Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет История

Продавец

Bohodir Jalolov

Сомонийлар давлатининг ташкил топиши

Купить
СОМОНИЙЛАР ДАВЛАТИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ 839-840 йилларда Нуҳ ибн Асад Исфижоб вилоятини босиб олди ва уни мустаҳкамлади. У Суғднинг бир қисми ва Фарғонага ҳоким бўлиб олди. Лекин Сомонийлар давлатини бунёд этишда Аҳмаднинг ҳиссаси кўпроқ бўлди. Унинг Наср, Яьқуб, Яҳё, Асад, Исмоил, Исхоқ ва Ҳомид исмли ўғиллари бор эди. Нуҳ ибн Асад 842 йили вафот этгач, Самарқандни укалари Аҳмад ва Яҳё бошқарди, кейин ҳокимлик Наср (865-892) қўлига ўтди. Сомонийлар давлатига Сомон қишлоғи (Балх яқинида, баъзи манбаларда эса, Термиз яқинида) оқсоқоли Сомонхудотнинг авлодлари асос солган. Халифа Маъмунга бўлган садоқатлари эвазига 819-820 йилларда Сомонхудотнинг набиралари Нуҳ Самарқандга, Аҳмад Фарғонага, Яҳё Шош ва Уструшонага, Илёс Ҳиротга ҳоким этиб тайинландилар. Шох Исмоил Сомоний Мустаҳкамланиб бораётган Сомонийлар давлатини заифлаштириш мақсадида Араб халифаси 898 йилда Мовароуннаҳр ҳокимлигидан Исмоилни тушириб унинг ўрнига саффорийлар сулоласидан Амр ибн Лайсни ҳоким этиб тайинлаш ҳақида ёрлиқ жўнатади. Исмоил 899 ва 900-йиллардаги ҳарбий тўқнашувларда Амр ибн Лайс бошлиқ саффорийлар қўшинларини тор-мор келтирди. Халифа Исмоил ибн Аҳмадни ҳоким сифатида тан олишга мажбур бўлди . Исмоил Сомоний ўз даврининг йирик ва ақлли давлат арбобларидан бўлган. У йирик ва марказлашган давлат барпо қилишдан манфаатдор бўлган барча оқсуяк амалдорларни ўз атрофига тўплайди. Уларнинг ёрдами билан Исмоил шундай бир қудратли марказлашган давлат барпо қиладики, бу давлат ўша вақтда Шарқда шуҳрат топади. Исмоил Сомоний даврида Мовароуннаҳр Араб халифалигининг истибдодидан абадул-абад озод бўлди. Сомонийларнинг тобора кучайиб бориши Араб халифалигини хавотирга солган. Шу боисдан халифа Саффорийлар билан Сомонийларни тўқнаштириб, Хуросон ва Мовароуннаҳрда ўз таъсирини қайта тиклашга ҳаракат қилади. Натижада 900-йилда улар ўртасида бошланиб кетган уруш Исмоилнинг ғалабаси билан тугайди. Бутун Хуросон Сомонийлар қўл остига ўтади. Халифа Исмоилга ҳукмдорлик ёрлиғини юборишга мажбур бўлади. Исмоил Сомоний макбараси Сомонийлар ўз тасарруфидаги ўлкан мамлакатни бошқаришда даставвал ихчам давлат маъмуриятини ташкил этдилар. Маъмурият подшо саройи ва девонлар (марказий ҳокимият)дан иборат эди. Наршахийнинг маълумоти бўйича, Сомонийлар ҳокимияти, асосан, унга девон бошқарувида идора этиларди. Улар орасида вазир девони бош бошқарув маҳкамаси бўлиб, давлатнинг маъмурий, сиесий ва хўжалик тартиботи унинг бевосита назорати остида тутиб туриларди. Барча девон бошлиқлари вазирга тобе эди. Сомонийлар Улар сулолавий хонадонга тегишли амирзодалар ёки собиқ маҳаллий ҳукмдорлар ҳамда зодагон деҳқонлардан тайин этиларди. Бўлардан ташқари ҳар бир шаҳарда раис (шаҳар бошлиғи) ҳамда мухтасиб (назоратчи) бўларди. Уларни ҳокимнинг ўзи маҳал лий аслзода ёки кўпинча олий табақа руҳонийларнинг нуфузли вакилларидан тайинлар эди. Мансабдорлар маошига давлат йиллик даромадининг деярли ярми сарфланарди. Мовароуннахрда ислом руҳонийларининг обрўси ошиб, пойтахт Бухоро Шарқда ислом динининг энг нуфузли марказларидан бирига айланди. Шаҳарларда кўплаб ибодатхоналар, жумладан жоме масжид, хонақоҳ (ғарибхона)лар бино қилинди. Худди шу даврда мусулмон Шарқидаги илк мадрасалардан бири (Форжак) Бухоро шаҳрида қад кўтарди. Мад раса шаҳарнинг Дарвозаи Мансур маҳалласида амир ҳаммомининг ёнида жойлашган эди. Сомонийлар мамлакатни ташқи ва ички душман хуружларидан муҳофаза қилишга катта эътибор берадилар. Хусусан, Исмоил Со моний яхши қуролланган ҳарбий қўшин ва турк ғуломларидан маҳсус сарой қўшинини тузади. Турк ғуломининг ҳарбий хизмати қатъий белгиланган тартибда ўтар эди. Энг қобилиятли ва узоқ йиллар хизмат қилган айрим ғуломлар айлбоши (отлиқ отряд бошлиғи), сўнгра эса нуфузли ҳожиб лавозимларига кўтариларди. Ҳожиблар бошлиғи ҳожиб ул-ҳужоб ёки ҳожиб ул бузрук Сомонийлар саройида олий унвон эди. Шаҳар маданиятининг равнақи, зиёлилар даврасининг кенгайиб бориши, шубҳасиз, Сомоний ҳукмдорларни илм аҳли билан яқинлаштирди. Мамлакатни бошқаришда уларнинг билим ва маслаҳатларидан фойдаланилди. Бу даврда Муҳаммад Хоразмий, Форобий, Ибн Сино, Наршахий, Беруний каби жаҳон фани тараққиётига ўлкан ҳисса қўшган буюк сиймолар ижод қилдилар. 1. И.Абдуллаев. Абу Маисур ас-Саолибнй. Т.,«Ўзбскистон нашриёти. 1992. 2. И.Абдуллаев. Берунийта замондош шоирлар. Т., «Фан» нашриёти. 1975. 3. И.Абдуллаев. Бухоронинг арабийнавис шоирлари. Т., «Фан» нашриёти. 1965. 4. ИАбдуллаев. Носир Бухорий. Ўз.КП Марказий комитети нашриёти, Т., 1969. Адабиётлар:
Купить
  • Похожие документы

  • Xiva shahri tarixi manbalarda aks etishi
  • Xitoy Xalq Respublikasining 1980–2020-yillardagi iqtisodiy rivojlanishi. «Xitoy sotsializmi»
  • Rossiya imperiyasining o`lkamizdagi mustamlakachilik siyosati va o`lkani o`rganish masalasi
  • Qadimgi Ossuriya davlati
  • Misrda Muhammad Ali islohotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha