Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 72.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Физическая культура

Продавец

Bohodir Jalolov

Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий

Купить
Мундарижа Кириш ………………………………………………………… I -БОБ Спорт жамоаларида лидерлик масалаларининг назарий ёритилганлиги. 1.1. Замонавий психологияда лидерлик муаммоси………бетлар 1.2. Лидерлик масаласига турлича ёндашувлар………...бетлар 1.3. Спорт жамоаларида расмий ва норасмий лидерлар муоммоси........................................................................бетлар II -БОБ Тадқиқотнинг методологик асослари ва методлари. 2.1. Тадқиқотнинг методологик манбалари ...................бетлар 2.2. Тадқиқот босқичлари, ташкил қилиниши ва қўлланилган методикалар тавсифи............................. III - БОБ Экспериментал тадқиқот натижалари. 3.1. Расмий ва норасми лидерларнинг ўйинга салбий таъсирини аниқлаш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари...................................................... КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришиши билан бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳатлар ёш авлодни ҳар томонлама ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожланишида жисмоний тарбия ва спорт асосий ўринни эгаллайди. Мамлакатимизда ёш авлодни соғлом руҳда тарбиялаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб, миллат генафондини асраш, оилада, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва маданият дарсларининг сифатини яхшилаш, мактабдан ташқари ишларни ташкил қилиш ва уларни самарадорлигини ошириш, спорт турларини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни танлаш ҳам тадбирларни амалга ошириш мақсадига 1 “ йўналган. Спорт жамоаларида спортчилар ўртасидаги шахслараро муносабатларнинг шаклланишига объектив ва субъектив омиллар таъсир кўрсатади, шунингдек, ижтимоий психологик омиллар ҳам муҳим роль ўйнайди. Шундай ижтимоий-психологик омиллардан бири лидерлик феноменидир. Мавзунинг долзарблиги шу билан асосланадики, спорт командасидаги ўзаро муносабатларнинг шаклланишидаги ижтимоий-психологик хусусиятларни билиш, спорт командасини бошқаришда махсус психологик билимларга эга бўлиш команда фаолияти самарадорлигини ошириш гаровидир. Команда аъзолари ичидан лидерларнинг ажралиб чиқиши тренер фаолиятини ҳам самарали қилиши, ҳамда уни мураккаблаштириши ҳам мумкин. Спорт жамоаларида лидерлик сифатларининг намоён бўлиши, командадаги норасмий ва расмий лидерларнинг 2. Спорт командасида лидерлик ролини аниқлаш, унинг ижобий ва салбий кўринишларини акс эттириб бериш. 3. Расмий ва норасмий лидерларнинг команда фаолияти самарадорлигига салбий таъсирини профилактика қилиш коррекцион дастурини ишлаб чиқиш. Тадқиқот объекти . Тадқиқотимиз объектини Қарши олимпия заҳиралари коллежи футбол жамоалари аъзолари ташкил этди. (жами 50 нафар спортчи). Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти шундан иборатки, унда спорт жамоаларидаги расмий ва норасмий лидерлик феноменлари бўйича илмий маълумотлар тўпланиб, тизимлаштирилган ҳолда, чуқур таҳлил қилинган. Олинган маълумотлардан спорт жамоаларида ишловчи психологлар фаолиятида, тренерлар учун амалий тавсиялар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотнинг илмий янгилиги спорт командаларидаги расмий ва норасмий лидерлар фено 1 БОБ СПОРТ ЖАМОАЛАРИДА ЛИДЕРЛИК МАСАЛАЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ ЁРИТИЛГАНЛИГИ 1.1. Замонавий психологияда лидерлик муаммоси Шахс , унинг дунёни билиш , ўзини ва атрофидаги инсоний муносабатларни билиш , тушуниши ва ўзаро муносабатлар жараёнида ўзидаги такрорланмас индивидуаллиликни намоён қилиши ҳамда ушбу жараёнларнинг ёшга ва жинсга боғлиқ айрим жиҳатларини таҳлил қилиш бизга умумий равишда шахс - жамиятда яшайдиган ижтимоий мавжудотдир , деган хулосани қайтаришга имкон беради . Ижтимоийлашув жамиятда учта асосий вазифани бажаради:: 1) индивиднинг жамиятга, шунингдек турли ижтимоий бирлашмаларга интеграциялашувини маданият элементлари, нормалар ва қадриятларни ўзлаштириш орқали таъминлайди; 2) инсонларнинг улар томонидан ижтимоий ролларни қабул қилишлари нартижасида ўзаро таъсирга киришишларига Гуруҳ ичидаги – шахслараро даражадаги ижтимоийлашув омиллари миллий хусусиятлар, гуруҳ аъзолари ўртасидаги ишчи ва шахслар ўртасидаги муносабатлар, умумий манфаатлар асосидаги гуруҳ аъзолари жипслашувидан иборат. Шахслилик даражасида груҳ аъзоларининг шахс сифатидаги характеристикаси уларнинг ўзини ўзи баҳолашлари, ўзаро боғлиқлик таҳлили, ўзини ўзи тасдиқлашга бўлган эҳтиёж билан намоён бўлади. Мазкур даражада жамиятдаги ижтимоий низолар хавфини камайтирувчи омиллар шахсий масъулиятлилик, ўзини гуруҳ аъзоси сифатида англаш, ҳаракатлар устидан шахсий назоратдир. Ижтимоийлашув натижасида шахснинг турли типлари, ижтимоий характерлар, турли-туман эҳтиёжлар, қадриятлар йўналишлари шаклланади. Э. Фромм таъкидлашича, ижтимоий характернинг устунлик қилувчи тпи жамият тараққиётининг турли тарихий намунаси сифатида гавдаланадилар. В.М.Розин (2002) таъкидлашича, исм қўйиш, азон айттириш маросимлари, тил, ўзини тутишга ўргатиш, тана жазоланиши, сўзли йўриқнома, ўгит, насихатлар, огоҳлантиришлар, рағбатлантириш тизими социализациянинг ижтимоий маданий муолажаларига мансубдир. А.В.Брушлинский (1991) фикрича, инсон бу аввало ижтимоий ривожланиш субъекти бўлиб, ўзини ўзи ривожлантиришнинг фаол субъекти ҳамдир. Индивид томонидан фақатгина ижтимоий тажрибанинг ўзлаштирилиши ҳақида гапириш эмас, балки шахсни ижтимоийлашувнинг фаол субъекти сифатида қараш муҳимдир. Шу нуқтаи назардан қараганда индивид аввалдан бошлаб ижтимоийлик хусусиятига эга бўлиб, фақатгина ижтимоийликдан индивидуалликка томон эмас, балки турли йўналишларда ривожланишга қодирдир. Ижтимоийлашув энг аввало одамлар ўртасидаг Ижтимоийлашув жараёнларининг рўй берадиган шарт- шароитларини ижтимоий институтлар деб атаймиз. Бундай институтларга оиладан бошлаб, маҳалла, расмий давлат муассасалари (боғча, мактаб, махсус таълим ўчоқлари, олийгоҳлар, меҳнат жамоалари) ҳамда норасмий уюшмалар, нодавлат ташкилотлари киради. Бу институтлар орасида бизнинг шароитимизда оила ва маҳалланинг роли ўзига хосдир. Инсондаги дастлабки ижтимоий тажриба ва ижтимоий хулқ элементлари айнан оилада, оилавий муносабатлар тизимида шаклланади. Шунинг учун ҳам ҳалқимизда «Қуш уясида кўрганини қилади» деган мақол бор. Яъни, шахс сифатларининг дастлабки қолиплари оилада олинади ва бу қолип жамиятдаги бошқа гуруҳлар таъсирида сайқал топиб, такомиллашиб боради. Бизнинг ўзбекчилик шароитимизда оила билан бир қаторда маҳалла ҳам муҳим тарбияловчи Россия ижтимоий психологиясида лидерлик муаммолари етарлича мураккаб ва қарама-қарши характерга эга. Бу борада биринчилардан бўлиб иш олиб борган олимлар С.О. Лозинский Е.А. Аркин, А.С. Залужнқй П.Л. Здгоровский ва бошқалар эди. Мазкур илмий ишларда етакчилик, лидерлик масалалари асосан болалар гуруҳларида ҳамда стихияли ташкил топган гуруҳлар мисолида ўрганилди. Лидерлик муаммоларига бағишланган кейинги тадқиқотлар Г.К. Ашин, И.П. Волков, Н.С. Жеребова, Р.Л. Кричевский Б.Д. Парыгин, Л.И. Уманский ва бошқалар ишлари билан боғлиқ. Мамлакатимизда лидерликнинг намоён бўлиши, лидерлик учун зарур бўлган сифатлар борасида жуда кўп олимлар, жумладан М.Г.Давлетшин, Ғ.Б.Шоумаров, Э.Ғ.Ғозиев, В.М.Каримова, Э.Н.Сатторов, Р.И.Суннатова, Ш.Р.Баротов ва бошқа кўплаб олимлар ўз тадқиқотларида таъкидлаб ў организмнинг эмас, балки психика ва индивид ривожланиш босқичлари, ёш даврларининг босқичма-босқич алмашинув қонуниятларига, шу зайлда ҳар бир ёш босқичида психик ривожланиш хусусиятлари қонуниятларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Реалистик баҳо шахсни ўраб турганлар - ота-она, яқин қариндошлар, педагог ва мураббийлар, қўни-қўшни ва яқинларнинг ўринли ва асосли баҳолари, реал самимий муносабатлари маҳсули бўлиб, шахс ушбу муносабатларни илк ёшлигиданоқ холис қабул қилишга, ўз вақтида керак бўлса тўғрилашга ўргатилган бўлади. Бунда шахс учун эталон, ибратли ҳисобланган инсонлар гуруҳи - референт гуруҳнинг роли катта бўлади. Чунки биз кундалик ҳаётда ҳамманинг фикри ва баҳосига қулоқ солавермаймиз, биз учун шундай инсонлар мавжудки, уларнинг ҳаттоки, оддийгина танбеҳлари, маслаҳатлари, Маълумки, гуруҳ бир ёки бир нечта умумий белгилар асосида ажратилган одамлар йиғиндисидир. Гуруҳ риовжланишининг энг юқори даражаси жамоадир. Жамоа – юқори ривожланган одамлар гуруҳи, ундаги муносабатлар аҳлоқнинг ижобий нормалари асосига қурилади. Шундай қонуният кўзга ташланганки, гуруҳ ўз ривожланиш даражасига кўра жамоага қанчалий яқин турса у шахс ўзинининг энг яхши томонларини намоён қилиши ва ундаги салбий томонларни тўхтатиш учун маъқул шароитларни яратади. Аксинча гуруҳ ўз ривожланиш даражасига кўра жамоадан қанчалик узоқроқ турса, шахслараро муносабатлар тизимида шахснинг энг салбий томонларини намоён қилиши ва бир вақтда энг яхши интилишларини тормозланиши юз бериши мумкин. Жамоавийлик (коллективизм) тушунчаси ўз ичига жамоа аъзолари ҳақида доимий ғамхўрлик қилиш, тарқоқликка, ж Лидерлик – гуруҳни у ёки бу аъзоларининг гуруҳий вазфаларни амалга оширишда гуруҳга етакчи таъсири даражаси билан белгиланади. Лидерлик – гуруҳдаги табиий ижтимоий-психологик жараён бўлиб, инсондаги шахсий обрўнинг гуруҳнинг бошқа аъзолари хулқ-атворига таъсири асосида қурилади. Лидерлик олимлар фикрича болалик давридан бошлаб кўзга ташланади. Хусусан, Д.Б. Эльконин лидерликни етакчилик сифатида баҳолайди. Етакчиликнинг ҳодиса ва жараён сифатидаги хусусиятларини тавсифлаб, Д.Б. Эльконин учта асосий типини тасвирлайди: етакчи- диктатор, у болалар жамоасини босиб туради. Эмоционал ташкилотчи болалар жамоасини ёрқин эмоционал лахзалар билан билан эгаллайди; ва ниҳоят етакчи – уни интеллектуал рационализатор ёки “қуруқ кўрсатма берувчи”. Шундай қилиб, хулоса келишимиз мумкинки, лидерлик бу жам 1.2. Лидерлик масаласига турлича ёндашувлар Ҳар бир гуруҳ ичидан лидерлар ( етакчи ) етилиб чиқади . Раҳбар юқоридан буйруқ асосида тасдиқланадиган администратор бўлса , лидерлар норасмий бошлиқ ҳисобланади . Гуруҳ аъзолари мана шу норасмий лидернинг айтганини қилади . Ундан барча ишларга раҳбарлик қилишини , маслаҳат беришини кутади . Шунинг учун жамоанинг тайинланган раҳбари жамоа ичидан етилиб чиққан лидер билан ҳамқорликда иш олиб бориши лозим . Норасмий лидерлар ишда бошқа , балиқ овлагани борганда бошқа , ташкилий ишларда бошқа бўлиши мумкин . Демак, битта гуруҳ ичида бир неча норасмий лидерлар бўлиши мумкин. Раҳбар мана шу лидерлар орқали гуруҳ аъоларига таъсир қилиши осон бўлади. Лидер билан раҳбар доимо биргаликда ҳаракат қилишлари яхши натижаларга олиб келади. Лекин айрим ҳоллард самарасини беради. Мақсадли зиддият бир неча босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқичда зиддият шахсий мақсад асосида келиб чиқади. Иккинчи босқичда зиддиятли вазиятнинг мақсадини тузатган ҳолда айрим қисмлари таҳлил қилинади. Зиддиятни келтириб чиқарувчи ташкилотчиси бўлади. Зиддиятда мақсадга йўналтирилган ҳатти-ҳаракатлар туғилади. Мақсад ишончли бўлмаса у кучини йўқотади. Турли мақсадлар ўзининг ютуғи учун турли усулларни талаб қилади. Шунингдек, ишончли бўлмаган мақсад - “декларатив мақсад” дир. Масалан, бир нарсани талаб қилиб бошқа нарса кўзда тутилади. Шахс низони келтириб чиқараётган пайтда худди бошқаларни манфаатини кўзлаб ҳаракат қилаётгандек кўрсатади ўзини, аслида эса ўзини манфаатини кўзлайди. Низодаги ҳатти-ҳаракатлар фақат мақсадга қаратилган бўлмасдан, реалистик табиатга э хусусиятларга эга бўлган ходимлар бўлса-да. Лидерга қуйидаги психологик хусусиятлар хос: ўзига ишонганлик, ўткир ва эгилувчан ақл, компетентлик, кучли ирода, одамлар психологияси хусусиятларини тушуна олиш ташкилотчилик қобилиятлари. Бироқ гуруҳ тахлиллари шуни кўрсатадики, кўпинча лидер ролида юқорида зикр этилган сифатларга эга бўлмаган одамлар ҳам бўлиб қолади, баъзан шундай ҳолатлар учрайдики юқоридаги сифатларга эга бўлган ҳамма одамлар ҳам лидер бўлавермайди. Шундай қилиб, гуруҳ лидери у ёки бу гуруҳий вазиятларни ҳал қилишга қодир бўлган, ўзида умумгуруҳий хусусиятларнинг кўпроқ аҳамиятли қиррарини мужассамлаштирган, гуруҳ қадриятларини ҳурмат қиладиган инсондир. Одамларни бошқариш таланти ижтимоий-психологик сифатлар ва хусусиятлар бутун мажмуасига асосланади. Гуруҳнинг ўз лидерига Конструктив функция – жамоатчилик манфаатларини конкрет дастурларда кўрсатиш. Ташкилий функция – бошқарув тизимини яратиш. Интегратив функция – ҳамфикрларни, атрофдагиларни ўз дастури атрофида бирлаштириш. Лидерлик бўйича бир нечта ёндашувлар мавжуд . Шахслилик ёндашувига кўра энг яхши лидерлар ҳамма учун умумий бўлган шахсий хусусиятларнинг маълум мажмуасига эга бўлади. Бу фикрни ривожлантириб шуни тасдиқлаш мумкинки, агар бу сифатларни аниқлаш мумкин бўлганда эди, одамлар ўзларида бу хусусиятларни тарбиялаган ва бу билан самарали раҳбарга айланган бўлар эдилар. Мазкур ўрганилган хусусиятлардан баъзилари бу – интеллект ва билим даражаси, таассурот қолдирадиган ташқи кўриниш, соғлом фикрлаш, ташаббускорлик, софдиллик, ижтимоий ва иқтисодий маълумот ва ўзига қаттиқ ишонишдир. Бироқ шахслили раҳбарлик ёки бошқарув маромини таҳлил қилиш ва класификациялаш имкониятини берди. Вазиятли ёндашув Шахс сифатлари жиҳатидан ёндашув ҳам, хулқ-атвор ёндашуви ҳам лидернинг шахсий сифатлари ва хулқ-атвори ўртасидаги мутаносибликдаги мантиқий боғланишни аниқлай олмадилар. Бу дегани лидерлик учун шахсий сифатлар ва хулқ-атвор ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас деганимас. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, раҳбарлик самарадорлигида қўшимча омиллар ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Мазкур вазиятли омиллар ўз ичига бўйсунувчиларнинг эхтиёжлари ва шахсий сифатларини, атроф муҳит талаблари таъсирлари, шунингдек раҳбарда бор бўлган информацияни олади. 1 1.3. Спорт жамоаларида расмий ва норасмий лидерлар муаммоси Спорт командаси кичик гуруҳ турларидан биридир. Команда аъзоларининг сони кам бўлганлиги учун ҳам у кичик гуруҳ ҳисобланади. Спорт командаси фақатгина бошқарув объекти бўлиб қолмасдан, фаолият субъекти ҳамдир. Бу сифатда команда ички ташкил этилган ва интеграциянинг маълум даражасига эга бўлса қатнашиши мумкин. Шунинг учун гуруҳ қандай ташкил топиши, раҳбарлик функциясини ким ўзига олиши, улар қанчалик самарали бўлиши қизиқдир. Гуруҳда ўзини ўзи ташкил этиш натижасида командада устунлик қилиш ва бўйсуниш, таъсир кўрсатиш ва таъсирга берилиш мносабатлари ўрнатилади. Бу муносабатлар лидерликни характерлайди. Ҳодисанинг моҳияти шундан иборатки, шахслараро муносабатлар тизимида унинг аъзоларидан бири гуруҳга норасмий раҳбарлик қилиш ф спорт командаларидаги этик ва ахлоқий нормалар орқали мавжуд бўлиши ҳам мумкин. Лидернинг бошқарувчилик ҳаракатлари таҳлили лидерликнинг учта умуммй муҳим функцияларини ажратади: ташкил қилиш, ахборот узатиш ва тарбиялаш. Ташкилий функция умумкоманда мақсадларини ишлаб чиқиш, қўйилган мақсадларга эришиш учун команданинг барча аъзолари ҳарактларини амалга ошириш режалари ва мақсадларини ишлаб чиқишдан иборат. Ўйин вазиятида бу функция айниқса командадошларининг маълум хатти-ҳаракталарига “Тезроқ” “Менга”, “Ташла! ва х.к. каби йўналтирувчи, тезлаштирувчи кўрсатмаларида намоён бўлади. Кўпинча лидер онгли равишда ўз фукнцияларини маъқулроқ шароитда жойлашган спортчига ташлайди ва уни маълум ҳаракатлар қилишга ундайди. Бундай усуллар билан лидер команда аъзолари ҳаракатларини тактик комбинациял ҳаракатларини тақозо қилади. Мазкур функция лидер томонидан асосан мусобақаларда эмас, балки тренировка, дам олиш вақтларида амалга оширилади. Мусобақалашиш шароитида лидернинг тарбияловчи ҳаракатлари баҳоловчи фикрлар билан чегараланган бўлади: “Тўғри!” “Баракалла!” “Қаёқа қараяпсан?”, “Нима қилаяпсан?” ва х.к. Уларнинг мазмуни ва эмоционал бўёғи спотдаги хулқ-атворнинг тўғри шаклларини мустаҳкамлашда ва хатоларни бартараф этишда самарали усул ҳисобланади. Лидерлик ролларини турли белгиларга кўра дифференциация қилиш мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иккита асосий лидерлик роллари мавжуд: - интсрументал ёки ишчи лидер роли, унинг ҳаракатлари команда олдига қўйган вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган бўлади; - экспрессив ёки эмоционал лидер роли, унинг ҳаракатлари нисбатан асосан шахс Спорт командаси олдида расмий ташкилот сифатида унинг юзага келиш давридан бошлаб ҳам тренер, ҳам спорт командаси интилган конкрет ва аниқ вазифалар бўлади. Қўйилган вазифаларни бажариш тренер ва команда аъзоларининг ўзаро таъсир кўрсатиш, ўз ҳаракатларини тўплаш, расмий алоқаларни ўрнатиш борасидаги фаолиятини тақозо этади.ю «...Ана шу жараён давомида биргаликдаги фаолият қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар ўрнатилади, сақланади ва ўзгаради” 2 . Спорт жамоаларида шахслараро муносабатларнинг юзага келиши шаклланиши расмий ташкилотлардаги умумй қонуниятлар асосида юз беради ва мураккаб, ҳар доим ҳам бир йўналишли бўлмаган йўлни босиб ўтади, уни бир нечта босқичларга бўлиш мумкин: - эхтиёжнинг юзага келиши ва унинг англаниши; - эхтиёжнинг у ёки бу фаолиятга нисбатан, юзага келган эхтиёжни қ команда аъзолари томонидан қоидалар ва инструкцияларга тўғри амал қилиш уларга ўз шахсий, тренер ва юқори ташкилотлар эхтиёжларини қондиришни кафолатлайди. Бироқ расмий ташкилот сифатида команда муваффақиятли фаолият юритиши учун ўз тузилмасида маълум “йўл қўйиш”ларга, симпатияларга асосланган “озодлик даражаси”ни кўзда тутишлари лозим. Бу кўзда тутилмаган, носпонтан юзага келадиган ўзаро муносабатлар, хулқ-атвор нормалари психологияда норасмий му н осабатлар номини олган. Ҳар доим фаолият натижасининг юқори аҳамияти ва унга масъулиятлилик мазкур фаолиятни амалда тенги йўқ фаолият деб белгилаш имконини беради. Шароитларнинг алохида ўзига хослиги спортчи учун аҳамиятли кечинмалар комплекси манбаи ҳисобланиб, фаолиятнинг алоҳида вазиятларини, жумладан инқирозли вазиятларни, бунинг оқрасидан Бундай мураккаб фаолиятни бажариш натижасида спортчи ўзининг бутун спорт ҳаёти мобайнида турли хил казусли вазиятларга тушиб қолади, уларни енгиш муваффақияти эса тўғридан-тўғри фаолиятнинг ўзида г и муваффақият билан алоқадор. Спортчилар ўртасидаги низоларнинг мавжудлигини визуал диагностика қилиш ҳам мумкин. Бундай эхтимолни В.Параносич, Л.Лазаревич каби олимлар кўрсатиб ўтишган. Уларнинг фикрича, спорт командасидаги деструктив рақобат мулоқот ва биргаликдаги фаолиятда намоён бўлувчи бир қатор характерли хусусиятлар билан кечади. Уларга бир спортчининг бошқа спортчи ундан ёмонроқ тайёргарлик кўрганига ишонтиришга интилиш, спортчи томондина тренировка жараёнида спортга хос бўлмаган ҳаракатларнинг қўлланилиши, ўз муваффақиятига эришишга интилиш эмас, балки рақиби мағлубиятидан спортчининг Ю.Л.Ханин спорт жамоалари билан ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб, шахслараро мулоқот изга туширишнинг қуйидаги асосий ҳолатларини таъкидлаб ўтади: - Таъсир кўрсатишни индивидуализациялаш принципи. Ўзаро таъсир жараёнида иккита зона шаклланади: психологик комфорт ва психологик дискомфорт. Улардан бирида жойлашишига қараб спортчи ўз шахслилик ва фаоият салоҳиятини ёки оширади ёхуд камайтиради; - шериклар томонидан таъсирнинг тасодифийлиги ва бирданига рўй беришини аниқлаб берувчи таъсир кўрсатиш контрастлиги принципи. Бундай ҳолатда энг кўп самара спортчи салбий муносабатда бўлган ёки бир томонлама симпатияни ҳис қилган шерикда бўлади. - Мавқели муносабат билан мулоқотни ташкил қиладиган таъсир кўрсатишдаги авторитар принцип. Бунда таъсир кўрсатувчининг статуси таъсир кўрсатилаётган команда аъ низоли томонлар ёки учинчи шахслар ёрдамида низони конструктив ва деструктив ҳал қилиш имконияти юзага келади. Низолашаётган томонлар билан қарама-қаршиликларни ҳал қилиш А.С.Карман фикрича, учта усул билан юз беради: куч ишлатиш (жисмоний таъсир кўрсатиш); ажралиш (муносабатларнинг тугатилиши); ярашиш (қарорларнинг келишуви). Учинчи томон ёрдамида низоларни ҳал қилиш бу томон эгаллаган позициясига боғлиқ, яъни бу томон қарама-қарши томонлардан бирини қўллаб-қувватлаши ёки мустақил ва бетараф, муросасоз бўлиши ҳам мумкин. Дж.Б.Кретти спортчиларнинг команда вий ўйинларга тайёргарлиги психологик жабҳаларини қараб чиқиб, қуйидагиларни ҳисобга олишни тавсия этади: команданинг барча аъзолари самарали ўзаро таъсири учун бир-бирларининг кучли ва заиф томонларини билишлари зарур; тренировка жараён "Юлдузлик касали" жамоада низоларга, спортчини танқид қилганларга нисбатан бегоналашиш, спорт интизомининг бузилишига олиб келади. А.Я.Гомельский фикрича, лидер-спортчи « M ураккаб, қарама-қарши характерга эга, у сабабли кўпинча ҳал қилиниши қийин бўлган, низоларга олиб келувчи муаммолар юзага келади». Шуни таъкидлаш жоизки, ғалаба қозонилганда асосий рағбатлантириш кўпинча зарурий асоссиз команда лидерига қаратилади. И.Н.Решетень, М.И.Фролова (1996) фикрича, бир қатор ҳолатларда мусобақадаги ғалаба бир спортчига мансуб деб қаралади, бунда команданинг бошқа аъзолари эътибордан четда қолишади, бу эса командадаги психологик иқлимнинг бузилишига олиб келади. Спортчилар билан суҳбатда улар расмий лидерларнинг раҳбарлик мароми ўйинга салбий таъсир кўрсатиши, кўпинча шахслараро низоларга [О.М.Громова, А.И.Кочетков ва бошқалар.]. Гуруҳ аъзолари сонининг ортиб бориши муомалани қийинлашувига, биргаликдаги фаолият мураккаблашувига олиб келиши мумкин, бу спорт командалари учун ўзига хос хусусиятдир. Спорт командаси таркиби шахслараро ўзаро муносабатларнинг мураккаб иерархик тизимига эгадир, у тузилма, статусли-ролли муносабатар, лидерлик, команда аъзоларининг индивидуал низога мойиллиги билан тақозо қилинган. Спорт командаси тузилмаси тренировка машқлари ва мусобақавий ўзаро таъсир масалаларини самарали ҳал этиш имконини берувчи тизимостилар – раҳбарлик қилувчи ва йўналтирувчи (тренерлар), такомиллашувчи ва натижалар кўрсатувчи (спортчилар) сифатига қаратилган. Шундай қилиб, спорт командасида ўзаро муносабатлар ва ўзаро таъсирнинг икки типи “вертикал ва горизонтал типлари мавжу шахслилик сифатлари билан белгиланади. Бу ердан ҳар бир спортчининг командадаги статуси келиб чиқади. Спортчи статуси кўп маънода қарама- қаршилик шароитидаги хулқ-атворни тақозо этади. Ю.Л.Ханин томонидан футболчиларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, “кўпинча юқори даражали ўйинчилар(60,8%) билан тенг статусли спортчилар(33,3%) низоли вазиятларнинг ташаббускори бўлиб қолар эканлар.Фақатгина 5,9% ҳолатларда пастроқ статусга эга спортчилар низоларга сабаб бўлишлари мумкин экан. И.П.Волкова тадқиқотларида шу нарса маълум бўлдики, баскетбол командаларида ўзига шерик танлаш эҳтимоли ўйинчининг социометрик статусига боғлиқ бўлар экан. Спортчининг индивидуал статусининг бевосита шаклланишига маълум ролни бажариш билан боғлиқ функцияларни бажариш функцияси таъсир кўрсатар экан. 2 2 БОБ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ яратилиши, БОСҚИЧЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ 2.1. Тадқиқотнинг методологик манбалари Шахс муаммосига ёндашув В.Н.Мясишевда инсондаги биологик ва ижтимоийлик мутаносиблиги масаласини тушуниш билан чамбарчас боғлиқдир. Муносабатлар онг, инсоннинг хаётдаги турли томонлар билан танланган тажрибасига асосланган психологик алоқасини ифодалайди. У инсоннинг кечинмалари, хатти—ҳаракатлари, реакцияларида акс этади. Муносабат қизиқишлар даражаси, эмоциялар кучи, хохиш ва эхтиёжлар даражасини характерлайди ва шунинг учун ҳам шахсни ҳаракатлантирувчи куч сифатида намоён бўлади. Шу билан бирга ҳар қандай муносабат каби у субъектив—объектив характерга эга ва мазмунлидир, Муносабатлар психологияси психологияда шахснинг махсус концепцияси бўлиб, шахснинг нормал ва психологик характери ва доираси беради. Шахс шаклланишининг мураккаб ижтимоий- психологик механизмлари, ижтимоий ва психологик шароитларнинг ижтимоий-психологик омилларга ўтишини ишлаб чиқиш, икки қарама- қарши тенденциялар социализация ва индивидуализация индивидуалликнинг камол топишида баравар қатнашишлари учун шахснинг ўзини ўзи англашини ривожлантириш зарур. Социометрик мавқеини ўрганиш билан жуда кўп психологлар - У. Бронфенбреннер, Н. Е. Гронланд, Я. Л. Коломинский, С. А. Котик, X. Лийметс, Р. Манн, В. С. Мерлин, Дж. Морено, Н. Н. Обозов, Л. С. Славина шуғулланганлар. Уларнинг тадқиқотлари асосан социометрик мавқе билан интровертлик-экстровертлик каби индивидуал-типологик хусусиятлар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни ўрнатишга (Г. В. Акопов), ташқи кўриниш, мактабдаги юқорироқ кўрсаткичлар, юқори масъулиятини конкретлаштириш ва тасдиқлашга мухтож. Учинчидан шахс ижтимоийлашуви барча ижтимоий муаммоларнинг ажралмас қисмидир. Ҳаёт шуни қатъий исботлайдики, бу ўта ўзаро алоқадор жараён бўлиб, объектив ўзгаришлар шунингдек оамлар онги ва хулқ-атворидаги ўзгаришлар ҳисобга олинмаса у бир хил даражада кўп маротаба ижтимоий жараённи тезлаштириши (ёки секинлаштириши) мумкин. Тўртинчидан, шахс ижтимоийлашуви одамлар онги ва хулқ-атворидаги салбий ҳолатларни енгишни назарда тутади. Ҳали ҳануз шахс социологияси қуйидаги саволларга жавоб бера олмайди: нима учун бир хил йўлдан юра бошлаган одамлар безори, ўғри ва умуман девиант хулқ-атвор эгаси бўлиб қолади? Нима учун одамларнинг бошқа қисми бюрократларга, лаганбардорларга, хушомадгўй, карьеристларга айланади? Ва ниҳоят шахс ижтимоийлашуви дунё буюрилган нарсаларни пассив қайтармайди. У ўз ижодий кучларини намоён қилиш ва ўзини ўраб турган ҳодисаларга таъсир кўрсатиш имкониятига эга. Маънавий компонент инсон ижтимоийлашувида белгиловчи аҳамиятга эга. Собиқ совет психологлари Л.С.Виготский, Л.И.Божович, Д.Б.Эльконин, И.С.Кон ишларида шахс шаклланиш жараёнининг асосий босқичлари белгилаш, бола фаолияти мотивларининг ўзига хос диалектикани, ҳаракатлантирувчи кучлари ва кетма-кет алмашиниш механизмларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилинган. А.Н.Леонтьев икки инқирозли нуқтаи алоҳида тафовутлайди: шахснинг биринчи ва иккинчи туғилиши. Улар фаолиятлар ва ўзини ўзи англаш ўртасидаги иерархик муносабатларнинг ўрнатилишига мос келади. “Шахс шаклланиши жараёни ўз ичига унинг ажралмас қисми бўлган онг ва ўзини ўзи англашнинг шаклланишини қамр Шундай қилиб, тадқиқотимизнинг методологик асосини психологияда умум қабул қилинган ғоялар – шахс ижтимоийлашуви жараёни ҳам ички, ҳам ташқи таъсир этувчи омилларга боғлиқ қонуниятли характерга эга бўлиши ҳақидаги ҳолатлар, шунингдек С.Л.Рубинштейн, Л.С.Виготский, В.Н.Мясишев, А.Н.Леонтьев, В.А.Ядов ва бошқалар ғояларида илгари сурилган инсоннинг фаолиятнинг актив субъекти эканлиги, унинг қайта ўзгартирувчи, ташкил этувчилик фаоллиги биринчи навбатда ижтимоий хулқни ўзи томонидан бошқарилиши орқали амалга оширилиши ҳақидаги фундаментал ғоялар , шахс онтогенезининг бутун, шунингдек ўсмирлик даврида ҳам ижтимоий детерминацияга асосланганлиги ҳақидаги психологик концепциялар (Л.И. Божович, В.В. Давыдов, Я.Л. Коломинский, И.С. Кон, А.П. Краковский, Н.С. Лейтес, А.В. Мудрик, Д.И. Фельдштейн, В. Спорт жамоаларидаги расмий ва норасмий лидерларнинг ўйинга салбий таъсирини ўрганиш мақсадида биз бир нечта босқичда тадқиқотлар олиб бордик. Тадқиқотимиз объектини Қарши олимпия захиралари колледжи, ҳамда Қарши Давлат Университети жисмоний тарбия факультети футбол командалари аъзолари ташкил этди. Тадқиқотимизнинг биринчи босқичида биз командалар аъзолари ва тренерлар билан суҳбат-интервью ўтказдик ҳамда команда лидерларининг ўйинга салбий таъсири ҳақида маълумотлар олишга ҳаракат қилдик. Бир вақтнинг ўзида Дж.Морено социометрия методидан фойдаландик. “Спортчи-спортчи” тизимидаги шахслараро ўзаро муносабатлар тузилмасини ўрганиш параметрик метод бўйича олиб борилди. Тадқиқотнинг иккинчи босқичида командадаги расмий ва норасмий лидерларнинг шахслилик хусусиятларини аниқлаш мақсадида психог ўзлигингизни мужассам этган шаклни танланг. Агар иккилансангиз, эътиборингизни тортган биринчи шаклни танланг ва бу шаклни биринчи рақам билан ёзиб қўйинг. Сўнгра қолган шаклларни ҳам шу тартибда танланг, яъни иккинчи, учинчи ва ҳоказо” . Бинобарин, методикани ўтказиш тартиби жуда оддий бўлиб, унинг талқини ҳам унчалик катта қийинчилик туғдирмайди. Биринчи танлаган шакл бу текширилувчининг асосий, марказий шакли ҳисобланади. Бу шакл унинг устунлик қилувчи муҳим характер хусусиятларини аниқлаш имконини беради. қолган тўртта шакл биринчи (асосий) шакл хусусиятларини у ёки бу даражада “безаб” туриши мумкин. Охирги шакл эса синалувчининг тегишли хусусиятни рад этишини, яъни унга мос келмаган хислатни кўрсатади. Демак, ҳар бир шакл ўзида муракаб психологик жиҳатларни қамраб олади ва қуйида улар саволларга “ҳа” ёки “йўқ” тарзида жавоб бериш сўралади. Саволлар устида узоқ ўйламай, хаёлингизга келган биринчи жавобни беришга ҳаракат қилинг”. Методика ўтказиб бўлингач уни таҳлил қилиш бошланади. Жавоб варақасида “ҳа” ва “йўқ” жавоблари бўйича махсус калит ишлаб чиқилган ва шу калитга асосан учта кўрсаткич олинади – экстраверсия-интроверсия, нейротизм ва ёлғон шкаласи . Экстраверсия - бу мулоқотга тезда киришиб кета олиш, ташқи оламга йўналганлик хусусиятидир. Экстравертлар ҳеч нарсани ичларида сақламайдилар, ташқарига чиқаришни ёқтирадилар. Улар ўз фикр ва мулоҳазаларини очиқ-ойдин айтиб, ҳар доим ўзларини ҳимоя қила оладилар. Бундай инсонлар ўйин-кулгини, хушчақчақликни яхши кўрадилар. Турли тадбирларда фаол қатнашиб, ҳамманинг диққат марказида бўлишни хоҳлайдилар ва бунга эришадилар жавобларининг ҳаққонийлигига шубҳа билан қаралади. Бундай синалувчилар атрофдагиларга ўзларини яхши томондан кўрсатишга интилган бўлишлари мумкин ёки жамият аъзолари томонидан тан олинишни хоҳлаётган бўлишлари мумкин. Натижаларни қайта ишлаш жараёнида ҳар бир кўрсатич ҳисоблаб чиқилгандан сўнг қуйидагича талқин этилади. Агар экстраверсия-интроверсия 0 дан 12 гача ва нейротизм 0 дан 12 гача бўлса, бу текширилувчи барқарор-интроверт типига мансубдир. Барқарор-интроверт – совуққон, ҳар бир ишни ўйлаб қиладиган, ўз хатти- ҳаракатларини тарозига солиб, ўзи учун фойдали томонини кўзлайдиган инсон ҳисобланади. Барқарор-интроверт типидаги инсонлар доимо ҳушёрликни ақлли хатти-ҳаракатларни биринчи ўринга қўядилар. Улар ҳеч бир фаолиятни биринчи бошламайдиган пассив-суст, ҳар бир ишда “етти ўлчаб, б Агар экстраверсия-интроверсия шкаласи 12 дан 24 гача ва нейротизм 0 дан 12 гача бўлса, бундай текширилувчи барқарор-экстраверт типига киритилади. Барқарор-экстравертлар мулоқотга тез кириша оладилар, ҳар бир жамоанинг юраги бўла оладилар. Улар ҳар бир инсоннинг юрагига яқин сўзларни топа оладилар, яхши кайфиятни улаша оладилар. Барқарор- экстравертлар кайфиятининг ўзгарганлигини уларнинг юзларига қараб ҳам билиб олиш мумкин. Улар баъзида жуда сергап бўлишлари ҳам мумкин. Барқарор-экстравертларнинг раҳмларини тез келтириш мумкин, ҳар доим дадил ҳаракат қиладилар. Улар ҳар бир ишни қизиқиш билан бошлайдилар, лекин ҳамма вақт ҳам охирига етказмасликлари мумкин. Ҳамма ерда сардор, бошлиқ бўлишни ёқтирадилар. Ўз фикрларини дадил ҳимоя қиладилар. Барқарор-экстравертлар кўпинча хушчақчақ бўлиб, ш 3.1. Расмий ва норасми лидерларнинг ўйинга салбий таъсирини аниқлаш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижалари Юқорида таъкидлаганимиздек, тадқиқотимизнинг биринчи босқичида биз тренер ва спортчилар билан суҳбат-интервьб ўтказдик. Суҳбат- интервью давомида командадаги психологик иқлимнинг ўзига хослиги, шахслараро муносабатлар хусусиятлари, расмий ва норасмий лидерларга спортчиларнинг муносабати, айнан ўйин пайтида уларнинг ўйинга ижобий ва салбий таъсири бўйича маълумотлар тўпланди. Суҳбат-интервью давомида шу нарса маълум бўдики, командадаги расмий лидерлар бу асосан команда сардорларидир. Улар кўпинча тренер томонидан тайинланади ва расмий характерга эга бўлади. Бу тоифа лидерлар машқ жараёнларида тренернинг “ўнг қўли” ҳисобланишади. Суҳбат-интервью натижасида шу нарса маълум бўлдики белгиланган вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган гуруҳ ҳаракатларида ишни яхши ташкил эта олиши, команда аъзоларини фаоллаштиришда яхши стимул ҳисобланиши билан ажралиб туради. Ишларни такомиллаштириш борасида яхши таклифлар ва ғояларга эга бўлади. Командадаги шахслараро муносабатларга кам эътибор қаратади. Ўз манфаатлари ва команда аъзоларининг хотиржамлигини ишдаги муваффақиятлар йўлида қурбон қилади. Команда аъзоларининг таъкидлашича расмий лидер стрессли вазиятларда команда аъзолари билан мулоқотга киришиш, вазиятни ҳал қилиши бирмунча мураккаб, чунки, муомалада кўпинча юқоридан вертикал позицияда туради. Командада норасмий характерга эга бўлган лидерлар, яъни “эмоционал” лидерлар ҳақида команда аъзоларининг фикри бир мунча бошқачароқ кўринишда намоён бўлди. Маъълум бўлишича “эмоциона лидерлар ажратиб олинган, “эмоционал” лидерлар 24 нафарни, аутсайдерлар 20 нафарни ташкил этади. Жадвални таҳлил қиладиган бўлсак, айнан “эмоционал” лидерларнинг ўйинга салбий кўрсатиш даражаси расмий лидерлардан ҳам, аутсайдерлардан ҳам юқорироқ эканлигини кўрамиз. Демак, бундан шундай хулоса келиб чиқадики, гарчи “эмоционал” лидерлар командадаги психологик иқлимнинг мўътадил бўлиши, команда аъзолари ўртасидаги ўзаро шахслараро муносабатларнинг муқимлигига ҳисса қўшсалар-да, мусобақа шароитида, ўйин пайтида фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатар эканлар. Демак, эмоционал ёки норасмий лидерларнинг ижобий томонларини ҳисобга олган ҳолда уларда ҳақиқий лидерликка оид психологик хусусиятларни уларда шакллантириш амалий жиҳатдан жуда муҳим эканлиги бундан кўриниб турибди. 1-расм Команд Олинган натижалар тахлили шуни кўрсатдики, 16 нафар расмий лидерлардан 15 нафари учбурчак шаклини танлаган бўлсалар, фақат 1 нафари квадратни афзал кўрдилар ( расм № 2 ). 2–расмдан кўриб турибмизки, текширилувчиларнинг 30 %и учбурчакни танлаганлар, биз биламизки, учбурчак шакли сардорлик тушунчаси билан боғлиқдир. “Учбурчак”лар ўзларининг сардорлигини ичкаридан ҳис қиладилар. Демак мазкур тоифа расмий лидерларнинг муҳим хусусиятларидан бири улардаги ўз мақсадларига доимий диққат-эътиборни қарата олиш ва мақсадга эришмагунча ҳаракатдан тўхтамасликдир. Уларга ҳар қандай вазиятда тез ва аниқ таҳлил қилиш қобилияти хос бўлиб, ўзига ишонганлик даражаси юқори, шу билан бирга бу тоифа инсонлар ҳар доим ўзларини ҳақ деб ҳисоблайдилар. Уларда рақобатга интилиш ва унда доим ғолиб бўлиш, таваккалчил Расм № 2 Психогеометрик шакллар методикаси натижалари 15 1 0246810121416 учбурча кла р ква дра тла р Норасмий (эмоционал) лидерлар лардан фақатгина 6 нафари учбурчак шаклини танлаганлар, 4 нафари квадрат шаклини эътироф этдилар, яъни уларда меҳнаткашлик, меҳнатсеварлик, тиришқоқлик, бошлаган ишни охиригача етазиш хусусиятларининг устунлиги маълум бўлди. Сабр-тоқат, чидамлилик, таҳлилий фикрлаш, интизомлилик, қонун ва тартиб- қоидаларга қатъий амал қилиш уларга хос хусусиятлардир. Бундан ташқари, уларга хос бўлган рационаллик, эмоционал совуқлик шахслараро муносабатларга киришиб кетишларига халақит беради. Кутилмаган вазиятларда ўзларини йўқотиб қўйишлари билан ҳам бошқа тоифа инсонлардан тафовутланадилар. 14 нафар норасмий (эмоционал) лидерлар айлана шаклини афзал кўришди, яъни бу лидерлар қочишга интилиш, мулоқотмандлик, эмпатияга мойиллик, зийраклик, фидоийлик хос эканлиги маълум бўлди. Бироқ бу тоифа инсонларда бирмунча қатъиятсизлик, эмоционаллик устунлик қилади ҳамда уларда ташкилотчилик ва бошқарувчилик қобилияти етишмайди (расм № 3). 3-расм Психогеометрик шакллар методикаси натижалари 6 4 14 0246810121416 "учбурча кла р" "ква дра тла р" " а йла на ла р" Сухбат-интервью ва социометрия натижаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, ўйинга салбий таъсир кўрсатишда расмий ва норасмий лидерларнинг “ҳиссаси” бор. Айниқса экстремал вазиятларда, мусобақаларнинг зўриқишли лаҳзаларида расмий лидерлар орасидан ҳам, норасмий лидерлар орасидан ҳам шундайлари чиқадики, улар ўз вақтида командани жипслаштириш, руҳини кўтара олиш, ташаббусни қўлга олишга қодир бўлм балки командадаги ижтимоий-психологик иқлимнинг бузилишига олиб келади. Айзенкнинг шахс типологиясини аниқлаш методикаси расмий лидерларларнинг аксарияти беқарор-экстраверт типига мансуб эканлигини кўрсатди. (экстраверсия-интраверсия 1 6 ,025ни ташкил этган ҳолда, нейротизм кўрсаткичи 1 7 га тенг бўлди). Маълумки, беқарор-экстраверт сезгирлиги, серҳаракатлиги билан ажралиб туради. У ўзгаларнинг устидан ҳукмронлик қилишни ёқтиради, бирор нарса ёқмаса, дарҳол буни бировга айта олади. Руҳий ҳолати ва жараёнлари тез ўзгариб туради, унинг жаҳлини чиқариш осон. Жаҳли чиққан вақтда ҳеч кимни танимайди, бировнинг аламини, бошқадан олиши мумкин. Эмоционал лидерлар орасида 3 нафарида беқарор экстравертлик, 16 нафарида барқарор экстравертлик аниқланди, юқорида таъкидлаганимиздек, барқарор- экстраверт бошқарувчан, ишонувчан, ҳар бир хатти-ҳаракатини назорат қилишга мойил бўлган вазмин, бир маромда ҳаракат қиладиган хотиржам шахслар бўлиб ҳисобланади Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Айзенк методикасининг ёлғон шкаласи бўйича ўртача кўрсаткич 4,7ни ташкил этди, бу текширилувчиларимиз ижтимоий жиҳатдан мақбул жавобларни беришга интилганликларидан далолат беради. И,Воронин (2002) тадқиқотларидан маълумки, спортчи-лидерлар низога киришишнинг юқори даражаси билан ажралиб турадилар. Бизнинг маълумотларимиз унинг хулосалари билан ҳам мос келади, яъни спорт командаларидаги лидерлар низога киришиб кетишга мойиллик даражалари юқори бўлади. Кўпчилик ҳолатларда низо юзага келганида лидер- спортчилар рақобат стратегиясини афзал кўрадилар, ҳамкорлик ва келишувга бориш позициясидан йироқда бўладилар. Та мусобақа жараёнларидаги кутилмаган вазиятларда ва умуман ўйин шароитида команда лидерлари ҳақиқатан ҳам ўйин тақдирига қанайдир таъсир кўрсата олишлари учун улардаги салбий хусусиятларни бартараф этиш, ижобий хусусиятларни ривожлантириш лозим. Шунингдек, тадқиқот давомида маълум бўлдики, ҳақиқатан ҳам бир нечта тадқиқотчилар таъкидлаб ўтган команданинг тўлиқ муваффақияти учун командада албатта якка ҳукмрон лидер бўлиши лозим, албатта бунга эришиш жуда қийин. Чунки кўпинча расмий лидер тренерларга маъқул келса-да, командадошлар томонидан ҳар доим ҳам тан олинавермайди. Якка хукмрон бўла оладиган лидер эса ҳам инструментал, ҳам эмоционал лидерга хос бўлган ижобий хусусиятларни ўзида шакллантира олиши лозим. Аммо аксарият ҳолларда расмий лидерларда ўзини ўзи юқори баҳолаш, кўп ҳолатларда шери 3.2. Психокоррекцион дастур моҳияти ва натижалари Тадқиқотнинг тўртинчи босқичида биз лидерлик сифатлари ва индивидуал-типологик хусусиятларнинг ўйин фаолиятига, жумладан тренировка фаолиятига ҳам таъсирини ижобийлаштириш мақсадида тренинг дастури тузиб чиқдик. Тренинг дастури лидерлик сифатларини ривожлантириш бўйича Браткин А.Л., Евтихов О.В., Кристофер Э., Макмэхон Г., Макшанов С.И., Мамонтов С.Ю., Фопель К. ва бошқалар тренинг ишланмаларига асосланди ҳамда спортчиларнинг психологик тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда модификация қилинди. Тренинг мақсади расмий ва норасмий лидерларнинг ўйинга салбий таъсирини профилактика қилиш, лидерлик сифатларини ривожлантириш ва орттирилган тажрибадан самарали фойдаланган ҳолда ўйин вазиятининг инқирозли лаҳзаларида улардан самарали фойдаланишга эри сиқилишларни енгишга, ўзини эркинроқ ҳис қилишга, мақсадларни аниқроқ кўришга, уларни амалга ошириш йўлларини яхшироқ билишга, ўз ички сифатларини – муваффақиятга интилиш, салбий баҳоларга нисбатан барқарорликни тарбиялашга йўналтирилган. 2-машғулот. Машғулот мақсади: муомаланинг фаол маромини ўзлаштириш ва гуруҳда шериклик муносабатларини ривожлантириш; лидерлик хулқ- атворининг аниқ ва ёрқин белгиларини аниқлашга, лидерлик сифатларини англашга машқ қилиш. Мазкур топшириқ лидерик тренингидан олдин гуруҳни “қиздириш”ни назарда тутади. Қатнашчилар ўйин кўринишида тасаввур қиладиган ва муҳокама этадиган материаллар машғулотларнинг барча блоклари учун йўналиш ҳисобланади. 3-машғулот Машғулот мақсади: лидерлик хулқ-атворининг аниқ белгиларини аниқлашга машқ қилиш, амалиётда турли типдаги лидер команданинг асосий таркибий қисми бўла олиши, бошқаларга ўрнак сифатида кўрина олиши керак. Лидернинг ишлашига қараб бошқалар ишлайди. Мазкур машғулот лидерларга қўйилган мақсадларига эришишларида ўз ички заҳираларини қисқа муддатларда очиш имкониятини беради. 5-машғулот Машғулот мақсади: гуруҳ аъзоларига ўзларини англашлари, тушунишларига ёрдам бериш, ички тўсиқлар, ўз ўзига ишонмаслик, тортинчоқликни енгишга, лидерлик сифатларини ривожлантиришга, гуруҳда юз бераётган жараёнлар ҳақидаги ахборотни таҳлил қила олиш малакасини шакллантиришга ёрдам беради, шунингдек мазкур машғулот тренинг қатнашчиларидаги очииқлик даражасини ҳамда уларнинг гуруҳ билан шахсий мутаносиблигини текшириш имкониятини беради. Маълум спорт командаси кўп вақтдан буён бирга. Улар бир-бирлари билан танишдилар, бир-бирл эса спорт фаолияти усиз амалга ошириб бўлинмайдиган сифатдир. Мазкур машғулот қатнашчиларга масалада уни янада яхшироқ ҳал қилишга йўналтириш учун диққатни тўплашга ўрганишга ёрдам беради. 7-машғулот. Машғулот мақсади: гуруҳ қатнашчиларига ўзларини, ўзларидаги лидерлик сифатлари табиатини тушунишларида ёрдам бериш, ички тўсиқларни, номаълумлик олдидаги қўрқувни енгишга машқ қилдиришдан, қатнашчиларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришдан, уларнинг муаммо доирасини кенгайтириш ва масалани ҳал қилишга ёндашувлар кўп томонлилигини кўришни такомиллаштиришдан иборат. Ўзимизга “мен ҳеч қачон бунинг уддасидан чиқа олмайман…” деб биз ўзимизни аввалдан муваффақиятсизликка, мағлубиятга дучор қиламиз. Бундай ўзини ўзи амалга ошириувчи “башоратчилик” бизнинг ижодий салоҳиятимизни чегаралайди, имкониятл Юқорида ифодаланган машғулотларни расмий ва норасмий лидерлардан 12 нафаридан иборат гуруҳида ўтказдик. Машғулотлардан сўнг биз Т.А.Полозова методикаси ёрдамида командалардаги расмий ва норасмий лидерлар фаолиятидаги ўзгаришларни аниқлашга ҳаракат қилдик ва қуйидаги натижаларни олдик: Жадвал № 2 Тренингдан кейинги натижалар № Спортчидаги низога киришиш коэффициенти Спортчининг фойдали ҳаракатлари коэффициенти Тренингдан олдин Тренингдан кейин Тренингдан олдин Тренингдан кейин 1. 0,18 0,10 1,01 1,03 2. 0,36 0,18 0,83 0,92 3. 0,18 0,18 0,71 0,73 4. 0,00 0,00 0,65 0,70 5. 0,10 0,10 0,60 0,62 6. 0,10 0,00 0,39 0,37 7. 0,18 0,00 0,36 0,41 8. 0,27 0,18 0,29 0,34 9. 0,18 0,00 0,29 0,42 10. 0,00 0,10 0,25 0,34 11. 0,10 0,00 0,18 0,27 12. 0,00 0,10 0,16 0,24 Спортчиларнинг спорт мусобақаларидаги те шахслараро муносабатарнинг мутаносиблашишига ва натижаларнинг самарадорлигига олиб келиши аниқланди. ХУЛОСА Шу нарса аниқки, ҳар қандай гуруҳда доимо лидер бўладиган инсон ёки инсонлар бўлади; ҳозирги вақтда ижтимоий психологияда ҳам, спорт психологиясида ҳам лидерликнинг юзага келиши бўйича бир нечта концепциялар ишлаб чиқилган. Булар “лидерлик хусусиятлари” назарияси, “лидерликнинг синтетик назарияси”, «вазиятли назария» ва бошқалар. Бугунги кунга келиб олимлар лидерликнинг қуйидаги учта маромини ажратиб кўрсатадилар: авторитар, демократик ва либерал. Спорт командасида лидер бир қанча функцияларни бажариши мумкин ва шу муносабат билан лидерлик ролларини инструментал (ишчи) ва экспрессив (эмоционал) га тафовутлаш қабул қилинган. Спорт командасида лидер ҳар бири лидер ролида қатнашиши мумк мумкин. Мазкур ишда биз лидерликнинг ижтимоий-психологик феноменини очиб беришга, унинг спорт командасидаги шахслараро муносабатларга таъсирини ўрганишга ҳаракат қилдик. Спорт жамоаларида лидерликнинг намоён бўлиш феномени тасвирлаб берилди, лидерларни илгари суриш ва уларнинг гуруҳга таъсири, шунингдек лидернинг командадаги роли, унинг характерли хусусиятлари, ўйинга ижобий ва салбий таъсири очиб берилди. Салбий оқибталарни профилактика қилиш чора тадбирлари борасидаги дастур илгари сурилди. Лидернин раҳбарлик ҳаракатлари таҳлили қуйидаги учта муҳим лидерлик функциясини ажратиш имконини беради: ташкилий, информацион ва тарбиявий. Лидернинг спорт гуруҳидаги роли жуда катта, у тренернинг энг яқин ёрдамчиси. Тан олинган лидерни билиб, тренер ўз фаолиятида унга конкрет вазифаларни юклаши мумк 3. Мусобақа жараёнларидаги кутилмаган вазиятларда ва умуман ўйин шароитида команда лидерлари ҳақиқатан ҳам ўйин тақдирига қанайдир таъсир кўрсата олишлари учун улардаги салбий хусусиятларни бартараф этиш, ижобий хусусиятларни ривожлантириш лозим. 4. Тадқиқот давомида маълум бўлдики команданинг тўлиқ муваффақияти учун командада албатта якка ҳукмрон лидер бўлиши лозим, албатта бунга эришиш жуда қийин. Чунки кўпинча расмий лидер тренерларга маъқул келса-да, командадошлар томонидан ҳар доим ҳам тан олинавермайди. 5. Якка хукмрон бўла оладиган лидер эса ҳам инструментал, ҳам эмоционал лидерга хос бўлган ижобий хусусиятларни ўзида шакллантира олиши лозим. Аммо аксарият ҳолларда расмий лидерларда ўзини ўзи юқори баҳолаш, кўп ҳолатларда шерикларини менсимаслик, улар билан муомаласининг мураккаблиг ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И.А. Спорт – соғлом авлодни тарбиялашнинг муҳим омили. //Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати. httt :// www . press - service . uz . 2. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т. 2008. 3. Абульханова-Славская К.А. Деятельность и психология личности Наука,1990.С.334. 4. Андреева Г.М. Социальная психология. – М.: МГУ, 1980. 5. Азаров ю.П. Искусство воспитывать//М., Просвещение, 1985.- С.48. 6. Алёшков И., Джанузаков К. Индивидуальная подготовка-проблема № 1. //Футбол-хоккей, 1984, № 32. – С.12-13. 7. Ананьев Б. Г. О проблемах современного человекознания// М., Наука. 1977. - С.380. 8. Беляев М.М. Очерки психогигиены. М., Медицина. - 1973. - 232 с. 9. Берн Эрик. Лидер и группа О структуре и динамике орг. групп. Пер. с англ. А.А. Гр 14. Ильин Е.П. Оптимальные характеристики работоспособности человека/Двтореф.докт.дисс. Л. - 1968. - 32 с. 15. Ильин Е.П.Психология спорта. Санкт-Петербург. Питер . 2008 г. 16. Каримова В.М. Ижтимоий психология. Т. 2008 й. 17. Коломейцев Ю.А. Взаимоотношения в спортивной команде. – М.: Физкультура и спорт, 1984. 128 с. 18. Коломинский Я.Л. Социальная психология школьного класса: Пособие для педагогов практических психологов. – Мн.: Ред. Журн. «Адукацыя i выхаванне», 1997. – 240 с. 19. Кретти Брайент Дж. Психология в современном спорте. Пер. с англ. Ханина Ю.Л. – М., «Физкультура и спорт», 1999. 224 с. 20. Кричевский Р.Л., Рыжак М.М. Психология руководства и лидерства в спортивном коллективе. – М.: Изд-во МГУ, 1985. – 224 с. 21. Личность и коллектив в спортивной деятельности: лекция для сту 29. Краткий энциклопедический словарь-справочник / Под ред. Борцова Ю.С. Ростов на Дону: Феникс, 1997. - 608 с. 30. Кретти Б.Д. Психология в современном спорте (Перев. Ю.Л.Ханина). - М.: Физкультура и спорт, 1978. - 224 с. 31. Мальчиков А.В. Социально психологические основы управления спортивной командой. – Смоленск: СГИФК, 1997. – 81 с. 32. Мескон М. Основы менеджмента. – М.: Человек, 1995. – 275 с. 33. Моргулец Л. Методы социально-психологической диагностики личности. – Л., 1990. 34. Насыров И.Н., Галеев В.Х. О некоторых вопросах групповой спортивной деятельности / Тезисы докладов Уральской межвузовской конференции. -Пермь: 1995.-С. 117- 118. 35. Немов Р.С. Психология: Учеб. для студентов высш. пед. учебн. Заведений: В 3 кн.: Кн. 3: Экспериментальная педагогическая психология и психодиаг 41. Психология физического воспитания и спорта: Учебн. пособие для ин-тов физ. культ. / Под. ред. Т.Т. Джамгарова, А.Ц.Пуни. – М.: Физкультура и спорт, 1999 – 143 с. 42. Психология: Учеб. Для ин-тов физ. культ. / Под ред. В.М. Мельникова. – М.: Физкультура и спорт, 1997. – 367 с. 43. Пуни А.Ц. Очерки психологии спорта. - М.: Физкультура и спорт, 1994. -240 4. Репин Л.Б. Ключ к успеху. - М.: Физкультура и спорт, 1990. - 136 с. 45. Руденский Е.В. Социальная психология: Курс лекций. – М.: ИНФРА- М; Новосибирск: НГАЭиУ, 1997. – 224 с. 46. Спортивная психология в трудах отечественных специалистов Спб.: Питер Принт, 2002. – 380 с. 47. Топышев О.П. Теория и практика лидерства в спортивной команде // Сборник трудов ученых РГАФК. - М. - 2000. - С.14-149. 48. Ханин Ю.Л.Психология общения в совместно 1-расм Командаларда расмий (инструментал), норасмий (эмоционал) лидерлар ва аутсайдерларнинг тақсимланиши16 10 24 6 1-жадвал Социометрия натижалари 6 Статус, Ўйинга салбий таъсири Спортчилар сониЖуда юқориюқориЎртачадан сал юқориўртача Инструментал л идер лар [п=16]6541 Эмоционал лидерлар [п= 2 4]91 014 Аутсайдерлар [п= 10 ] 1 9 Социометрия методи 1. Тасаввур қилинг, жамоангиз аъзоларининг туғилган куни ёки мусобақадаги ғолибликни нишонлаш каби ташкилий вазифа сизга топширилди. Айтингчи, мана шу вазифани бажаришда жамоа аъзоларингиздан кимлар билан биргаликда ишлашни: Хохлар эдингиз: Хохламас эдингиз: 1. 1. 2. 2. 3. 3. 2. Айтайлик, спорт ташкилоти мутасаддилари томонидан чет элда дам олиш учун сизнинг қўлингизга тўртта саёҳат чиптаси беришди. Булардан биттаси ўзингизга тегишли қолган учта чиптани ўзингиз билан ўйнайдиган жамоадошларингиздан кимларга: Берар эдингиз: Бермас эдингиз: 1. 1. 2. 2. 3. 3. 3. Ҳаётда ҳар бир кишининг ўз қийинчиликлари, муаммолари ва ўз шахсий сирлари бор. Аммо ҳар қандай киши билан ҳам ўз шахсий сирларинг ҳақида гаплашавермайсан, киши. Айтингчи, сиз жамоа аъзоларингиздан кимлар билан ўз ша 4. Тасаввур қилинг, сиз ўйнаётган футбол жамоаси муҳим ўйинлардан бирида мағлубиятга учраяпти. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганда жамоанинг мухим ўйинчиларидан бири, яъни жамоа сардори ўйиндан четлатилди. Ушбу вазиятда мағлубиятдан қутулиб қолиш учун кўпроқ қайси ўйинчиларнинг уддалай олишига: Ишонар эдингиз: Ишонмас эдингиз: 1. 1. 2. 2. 3. 3. Жадвал № 2 Тренингдан кейинги натижалар № Спортчидаги низога киришиш коэффициенти Спортчининг фойдали ҳаракатлари коэффициенти Тренингдан олдин Тренингдан кейин Тренингдан олдин Тренингдан кейин 1. 0,18 0,10 1,01 1,03 2. 0,36 0,18 0,83 0,92 3. 0,18 0,18 0,71 0,73 4. 0,00 0,00 0,65 0,70 5. 0,10 0,10 0,60 0,62 6. 0,10 0,00 0,39 0,37 7. 0,18 0,00 0,36 0,41 8. 0,27 0,18 0,29 0,34 9. 0,18 0,00 0,29 0,42 10. 0,00 0,10 0,25 0,34 11. 0,10 0,00 0,18 0,27 12. 0,
Купить
  • Похожие документы

  • Jismoniy tarbiya boʻyicha maktabdan tashqari ishlari
  • Jismoniy tarbiya bilan shugʻullanuvchilarni moslashishi (adaptatsiya)
  • Jismoniy mashqlarni bajarishda yuklama va dam olishning oʻzaro bogʻliqligi
  • Katta guruhlarda jismoniy tarbiya mashgʻulotlarini oʻtkazish metodikasi
  • Qo’l to’pi sport turida sportchilarning tezkorlik sifatlarini tarbiyalash

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha