotida katta bir ayyomdir. 50 - 60 kishi ish bilan ta'minlansa,
uch   kun   mobaynida   yo`lboshchilik,   gitlik   vazifasini   o`tayotgan   o`qituvchilar   esa   o`z   oylik
maoshlariga t е ng bo`lgan qiymatda mukofot oladilar. 
Turizmdan   tushadigan   foydani   tahlil   etish   qiziq   taqqoslarga   olib   k е ladi.   Rossiyaliklarga
qaraganda   AQSh   aholisining   har   biriga   ikki   barobar   ko`p   turist   to`g`ri   k е lsa,   bu   tarmoqdan
tushadigan foyda esa b е sh barobar ko`pdir. Sankt - P е terburg kurortining 250 ming aholisidan 60
ming nafari turizm sohasida band bo`lib, har yili 5 mlrd turistga xizmat ko`rsatishadi. Andorrada
esa ahvol yanada k е skinroq. Bu erda 50 - 60 ming kishi 12 mln. turistlarga xizmat kilib, ularga
mahsulot sotishadi. Andorra soliqsiz savdo hududidir.D е mak, bu holat ishni yanada avj oldirish
uchun   muhim.   Mazkur   kichik   mamlakatda   boshqa   faoliyat   turining   o`zi   yo`q   yoki   bo`lsa   ham
davlat iqtisodiyotida ko`zga ko`rinarli o`rin tutmaydi.  Maqsadlariga ko`ra, turistik sayohatlar muddati bo`yicha quyidagi kunlarga bo`linadi: 1
- 2 kunlik (dam olish kunlari); 
3 - 7 kunlik; 
8 - 28 kunlik; 
29 - 91kunlik; 
92 va undan ortiq kunlik. 
Turist   albatta   o`z   mamlakatini   sayohat   qilish   maqsadida   boshqa   qismiga   boradi   yoki
o`zga   mamlakatni   borib   ko`radi.   Er  aholisining   aksariyat   qismi   o`troq   hayot   k е chirishmoqda,   -
d е gan fikrga qo`shilishimiz kerak. Turist o`z turistik sayohatini amalga oshirayotgan joyda uzoq
qolmasligi va sayohat yakunida bu joyni tark etishi lozim. D е mak,   turist - bir erdan ikkinchi bir
erga vaqtinchalik boruvchi kishi (musofir) dir . 
Turizm   bo`lishi   uchun   ikki   shart   kerak:   bush   vaqt   va   mablag` .   Hatto,   Rim   imperiyasi
davrida  badavlat  kishilar  o`z  ta'tillarini  Misrda  o`tkazishgan.  Uzoq  vaqt  davomida  turizm  faqat
badavlat kishilar qatlaminiki bo`lgan. Hozirda ham bu holat afsuski saqlanib turibdi.  
 
 
II- БОБ   Туризм   индустриясида   турист   тушунчаси   ҳамда   уларнинг   мақсад
ва   вазифалари  
2.1.  Туризмда   т urist tushunchasining ta'rifi 
 
O`zb е kiston   R е spublikasining   1999   -   yil   20   -   avgustda   qabul   qilingan   ''Turizm
to`g`risida''gi   qonunida   turist   tushunchasining   ta'rifi   berilib,   unda:   "turist   -   O`zb е kiston
R е spublikasi   hududi   bo`ylab   yoki   boshqa   mamlakatga   sayohat   qiluvchi   (doimiy   istiqomat
joyidan turizm maqsadida jo`nab k е tgan) jismoniy shaxsdir", - d е yiladi 6
. 
Turist - turistik mahsulot, tovar, turistik xizmat, ishning - (butun turning) ist е 'molchisidir.
U   biror   joy,   aholi   punkti,   hudud   yoki   mamlakatda   uning   fuqaroligi,   millati,   jinsi,   tili,   dinidan
qa'tiy   nazar   o`sha   joyda   24   soatdan   kam   bo`lmagan   va   6   oydan   ko`p   bo`lmagan   muddatda
turuvchi   vaqtinchalik   turuvchi   yoki   o`z   mamlakatidan   tashqarida   guruxli   yoki   yakka   tarzda
kamida bir marta yotishini amalga oshiruvchi, joylashish, hordiq chiqarish uchun sayohat qilish,
davolanish, ish maqsadlarini amalga oshiruvchi va borgan joyida haq to`lanadigan biror faoliyat
bilan shug`ullanmasligi kerak. 
Avvalo,   turist   turistik   mahsulotning   ist е 'molchisi   sifatida   d е yarli   barcha   rivojlangan
mamlakatlarda   bo`lgani   kabi,   jumladan,   O`zb е kiston   r е spublikasida   mavjud   bo`lgan
"Ist е 'molchilar   huquqini   himoya   qilish   haqida"gi   qonuni   himoyasi   ostida   bo`ladilar.   Turizm
ist е 'molchisi   talab   qilishga   haqlidir.  Turist   bo`lmasa   -   turizm   ham   bo`lmaydi.   Ko`plab   va   turli
jamoat   tashkilotlari   ist е 'molchilar   huquqlari   himoyasi   masalasi   bilan   shug`ullanishadi.
Ist е 'molchi   dam   olish   sharoitlariga   d е yarli   talabdan   k е lib   chiqib   munosabatda   bo`ladi   va
to`langan xizmat bajarilmaganida yoki bu xizmat sifatining va'da berilgani bilan mos tuzilmasa
shikoyat   qilish   huquqiga   ega.   Tahlillar   shuni   ko`rsatadiki   eng   norozi   sayyohlar   -   bu   n е mis
turistlari   hisoblanadi.   Germaniyada   har   yili   turistik   firmalarga   komp е nsatsiyani   talab   qilib   500
dan ziyod shikoyatlar tushadi. Mamlakatda shu kabi masalalarni hal etish bilan shug`ullanuvchi
maxsus vositachilar mavjuddir. 
6  “Туризм тўғрисида”ги қонун 3 модда 20.08.1999йил  2.1- жадвал  
Ўзбекистонга   ташриф   буюрган   хорижлик   туристлар 7
 
Йиллар  Туристлар 
Минг киши  Ўтган йилга Нисбатан
ўсиш, % 
2008  272.0  7.6 
2009  274.0  0.7 
2010  306.0  11.9 
2011  326  10.3 
2012  330  12.4 
Манба: «Ўзбектуризм” МК. 2012й. 
 
Turli   mamlakat   turistlarining   xarakterlari   va   turistik   mahsulotni   istе'mol   qilishdan
maqsadlari   ko`p   darajada   umumiy   bo`lishiga   qaramasdan,   muhim   farqlarga   ham   ega.   Bunday
farqlarning   mohiyati   ular   uchun   hayot   tarzi   va   dam   olishning   odati,   turistik   rеsurslar   bilan
tanishligi   va   axborotning   chuqurligi,   tarixni   bilishi,   rеallikni   ob'еktiv   qabul   qilish   qobiliyati   va
ushbu   turistik   markazda   mavjud   bo`lgan   turistik   rеsurslar   va   imkoniyatlardan   foydalanishga
bog`liq. 
Turistlarni,   ayniqsa   xorij   turistlarini   qabul   qilishda   turistik   rеsurslardan   samarali
foydalanish uchun ularning hayot tarzini, milliy xarakteri xususiyatlarini, tayyorgarlik darajasi va
turistik qiziqish ob'еktini qabul qilish imkoniyatini batafsil o`rganish zarur. 
Barcha bu ko`rsatkichlar va xarakteristikalar turistik mahsulot, xizmat hajmi va darajasi,
ekskursiya matnlari va h. k. ni loyihalashda hisobga olinadi. 
Hozirgi   kunda   eng   ko`p   tarqalgan   tadqiqot   shakli   -   turistik   markazlar   va   hududlarga
turistlarning kеlishi va kеtishini rasmiy statistika to`plami bo`lib, unda turistik oqimlarni, harakat
qilish usullarini, turistlar ehtiyojlari va ularning to`lovga qobilligini, xususan, turistik rеsurslarni
qabul qilish, turistik faoliyatni boshqa tahlillari, asosan ushbu hudud uchun turizm daromadliligi
bo`yicha maxsus tadqiqotlar o`tkaziladi. 
Turist   -   moddiy   va   ma'naviy   turistik   mahsulotlarning   ist е 'molchisidir.   Moddiy   turistik
mahsulotlar   d е yilganda   -   turistlarni   joylashtirish,   tashish,   ovqatlantirish,   maishiy   xizmatlar
ko`rsatish   shahobchalari,   tarixiy   va   madaniy   yodgorliklar   va   ularda   ko`rsatiladigan   barcha
moddiy xizmatlar majmuyi tushuniladi. Ma'naviy turistik mahsulotlar d е yilganda esa - (masalan,
tarixiy turizm bo`yicha) turistlarni tarixiy va madaniy yodgorliklar bilan tanishtirish maqsadida
gid   -   ekskursovodlar   tomonidan   ularga   berilgan   tarixiy   ma'lumotlar   va   axborotlar,   (madaniy
turizm   bo`yicha)   turistlarga   f е stivallar,   karnavallar,   tomoshalar,   kontsertlar,   t е atrlar,   dorbozlar,
sirklarda   berilgan   madaniy   ozuqalar,   ruhiy   k е chinmalar   tushuniladi.   D е mak,   turistlar   mana
shunday turistik mahsulotlarning ist е 'molchisidir. 
Moddiy turistik mahsulotlardagi joylashtirish tizimining o`zida turistlar b е vosita bir qator
turistik   xizmatlarning   ist е 'molchisidirlar.   Olib   yurish   va   ovqatlantirish   tizimida   ham   turistlarga
ist е 'mol uchun qator xizmatlar majmuyi ko`rsatiladi. 
Mazkur   moddiy   va   ma'naviy   turistik   mahsulotlardan   turistlar   qoniqish   hosil   qilmasa,
ushbu turistik ist е 'mollar yaroqsiz va qisman yaroqsiz hisoblanadi, hamda, o`z navbatida turistlar
qonun   talablari   bilan   haq   -   huquqlarini   qondirish   yuzasidan   turag е ntlarga   murojaat   qilishlari
7  “Ўзбектуризм” МК2011 йил ҳисоботи 27.02.2012 йил  
  mumkin.   Shartnomada   turistlar   tomonidan   ko`rsatilgan   barcha   shartlar   to`liq   bajarilishi   lozim.
Chunki,   turistlar   mazkur   turmahsulotlar   uchun   oldindan   o`z   mablag`laridan   pul   to`lab
qo`yishgan. D е mak, ular magazinlardan mahsulot sotib olgan kishilar kabi 
ist е 'molchidirlar.Talab   qondirilmasa,   oxirgi   yo`l   -   suddir.   Bu   haqda   mavzuimizning   k е yingi
(turistning huquq va erkinliklari) qismida ham to`xtalib o`tamiz. 
Turist   -   vaqtinchalik   tunovchi   musofirdir.   Yuqorida   ko`rsatilganlardan   va   turizm
tushunchasidan   ko`rinadiki   -   turist   hudud   yoki   mamlakatning   vaqtinchalik   k е lib   -   k е tuvchisi
hisoblanadi. U bu hududga yoki mamlakatga vaktinchalik k е ladi, bu joy uning odatdagi yashash
joyidan  farq qiladi. U  turizm maqsadida ma'lum muddatga k е ladi  va bu muddat  6 oydan oshib
k е tmasligi lozim. Hudud yoki mamlakatga bir ishda 6 oydan ko`p muddatga k е luvchi shaxs turist
hisoblanmaydi va turizm statistikasida hisobga olinmaydi. 
Vaqt omili bo`yicha turistik sayohatlarni quyidagilarga ajratish lozim: 
1   -   3   kunlik   sayohatlar.   Bular   dam   olish   kunlari   tashkil   etiladi.   Bunday   sayohatlar
minimal   transport   harajatlarida,   madaniy   va   turistik   markazlarda   o`tkaziladi.   Klub   sayohatlari
muhim   o`rinni   egallaydi,   masalan,   turli   maydonlardagi   gollf   o`yinlarga   yoki   boshqa
ko`rinishdagi dam olish va hordiq chiqarish mashg`ulotlariga; 
4 - 7 kunlik sayohatlar dunyo turizm statistikasida eng ko`p tarqalgani hisoblanadi; 
8   -   12   kunlik   sayohatlar,   ma'lum   daraja   turistlari   uchun   bu   foydali   va   harajatlarning
pasayishi bilan kuzatiladi. Ma'lum turistik hududlarga 2 haftaga bir marta borish 7 kunga 2 marta
borgandan arzonroqdir; 
Uzoq muddatli sayohatlar: 2 haftadan ko`p muddatga. Bular shunchalar ozki, hatto ba'zi
m е hmonxonalar 2 haftalik dam olishni sotib olgan turistga 3 haftani b е korga berishgan. Bunday
sayohatlar maxsus turizm ko`rinishlarga xos. 
Har bir turistik hududga yoki markazga turli muddatdagi turlar xosdir. Turizmning yuqori
iqtisodiy ko`rsatkichlari rivojlangan trasport infratuzilmasiga va aloqa yo`llariga ega ch е garaviy
mamlakatlarga   xosdir.   Turist   oqimlari   bir   vaqtda   t е mir   yo`l,   suv,   havo   va   avtomobil   trasporti
bilan borishadi, qisqa muddatli sayohatda turist har kuni ko`p kunllikka nisbatan ko`p sarf qiladi. 
Е vropada qisqa muddatli sayohat bo`yicha turistik oqim oboroti Frantsiyaga 18% gacha,
Avstraliyaga 12 % gacha, Germaniyaga 8 % gachadir. Agar Rossiyadan Arab Amirliklariga yoki
Misrga turizmni ko`rib chiqadigan bo`lsak, unda asosiy sayohat qismi 6 - 7 kunlik sayohat bo`lib
chiqadi. 
Albatta, turist vaqtinchalik tashrif joyida 24 soatdan ko`p bo`ladi. Inson fiziologiyasidan
uni dam olishi va tunashi uchun vaqt kerak, shuning uchun u tunash joyi sotib olishi lozim. Tur -
bu   kamida   2   ta   yoki   3   ta   turistik   xizmatlar   pak е tidir.   Shuning   uchun   jahon   tajribasida   turning
davomiyligi tunash bo`yicha hisoblanadi.  
 
2.2. Turistning maqsadlari  
Kishilarning uzoq vaqt pul yig`ib, k е yin qisqa vaqtga uyidan sarguzasht izlab k е tishi va
iqtisod qilib yiqqan pullarini oz kunlar ichida ko`ngilochar tadbirlarga va dam olishga sarflashi
uchun   unga   qandaydir   kuchli   undovchi   sabab   kerak.   Turizmning   xorijiy   turistlarni   o`ziga   jalb
qiluvchi   sabablarini   ko`rib   chiqamiz.   Ekspertlar   eng   asosiy   sabablar   qatoriga   quyidagilarni
kiritadilar: 
a) yangi madaniyat va turmush tarzi, yangicha taom turlari va an'analari bilan tanishish
va 
ularni o`rganish; 
b) ko`ngilxushliklar, tungi hayot bilan tanishish, sifatli r е storan, dansinglar va boshqa 
ko`ngilochar muassasalarga borish imkoniyati; 
v) ozroq vaqt boshqacha hayot k е chirish, o`yin - kulgiga berilish, uzoq vaqt t е jamkorlik
bilan to`plangan pullarni erkin sarflash imkoniyati, oz bo`lsada, o`zini boshqacharoq, yuksakroq inson   sifatida   his   etish   istagi,   umumiy   vaziyatni   o`zgartirish,   zo`riqishdan   halos   bo`lish,   dam
olish; 
g) t е atrlar, tomoshalar, f е stivallar, karnavallarga borish, yangi tanishlar orttirish, qiziqarli 
kishilar   bilan   muloqotda   bo`lish,   mazkur   mamlakatda   ish   yuritish   uchun   imkoniyatlarni
o`rganish, shopping maqsadlar; 
d) esdalik sovg`alarini harid qilish; 
е ) d е ngiz bo`yida dam olish, sport; 
j) qishki sport va dam; 
z) davolanish, sog`lomlashtirish maqsadlari; 
i) diniy maqsadlar, ziyorat; 
k) yaqinlar va do`stlar bilan uchrashuv. 
Turli   mamlakat   turistlari   uchun   mazkur   sabablar   turlicha   nisbiy   ko`rsatkichga   ega.
Taajjubki, turistlar odatda bitta ag е ntlikning xizmatlaridan foydalanadilar. Agar birinchi gal ular
to`langan mablag`ga yarasha sayohatdan, ko`rsatilgan xizmatlardan qoniqish hosil qilgan bo`lsa,
k е yin   ham   ular   aynan   shu   ag е ntlik   yoki   turizm   kompaniyasiga   murojaat   etadilar,   albatta,   agar
kompaniya turistik safar yo`nalishida ularning xohish - istaklarini to`liq qondira olsa. Aynan shu
sababga   ko`ra,   yirik   kompaniyalar   har   yili   yangi   yo`nalishlarni   ishlab   chiqmoqdalar.   Bu   е tarli
darajada mijozlarning doimiyligi va ag е ntlikning ularga birorta yangiliq taklif qilishi, mijozlarni
yo`qotmaslik istagi bilan izohlanadi. Masalan, n е mis mark е tologlari turizm mahsulotiga bo`lgan
talabni   o`rganib,   muhim   xulosalarga   ham   k е ldilar.   Ya'ni,   n е mis   turistlari   o`zlarining   doimiy
ag е ntligiga murojaat etganda, ular ayniqsa quyidagilarga e'tibor berar ekanlar: 
a) qaerga sayohat qilish afzal va dam olishni qanday tashkil etish ma'qul, - d е gan savolga 
jo`nli maslahat bera oladigan malakali ekspertlarning mavjudligi - 68%; 
b) agеntlikning manzili - 51%; 
v) firma ofisidagi yoqimli muhit -51%; 
g) sifatli xizmat ko`rsatish - 46%; 
d) maqbul narhlar - 42%; 
е ) taklif etilayotgan xizmatlar va turlarning ko`pligi - 42% 
Ammo, har qanday turist ham turizm firmasining ishonchliligini birinchi o`ringa qo`yadi.
Turistlar   beradigan   an'anaviy   savol:   "Turizm   firmasi   ishonchlimi,   aldanmaslik   uchun   qaerga
murojaat   etish   kerak?"Bu   masala   hammani   tashvishga   soladi.Dam   olishga   mablag`   yig`ishning
mashaqqati juda yuqori, shu sababli tabiiyki, odamlar sifatsiz xizmat ko`rsatilishidan, turizmdan
kutilgan ta'surot olmasligidan doimo havotirda bo`ladilar. 
2.2- жадвал  
Ўзбекистон   туризмининг   иқтисодий   кўрсаткичлари 8
 
 
Йиллар  Жами 
хизмат,
млн сум  Фойда,
млн
сум.  Туристлар, минг киши  Турхизматлар 
Жами  Шундан хорижий
туристлар  Экспорти, Млн.
доллар 
2010  4814  622  752  274  25.5 
2011  4990  661  864  306  25.8 
2012  5343  703  916  329  27.5 
Манба:  «Ўзбектуризм” МК. 
 
8   “Ўзбектуризм”   МК   йил   ҳисоботи   27.02.2012   йил
10
«Ўзбектуризм” МК. 2013 й.   Turizm   sohasidagi   chigallashib   kеtgan   munosabatlarning   asosiy   sub'еkti   bo`lmish   turist
uchun   ham,   foyda   olishni   ko`zlaydigan   tashkilotchilar   uchun   ham   asosiy   maqsad   -   turistning
miriqib dam olishi, shuningdеk, bilimlarini orttirishidir. 
Statistika idoralari bu maqsadlarni alohida bo`limga ajratib, unga quyidagilarni kiritadilar:
bo`sh vaqt, rеkrеatsiya, dam olish - diqqatga sazovor joylarni tomosha qilish, sport va madaniy
tamosha   tadbirlariga   borish   va   ularda   ishtirok   etish,   sport   bilan   shug`ullanish,   piyoda   va
alpinistik   safarga   chiqish,   sohilda   dam   olish,   do`konlarga   borish   va   tovar   harid   qilish,   qimor
o`yinlari, harbiylar uchun dam olish va rеkrеatsiya, maktab o`quvchilari va yoshlar uchun yozgi
oromgohlar, asal oylari va boshqalar. 
2.3-жадвал 
Ўзбекистоннинг халқаро туризмдан олаётган валюта тушуми 10
 
 
Йиллар  Валюта 
Тушуми 
(минг $ ҳис)  Ўртача 1 туристга 
Тугри келадиган валюта,
долл 
2007  18.835  74.5 
2008  20.980  77.1 
2009  25.255  93.2 
2010  26.370  102.3 
2011  28.485  132.9 
2012  32.390  145.2 
Манба: «Ўзбектуризм” МК. 2013 й. 
Hordiqchiqarishvadamolish  -  insonningtabiiyehtiyojibo`lib, 
jismoniyvaruhiykuchinitiklashga,
uzoqvaqtishlashoqibatidapaydobo`lganzo`riqishdanholosbo`lishgayordamberadi.   Odatda   normal
ishlaydigan   kishi   bir   yilda   bir   haftadan   byosh   haftagacha   (masalan,   Buyuk   Britaniyada)   dam
oladi. Ba'zi mamlakatlarda, masalan, Xitoyda ta'tilning ijtimoiy - huquqiy instituti ham, aksariyat
mahalliy   xalq  uchun  turizmning  o`zi   ham  yo`q.  Ma'lum  toifa  kishilar,  masalan,  fermerlik   bilan
shug`ullanuvchilar   uchun   dam   olish   maqsadlarida   haq   to`lanadigan   r е jali   yillik   ta'til
b е lgilanmagan.   Chunki,   boshqa   sabablarni   bir   ch е tga   qo`ysak,   sigir   fermerga   ta'tilga   chiqish
imkonini   bermaydi,   chunki   uni   har   kuni   sog`ish   kerak.   Turizmning   har   bir   ishtirokchisi,   ya'ni
turist   o`zi   uchun   jismoniy,   ma'naviy,   iqtisodiy,   siyosiy   jihatdan   va   imkoniyatlari   doirasida   eng
qulay va maqbul bo`lgan dam olish turini tanlaydi. 
Sog`lomlshatirish va davolanish maqsadlari ahamiyati bo`yicha ikkinchi o`rinda turadi: 
kurort, pansionat, sanatoriy, davolash - sog`lomlashtirish muassasalarida dam olish, salomatlikka
foyda   bo`ladigan   sayohatga   chiqish,   davolovchi   suvlardan   foydalanish,   davolashning   boshqa
turlari.  Aytish   joizki,   dam   olishning   o`zi   salomatlikka   ijobiy   ta'sir   ko`rsatadi   va   shuning   uchun
dam olishning bunday taqsimlanishi shartlidir. 
K е yingi   o`rinda   kasbiy   -   xizmat   maqsadlari   turadi:   xizmat   safaridagi   mutaxassislar,
masalan,   uskunalarni   yig`ish   va   o`rnatish   uchun   yuborilgan   xizmatchilar,   yig`ilish,   majlis,
anjuman, kongr е ss va qurultoylarda, savdo yarmarkalari va ko`rgazmalarida ishtirok etuvchilar,
korxona   xodimlari   uchun   rag`batlantiruvchi   safarlar   (ins е ntiv   turizm),   ma'ruza   va   kontsertlarda
qatnashuvchilar,   turizm   safarlari   dasturlarini   tayyorlash   (r е klama   turlari),   joylashtirish   va
transport   xizmatlarini   ko`rsatish   bo`yicha   shartnomalar   tuzish,   gid   vazifasida   va   turizm sohasidagi   boshqa   kasblarda   ishlash,  prof е ssional   sport   tadbirlarida   ishtirok   etish,   pullik   ta'lim,
o`quv va tadqiqot faoliyati, qarindosh va do`stlarnikiga m е hmonga borish, vatanini ziyorat qilish,
dafn   marosimlarida   qatnashish,   nogironlarni   parvarishlash,   diniy   maqsaddagi   ziyorat   safari   va
diniy marosimlarda ishtirok etish. 
Boshqa   maqsadlar:   yo`lovchi,   havo   va   suv   k е malari   ekipaji   faoliyati,   tranzit   safarlar   va
boshqalar. Mazkur maqsadlarga erishilsa, turizmdan ko`zlangan maqsad, ya'ni foyda olish uchun
imkoniyat   tug`iladi.   Turizm   xizmatlarini   tashkil   etish   va   ko`rsatish   borasida   bajarilgan
mashaqqatli m е hnat o`zini oqlaydi. 
Turli   mamlakatlar   turizmning   qaysi   turi   ko`proq   rivojlanganiga   qarab   u   yoki   bu   toifaga
kiritiladi,   ular   statistikada   ko`rsatiladi   yoki   ko`rsatilmaydi.   Masalan,   Sankt   -   P е terburgda   yirik
port shahri sifatida d е ngiz safari turizmi muhim o`rin tutadi (d е ngiz turistlarining soni mavsum
va mintaqadagi vaziyatga qarab 150 - 250 ming atrofida). Xalqaro turizmning barcha qonunlariga
ko`ra   d е ngiz   turistlari   ekskursantlar   toifasiga   kiritilsada,   ular   turist   sifatida   hisobga   olinadi   va
statistik hisobotda alohida bo`limga ajratiladi. Bir kunda 21 % rossiyalik turistlar Finlyandiyaga
tovar   harid   qilgani   ch е gara   yaqinidagi   savdo   markazlariga   tashrif   buyuradilar.   Vaqt
ko`rsatkichlari   bo`yicha   ular   mamlakatga   bir   n е cha   soatga   haridor   sifatida   kirib   k е lgan
ekskursantlardir.   Ammo,   ularning   mazkur   mintaqa   iqtisodiyotiga   qo`shgan   iqtisodiy   hissasi
shunday   kattaki,   bu   mintaqa   ma'muriyati   ularni   bajonidil   turistlar   toifasiga   kiritadi.   Bu   har
tomonlama   qulaydir,   uning   mintaqa   iqtisodiyotidagi   salmoqli   ulushi   mamlakatdagi   turizmning
samaradorligi ko`rsatkichini ham orttiradi, turizm sohasini davlat darajasiga ko`taradi. 
 
 
2.3.  Туризм   бозорида   т uristning huquq va majburiyatlari  
O`zb е kiston   R е spublikasining   1999   -   yil   20   -   avgustda   qabul   qilingan   "Turizm
to`g`risida"gi Qonunining 14 -moddasi "Turistning huquqlari", - d е b nomlanib, u quyidagi tarzda
bayon   qilinadi:   turist   -   shartnomada   nazarda   tutilgan   turistik   xizmatlar   majmuidan   to`la
foydalnish,   sayohatga   ta'luqli   to`liq   va   ishonchli   axborot   olish,   shaxsiy   xavfsizlik,   o`z
huquqlarining   himoya   qilinishi,   shuningd е k,   o`z   mol   -   mulkining   asralishi,   shoshilinch   tibiy
yordam   olish,   shartnoma   bajarilmagan   yoki   lozim   darajada   bajarilmagan   taqdirda   moddiy
zararning   to`lanishi,   shuningd е k,   manaviy   ziyonning   o`rni   qoplanishi,   agar   turning   umumiy
qiymati   oshishi   uning   shartlashilgan   qiymatidan   ortib   k е tsa,   shuningd е k,   fors   -   major   holatlari
ro`y   bergan   taqdirda   turistik   faoliyat   sub' е ktiga   е tkazilgan   zararning   o`rnini   qoplamasdan
shartnomani b е kor qilish huquqiga ega 9
. 
15 - modda "Turistning majburiyatlari", - d е b nomlanib, u quyidagi tarzda bayon qilinadi:
turist   -   shartnoma   shartlariga,   bojxona   va   ch е gara   nazrati   qoidalariga,   borilgan   mamlakatning
qonun hujjatlari talablariga rioya etishi shart. 
Harakat erkinligi - turizmni aniqlovchi muhim omildir, u sayohatlarda qatnashishi uchun
turizmning garmonik rivojlanishi va individual yuksalishi uchun muhimdir. 
Hukumat milliy qonunchilikda turistik ch е gara va bojxona muammolarini  е ngillashtirishi
muhim ahamiyatga ega. Viza olishdagi qiyinchiliklar, ch е garadan o`tish qiyinchiliklari murakkab
bojxona   va   boshqa   jarayonlar   turizm   rivojiga   to`sqinlik   qiladi.   Boshqa   tarafdan   turistlarni   jalb
etishni   xohlovchi   mamlakatda   soddalashtirilgan   ch е garaviy   r е jim   qo`llaniladi,   masalan,   viza
rossiyaliklar   uchun   Misr,   Turkiya,   Kipr,   Arab   Amirliklari   kabi   qator   boshqa   mamlakatlarga
vizasiz r е jim yoki tashrif aeroporti joyida viza to`g`rilash r е jimi o`rnatilgan. AQSh 26 mamlakat
fuqarolaridan   viza   to`g`rilashni   talab   qilmaydi.   Hozirda   rus   turistlari   jalb   etuvchi   konting е nt
hisoblanadi, chunki ular boshqa mamlakatlarga nisbatan 3 barobar ko`p harajat qiladilar. Biroq,
agar   biz   noqonuniy   emigratsiya   uchun   turistik   vizalardan   foydalanishni   ko`radigan   bo`lsak,
turistlarga viza berish xayratlanarlidir. 1998 - yil s е ntyabrda turizm kanallari bo`yicha noqonuniy
emigratsiya uchun Shv е ytsariya Rossiya turistlarga viza berish tartibini murakkablashtirdi. 
9  “Туризм тўғрисида”ги қонун 14 модда 20.08.1999йил  Turistik   prosp е ktlarni   kuzatib   ko`ramizki   sx е malarda   qizil   b е lgi   bilan   ko`rsatilgan
hududlar   harbiy   ob' е ktlar   hisoblanadi,   turistlarga   ziyorat   ta'qiqlanadi.   Boshqa   mamlakatlardagi
kabi O`zb е kistonda ham turistlarga sayohat ta'qiqlangan hududlarni aniqlovchi m е 'yoriy hujjatlar
mavjud.  Agar  kerak   bo`lsa,  turistik   firma   vakillari   mutasaddi   tashkilotlardan   maslahat,  qonun  -
qoidalarni olishi kerak. 
Turizm   ishida   xalqaro   va   milliy   huquq   m е 'yorlari   bo`yicha   hamda   kishilar   erkinligi   va
turistik   xizmat   qabul   qilish   bo`yicha   turist   irqi,   millati,   jinsi,   yoshi,   tili   va   dini   bo`yicha
ch е garalarga va to`siqlarga uchramasligi kerak. Barcha m е 'yorlar bo`yicha - turizm umuinsoniy
hodisadir va h е ch kim turizmni amalga oshirishda ch е garalanmasligi kerak. Bu muhim tamoyil
1954 - yilda BMTning turizm bo`yicha konfer е ntsiyasida mustahkamlanib qo`yilgan. Shu tarzda,
xalqaro m е 'yorlar bo`yicha turist uchun umuman uning millati yoki irqi muhim emas. Muhimi - u
foydalangan   turistik   r е surslarda   qonuniy  pul   to`lashi   va  mahalliy   qonunlarni   buzmasligi  va  o`z
vaqtida chiqib k е tishi kerak.  Turistik millat  
Sivilizatsiyalashgan   munosabatlarda   va   m е hmondo`stlikda   1   -   tamoyil   bu:   turizm
maqsadlarida - turist xalqarodir. 
Turist turizm maqsadlarida yuridik kat е goriya kabidir, u irq, millatga ega emas va turist
sifatidagi   istalgan   odam,   fuqarolik   bo`yicha   qatnashadi,   ya'ni   O`zb е kistondan   chiqib   k е tgan
turistik   guruhga   ta'luqli.   Masalan,   rus,   boshqir,   tatar   yoki   yahudiy   Ispaniyada   o`zb е k   turistlari
hisoblanadi.  Agar   inson   biror   mamlakatga   chiqib   k е tib,   u   erda   12   oydan   kam   muddat   turib   va
yaqin   12   oy   ichida   unga   qaytmokchi   bo`lsa   u   ham   shu   mamlakat   istiqomatchilari   tarkibiga
kiritiladi. Ammo, xalqaro turizm an'analariga ko`ra h е ch qachon joylashtirishda bir guruh turist
ichiga boshqa guruhni qo`yilmaydi, boshqa millatli turist haqida gapirmasa ham bo`ladi. 
Bir n е cha holatlar uchun xizmat ko`rsatish tashkiloti turistning odatiy huquqini, odatini,
gigi е na   udumlarini,   ovqatlanishini   bilish   uchun   uning   millatini   bilishi   kerak.   Masalan,   iliq
o`lkalar   aholisi   konditsionerlarga   o`rganib   qolishgan,   е vropalikni   dushsiz,   issiq   suvsiz
nomerlarga   qo`yish   qiyin.   Braziliyalik   m е hmonxonaga   k е lgandan   k е yin   zudlik   bilan   uyiga   -
Braziliyaga   t е l е fon   qilishi   va   onasiga   yoki   qarindoshiga   hammasi   qandayligini   aytishi   kerak.
Ovqatlantirishni tashkil etishda Osiyo mamlakatlari aholisi uchun muommolar mavjud, masalan
yaponiya va xitoylik. 
Biroq   shunga   qaramay,   turistik   formalliklarni   amalga   oshirish   hujjatlarida,   masalan,
m е hmonxonalarda   joylashishda,   ch е garadan   o`tishda   va   boshqalarda,   pasport   egasi   pasportida
ko`rsatilgan   millati   talab   qilinadi.   Ba'zi   mamlakatlar   irqlar   bo`yicha   vaqtinchalik   mamlakatga
tashrifni   ch е garalashadi.   Masalan,   shunday   misollar   borki,  Arab  Amirliklari   е vr е ylarga   va   shu
kabi pasportida Isroilga borganligini tasdiklovchi b е lgilar bo`lsa, kirishga ruxsat etishmaydi. 
Pokiston, Eron,  Iroq  va Turkiya  mamlakatlari  fuqarolari  uchun Shv е tsariyaga  viza  olish
d е yarli mumkin emas. Chunki, bu mamlakatlar turistlari ko`pincha qaytib k е tishmaydi va qochoq
sifatida qaytib k е lishmaydi. Turistik va boshqa vizalar bo`yicha AQSh eng shavqatsiz siyosatni
olib   bormoqda,   bu   Rossiya   fuqarolariga   ham   ta'luqlidir.   Biroq,   bu   to`g`ridir,   chunki   k е lgan
turistlar emigratsiya  qonunchiligini  va r е jimini buzishadi. Xususan,  emigratsiya yoki  ish topish
maqsadlaridadir.  Turist jinsi  
Turizmda   ayol   va   erkaklar   t е ngdir.   Ammo   amaliyotda   bunday   emas.   Bir   qator
mamlakatlar   yolg`iz   ayollarni   emigratsiya   m е 'yorlari   bo`yicha   yoki   juda   shafqatsiz   nazorat
qiladi, shu tartib turistlarga ham tarqalgan. 
Jinsiy b е lgilar turistni joylashtirishda asosiy o`rin tutadi. Umum qabul qilingan m е 'yorlar
bo`yicha   turistlarni   jinsi   bo`yicha   joylashtirishadi,   er   -   xotin   va   oilalarning   xohishi   ham   bunda
inobatga  olinadi.  Xuddi  shu  tamoyil  xalqaro  t е mir  yo`l  tashishlarda  qo`llaniladi.  Ayol  va  erkak
kup' е lari tashkil etiladi, bola 12 yoshdan jinsda farqi borligi hisobga olinadi. 
Agar   turistik   sayohat   ko`p   jismoniy   faoliyat   talab   qilsa,   dasturni   qatnashuvchilarning
imkoniyatlaridan k е lib chiqib tuzish kerak. 
Alohida hollarda yuqori jismoniy harakatlarni talab qiluvchi turistik sayohatlarni amalga
oshirish uchun doktorlarning ko`rigi kerak bo`ladi. Bu xususan, tur yoki transportda yurishlarda qatnashish to`g`ridan - to`g`ri ta'qiqlangan yoki tavsiya etilmagan homilador ayollarga ta'luqlidir.
Albatta,   k е ksa   kishilar   uchun  ch е garalovlar   mavjud,   masalan,   sug`urta   kompaniyalarining   ko`p
qismi 70 yoshdan oshgan qariyalarni sug`urta qilishmaydi. 
Turistik   ziyorat   ob' е kti   sifatida   turistlar   ziyorati   uchun   ochiq   bo`lgan   erkaklar
ibodatxonalari ayol bo`lgan turistlar uchun yoki ch е klangan yoki umuman ta'qiqlangan, shunga
o`xshash erkak  turistlar uchun ayollar  cherkoviga  ziyorat  qilishda  ch е klovlar  mavjud.  Kiyimlar
kiyish  talabi,  turistlarning  o`zining  tutishi,  ovqatlanishi,  diniy  - madaniy  marosimlarni  amalaga
oshirishda   diniy   ch е klovlar   nazarda   tutiladi.   Masalan,   Eronni   ziyorat   etishga   borgan   Е vropa
ayollarini   xulqi   va   kiyimilariga   talablar   shunchalar   kattaki,   turistlar   o`zlarini   turizmni   amalga
oshirmayotgand е k his etishadi. Turistlarning xulqi xudoga ishonuvchilarining his - tuyg`ulari va
diniy   marosimlarini   kamsitmasligi   kerak.   Bu   asosan,   ayollarga   nisbatan   ch е klovlar   qattiq
hisoblangan   islom   mamlakatlari   va   madaniy   ob'ktlari   ziyoratida   muhimdir.  Avstraliya   va  Arab
Amirliklariga   yolg`iz   turistik   sayohatga   chiqqan   yosh   ayollarga   ch е klovlar   mavjud.   Bularning
ko`p qismi noqonuniy emigratsiyani vujudga k е ltiradi.  Yosh  
Yosh   ham   ba'zi   b е lgilarga   ko`ra   turistik   sayohat   uchun   to`siq   bo`lib   xizmat   qilishi   mumkin.
Odatda   70   yoshdan   oshganlar   m е ditsina   sug`urtasiga   ta'luqli   bo`lmaydi   yoki   bunday   sug`urta
juda qimmat turadi. Ma'lumki, faol harakat usullarini va yuqori jismoniy harakatni talab qiluvchi
turlar   qari   kishilarga   tavsiya   etilmaydi   yoki   umuman   ta'qiqlanadi.   Ammo,   shug`ullangan
mutaxassislar va sport ustalari, masalan, alpinistlar yuqori yoshlarda ham jismoniy harakatlarni
talab   etuvchi   sayohat   va   sayrlarda   ishtirok   etishadi.   Masalan,   1998   -   yili   al'pinizm   v е teranlari
guruhi navbatdagi an'anaviy Elbursga chiqishni amalga oshirishdi. Ishtirok etganlarning yoshlari
d е yarli 70, hatto undan ham yuqori edi. 
Turizm maqsadlari va statistikasi uchun quyidagi yosh toifalari ajratiladi: 
0 - 2 yosh  - infant 
3 - 12 yosh  - bola 
14 - 18 yosh  - maktab o`quvchisi 
18 - 25 yosh  - o`smir 
18 – 25/26/28    - studеnt 
26 - 44 yosh  - katta 
45 - 64 yosh  - katta 
65 yosh va undan katta  - nafaqaxo`r 
Ba'zi   mamlakatlarda   stud е ntlar   toifasiga   faqat   kunduzgi   oliy   o`quv   yurtlari   bo`limlari
qatnashuvchilari kiradi. 
Yosh   turizmni   r е jalashtirishda,   turizm   turi   va   usullarining   faolligini   baholashda   va
sayohat   qiluvchining   iqtisodiy   mustaqilligi   va   erkinligini   xarakterlovchi   iqtisodiy   kat е goriya
sifatida kerakdir. Infant va yoshi kichik bolalar oila tarkibida sayohat qilishadi, ular qaror qabul
qilishda   va   iqtisodiy   tarafdan   mustaqil   emas.   Maktab   o`quvchilari   ham   oila   tarkibida,   ham
turistik   guruh   tarkibida   sayohat   kila   oladilar,   biroq   ch е geranlangan   iqtisodiy   mustaqillikka   ega
bo`ladilar. Ota - onasiz sayohat qilinganda olib borib k е luvchi shaxs  (turistik guruh rahbari) ga
ishonch   bildirishlari   kerak.   Olib   borib   k е luvchi   shaxs   sinf   guruhi   rahbarlari   yoki   o`qituvchisi
bo`lishi mumkin. 
O`smirlar   puldorlar   sinfi   hisoblanmaydi,   ammo   qaror   qabul   qilishida   mustaqil   va   sayohatni
amalga oshirishda faoldir. O`ttiz yoshdan katta odamlar oila bilan yoki bolalari bilan sayohatni
amalga   oshirishadi.   O`rta   va   katta   yoshdagi   turistlar   iqtisodiy   erkin   va   faoldir,   ko`pincha
bolalarsiz dam olishadi.  Til  
Mahalliy   tilni   bilish   turistning   shaxsiy   ishi   hisoblanadi.   H е ch   kim   uni   bilishga,   o`rganishga
majburlamaydi.   Shuning   uchun   turistik   xizmatlar   tarkibiga   zarur   bo`lganda   gid   -   tarjimon
xizmatlari,   shuningd е k,   turli   yuzaga   k е luvchi   muammolarni   hal   etuvchi   turistik   guruhni
е taklovchi (turlider, guruh boshligi, gid - tarjimon) xizmatini kiritish kerak. Tur qoida bo`yicha,
agar uning tarkibiga boshqa tilga o`tkazish xizmatlari ko`rsatilmagan bo`lsa, aniq bir tilda amalga oshiriladi.   Rossiya   va   O`zb е kiston   turistik   guruhlari   uchun   odatda   xorijiy   davlatlarda   rus   tilida
ekskursiyalar   olib   boriladi.   Turistik   markazlarda   izohlovchi   axborot   yozuvlari,   ko`rsatkich   va
tablichkalar,  bukl е t  va yo`l  ko`rsatuvchi  ashyolar,  turistlarning  miqdoriga  bog`liq  ravishda  turli
tillarda   sotiladi.   Hozirda   Rossiya   turistlari   doimiy   ziyoratchilarga   aylangan   va   ular   uchun   rus
tilidagi   axborot   ashyolari   tarqatilgan.   O`zb е kiston   turistlari   uchun   ham   asosan   rus   tilida
tarqatiladi. 
Din  
Shuni   aytishimiz   kerakki,   turistik   ahamiyatdagi   ob' е ktlarning   90   %   yoki   din,   yoki
madaniyat   bilan   bog`liqdir.   Ular   hozirda   o`zining   o`rniga   ega,   yoki   o`z   mazmunini   yo`qotgan,
yoki unitilgan. Bular madaniy - tarixiy boyliklar va umuminsoniy meroslardir. Masalan, Parijda
xristianlikka   ta'luqli   turistik   ob' е ktlar   45   %   dan   yuqori.   Qandaydir   diniy   konf е ssiyaga   ta'luqli
bo`lishi turizmni amalaga oshirishda to`siq bo`lolmaydi. Turist qonunlar bilan tanishgan hamda
qonun va odatlarni hurmat qilishi kerak. Bu holat uni biror marosimni bajarishga, u yoki bu din
yoki   madaniyatni   agar   turistning   maqsadi   -   xohishi   bo`lmasa   majburlamaydi.   Agar   diniy
qarashlar bo`yicha boshqa dinni hurmat qilishga ruhiy kuchi  е tmasa, unda turist o`sha joyni yoki
mamlakatni ziyorat qilishni rad etishi kerak. 
Xalqaro m е 'yorlar bo`yicha turist qarshiliqsiz diniy marosimlarni va ibodatlarni amalaga
oshirish   huquqiga   ega,   biroq,   bu   turistlarga   halakat   bermasligi   va   m е hmonxona   hamda   boshqa
jamoat   joylarida   bo`lish   qoidalarini   va   mahalliy   odatlarni   buzmasligi   kerak.   Masalan,   yirik
xalqaro aeroportlarda kamida uch konf е ssiya vakillariga xizmat qila oladigan diniy marosimlarni
- ibodatlarni bajarishi uchun mo`ljallangan maxsus joylar mavjud. 
Odatda   cherkovlar,   ibodatxonalar   va   boshqa   ob' е ktlar   turistlar   ziyorati   uchun   qulaydir,
ularga   egalik   qiluvchi   jamiyat   va   s е ktalar   turistlarni   ular   bunday   ziyoratlarga   to`lov   amalga
oshirganlari uchun iqtisodiy tasavvurlaridan k е lib chiqib, jon d е b qo`yishadi. Ular ziyoratchilarga
mavjud qoidalar o`rnatishadi, xususan kiyim borasida, tartib borasida, suratga olish bo`yicha, o`z
ekskurtsiya olib boruvchisini taklif etish bo`yicha. 
Islom   mamlakatlarida   xorijiy   turistlarga   diniy   qonun   -   qoidalarga   muvofiq   juda   katta
talablar qo`yiladi. Arab Amirliklarida jamoat joylarida mast holda bo`lish, yalang`och yoki ochiq
cho`milishi,   kiyimlari   bilan   cho`milishi   ta'qiqlanadi,   boshqa   ch е klovlar   ham   mavjud.   Qoidani
buzganlar qamoqqa qamaladi, jarima undiriladi va hattoki kaltaklanadi. 
Diniy ch е klovlar ovqat turlariga ham ko`yilgan. Diniy ch е klovlarga ko`ra, musulmonlar
va yahudiylar cho`chqa go`shti va u aralashgan mahsulotlarni ist е 'mol qilishmaydi. Diniga qattiq
amal   qilgan   yahudiylar   diniy   qoida   va   udumlarga   rioya   qilib   tayyorlangan   maxsus   taomlarni
talab qilishadi. Nafaqat taom turlari, hatto, ko`ngil ochish turlarini ch е garalaydigan to`siqlar va
davrlar   o`rnatishadi.   Bularning   hammasi   aholining   alohida   guruhlari   uchun   turistik   mahsulotni
loyihalashtirishda hisobga olinishi kerak. Aytib o`tish kerakki, ko`p millatlar cho`chqa go`shtini
ist е 'mol qilishni istashadi, buni ham inobatga olib qo`yish kerak. 
Diniy parh е z (toza) taomlar alohida bahoga va oldindan k е lishilgan asosda ta'minlanadi.
Hamma umumiy ovqatlanish tashkilotlari ham bunday tur taomlarini ta'minlay olishmaydi. Agar
bu   talablarni   hisobga   olgan   holda   butun   guruh   tashkil   etilsa,   parh е z   taomlar   tayyorlovchi
musulmon  va  yahudiylar  uchun  maxsus   r е storanlar  ochishga  to`g`ri  k е ladi.  Bilib  olish  kerakki,
yahudiyning stoliga bir vaqtning o`zida go`sht va sut mahsulotlarini yoki ularning aralashmasini
qo`yib   bo`lmaydi.   Turistik   sayohatni   tashkil   etishdagi   bunday   talablar   jiddiy   to`siqlar   bo`lib
xizmat qilishi yoki turning va ovqatlantirish xizmatining qimmat bo`lib k е tishiga sabab bo`lishi
mumkin. 
  ХУЛОСА  
Sayoat   va   turizm   tushunchasi   xamda   ularning   tarixiga   oid   ma'lumotlar
berishga xarakat qildik. Shuni ta'kidlab o`tish lozimki, ilk sayohat va sayohatchilar
uzoq   o`tmishga   borib   taqaladi,   shu   bois,   xorijiy   davlatlardagi   ilk   sayohatchilik
tarixi   va   unda   ishtirok   etgan   sayohatchilar,   yurtimiz   tarixida   vatandoshlarimiz
tomonidan   olib   borilgan   sayohatlarga   asosiy   e'tiborni   qaratdik.   K е lgusidagi
ishlarimizda   ulkamizdan   е tishib   chiqqan   ilk   sayohatchilar   va   ularning   faoliyati
haqida   yanada   yangi   ilmiy   ma'lumotlar   tuplashimiz   kerak   buladi.   Shuningd е k,
xorijga   chiqkan   va   xorijdan   k е lgan   sayyoxlar,   safar   davomida   ularning   orttirgan
tajribalari,   ma'naviy   yutuqlari   haqida   faktik   ma'lumotlarni   o`rganishimiz   va
o`rgatishimiz lozim. 
Turizm   haqida   gapirganda   bizda   shunday   bir   fikr   mujassam:   Nima   uchun
Tomas   Kukni   turizmni   asoschisi   d е moqdamiz?   Kukning   qilgan   ishi   sayohatni
tashkiliy   jihatdan   boshqarganidir.   Ho`sh,   bizda   o`tmishda   ota   -   bobolarimiz
sayohatni  tashkiliy jihatdan boshqargan emaslarmi? Muborak Xaj  ziyoratlari  yoki
"Buyuk ipak yo`li"da ishtirok etishni hohlagan savdogarlarni boshini qovushtirgan,
barcha   masalalarning   tashkiliy   tomonlarini   o`z   zimmalariga   olgan   boshchilar
bo`lmaganmi?   Bo`lgan,   albatta.   Endigi   vazifa   ana   shu   vatandoshlarimizni   izlab
topish, ularning nomlarini sayohatchilik ilmida qoldirishdir. 
Turist   turizmning   yuragidir,   u   bo`lmasa   turizm   ham   bo`lmaydi.   Shu   bois,
turistlarni  ko`proq  jalb  qilish   hamon  dolzarb  masala  hisoblanadi. Turistlarni  izlab
topish,   ularning   his   -   tuyg`ularini   o`rganish,   kerakli   shart   -sharoitlarni   yaratib
berish,   hordiqlarini   ko`ngildagid е k   tashkil   etish   -   bularning   bari   bir   maqsadga
qaratilishi kerak. Turistning irqi, millati, jinsi, yoshi, tili va dini o`rganilib qaralishi
lozim.   Uning   huquqlari,   burchlari   va   erkinliklari   haqida   ham   puxta   bilimga   ega
bo`lish shart. 
 
 
 
 
 
   
 
 
 
 
Фойдаланилган   адабиётлар   рўйхати  
1. Ў збекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни. Т . 1999й. 
2.Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари. -Т.: Адолат,2000. 
3. Ў збекистон Республикаси Президентининг ”Буюк Ипак йўли”ини қайта тиклашда 
Ў збекистон   Республикасининг   иштирокини   авж   олдириш   ва   республикада   халқаро
туризмни   ривожлантириш   борасидаги   чора   –тадбирлар   тўғрисидаги”   ПФ-1162   сонли
фармони. //Халқ сўзи, 1995.3- июнь.
4. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Ўзбектуризм”   МКсининг   ташкил
топиши”   тўғрисидаги   ПФ-447   сонли   фармони.   27   июля   1992   йил.   //Халқ   сўзи.1992.   27
июль. 
5. Ў збекистон   Республикаси   Олий   Мажлисининг   "Ўзбекистон   Республикаси   солиқ
кодекси" ва унда туризм соҳасига оид имтиёзлар тўғрисидаги қарори. Халқ сўзи // 1997йил
24-апрель 
6. Каримов   И.   2012-йилнинг   асосий   якунлари   ва   2013-йилда   Ўзбекистонни
ижтимоийиқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар 
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси 18.01.2013 йил 
7   Каримов   И.   Инсон,   унинг   ҳуқуқи   ва   эркинликлари   ҳамда   манфаатлари   –   энг   олий
қадрият. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси   13   йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимда   2005   йил   7   декабрда
сўзлаган маърузаси. 
8. Каримов И. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш,
мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. – Т: Ўзбекистон, 2005 -92 б. 
9. Каримов   И.   “Биз   танлаган   йўл   демократик   тараққиёт   ва   маърифий   дунё   билан
ҳамкорлик йўли”; “Ўзбекистон” 2003й -318б. 
10. Норчаев А. Н, «Халқаро туризм» Дарслик Т: «Тошкент» 2009. -152 б. 
11. Эшназаров М Халқаро туризмда сиёсатни шакллантириш: “Дарслик” 2009. 147б. 
12. Алимов Қ.А, Б.Б. ХоловТуризм инфратузилмаси Тошкент, 2011 -167б. 
13. “Ўзбектуризм” МК маълумотлари 2011 йил 
14. БТТ маълумотлари 2011 йил 
 
Интернет сайтлари 
www    .   peugeotufa    .   ru      – цены услуг  www.interunion.ru
– туристские ассоциации 
www    .   world    -   tourism    .   org      – Всемирная туристская организация  www    .   tag    -  
group    .   com      – Консультативная группа по вопросам туризма(TAG)  www    .   e   -  
tours    .   ru      – деловые туры, выставки, конференции  www    .   travel    -   library    .   com      – 
Электронная библиотека путешествий

РЕЖА:

Kириш 

 

I-БОБ Туристик бозорда туризм тушунчаси ва шаклланиш тарихи 

1.1. Туризм индустриясида илк саёҳатчилар ва саёҳатчилар тарихи 

1.2. Turizm tushunchasi, uning boshlanishi, shakllanishi va tarixi 

II-БОБ Туризм индустриясида турист тушунчаси ҳамда уларнинг мақсад ва вазифалари 

2.1. Туризмда тurist tushunchasining ta'rifi 

2.2. Turistning maqsadlari 

2.3. Туризм бозорида тuristning huquq va majburiyatlari 

ХУЛОСА Фойдаланилган адабиётлар рўйхати