Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 3.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Шаҳрисабз шаҳрининг ўрта асрлар даври моддий тарихи. (археологик манбалар асосида)

Купить
Шаҳрисабз шаҳрининг ўрта асрлар даври моддий тарихи. (археологик манбалар асосида) БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 1 МУНДАРИЖА КИРИШ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 3-9 I - БОБ Кеш-Шаҳрисабз воҳасининг ўрта асрлар даври шаҳарларининг ўрганилиш тарихи 1.1. Кеш-Шаҳрисабз воҳасининг ўрта асрлар даври шаҳарлари тўғрисида ёзма манбалар таҳлили..................... 10- 19 1.2.Шаҳрисабзнинг археологик ўрганилиши…………..... 20- 33 II - БОБ Кеш-Шаҳрисабз воҳасининг ўрта асрлар даври шаҳарлари шаклланиши ва тараққиёти 2.1.Кеш-Шаҳрисабз ҳудуд и да шаҳарсозлик маданиятининг шаклланиши...………….............................. 34- 50 2.2. Кеш-Шаҳрисабзнинг моддий ва маданий ҳаёти.......... 51- 64 ХУЛОСА .................................................................................................. 65- 67 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ........................ И.А.Каримов ташаббуслари билан Республикамиздаги қадимий шаҳарларнинг юбилейлари кенг миқёсда нишонланиб келинмоқда. Қашқадарё воҳасининг қадимий пойтахт шаҳри буюк соҳибқирон Амир Темур туғилиб, вояга етган гўзал Шаҳрисабз ўтмишда Кеш деб аталган. Кешнинг дастлабки тарихий ўрни ҳисобланадиган Сангиртепа, Узунқир, Подаётоқтепада олиб борилган археологик тадқиқотлар Шаҳрисабзнинг ёши 2700 йилдан ошганлигини исботлади. Шаҳарнинг 2700 йиллиги 2002 йилда кенг нишонланди. ”Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ”. 1 “Биз халқни номи билан эмас, балки маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихининг таг-томиригача назар ташлаймиз” - деб таъкидлаган эди Президентимиз И. Каримов. 2 Дарҳақиқат тарих бу келажакни яратиш учун замин бўлиб, уни тадқиқ этиш ва ўрганиш лози босқинларини бошидан кечирди, кўплаб талафотлар кўрди. Кешнинг темурийлар даври архитектура ёдгорликлари қад ростлаб турган марказий қисмига ЮНЕСКО томонидан бутун инсониятнинг маданий мероси мақоми берилган ва муҳофазага олинган. Кеш шаҳарсозлигида Темур қурдирган Оқсарой, Дорус-саодат, Улуғбек қурдирган Кўкгумбаз, Гумбази сайидон масжиди, ХV-ХVI асрларга мансуб Чорсу, Чубин мадарасаси мажмуи, Карвонсарой ва бошқа ноёб ёдгорликлар ватанимиз тарихини кўз-кўз қилиб келмоқда. Мустақиллик йилларида шаҳарга эътибор янада кучайди. Президентимиз ташаббуси ва ёрдами билан буюк Амир Темурга Оқсарой ёнида улуғвор ҳайкал ўрнатилди. Унинг шарафига фавворалар, гуллар, ноёб буталар ва дарахтлар безаб турган майдон барпо этилиб шахар кўркига янада чирой кўшилди. Бу ерда юзлаб машҳур адиб ва уламолар, та Ўрта Осиё, умуман дунё тарихида рўй берган урбанистик (шаҳарсозлик) жараёнлар хусусида турли даврларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижаларини таҳлили этиш ва қиёслаш бу жараённи чуқур ва ҳар томонлама таърифлаш имконини беради. Зеро, илк шаҳарлар тарихини асл манбаларга таянган ҳолда, археологик ва ёзма маълумотлар асосида таҳлил этиш жамиятда рўй берган қадимги тарихий - маданий жараёнларни англаб етиш беқиёс аҳамият касб этади. Мавзунинг долзарблиги. Шаҳрисабз Ўзбекистоннинг жанубий вилояти бўлмиш Қашқадарё воҳасининг юқори қисмида жойлашган бўлиб, Кеш ҳудудида қадимги даврлардан илк шаҳарсозлик маданияти ва ўзбек давлатчилигининг тарихий илдизлари шаклланган. Ўлканинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихини ўрганиш ҳаракатлари XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб, ўтган аср дав Ўтган асрнинг 20-йиллари А.Ю.Якубовский, В.Л.Вяткин, В.Динике ва Б.Н.Засипкинларнинг 5 тадқиқотлари Шаҳрисабз шаҳри меъморий обидалари ва шаҳар топографиясини тадқиқ этишдан иборат бўлиб, дастлабки илмий асосда ўрганишга қўйилган дастлабки қадам бўлган. 1930 йиллардан бошлаб, то 1960 йилларгача Кеш воҳасида бир қанча археологик тадқиқотлар ишлари олиб борилди. Бу даврда воҳани асосан, Я.Ғ.Ғуломов, С.К.Кабанов, Т.М.Мирғиёзов В.Л.Воронина, Г.Н.Гачанов, М.Е.Массон, Г.А.Пугаченкова, О.А.Сухарева 6 каби тадқиқотчилар Қашқадарёнинг юқори оқими ҳудудида археологик кузатиш ва қазишма ишлари олиб бордилар. Кеш воҳасини махсус археологик тадқиқотлар воситасида ўрганиш, асосан 1963 йилдан, М.Е. Массон томонидан Кеш археологик топографик экспедицияси ташкил этилгандан кейин бошланди. КАТЭ фаолияти 196 тадқиқотчилар Қашқа воҳасининг кечмиши ва қадим маданияти ҳақида фанга сезиларли янгиликлар олиб кирдилар. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги йилларида воҳани археологик ўрганишнинг янги босқичи бошланади. Бу даврдаги тадқиқот ишлари қисман археологик қазиш ишларини олиб бориш билан биргаликда маълумотларни танқидий таҳлил қилиш ва янгича методологик ёндашувдан бассейна Кашкадарьи // из материалов искусствоведческой комплексной экспедиции института искусствоведения АН Уз ССР, 1961г. В кн.: Искусство зодчик Узбекистана. Т 1, - Т.: 1962.; Крашенинникова Н.И. Разрез крепостной стены древнего Кеша. // ОНУ – Т.: 1968, №8.; Прошлое Китаба // Вехи времен. Т., 1989. шу муаллиф. Два комплекса керамики II-I вв. до н.э. из нижних слоев Китаба // Археология Средней Азии. Сборник научных трудов Т иборат бўлиб, унинг натижасида шаҳарларнинг ёшини аниқлашга қаратилади. Бу даврда А.С.Сагдуллаев, Э.В.Ртвеладзе, А.А.Раимкулов, Р.Х.Сулейманов, П.Низаев, А.Тошев, М.Хасанов, О.Н.Лушпенко, Б.Аминов, Ў.Мавлонов, Н.Хушвақов, Б.Мамадалиев, А.Омельченко, В.Шестернев, Х.Т.Султанов 8 каби тадқиқотчилар археологик изланишлар олиб бордилар. Ҳозирги кунда ҳам Кеш-Шаҳрисабз воҳасида археологик қазув ишларини давом эттирмоқда. Битирув малакавий ишнинг мақсади. Тадқиқот ишининг мақсади Шаҳрисабзнинг ўрта асрлар даври шаҳарсозлик маданиятини очиб беришдан иборат бўлиб, мазкур даврларга оид археологик ёдгорликларда амалга оширилган археологик тадқиқот ишлари натижасида тўпланган бой тарихий маълумотларни чуқур илмий таълил қилиш ва уларни ўрта асрлар даври муаллифлари ёзиб қолдирган ёзма манба маълумотла – ўрта асрлар даври ёзма манба маълумотларини чуқур илмий таҳлил қилиш; – ХХ асрнинг биринчи ярмида амалга оширилган археологиктопографик тадқиқот ишларининг натижаларини баён қилиш ва илмий таҳлил қилиш; – ХХ асрнинг иккинчи ярмида амалга оширилган археологик тадқиқот ишлари натижасида тўпланган бой ашёвий манбалардан ташкил топган илмий нашрлар маълумотларини илмий таҳлил қилиш; - мустақиллик даври археологик илмий изланишлар натижаларини баён қилиш ва уларни янги илмий ғоявий қарашлар ҳамда методологик асосларда илмий таҳлил қилиш; – Кеш-Шаҳрисабзда амалга оширилган археологик тадқиқотларни замонавий илмий қарашлар асосида талқин қилиш. Битирув малакавий ишнинг янгилиги. Кеш воҳасининг ўрта асрлар даври шаҳарсозлик маданияти масалаларини ёритиб беришдан иборат бўлиб, унда ўрта асрлар да Кеш воҳаси тўғрисидаги дастлаб маълумотлар Алексанадр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юришлари даври тафсилотлари билан боғлиқ. Афғонистон ҳудудидан топилган оромий тилида битилган ҳужжатда Киш шаҳри тўғрисида маълумот келтирилган. 9 Антик даври юнон рим муаллифларининг асарларида келтирилган Наутака ўлкаси айрим тадқиқотчи олимлар (Э.В.Ртвеладзе, А.С.Сагдуллаев) томонидан Кеш воҳаси билан қиёсланади. Наутака (Навтака) филалогик жиҳатдан “янги қурилиш”, “янги жой” деб таржима қилинади. 10 Тадқиқотчи Франц Грене “Наутака” топонимини “nava-taka” – “тўққиз дарё диёри” деб изоҳ беради. Самарқанддан темир дарвозагача Жом, Подаёқтепа, Калтаминор ва Оқработ орқали ўтган. Улар ўз навбатида тўққизта дарё (шимолдан жанубга Қумдарё, Аёқчидарё, Қашқадарё, Оқсув, Танхоздарё, Қизилдарё, Лангар, Катта Ўрадар Кеш номи билан келтирилган бу вилоят ҳудуди Зарафшон тизма тоғининг жанубий ёнбағрларидан бошланиб, ҳозирги Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Ғузор ва Ўрадарё воҳаси ерларини ўз ичига олганлиги қайд этилган. Унинг маркази Шаҳрисабз-Китоб воҳасидан иборат бўлган. Мусулмон ёзма манбаларида Кеш номи даставвал VII аср охири VIII аср бошларида қўлланилган бўлиб, уларда шаҳарнинг уч хил: Каш, Киш ва Кеш шакли келтирилади. Тангалардаги сўғдча матнларда бу сўз доим унлисиз КS шаклида берилади. Илмий адабиётда ва таомилда Кеш номи қарор топган, бироқ бу топонимнинг тўғри номи Киш ёки Кисс ҳам бўлиши мумкинки, Йоқут айнан шу атамани Ибн Мукулга (ваф. 1080-1081) суянган ҳолда илгари сурган. 14 Хитойчада қисқа Цзюйша-Кюйша билан бир қаторда Цюйшуана шаклидаги тўлиқ ёзуви ҳам учраши бежиз эмас. 15 Бу икки шак иморатлари, - деб ёзади ал-Мақдисий, - Бухородаги каби лой ва ёғочдан қурилган”. 18 Араб муаллифлари, энг аввало, шаҳарнинг топографияси ва тарихига, шунингдек асосий дарвозаларининг сони ва жойлашувига, суғориш манбалари - дарёлар, каналлар, ерларнинг ҳосилдорлиги, йирик аҳоли манзилгоҳлари оралиғидаги масофаларга эътибор қаратишади. Жумладан, Кеш-Насаф, Кеш-Ғузор-Термиз, Насаф-Бухоро ва бошқа йўналишлардаги карвон йўлларининг тафсилотлари келтирилади. Кеш вилояти Зарафшон тоғларидан Ғузордарёгача бўлган ерларни қамраб олган бўлиб, ривожланган ўрта асрлар даври муаллифлари келтирилган ёзма манба маълумотларга кўра 16 та рустоқлик-туманлардан ташкил топган. Ибн Хавқал ва ал-Мақдисий томонидан келтириладиган Кешнинг таърифи Эски Кеш (Китоб) ва Янги Кеш (Шаҳрисабз)га тўғри келади. Эски Кешни шишасозлик, нонвойлик, қандолатчилик тараққий этган. Шунингдек Кеш ўзининг қизил тузи билан ҳам машҳур бўлган. 20 Шаҳарнинг гуллаб-яшнаган даври VII асрнинг биринчи ярмига тўғри келиб, бу даврда Кеш Сўғднинг (Қашқадарё ва Зарафшон водийлари) пойтахтига айланди. Ёзма манбалар ва нумизматик манбаларда ушбу даврда Кешни бошқарган учта ҳукмдор Дичже, Шишпир, Ахурпат тўғрисида маълумот берилади. 21 Ибн Хавқал томонидан “ташқи шаҳар” сифатида таърифланган Шаҳрисабз ўрнидаги шаҳар узоқ давр мудофаа деворларисиз қолиб кетган. Ибн Хавқал Кеш Қўрғони ва унинг ички қисми вайронага айланганлиги ҳамда ташқи мадинада аҳоли яшаши тўғрисида гапирар экан, “Кеш ҳукмдори қароргоҳи мадина ва рабоддан ташқарида, “ал-Мусалло” номи билан маълум бўлган жойда жойлашган”лигини махсус таъкидлаб ўтади. Шу тариқа, X а бошланган дарё шаҳарнинг жанубида оқади, яна бир дарё - Асруд; Қашқруд рустоқидан бошланиб, шаҳарнинг шимолида оқади”. 23 Араб - форс манбаларида бу номнинг уч хил шакли: Кишш, Кисс ва Кашш қабул қилинган. Ас-Самъаний XII асрнинг биринчи ярмида Кеш ҳудудида ўн икки кун бўлиб, Кеш талаффузда Кашш шаклида тарқалганлигини аниқлади. Йоқутнинг таъкидлашича Кисс шаҳарнинг арабча талаффузи. Йоқутнинг маълумотига кўра XI асрда маҳаллий аҳоли орасида Киш шаклида талаффуз қилинган. Беруний Каш маҳаллий шакл, Кас эса форсий шакл деб айтган. 24 Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий (839-923)нинг “Тарих аррусул ва-л-мулук” (Тарихи Табарий) асаридир. У қадимдан то 915 йилгача бўлган тарихий воқеалар баёнини, жумладан, Ўрта Осиёнинг VII-IX асрлар тарихини ўз ичига олади. 25 Мазкур манбада Кеш (Шаҳриса ёнидан дарё оқиб ўтиши, иқлими иссиқлиги, мевалар мўл-кўллиги таъкидланган. 26 X асрда номаълум муаллиф томонидан форс тилида ёзилган “Худуд- улолам” асарида шаҳарнинг шаҳристон, кўҳандиз ва рабоди борлиги, унинг ёнидан оқиб ўтувчи дарё сувидан деҳқончилиқаа фойдаланилиши, яқинидаги тоғлардан туз ва бошқа қазилма бойликлар қазиб олиниши ёзилган 27 . Абубакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахийнинг (899-959) “Бухоро тарихи” (943-944 йилларда ёзилган) номли асарида, асосан, Бухоронинг ўрта асрлардаги тарихи ҳақида ҳикоя қилинсада, айни пайтда Мовароуннаҳрда кечган тарихий воқеаларга ҳам ўрин берилган. Шу муносабат билан Кеш шаҳри ва вилояти ҳам бир неча марта эслатиб ўтилади. Чунончи, Суғд, Кеш ва Нахшабдан 120 минг кишилик қўшин йиғилиб, арабларга қарши жангга шайлангани, Кеш ва Нахшабдан катта лаш маҳаллий аҳоли шаҳар номини “Кишш” шаклида талаффуз қилади, дейилади. Кеш вилоятида эса ўнта қишлоқнинг номи ва ўрни қайд этилган. Куръон, ҳадис ва фиқҳ соҳаларининг етук олимларидан Абулмуҳаммад Абдулҳамид ибн Хумайд ал-Кеший (ваф. 863) исми ҳам эслатилган 30 . Ёқут ал-Хамавийнинг (1179-1229) “Муъжам ал-булдон” асарида Кешнинг арабча талаффузда “Кис” шаклида ёзилгани таъкидланиб, унинг ва атрофидаги қишлоқлар ҳақида қисқача маълумотлар берилган. 31 Мўғуллар истилоси даври манбаларида Кеш ҳақида маълумот кам учрайди. Ушбу даврда ёзилган Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонгушой”, Ибн ал-Асирнинг “Ал-комил фит-тарих”, Рашидаддин Фазлуллоҳнинг “Жомеъ аттаворих”, Ибн Баттутанинг “Туҳфат ан-нузор” асарларидан шаҳар тарихи ҳақида айрим маълумотлар олиш мумкин. Уларга асосланган ҳолда, мўғуллар босқини чо йиллар давомида ёзилган ва Амир Темур салтанати тарихи акс этган дастлабки мукаммал асар бўлиб, унда Шаҳрисабз номи XIV асрнинг 60йилларидан бошлаб учрайди. Унда Туғлуқ Темурхон фармони билан Шаҳрисабз ва унга ёндош ҳудудлар Жайҳун (Амударё) гача Амир Темурга мулк қилиб берилганлиги, кейинчалик унинг мўғулларга қарши ҳаракатлари, Кеш худудида Амир Хусайн билан олиб борган ҳарбий ҳарактлари билан биргаликда Соҳибқироннинг Шаҳрисабзда амалга оширилган улкан қурилиш ва ободончиликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. 32 Кеш тўғрисидаги маълумотлар элчиларнинг ҳам назаридан четда қолмаган. Руи Гонсалес де Клавихонинг “Самарқандга Темур саройига қилинган саёҳат кундалиги” 1403-1406 йилларда Испания қиролининг элчиси сифатида Самарқандга ташрифи чоғида ёзилган сафарнома. “Кундалик”да Кеш (Шаҳр ҳашаматли бинолар - Оқсарой кўшки, Доруссиёдат, кўплаб мадраса, хонақоҳ, работ, ҳовузлар, боғ-роғлар бунёд этилганлиги тўғрисида ҳам ёзилган. “Зубдат ат-таворих” асарининг яна бир қимматли томони, унда Амир Темурнинг шажараси ҳақида, айниқса, Кеш (Шаҳрисабз)да яшаган Корачор нўённинг фарзандлари ва уларнинг кейинги авлодлари хусусида муҳим тафсилотлар мавжуд. Мазкур манбада Амир Темур вафотидан сўнг Самарқанд тахтини эгаллаган Халил Султон билан Мирзо Султон Хусайн ўртасида 1405 йили Кеш вилоятида содир бўлган муҳораба ҳақида ҳам ҳикоя қилинган. 35 Шарафиддин Али Яздийнинг (ваф.1454) “Зафарнома” 36 асарида ҳам Шаҳрисабзга оид тарихий маълумотлар ҳам анча батафсил берилган. Амир Темурнинг шу шаҳар яқинида туғилиб, ўсиб-улгайганлиги, сўнгра мўғуллар истилосига қарши курашлари, Амир Ҳусайн би ўлкада жанг-жадалларнинг асосий қисми Кеш ва унинг яқин атрофларида юз берганлиги воқеалари муфассал баён қилинган. Кўп тадқиқотчилар Каш топонимини Қашқадарё водийсидаги Кеш билан айнан бир жой деб ҳисоблашади. В.П. Луконин эса бу жой Қошғар бўлиши мумкин деб ҳам тахмин қилади 39 . Ўрта аср тарихшунослари ва географларининг асарларида Кеш ҳақида маълумотлар кам бўлса-да, уларда воҳа жуда серҳосил, табиий бойликларга бой бўлганлиги, унда кўплаб қишлоқлар ва рустоқ марказлари шаҳарлар борлиги таъкидланади. Ёзма манбалар маълумотлари археологик тадқиқотлар натижалари билан биргаликда ушбу давр тарихий-маданий жараёнларини баҳолаш имконини беради. 40 39 Луконин В.Г. Культура Сасанидского Ирана. М., 1969, с. 126. 40 Қадимги Кеш-Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар. Т., Шарқ, 1998. 74-бет. 19 1.2. Шаҳрисабзнинг археологик ўрганилиши. Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихи ва маданиятини ўрганишга бўлган қизиқиш XIX асрнинг иккинчи ярмидан ўлкани чор Россияси ҳукумати босиб олгандан сўнг бошланади. Шаҳрисабзга дастлаб ташриф буюрган табиатшунос А.А.Кун 41 (1870 йил), Туркистон ҳаваскор археологлар тўгараги аъзолари В.Н.Литвинов (1895-1910 йиллар), И.А.Кастанье (1916 йил) сураткаш Г.Е.Кривцов, топограф Н.Ф.Ситняковский, ёзувчи В.В.Крестовский бу шаҳарда ўзлари кўрган меъморий обидалар тўғрисида умумий маълумотлар қолдиришган холос. 1874 йил Н.А.Маев Шаҳрисабзга ташриф буюриб, асосий эътиборни меъморий обидаларга, айниқса Оқсарой харобаларига қаратади. У Китоб ва Шаҳрисабзни ягона девор (чим) билан мустаҳкам ўраб олинганлигини таъкидлайди. 42 1882 йил декабр ойида Турки тахминий локализацияси берилиб, Искифагн ва Субах – ҳозирги Ғузор ҳудуди, Науқад-Қурайш эса Қорабоғ (Қамаши тумани) ҳудудлариги тўғри келишини таъкидлайди. 44 XX асрнинг 20-йилларидан бошларидан бошлаб воҳа тарихини ҳаваскор- коллекционерлик мазмунидаги фаолиятидан илмий асосдаги тадқиқот даражасига кўтарилади. Айниқса, Шаҳрисабзнинг Ўрта Осиё қадимий ва санъат ёдгорликларини ҳимоя қилиш комитети (Средазкомстарис) томонидан муҳофазага олинган меъморий обидалари шарқшунос олимларни ўзига жалб қиларди. Бу ишларнинг натижаси сифатида шаҳар обидалари алъбоми яратилди. 1925 йилда Шаҳрисабзга В.В.Бартолъд, ВА.Вяткин, санъат тарихчиси Б.Денике, немис санъатшуноси Э.Кон-Винерлар келишди. Туркистон Шарқшунослик институти талабаси А.Е.Миджи Рус география жамиятининг Тошкентдаги Туркистон бўлими этно архитектура институтининг махсус бригадаси уларнинг тарҳини ўлчайди ва шаҳарнинг батафсил режаси яратилиб, унга барча маҳаллалар киритилди. 48 1942 йилда М.Е.Массон ва Г.А.Пугаченкова билан бирга Шаҳрисабзни тарихий-топографик ва меъморий жиҳатдан ўрганиш мақсадида экспедиция уюштиришиб, шаҳарнинг тузилиши ва меъморий ёдгорликлари тўғрисида кенг илмий маълумотлар беришади. 49 1942 йилдаёқ М.Е Массон ва П.А. Пугаченковалар илк ўрта асрларда Кешдан жануброқда, ҳозирги Шаҳрисабз ўрнида янги шаҳар вужудга келиб, шакллана борганлиги ва у ҳам Кеш деб аталганлиги тўғрисида фикр билдирган эдилар. Лекин, уларнинг фикрича, бу ерда шаҳар фақат ХII асрдан кейин шаклланган. С.К. Кабанов Шаҳрисабз ўрнида шаҳар шаклланишини IХ- Х асрларга оид деб ҳисоблайди. Тадқиқотчи М.Е.Массоннинг фикрига кўра Шаҳриса бошланган. 55 Шаҳарнинг гуллаб – яшнаган даври айниқса, VII асрнинг биринчи ярмига тўғри келиб, бу даврда Кеш Сўғднинг (Қашқадарё ва Зарафшон водийлари) пойтахтига айланади. Бу маълумотлар IX асрда ал- Ёқубнинг маълумотларида ҳам учрайди. 53 Ёзма манбалар ва нумизматик манбалар маълумотлари ушбу даврда Кешни бошқарган учта ҳукмдор – Дичже, Шишпир, Ахурпат тўғрисида маълумот беради. 54 776 йилдан бошлаб Кеш ва унинг атрофлари Муқанна бошчилигидаги қўзғолон марказига айланади. Ушбу қўзғолонни бостириш жараёнида шаҳар вайрон этилади ва IХ асрга келиб тушкун бир аҳволга келиб қолади. Бу ерда (Китоб ўрнида) ХVIII асрга қадар шаҳар ҳаёти издан чиққан. Ушбу воқеаларни М.Е.Массон ва Н.И.Крашенинниковалар илк ўрта асрлар Кеши билан боғлайдилар. Шаҳрисабз ўрнида шаклланган савдо ҳунармандчилик марка АбуМуслим буйруғи билан қатл қилинган бўлиб, ат-Табарийнинг гувоҳлик беришича, ушбу вақтда араблар Кешда катта ўлжа қўлга киритадилар. Халифалик ноибларининг Суғдда амалга оширган ва маълум мақсадларга йўналтирилган сиёсати бир вақтлар кучли бўлган Кешнинг ижтимоий – иқтисодий аҳамиятини тубдан емирилишга, шу билан исёнчи шаҳар ва унинг мустаҳкам мудофаасини вайрон қилишга қаратилган эди. Шунинг учун бўлса керак, Ибн Ҳавқал томонидан “ташқи шаҳар” сифатида таърифланган Шаҳрисабз ўрнидаги қишлоқ узоқ давр мудофаа деворларисиз қолиб кетган. Х аср араб географлари ўша даврдаги Кешнинг тарихий топографиясига оид айрим маълумотларни келтирганлар. Ибн Ҳавқалнинг тавсифига кўра, Кеш кўҳандиз (ички қалъа), ҳисн (шаҳристон) ва рабоддан иборат бўлган. Шунингдек рабодга ёндош бошқа бир шаҳар ҳам бўлг Кабанов Кешнинг ташқи шаҳри ҳозирги Шаҳрисабз ўрнида бўлган, деб таҳмин қилади 57 . Бошқа баъзи тадқиқотчиларнинг фикри ҳам шундай 61 . Ибн Ҳавқал Кеш қўрғони ва унинг ички қисмининг вайронага айланганлиги ҳамда ташқи мадинада аҳоли яшашлиги тўғрисида гапирар экан, “Кеш ҳукмдори қароргоҳи мадина ва рабоддан ташқарида “алМусалла” номи билан маълум бўлган жойда жойлашган”лигини махсус таъкидлаб ўтади. Шу тариқа Х асрда арк ва Кеш ҳукмдори қароргоҳи Китоб шаҳристони (Кеш ички шаҳри) ва Шаҳрисабз (ташқи шаҳри)дан ташқари жойлашган. У ҳолда Кеш вилояти маъмурий маркази ҳам хукмдор қароргоҳи билан бир жойда, яъни “ал-Мусалла”да жойлашган, деган хулоса қилиш мумкин. В.В. Бартольднинг кўрсатмасига кўра шаҳар арки ва шаҳристони Х асрда харобага айланган. Олимнинг тахминича янги шаҳар Китоб ўрнига в тикламасликдан иборат эди. Шишпир ва Ахурпат даврига оид янги тангалар 1982 йилда ушбу сатрлар муаллифи томонидан топилган бўлиб, улардаги ёзувларнинг ўқилиши Э.В. Ртвеладзе томонидан амалга оширилган. IХ-ХII асрлардаги Кешнинг марказий шаҳри қайрда жойлашган? Археолог Н.И. Крашенинникова олиб борган тадқиқотлар Китоб ҳудудида IХ-ХII асрларга оид йирик шаҳар манзилгоҳларининг йўқлигини кўрсатади, бу турдаги манзилгоҳлар Шаҳрисабз ва Яккабоғ ҳудудларида нисбатан кўпроқ бўлган. Кешнинг VIII-ХII асрлардаги шаҳарлари етарлича ўрганилмаган, бу борада олиб борилган қазишмалар миқдори анча кам. Шурфлар ва кичик ҳажмли қазишмалар йўли билан Китоб ва Шаҳрисабз шаҳарлари ўрганилган. Археологик материаллар йиғилиб боргани сари улар тадқиқотчилар томонидан умумлаштирилди. Шунга қарамасдан Кешнинг мўғу В.А.Левина-Булатова, Оқсаройни - С.К.Кабанов тадқиқ қилди. Яккабоғ туманидаги Амир Муҳаммад ибн Аюқ мақбараси сағанаси ҳам ўрганилди. 59 Биринчи босқичида асосан Кеш воҳаси ҳудудидаги манзилгоҳларни археологик ўрганишнинг илк босқичи С.К.Кабанов 1946-1950 йилларда олиб борган қидирув тадқиқотлари билан боғлиқ бўлганди. Бир қатор туманларни, шу жумладан Китоб туманини ҳам ўрганиш мақсадида айланиб чиқишдан кўзланган асосий мақсад “синфлар пайдо бўлгунча амал қилган жамиятлар обидаларини” аниқлашдан иборат бўлган. 60 61 Лекин, Танхоздарё (Шаҳрисабз тумани) қуйи оқимидаги Жартепа ва Чироқчи яқинидаги Чоштепа манзилгоҳлари атрофидан топилган терма сопол буюмлар орасида антик даврга оид материаллар ҳам бор эди. Макрид атрофидаги Зарафшон тизма тоғи жанубий тармоқлари тадқиқи бу ерда Қўрғонтепа Киндиклитепа манзилгоҳида қазиш ишлари олиб борилди. Бу ерда мил. I-VI асрларга оид археологик материаллар қўлга киритилди. 64 С.К.Кабанов томонидан Қашқадарёнинг сўл соҳили бўйлаб Жангалтепа манзилгоҳида III-V асрлар мажмуаларини очиб берган кенг кўламли ишлар олиб борилди. Ўнг соҳил бўйлаб ғарб томон 1,5 км масофада аввалгиларга ўхшаш Кичик Қизилтепа археологик нуқтаи назаридан ўрганилди, бу ерда аверс томонида тахтда ўтирган Зевс, реверс томонида эса тик турган Геракл тасвирланган танга топилди. Сўнгги антик давр мажмуаларини ўрганиш натижасида С.К.Кабанов тадқиқ этилаётган минтақа маданий-тарихий Кеш вилоятига кирганлиги тўғрисида муҳим хулоса чиқариш имконига эга бўлди. 65 Иккинчи босқичида Кеш воҳаси ёдгорликларини археология нуқтаи назаридан ўрганиш 1963 йилда, М.Е.Массон томонидан Ўтган асрнинг 70-йиллари бошида КАТЭ обидалар рўйхатини ва археологик картани яратиш мақсадида Қашқадарё вилоятининг бешта туманини кенг кўламда режали текширишга киришди. 1972 йилдан Қамаши туманида иш бошланиб, ўрганилган антик даври археологик ёдгорликлар қатори сўнгги антик ва илк ўрта асрлар даврига Саритепа 1,2 манзилгоҳларини тадқиқ этади. 68 1975 йилга қадар воҳанинг ўрта асрларга оид Хўжабузруктепа, Ўликтепа, Қамайтепа, Ғишатепа, Кишмиштепалар тўғрисида илк маълумотлар мавжуд эди (улардан биринчи учтаси тўғрисида маълумотлар М.Е.Массон томонидан эълон қилинган). Яқин даврларгача Кеш вилояти шаҳарлари тўғрисидаги маълумотларимиз ушбу ёдгорликлар билан чегараланиб келмоқда эди. 69 1982 йилда ЎзМУ археологлари томонидан Баландтепа (Зиндонтепа)да олиб борилган тадқиқотлар натижасида т Яккабоғ туманида қазиш ишлари 1985-1986 йилларда ўрта асрларга оид бўлган Сариқтепада олиб борилди. 71 Шаҳар атрофида мил. VI-VII асрларга оид ибодат иншооти бўлган бино тадқиқ қилинди. 72 С.К.Кабанов ва В.Д.Жуковлар томонидан Чимқўргон сув омбори атрофида, 73 С.Б.Лунина ва Н.П.Столяровалар томонидан Қамаши туманида, 74 Г.Я.Дресвянская ва Д.В.Чунихинлар томонидан Яккабоғ туманида, 75 Н.И.Крашенинникова томонидан Ҳисор сув омбори минтақасида 76 олиб борилган археологик тадқиқотлар ўрта асрлардаги Қашқадарё воҳасидаги манзилгоҳларни ва моддий маданиятини тадқиқ этиш имконини берди. Илмий тадқиқот ишлари натижасида меъморий иншоотлар, терракота ва бошқа моддий манбалар асосида Шарқий Қашқадарё аҳолисининг ўрта асрлардаги диний қарашлари таҳлил қилинди. 77 XX асрнинг 70-80-йилларида Қашқадарё 1973 йилдан 90-йилларгача Ўзбекистон Маданият ва археология ёдгорликларини консервациялаш ҳамда таъмирлаш илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-қидириш институти йўли билан вақти-вақти билан иш олиб борилди. Шаҳрисабз меъморий ёдгорликлари Х.Т.Султонов томонидан археология нуқтаи назаридан кенг миқёсда тадқиқ қилинди. 78 1989-1992 йилларда Шаҳрисабз шаҳридан 20 км. шимоли-ғарбда XIV асрга оид “номсиз мақбаралар” мажмуи очилди. Бу мажмуа Амир Темур келиб чиққан барлос уруғи аслзодалари вакилларига тегишли бўлган мақбаралар ҳамда хонақоҳ типидаги иморатдан иборат эди. 79 Учинчи босқичида 1996 йилда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан ЎзР ФА Археология институти ходимлари Шаҳрисабз шаҳрининг марказий майдонида археологик қазишма ишлари олиб бордилар. 80 Қазишма майдонининг ҳажми 40х20 2001 йилда бир қанча археологик кашфиётлар қилинди. Қашқадарёнинг ўнг соҳили бўйлаб ўтказилган қидириш ишлари жараёнида Китоб шаҳридан 23 км шимоли-ғарбда, Оёқчисой водийсини ўрганиш чоғида бир қанча ғорлар топиб, текширилди. Иккита ғордан тош асри одами ҳаёт фаолияти қолдиқлари топилди. Бу ҳолат Кеш ҳудуди палеолит давридаёқ ўзлаштирилганидан далолат беради. Оёқчисойдан бироз нарида, қўшни Қуруқсой водийсида қизил бўёқ билан чизилган тасвирлар бўлган қояларга дуч келинди. Аввалги саҳифаларда қайд этилганидек, бу ерда ҳозирги аҳоли Сийпантош деб атайдиган, тош асрига оид нодир ибодатхона бўлган. 81 2006 йилда бу ҳудудда археологик тадқиқотлар яна йўлга қўйилди ва Оқсарой пештоқининг сақланиб қолган қисмидан тахминан 50 м шарқ томондаги майдонда кенг миқёсда археологик қазишма ишлари олиб б муҳим маълумотга эътибор бериш лозим. Ўрта Осиё шаҳарлари, жумладан, Самарканд, Бухоро, Хива, Термиз, Марв ҳақидаги ривоят-афсоналарда, Шаҳрисабз-Китоб воҳасининг илк шаҳар маркази энг қадимги ҳисобланади. Мавжуд афсоналар археологик маълумотларга мос келади. Шунга кўра, Наутака, Кеш, Шаҳрисабзнинг тадрижий тараққиёт даври 2700 йилдан кам эмас. Қадимги шаҳарсозлик маданияти анъаналари Шаҳрисабзда давом этиб, янги асосларда ривожланган. IX-X асрлар араб-форс тарихчилари айнан КешШаҳрисабзни тавсифлашган, бу даврда Китоб ўрнида, айрим тадқиқотчилар тахмин қилишганидек ички Кеш шаҳри жойлашиши мумкин бўлмаган, чунки Китобда на IX-X асрларда ва на ундан кейин шаҳар изи йўқ. Шаҳрисабзнинг бутун майдонида ҳамда уни ўраб турган девор атрофида ва ундан ташқарида IX-X асрлар қатлами қайд этилган. А йиллик даврга оид тошдан ясалган меҳнат қуролларининг топилиши бунга далолат беради. Шунингдек, яқинда Зарафшон тизма тоғлари этакларидан Китоб тумани ибтидоий қоятош суратларининг топилиши ҳам бу фикримизни тасдиқдайди. Қадимги Сўғдиёнанинг жанубий ҳудудларида жойлашган Қашқадарё воҳаси қадимий шаҳарсозлик жараёнлари тизимига киради. Бу тизимда Қарши воҳасининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Сўғд ҳақидаги нисбатан қадимги ёзма маълумотлар «Авесто»да, қадимги форс миххатларида, юнон-рим муаллифларининг асарларида сақланган. «Авесто»нинг Яшт қисмидан маълумки, Сўғдиёна вилоятларидан бири «Гава Сўғда» деб номланиб, мутахассисларнинг фикрича, у «Сўғд манзилгоҳи» деган маънони билдиради. Аммо бу жумлани «Сўғд манзилгоҳи» деб таржима қилиш анча мунозарали ҳисобланади. Чунки авесто ва сўғд тилида к ва Қашқадарёнинг шарқий қисми (Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари) ажратилади. Бу вилоятларнинг қадимги номдари Ксениппа ва Наутака қадимги давр тарихчилари асарларида эслатиб ўтилади 83 . Шаҳрисабз шаҳрида Амир Темур ва унинг авлодлари томонидан бунёд этилган тенгсиз меъморий обидаларга, қолаверса шаҳар тарихига қизиқиш 1870 йилларда подшо Россияси томонидан Туркистон генералгубернаторлиги ташкил этилгандан кейин бошланган. Шаҳрисабзга дастлаб ташриф буюрган табиатшунос А.Л. Кун (1870 йил), Туркистон ҳаваскор археологлар тўгараги аъзолари В.Н. Литвинов (1895-1910 йиллар), И.А. Кастанье (1916 йил) сураткаш Г.Е. Кривцов, топограф Н.Ф. Ситняковский, ёзувчи В.В. Крестовский бу шаҳарда ўзлари кўрган меъморий обидалар тўғрисида умумий маълумотлар қолдиришган холос. 84 Кеш тарихига илмий тарзда турар-жойлари ва масжидларини тадқиқ этиш ва уларнинг планларини олиш ишлари билан шуғулландилар. 88 1942 йилда М.Е. Массон ва Г. А. Пугаченковаларнинг Шаҳрисабз ҳудудида олиб борган тадқиқотлари туфайли шаҳар тарихини том маънода илмий жиҳатдан ўрганиш бошланди. 89 М.Е. Массон ва Г. А. Пугаченковалар шаҳарнинг тарихий топографиясини ўрта асрлар ёзма манбалари маълумотлари билан солиштириб, ёзма манбаларда тилга олинган Кеш шаҳри ҳозирги Китоб шаҳри ўрнидаги Қаландартепа ўрнида бўлганлигини исботладилар. Кейинги йиллардаги археологик қазишмалар бу илмий фикрларни тасдиқлашга хизмат қилди. 94 1946-1948 йилларда С.К. Кабанов Қашқадарёнинг юқори оқими ҳудудида археологик кузатиш ва қазишма ишлари олиб борди. 90 1948 йилда этнограф олима О. А. Сухарева Шаҳрисабзнинг шаҳар маҳаллалари ва гузарл экспедиция томонидан 1965-66 йилларда Қарши воҳасида ҳам кенг қамровли археологик тадқиқотлар ва кузатув ишлари амалга оширилди. 93 1982 йилда Тошктент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Ўрта Осиё архео логияси кафедраси профессорўқитувчилари, Қашқадарё археологик топографик экспедицияси (КАТЭ) аъзолари Шаҳрисабз шаҳрининг бир иечта жойида археологик қазишмалар олиб бордилар. Мана шу археологик тадқиқотлар даврида ушбу сатрлар муаллифига Оқсарой бош пештоқининг шимолий томонида сақланиб қолган Шаҳрисабзнинг шимолий мудофаа деворларида қазишмалар олиб бориш вазифаси юклатилди. Бу ерда мудофаа девори 10 м узунликда сақланиб қолган ва тадқиқотлар деворнинг шарқий қисмида уни кўндалангига кесиш эвазига солинган кесма усулида олиб борилди. Бу ерда девор қолдиқларининг майдонида археологик қазишма ишлари олиб бордилар. 100 Қазишма майдонининг ҳажми 40х20 м.ни ташкил этади. Қазишма майдонида турли ўлчамларга эга бўлган пишиқ ғиштлардан бунёд этилган пойдеворлар қолдиқлари топилди. Ушбу пойдеворларнинг умумий жойлашуви бу ердан кўча ўтганлиги тўғрисида маълумот беради. Унинг узунлиги 30 метрдан ортиқроқ. Унинг атрофида, кўчанинг икки тарафида уй-жойлар қолдиқлари мавжуд. Очилган меъморий қолдиқларнинг жануб томонида ер сатҳидан 2 м чуқурликда шарқдан ғарбга қараб оққан ва шимолий-ғарбга қараб оҳиста бурилган қадимий ариқ қолдиқлари топилди. Ариқнинг сақланиб қолган узунлиги 10 м. дан ортиқроқ, кенглиги эса 55 см. Ариқнинг икки ён деворлари 39,5-31х20-17х7-4 см, 21-23х21- 23х4 см ўлчамлардаги пишиқ ғиштлардан терилган. Ариқнинг ичидан ҳам маълум миқдорда со 2006 йилги қазишмалар даврида, яъни 1996 йил қазишма ўтказилган жойдан 200-250 м шимол томонда айнан мана шу даврга оид маданий қатламларнинг учраши бу ерда қорахонийлар даврида кенг майдонни эгаллаган йирик аҳоли пункти мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Бу аҳоли пункти ўрта асрларда ҳозирги Шаҳрисабз ўрнида қад ростлаган Кеш шаҳрининг харобаларими, ёки кейинчалик Кеш шаҳрининг барпо этилишига асос бўлган йирик қишлоқ қолдиқларими, ҳозир мана шу тўғрида, ҳамда Кеш шаҳрининг шаклланиши ва даврий ривожланиши тарихи тўғрисида қисқача фикр юритсак. Ҳозирги Китоб шаҳридан ғарбда, Зарафшон тизмасидан оқиб келувчи Шўробсой бўйида Подаётоқтепа, Узунқир ва Сангиртепа номли йирик археологик ёдгор-ликлар мажмуаси мавжуд. Бу ёдгорликларда салкам ўттиз йилдан бери археологик қазишма ишлари олиб борилади. кўрсатган деган фикр билдирсалар, бошқа олимлар бу ерда шаҳар XIV асрда пайдо бўлган деган фикрни олдинга сурадилар. 97 Х асрда Кешга ташриф буюрган араб сайёҳи Ибн Хавқалнинг шаҳарга берган таърифича, «Кеш «куҳандиз», «ҳисна» ва «рабод» дан ташкил топган. Ундан ташқари яна бир шаҳар «мадина» рабод билан туташиб кетган. Ички шаҳар куҳандиз билан биргаликда харобага айланиб кетган. Аҳоли ташқи шаҳарда яшайди. «Дар ал Имара», яъни ҳукумат уйи шаҳар ташқарисида, рабод эса ал Мусалла деган жойда, зиндон ва жомъе масжиди харобага айланган ички шаҳарда, бозорлар эса рабодда жойлашган. Шаҳарнинг барча иморатлари лойдан ва ёғочдан қурилган. Ички шаҳар деворларида қуйидагича номланган тўртта дарвоза бор. «Баб ал Ҳадид» - Темир дарвоза, «Баб Убайдуллоҳ» - Убайдуллоҳ дарвозаси, «Баб ал Қассарин» Тоза Ўрта асрлар сайёҳларининг бу маълумоларини Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарлари топографиясига тадбиқ этиб бу таърифлар ҳозирги Китоб шаҳрининг географик жойлашувига тамоман мос тушишини англашимиз мумкин. «Наҳр ал Қассарин» - “Тозаловчилар дарёси” номи билан аталадиган дарё бу ҳозирги Оқсув дарёси бўлиб шаҳарнинг жанубий дарвозаси яқинидан, иккинчи дарё «Наҳр Асруд» - Қашқадарё эса шаҳарнинг шимолий дарвозаси яқинидан оқиб ўтган. Араб сайёҳлари томонидан таърифланган ҳозирги Китоб шаҳри ўрнидаги Кеш шаҳрининг инқирозга учраши, унинг мадинаси ва аркининг бузилганлиги билан бошланган бўлса, бу жараён сомонийлар давридан бошланганлигини илғаш мумкин. М.Е. Массон Кешнинг инқирозга учраши сабабларини кўпроқ Муқанна қўзғолони билан боғлайди. Чунки бу қўзғолоннинг энг қайноқ нуқтаси мана шу шаҳар эди ва асрдан кейин пайдо бўлган. 100 Бошқа бир олимнинг фикрича, Шаҳрисабзнинг мудофаа деворлари Амир Темур томонидан бунёд этилган. 101 Ҳофизи Обрўнинг берган маълумотига кўра Амир Темур шаҳар деворларини қуришга киришганда бу ерда эски мудофаа деворларининг қолиқлари ҳали мавжуд бўлган. 102 М.Е. Массон ва Г. А. Пугаченковалар мана шу маълумотлар асосида шаҳар деворлари қурилиши Амир Темурнинг буйруғига асосан 1378-79 йилларда олиб бажарилган деган фикрни илгари сурадилар. 103 Бу фикрни деворларни археологик жиҳатдан тадқиқ этган бошқа мутахассислар гуруҳи ҳам қувватлайдилар. 104 Ш.С. Камолиддиновнинг фикрича, шаҳар деворлари XI-XII асрларда Қорахонийлар даврида қурилган бўлиши мумкин. Кеш (Китоб) дарвозаларидан бири Боб Баркнон деб аталган ва бу дарвоза шаҳарнинг жанубий-ғарбий қисмида бўлиб у халқининг бир вақтда намоз ўқиши учун шаҳар ичидаги жомъе масжидлари торлик қилганлиги, учун бундай иншоотларга эҳтиёж туғилган. КешШаҳрисабз ҳам йирик шаҳарга айланганлиги учун бу ерда ҳам намозгоҳ бунёд этилган. М.Е. Массон ва Г.А. Пугаченковаларнинг фикрларича, КешШаҳрисабз намозгоҳи XIX асрда фаолият кўрсатган намозгоҳ ўрнида, Китоб дарвозасидан (Оқсаройнинг рўпарасида) ярим километр шимолда, бу ерда жойлашган Баландтепа атрофида бўлган. 1980 йилларда Баландтепада зардуштийлик ибодатхонасининг қолдиқлари топилган, лекин бу ерда ўрта асрлар қатламлари йўқ. 106 Ушбу шаҳарда узоқ йиллар мобайнида археологик қазишмалар олиб борган З.И. Усманованинг фикрига кўра, Шаҳрисабз шаҳрига мўғуллар ҳукмронлиги даврида асос солинган. 107 Шунинг учун, Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида З.И. Усманова томонидан қ остида ҳам қадимийроқ бирор иншоотнинг қолдиқлари йўқ ва қатламли пахса деворни 1378-79 йилларда Темур томонидан қурилган девор деб ҳисоблаш мумкин». 108 З.И. Усманованинг бундай хулосага келишига Шаҳрисабз деворлари орасидан 1361-62 йилларда Хайр Пўлат томонидан Янги Саройда зарб этилган танга (пул)нинг топилиши асос бўлган. Шаҳрисабз мудофаа деворларидаги лентали пахса ичидан X-XIII асрларга оид археологик материаллар учраган. 109 Бу ўринда Ҳофизи Абрўнинг Амир Темур шаҳар деворларини қуришга киришганда бу ерда эски мудофаа деворларининг қолдиқлари мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотини яна бир марта эслаш жуда ҳам муҳим. 110 М.Е. Массоннинг фикрича, Амир Темур томонидан Шаҳрисабз ҳисорининг деворлари қурилаётганда Самарқанддаги каби эски шаҳар деворлари қолдиқларидан фойдаланилган бў ичида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида, ушбу масжид тахминан XII асрда пишиқ ғиштлардан бунёд этилган ва кейинчалик бузилиб кетган маҳобатли бир иморатнинг харобалари устига қурилганлиги аниқланди. 112 XII асрда пишиқ ғиштлардан бунёд этилган бу маҳобатли иморат қорахонийлар ёки XIII аср бошларида хоразмшоҳлар томонидан бунёд этилган ва мўғуллар ҳукмронлиги даврида вайронага айланган масжиднинг харобалари бўлиши ҳам мумкин. Пишиқ ғиштлардан қурилган маҳобатли масжид албатта жомъе масжиди бўлиши мантиқан ҳақиқатга яқин ва бундай катта масжидлар албатта йирик қишлоқларда ёки марказий шаҳарларда фаолият кўрсатадилар. Бу ўринда, шу пайтгача тадқиқотчилар назаридан четда қолаётган ғоятда муҳим жиҳатга - Кеш-Шаҳрисабз шаҳри мудофаа деворларининг қурилиш услубига эътибор қаратиш ло бошларига, Хоразмшоҳ Муҳаммад даврига тўғри келади. 114 1977-1979 йилларда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида олинган маълумотларга кўра, Самарқанд (Афросиёб) аркининг ташқи мудофаа деворлари XII аср охири XIII аср бошларида, яъни Хоразмшоҳлар ҳукмронлиги даврида тубдан таъмирланган ва унинг бутун периметри бўйлаб 6 м қалинликда лентали пахсадан мудофаа девори урилган (VIII-девор). Пахса қатламларининг қалинлиги мудофаа деворининг ҳамма жойида 15 см.ни ташкил этади. 115 Бундай қатъий тартибда қурилиш бошқа марказий шаҳарларлардаги таъмирлаш ишларида кўзга ташланмайди ва бу ҳолат Самарқанддаги қурилишлар махсус режа асосида олиб борилганлиги ва қатъий назорат қилинганлигидан далолат беради. Хоразмшоҳлар сулоласи даврида Самарқанд шаҳристонининг эски деворлари қайта тикланган, 11 ўзўзидан бу деворлар хоразмшоҳлар даврига оид эканлигини кўрсатади. Хоразмшоҳларни Мовароуннаҳрнинг марказий ҳудудларида давом этган қисқа вақт ҳукмронлиги ҳам уларга Самарқанд, Насаф ва Кеш шаҳарларида катта-катта қурилишларни ниҳоясига етказишларига имкон берган. 118 Хоразмшоҳлар сулоласи даврида Бухорода ҳам катта қурилишлар бўлган. Тамғочхоннинг буйруғи билан Бухоро шаҳри эски деворининг ташқарисидан девор урдилар (ҳижрий 560 - милодий 1164-1165 йй.), у ҳам вайрон бўлди. Олти юз тўртинчи йили (1207-1208 йй.) Хоразмшоҳ Муҳаммад ибн Султон Такаш Бухорони олди ва яна сиртдан девор уришга буюрди; иккала деворни янгиладилар. Олти юз ўн олтинчи йили (1219-1220 йй.) татар лашкари келиб Бухорони олди ва у деворлар яна вайрон бўлди“. 119 Хоразмшоҳлар сулоласи даврида бир қатор марказий шаҳарлар Бу усулда Хоразмшоҳлар даврида бунёд этилган ёки таъмирланган деворлар фақатгина Самарқанд, Бухоро, Насаф ва Кеш каби йирик шаҳарларидагина учраши, бундай пахса деворлар бу даврга оид қишлоқларда деярли қайд этилмаганлиги бу сулола даврида асосий эътибор, албатта, шаҳарларга, уларнинг мудофаа тизимларини мустаҳкамлашга қаратилганлиги ҳам фикримизни қувватлашга хизмат қилади. Қорахонийлар даври қатламлари билан доимо бирга сомонийлар даври пишиқ ғиштларининг учраши Шаҳрисабз шаҳри ҳудудида Сомонийлар сулоласи давридан бошлаб катта майдонни эгаллаган йирик қишлоқ шакллана бошлаганлигидан далолат беради, чунки Шаҳрисабзнинг мудофаа деворларида сомонийлар даври ғиштлари учрамайди. Лекин Сомонийлар даври қишлоғининг мудофаа деворлари бу ҳудудда учрамаган, чунки бу қишлоқ мудофаа девори билан ўр хилма-хил боғлар бўлган. Бу ердан Буюк Ипак йўлининг бир шаҳобчаси ўтганлиги учун шаҳар ва унинг атрофида кўплаб карвонсаройлар ва савдо расталари қурилади. Умуман олганда, Амир Темур Шаҳрисабз инфратузилмасини янгилаб, уни обод ва кўркам шаҳарга айлантиради. Шамсад-дин Кулол мозори олдига у ўзининг отасини ва яқинларини дафн этиб, бу ерда ажойиб мақбаралар ва масжид барпо этади. Айниқса, дунёга машхур, тенги йўқ Оқ саройни қурилиши Шаҳрисабз мавқеини янада оширади. 121 Оқ сарой, Клавихони ёзишича, Соҳибқирон қурдирган бинолар ичидаги энг маҳобатлиси бўлиб, у йигирма йилдан зиёд давр ичида қурилган. Испан элчиси берган ҳабарга караганда, бино ичидаги ҳовлининг кенглиги 300 қадам (тахминан 215 м атрофида) эди (Клавихо, 1990. С. 103). Биргина шу маълумотни ўзи, бино ўз замонасининг буюк иншо вақтларда Амир Темур иштирокида базмлар уюштирилган. Унда Соҳибқирон ўз яқинлари ва узоқ давлатлардан келган меҳмонлар билан ўтириб, суҳбат қурган ва дам олган. Кейинги йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар, ёзма манбаларда келтирилган маълумотларни тўғрилигини тасдиқлабгина қолмай, балки, уларни маълум даражада бойитди. Жумладан, юқорида тилга олинган сарой ҳовлисидаги ҳовузнинг баъзи-бир қисмлари очилди. Ҳовузнинг қирғоқлари ва ичи ранг-баранг мозаика плиталари билан жуда моҳирона қопланган. Ўз вақтида, кўп йиллар сув ичида турганлигига ва 500 йилдан зиёд ер остида ётганлигига қарамай, ушбу мозаика плиталари ўз ранги ва сифатини аввалгидек сақлаган. Сув билан боғлиқ ер ости коммуникациясини юқори даражадаги инженерлик тажриба асосида амалга оширилганлигига гувоҳ бўламиз, яъни бу 2.2. Кеш-Шаҳрисабзнинг моддий ва маданий ҳаёти. Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари узоқ вақтлардан бери шарқшунослар, археологлар, этнографлар диққатини тортиб келади. Уларнинг бир қисми ҳозирда емирилган шаҳар харобалари – археологик ёдгорликлар (тепа) шаклида сақланиб қолган бўлиб, ушбу харобалар остида кўҳна турар жойлар, ибодатхоналар, саройлар қолдиқлари яширинган. Иккинчи бир қисми эса ўз тараққиётида ривожланиш ва тушкунлик даврларини бошдан кечириб ҳозиргача етиб келган ҳамда меъморларнинг ўлмас асарларини сақлаб қолган ҳолда узоқ ўтмиш воқеалари борасида ҳикоя қилади. Қашқадарёнинг шарқий қисмидан ўндан ортиқ ўрта асрлар шаҳарлари қолдиқлари сақланиб қолган бўлиб, улар фикримизча, Кеш рустоқлари маркази бўлган. Ўрганилган ўрта асрлар шаҳарлари харобаларидан Чандароқтепа, Чимқўрғонте пойдеворли уй-қўрғон жойлашган. Ҳозир ҳам тепа харобаларининг баландлиги 15–20 метрга тенг. Ўрта аср тарихшунослари ва географларининг асарларида Кеш ҳақида маълумотлар кам бўлса-да, уларда воҳа жуда серҳосил, табиий бойликларга бой бўлганлиги, унда кўплаб қишлоқлар ва рустоқ марказлари шаҳарлар борлиги таъкидланади. Ёзма манбалар маълумотлари археологик тадқиқотлар натижалари билан биргаликда ушбу давр тарихий-маданий жараёнларини баҳолаш имконини беради. 124 Илк ўрта асрларда Сўғднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида Кеш муҳим ўрин тутган. Кеш бозорлари гавжум бўлиб, кешлик савдогарлар Сўғднинг шарқий колонияларида фаол иштирок этган. Кешда кумуш, бронза ва мис тангалар зарб этилиб, муомалада юрган. Шишпир даврида оғирлиги 5 грамм 25-26 мм ҳажмдаги ва оғирлиги 2,4-1,1 грамм 22-19 мм ҳажмдаги к жиҳатлари ҳақида ҳукм юритиш имконини берувчи бебаҳо маълумотлар қўлга киритилди, обидалар топографияси мавжудлиги эса уларнинг жойлашув хусусиятлари ҳамда қонуниятларини белгилаш имконини яратди. Кешнинг меъморий безаги ҳамда расмлари Чечактепа қалъаси топилмалари бўйича жуда яхши ўрганилган. Бу ерда монументал биноларнинг ичини меъморий безаш усуллари мажмуи тадқиқ этилди. Булар – ганч, нақш деталлари (акантлар, андоза ғишт); сувоққа босиб туширилган, деворда кетма-кет жойлашган доираларнинг уйма тасвири; биринчи ва иккинчи қурилиш даврларида деворларни безаган расмлар, иккинчи қурилиш даври тоқча таҳмонларининг икки ёнини безаб турган нақшли устунчалар; томни кўтариб турган олти устуннинг пойустуни қолдиқларидан иборат 126 . Биринчи қурилиш даврида, афтидан, бутун девор монументал расм Шундай услубни Варахша 130 , Панжикентнинг деворий суратларида ҳам учратишимиз мумкин. Чечактепадаги расмлар, афтидан, қуйидаги тартибда бажарилганга ўхшайди: лой сувоқ устидан оқ сувоқ (алебастр) берилгач, рассом мўйқалам билан қора рангда тасвир контурини чизиб олган. Сўнг сурат зарур рангда бўялган ва устидан яна чизилган. Панжикент 131 , Варахша, Болаликтепадаги расмлар шу тарзда чизилган. Тасвир атрофига доимо қора ёки қизил чизиқ тортилган. Шундай қилиб, иморат қурилган вақт VI аср VII аср бошларига тўғри келишини аниқлаш имконини берувчи нумизматик топилмалар бўлмаганида ҳам, расмлар қолдиқларининг қиёсий таҳлили асосида ўша санани кўрсатиш мумкин, чунки услубига кўра ҳукм чиқарилса, Чечактепанинг биринчи қурилиш давридаги расмлари V-VI асрларга оид деб ҳисобланадиган Болаликтепа ра Шарқий девор ёнидаги уюмни тозалаш пайтида буткул вайрон бўлган икки устун изини аниқлашга эришилди. Уларнинг шакллари уюмда сақланиб қолган думалоқ чуқурлик бўйича аниқланди. Устун, афтидан, ёғочдан бўлганга ўхшайди. Бу иморатда ёғоч “васса” сифатида хизмат қилган, лой сувоқ ҳисобига устунлар бир хил йўғонлик касб этган. Биринчи қурилиш даври эшиги ўрни ёнидан эшик ўрни равоғи безагини кўтариб турган нимустун изи топилди. Булар кўпроқ тоқча тахмони ёнидаги устун бўлганга ўхшайди. Уларнинг пойустуни кесик пирамида ёки поғонали асос ҳамда япасқи чамбарак – шардан иборат бўлган. Кесик пирамида чамбарак ўрнатиладиган квадрат асосдан ҳосил қилинган. Бу шакл ўрта осиёча устунлар пойустуни ривожланишига асос бўлган. Унга янги компонентлар киритилган, натижада VII асрга қадар у ўз қиёфасини ўзгар “Музаккар”да қурбонлиқда қон чиқарилган, “муаннас”да эса тутатқи, буғдой нон ва шароб (мусаллас) ишлатилган. Шароб сузиш учун махсус идишлар бўлган. Девордаги токчалардан тутатқи сифатида ишлатиладиган арпабодиён уруғи топилган. Шуларга асосланиб, бу ерда “муаннас” оловга топинилган, деб тахмин қилиш мумкин. “Боз устига, сўғд зардўштийлиги муайян ўзига хосликларга эга бўлган. Сўғд маъбудлари орасида маъбуда Нанои энг муҳим ўринлардан бирини эгаллаган”, 133 - деб таъкидлаб ўтади таниқли олима Г.Я.Дересвянская. С.К.Кабанов Қашқадарёнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида зардўштийлик Нахшабда кўпроқ оловга, Кешда сувга топиниш билан ажралиб турган, деган тахминни айтган. 134 Сув – “муаннас” – аёл ибтидо ва у шароб билан аланга олади. Ўрта Осиёда маъбудаларга неолит ва жез даврида ҳам сиғинилгани к марказий ва чиқиш олдидан ғарбий ён хоналарга кирилган. Режа пухта тузилган, лекин Ўрта Осиёда унинг айрим деталлари (йўлак, токча, оташкада, нова)дан фойдаланилган. Йўналиш қуёшга қарши бўлгани учун шароб сузиш билан тутатқи қилиш амалда бўлган. Бинобарин, ушбу объектни сув, ой, муаннас ибтидо билан боғлаш мумкин. Бу ерда буюмлардан фақат кўза ва бино ташқарисидан, жануби-ғарбий бурчакдан унга жуда яқин қилиб кўмилган VVI асрларга оид бир нечта хум топилган. 135 Илк ўрта асрлар объектларида сопол ҳайкалчалар, плакеткалар ва кўпроқ идиш тутқичларидаги ёки қопқоқларидаги ҳажмдор ёпиштирма тасвирлар учрайди. Тадқиқотчиларнинг кўпчилиги улар бало қазодан асровчи восита бўлган, деб ҳисоблашади. Бу нарсаларнинг аниқ вазифаси йўқ, лекин маънавий маданият – аҳолининг бадиий диди, мафкуравий тасав қопланган, қадама ёки босма элементлари бўлган ёҳуд озми кўпми мураккаб нақш тирнаб туширилган, ҳайвонлар қиёфаси тасвирланган буюмлардир. Ўчоқ тагликлари, исириқдонлар, идишлар, қопқоқлар, кўпинча рамзий белгилар туширилган сузгичлар ҳам бор. Металл ёки шиша идишлар ҳам топилган. Шиша буюмлар парчалари металл буюмларига нисбатан яхши сақланган. Шиша буюмлардан бўртма нақш билан безатилган қуйма пуфлама шаклдагилар кўпроқ учрайди. Сопол парчасидан тайёрланган ёки махсус ясалган урчуқ гардишларини ишлаб чиқариш буюмлари жумласига киритиш мумкин. Уларнинг тешиги атрофи кўпинча концентрик доиралар ёки радиус бўйлаб тарқаладиган тиркама нур билан безатилган. Бу буюм пухта пардозланганларидан тугма сифатида фойдаланилган бўлиши мумкин (қадимда тугмаларнинг “кўзи” – тешиги битта бўлган). Тик тўқ Бу буюмларнинг бир қисми четдан келтирилган бўлиши ҳам мумкин, бироқ асосий қисми, айниқса, рўзғор, ишлаб чиқаришда фойдаланишга мўлжалланганлари ва ҳатто, ибодат (маҳаллий маздопарастлик) билан боғлиқлари ҳам шу жойнинг ўзида тайёрлангани аниқ. Маҳаллий кулоллик ишлаб чиқаришини ўрганиш натижасида ҳам бу фикр тасдиқланди: сопол буюмлари пишириладиган хумдонлар (Сариқтепа, Бобуртепа) қазиб топилди, тоғолди ҳудудларидаги текисланган далалар қайд этилди. Кеш конлари тадқиқ қилинди, натижада ҳам рудали, ҳам рудасиз конларни қазиш ва қайта ишлаш бўйича ихтисослашган ҳудудларни ажратиш ва уларни Кеш ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётидаги аҳамиятини белгилаш имконияти яратилди. Кешнинг илк ўрта асрлар даврига оид обидалари топографияси ижтимоий қарамликнинг мураккаб тизими инъикосидир. КАТЭ маълумотла тасдиқлайди. Хунармандчиликнинг хом ашё базаси мавжудлиги унинг ривожланишини таъминлайди. IX-XII асрларда Кешда полиметалл рудалар, темир, кумуш, симоб конлари очилди ва улардан фойдаланилди. Танхоздарё, Қорадарё, Қизилдарё, Лангардарёнинг юқори оқимларида кўҳна конлар қолдиқлари ҳамда тошқол майдонлари топилган. Бу ерда гипс, юқори сифатли кулоллик гили ҳам олинган. Ўрта асрларда жуда машҳур бўлган тош туз қазиб олинган. Бу туз ички эҳтиёжни таъминлаш учун ишлатилибгина қолмай, балки ёзма манбалардаги маълумотларга кўра, Хуросоннинг кўп вилоятларига ҳам олиб кетилган. Кешда турли шифобахш гиёҳлар ўсган, аҳоли уларни йиғиш билан машғул бўлган. Ички ва ташқи савдо ривожланиб борган. Минтақа ичида савдо-сотиқ шаҳарлар ва қишлоқлар ўртасида воҳа аҳолиси билан Кеш чеккасида жойлашган кўчманчи хукмдор Дичже ўрнатган, деб ҳисобланади. Ўз навбатида Хитой императори Ян-Ди хукмронлиги даврида Кешга элчилар жўнатилган. Улар ўзлари билан моҳир раққосаларни ҳамда қанақадир махсус мўйнани келтиришган. Хитой билан муносабатлар, айниқса, Тан сулоласи ҳукмронлик қилган даврда (VIIIIX асрларда) жадаллашди. Бу, аввало, дипломатик алоқалар эди, бироқ элчилар билан бирга туҳфалар, моллар ҳам жўнатиларди. Хитойга келтирилган машшоқлар, раққосалар, шунингдек, араби отлар, жун гиламлар, дори-дармонлар ҳақида эслатиб ўтилади. Қизил туз ҳақида алоҳида эслатиб, бундай туз дунёда бошқа жойда йўқлиги ҳақида гапириладики, Кешда бу туз ҳозир ҳам олинади. Ўрта асрлар географлари (Ибн Хавқал, Мақдисий) Кеш рабодидаги бозорларни тилга олишган. Самарқанднинг Кеш дарвозаси бўлганлиги ҳам VIII-X асрларда Сама аниқланади. Меъморчилик ва қурилишнинг ўзига хос хусусиятлари шу тарзда ўрганилди. Қурилишда хом ғишт ҳам, пишиқ ғишт ҳам кенг ишлатилган. С.Б.Лунина тадқиқотларига кўра, IX-XII асрларда хонадонларда иккитадан ўнтагача хоналар бўлган. Баъзан хоналар бир қатор, кетма-кет жойлашган, лекин кўпинча хонадон тархи мураккаб ва хилма-хил бўлган. Хонадонда ўчоқ, тандир албатта бўлган. Уйлардан турли-туман рўзғор анжомлари, заргарлик зеб-зийнат буюмлари топилган. Уй ичи саҳни ва деворнинг қуйи қисми кўпинча ғиштдан шаклдор қилиб ишланган, деворнинг юқори қисми эса ганч ва лойга нақш бериб безатилган. Баъзан ҳатто саҳнда ғиштдан шаклдор қилиб ташноб ҳам қурилган. Сопол қувурларни бир-бирига кийдириб тортилган сув ўтказгичлар ҳақида алоҳида тўхтаб ўтиш зарур. Бунда сув ҳавзага тушадиган охирги қувур ў X-XII асрларга оид қабристонлар ҳам тадқиқ қилинган. Уларда дафн мусулмон одатлари бўйича амалга оширилган. Аммо ислом ёйилган дастлабки асрларда исломгача бўлган динлар қолдиқлари ҳам сақланиб қолган. Хонадонлардан топилган турли ҳажмдаги нақшинкор ўчоқоташдонлар оловга сиғиниш қолдиқларидан далолат беради. Уларнинг нақшлари хилма-хил – ҳандасавийси ҳам, ислмийси ҳам бор, айни маҳалда парранда ва илонлар тасвири ҳам учрайди. Хонадон ҳунармандлиги қишлоқларда ҳам ривожланиб борган бўлсада, ҳунармандлик кўпинча шаҳар марказларида жадал ривожланган. IX-XII асрларда Кешда металга ишлов бериш заргарлик, кулоллик, ғишт пишириш, шишасозлик ҳунарлари, газлама, бўйра тўқиш ва бошқалар тараққий қилган. IX-XII асрларга оид Кешда маҳаллий металга ишлов бериш изи кўп марта қайд қилинган. Жез ва темир ҳолларда бошдан-оёқ босма нақш туширилган. Буюмга қизил рангда безак берилган. IX-XII асрларда Кешлик усталар хилма-хил безак турларидан фойдаланган ва уларни ўзаро қовуштирган ҳолда ўчоқ бошини ҳамда идиш қопқоқларини маҳорат билан безатишган. Сиркор сопол ҳам хилма-хил бўлган. Нақш оқ, қизил, жигар ранг, камдан-кам ҳолларда қора рангда туширилган, кўпинча мураккаб бўлиб, ҳандасавий, ислимий, эпиграфик (ёзув) нақшдан иборат бўлган. Парранда ва одам тасвири камдан-кам учрайди. Бундай идишларнинг айрим турлари бутун Сўғд бўйлаб ёйилган, лекин Кеш кулоллиги нақш элементлари бўйича ҳам, сир ранглари (масалан, сиркори бўртма нақшли идиш тайёрлаш, оч қизил, пистақи рангларни ишлатиш) билан ҳам фарқланган. Бу ҳол Қашқадарёнинг шарқий қисмида ўзига хос кулоллик ишлаб чиқариш мактабига асос солган Хулоса Кеш-Шаҳрисабз воҳаси нафақат Ўзбекистон, балки, Ўрта Осиёнинг муҳим ўлкаларидан бири бўлиб, бу ерда шаҳарсозлик маданияти анча эрта қарор топган ҳудудлар сарасига киради. Ўлкада илк шаҳарлар мил.авв. 1 мингйилликнинг бошларида шаклланган бўлиб, Шахрисабз шаҳрининг қадимги ўрни ҳисобланган Узунқир ёдгорлигида ўз аксини топган. Антик даврда Шаҳрисабз шаҳри ривожланган, кейинги босқичда воҳада янги шаҳарлар ривожланди. Илк ўрта асрларда шаҳарлар географияси кенгайиши билан бирга шаҳарларнинг иқтисодий-маданий марказ сифатидаги аҳамияти ортиб борди. Илк ўрта асрларда эски шаҳарларнинг ривожланиши билан бирга янги шаҳарлар пайдо бўлди. (Олтинтепа, Кишмиштепа, Чандароқтепа ва бошқалар.) Кеш қадимги жойлашган ўрни масаласида, М.Е.Массон илк ўрта асрларда Китоб шаҳрида аҳоли нисбатан зич жо антик шаҳар қайсидир сабабларга кўра унинг талабларига жавоб беролмай қолган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, фикримизча, пойтахт Кеш VI-VII асрлардаёқ Шаҳрисабз ўрнида бўлган ва кейинги асрларда ҳам шу ерда ривожланган. Кеш XIV асрга келиб, афтидан, Шаҳрисабз деб атала бошлаган ва ҳозир ҳам шу ном билан юритилади. Бизнинг даврга келиб Шаҳрисабз анъанавий тарихий қиёфасини сақлаб қолгани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси тараққиётининг янги тарихий даврида вужудга келган шакллар, воқеа-ҳодисалар тақозоси ила ривожланишнинг сифат жиҳатдан янги босқичига кирди. Ўрта Осиёнинг энг қадимги шаҳарларидан бири бўлган Шаҳрисабз буюк Амир Темурнинг муборак номи билан боғлиқ шонли тарихга эга. Шаҳрисабз (“Яшил шаҳар”) топоними илк бор 1351 йилда чиғатой хон Бўёнқулихон номидан зарб этилган тангаларда учрайд ҳамда қизиқарли бўлиб, у ҳам, Катта Марв, Катта Тошкент, Катта Термиз қурамалари сингари, бир жойдан бошқасига кўчиб турган. Бир қурама доирасидаги бундай кўчиш сабаблари турли-туман: вайронгарчилик келтирувчи урушлар, сув билан таъминловчи манбаларнинг ўзгариши, ижтимоий ва диний бўҳронлар, шаҳар аввал эгаллаган жойда яшаш тақиқланишидан иборат бўлган. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, мусулмонликкача бўлган манбаларда Кеш (Китоб) шаҳри, кейинчалик Шаҳрисабз жойлашган ҳудуд Сўғдга қараганлиги ҳақида бирон-бир ишора йўқ. Аксинча, Зардушт Каъбасидаги машҳур Шопур I битигида Каш ва Сўғд вилоятлари алоҳида-алоҳида тилга олинган. Македониялик Александр юришлари даврида бу вилоят, афтидан, ўзининг бош шаҳри сингари, Наутака деб, мил. авв. II-I асрларда маҳаллий номнинг хитойча бузилган шаклида Су-се Фойдаланилган адабиётлар 1. Каримов И. А. Юксак маънавият - енгилмас куч.-Т.: Маънавият, 2008.- Б.4. 2. Каримов И.А. Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи, 2006 йил 27 октябрь // Жамиятимизни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, маънавиятимизни юксалтириш ва халқимизнинг ҳаёт даражасини ошириш – барча ишларимизнинг мезони ва мақсадидир. 3. Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11.- Т.: Ўзбекистон.- 2003.- Б.57-58. 4. Буряков Ю.Ф., Ташходжаев Ш.С Историческая топография Самарканда XI нач. XIII вв. // Афрасиаб. Вып. IV. Ташкент, 1975. 5. Бартольд В.В. Хафиз-и-Абру и его сочинения // Соч. Т.8. М., 1973. 6. Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия // Соч. Т. I. М., 1963. 7. Дресвя 12.Лушпенко О.Н. К истории изучения поселений раннежелезного века долины Кашкадарьи // Древняя и средневековая археология юга Средней Азии (К проблеме истории культуры). Ташкент, 1990. 13.Лушпенко О.Н. Культура раннежелезного века Южного Согда (По материалам памятников Китаба- Яккабага) // Дисс... канд. ист. наук. Ташкент, 1997. 14.Массон М.Е. Работы Кешской археолого-топографической экспедиции (КАТЭ) по изучении восточной половины Кешской области Уз ССР 1966 г. Археология Средней Азии // Сб. науч. трудов ТашГУ. №533. Ташкент, 1977. 15.Массон М.Е. Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с древнейших времен (Из работ Кешской археолого-топографической экспедиции ТашГУ (1965-1966 гг.). Ташкент, 1973. 16.Массон М.Е., Пугаченкова Г.А. Шахрисябз при Тимуре и Улугбеке // Труды Среднеазиатс 22.Султанов Х.С. К истории формирования архитектурных ансамблей Шахрисабза XIV-XV вв. // Ав- тореф.... дисс. канд.ист. наук. Самарканд, 1990. 23.Сухарева О.А. К истории городов Бухарского ханства. Шахрисябз. Ташкент, 1958. 24.Усманова З.И. Археологическое изучение Шахрисябза // Средневековая городская культура Казахстана и Средней Азии. (Материалы Всесоюзного совещания 13-15 мая 1981 г.). Алма -Ата, 1983. 25.Усманова З.И. Историческая топография Шахрисабза в свете новых данных // Археология Средней Азии. Сб. науч. трудов ТашГУ. №533. Ташкент, 1977. 26.Усманова З.И., Сагдуллаев А.С. К изучению памятников Яккабагского района // Сб. науч. трудов ТашГУ. №582. Ташкент, 1981. 70 Илова Қашқадарё воҳаси ўрта асралар даври харитаси. (Лунина С.Б. Города Южного Согда, 1984.) 71 72 Шаҳрисабзнинг ўрта асрлар даври сирланган сопол идишлари. (Лунина С.Б. Города Южного Согда, 1984.) 73 Шаҳрисабзнинг ўрта асрлар даври сирланган сопол идишларида эпиграфик ёзувлар. (Лунина С.Б. Города Южного Согда, 1984.) 74 Шаҳрисабнинг ўрта асрлар даври кулолчилик буюмлари. 75 Оқ саройнинг полидаги мозаика кўриниши. 76
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha