Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Шахарларнинг ўзбек давлатчилигининг шаклланишидаги ўрни ва ахамияти

Купить
ШАХАРЛАРНИНГ ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДАГИ ЎРНИ ВА АХАМИЯТИ Утган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистондаги бронза даврига оид ёдгорликларни кенг миқёсда тадқиқ этилиши натижасида ушбу ҳудудларнинг қадимги тарихи ва маданияти тўғрисида бой маълумотлар олинди. Турли йилларда жанубий Ўзбекистон ҳудудларида илк, ривожланган ва сўнгги бронза даври илк деҳқончиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, урбанизация жараёнлари ҳамда илк) (давлатчилик масалалари, маданий ва иқтисодий алоқалар, хунармандчиликнинг тараққий этиши. Ушбу тадқиқотлар натижасида бронза ва илк темир даври ўлкамиз жанубий худудларида бўлиб ўтган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиёт масалалари ва айниқса, ушбу ҳудудларда илк шахарларнинг шаклланиш асослари ва ривожланиш боскичлари, илк давлатчиликнинг пайдо бўлиши жараёнларига кўплаб аникликлар киритилди. Ушбу масалалар бўйича жуда кўп янги маълумотлар фанга жорий этилди ва этилмоқда. Замонавий тарихий маълумотларга кўра Бақтрия ерлари бу -Афғонистоннинг шимолий-шарқий қисмини, Жанубий-Ғарбий Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубидаги (Сурхон воҳаси) ерларни ўз ичига олган. Сополлитепа пайдо бўлган сой маҳаллий аҳоли орасида Ўланбулоқсой деб»аталади. Жанубий Ўзбекистон ҳудудларида ҳозирги кунга кадар аниқ бўлган энг. 1. Сополли босқичи -мил.авв. 1700-1500 йй. 2. Жарқўтон босқичи -мил.авв. 1500-1350 йй. 3. Кўзали босқичи -мил.авв. 1350-1200 йй. 4. Молали босқичи - мил.авв. 1200-1050 йй. 5. Бўстон босқичи - мил.авв. 1050-900 йй. Қадимги ўтроқ дехқончилик жараёнлари.тадқиқотчиларнииг фикрича, қуйидаги бешта асосий босқичга бўлинади: Ушбу боскичларнинг саналари тадқикотчилар томонидан махсус таҳлил этилиб илмий жиҳатдан асосланган (А.Асқаров). Тадқиқотлар таҳлилидан шундай хулоса чиқаришимиз мумкинки, Шимолий Бақтриянинг қадимги шаҳарлари узоқ давом этган тарихий жараёнлар ва турли: ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ва табиий-географик омилларнинг таъсири натижасида шаклланиб келган. Қадимги Шарқ ва маҳаллий кўринишдаги урбанистик маданиятнинг уйғунлашуви қадимги Бақтрия шахарсозлигининг асосини ташкил этади. Кейинроқ эса ўзига хос бўлган шаҳар маданияти мустақил равишда ривожланади. Сополлитепада узоқ йиллар тадқиқотлар олиб борган А.Асқаровнинг фикрича, ёдгорлик мустаҳкам асосда қад кўтарган бўлиб, қуйидаги ажралиб турувчи белгиларга эга: икки қисмли тузилиш - мустаҳкам марказий қисм ва унинг атрофида мустаҳкамланмаган маскан, унча катта бўлмаган майдон, асосий қисмнинг аниқ режавий тузилиши, саккизта кўп хонали турар-жойлар қисмларининг марказлашуви ва уларнинг йўлаклар билан ажралиб туриши, бўлма (отсек)-лари бўлган ҳимоя деворлари. Жарқўтон ёдгорлиги Сурхондарё вилояти Шеробод хуманидаги Шеробод дарёоининг кўҳна ўзани Бўстонсой ёқасида жойлашган. Ушбу ёдгорликда 1973 йилдан бошлаб узлуксиз олиб борилган тадқи-қот ишлари натижасида бу ҳудудларда рўй берган урбанизация жараёнларша кўплаб аниқликлар киритиш имконияти пайдо бўлди. Хусусан, Жарқўтондаги 100 гектардан кам бўлмаган ҳудуддан арки аъло, шаҳристон, улкан ибодатхона қолдиқлари, металл эритувчи печлар, 20 гектарли қабристон, кўплаб моддий маданият буюмлари топиб ўрганилди. Ундан ташқари Жаркўтон ҳудудида олиб борил-ган тадқиқотлар кўҳна шахарнинг пайдо бўлиб ривожланган сана-сини аниқлаш ҳамда ушбу худудларда юз берган тарихий- маданий жараёнларни бир неча босқичларга ажратиб ўрганиш имкониятини берди. Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, Дал-варзинтепада яшайдиган аҳоли уни уч қисмдан иборат қилиб қурган. Ҳар бир қисм алоҳида мудофаа деворлари билан ўралган ҳамда уларнинг ўз вазифаси бўлган. Далварзинтепа ҳудудининг 18 гектари турар-жойлар, 5 гектари хавф туғилган пайтда атроф аҳоли жон сақлайдиган бошпана қисм, 2 гектари эса махсус алоҳида ажратилган қисм бўлиб, бу ерда ҳукмдорлар яшаганлар. Кўҳна шаҳарнинг деворлари пахса ва хом ғиштлардан фойдаланиб тикланган. Демак, Далварзинтепа пухта ўйланган режа асосида қурилган ахоли пункти бўлиб, ушбу ёдгорликда илк шахарсозликнинг деярли барча белгилари анитутанган. Далварзинтепада олиб борилган тадқиқотлар натижаларидан қуйидагича хулоса чикариш мумкин: Далварзинтепанинг майдони катта, яъний 25 гектар бўлиб, бу ўлчам ижтимоий-иқтисодни тараққийот натижаси хисобланади. Кўхна шахарда мураккаб режавий тузилиш, учун бўлинган таркибий қисм ҳамда арк мавжуд эди. Далварзинтепа мил.авв. II минг йилликнинг сўнгги чорагидан бошлаб маълум муддат Фарғона водийсининг йирик маданий ва иктсодий маркази бўлиб хизмат қилган, деган фикрни илгари суриш мумкин. Ундан ташкари, водийда суғорма деҳқончиликнинг Якадаллик билан ривожланиши урбанизация жараёнларининг тезланишига олиб келди ва натижада ўтрок деҳқончилик маданияти ёйилган чегаралар кенгайиб борди. Бу йўналишда илмий бахслар давом этаётган бўлсада, Далварзинтепа мил.авв. II минг йилликнинг сўнгги чорагидан бошлаб маълум муддат Фарғона водийсининг йирик маданий ва иктсодий маркази бўлиб хизмат қилган, деган фикрни илгари суриш мумкин. Ундан ташкари, водийда суғорма деҳқончиликнинг Якадаллик билан ривожланиши урбанизация жараёнларининг тезланишига олиб келди ва натижада ўтрок деҳқончилик маданияти ёйилган чегаралар кенгайиб борди. АДАБИЁТЛАР: 1. Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т., "Ўзбекистон' 1999. 2. Каримов И. А. Оллох, калбимизда, юрагимизда. "Туркистон- пресс" ахборот агентлиги мухбирининг саволларига жавоблар. Т., "Ўзбекистан", 1999. 3. Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт- пировард мақсадимиз, Т., "Ўзбекистон", 2000. 4. Абу Райхон Беруний. Кадимги халқлардан қолган ёдгорликлар. Танланган асарлар. Т., "Фан", 1968.
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha