Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 83.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Сомонийлар давлатининг ички ва ташқи сиёсати

Купить
Сомонийлар давлатининг ички ва ташқи сиёсати БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ Мавзу: Сомонийлар давлатининг ички ва ташқи сиёсати Р е ж а: Кириш а)мавзунинг долзарблиги; б)мавзунинг ўрганилиш даражаси ва манбалари; I-Боб: IX асрда Моварауннаҳр ва Ҳуросондаги сиёсий вазият. Сомонийлар давлатининг ташкил топиши 1.1.IX асрда Моварауунаҳр ва Ҳуросондаги сиёсий вазият 1.2.Моварауннаҳр ва Хуросонда Сомонийлар давлатининг ташкил топиши II-Боб.Сомонийлар даврида ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ташқи сиёсат 2.1.Сомонийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик ҳаёти 2.2. Сомонийлар даврида давлат бошқаруви ва ер эгалиги тизими 2.3.Сомонийлар давлатининг хорижий давлатлар билан ташқи сиёсати ва савдо алоқалари III-Боб: “Сомонийлар давлатининг ички ва ташқи сиёсати” мавзус ининг ўқитилиши ва дарснинг янги педагогик технологияда олиб борилиши 3.1.Мавзунинг 1-соатлик дарс ишланмаси. Кириш Тарих инсоният ҳаётининг шаклланиши, тараққий этиб бориши ва келажак учун зарурий эхтиёжларни яратишга асос бўлиб хизмат қилиши билан биргаликда ўтмиш аждодларимизнинг босиб ўтган турмуш тарзини ҳалоллик, ҳаққонийлик ҳамда танқидий руҳда таҳлил қилишни ҳам ўз зиммасига юклайди 1 . Тарихни ўрганиш, тарихий воқеаларни келажак авлодга ҳаққоний очиб бериш ҳақида муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ўзларининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида қуйидаги фикрларни билдирган: “Эл юртимиз ўзининг кўп асрлик тарихи давомида машъум хатарларни неча бор кўрган, уларнинг жабрини тортган. Шундай асоратлар туфайли тилимиз, динимиз ва маънавиятимиз бир пайтлар қандай хавф остида қолганини барчамиз яхши биламиз. Ана шу фожиали ўтмиш, босиб ўтган машаққатли йўлимиз барчамизга сабоқ бўлиши, бу фойдаланилди. Исмоил Сомоний ў рта асрларнинг қо билиятли, сер ғ а й рат ва ни ҳо ятда зукко давлат арбоби эди. У Мовароунна ҳ рни бирлаштиргач, марказлашган муста ҳк ам давлатни тузишга интилади. У ў з вата н ида бар қ арор тинчликни таъминлаб, уни муста ҳк амлашда ҳ укмронлик қо билиятининг ҳ амма нозик ҳ усусиятларини ишга солади. Аввало кат т а қў шин т ў плаб, к ў чманчилар да шт ига аскар тортади. 893 йилда Тароз ша ҳ рини фат ҳ этиб, даштликларга қ а қ шаткич зарба беради. Бу сомонийлар даврида к ў чманчиларга қ арши қ илинган о х ирги катта юриш б ў лди. Натижада даштлик қ абилаларнинг Мовароунна ҳ р вилоятларига б ў лган узлуксиз бос қ инлари бар ҳ ам топиб, ў тро қ а ҳ оли эндиликда во ҳ алар атрофи б ў йлаб юзлаб километрга ч ў зилган мудофаа деворлари-ю, сон-сано қ сиз қ алъала ўтади. Ноиложликдан халифа Исмоилнинг бундай ўлкан давлатини тан олишга, унга ҳукмдорлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлади. Шундай қилиб, IX аср охирларида Мо вароуннаҳр Араб халифалиги истибдодидан абадий халос бўлади. Исмоил Сомоний бутун Мовароуннаҳрни ўз қўли остида кучли бир давлат қилиб бирлаштиради, Хуросонда ташкил топган Саффорийлар давлатига барҳам беради ва уни ўз давлатига қўшиб олади. Натижада пойтахти Бухоро шаҳри бўлган замонасининг энг йирик мустақил ўрта асрлар давлати ташкил топади. Бу давлатни сомонийлар хонадонидан булган ҳукмдорлар — амирлар X аср охирларигача идора қиладилар. 5 I-Боб: IX асрда Мовароуннаҳр ва Хуросондаги сиёсий вазият. Сомонийлар давлатининг ташкил топиши 1.1.IX асрда Мовароуннаҳр ва Хуросондаги сиёсий вазият IХ асрда Ўрта Осиё ҳудудида ҳали ҳам араблар ҳукмронлиги давом этарди. Аммо эрк ва ҳурлик сингари олийжаноб тарихий анъаналарга содиқ бўлган авлод-аждодларимиз араб босқинчиларига қарши курашни бир дақиқа бўлсада тўхтатмадилар ва мустақил марказлашган давлат барпо қилишга интилдилар. Бу ҳаракат араб истилочиларини ҳар доим таҳлика ва қўрқув остида сақлаб турди. Улар жойлардаги, ҳатто ўзларидан чиққан ҳукмдорларга ҳам шубҳа билан қарар ва ишонмас эдилар. Ҳолид ибн Бармоқ — Бармоқийлар мисолида буни кўриб ишонч ҳосил қиламиз. Бармоқийлар Хуросон ва Мовароуннаҳрни идора қилиш билангина чекланиб қолмадилар. Уларнинг таъсири марказий араб халифал Маъмун 813-йилда халифалик тахтига ўтиргач, Тоҳир ибн Ҳусайн катта ҳурмат ва эътиборга лойиқ нуфузли киши бўлиб қолди. 821-йилда у Хуросоннинг ноиби этиб тайинланди. Мовароуннаҳр ҳам Хуросон ноиблиги таркибига кирарди. Унинг қароргоҳи Нишопурда эди. Тоҳир ўз қўл остидаги кенг вилоятларни мустақил давлатга айлантириш учун очиқдан очиқ ҳаракат қилди. У ноибликка тайинланган кундан бир йил ўтар-ўтмас, жоме масжидида жума намозида ўқиладиган хутбадан халифа номини чиқариб ташлашга буйруқ берди. Бу ўша давр учун халифага қарши кўтарилган исён билан тенг эди. Бу воқеадан кўп вақт ўтмай Тоҳир ибн Ҳусайн тўсатдан вафот этди. Шундан кейин Тоҳирнинг ҳар бир қадамини кузатиб юрган халифа уни заҳарлаб ўлдирган деган гап тарқалди. Халифа бундай майда- чуйда гапларга асос қолдирмаслик мақсадида Хуросон Балх вилоятининг Сомон қишлоғи оқсоқоли Сомонхудотнинг авлодлари бўлганлар. Сомон ибн Асад ва фарзандлари хизматлари эвазига халифа Маъмун Нуҳ ибн Асадни Самарқандга, Аҳмад ибн Асадни Фарғонага, Яҳёни Шош ва Уструшонага, Илёсни Ҳиротга ноиб этиб тайинлади. Бу воқеа 819- 821-йилларда рўй беради. Ана шу тариқа Мовароуннаҳрда Сомонийлар сулоласи қарор топди. Албатта бу ерда Тоҳирнинг Сомон ибн Асад ўғилларини яхши билганлиги ва уларга хайрихоҳлиги ҳам катта рол ўйнаган. Сомон ҳали Марвда ноиб бўлиб турган пайтида Тоҳир ибн Ҳусайн ва халифа Маъмуннинг диққатини ўзига тортган эди. Сомон Маъмуннинг таъсирида оташпарастлик динидан чиқиб, ислом динини қабул қилган 4 . Аниқ бўлмаган маълумотларга қараганда ака-ука Сомонийларнинг, хусусан Аҳмад ибн Асаднинг аҳволи оғирлашиб қолади. Фарғона ва Уструш юксалиш ҳарбий қудратни ҳам белгилаган. Мовароуннаҳрда 600 минг суворий ва пиёда қўшин бўлган. Ҳозирги Ўзбекистоннинг шимолий чегараларига яқин вилоятларда асосан кўчманчи турк қабилалари яшаганлар. Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларида уларнинг шаҳарлари кўп бўлган. Кўчманчи туркий қабилалар Мовароуннаҳр воҳаларида суғдийлар, фарғоналиклар, хоразмликлар ва бошқалар билан бирга умумий ҳаёт кечирардилар. IХ асрнинг биринчи ярмидан эътиборан туркий-ўғузлар Мовароуннаҳрнинг ўтроқ ва маданий ҳаёт кечираётган воҳаси халқларига ҳужумлар уюштириб, уларни тез-тез безовта қила бошлаганлар. Шу боисдан ҳам Абдулла ибн Тоҳир Х асрнинг 30-йилларида турк-ўғузлардан ҳимояланиш учун Фаробод (Қизил Арвотга яқин) ва Доҳистон (Машҳади Мисриён)да мустаҳкам равотлар қурдирган, ҳатто ўз ўғли Тоҳирни қўшинга бош қ олиб бораётган сиёсатини ўзгартиришга мажбур этди. Эндиликда улар шарқий вилоятларни бошқаришда давлат ишларига маҳаллий зодагонларни жалб этиш ва уларнинг қўли билан бу вилоятларни халифалик тасарруфида тутиб туришга ҳаракат қиладилар. Натижа Аббосийлар кўзлагандек бўлиб чиқмади. Маҳаллий зодагонлар Мовароуннаҳр ва Хуросонни аста-секин ўз тасарруфларига олибгина қолмай, халифалик марказида ҳам ҳокимиятни бошқаришда тобора кўпроқ иштирок эта бошладилар. Бунга айниқса, халифа Хорун ар-Рашид (786—809) вафотидан сўнг унинг ўғиллари Маъмун билан Амин ўртасида 809-813 йилларда тахт учун бўлган кураш катта йўл очиб беради. Маъмун узок йиллар мобайнида Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ноиби бўлиб, маҳаллий зодагонлар билан жуда яқинлашиб кетган эди. Араблар халифалик тахтига Аминни кўтарадилар. Ҳирот Марвдан Нишопур шаҳрига кўчирилади. Тоҳирийлар даврида Сомонхудот авлодлари Мовароуннаҳр шаҳарларида маҳаллий ноиб эдилар. Тоҳирийлар уларни ўзларига тобе деб билганлар. Хуро сон ва Мовароуннаҳрда Араб халифалигининг бир асрдан ортиқ давом этган бевосита ҳукмронлиги тугаб, икки маҳаллий сулола сиёсий жиҳатдан қарор топди ва мустақил давлат шаклланди. Тоҳирийлар ва Сомонийлар исломни ўз тасарруфидаги вилоятларда арабларга нисбатан анча муваффақият билан тарқатдилар. Давлатнинг ташқи чегаралари мустаҳкамланди 7 . Тоҳирийлар расман ўзларини халифага тобе деб кўрсатсалар ҳам, амалда мутлақо мустақил иш юритадилар. Улар даставвал сиёсий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ва қишлоқ хўжалигини тартибга солишга ҳаракат қиладилар. Деҳқончилик воҳаларининг сув таъминотини яхшилаш учун янги каналлар қазилди. қўзғолони авж олиб кетади. 873 йилда Тоҳирийлар ҳукмронлиги тугатилиб, янги Саффорийлар давлати ташкил топади. Мамлакатда содир бўлган бундай сиёсий ўзгаришдан сўнг Мовароуннаҳр Хуросондан ажралиб ўз мустақилллигини тўла тиклаб олиш имконига эга бўлди. 12 1.2.Моварауннаҳр ва Хуросонда Сомонийлар давлатининг ташкил топиши Сомонийлар давлатига Сомон қишлоғи (Балх яқинида, баъзи манбаларда эса, Термиз яқинида) оқсоқоли Сомонхудотнинг авлодлари асос солган. Халифа Маъмунга бўлган садоқатлари эвазига 819-820 йилларда Сомонхудотнинг набиралари Нуҳ Самарқандга, Аҳмад Фарғонага, Яҳё Шош ва Уструшонага, Илёс Ҳиротга ҳоким этиб тайинландилар. 839-840 йилларда Нуҳ ибн Асад Исфижоб вилоятини босиб олди ва уни мустаҳкамлади. У Суғднинг бир қисми ва Фарғонага ҳоким бўлиб олди. Лекин Сомонийлар давлатини бунёд этишда Аҳмаднинг ҳиссаси кўпроқ бўлди. Унинг Наср, Яьқуб, Яҳё, Асад, Исмоил, Исхоқ ва Ҳомид исмли ўғиллари бор эди. Нуҳ ибн Асад 842 йили вафот этгач, Самарқандни укалари Аҳмад ва Яҳё бошқарди, кейин ҳокимлик Наср (865-892) қўлига ўтди. 859-йилда Яҳ ҳарбий тўқнашувларда Амр ибн Лайс бошлиқ саффорийлар қўшинларини тор-мор келтирди. Халифа Исмоил ибн Аҳмадни ҳоким сифатида тан олишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Хоразм, Исфижоб, Чағониён ва Хутталондан ташқари (уларнинг ҳокимлари сомонийларга тобе эдилар), ўлка ҳудуд (Мовароуннаҳр, ва Хуросон) сомонийлар томонидан бўйсундирилган эди. Улар бу ерда 100 йилча ҳукмронлик қилдилар. Исмоил Сомоний ўз даврининг йирик ва ақлли давлат арбобларидан бўлган. У йирик ва марказлашган давлат барпо қилишдан манфаатдор бўлган барча оқсуяк амалдорларни ўз атрофига тўплайди. Уларнинг ёрдами билан Исмоил шундай бир қудратли марказлашган давлат барпо қиладики, бу давлат ўша вақтда Шарқда шуҳрат топади. Исмоил Сомоний даврида Мовароуннаҳр Араб халифалигининг истибдодидан абадул-абад озод бўлди. Аммо бир қараш Шу боис Аҳмаднинг турк ғуломлари томонидан ўлдирилиши тасодиф эмасдир. Аҳмад ўлдирилгач тахтга унинг саккиз ёшли ўғли Наср II (914-943) ўтқазилди. Унинг ҳукмронлиги даврида Бухорода Регистон майдонида девонлар учун сарой қурдиради. Давлат бошқарувида эса Наср II даврида амалий ишни вазир Абуабдулло Муҳаммад ибн Аҳмад Жайҳоний олиб борди. Ҳали Аҳмад ибн Исмоил ҳаётлик чоғидаёқ бир қатор вилоятларда халқ оммасининг қўзғолонлари бўлганлиги қайд қилинган. Аҳмаднинг ўлдирилиши муносабати билан бундай ҳаракатлар янада авж олган. Аҳмад ҳаётлик чоғида Исмоилнинг укаси Исҳоқ ибн Аҳмад Самарқандда қўзғолон кўтаради. Бу қўзғолон шафқа т излик билан бостирилади. Аҳмад Рай ва Сеистонда кўтарилган исёнларни ҳам шафқа тс изларча бостирди. IX асрдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг Самарқанд, Фарғона, Шош (Тошкент т ўқ наштириб, Хуросон ва Мовароунна ҳ рда ў з таъсирини қ айта тиклашга ҳ аракат қилади. Натижада 900 - й ил да улар ў ртасида бошланиб кетган уруш Исмоилнинг ғалабаси б ила н тугайди. Бутун Хуросон Сомонийлар қў л остига ўтади. Халифа Исмоилга ҳ укмдорлик ёрл иғ ини юборишга мажбур бўлади. Сомонийлар ў з тасарруфидаги ў лкан мамлакатни бошқаришда даставвал ихчам давлат маъмуриятини ташкил этдилар. Маъмурият подшо саройи ва девонлар (марказий ҳокимият)дан иборат эди. Наршахийнинг маълумоти бўйича , Сомонийлар ҳокимияти, асосан, ун г а девон бошқарувида идора этиларди. Улар орасида вазир девони бош бошқарув маҳкамаси бўлиб, давлатнинг маъмурий, сиесий ва х ў жалик тартиботи унинг бевосита назорати остида тутиб туриларди. Барча девон бошли қл ари вазирга тобе эди. Наср II ибн Ахмад (914-943 (ғарибхона)лар бино қилинди. Худди шу даврда мусулмон Шарқидаги илк мадрасалардан бири (Форжак) Бухоро шаҳрида қад кўтарди. Мад раса шаҳарнинг Дарвозаи Мансур маҳалласида амир ҳаммомининг ёнида жойлашган эди. Мамлакат маънавий ҳаётининг таянчи бўлган ислом мафкурасига бу даврда «устод» - дин ва илм пешволари раҳнамолик қиларди. Кейинчалик бу атама тарк этилиб, дин пешволари ва ислом уламоларининг раҳнамоси «шайхулислом» деб янада улуғланди. Шайхулисломдан кейин хатиблар турарди. Сомоний лар ислом мафк у расининг ривожига катта аҳамият беради. Масжид, мадраса ва хона қ о ҳл ар қуриш учун маҳсус жойлар ва уларнинг сарф - ҳаражати учун катта-катта мулклар ажратилиб берилади. Натижада диний муассасалар тасар руфидаги ер-мулклар тобора кўпайиб, янги турдаги хўжалик - вақф таркиб топади. Ма сала ҳам бўлиб, унинг таъминоти б ила н маҳсус маҳкама - ариз девони шу ғ улланар эди. Қўшинларга хизмат ҳ а қ и ҳар уч ойда т ў ланар эди. Сомонийлар ҳокимиятни қ ад имги давлат бошқаруви анъаналарига суяниб бош қ арди. Сомонийлар давридаги сиёсий бар қ арорлик ва иқтисодий кўтарилиш маданий ҳаётнинг равна қ ига имкон берди. Бухоро, Самар қ анд , Насаф, Гурганж, Марв ва Нишопур каби шаҳарлар илмий ва маданий марказ сифатида тара ққ ий қила бошлайди 14 . Бу даврда қишлоқ аҳолисининг аксарияти су ғ дий, туркий ёки хоразмийча с ў злаш с а-да, марказий ша ҳ арларда форсий-дарий адабий тили вужудга келади. Бу тил давлат тили сифатида қабул қ илинади. Форсий- дарийда назм, наср ва илмий асарлар ёзила бошлайди. IX - X асрларда, айниқса, Бухоро шаҳри ма даний жиҳатдан юксалади. Пойтахтда амир саройида II-Боб.Сомонийлар даврида ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ташқи сиёсат 2.1.Сомонийлар давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик ҳаёти Сомонийлар даврида ижтимоий-иқтисодий ҳаётда Мовароуннаҳр, Ҳуросон ва Хоразмнинг шаҳар ва қишлоқларида ҳунармандчиликнинг кўпгина соҳалари ривожланган эди. Сомонийлар давлати аҳолисининг асосий қисми деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Деҳкончилик солиғи (хирож)дан хазинага каттагина даромад тушгани учун Сомонийлар хўжаликнинг шу тармоғига кўпроқ, эътибор берган. Вилоятларда сув тақсимоти тартибга солиниб, экин майдонлари имкони борича кенгайтирилган. Бир қ а н ча янги су ғ ориш ка н али қ азилиб, уларнинг даҳаналарига мифтохлар (шлюз) ва сув ташлагич новалар қурилди. О қ ар сув тан қ ис бўлган тоғ олдиларида бандлар бино қилиниб, сув омборлари барпо этилад режими ва сув тақсимотини назорат қилиб турган. IX асрдан Бухоро воҳасининг сув тақсимоти билан шахсан шаҳар қозисининг ўзи шуғулланган. Наршахийнинг ёзишича, Саъид ибн Халаф Балхий Бухорога қози бўлгач, «яхши қонун-қоидалар ўрнатган... токи кучли киши заиф кишига зулм ўтказмасин учун (шаҳар) тўғонларини қурдириб, Бухоро сувини адолат ва инсоф юзасидан тақсим қилишни» жорий этган 15 . IX - X аср ларда Мовароуннаҳрда яйлов чорвачилиги ривож топган. Кўчманчи чорвадор қа билалар ўтроқ аҳолини чор вачилик маҳсулотлари б ила н таъмин этиб турган. Ўтроқ аҳоли, ўз навбатида, даштликларга ҳунармандчилик маҳсулотларини етказиб бериб турганлар. IX - X асрларда аҳолининг хўжалик ҳаётида ҳунармандчилик катта ўрин тутади. Мовароуннаҳр ва Хоразм шаҳарларида тўқимачилик, кулолчилик, дегрезлик, чилангарли Айни шу даврда Бухоро, Самарқанд, Кўҳна Гур ганж, Марв, Бинкат, Кеш, Насаф, Ах-сикат каби шаҳарлар ўрта аср ҳунармандчилигининг ривож топган йирик марказига айланади. Наршахийнинг ёзишича, IX асрда Бухоро арки ёнида подшоликка қарашли «Байт ут-тироз» катта тўқимачилик корхонаси бўлган. Унда қимматбаҳо рангли мато, палос, дарпарда, ёстиқ жилди, жойнамоз ва уст кийимликлар тўқилган. Самарқандда кўпроқ, мисгарлик заргарлик ва саррожлик ривожланган эди. Турли матолар, кимхоб, шойи ва румоллар тўқилар, юқори навли қоғоз ишлаб чиқарилар эди. Шош ўзининг кунчилик маҳсулотлари ва чарм буюмлари билан, Илоқ эса кумуш ва қўрғошин конлари ҳамда кумуш танга чиқарадиган зарбхонаси билан машҳур эди. Мовароуннаҳрнинг хўжалик ҳаётида Хоразм ҳам катта роль ўйнайди. Бу ерда ҳунармандчиликнинг бошқа соҳалари вақтлардаёқ тошкўмир ва нефт қазиб олиниб ишлатилганлиги маълум. Нефтдан қамал қилинган шаҳарга ўт отишда фойдаланилган. Кончилик ва темирчилик давлат тасарруфида бўлган. Кон қазиш ишлари ўз замонаси учун анча такомиллашган эди. Қазилма бойликлар ҳозиргидек очиқ усулда ҳамда ер ости конларидан қазиб олинарди. Қазилган рудалар ер остидан сихғалтаклар воситасида юқорига чиқарилган. Конларда, асосан қул, маҳбус ва қишлоқ, жамоалари зўрлик билан ишлатиларди. Кончиларнинг меҳнати ниҳоятда машаққатли ва хавфли бўлганлигини археологик топилмалар (қорачироғ, болта, чўкич ва ҳоказо)дан билиш мумкин. Сомонийлар даврида (IX—X) ислом динини қабул қилганлар Мовароуннаҳр ҳудудида, унинг водий ва воҳаларига келиб яшайверганлар. Сомонийларнинг ҳарбий қисмларида, маъмурий лавозимларида турклардан қанчалари Маҳаллий тижоратчилар ўлкаларининг тараққиёти йўлида бевосита хизмат қилиб, унинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланиб боришига катта ҳисса қўшганлар. Суғдиёнани шартли равишда икки вилоятга бўлиш мумкин: 1)Зарафшон воҳасининг ўрта ва юқори қисмлари — Самарқанд вилояти, манбаларда Самарқанд Суғди дейилган. 2) Шу дарёнинг қуйи (Кармана ва ундан кейинги) оқимлари — Бухоро вилояти (ёки Бухоро воҳаси), Нурота ҳам шунинг таркибида бўлган. Албатта, бу шартли бўлиниш. Суғдиёнанинг марказий шаҳри Самарқанд бўлиб, Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган эди. Ман баларда қайд этилишича шаҳар бир неча даҳаларга ва маҳаллаларга бўлинган. Самарқанд ўз даврининг кўп нуфузли шаҳарларидан ҳисобланган. X асрда унда тахминан 100—110 минг киши яшаган. Самарқанд шаҳрининг IX—X асрларда Мовароуннаҳр тарих оқимида яна юздан ортиқ кичик (50—100 киши) яшайдиган кичик қишлоқлар ҳам бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли бўлмаса керак. Зарафшон воҳасининг қуйи оқимларидаги шаҳар лар ичида энг йириги ва нуфузлиси IX—X асрларда Бухоро шахри эди. Бухорода «бир корхона бор эди; унда палослар, зарпардалар, ёзги кийимлар, ёстиқ жилдлари, фундуқий (жигарранг — Қ Ш.) жойномозлар ва уст кийимларни халифа учун тўқир эдилар: битта зарпардага (бутун) Бухоро хирожи сарф бўларди. Боғдоддан ҳар йили алоҳида бир омил (амалдор, солиқ йигувчи — Қ Ш.) келиб Бухоро хирожининг эвазига шу кийимлардан олиб кетар эди, деб ёзган эди Наршахий. Ҳунармандларнинг ишини юқори баҳолаб, тарихчи қуйидагиларни баён этади: «Бухоро шаҳрида шундай ишга тайин қилинган усталар бўлар эдилар; вилоятлардан савдогарлар келиб, одамлар зандоначини (За газламалар, жойнамоз гиламлар, гиламлар, меҳмонхоналарга ёзиладиган матолар, эгарлар, Табористондан матолар, гўшт ва қовунлар, ҳар хил шойилар, рўмоллар, узангилар, сувлуқлар, қайишлар, қозонлар, ёнғоқлар, Жиззахдан жун газламалар ва кийимлар, Шошдан аъло сифатли чарм ва чарм маҳсулотлари, ўқдонлар, эгарлар, чодирлар, чакмонлар, намоз гиламчалар, елкапуштлар, камонлар, игналар, бўз, ғалла ва қайчилар чиқарилган. Араб географлари Элоқ вилоятини Шош билан Фарғона оралиғида жойлашганлигини қайд этадилар. Элоқ Х асрда кумуш—қўрғошин қазиб чиқаришнинг марказларидан бири бўлган. Элоқда Мовароуннаҳрнинг учинчи кумуш зарбхонаси очилган. Бири Самарқандда, яна бошқаси Бухорода бўлган. Элоқ чекани — «Шош кони» деб ўша даврда шуҳрат топган. Ўз вақтида Хуросон ноиби Маъмун ибн Хорун ар-Рашид номидан за 2.2. Сомонийлар даврида давлат бошқаруви ва ер эгалиги тизими Исмоил Сомоний бир қанча исло ҳо тлар ўтказди. Мана шундай исло ҳо тлардан бири давлатни бошқариш маъмуриятин и жорий қи лиш бўлди. Бу исло ҳо тга биноан давлатни идора қи лиш саройи ва 10 та девон (ҳарбий-фуқаро маҳкамалари) ташкил этилди. Исмоил Сомоний давла т нинг мажмуини ташкил этишда сосонийлар Эрон ва Араб халифалигида қабул қил инган тажрибалардан фойдаланди ва уни замон талабига қара б мукаммаллаштирди. Сомонийлар ўз давлатларини ўзларигача бўлган Шарқ давлатларининг бошқарув анъаналарини чуқур ўрганган ҳолда, уларга суяниб, замон талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиб бошқаришга ҳаракат қилдилар. Сомонийлар ҳукмронлиги даврида Муҳаммад Жайхуний ва Абуфазл Муҳаммад Баламийлар каби зодогонларнинг нуфузи в бўлган. Бу девон давлатнинг бутун молия ишларини бошқарган ва назорат қилган. Девон хазинадор томонидан бошқарилган. «Девон Амид-ал-мулк» ёки «ал-расаил» давлат аҳамиятига молик бўлган расмий ҳужжатларни тузиш билан шуғулланган. Бундан ташқари бу девон чет давлатлар билан бўладиган муносабатларни ҳам бошқарган. «Соҳиб аш-шурат» девони давлатнинг бутун ҳарбий ишларини, шу жумладан амирнинг шахсий қўшинини бошқарган. «Соҳиб аш-шурат»нинг маҳсус ёрдамчиси - ариз бўлган. У маҳкама ва унинг бошлиғи амир қўшини хазинаси билан шуғулланган. Қўшинларга бир йилда тўрт марта маош тўланган. Давлатни идора этишда «соҳиб ал-борид» девонининг аҳамияти ҳам жуда катта бўлган. Бу девон давлат аҳамиятига молик бўлган ҳужжатларни ва ҳабарларни етказиш билан шуғулланган. Девоннинг ҳамма шаҳар ва вилоятларда ма Руҳонийларнинг бошлиғи «устод», кейинчалик «Шайх ул-ислом», деб аталган. «Устод»дан сўнг ўз лавозими бўйича руҳонийлар орасида «хатиб» турган. У жомеъ масжидларида жума намозида хутба ўқиш ҳуқуқига эга бўлган. Сомонийлар ҳокимияти йирик ер эгалари ҳамда мулкдор савдогарларнинг манфаатини ҳимоя қилгани туфайли мамлакатдаги мавжуд ер ва сувнинг катта қисми давлатга ва зодагон табақаларга тегишли бўлган. Айни вақтда ердан фойдаланиш ва унга эгалик қилишнинг бошқа турлари ҳам мавжуд эди. Давлат тасарруфидаги ерлар «мулки султоний», ҳукмрон сулола вакиллари, зодагон деҳкон ва аслзодаларнинг тасарруфидаги йирик ҳамда меҳнаткаш қишлоқ аҳолисига тегишли майда хусусий ерлар «мулк ерлари» деб аталарди. Масжид, мадра са, хонақоҳ ва мақбараларга вақтинча ёки муддатсиз фойдаланиш учун берилган ерлар «в Қишлоқ жамоалари тасарруфида ҳам маълум миқдорда «жамоа ерлари» бўлиб, бундай ерлар кўпинча лалмикор ҳамда коризлар воситасида суғориладиган сувга танқис тоғ олди минтақаларида жойлашган эди. Майда ҳусусий ҳамда жамоа ерларидан ташқари барча мулкларда меҳнаткаш қишлоқ аҳолиси кадивар ёки ёлланиб коранда бўлиб ишлар эди. Корандалар IX-X асрларда «шерик» ёки «барзикор» деб аталарди. Бу даврда катта ер эгалари ўз ерларини барзикорларга ижарага беришни афзал кўрардилар. Ижарачиларнинг асосий қисми кам ерли ёки ерсиз деҳқонлар эди. Агар барзикор ўз уруғлиги ва қўши билан деҳқончилик қилса, ҳосилнинг 1/3—1/5 миқдорида ҳисса олар, уруғлик ва қўш ер эгаси ҳисобидан бўлса ҳосилнинг 1/10 ёки 1/12 улушига эга бўларди. Давлат солиқлари (хирож ва ушр) ер эгасидан ҳам, корандадан ҳам алоҳида-алоҳида шу бутунлай барҳам топди. Сомонийлар даврида кучли ва мустақил давлатнинг пайдо бўлиши деҳқончилик, ҳунармандчиликнинг ривожланиши, шаҳарларнинг тараққиёти ўз навбатида ички ва ташқи савдони янада узвийлашувига ва тараққиётига олиб келди. Аввало, шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги савдо кенгайди. Иккинчи томондан шаҳар ва қишлоқларнинг қўшни кўчманчи халқлар ва бошқа давлатлар билан алоқаси ривожланди. Хусусий шахсларга тегишли мулк ҳукмдор табақа хонадони, деҳқон- зодагонларга, саййидлар, сипоҳсолор, бадавлат савдогарларга тегишли мулклар ҳисобланган. Шартли ер эгалиги ҳам бўлган. Вақф мулклари, диний муассасалар ва мадрасаларга тегишли мулк. Бу мулкни муассаса мутаваллиси бошқарган. Жамоа мулки: яйлов, тоғ ёнбағирларидаги лалми ерлар. Хирож ҳажми шариат ва давлат қонунлари асосида белгиланган. С Кўплаб сой ва дарёлардан чиқарилган катта-кичик каналлар мавжуд бўлган. Бухоро воҳасида Шопуркон, Шохруд, Кармана, Пойканд, Самарқанд воҳасида Барж (Дарғом), Бўзмадисой, Иштихон каби каналлар шаҳар ва қишлоқларни сув билан таъминлаган. Бундан ташқари, бундай каналлар Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва Шошда ҳам бўлган. Манбаларга қараганда Шош аҳолиси халифа Мутасимга (833-842) мурожаат қилиб воҳада сув етишмаслиги туфайли канал қурилишига ёрдам сўраган. Сунъий суғоришга асосланган деҳқончиликдан ташқари лалмикор деҳқончилик ҳам яхши йўлга қўйилган 23 . Далаларда буғдойнинг турли навлари, арпа ва бошқа бошоқли экинлар экилган. Қишлок хўжалигида пахта етиштиришга алоҳида аҳамият берилган. Пахта, айниқса, Зарафшон, Қашқадарё ва Марв воҳасида кўп экилган. Боғдорчилик ҳам яхши ривожланган. Боғларда 2.3.Сомонийлар давлатининг хорижий давлатлар билан ташқи сиёсати ва савдо алоқалари Сомонийлар сулоласи ҳукмдорлиги даврида Мовароуннаҳрда хўжалик тараққиёти фақат Ўрта Осиёнинггина эмас, балки Олд Осиёнинг ҳам етук ҳудудларидан бири ҳисобланарди. Шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги, ўтроқ деҳқончилик ҳудудлари билан кўчманчи қабилалар ўртасидаги маҳсулот айирбошлашнинг кучайиб бориши, карвон савдосининг ўсиши ўлканинг қишлоқ хўжалигини, кон ишлари ва ҳунармандчиликнинг ривожланиши омили бўлади. Мовароуннаҳр иқтисоди мусулмон мамлакатлари орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллар эди. Мовароуннаҳр ва Хоразмда боғдорчилик, полизчилик тараққий этган, мева-чева етиштирилган. Шафтоли, ўрик, нок, олма, анор, анжир, узум, олча, олхўри, қовун-тарвуз, хуллас, деярли ҳамма мева турлари бўлган. Ички ва таш Исмоил Сомоний, Алптакин, Махмуд Ғазнавий, Тўғрулбек Султон Санжар, Отсиз, Такаш сингари тадбиркор ва узоқни кўра оладиган давлат арбоблари даврида Ўрта Осиёда ҳаётнинг барча жабҳаларида юксалишга эришилди, давлат ҳокимияти мустаҳкамланди, нисбатан тинчлик, осойишталик ва барқарорлик вужудга келди. Тарихчи Абу Мансур ас-Сомонийнинг сомонийлар Бухоросига берган таърифи бутун Ўрта Осиё давлатларининг IX-XIII асрлардаги аҳволига тегишлидир: «... шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган, ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ҳамда ўз даврининг фозиллари битилган (жой) эди». Ўрта Осиё ҳукмдорлари илм аҳли билан яқинлашдилар. Мамлакатни бошқаришда уларнинг билими ва маслаҳатларидан фойдаландилар. Ҳукмдорларнинг аксарияти бу даврда ўз саройларида олим, шоир ва Сомонийлар даврида Мовароуннаҳрда «Буюк ипак йўли» орқали борадиган карвон савдоси катта аҳамият касб этди. Карвон савдоси Ўрта Осиё орқали Жануби-шарқий Европа мамлакатларини Шарқ мамлакатлари, аввало Мўғулистон ва Хитой билан боғлаб турар эди. Олд Осиё давлатларини Мўғулистон ва Хитой билан боғлайдиган йўл энг гавжум ва серқатнов карвон йўли бўлган. Бу йўл Боғдоддан бошланиб, Ҳамадон, Нишопур, Марв, Омул (Чоржўй), Бухоро, Самарқанд, Шош, Тароз (Жамбул), Кулон (Луговая бекати), Марки, Болосоғун, Суёб, Иссиқкўлнинг жанубий қирғоғи орқали ўтиб, Шарқий Туркистон орқали Хитойга борар эди. Ўрта Осиёдан Европага олиб борадиган йўлнинг аҳамияти жуда катта бўлган. Лекин ўша даврда Ҳазар подшолиги билан Халифат ва булғорларнинг муносабатлари яхши бўлмаганлиги туфайли карвонлар Кавказ ва Ҳазарлар ҳ савдогарлардан ташқари ҳунармандлар, олимлар, рассомлар, санъаткорлар, усталар, сайёҳлар ва элчилар ҳам бўларди. Савдо карвонларига, одатда, элчилик топшириқлари ҳам бериларди. Жумладан, 922-йилда халифа Муқтадор булғор подшосига юборилган карвон бутун бошли бир элчихона эди деса бўлади. Карвонда мирзалик- котиблик вазифасини бажарган Аҳмад ибн Фадланнинг ёзиб қолдирган хотираларига қараганда бу карвон савдогарчилик ишларидан ташқари яна элчилик, ҳарбий ва диний вазифаларни ҳам адо этган. Савдо карвонлари «Буюк ипак йўли» орқали Хитойдан ипак ва ипак матолари, кимхоб ва шойи, олтин ва кумуш аралаштирилиб тўқилган зарбоф матоларни Мовароуннаҳрга олиб келганлар. Ўрта Осиёдан Хитойга эса шиша-ойналар, отлар олиб бориб сотганлар. Шарқий Европа билан олиб борилган савдода Хоразм муҳим ўринни эг билан туташтирган қадимги карвон йўли орқали олиб борилган ташқи савдо алоқалари ривожланди. Боғдод шаҳридан бошланган катта карвон йўли Ҳамадон, Нишопур, Марв, Омул, Бухоро, Самарқанд, Шош, Тароз, Кулон, Марки, Болосоғун, Суёб, Иссиқкўлнинг жанубий соҳили орқали ўтиб, Шарқий Туркистонга ва ундан Хитойга кириб борар эди. Бу йўлнинг Фарғона орқали ўтган жанубий Ўғузлар юрти ёки Дашти Қипчоқ орқали Жанубий Сибирга йуналган, ҳамда Хоразм орқали Итил дарёси бўйлаб Ҳазар ва Булғор давлатларига элтадиган шимоли-ғарбий тармоқлари айниқса серқатнов бўлган. Карвон йўлларида работлар бино қилиниб, карвонсаройлар қурилган. Х асрда ташқи савдо муомаласида саррофлик чекларидан кенг фойдаланилган. Ўша вақтда савдогарлар ўзи билан кўп миқдорда пул олиб юрмас эди. Ўз пулини у шаҳарнинг тегишли саррофларид гилам ва чойшаблар, қулф, камон, қайиқ ва кумуш тангалар, шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Византия, Ироқ ва бошқа мамлакатлардан келтирилган моллар чиқарилар эди. Булғор ва Ҳазардан қимматбаҳо мўй налар, шунингдек, мум, шам, камон ўқи, оқтерак ёғочи ва қайин пўстлоқлари, чўққи қалпоқлар, балиқ елими ва тишлари, булғори чарм қалқонлар, славян элати (қавми)га мансуб қуллар, овчи қушлар (қарчиғай), асал, қўй ва қорамол олиб келинар эди. Таш қ и сав до муомаласида Тоҳирийлар ва Сомонийларнинг кумуш дирҳамларидан кенг фойдаланилар эди 26 . Дамашқ, Қоҳира, Бағдод, Куфа, Басра ва бошқа шулар сингари катта шаҳарларда Ўрта Осиёдан бориб фан, маданият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган авлод-аждодларимиз бу даврга келиб кўпая борди. Боғдод шаҳри Шарқнинг илм-фан маркази сифатида оламга танилди, чун қилганлар, тери ва бошқа чорвачилик маҳсулотларини сотганлар. Ўрта Осиёлик савдогарлар ўз молларини араб халифалиги таркибига кирган давлатларга, Кавказга, Ҳазар ва Булғорияга, Хитой ва Ҳиндистонга олиб бориб сотганлар. Ўрта Осиёдан Хитой билан Ўрта Ер денгизини бирлаштирувчи ва Жануби-Шарқий Европага олиб борувчи карвон йўллари ўтган. Айниқса, Ўрта Ер денгизи билан боғловчи карвон йўли анча гавжум бўлган. Бу йўл Боғдод, Ҳамадон, Нишопур, Марв, Омул, Бухоро, Насаф, Кеш, Самарқанд, Уструшона, Шош, Болосоғун орқали Хитойга олиб борган. Хитойга Ўрта Осиёдан отлар ва шиша буюмлар олиб борилган. Хитойдан эса турли-туман ипак газламалар келтирилган. Ҳазар, Булғор ва Русь ерларига Ўрта Осиёдан қуруқ мевалар, турли-туман газламалар, гуруч ва кумуш чиқарилган. Ўз навбатида Жануби-Шарқий Европадан Ў археологик изланишларга қараганда, кулоллар шаҳарларда маҳалла-маҳалла бўлиб яшаганлар. 27 . Бу даврда шишасозлик ҳам кенг ривожланган. Ўрта Осиё шишасозлари турли шаклдаги катта-кичик шиша идишларни тайёрлаганлар. Идишлар асосан кўкимтир рангдаги шишалардан тайёрланган. Уларнинг маълум қисми нақшлар билан безатилган. Шишасозларнинг устахоналари Нисо, Марв, Термиз, Пойканд каби шаҳарларда очиб ўрганилган. Ўрта Осиё шишасозларининг маҳсулотига бошқа ўлкалардан эхтиёж катта бўлган. Сомонийлар даврида металлургия соҳасида ҳам катта ютуқлар қўлга киритилган. Ёзма манбалар ва олиб борилган археологик қазиш ишларга қараганда бу даврда кон саноати тараққиётида катта ўзгаришлар рўй берган. Бу даврда Бадахшонда кумуш, олтин, биллур, ложувард каби қимматбаҳо металл ва тошлар қазиб олиш давом этган. III-Боб: “Сомонийлар давлатининг ички ва ташқи сиёсати” мавзус ининг ўқитилиши ва дарснинг янги педагогик технологияда олиб борилиши 3.1.Мавзунинг 1-соатлик дарс ишланмаси. Биз янги педагогик технологияга таянган ҳолда ушбу ўқув дастурини ишлаб чиқдик: Фан: Ўзбекистон тарихи . Дарс мавзуси: Сомонийлар давлатининг ички ва ташқи сиёсати А) Таълимий мақсад: Ўқ увчиларга Сомонийлар давлати ҳ а қ ида маълумот бериш. Б) Тарбиявий мақсад: Ўқ увчиларнинг билим ва к ў никмаларини жа ҳ он талабларига мос ҳ олда шакллантириш. В) Ривожлантирувчи мақсад: Ўқ увчиларда манти қ ий фикрлаш, тарихий шакллантириш к ў никмаларини ў стириш. Дарснинг жиҳози: Сомонийлар давлатининг ҳарит аси . Сомонийлар давлати ҳақида қўшимча адабиётлар, ўқувчиларнинг Сомонийлар давлатига оид чизган ҳариталари, дарслик, китоб. Дарснинг хронологик ҳар итаси: № Керакли жиҳозлар Ва қ ти Дарснинг кечиши ва йуналиши 1. Жиҳозланиши, доска. 2-да қ и қ а 1.Ташкилий қ исм. а) ўқ увчиларнинг билдиришномаси асосида дарсга тайёргарлигини текшириш. 2. Доска. 3-да қ и қ а 2. Ўқ итувчи кириш с ў зида мавзунинг номини айтади ва мавзу ма қ садини тушунтиради. 3. Кичик к ў ргазмалар 35-да қ и қ а 3. Ўқ увчиларнинг билимини назорат қ илишда қў лланиладиган усуллар. а) а қ лий ҳ ужум. б) интерфаоллик в) айсберг усули г) ра ғ батлантириш 4. Дарслик китоб. 5-да қ и қ а. 4. Дарсга якун ясаш. Уйга вазифа: Сомонийлар давлати ҳ а қ ида қў шимча маълумотлар т ў плаш. Дарснинг бориши: Ўқ итувчи: Ташкилий қ исм. а) Саломлашиш. б) Тозаликка эътибор бериш. в) Дарсга тайёргарлигини текшириш. г) Давоматни ани қ лаш. д) Ў тилган мавзуни умумлашт манбаларда эса, Термиз яқинида) оқсоқоли Сомонхудотнинг авлодлари асос солган. Халифа Маъмунга бўлган садоқатлари эвазига 819-820 йилларда Сомонхудотнинг набиралари Нуҳ Самарқандга, Аҳмад Фарғонага, Яҳё Шош ва Уструшонага, Илёс Ҳиротга ҳоким этиб тайинландилар. 839-840 йилларда Нуҳ ибн Асад Исфижоб вилоятини босиб олди ва уни мустаҳкамлади. У Суғднинг бир қисми ва Фарғонага ҳоким бўлиб олди. Лекин Сомонийлар давлатини бунёд этишда Аҳмаднинг ҳиссаси кўпроқ бўлди. Унинг Наср, Яьқуб, Яҳё, Асад, Исмоил, Исхоқ ва Ҳомид исмли ўғиллари бор эди. Нуҳ ибн Асад 842 йили вафот этгач, Самарқандни укалари Аҳмад ва Яҳё бошқарди, кейин ҳокимлик Наср (865-892) қўлига ўтди. 859-йилда Яҳё ибн Асад вафот этгач, Шош ва Уструшона Аҳмаднинг иккинчи ўғли Яъқубга насиб этди. Кейин ташаббус Исмоил ибн Аҳмад қўлига беради. Бу ўқувчига "Қораловчи" гуруҳ томонидан саволлар ёғилади, "Оқловчи" гуруҳ бу ўқувчини ҳимоя қилиб боради ва ниҳоят "Эксперт" лар иккала гуруҳнинг дарсга фаоллигини ҳолисона баҳолаб беради). Ўқитувчи: Мана дарсимиз қизиқарли давом этмоқда, энди уни янада қизиқарли ўтказиш мақсадида "Айсберг" усулидан фойдаланамиз. Фараз қилайлик биз Шимолий муз океанида саёҳат қилиб юрибмиз. Бирданига олдимиздан " Айсберг" (музқоя) чиқиб қолди. Хуш, нима қилиш керак? 1-чи ўқувчи: "Айсберг"ни айланиб ўтамиз. 2-чи ўқ увчи: "Айсберг"ни парчалаб юборамиз. 3-чи ўқ увчи: "Айсберг"ни эритиб юборамиз. 4-чи ўқ увчи: Ор қ ага қ айтиб кетамиз. Ўқ итувчи: Энди яна дарсга қ айтайлик. Ў ша биз айтган Айсбергнинг ў рнига Сомонийлар давлати мавзусини к Хулоса Сомонийлар Мовароуннаҳр ва Хуросонда мустақил давлат тузиш учун авваламбор, кучли марказлашган ҳокимият тузиш кераклигини яхши тушунишган. Бу айниқса Исмоил Сомоний даврида куннинг долзарб масаласига айланган эди. Й ирик ер эгаси бўлган Исмоил биринчи навбатда маҳаллий зодагонлар ва савдогарларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутди. Давлатнинг иқтисодий куч қудратини ошириш, қишлоқ хўжалигини, ҳунармандчиликни ва савдони ривожланиши учун кенг шарт-шароитлар ту ғ дириб бериш лозим эди. Шу мақсадда Исмоил катта ва яхши қуролланган, сараланган қуролли кучларни ташкил қилишга киришди. У айниқса, турк ғ уломларидан иборат қ исмларни тузишга катта эътибор берди. Натижада Сомонийлар давлати тез орада мусулмон Шарқидаги марказлашган кучли давлатга айланди. Мамлакатнинг қудратини мустаҳкамлаш ма ва унинг ходимлари олиб борган. Саройда шарбатдорлар, дастурхончилар, таштадорлар, от боқарлар, хўжалик бекалари каби турли хизматчилар бўлган. Саройдаги барча хўжалик ишларини вакил бошқарган. Вакил саройдаги энг эътиборли кишилардан бири ҳисобланган. Наршахийнинг маълумот беришича, Наср II Сомоний даврида Бухоро регистонида давлатдаги 10 та девонга атаб маҳсус 10 та бино қурилган. Давлатда қуйидаги девонлар фаолият кўрсатган: Девони вазир (бош вазир девони). Бу девонга қолган барча девонлар бўйсунган. Бош вазир девони барча маъмурий, сиёсий, хўжалик ва ҳарбий маҳкамаларни назорат қилган. Девони мустауфи (молиявий ишлар девони). Бу девон давлатнинг барча молиявий ишларини бажарган ва назорат қилган. Девон хазинадор томонидан бошқарилиб, унинг ихтиёрида ҳисобчилар, мунший ва котиблар, дафт назорат ў тказган. Девони мухтасиб (бозорлар ва кўчалар, шариат қонун қоидаларига риоя қилишни назорат қилувчи девон). Бу девон хизматчилари қиладиган асосий иш шаҳар ва қишлоқларда, кўча ва бозорларда тартиб-интизомни, тош-тарозини назорат қилганлар. Аҳоли томонидан шариат қонун- қоидаларига риоя қилишнинг назорати ҳам шу девон зиммасида бўлган. Ушбу девонбоши ўз мирғазаб (ходим) лари билан барча шаҳарларда фаолият кўрсатган. Девони мамлакаи хос (давлат иш бо шқ арувчиси девони). Бу девон сарой таъминоти билан боғлиқ сарф-ҳаражатларни назорат қилган. Муҳим давлат ишлари ва айниқса, хазина кирим-чи қ имини назорат қилиш ҳам шу девон зиммасида бўлган. Девони ва қ ф (ва қ ф ерлари девони). Мачитлар, мадрасалар, умуман диний муассасалар и ҳ тиёрида бўлган ер-сув, мол-мулк кабиларни бошқарган. самарадорлигини оширишга хизмат қиларди. Давлат бошқарувида ҳарбий- маъмурий амалдорларнинг мавқелари ниҳоятда катта эди. Шунингдек, X асрда мусулмон руҳонийлари ҳам катта обрўга эга эдилар. Мовароуннаҳрда асосан ислом динининг ханафийлик мазҳаби тарқалган бўлиб, диндорлар бошлиғи устод (кейинчалик шайх-ул-ислом) Сомонийлар давлатида катта мавқега эга бўлган. Сомонийлар давлатида суд ишлари шариат қонун-қоидаларига асосланган бўлиб, улар қозилик девони томонидан бошқарилган. Суд жараёнидаги ишлар қозикалон, қозилар, муфти, раислар томонидан амалга оширилган. Вилоят ва шаҳар қозилари қозикалонга бўйсунган. Давлатда ҳар бир вилоятлар ва шаҳарлар ҳукмдорлари кўнгиллиларидан иборат қўшин сақлаган. Кўнгиллилар одатда озод ва бой деҳқонларнинг ўғилларидан иборат бўлган. Кўнгиллилар ҳарбий ҳолат Ички ва ташки савдода айрим кичик шаҳарларнинг ҳам ўрни катта бўлган. Бу борада Пойканд шаҳри муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда қайд этилишича, бу шаҳарда Сомонийлардан олдин ҳам савдогарлар Хоразм, Каспий буйидаги ўлкалар ва Хитой билан олди-сотди ишлари олиб боришган. Шаҳар раислари савдогарлар учун барча шароитлар яратиб беришга ҳаракат қилганлар. Шаҳарда ўнлаб карвонсаройлар мавжуд бўлган, улар бозорга яқин жойда жойлашган. Савдо расталари карвонсаройнинг ўзида ҳам бўлган. Карвонсаройлар йўлларда ҳам қурилган. Бозорларда сотиладиган маҳсулотлар аввало, маҳаллий аҳолининг эҳтиёжини қондиришга қаратилган. Ҳунармандлар ўз молларини сотиб, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳарид қилганлар, ўз навбатида ҳунармандчилик маҳсулотларига деҳқонларнинг талаби катта бўлган. IX-X асрларда Ўрта Осиёнинг IX-X асрларда маданий ҳаёт ҳам ўзининг юқори даражасига кўтарилди. Аввало, меъморчилик санъати ва қурилиш услублари ривожланди. Турар- жойлар, йирик бинолар, амирлар саройлари ҳам хом ғиштдан қурила бошланди. Маъмурий бинолар, йирик бойлар ва амалдорларнинг уйлари устунлар ва ўйма нақшлар билан безатилган. Сомонийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросон меъморчилик санъатининг юқори тараққиётидан ёрқин далолат берувчи ёдгорлик бу Бухородаги Исмоил Сомоний мақбарасидир. Мақбара ўта оддийлик ва маҳобатли шаклга хос бўлиб у 892- 943 йиллар орасида қурилган ва ўзининг бағоят чиройли қилиб ишланган ташқи кўриниши билан ажралиб туради. Ушбу мақбара ўрта асрлар меъморчилик санъатининг ноёб дурдоналаридан бири ҳисобланади. Сомонийлар даври меъморчилигининг яна бир ноёб дурдонаси Каттақўрғондан 60 км жа регистонида ўзи учун катта сарой қурдирган ва унинг қурилишида катта маблағ сарфлаган. Бу сарой ғоятда гўзал бўлган. Саройнинг олдида эса девонлар учун бинолар қурилган. Амир ва ҳокимлар саройи Нишопур, Марв, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда ҳам бўлган. Бу саройлар ўзларининг катталиги ва гўзаллиги билан ажралиб турган. Кўп ҳолларда бундай саройлар хушманзара жойларда, боғлар ичида бунёд этилган. Ўрта Осиё халқларининг асрлар давомида эришган маданий ютуқлари ва билимлари IX-X асрларда яшаган ва ижод қилган олимларга катта илмий пойдевор вазифасини ўтади. Агарда бу илмий пойдевор юқори даражада бўлмаганда эди, Сомонийлар давридаги илмий тараққиёт ҳақида гапириш қийин бўлар эди. Бухоро, Марв, Самарқанд, Нишопур, Балҳ, Бинкент, Кеш, Насаф, Термез, Хўжанд, Урганч каби шаҳарлар бу давр ичида йири ҳиссаларини қўшдилар. Улар ихтиро этган кашфиётлар фақатгина уларнинг номларига боқийлик бахш этмай, балки бутун халқимизнинг обрў- эътиборини дунёга таратди. Бу даврга оид моддий топилмалар, меъморий ёдгорликлар халқимизнинг юксак маданиятидан, нозик дидидан, чуқур билимидан ва ижодий парвозидан гувоҳлик бериб келмокда. Хуллас, ўлкамизда сомонийлар сулоласи ҳукмронлик қилган асрлар воқеа ва ҳодисаларга бой, жўшқин ҳаёт мавж урган давр бўлиб, давлатчилигимиз тараққиётида муҳим бир босқичдир. Чунки худди ана шу даврдан эътиборан араб босқинчиларига қарши эрк ва озодлик учун кураш олиб борган ўлкамиз халқлари ўзларининг марказлашган мустақил давлатларига асос солдилар ва бу давлатлар халқаро майдонда ўз муносиб ўринларига эга бўлдилар. 51 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1.Каримов И.А. “Юксак маънавият – енгилмас куч”. Т., “Маънавият”, 2008, 173-бет. 2.Каримов И.А.“Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Т., “Шарқ”, 1998. 3.Каримов И.А.“Ватан саждагоҳ каби муқаддас”. Т., “Ўзбекистон”, 1995, 176-бет. 4.А.Муҳаммаджонов. “Ўзбекистон тарихи”. Т., Ғ.Ғулом, 2004, 318-бет. 5.А.Муҳаммаджонов. “Ўзбекистон тарихи”. Дарслик. 6-синф. Т., “Ўқитувчи”, 1994, 320-бет. 6.Аҳмадали Асқаров. “Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи”.Т., “Университет”, 2007, 339-бет. 7.Баҳодир Эшов. “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи”. Т., “Маърифат”, 2009, 268-бет. 8.Карим Шониёзов. “Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни”. Т., “Шарқ”, 2001, 462-бет. 9.Наршахий. “Бухоро тарихи”. Т., “Камалак”, 1991, 335-бет. 10.Р.Ҳ.Муртазаева. “Ўзбекистон тарихи”. Т., “ЎАЖБНТ”, 2003, 675-
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha